Сиёсий муҳожир Баҳодир Чориев Ўзбекистонда коррупцияга қарши кўраш,иқтисодни ривожлантириш ва Оролни тиклаш ҳақида

Сиёсий муҳожир Баҳодир Чориев Ўзбекистонда коррупцияга қарши кўраш,иқтисодни ривожлантириш ва Оролни тиклаш ҳақида

Бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг очиқ  сиёсий йўналишига,ҳаракат дастурига эга  эмас.  Ҳамма нарса Ислом Каримовнинг шахсий  кайфиятига қараб,у ёки бу тарафга оғиши мумкин. Ана шу  хулосалардан келиб чиққан ҳолда биз  мухолифатнинг машҳур етакчиларига бир неча савол билан мурожаат этишга қарор қилдик:

    Сизнингча қандай яшаш керак?

    Мамлакатни қай йўналишга бошлаш керак?

ЎЗИМ ҲАҚИМДА ҚИСҚАЧА СЎЗ:

 

    Сиз қачон ва қандай сабабларга кўра  Ватанни тарк этдингиз? Сиз ҳозир қаерда яшаяпсиз? Қандай ишлар билан машғулсиз? Тирикчилик нима орқали ўтяпти? Сиёсий фаолият юритишга имконингиз борми? Бор бўлса,унинг мазмун моҳияти нимадан иборат?

 Асосий сиёсий фаолиятга киришимга сабаб,1999 йил  декабрь ойларига келиб Шаҳрисабз туманида жойлашган,1994 йилда хусусийлашган,олдинги Калинин совхози,кейинги  “Кеш” Ҳиссадорлик Жамиятининг 60.5%  акцияларини Республика Фонд бозоридан сотиб олишим.  Бозор  нархи 3.5 миллион (Америка доллари) Долларга тенг бўлган ушбу жамиятни 60.5% атиги 8.5 минг (Америка долларига)долларга сотиб олишимдан кейин раҳбарлик курсисига ўтириб,жамиятни бир йилга етмасдан оёққа тургизишим,туман ва вилоят раҳбарларига ёқмаганлиги,улар йўриғига юрмасдан,уларга пора бермасдан ёки бошқалардан пора олмасдан ишлашим,мени  2001 йил 2 январда қамоққа олинишимга олиб келди. Қамоқда ва ундан кейин ўз мулкимни ва ҳуқуқларимни ҳимоя қилиб чиқишим,оз муддат инсон ҳақларини ҳимоя қилишим ортидан,  мамлакатни асосий жарга олиб бораётганлар жойлардаги амалдорлардан хам кўпроқ марказий хокимият,яъни президент Ислам Каримов деган қаттиқ хулосага келдим. Шу сабаб билан 2004 йил апрел ойидан Бирдамлик Ҳаракати тузилди.  Шундан буён бизнинг асосий мақсадимиз Президент И. Каримовни тинч йўл билан,нозўравон усуллар билан ҳукуматдан кетиши учун курашишдир. Шу курашнинг бошида,2004 йил менинг ўзимга ва оиламга қаттиқ  тажовуз бўлди.  2004 йилнинг ёз ойларида Ватанни вақтинчалик тарк этишга мажбур бўлдим.

 Ҳозирги вақтда АҚШнинг Миссури штатининг Сент Петерс  шаҳрида ўз оилам билан яшайман. Хотиним ва мен ишлайман. Ўзим узоқ масофага ҳайдовчилик қиламан.

  Ҳайдовчилик давримда деярли уйда бўлмайман. Ойида  кўпи билан 3-4 кун уйда бўламан,қолган вақтларим доим йўлда ўтади. Мана шу ҳайдовчилик давримда сиёсат билан бемалол шуғулланаман. Юк машинамнинг хонаси жуда катта,у ерда офис учун,иш учун барча қулайликлар бор.   Бу ерда туриб Бирдамлик Халқ ҳаракатини бошқараман,Ўзбекистонни ичида ва ташқарисида кўплаб Харакатнинг бўлимларини очдик,ҳар хил сиёсий ва бошқа тадбирлар ўтказиб турамиз. Энг асосийси, Ўзбекистон режимига қарши аниқ режалар  тузилган ва уларни амалда ишлатяпмиз. Сиёсий фаолиятимга тахминан  маошимни 70% кетади. Қолган 30% ва оиламнинг маоши бемалол оила тебратишга етмоқда. Бошқа республикалар,Россия,Қозоғистон,  Украинада ва Европа давлатларидаги  фаоллар ўз маошлари ҳисобидан фаолият юритадилар. Ҳаракатимиз хозиргача қарийиб етти йиллик фаолиятида ҳеч бир шахс,ташкилот ва давлатдан пул ёрдами олгани йўқ. Ҳамма харажатлар ватанпарвар фаолларимизнинг ҳаракати ва жонбозлиги туфайли бўлмоқда.  Ўйлайманки  келажакда сафимизга минглаб янги фаоллар қўшилади.

***

Қуйидаги масалалар юзасидан Сизнинг фикрингиз:

 

 

СИЁСИЙ    ИСЛОҲОТЛАР

 

   Сизнингча,Ўзбекистон учун қайси давлат тузилмалари маъқул:Президентликми? Ёки парламент  республикасими?  Сабаб?

 Барча саволларингизга жавоб берар эканман,мен ҳозирги мавжуд ҳукуматни эмас,балки ундан кейин келадиган ҳукуматни назарда тутаман.

Ҳозирги даврда ва бу ҳукумат алмашинувидан кейин камида 5-8 йил Ўзбекистонда Президент бошқаруви кўпроқ маъқул деб ўйлайман. Сабаби Ўзбекистондаги барча ҳукумат бошқаруви  президент бошқарувига мослашган,ундан ташқари ўзбек халқининг менталитетида президент бошқарувига мойиллик катта. Мамлакат ҳали бошидан катта бир ислоҳотлар ўтказмади,шундай ҳолатда,ўтиш даврида  албатта президент бошқаруви қулай келади. Кейинчалик,йиллар ўтиши билан,мамлакатда кўп ижобий ўзгаришлар ортидан Президент-Парламент бошқарувига,охирида эса фақат парламент бошқарувига ўтиш мақсадга мувофиқдир.

 Мамлакатнинг амалдаги сиёсий тартиботини қайси  йўналиш бўйича ислоҳот қилиш керак? Қай бир асосий ислоҳотлар биринчи ўринда амалга оширилиши керак? Ва уларни амалга ошириш қанча вақтни олиши мумкин? Демократия  қуриш учун юз,икки юз йил керак бўлади,деган фикрга қўшиласизми? Ёки сизнингча,демократияни бир икки йилда қуриб ташлаш ҳам мумкинми?

Демократия асосан халқнинг сиёсий тафаккурига,  мамлакат бошқарувида ўтирган команданинг ҳоҳиши ва ишига боғлиқ. Шундай ҳолатда мамлакат 3-5 йилда демократик давлатга айланиши ва демократияни доим ривожлантириб бориши мумкин,акс ҳолда 100-200 йил ҳам мамлакатда демократия шаклланишига олиб келмайди.  Ўзбекистон мисолида айтсам,Каримов ҳукумати ҳеч бир ислоҳотга ётмайди. Каримов кетиши билан ҳам мамлакатни ислоҳотларга чорлаб бўлмайди. Ўзбекистонда бир сиёсий силкиниш,кичик маштабда бўлсада инқилоб бўлсагина мамлакат янги туғилган инсондай соғлом ва ислоҳотларга мос бўлади.

Ўзбекистонда аввалам бор сиёсий ислоҳот зарур. Яъни мавжуд ҳукуматни истеъфосига эришиш ва вақтинчалик ҳукуматга ўтиш. Бу вақтинчалик хукумат 3 ой ичида мухолифат партияларни рўйхатдан ўтиши ва янги мухолифат партияларни тузилиши ва уларни ҳам рўйхатдан ўтиши учун керак бўладиган вақтдир. Кейинги 3 ой эса барча рўйхатдан ўтган партияларни президент ва парламент сайловларига тайёргарлиги учун бериладиган вақт бўлиши керак. Шундай қилинган ҳолда сиёсий ислоҳотларни кўнгилдагидек ўтказиш мумкин. Агар сайловлар очиқ ва демократик рухда ўтса,демак Ўзбекистон кейинги, барча хуқуқий,иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларга яхши замин биланўта олади.

.

ИҚТИСОД

 

  Иқтисодда қайси ислоҳотларни  жудаям муҳим ва жуда тез ўтказиш керак,деб ҳисоблайсиз? Хусусий мулкдорликка сизнинг муносабатингиз,шу жумладан қишлоқ хўжалиги  ерларига ва  қурилиш учун ажратилаётган ерларга хусусий мулкдорлик масаласида сизнинг фикрингиз? Умуман,хусусий мулкдорлар нималарга эгалик қилиши мумкин ва  нималарга эгалик қилиши мумкин эмас?

Ўзбекистонда иқтисоднинг ривожланиши учун аввалом бор яхши шароит,иқтисодий иқлим керак. Бу иқлимни бизга Ўзбекистонда бўладиган катта сиёсий ўзгариш ,сиёсий реформа беради.  Агар сиёсий реформа жуда яхши ўтса,унда иқтисодни ривожланиши учун жуда яхши замин яратилган бўлади.

