Кичик тадбиркорни касодга учратган тақвим

Тадбиркорлик, мулкдорлик кӯнгилдагидек ривожланмаган, кичик ва ӯрта бизнес билан шуғулланиш учун етарли шароит яратилмаган  мамлакатимизда ҳар ким ӯз ҳолича тадбиркорлик, ишбилармонлик билан шуғулланишга ҳаракат қилади. Кимдир шаҳардаги гавжум жойларда олдига кичик столча қӯйиб, яна кимдир ерга газлама ёхуд “Халқ сӯзи”, “Ӯзбекистон овози”, “Народное слово” ва бошқа ӯқилмайдиган газеталарни ёйиб олиб устига майда-чуйда нарсалар қӯйиб, ӯша майда-чуйда нарсаларнинг асл нархи устига озгина нарх қӯйиб тирикчилик илинжида савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишади.

Бундай ҳолатларни, яъни ёзнинг жазирама иссиғи, қишнинг қаҳратон совуғи, баҳорнинг ёғин-сочин ва кузнинг булутли кунларида очиқ осмон остида ясама расталар қуриб, ясама савдо масканлари барпо этиб шуғулланиш ҳолатларини республикамизнинг барча ҳудудларида кузатиш мумкин.

Тадбиркор деган ҳужжатга эга бӯлмаган бундай “савдо шоҳобчалари” эгаларигина эмас, ҳатто давлат рӯйхатидан ӯтиб, қӯлига гувоҳнома олган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимояга олинмаган жамиятимизда тадбиркорларнинг бири икки бӯлиши, косаси оқариши ниҳоятда мукул иш. Мамлакатимизда қонуний фаолият юритаётган бизнесменлар ҳам, кичик ва ӯрта бизнес билан шуғулланаётган  ишбилармонлар ҳам, ноқонуний равишда кӯча-кӯйда қора қозонини қайнатиб туриш умидида бизнес қилаётган олибсотардар ҳам фақат қӯрқув исканжасида фаолият юритади.

Улар ӯзлари хоҳламаган пайтда бир неча ташкилотлар, жумладан, солиқ идораси, ички ишлар органи, прокуратура, ҳатто миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳужумига дуч келиши мумкин.

Тадбиркорларда агар фаолият юритиш истаги бор бӯлса албатта текширувчиларнинг қорнини ёғлаши, чӯнтакларини қоппайтириши шарт ва зарур. Бу унсур Каримов даврида ҳам бӯлган, ҳозир ҳам бор.

Бунинг натижасида тадбиркорлар бойий олмаяпти. Уларнинг ӯрнига “текширувчилар” бойигандан бойиб, олдингидан кӯра яна ғӯддайиб кетяпти…

Пойтахтимиздаги Қӯйлиқ деҳқон бозори ичида ва атрофида хилма-хил тадбиркорларни учратиш мумкин. Кӯп йиллардан бери очиқ осмон остида бир аёл ҳар хил китоблар савдоси билан шуғулланади. Шахсан танимасам ҳам у ёқ бу ёққа ӯтаётганимда сотаётган китобларига кӯз югуртираман ва янгиларидан бӯлса сотиб оламан. Тадбиркор аёл  янги йил арафасида буюмларини кӯпайтирибди.

Сотаётган китоблари ёнига ҳар хил ҳажмдаги Янги йил тақвимлари (календарлар) қӯшилибди. Санъаткорлар расми акс этган тақвимлар, хилма хил итлар расми туширилган тақвимлар, гуллар ва алломбалолар тасвири туширилган тақвимлар, хуллас, санаб адоғига етиш қийин.

Бир чеккада мунғайиб турган календарга кӯзим тушди. Календарнинг бир ёнидан қарасангиз Ислом Каримовнинг портрети, бир ёнидан қарасангиз унинг қабри устига ӯрнатилган ёдгорлик кӯринади.

Тадбиркордан тақвимнинг нархини сӯрадим. Юқори сифатда тайёрланган. Аммо нархи атиги 8 минг сӯм. Тадбиркор нафси ёмонлик қилиб 7 минг сӯмдан 20 дона олган экан. Бироқ савдо растасига қӯйганидан шу кунгача ақалли биттасини ҳам сота олмабди.

“Мен Каримовнинг расми борлиги учун тезда сотиб юбораман деб ӯйлагандим. Бироқ ундай бӯлмади. Биринчи кунлари 10 минг сӯм нарх белгиладим ӯзимча. Аммо ҳамма кӯриб, қӯлига оладида ҳар хил гап-сӯзларни айтиб, қайтиб жойига қӯйиб кетади”. Итларнинг расми акс эттирилган календарим қолмаяпти, бу эса ётибди сарғайиб”, дея арз қилди.

Тадбиркорга у гарчи келаётган 2018 йил Ит йили эканини мендан кӯра яхши билса-да Ит йили муносабати билан итлар харидоргир бӯлади, дея овутгандек бӯлиб йӯлимда равона бӯлдим.

Кетарканман, Каримов даври тугаётганига, одамларимиз кимнинг кимлигини аста-секин билаётганига амин бӯлгандек бӯлдим.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўлган бувисига янги кафан ҳам совға қилинглар!»

Яқинда Тошкентга 380 минг долларга келиб-кетган турк актёри Бурак Ўзчивит, хабар беришларича, куни кеча бир ўғилнинг отасига айланибди. Ўғли Каран деб исм қўйибди. Оталик — ...

Тошкентда суд раиси ёрдамчиси собиқ ички ишлар ходими томонидан азоблаб ўлдирилди

“Jahon.uz” нашри ишончли манбасига таяниб ёзишича, Сирғали туман Маъмурий ишлари бўйича суди Раис ёрдамчиси бўлиб ишловчи Обид Шомақсудов ўзининг таниши, собиқ ЙҲХ ходими, ...

Оиламизнинг ҳар бир аъзоси – тадбиркор!

Яқинда бир гуруҳ одамлар келишди. Ўзларини туман ҳокимиятидан деб таништиргач, нима муаммоимиз борлигини сўрашди. - Хабарингиз бор, - деди улардан бири. – Хозир юртимизда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400