Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун “Дўмбиробод” масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нарҳи 45 000 000 сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни изоҳларкан, Ўзбекистонда валюта бозорининг эркинлаштирилиши оқибатида бозор ва давлат курслари бир хил бўлгани учун сўмда Ҳаж нархи ошиб кетганини баён қилди.

Давронбек Тожиалиевнинг “Фейсбук”даги саҳифасидан олинди

45 000 000 сўм бугунги курс билан 5541 АҚШ долларини ташкил этади.

Шу муносабат билан қўшниларимиздаги Ҳаж ва Умра нархлари билан қизиқиб кўрдим.

Қирғизистонда Ҳаж ишлари билан муфтият шуғулланади. Ҳажга борувчилар аввало муфтият сайтидан онлайн навбатга ёзиладилар. Онлайн навбат барча учун очиқдир: https://hadj.muftiyat.kg/hadj_2018/home.xhtml

Шунингдек, ҳожилар учун қулайлик мақсадида «Ажылык-2017» Андроид дастури ҳам ишлаб чиқилган.

2017 йили Қирғизистон учун 4585 квота ажратилган (Қирғизистон аҳолиси: 6,1 миллион киши).

Муфтият ҳар йили Ҳаж нархини расман эълон қилади. 2017 йили Ҳаж нархи 2760 АҚШ доллари деб эълон қилинган. 2016 йили 2600 АҚШ доллари бўлган: http://muftiyat.kg/…/azhylykka-baruu-uchun-elektronduk-tizm…

Қирғизистонда Умра зиёрати билан турфирмалар шуғулланади. Уларнинг нархи шароитига ва сафар муддатига кўра, 1300 доллардан 1700 долларгача (Рамазон ойида 30 кун): https://umra.net.kg/#umra

Қозоғистон учун 2017 йили Ҳаж учун 2500 квота ажратилган (Қозоғистон аҳолиси 18 миллион киши) http://www.muftyat.kz/ru/news/11302

Қозоғистонда Ҳаж ва Умра сафари билан турфирмалар шуғулланади. Ҳаж зиёрати нархи: 3800 доллар (эконом-пакет), 4200 доллар (стандарт пакет), 5500 доллар (люкс пакет):

http://www.muftyat.kz/ru/news/11302

http://www.kizmet.kz/hadj/standart-paket-hadj

Умра зиёрати нархи шароит ва сафар муддатига кўра, 1150 доллардан 2000 долларгача: http://www.muftyat.kz/kz/news/12360

Маълумот учун, 2017 йили Ўзбекистондан 7200 нафар зиёратчилар Ҳаж зиёратига бордилар. Келгуси йилдан 10000 нафар зиёратчилар Умрага юборилиши маълум қилинган. 2018 йили баҳор мавсумида 8500 нафар, рамазон мавсумида 1500 нафар юртдошларимиз умра зиёратини адо этиши белгиланган. “Умра – 2018” баҳор мавсуми 2018 йил 1 февралдан бошланишини режалаштирилган.

Бугунги Ҳаж зиёрати нархи бўйича хабар ижтимоий тармоқда турли фикрлар, тортишувларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ҳажга масъул ташкилотлар бунга ўз муносабатлари ва нарх бўйича изоҳларини берсалар маъқул бўлар эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миш-мишлар туфайли эфиопиядаги учта масжид ёқиб юборилди

Эфиопиянинг мусулмон етакчилари Амхара штатидаги масжидларга юштирилган ҳужумларни қоралади, деб ёзмоқда “Азон.уз” сайти. Addis Standard нашрининг хабар беришича, аввалига ...

Аҳурамазда

АҲУРАМАЗДА (Ҳурмузд) - жуда  қадим  замонларда  тасаввур  этилган  эзгулик худоси. Аҳурамазда ёруғлик, ободонлик, саломатлик, тинчлик, фаровонлик каби барча  эзгуликларни  ...

2019 йилнинг рамазон ойи таҳминан 6 майда бошланади

Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши янги ой чиқишига қараб 5 ёки 6 майга тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди. Рамазон ойи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400