Боҳодир Чориев мухолифатми ёки тадбиркорми?!

Боҳодир Чориевнинг Ўзбекистонга қайтиши ўзбек халқига нечоғли муҳим?!!!

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Раҳбари Боҳодир Хон Туркистон

Боҳодир Чориев янаям тўлиқроқ айтадиган бўлсак, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Раҳбари Боҳодир Хон Туркистон илк танишган кунимиздаги илк суҳбатимиздаёқ менга ўзини баралла овозда “Мен Мухолифатман”, дея таништирган эди.

Мақола birdamlik.info сайтидан олинди

Шундан сўнг суҳбатимиз мавзуси ўз-ўзидан Ўзбекистонда кечаётган иқтисодий ва сиёсий жараёнларга кўчди. Боҳодир Чориев менга Ўзбекистонда туб сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши зарурият эканлигини, ана шундагина мамлакатда туб ўзгаришлар юз бериши мумкинлигини, бунинг учун унда аниқ мақсад, ғоя ва дастурлар мавжудлигини қисқача гапириб берди.

Мен ҳам унга Ўзбекистон Президенти сифатида фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлмасада, ҳам мамлакат ичкарисидаги, ҳам халқаро майдондаги Ўзбекистоннинг ўрни, позицияси, муносабат ва мақсадлари борасида катта ўзгаришларни, янгиликларни амалга ошираётган Шавкат Мирзиёев сиёсатидан энг муҳим натижаларни кутиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларимни билдирдим.

“Ўзбекистонни ривожлантириш дастурингизни айни Мирзиёев билан биргаликда амалга оширишингиз айни муддао эмасми, хоҳ иқтисодий, хоҳ сиёсий соҳалардаги холис таклиф ва ташаббуслар, Президентни қўллаб-қувватлаш, бугунги муҳим жараёнлар даврида ҳар бир Ўзбекистонликнинг, айниқса, унинг етук шахсларининг муқаддас бурчларидан бири саналиши керак менимча, Сиз ҳам шу фикрларимга қўшиласизми”, деган саволлларга ҳам тутдим мухолифат сиёсатчимизни.

“Нега қўллаб-қувватламас эканмиз, албатта қўллаб-қувватлаймиз, фақат бунинг учун Мирзиёев қолипдаги сиёсатчи эмас, қолипдан ташқарига чиқолган, чинакам демократик тамойилларга амал қилиб, янгича услубда сиёсий фаолият олиб боришининг амалдаги исботини халққа намоён эта олиши керак”, дея жавоб берди мухолифатдаги сиёсатчи суҳбатдошим.

Шундан сўнг мен Боҳодир Хон Туркистон билан ва “Бирдамлик” ХДҲ нинг Низом, Дастур ва Ғоялари билан яқиндан танишишни бошладим.    Аниқлаганларим шу бўлдики, сиёсий фаолиятини Америкада давом этдираётган мухолифатдаги Ватандошим Боҳодир Хон Туркистон ёки Боҳодир Чориев мамлакатни иқтисодий таназзулдан олиб чиқиб, тараққиёт ва ривожланишнинг янги босқичларига ҳам қадам қўйдира оладиган, ўзига хос ғоя ва мақсадларига эга сиёсатчи бўлиши билан бир қаторда, бир пайтлар мамлакатни гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлайдиган жуда йирик масштабдаги тадбиркор ҳам бўлган экан. Аммо тадбиркорлик фаолияти кутилмаганда таъқиқ ва тўсқинликларга учраб, адолатсизликлар, зўравонликлар ва ҳатто озодлигидан маҳрум этилиши каби зулмларга ҳам дучор этилган экан.

Фаолиятининг илк кунлариданоқ, демократик тамойилларга асосланган янгича услубда сиёсий фаолият юргизишни бошлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга хориждаги жуда кўплаб сиёсий муҳожирлардан Ватанга қайтишга рухсат сўраб ёзилган илтимоснома ва хатлар келиб турибди ва бу хатларнинг кўпчилиги матбуот саҳифаларида ҳам эълон қилинмоқда.

