“Тожик Эйр” 431 тобутни бепул келтирди

Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси “Тожик Эйр” 2017 йилда жаҳонинг олтида давлатидан 431 та юртдошлар тобутини Тожикистонга бепул келтирган.

Бу ҳақида ширкатнинг матбуот хизмати бошлиғи Азиз Хайруллоев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “Тожик Эйр” ширкати мамлакат Президенти дастурига биноан хорижда вафот этган юртдошларнинг тобутини Тожикистонга бепул келтиради.

2017 йилнинг 12 ойи давомида ширкати тайёралари Россия, Хитой, Эрон, Қозоқистон, Қирғизистон ва  Ҳиндистондан 431 та тобут келтирган.

Тобутлардан энг кўпи Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург ва Сургут шаҳарларидан келтирилган.

Бу ҳақида “Тожик Эйр” ширкати “akhbor.com” сайти 3 январ куни очиқ айтилмаган номаълум бир манбага таяниб, “Тожик Эйр” Дилнозанинг ўғли жасадини келтириш учун 800 доллар олибди” деган хабар эълон қилганидан сўнг маълум қилди.

“Тожик Эйр” ширкати матбуот котибининг айтишича, ширкат қўшиқчи Дилноза Каримованинг ўғли Диёрбек Амиржоновнинг тобутини Ҳиндистондан Тожикистонга келтириш учун бир дирам ҳам пул олмаган.

Аммо “Ахбор” сайти ўзини тарғиб этиш ёки бошқа бирор ғаразли мақсадда ёлғон хабар тарқатган.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жомбой туманида мактаблар мавсумга тайёр эмас

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Айни кунларда ўқитувчилар жамоаси таътилдан қайтиб, машғулотларга тайёргарлик кўришяпти. Хўш, таълим муассасаларичи, янги ўқув ...

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Қашқадарёда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини олиб бериш учун 100 доллар олган ҳокимият мутасаддиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум ...

Видео: ҳовлисида кафансиз кўмилган эр ёхуд қотилликни “яширган” лапарлар…

Инсон ҳаёти ҳақида сўз олган адабиётларда кишилик жамиятида мавжуд иллатлар мудҳиш жиноятларга йўл очиб беради, деган жумлаларни кўп бора ўқигансиз. Бадиий асарларда ушбу ...