Қирғизистон ҳукуматини бошқарган бош вазирлар. Ким нима учун ишдан кетган?

Дунёнинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон юқорилади

2018 йилнинг энг қудратли армиялари рейтинги (Military Strength Ranking) эълон қилинди. Ўзбекистон ушбу рейтингда ўтган йилга нисбатан тўққиз поғона юқорига кўтарилиб, 39-ўринга муносиб кўрилди. Globalfirepower сайтида тақдим этилган жадвал шундан далолат бермоқда.

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Military Strength Ranking’да АҚШ, Россия ва Хитой мамлакатлари етакчилик қилмоқда.

МДҲ мамлакатлари орасида Украина 29-ўринда, Ўзбекистон 39-ўринда, Беларусь 41-ўринда, Қозоғистон 50-ўринда, Озарбойжон 53-ўринда, Туркманистон 80-ўринда, Қирғизистон 91-ўринда, Тожикистон 96-ўринда қайд этилган.

Рейтингда жами 136 мамлакат номи келтирилган бўлиб, 2018 йилда унга Ирландия, Монтенегро ва Либерия қўшилган.

Манбада қайд этилишича, Ўзбекистоннинг йиллик ҳарбий бюджети 70 миллион долларни ташкил қилади.

Ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалаш бўйича қўшма ишчи гуруҳи тузилди

Ўзбек-тожик чегара минтақаларини миналардан тозалаш бўйича икки мамлакат мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳи тузилди.

(more…)

Москвада ўзбеклар ўз юртдошларини ўғирлаб, пул талаб қилганликда айбланмоқда

Москва полициясига кўра, одам ўғирлашда гумон қилиниб, Россия пойтахтининг Коммунарка мавзесида​ ​ ушланганлар 20 дан 26 ёшгача бўлган Ўзбекистон гражданларидир. Улар бир неча ўзбек муҳожирини ўғирлаб, озод этилиши учун яқинларидан 15 мингдан 600 минг рублгача пул талаб қилгани айтилди.

(more…)

Ўзбекистон Россия билан биргаликда телеканал очмоқчи

Ўзбекистон ва “Биринчи канал” мамлакатимиз ва Россия ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истиқболлари доирасида қўшма телеканал ташкил этади, деб хабар берди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати.

(more…)