Шовруқ Рўзимурод – мустақиллик қаҳрамони

        Кишига    севги кўкнинг 

        қопқасидан  келган.

             Жалоллиддин   Румий.

                         

  ЙЎЛДАГИ  ЎЙЛАР,  ФИКРЛАР, МУЛОҲАЗАЛАР.

                                                              1

Шавруқ  Рўзимурод  ҳақида  эссе  ёзиш  учун  Тошкентдан  Қашқадарё  воҳасига  “Нексия”да бораяпмиз. Ўртача 5 соатлик  йўл.  Агар  қазоқдан  ўтувчи  бетон  йўли  номига  эмас, кўнгилдан  очилганда,  масофа 89  чақиримга  қисқарарди. Вақт  эса  60  дақиқага  тежаларди… Афсус,  ундоқмас.  Ўзбекда  ҳам, Қозоқда ҳам текширув постлари кўп. Гўё “Сендан мен камми?”  дегандек.

“Сен … мени …” ҳеч  бир  замонда яхшилик  келтирмаган. Бу  иллат  турк  элларининг  бошларига  битган  бало.  Бири  баланд  келганда, иккинчиси  паст  келса, осмон  узилиб  ерга  тушмайди.  Бироқ ?…

Бу  бир  –  бирига  ҳурматсизлик  иллати

Бу бир  –  бирини  менсимаслик  иллати

 Бу  илмсизлик  иллати.

Манқуртча “тўсиқ”лардан (постлардан) эсон-омон  ўтиш учун  камида  икки  соат  ютқазилади.    Яна  қанча  асаббузарлик.  Айниқса “ақча” талаб  қозоқ  “погон”лари  бошни  қотиради.   Ўзбек  ҳам  авломас .

Бу  ҳолни  менимча  қозоқ, ўзбек  президентлари  билишмайди. (Фаҳмимча  айрим  кучлар яширадилар) Билишганда  томонларда  биттадан  пост  бўларди. Ортиқмас. Шунда текширувлар  кўз  очиб  юмгунча  ўтарди.

Эртами, кечми соғлом  фикрлар  бу  муаммони  юртбошиларига  етказадилар, деб  ўйлайман.

                                                                              2

Бундай муаммони  туғдирган Москва  шовинистларини  ичимда  лаънатлайман. Улар  Туркистонни  5 бўлакка  бўлмаганларида  бу  ҳол  юз  бермасди.  Шеър :

     Келгинди, босқинчи, исқирт  картабон,

     Юрагимни  қонларга ботирса,  ё Раб!

     Ботирлар,  шоирлар  бўксиб  юзтубан

      Кўзларин  чирт  юмиб ўтирса,  ё  Раб!

Эҳ, ўзлигини  унитган  шўрманглай  эллар!  Эҳ, дўстддан  душманни    ажрата  билмаган  эллар!  Икки  аждарҳо… икки    томонингда  турибди.   Сенлар эса  бир  туғ  остида    бирлашиш  ўрнига    бир  –  бирларингни   ғажийсанлар. Қандоқ  нодонлик!!!

Кремлни   қарғайман.  Лекин  бир  туғишган қўшни элларга  нифоқ уруғларини  оғу   янглиқ  сочган  Каримов  ҳақида  оғиз  очмайман. Қўрқаман. Ҳамон  кучда  турган  ялоқлардан…  Улар  тўғри  сўзни  эгри  қилиб  етказадилар… Йўқ  гапни  йўндириб,  ўзларидан  қўшиб  етказадилар    Элга  қайишувчиларни  душман, ялтоқларни  дўст  қилиб  кўрсатадилар.

Шу  учун  ўзбекнинг  эл  ўйлар  ўғил-қизлари ўз  ота  маконларидан  қувғин  бўлганлар, ўзга  юртларга  бош  олиб  кетганлар. Кетмаганлари  ҳамон  Каримовнинг  ўлим  зиндонларида  қон  ютиб ўтирибдилар. Мисол :

“Икки мингинчи   йилларнинг  бошига  келиб   мухолифларнинг  бари  сургин  қилинган, қамоққа  тиқилган. Ёинки  ўлдириб  юборилган. Шу  билан  бирга  Ўзбекистондан  ташқаридагилари  ҳам… “

 Нейт Шеникан , Freedom Nouse                                                                                        Ташкилоти  тадқиқотчиси.

