Тошкент метросида Тожик шоири номидаги бекат

Ўзбекистонинг Тошкент вилояти Сергали тумани маъмурияти дастури билан метронинг янги бир бекати тожикистонлик шоир, Тожикистон Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номига қўйилди.

Бу ҳақида “Ховар”  – Тожикистон миллий ахборот агентлиги маълум қилди.

Тошкент метроси беш йўналиш ва 29 бекатдан иборат бўлиб, Совет Иттифоқи пайтида баъзи бекатлари Максим Горький, Пушкин каби рус ижодкорлари номи билан аталган бўлса, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Алишер Навоий, Бобур, Ғафур Ғулом, Абдулло Қодирий каби ўзбек ижодкорлари номи билан аталиб келади.

Энди эса унинг бекатларидан бири XX асрда яшаб, ижод қилган тожик шоири, Тожикистон Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи билан аталадиган бўлди.

Мирзо Турсунзода ўзбек-тожик халқлари дўстлиги мавзусида ҳам кўплаб шеърлар ёзган. Унинг аксарият асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Қайд этиш лозимки, айни пайтда Тожикистонда ҳам ўзбекистонлик таниқли шахслар номи билан аталадиган иншоотлар мавжуд. Шимолий Тожикистоннинг Спитамен туманида амал қилаётган Шукур Бурҳон номидаги театр шулар жумласидандир.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон темир йўллари замондан орқадами? ёхуд ўз пулингиз темир йўл кассасида сизни ўн кун кутса-я…

Мақолани ўқишингиздан олдин сизга савол билан юзланмоқчиман. Поездга чиққанмисиз? Хизмат сафари ёки узоқдаги қариндошларингизни кўргани борганингизда айнан темир йўл ...

Янги korzinka.uz да эски усуллар

Маҳалламизда, Қӯйлиқ мавзеси қоқ марказида "Корзинка.уз" супермаркети очилди. Эрталабдан карнай-сурнай садоси янгради. Супермаркет ичи ва ташқариси оломан билан лиқ тӯла. Ҳар ...

Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни

Бугун эрталаб ишга кeтаётган эдим. Мeтрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кeтди, анча жойгача. Ҳавасингиз кeлади-вeй. Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш ...