Автобусда ёниб кетганларнинг ўлими бўйича тиббий экспертиза хулосаси берилиб, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди

Оқтўба вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиев Иргиз туманида ёниб кетган автобусда ҳалок бўлганларнинг ўлими юзасидан тиббий хулосани айтди.

— Биз туни билан ҳалок бўлганларнинг ўлими сабабларини ўргандик. Тадқиқотлар натижасига кўра, одамлар тутундан бўғилиб эмас, термик куйиш оқибатида вафот этган. Биз ўз ишимизни якунладик. Эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ишни давом эттиришлари мумкин.

Фожеа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон президенти топшириғига кўра бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди.

18-январь тонгда Актўбе области Ирғиз тумани ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобил йўлининг 1068 кмда Калибой аҳоли яшаш пунктидан 10 км узоқликда йўловчи автобус ёниб кетди. Setra русумли автобус (дастлабки хабарларда бу «Икарус» бўлгани айтилганди) бошқа транспорт воситаси билан тўқнашмаган, ҳаракатланаётган вақтида аланга олган. Автобус Қозоғистон жанубидан Россиянинг Қозон шаҳрига йўл олганди. Автобусда жами 57 киши бўлган, фақат 5 киши ундан чиқа олган, қолган 52 киши ҳалок бўлган. ОАВда қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Омон қолган 5 кишидан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани маълум. Айни вақтга келиб уларнинг шахси аниқланган. Улар 1988 йилда туғилган Аҳрор Исаков ва 1980 йилда туғилган Исроилжон Мирзааҳмедов бўлиб, уларнинг иккиси ҳам Наманган вилоятида истиқомат қилишади.

Ёнғинда жабрланганлар Оқтўба санавиациясига етказилди. Улар билан биринчи навбатда тез ёрдам шифокорлари учрашди. Бу ҳақда «BNews.kz» сайти хабар қилмоқда.

«5 нафар жабрланган олиб келинди. Уларнинг икки нафарида иккинчи даражали куйиш ҳолати кузатилмоқда. Учови эса углерод газидан заҳарланган. Уларга барча тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда», деб маълум қилди Оқтўба вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиев.

Травматологлардан сўнг жабрланганларга тиббиёт университетнинг психологлари ёрдам кўрсатди. Уларнинг сўзларига кўра, 25 ва 35 ёшдаги икки бемор психологик шок ҳолатда. Айниқса, ҳалокатда яқини вафот этган беморнинг руҳий аҳволи қониқарсиз.

Махсус комиссия таркибидаги манба Kun.uz нашрига маълум қилишича, айни вақтда автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 кишидан 31 нафарининг шахси аниқланган. Уларнинг аксар қисми Наманган вилоятидан бўлган.

Яқин вақтлар ичида шахсни аниқлаш ишлари якунланиб, марҳумларнинг рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик аёлнинг 6 яшар қизини москва полицияси тортиб олди

Клин шаҳрида (Москва области) ўзбекистонлик муҳожир аёлнинг ташқарига бир ўзи ўйнагани чиқиб кетган 6 яшар қизини полиция ходимлари олиб кетди. Бухоролик Феруза Ўткирова 17 ...

Самарқандда “долларчи” пичоқланди, бир неча минг доллари ўғирланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида номаълум шахслар халқ орасида “Абдулла долларчи” деб ном чиқарган тадбиркорни пичоқлаб кетди. (more…)

Андижон шаҳар ҳокими ишқий муносабатлари сабаб ишдан олинмоқдами?

Тўғри.уз'нинг хабар беришича шаҳар ҳокимининг ишқий муносабатлари мансаб фаолиятига путур етказган. Гарчи Раҳматуллаевнинг ишдан олиниши ҳамда бунга сабаб бўлган омиллар ...