Ҳалим Маманзаров: “Мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган жиноятчига айланиб қолдим?!”

Шаҳрисабз бош прокурори Ш.АШУРОВнинг туҳмат  айбловини туман суди тасдиқлагач:   –  мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга,  Ваколати даражасида қонуний чора кўриш учун нусхаси:  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Э.Т.Йўлдошевга.  “Шаҳрисабз 111” Маъсулияти чекланган жамиятининг ягона таъсисчиси ва раиси, Шахрисабз шахар, Беруний кўчаси, 20 уйда яшовчи нафақадаги меҳнат ветерани Ҳалим Маманазаров томонидан

 Т А К Р О Р И Й  О Ч И Қ   М У Р О Ж А А Т

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27, 35, 36, 44 –моддалари, “Хусусиймулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 24.09.2012 йилдаги қонунининг 9,11,12,13 23, 24 – ва  Ўз.Р.ЖПКнинг 484, 485 – моддалари тартибида.

1987 йилда Ислом Каримов Қашқадарё вилоятига раҳбар бўлиб келганида мен Шаҳрисабз шаҳар Ижроия қўмитасининг қурилиш ишлари бўйича биринчи муовини эдим. Ўша пайтлари шаҳар сув оқавасини қайта тозаловчи иншоат қурилиши чала қолган, кўп қаватли уйларга сув чиқмасди. И.Каримов антисанитар аҳволни кўриб: – Амир Темур даврида дунёни ҳайратга солган гўзал шаҳар товуқхонага ўхшаб қолипти.,  деб Коммунал хўжалик министрига расман мурожаат этгач сувни қайта тозалаш иншоати муддатидан 3 йил  олдин ишга тушганди. Ўша пайтлари Ислом Каримовнинг:  – қанийди бу гўзал шаҳарда абадий қолиш иложи бўлса., дегани хотирамда муҳрланиб қолган!

Ўша пайтда мен раҳбар бўлган “Шаҳрисабз ПМК -111” ташкилоти танлов асосида бош пудратчи бўлган Ломаносов номидаги Москва давлат университети буюртмаси билан 1975 йилда бошланган “Майданак” обсерваторияси қурилиши ҳам тўхтаб қолганди. Ислом Каримов бу қурилишга маблағ ундириш учун мени Москвага 8 марта юборди. Зарур маблағ ажратилгач, “Майданак” обсерваториясини 1990 йилда қуриб битказдик. Ўша пайтлар қурилиш жараёнида иштирок этган Герман Титов, Владимир Жонибеков каби косманавтлар, таниқли астрономлар билан бўлган ғаройиб ва сермазмун мулоқотлар ҳам кечагидай ёдимда. Германиядан (ФРГ) келтирилган ноёб телескоплар ўрнатилган ушбу расадхона бугунги кунда ҳам дунёдаги йирик стратегик аҳамиятга эга обсерваториялардан бири ҳисобланади.

Мен ҳар доим ота боболарим ўгитларига амал қилган ҳолда ҳаёт кечирдим.  Шу боис ҳалол пешона терим билан топган маблағларим билан Мустақилликдан кейин бошланган  хусусийлаштириш дастурига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб, мен ҳам ўз мулкига эга тадбиркор бўлган эдим.

Афсус, энди  ёшим етмишни қоралаган бир пайтда Шаҳрисабз туманини ишғол қилиб олган бир тўда маҳаллий бюрократлар бошимга солган мусибатлар туфайли нажот сўраб  Сизга мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман!

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 29.07.2015 йилдаги ҳукми билан: – мен яъни, «Шаҳрисабз-111» МЧЖ  таъсисчиси Ҳалим Маманазаров ва жамият бош ҳисобчиси Х.Н.Юлдошев Ўз.Р.ЖКнинг 167- моддаси,  2 –  қисми «а,б,в,г» бандлари, 184 – моддаси 2 – қисми «б» банди, 209 – моддаси 1 – қисми ва 227 –  моддаси 1 – қисми билан айбли топилиб, ЖКнинг 59,61-моддалари қўлланиб, 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 барабари миқдорида жарима жазосига., ҳукм этилганмиз.

Шаҳрисабз туман прокурори Ш.Т.Ашуров томонидан “Шаҳрисабз-111” МЧЖ мансабдор шахсларига., нисбатан 12.02.2015 йилда Ўзбекисистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси, 2-қисми, “в” банди билан (жиноят иши 1-жилд, 1-2 варақлари)  ғараз ниятда қасддан қўзғатилган № 7-36/2015-сонли жиноят иши шу туман прокуратураси иш ўрганувчиси С.У.Жалилов ўз юритувига олган. Иш ҳужжатларидан яққол кўриниб туриптики, С.У.Жалиловда юридик билим ва тажриба етарли бўлмагани сабабли дастлабки тергов ҳаракатлари 5 ойдан ортиқ давом этган.  Мен ягона таъсисчи бўлган “Шаҳрисабз-111” жамиятига улуш қўшган бирон даъвогар бўлмасада, “Шаҳрисабз ПМК—111” ташкилотининг собиқ ходими Назар Ражабов фуқаровий даъвогар сифатида терговга жалб этилиб, сўроқ баённомасига унинг номидан: – иш ҳақим ҳисобидан 1000 сўмни 1994 йилда ташкил этилган “Шаҳрисабз -111” жамоа корхонаси хазинасига улуш сифатида топширганман., МЧЖ мулкини ўзлаштирган айбдор шахсларга чора кўришни сўрайман., деган мазмунда сохта ариза киритилган?!  Бу маълумотнинг ёлғонлиги шундаки, ўша пайтда ходимларнинг маоши 85 – 100 сўм атрофида бўлгани ҳолда Н.Ражабовнинг иш ҳақидан 1000 сўмни ушлаб қолишнинг иложи йўқ?! Ушбу жамоа корхонаси “Қашқадарёқурилиш” трести таркибида бўлгани учун хусусийлаштириш бўйича барча улушлар шу трест кассасига топширилган. Тажрибасиз иш ўрганувчи терговчи С.Жалилов Н.Ражабов тилидан киритган ушбу ғирт туҳматдан иборат маълумот  Ўз.Р.ЖПКнинг 379-моддаси талабига мутлақа зид бўлсада, сохта важларга асосида тайёрланган айблов хулосасини туман прокурори тасдиқлаб судга юборди. Ёлғон кўргазма учун жавобгарликдан қўрққан Н.Ражабов: – 111-шўъба корхонасининг газетага берилган эълонлари бўйича йиғилишида қатнашганим йўқ., мени туман прокуратурасига тўсатдан чақириб сўроқ қилдилар ва Сиз улушдор экансиз., деб ўзлари сўроқ баённомаси ёзиб олди., бу улуш бўйича бировга даъвом ҳам, эътирозим ҳам йўқ. Бу тўғрисида бирор жойга ариза билан мурожаат қилган эмасман., деган мазмунда 28.07.2015 йилда ЖИБ Шаҳрисабз туман суди раиси О.Шукуровга ариза топшириб, жиноят ишининг 3-жилди 190-191 бетларига унинг номидан иш ўрганувчи С.Жалилов томонидан киритилган ёлғон маълумотни фош этиб., ўз фуқоролик бурчини адо этган!

Лекин, судья О.А.Шукуров “Суд ҳукми тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 23.05.2014 йилда қабул қилган № 07 сонли Қарорининг фуқаравий даъвогарликга оид 10-бандидаги: – фуқаравий даъвони қаноатлантириш ёки рад этилиши юзасидан суднинг қарори асослантирилиши лозим.,  деган раҳбарий топшириқга итоат этмасдан, судьялик қасамига хиёнат қилиб, жиноят иши туман прокурори томонидан ғараз ниятда қўзғатилганлигини тасдиқловчи Н.Ражабовнинг ушбу аризасини суд муҳокамасига киритмасдан мутлақа оқибатсиз қолдирган?!  Қасддан қўзғатилган ва қалбакилаштирилган сохта маълумотларга  асосланган айблов хулосасини кўр – кўрона тасдиқлаган суд ҳукмини адолатли дейишнинг ўзи гуноҳ!

