Ўзбек тилини билмаган амалдор ёхуд муаммонинг илдизи қаерда?

1989 йилнинг 21 октябр​ь. Яна оз муддатдан сўнг,  «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилин​ганига нақ 30 йил тўлади. Қонун маданий мерос, ўзлигимизни англаш, миллий онг мустақиллигига эришиш йўлида ислоҳотларга хизмат қилиши лозим эди. Унинг қоидалари бош қомус – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилди.​ Аммо, шу ўтган давр ичида ушбу қонун давлат ва жамият бошқарувининг барча соҳаларида ўзбек тилида иш юритиш ҳамда ўзбек ҳужжатчилигини такомиллаштиришга катта имконият яратиб бердими? 

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Афсуски, жавобнинг қониқарсиз эканлиги барчани ранжитади. Негаки, давлат раҳбари ҳам бу мавзуга мурожаат қиларкан, демак, масала биз ўйлагандан ҳам кўп оғриқли. Аввал, Шавкат Мирзиёев нутқида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчиларга қарата айтган сўзларига эътибор қиламиз:

«Элчи ким? Бу сўз элнинг, халқнинг вакили, мамлакатларни бир-бирига боғлаб турадиган инсондир. Маълумки, бизнинг мамлакатимиз давлатчилиги бир неча минг йиллик бой тарих ва маданиятга эга. Дипломатик муносабатларимиз ҳам энг қадимги даврга бориб, тақалади. Дипломатия, дипломатлик оддий касб эмас, ваҳоланки, бу кишидан жуда кўп фазилатларни талаб қилувчи ноёб санъатдир.

Элчи ўзбек халқининг бой тарихи, қадрияти ва маданиятини, ватандошларининг дард-у, ташвишларини яқиндан билмаса, уларни юрагидан ўтказмаса, қандай қилиб Ўзбекистонни дунёга танитиши мумкин? Агар у А.Навоий, А.Орипов, Э.Воҳидовдан икки қатра шеър айтолмаса, она тилимизни мукаммал билмаса, қандай қилиб ҳақиқий элчи бўла олади? Элчи бўлдингми, миллатимизни тилини мукаммал билмасанг, бу лавозимда ишлашга ҳақинг йўқ».

Президент шу ўринда Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фенга алоҳида ташаккурини билдирди. Гап шундаки, Виталий Васильеви​ч маҳорат билан белгиланган вазифаларни уддалашдан ташқари, давлат тилини ҳурмат қилган ҳолда, соф ўзбек тилида равон сўзлашади.

Ҳақиқатан, мантиқсизлик: ўзбек тили, маданияти, тарихини билмаган элчи хорижда Ўзбекистон ҳақида қандай гапириб беради, ватандошларга хизмат қиладими?

Саволлар энди довулдай ёғилиб келаверади: қачон ўзбек тилида гапиришни ўрганамиз? Қачон «Давлат тили тўғрисида»ги қонун​ амалда ишлайди? Нега давлат тили ривожи учун айтилган ҳар қандай минимал ҳимоя, хорижий тилдан бошқасида сўзлашишни билмаганларга қилинган максимал тажовуздек саналади?

Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган рақамларга кўра, умумий аҳолининг 83,2 фоизини ўзбек миллатига мансуб кишилар ташкил этади, шундан 4,8 фоизи тожиклар, 2,5 фоизи қозоқлар, 2,3 фоизи руслар, 2,2 қорақалпоқлар, 0,9 фоизи қирғиз ва бошқ. Бундай расмий маълумот шундан далолат берадики, Ўзбекистонда давлат тили – ўзбек тили эмас, рус тилида иш юритилиши ва шу муносабатнинг ўзи «зодагонлар тили» сифати​да эътироф этилишига «​кўп миллатли халқ» тушунчасининг​ ҳеч қандай алоқаси йўқ. Соддароқ қилиб айтганда, давлат тилининг рус тилидан қуйида бўлишига бошқа омиллар таъсир ўтказиб турибди.

Биринчидан, таълимда ва ундан кейинга даврда билим олиш манбалари – ахборот ресурслари ўзбек тилига таржима қилинмаган, амалиётда жуда кам. Таълим тизимида катта нўноқликларга йўл қўйилганки, аввал бошдан давлат тилидаги ресурсларни бойитиш, болалар адабиётини кўпайтириш, ўқув-қўлланмаларни такомиллаштириш ўрнига илмга бўлган эҳтиёжни рус тилидаги китоблар билан тўлдириш кузатилган. Бу амалиёт ҳалигача давом этмоқда. Оқибатда, таълим тизимида «​«​русийзабон гуруҳларда ўқитиш яхши йўлга қўйилган»​ қабилидаги ишонч шаклланди. Қолаверса, тиббиёт ўқув юртлари ва дипломатия таълими йўналишида бу аксиома ўз исботини топди.

