«Буюк ипак йўли» билан донг таратган халқ қаерда қолди?!

1991-2000 йиллар жуда кўпчилик, хусусан Марказий Осиё мамлакатлари учун жуда омадли бўлди. Азал-азалдан савдо-сотиқ орқали ном қозонган халқимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон юртларида кўриниш бериб, бозорларда чаққон эдилар. Чет эл фуқаролари ҳали ҳам бизнинг халқимизни уддабурон савдогар сифатида ҳурмат қилишлари бор гап. Қандай қилиб биз 2000 йилдан кейин шу қадар пастга шўнғиб кетдик? Қуйида фейсбук фойдаланувчиси Дилнур Камилов ҳам шу ҳақда мулоҳаза юритади.

Мақола fayzbog.uz сайтидан олинди

Мустақилликдан кейинги йилларни яхши эслайман. Ота онам савдо сотиқ билан шуғулланиб, Тошкентдан Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига юк олиб кетиб сотишарди. Шу вақтларда ота-онамга ёрдамчи бўлиб хафтада 2-3 марта Тошкент-Туркистон «ПАЗ» автобусларида қатнар эдик. Аввалига «Чорсу» бозори, кейинчалик «Ипподром»дан мол олардик.

Шу даврларни бугун эсласам, Тошкент бозорлари Марказий Осиёда улгуржи йирик Савдо Марказлари бўлган экан. Бир қанча ўнлаб автобуслар тўла савдогарлар Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистондан Тошкентга келишарди. Бу эса ўз ўрнида валюта киримини таъминлар эди.

Қозоғистон иқтисодиёти шок терапияни бошлаб юборган вақтлар эди. Қозоғистондан одамлар кириб нон олиб кетишарди ҳатто. Аҳвол-вазият жуда қийин бўлган. Ўзбекистонда эса савдо-сотиқ гуллаб, аҳолининг моддий аҳволоти Марказий Осиё давлатлари орасида энг турғуни эди. Хуллас, гапирса гап кўп.

2000 йиллардан кейин қандай ҳолат юзага келди? Қўшнилар билан келишмовчиликлар, чегарадаги қийинчиликлар, Ўзбекистон ичида турли «ЧП» вазиятлар ўртага чиқиб, том маънода аксига айланди-қўйди.
Одамлар оммавий равишда Қозоғистоннинг Чимкентига, Қирғизистоннинг Қорасувига бориб мол олиб келадиган, ҳатто кийим кечакларини шу ерлардан харид қиладиган бўлишди. Аксарият аҳлимиз ўша даврларда мамлакатимиз ичида ўзини ўзи таъминлар эди. Россияга, Қозоғистонга кетиб мардикор, «гастарбайтер», қул бўлиб юрганини деярли эшитмас эдик.

Вақтлар ўтиб ишнинг «кўзини» биладиган, уддабуррон, асрлар давомида савдо сотиқ, «Буюк ипак йўли» билан донг таратган бу халқ қулга айланди. Оммавий равишда меҳнат миграцияси бошланиб кетди. Аҳолини ҳам иш билан, ҳам истеъмол товарлари билан таъминлаб турган бу бозорларимиз, кўриниш жиҳатидан замонавийлашиб «бутик»ларга айлантирилгани билан ичида савдогарлар «пашша қўриб» ўтирадиган бўлишди. Чегаралар ёпилди…

Бугун-чи? Бугун аҳвол қай даражада?

Бугун қўшни мамлакатлар аллақачон бошдан ўтказиб бўлган шок терапия юртимизда энди бошлангандек таассурот уйғотмоқда. Мана, шу йил бошидан чегара назорат пунктларида аҳвол анча юмшатилиши билан, аҳолимиз оммавий Қозоғистон ҳудудига ўзини ура бошлади. Черняевка чегара пунктида узун навбатлар хосил бўляпти. Чегарадан ўтиш 3 соатгача вақтни оляпти. Одамларимиз ҳеч каерга айланиш учун кетишмаяпти. Тирикчилик ғамида, арзон экан деб нарса ташиш билан оввора. Чегарадаги бу ҳолатни — бақир-чақир, ур-йиқни кўриб, беҳосдан «нима бало, очофат бўлиб кетганми бу халқ?» деган хаёл мияда ўтлаб қолади. Аслида ундай эмас. Нима қилишсин? Аҳвол чатоқ. Қорин ғами шу кўйга тушириб қўйяпти одамни…

Қозоғистоннинг Жибек-Жолы чегара пунктидан ўтишингиз билан «Еврофуд» бозорида савдо қайнаяпти. Ўз-ўзидан қозоқ бозорларида талаб кўтарилиб кетган. Шу билан бирга нархлар кўтарилиши кескин сезилди. «Сартлар келиб, нарх-наволаримизни кўтарворишди», деб юрганлар қанча.

Марказий Осиёда йирик Савдо маркази бўлиб турган бу юрт қандай қилиб мардикор бозори, қул бозорига айланишга улгурди? Иқтисодий ўсиш, ривожланиш бўлмаса, иқтисодиёт тўхтаб қолсаям майли, аммо нолдан пастига қараб калла отиш учун қайси тана аъзоси билан ўйлашди экан бу раҳбарлар? Кандай қилиб шу аҳволга тушдик?

Муаллиф: Дилнур Камилов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик ногиронларнинг арз-додларини ким эшитади? 

Яқинда хотинимни қариндошларим билан Россияга жўнатдим. - Яхши бор хотин! – дедим кетиш олдидан. – Асло биздан хавотир олма. Ойма ой доллар юбор. Яна уч йилгача қайтма: икки ...

Ювош зиёлилар нима демоқчи?

Кейинги ўн йилликда Ўзбекистон ичида яшаётган зиёлиларимизнинг айрим қатламлари орасида мухолифатни асоссиз танқид қиладиганлар пайдо бўлди. Улардан айримларининг (масалан, ...

Собиқ мхх тергов бошқармаси бошлиғига қидирув эълон қилинди

(more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400