Шахсий автоми ё такси: қай бири афзал?

Экспертларнинг баҳолашига кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шахсий фойдаланишдаги транспорт воситалари билан таъминланганлик 2,4 баробарга ўсди. 2015 йилда ҳар 1000 нафар аҳолига 58 та автомобиль тўғри келган, ҳозир эса, бу кўрсаткич 70 тага етди. Тахминларга кўра, бундан кейин ҳам мамлакатда автомобиль билан таъминланганлик кўрсаткичи орта боради.

Мақола kommersant.uz сайтидан олинди Муаллиф: Ромина Тулякова 

Ўз автомобилига эга бўлиш фойдалими? Биз кўп йиллик таржрибага эга автоҳаваскор ва Тошкентдаги такси хизмати вакилидан ўз автомобилига эга бўлиш ҳамда такси хизматларидан фойдаланишнинг плюс ва минуслари ҳақида сўрадик.

Баходир АминджановБаҳодир Аминжонов, “Водители Ташкента” гуруҳи маъмури

Танлов: Chevrolet Lacetti, оилавий авто – Chevrolet Cobalt

Стаж: 13 йил

Объектив омиллари

– Юқори мобиллик. Ўз автоингизда истаган жойингизга, хоҳлаган пайтингизда бора оласиз. Шахсий автомобиль айниқса иш пайтларида, тушлик танаффусда қаергадир бориб келишга улгуриш керак бўлганда ёки ярим тунда иш чиқиб қолганда асқатади – такси буюртириш ҳақида бош қотириб ўтирмайсиз. Пойтахтнинг бир тупкасида яшайдиганлар нима қилсин? Баъзида меҳмондорчилик кечгача чўзилиб кетади. Бунда ҳам шахсий транспорти борлар афзалликка эга бўладилар.

– Дам олиш кунларида оилангиз ёки дўстларингиз билан бошқа шаҳарга йўл олиш имконияти ҳам бебаҳо – кимнингдир бўш вақтини кутиб ўтирмайсиз, чипта харид қилмайсиз.

– Машина бошқариш завқи ва ўз “темир тулпор”ингизга бўлган меҳр.

Субъектив омиллар

– Ишгача ўртача масофа 10 км.ни ташкил қилади. Бундан ташқари, турли топшириқлар бўлиб қолади, шошилинч ишлар чиқади. Мана шундай ҳолатларда босиб ўтиладиган масофа ойига ўртача 1000 км.га бориб қолади.

– Автомобилдан бутун оила аъзолари фойдаланади, ҳайдовчи эса, бир ўзим. Оиламизда бир нечта автомобиль, шунинг учун мен ўз мулкимга қизғаниш билан ёндашаман – ҳамма ўз машинасини ҳайдасин.

Харажатлар

Мен мавсумига қараб хизмат кўрсатиш нархининг ўзгариши ҳақида бош қотириб ўтирмайман – одатда, ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, қишда юрасизми, ёздами – ҳамёнга деярли бир хил оғирлик тушади. Биз мўътадил иқлимда яшаймиз, қишда қишки, тиканли шиналар олишга эҳтиёж йўқ. Қаҳратон қиш бизда кузатилмайди. Шу билан бирга, албатта, мавсумга қараб автомобиль бошқариш усули ўзгаради. Қишда йўлга вақтлироқ чиқиш керак, ёзда ўрганиб қолганимиздан кўра эҳтиёткорроқ юриш талаб этилади. Қуруқ йўлдагига қараганда, ёғинлардан нам бўлган йўлда ҳайдовчининг хатоси анча қимматга тушади.

Тийин сўмни тежайди

Ўзимни тартибли ҳайдовчи санайман, хатти-ҳаракатларимни танқидий баҳолашга мойилман. 13 йил олдин, автомактабни энди тугатганимда, ҳозиргидан кўра анча кўп хатоларга йўл қўярдим. Бир дунё жарима тўлардим. Бу фойда берди. Қоидалар қон билан ёзилади, дейишгани бежиз эмас. Жарималар – “кичик қон”, чунки пул жигардан бўлган, дейишади-ку. Мен ўртача йилда бир марта қоида бузишим мумкин.

Автомобиль бошқариш хусусиятлари

Бугунги кунда йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳурмат етишмаяпти. Албатта, бу шунчаки шахсий хулосаларим. Қолаверса, пойтахтнинг турли туманларида турлича юришади. Нима бўлганда ҳам, аксарият ҳайдовчилар – тажрибасиз, мураккаб вазиятларда пишмаган одамлар. Оғир вазиятга тушиш ҳайдовчининг кўзини очади, ундан кейин тўғри хулосалар чиқара бошлайсиз. Йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан очиқ-равшан ҳурмат кўрсатилиши “ҳамкасб”ларнинг кайфиятини кўтаради, аҳмоқона ҳаракатлардан ҳимояланганлик ҳиссини беради, ва, пировардида, ҳайдовчининг ўзига ишончини оширади. Зич оқимда тор кўчадан чиқиб келаётган атвомобилга йўл берсангиз ва бунга жавобан у миннатдорчилик юзасидан “авария чироқлари”ни ёқиб-ўчирса, ўзингиз яхшироқ деб ҳис қиласиз – ахир бировга ёрдам бердингиз-да!

Руслан Сулаймонов, “Taxi.uz” компанияси директори ўринбосари

Стаж: бошловчи йўловчи

Субъектив омиллар

Мавсумийлик: қишки пайтда ўз автомобилида юриш – доимий хатар. Авария, сирпаниш, қўл ҳаракати қоидаларини бузиш, машинага зарар етказиш/тирнаш хатари мавжуд.