1.                        Қишлоқ ҳўжалигидаги давлат буюртмасини бутунлай бекор қилиш. Ер эгалари ўз ерларидан истаганча фойдаланишлари мумкин бўлсин. Деҳқондан фақат соддалаштирилган солиқлар олиниши керак. Унинг фаолиятига бирор бир кимса ёки амалдорнинг аралашиши мумкин эмас. Деҳқон истаса ўз маҳсулотини валютага сотсин,истаса сумга. Унга ўз маҳсулотини дунёни исталган бурчагига ҳеч бир тўсиқсиз сотиш имкониятларини беришимиз керак. Шу ерда кичик бир схемани таклифқилмоқчиман. Ери хусусий бўлган деҳқонни ўз ихтиёрига ташлаб қўйиш керак. Одатда жойлардаги деҳқонлар биринчи йиллариЎзбекистон ичидаги бозорга қараб деҳқончилигини режалаштирадилар. Камида 2-3 йил деҳқонлар ерларидан кутилган фойдани ололмаслиги мумкин,аммо кейинги йилларда деҳқонлар ўз маҳсулотини мамлакатдан ташқарига сотишни режалайдилар. Шундайҳолатда давлат ва ҳокимият амалдорларини аралашувисиз,ҳеч қандай режаларсиз деҳқонлар бозор қонунларидан келиб чиқиб вилоят ва туманларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўзлари билмаган ҳолда режалаб қўядилар. Мисол учун бир туман узумчиликка,иккинчи туман ёки хўжалик полиз экинларига учунчи туман ёки хўжаликлар қуруқ мева ваҳоказоларни,қайси бир туманлар эса ғаллачилик ёки пахтачиликни жуда яхши етиштиришга киришиб кетади.  Бунга сабаб,аввалам бор, тайёрлов завод ва цехлар бозор иқтисодиётидан келиб чиқиб маълум бир хўжалик ва туманларнинг  қишлоқхўжалик маҳсулотини ёппасига сотиб олишни бошлайди. Бу албатта деҳқонларнинг манфатига жуда мос тушади.  Ёки илғор фермер ва деҳқонлар бир турдаги маҳсулотини қўшни давлатларга сотиши яхши йўлга қўяди.  Кўпроқ фойда олиш учун у ўз хўжалиги ва туманидаги фермер ва деҳқонлардан келишилган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиши ва сотиб олинган маҳсулотни қайта сотишга киришиб кетади. Қарабсизки,буни ортида  кўплаб янги ва замонавий маҳсулотни тайёрлаш ва сотиш корхоналари вужудга келади.

2.                       Ўзбекистондаги барча ерларни ҳусусийлаштириш. Ҳусусийлаштириш учун ҳар бир туман миқёсида аҳолини қайта рўйҳатга олиш ва тумандаги жами   экин ва заҳира ерларни 5-10% давлат заҳирасига қолдириб,қолган ерларни туман аҳолисига,воучер,қимматбаҳо қоғозлар орқали бўлиб бериш.  Бутун Ўзбекистондаги ерларни аҳоли бошига қараб тенг тақсимлаш.  Ер эгалари истаса ерларини кўчмас мулк биржаси орқали сотишлари,ҳадя қилишлари,истаган ҳолда ердан фойдаланишлари мумкин бўлади. Ер хусусийлашмас экан,иқтисодда ривожланиш  бўлмайди ва ерларда коррупция камаймайди. Хусусийлашган ернинг ер ости ва усти бойликари ер эгасининг мулки бўлиши керак.  Шу ерда қисқача, ерни ўз эгасини топиши бўйича кичик схема таклиф қилиб ўтмоқчиман. Ер туманлар бўйича аҳоли сонига қараб Воучер орқали тақсимлангач, ҳозирги кунда ўз ерига меҳр қўйган,келажакда шу ерни эгаси бўлишни истаётган фермер,деҳқонлар ўзлари деҳқончилик қилаётган ерниўзларининг ҳисобига хусусийлашишини истайдилар. Шу инсонларни манфатлари ва истакларини ҳисобга олиб,уларга бир йил муддат беришимиз керак. Воучерлар инсонларни қўлига тегиши билан,бу ер эгалари белгиланган бир йил ичида ўзларига етарлича,одамлар қўлидаги воучерларни Қимматбахо Қоғозлар биржаларининг жойлардаги бўлимлари орқали сотиб олишлари керак ва ушбу ерни олишлари лозим. Агар улар бир йил ичида шу ерни ололмасалар,унда  бир йилдан кейин ушбу туманнинг истаган кишиси туман бўйича истаган ерларни қўлида йиққан воучерлари орқали қўлга киритиш имконияти берилади. Туман фуқаролари учун ҳам бир йил муддат бериш мақсадга мувофиқдир. Бир йил ичида туман аҳолиси барча ерларни хусусийлашишига эришмасалар,унда учунчи йил вилоят аҳолисига рухсат берилиши керак. Шунда ҳам ерлар ўз эгасини топмаса,унда тўртинчи йил Республика аҳолисига бу имкониятни бериш керак. Агар шундай ҳолатда ҳам Республика бўйича ерлар ўз эгасини тўлиқ топа олмаса,унда чет эл фуқароларини бу ишга жалб қилиш муҳимдир. 10 йил давомида ерлар ўз эгасини топмаса,унда хусусийлашмаган ерлар давлат заҳирасига қайтариб олиниши керак.

3.                        Ерларнинг хусусийлашиши ўз навбатида кичик бизнеснинг ривожланишига ва четдан инвестициянинг кириб келишигатуртки бўлади.

4.                        Давлат иқтисодни ҳеч бир тармоғини ўз назоратига олмаслиги керак. Ҳатто энергия,нефть ва газ конлари,корхоналарининг барчаси келажакда хусусийлашиши керак.

5.                       Давлатнинг корхоналардаги улуши 0% ташкил қилиши керак.

Мана қарийб бир неча  юз йилдирки,Ўрта Осиё халқлари Буюк ипак йўлисиз ҳаёт кечирмоқдалар. Ўрта Осиё халқларини ташқи дунё билан савдо сотиқ ишлари ўз имкониятлари доирасида ривожлана олгани йўқ. Ўрта Осиё   бу иқтисод учун очилмаган қўриқ. Биз бу йўлнинг эски даврлардаги стратегик аҳамияти ҳақида фақат тарихдан биламиз. Хўш бу йўлларни тиклаш керакми?
Тикланса у қандай кўринишда бўлиши керак? Агар биз ватанимиз Ўзбекистоннинг географик жойлашувига қарасак,мамалакатимиз Буюк ипак йўлини марказида жойлашганлигини кўрамиз. Демак,биз Буюк ипак йўлини тиклашда ватанимиз Ўзбекистонни Буюк ипак йўлининг маркази деб ва барча йўлларни ташаббускори ва қурувчиси, ҳамда экспулатциясини бўйнига олувчи давлат деб қарамоғимиз керак. Ўзбекистон ҳар томонидан қўшни давлатлар билан чегарадош. Биз йўл қурилишини режаламоқчи бўлсак,барча йўлларни Ўзбекистон ичида бирлаштириш керак бўлади. Назаримда Буюк бобомиз Мир Алишер Навоийнинг номига қўйилган Навоий шаҳри биз мўлжаллаган Буюк ипак йўлларини маркази бўлиши мумкин. Навоий шаҳри географик ҳар томонлама қулай,мамлакатимиз марказида жойлашган шаҳардир. Аҳолиси кам сонли,келажакда янги иш жойларини очиш,аҳолини катта қисмини иш билан таъминлаш имкони пайдо бўлади. Менимча,Навоий шаҳри яқинидан катта айлана йўл қуриш ва уни марказида Буюк ипак йўлини тарихий музейини очиш мумкин. Бу айлана ичида ҳайдовчиларни ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар хил дам олиш масканлари,ёқилғи қуйиш шаҳобчалари,банклар,ресторан,юк ва бошқа турдаги машиналар тўхташ жойлари ташкил қилиш учун катта ер майдони, мачит,бошқа диндаги ҳайдовчилар учун ҳам ўз диний амалларини бажариш мақсадида ажратилган жойлар ва бошқа кўплаб бинолар қурилишини режалаштириш керак. Марказни ер майдони 50-100 га. бўлиши мақсадга мувофиқдир.Бу Буюк ипак йўлини марказий айланасидан етти йўналишга қараб шаҳар жойларда 4-8 қаторли,қолган жойларда камида 3 қаторли йўлларни тортиш керак.

        Биринчиси ғарбий- шимолий йўналиш бўлиб,у Россиянинг Москва ва Санк Петербург шаҳарларига,Украинанинг –Киев,Беларуссиянинг – Минск шаҳарларига ва шарқий Европа орқали бутун Европа давлатларига олиб чиқади.

        Иккинчиси -шимолий йўналиш. У Ўзбекистонни Россиянинг шимолий шаҳарлари,Урал ўлкаси билан боғлайди.

        Учинчиси шарқий –шимолий йўналиш. Қозоғистоннинг катта шаҳарларига ва Россиянинг Сибир ва ўзоқ шарқ ўлкаларига боғланади.

        Тўртинчиси -шарқий йўналиш. У Қозоғистон орқали Мўғулистон,Хитой ва Корея давлатларини бирлаштиради.

        Бешинчиси –жанубий шарқий йўналиш. Тожикистон ва Қирғизистон орқали Хитой давлати билан бирлашади.

        Олтинчиси –жанубий йўналиш. Афғонистон орқали Эрон ва Покистонга,у ердан денгиз йўлига чиқиш имконини беради.

