Тўққиз киши ошдан заҳарланди, 4 нафари ҳалок бўлди

Шимолий Тожикистоннинг маркази Хўжанд шаҳрида 9 киши ошдан заҳарланиб, улардан тўрт нафари ҳалок бўлди.

Янги йил арафасида Хўжанд шаҳрининг 19 маҳалласидаги 5 рақамли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ҳарифона ош ташкил қилиб, тановул этиб тарқалишгач, кечга бориб улар ўзларини ёмон ҳис этишади.

Улардан тўрт нафари заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқазилади, тўрт нафари эса ҳалок бўлади.

“30 декабр куни қўшнилар Янги йилни нишонлаш мақсадида палов пишириб, байрам дастурхони ёзишган. Натижада, 4 киши овқатдан заҳарланиб жон таслим қилган, саломатлиги оғир ҳолатда бӯлган яна 5 нафар касалхонага ётқизилган”, дея, бу хабарни Суғд вилояти ички ишлар Бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Акбар Шарифов тасдиқлади.

Заҳарланиш оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлганлардан бирининг қариндошларидан бири байрам дастурхони бир оила ҳовлисида ташкил этилгани, ош ва спиртли ичимликлар ҳам тановул қилинганлигини тасдиқлади.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган баъзи кишиларнинг фикрича, бу шахслар ошдан эмас, балки сифати паст ароқдан заҳарланган бўлишлари ҳам мумкин.

Акбар Шарифов бу шахслар нимадан заҳарланганини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланганлигини айтди.

Қурбонларнинг барчаси ёши элликдан ошган эркаклардир.

Ўтган йил айни шу маҳаллада сифати паст ароқ истеъмол қилиш оқибатида икки киши ҳалок бўлганлии қайдга олинганди.

Аммо бу шахслар сифатсиз ароқдан заҳарланган, деган фикрни Хўжанд шаҳар матбуот хизмати бошлиғи Маъмур Юсуфов бутунлай рад этмоқда. Унинг айтишича, мазкур 8 киши ароқдан эмас, ош тузи ўрнига янглиш солинган натрий нитрат  (NaNO3)дан заҳарланган ва улардан тўрт нафари ҳалок бўлган. Ош тузи ўрнига натрий нитрат қандай қилиб қозон бошига келиб қолганлиги айни пайтда ўрганилмоқда. 67 ёшли ошпаз Комил Зоиров эса заҳарланиб, ҳалок бўлган. Қўшниларнинг айтишича, ошга туз солишганидан сўнг ҳам, тузи пастлигини айтиб, яна туз солишганди.

Мутахассисларнинг айтишича, натрий нитрат (NaNO3 ) кимёвий модда бўлиб, ош тузига жуда ўхшаш. Бу моддани гўштга қизил ранг бериши учун ишлатилади. Аммо жуда кам миқдорда, 100 килограмм гўштга бор-йўғи 7 граммгача қўшиш мумкин, холос. Ундан ортиғи ҳаёт учун хавфли.

Хўжанд шаҳар прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан тергов иши бошлаган.

Муаллиф: Озод Назар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 қирғизистон перезиденти сооронбай жээнбеков мол-мулклари  ҳақида ҳисобот берди

Қирғизистон Президент Сооронбай Жээнбеков 2017-йили 890 минг 994 сом ишлаб топган. Бу ҳақида унинг декларациясида кўрсатилган.   Бу маълумотни Қирғизистондаги махаллий ...

Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик

«Mahalla» газетаси мухбири Ёрмамат РУСТАМОВнинг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Ўзбекистондаги мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?” сарлавҳали мақоласида ...

Россия — хитой  чегарасида «олтин кроссовка»ли сайёҳ қўлга олинди

Чита (Россия) божхона ходимлари Хитойга 1,8 килограм олтинни яширинча олиб ўтишга уринган россиялик аёлни фош қилди, деб ёзади «Хабар.уз». Шунча олтини борлигини аёлнинг ўзи ...