Туш… яъни Ш. Мирзиёев қабулида (4-қисм давоми)

Туш… яъни Ш. Мирзиёев қабулида (4-қисм давоми)

(давоми. Боши бу ерда)

— Х.Т.: Айтмасангиз ҳам маълум. Ҳошимжоннинг сеҳрли қолпоғини сўраябсиз.

— С.И.: Уф-ф-ф. Мабодо сиз ҳам телепат эмасмисиз?

— Х.Т.: Бу ҳислатдан Яратган мени бебаҳра қилган. Ниятингизни билганим, Ҳошимжоннинг саргузаштларини ёзганимга сағал кам эллик йил бўлаётган бўлса, ярим асрдан бери одамлар қалпоқчани сўраб ҳоли жонимга қўйишмайди. Улардан “қалпоқчани нима қиласан?” деб сўрасам, арзир арзимас, бўлар-бўлмас нарсалардан наф кўриш нияти бўлади. Баъзан эзгу ниятли кишилар ҳам келишади. Лекин ҳаётда ниятларига ўз меҳнатлари, билимлари эвазига етишишлари зарурлигини уқтираман. Улар мени тўғри тушунадилар. Сизни маърифати бор инсон деб биламан. Албатта, қалпоқни катта хайрли юмушлар учун сўраётганингизга ишонаман. Нима учун уни бера олмаслигимни ҳам тўғри тушунасиз деб ўйлайман.

— С.И.: (ичимда “оббо-о, домлани олдида ўша Хошимчалик қадрим йўқ экан-да” дейман. Хайр-маъзурга ўтай деганимда: Дадамнинг “Олдингга мақсад қўйдингми охиригача олиш, ўлигингни бир пул қилсанг ҳам охиригача кураш” сўзларини эслаб. ўзимга сўз бера бошладим.  “Худойберди акадан қалпоқни ола билмасам… ”нима деб қасам ичсам экан, ”бор-е шу уйдан қуруқ кетсам ўзбек эмасман”. Домлага бирма-бир қамоқхонадаги диний-сиёсий маҳбуслар ҳақида, уларнинг хўрланишлари, қийноққа солинганликлари, уларнинг аксари ҳозир ўлим чангалида ётганликларини эзиб-эзилиб сўзладим. Домла сиз албатта “буларни мен ҳам эшитганман, лекин ўша тентаклар давлатга таҳдид солганлари ҳам ҳақиқат“ дейсиз… (мен яна домла эшитмаган қийноқлар ҳақида сўзлайман. Ниҳоят, ҳафсаласи пир бўлган кишидек, майли домла биламан сиз барибир ўз фикрингизда қоласиз… Қалпоқни бермайсиз… Зоримиз бор, зўримиз йўқ… (Ўрнимдан туриб кета бошлайман. Хонадан чиқябман-у Худойберди ака “шошманг” деб қалпоқни олиб чиқадилар деган илинжда кета бошлайман. Домладан садо йўқ. Эшик олдига етганимда ўгирилдим. Домла ўша эти устихонига ёпишган,ярим ўлик мазлум қулларнинг уволига сиз ҳам қолишингиз мумкин. Қўрқмайсизми?

Х.Т : (қўрқувли ҳайрат билан) Нима дедингиз? (ичкарида “бобо,бобожон” деган овоз эшитила бошлади)

С.И : Домла неварангиз чақирябди…

Х.Т : Бу неварам эмас…Қолпоқчанинг товуши-ю…Шошманг(домла ичкари хонага кириб кетадилар.Анча кутиб қоламан.Домла Мексикалик ковбойлар киядиган шляпа олиб чиқади).Мана олинг…Фақат бир кеча ўтгач буни қайтарасиз…Фақат бир кеча…

С.И : Буни нима қиламан??? Ахир бу “Сомбреро”-ку …

Х.Т: Аввалига Ҳошимжон кейинчалик “Ширин қовунлар мамлакатида”Икром қалпоқчани киявериб титиғини ўйнатиб юборишди.Ўғлим Америкадан “ёз чилласида кийиб юрасиз” деб шуни юборганди.Янгангиз “қалпоқ титилиб расво бўлмасин” деб буни астарига қалпоқни чатиб чиққан.(“Сомбреро”ни ичини кўрсатганиларида,қалпоқча менга жилмайиб турарди).

С.И: (“Сомбреро”ни олиб бошимга кийишдан аввал дуо ўқидим)”Бисмиллаҳи таваккалту аллолоҳи ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”.(энди бошимга оборган эдим-ки домла)

Ҳ.Т : Шошманг…Ёдимдан кўтарилибди …Қалпоқни кийиб,кўринмас бўлиш учун…

С.И : Энди бу ёғига Сомбреро деяверинг домла.

