Ёзувчи Эврил Туроннинг “Ой нури” асари ҳақида

Мен “Ой нури” номли воқеавий романни куни кеча ўқиб тугалладим. Она юртга тенгсиз муҳаббат, чексиз, ҳатто, баланд тоғлар каби виқорли садоқат билан ёзилган ушбу асари учун муаллифга ҳароратли ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Туркийлигимни, ўзлигимни  Чингиз Айтматов, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодировдек ёзувчиларини буюк адиблар деб билган мендек фақир билим эгаси Эврил Турон ( Мамадали Маҳмудов )дек адибни адабиёт оламидаги улкан қоя эканлигини ўзим учун кашф этдим.

Адабиёт бадиияти тўқима образларни асар ичига тиқиштиришдек, албатта яхши маънодаги “қобилиятга ” эга. Лекин “Ой нури” романи ҳаёт ҳақиқатлари баён этилган роман бўлсада, ёзувчи буни қандоқ уддалаган, маҳоратидаги тенгсиз чизиқлар нималардан иборат, мен уни ифодалай олмайман. Савиям барибир паст эканлиги панд берса керак?!

Лекин шуни айтишим мумкинки, асар содда, равон, жуда аниқ фактлар асосида, самимиятли меҳр билан тарихий жараёнларни, оддий кўринган ҳаётдаги одамлар, қаҳрамонлар ҳаётига боғлайдида, ўша қаҳрамонлар устига илоҳий салоҳиятга эга юкларни ортади. Баъзида, баъзи бир асарларни ўқиганимизда шундай кўринишлар ташланадики, аслида тарихий улкан шахс ёки бирон бир машҳур инсон тилга олинганда унинг устига ортилган маънавий юк жуда заиф бўлади.

“Ой нури” асарида шуни тўғридан тўғри сизнинг кўзингиз тушиши мумкин бўлган жараён оддий қаҳрамонлар устига миллатнинг, элнинг, юртнинг, тарихнинг улкан дарди, қайғуси, нидоси, ғами, ташвиши, илтижоси, ўкинчлари, ҳасратлари, жамики қайғу-алами юк қилиб ортиб юборилган экан.

Бундай маҳобатли асарни ўз юртини чиндан, дилдан, қалбдан севган инсон эътиборсиз ўқиши асло мумкин эмас. Бу асар худди, марсия каби мунгли, унинг каби ҳасратлар ифодаси баён этилаётганда айтиб-айтиб, дард чигалликлари тарқатилаётган илҳомли оҳангга солинган аччиқ қўшиққа ҳам ўхшайди. Аммо ўзлигимиз тарихини севдириб, унинг хотирини гулдек ифорли қилиб қўлингизга тутқазиб қуядики, бундан олам-олам севинчлар туясиз.

Энг кескин тамони борки, асар ростлик деган чизиқдан хечам чиқиб кетмаган. Ўша рост гаплари билан сабоқни ўқувчига шундоқ тутқазиб қўймоқда.

Бирор жойда бефойда воқеалар баёни учрамайди. Қайтага ҳар воқеалар ичида асосли тарихий воқеалар ортилган дард, қайғу, юртига тенгсиз муҳаббат бодроқ доналари каби серқабариқ, чамонзор гуллари каби рангли бўлиб, мазмунли ва маънадор салмоқ асарни жуда гўзаллаштириб юборишга хизмат қилган.

Бир геологик олима Ойнур исмли қиз ўсмир ёшидаги йигитни ўзига ёрдамчи қилиб ишга олади. Улар дала-даштларни ўзларининг илмий ишхонаси қилиб ишлашади. Бир-бирига меҳрли-оқибатли инсонлар ҳаёти ҳаётни гўзаллаштиради. Лекин ушбу гўзал ҳаётга чанг солган “совуқ” шарпалар атрофда жуда бисёр. Кошки, улар сиёсий найранглар билан “тўйиниб” олмаган бўлса?! Кошки, ўзимиздан чиққан сотқинларнинг турлича кўринишли галериаси уларнинг заҳарларига “тўйиниб” олмаган бўлса?!

КПСС Компартияси, Сталин тузуми марказдан жуда олисдаги фақир-фуқур ҳаётларига эга инсонлар ва уларнинг оддий ҳаётларига аралашувчи, аралашганда ҳам сиртдан ёруғ, ойдин кунларни тавсия этадию, аслида ўта мудхуш кунларни, оқибатларни бевосита ишга солувчи механизмнинг нақадар қудратли эканлигини асарда кузатамиз.

Шу қудратга қарши чиқа олган, қалбларида тарихий ботирлари, заковатлари, дунёни титратган хукумдорлари, илохий ёвқурлари бор миллат, юрт одамлари эканликлари меросий ғоялар улуғвор бир ниҳолдек гуркираб, ниш отиб кетиши мумкинки, худди шу илоҳиятдан, ғоялардан титраган, сохта шиорлари билан ҳайбатли бўлишга тиш-тирноғи билан чиранган Компартия салтанати уларни улғайиб, ўниб-ўсиб кетишидан жудаям қўрқади.

Миллатларнинг ўз илоҳий руҳлари борлигини, унинг буюк кўзини очиб юбориш Сталин тузуми аждоҳосига инқироз олиб келишини у жуда яхши билган. Шунинг учун одам орқасидан одам қўйган. Миллатларнинг зиёли, онгли қисми доимий назорат, тахликали кузатув исканжасига олинган.

Бу қардош ўлкаларнинг ўзаро тотувлик сиёсатига эмас, фақат зимдан улуғ рус оғасига шовунистик ғоялар билан хизмат қилувчи, бошқа миллатлар турлича бахона сабаблар билан паст табақалар тоифасига тўғридан тўғри киритилиб юборилганлиги, баъзи миллатларни худди “игрушка” каби чирпирак қилиб, найранглар билан, ўз тарихий юртларидан сарсон-саргардон қилиб, хонавайрон қилиб, чирқиллатиб, тубанларча сиёсат юрғизилганлиги тўғрисидаги тарих тилга кирганда сиз ҳам асарга қўшилиб фарёд чека бошлайсиз экан.

Надоматлар бўлсинки, бундай совуқ механизмли салтанат чилвирлари юртини, элини, ҳалқини деган минглаб, балки саноқлари адаштирилган, ўлимлари туҳматларга қориштирилган миллатларнинг  чин  фидоийиларини йўқ қилиб юборган.

Асар, аслида худди шу рус босқинчилиги тўғрисида. Лекин, тарихнинг энг тубигача назар солинади.

Бугунги қаҳрамонлар қиёфаларига, маънан онглилик даражаларига юқтирилади, илдизлаштирилади. Улар оддийгина геолог қиз Ойнур, тарихнинг энг шонли турк Ҳоқонликларидан илмий иш қилган унинг синглиси Лола, Чингизхондек атрофда тартиб қоида ўрнатмоқчи бўлган жангари феъл, аммо оқкўнгил Бек, ғами туфайли тарихий аччиқ ўтмишини унитмаган она, элининг бор тарихий хасратларини ўзига буюк дард каби юқтириб олган бош қахрамон Эврил, буларнинг ҳаммаси миллатпарварлик, юртпарварлик, элпарварлик руҳини ўзида ташувчи энг яхши ижобий образлар сирасига киради.

Қисқаси, бу асарни бир бошдан таҳлил қилиб чиқилса жудаям кенг салоҳиятга эга катта куч яшириниб ётибди.

Муаллиф: Гулзамон Акбарова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-65

3 Амударё томондан тоғ ошиб учиб келган турналар Кобулнинг устидан жануб-шарқ томонга ўтмоқда эдилар. Аркнинг тиллакори айвонида Моҳим бегим билан нонушта қилиб ўтирган Бобур ...

Азизбeк

16. АЗИЗБEК Орадан уч-тўрт дақиқа ўткандан кейин Камолон тарафидан бир юз чамалиқ саркарда ва йигитлари билан Азизбек кўринди. Тилла жабдуқли қизил айғирға минган, қуёш ...

Чингиз айтматов:қиёмат 34-қисм

Мишаш билан Кепа Авдийни машинадан тортиб туширишди-да, Обер-Кандаловнинг олдига судраб келиб, елкасидан босиб чўккалатишди. Обер-Кандалов бўш яшикнинг устида бужмайиб ...