Мен “Бирдамлик” ХДҲ Раҳбари, бизнинг фахрли Етакчимиз ва сиёсий Лидеримиз Боҳодир Хон Туркистон, яъни Боҳодир Чориевнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентига ўз сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари тўла кафолатланган ҳолда Ўзбекистонга қайтишига рухсат сўраб ёзган хатини “Мулкдор” саҳифаларида ўқиб, анчадан бери кутиб юрган ниятим амалга ошгандек ҳис қилдим ўзимни. Хайрли амаллар ва Эзгу ниятларнинг ҳамкорликда амалга ошиши учун қўйилган илк қадамлардан бири дея баҳоладим.

Иқтисодий таназзул даврини енгиб, ортда қолдириб, аксинча, қисқа фурсатлар ичида ривожланиш ва тараққиётнинг янгича босқичларига чиқиб олган Корея, Япония ва Хитой каби мамлакатларнинг босиб ўтган иқтисодий, ҳам сиёсий соҳалардаги йўли, бугунги кунда Ўзбекистон учун ҳам тажриба мактаби бўла олади.

2016 йилнинг куз фасли кунларида Тошкентда Корея кино фильмлари ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталик кино фестивалда намойиш этилган, Корея мамлакати ва халқининг ўтган асрнинг ўрталарида кечган ночор ва аянчли ҳаётидан ҳикоя қилувчи преьмералардан бири диққатимни тортди. Мамлакатдаги ишсизлик, қашшоқлик ва иқтисодий таназзул туфайли Германиянинг кўмир конларида ҳаётий хавфсизлик ҳолатларини хавф остида қолдириб бўлса ҳам, ишлашга мажбур бўлган ва ҳатто ана шу иш ўринларига эга бўлиш учун ҳам қанчадан қанча қийинчилик ва синов босқичларини бошидан кечирган Корея ёшларининг ҳаётидан ҳикоя қилувчи ушбу фильм негадир менга бугунги Ўзбекистонимизда кечаётган жараёнларни эслатиб юборди.

Ҳавас қиларли жиҳати шунда эдики, Корея давлати ушбу иқтисодий танг аҳволдаги қийинчилик кунларни аллақачон ортда қолдирган. Аксинча, бугунги кунда Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатидаги ёшлар Кореяга бориб ишлашни орзу қилишади.

Мамлакатнинг ривожланиш босқичига қадам қўйишидан олдин ўтиш даврининг ўта мураккаб ва қийин кунларини бошдан кечирганлиги ҳақида ҳикоя қилувчи фильмлар Япония, Хитой киноматографлари томонидан ҳам кўплаб ишланган ва ушбу фильмлар ўзбек теле экранларида ҳам намойиш этилган. Фильмларни кўрар экансиз, беихтиёр ақлингиз шошади. Қисқа фурсатлар ичида бундайин тараққиёт!..

Менимча, ҳамма гап шундаки, ушбу мамлакатларнинг сиёсий қатламлари, раҳбарлари, шунингдек зиёли қатламлари ва турли ҳур фикрли гуруҳлари барчаси бир ёқадан бош чиқаришган. Мақсад ва маслаҳатни бир жойга қўйишган. Ўз муаммо ва камчиликларини ҳадеб ташқи дунёга овоза қилавериш ўрнига, яхшиси қандай бўлмасин, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора тадбирларини топиш йўлида тинмай изланишган. Тўпланишган ва Тўплашган. Баҳамжиҳатликда виждонан ҳаракат қилишган. Инсон боласи учун биринчи ўринда турадиган, ўз шахсий истак ва манфаатларидан воз кечиб, қандай бўлмасин, халқни, мамлакатни ва муқаддас Ватанни қутқазишни, тараққий этдиришни ўзларининг энг олий бурчларидан бири деб билишган ва бу бурчларини ўзларининг олий мақсадларига айлантира олишган. Менимча, ҳаммасини кўпчилик бўлиб амалга оширишган.