        Еттинчиси -Туркманистон орқали касбий денгизга ва бу йўл билан Озарбойжон ва бошқа давлатларга чиқиш. Буюк ипак йўлига аъзо бўлиб кирган давлатлар ўртасида ҳаммани манфаатларидан келиб чиққан шартномалар тузилиши керак. Бу шартномага қўшилган давлатлар умумий Буюк Ипак йўлини режалаштириш ва қурилиш ишларига қатнашиши кўзда тутилади. Аввалом бор,Ўрта Осиёда чегара ва виза тартиби жуда соддалаштирилиши керак ёки бутунлай олиб ташланиши шарт. Чегараларга бутунлай барҳам берилиши лозим. Ўрта Осиё эркин савдо сотиқ зонасига айланиши,ишлаб чиқариш ва инвестиция ҳар томонлама қўлланилиши керак. Буюк Ипак йўлига тушган ҳар қандай транспорт ва карвонлар ҳеч қандай тўсиқлар –блок постларсиз бу йўлни босиб ўтишларига эришмоғимиз керак. Назоратлар фақатБуюк ипак йўли шартномасига эга бўлган давлатлар чегарасида ҳамда манзилга етиб боргач амалга оширилиши мумкин. Бу йўлдаги ҳар қандай транспорт юкхоналари Буюк ипак йўлига кирганда йўл ходимлари томонидан “пломба”  билан тамбаланмоғи шарт. Бу тамға манзилгача сақланмоғи лозим. Албатта транспорт воситалари ёки карвонлар бу йўлга тушиш олдидан техник кўрикдан ўтказилади.Транспорт воситаси ва юклар суғурта қилинади. Ҳайдовчилар эса халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига ва тиббиёт хулосаси ёзилган карточкаларга эга бўлиши шарт қилиб қўйилади. Ҳар бир транспорт юк тарозиларда тортилиб,юкхона эшиклари пухта тамғаланиши керак. Йўлларда транспортларни назорат қилиб туриш учун видео камералари,ҳар 200 км.да ёқилғи қуйиш марказлари ва ҳар 200 км орасида махсус тўхташ жойлари,дам олиш масканлари ташкил қилинади. Мисол учун Ўзбекистондан чиққан юк транспорти ҳеч қаерда тўхтамасдан Россия шаҳарларига ёки Европа давлатларига етиб бориши керак. Ҳайдовчилар йўлда фақат дам олиш,ёқилғи қуйиш,ҳайдаш навбати вақтида тўхташи мумкин. Бу ҳайдовчиларни кўп вақтини олмайди. Йўллар ўта баланд тезликка мослаштирилган бўлиши лозим. Энг юқори тезлик 120 км/соат,энг паст тезлик эса 80 км /соат бўлмоғи керак. Мисол учун ҳозирги кунда Россияни Москва шаҳрига иккита ҳайдовчи тахминан 3000 км ни 5-7 кунда босиб ўтади. Агар Буюк ипак йўли ишни бошласа бу икки ҳайдовчи шу масофани бир ярим кунда,ўзоғи билан икки кунда босиб ўтади. Фарқини ўзингиз қиёслаб кўринг. Бу йўллар ишга тузиб,минтақани иқтисодиётини кўтариши бошлангач,Туркистон ўлкаси сув йўлига эга бўлиш сиёсатини давом эттирсак бўлади.

   Тожикистонда Роғун ГЭСи,Қирғизистонда эса Қамбар ота ГЭСи қурилишига муносабатингиз? Ўзбекистон ҳукуматининг бу ҳаракатларга қаршилик кўрсатиши,қурилишни тўхтатишга уринишлари тўғрими? Бу вазиятдан қандай чиқиш,муаммони қай тарзда бартараф этиш мумкин?  Сув муаммолари ва уларни ҳал этиш масалалари бўйича сизнинг нуқтаи назарингиз?

Ўзбекистон ҳукумати,шахсан президент Каримов қўшни давлатларда ГЭСлар қуриш лойиҳасини бошидан ёки қурилишни бошидан улар билан дўстона гаплашиб,ушбу қурилишларни тўхтатиши керак эди. Энди бунга  кеч бўлди. Ҳозирги ҳолатда Ўзбекистон ушбу қурилишларга қарши ортиқча чираниб ётмасдан,аксинча бу қурилишларга рухсат бериб,уларни қурилишига ёрдам бериши ҳамда ушбу қурилиш акцияларни бир қисмига,бу орқали эса ГЭСлар  экспулататциясига аралашиши керак. Ҳамма ишлар дўстона,бошқа давлатларнинг ғашига тегмасдан тенг манфаатлар ортидан бўлмоғи керак.  Яъни Ўзбекистон ҳукумати қишда ушбу давлатларга электр энергиясини етказиб бериши,ёзда эса улардан,ГЭСлардан чиққан электр энергиясини ўзи олиши мумкин. Ёки қиш фаслларида қўшни давлатларга узлуксиз электр энергиясини сотиш,ёзда эса ГЭСлардаги тўғонлардан узлуксиз сув оқимини таъминлатиш. Умуман олганда ўзаро давлатлараро  тенг манфаатли келишувга эришиш.

 Ўзбекистонда ер эгалик бўлгач,сувни ишлатувчи сувни ўз таннарҳида ( фақат канал ва сув иншоатлари ҳаражатлари) сотиб олса,уни қадрлайди ва тежашга ҳаракат қилади.Ортиқча сувнинг йўқотилиши,демак чўнтакдан кетадиган  пулни ошишига олиб келади. Бундай пайтда ер эгаларига сувни томчилаб суғориш технологияси жорий қилинса,ёки тавсия қилинса,улар албатта ўз пулларини тежаш мақсадида ҳам ерларига томчилаб суғориш технологиясини жорий қиладилар,бу эса мамлакат бўйлаб анча сувни тежаши мумкин.

Орол денгизининг қуриши,Ўзбекистон ва атрофдаги давлатларда анча экологияни бузилишига олиб келди. Орол бўйи халқлари  деярли бутунлай  даромад ва яшаш имкониятидан маҳрум бўлдилар. Бу фалокатни ўнглашимиз керак. Бунинг учун аввалом бор Ўзбекистон ва минтақа иқтисодий томондан жуда мустаҳкам оёққа туриши керак.

Минтақа давлатларининг иқтисодий бақувват бўлиши ортидан Каспий денгизидан Орол денгизига  замонавий канал қазиб,сув йўлини биргалашиб ишга туширишимиз керак. Бу жуда ҳам муҳим қадам,Ўрта осиё давлатлари дунё бозорига чиқиши учун сув йўли жуда зарур. Ундан ташқари бу Орол денгизини сув билан тўлдиришга ,Орол бўйи атрофини экологик вазиятини ўнглашига яхши хизмат қилади. Кейинги қадамлардан бири Амударё ва Сирдарёларни замонавий каналларга кўчириш керак. Бу эса давлатлараро сув транспортини вужудга келтиради,сувни ер остига ортиқча сингиб кетишига йўл бермайди,ҳамда каналларнинг  умумий юзаси дарёларни умумий юзасидан кичик бўлганлиги учун жуда кўп миқдорга сувни ортиқча ҳавога парланиб кетишининг олдини олади.

Кейинги босқич бу Орол денгизи билан Россиянинг Сибир дарёларини туташтириш,бу эса сув йўлини кенгайишига,ва минтақага тоза,ичимлик сувини келишига замин яратади,ҳамда Орол денгизини тўлдиришга муҳим ҳисса қўшади.

Яна бир  лойиҳа,кейинчалик Ўрта осиё давлатлари сув йўлини Арабистон денгизига улаш мумкин.

  Қисқа муддатларда мамлакатнинг иқтисодий аҳволи   ўнгланишига,аҳолининг турмуш тарзи кескин ошишига эришиш мумкинми? Бунинг учун нималар қилиш шарт? Ва у қанча вақтни олади? (Эсингизда бўлса,1990 йил бошларида Президент Каримов кишиларга:агар олти ой чидаб берсалар жаннат эшигига етаклаб боришини айтган эди. СССР тарқаб кетгандан кейин унинг асоратларини ўзимиздан соқит қилишимиз учун шунча вақт керак,деган эди у.)

Аввалом бор хукуматнинг тепасига жуда кучли,ўз ишини устаси бўлган,халқпарвар,инсонпарвар,коррупциядан холи бўлган,демократик жамиятни афзал биладиган,миллий ва маданий қадриятларни яхши тушунадиган инсонлар командаси келиши керак. Коррупцияни Ўзбекистондан бутунлай йўқотиш ҳақидаги фикримни қисқача баён қилиб кетмоқчиман.

Коррупция ва порахўрлик бизнинг қон –қонимизгача сингиб кетди. Биз ҳозир Каримов режимига қарши Бирдамлик Халқ Ҳаракати орқали курашяпмиз.Ушбу режимга барҳам бергач янги сиёсий партияга асос солиш ниятимиз бор. Бу Ўзбекистон Либерал Иқтисод Партиясидир (ЛИП) 

Либерал Иқтисод Партиясидир (ЛИП)   ўз дастурида албатта коррупция-порахўрликни йўқотишга катта эътибор қаратади.

Коррупцияга қарши бир вақтда 4 йўналишда иш олиб бормоқ керак.

