Ўзбекистон олтин конларини қидириш учун тўртта инвесторни жалб этди

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси 2017 йилда ўнта олтин қазиб олинувчи конлар ҳудудларини ўзлаштириш истиқболларини ўрганиш учун тўртта хорижий компанияни жалб этди, деб хабар берди РИА Новости қўмита раиси Бобир Исломовга таянган ҳолда.

Мақола  kun.uz сайтидан олинди.

Бу ҳақда у Тошкентда бўлиб ўтган Uzgeoinvest-2017 халқаро конференцияси давомида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у Канаданинг B2Gold, Британиянинг NordGold, Туркиянинг TUMAD ва Жанубий Кореянинг Shindong Resources’си билан шундай шартномаларни имзолаган.

Қўмита раҳбари таклиф этилган ҳудудлардаги олтиннинг эҳтимолий захираларини маълум қилмади, бироқ, уларнинг тадқиқотлари учун жами инвестициялар миқдори тахминан 8 млн долларни ташкил қилиши мумкинлигини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, бу икки йилга мўлжалланган шартномалар бўлиб, ундан сўнг инвесторлар ўз тадқиқотлари асосида лойиҳанинг кейинги босқичлари – конларни ўзлаштириш, қазиб олувчи ва қайта ишлаш қувватларини қуриш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

«Инвесторлар дастлабки тадқиқотларни лицензиясиз ўтказиши мумкин, бу технологиялар ва хорижий компанияларни жалб қилиш бўйича ишларни тезлаштиради», – дея таъкидлаб ўтган Исломов.

Давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати қимматбаҳо металлар бўйича 31 та истиқболли ҳудуд ва 12 та кондан иборат рўйхатни тасдиқлади. Захиралар бўйича прогноз – 151 тонна олтин ва 1,2 минг тонна кумуш.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшдаги муҳожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган муҳожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб «Дарё» нашри «Forum ...

«чиройли» рақамлар учун марказий осиёдагилар қанча тўлашга тайёр?

2017 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистонда катта пул эвазига, жумладан, аукцион савдолари орқали маълум бир комбинациядаги ҳарфлар ва рақамларни танлаш имконияти тақдим этилди. ...

Истеъмол саватчаси жорий этилади(ми?)

Инсоннинг кунлик ёки ойлик маҳсулот, товар ва хизматларга эҳтиёжи тўғрисида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Агар уларни умумлаштириб ҳисоб-китоб қилсангиз, доимий ўртача миқдорни ...