Менинг қонуний мол – мулкларимни тортиб олишга бел боғлаган Шаҳрисабз туман ҳокими Ф.Норов, прокурори Ш.Ашуровларнинг буюртмаси бўйича, кексайган чоғимда: – Шаҳрисабз туманида 15 марта, Чироқчи туманида 5 марта, Косон туманида 1 марта, Ғузор туманида 5 марта, Қарши шаҳрида 4 марта, Қашқадарё вилоят судида 15 марта, Бухоро вилоятида 1 марта, Сурхондарё вилоятида 2 марта., жами 48 марта бўлиб ўтган барча суд мажлисларида ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилиб енгиб чиқанман ва  мен давлат рўйхатидан ўтган “Шаҳрисабз -111” МЧЖ ва унинг тасарруфидаги мол – мулкларнинг қонуний эгаси эканлигимни тасдиқловчи ушбу судларнинг ҳукм, қарор ва ажримлари бекор бўлмаган ва улар ҳануз ўз кучида турипти.

«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги 24.09.2012 йилдаги қонуннинг 12-моддасида: – Хусусий мулк ҳуқуқини амалга оширишга давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқоролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахларнинг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмайди., 13-моддасида эса: – Хусусий мулкга тажаввуз қилиш қонунга биноан таъқиб қилинади., дейилган.

Лекин Шаҳрисабз туман ҳокими Ф.Норов, прокурори Ш.Ашуров, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси бошлиғи Т.Ғофуров, ДСИ бошлиғи Ш.Эрдонаев, Кадастр бошлиғи Б.Мирзаевлар ўзаро тил бириктириб, манфаатдор бўлганлари ҳолда мансаб ваколатларидан фойдаланиб сохта тадбиркор Одил Жўраевни қўллаб турли жирканч усуллар менинг қонуний мулкимга тажоввуз қилишиб, бир гуруҳ бўлишиб бир неча йиллардан буён фитна уюштиришда давом этмоқдалар. Оқибатда менинг тадбиркорлик ишларим бир четда қолиб, умрим ҳимоя сўраб Бош прокурор, Олий суд маҳкамаларига шикоят ёзиш билан ўтмоқда.

Бу зўравонларнинг фитналари оқибатида соғлиғим ёмонлашди, қанд касалига чалиниб, доимий даволанишга муҳтожман.  2014 -2015 йилларда топширган даъво аризаларим бўйича Қашқадарё вилоят савдо – саноат палатаси ҳам бирор  амалий ёрдам бермасдан, аксинча сарсон қилмоқда. Шу сансалорлик, тажоввузлар оқибатида мол – мулким талон, ўзим хонавайрон бўлгани учун шахсан Сизга мурожаат этишимнинг яна бир сабаби қанча фермерларни уриб, сўкиб, пишиб ҳосилга кирган экинларни ҳайдатиб пайхон этгани учун  “ОЗОДЛИК радиоси “Шаҳрисабз туман Бош прокурори” деган ном билан машҳури жаҳон қилган Шерали Ашуров олдин Бош прокуратурада ишлаган қўли узунлардан бўлгани боис, мансабидан фойдаланиб содир этган қилмишлари учун жавобгар бўлиш ўрнига Китоб туманига прокурор этиб тайинлангач, мени энди ҳатто Бош прокурор И.Б. Абдуллаев ҳам қўлламаслиги, ўзимни ҳатто Олий суд орқали ҳам ҳимоя қилаолмаслигим аён бўлгач, мамлакатимиз президентига мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман…

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

24.09.2012 йилда Сиз имзолаган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 24-моддасида: – давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди. Ушбу қонун кучга кирганидан кейин хусусийлаштирилган мол-мулк бўйича хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек суд томонидан ташаббус билан чиқишга йўл қўйилмайди., дейилган. Нақадар адолатли қонун!

Лекин, Сиз имзолаган ушбу қонунни ҳам менсинмасдан Шаҳрисабз туман ҳокими Ф.Норов биринчи марта: 30.05.2014 йилда Шаҳрисабз шаҳар, Ғ.Ғулом кўчаси 8-уйда жойлашган менинг хусусий мулкимдан иборат 2769.0 кв.метр майдондаги маъмурий бино ва иншоатлар комплекисини ҳеч қандай тўловсиз Қашқадарё вилоят қўриқлаш бошқармаси балансига ўтказиб бериш ҳақида., қарор чиқарганида менинг аризам асосида вилоят прокуратураси топшириғи билан туман прокурори Ш.Ашуров ушбу ноқонуний қарорни бекор қилиш тўғрисида протест киритишга мажбур бўлганди!

Туман ҳокими Ф.Норов 30.09.2014 йилда иккинчи марта:  – ушбу маъмурий бино ва иншоатлар комплексини ҳеч қандай тўловсиз Қашқадарё вилоят қўриқлаш бошқармаси балансига ўтказиш тўғрисида Х-243/6-сонли қарор чиқаргач., менинг Республика Бош прокурорига шикоятимдан сўнг туман прокурори Ш.Ашуров 12.02.2015 йилда протест келтиргач., туман ҳокими 23.02.2015 йилда ўз ноқонуний қарори иккинчи марта бекор қилишга мажбур бўлди.;

На қонунни, на ўзини ҳурмат этмайдиган туман ҳокими Ф.Норов менинг ҳуқуқларимни поймол этишга қасдлашгани шунда кўринадики, у ушбу объектларни Қашқадарё вилоят қўриқлаш бошқармаси балансига ҳеч қандай тўловсиз ўтказиб бериш тўғрисида 11.04.2015 йилда учинчи марта чиқарган № 679/04-сонли қонунга хилоф қарор ҳануз ўз кучида турипти. Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, ана шундай тутуруқсиз қарорлар чиқариш касалига мубтало бўлган ҳуқуқий саводсиз кимсанинг Сиз вилоят раҳбари бўлган пайтингизда ҳар куни икки марта хабар олиб кетадиган гўзал Шаҳрисбз туманига ҳоким бўлишга маънавий ҳақи борми?!

Тадбиркорлар мулкини талаб бойлик орттиришни асосий касб қилиб олган, асли Касби туманидан бўлган уч ҳамқишлоқ: –  туман ҳокими Ф.Норов, “Шаҳрисабз Бош прокурори” Ш.Ашуров, туман ДСИ бошлиғи Ш.Эрдонаевлардан иборат ушбу уюшган коррупцион гуруҳ учун Президент қарориям, қонун ҳам бир тийин!

Шу боис, менинг шикоятим асосида ҳамтавоғи бўлмиш туман ҳокимининг қарорига икки марта протест келтиришга мажбур бўлганидан дарғазаб бўлган туман “бош прокурори” Ш.Ашуров туман ҳокими безбетларча учинчи марта чиқарган қонунга хилоф қарорга бўйсунишни талаб қилиб мени: – сен ўғрисан., деб қаттиқ ҳақорат қилиб, сўнгра ўзининг тутуруқсиз протестларини хаспўшлаш учун ғараз мақсадда 2015 йил 12 февраль санаси билан менга ва бош ҳисобчимга нисбатан сохта важ асосида жиноий иш қўзғатиб, “Шаҳрисабз -111” МЧЖнинг 5 йиллик  фаолиятини тўлиқ қайта тафтишдан ўтказди. Амалдаги қонунчилик талабига биноан назорат органи қарори билан бир марта тафтиш ўтказилган ташкилотнинг ўша даври бўйича қайта текширув ўтказишга йўл қўйилмасада, у зўравонлик билан шу қонунбузарликни амалга оширди.

Ушбу жиноят иши ғараз ниятда, фақат ўч олиш учун қўзғатилганлиги яна шунда яққол кўринадики, Шаҳрисабз туман прокуратурасининг терговчиси, 1-даражали юрист Д.Қ.Маҳмудовнинг 2014 йил апрелдаги “Ҳужжатли тафтиш тайинлаш” қарорида: – Жўраев Одил Тўхтаевич “Шаҳрисабз – 111” шўъба корхонаси раиси, маъсул мансабдор шахс бўлгани ҳолда ғараз ва паст ниятларда “Қашқадарёқурилиш” МЧЖ таъсисчилигида ташкил этилган ва 327 нафар улушдорларнинг улушлари ҳисоб – китоб қилинмасдан, шўъба корхонасининг 30 965,5 минг сўм устав фондини 21840,6 минг сўмга камайтириб кўрсатиб, улушдорлар реестрида бўлмаган 6 нафар фуқаро таъсисчилигида устав фонди шакллантирилди деган сохта йиғилиш баённома асосида “Шаҳрисабз 111” шўъба корхонаси негизида “Шаҳрисабз 111 сонли”  МЧЖ ташкил этган., деб мавқени суистеъмол этган асосий айбдор сифатида кўрсатилган.