Яна  бир  мисол: “Тахминан 10000 атрофидаги сиёсий маҳкумлар юрт  қамоқхоналарида  қолмоқдалар. Уларнинг кўпчилиги ислом экстремист гуруҳларига алоқадорликдаги сохта  айбловлар билан ҳукм қилинган”.

Стив Свердлов, Хьюман Райтс Вотч ташкиотининг  

Ўрта  Осиё  бўйича  мутахасиси.                                                                                                                 

Нейт ҳам, Стив ҳам ҳақни  ёзганлар. Шундай  эсада  мен  профессор  Ўрдабеклини  саволга  тутдим:

  – Нима  учун  диктатор  минг-минглаб диний, сиёсий тутқинларни ашаддий туҳмат  билан  тиконли  симлар  ортига ташлаган?

  У  Нейт Шанканнинг  сўзи  билан  мега  жавоб  қайтарди:

– “Каримов ўзининг сиёсий душманларини йўқ қилишда  ислом  экстремизми  хавфидан  фойдаланди“.

–  Улар  минг-минглар  эдими ?

– Улар  миллион–миллионлар эди.

– Эви билан Ўрдабекли жаноблари.

– 31 миллионли  элдан 99 фоизи. Қолганлари  ҳақида  ҳам  ўйлаб  кўриш  керак.

– Масалан?

– Улар  асосан  куч  ишлатар  тизими  ходимлари .  Аммо  ораларида  соғлом  фикрлар  ҳам  бор.  Бироқ  дамлари ичларида…

– Портлаганлари ҳам бор. Икром  Ёқубдек.

– Шубҳасиз.

– Шавруқни, шовруқларни кимлар ўлдиришганини билишадими?

– Ҳа.

–  Ўлдиришга ким бўйруқ берганини ҳамми?

–   Албатта.

–    Мунча ишонч билан айтаяпсиз?

– Ичларида-да. Ҳамма сирларни биладилар. Ҳали  кўрасиз, мен, сиз эмас, асосан ўзлари  “ота”ларининг  тагларини  очадилар. Яна ялтоқлари, яъни  қўлтиқлари  остида  ёғларини  ялаб  юрган  ялоқлар. Отларини  айтайми ?

–  Ҳазар қиламан.

– Вақт келади, “Ота”лари  Сталиндек  ҳукумат  миқёсида қораланади. Ялтоқлар Бериядек  янги ҳукуматга яхши кўриниш учун “Йўлбошчи”ларини сотадилар. Таг-туги билан. Қорин  бандалари ҳеч бир замонда ҳеч кимга вафо қилмаганлар.

– Имонсизлардан бунданда тубан нарсаларни кутиш мумкин. Ҳатто  ватан, миллатларини  ҳам  сотадилар. Ўрисни ялаганлар қанча эди? Ўрислашганлар қанча эди?

– Ҳозир  кам  дейсизми? Диктаторни ким деб ўйлайсиз? Унинг қўли остидагиларни-чи?  Шулар  юртни еб тамом қилмадиларми? Шулар юртни корупция ботқоғига ботирмадиларми?  Мисол: “Ҳозирда Ўзбекистон дунёдаги энг коррупциялашган ва мустабид  давлатлардан биридир .   У ердаги  31 миллион одам улкан ижтимоий қатағонлар ва иқтисодий қашшоқликни бошидан  кечирмоқда“. (Стив  Свердлов)

– Тўғри, жуда тўғри, фақат эл-юртни вайрон қилган, қилаётган карчалонларгина осмон бўлиб  яшаяптилар .

                                              3

– Буни  итам  билади, битам билади. Олмасдан-да ўткир  мана  бу  шеър  диктатор  даврини  мендан  кўра  теран  ифода  этган:

 Зикр  тушар ҳамон  қаландар  дунё,

 Савдоси  ярашмас,

 дарди  ярашмас,

 Оти  ўчиб  борар 

  афсоналарнинг,

 Фожелар  ечимсиз,

 Кураш  –  курашмас,

 Тўралик    тўнлари  –

  муттаҳамларда,

  Энди қўрқоқликнинг оти 

  сабрдир,

  Хиёнатнинг номи  – 

  уддабуронлик,

  Оқ- кўнгиллик-жафо,

  Поклик-  жабрдир.

