“Сариқ девона” ғорининг сири

Зомин –Ўратепа йўлининг устида Култепа отлиғ қишлоқ бор. Каттагина қишлоқ ўртасида бир-бирига мингашиб ётган қирлар қачонлардир қабристон бўлган, неча-неча аждодлар жисми шунда ётибди. Бу қадимий қабристон ўртасидаги қир бағрида жойлашган ғор эса ғаройиб афсоналар қаърига етаклайди. Қўрқинчли, ваҳимали таъриф-тавсифлар сеҳрли эртаклардек туйилади. Ғор ичига кирмоқчи бўлганнинг оёғини ваҳимали афсоналар боғлайди.

Бундан 15-20 йиллар муқаддам шу қишлоқда “Сариқ девона” лақабли киши бўлган, одамлар унинг қаерда тунашини аниқ билмаганларидан, у ғор ичида яшаса керак, деб тахмин қилишарди. Халқ орасида яна “Ғор ичида икки йўлак бор, бу йўлакларнинг бири Хўжаи Мушкани шарифдан, иккинчиси маккатиллодан чиқади, умр шами тугаган инсон боласигина шу ғорга кириши мумкин”, деган гап-сўз юрарди. Орадан йиллар ўтиб девона дунёдан ўтди, аммо мазкур ғор ҳақидаги ҳикояту афсоналар халқ орасида юраверди.

Ҳақиқатдан ҳам шу ғор миш-мишлардагидай таърифу қудратга эгами? Унинг сиру-саноати нимада?

Пештоқига “Култепа қабристони” деб ёзиб қўйилган темир дарвозадан ичкарига кирилгач, марҳумларни дафн этиш пайтида йиғин ўтказишга мўлжалланган иморатга кўзингиз тушади. Бу бино атрофи “Хотира куни” муносабати билан текисланган, кўчатлар экилиб, бир қадар тартибга келтирилган. Нарироқда ариқ бўйида қад ростлаган асрий толлар эса қабристон сукутига посбонлардай оҳиста тебранади.

Сўқмоқ билан қир бағрида жойлашган, оғзи капага айлантирилган ғор олдига кўтариламиз. Ерда юмалаб ётган ҳода-ю, деворга тиралган шохларга чандиб боғлаб оқ латта-путталар оғир таъсурот, ғамгин кайфият уйғотади. Гувала урилган икки девор тўғрисида ғор оғзи қорайиб турибди. Ўнг томонда тизза бўйи супачада қорнига мих қоқилган хум… девор кавакларига эса тангалар, буклоғлик қоғоз пуллар қистириб ташланган…

Ғор оғзидан хатладик. Йўлак даҳлизданоқ икки томонга ажралган. Ўнг йўлак билан 3-4 қадам чамаси юрган эдик, бир белбоғ… гугуртга дуч келдик. Яна бир қадамдан сўнг эни 3, баландлиги 2,5 метрлар чамаси келадиган кенггигина ўра учради. Ўра ўртасида оқ мато лахтак уюмлари ётибди.

Чап йўлакдан пастлик томон 5-6 метрлар юрилгач-эни 4, баландлиги 2,5 метр чамаси келадиган бўлмадан чиқилди. Бўлма ўртасида оёқ остида аллақандай хуржун кўзига солинган қоғоз уюмларига дуч келдик. Хуржунни олиб қўл фонар ёруғига солиб кўрдик. Араб ҳарфи билан ёзилган аллақандай китоб сахифалари. Қоғозларни тўплаб йиғиштириб олдикда, бўлманинг ўнг бурчагига қараб кетган йўлакдан юришда давом эттик. Тор бўғиздан эмаклаб ўтилгач бошда кўрганимиз-ўнг йўлак тугаган ўра-иккинчи лаҳмга кирдик. Ажабо, бу ерда ҳам бир белбоғ гугурт… Кўринишидан бир пайтлар иккинчи даҳма ички даҳма вазифасини ўтаган бўлиб вақт ўтиши билан тепа ўпирилиб, ўрага айланиб қолган. Даҳма ўртасида оқлигу латталарнинг тўплам қилиб боғланган ўрамлари уюлиб ётибди. Шифтга эса кўршапалаклар макон қурибди. “Бир учи Хўжамушкандан, бир учи Маккатуллодан чиқувчи” Сариқ девона ғорига қилган сафаримизга нуқта қўйишга тўғри келди. Ғорнинг бор-йўқ тафсилоти мана шундан иборат. Кирган йўлагимиз билан қайтиб чиқтикда, ғор оғзида ўтириб, “сафар” таасуротлари ҳақида мулоҳаза юритдик.

