Кулбада яшаётган сабр ва алам: икки оёғидан жудо бўлган матонат эгасига ёрдам берайлик

Инсоннинг улуғлиги нимада? Бойлигидами, билимидами, кучида ёки амалидами? Кимдир бу танловлардан бирини танлаб, мана шу нарсаси бор одам улуғ, дейиши мумкин. Аммо наздимизда инсонларнинг энг улуғи сабр соҳибидир.

Мақола kun.uz сайтидан олинди.

Мусибат манзил танламайди, мусибат инсон танламайди. У айтилган вақтда, кўрсатилган манзилга, юборилган одамга тушади. Ҳаётнинг бу қора кунларига сабр қилган инсон бор-ки, икки дунё саодатига эришади. Зеро Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас ва сўнгги китоби бўлмиш Қуръони каримда марҳамат қилиб шундай дейди: “Сабр ва намоздан фойдаланинглар!”. Яъни, сабр қилинг, ана шунда барча мушкуллар осон бўлади.

Тошкентда кичик бир кулба бор. Тепасига “Ксерокопия” деб ёзиб қўйилган. Унда уч-тўрт хил канцелярия маҳсулоти сотилади, нусха кўчириш хизмати кўрсатилади. Дўкон ичида эса олам-олам мусибатга тоғдек сабр ила кунини-ю тунини ўтказаётган инсон яшайди. Бу жой унинг ҳам уйи, ҳам дўкони, ҳам сабри, ҳам жамилидир…

Бошига оғир мусибат тушиб, иккала оёғидан айрилган, уй-жойи йўқлиги сабаб мана шу каталакдек жойдан қўним топган Муроджон Саидмаҳмудов ўзи ҳақида гапирар экан шундай дейди:

“2017 йилнинг январь ойида оёғим ўз-ўзидан оғришни бошлади. Кейин тез ёрдам чақирдим. Улар аввалига оғриқ қолдирадиган укол қилишди, оғриқлар тўхтамагач, маз суртинг дейишди. Шунда ҳам дардим енгиллашмади. Дўстларим келиб, буларнинг барчаси нервдан деб, неврологияга ётқизишди. У ерда бир ҳафтача ётдим. У ерда “сиз тузалмадиз”, деб чиқариб юборишмоқчи бўлишди. Шунда шифокорлардан бири оёқларимни кўрар экан, томирларимда қон қотиб қолганини, агар оёқлар 72 соат ичида кесилмаса, нобуд бўлишим ҳақида айтиб қолди. Рози бўлдим. Янги ТошМИга олиб боришди ва дастлаб ўнг оёғимни, сўнгра чап оёғимни кесишди.

Уй-жойим йўқлиги учун, қолаверса, кесилган оёғимнинг яралари битиб олсин, деган мақсадда шифокорлардан ўша ерда озгинча ётиб туришни илтимос қилдим ва у ерда бир ярим ой ётиб, даволандим”.

Муроджон аканинг маълум қилишича, унинг Ҳотамжон исмли қўшниси бор. Қўшнининг икки боласи Муроджон акадан ҳар кун икки маҳал хабар олиб туради. Дўконнинг ичини тозалаб, иссиқ чой ва овқат олиб чиқишади. Хўш, Муроджон Саидмаҳмудовнинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ва дўсту-биродарлари йўқми?

“Рафиқам билан қонуний ажрашмаганман. Бошимга шундай иш тушгач, уй-жойим бўлмагани учун у ўз уйига кетиб қолди. Ўртамизда ҳеч қандай ёмон муносабат бўлмаган, аммо ҳолимдан хабар олмайди. Қариндош уруғларим бор, улар ҳам ҳар замонда бир телефон орқали гаплашиб туришади. Пулим кўп пайти ён атрофимда гирдикапалак бўлган дўстларимдан иккитаси қолди, қолгани қўнғироқ қилсам ҳам кўтармайди. Вақтида уларга жуда кўп моддий ёрдам кўрсатганман, байрамларда ҳол-аҳвол сўраганман, бошига оғир кун тушганида ёнида бўлганман. Аммо… Аммо бошимга мана шундай мусибат тушганида улардан бирортаси ҳам ёнимда қолмади…”.

Кўзларида ёш ила, ичидаги ҳасратини тўкиб солаётган бу инсоннинг сўзларини эшитар эканмиз, унинг инсоний ахлоқ-одобга риоя этаётганини билдик. Чунки у суҳбат давомида бирор марта ҳам бўлсин қариндош-уруғини ёмонламади, уларнинг ортидан маломат қилмади.

