Б

 

БАДГУМОНЛИК (форс. бад – ёмон; гумон; фараз, фикр, шубҳа; лик – от ясовчи қўшимча) – шубҳаланиш, ҳадиксираш, ишонмаслик ҳолатини ифодаловчи т.. Б. асосан инсон феъли б-н боғлиқ бўлиб, халқимиз тафаккурида одамнинг ёмон феълидан келиб чиқадиган салбий иллат ҳисобланади. Бу ҳолат халқимизнинг “Гумон дўстдан ажратар”, “Гумон имондан ажратар”, “Гумондор кўнгилдан гумон аримас” каби мақолларида қораланган. Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний б.ни аҳмоқлик белгиси сифатида қуйидагича таърифлайди: “Ҳамоқат ақл ва маърифатнинг камлигиндан ҳосил бўладургон энг ёмон хулқлардан биридур… Аҳмақ кишиларни(нг) бир ишда ақлий ва нақлий далиллар ила кўндириб бўлмас”. Б. ғараз, ғайирлик, кўнгил қоралик, ғийбат, чақимчилик кўринишида ҳам намоён бўлади.  Б. кишининг нафсонияти, иффатига тегади, кўнглини чилпарчин қилади. Бу борада Бедил шундай дейди: “Ёмон сўзлар илан дилларга заҳмат бермагил, Бедил, На ерда тошни жинси бўлса, бўлғай шишага душман”. Ўзгаларнинг б.гига учраган киши руҳий мувозанатини йўқотади, одамларга бўлган ишончи сўнади, ўзини беҳуда ҳақоратланган ҳисоблайди, натижада у жам-тдан ажралиб, одамови бўлиб  қолиши, ҳатто атрофдагиларга нисбатан душманлик ҳиссини туя бошлаши мумкин. Ш.у. ҳам беҳуда б. барча халқларда маъ-ятга зид ёмон иллат сифатида қоралаб келинган.

БАДИИЙ АДАБИЁТ – жам-т ва халқ маъ-тида муҳим ўрин тутадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги бадиий сўз санъати. Б.а. қадим-қадимлардан дастлаб халқ оғзаки ва ёзма ижод намуналари тарзида юзага келган, мусиқа ва драматик санъатга хос хусусиятлар: ҳаракат, сўз ва мусиқа б-н алоқада бўлган. Б.а.да инсоннинг меҳнат фаолияти, мифологияси, тарихий, тарихий, диний қарашларини ифодалаган.  Қўшиқнинг аста-секин маросим томошаларидан ва сўзнинг қўшиқдан ажралиб чиқиши, шеър ёки насрий асарни оғзаки ижро этишдан ёзма ҳолатга ўтилиши ва унинг кейинги мукаммаллашуви жам-тнинг турли миллий-тарихий шаклдаги давомли тараққиёти б-н чамбарчас боғлиқ. Ёзувнинг пайдо бўлиши адабиётнинг рив-шида муҳим аҳамият касб этган. Натижада оғзаки ҳикоя ва қўшиқ шаклидаги адабиёт ўқиш, англаш мумкин бўлган ёзма адабиётга айланди. Б.а. киши онгидаги ҳар бир нарсани ифодалашга, уни чексиз масофа ва даврларгача етказа олишга, ҳаётни бир пайтнинг ўзида кўп жиҳатлари б-н қамраб олиш имкониятига эгадир. Ҳаётнинг серқирралиги, ижт-й мун-тларнинг мураккаб ва чигаллигига қараб б.а.да уларни тасвирлашнинг ўзига хос шакллари: эпос, лирика ва драмадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири турли жанрларни ўз ичига олади. Б.а. норматив, оғзаки сўзлашув тилини, шева ва касб-ҳунарга оид тил бирликларини қамраб олади. Шунинг учун б.а. тили адабий тилга қараганда кенг қамровли бўлиб, умумхалқ тилининг рив-шига катта ҳисса қўшади. Б.а. нафақат ҳаётнинг ҳаққоний инъикосини яратади, балки кишиларнинг эстетик туйғу ва тафаккурини тарбиялаш, баркамол инсон бўлиб шаклланишида фаол иштирок этади. Б.а.нинг бош вазифаси эса инсон қалбида эзгуликка муҳаббат, ёвузликка нафратни уйғотишга қаратилади. Хуллас, б.а. инсон маън-й юксалишга фаол таъсир кўрсатувчи омилдир. Мас.: Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир. Адабиётнинг инсоншунослик деб, шоир ва ёзувчиларнинг инсон руҳининг муҳандислари, деб таърифланиши бежиз эмас”.

Бадиий ижод – адабиёт ва санъат феномени, илҳом б-н боғлиқ маън-й ҳодисалардан бири, эстетик ижод шакли. У тарихий мазмунга эга бўлиб, санъат ва адабиёт турлари йўналишлари б-н боғлиқ. Инсоният тараққиётининг турли даврларида классицизм, романтизм, танқидий реализм, натурализм каби йўналишлар ҳамда шундай б.и. усуллари шаклланган ва ривож топган.

БАДИИЙЛИК – адабиёт фанининг асосий категорияси ҳисобланиб, борлиқни, реалликни акс эттириш, инсоннинг оламга бўлган эстетик мун-тларини ифодалашнинг ўзига хос шакли, воқеликни англаш ва идрок этиш,  бадиий тимсоллар орқали тасвирлаш усули.

БАДФЕЪЛЛИК (бадфеъл) –  ёмонлик, жаҳолат ва жоҳиллик, ахлоқ-одоб қоидаларига зид феъл, ахлоқсизликни ифодалайдиган т.. Инсоннинг юриш-туриши жам-тда қабул қилинган одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этишига қараб инсоний сифатлари ҳақида хулоса чиқарилади. Ўз навбатида, б. инсонларни бирлаштириб турадиган ижт-й мун-тларнинг бузилишига олиб келади. Б. энг ёмон иллат сифатида кишилик жам-тида ҳамиша қоралаб келинган. Буюк мутафаккирлар маън-й қадриятларга зид бўлган б. иллатидан халос бўлишга даъват этиб келганлар. Мас.: Саъдий Шерозий бу ҳақда шундай деганлар: “Бадфеъл одам шундай бир душман қўлига гирифторки, қаерга бормасин, унинг чангалидан халос бўла олмайди, яъни “Бадфеъл одам балодан қочиб, учса осмонга, // Халос бўлмас, ўз феъли чангалида гирён”.

БАЙРАМ(ЛАР) – бирор-бир муҳим ҳодиса, воқеа, санани кўпчилик бўлиб, кўтаринки руҳда, хурсандчилик б-н нишонлаш. Б. ҳаётнинг узвий ва муҳим таркибий қисмидир. Б. шахс, оила, жам-т,миллат, давлат, халқаро ҳаётдаги энг муҳим ҳодиса, воқеа, саналарни қайд этади, уларни нишонлашга имконият яратади. У кишиларнинг ҳаёти, фаолиятида эришган ютуқларини ифодалайдиган ҳодисадир. Ўзб. халқида йирик ишларнинг бошланиши ва якунланиши одатда б.га айланиб кетади. Янги мавсумнинг бошланиши ва илк уруғ қадаш жараёни ҳам деҳқонлар ҳаётида муҳим воқеа бўлганлиги боис б.она кайфиятда ўтади. Б. инсониятнинг босиб ўтган йўлини теран англашга, ғалабалардан фахрланишга, эртанги кун учун режалар тузишга, келажакка умид боғлашга ёрдам беради. Шу боисдан ҳам, б. арафасида кишилар бир-бирларини табриклашади, яхши истаклар билдиришади. Б.лар вақтнинг монотонлигини (бир хиллигини) бузиб, унга муайян «шодлик суръати» бахш этади. Шу сабабли, қадимдан б.лар вақтнинг ўзига хос ўлчови ҳисобланган. Ҳозир ҳам б. кунида, мас., «Янги йил» нишонланаётганда муайян вақт, яна бир йил ўтганлигини ҳамма сезади, билади. Б.лар вақтнинг қадрига етишга, уни эъзозлашга даъват қилади, ҳар бир халқнинг ўзига хос қадриятларини акс эттирадиган «кўзгу» саналади. Чунончи, кишилар б. чоғида чиройли кийимларини кийишади, лаззатли таомлар тайёрлашади, ўз қобилиятларини намойиш этишади. Ўша куни ҳамма кўтаринки кайфиятда бўлади. Б.лар эркинлик куни ҳисобланади. Айниқса, умумхалқ б. кунида ҳамма дам олади, ташвишлари, дарду аламларини унутади, ўзини шод-хурсанд кўрсатишга ҳаракат қилади. Б. кунида кишилар ўртасида бошқа кунларга қараганда муайян даражада яқинлик, ҳамкорлик вужудга келади. Қадимда бу кунда ҳамма бир қозондан овқат еган, бир хил томоша кўрган, битта жойдаги сайилгоҳда сайр қилишган. Б. куни азал-азалдан тинчлик куни ҳисобланган. Ўша куни урушлар, низо, можаролар тўхтатилган, кишилар ўртасидаги адоват, гина-кудурат унутилган, ўзаро аразлашганлар ярашган, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик юзага келган. Б.ларда вужудга келадиган кўтаринки кайфият кишиларни эртанги кунга умид боғлашга, келажакка ишонч б-н қарашга ундайди. Б.лар ижт-й-мад-й ҳаёт кўзгуси сифатида ҳар бир халқнинг ижт-й-иқт-й ютуқларини ҳам кенг намойиш қилади. Б. жам-т ҳаётининг таркибий қисми сифатида олдиндан белгиланган, муайян кунда нишонланади. Баъзи б. кунлари дам олиш куни, деб эълон қилинади. Шунингдек, муайян касб кунлари ҳам айнан дам олиш – якшанба кунларида ўтказилиши белгилаб қўйилган. Айрим меҳнат б.ларида дам олиш куни деб белгиланганмаслиги ҳам мумкин (мас.: «Ҳашар», «Чигит қадаш», «Биринчи ҳосил карвони» каби тадбирлар). Б.лар халқнинг энг яхши анъаналари, одатлари, аҳлоқий қоидаларини мужассамлаштирган ҳолда ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутади. Б.ларнинг маъно-моҳияти уларнинг мазмуни ва ғоясига боғлиқ. Мазмун ва ғоя ҳар бир б.нинг негизини ташкил этади. Тарихий жараёнда б.лар ғояси халқнинг ўйи, дарди, орзу-умидларини ифода этиб, ўзгариб, ривожланиб келган. Мустабид тузум шароитида миллий қадрият ва анъаналарга асосланган б.га социалистик ғояларни сингдиришга интилинган. Зўравонлик б-н сингдирилган ғоялар б.ларнинг моҳияти, шаклига путур етказган, айримларининг унутилиши ёки йўқолиб кетишига сабаб бўлган. Мустақиллик даврида халқнинг табиий эҳтиёжини қондирадиган Б.лар (Наврўз, Ҳосил Б.и) янгича мазмун, янгича ғоя б-н бойиган ҳолда қайта тикланди. Анъаналар, маросимлар, театрлаштирилган концерт ва томошалар, карнаваллар, намойишлар, халқ ўйинлари б.ларнинг асосий таркибий қисми саналади. Ўзб. халқининг анъанавий б.лари ғоят ранг-барангдир. Уларни шартли равишда табиат ва меҳнат фаолияти б-н боғлиқ мавсумий б.лар; кишининг шахсий ҳаёти ҳамда оиласи б-н боғлиқ маросим ва тантаналар; маъ-т б-н боғлиқ б.лар; сиёсий саналар ёки диний б.лар. ЎзРда МКнинг 131-м.га биноан улар 1 январь – Янги й.; 8 март – Хотин-қизлар куни; 21 март – Наврўз байрами; 9 май – Хотира ва қадрлаш куни; 1 сентябр – Мустақиллик куни; 1 октябрь – Ўқитувчилар куни; 8 декабрь – Конституция куни; Рўза ҳайити (Ийд ал-фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд Ал-адха) дир. Б. халқ маъ-тининг таркибий қисми бўлган, инсон ва жамоаларнинг ҳаётида муҳим саналган, кенг нишонланадиган тантанали кунларни ифодалайди. У маън-й кўтаринкилик ва бирдамлик б-н бирга, шахсий, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигининг ифодаси ҳамдир. Ўз-нда нишонланадиган байрамларда миллий истиқлол ғоясининг асосий т. ва тамойиллари акс этмоқда. Мустақиллик куни (1 сентябрь), Конституция куни (8 декабрь) ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини, Ватан ҳимоячилари куни (14 январь) мардлик ва фидоийлик фазилатларини тарбиялашга, Ўқитувчилар ва мураббийлар куни (1 октябрь), Хотира ва қадрлаш куни (9 май) авлодлар ўртасидаги боғлиқлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат, инсоний эҳтиром ва қадр-қимматни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мам-тимизда Рўза ва Қурбон ҳайити умумиллий б.лар сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Бу б.лар кишиларда имон-эътиқод, шукроналик фазилатларини камол топтиради, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлайди. Наврўз байрами (21 март) ҳар йили юртимизда алоҳида тантана б-н нишонланиб, юртдошларимиз қалбига яшариш, яратувчанлик, кўтаринкилик руҳини олиб киради. Ўзб-н.да халқаро б. – Янги йил (1 январь), Халқаро хотин-қизлар куни (8 март) ва Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунининг (1 июнь) нишонланиши халқимизнинг умуминсоний қадриятларга садоқати рамзидир.

