АҚШ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировни “Магнитский рўйхати”га киритди

АҚШ молия вазирлиги Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировни “Магнитский рўйхати”га қўшиб қўйди. Бу ҳақда шу идоранинг сайтида хабар қилинмоқда. Молия вазирлигининг тахминига кўра, Қодиров судсиз қатл қилишлар, қийноқлар ва инсон ҳуқуқларининг бошқача тарзда бузилишларида айбланмоқда.

Бундан ташқари, янгиланган санкциялар рўйхатига Чеченистоннинг Арғун шаҳридаги полиция бошлиғи Аюб Катаев ҳам тушган. Уни республикада гейларни таъқиб қилиш ва қийноққа солишда гумон қилишмоқда. Рўйхатга, шунингдек, россиялик Андрей Павлов, Алексей Шешеня ва Юлия Майоровалар ҳам кирган.

“Магнитский акти” 2012 йил охирида АҚШ Конгресси томонидан қабул қилинган. Буюк Британияда ҳам “Магнтиский қонуни”нинг ўз варианти бор. Ноябрь ойида Канада ва Литва ҳукуматлари ҳам шунга ўхшаш қонун қабул қилишди.

Ҳужжат Hermitage Capital фондининг ҳуқуқшуноси Сергей Магнтиский шарафига шундай номланган. У Россия бюджетидаги йирик миқдордаги талон-тарожлар схемасини фош қилган эди. Россия ҳукумати бу юристни солиқ тўлашдан бош тортишларда айблаганди. У 2009 йилда Москвадаги тергов ҳибсхонасида унга тиббий ёрдам кўрсатишмаганлари боис ўлган.

“Магнитский рўйхати”га, АҚШ ҳукуматининг фикрига кўра, коррупция ва инсон ҳуқуқларини бузишга алоқадор бўлган одамларни киритишади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳибсдаги ёш тадқиқотчи акром малик енгил тартибдаги муассасага ўтказилди

2016 йилнинг июл ойида ҳибсга олинган ёш тадқиқотчи Акром Маликов берилган қамоқ муддатининг учдан бир қисмини ўтаб бўлганлиги учун енгилроқ тартибдаги манзил-муассасага ...

Қозоғистонда конституцияни қайта ёзиш ташаббуси кўтарилмоқда

Олмаоталик бир қатор тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар, олимлар ва ўқитувчилар “Республикани қўллаб-қувватлаш ҳаракати” номли жамоат бирлашмасини туздилар, деб хабар беради Озодлик ...

Қирғизистондаги 27- колониянинг 50 дан ортиқ маҳбуслари очлик эълон қилишди

ҚР Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғидаги 27-ахлоқ тузатиш колониясида 59 маҳбус 5 июндан бошлаб очлик эълон қилди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизматида хабар ...