“Ёзувчини ҳимоя қилганим учун Диний қўмита туҳмат қиляпти”

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ўзбекзабон Facebook да анча фаол бўлган блоггер Раҳимжон Турдиев устидан ИИВга арз қилган. Диний қўмита блоггер уларни ҳақорат қилганлигини даъво қилмоқда. Раҳимжон Турдиев эса ушбу айбловлар туҳматлиги, у фақатгина диний қўмитага нисбатан танқидий фикр билдирганини айтмоқда.

Мақола bbcuzbek.com сайтидан олинди

Навоий вилоят Кармана туман ички ишлар бўлими блоггерга нисбатан маъмурий иш қўзғаган.

“Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озодликка чиқарилсин, деганман. Ўша пост остида диний қўмитани танқид қилгани учун ёзувчининг ишига диний қўмита хулоса бериши нотўғри деганман. Лекин диний қўмитани ҳақорат қилганим йўқ. Бошқа изоҳ қолдирганлар ҳақорат қилган бўлиши мумкин”, дейди блоггер.

Ички ишлар томонидан очилган ишда блоггер томонидан Дин ишлари бўйича қўмита шаънига ёзилган деб, қуйидаги жумлалалар ҳақорат ҳисобланган.

“Ҳаммасини ҳайдаш керак”, “Зўр бўларди”, “Аслида бундай бўлмасада лекин бир хурсанд бўламан”, “Тўғрисини айтинг жоиз бўлмасада битта мазза қилмасмидингиз”,”5-размерли памперс секин тўлади”.

Блоггер Раҳимжон Турдиев Facebook да анча фаол  Блоггер Раҳимжон Турдиев Facebook да анча фаол

Ички ишлар бошқармаси Раҳимжон Турдиевдан кечирим сўрашни таклиф қилган, кечирим сўралса энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солиниши мумкин. Агар кечирим сўрамаса маҳкама унга 20 баробардан 40 баробаргача жарима тўлатишга ҳукм қилиши мумкин. У 3 миллион 444 минг сўмдан тортиб 6 миллион 889 минг сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Блоггер ушбу ҳаракатларни сўз эркинлигини бўғиш ва Президент рухсатидан фойдаланиб жамоатчилик назоратини ўрнатишга ҳаракат қилаётган кишиларга нисбатан тазйиқ қилиш деб билади.

У маъмурий ишни диний қўмитани танқид қилган кишиларни қўрқитиш ва овозини ўчиришга ҳаракат сифатида баҳоламоқда.

Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон “Бу кунлар” асари учун шу йилнинг 27 сенятр куни Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган.

Ички ишлар бошқармасида сўроқ қилинган Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Тошкент турмасига ўтказилганди.

Ёзувчининг қўлга олиниши ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг кескин норозилигиа сабаб бўлган ва Ўзбекистондаги кўплаб ёзувчилар ҳам унинг ҳимоясига турган эди. Халқаро ташкилотлар ёзувчини озод қилиш талаби билан ҳукуматга мурожаат қилган.

Қўлига кишан солинганидан 4 кун ўтиб, 1 октябр, якшанба куни Ҳамза туман ички ишлар бўлими бошлиғи Нурулло Муҳаммад Рауфхонни ўз машинасида уйига олиб келиб қўйди.

Озодликка чиқарилган бўлса-да, ёзувчининг “Бу кунлар” асари сабаб очилган жиноий иш тўхтатилмаган.

Унинг қаламига мансуб “Бу кунлар” китоби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига экспертиза учун юборилгани хабар берилганди.

Бироқ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги масъул мулозими Би-би-сига Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг асари агентликка экспертиза учун берилмаганлигини маълум қилди.

Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Туркияда юрган вақти “Бу кунлар” китобини чоп қилган.

Китобда Каримов режимидаги муаммолар рўйи рост кўрсатиб берилган эди.

Адибнинг ўзи “ҳужжатли сиёсий-ижтимоий ҳикоялар” деб атаган асарда Ўзбекистондаги ўзгача фикрловчилар, жумладан, диндорлар ва сиёсий мухолифатга қарши репрессиялар қораланади, мамлакатнинг янги тарихидаги фожиали воқеалар борасида ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари савол остига олинади.

Муаллиф президент Ислом Каримовни, ўз таъбирича, халқни “Оллоҳ берган эркинликлардан маҳрум қилиш”, “шафқатсизлик ва ҳокимиятни сақлаб қолиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслик”да айблайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Солиқдан қарздор санъаткорлар рўйхати эълон қилинди. улар орасида ўзбекистон халқ артистлари ҳам бор

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда қарздорлиги бор санъаткорлар рўйхатини эълон қилди. Қўмита томонидан ...

Қозоғистонда 2018 йил ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь ...

Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400