Бозор ва колбаса цехларига 10 йилдан бери яроқсиз гўшт сотган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 10 йилдан буён Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига сифатсиз гўшт маҳсулотлари етказиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасига асосланиб nuz.uz хабар қилди.

Мақола sputniknews-uz.com сайтидан олинди

Жиноий гуруҳга Қашқадарё вилоятида туғилган, охирги йилларда Янгийўл туманида яшаб келган 40 ёшли Баҳром Ҳайдаров раҳбарлик қилган. Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари маҳаллий ветеринар, қассоб ҳамда даллоллар орқали ўлиши аниқ бўлган касал ва ҳаром ўлган моллар тўғрисида маълумот тўплашган. Ана шундай ҳар бир маълумот учун 15 минг сўмдан 50 минг сўмгача пул тўланган. Сўнгра яроқсиз гўштнинг килоси 10-15 минг сўмдан сотиб олинган. Сифатсиз гўшт маҳсулотига Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ветеринария бўлими ходимлари сохта маълумотнома тайёрлаб беришган.

Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўшти ишлатилганлиги аниқланди

Гўштлар Тошкент ва Зангиота туманларидаги яширин цехларга келтирилган. Бу цехларда истеъмолга яроқсиз гўштлар кимёвий ишлов берилиб, чиройли кўринишга келтирилган. Сўнгра килоси 25-30 минг сўмдан сотилган. Гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳрига ҳар ойда 25–30 тонна сифатсиз гўшт маҳсулотлари келтиришган.

Аниқланишича, бу гўштлар Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларида фаолият юритадиган айрим савдо марказларида, жумладан, “Эски Жўва” деҳқон бозори, “Асл сифатли таъм” МЧЖ, ЯТТ “Мўминов Хусан Хурсанжонович”га қарашли сомсахона, якка тартибдаги тадбиркорлар “Файзиев Ф.З.”, “Қосимов” ва бошқаларга тегишли қассобхоналарда сотувга чиқарилган.

Гуруҳ раҳбари Ҳайдаров орттирган ноқонуний даромади эвазига ўзи ҳамда яқин қариндошларининг номига бир нечта автомобиль ва кўчмас мулкларни расмийлаштирган.

Айни пайтда уюшган жиноий гуруҳга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов жараёни давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид билан учрашув

Суратда: (ўртада) Дилмурод Саййид, Қаҳрамон Мурод ва Рўзибой Азимий Кеча "Бирдамлик" ХДҲ фаоллари - Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича етакчиси Қаҳрамонхон Маҳмуд, журналистлар ...

“тожик эйр” 431 тобутни бепул келтирди

Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси “Тожик Эйр” 2017 йилда жаҳонинг олтида давлатидан 431 та юртдошлар тобутини Тожикистонга бепул келтирган. (more…)

Бердах сапаровнинг facebook ва telegram’да расмий канали иш бошлади

Қўнғирот тумани ҳокими Бердах Сапаровнинг Facebook да расмий саҳифаси ва Telegramда канали иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда makan.uz’га Қўнғирот тумани ҳокимиятидан хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400