2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлис йиғилишида Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди. Унда ялпи ички маҳсулотнинг 0,02 фоизи ёки 59 млрд сўм миқдоридаги профицит билан чиқиш белгиланган.  

Мақола Kun.uz сайтидан олинди.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, 2018 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 290,6 трлн сўм, ЯИМ дефлятори – 14,1 фоиз, истеъмол нархлари индекси – 12-13 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бюджетнинг даромад қисми ЯИМнинг 21,4 фоизи ёки 62,229 трлн сўм, харажатлар қисми эса ЯИМнинг 21,4 фоизи ёки 62,17 трлн сўм даражасида бўлишини таъминлаш режалаштирилмоқда. Давлат бюджетининг асосий харажатлари йўналишлари унинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлашга қаратилган. 2018 йилда ижтимоий соҳа харажатлари 34,7 трлн сўмни ташкил этади.

“Давлат дастурларини амалга ошириш учун 8,5 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Жумладан, мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлашга 815 млрд сўм ёки 2017 йилдагидан 3 баробар кўп маблағ сарфланади. 48 та олий таълим муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга 559,1 млрд сўм ёки 1,5 баробар кўпроқ ажратилади. 296 та тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга 803,6 млрд сўм йўналтирилади. Уй жой-коммунал соҳасига оид ишларни амалга оширишга 230,3 млрд сўм сарфланади. Транспорт-коммуникация лойиҳаларига 469,2 млрд сўм, ҳудудлардаги ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга 568,6 млрд сўм ажратилади”, дейди у.

2018 йилда ЯИМ ўсиш ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 5,9 фоизга ўсиши кўзда тутилган. Жумладан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 4 фоиз, капитал қўйилмалар ҳажмининг 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2017 йилги давлат бюджети ЯИМнинг 1 фоизи ёки 2,4 трлн сўм миқдоридаги дефицит билан тасдиқланди. ЯИМ ўсиш ҳажми 5,5 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат ғаниев одамларни суд ҳукмисиз 5 суткадан қамашни буюрди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев одамларни 5 суткадан қамашни буюргани, учта фирмага 300 миллион сўмдан жарима солишни буюрганини тан олди. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат ...

Россия — жаҳон иқтисодиёти рейтингида 11-ўринда

Россия 2017 йил якунларига кўра ялпи ички маҳсулот бўйича жаҳон иқтисодиёти рейтингида 11-ўринни банд этди. Бу ҳақда Жаҳон банки маълумотларига таяниб «Aif.ru» хабар ...

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

2020 йил 1 январдан хусусий нотариал идоралар ташкил этилади. Бу президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш ...

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400