Терговчи Д.Маҳмудовнинг ана шу қарори асосида “Шаҳрисабз -111” МЧЖ фаолияти бўйича туман ДСИ ходими А.Диёров томонидан 2014 йилнинг 26 май санасига қадар фаолияти тўлиқ текширилиб далолатнома тузилган. Ана шу далолатнома асосида ЖКнинг 205-моддаси, 2-қисмининг “в”, 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят ишида терговчи Д.Маҳмудовнинг қароридаги “бош қаҳрамон” О.Жўраев ғойиб бўлиб, асосий жавобгар мен бўлиб қолганман?! Мазкур иш ЖИБ Шаҳрисбаз туман судининг 03.06.2014 йилдаги ажрими билан Олий Мажлис Сенатининг 12.12.2013 йилдаги амнистия тўғрисидаги қарори 6-банди қўлланиб, ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми, 2-бандига асосан айбдорлик масаласи ҳал этилмай туриб тугатилган. Ушбу тафтиш ва суд можороларини эслашдан мурод шулки, айнан шу туман прокурори қўзғатган жиноят иши бўйича, айнан шу туман ДСИ томонидан 2014 йилнинг 26 май кунига қадар мен раҳбар бўлган МЧЖ фаолияти текширилган ва иш тугатилгани ҳақида суд ажрими мавжуд бўлгани ҳолда, 12.02.2015 йилда қўзғатилган жиноят иши бўйича МЧЖнинг 2010 – 2014 йилларга тегишли ўтган беш йиллик фаолияти бўйича яна ушбу қонунга хилоф ўтказилган тафтиш оқибатида яна биз такроран, айни бир ҳолат бўйича иккинчи марта жавобгарликга тортилдик?! Ҳатто, инквизация даври судлари ҳам битта жиноят учун бир одамни икки марта осишга рухсат бермаган!

Шаҳрисабз туман ДСИ томонидан 2014 йилнинг 26 май кунига қадар мен раҳбар бўлган МЧЖ фаолияти бўйича 04.06.2015 йилда Яккабоғ туман ДСИ катта инспектори Шамил Мейлиев томонидан инвентаризация ўтказилган, текширув натижалари асосида ушбу ишни кўрган суднинг ажрими мавжуд. Инсон тақдирига нописанлик, манманлик шу даражага етганки, ҳатто, туман прокурори Ш.Ашуров 15.02.2015 йилда тасдиқлаган қарорда: – № 7-36/2015 – сонли жиноят иши бўйича “Шаҳрисабз – 111” МЧЖда охирги текшириш кунидан 2015 йилнинг 12 февраль кунига қадар молиявий – хўжалик фаолияти тўлиқ ҳужжатли тафтишдан ўтказилсин., деб текшириш муддати аниқ кўрсатилган. Яъни, охирги текшириш санаси 2014 йил 26 май куни бўлгани ҳолда  2012 йил 05 июлда ишга қабул қилинган ва 02.05.2014 йилда ишдан бўшаган бош ҳисобчи Х.Юлдашов қандай асосга кўра 26.05.2014 йилдан 12.02.2015 йилгача бўлган тафтиш субъектига мутлақа алоқаси бўлмаган даврдаги молиявий фаолият учун жавобгарликга тортилиши мумкин?! Қонун ва оддий ҳаёт мантиғига кўра мумкин эмас, лекин шундай бўлди, бўлмоқда!!!

Қонунда белгиланган 6 ой ўрнига, ўзбошимчалик билан корхонанинг 5 йиллик фаолиятини тафтиш этиш орқали мансаб ваколатларидан четга чиқиш жиноятини содир этган ушбу солиқ ходимларига қонуний чора кўриш ҳақида туман ДСИ бошлиғи ва туман покурорига 22.07.2015 йилда адвокатим А.Расулов орқали ариза топширсамда ҳеч қандай чора кўрилмади?!

ДСИ ходимларининг қонунга хилоф тафтиш натижаларига асосланган мазкур жиноят ишидаги процессуал камчиликларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан кўр – кўрона чиқарилган ЖИБ Шаҳрисабз туман судининг 29.07.2015 йилдаги адлатсиз ҳукми қонуний кучга киргач, энди мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган жиноятчига айланиб қолдим?!

Қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган молу – мулкларимни тортиб олишга астойдил бел боғлаган Шаҳрисабз туман маҳаллий ҳукмдорларининг қонун ниқобидаги зўравонликлари ҳақида ҳаққоний тасаввурга эга бўлишингиз учун узоқ йиллардан буён давом этаётган бу қонунбузарликлар солномасини аниқ маълумот ва ҳужжатлар асосида хронологик тартибда баён этишга мажбурман.

 Мен “Қашқадарёқурилиш” трестига қарашли “ПМК -111” ташкилотига 1972 йилда ишга кириб, 1984 йилдан директорлик лавозимига тайинланганман. 1994 йил июнь ойидан Президент Фармонига асосан хусусийлаштириш жараёни бошланди. Қарор ижросини 1.5 – 2 ой муддатда таъминлаш талаб этилган, дастлаб рубль купонга, сўнг миллий валюта сифатида сўм муомилага кирган бир пайт. Ўшанда бир ишчининг ўртача ойлик маоши 85, 100, 120 сўм, пул тақчиллиги боис ана шу маош ҳам иккига бўлиб берилар эди.

Хусусийлаштириш дастурининг муддати жуда қисқа, дастлабки улушнинг 30 фоизини нақд пулда тўлаш шарт эди. Биз ”Қашқадарёқурилиш” трести қандай буйруқ берса бажаришга мажбур эдик. Биз қанча даъват этсакда, ишчи ва ходимлар: – давлат шунча мулкини бизга хусусий қилиб беришига ишонмаймиз., бунинг устига ортиқча пулимиз йўқ., деб улуш қўшишдан бош тортдилар. Трест раҳбари Рустам Рашидов ҳукумат қарорини бажар, ёки аризангни ёз., деб ҳадеб қистовга олавергач, отамдан қолган шахсий молларим, укамнинг ва ўзимнинг автомашинамни сотиб, қариндошлардан қарз олиб бўлиб – бўлиб дастлабки 30 фоиз тўловни ўз ҳисобимдан тўлашга мажбур бўлганман. Бунинг исботи, дастлаб  1994 йил 28 июлда 15 500 000 сўм купон топширганим тўғрисида ”Қашқадарёқурилиш” трести кассаси томонидан № 9 сонли тўлов паттаси берилган.  Шундан сўнг, сўмкупон ўрнига сўм чиқиб 1000 сўмкупон 1 сўмга яъни  28 июлда мен топширган 15.500 000 сўм купон 15 500 сўмга айланиб қолди?! Мен яна тўловни давом эттириб: – 1994 йилнинг 10 августь куни № 46 касса ордери асосида 24 000 сўм, 15 августь куни № 44-сонли касса ордери асосида 20 000 сўм,  17 августь куни № 47-сонли касса ордери асосида 14 000 сўм, 05 сентябрь куни № 45 –сонли касса ордери асосида 12 000 сўм, 09 сентябрь куни № 43-сонли касса ордери асосида 10 000 сўм, 14 сентябрь куни № 39-сонли касса ордери асосида 20 000 сўм, жами 115 500 (бир юз ўн бир минг беш юз) сўм топшириб, хусусийлаштирилаётган корхона устав фондининг 30 % улушини олдиндан ўз ҳисобимдан тўлаганман.

2004 йилда «Қашқадарёқурилиш» трестини  «Қашқадарёкурилиш” жамоа корхонасига ўзгартириш жараёнида таъсисчилар устав фондига киритган улушлар қонунийлигини ўрганган «Сармолия» аудиторлик ташкилоти мутахасислари У.Эгамбердиев ва С.Аллаёровларнинг хулосасига кўра: – 30 фоизлик тўлов тўлаб берилгани, қолган 70 фоиз тўловлар 1995 йилнинг январ – июл ойларида  шўъба корхонасини хусусийлаштириш фонди орқали тўлангани, ишчи хизматчиларнинг иш ҳақидан хусусийлаштириш жараёнида мулк сотиб олиш учун ҳеч қандай сумма ушлаб қолинмаган: – улуш тўлаганлигини тасдиқловчи гувоҳномалар мавжуд эмаслиги сабабли улар улуш талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар., дейилган. Ушбу аудиторлик хулосаси ҳам дастлабки 30 фоизлик тўловни корхона ходимлари эмас, мен томонимдан тўланганини тасдиқлайди ва буни трест кассасининг кирим ордерлари исботлаб турипти.