БАЙРОҚ – азалдан ҳар бир давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини ифодалайдиган, унинг ғурур-ифтихорига айланган рамзлардан бири. Унда халқ ва давлатнинг тарихи, қадриятлари, дунёқараши ўзига хос тарзда мужассам этилган. Ўрта а.ларда туркий халқларда б. “туғ” деб юритилган. Ўша даврда Ғарбий Европа шаҳарларида табақа, уюшма ва корхоналар ҳам ўз б.ига эга бўлган. Бугунги кунда “давлат б.и”, “ҳарбий б”, “партия б.и” каби т.лар кўп ишлатилади. Муайян сиёсий кучлар, армия ва қўшин турлари, баъзи  гуруҳлар ва ҳаракатлар  ҳам ўз байроғига эга бўлиши м-н.

БАРДОШ – маъ-ятли инсоннинг сифатларидан бири, чидам, сабр, қаноат каби сўзлар б-н ифодаланадиган т.. У кўпроқ матонат т.сига яқинроқдир. «Инсон ҳар бир ишни сабр ва матонат ила юрутса, мақсудига тинч ва роҳатга боруб етар. Ҳамиша саодатда яшар» (Абдулла Авлоний). Б. инсоннинг ўз ҳаракатларини мақсадга йўналтира билиш, қийинчиликларни енгиб ўтиш, ҳиссиётларни, жаҳлни назорат қила олиш, қийинчилик ва муаммолар б-н тўқнаш келганда қатъият б-н бардош бера олиш каби ҳислатларни англатади. Б. кескин, мураккаб вазиятда юксак маъ-ят ифодасининг руҳий-хулқий шарти сифати намоён бўлади. Б.лилик бўлиш инсоннинг шахсий ҳаёти, ўз-ўзини англаши, маън-й юксалиши, ахлоқий сифатларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Б. т.си масъулият, чидамлилик, ор-номус, қадр-қиммат, келажак сари интилиш каби фазилатларни ифода этиб, инсоннинг маън-й юксалиб боришига хизмат қилади. Айниқса, бу т. мамлакат тараққиётининг бурилиш палласида, янги жамият қуриш, порлоқ истиқбол сари интилиш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. Шу маънода, Президентимиз таъкидлаганидек, – “Руҳан пок, имони бут, иродаси бақувват, виждони уйғоқ инсонларгина ана шундай келажакни, озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этишлари мумкин”.

БАРКАМОЛЛИК – камолот, балоғатга эришган, бекаму кўст, етук, мукаммал, комил, маърифатли кишиларга нисбатан қўлланадиган т.. У инсоннинг ақлий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан етуклиги, ўзи танлаган касб- ҳунарнинг устаси бўлиши, шахс сифатида шаклланиб, ватан тараққиёти, эл-юрт фаровонлиги учун жон куйдириши, эзгу ғоя ва ниятлар б-н бунёдкорлик ва яратувчанлик қобилиятига эга бўлишини ҳам англатади. Баркамол инсон бошқаларга ўрнак бўлади, уларни ўз ортидан эргаштиради. Бундай инсонлар қанча кўп бўлса, жам-т ҳам шунча баркамол бўлади, илм-фан, мад-т ривож топади. Б. ватанпарварлик, жасорат, ҳиммат, қатъият, ирода мустаҳкамлиги каби фазилатларни ўзида мужассамлаштирган т.дир.

БАРҚАРОРЛИК (ижт-й, маън-й) – жам-тда ҳукм сураётган тинч-тотувлик, бирдамликни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашга асосланган тинч шарт-шароитнинг мавжудлиги; ижт-й қатламлар, гуруҳ ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик; давлат, жамоат ташкилотлари, фуқаролар ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик қарор топганини англатадиган т.. Хитой донишманди Конфуций “Фаровонликка эришиш – орзу, ислоҳотлар – унга етиш воситаси, барқарорлик бу – мақсадга эришишнинг асосий шарт-шароитидир”, дея бежиз таъкидламаган. Ғарб олимлари Р.Дарендроф ва А.Козер аслида б. ҳеч қачон мавжуд бўлмайди, у беқарорлик арафасидан кейинги ҳолат, жам-тнинг янги беқарорлик олдидан тин олиш даври, деган фикрни илгари сурган. Бундан фарқли ўлароқ,   Т.Парсонс “ижт-й тизим б.ги қоидалари”ни ишлаб чиқишга ҳаракат қилган. Унинг фикрича, ҳар қандай жам-тнинг барқарорлиги унинг ижт-й тузилишини ташкил этадиган элементлар фаолиятининг ўзаро уйғун бўлиши б-н белгиланади. Ана шу уйғунлик доимий б. омилидир. Бунда давлатнинг вазифаси жам-тнинг энг кичик бўғинлари, жамоалар, ташкилотлар, идоралар орасидаги мутаносибликни сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат. Тарихдан маълумки, жам-т яхлитлигининг таянчлари бўлмиш иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий мун-тлар ва маън-й соҳаларда б. издан чиқиши одатдагидан кўра кучлироқ ижт-й номутаносибликнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бундай салбий жараёнлар маъ-ят соҳасида ҳам содир бўлиши мумкин. Уларнинг сабабларини иқтисодий ёки сиёсий омиллар таъсири б-н изоҳлаб бўлмайди. Гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, инсон зотига ярашмайдиган бошқа ҳатти-ҳаракатлар ҳам б.ка салбий таъсир этувчи омиллардир.  Б. масаласи 1989 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Умумжаҳон Конференциясида илк бор сиёсий концепция даражасига кўтарилган эди. Б. концепциясида сиёсий жабҳанинг яққол устуворлиги кўзга ташланса-да, глобал муаммолар ечимини излаб топиш инсон маън-й дунёси, ақлий салоҳияти, улкан бунёдкорлик қудратининг тўлиқ сафарбар этилиши б-н узвий боғлиқ. Ўз-н мустақилликка эришганидан кейин б. жам-т тар-ётининг, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишнинг асосий шарти, маън-й юксалиш омилига айланди. Юртбошимиз томонидан асослаб берилган миллий тар-ёт модели мам-тни барқарор ва босқима-босқич тараққий эттириш тамойилига асосланган. Бу борадаги барча ислоҳотлар ва тадрижий ўзгаришларни амалга оширишнинг асосий шарти, мам-тимиздаги тинч-тотувликнинг ажралмас ҳамроҳидир. Шу б-н бирга, жам-тимиз барқарорлиги, халқимиз тинч-тотувлигини асраш ва мустаҳкамлаш, ҳимоялашга тайёр туриш, бу борада ҳушёр ва огоҳ бўлиш барчамизнинг маън-й бурчимиздир.

