ОАВ: Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида виза режими бекор килинади

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олди. Хусусан, виза масаласида ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилган.

Тожикистон «Азия-Плюс» мухбири Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар беришича, яқин вақт ичида икки республика ўртасида «Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тўғрисида»ги янги ҳужжатни имзолайди. Унга асосан икки мамлакат фуқаролари Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида визасиз бир ойга қадар юришлари мумкин бўлади.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон бош вазири Абдула Ариповнинг Душанбеда президент Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида томонлар ватандошларнинг чегарадан ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилиш, икки давлат ўртасидаги миналаштирилган ҳудудларни тозалаш каби масалаларни кўриб чиққан.

Тожикистон билан чегарадаги пиёдаларга қарши миналар ўзбек чегарачилари томонидан 1999 йили Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангариларининг Сурхондарё вилояти орқали мамлакат ҳудудига ёриб кириши олдини олиш учун кўмилган.

Тожикистон Мина масалалари бўйича марказининг маълумотига кўра, 1999 йилдан 2011 йилгача чегарадаги миналардан 160 дан зиёд одам жабр кўрган, улардан 76 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Давлат “тасарруфида”ги  ннтлар

                                                                 Академик Кабир Комилов раҳматлик собиқ СССР тузимининг энг сўнгги ҳуқуқшуносларидан эди, десам янглишмайман. ...

Миришкор ҳокими неваралари билан думбул ўғирлаган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов неваралари билан бегона даладан думбул терган ҳақоратлаб, ўғирликда айблаётгани акс этган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400