“Шаҳрисабз-111” шўъба корхонаси ҳукумат дастури асосида хусусийлаштирилган, асосий ҳиссадор мен бўлишимга қарамасдан, 2001 йили “Қашқадарёқурилиш” МЧЖ раҳбари Б.Тўлаев мени Китоб туман қурилиш шўъба корхонаси раҳбари, ўрнимга улушдор бўлмаган Одил Жўраевни тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқарганида бу тадбир замирида қувлик бўлганлигини кеч англадим.

10.04.2007 йилдаги умумий йиғилишда “Қашқадарёқурилиш” МЧЖ бошқарувининг ажратиш тўғрисидаги розилик хати муҳокама этилиб, шўъба корхонаси “Қашқадарёқурилиш” МЧЖдан ажралиб чиққан, мустақил ташкилот сифатида Ўз.Р.ФКнинг 51-моддасига асосан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказишга тақдим этилган. Айни пайтда 2009 йил 22 августда давлат рўйхатидан ўтган ва мен ягона муассис бўлган ана шу ташкилот “Шаҳрисабз 111” МЧЖ деб аталади

Номлари ўхшаш бўлсада, О.Жўраев мазкур жамиятнинг катта суммадаги мулкларни талон – тарож этганлиги билан боғлиқ жиноятини яшириш мақсадида сохта ҳужжатлар асосида ташкил этган “Шаҳрисабз 111 – сонли” деб номланган сохта ташкилотга мен ягона таъсисчи бўлган “Шаҳрисабз 111” МЧЖнинг мутлақа алоқаси йўқлигини била туриб на тергов, на суд даврида ҳуқуқий баҳо беришни истамадилар?!

Мулкдор сифатида менинг ҳақ – ҳуқуқларимни поймол этиш мақсадида чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 29.07.2015 йилдаги ҳукмини  қуйидаги асосларга кўра қонунга хилоф равишда чиқарилган деб ҳисоблайман:

2007 йилда нафақа учун ҳужжат тайёрлаб юрган пайтимда, мен ягона ҳиссадор бўлган “Шаҳрисабз-111” корхонасига қарашли маъмурий ва ёрдамчи бинолар сотилганидан хабар топдим. О.Жўраевдан сўрасам у:  –  қарзимиз бўлгани учун хўжалик суди қарори билан бу бинолар 180 млн. сўмга сотилди, шундан 90 миллиони солиқ тўловлари., мени бунга Шаҳрисабз туман суд ижрочилари мажбур қилдилар., деб жавоб бергач, бу ҳақда “Қашқадарёқурилиш” трести раҳбари Б.Тўлаевдан сўрасам:  – бу ишлардан хабарим йўқ., деди. Қарши “Универсалсавдо” биржаси бошлиғига мурожаат этсам, у: –  ушбу бинолар 56 млн. сўмга сотилгани., ҳақида баённомадан нусха берди.;

  1. 2007 йилда О.Жураев шўъба корхонага тегишли:  – маъмурий бино, иссиқхона, омборхона, қоравулхона, хожатхона, молхона биноларидан иборат бозор баҳоси 500-600 миллион сўмлик 6 та объектни мулк эгаси розилигини олмасдан, ҳеч кандай ваколати бўлмаган ҳолда, кадастр ҳужжатларисиз манфаатдор бўлган ҳолда ҳақийқий баҳосидан ўн карра арзон 56 миллион сўмга Исломов Улугбек деган шахсга универсал биржа орқали сотиб юборган. Мазкур ишни кўрган ЖИБ Шаҳрисабз туман судининг 2013 йил 12 ноябрь кунги ҳукмида: – кадастр нархи бўйича 56.000 000 сўмга сотилган мулкларнинг нархи шубҳали эканлиги учун, мутахасислар хулосаси асосида аниқланган сўнгги кадастр нархи асосида 81.000 000 сўмни фуқаровий даъвогар Ҳ.Маманазаров фойдасига ундириш, ноқонуний сотилган кўчмас мулкларнинг кадастр ва бозор нархи ўртасидаги тафовут суммани жавобгарлардан фуқорлик суди орқали ундириш белгиланган. Шу ҳукм асосида айби исботланган «Кеш Азиз шифо» МЧЖ – 000 000 сўм, “Gulsar – Kesh” МЧЖ – 10.000 000 сўм тўлаган бўлсада, фуқаровий жавобгар О.Жўраев қолган 8.500 000 сўмни тўламасдан,  ижрочиларга: – етказилган зарар тўланди., деган сохта ҳужжат тақдим этгани учун ЖИБ Шаҳрисабз туман судининг 13.03.2915 йилдаги ҳукми билан 2 йил ахлоқ тузатиш жазосига жавобгар этилган.;
  2. Бундан ташқари О.Жўраев раҳбар бўлганидан фойдаланиб, Шаҳрисабз туман кўчмас мулк давлат Кадастр бошлиғи Б.Мирзаев билан ўзаро тил бириктирган ҳолда У.Исломовга 56.000 000 сўмга сотилган 6 та кўчмас мулкларга қўшиб, кадастр баҳоси 120.000.000 сўм баҳолансада, бугунги бозор баҳоси 2 миллиард сўмдан ортиқ қуйидаги:

            12х25 ҳажмли, баландлиги 7 метрлик спорт зали биноси;

             2 этажлик 6х12 ҳажмлик офис биноси;

             Қурилиши битмаган 12х24 ҳажмдаги икки қаватли меҳмонхона ва

            маиший хизмат биноси;

          6х6 ҳажмли, баландлиги 4 метрлик омборхона;

         2 та ушбу мажмуанинг ҳовли деворлари.;

Ушбу иншоатлар мажмуасида жойлашган ҳовуз ва фавворалар;

Дарвозахона биноси.;

Ташқаридаги бетон йўл ва йўлаклари.;

76 сотих ер майдони.;

   3.  Ичкари бетон майдон ва йўлаклардан., иборат кўчмас мулкларни ҳам ҳеч қандай ким ошди аукцион савдоси ўтказмасдан, мулк эгасининг розилигисиз, ушбу мулклар учун пул тўлангани ҳақида кирим ҳужжати бўлмаган ҳолда., хуллас ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғринча бериб юборсада бу мулклар учун корхона ғазнасига бир сўм ҳам пул кирим қилинмаган.;

4.  Шундан сўнг, У.Исломов ўз жиноий қилмишларини яшириш мақсадида    Шаҳрисабз туман давлат нотариал идораси нотариуси Таниқул Исматов билан жиноий тил бириктирган ҳолда сохта ҳужжатлар асосида гўё ўзиники деб ҳисоблаган жами 176.000.000 (56.000 000 +120.000 000) сўмлик ушбу кўчмас мулкларни турмуш ўртоғи номидаги «Кеш Азиз шифо» МЧЖга  04.2009 йилда ҳадя шартномаси орқали расмийлаштирган. У.Исломов вафот этган бўлсада., 10 та кўчмас мулк объекти атай яширилган ҳолда тузилган ушбу ноқонуний шартномани тасдиқлаган Т.Исматовнинг жиноий қилмиши тўғрисида туман прокурори Ш.Ашуровга жуда кўп мурожаат этсамда, у менга нисбатан содир этилган жиноятни яшириб, бирон чора кўрмади.;

  1. Бундан ташқари “Шаҳрисабз -111” шўъба корхонасига О.Жўраев раҳбар бўлган даврида ўзбошимчалик билан 327 нафар улушдорни рўйхатдан ўчириб, ўзи улушдор бўлмасада, шўъба корхона устав жамғармасини шакллантиришга алоқаси йўқ, яна 5 одамини улушдор деб кўрсатиб, “Қашқадарёқурилиш” МЧЖ раиси Б.Тўлаев, тадбиркорларни рўйхатга олиш инспекцияси бошлиғи Т.Ғофуров билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 04.01.2008 йилдаги № 1-сонли сохта йиғилиш баённомаси, таъсис шартномаси асосида янги “Шаҳрисабз 111-сонлидеб номланган янги МЧЖ тузган ва 21.01.2008 йилда рўйхатдан ўтказган?! Инспекция раҳбари Т.Ғафуровга бу қонунга хилоф десам, у “Қашқадарёқурилиш” МЧЖ бошқаруви раиси Б.Б.Тўлаевнинг 20.04.2007 йилдаги розилик хати ва буйруғини кўрсатгач ҳайрон бўлиб қолдим. Чунки, агар “Шаҳрисабз 111-сонли” МЧЖ “Шаҳрисабз -111” шўъба корхонаси негизида ташкил этилган, низоми ва таъсис шартномаси 10.04.2007 йилдаги умумий йиғилишда тасдиқланган бўлса, асосий ҳиссадор сифатида мен иштирок этмаган йиғилиш қарори ўз – ўзидан ноқонуний бўлиб қолади?!