БАТТОЛ(ЛИК) (араб. бекорчи, ишсиз, ёмон) – 1) ёвуз, бераҳм, ваҳший; 2) разил, ярамас; 3) ўзиникини тўғри деб туриб оладиган, тўғри йўл-йўриққа юрмайдиган, ниҳоятда ўжар, қайсар одамга ва хус-ятга нисбатан ишлатиладиган т.лар. Б.лик жоҳиллик негизида пайдо бўлади.  Зеро, жоҳил, илм-маърифатдан йироқ, маъ-ятсиз киши эзгулик ва ёвузлик,  одамийлик ва ваҳшийлик, ҳақни ноҳақдан фарқламайди, фақат ўзим ҳақман, деб ҳисоблайди ва ўзгаларнинг фикрига қулоқ тутмайди. Айни шундай  кишилар кишилик жам-тида б.нинг кучайишига сабабчи бўлади. Кайковус одамларни тўрт навга бўлади: “Бири улким, билур ва билғонин ҳам билур. Ул олимдур, унга тобе бўлмоқ керакдур. Бири улдирким, билмас  ва билмағонин  билур, ул қобилдур, унга ўргатмоқ керак. Бири улдирким, билур ва билғонин билмас, ул уйқудадир, уни бедор қилмоқ керакдур. Бири улдирким, билмас ва билмағонин ҳам билмас, ул жоҳилдур, ундин қочмоқ керак”. Б.ни тўртинчи – “билмас ва билмағонин билмас”ларга тааллуқли дейиш мумкин. Зеро, баттолга хос ўтакетган ўжарлик, қайсарлик, тўғри йўл-йўриққа кўнмаслик каби  хус-ятлар жоҳиллик ва уни англамасликдан келиб чиқади. Абдулла Авлоний назарида, бундай кишилар “Жаҳли мураккаб” маразига мубтало кишилар бир нарсани билмас, билмаганини ҳам билмасдан биламан, деб даъво қилур. Бизда мундай кишиларга “ўзбошимча” ва “ўзибилармон” исмини берурлар”. Халқимиз орасида ўтакетган ўжар кишилар “б.” деб аталган. Мас.: “…Ўжар бўлганда ҳам бориб турганисан. Бекорга “б.” деб лақаб қўйишган эмас” (Б.Раҳмонов. Юрак сирлари). Тарихда не-не жиноятлар, ёвузлик ва ваҳший ишлар айни б. оқибатида содир этилган. Жумладан, “Мен б-н Отабекни қаматиб, дор остига юборувчи, Отабек тилидан сохта талоқ хати ёзиб, бир-биримиздан жудо этувчи…баттол Ҳомид экан” (Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар). Италиялик шоир Данте Алигьери “Илоҳий комедия” достонида дўзахда азоб чекаётган гуноҳкорлар ҳақида ҳикоя қиларкан, зўравон ва баттолларни ўзлари тўккан қонлари ичида ботиб ётган ҳолда тасвирлайди. 

БАХИЛ(ЛИК) – бирон бир шахснинг ўсиши, обрў-эътибори ошиши, ютуғи ва истеъдодини ич-ичидан кўра олмасликни ифодаловчи т.. Б. шахсиятпараст, худбин ва кўнгли қора кишиларга хос хус-ят бўлиб, одамлар ўртасидаги ижт-й-ахлоқий мун-тларга салбий таъсир қилади, уларни бузади, жам-тдаги инсонпарварлик ва адолатга путур етказади, жаҳолатни кучайтиради. Бахил кишилар бошқаларнинг бахтсизлиги, нотинчлиги, муваффақиятсизлигидан мамнун бўлади. Б. халқ оғзаки ижоди намуналари – ҳикоя, эртак ва достонларда ҳам энг ярамас одат сифатида тасвирланган. Қуръони карим ва ҳадисларда б. ҳаром ишлар ва ярамас хулққа етакловчи иллат сифатида қораланган. Б. маъ-яти кемтик, бировга ҳеч нарсани раво кўрмайдиган, қизғанчиқ, хасис каби иборалар б-н маънодошдир. Ҳадиси шарифда баён этилишича, “Одамларнинг энг ёмони ўз аҳлига бахиллик ва қизғанчилик қиладиганидир”. Бахил киши ўз хулқи б-н Ватаннинг гуллаб-яшнашига, жам-тнинг бойишига, унинг маън-й тар-ётига тўғаноқ бўлади. Б.нинг асосида инсоннинг ўзини бошқалар б-н таққослаши ётади. Агар биров ўзини муттасил “Мен ўзгалардан кўра ақллироқман”, “Мен доимо ҳақман” деб ўйласа, у ҳолда ўзидан ақлли, бахтли одамларни кўрганда ҳасади келиб, уларга нисбатан бахиллиги ошади. Б. ҳасад ҳисси асосида юзага келади ва доимо у б-н ёнма-ён юради. Ҳасад бу амалга ошмаган б.дир. Б. эса кўнгилдаги мавжуд ҳасадни амалга чиқаришдир. Бировларнинг ютуғини кўролмаслик оқибатидаги б. одамларнинг янги марраларни забт этишига тўғаноқ бўлади, яъни б. кимса ўзи ҳам янгиликка интилмайди, бошқаларнинг ҳам фаол бўлишига йўл қўймайди. Агар чинакам эркинлик инсоннинг ўз-ўзини бошқариши б-н белгиланса, кўнглида ҳиссиётлар устун турадиган ва хулқи эмоциялари орқали бошқариладиган одам ҳеч қачон озод ва эркин бўла олмайди. Фақат ўзи ва ўз хулқини бошқариш қобилияти орқалигина инсон ҳақиқий эркинлик ва фаровон ҳаётга эришиши мумкин.

Бахт – маъ-ят категорияси, ахлоқий онг т.си; кишининг ўз турмушидан мамнунлик, мурод-мақсадга етганлик ҳолати, ҳаётининг бекаму кўстлиги ва муайян маъно касб этганидан ҳосил қиладиган қаноати. Б. юксак ижт-й мазмунга, инсонларни муайян мақсадларга (бахтга эришиш) чорлайдиган, ижобий моҳиятга эга бўлган категориядир. Б.нинг зидди б.сизлик ҳисобланади. Б. кўпинча б.-саодат тарзида ҳам қўлланади ва барча замонлар ҳамда халқларда бир хил маънода қўлланади. Категория сифатида б.нинг турлари, намоён бўлиш шакллари ва хус-ятлари кўп. Мас.: Ватан б.и, шахс б.и, меҳнат б.и, ёр б.и, оила б.и, қарилик б.и ва б.. Бу ҳар бир инсон, миллат, жам-тнинг нимага интилаётгани, нимани б. деб тушунишига, нимадан қаноатланишига боғлиқ. Шу маънода б. кўпроқ маън-й ва субъектив жиҳатлар устувор бўлган категориядир. Аммо бу унинг объектив асослари йўқ, деган маънони англатмайди. Б. қад. даврда эвдемонизм таълимотининг асосий т.си бўлган. Унинг вакиллари б.ни ҳаётнинг асосий мақсади, кишилар интиладиган маъмурликка эришилган ҳолат, шод-хуррам бўлишнинг олий кўриниши сифатида талқин этганлар. Антик файласуф Эпикур б. т.сини ахлоқнинг негизи деб ҳисоблайди. У этикани ҳаётда яшашнинг мақсади тўғрисидаги, азоб-уқубатлардан халос бўлиш, кишиларга б. келтирадиган ҳузур-ҳаловатга эришиш йўлларини ўргатадиган таълимот, деб қарайди. Мутафаккир инсоннинг жисмоний азобдан ҳамда руҳий ташвишлардан холи бўлишини, яъни инсонни тамомила қониқтирадиган ҳолатни б. деб тушунади. “Б.га интилиш, – деб таъкидлайди Эпикур, – одам учун табиий нарса, унинг ўзи ҳам роҳатланиш, ҳузур-ҳаловат истагидан келиб чиқади”. Эпикур барқарор руҳий ҳузур-ҳаловатни ўткинчи жисмоний роҳатланишдан устун қўяди. Буюк аждодларимиз ижодида ҳам б. т.сини ўзига хос тарзда талқин этилган. Мас., Форобий инсоний хислатларни тўрт турга (наз-й фазилатлар, тафаккур фазилатлари, касб-ҳунар фазилатлари) бўлиб, инсон улар ёрдамида мавжудот оламини ўрганиш, касб-ҳунарни, илмларни ўзлаштириш орқали б.га эриша олади. Инсоннинг б.ли бўлиши унинг соғлиғи, иродаси, ҳаётининг мазмунли ўтишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Инсон юксак жисмоний камолотга эришув йўлида ҳаракат қилганидек, ақлий комилликка ҳам ҳаракат қилса, шубҳасиз, ўзи интилаётган б.-саодатга эришади. Б. инсон ҳаётининг мазмун-моҳиятини белгилаб берадиган, унинг фаолияти, турмуши, шароитлари, жам-тдаги ўрнига берилган ахлоқий баҳодир. Б.нинг мазмуни инсоннинг шахсий ҳаёти доираси б-нгина белгиланмайди. Ўз шахсий манфаатини ўйлаган, бошқалар б-н иймон, инсоф, адолат асосида мун-тда бўла олмайдиган одамни б.ли деб бўлмайди.  Б. инсонлар ўртасидаги мун-тлар асосида белгиланади.  Кимки жам-тда, инсонлар орасида ўзининг ҳалол меҳнати, ахлоқ-одоби, бошқалар б-н одилона, ҳалол мун-ти асосида обрў-эътибор орттирса – ўша б.ли одамдир. Б. ҳар бир инсоннинг шахсий ҳаётига бевосита дахлдор бўлса ҳам, унинг мезонларини  жам-т, жамоатчилик белгилайди. Инсон ўзининг қай даражада б.ли эканини англамоқчи бўлса, ўзининг мол-дунёси, оилавий ҳаётигагина эмас, балки бошқаларнинг унга бўлган мун-тига ҳам таянмоғи лозим, чунки б.ни қандай маънода тушуниш шахснинг ижт-й ўрнига, билими, ёши, дунёқарашига боғлиқ. Б. ҳақидаги кишиларнинг тасаввурлари ижт-й тузум ва ундаги ижт-й мун-тлар мажмуаси б-н узвий боғлиқ. Чинакам б.ли бўлиши учун ҳар бир шахс эркин, тенг, ўз истеъдоди ва қатъиятини ҳар томонлама намоён қилиш, моддий ва маън-й эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлмоғи зарур. Ш-дек, б.га эришиш учун ҳар бир шахс жам-тда, оилада ўз ўрнини топган, бурч ва маъсулиятини англаб етиши лозим. Одам ўз онги, тафаккури, дунёқараши, хатти-ҳаракати, хулқи, ақл-заковати б-н б.ли бўлиш учун интилиши ва курашиши керак. Инсон ўз тақдирини халқ, Ватан тақдири б-н уйғунлаштиргандагина б.ли бўлиши мумкин. Б.ли бўлиш орзусида яшаган кишининг қалби пок бўлиши, ўз нафсини тарбиялаши, яхши амалларни бажаришга одат қилиши зарур. Буюк мутафаккир Абу Наср Форобий таъкидлаганидек, “Инсоний вужуддан мақсад – энг олий б.-саодатга эришувдир; аввало у б.-саодатнинг нима ва нималардан иборат эканлигини билиши, унга эришувни ўзига ғоя ва энг олий мақсад қилиб олиши, бутун вужуди б-н мафтун бўлиши керак. Кейин бу б.-саодатга олиб борадиган иш-амал ва воситаларнинг нималардан иборат эканлигини билиб олиши зарур. Сўнгра эса б.-саодатга эриштирадиган ишларни шахсан бажаришга киришмоғи лозим бўлади”. “Ўзидан бошқаларга раҳбарлик қилиш, уларни б.-саодатга эришув даражасини кўтариш ҳам ҳар кимнинг қўлидан келмайди. Кимда-ким бировни б.-саодатга эриштириш, зарур бўлган иш-ҳаракатни бажара олишга қудратсиз бўлса, бундай одам сира ҳам раҳбар бўла олмайди”.  Қадимда бир донишманддан: “Одамни нима б.ли қилади, бойликми ёки шон-шуҳратми?”- деб сўрадилар. “Бойлик ҳам, шон-шуҳрат ҳам одамни б.ли қила олмайди. Тани-жони соғ киши ҳар қандай бой одамдан б.лироқдир”, деб жавоб берибди донишманд. Дарҳақиқат, соғлиғининг мазаси йўқ одам б.ли бўлолмайди, бетоб одамга ҳеч қандай бойлик ҳам татимайди. Ҳамма нарсаси бўла туриб, обрўси бўлмаган инсон дунёда энг б.сиз кишидир. Киши қалбидан жой олиш – энг улуғ б.дир. Б.ни совға қилиб бўлмайди. “Вақтинг кетди – б.инг кетди”, “Б. кулгу бор уйга кирар”, “Б.ли овчига чўлоқ кийик йўлиқар” каби мақоллар бежиз айтилмаган. Б.– бу севган киши б-н бирга бўлиш, ҳаётнинг барча ташвиш ва қувончларини баҳам кўриш, ҳурмат қилиш, ҳар қандай қийинчиликларда ёрдам бериш, керак бўлса жонини фидо қилиш каби олижаноб фазилатлар мажмуи ҳамдир. Б. фақат ўзи учунгина эмас, балки бошқа киши – севгани учун ҳам яшай билиш демакдир. Ҳаётда оиланинг тинч-тотувлиги, фарзандларнинг камоли ҳам катта б.. Шу боис ҳар бир киши учун оила б.идан улуғ б. бўлмаса керак. Фаровон турмуш, тинч ва осойишта ҳаёт, ўғил-қизларнинг роҳатини кўриш ҳамманинг орзуси. Агар ота-она оиладаги б. б-н қувонса, фарзандлари ҳам уйдаги ҳар бир нарсага, ҳаётга масъулият б-н қарашга одатланади.  Бу эса келажакда болаларнинг б.ли бўлишига асос бўлади. Оилада эркак кишининг хотинига ва фарзандларига доимо меҳр-шафқат кўрсатиши оиланинг тинч-тотув яшашига, б.ли бўлишига олиб келади. Б.ли бўлишни хоҳлаган одам бепарво, илтифотсиз бўлмайди, ҳамиша ўзгуларга яхшилик қилишга интилади. Ҳар бир киши ўзининг келажагини бирон-бир мақсад шаклида олдиндан тасаввур қила олмаса, унинг бунёдкорлик ҳаракати сусаяди, ундай киши бора-бора ўз б.ини йўқотади.

