Тожикистон шимолида кучли шамол оқибатлари ҳамон бартараф этилмади

26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси Хўжанд шаҳри ва Сўғд вилоятининг айрим туманларида кузатилган кучли шамол оқибатлари ҳамон тўлалигича бартараф этилмади. Минглаб шаҳарликлар ва қишлоқ аҳолиси электр энергиясидан маҳрумлигича қолмоқда.

Фавқулотда вазиятлар Қўмитасининг Сўғд вилояти бўйича қўмитаси қутқарувчилари Хўжанд шаҳридаги айрим туманларда кузатилган аварияларни бартараф этишга муваффақ бўлишди. Тиббиёт муассасалари ва маъмурий биноларга электр бериш тикланди, дея хабар берди вилоят штаби матбуот котиби Шаҳзода Бўтаева.

Унинг сўзларига қараганда, кучли шамол ва ёмғир аралаш ёққан қор натижасида 4та подстанцияда авария юз берди, бунинг оқибатида аҳоли электр манбаидан маҳрум бўлди. Табиий офат туфайли 40та ёғоч устун, ўнлаб дарахтлар қулаб тушди, мактаб, шифохона, маъмурий ва турар жой биноларининг томларини шамол учириб кетди.

Бахтимизга инсоний талофатлар кузатилмади, деди Шаҳзода Бўтаева.

Бундан аввал, Хўжандда шамол шаҳар марказига ўрнатилган 16-метрлик янги йил арчасини қулатиб юборгани, кўплаб уйларнинг, шунингдек дўконларнинг ойналарини синдириб ташлагани ҳақида хабар тарқатилган эди. Табиий офат натижасида зарар кўрган Хўжанддаги бир қатор таълим муассасаларининг раҳбарлари таътил эълон қилишга мажбур бўлди.

Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бу каби кучли шамол сўнги 40 йилда Сўғд вилоятида кузатилмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: қилмишига яраша жазо

“Рустам Иноятов Ўзбекистон МХХ идорасини чорак аср давомида узлуксиз равишда бошқариб келганини, бу давр орасида мамлакатдаги адолатсизлик ва ноҳақлик, диёнатсизлик ва ...

Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги ...

Андижон шаҳридаги уйлардан бирида катта ёнғин чиқди

Бугун, 15 июнь куни соат 10ларда Андижон шаҳри «Ёйилма» МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли 1-уйда ёнғин ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида “Кун.уз” сайти ёзмоқда. Олов асосан ...