  1. Ҳукумат бошқарувига келган ЛИП ичида темир интизом бўлмоғи,ҳар бир фаол ва мансабдор ўз мулкига эга бўлиши ёки мулкдор бўлиш устида амалий иш олиб бормоғи керак. Токи, давлат иши улар учун моддий манба бўлиб қолмасин. ЛИП ўзининг ҳалол ва ватанпарвар аъзоларини тақдирлаши,мукофотлаб туриши,порахўрликка оид ишларни қаттиқ назорат остига олиб,партия Низомига мувофиқ қонун ва тартиббузарни жазолаб туриши керак. Мамлакатни бошқараётган команда ҳар қандай коррупциядан холи бўлиши шарт. Бу орқали мамлакатда коррупция 25 фоизга камайиши мумкин.
  2. Мамлакатда иқтисодни ривожланиши ва мулкдорликни ошишига катта йўл очиб берилиши керак. Токи катта- кичик амалдорлар,ички ишлар ходимлари ,судлар,прокуратура ходимлари ҳатто,хавфсизлик хизмати ходимларининг ҳам мулкдорлиги ижобий қабул қилиниши,улар учун қаттиқ тартибли иш соатлари (8 соат) жорий қилиниши,ишдан кейин ва дам олиш кунлари ўз тадбиркорлик ишлари билан шуғулланишларига имкон яратиб берилиши керак. Муклдор бўлмаган инсонларга имконият ва йўллар очилмоғи керак. Фақат қонуний мулкдор амалдорларгина тадбиркор ва мулкдорларни тушуниши мумкин. Чунки,қонун устуворлиги ва янги қонунларнинг ишлаб чиқарилиши ва ижросидан мулкдор амалдорларнинг ўзлари биринчи галда манфаатдор бўладилар. Амалдорлар моддий имкониятларини оширишда давлат ишига эмас,балким шахсий мулкига ва тадбиркорликка таянишлари лозимдир. Давлат ишлари шахсий бойлик орттириш манбаи бўлиб қолмаслиги керак. Амалдор қанча бойиса ўз тадбиркорлигига ва ишбилармонлигига суяниши лозим. Бу ишларни амалга ошиши коррупцияни яна 25 фоизга камайтиришга хизмат қилади.
  1. Ҳуқуқ –тартибот органлари. Аввалом бор бу соҳа ходимларининг ҳам қонуний мулкдор бўлишларига катта эътибор бериш керак. Аслида ҳозирги шароитда кўплаб орган ходимларининг яширинча тадбиркорлик ишлари бор. Бу соҳа инсонлари ўз таниш- билишлари орқали давлатга деярли бир сўм ҳам солиқ тўламайдилар. Уларнинг барча молк-мулклари ўзларининг номида эмас,балким қариндошларининг номларига расмийлаштирилган. Яъни улар бошқалар номидан тадбиркорлик қилишади. Бу соҳа хизматчиларининг аввалом бор тадбиркорлик фаолиятларига баҳо берилиб,улар қонунлаштирилиши керак. Улар учун ҳам барча қатори енгил солиқ ставкалари ишлаб чиқилиши ва амалга жорий қилиниши зарур. Орган ходимлари ичида қаттиқ назорат ўрнатилсагина улар коррупцияни назорат қилишлари ва унга қонуний баҳо беришлари мумкин. Бу соҳа ёрдамида 25 фоиз коррупцияни тўхтатиш мумкин.
  1. Жамоат назорати. Ўзбекистон очиқ жамият бўлмоғи керак. Чегаралар очилиши,кириб-чиқиш визалари олиб ташланиши,матбуот эркинлиги,демократик тамойиллар кенг ёйилиши,ошкоралик ,секин- асталик билан ташқи дунё билан иқтисодий алоқаларни кучайиши,буларнинг ҳаммаси коррупциянинг камайишига олиб келади. Агар шунинг билан бирга мактаблар,олий ўқув юртларида,маҳалла ва масжидларда коррупцияни қоралаб,унинг зарари ҳақида доимий суҳбатлар ва мажлислар олиб борилса,бу ҳам ўз самарасини беради. Жамиятнинг ҳар қандай коррупцияга қарши ўз фикрини олға суриши,унга қарши курашда ҳиссасини қўшиши,порахўрликни секин -асталик билан инсонлар онгидан узоқлаштиради. Келажакда янги авлодда бу ёмон иллат ҳақида тушунча бўлмаслиги керак.

Сўз эркинлиги ва матбуот эркинлиги юқори даражада бўлиши керак,том маънода уларга эркинлик бўлмоғи керак.

Хуқуқий соҳадаги муаммолар бартараф қилинмоғи керак.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўлиши керак.

Қўшни давлатлар билан чегаралар очилиб,алоқалар яхшиланиши лозим.

Ўзбекистонда камида 3-4 йил  иқтисодни  тўғри йўлга солишга кетадиган вақт. Бу давр ичида иқтисодда,халқнинг ҳаётида жуда кучли ўзгаришлар бўлмайди. Шу муносабат билан биринчи ўринда қўшни ва бошқа давлатларга ишлаш учун чиқаётган ватандошларимизни ҳар томонлама,моддий,манавий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишимиз керак. Мисол учун Россия жуда катта мамлакат. У ерда меҳнат муҳожирларини ҳар томонлама қўллайдиган,уларга янги иш йўллари топиб бериш,уларни ётоқ ва турар жой билан таъминлашда кўмаклашиш,  ҳуқуқий ёрдам,ижтимоий ёрдам,уларни янги касбларга ўргатиш,ўқитиш,тил ўргатиш ва бошқа мушкулларни бажарувчи янги меҳнат муҳожирларига ҳар томонлама ёрдам қиладиган юзлаб марказлар ташкил қилиниши зарур бўлади.

Кейинчалик бу муҳожирлар озми кўпми малака ва ўқувга эга бўлгач улар албатта Ўзбекистонга қайтиб ўзларига ватанимизда иш топадилар ёки ўзлари янги иш йўлларини яратиш имконларига эга  бўладилар.

Биз келажакда жуда катта инвестиция жалб қила билишимиз керак. Аслида дунёда биз ўйлаганданда кўпроқ пул айланади. Бу пуллар асосан,хусусий сектор,яъни бой,тадбиркор инсонларнинг қўлидадир. Ҳар бир тадбиркор бошқа бир давлатга ўз пулини инвестиция қилмоқчи экан,аввалом бор ўз хавфсизлиги ва келтираётган капиталини хавфсизлигини ўйлайди. Капиталини ушбу давлатга қўйиб,уни кўпайтириш,яъни янада бойишни ўйлайди. Бу жуда нормал ҳолат.

Энди, Биз шундай капиталнинг  эгасини ва ўзини ҳар томонлама қўллашга тайёрмизми? Бунинг учун менимча қўйидаги шартларни тўлиқбажаришимиз керак.

Ўзбекистон тўлақонли демократик давлатга айланиб бориши жуда муҳим. Бундай ҳолатда ҳар қандай сиёсий ўзгаришларнинг иқтисодий ва хусусий секторга таъсири кам бўлади.

Хуқуқий соҳа ва сўз эркинликлари,матбуот ва бошқа эркинликларнинг ўрни жуда муҳим.

Инвестиция қилган хорижий инсонларга 3 йил ичида фуқаролик берилиш,ва уларни ҳар томонлама мамлакат ичида қўллаш жуда муҳимдир.

Қўшни давлатлар билан чегараларни очиш,ягона божхона иттифоқи,ягона пул бирлиги,  замонавий кенг ва сифатли янги транспорт йўлларини ишга тушириш,солиқ ставкаларни жуда кам бўлиши,мамлакатда коррупция ва тамагарликни йўқотилиши,инвесторларнинг фаолиятига умуман давлат томонидан ёки ташкилотлар томонидан аралашувига йўл қўймаслик,капитал ва бойликларини Ўзбекистондан истаган вақтида, истаган миқдорда ҳеч бир муаммосиз олиб чиқиб кетишига тўсқинлик қилмаслик албатта инвестицияни жалб қилинишига туртки бўлади.Қисқаси инвестиция эгаси  ҳатто ўз мамлакатидан ҳам кўпроқ эркинлик ва қулайликларга эга бўлсагина биз кутган натижага эришамиз. Буни ортидан миллионлаб фуқароларимиз янги иш жойлари билан таминланиши муқаррардир. Мени фикримча келажакда Ўзбекистон ҳатто ташқаридан ишчи кучига муҳтож бўлиши ҳам мумкин. Юқоридаги фикримдан келиб чиқиб Ўзбекистон давлатининг ҳозирги, аёлларимизни бичишдай разил сиёсатини қоралаб ўтмоқчиман.

Ўзбекистонда келажакда тўлиқ бозор иқтисодиётини шаклланиши ва иқтисоднинг ривожланишига зиёли ва ўқитувчиларнинг мехнати катта бўлиши мумкин. Мен бу ерда бир схемани таклиф қилиб ўтмоқчиман.

Биз келажакда Ўзбекистон иқтисодиётига 10 миллиардлаб долларлик сармояларни жалб қиламиз. Лекин бизнинг халқимиз ушбу сармояларни тўғри йўлга солиб ишлатиш тажрибаси ва билимидан жуда узоқда. Биз албатта мамлакатда коррупция ва адолатсизликка барҳам беришга харакат қиламиз,лекин шунинг билан бирга халқимиз ҳам бозор иқтисодиётига руҳан,маънан,билим ва қизиқиш билан тайёр бўлиши ҳам керакдир. Хозирги вақтда чет элларда ўқиб ва ишлаб юрган ёшларимиз жуда озчиликни ташкил қилади. Қолган ёшлар ва бошқа инсонлардаэса етарлича замонавий иқтисод билим ва тажрибалари йўқ. Бу масалани ҳал қилишга қуйидагича ёндашиш мумкин.