Ҳ.Т : Хўп…Кўринмас бўлишингиз учун буни кийган пайтингизда уст-бошингизда ҳеч нарса бўлмаслиги керак…Йўқса ўзингиз кўринмас бўласиз-у, уст-бошингиз яққол кўриниб қолаверади…

С.И: Тушунмадим??? “Буни кийиб кўринмас бўлиш учун шир яланғоч ечиниш керак” демоқчимисиз?

Х.Т : Ҳа…

С.И : Нега? Аввал ундай эмасди-ю… Қалпоғингиз ремонт талаб бўлдими ё эскирдими?

Х.Т : Қайдам сўнгги йилларда шундай бўб қолди.

С.И: Бир иложини қилайлик домла…Шу аҳволда шаҳар кезиб, Президент қароргоҳига бориш ғирт шарманда-ку…

Х.Т : Барибир сизни ҳеч ким кўрмайди-ку…

С.И: Хўп ажойибсиз-да домла… Кўринмас бўлсам ҳам пойтахт кўчаларида шир яланғоч танамга Сомбреро кийиб юрсам… Ғирт одамсифат қўзиқорин бўламан-у… Буни устига ҳидимни олган дайти итларга рўбарў келсам аҳволим нима кечади? Қолаверса этика-эстетика деган гаплар бор… Ҳаммаси ҳам майли, ўша аҳволда қайси бет билан Шавкат акани олдида бораман…

Х.Т: Бу ёғини ўйламабман-ку… Нима қилдик? Қалпоқчани “Сомбреро” астаридан ажратиб олсакмикин?

С.И : Қалпоқни куя еганми дейман… Ажратаман дегунча увадаси чиқиб кетмайдими?

Х.Т : Роса бош қотди-ку… Энди нима қилдик? (сукут) Э-э –э шошманг…

Агар-ки нияти ниҳоятда пок,мақсади фақат ва фақат кўпчилик манфаати учун бўлган инсон кийса. Эгнидаги либоси ҳам ушлаган нарсалари ҳам кўринмас бўлаверади. Акси бўлса ҳатто ялонғоч ҳолида ҳам кўринмас бўла олмайди. Қани энди кийиб кўринг… Шу баҳона бир синовдан ўтасиз…

Ҳаяжон тўла бир холатда Сомбрерони кийдим…Шу лаҳза на ўзим, на кийим бошим ўзимга ҳам кўринмай қолди.

Х.Т : Барака топинг Санжарали… Адашмаган эканман… Қанисиз? Шу ҳолингизда бир қучай…

Худойберди ака билан кўринмас ҳолимда самимий қўчоқлашиб хайрлашдик…

Ўзлари билмасинлар-у, домлага қўлим теккан лаҳза, ўзлари кўринмас бўлдилар-у либослари кўриниб қолди. Ҳиёл майдакаш ўйга бориб “домла бир умр халол, ҳассос ижод қилдилар-у, фақат Каримовга кўп ҳамд-сано ўқиганлари сабаб шундай бўлдимикин”деб қўйдим. Майли,“ҳар тўкисда бир айб”дейдилар-у… Беайб парвардигор!!!

Сомбрерони кийдим-да, Шавкат акани яна бошини қотирай деб йўлга тушдим…

(Бомдод намозига айтилган азон товушидан уйғонаман.Туш давом этади…)

Муаллиф: Санжарали Имомов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муборак рамазон мутолааси: жаноби расулуллоҳ  буюрдилар…

МУАЛЛИФДАН: 1992 йили тожик тилидан “Жаноби Расулуллоҳ васиятлари” (Васиятномаи Муҳаммад пайғамбар”) рисоласини таржима қилгандим ва бу ўша йили “НУР” нашриётида бир неча ...

“адабиёт ясалмайди, яратилади” (носир фозил)

Менинг таваллуд топган йилларим мамлакатимиз тарихининг энг алғов-далғовли кезларига тўғ­ри келди. Яъни, 1929 йили камина ёруғ дунёга келган даврда қишлоқ хўжалигини ...

Эврил турон: йўлдаги ўйлар, фикрлар, мулоҳазалар (давоми)

(Давоми) Юқорида сиз “31 миллионли элдан 99 фоизи”... дедингиз. Бу фикр ҳақиқатга унча тўғри  келмайди. Келади. Ҳаёлан ҳар бир ўзбекнинг уйига бирма-бир кириб чиқинг. ...