“Араб, турк, инглиз ва рус тилларини биламан. Аллоҳ қувват бергунча Қуръоннинг олти порасини ёд туширдим. Буларнинг бари, албатта, ўзим учун. Дубайда ва Туркияда таржимон бўлиб ишлаганман. Инсон эртанги ҳаёти нимадан иборат эканлигини билмас экан. Ҳеч қачон… Унинг ожизлиги ҳам мана шунда. Бошимда шундай оғир мусибат бор экан, шу ерларда юрибман. Мен эркак кишиман. Ҳали ўзим уй солиб, тадбиркорлик қилиш ниятим бор. Уй олиш учун бўш ерларни сўраб, хат-ҳужжат тайёрлаб, Тошкент вилояти ҳокимлигига чиқсам, ҳоким у ернинг сотилмаслигини, у ерда қурилиш мумкин эмаслигини айтди. Икки марта ҳам шундай жавоб олдим. Бир сафар ўша ерлар ёнидан ўтсам, бирида уй, бошқасида тўйхона қурилаётган экан. Ўзимам ҳайрон қолдим (кулади). Ҳозир яна бир ишни бошлаш арафасидаман. Бу яқин ўртада нон ва нон маҳсулотлари тайёрлайдиган жой йўқ экан. Шунга ҳужжатлар тайёрлаганман, тадбиркорлик қилиш мақсадида ер ва қурилишга ёрдам сўраб, ҳокимиятга мурожаат қиламан, деб турибман”.

У шундай дея яна сукутда қолади. Кўзларида ёш милтиллайди. Оёқлари ёдига тушадими, маҳзун бўлади. Эркак киши йиғламасин экан. Эркак киши маҳзун бўлмасин экан. Худди борлиқ бўшлиқда қолгандай, суянган тоғлар йўқолгандай, қалблар бўшаб қолгандай бўлар экан. Кўзидаги ёшларини тия олмай, юракдаги ғуборини тўкиб солаётган Муроджон аканинг сўзларини эшитар эканмиз, ич-ичимиздан ўзимизга дедик: “Сен ҳам инсон бўлдингми? Доим нолиб юргувчи, маломат қилгувчи, ношукрлик қилувчи, Аллоҳ берган неъматларни кўрмаётган, шунча бойликка эга бўлиб, камбағалликни даъво қиладиган сен ҳам инсонмисан?..”.

Ҳа, биз ўта ношукр бўлиб қолдик. Бу Аллоҳга исён дегани эмасми? Танамиз бут, иссиққина уйимиз, ейишга таомимиз, ёнимизда яқинларимиз бор, аммо биз барибир маломат қилаверамиз. Ҳолбуки, бу дунёда Муроджон акадек шафқатсиз қисматга эга, аммо тили ва дилидан шукр тушмайдиган, ёруғ кунлардан умидини узмаган ва яхшилар кўмагига ташна инсон бор. Ўрнак олсак, арзимайдими?!

Азизлар, Муроджон аканинг оёқлари учун протез зарур. Бу инсонга моддий ёрдам берайлик. Унинг нияти амалга ошишига сабабчи бўлайлик. Зеро, сизу бизни Аллоҳ бу ишга қодир қилиб қўйган.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун қўшимча маълумотлар:

Пластик карта орқали (CLICK, PAYME): 8600 0417 2017 8418 “Агробанк”

АҚШ ва Европа давлатларидаги хайрия қилмоқчи бўлган саховатпеша инсонлар учун телефон рақами: +998 90 988 77 44

Россиядан хайрия қилмоқчи бўлганлар учун: 4276 3801 1901 0663 “Сбербанк”

PayPal: umidskh@gmail.com

Жанубий Кореядан хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

WOORI BANK (020) (우리은행)

1002-552-264384

KHUDAYNAZAROV BAKHROM

Телефон: 010-3046-1919

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абитуриентларнинг 55 фоизи мутахассислик фани​ бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган

Олий ўқув юртларига 2018 йилда тест синовларини топширган абитуриентлар тўплаган баллар таҳлил қилинганда, тест синовларини топширган 600 мингдан ортиқ абитуриентнинг 55 ...

Москвада ушланган тожикларнинг ҳуқуқлари қўпол бузилгани айтилмоқда (видео)

РФ президенти ҳузуридаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш Кенгаши (ИХК) РФ ИИВга мурожаат қилиб, пойтахнинг жанубий шарқидаги “Москва” савдо марказида ...

Манғистаудаги портлашда ўзбекистонлик жароҳатланди

6 октябрь куни Манғистау вилоятида газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган. Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400