Камбағалларнинг ҳажга бориши таъқиқланди

Тожикистон Дин қўмитасининг янги қарорига биноан кам таъминланган яъни камбағал оилалар аъзолари ҳаж сафарига бориши таъқиқланди. Икки йил олдин Дин қўмитасининг қарорига асосан ёши 35 дан ошмаган фуқароларнинг ҳаж сафарига боришини таъқиқланган эди.

Бу қарорларни чиқаришдан асосий мақсад нима?

Тожикистон Дин қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, мамлакатнинг барча минтақаларидаги ҳажга сафар этиш ниятида бўлганларни қайдга олувчи диний ишлар бўлимлари раҳбарларига кам таъминланган оилалар аъзоларини ҳаж сафарига борувчилар қаторида рўйхатга киритмаслик топшириғи берилган.

Дин қўмитаси ишчилари фикрича, илгари фуқаролар уй-жойларини сотиб ёки емай-ичмай пул йиғиб, ҳатто қарз олиб ҳаж сафарига боришарди.  “Ана шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида маҳалий ҳукумат мулозимлари ҳажга бориш учун ариза берган шахсларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини ӯрганиб чиқиб, кейин ҳажга боришга ижозат беради”- деб айтади Дин қўмитаси масъулларидан бири.

Дин қўмитаси масъуллари янги қарор асосидаги ушбу талаб ҳаж сафарига қўйилган чеклов эканлигини инкор этиб, бу амал фақат тожикистонликларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида жорий этилаётганлигини айтишади.

Тожикистонда 2015 йили ёши 35 дан ошмаган фуқароларнинг ҳаж сафарига бориши таъқиқланган эди.

Шу йилнинг август ойида эса,  тўй ва маъракаларни тартибга солиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ ҳаж сафаридан қайтиб келинганида чорво  сўйиб зиёфат бериш манъ этилганди.

Маҳаллий таҳлилчилардан бири Фаридун Ҳодиевнинг фикрича, Дин қӯмитасининг янги қарори ҳаж маросимидаги навбатдаги чекловдир. “Турмуш шароитига баҳо бериш учун қандай механизм бор? Маҳалий ҳукумат кам таъминланган табақани қандай аниқлайди? Ушбу қарор порахўрликнинг янада ривожланишига йӯл очади. Одамлар катта пул бериб турмуш шароити ҳақидаги зарурий ҳужжатни оладилар”- дейди Фаридун Ҳодиев.

Маълумки, Тожикистондан Саудия Арабистони ажратган квота асосида ҳар йили 6 минг 520 киши ҳаж сафарига боради. Шаҳар ва ноҳия Дин ишларини назорат қилиш бўлимларида юзлаб одамлар эса ўз навбатларини кутишмоқда.

2017 йилда Тожикистондан ҳаж сафарига борадиганлар чиқими 33 000 сомоний (3 минг 600 АҚШ доллари) ҳажмида белгиланганди. 2018 йилда ҳаж сафари чиқимлари қанчага тушиши ҳали эълон қилингани йўқ.

Муаллиф: Сохиб Назаров 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Краснодар ўлкасида юз берган автоҳалокатда 6  ўзбек жабрланди

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасига 2019 йилнинг 5 август куни Краснодар ўлкасининг Темрюк туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар ...

Тадбиркорлар йили: туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ...

Марказий банк 100 минг сўмлик банкнотнинг муомалага чиқарилишини тасдиқлади

Кеча, 10 январь куни қатор хорижий интернет нашрларда Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақидаги хабарлар чоп ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400