   Зинонинг номини муҳаббат 

   Қўйдик,

   Бозорга солинди орлар,

   қадрлар,

   Гўзаллик сотилди,

    Иффат сотилди,

    Савдога қўйилди ҳатто

    қабрлар.

    Риёни замона зайлига йўйдик,

    Наҳс аҳлин ҳаёти уйғотди

    ҳавас.

   Ёлғонда  – янги ном,

   Ширкда  –  янги ном,

    Энди ҳақиқатлар – ҳақиқат 

    эмас!

    Ёвга қуллик қилдик,

    Нафсга – қуллик,

   “Мен “дедик,

   Ўзликнинг  баҳридан ўтдик.

   Шайтон хизматида 

    Қовуштирдик қўл,

    Ва лекин 

    Худодан марҳамат кутдик…

    Эркаклар  эркакка завжадир

   (юз вой!)

   Хотинлар эрман деб

   Уради ханда.

   Минг бир қиёфамиз,

  Минг бир нағмамиз бор.

  Бир номимиз улуғ 

   Бири шарманда…

   Ерни  осмон  десак,

  Осмонни  тупроқ,

  Дунёни  номини  ўзгартирсак

  ҳам

  Асло бузулмагай илоҳий

  миёр:

  Жаҳаннамнинг номи ҳамон 

   жаҳаннам …

   (“Жаҳаннамнинг  номи” Дилфуза  Комил )

                                                  4

Умр бўйи:

“Туркистоним!”

“Туроним!”

“Турким!”

“Турк бирлиги!”деб  олчоқ босқинчига қарши курашган, кўкрагига ўрис  ўқи  қадалганда ҳам шу  муқаддас сўзларни айтиб жон  берган  буюк  шоир Чўлпоннинг юрак тўрида армон бўлиб қолган шеър бу !

“ Улуғ “деб улуғлаётган, тоталитар тузум “йўлбошчи”сини “Сизга  отилган  ўқ менга  тегсин”деб мақтаган шоирнинг қат- қат китобларида ҳам  мутлақ ҳақиқат нури билан йўғрилган бундоқ шеър  йўқ . Қаранг, ундаги ҳақ қудратини :

Энди  ҳақиқатлар  ҳақиқат эмас!

Ёвга қуллиқ  қилдик,

 Нафсга  қуллик.

“Мен”дедик,

Ўзликнинг баҳридан  ўтдик,

Шайтон… хизматида  қовуштирдик  қўл…

-Балки, бундоқ фикр қалбида  бўлгандир?  Лекин  ёзишга  қўрққан.  Каллакесардан.  Мақтаган.  Мақтови тагида таъма тилини чиқариб турган. Шу  боис у Ўзбекистон қаҳрамони  бўлган. Диктаторга  пахта қўйгани  ҳам  ҳолва. Туронга  ўлат  келтирган, Туронни қуллик  ботқоғига ботирган Ленин  ҳақида  ҳам у поэма ёзган. Буни  нима  билан  оқлаш  мумкин ?

– Ким  тўғрисида  гаплашаяпсизлар? –сўради  Қаҳрамон  Маҳмед .

– Эркин Воҳидов  ҳақида, – жавоб  берди Ўрдабекли.

-Абдулла  Орипов  ҳам Ленин, Компартия, Каримов  тўғрисида  шеърлар битган-ку.

-Абдулла  ҳам  шунга  Ўзбекистон Қаҳрамони бўлган-да. Каримов  ўзини мақтаганларни кўтар- кўтар қилган.

– Менимча, бунга ўша  замон нуқтаи назаридан қараш керак.

-Оламоннинг  фикридан  узоқ  юринг, йигит. Мана  сизнинг  юртдошингиз Шовруқ Рўзимурод ўрис замонида ҳам, Каримов  даврида  ҳам ўзгармаган. Оғир  турмуш, меҳнат ташвишлари  сабабли у  институт юзини  ҳам кўрмаган.  Аммо Эркин Воҳид ҳам, Абдулла  Ориф ҳам… айтмаган  гапни  у  юксак  минбардан  туриб  айтган. Каримовнинг хато, камчиликларини  фош  этган. Жумладан, пахтага  қўшиб ёзишларини  ҳам.

Сўнг у  диктаторнинг  кўзига  тик  боқиб: бу  одам Ўзбекистон Республикаси  президентлигига  нолойиқ  деган.

