ШАЙБОН УЛУСИ ВА АБУЛХАЙРХОН ДАВЛАТИ

Тарихий манбалар ва тадқиқотларда XV асрнинг 20-йилларида Қипчоқ Даштининг шарқий ерларида ташкил топган 40 йилдан зиёдроқ яшаган Абулхайрхон (1428-1468) давлатини ва Туркистон ҳамда Мовароуннаҳрда ташкил топган Муҳаммад Шайбонийхон (1410-1510) давлатларини кўчманчи ўзбеклар давлати деб аташган.

Аввало, бу номга тўхталсак, ҳозирда биз унга уч мулоҳаза бўйича қўшила олмаймиз:

1. Бу давлатларнинг асосий аҳолиси мол-чорвачилик билан шуғулланадиган бўлгани ҳолда, шунингдек, уларнинг таркибига Сирдарёнинг қуйи қисмидаги, қисман Хоразм воҳасининг чеккаларида деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи уруғ ва қабилалар ҳам кирган Бу ҳолга олим Б.В.Лунин ҳам эътибор бериб «Ўзбеклар фақат кўчманчи чорвадорлардангина иборат бўлиб қолмасдан, уларнинг орасида Амударёнинг қуйи оқимларида яшаган деҳқонларнинг маълум муддатларда экин ерларига келиб жойлашуви, ўз ерларига эга бўлган қабилалар ҳам бор бўлган»лигини кўрсаттан эди.1

2. Бу давлатнинг асосий аҳолиси географик маънода ҳам Қипчоқ Дашти аҳолиси дейилган.

3. Икки дарё оралиғидаги ўтроқтурк-чиғатой халқлари уларни кўчманчи эмас, даштлик деб аташган. Худди шундай аташ биринчи манбаларда ҳам учрайди (Масалан: «Дашт ва Туркистон сипоҳи*).2 Шунинг учун ҳам биз кўчманчи деган атама ўрнига дашт ўзбеклари атамасини қўллаш тўғри деб ҳисоблаймиз.
Мазкур давлатларнинг ижтимоий-сиёсий тузумини ўрганмасдан Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихини чуқур тушуниш мумкин эмас. Бир вақтлар Хуросонда ташкил топган Салжуқийлар даалати қандай мавқега эга бўлган бўлса, мазкур давлатлар ҳам Марказий Осиё ва Қозоғистон учун ана шундай катта аҳамиятга молик бўлади.

 

XIV асрнинг бошларидаёқ Жучи улуси икки мустақил давлатга, Кўк Ўрда, тарихда Олтин Ўрда дейилган ва Оқ Ўрдага бўлиниб кетганлигини биз юқорида кўриб ўтдик.

«Ўзбеклар мамлакати» деб аталган Оқ Ўрда таркибига Шайбон улуси ҳам кирган. Тарихчи олим Абулғоззининг ёзишича, Шайбон бу улусни 1238 йидда Ботухондан олган.3 Унинг аниқ чегарасини белгилаш қийин бўлсада, ёзда Урал тоғининг этаклари, Тобол, Урал (Ёйиқ), Илек, Ирғиз дарёларининг ўрта оқими, қишда эса Сирдарёнинг қуйи оқими, Чу, Сарисувнинг қуйи оқими, Қорақумда қишланган.

Дашт ўзбекларининг давлати ташкил топиши арафасида XV асрда Шайбон улуси ҳам майда-майда хонликларга бўлиниб кетиб, XV асрнинг 20-йилларида бир неча мустақил хонлик мавжуд бўлган. Ўзбеклар асосан уч тоифадан, яъни қабилалар иттифоқидан, Шайбон улусига кирган қабилалардан (шайбонийлар), қозоқлардан ва манғитлардан ташкил топган бўлиб, улар орасида сиёсий ҳокимият учун шиддатли кураш борган. Собиқ шўролар тарихчиларидан А Якубовский шу даврдаги ўзбек зодагонларининг эроний зодагонлардан ўзига хос фарқли томонларига эътибор бериб: «Албатта, у ўзи бир неча ютуқларни қўлга киритган, ҳарбий ишни, яхши отларни, лочин овини, каптар учиришни, эчки, хўроз уриштиришни, бедана боқиш ва шунга ўхшаш ишларни яхши кўрар эди. Лекин шунга қарамасдан, айниқса XV асрнинг иккинчи ярмида маданий жиҳатдан эроний зодагонлардан юзакироқ қарагандагидек қолоқроқ, ёввойироқ эмас эди», деб жуда тўғри таъриф берган эди. 4* Ҳокимият учун кураш дастлаб манғит улусида Урал ва Эмба дарёлари ўртасида юз бериб, улар Жумодуқхон улусига қарши (Орол денгизининг шимоли, Сарисув ва Эмба дарёлари ўртаси) кураш олиб бориб, манғитлар 17 минг кишилик армияни Жойтор-Жолқин деган жойда тор-мор қиладилар. Бу воқеалар тарихчи олим Б.Аҳмедов томонидан араб ва форс тилларидаги биринчи манбалар асосида ёритиб берилган.5 Мазкур жангда армиянинг Жавонғори (сўл қанотига) қўмондонлик қилган Абулхайрхон ҳам асир олинди. Кейинчалик у Шайбонийлар наслидан бўлганлиги учун қўйиб юборилади. Келгуси йили Абулхайрхон Қипчоқ Даштидаги турк-мўғул қабилаларининг 200 дан ошиқ саркардаларини қўллаб-қувватлашлари орқали «Улуғ хон» деб эълон қилинган. 1428-1429 йилнинг ўзидаёқ Абулхайрхон бошчилигидаги дашт ўзбеклари ғарбий Сибирдаги Тура шаҳрини босиб олдилар. Шаҳар эса 1446 йилгача дашт ўзбеклари давлатининг пойтахти бўлиб қолди. Жуда қисқа бир вақт ичида Абулхайрхон майда бўлакларга бўлиниб кетган Шайбон улусининг катта бир қисмини бирлаштириб, ўз давлатини Олтин Ўрдадан мустақил деб эълон қилди ва 1431-1432 йилларда Хоразмни ишғол қилиб, «Улуғ хон» унвонини қабул қилди. Аммо кўп ўтмай вабо касали тарқалгани учун улар уни ўз қўлларида узоқ тута олмасдан ташлаб чиқиб кетадилар. 1446 йилда у ўзининг кучли рақиби Мустафохон устидан ғалаба қозонди. Шу йили Темурийларга тегишли бўлган Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган Сиғноқ, Оққўрғон. Арқуқ ва Ўзган шаҳарлари босиб олиниб, дашт ўзбеклари давлатининг пойтахти Турадан Сиғноққа кўчирилади Бу давлатга ҳозирги Қозоғистоннинг катта бир қисми, Ғарбий Жанубий Сибир ва Хоразмнинг ғарбий-жанубий томонлари кирар эди. Ана шундан бошлаб кўчманчи ўзбеклар Темурийлар давлатининг қўшнисига айланиб, уларнинг тахт учун бўлган можароларида гоҳ унисини, гоҳ бунисини қўллаб Темурийлар давлатининг сиёсий ҳаётига фаол аралаша бошладилар.