Иккинчидан, маъмурий буйруқбозлик ва сиёсий ироданинг сустлиги давлат тили мақомини аниқ белгилаб олишга халақит қилади. Ўзбекистонда шаклланган вазиятни эволюцион йўл билан ислоҳ этиш – янги русийзабон авлодни эскиси билан алмаштиришдек гап. Бунда Туркия мисолига назар ташлаш ўринли бўлади: Мустафо Камол Отатурк араб ёзувига асосланган турк тилидан воз кечиб лотин алифбосига ўтиш учун қатъий чораларни қўллашга мажбур бўлган. Мамлакатда барча ОАВ ва адабиётликлар янги алифбога асосланган турк тилида иш бошлайди. Худди ана шундай сиёсий ирода билан ўзбек тилини ростмона давлат тили эканин эътироф этиш лозим.

Энди куни кеча ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати қошидаги пресс-холл ҳақида бир оғиз эслаб ўтсак, аниқроғи ўзбек тилида сўзлашмаган ўзбек амалдори. Бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов билимли, тажрибага эга раҳбар экани маълум. Унинг биринчи пресс-хол йиғилишида журналистларда тўпланиб қолган саволларга мужмал жавоб беришини танқид қилмоқчимасман. Боиси, амалдорнинг бундай ҳаракати демократик эталонни байроқ қилиб олган ҳар қандай ғарбий давлатда ҳам учрайди. Масала шундаки, у ўзбек тилида сўзлаша олади, аммо гапирмади. Сабаб? Хорижий ОАВ вакилларини ҳурмат қилмоқчи бўлиб, ўзи билмаган ҳолда маҳаллий журналистларга беҳурматлик қилдими? Йўқ, асло! Гап шундаки, у ҳам юқорида таъкидлаганимиздек,  қачонлардир рус гуруҳида таълим олган амалдор. Фикрлаш, ҳаёлидаги кечинмаларни эркин етказиб бериш учун рус тили қулай. Тамом!

«​Кучли аргумент»​ сифатида кўрилган яна бир омилга назар ташлаймиз: лотин графикасини ўрганишга қийналадиган ва ўзбек тилини билмаган ишдаги мутахассисларни ким ўйлайди?1991 йил 1 январь ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик бўлганлар умумий аҳолининг 43,1 фозини ташкил этганди. 2017 йил 1 январдаги ҳолат бўйича бундай тоифадаги кишилар аҳолининг 30,1 фоизини ташкил қилмоқда. Демак, Ўзбекистонда аҳоли сони ортгани билан, туғилиш камайган. Бошқача қилиб айтганда, русийзабон, лотин алифбосига тушунмайдиган аҳоли рус тилини ўзлаштириб ишга жойлашиб борган янги туб кадрлардан анча оз. Шунинг учун, «​кучли аргументни»​ бир четга суриб, масалага жиддий ёндашув талаб этилади.

Давлат тили – ўзбек тилига амалда кескин ўтиш қандай ютуқларни тақдим этади?

Аввало, миллий кадрлар етиштиришда тўпланиб қолган муаммоларни очиқ кўрсатиб беради.Маъруза-семинар қоғозидан кўз узмай ўқиб турган ўқитувчини янгиликка интилишга, китобларни, халқаро тажрибани ўзлаштиришга мажбур этади. Шунингдек, бир миллат сифатида шаклланишимиз, мақсад ва ҳаракатларимизни бирлаштириш янада осонлашади. 

Бундан ташқари, онг мустақиллиги ҳамда ўзлигимизга яна эга чиқамиз. Ўйлайманки, энг сўнгги мақсад барчасидан устун турибди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда рашк туфайли эркак хотинини шафқатсизларча ўлдирди

Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти тергов идоралари Хамадони тумнида истиқомат қилувчи Арус Раззақовани шафқатсизларча ўлдирилишини тергов қилмоқда. Аёлни куни кеча ...

Фарғоналик табиб жинлар билан гаплаштириш учун бемордан 50 млн сўм талаб қилди

Фарғонада “эскича” ўқиб, дуолар билан даволовчи Учкўприк туманида истиқомат қилувчи Муроджон Қамбаров олдига даво истаб келган фуқарони 25 миллион сўмга чув туширди, деб ...

Жиззахда судя ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Янгиобод туман судида судья ёрдамчиси вазифасида ишловчи Ш.Ж. Зомин тумани маъмурий судидаги танишлари орқали маъмурий суд қарори билан бир йилу саккиз ойга муайян ҳуқуқдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400