Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси истеъфо сўраб ариза ёзди

Ўзбекистондаги энг қудратли генераллардан бири сифатида танилган Давлат Солиқ қўмитаси раиси, 71 яшар Ботир Парпиев истеъфога чиқиш ҳақида президентга ариза топширган. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбалар хабар қилди.

Мулозимларга кўра, генерал-лейтенант Парпиев истеъфо сўраб ёзган аризасини президент Мирзиёевга икки ой муқаддам топширган.

– Икки ой олдин Парпиев мазаси йўқлиги сабабли истеъфога чиқишни сўраб, президент Мирзиёевга ариза топширганди. Охирги пайтларда Парпиев оёғи оғриётганидан шикоят қилади. Лекин, президент ҳозирча ишлаб турсин, деб унинг аризасини қабул қилмаган, – деди мулозим. Унинг таъкидлашича, Ботир Парпиев 28 декабрь куни ўз иш жойида эди.

Ботир Парпиевнинг истеъфога чиқишни сўраб ариза топширгани ҳақидаги хабар мамлакат солиқ тизими кадрлари орасида йирик қисқартиришлар юз бергани ортидан кузатилмоқда. Солиқ тизимидаги қисқартишлар¸ расмийларга кўра¸ Ўзбекистон презденти қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 12 июлида ўтказилган видеоселекторда солиқ тизими ходимларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишлари ва асоссиз текширувлар ўтказишини танқид қилар экан¸ яқин фурсатда Ўзбекистон солиқ тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишини айтган эди.

Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитасига 2004 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиянинг бешта вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, уч кун ичида Украинанинг Донбасс водийсидан 60 мингдан ортиқ одам келган. Қочқинларни биринчи бўлиб Ростов вилояти ...

Гулистонда янги йил байрами — пуллик бўлди

​​ Сирдарё вилояти маъмурий маркази Гулистон шаҳридаги Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида тўлиқ қайта реконструкция қилинган шаҳар истироҳат боғига кириш Янги йил ...

Нукусда дунёга келган уч эгизак қизалоққа президент исмига мослаб исм топиша олмади

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида дунёга келган уч эгизак қизалоққа Барчин, Гавҳар ва Гумис (Кумуш) деб исм қўйилди. Бу ҳақда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Сарбиназ ...