Хоразмга иккинчи марта 1435 йилда ҳам бостириб кириб уни талон-торож қилдилар. 1446 йилда ўзбек хонларидан Мустафохон Абулхайрхондан зарбага учраб, Урганч шаҳрига қараб юрди, уни босиб олиб аҳолисининг бир қисмини ўзи янгидан қурган Вазир шаҳрига кўчирди. Аммо 1462 йилда Султон Ҳусайин Бойқаро Мустафохонга қарши қўзғолон кўтарган шаҳар халқи билан тил бириктириб. уни Мангқишлоққа қувиб юборди ва шаҳарни ўзи эгаллади. 6 Абулхайрхон ўзининг рақибларини ҳар хил йўллар
билан таъқиб қилган Улардан бир қисми Олтин Ўрда хони Бароқхоннинг ўғиллари Гирайхон на Жонибек хонлар унинг таъқибидан қочиб Мўғулистон хони Исобуғахон (Эсон Буқо) ҳузурига келганлар. Бу хон эса уларга Ғарбий Мўғулистон деб ҳисобланувчи жойлардан Чу водийси ва Еттисув ўлкаларининг бир қисмини берган. Ана шу жой кейинчалик Абулхайрхон таъқибидан қочган султонлар учун бошпанага айланиб, 1465-66 йилларда Гирайхон ва Жонибекхон Қозоқ хонлигига асос солдилар. Орол бўйларидаги даштнинг катта қисмини ўз ичига олган Қозоқ давлати вужудга келди. Ўша даврларда «Қозоқ» деб тахт-ҳукмдорлик учун курашиб муваффақият қозонолмаган, ўз уруғи, қабиласи ҳамда сулоласидан ажралиб кетган кишиларни айтишган.

ЗИЁДУЛЛА МУҚИМОВ
ШАЙБОНИЙЛАР ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ


1 Лунин Б.В Средняя Азия в научном наследии Отечественного востоковедения – Т . Фан, 1979. с .-145.

2 Абдулланома. 1-жилд. Т.: Шарқ. 2000. 294-бет.
3 Абулғози Шажараи турк. – Т.: Чўллон. – 1992, 112-6.
4 Якубовский А.Ю. Черть! обшсственно культуркой жизни элохи Алишера Навои. С.-16.

5 Аҳмедов Б. Ўэбекларни келиб чиқиш тарихшин. — Т : Фан 1992. Ўэбек улуси. – Т Фан. 1992

6 Батафсил қаранг Аҳмедов Б. Хоразмнинг XV асрдаги сиёсий тарихидан , Тарихдан сабоқлар. 162-170- бетлар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“россия, россия азамат ўлка”

Россияга, россияликларга ачинаман. Нега дейсизми? Шунча катта ҳудуд, қазилма бойликлар, моддий ва илмий салоҳияти борлигига қарамай, мамлакат тараққиёти охирги 30 йилдан бери ...

Россиянинг босқинчилик сиёсати сабаб очарчилик ва қашшоқлик бӯлган

Урушлар, қўзғалонлар ва турли туман жанжаллар тарихда халқ учун ҳеч қачон хайр ва барака олиб келмаган. Буларнинг барчаси халқни қашшоқликка, очарчиликка ва яшаётган ...

Абдуллахон (шарқий туркистон хони)

АБДУЛЛАХОН ( 17-аср) -Шарқий Туркистон хони (1638 —70). 1638 йил Ёркенд тахтига ўтирган. Абдуллахоннинг хонлик даври қирғиз ва қалмоқларга қарши урушлар ва ўзаро низоларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400