ҚР компанияси «Бишкек – Тошкент – Бишкек» доимий авиарейсини йўлга қўйди

Қирғизистоннинг «Эйр Манас» авиакомпанияси 23 декабрь куни «Бишкек – Тошкент – Бишкек» доимий авиарейсини йўлга қўйди.

Ҳозирги кунда шаҳарлар ўртасидаги авиарейсларни фақатгина Ўзбекистоннинг Uzbekistan Airways компанияси амалга оширмоқда.

Транспорт вазирлигининг хабар қилишича, шунингдек “Ўш-Ташкент-Ўш” йўналишидаги авиарейслар ҳам тикланади.

13 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашуви давомида улар транспорт алоқаси йўли ҳақида келишиб олганликларини айтди.

Унинг таъкидлашича, тарафлар нафақат «Бишкек – Тошкент», балки «Тошкент – Ўш» йўналиши бўйича автобус қатновлари ва авиарейсларни очиш ҳақида келишиб олдилар. “Жуда катта эҳтиёж мавжуд. Биз «Бишкек – Тошкент» йўналишидаги авиарейслар сонини ҳам икки баравар оширмоқчимиз. Бунга эҳтиёж бор”, – деди Мирзиёев.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Bloomberg: ўзбек сўми 2017 йилнинг энг қадрсиз валютаси

Қимматли қоғозлар бозоридаги вазияни кузатиб борувчи Bloomberg маркази 2017 йилнинг энг қадрли ва энг қадрсиз валюталари рейтингида Ўзбек сўмини ўтаётган йилнинг энг қадрсиз ...

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...

«тошкент-ўш» йўналишида авиақатнов йўлга қўйиладими?

Бугун, 20 июнь куни Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан матбуот анжумани ўтказди. Тадбир давомида журналистлар томонидан «Тошкент-Ўш» ...