 

БАЧКАНА(ЛИК) (форс. болаларча, болаларга хос) – катта ёшдаги кишиларга ярашмаган қилиқлар, болаларча мулоҳаза юритадиган, қисқа ўйлайдиган, юзаки ва хом фикрлайдиган кишини англатадиган т.. Одамнинг маън-й қиёфаси унинг хатти-ҳаракатларида намоён бўлар экан, киши ёши, мансаби, мавқеига яраша йўл тутмаса, унинг иши ва қилиқлари ўзгаларнинг ғашига тегади. Ш.у. б.лик қилган кишиларга “ёшингга қараб иш қилгин”, деб дашном берилади. Б.лик  одамни инсонлик мартабасидан маҳрум этади, бундай кишилар эл ўртасида ҳурматини йўқотади. Абдулла Қаҳҳор “Тўйда аза” ҳикоясида ёшини унутган кишининг фожеасини очиб берган. Элда ҳурмат ва муҳаббатга сазовор бўлган, ёши анчага борган домла ёш жувонга уйланиш фикрига келади ва буткул ўзгаради, б. қилиқлар қила бошлайди. Домла ёшига яраша иш қилмагани туфайли ҳатто маҳалланинг ҳам файзи кетгандек бўлади. Ҳурмат туйғуси ғазабга айланади. “Бу ғазаб одамларнинг кўнглидаги домлага бўлган ҳурмат ва муҳаббат туйғусини чирита бошлади. Бора-бора домла деганда одамларнинг кўнглига ғашлик тушадиган бўлиб қолди”. Б.ликни мутафаккирларимиз одамийликка зид иллат сифатида қоралаб келганлар. Мас., Носир Хусрав назарида “Қирқ ёшда ҳам ақлу одоб бўлмаса, // Бўлади ундайни одам демаса!”, Кайковуснинг фикрича, “Ўзига оро берғон қаридин қочғил, нединким зоҳирин безағон қари жоҳил йигитдан ёмонроқдир…”. “Барча халойиқнинг умри қуёш янглиғдур: йигитларнинг қуёши машриқдадур, қариларнинг қуёши мағрибдадур ва мағрибда бўғон қуёш тез ботгусидур. Бу сабабдин қариларга йигитлар феълин қилмоқ номуносибдур”. Алишер Навоий б.лик одамни беҳуда овораи саргардонликка мубтало қилишини уқтиради: “Ҳавас бўлса қариға навжувонлик, // Ҳижолат зоҳир айлар саргардонлик”. Хуллас, халқимизда б. юксак маъ-ятга мос келмайдиган иллат сифатида қораланиб, унга ҳамма замонларда салбий қусур сифатида мун-тда бўлиб келинган.

БАҒРИКЕНГЛИК (толерантлик) – ўзгаларга нисбатан меҳр-мурувватли, ғамхўр, саҳий, кенгфеълли бўлган, ана шундай маън-й фазилатларга эга кишиларни ифодаловчи т.. Б. ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник хус-ятлари, анъана-маросимларига ҳурмат-эҳтиромда бўлиш, муомала-мун-тда камситиш ва таҳқирлашларга йўл қўймаслик, инсонийликни ҳамма нарсадан устун ҳисоблаб, жамоада, иш жойларида, маҳалла-кўйда бунга риоя этишни англатади. Мазкур т. турли диндаги, турли миллат ва элатларга мансуб кишиларнинг бир мам-т доирасида, ягона давлат таркибида баҳамжиҳат, тинч-осойишта яшашини ифода этади. Б.  айрим шахсларга ёки бутун бир халққа хос хус-ят бўлиши мумкин. Б. – ўзб. халқининг энг олижаноб фазилатларидан биридир. Б.: 1) миллий 2) диний тусда намоён бўлади. Миллий б. – миллатлараро тотувликни англатса, диний б. – турли диний конфессияларга мансуб кишиларнинг ҳамжиҳатликда яшашини билдиради. Турли динларга эътиқод қилувчилар б-н ҳеч бир динга эътиқод қилмайдиганлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат ҳам б.ка киради. Б. тор мутаассибликка зид т.дир. Умуминсоний қадриятларни қадрлайдиган, юксак маърифатли инсон ҳеч қачон диний ва миллий айирмачилик йўлидан бормайди, балки барчага баробар эҳтиром ва одобда бўлади. Ўз-нда мустақилликнинг илк кунлариданоқ изчил амалга оширилаётган б. сиёсати миллий тар-ёт, мам-тда қарор топган осойишталикни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Б. дунёдаги турфа мад-тлар, турли халқлар миллий қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ҳурмат қилишни англатади. Бундай б. кенг дунёқараш, самимий мун-т, ҳур фикр, виждон ва эътиқод негизида вужудга келади. Б. фақат маън-й бурчгина эмас, сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир. Б., энг аввало, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш асосида шаклланган фаол мун-тдир. Бу тамойил асослари Конституциямизнинг алоҳида моддаларида мустаҳкамлаб қўйилган. Президентимиз маън-тимизнинг таркибий қисми бўлган ислом динининг инсон ҳаётида тутган ўрни хусусида тўхталиб, бутун дунёда унга нисбатан қизиқиш ва интилишнинг кучайишини динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти б-н изоҳлайди.

БАҒРИТОШЛИК – бераҳмлик, шафқатсизликни англатувчи т.. Кишилар ўртасидаги инсоний мун-тлар моҳияти, аввало, инсонга эътибор, ўзгаларнинг қадр-қиммати, иззат-нафсини ҳурмат қилиш, одамзот ва табиат ҳақида қайғуришда намоён бўлади. Шундай экан, б.ни инсондаги барча олижаноб фазилатларнинг кушандаси бўлиб, бундай кишиларга одамгарчилик, юксак ҳис-туйғу, ўзгаларга меҳр-муҳаббат ва шафқат бегонадир. Халқ оғзаки ижоди, бадиий адабиётда б. салбий хус-ят, инсон маъ-ятидаги кемтиклик, комил инсон қиёфасига мос келмайдиган т. сифатида қораланади.

БЕБУРДЛИК – кишининг салбий психологик хус-яти бўлиб, мазкур ибора лафзсизлик, субутсизлик, қатъиятсизлик сўзлар б-н маънодош т.. Б. ижт-й ҳодиса сифатида нафақат инсонни, балки бутун бошли жам-тни таназзулга етакловчи иллат сифатида ифодаланади. Б.нинг аломатлари сўзда турмаслик, ваъдага вафо қилмаслик, қатъиятсизлик ва мунофиқлик кабиларда намоён бўлади.  Б. инсон учун оғир дард бўлиб, бошқаларда салбий таассурот уйғотади. Атрофдагиларнинг ишончини йўқотган субутсиз ва мунофиқ кимсалар ўзлигидан ҳам маҳрум бўлади. Инсоннинг ички дунёси, ҳаётий тамойиллари, хулқ-атвори, юриш-туришига қараб у мансуб бўлган миллат ва жам-т ҳақида хулоса чиқаради. Мас., юксак маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, умуминсоний фазилатларни ўзида мужассам этган, ўз сўзида собит мард ва жасур инсонлар халқ обрў-эътиборига сазовор бўлса, жам-т қонун-қоидаларига риоя қилмайдиган ахлоқсиз, худбин, мунофиқ ва бебурд кимсалар эл нафратига дучор бўладилар. Кишининг хулқ-атвори унинг дунёқарашига бевосита боғлиқдир. Ота-онасини эъзозлайдиган, қатъиятли, аҳдига вафодор, жасур ва мард инсонлар буюк ишларга қодир бўлади. Улар ҳеч қачон Ватанга хиёнат қилмайди, миллий равнақи ва юрт фаровонлиги йўлида жонини ҳам аямайди, бор истеъдоди ва салоҳиятини мам-т тар-ётга сафарбар этади. Сўзининг устидан чиқмайдиган, атрофдагиларга бефарқ, қатъиятсиз, бебурд ва мунофиқ кимсалар ўзи туғилиб ўсган Ватанига хиёнат қилишгача бориши мумкин. Мустабид тузум давридаги баъзи б. амалдорларнинг қатъиятсизлиги ва иродасизлиги, ўз манфаатини халқ манфаатидан, ўз тинчини юрт тақдиридан афзал билгани сабабли мам-тимиз ҳақида турли хил нохуш тасаввурлар уйғонишига сабаб бўлган эди. Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида XVII асрдан XX асрнинг бошларигача бўлган даврда Туркистон замини сиёсий парокандалик, жаҳолат ва қолоқликка юз тутгани ҳақида тўхталиб, ўша замон “юрт ҳукмдорлари ва амалдорлари халқнинг тақдири ва келажаги ҳақида қайғуриш ўрнига, ўз шахсий манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйиб, жаҳолат ва ғафлатга берилиши оқибатида биз бугун яшаётган минтақа умумбашарий тараққиёт жараёнларидан узилиб, ривожланишдан кескин ортда қолиб кетди”, – дея таъкидлаган эди. Шу боис бугунги кунда одамларимиз, жам-тимиз мафкурасида Ватан, юрт ғояси устувор бўлмоғи, айниқса, ёшларимизни юксак билимга эга бўлган, ўз сўзида собит турадиган, мард, жасур ва қатъиятли инсонлар этиб тарбиялаш – бугунги куннинг муҳим вазифасидир. Бундай авлоднинг вояга етиши давлатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, мам-тимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашининг  мустаҳкам гаровидир.

