Қозоғистонда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари яна бир фожиадан қутқарилди

Қозоғистонда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари яна бир фожиадан қутқарилди

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тушган иккита автобус Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги трассада тўхтаб қолди.

Полиция 21 январь куни Остона – Петропавловск трассасида Van Hool русумидаги автобус тўхтаб қолгани ҳақида хабар олди. Автобус Петропавловск-Сариоғоч йўналишида қатнаётган эди. Маълум бўлишича, кучли совуқ ҳарорат туфайли транспорт воситасида дизель ёқилғиси музлаб қолган. Автобус салонида 43 нафар йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бор эди. Ҳайдовчилар Жанубий Қозоғистон вилоятида истиқомат қилиши, йўловчилар эса Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Қутқарув хизмати ходимлари йўловчи ва ҳайдовчиларни Шортандиқ туманидаги Бозайғир қишлоғида жойлашган ҳунар техника билим юртида ташкил этилган махсус иситиш пунктига олиб келишди. Жабрдийдалар иссиқ овқат ва тунни ўтказишлари учун жой билан таъминланишди, дея хабар берди ОАВ.

Бундан ташқари якшанбадан душанбага ўтар кечаси Буландин тумани полиция ходимлари Мерке-Тюмен йўналиши бўйича қатновчи Setra автобусининг бузилиб қолиши натижасида азият чекаётган йўловчи ва ҳайдовчиларга ҳам ёрдам беришди. Автобус салонида икки нафар ҳайдовчи ва Тожикистон фуқаролари бўлмиш 55 нафар йўловчи бор эди. Улар иситиш пунктларига олиб борилди.

Кучли совуқ ва хароратнинг тушиб кетиши оқибатида Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида автомобил йўллари барча йўналишларга қатновчи жамоат транспорти учун беркитилди. Полиция кучайтирилган режимда ишламоқда. Ҳуқуқ тартибот идоралари фуқароларга мурожаат қилиб узоқ сафарга отланмасликларини сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Самара – Чимкент трассасида даҳшатли фожиа юз берди. 57 нафар йўловчиси бўлган автобус ёниб кетди, бунинг оқибатида Ўзбекистон фуқаролари бўлмиш 52 киши ҳалок бўлди. Тирик қолганларнинг уч нафари Қозоғистон фуқаролари бўлмиш ҳайдовчилар ва икки нафар ўзбекистонлик йўловчидир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек нашрларининг адади кескин турда камайиб кетди

Ўзбекистонда ҳукумат томонидан кун кечираётган марказий нашрлар адади кескин камайиб кетган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистонда ҳукумат томонидан чоп этилаётган газета ...

Сельфи туфайли ўнлаб инсонлар ҳалок бўлмоқда

Жаҳон мамлакатларида селфи туфайли халок бўлганлар сони. Франциянинг Лион шаҳрида селфига тушиш мақсадида баланд кранга чиқмоқчи бўлган аёл баландликдан қулаб тушиб ҳалок ...

Тошкентдан 400 000 вилоятлардан 200 000 ақш долларига уй сотиб олган хорижлик ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. Киритилган қўшимчаларга ...