Чет эл банкларининг сармоялари ҳисобидан республикамизнинг барча туманларига ўқитувчиларни иккинчи ,яни иқтисод бўйича  касб олиши учун пуллик ўқув курслари ташкил қилиш керак. Бу курсга қатнаш ихтиёрий бўлиб,улар иқтисоднинг истаган соҳасида ўзларига иккинчи касбларни танлаб,ўқишлари мумкин бўлсин. Банк томонидан ажратилган узоқ муддатли ва кам ставкали кредит миқдори $1000 бўлиб,шундан ярмини $500 курс қатнашувчиси иккинчи соҳани ўқиши ва Сертификат олишига сарф қилиниши қолган $500 ўз шахсий ихтиёжини қондиришга сарф қилиниши кўзда тутилиши керак.  Бу ерда ўқув дастури иқтисоднинг  масалан банк соҳаси,менеджер,  турли хизматлар,туризм,ишлаб чиқаришнинг соҳалари,  биржа ва қимматбаҳо қоғозлар,  транспорт,коммуникация,тил мулоқатлари,эститикаэтика,халқаро маданият,қонунчилик ва бошқа соҳаларни ўқиш кўзда тутилган бўлиши керак. Бу албатта ушбу соҳалар бўйича бошланғич билим. Лекин шу билимни халқ ўртасида тарқатиб,миллионлаб инсонларни бозор иқтисодиётига қийналмасдан, муаммосиз ўтишига ва инсонларни ўз йулларини топиб олишига катта туртки бўлади.

Ўқитувчилар биринчи кредитни олиб уни тўғри йўлга ишлатишлари бу ўз навбатида  Кредит олувчиларни тарихи яратилиши ва уни кузатиб борилишига туртки бўлиши мумкин. Келажакда бу инсонлар ўз тадбиркорлик соҳаларини кенгайтирмоқчи бўлсалар,албатта кредитлар тарихи уларга жуда катта ёрдам бериши,оқибатда улар катта Кредитларни ҳеч қандай муаммосиз олишлари ва ҳаётга жалб қилишлари мумкин.

Сертификат олган,иккинчи касбни эгаллаган ўқитувчилар хам ўз навбатида мактабларда кечки икки соатлик  пуллик ўқув курсларини ташкил қилишига йўл очиб берилиши муҳимдир. Мисол учун бир ўқитувчи синфига 5-10 гача ўқувчини иқтисодни бирор бир соҳаси бўйича ўқишга жалб қилди. Менимча, ўқиш 10 кун давом этиши ва бу ўқиш учун тўлов қиймати $100 ташкил қилиши мумкин. Шундан ўқитувчи $80 ўзига қолдириб,$20 мактаб фондига ўтқазиши керак. Мактаб ҳам ўз навбатида ушбу йиғилган фонддан синфларни ва мактабни тўлиқ таъмирдан чиқариши мумкин.

Инсонларни иқтисод бўйича биринчи,бошланғич билимини олиши,қўлларида Сертификатлари бўлиши бу ўз навбатида яхшироқ ишларни топишига олиб келади. Агар ўқувчи бир неча курсларни битириб,қўлида сертификатлари бўлиши меҳнат бозорида унга бўлган талабни оширади. Қолаверса биринчи Резюми мактабда,ўқитувчилар томонидан берилиши меҳнат бозорини жуда ҳам қизитади ва яхши шакллантиради. Бу ерда ҳам ўқувчиларни сертификат олишлари учун ёрдамга банклар келиши ва улар узоқ ва паст ставкалар билан кредитлар ажратишлари мумкин.  Бу эса мамлакатда банк-кредит амалиётини ривожланишига олиб келади. Менинг фикримча, Ўзбекистонлик зиёли ва ўқитувчилар ҳам бозор иқтисодиёти шароитида ўз йулларини топадилар ва ҳаётда қийналмайдилар. Йиллар давомида қашшоқликда,йўқчиликда қийналиб келаётган зиёли ва ўқитувчилар бизнинг даврда тадбиркор ва янги бойларнинг энг олдиларида бўладилар. Уларга яна эл ичидаги ҳурмат ва меҳрибонлик қайтиб келади.

СЎЗ ЭРКИНЛИГИ 

 

   Сўз эркинлигига муносабатингиз?  Сўз эркинлиги мутлақ бўлиши тарафдоримисиз? Ёки у,айтайлик,“ҳукумат ва жамоатчилик нуқтаи назаридан”,“одоб,ахлоқ меёрлари  нуқтаи назаридан” қандайдир қолипларга солиниши шартми? “Ёпиқ” мавзулар зарур,улар ҳақида бемалол истаганингча ёзиш,гапириш  мумкин эмас деган ақидани қўллаб қувватлайсизми?  Масалан,Туркияда Отатурк ва арманиларни қирғин қилишгани ҳақида,  мусулмон мамлакатларида ислом асослари ҳақида,Муҳаммад пайғамбар шахси ҳақида бемалол исталган тарзда ёзавериш,гапиравериш таъқиқланган. Ўзбекистонда ҳам журналистларга нисбатан,аҳолининг барча қатламларига нисбатан ана шунақа таъқиқлар ёки бошқа турдаги тазйиқлар тайин этилиши керакми?

 

Матбуотда  цензура ҳозирги  кунда Ўзбекистон ҳукуматида жуда кучли яширин йўлга қўйилган.  Сўз эркинлги келажакда Ўзбекистонда том маънода эркин бўлмоғи керак.  Матбуот давлат назоратидан холи бўлмоғи,журналистлар  мамлакатда умуман назоратга ва қувғинга олинмаслиги керак.  Журналистлар ўзлари билганларича мақола ёзишлари,матбуотга эркин фикларини беришларининг тарафдориман.

Биз Совет даврида яшаб,Ленин ёки бошқа доҳийларга  қарши ёзилган барча  мақолаларни цензура қилинишидан хабардор бўлганмиз. Улар хақида барча мақолалар Совет хукумати қулаши ортидан пайдо бўлди. Кеч бўлса ҳам ҳақиқат қарор топди. Турк миллатининг буюк фарзанди Отатуркни жуда ҳурмат қиламан. Шунинг билан бирга Туркиядаги Oтатурк ҳақида цензура бўлиши тарафдори эмасман. Ҳақиқий халқетакчисини ҳеч бир матбуот бадном қилолмайди.  Инсонлар албатта ўз лидерларини яхши ва ёмон томонларини билиши керак. Жамиятдаги етакчилар ҳақида уларнинг камчиликлари ҳақида ёзишга тақиқ қўйилмаслиги керак. Бу етилиб чиқаётган келажакдаги етакчилар учун катта бир мактаб ролини ўйнайди. Етишиб чиқаётган халқларнинг етакчилари ўзларидан олдинги авлодлари қилган хатоларниқайтармасликка,улардан тўғри хулоса чиқариб ишлашга имкон яратади. Шунинг билан бирга журналистларнинг сўз эркинлиги баҳонасида сиёсий буюртмалар орқали улуғ инсонларни ёмон отли қилишларини оқлаб бўлмайди. Бу ерда фақат жамиятнинг назорати жуда муҳимдир.

  Тарих ҳақидаги тақиқлар ҳам ноўрин. Агар бизнинг авлодларимиз қандайдир катта хатоликларга йўл қўйган бўлса бу ерда бизнинг айбимиз эмас,аммо авлодларимиз  фаолиятига холисона ёндашиб,  уларни ўрганиб,  хатолари бўлса  тан олмоғимиз  лозимдир. Туркияда Арман геноцидига қарши цензура ҳам ноўрин иш деб хисоблайман. Тарихчилар бўлиб ўтган геноцидга тўғри баҳо бериб,журналистлар эса воқеъликни  борича рост ёритишларини тарафдориман.

Муҳаммад пайғамбаримиз ёки ислом ҳақидаги журналистларнинг салбий фикрда ёзган мақолалари бу ҳам матбуот эркинлигидир. Журналистлар бу темада хам фикр беришлари,мақола ёзишларига умуман қаршилигим йўқ,аммо  инсонларни диний туйғусига ўйнаш жуда хато йўл эканлигини хам эслатиб кетмоқчиман. Менимча журналистлар ҳам буни тушунишади,улар бу соҳада ҳам ёзиш хуқуқлари бўлсада,инсонларни диний туйғуларини,амалларини,қарашларини тушуниб,ҳурмат қилган ҳолда мақола ёзадиларлар  деб ўйлайман. Журналистлар инсонларнинг диний туйғусини ҳурмат қилиши,бу аввалом бор ўзларини ҳурмат қилишдир. Европадаги баъзи бир матбуотларда  пайғамбаримиз  Муҳаммад алайҳиссаломни кракатура остида ҳақорат қилиниши менимча бу сиёсий буюртма орқали қилинган иш деб ҳисоблайман. Бу ерда матбуот эркинлиги остида сиёсий кампания олиб борилди деб ҳисоблайман.

МИЛЛИЙ СИЁСАТ

 

   Бугун Ўрта Осиёнинг совет давридан қолган давлатлари  этнократ тарзида шаклланмоқда:  “ҳамма бирдай,аммо ўзак  миллат вакиллари янаям бирдай ҳуқуқларга эгадирлар”. Шу  тўғрими? Шундай бўлавериши керакми? Ўзбекистон ҳам шу йўлда давом этаверадими  ё бу ўлкада ҳамманинг ҳуқуқлари бир хил бўладими?  Ўзбекистонда  миллий озчиликни  ташкил этувчилар (тожиклар,қозоқлар,руслар,қирғизлар,туркманлар)  барча билан мутлақ бир хил ҳуқуқларга,эркинликларга эга бўла оладиларми? (Ўрта Осиёдаги бошқа республикалар қатори) таркиби ҳеч қачон битта миллатдан иборат бўлмаган  Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни орзулар даражасига етказиш учун,сизнингча,нималар қилиш керак?    

