Тожикистон: Мирзиёевнинг узоқ кутилган сафари олдидан

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг президентликка сайланганидан сўнг Тожикистонга узоқ кутилган илк сафари олдидан Бош вазир Абдулла Арипов Душанбега келиб-кетадиган бўлди.

Шу Душанбега ташриф буюраётган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашиши ва иқтисодий, сиёсий масалалар ҳамда президент Мирзиёевнинг ташрифи муҳокама этилиши режалаштирилган.

Учрашувларда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан иқтисодий, сиёсий масалалар, жумладан, чегара нуқталарини очиш, темир ва автомашина йўллари қатновини тиклаш, Тожикистондан Ўзбекистон электр энергияси олиши ва Ўзбекистон тожикистонга табиий газ бериши каби масалалар муҳокама этилиши ҳақида Тожикистон Ҳукуматидан маълум қилишди.

Тожикистон президенти матбуот котиби Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг журналистларга берган маълумотларига кўра, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Бош вазир Қоҳир Расулзоданинг учрашувлари 10-11 январ кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Бош вазири билан Тожикистон президенти ва Бош вазири учрашувида икки давлат орасида савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, давлатлараро чегарадаги баҳсли ҳудудларни муҳокама қилишга келишилган.

Ўзбекистон Бош вазирининг Душанбега ташрифи жараёнида президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк ташрифи ҳам муҳокима қилиниши кўзда тутилган. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг ўзи ҳам 6-январ куни Тошкент вилоят халқ вакиллари кенгаши сессиясида маълум қилди. У нутқ сўзлаётган пайтида Тожикистонга сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганлигини айтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи пайтида йирик ва муҳим икки томонлама келишув битимлари имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақида президент Мирзиёев 6-январ куни “Абдулла Негматович Тожикистонга сафарга тайёргарлик қилиб келади. Катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўл ҳам очилади. Тожикистон билан электр узатиш линияларини ҳам очишга келишдик…”, дея эълон қилди.

Тожикистон Олий мажлиси Халқаро алоқалар қўмитаси раиси Олим Салимзода Ўзбекистон президентининг Тожикистонга кутилаётган расмий сафарини “тарихий бир ҳодиса”, деб баҳолар экан, “Мен ушбу сафар натижасида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида виза режимининг осонлашишига умид боғлайман. Шунингдек, сафар жараёнида темир йўл алоқалари, энергетика соҳасида ҳамкорлик ва олдинги автобус ва поездлар қатновларини тиклаш масалалари муҳокама бўлиши кутилмоқда”, дейди.

Тожикистонлик мансабдорлар ва маҳаллий таҳлилчиларнинг фикрича ҳам Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатида Тожикистонга илк расмий сафари икки давлат орасидаги муносабатларни яхшилаш ва ватандошларнинг борди-келдиларини осонлаништиришда катта ижобий ўзгариш бўлишига сабаб бўлади.

Норасмий хабарларга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий сафари жорий йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram каналида хабар берилмоқда. ...

Ozodblog: ўзбек гинекологлари ҳомиладорлик даврини 3 ойга қисқартиришни таклиф қилмоқда

Сарлавҳани ўқибоқ, гинекологлар ақлдан озганми, деб ўйлагандирсиз? Тўғри ўйлаяпсиз – организмни бундай ислоҳ қилиш имконсиз. Олимлар жонзот ҳужайрасидан жонзот – клон – ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400