Натижа эса, УЛАР ЭРИША ОЛИШДИ! Мамлакатларининг фаровонлиги, тараққий топганлиги эндиликда дунёларга кўз-кўз қилинса, арзигудек! Шунда ҳам мақтанишмайди, кеккайишмайди. Камтар, камсуқум ва ўта маданиятли. Чунки, етарлича қийинчилик кунларни бошидан кечиришган. Ҳалигача унутишмайди.

Ўзбекистонда, ҳам ички, ҳам ташқи Ўзбекистондаям ёшидан, касбидан қатъий назар, ҳар томонлама иқтидорли, етук салоҳиятли шахслар, Мамлакатни Қутқазиш Дастурига Жўяли ва Залворли Ғоялар таклиф эта оладиган, бой интеллектуал билимга эга сиёсатчилар, иқтисодчилар, олимлар ва ҳатто бошқа ирқ, бошқа миллат кишиларидан ҳам иборат турли соҳалар бўйича кучли мутахасисслар, энг муҳими ҳар томонлама ўта истеъдодли ва иқтидорли миллий интеллектуал база мавжуд.

Ана шундай ўзига хос ёниб турган иқтидорлардан бири “Бирдамлик” ХДҲ Етакчиси Боҳодир Хон Туркистондир. Бизнинг сиёсий Лидеримизда мамлакатга беҳисоб даражадаги Инвестиция оқимини олиб кира олиш билим, имкониятлари ва чора-тадбирлари ҳам мавжуд. Бу эса мамлакат тараққиётида ўта муҳим аҳамиятга эга.

Қисқаси, бугуннинг энг муҳим долзарб мавзу ва масалаларидан бири Тарқоқ Кучларнинг бирлаша олиши!

Ўзбекистон Президентининг барча иқтидорларни Ўзбекистонга жалб этиш сиёсатига бундан кейин амалда янаям жиддий киришилиши керак. Ҳар ким ўзича ҳар ёққа тортмасдан, ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ишлайдиган, курашадиган ва ҳаракат қиладиган давр етиб келган.

Дунё бизга кўз тикиб турибди. Халқ эса ўз раҳбарларидан умидвор.

Мухолифатдаги Сиёсатчи, Тадбиркор, Ватаним деб, Элим деб, Юртим деб ёниб яшаётган, изланаётган ва илгарилаётган Боҳодир Хон Туркистон, яъни, Боҳодир Чориевнинг Ўзбекистонга қайтишига рухсат этилиши ҳам халқнинг ана шундай умидларининг амалга ошишининг бир кўриниши, амалдаги бир исботи деб биламан.

Она Ватанимиз, Ота Юртимиз ҳисобланмиш Ўзбекистонимиздаги бугунги аҳвол сиёсатчиларимиздан ўта нозик сиёсий маданиятни, баҳамжиҳатликни, мақсадларни уйғунликда мослаштиришни, барчамиз бир Эзгу мақсад йўлида бирлашиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳаракат қилишимизни талаб этади.

Зеро, бундан кейин пайсалга солинишлар кетмайди. Ғояларимизни амалга оширишни эса кечиктириб бўлмайди!!!

 Муаллиф:  Дилфуза ЛАНГАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбекистон республикаси президенти шавкат миромонович мирзиёевга мурожаат

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Ҳурматли жаноб Президент! Мен Боҳодир Чориев, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг асосчиси ва етакчисиман. (more…)

Дилором исҳоқова – забардаст аёл

Бугун ўзбек мухолифатининг ёрқин юлдузи, чорак асрдан кўп ҳаётини мухолифат оламида ўтказган, ўзбек мухолифатининг равнақ топишига баракали ҳисса қўшган, ўзларининг бетакрор ...

Вск расмий сайти қайтадан иш бошлади

Маълумки, Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг www.saylov2015.org расмий сайти 17 мартда хакерлик ҳужумига учради. Натижада расмий сайти ичидаги барча материаллар, ҳужжатлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400