Бир миллатни бошқа миллатдан устун қўйишни қоралайман.  Ўзбекистонда ҳар бир миллат тенг ҳуқуқли бўлиши,  олиб борилаётган сиёсат бошқа кам сонли миллатларга қарши ёки уларнинг камситишга қаралмаслиги керак.  Миллатлараро сиёсатнинг яхши йўлга қўйилиши  аслида бизнинг бағрикенглигимиздан далолатдир.

   Ўзбекистон ҳукумати бошқа мамлакатлардаги ўзбеклар ва қорақалпоқларнинг миллий манфаатларини  ҳимоя қилиши керакми? Жумладан,  Туркманистонда,Тожикистонда,Қозоғистонда,Афғонистонда,Қирғизистонда,Россияда,жойларда зич тарзда яшайдиган ўзбеклар учун тил ҳуқуқларини таъминлаш  ва бошқа турли масалаларда. Мазкур йўналиш  бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз? Сизнингча,  қай тарзда ҳаракат қилиниши,айнан қандай қадамлар қўйилиши керак?

Ўзбекистон ҳукумати ўзбек ва қорақалпоқ халқининг қўшни ва бошқа давлатларда ҳуқуқларини ва миллий манфаатларини ҳимоя қилиши шарт. Лекин бу ерда ўша давлатчиликнинг суверенитетига дахл қилинмаслиги керак. Яъни  бу соҳадаги ҳар бир қадам ушбу давлатнинг раҳбарлари ёки жойлардаги раҳбарлари билан келишилган ҳолатда олиб борилмоғи керак. Акс ҳолда бу ерда катта тушунмовчиликлар пайдо бўлиши,икки давлат ўртасида келишмовчиликларнинг юзага келиши,бунинг ортидан ҳатто душманчилик кайфиятлари пайдо бўлиши табиийдир. Афсуски Ўзбекистон ҳукумати бу йўналишда умаман ишламай келди.

 

     Агар қўшни давлатлар ҳукуматлари:“Яхши,биз розимиз,аммо аввал сизнинг ўзингиз юртингиздаги тожикларга,туркманларга,қозоқларга,қирғизларга  шундай шароитларни яратиб беринглар”,дейишса,нима қиласиз? (Кўплаб қирғизлар ўзбекларни қирғин қилишаётганда шунақа,ўзига хос,важларни рўкач қилдилар. Ўзбекистондаги қирғизларнинг ҳуқуқлари топталяпти,шунга жавобан Қирғизистондаги ўзбеклар ҳеч қанақа ҳуқуқ талаб қилиш  ҳуқуқига эга эмас,дея ўз ваҳшийликларини оқлаш пайида бўлдилар). Сизнингча,Ўзбекистонда яшаётган бошқа миллат  вакилларининг ҳуқуқлари тўла тўкис ҳимоя қилиняптими? Бу борада қандай ишларни  амалга ошириш керак? Уларнинг барча ҳуқуқларини таъминлаш учун,масалан,қирғизлар зич яшайдиган жойларда қирғиз тилига давлат тили мақоми бериладими?  Ва шу  тахлит,Ўзбекистонда яшаётган барча бошқа миллат вакилларнинг даъволарига кўмилиб қолмаслик учун,шу сиёсатни бутун мамлакат бўйича қўллаш мумкинми? Ёки,“бас,етар!”,дея столга бир мушт тушириб,ҳеч қайсисига ҳеч нарса бермай,ҳаммани тезроқ ўзбеклаштирасизми?

Миллатлараро сиёсат,бу сиёсатнинг энг нозик ва оғриқли томонидир. Бундай ҳолатда ҳар бир  қадам жуда эхтиёткорлик,босиқлик, бағрикенглик,бошқа миллатларга ҳар тамонлама ҳурмат билан  қўйилиши керак,қарорлар чиқарилиши керак. Сизнинг бу саволингизга қисқа жавобим шуки. Қирғизистонда қонли воқеа бўлиб ўтди,  кўплаб бегуноҳ инсонлар икки халқ,ўзбек ва қирғизлардан нобуд бўлди.  Бу ерда фақат тинчлик керак. Кимдир юқоридаги саволларни бераётган ёки талаб қилаётган бўлса ,ҳозирчалик бу саволларга,талабларга  жавоб бермасдан,уларга эътибор қилмасдан,Қирғизистонда тинчлик,ҳаётнинг нормал изга тушиб кетиши тарафдори бўлмоғимиз керак.

   “Тилимизни,маданиятимизни оёқ ости қилишяпти”,деган даъволардан қутулиш учун   республикадаги барча миллий (тожик,рус,қозоқ,корейс,қирғиз ва ҳ.к.) тилларга давлат ёки расмий тил мақомини бериш керак,деган фикрни сиз ҳам маъқуллайсизми?  Қўшнилардан ҳам шуни талаб қилиш керакми? Ва,агар ана шундай қадам қўйилса,бу ҳаракатни совет ҳукуматидан ажралиб чиққан Ўрта Осиё давлатлари бирикувининг бошланиши  тарзида қабул қилиш мумкинми?

 

Агар келажакда Ўзбекистонда бошқа миллатларга давлат тили мақомини бериш ва шунга ўхшаш каби саволлар кўтарилса,биз албатта демократик йўлдан боришимиз муқаррардир. Бу масала умумхалқ референдумига қўйилиши ва референдум қарори эса якуний ҳисобланмоғи керак. Аслида бир давлатнинг бошқа давлатнинг ички ишига аралашиши мутлақо нотўғридир.  Менимча келажакда Ўзбекистон томонидан қўшни давлатларда яшаётган ўзбек халқини ҳимоя қилиш баҳонасида,ёки бошқа сабаблар ортидан  уларга ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш саволини кўтариш  ҳоллари бўлмайди. Лекин четдаги ўзбек диаспораларига моддий ва манавий ёрдам бериб,уларга ўқув ёки мактаблар очиб,маданий марказ ва тадбирлар ўтказилади. Бу ишлар албатта ушбу давлатнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда бўлади.Яъни бу фаолият ушбу давлатнинг қонунчилигига ва унинг суверенитетига дахл солмаслиги керак.

ҚИРҒИЗИСТОН ВОҚЕАЛАРИ МУНОСАБАТИ БИЛАН САВОЛ

 

   Қирғизистонда  воқеа содир бўлди,кейин  у ерда яна анча гаплар бўлиб ўтди. Ўшалар юзасидан президент Каримов  ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?   Агар баҳоингиз унчалар ҳам яхши бўлмаса,  айтингчи,сизнингча,қай тахлит ҳаракат қилиниши керак эди? Ҳозир нима қилиш керак? Қирғизистон билан муносабатлар қай тахлит давом этиши керак?

Президент Каримовнинг Қирғизистон воқеаларига нисбатан хатти ҳаракати жуда салбий бўлди.  Ер остида илон қимирласа биладиган Каримов хукумати Қирғизистондаги бўлаётган ва содир бўлмоқчи бўлган воқеалардан жуда яхши таниш бўлган деб ҳисоблайман. Каримов,Қирғизистоннинг ички ишига аралашмасдан,вазиятни яхши таҳлил қилолмаган,узоқни кўра билмаган  этник узбеклар вакилларига кераклича йўл йўриқ кўрсатиб,уларни кутилаётган хаф-хатардан огоҳ етиб,уларни  сақлаши мумкин эди. У бундай қилмади,аксинча воқеаларни кузатиб,  сиёсий дивиденд олишга ҳаракат қилди ва бунга у эришди.

Ҳозирги вақтда Отунбаева ҳукуматини қўллашимиз керак. Қирғизистонда ҳуқуқий давлатчилик тикланиши,қонунлар яхши ишлаб кетмоғи зарур. Ҳозирги бораётган,ўзбек халқига нисбатан қама-қамалар,уларга нисбатан узоқ муддатли ҳукмларнинг ўқилиши,ўйлайманки,булар сиёсий ҳукмлар ва сиёсий ишлардир. Ўйлайманки,  вақт ўтиши билан Қирғизистонда хамма ишлар изига тушади,  узоқ муддатга қамалганларнинг ҳукми ҳам ўзгартирилади.

   Агар бирор бир юртда бошқа миллат вакилларининг ҳуқуқлари топталаётган,турли  туман  зуғумлар  воситасида улар мамлакатдан сиқиб чиқарилаётган ва яқин орада улар туб миллат вакиллари томонидан буткул  ҳайдаб чиқариладиган шароит юзага келса,бошқа миллат вакиллари зич жойлашган ҳудудлар аҳолиси алоҳида давлат бўлиб ажралиб чиқиш  ҳуқуқига эга бўлади,деб  ҳисоблайсизми? (Бу ўринда сўз  айнан   Ўзбекистон,Қирғизистон,Россия,Сербия,Гуржистон,Туркия ёки Судан ҳақида кетаётгани йўқ,балки ана шунақа масала кўндаланг қўйилиши ва унинг ечими тўғрисида кетяпти.)

Бу  саволингизга ҳа деб жавоб берардим. Агар бир давлат  территориясида кичик халқларнинг бутунлай йўқотилиши арафасида турганлиги,уларни миллат ва халқ сифатида йўқ бўлиб кетиши ҳолатида қолганлигини  инсониятга қарши жиноят деб биламан. Бу халқлар ўз тарихий ерлари билан биргаликда алоҳида давлат бўлиб чиқишлари ижобий ҳолдир. Аммо бу осон кечмайди. Лекин яхши кураш ҳам самарасиз кетмайди. Бу ерда вақт катта рол ўйнайди. Кураш давом этаверса,вақт ўтаверса,дунёдаги глобал сиёсат ўзгариб борар экан, ўйлайманки бир кун албатта бу халқ ўз мақсадига эришади деб ўйлайман.