– Уйда яна битта машина бор, шунинг учун кўпинча мени ярим йўлгача ташлаб кетишади. Яна бир вариант – дўстингиз/ҳамкасбингиз, вақтингиз тўғри келса, йўл-йўлакай олиб кетиши мумкин.

– Ишга етиб олгунча камида икки марта жамоат транспортини алмаштиришга тўғри келади.

– Йирик шаҳарлар аҳолиси яхши тушунади – шаҳарда автомобилни қўйишга жой топиш катта муаммо. Қолаверса, кўпгина автотураргоҳлар пуллик. Ўзбекистонда пуллик паркинг, жойига қараб, соатига 2000 сўм ва ундан юқори.

– Вақтингизни йўқотмайсиз – йўлнинг ўзида иш битириб кетаверасиз.

– Таксини олдиндан чақириш ҳам мумкин. Taxi.uz да йўлга чиқишдан бир кун олдин ҳам буюртма бериб қўйиш имкони бор.

Бонуслар

Ҳозирда кўплаб такси хизматлари ўз акция ва бонуслар дастурларига эга. Taxi.uzда ҳар бир мижоз йўл ҳақи қийматининг 5 фоизигача бонус олиши мумкин.

Объектив омиллар

– 2017 йилда GM Uzbekistan автомобиллари нархи 40%гача кўтарилди. Бу эса, ўз автосига эга бўлиш анча қимматга тушишини билдиради.

– 2017 йил 15 ноябрдан Ўзбекистонда автобензин ва дизель ёқилғиси нархи ўртача бир ярим баробарга кўтарилди (АИ-80 – литри 3800 сўм (+35,7%), АИ-91 – 4300 сўм (+43,3%), дизёқилғи – 4100 сўм (+72,6%) ва ЭКО дизёқилғиси – 4200 сўм (+71%).

– Паркинг ташвиши йўқ, тиқинлар ва турли йўл ҳаракати ҳодисаларидан асаббузарликлар йўқ.

– Резина алмаштириш, таъмирлаш, суғуртани чўздириш каби бош оғриқлар қийнамайди.

– Агар автомобиль жуда зарур бўлмаса – ҳафтада 2-3 мартага, жума куни кечқурун ресторандан уйга олиб бориб қўйиш ва супермаркетдан оғир сумкаларни ташиш учун фойдаланиладиган бўлса, такси афзал.

– Кайфиятингизга қараб автомобиль танлай оласиз.

Такси хизматларидан фойдаланиш ғамхўр ота-оналарга қўл келади – болаларини мактабга олиб бориб/олиб келиб қўйиш учун масъулиятли ҳайдовчи ёллашлари мумкин. Хотиржам бўлишингиз учун ҳайдовчи маршрутини ўзингиз кузатиб боришингиз мумкин.

Машинадан тежалган пулни нимага сарфлаш мумкин

Бу пулга оилангиз билан бемалол хорижда дам олишингиз, ажойиб жойларни сайр этиб, бир дунё таассуротларга эга бўлиш имкони бор. Бундан ташқари, маблағни таълим олишга ишлатишингиз мумкин – бу ҳеч қачон ютқазилмайдиган инвестициядир.

Ҳайдовчилар ва йўловчилар қанча сарфлайдилар?

– Ўзбекистонда маҳаллий автосаноат машиналари нархлари 41 млн сўм (энг оддий Matiz)дан то 220 млн сўм (Captiva ва Malibu)гача.

– Автомактабда ўқиш – 2 млн сўмдан юқори.

– Автомобилни рўйхатдан ўтказиш – машина нархининг 3 фоизи.

– Давлат рақамини рўйхатдан ўтказиш – 3 ЭКИҲ, 516 720 сўм.

Ўртача ҳисобда йилига 12 км. юрадиган (кунига 20 км. – ишга/уйга, қўшимчасига бозор-ўчар, дам олиш кунлари шаҳар ташқарисига чиқиш билан) ҳайдовчининг харажатларини худди шу йўналишлар бўйича такси ёллаш харажатлари билан қиёслаймиз.

Агар бу километражни 10 км.ли “сафарча”ларга бўлиб чиқсак, уларнинг ҳар бири 13 000 сўм (биринчи 3 км. учун 6000 сўм ва ҳар бир кейингиси учун 1000 сўмдан), жами бир йилда 15,6 млн сўмга тушади.

Автомобилга бир марталик харажатлар

Автомобилни яхши ҳолатда ушлаб туриш ва ёқилғи харажатлари – йилига 4 970 240 сўм

Якуний таққослаш:

Биз ҳеч кимни шахсий автомобилдан воз кечиб, таксига ўтишга чорламоқчи эмасмиз. Аммо, такси хизмати оқилона йўлга қўйилса, ҳаддан ортиқ автомобиллашувнинг олдини олувчи омил бўлиши мумкин.

Сиз ҳали ҳам автомобиль харид қилиш фикридамисиз?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

3000 минг доллар пора олган чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани жиноий ишлар бўйича суди раиси пора олишда айбланиб ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Судья 3000 минг доллар пора олганликда ...

Тиббиёт. чироқчи. осмон узоқ, ер қаттиқми?

Кун-кунаро янгилик. Айниқса, тиббиёт соҳасида:  тизимида ислоҳотлар жадал суръатлар билан давом этмоқда. Келтирилаётган энг сўнгги русумдаги тиббиёт анжомлари, инвентарлар... ...

«осмон очилиши» чипталар арзонлашишига олиб келади». блогерлар аэропортларни хусусийлаштириш ҳақида фикр билдиришди

Фото: KUN.UZ Яқинда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги халқаро аэропорт 415 миллион долларга сотилгани маълум бўлганди. Бу хабар ўзбекистонлик блогерларнинг яна аэропортларни ...