Ғафур Ғуломнинг “Шум бола”си бойнинг “иннакейини”дан қандай қутулгани эсингиздами? Марҳумнинг руҳига атаб пилик чироқ ёқилади… Гугурт биз ғор оғзида кўрган ҳумга қоқилган михга илинган пилик чироқларга ишлатиш учун олиб келинган Зиёратга келган ҳар бир одам бир қути гугурт ҳам ола келган, бир чўп билан пиликни ёққану-гугуртни қолдириб кетаверган.

Қизиғи шундаки, ғор таърифига сир-синоат қўшиб, ваҳимали афсоналар тўқилган бир-икки кишидан бошқа ҳеч кимнинг бу ерга киришга юраги бетламаган. Буни шу атрофда яшайдиган ҳар бир киши яхши билади, кишилар билан суҳбатларимиз ҳам буни тасдиқлади. Ваҳимали сирни эса баъзи бир ҳовлиқмалар атайлаб тўқиганлар…

* * *

Хуллас, хозир хам куплар назарида қўрқинчли ривоятлар билан боғлиқ бўлган Сариқ девона ғорининг сири айрим кишилардан бошқа ҳеч кимга хизмат қилмаганлиги энди ойдинлашган эди…

Зоминда яшовчи республика миқёсдаги пенсионер, кўп йиллар хуқуқ-тарғибот органларида меҳнат қилган, араб ёзувлари бўйича бир қатор билимдон Сувонқул Тоғаев ҳузурига шошилдик. Чорпояда ўтириб, кўк чойни айлантирганча, ғордан олиб чиқилган, сарғайиб кетган саҳифалар орасига шўнғидик.

Отанинг айтишича саҳифалар араб имлосида форс, араб, қисман ўзбек, нўғай-татар тилларида ёзилган, қўлёзма ҳамда тошбосма усулида чоп этилган-ёши бир неча асрларга тенг китобларнинг варақлари экан. Улар орасида арабча одоб масалалари китоби, нўғай-татар тилидаги мантиқ хусусидаги китоб, форс тилидаги “Минг бир кеча” китобининг саҳифалари бор эди.

Бизни севинтирган топилмалардан бири-Шарқнинг буюк мутаффакири, бобомиз Алишер Навоийга устозлик қилган буюк форс шоири ва мутаффакири Абдураҳмон Жомийнинг ўз ўғли Зиёвуддин Юсуфга араб тили грамматикасидан дарс беришини натижасида юзага келган “Шарҳи муллаи Жомий” (тошбосма услубида босилган) китобининг 300дан ортиқ саҳифалари бўлди. Қизғиш қоғозга босилган буюк шоир Ҳофиз Шерозийнинг 50 дан ошиқ варақдан иборат ғазалларини ҳам шу ердан топдик.

… “Бо занонибисёр агар сухбат агар суҳбат кунед,

Ҳиштанро шоҳ беҳурмат кунёд…”

(Мазмуни : аёллар билан бисёр кўр сухбат қурган шох халқ орасида бехурмат бўлади) Хитой қоғозига чиройли қилиб кўчирилган. Даврлар ва замонлар юки ўчиринқираб юборган бир ғазал охирида сақланиб келган Хомуш Хофиздин зар. (давомини ўқиб бўлмайди) ёзув эса бу ғазаллар айнан Хофиз Шерозий ижодига мансуб эканлигидан дарак беради.

Қоғозлар орасида лотин имлоси билан ўзбек тилида “1936 йил” санаси ёзилган Култеепа қишлоғи Советига қарашли Жалоир қишлоғида яшаган Малла Имомов ва Холбой Умматовлар номига ёзилган қишлоқ хўжалик солиғи тўлов квитанцияси ва шу қишлоқ советига қарашли колхозда яшовчи Бўрибой номига ёзилган тўлов қўғози чиқди. Яна бир тўлов қоғози 1954 йилнинг 6 февралида Култепа қишлоғи советига қарашли колхоз аъзоси Абдиқодир Қаршиев номига ёзилган эди. Сувонқул Тоғаев бир нафас кўзойнагини қўлига олдида малла Имомов номли киши ўша йилларда ҳақиқатдан ҳам яшаганлигини унинг арабчадан озроқ маълумоти бўлганлигини ва китоблар унга тегишли бўлиши мумкинлигини айтди.