  1. О.Жўраев ташкил этган сохта “Шаҳрисабз 111-сонли” МЧЖни бекор қилиш тўғрисида даъво ариза киритганимдан сўнг, ФИБ Шаҳрисабз туманлараро суди: – Одил Жўраев ўзбошимчалик билан ташкил этган “Шаҳрисабз-111- сонли” МЧЖ, Низоми, № 7160- сонли гувоҳномасини бекор қилиш, мол-мулкларни қонуний эгаларига қайтариш, етказилган зарарни жавобгарлардан ундириш, “Шаҳрисабз 111” шўъба корхонасининг ҳуқуқий мақомини тиклаш., тўғрисида 13.10.2008 йилда ҳал қилув қарори чиқариб адолатни қисман тиклади. Қисман деганим сабаби, О.Жўраев етказилган моддий зарарларни тўламасдан, суд қарори ижросини бажаришдан бўйин товлагач, мен холислик нуқтаи назаридан Шаҳрисабз туман газетасида 2009 йил 31 январь кун соат 10 да умумий йиғилиш бўлиши ҳақида эълон берсамда: – мен улушдорман., деган бирор шахс келмади. Биз ўша куни шўъба корхонаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказганимизда О.Жўраевнинг фаолияти қониқарсиз., деб топилиб ишдан бўшатилди ва мен ушбу мажлис қарори билан раҳбар этиб сайландим.;

  1. 2009 йил 31 январь кунги йиғилиш қарори асосида мулкий шакли ўзгарган корхонанинг янги низоми лойиҳасини тасдиқлаш учун 06 апрель куни йиғилиш бўлиши ҳақида эълон берсамда, яна ҳеч ким келмади. Бунинг сабаби, дастлабки рўйхат бўйича 327 нафар ходим улушдор деб қайд этилсада, улрдан бирортаси низом жамғармасини шакллантиришга бир сўм ҳам улуш қўшмаган. Шўъба корхонаси низом жамғармасини шакллантириш учун 30% улушни олдиндан тўлаганим тўғрисидаги тўлов патталарини тақдим этсамда, тадбиркорларни рўйхатга олиш инспекцияси бошлиғи Т.Ғофуров “Шаҳрисабз 111” МЧЖ низомини рўйхатдан ўтказишдан бош тортганидан сўнг, ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилиш учун барча ҳужжатларни тўплаб яна судга мурожаат этишга мажбур бўлдим.;

  1. ФИБ Шаҳрисабз туманлараро суди 2009 йил 19 июнь кунги ҳал қилув қарори билан даъвомни қаноатлантиргач, ушбу суд қарори асосида 22.08.2009 йилда 8184-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган “Шаҳрисабз – 111” МЧЖ Низомининг 1.5-бандида: – жамият таъсисчиси Маманазаров Ҳалим.,1 бандида эса: – устав фонди миқдори 30 986 000 (ўттиз миллион тўққиз юз саксон олти минг) сўм маблағ кўринишидаги мулкий улуш., деб қайд этилган. Олдин шўъба корхона, сўнг МЧЖга айланган ушбу жамият низомида кўрсатилган 30. 986 000 сўм, фақат менга тегишли ва улушдорлар рўйхатида бор, ёки йўқлигидан қаътий назар бошқа ҳеч ким, то бугунги кунга қадар бир сўм ҳам улуш қўшмаган! Шу боис № 0007544-К-сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳномада: –  мазкур МЧЖ собиқ “Шаҳрисабз-111” шўъба корхонаси негизида қайта ташкил этилди., дейилган ва  “Шаҳрисабз-111” МЧЖ расман – “Шаҳрисабз 111” шўъба корхонасининг ҳуқуқий меросхўри эканлиги қўшимча маълумот тарзида алоҳида қайд этилган.;

  1. “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари” тўғрисидаги қонунда: – хусусий мулкга тажаввуз қилиш қонунга биноан таъқиб қилинади., дейилган. Агар, мен ва бош ҳисобчи Х.Юлдошевга қўйилган айбловлар хар бир эпизод бўйича таҳлил этилса, суд тергов органи айбловини кўр-кўрона тасдиқлагани аён бўлади. Яъни, давлат рўйхатидан ўтган низом ва таъсис ҳужжатларида мен “Шаҳрисабз-111” МЧЖнинг ягона таъсисчиси эканлигим аниқ қайд этилсада, тергов органи менга 15.04.2014 йилдаги «Шаҳрисабз-111» МЧЖ умумий йиғилиши қарори ва шу кунги 02-сонли буйруқни қалбакилаштириб 23.000.000 сўмлик “Нексия” русумли автомашинани ўзига ҳадя қилиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган., деган қонун мантиғига хилоф айблов қўйган. Қонунга мувофиқ мулкнинг бир шаклдан бошқа шаклга ўтиши жиноят саналмайди. Мен ушбу мулкнинг қонуний эгаси бўлганим ҳолда, менга ушбу мулкини талон – тарож этди деган айблов туҳматдан бошқа эмас.;

  1. Суд даврида “Нексия” русумли автомашинанинг баланс нархи қанча туришлиги, бу автомашина «Шаҳрисабз-111-сонли» МЧЖ банкрот бўлган даврда суд бошқарувчиси томонидан 32.000,00 сўмга баҳолангани, автомашина яроқсиз ҳолдалиги баҳолаш ташкилоти ҳужжатлари тақдим этилганига (фото суратлари ҳам мавжуд) карамасдан, мен уни таъмирлаб сотганимдан кейинги баҳоси бўйича тергов органи чизган чизиқ бўйича ҳукм чиқарилган. Агар, автомашина фақат менинг ташаббусим билан баҳоланган такдирда суд шубҳа билдириши мумкин эди. Лекин, автомашинани МЧЖ банкрот бўлган вактда суд томонидан тайинланган мутахасис баҳоланган ва О.Жўраев талон – тарож этган  банкротлик қарзларини ўз ҳисобимдан тўлаганим бадалига тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилмай колган мол-мулклар қаторида бу машина менга қолдирилган. Шу боис шахсий буюмларимни қандай тасарруф қилсам мен ягона таъсисчи бўлган «Шаҳрисабз-111» МЧЖ тасарруфидаги ҳар қандай мол – мулкни ҳам шундай тасарруф этиш, сотиш ёки бошқа шахсга ҳадя қилиш ҳуқуқига эгаман. Агар, шундай бўлмаса давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори ва дастурлари ҳам ҳеч қандай мазмунга эга бўлмай қолади.;

  1. Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги 24.09.2012 йилдаги қонунининг 24 – моддасида – Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Хусусийлаштириш натижалари қайта куриб чиқилмайди ва бекор килинмайди» деб аниқ кўрсатилган. Суд эса маъсулияти чекланган жамият тўғрисидаги қонун талабига риоя этмасдан: – жамият бошқаруви олий органи, яъни иштирокчиларнинг умумий йиғилишини чақирмасдан, жамият иштирокчилари розилигини олмасдан 49.800.000 сўмлик маҳсулотларни жамият балансига кирим килмасдан ўзлаштириб  юборган., деган юқорида қайд этилган қонун мантиғига хилоф  айблов қўйган. Яъни, жамият мен томонимдан ташкил этилган таъсис шартномаси ёки унинг Низоми бекор этилган бўлмаса, ёки ҳақийқий эмас деб топилмаган ягона таъсисчи якка ўзим бўлганим ҳолда умумий йиғилишга яна кимни чақиришим мумкин. Ушбу ҳол нафақат қонун, ҳатто оддий ҳаёт мантиғига хилоф суднинг ушбу айблови ҳам менинг мулкий ҳуқуқларимни поймол этишдан бошқа ҳеч нарсага арзимайдиган қуруқ туҳматдан иборат бўлиб қолган.;

  1. Тергов органининг: – Ҳ.Маманазаров 49.800 000 сўмлик қурилиш материалларини ўзлаштириб юборган., деган айблови ҳам мутлақа ўз исботини топган эмас. ЖПК талабига биноан, судлар фақат суд мажлисида муҳокома қилинган важлар асосида ҳукм чиқаришлари шарт. Лекин, судья бу материалларни ўзимга тегишли МЧЖ идораси қуриш учун ишлатганим тўғрисидаги важларимни мутлақа текширмасдан туриб инобатга олмади. Суд инобатга оладими йўқми, айнан шу қурилиш материаллари асосида қурилган бино қад кўтариб турипти! Ана шу инкор этиб бўлмас важни тан олмаган Шаҳрисабз туман суди тергов органи юборган ҳар қандай айбловни тасдиқлашдек бемани юмуш билан машғул қўғирчоқ маҳкамага айланиб қолганлигини тасдиқлайди.;

