Хитойдаги БРИКС саммити Корея яриморолидаги кескинлик пайтида бўлиб ўтмоқда

Хитойдаги БРИКС саммити Корея яриморолидаги кескинлик пайтида бўлиб ўтмоқда

Хитой президенти Си Цзиньпин мамлакатнинг жанубий-шарқидаги Сямэнь шаҳридаги саммитни очиш вақтида нутқ сўзлар экан, БРИКС мамлакатларини бутун дунёда ўсиб бораётган савдо протекционизмига қарши курашда бирлашишга чақирди.

Хитойда бўлиб ўтаётган БРИКС саммити, Корея яриморолида кескинлик авжига чиққанлиги боис, руҳсиз тусда ўтмоқда. Бу саммитда кузатувчиларнинг диққат-эътибори Си Цзиньпиннинг Россия президенти Владимир Путин билан тадбир саҳнаси ортидаги учрашувига қаратилган. Xinhuaрасмий ахборот агентлиги хабар беришига қараганда, Хитой ва Россия президентлари Шимолий Кореянинг ядро синовлари муносабати билан кучайган кескинликни муҳокама қилдилар.

Xinhua Си Цзиньпин ва Владимир Путин Пхеньяннинг ҳаракатларини қатъий қоралагани ва «Корея яриморолини қуролсизлантириш мақсадида туриш»га қарор қилгани ҳамда қуроллар синовига акс таъсир кўрсатиш учун мустаҳкам алоқа ва мувофиқ ҳаракатлар ҳақида келишиб олганлигини хабар қилмоқда.

Баъзи кузатувчиларнинг айтишича, БРИКС саммити ўтказилишидан олдин Пхеньян томонидан қуроллар синови амалга оширилгани Хитой етакчисини ғазаблантирганга ўхшайди. Хитой Шимолий Кореянинг асосий иттифоқчиси ва унинг иқтисодий ҳомийси ҳисобланади.

Бўлишинг: