Ӯзбекистонда алоқа компаниялари қачон рақобат майдонига тушади?

Онлайн нашрларда 2035 йилгача Ўзбекистоннинг ўз сунъий йўлдошлари ва ракеталари бўлади, деган хабарларга кӯзим тушди.

Бу эса яна кӯп вақт алоқа ва интернет тизимида яхши янгиликлар бўлиши даргумон эканидан далолат, десам муболаға бўлмас. Демак, шу кунгача аранг ишлаётган интернет яна бироз вақт қийналишига тўғри келаркан. Шу жойда алоқа компанияларига ва уларнинг интернетларига алоҳида тўхталиб кетсам.

Мамлакатимизда  энг кўп мижозга эга компания у, албатта, «Beeline» алоқа компаниясидир. Кейинги ўринни «Ucell» компанияси эгалласа керак. Ундан кейинги ўринларда «UzMobile» ва «UMS» компаниялари туради. (Perfeectum  ҳақида аниқ маълумотга эга бӯлмаганим учун у ҳақида ёзмадим).

Менга ушбу тўртта компания бошлиқлари бир- бири билан келишиб олгандай туйилаверади. Негаки, барчасида кунлик «абонент» тӯлови мавжуд.

Ҳар бир компания кунлик тӯловларни ҳар хил тарзда олиб ўзича махинация ишлатиб мижозни чалғитишга уринади.

Масалан, Beeline компанияси ҳар куни немисларча ҳисоб-китоб қилса, UzMobile ой бошида ёппасига бир ойлик «абонент» тӯловини оладилар. Кўпчилик буни пайқамай қолиши мумкин. «Нима учун кунлик тӯлов олинади» – дея сўраганимда «компаниянинг мижози бўлганингиз учун» деган жавоб олдим.

Агарда шу команияларнинг ичида биронтасининг тариф режасида кунлик «абонент тӯлови» йўқ бўлса билингки у тариф режаси 30 минг сўмдан кам бўлмайди. Кунлик тӯлов, ойлик тариф ҳисобига киритилган.

 Ҳар қандай йўл билан ҳам компания енгилмайди. Фақат ютади.

Мамлакатдаги барча уяли компанияларда  «абонент» тӯлови бор. Компаниялар ӯртасида аниқ рақобат кўринмайди.

Чет элда бӯлмаган, у томонлардаги алоқа компанияларидан фойдаланмаган инсоннинг бу ҳолатни пайқаши қийин.

Оддий мисол, узоқмас қўшни Қозоғистонни олайлик. Ўзим биладиган 5 компания орасида шундай рақобат борки, бир-бирининг мижозини тортиб олиш учун компаниялар ҳатто минусга киришга ҳам тайёр.

Улар худди биздаги компаниялар каби ӯзаро келишиб олмайдилар. Биздаги каби кунлик тӯлов деган тушунча умуман даг (тарифига боғлиқ бўлмаса агар). Аксинча, сиз уларнинг мижозига айлансангиз хурсанд бўлишади.

Бундан 6 йил олдин Қозоғистон алоқа компаниялари биздан икки, ўч баравар қиммат эди. Ҳозир эса уч, тўрт баравар арзон, балки ундан ҳам кўпроқ. Бунинг ҳаммаси очиқ рақобат натижасидир. Рақобат бор жойда, албатта, интилиш бўлади. Мана сизга исбот.

Ёзда Шерзод Қудратхӯжаевнинг ПрессКлубига ташриф буюрган ўзимизнинг алоқа компания вакилларига, юртимизнинг қанчадан-қанча инсонлари ўз норозиликларини ёғдиришди. Компанияларнинг фоалият кӯрсатаётганига 10 йилдан ошган бўлсада ҳалигача олис қишлоқ жойларга антенна ӯрнатилмаган.

Фақатгина марказий жойларда ишлатиб қўйишган. Шу халқнинг чўнтагидаги пулини, ўзи хоҳламаса ҳам  ҳар кунгисини ҳар куни “шилаётган” экан, алоқани ҳам шунга яраша қилиб қўйишса бошқа гап.

Энди навбат интернет тизимига.

Бизда интернет тизими энг заиф тизим эканини ҳеч ким инкор этмаса керак. Балки Африка томонларда биздагидан ҳам ночордир. Аммо бу ер Африка эмаску?! Осиёнинг киндигида жойлашган давлатнинг интернет тизими ночор аҳволда эканлигига ишонгинг келмайди. Яхши ишлаган куннинг ўзида трафиклар жуда қиммат.

Интернет қаерда яхши ишлайди, албатта, туман, шаҳар, марказий жойларда. Қишлоқ жойларда 2G аранг ишласа, тоғли ҳудудларда интернет нима, алоқанигг ўзи телефондаги экранларда битта таёқчаси милтиллаб туради. Водий томонларни билмадиму лекин Тошкент вилоятининг тоққа яқин жойларида керак пайтда антенна чиқмай қоладиган ҳолатлар кўплаб кузатилади.

Энди ўзингиз хулоса қилаверинг.

Трафиклар нима учун қиммат? Бизда Спутник йўқ, шуни сабабида бўлса керак. Трафикларни асосан Россия ва Қозоғистондан сотиб олар эканмиз. Аммо ўша сотиб олинган мегабайтларни ҳам бизга 5, 6 баравар қимматига сотишади.

Мен бир ойда ӯртача 4 гг.ни авайлаб, асраб ишлатаман. Албатта, уни бирданига сотиб ололмайман. Икки бўлиб ишлатаман ва 60 минг сўм сарфлайман. Энди Қозоғистон билан солиштирадиган бўлсам мен у пулга 1 ой вип пакетига уланаман. Алоқа ҳам, интернет ҳам чекланмаган.  Россияда ундан ҳам арзон.

Бундан 4 йил олдин ӯзим гувоҳи бӯлган воқеа: Қозоғистонда алоқа компаниялари интернет тизимини ҳозирги пайтдагидай арзонлаштирмаган бир ҳолатда, тӯсатдан янги «ТЕЛЕ 2» компанияси пайдо бўлди ва ўзига мижоз топиш учун мамлакатдаги барча алоқа компанияларидан 5, 6 баравар арзон нархларда хизмат кӯрсатишни бошлади.

Ҳатто сим картада «400 танга» бизнинг сӯмимизга чаққанда 8 минг сўмни ташкил этадиган маблағларни текин улаштирдилар. Халқ ёппасига ўша компанияга оға бошлади. Ана кейин ӯртада рақобат кўчайди.

Ҳозир сиз қӯшни давлатга саёҳатга бориб, дуч келган компаниянинг хизматидан фойдалансангиз 1700 танга ҳисобига сизга 10 гг дан кўпроқ интернет ва 1000 минутдан ошиқ вақт беради. Бу тахминан 35 минг сӯмни ташкил этади.

 Бизда шу маблағ эвазига нари борса 2 гг ва 500 минутча (уни 100 дақиқаси бошқа компания абонентларига) бериши мумкин.

Биздаги аҳвол шу тарзда давом этар экан, биз яна 5, 6 йилдан кейин қўшни давлатлардек яшашимиз мумкин. У пайтда қӯшнилар биздан яна анча ӯзиб кетишини ҳам унутмаслигимиз керак.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев телекоммуникацияни ривожлантиришга тӯғри кӯрсатмалар берди, деб ӯйлайман. Энди бунинг натижасини 2018 йил кӯрсатади.

Бизда ҳам худди қӯшни Қозоғистондагидек бирданига “Теle 2” сингари алоқа компанияси пайдо бӯлса 32 миллион аҳолининг 60 фоизи ӯша компанияга уланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Муаллиф: Нур Дўст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз фарзандининг қотилига айланаётган оналар, сиз ҳам одаммисиз!

«Интернетда очиқланаётган қотилликлар холва, айтилмаётганлари қанча-ю...» деди биттаси. Шундай шайтонхонлар борки, туққанини ўлдириб гумдон қилганини ҳам билмай қолаверамиз. ...

“итнинг кунига “ тушган итлар ёҳуд ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонларнинг аянчли тақдири

«13 май куни Тошкент аэропорти ҳудудида бир неча ит ва мушуклар йўқ қилинди. Ҳайвонларни отиш пайти унга ҳалақит бериши мумкин бўлган бирорта зот йўқ эди, чунки бераҳм ...

Шаҳарда итларга вовуллаш тақиқланди

Франция шимолидаги Фёкер шаҳри мери маҳаллий итларга баланд овозда вовуллашни тақиқлади. Бу ҳақда «Лига Новости»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда. Иллюстратив фото   Бу ...