БЕЗОРИЛИК — маъ-т талаблари ва аҳлоқ қоидаларини бузиш, менсимаслик, ўзга кишиларга ҳақоратомуз муомала ва шилқимлик қилиш, сўкиниш, яланғоч ҳолда юриш, жониворларга шафқатсиз мун-тда бўлиш, ўсимликларга зарар етказиш ва ҳ.к. ифодаланади. Хулқ-атвор қоидаларига ҳурматсизлик, уриш-дўппослаш, ўзганинг мулкига жиддий зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш б-н боғлиқ хатти-ҳаракатлар ҳам б. ҳисобланади. Бир сўз б-н айтганда, б. маъ-тга зид, ғайриахлоқий ҳодиса сифатида намоён бўлади ва жамоатчилик томонидан қораланади.

БЕМЕҲРЛИК – инсоннинг бошқаларга нисбатан салбий ёки нейтрал тус олган ҳиссий мун-тини ифода этувчи т.. Б.ни икки маънода талқин этиш мумкин: биринчидан, у одамларга нисбатан салбий мун-т, тажовуз ва шафқатсизликни англатса, иккинчидан, бефарқлик, тошбағирлик шакли сифатида намоён бўлади. Бемеҳр одамда ўзгаларга нисбатан кўпинча лоқайдлик, бефарқлик яққол намоён бўлади. Мас., касал одамга куюнмаслик, муҳтож одамга ёрдам қўлини чўзмаслик ёхуд ҳалокатли ҳодисани индамай кузатиб туриш б. аломатидир. Б. маълум маънода инсон қалбининг ҳиссий олами, унда ўзгаларга нисбатан шаклланган эмпатияга (ўзгалар ҳолатини ҳис этиш) боғлиқ. Шу маънода, б. инсоннинг ёшлик давридан оила муҳитида шаклланадиган мун-т шаклидир. Бу даврда бола тарбиясига эътиборсизлик, қўрс ва қўпол мун-т, камситиш, оилада ота-она ва фарзанд мун-тларидаги ҳиссий ғариблик унинг ҳаётида ўзгаларга нисбатан меҳр ҳиссининг етарлича даражада шаклланмаслигига сабаб бўлади. Яқинларига меҳр-оқибатли бўлган инсон қалбида маҳалладошлари, касбдошлар ва б. кишиларга нисбатан меҳр ҳисси шаклланиши шубҳасиздир. Шу б-н бир қаторда инсоннинг мақсадга интилиши йўлида ортиқча ҳиссиётларни тизгинлай олиш қобилияти, айрим ҳолларда масалага холис ёндошиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Мас., фарзанд тарбиясида болага ҳаддан ташқари меҳр қўйиш унинг талтайиб кетишига, қатъиятсиз, иродаси заиф бўлиб вояга етишига олиб келиши мумкин.

БЕОДОБЛИК – ахлоқ-одоб қоидаларига зид бўлган хус-ят, инсоннинг ўз фаолиятида бошқалар б-н бўлган мун-тида, иймон, инсоф, андиша, шарму ҳаё, инсонпарварлик каби ахлоқий мезонлар чегарасидан чиқишини англатувчи т.. У муайян мақсад йўлида ва мақсадсиз амалга оширилган б. Бошқа бир тасниф бўйича б. англанган ва англанмаган кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Англанган б.ни одам билиб, ёмон ниятда амалга оширади. Англанмаган б.га одам ахлоқий мажбуриятни нотўғри тушуниши сабабли йўл қўйиши мумкин. Б. меъёри муайян хатти-ҳаракатнинг мазмунига, унинг амалга оширилишининг шарт-шароитлари, ш-дек, уни шу ишни қилишга мажбур қилган мотив ва ниятларга боғлиқ. Б. туғма хус-ят эмас, балки тарбиясизликнинг маҳсулидир. Ш.у. халқимизда «Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин» деган нақл бор. Сукут б., қўполлик ёки ҳасад юзага келтирган ҳар қандай келишмовчиликка қарши энг тўғри жавобдир. Бўлган-бўлмаган нарсани такрор-такрор сўрайвериш ҳам б.дир.

БЕПАРВОЛИК (бефарқлик, эътиборсизлик, лоқайдлик) – кишидаги ўзгалар ҳаётига, атроф-воқеликка эътиборсизлик, лоқайдликни англатувчи т.. Айниқса, давлат ва жам-т ҳаётида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётган, Ватан тақдири ҳал бўлаётган паллаларда кишилардан юксак фаоллик, масъулият талаб қилинган шароитдаги бефарқлик нафақат иллат, балки жиноят ҳамдир. Мас., XIII-XVI а.ларда Италияда кескин сиёсий кураш кучайган даврда мам-т тақдири биринчи навбатда фуқароларнинг фаоллиги, ватан тақдирига дахлдорлик туйғусининг шаклланишига боғлиқ эди. Ўша замонларда яшаб, ижод этган улуғ шоир Данте Алигьери “Илоҳий комедия” достонида давлат ва жам-т равнақига тўсқинлик қилаётган иллатларни қаттиқ қоралаб, жумладан, лоқайдликни барча салбий ҳислатлардан, ҳатто хоинлик ва қонхўрликдан ҳам  оғир гуноҳ сифатида талқин этади. “На ёмон ва на яхши иш қилмаганлар”ни у шарафсизлар деб атайди. Уларни ҳатто дўзахга ҳам нолойиқ деб билади ва унинг йўлагига жойлаштиради. Унинг наздида,  шарафсиз, лоқайд, бепарво одамлар жам-т учун заррача қиммати йўқ ва кечирган ҳаёти тутундан ҳам тезроқ тарқалиб кетади. Охират дунёси бўйлаб сафари чоғида йўлбошчилик қилган устози Вергилийдан уларнинг ким экани ҳақида сўраганида, у: “Қара-ю, ёнидан ўтиб кетавер”, дея жавоб беради. Бугунги кунда ҳам Ўз-н келажагини ғайрат-шижоатли, иродаси бақувват, иймон-эътиқоди бут, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган инсонларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ш.у. И. А. Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ҳақли равишда таъкидлаганидек: “Бировнинг ҳаётига, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бетараф ва бепарво қараб, шунчаки кузатувчи бўлиб яшайдиган одамдан қўрқиш керак. Улардан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Чунки уларда на иймон, на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи ва Ватани тақдирига ҳам бамисоли бегона одамдек қарайди. Азалдан маълумки, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир. Чунки душманнинг кимлиги, асл қиёфаси сиз учун олдиндан маълум бўлади. Бироқ лоқайд ва бепарво одамнинг қиёфасини бирданига билиб бўлмайди. Шунинг учун у ичингизда юриб, сизга қарши тиш қайрайдиган душманлар учун имконият яратиб беради. Машҳур файласуфлардан бири ана шу ҳаётий ҳақиқатни чуқур таҳлил этиб, қуйидаги ҳаққоний фикрларни баён қилган: “Душманлардан қўрқма –  нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади”. Демак, б. – иродаси заиф, қатъиятсиз одамларга хос бўлиб, инсонни маъ-ятдан, умуман инсонлик мартабасидан  маҳрум этадиган  иллатдир.

БЕФАРҚЛИК — жам-тга, ҳаётга, атрофдаги одамлар ва ҳодисаларга нисбатан бирор бир қизиқиш ва аниқ маън-й-ҳиссий мун-тнинг намоён бўлмаслигини ифодалайдиган т. б.ни ўзини қўлда тутиб тура оладиган, вазминлик ҳолатидан фарқлаш лозим. Вазмин одам ўзини идора қила олиш ҳисобига қалбидаги туғёнларни босиб тура олади ва ўзининг мустаҳкам иродасини намоён қилади. Иродаси бақувват киши б-н бефарқ одам ўртасидаги тафовутнинг мазмун-моҳияти, б.нинг оқибатлари И. А. Каримовнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида атрофлича баён этилган: “Бу ҳаётда одам баъзан ўзини йўқотиб қўядиган ғоят мураккаб муаммоларга дуч келади. Кескин вазиятдан чиқишнинг иложи йўқдек туюладиган ҳолатлар бор. Шундай пайтда, ишда ва ҳаётда, жамиятда оғир савдоларга дуч келганда ким ўзининг йўлини йўқотмаслиги мумкин?” –  “Ўйлайманки, биринчи навбатда ўз кучига ишонган, руҳий дунёси, маънавий олами бақувват бўлган одамгина бундай вазиятдан ёруғ юз билан чиқа олади. Маънавий бойлик шундай пайтда одамга катта куч ва мадад беради. Шу маънода, инсоннинг маънавияти юксалиши билан унинг иродаси ҳам кучайиб боради, десак, янглишмаган бўламиз. Ирода –  бу аслида мустаҳкам ишонч демакдир. Иродаси бақувват одам ўзига ишонади ва ҳар қандай мураккаб вазифани ҳам ўз зиммасига олишдан қўрқмайди. Шунинг учун ҳам юксак иродали инсонга суяниш мумкин. Бундай кишилар бошингизга бирор-бир ташвиш ёки муаммо тушгудек бўлса, лоқайд қараб туролмайди. Ҳеч иккиланмасдан, ёнингизда туриб қўлидан келганча ёрдам беришга, қийинчиликларни сиз билан биргаликда енгишга ҳаракат қилади. Лекин бировнинг ҳаётига, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бетараф ва бепарво қараб, шунчаки кузатувчи бўлиб яшайдиган одамдан қўрқиш керак. Улардан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Чунки уларда на иймон, на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи ва Ватани тақдирига ҳам бамисоли бегона одамдек қарайди. Азалдан маълумки, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир. Чунки душманнинг кимлиги, асл қиёфаси сиз учун олдиндан маълум бўлади. Бироқ лоқайд ва бепарво одамнинг қиёфасини бирданига билиб бўлмайди. Шунинг учун у ичингизда юриб, сизга қарши тиш қайрайдиган душманлар учун имконият яратиб беради”. Бундай қусурларнинг хатарли жиҳати ҳам шунда. Шу боис б. кўпинча атрофдаги кишиларнинг норозилигига сабаб бўлади, бефарқ одам ўзгаларнинг ғамига, ташвишига шерик бўлолмагани учун аста-секин жам-тдан ажралиб қолиши мумкин.