Хуржун кўзидан яна бир топилма чиқди. У ҳам бўлса етти йиллик 10 мактабнинг 7-*синф ўқувчиси абдуназар Ғоибназаровнинг диктанти эди. 2 варақ мактаб қоғозига 1957 йил 25 декабр санаси қўйилган. Бундан чиқти 1957 йилда ҳам ушбу сахифалар одамлар қўлида бўлган. Хўш юқорида номлари келтирилган кишиларнинг қайси бири ушбу сахифаларнинг ҳақиқий эгаси? Сахифалар сўнгги бор кимнинг қўлида сақланган? Ким, нега, қачон уларни ўнғирга ташлаган? Нега қадимий сахифалар шу қадар пароканда?

Номлари сахифалар орасидан чиққан ёзувларда зикр этилган кишиларни излашга тушдик. Уларда фақат Абдуназар Ғоипназаровни топишга муясса бўлдик. Абдуназар Ғоипназаров хозир ўша мактабда ўқитувчилик қилаётган экан. Нақд 31 йил бурун ўзининг жимитдай бармоқлари билан қинғир қийшиқ қилиб ёзган “Орзуимга етдим” сарлавхали диктантини ўқир экан Абдуназар аканинг кўзларига ёш қалқиди. Ҳайрат ва қандайдир болаларча севинч табассум балққан юзлари ёришиб кетди.

Нуқул “Оббо, оббо қандай қилиб” дея такрорлади. – Бола эдик – дея хикоясини бошлайди Абдуназар ака.

–Бизга оталаримиз бир мунча олдин Авлиёхон деган эшон ўтганлигини унинг култепадаги ғорига қадам ранжида қилиб турганлигини айтишарди. Авлиёхон эшон ўлгач ғорига сариқ девона эгалик қила бошлади. Сариқ девонани биз ўша мактабда ўқиб юрган пайтларда кўрганмиз. Таёқ ўйнатиб юрган девонани ўша пайтлар кўрмаган киши бўлмаган. Рост гап “жинига ёқмаган” одамни чунонам қамчилаб берардики ҳалиги одам нарса атамаса қутилолмасди. Сахифаларга девонанинг алоқаси борми, йўқми бирор гап айтолмайман. Устига-устак мен ёзган диктантнинг бу сахифалари орасига қандай тушиб қолганига хайронман. Култепа қишлоғидан топилган китоблар тарихимй адабий қийматга эгами? Қимматли бўлса қайси жихатдан ? Бу саволларга жавоб олиш истаги бизни Тошкентга йўллади.

Ҳамид Сулаймонов номидаги қўлёзмалар тадқиқоти илмий текшириш институтидан бизга қуйидагиларни билдиришди. “Култепа қишлоғидан сахифалар албатта тарихий адабий қимматга эга. Бу материаллар Зомин тарихини ўрганишда қолаверса Зоминнинг адабий мухити сифатида маълум ахамиятга эга эканлиги тўғрисида маълцумот беради. Жумладан Ҳофиз Шерозий –Хўжа Хофизнинг Форсий ғазаллари, нутқ ва мантиқ юзасидан тафсилот варақалари қолаверса мазкур сахифалар асрларга тенглигини ўзи маълум тарихий ахамият касб этади”.

Муаллиф: Сундар Қорабоев (Бургут Бола)

Жиззах вилоят маданий мерос объектларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси инспектори 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қаҳрамон қуронбоев яхши кадр, лекин тузум қурбони

Бир ҳафтадан буён ижтимоий тармоқларда Ӯзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, сенатор, Ӯзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев атрофида ...

Мени сотган онамга мактуб: “ҳали мени кўп эслайсиз”

Тез-тез кўзимиз тушади: Тошкентда аёл ўз фарзандини икки минг долларга сотмоқчи бўлди... Фарзандини сотиб пулига уй олмоқчи бўлган аёл қўлга олинди... Спутник муаллифларидан ...

Фарғонадаги мактабда 20 дақиқа давомида партасиз дарс бўлган

Халқ таълими вазирлиги изоҳига кўра, Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400