Шермурод Тоғай: Кино тўғрисида

Шермурод Тоғай

Кеча президентимизнинг кино олувчилар тўғрисида режиссёр ва адиблар билан учрашувини кўрар эканман, менда бир фикр пайдо бўлди.

Мақола муаллиф Шермурод Тоғайнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди 

Ислом цивилизация ривожи, Ислом динининг софлигини кўрсатиш учун Имом ал-Бухорий, Мотуридий каби зотларнинг ҳаётлари ёритилиши керак бунинг учун ёзувчи, актёр, режиссёр озгина диний илм ўрганишлари керак.

Соф ўзбек миллатини кўрсатишлари керак. Беруний, Ибн Синоларнинг тақвоси, устозлардан олган дуолари ва иймонли сиймоларини очиқ кўрсатишлари керак.

Советлар даврида сочи ўсиб кетган бадбашара, харобо мадрасаларда муллолар тазйиқи остида ўқиётган талабалар эмас , ўшаа даврда илмга яратилган олий даражадаги имконият, шароитларни европалик ҳам таъзим қилиб юборадиган қилиб кўрсатиш керак.

Устозларни тенгсиз одоб ахлоқли, буюк иймон соҳиби қилиб кўрсатиш керак.

Шўролар давридаги киноларга қараб ажабланасан, сочлари тўзиган, кўчаларда гадойлик қилиб юрган қаландарларни ниҳоятда хунук кўрсатишган. Сиз қаландар билан гадойни фарқлай оласизми, уларни кўрганмисиз?

Яқин-яқингача оталаримиз соч қўйишга рухсат бермасдилар. Бизнинг диндан хабари йўқ режиссёрлар сочлари узун-узун қилиб аждодларимизни корейс сериалларидаги узун сочлиларга ўхшатадилар. Қолаверса кинода чиқаётган Амур Темур фильмида ҳам сочлари елкасидан ошиб, бугунги аёл-қизларга ўхшаган аёлларни кўрсатишади.

У замонда юзини кўрсатмаган аёл рўмолсиз бош яланг, сочлари тўзғиган аёл, от миниб, эркаклар билан беллашиши ақлга мантиққа тўғри келмайди.

Президентимиз билан учрашувда Ҳилол Насимни кўрганларни жаҳли чиқди. Кеча динимизни қоралаган мантиқсиз филъм ишлаб чиқарган одам, бугун қандай қилиб диний руҳда фильм олади.

Шу боис Ислом қоидаларини яхши устоздан ўқимаган ёзувчи, ёзувчи эмас, шоир шоир эмас, актёр ва режиссёрларни гапирмаса ҳам бўлади.

Таҳоратнинг фарзу суннатини билмаган одам қандай қилиб, диний кино олади. Аслида кинога катта харажат ҳам керак эмас. Кўп фильмларни кўрамиз, сериалларга эътибор қаратсак, икки ёки учта уйда воқеалар бўлади.

Ҳар замонда дала-дашт кўрсатилиб ўтиб кетилади. Мен аввал айтиб ўтганман, фильмларингизда кекса, нуроний отахондан маслаҳат сўраётган ёшлар, имом домлалардан насиҳат эшитаётган фильмларни олсангиз дунё ҳавас билан томоша қилади.

Бизда шўровий тарбия, шўровий муомала, мусулмон бўлиб ўз динимиздан куладиган руҳдаги киноларни кўриб энсанг қотади.

Ўтган йили бир халқ артисти ўзи кексайиб қолган бошида рўмоли йўқ. Ибодат керак эмас, Аллоҳ қалбингда бўлса бўлди деб насиҳат қиларди. Қайси оят ёки ҳадисда ибодат шарт эмас, қалбинг пок бўлса бўлди деган ҳукмни кўргансиз. Одамлар қалбим пок деб ароқ ичишмоқда, қалбим пок деб турли гуноҳларни қилишмоқда, ваҳоланки ким уларнинг қалбини ёриб кўрибди.

Мана шундай санъаткорлар халқни бузишга, оммавий маданиятга кириб кетишларига сабабчи бўладилар.

Шу боис олаётган киноингиз одамларни йўлдан урса, жаҳаннамга тайёр тураверинг, одамлар тўғри йўлга ўтиб, яхши йўлларга ўтсалар жаннат муборак бўлсин.

Бунинг учун аввал ўзларингиз амал қилиб, сўнгра кино олинг ва илло кинонгизни ҳеч ким кўрмайди.

Ҳаёт кўрган, жамият ичида аралашиб, асл ўзбек кимлигини биладиган, тажрибали инсонлардан сўраб ўрганинг. Сўраганнинг айби йўқ. Аммо кибрланиб ўзингизча кино олсангиз охири яхшилик билан тугамайди. Вақт ўтиб халқнинг қарғиши Аллоҳнинг лаънатига қоласиз, бу касб нақадар масъулиятли эканини англадингизми?

Шу боис сиз жоҳил деб менсимайдиган имомларнинг ҳаёт кўрганларидан маслаҳат олинг!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига ...

Қўқондаги махсус коллеж тарбиячиси: “қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотган”

Қўқон шаҳар махсус енгил саноат коллежидаги жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган ўқувчи қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини ...

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400