БЕҒАМЛИК — бепарволик, лоқайдлик маъносини англатади. Бундай кишилар турмушда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг ечимини излашга интилмайди, ҳамиша беғам, беташвиш яшашни кўзлайди. Аммо юксак ахлоқли ва одобли инсон одамларга ва жам-тга нисбатан бепарво бўлиши, беғам бўлиши мумкин эмас. Б. кайфияти охир-оқибат теварак-атрофдагиларга, жам-тга моддий ва маън-й зарар келтириши, мавжуд муаммоларнинг янада кескинлашувига олиб келиши мумкин.

БЕҒАРАЗЛИК  – 1) шахснинг маън-й қиёфасига хос хус-ят, камтарлик, бошқаларнинг ҳаётига аралашмаслик, ўзгалар мақсадларига ҳалал бермаслик, хус-ятларига, ҳасад, кўра олмаслик, бахиллик, бузғунчилик, ўғирлик, ғийбатчилик, манфаатпарастлик ва б. ш.к. иллатлардан холилик сифати; 2) бир инсон томонидан бошқа бир инсонга эзгу, холис ният б-н қилинадиган моддий, маън-й ёки бошқа бирор бир турдаги ёрдам, кўмаги эвазига ҳеч қандай қайтим умидвор бўлмаслиги, таъма қилмаслигини билдирувчи т.. Б. халқимиз тарихида азалдан муҳим аҳамият касб этиб келган. Энг кўҳна бебаҳо ёдгорлигимиз Авестода ифодаланган “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” тамойилида б. ғояси тажассум топган. Халқимиз орасида кенг тарқалган Ҳотамтой тимсолида ҳам беғараз инсон фазилати намоён бўлади. Юртимизда яшаб, ижод этган, кўплаб  алломаларнинг ҳаёт тарзи, б.нинг ёрқин тимсолидир. Ўрта а.ларда жуда машҳур бўлган жавонмардлик тариқатида б., саҳоватпешалик ғоят муҳим мазмун касб этади. Б. ш-дек, гуруҳ, ташкилот, корхона, жамият, давлат фаолиятида моддий ва ёки маън-й ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш орқали намоён бўлади. Мас., мустақиллик йилларида мам-тимиз томонидан моддий қийинчиликларни бошидан кечираётган ёки табиий офатдан зарар кўрган қўшни республикаларга моддий ёрдам кўрсатиш, жаҳондаги турли давлатларга БМТ, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, Қизил ярим ой ва бошқа халқаро ташкилотлар, ш-дек, бошқа давлатлар томонидан моддий ва маън-й кўмак уюштирилиши б.ка мисол бўла олади. Шу маънода, б.ни инсонлар ёки жам-тларга хос бўлган ижобий сифатларни яхлит ҳолда ифодалайдиган т. сифатида таърифлаш мумкин.

БИДЪАТ (араб. янгилик) –  анъанавий диний ақидаларга бирор янгилик киритилишини англатувчи т. Қадимда у динларнинг вужудга келиши ва тараққиёти жараёнида қўшилган урф-одат ва маросимлар, турли ўзгартиришлар киритиш, динни ислоҳ этиш ниқоби остида уни бузишга ҳаракат қилиш, диндорларни чалғитиш, тўғри йўлдан адаштириш тарзида тушунилган. Ҳозирги вақтда эски урф-одат, расм-русум сифатида талқин этилади. Маълумки, ислом араб бўлмаган мам-тларга жорий этилганда, маҳаллий халқларнинг урф-одатлари, дунёқарашига муайян даражада мослаштирилган эди. Чунончи, аждодлар мозорларини зиёрат қилиш, дуои фотиҳа ўқиш савоб иш саналади. Аммо XX асрнинг сўнгги чорагида авж олган ақидапараст оқимлар, мас., ваҳҳобийлик бундай амалларни б. (гуноҳ) деб ҳисоблайди. Улар тасаввуф ва тариқатни, умуман, улар назарида Қуръон ва Суннатга асосланмаган ҳар бир нарсани б. деб билади. Бироқ диний уламолар исломга қувват берадиган, унинг маър-й такомилига хизмат қиладиган янгиликларни маъқуллаганлар. Шу асосда “жоиз янгилик” ва “ножоиз янгилик” т.лари келиб чиққан. Б. т.си диний фундаментализмнинг таянчларидан биридир.

“БИЗ КЕЛАЖАГИМИЗНИ ЎЗ ҚЎЛИМИЗ БИЛАН ҚУРАМИЗ” – Президент И.А. Каримов асарларининг 7-жилди (Т., «Ўзбекистон», 1999 й.). Ушбу жилдга мам-тимиз раҳбарининг ЎзР Олий Мажлисининг cессиялари, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари сессиялари ҳамда халқаро миқёсда ўтказилган учрашувларда сўзлаган нутқлари ўрин олган. Китобдан жой олган нутқларда мам-т ички сиёсатининг ўзига хос тамойиллари, мам-тни ижт-й, иқт-й ривожлантириш стратегияси, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жам-тни янгилаш, кишилар онги ва тафаккурини тубдан ўзгартириш борасидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари, моҳияти ва мазкур йўналишларни муайян шароитларда рўёбга чиқаришнинг долзарб масалалари теран таҳлил қилиб берилган. Ш-дек, мам-тда ўтказилган турли маън-й, маър-й ва мад-й анжуманлар, маросимларда сўзланган нутқлар, мам-т олимлари ва журналистлар б-н бўлган суҳбатлар, савол-жавоблар ҳам ушбу китобда жамланган. “Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин” деб номланган “Тафаккур” журнали Бош муҳаррирининг саволларига жавобларда мафкуранинг мазмун-моҳияти, инсоният тарихи ва жам-т ҳаётида тутган ўрни, собиқ Иттифоқ давридаги мафкуравий вазият, миллий мафкурамизнинг ўзига хос хус-ятлари, таълим-тарбия масаласи ҳамда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг ўзига хос хус-ятлари ва аҳамияти ҳақида батафсил фикр юритилади. Тарихчи олимлар ва журналистлар б-н бўлиб ўтган “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, деб номланган суҳбатда мустақилликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юрти, тили, мад-ти, қадриятлари, тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқишининг ортиб бориши, ҳар бир инсон қалбида ўз авлод-аждоди кимлигини, насл-насабини, ўзи туғилиб вояга етган қишлоқ, шаҳар, Ватанининг ўтмишини билишга, маън-й эҳтиёжи, ҳаққоний тарихни  англашда нималарга эътибор бериш лозимлиги ва бунда зиёли-олимларимизнинг ўрни ва вазифалари хусусида ҳар томонлама чуқур фикр-мулоҳазалар баён этилган. Жумладан, суҳбатда ўзб. халқининг тарихий ўтмиши, ўзлиги, маъ-яти ҳақида сўз кетганда чуқур илмий асосга таянган таҳлил, ҳар қандай масалада аниқ ёндашувга таяниш, бу борада яхлит концепция яратилиши, ўзликни англаш тарихни билишдан бошланиши таъкидланади. Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи ва Аҳмад Фарғоний ҳайкалининг очилишига бағишланган маросимларда сўзланган нутқларда буюк аждодларимиз руҳига, меросига эҳтиром изҳор этилган. Бундай зотлар ёқиб кетган илм машъали янгитдан порлай бошлаши, ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг замонавий илғор билимларга эга бўлган ҳолда улуғ бобокалонларимиз меросига муносиб бўлишларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши экани, таълим-тарбия тизими махсус Миллий дастур асосида тубдан ислоҳ қилинаётгани қайд этилади. Китобдаги ЮНЕСКО Ижроия Кенгаши 155-сессиясининг якунловчи мажлисида сўзлаган нутқда (1998 йил 6 ноябрь), ш-дек, ЎзР Президентига ЮНЕСКО медалини топшириш маросимида (1998 йил 6 ноябрда)  сўзланган нутқда, “Юксак  маънавият – жамият тараққиётининг асоси” (Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзланган нутқ, 1998 йил 11 ноябрь), “Ўзбек кураши – жаҳон майдонида” (Кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидаги табрик сўзи, 1999 йил 1 май), “Хотира чироғи ўчмайди” (Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги сўз, 1999 йил 9 май) каби маърузаларда ҳам миллий-маън-й меросимиз, буюк аждодларимиз томонидан илгари сурилган ҳаётбахш эзгу ғоялар, уларни ўрганиш ва ҳаётимизга жорий қилиш борасида амалга оширилаётган ва қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз боради.

