Назарбоев: шахсан мен Қирғизистон ҳақида ёмон гапирмаганман

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остонага расмий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашар экан, қирғиз делегацияси кўтариб чиқаётган масалаларни Қозоғистон ҳал қилишга тайёр эканлиги борасида баёнот берди, дея хабар берди маҳаллий янгиликлар сайтлари.

«Биз 26 йиллик мустақиллик шароитларида ишлаяпмиз. Шахсан мен бирор марта ҳам Қирғизистон ҳақида ёмон гап айтмаганман ва бирор марта ҳам Қирғизистонга зиён келтирувчи ҳаракат қилмаганман», — дея баёнот берди Назарбоев душанба куни Остонадаги қароргоҳда бўлиб ўтган учрашувда. У ўз сўзига қўшимча қилар экан, «Биз келамизва кетамиз, икки қўшни мамлакат халқлари бизгача бўлган ва биздан кейин ҳам яшайди, десам тўғрироқ бўлади», деди.

Президент лавозимида Жээнбековнинг ўтмишдоши бўлмиш Алмазбек Атамбаев Қирғизистондаги президентлик сайловлари арафасида Қозоғистон раҳбариятини танқид қилган ва Қирғизистон ички ишларига аралашишда айблаган эди. Орадан бир неча кун ўтиб Қозоғистон назорат ўтиш пунктларида назоратни кучайтирди, бу ўз навбатида чегараларда узундан узун навбатларни ва тирбандликларни келтириб чиқарди.

Чегарадаги вазият Жээнбековнинг Назарбоев билан ўтган ой охирида Минскда бўлиб ўтган минтақавий хавфсизлик саммитида учрашуви ва шундан сўнг Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик, жумладан чегарадаги вазият масаласидаги “Йўл харитаси” имзоланганидан сўнг яхшиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда wi-fi тармоғидан фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш мажбурий бўлди

Фойдаланувчи ўз шахсини мобил телефон рақамлари орқали ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар (чипта, меҳмонхонадан рўйхатдан ўтиш маълумотлари) орқали тасдиқлаши ...

Фермер хўжалигининг ерини ҳоким олиб қўйишга ҳақлими?

Ўтган йиллар давомида халқимиз онгида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик деган тушунчалар шаклланди. Бу эса Конституциямизнинг 36-моддасидаги “Ҳар бир шахс ...

«буюк ипак йўли» билан донг таратган халқ қаерда қолди?!

1991-2000 йиллар жуда кўпчилик, хусусан Марказий Осиё мамлакатлари учун жуда омадли бўлди. Азал-азалдан савдо-сотиқ орқали ном қозонган халқимиз Қозоғистон, Қирғизистон, ...