Тожикистон: Ахборот урушига қарши кураш

Тожикистон ҳукумати ахборот урушига қарши курашишга, аниқроғи, ҳужумларга жавоб қайтариб, унда иштирок этишга бел боғлаган.

“Биз интернет сайтлари орқали террорчилик, диний бузғунчилик ва кина-кудратни тарғиб этувчи материаллар билан мамлакатимизга нисбатан бўлаётган асоссиз ва ғаразли ҳужумларга жавоб қайтармасдан қараб тура олмаймиз”, дейди соҳа масъулларидан бири.

Абдужаббор Раҳмонзода, Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси мамлакат оммавий ахборот воситалари ва нашриётлари раҳбарлари билан учрашуви вақтида ахборот уруши таҳдидлари ва уларга қарши Ҳукумат кураш олиш бориши ҳақида маълум қилди.

Тожикистон ахборот муҳитини янги замон таҳдидларидан ҳимоялаш ҳамда миллий давлатчиликни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли масалалари кўриб чиқилган ушбу анжуманда президент ёрдамчиси журналистларга “ахборот соҳасидаги мавжуд хатар ва таҳдидларни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик лозим”лигини алоҳида таъкидлаган.

– Оммавий ахборот воситалари, нашриёт, алоқа тизими ва бошқа тегишли тузилмаларнинг сифатли ва ишончли фаолияти мамлакат мудофаа имкониятини такомиллаштириш, иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг устувор тараққиёти, миллий қадриятлар ва мамлакат мустақиллигини ҳимоялаш учун муҳим аҳамиятга эга, – дея таъкидлайди А.Раҳмонзода.

Абдужаббор Раҳмонзоданинг фикрича, ХХI асрни ахборот асри дейиш жуда ўринлидир. Зеро, янги ахборот ва коммуникация технологиялари инсон ва жамият ҳаётидаги барча соҳаларга катта таъсир кўрсатмоқда. Улар одамлар ҳаётини ўзгартириб, иқтисодиёт ва гуманитар муҳитнинг глобаллашувига сабаб бўлмоқда.

А.Раҳмонзода баъзи гуруҳ ва ҳаракатлар доимий равишда ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида дунё ахборот муҳитидан фойдаланишга уринишларини таъкидлади. Шунингдек, улар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан ўз манфаатларига эришиш воситаси сифатида фойдаланиб, интернет тармоқларида очиқ-ойдин террорчи ва экстремистик хусусиятга эга материалларни тарқатишаётганликларини таъкидлади.

Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети вакили Аҳтамшо Пиров сўнгги йилларда ахборот соҳасидаги мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб, мустақиллик йилларида бу соҳага оид бир неча қонунлар қабул қилинганлиги,  ахборот хавфсизлиги концепцияси амал қилиши, шунингдек, Тожикистон БМТ, КХШТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида фаол ҳамкорлик қилиб келаётганлигига урғу берди.

– Шу билан бирга, биз бугун ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишида қўшимча чораларни ишлаб чиқиб, амалга оширишимиз лозим, – дейди А.Пиров ва сўзида давом этиб, – Биз баъзи интернет сайтлари орқали террорчилик, диний бузғунчилик ва кина-кудратни тарғиб этувчи материаллар билан мамлакатимизга нисбатан бўлаётган асоссиз ва ғаразли ҳужумларга жавоб қайтармасдан қараб тура олмаймиз,-дея таъкидлайди.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарё вилояти ииб америкалик тадбиркор ҳибсга олинганини рад этди

Бугун бир қатор ОАВларда асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Зокир Алиев Чироқчидаги ота уйида ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. (more…)

Қўшработ тумани қозиларига мурожаатнома

Қўшработнинг тошдан қаттиқ кўчалари Олимжон Аҳматов  ва Дурдона Нажмиддиновалар ёш оила бўлгани, яқин ойларда турмуш қуриб, гўзал ҳаётнинг нашидаси билан завқ- шавққа тўлиб ...

Тошкент аэропортида 21 ёшли аёлни дубайга фоҳишаликка юбораётган фуқаро қўлга олинди

Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрига фоҳишалик қилиш учун аёлни сотиб юбормоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400