“БИЗ ТАНЛАГАН ЙЎЛ — ДЕМОКРАТИК ТАРАҚҚИЁТ ВА МАЪРИФИЙ ДУНЁ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИ” – Президент И.А. Каримов асарларининг  11-жилди (Т., “Ўзбекистон”, 2003 й.).  Китобда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис сессиялари, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари, маҳаллий кенгашлар сессияларидаги нутқлари, қатор учрашувлардаги маъруза ва табриклари ўрин олган. Уларда республикамиз  ички  ва ташқи сиёсатининг устувор тамойиллари, хавфсизлик ва тинчликни сақлаш, демократик давлат ва фуқаролик жам-ти барпо этишда демократик тар-ёт ва маър-й дунё б-н ҳамкорлик йўлида дадил олға ҳаракат қилиш ҳамда туб иқт-й, сиёсий ва маън-й ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар атрофлича таҳлил қилинган. Қайд этилган маъруза ва нутқларнинг учта муҳим жиҳатига эътибор қаратиш лозим. Биринчиси, Ўз-нда фуқаролик жам-ти ва демократик давлат қуришнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, иккинчиси, ички сиёсатимизнинг устувор жиҳатлари – ижт-й-иқт-й, маън-й-маър-й ишларни изчиллик б-н давом эттириш, учинчиси, маър-й дунё б-н ижт-й, иқт-й, хавфсизлик борасида ҳамкорлик қилишдир. “Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари” номли маърузада мустақилликка қадар ижт-й-сиёсий, маън-й ҳаётимиздаги аҳвол, истиқлолга эришганимиздан кейинги амалий ишлар, уларнинг мазмуни, айниқса, маън-й қадриятларга бўлган эътибор ҳақида сўз боради. Зеро, мустақиллик ўз тақдиримизга эгалик қилиш ҳуқуқи, бой маън-й қадриятлар ва миллий анъаналарга таянган ҳолда яшаш, ана шу бебаҳо меросни асраб-авайлаб, уни келгуси авлодларга янада бойитган ҳолда етказишдир. Асарда давлат ва жам-т қурилиши жараёнидаги янгиланишлар, ислоҳотлар ҳамда уларнинг устувор вазифалари тадқиқ этилган. Ш-дек, Конституция қабул қилинганлигининг 10 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган “Ҳаётимизнинг, тараққиётимизнинг ҳуқуқий асоси” номли маърузада ҳам Асосий қонунимизнинг давлат ва жам-т ҳаётидаги ўрни, одамлар онгида қонунга бўлган ҳурмат ҳиссининг ортиб бораётгани, уларда юксак ҳуқуқий тафаккурни шакллантириш, “Қарияларни қадрлаш йили” якунлари, бу борада амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда “Обод маҳалла йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақидаги мулоҳазалар ўз ифодасини топган. Юксак маън-й-ахлоқий қадриятлар ва миллий анъаналарни ҳаётга жорий этиш масаласининг асосий қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилиши жам-тимизни янгилаш ҳамда жаҳон ҳамжам-ти б-н интеграциялашувга интилаётган мам-тимизнинг янги тафаккурини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Китобга киритилган “Ислоҳотлар стратегияси – мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришдир”, “2003 йилнинг биринчи ярмида мамлакатимиз иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш якунлари ва бу соҳаларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида” каби маърузаларда мам-тимизда амалга оширилаётган ижт-й-иқт-й ислоҳотлар, уларнинг амалий натижаси, кишилар турмуш тарзи ва онгининг ўзгариши, ижт-й секторни кучайтириш, улар юзасидан чиқарилган фармон ва қарорларнинг ижроси ҳамда бу борада ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб масалаларга оид қимматли тавсия ва хулосалар берилган.

 

“БИЗДАН ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН ҚОЛСИН” – Президент И.А.Каримов асарларининг 2-жилди (Т., “Ўбекистон”, 1996 й.). Ушбу китобда республикада туб ислоҳотларни жадаллаштириш, хусусий мулкни ҳамда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, янгиланиш жараёнига тўсиқ бўлаётган мураккабликларни бартараф этиш йўллари, Ўз-н ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, маън-й-ахлоқий тарбия, бу ўринда зиёлилар олдида турган муҳим вазифалар хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар баён этилган. “Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари” мавзуида (ЎзР Олий Кенгаши XIII сессияси, 1993 йил 2 сентябрь) сўзланган нутқда  таълим ва мад-тни ривожлантириш ҳамда ислоҳ қилиш,  ақлий ва маън-й салоҳиятни мустаҳкамлаш,  аҳолини ижт-й ҳимоя қилиш каби масалалар стратегик мақсадлар сифатида эътироф этилади. Яъни чуқур иқт-й ислоҳотларни амалга ошириш, бозор иқтисодиётига ўтиш муваффақияти, аввало, кадрлар салоҳияти, уларнинг касбий тайёргарлиги, ақлий ва мад-й савияси юксаклигини таъминлашга боғлиқ экани уқтирилади. Ушбу жилддан ўрин олган асарлар миллий ғоянинг наз-й манбалари таҳлил этилган талай нутқ ва маърузаларни ўзида мужассам этгани б-н ҳам ғоят қимматлидир. “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, “Илму фан мамлакат тараққиётига хизмат қилсин” каби асарлар, ш-дек, Юртбошимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 48-сессиясида сўзлаган маърузалари, айниқса, аҳамиятлидир. “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” асарида истиқлол туфайли мам-тимизда мад-т ва фан равнақига берилаётган эътибор, хус-н, бунёд этилаётган мад-т, санъат, маърифат ўчоқлари, кўплаб маиший бинолар қад кўтараётгани таъкидланиб, бу халқимизга азалдан хос бўлган бунёдкорлик – авлоддан авлодга ўтиб келаётган гўзал фазилат экани айтилади. Жумладан, Ватанимиз пойтахтида бунёд этилган муҳташам “Туркистон” саройи ана шулардан бири бўлиб, бу каби обидалар  юрт шаъни ва  шуҳрати учун курашувчи, истиқлолни ҳамма нарсадан муқаддас биладиган соғлом авлодни тарбия этувчи масканга айланиши таъкидланади. Боболар меросидан куч олувчи миллий ғоя эзгу ниятларни амалга оширишда халқни руҳлантирадиган куч-қувват манбаи, бу ғоялар тизимининг бош ғояси – озод ва обод Ватан, фаровон ҳаёт барпо этиш экани уқтирилади. “Илму фан тараққиётга хизмат қилсин” асарида Юртбошимиз Ўз-н ФАнинг 50 йиллиги мун-ти б-н  бўлиб ўтган учрашувда ана шу миллий ғояни шакллантиришда фан ва илмий муассасалар алоҳида ўрин тутишини эътироф этади. Улар бу борада турли илм. тад.ни амалга ошириши, миллий ғоянинг асосларини ҳар томонлама ўрганиши, мафкуравий таҳдидларга қарши изчил кураш чораларини таклиф этиши лозимлиги баён қилинади. “Улуғбек руҳи барҳаёт” (Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда 1994 йил 15 октябрда сўзланган нутқ, “Буюк келажагимиз ҳуқуқий кафолати”, “Асосий Қонунимиз тантанаси” (Конституциямизнинг 1 ва 2 йиллигига бағишлаб 1993 йил 7 декабрь ва 1994 йил 7 декабрда сўзланган нутқлар) каби маърузаларда миллий меросга мун-т, анъаналарга садоқат, унинг ҳуқуқий кафолатларини яратиш масалалари атрофлича муҳокама этилиб, қимматли мулоҳазалар билдирилган. Ушбу жилдга киритилган БМТ Бош Ассамблеяси 48-сессиясидаги маърузада ҳам ўзб. халқининг жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган буюк аждодлар авлоди экани, боболар қолдирган меросдан ифтихор туйғуси таъкидланади. Ушбу маъруза Ўз-н ташқи сиёсатида муҳим таклифларни баён этгани б-н ҳам тарихий аҳамият касб этади. Хус-н, унда Афғонистонда давом этаётган сиёсий можаро дунё олдида жиддий муаммо экани, Ўз-н экстремизм, террорчилик, ҳар қандай кўринишдаги диний фанатизм ва ақидапарастликни қатъиян қоралаши, М.О. минтақасида кимёвий ва бактериологик қуролнинг тарқатилиши устидан халқаро назорат ўрнатиш зарурлиги, М.О.да наркобизнесга қарши БМТнинг минтақавий Комиссиясини тузиш, ш-дек, Орол денгизи фалокати бўйича махсус комиссия ташкил этиш бўйича таклифлар берилган. Асарда истиқлол даврида одамлар руҳиятини ўзгартириш борасидаги ҳаракатлар ижобий самара бераётгани, улар аста-секин боқимандалик кайфиятидан халос бўлаётгани, бу ҳол, айниқса, ёшлар орасида яққол кузатилаётганидан мамнунлик ифода этилади.

БИЗНЕС МАЪНАВИЯТИ – кейинги йилларда маъ-ят соҳасига кириб келган, бизнес б-н шуғулланадиган кишиларнинг бутун умри давомида кучига куч қўшишга, ақл, идрок ва заковатини кенгайтириб, мустаҳкамлашга хизмат қиладиган т.. Маъ-ят ва маън-й бойликлар давлат, ташкилот, фирма, корхона ва бизнесменнинг бебаҳо хазинаси ҳамда тар-ёт манбаидир. Бизнес соҳасида маън-й-ахлоқий меъёрларни унчалик менсимайдиган баъзи тадбиркорлар кўпроқ муваффақиятга эришаман деб ўйлайди. Уларнинг назарида агар аҳлоқий тамойилларга риоя қилинмаса, ютуқ ёки фойдани тезроқ қўлга киритиш мумкин. Мас., мижозларни ёки шерикларни алдаган бизнесмен ҳалол тадбиркорга қараганда кўпроқ фойда кўриши мумкин. Лекин бу фойда қисқа муддатли, бир ёки икки маротабалик бўлиб, ҳар доим ҳам шу йўл б-н фойда кўриб бўлмайди. Мижозлар ва шериклар бундай бизнесмен томонидан бир-икки марта алдангандан кейин у б-н алоқани узади. Бу эса охир-оқибат унинг банкротликка учрашига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бозор мун-тлари ривожланиб борган сари фирибгар ва алдоқчиларнинг имкониятлари камайиб боради. Чунки ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари кучли ҳимоя қилинади, ошкоралик таъминланади. Бу ҳолатлар эса фирибгарлар ва алдоқчилар, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятини чеклаб қўяди. Иккинчи томондан, бозор мун-тларининг юқори даражада рив-ши учун жам-тдаги аҳлоқий мун-тлар муайян даражада ривожланган бўлиши керак. Маън-й мун-тлар кўп қиррали ва мураккаб ҳодиса. Ана шу мураккаб тизимнинг иқт-й мун-тлар б-н бевосита алоқадор бўлган ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, адолат, виждонлилик каби жиҳатлари бозор мун-тларининг рив-ш даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Бизнес аҳлоқи маъ-яти унинг таркибий қисми бўлиши б-н бир вақтда шунинг ҳосиласидир. Маъ-ят инсон тафаккури, ақл-заковати, бутун фаолиятини тизгинлаб турувчи ҳодисадир. Инсон ақли қанчалик ўткир ва қудратли бўлмасин, унинг маъ-яти тубан бўлса, бу ақл ва заковат вайронкор кучга айланади. Вайронкор куч эса шахснинг атрофидагиларга, жам-тга, оиласи ва ўзига ҳам катта зарар етказади. Соғлом маъ-ят ва унинг таркибидаги умуминсоний қадриятлар инсон ақл-заковати, куч-қудратини бунёдкорлик сари йўналтиради. Юксак маъ-ят  ва инсоний аҳлоқнинг шу жиҳатлари б.м. ва хулқида мужассамлашган тақдирдагина у бизнесменнинг ўзига ҳам, фаолият соҳасининг ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

