1 январдан Туркманистонда қора машиналар бошқаруви таъқиқланди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида қора рангдаги автомобиллар жарима майдончаларига эвакуация қилинмоқда. Машиналар уларни оқ ёки бошқа очиқ рангга бўяш шарти билан қайтарилмоқда

Туркманистонда 2018 йилнинг январ ойидан бошлаб қора рангдаги автомобиллар бошқаруви таъқиқланди, деб хабар қилмоқда “Хроника Туркменистана” нашри.

Жорий этилган янги талаблар туфайли автосервисларда автомобилларни қайта бўяш хизматлари нархи икки баробарга ошган. Агар илгари машинани бўятиш 500 доллар турган бўлса, ҳозирда бу 1000 долларга тушмоқда.

Нега қора рангдаги машиналар таъқиқланди? Туркман ҳукумати бунга аниқ жавоб бермаган, фақатгина саволларга “оқ рангдаги машиналарни харид қилиш керак, чунки оқ ранг омад келтиради”, — дея жавоб қайтаришаётгани билдирилмоқда.

Аудиолар