Тожикистон: Таълимнинг ютуқ ва камчиликлари

Тожикистонда маориф соҳаси, яъни таълим тизими йилдан-йилга илгари силжиб, янги ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаган бу йилги мурожаатномасида қайд этилишича, жаҳон нуфузли ташкилотларининг ривожланаётган мамлакатларга доир ўтказган текширувларига мувофиқ, Тожикистон 2017 йили 4 та кўрсаткич: таълимдан фойдаланишнинг осонлиги, таълим сифати, инсоний сармоя ва унинг қудрат рақобати қобилияти бўйича дунёнинг 101 мамлакати орасида 54-ўринни эгаллаган.

Ушбу таҳлил бўйича Тожикистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Айни пайтда бу соҳага давлат хазинасидан пул ўтказиш ҳажми ҳам ҳар йили ортиб бормоқда. Сўнгги беш йилда маориф соҳалари давлат бюджетидан маблағлаштирилиши 2,3 баравар ошган бўлиб, 2017 йили 2016 йилга нисбатан мутаносибан 16 фоизга кўпайган.

Шунингдек, 2017 йили барча манбалар ҳисобидан таълим муассасалари қурилиши ва қайта тикланиши йўлида 40 миллион сомоний сарфланиб, 24 минг ўқувчи ўрни яратилган.

2018 йили ҳам бу жараён давом эттирилиб, давлат бюджети маблағлари ва сармоявий лойиҳалар бу соҳага йўналтирилиши, 2018 йилнинг 1 сентябридан бюджет соҳаси ходимлари, жумладан муаллимлар ойлик маошлари оширилиши қайд этилади мамлакат президенти Мурожаатномасида.

– Албатта, бу ютуқлар яхши, аммо биз бу кўрсаткичлардан қониқиб, ҳаётан муҳим бу соҳага эътиборни камайтирмаслигимиз керак, дея қайд этади мамлакат президенти Эмомали Раҳмон ўз мурожаатида.

–Аксинча, янада кўпроқ заҳмат чекиб, таълиму тарбия масаласига кўпроқ эътибор берайлик, барча зиналарда таълим сатҳу сифатини яхшилайлик, сифатли таҳсил олиш учун барча имкониятлардан фойдаланиб, таълим муассасаларининг моддий-техник асосларини мустаҳкамлайлик ва улар фаолияти самарадорлигини таъминлайлик…

Охирги йилларда эришилган ютуқ ва мавжуд камчиликлар ҳақида шаҳар ва ноҳияларнинг бир неча ўрта умумтаълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларига ҳамда ота-оналарга мурожаат этар эканмиз, улар юқорида қайд этилган ютуқларни эътироф этиб, айни пайтда баъзи камчиликларни ҳам қайд этишди.

Жумладан, ўқитувчилар баъзи фанлар учун дарслик китоблари етишмаслигидан қайғуришса, баъзи ота-оналар маҳаллий ўзбеклар учун болаларини она тилида таълим олиш имконияти йўқолиб бораётганлигидан ташвишда эканликларининг гувоҳи бўлдик.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон парламентга йўллаган бу йилги Мурожаатномасида “Маориф ва илм вазирлиги ўқувчилару талабалар билим даражаси ва сифатини юксалтириш, замонавий илмлар ва хорижий тилларни ўрганишлари борасида қўшимча тадбирлар қабул қилиб, мамлакат ёш авлодини миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик, ўз ватанидан фахрланиш ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашга биринчи даражали эътибор берсин”, дея алоҳида таъкидлади.

Кузатувчиларнинг фикрича, Тожикистондаги ўзбек тилида сўзлашувчи ёшларнинг билим олиши ва ўзлигини таниши йўлида муаммолар талайгина.

 Муаллиф: О.Мелибоев, мустақил журналист.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“damas”, сенга етишмоқ ҳавас!

Кунда-кунора эрталаб ишни «Gmuzbekistan.uz» сайтининг «Харидорлар» бўлимидаги «Аризани кузатиш» бўлимидан бошлайман. Қурғур навбат 2-3 кун ёки 10-15 кунда бир камаяди. 4 ой ...

Ихтиёр абдуллаевнинг жиноий уюшмаси аъзоларига нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди

Бугун, 2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Харбий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг (ДХХ) собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва у ...

16 нафар ўзбекистон фуқаролари озод қилинди

Қозоғистон Республикасининг Қўстоной шаҳрида полиция томонидан маҳаллий тегирмон комплексида эркинликдан ҳоли ҳолда ишлаган 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари озод қилинди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400