  1. Менга қўйилган 0,98 га ерга солиқ тўламаган деган айблов ҳам мантиқсиз бўлиб, мен солиқдан қарздор эмасман. Шу боис, айнан Шаҳрисабз туман ДСИнинг даъво аризасига асосан Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 13.09.2010 йилдаги ҳал қилув қарори бўйича тайинланган тугатиш комиссияси бошқарувчиси С.С.Узоқов ана шу ер ва бошқа мулкларни рўйхатдан ўтказмагани учун кадастр хизматини қайта судга бергач, ФИБ Шаҳрисабз туманлараро судининг 2011 йил  27 октябрдаги ҳал қилув қарори билан туман Кадастр ташкилотига ушбу мулкни рўйхатга олиш мажбурияти юклатилган.  Агар, суд қарори ижроси таъминланмаса., мен айбдор эмасманку.;

  1. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 114-моддасида: – Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар. Муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир., дейилган.  Лекин, туман Кадастр хизмати бошлиғи Б.Мирзаев ҳатто Конституцияни ҳам менсинмасдан, ФИБ Шаҳрисабз туманлараро судининг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлагани оқибатида ушбу объект МЧЖ балансига киритилмади. Биз Кадастр хизмати бошлиғи Б.Мирзаев рўйхатдан ўтказишдан бош тортгани учун балансимизда бўлмаган мулк учун солиқ тўлашга ҳақимиз бўлмагани ҳолда, яна қандай қилиб солиқдан бўйин товлаш жиноятини содир этган бўлишимиз мумкин?! Аслида, туман прокурори на Конституция, на суд қарорини бажармаган Б.Мирзаевни жавобгарликга тортиши лозим эди.;

  1. Бундан ташқари «Банкротлик тўғрисидаги» қонуннинг  125- моддасида: –  банкрот деб топилган корхонага мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек, аввал ҳисобланган ва ундирилмаган мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади., дейилган. Ушбу МЧЖ 2010-2012 йилларда банкрот деб топилган. деб кўрсатилган бўлса-да, 2010 йил 13 сентябрдан – 2012 йилнинг 1-ярим йилигигача бўлган давр учун  ҳам  қонунга хилоф тарзда солиқ ҳисобланган. Судда ана шу асосли эътирозлар  билдирилсада  судья бу важлардан бирортасини кўрмасдан, кадастр бошлиғи Б.Мирзаевни судга чақириб ундан қандай асосга кўра МЧЖни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорини бажармадинг., деб сўроқ қилмасдан, тергов органининг юқоридаги қонунга зид айблови асосида бир ёқлама , ўта адолатсиз ҳукм чиқарди.;

  1. Судланувчи Х.Юлдошевга 2014 йилдаги ягона солиқни 14.653.652 сўм, ягона ижтимоий тўловни 12.3258,6 сўмга камайтириб кўрсатган деб айб эълон қилинган, ҳолбуки у 2014 йил май ойида ишдан бўшаган ва 2014 йил якуни бўйича солиқ органига ҳисобот такдим этмаган. Тергов органи ва суд уни фақат, у ишлаган давридаги солиқ органларига берган ҳисоботлар асосида айблашга ҳақли. Суд бу ҳолатга ҳатто эътибор бермасдан ҳукм чиқарди. Агарда, 2014 йил учун солиқдан яширилган сумма ҳисобот бўйича ҳисобланса, Х.Юлдошев зиммасига  2014 йил 1-чораги бўйича ҳисобланган сумма қолиши мумкин. Қолган 1-2-3 – чораклар учун тузилган ҳисоботларда унинг имзоси йўқ. Ўзбекистон Олий Суди Пленумининг «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида» 2013 йил 31 майдаги 08-сонли қарорининг 2 -банди 3 қисмида: – фойда ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни камайтириб кўрсатиш давлат солиқ хизмати органларига такдим этиладиган солиқ ҳисоботи ҳужжатларида солиқ солинадиган объект миқдорига оид ахборотни билатуриб пасайтириш томонига ўзгартиришда ифодаланади., дейилган. Ҳолбуки, судланувчиларнинг харакатида солиқ солинадиган базани камайтириб кўрсатиш ҳолатлари йўқ. Чунки, ушбу бу объект собиқ “Шаҳрисабз-111 – сонли” МЧЖ томонидан бизга топширилмаган. Шаҳрисабз туман ер ресурслари ва Кадастр хизмати ушбу иншоатга мулк ҳуқуқини берувчи гувоҳнома беришдан бош тортган. Мулк ҳуқуқи бўлмагач, бу объектни  балансга олиш имконияти ҳам йўқ. Судланувчи Х.Юлдошев ушбу объект борлиги билмаган, чунки у ишга кирган пайтда бу объект балансда бўлмагани учун ҳисоботда ҳам қайд этилмаган. Шу сабабли Х.Юлдошевнинг хоҳиш – иродасига боғлиқ бўлмаган ушбу ҳолатда унинг фаолиятида солиқдан яшириш ёки камайтириб кўрсатиш жинояти аломатлари мутлақа мавжуд эмас.;

  1. Суд ўз ҳукмида Ҳ.Маманазаров ва Х.Юлдошевлар ҳисоботнинг бирламчи ҳужжатларини қасддан йўқотган деб ЖКнинг 227- моддаси 1- қисми билан ҳам айбли деб топиши ҳам ҳаёт мантиғига хилоф. Мен ҳаваскор терговчи С.Жалиловга ушбу ҳужжатлар уйимда сақлангани, 2015  йил 6 апрель куни қўшним Наимжон Каримовнинг ҳовлимга туташ қурилган тандирхонасидан ўт чиқиши оқибатида Шаҳрисабз шаҳри, Беруний кўчаси, 20-уйда жойлашган икки қаватли ҳовлимнинг 16 та хонаси ичидаги рўзғор буюмлари, 340 м.кв. потолок пол юзаси, 700 м.кв майдондаги томи билан бутунлай ёниб кетгани оқибатида 300.000.000 сўм атрофида зарар кўрганимни тасдиқловчи Х.Сулойманова номидаги Республика судга оид қурилиш – техника экспертизаси хулосасини фотоҳужжатлар билан бирга тақдим этиб, бу иш бўйича тўпланган ҳужжатлар судда кўрилаётганлигини айтганман. Ушбу ҳол менинг хоҳиш иродамга боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса эканига судья О.Шукуров юридик баҳо бермасдан, менга энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида 2.960.000 сўм жарима жазоси тайинлади. Ҳолбуки, қасд аломати бўлмаган бахтсиз ҳодиса, қилмишнинг жиноийлигини истисно ҳолат саналади ва жиноят аломати йўқлиги учун жиноят саналмайди.   Бахтсиз ҳодиса туфайли уйимдаги ишхона ҳужжатлари ёниб кетганлигида бош ҳисобчи Х.Юлдошевнинг ҳеч қандай алоқаси бўлмасада унга ҳам худди шундай жазо қўлланилганлигини мутлқа адолатсизлик деб ҳисоблайман.;

  1. Тергов органи мени жиноятчига айлантириш мақсадида, мен чиқарган қарор ва буйруқни қалбакилаштирилган., деб ЖКнинг 209-моддаси, 1-қисми билан айблаган, муҳр, имзо ўзимники, бу ҳужжатларни сохталаштиришдан фақат ўзим зарар кўрадиган ҳолда., уни қандай аҳмоқона мантиқга кўра сохталаштиришим мумкин?! Лекин, судга бирорта сохта ҳужжат тақдим этилмасада иш ўрганувчи терговчи С.Жалиловнинг шахсий мулоҳазалари асосида иш юритган судья, шу сохта айблов билан менга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида, яъни 840.000 (ўн бир миллион саккиз юз қирқ минг) сўм жарима жазоси тайинлади.;

 