Мана шу  гап Шовруқнинг ўлимига  сабаб  бўлган  дейишади. Биласизми,  Қаҳрамон, Каримов ҳеч бир танқидни ҳазм  қилолмаган.  Уни  тўғри  фактлар  билан  танқид  этган  киши турли  туҳматлар билан  ишдан  олинган, қамоққа  тиқилган,  ҳатто йўқ этилган. Шовруқ  Рўзимурод  каби.

Ёнингизда ўтирган Эврил  Турон ҳам нариги  дунё  эшигидан қайтиб келган. Диктаторга  айтган ҳақ  гапи  учун. Самандар  Қўқон ҳам, Мурод Жўра  ҳам  айни  шундоқ.  Бири 17, иккинчиси 24, учинчиси 23 йил  қамоқ азобини  тортган.  Ҳар  ким  ҳам Каримовнинг қонли зиндонидан  тирик  чиқавермайди.  Учови ҳам соғлигидан айрилган. Яқинда Мурод Жўра очундан  ўтди. 65 ёшида. Агар ақл –заковат эгаси  қамоқда оғир касалликларга чалинмаганда, ҳозир  қаторимизда  бўларди. Элга  фойдаси  тегарди. Чунки у  умри бўйи халқим деб яшаган, курашган, шу ғоя учун қамалган, қамоқда ҳам ўз  эътиқодида  собит  турган инсон эди. Улкан  инсон!

– Тақдир-да, ака.

-Шундоқ деб ўзимизни овутамиз-да, ука.  Аслида у  зулм қурбони  бўлди. Шовруқ мисоли. Агар шовруқларни  минг минглар қўллашган-да, кекчининг  дами ичидан чиқмасди.  Бу билан оммовий репреция ва  Андижон қирғини  олди  олинарди. Давлат  таназзулга юз  тутмасди. Афсус  ундоқ бўлмади. Қўрқдилар. Айниқса ўзларини  шоир, ёзар, олимман деб юрган пўк  юраклар, ялтоқлар. Булар  бор  экан, халқ  ҳам, давлат  ҳам ўнгмайди.

–  Қўрқмаслар  ҳам бордир?

– Қамоқлару қувғинларда.   Шунга  шоир  қиёфасида  юрган “артист”ларнинг ошиқлари  олчи … Бу  шиғирчилар  шоир  сифатида Абдулла Ориф ёки Эркин Воҳидовнинг  тўпиқларидан  ҳам чиқмайдилар. Бироқ  ўзларини  “даҳо” деб биладилар  ва  ғоздек  керилиб  юрадилар.

-Маймун  юз  йил  шеър  битса  ҳам, ундан  шоир чиқмайди, – луқма  ташладим  мен, -аммо  улар кун  қаҳрамонлари … Тилимга  бу  сўз  қаердан  келди/  Ўйлайман  ва  ниҳоят эслайман. Ғаним кўксини пораловчи заҳарга  қотиқ бу  сўз  Дилфуза  Комилники:

Даюслар – кун қаҳрамонлари,

Хонимлари  муҳаббат  сотар …

– Кеча  Каримовни  “Доҳиймиз “  деб  мақтаган эдилар. Бугун ?… – оғули  илжайди Ўрдабекли. – Кимлар ?  – сўради Қаҳрамон.

-Ёт қонлар… Ўз қонлар…

– Жиддий сўраяпман .

-Янги ғайратийлар .

-Аниқ айтинг-да .

-Эл билганни сиз  билмайсизми?

-Сирожиддин, Маҳмуд, Иқбол деганларни кўз-кўз  қилишади.

– Мен уларнинг  отларини тилга  олмадим. Олишниям истамайман.

– Демак бошқалар.

-Эл сўзига амал  қилинг : “Гап  эгасини топади” …

Муаллиф: Эврил ТУРОН

(Давоми бор)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янгийўлда ҳайдовчиларнинг норозилик намойиши бўлди

22 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали туман йўналишсиз такси ҳайдовчиларга нисбатан ...

Европада ёқилғи нархи кўтарилиб, норозилик намойишлари кучаймоқда

Европада бензин нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда. Испаниялик ҳайдовчилар ва француз фермерлари ...

Сиёсий тил тараққиёти ҳақида

Тил мавзуси бир кўтарилиши, бир муддатдан сўнг унга бўлган қизиқиш яна сўниб қолишига кўп марта гувоҳ бўлганмиз. Бу сафар тил ҳақиқатан долзарблик касб этди шекилли, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400