Ўзбекистондаги иккала шакар заводи ҳам банкротлик ёқасига келиб қолди

Ўтган йилнинг ноябрида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган Хоразм ва Тошкент вилоятидаги шакар заводлари бутунлай ёпилиши мумкин. Ишчиларини ўз ҳисобидан 2 ойлик таътилга жўнатган иккала завод мажбурий таътилни 10 апрелгача узайтирди.

Икки ойлик бепул таътилга чиқарилган “Хоразм шакар” ва “Ангрен шакар” заводлари ишчилари 10 январь куни мажбурий таътил яна 3 ойга узайтирилганидан хабар топишди. Амалдорларга кўра, заводлар конвертация билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олмаяпти.

“Хоразм шакар” заводи ишчиларига кўра, бу хабардан сўнг аксар ишчилар ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.

– Бизга 10 апрелгача яна таътилда бўласиз дейишди. Яна ўз ҳисобимиздан 3 ой бир тийин пулсиз уйда ўтирар эканмиз. Мен ўйлаб кўриб, Қозоғистонга кетиб ишлашга қарор қилдим. Ариза ҳам ёздим. “Агар апрелда келсанг, завод қайта очилса, қайта ишга оламиз”, деди. Очилмасачи? Ҳеч ким очилишига гарантия ҳам бергани йўқ. Кейин Қозоғистонга шунча ҳаражат қилиб бориб, 3 ойда қайтиб келиш ҳам аҳмоқлик бўлади. Ўзи йўлкира пулини ҳам қўшниларимдан қарз олдим. Ишдан бўшаш аризаси ёзганлар кўп”, – дейди заводнинг собиқ ишчиси .

Завод раҳбарияти ишчиларнинг товон пули тўлаш бўйича талабини инкор қилганини айтади яна бир ишчи тасдиқлади.

Расмий сайтларида келтирилган маълумотга кўра¸ “Хоразм шакар”да 1500 нафар, “Ангрен шакар”да эса 500 нафар ишчи-хизматчи ишлайди. “Хоразм шакар” Ўзбекистон-Австрия-АҚШ қўшма корхонаси, расмий маълумотларга кўра¸ мамлакатнинг шакарга нисбатан эҳтиёжининг 60 фоизини қондиради.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясидаги манбаларга кўра, заводлар тўлиқ ёпилиши мумкин ва ҳозирда импортга келтирилаётган шакар Ўзбекистонга анча арзонга тушмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадбиркор ҳақми ёки тошкент шаҳар божхона бошқармаси?

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” Бирор хорижий давлатда қўлингизга тушган маҳсулотда шу ёзувни ўқиб қолсангиз фахрланасизми? Мен фахрланаман. Навбатдаги журналистик текширув ...

Бухорода нефтни қайта ишлаш заводи модернизацияси учун 553 миллион доллар ажратилади

2020 йилда Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи (БНҚИЗ)да 553 миллион АҚШ долларига тенг модернизация лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ходимлари ...

Шахсий тажриба: таиландда иккита бизнес очганим ҳақида

“Сувга улоқтиришсин – сузишни ўрганиб оламан”,– Таиландда бизнес очиш қарорини ўзбекистонлик Владислав Лоренц мана шундай изоҳлайди. Паттаяда етти йиллик бизнес тажрибаси, ...