Тожик қўшиқчиси роҳинжа болалари ҳақида куйлади

“Онасининг кўкрагида сут ўрнига қон эканлигини билмас”.

Таниқли тожик эстрада бастакори Садриддин Наджмиддин роҳинжа болалари ҳақида куй басталади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқда маълумот тарқатганлардан бири “Фейсбук” фойдаланувчиси Тўлқин Умаралиев  “Тифли Мянмар” (“Мянма боласи”) қўшиғининг премьераси 25 декабрь куни бўлиб ўтгани ҳақида билдиради.

Садриддин “лой ва қонда ботиб ётган қочқин боласи, онасининг кукрагидаги сут ўрнига қон эканлигини билмас” дея куйлайди ўз кўшиғида.

Ижтимоий тармоқларда янги қўшиққа нисбатан турли фикрлар билдирилмоқда. Улар орасида “гўёки Тожикистонда барча болалар яхши яшайди-да” қабилидаги танқидлар ҳам бор, деб ёзилади “Фейсбук” саҳифасида.

Аудиолар