  1. “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” қонуннинг 11 – моддасида: – мулкдорларга хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан тенг шароит таъминланади., дейилган. Агар судья О.Шукуров туман судини хусусийлаштириб олган бўлмаса, нега у юқоридаги қонунга амал этмаяпти. Суд жараёнида тенглик мезони бузулгани яна шунда кўринадки, ҳукмнинг 5-бетида: – О.Жўраев мансаб мавқеидан қасддан фойдаланиб., 2014 йил 30 сентябрь куни бўлмаган умумий йиғилишни бўлган деб ғараз ва паст ниятда йиғилиш қарорини қалбакилаштирган., МЧЖнинг 466.924.242 сўмлик мулкларини тўловсиз Шаҳрисабаз туман ҳокимлиги ихтиёрига ўтказиб., жуда кўп миқдордаги жамият мулкини растрата йўли билан талон – тарож қилиб, жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар ва зиён етказган., дейилган. О.Жўраевга ЖКнинг 167-моддаси, 3-қисми, “а” банди билан айблов қўйилсада, суд унга ойлик маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш жазоси тайинлаб, айни шу  ЖКнинг 167-моддасининг енгилроқ 2-қисмини қўллагани ҳолда айби исбоьланмаган, мен яъни Ҳалим Маманазаровга эса:  – энг кам ойлик иш ҳақининг 150 барабари миқдорида 17.760.000 ( ўн етти миллион етти юз олтмиш минг) сўм жарима.,  яъни суд жараёнида айби тўлиқ исботланган О.Жўраевга нисбатан оғир жазо тайинлади?”.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 23.05.2014 йилдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги № 7 сонли қарорининг 1-бандига кўра: –  Суд ҳукми, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ёки бошқа таъсир чораси қўлланиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликга тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги ҳақида иш юритувининг асосий вазифаларини ҳал этадиган, суд муҳокамасига якун ясайдиган Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган одил судловнинг муҳим ҳужжатидир.

Агар, ЖИБ Шаҳрисабз туман судининг 29.07.2015 йилдаги ҳукми ҳуқуқий жиҳатдан холис таҳлил этилса ана шу Олий суд Пленумининг “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида қайд этилган раҳбарий кўрсатмаларга умуман амал этмасдан ишнинг ҳақийқий ҳолатига хилоф чиқарилгани аён бўлади. Яъни, суд раиси О.А.Шукуров нафақат судланувчиларнинг асосли важлари ҳатто бошқа ўнлаб судларнинг ҳал қилув қарор ва ажримлари орқали исботланган важларни ҳам инобатга олмаганлиги оқибатида суд ҳукми мутлақа мавҳум ва ғирт туҳматдан иборат бўлиб қолган!

Судья О.Шукуров ўз қасамига хиёнат қилиб одил судлов мажлиси эмас, фақат ғараз ва паст ниятда сунъий жиноят иши қўзғатган туман прокурори Ш.Ашуровнинг топшириғини бажарганлиги қуйидаги ҳолатларда яққол кўринади! Яъни:

  • О.Жўраевнинг сохта тадбиркорлиги тергов даврида исботланиб, ЖИБ Шаҳрисабз туман судининг 13.03.2913 йилдаги ҳукми билан у: – 2 йил ахлоқ тузатиш жазосига жавобгар этилган.  Туман судининг раиси О.Шукуров буни билмаслиги ёки инкор этиши мумкин эмас. Чунки, ушбу суд ҳукмини унинг ўзи чиқарган.;
  • О.Жўраев ўзига тегишли бўлмаган мол – мулкларни талон-тарож этганлиги учун ЖКнинг 167-моддаси, 2-қисмининг “а,г” бандлари, 209-моддаси, 1-қисми ва 227-моддасининг 1-қисми билан айбдор топилиб, ЖИБ Шаҳрисабз туман судининг 12.11.2013 йилдаги ҳукми билан унга 28.08.2008 йилдаги Амнистия акти қўлланилган;
  • Мулкдор Ҳ.Маманазаровга етказилган моддий зарарни суд ҳукми асосида тўлаши лозим бўлган 8.500.000 сўмни тўладим., деб суд ижрочиларига қалбаки ҳужжат тақдим этганлиги учун унга нисбатан ЖКнинг 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖИБ Шаҳрисабз судининг 13.02.2015 йилдаги ҳукми билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган. Лекин, ҳозирга қадар О.Жўраевнинг ахлоқи тузалмаган, яъни у Шаҳрисабз туман суд ижрочиси Ш.Муҳаммадиевни йўлдан ургани натижасида у жавобгардан менинг фойдамга 8.500.00 сўм моддий зарарни ундиришни пайсалга солиб келмоқда…

Шаҳрисабз туманлараро судининг 2008 йил 13 октябрь ҳал қилув қарори билан таъсис шартномаси ва Низоми бекор қилинган. Туман “бош прокурори” Ш.Ашуров, туман ҳокими Ф.Норовлар ҳомийлигида менинг қонуний мулкимни тортиб олишга бел боғлаган О.Жўраевнинг “Шаҳрисабз 111– сонли” сохта МЧЖнинг қонуний мақомини тиклаш учун киритган даъво аризалари  ФИБ Чироқчи туман судида 2 марта, ФИБ Ғузор туман судида 2 марта, ФИБ Бухоро вилоят судида 1 марта, Қашқадарё вилоят судида 2 марта, ФИБ Сурхондарё вилоят судида 2 марта кўрилган ва барча суд инстанцияларида О.Жўраевнинг даъвоси рад этилган!

Қизиғи шундаки, Шаҳрисабз туман ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш инспекцияси бошлиғи Т.Ғофуров ушбу судларнинг деярлик барчасида иштирок этиб, туман ҳокими ва прокурорининг тошириғи билан сохта тадбиркор Одил Жўраевнинг даъвосини қувватлаб келган.

Мазкур ишни охирги марта кўрган Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди аппеляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2015 йил 02 июль кунги ажримида: –  Одил Жўраевнинг Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси зиммасига “Шаҳрисабз 111- сонли” МЧЖнинг янги таҳрирдаги Низомини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги шикоят аризаси юзасидан қўзғатилган фуқаролик иши иш юритувидан тугатилсин., дейилган.

Яъни, О.Жўраев  томонидан сохта ҳужжатлар асосида ташкил этилган  “Шаҳрисабз 111- сонли” МЧЖ  суднинг 02.07.2015 йилдаги ажримига асосан тугатилган ва яъни энди бундай ташкилот йўқ!

Юқорида қайд этилган судларнинг барча ажрим, ҳал қилув қарорлари судья О.Шукуровга тақдим этилсада, уларни инобатга олиш ёки рад этиш тўғрисида қонуний ажрим чиқармасдан туриб, қандай қонун мантиғига кўра ўз ҳукмига: –   фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туман судининг 2014 йил 20 январдаги ҳал килув қарорига асосан туман ҳокимлиги «Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси»га «Шаҳрисабз 111- сонли» МЧЖни қайтадан рўйхатга олиш мажбурияти юклатилганини ва қайта рўйхатга олиниб фаолият юритаётганлигини эътиборга олиб., деган ёлғон маълумотларни киритишга у шўрликни қандай қудратли куч мажбур қилмоқда?! Ахир, унинг қўлида ундан қонуний мақоми баланд ФИБ Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг: –  ФИБ Ғузор туман судининг 2014 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин., деган 2015 йил 10 февраль кунги ажрими туриптику?!

“Шаҳрисабз Бош прокурори” топшириғини бажаришга онт ичган О.Шукуров менинг мулкимни талон – тарож этгани учун икки марта, ҳужжатларни қалбакилаштиргани учун бир марта жиноий жавобгарликга тортилиб, ҳали жазо муддатини ўтамаган О.Жўраевнинг асли йўқ ташкилоти «Шаҳрисабз 111-сонли» МЧЖга: – менинг хусусий мулким бўлган «Нексия» маркали автомашина ва Ғ.Ғулом кўчаси 8 – уйда жойлашган 2-қаватли бинони кайтариш, О.Жўраев томонидан талон – тарож этилган деб эътироф этилган 49.800.000 сўмни ҳам унинг ўзига., қайтариш тўғрисида соғлом ақлга хилоф ҳукм чиқариб ўз ҳамкасбларини ҳам ҳайрон қолдирди?! Бу қонунга хилоф ҳукмларни бекор қилиш учун Худо берган умр елга соврулмоқда!

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сиз Президент бўлганингиздан буён тадбиркорларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиб келмоқдасиз. Лекин, вилоят раҳбарлари Сизнинг танқидларингизга парво қилмасдан мулкдорларнинг ҳуқуқларини ошкора поймол этишда давом этмоқда.

