Бугун халқаро “Рахмат” куни

Бугун рахмат айтиш куни. Бу сана ҳақида эшитганмидингиз!

Умуман, рахмат сўзининг қанчалик сеҳрли ва муҳим сўз эканини ўйлаб кўрганмисиз?

Аввало ҳар йили 11 январда нишонланадиган рахмат айтиш куни ҳақида қисқача маълумот берсак

Расмий маълумотларга кўра, “Рахмат куни” БМТ ҳамда ЮНЕСКОнинг ҳамкорликдаги қарори асносида ташкил этилган.

Норасмий маълумотларга кўра эса, у энг йирик табрикнома ишлаб чиқарувчилардан бири  томонидан тавсия этилган.

Шунга қарамай, “Рахмат куни” дунё жамоатчилиги онгида жуда муваффақиятли илдиз отган ва бу йил кўплаб мамлакатларда фаол равишда нишонланади.

Раҳмат, ташаккур, миннатдорман каби оддийгина кўринган сўзлар жуда ҳам сеҳрли кучга эга.

“Рахмат айтиш”санасига  асосан ҳайрия ташкилотлари ва жамоат жамғармалари, шунингдек маданият ходимлари ва билим бериш муассасаларининг талабалари ҳамда ўқувчилари ўзгача эътибор қаратишади.

Бу санада ташкилотчилар одамларни бири-биридан илиқ сўзларни аямасликка, яқинлари ва дўстларигагина эмас, балки ўзгаларга ҳам ҳар бир нарса учун миннатдорчилик билдиришга чақиради.

Сиз раҳмат айтиш орқали ўзингизни қанчалик илтифотли, маданиятли эканингизни кўрсатибгина қолмай, сиз учун оз бўлсада яхшиликка қилган инсонга куч бағишлайсиз ва у кейинги сафар ҳам сизга ёрдам қўлини чўзишга доимо шай бўлади.

Биз ҳам ўз навбатида, бизга эътибор қаратганингиз, кўплаган сайтлар орасида бизни ҳам ўқиш учун танлаганингиз учн раҳмат!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Болалар боғчасидаги каъбанинг макети атрофида айланган воқеани милиция тергов қилмоқда

Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг Ҳайдаркон шаҳридаги болалар боғчасида Каъбанинг макети атрофида айланиб юрган болалар ҳолатини текширилмоқда. Бу ҳақда Боткен ...

Самарқандлик аёл кундошининг фарзандини ўғирлаб, сўйиб ташлаш билан таҳдид қилди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида номаълум аёл 48-умумтаълим мактаби ўқувчисини ўғирлаб, уйига олиб кетган. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, ҳодиса 7 ...

Бу умматни миллатчилик, маҳаллийчилик хор қилди

Илк маротаба 2009 - йилда эшак сўйиб, халққа билдирмасдан сотганларни воха томонда эшитган эдим. (more…)