Шифокор меҳнатига муносиб ҳақ тўланяптими?

Бутун дунёда энг улуғ касблардан бири шифокорлик ҳисобланади ва бу касб эгалари ўзларининг жонкуярликлари билан бошқа касб эгаларидан ажралиб туришади. Шифохонага борганимизда дардимизни тинглаб, унга даво топиб, бизни соғлигимиз ҳақида қайғуришади. Аммо, юртимизда малакали шифокорлар етишмайди. Бунинг сабаби нимада?

Мақола fsh.uz сайтидан олинди

Бугун кўпчилик врачларни катта ойлик олади, шунинг учун пул олмай, ўз ишини виждонан бажариши керак, деб ҳисоблайди. Жуда кўпчилик врач бўлишни орзу қилган, болаларини врач қиламан, деган орзуда ўқитади. Энди врачликнинг Ўзбекистондаги ҳозирги аҳволига бироз назар ташласак. Аввало, ўқув юртларидаги ҳолат: ўқув йили яқингача 7 йил эди. 7 йилда ҳам аниқ мутахассислик ололмасдан дипломга УАШ, яъни «умумий амалиёт шифокори», деб ёзиб беришади. Олийгоҳ битирувчилари УАШ бўлиб ишлашни эса хоҳлашмайди. Сабаби, юклама кўп, ойлик эса жуда паст. Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган меъёрга кўра, 1 ставка учун 724 минг сўм ёзувда, қўлга тегиши эса 650 минг атрофида. Шунинг учун мен билан битирган жуда кўп курсдошларим дори компанияларида ташвиқотчи бўлиб, кўчама-кўча қиммат дорини тавсия қилиб, аҳолини алдашга мажбур бўлмоқда. Чунки улар юкламага мос равишда бўлмаган иш ҳақи тўланадиган жойда ишлашни хоҳлашмайди, ишлай олишмайди!

Келинг, солиштириб кўрайлик (бошқа касб эгаларини камситишдан йироқман). Масалан, ҳозирги ёшлар иттифоқи (собиқ камолотчи) ходимларнинг ойлиги 800-900 минг атрофида экан ёки айрим иш стажига эга врачдан кўп маблағ олишади. Очиғи, ўрта маълумотлилар билан деярли бир хил, баъзи ўринларда ҳаттоки кам ойлик олинади.

Хуллас, Леонардо Да Винчи айтганидек: Математикага асосланмаган соҳа сафсатадир! Шу аҳволдаги врачлар республикадаги шифокорларнинг қарийб 60 фоизини ташкил этади. Шундай экан, азиз юртдошлар, депутатлар, сенаторлар, аввал врачларнинг меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш ҳақида бир ўйлаб кўрайлик! Кейин тиббий сифат ва ҳоказолар ҳақида талаб қўйиш одилона иш бўлур эди.

Муаллиф: Абдулазизхон Акрамов, шифокор

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек мулозими пахта майдонларини қисқартиришга қарши чиқди

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси раиси Акмал Камолов ўтган чорак асрда пахта майдонлари қарийб ярмига қисқаргани, ҳозирда мавжуд пахта ҳосили ҳажмини сақлаб ...

Шовруқ рўзимурод – мустақиллик қаҳрамони

        Кишига    севги кўкнинг          қопқасидан  келган.              Жалоллиддин   Румий.                             ЙЎЛДАГИ  ЎЙЛАР,  ФИКРЛАР, МУЛОҲАЗАЛАР. ...

Президент шавкат мирзиёев бош прокурорга жиддий топшириқ берди. қишлоқ хўжалиги бўйича текшириш ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400