Бу коррупциянинг илдизи юқорига бориб тақалади. Чунки, 29.09.2015 йилдаги шикоятимни ўрганган Бош прокурор И.Абдуллаев: – бу ишни қонуний ҳал қилинглар., деб шахсан тоашириқ берсада, Қашқадарё вилоят прокурори С.Самадовдан беш ойдан сўнг 27.05.2016 йилда: – Сизга қўйилган айблов ва суд ҳукми тўғри., деган мазмунда, менинг  важларим на тан олинган, на рад этилмаган, мантиқсиз жавоб олдим.  Чунки, инсон қисматига лоқайд С.Самадов мулозимлари тайёрлаган жавобни имзолашдан бошқа ҳеч иш қилмайди. Бош прокурор ҳам топшириғи қандай бажарилганлини мутлақа назорат қилмайди!

30.10.2015 йилда Олий судга топширган мурожаатимга ҳам,  23.10.2015 йилдаги қўшимча шикоятимга ҳам ЖИБ вилоят суди раиси А.Маҳкамов жавоб бермади.

Бош прокурор И.Абдуллаев вилоятдаги аҳволдан мутлақа бехабар. Бунинг яққол мисоли: – пишган экинларни пайхон қилгани учун “Озодлик” радиоси зўравон  “Шаҳрисабз Бош прокурори” деб дунёга шарманда қилган Шерали Ашуров жавобгарликга тортилиш ўрнига Китоб тумани прокурори бўлди?!

Сохта суд ҳукми билан, ўз мулкини талон тарож этган жиноятчига айлантириб буткул хонавайрон этдилар! Қонун ниқобидаги туҳматчмлар дастидан дод деб ўзимни ўлдиришдан бошқа иложим қолмади! Чунки, туҳмату, фитналарнинг охири кўринмайди! Вилоятда қонун ишламайди. Президент, Сенат, Бош прокурор, Олий судга ёзган шикоятларим айнан менинг ҳуқуқларимни поймол этган зўравонларнинг ўзларига юборилмоқда! Бош прокурор, Олий суд ҳимоя қилмаса тадбиркорнинг умри судма – суд сарсонликда ўтса, ким ишлайди?!

Бир пайтлар “Майданак” обсерваториясини қурган қурувчи эдим, Шаҳрисабз собиқ туман ҳокими Ф.Норов,  собиқ прокурор Шерали Ашуровла уюштирган туҳматлар оқибатида ишим турли судларда 49 марта кўрилгач, энди туҳматчилар жазоланмаса адолат қарор топмаслиги аён бўлди!

 Мол – мулки таланиб, кесайган чоғимда хонавайрон бўлган тадбиркорнинг энди  Сиздан бошқа суянчи ҳам, ҳимоячиси ҳам йўқ! Бир кекса мулкдор сифатида мени ўз ҳимоянгизга олиб, юқорида баён этилган асосли важлар асосида Сиздан:

  1. Қонуний мулким бўлган биноларни вилоят ИИБ қўриқлаш хизмати бошқармасига тўловсиз ўтказиш тўғрисида уч марта ноқонуний қарор чиқарган Шаҳрисабз туман ҳокими Ф.Норов;

 

  1. Айбим бўлмагани ҳолда сохта маълумот асосида менга ва бош ҳисобчим Х.Юлдошевга жиноий иш қўзғатган Шаҳрисабз туман прокурори Ш.Ашуров;

 

  1. Ўзи тайёрлаган сохта маълумотлар асосида ЖПКнинг 488, 489 -моддалари талабига хилоф мени айблаб ишни судга оширган иш ўрганувчи терговчи С.У.Жалилов;

 

  1. Мол – мулкларимни рўйхатдан ўтказмасдан сарсон қилган туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси бошлиғи Т.Ғофуров;

 

  1. Асли, ноқонуний ўтказилган тафтиш хулосасига сохта маълумотлар киритган туман ДСИ раҳбари Ш.Эрдонаев ва унинг қонунбузар ходимлари А.Жалилов, Ш.Мейлиев;

 

  1. 10 дан ортиқ кўчмас мулкларимни била туриб бошқа шахсларга ноқонуний расмийлаштириб берган ҳатто, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасини менсинмасдан Шаҳрисабз туманлараро судининг 2011 йил 27 октябрдаги менинг фойдамга чиқарилган ҳал қилув қарори ижросини қасддан бажаришдан бўйин товлаган туман Кадастри бошлиғи Б.Мирзаев;

 

  1. Судьялик қасамига хиёнат қилиб, ўз мулкини талон-тарож этган деган аҳмоқона айблов билан мени жиноятчига айлантирган туман суди раиси О.Шукуров;

 

  1. Суд қарорлари асосида жавобгарлардан мулким ва пулларимни ундиришдан бўйин товлаб менга катта миқдорда моддий ва маънавий зарар етказган суд ижрочиси Ш.Муҳаммадиевларга қонуний чора кўрилишини;

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ЖПКнинг 22, 483, 484, 485, 488,489 – моддалари, “Суд ҳукми тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.05.2014 йилдаги № 07 сонли қарори, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 24.09.2012 йилдаги ҳамда бошқа инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид қонунларига хилоф ЖИБ Шаҳрисабз туман суди раиси О.Шукуровнинг  07.2015 йилдаги адолатсиз ҳукми бекор этилишида амалий ёрдам беришни;

 

  1. Ушбу мурожаатда номлари қайд этилган қонун ниқобидаги зўравонлар содир этиш эҳтимоли бўлган турли тажоввуз ва таъзийқлардан мени ҳамда оила аъзоларимни давлат ҳимоясига олишингизни –

СЎРАЙМАН!

 Ҳалим Маманазаров

 “Шаҳрисабз 111” Маъсулияти чекланган

жамиятининг ягона таъсисчиси ва раиси.

20.01.2018 йил.

+998906160015

Иловалар:

  1. ЖИБ Шаҳрисабз туман судининг 29.07.2015 йилдаги ҳукми;
  2. Гувоҳ Н.Ражабовнинг 28.07.2015 йилда ЖИБ Шаҳрисабз туман суди раиси О.Шукуровга топширган ариза;
  3. Шаҳрисабз туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК бошлиғи Б.Мирзаевнинг 19.06.2015 йилдаги № 764 – сонли маълумотномаси;
  4. 04.2009 йил, соат 10:00 да умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида эълон берилган Шаҳрисабз туман “Kesh”газетасининг 03.04.2009 йил № 14 –сони;
  5. “Шаҳрисабз – 111” МЧЖ Низоми ва гувоноҳмаси;
  6. “Шаҳрисабз -111 –сонли шўъба корхонаси ходимларининг 10.04.2007 йилдаги умумий йиғилиш баённомаси;
  7. Шаҳрисабз 111 –сонли шўъба корхонаси бошлиғи О.Жўраевнинг 11.04.2007йилда “Қашқадарёқурилиш” МЧЖ раҳбари Б.Тўлаевга янги МЧЖ тузиш тўғрисидаги мурожаат хати;
  8. “Қашқадарёқурилиш” МЧЖ раҳбари Б.Тўлаевнинг 20.04.2007 йилдаги МЧЖ тузишга розилик хати;
  9. “Шаҳрисабз – 111 сонли шўъба корхонасини ” Қашқадарёқурилиш” МЧЖ таркибидан ажралиб чиқишига оид  06.2007 йилдаги “Ажратиш далолатномаси”.;

PS:  барча иловалар 18.08.2016 йилда Перзидент девони қабулхонасига топширилган, ушбу мазмундаги мурожаат илвалари билан Қашқадарё вилоят прокурорига тақдим этилган ва улар № 7-36/2015-сонли жиноят ишида ҳам мавжуд.

PS: Жавобларни юқоридаги манзилга ёки, Тошкент шаҳридаги ишончли вакилим Х.Р.Асқаровнинг +998935531716 рақамдаги телеграми ёки унинг ham.asqar@mail.ru почтасига юбориш ҳам мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қуддусдаги тўқнашувларда 40 га яқин фаластинлик жароҳатланди

Қуддусда фаластинлик намойишчилар ва Исроил кучлари ўртасидаги тўқнашувда камида 42 киши жароҳатланди. Уларнинг 20 дан ортиғи шифохонага етказилганини Фаластиндаги Қизил Ярим ...

Журналистнинг ўлиги тиригидан қиммат

Журналистни қамаш, қийнаш, ўлдириш ўтакетган ахмоқ ва реалликдан узоқлашган сиёсатчининг иши. Журналист ким у? Оддийгина жамоатчилик хабарчиси. Унда яширин ҳужжатларга, ...

Самарқандда миб ходими 600 доллар пора билан қўлга тушди

Фарид Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлимида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400