   БОШҚА МАМЛАКАТЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР

 

   Сизнингча,қайси мамлакатда аҳолининг яшаш шароити  орзулар даражасига етган? Ўзбекистондаги турмуш даражаси қайси давлатдаги шароитга ўхшашини истаган бўлар эдингиз?

 

– Менга кўпроқ АҚШдаги жамият қурилиши кўпроқ ёқади. Қани келажакда Ўзбекистон ҳам АҚШ каби жамият қурилишига эга бўлса.

   Ўзбекистон қайси мамлакат ёки мамлакатлар билан энг яқин муносабатлар ўрнатгани маъқул:Ғарб биланми? Туркия ва ислом дунёси биланми? Собиқ СССР ҳудудидаги давлатлар биланми? Собиқ совет иттифоқи ҳудудида ташкил этилаётган ОДКБ,ЕврАзЭС,Божхона Иттифоқи каби ташкилотлар атрофида бирлашиш масалаларига сизнинг муносабатингиз қандай? Умуман Ўзбекистоннинг  бунақа бирлашмаларга  эҳтиёжи борми? Ёки  ҳозир амал қилинаётган барча билан  бир хил икки томонлама муносабатлар ўрнатаверган  яхшироқми? Қайси йўналишда қандай қадамлар ташланиши шарт?

 

Менимча Ўзбекистон аввалом бор ўзини яқин қўшнилари билан яхши муносабатда бўлиши керак. . Кейин олдинги СССР  давлатлари билан,ундан кейин АҚШ,Туркия,Европа давлатлари ҳамда ислом давлатлари билан алоқаларни яхши йўлга қўйиши керак.  ОДКБ,ЕврАзЕС, Ўрта осиёда бўйича Божхона Иттифоқи ташкилотларига жуда ижобий қарайман.  Ўзбекистонни бугунги бу ташкилотлардаги тормоз ролини бажариб турадиган звено эканлиги  ортидан бу ташкилотлар ўз миссиясини яхши бажара олмаяпти.  Келажакда Ўзбекистон бу ташкилотлардаги ролини ўзгартиради деб ўйлайман.

   Собиқ “катта оға”   Россия билан муносабатлар қай тахлит давом этгани маъқул? Русларга алоқадор барча нарсаларнинг,умуман,ўзбекларники бўлмаган маданий мероснинг мақсадли равишда йўқ қилиниши,Россиянинг барча таклифлари рад этилаётгани,сизнингча,тўғрими?   

 

Оилада ака укалар  вақтинчалик келишмай қолиши мумкин,лекин ака-укачилик доим сақланиб қолади. Ҳозирги вақтда шундай ҳолат Ўзбекистон ва Россия ўртасида бор. Ўйлайманки,келажакда бундай ака-ука орасидаги тушунмовчиликларга барҳам берилади,биз Россия билан барча алоқаларни тиклаймиз. Натижада Россия билан Ўзбекистон орасида хеч қандай тушунмовчиликка ўрин қолмайди. Мен бунга тўлиқ ишонаман. Ўзбекистондаги рус миллати марказларини йўқотилиши,рус мактабларини ёпилиб кетиши,рус маданияти ва тарихий бойликларини йўқ қилишга қаратилган бугунги Каримовнинг  сиёсий ҳаракатлари вақт ўтиб тўхтайди. Биз албатта йўқотилган ва таҳқирланган рус маданияти ва тарихига бўлган ҳурматимизни жойига қўямиз деб ўйлайман.

   Ҳудуддаги узлуксиз нотинчлик ва наша  етиштирувчилар  ўчоғи бўлмиш Афғонистон масаласини қандай ҳал қилиш мумкин? Чегарага темир пардалар ўрнатасизми?

Афғононистон бу аср вабосидир. Ўзбекистон Афғонистон масаласида Нато кучларига жиддий ёрдам қилмоғи керак. Очиғи,шахсан мен,жуда ҳижолатдаман. Дунёнинг бир қанча давлатларидан келган Нато аскарлари Афғонистонда тинчлик ва осойишталик учун жон бераётган бир паллада,Ўрта осиё давлатлари ҳар хил сиёсий ўйинлар қилиб,уруш ортидан ўз чўнтакларини ўйласалар. Ахир Афғоностондаги тинчлик аввалом бор бизга керак эмасми? Шундай экан наҳотки пул олмасдан Нато кучларига ёрдам қилишнинг иложи бўлмаса? Ҳатто ўз халқидан сўрамасдан,халқининг фикрини олмасдан катта давлатлар орасида сиёсий ўйинлар қилиш мутлақо нотўғридир.  Менимча биз қўлимиздан келганича Афғонистон масаласида Нато кучларига беминнат ёрдам қилишимиз керак.

Афғонистонда тинчлик,осойишталик,ҳуқуқий давлат юзага келгунча чегараларда назоратни кучли бўлгани маъқул. Вақт ўтиши билан,у ердаги ижобий ўзгаришлар ортидан чегарадаги текширишларни камайтириб бориш мақсадга мовофуқдир.

  ЧЕТ ЭЛДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ

 

   Бир неча миллион Ўзбекистон фуқаролари ҳозир Россия,Қозоғистон,Жанубий Корея ва бошқа давлатларда ишлашяпти,уларнинг сони кун сайин ортиб боряпти. Шу муносабат билан савол:Ўзбекистон чет элларда юрган ўз фуқароларнинг ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керакми? Ҳукуматнинг бу йўналишдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Умуман,бу йўналишда,сизнингча,  нималар қилиш керак?

Ўзбекистон ҳукумати  бу масалада умуман ҳеч бир иш қилаётгани йўқ ва яқин орада ҳам деярли бир кўзга кўринадиган иш қилмаса керак.Юқорида мен нималар қилиш кераклиги хақида бу саволингизгажавоб бериб кетдим.  Яна қўшимча қилсам,биз четда меҳнат муҳожирлигида юрган инсонларни кўз қорачиғимиздай асрашимиз керак. Улар билан биз Ўзбекистонни иқтисодини кўтарамиз,улар билан биз Ўзбекистонни ривожланган давлатлар сафига қўшаоламиз.

   Чет  элларга “чиқиш визаси”га муносабатингиз?  Улар керакми?

Чиқиш Визалари,бу ахмоқона амалиёт. Келажакда бундай Чиқиш Визалари бутунблай бекор қилиниши керак. Ҳар бир инсон эркин ва озод яшаши керак. Чиқиш Визалари эса,инсониятга қарши,унинг ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган бир ахмоқона амалиётдир.

   Икки мамлакат фуқаролиги:Сиз уни ёқлайсизми? Қаршимисиз?   Сабаб?

Мен нафақат икки давлат,балким унданда кўпроқ давлатлар фуқаролигини тарафдориман.  Келажакда Ўзбекистон ушбу қонунни қабул қилиши жуда муҳимдир. Бу бизнинг демократик тамоилларимизга,давлатчиликка,иқтисоднинг ривожланишига олиб келади.

   ДИНИЙ СИЁСАТ

 

  Дин эркинлигига сизнинг муносабатингиз:дин эркинлиги керакми? Керак бўлса,қай даражада керак?  Айрим диний гуруҳлар чекланиши керакми? Шундай бўлса,қайси диний гуруҳлар чекланиши керак? Ёки дин эркинлиги барчага баробар бўлиб,ваҳобийлар ҳам,хизбут таҳрирчилар ҳам,кришначию ва бошқа бошқалар ҳам ўз тарафдорларини кўпайтириш,ғояларини кенг ёйиш учун тарғибот ташвиқот олиб боришларига йўл қўйиб бериладими? Аксарият динлар бир бирини оёқ ости қилиш йўлидан боришини билган ҳолда барча динларга бирдай эркинлик бериб бўладими?

 

   Парвардигор одамзодни эркин,ҳур қилиб яратган.Шундай экан унинг эркинликларини,хусусан диний эркинликларини чеклашга хеч кимнинг ҳаққи йўқ деб ўйлайман.Ҳар бир инсоннинг ўз яратувчиси билан бўлган алоқалари унинг ўз шахсий ишидир.Шунинг учун бу соҳада мен мутлақ эркинлик тарафдориман.

Лекин,Диний эътиқодларни бузиб талқин этиш йўли билан халк орасида фитна фасод,ўзаро адоват ҳамда душманликлар келтириб чиқарувчи гуруҳларни назоратга олиш ва уларнинг фаолиятларини чеклаш .зарурдир.

Диний эркинлик барча учун баробарлиги шубҳасиз. Афсуски,энг биринчи вазифаси етук маънавиятдаги,юксак маданиятли,тўғри ва ҳалол инсонларни тарбиялаш бўлган ислом дини бугунги кунда  жанжалкаш сиёсий динга айлантириб юборилгани ҳақиқатдир.

Асосан мусулмонлардан иборат халқимизнинг кўнглига йўл топишда ислом динининг аҳамияти катта. Бу соҳада биз мўътадил тоифадаги,диннинг асл моҳиятини,унинг тинчликсевар,инсонпарвар ғояларини олдинги ўринга қўювчи диндорларимизни қўллаш йўли билан юртларимизга четдан экспорт қилинаётган радикал,экстремистик оқимлар таъсирини камайтиришимиз зарур.

Аслини олганда ҳеч қайси самовий дин бошқа динларга нисбатан ҳурматсизлик ва зулмни тарғиб этмайди.Шунинг учун биз динларга қарши эмас балки шу муқаддас динларни бузиб талқин этаётган радикал қарашдаги диндорларга қарши тушунтириш ишлари олиб боришимиз керак.

Халк орасида диннинг таъсири ниҳоятда кучлилигини эътиборга олиб,бу воситани ўз ҳолига ташлаб қўймай,ўрни келганда ривожланган демократик давлатлар тажрибаларига суянган ҳолда жиддийроқ шуғулланишга ҳам тўғри келади.

   Ислом экстремизмига муносабатингиз? Айрим ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлаганидек,ислом экстремизми Ўзбекистонда мавжуд эмасми? Ёки борми? Бор бўлса,унга қарши қандай курашиш керак? Улар билан музокара қилиш керакми ёки уларни  таъқиб қилиш ва бостириш керакми? Бу борада Сизнинг  фикрингиз?

 

Биз ҳар қандай экстремизмга қаршимиз.Зулм  зулмни яратади деган мақолга мувофиқ  Ўзбекистонда диктатурага жавоб ва натижа ўлароқ радикал,экстремистик оқимлар юзага келиб зулмдан норози қатламлар орасидан беҳисоб тарафдорлар топиб ривожланаётганини инкор этиб бўлмайди. Уларга қарши кураш комплекс тарзда олиб борилиши керак.

Аввало уларни келтириб чиқараётган сабабларни аниқлаб ўша сабабларни бартараф этиш лозим. Таъқиб ва зўравонлик бу ўринда тескари таъсир бериши мумкин.Оқилона муносабат,музокара,мунозара ва тушунтириш ҳамда халқнинг савиясини ошириш йўллари билан самарали натижаларга эришиш мумкин.

Қолаверса ижтимоий адолат ва сиёсий кенглик ҳамда иқтисодий аҳволни яхшиланиши халқ орасида норозиликни камайишига,ҳар қандай экстремизмнинг,жумладан ислом экстремизмининг ҳам  сусайишига,камайишига олиб келади

   Конституцияни бекор қилиб,Диний қонунлар воситасида мамлакатни бошқаришни тарғиб қилаётганлар,  шу йўналиш бўйича маълум ҳаракатларни  амалга оширганларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак? Уларни қамаймизми? Ёки улар улғайиб,кучга тўлиб,ўйлаганини амалга оширадиган даражада етилганига қадар кузатиб турамизми?

 

   Воқеъликдан келиб чиқадиган бўлсак Ўзбекистонда Конституцияни мутлақ бекор қилиб диний давлат тузиш ҳақида гапираётган ва ҳаракат қилаётган реал кучлар йўқ. Мабодо бўлганда ҳам ёки пайдо бўлиб қолгудай бўлса ҳеч қачон уларнинг бундай фасод ишларига кенг йўл берилмайди.Чунки инсоният ўзининг узоқ тарихи давомидаги тажрибалари билан синовдан ўтказган энг мақбул система демократия эканини ҳозирги кунда  барча тан олмоқда.

 Ҳатто минг йиллик уйқусидан уйғонган араб юртларидаги содир бўлган инқилоблар ва бу инқилобчиларнинг демократик йўлни танлаганликларини эълон қилаётганлари ҳам бизни теократик давлат тузуми юзага келиб қолиши ҳакидаги ваҳималар асоссиз эканига ишонтиради.

Демак биз халқимизнинг динига,эътиқодига ҳурмат,эҳтиром билан қараб,соғлом фикрли уламоларимизни қўллаб қувватлаб,ёшларимизни ҳам маънавий,ҳам моддий камолотга етишлари учун диний қадриятларимиздан унумли фойдаланишимиз зарур.

 

   ХАВФ ХАТАРЛАР

 

            Ўзбекистонга таҳдид солаётган асосий хавф хатарлар нималардан иборат? Уларни бартараф этиш ёки иложи борича етказиладиган зарар  даражасини пасайтириш  учун нималарга эътибор қаратиш зарур?

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонга таҳдид солаётган катта хавф бу президент Ислом Каримовниг  тахтда қолаётганлигидир. Уни тахтдан четлаштириш,демак Ўзбекистонга бўлаётган хавфни бартараф қилиш,камайтиришдир.

 Келажакда Ўзбекистонга ташқаридан жиддий бир хафв бўлмайди деб ўйлайман. Ҳамма хафв ўзимиздан,давлат бошқарувидаги коррупция,маҳаллийчилик,ишга совуққонлик,муттаҳамлик,ёлғончилик ва шунга ўхшаш ёмон иллатлар ортидан давлатчиликни жар ёқасига олиб бориб қўйиш хавфи бўлиши мумкин.

   Демократияни хавф хатарларнинг бири деб эътироф этиш мумкинми? Масалан,тўғрисини айтганда,аксарият аҳоли унчалар ҳам билимли эмас,шу сабабли тахмин қилиш мумкинки,кўпчилик кишилар сайлов пайти   ҳатто миллатчи,экстремист кимсалар учун ҳам овоз бериб юборавериши ҳеч гап эмас.  Яъни демократия туфайли ҳукумат тепасига тинч  йўл билан барча инсон ҳуқуқлари ва ҳатто Конституцияни инкор этувчи олчоқ кимсалар келиши имкони туғилади. (бу  дарҳол эмас,балки аста секинлик билан амалга ошса керак,аммо охирги натижа  ҳар қайси ҳолатда бир хил бўлиб чиқаверади). Қандай йўл тутиш керак? Жимгина  томоша қилиб туриладими? Ёки бунақалар,бунақа гуруҳлар,бунақа оқимлар кучайиб кетмаслиги ва бу қадар катта имкониятларни қўлга кирита олмасликлари учун барча имкониятларни ишга солиб,бунақаларга қарши курашиладими?

Инсоният доимо эзгуликка қараб интилиб келмоқда. Демократия эса кўпчилик қарори ортидан,ҳукумат,давлатчиликни бошқаришнинг энг яхши механизмидир.  Ҳар қандай халқ албатта келажагини порлоқ бўлишини истайди. Шундай ҳолатда баъзи бир гуруҳлар сиёсий ташвиқот-тарғибот ишларини жуда яхши йўлга қўйиб,халқни алдаб,унга порлоқ келажак ваъда қилиб,ҳукумат тепасига демократик йўллар билан келишган. Бунга тарихда жуда кўплаб мисоллар бор. Мисол учун Германиядаги Нацист-социалистлардир.  Агар ҳақиқий халқпарвар хукумат ўз халқини порлоқ келажак сари хаётда етаклаётган экан,бундай ҳукумат тепасига ҳеч қачон ҳар хил гуруҳлар демократик принциплар ортидан келолмайди. Агар Ўзбекистон сингари давлатда,қачонки халқи умидсизликка тушаётган бир паллада,халққа қаратилган,уни келажакдаги порлоқ ҳаётга ишонтириш хитоблари,албатта халқни демократик сайловлар ортидан ушбу ёмон гуруҳларни ҳукумат тепасига олиб келиши мумкин.  Инсоният учун демократия хеч қандай хавф туғдирмайди. Адашган халқлар албатта қилган хатоси учун ўзларини ўзлари жазолайдилар.

   Ислом Каримовнинг 20 йиллик фаолияти якунларига қандай баҳо бериш мумкин ва керак? Яхшими? Ёмонми?

20 йиллик президент Каримовнинг мамлакатни бошқаруви албатта катта хатоликлар билан бўлмоқда. Аммо бу хатоликлар биз учун катта бир мактаб ўрнида ўтмоқда. Мен унинг фаолиятини шахсан 50-50% ижобий ва салбий бўлди деб биламан. Энди буёғи уни кетишига боғлиқ. У тинч йўл билан ҳукуматдан кетиб ўзининг ижобий фаолиятини 75% ошириши,ёки аксинча нотинч йўллар билан кетиб ўзини ёмон томонини 75% гача кўтариб,халқ ва тарих олдида ҳар доим юзи шувут бўлиши мумкин. Ҳукуматдан тинч кетиб,қарилик даврини ўз давлатида ўтказишга нима етсин.

**********

Мен,Чориев Баходир Хасанович,1969 йил 31 октябрда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилганман. 1986 йил Россиянинг Томск шаҳридаги Политехника иниститутининг кечки бўлимига ўқишга кирдим. Шу йили Томск шаҳрининг 17 техника билим юртига ҳам ўқишга кириб,уни 1987 йил тамомладим. 1987-1990 йиллар Томск шаҳридаги “Контур” заводида радиомонтажчи бўлиб ишладим. Бу орада армия сафида ҳам бўлдим.

1989 йил ноябр ойида уйландим. Турмуш ўртоғим Феруза билан бирга АҚШда яшаяпмиз. Тўрт фарзандим бор:Икки қиз ва икки ўғил. 2001 йил “Кеш” ҳиссадорлик жамиятидаги раҳбарлик фаолиятим учун ҳибсга олиндим,2002 йил суд томонидан 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниб,амнистия акти билан озодликка чиқарилганман.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

http://birdamlik.info/blog/2011/04/18/сиёсий-муҳожир-баҳодир-чориев-ўзбеки/

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурат икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!

Рости, Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовни эслаш ва унинг ёлғон-яшиқларга бурканган фаолияти ҳақида мақола ёзиш, ҳатто хаёлимга ҳам ...

Фаровонлик, мулкдорлик ҳақиқий мустақиллик тимсоли

 Ҳурматли юртдошлар, қадрли ватандошлар! Ҳар бир давлат солномасида ана шу давлатнинг янги тарихига замин яратгувчи, элу юрт, халқ тақдирини ҳал қилувчи кунлар, тонглар ...

«бирдамлик»ни ўзбекистонда расмийлаштириш адолатли қарор

Мен Зафар Ҳандамов 15-ноябрдан эътиборан партияга айланган собиқ «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатига 2018 йилдан буён аъзоман. Шу кунга қадар «Бирдамлик» ХДП фаолиятига ...