БИЛИМ – ижт-й-тарихий, амалиётда текширилган ва мантиқан тасдиқланган, воқеликни билиш жараёнида эришилган натижа; шу воқеликни инсон онгида тасаввурлар, т.лар, муҳокама ва наз-ялар орқали ифодаланган инъикоси; кишиларнинг табиат ва жам-т ҳодисалари ҳақида тўпланган маълумотлари; воқеликнинг инсон тафаккурида акс этиши. Воқелик ҳақидаги билган маълумотларимиз б. даражасига кўтарилиши учун, биринчидан, маълумотларнинг воқеликка мутаносиблиги; иккинчидан, етарли даражада ишонарли бўлиши; учинчидан, далиллар б-н асослангани ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ана шу шартларнинг уйғунлиги мавжуд маълумотларни б. даражасига олиб чиқади. Инсон ижт-й тараққиёт жараёнида билмасликдан билишга, мавҳум б.лардан мукаммал ва аниқ б.лар ҳосил қилиш томон боради. Кишининг моддий дунё тўғрисидаги б.и нисбийдир, у узлуксиз ривожланиб, бойиб боради. Б. кундалик тажриба, кузатиш орқали тўпланади. Б.ларни тадқиқ этувчи таълимот – эпистемологияда б.нинг перцетив (ҳиссий), ҳаётий ва илмий б. шакллари ажратиб кўрсатилади. Илмий адабиётда б.ларнинг илмий ва илмдан ташқари шакллари ҳам фарқ қилинади. Илм доирасидан ташқари б.ларга мад-т, адабиёт, санъат, мифология, дин ва ш.к. соҳаларга оид б.лар киради. Одатдаги фан соҳаларида тадқиқ этиладиган б.лар экзотерик (кўзга ташланувчан) б.лар деб аталса, астрология, ва ш.к. соҳаларга оид б.лар эзотерик (пинҳоний) б.лар дейилади. Экзотерик б.лар илм-фан қоидаларига зид келмайдиган бўлса, эзотерик б.лар бундай қоидаларга зид келиши ҳам мумкин.

БИЛИШ – маън-й-руҳий ҳодиса, инсоннинг оламни англаш қобилияти, сараланган, тартибга солинган, муайян усул (метод) ёрдамида олинган, маълум мезонларга (меъёрларга) мувофиқ тартибга солинган, ижт-й аҳамиятга эга бўлган, одамлар ва бутун жам-т томонидан айнан б. сифатида тан олинадиган ахборот. Мазкур мезонларга биноан б.ни унинг амал қилиш даражасига кўра икки турга ажратиш мумкин: кундалик ёки одатдаги б. ва махсус (илмий, диний, фал-й ва б.) б. Шунингдек турли соҳаларда намоён бўладиган касбий ва амалий б. ҳам мавжуд. Бундан ташқари, шахсга доир б., ақлий б., ҳиссий б. каби б. шаклларини ажратиш мумкин. Фалсафа доирасида эпистемология ва гносеология, фанлараро даражада – фаншунослик, муайян фанларга доир б. доирасида – б. социологияси кабилар мустақил фан соҳаларига айланган. Шу маънода, ҳозирги даврда б. усул ва услублари тўғрисидаги соҳа – методология ҳам алоҳида мустақил йўналишга айланмоқда. Бугунги кунда мистик б., “оккульт” б., “парапсихологик” б. ва ҳоказоларга б.нинг алоҳида турлари сифатида қарала бошланди. Аслини олганда, буларнинг барчаси инсон маън-й оламининг серқирралиги, унда турли-туман жиҳатлар мавжудлигидан далолат беради.

БИОЭТИКА – маъ-ят соҳасидаги илм-фан йўналишларидан бири; ҳозирги замон ахлоқшунослигининг муҳим соҳаси. Б.да инсон ҳаёти энг олий ахлоқий қадрият сифатида талқин этилади, инсонлар ва шахслараро мун-тларнинг маън-й-ахлоқий омили, деб қаралади. Инсоннинг табиат б-н узлуксиз алоқасини ахлоқий тамойиллар асосида таҳлил этиш асосида, табиатни муҳофаза қилиш масъулияти б.нинг мад-й негизини ташкил этади. Б., ижтимоий масалалалар б-н бир қаторда, қадриятлар муаммосини ҳам қамраб олади. Б. нинг мақсадларидан бири – инсон хатти-ҳаракати, онги, руҳияти ва ирсиятини ўзгартириш мақсадида ўтказилаётган тадқиқотларни чеклаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат. Б.га таалуқли муаммоларнинг турли жиҳатлари файл.лар, ҳуқуқшунослар, социологлар, тиббиёт ходимлари ва ижт-й ахлоқшунослар илмий изланишларида ўз ифодасини топмоқда. Б. муаммосининг долзарблашуви илмий-техника тараққиёти, биогенетика, ирсият технологияси ва ген инженериясининг рив-ши б-н боғлиқ бўлиб, табиий муҳитни муайян мақсадга мос равишда ўзгартириш имконияти яратилмоқда. Табиий эволюция жараёнлари миллион йиллар мобайнида кечган бўлса, эндиликда инсон учун бу жараёнларни кескин жадаллаштириш имкони туғилди. Мас., ирсият технологияси ва биотехнология усуллари воситасида ирсиятни ўзгартириш, тирик мавжудотлар, янги организмлар, биологик роботлар яратиш масалалари илгари сурилмоқда. Бу ҳол инсоннинг яшаб қолиши ва истиқболи б-н боғлиқ талай муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шу боис ирсиятга қандай ахлоқий мезонлар, мақсад-муддаолар, қайси қадриятларга таянган ҳолда ёндошиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

БИР ЁҚЛАМА ТАФАККУР – тафаккурнинг чеклангани, унинг воқеликни тўлиқ ва холисона ифода эта олмаслигини англатувчи т.. Б.ё.т. моҳиятига кўра, инсон, жам-т ва ижтимоий воқеликда юз бераётган ўзгаришлар, воқеа-ҳодисаларни асл ҳолича акс эттирмаслик, уни бузиб талқин этиш ёки аксинча, бўрттириб кўрсатиш шаклларида намоён бўлади. Б.ё.т. инсон маъ-ятининг чекланган маҳсули ҳамдир. Зеро, инсон тафаккурга эга мавжудот сифатида дунёни нафақат англаши, балки уни тўғри талқин этиши орқалигина фаолият юритиши мумкин. Шу маънода, б.ё.т.га эга бўлган кишининг маън-й қиёфаси, инсонларга, оилага, жам-тга нисбатан мун-ти адоват, ётсираш ёки бефарқлик касб этиши мумкин. Б.ё.т. жам-тнинг маълум тарихий даври (жам-т тар-ётининг аграр, саноатлашган, индустриал, ахборотлашган даврлари), мавжуд ижт-й тузум (ибтидоий, қулдорлик, феодал, капиталистик, коммунистик), ижт-й замон ва макон хус-ятлари б-н ҳам узвий боғлиқдир. Мас., кишиларнинг собиқ тоталитар тузумдаги тафаккури ва ҳоз. мустақиллик давридаги дунёқараши ёки ХIХ а.даги дунёни англаши ва бугунги тобора глобаллашиб бораётган ахборот а.идаги фикрлаш тарзи ўртасида катта фарқ бор. Б.ё.т. ижт-й воқелик бўлиши б-н бирга индивидуал хус-ятга ҳам эга, яъни алоҳида олинган инсоннинг қарашлари ва тафаккур тарзида ҳам у ёрқин намоён бўлади. Бунда инсоннинг ижт-й келиб чиқиши, жам-тнинг муайян табақасига мансублиги, оилавий шароити, фаолияти, турмуш тарзи, маълумот даражаси, мад-й қадриятларга мун-ти, дўстлари, яшаш даражаси ва сифати каби омиллар муҳим аҳамият касб этади. Азалдан шарқ мутафаккирлари инсоннинг б.ё.т.ини таълим-тарбия, камолот сари интилиш, ўқиш, изланиш орқали бартараф этиш мумкинлиги таъкидланади. Мас.,, Абу Наср Форобий (“Фозил одамлар шаҳри”), Абу Али ибн Сино (“Тиб қонунлари”), Ғаззолий (“Кимёи саодат”), Алишер Навоий (“Маҳбуб ул қулуб”) инсон тафаккурини ривожлантиришда нафақат наз-й билим, тажриба ва кўникмаларни шакллантириш, балки  машқ қилиш орқали хотирани чархлаш, оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш, қироат ва ҳ.к. ҳам беқиёс аҳамият касб этишини уқтирганлар. Мустақиллик даврида баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар эркин фикрга эга бўлган комил инсонларни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Бугунги кун тафаккури даъватларига, ҳар қайси халқнинг тилида ва дилида бўлган кўпдан-кўп саволларга тўлақонли жавоб бериш, замоннинг асосий хус-ятлари, башариятнинг рив-ш тамойилларини ўзида яққол акс эттириши, энг устувор тенденцияларни ҳар томонлама ёритиши, таҳлил эта билиши зарур. Бу эса эски тузум асорати бўлмиш б.ё.т.ни тўлиқ бартараф этиш, ижт-й-сиёсий тафаккур ривожини янги босқичга олиб чиқишни талаб этади.

БИРДАМЛИК – кишиларнинг муайян ғояда якдиллиги, маълум  бир фаолиятни амалга ошириш жараёнида ҳосил бўладиган маън-й яқинликни англатувчи т.. Б. бир гуруҳ  кишиларнинг маълумоти, меҳнати, малакаси, касбий маҳорати ва фаолият кўникмаларининг ўзаро мутаносиблигидир. Жам-т учун, умуман кўпчилик учун фойдали бўлган, яъни унум, рағбат, фаровонлик келтирувчи омилларнинг барчаси ҳам б. тамойилига мос келавермайди. Бунда кишилар фаолият жараёнида умумий б.га келишлари шарт ҳисобланади. Ш-дек, ижт-й б.нинг қадри фақатгина моддий неъматлар б-н ўлчанмайди, балки маън-й эҳтиёжларнинг қондирилишида ҳам унинг аҳамияти беқиёсдир. Кенг маънода, ижт-й н.назардан қаралганда ўз вақтида солиқлар тўлаш ёки ватанни ҳимоя қилиш, касаба уюшмалар фаолияти соҳаларида ҳам тенглик ва ижт-й меъёрларга риоя этиш талаб этилади.  Б. айрим ҳолларда  ижт-й адолатнинг эквиваленти сифатида қонун-қоидаларга риоя қилиш, муайян ғоя ва режалар бошида ўзаро келишув ва илиқ мун-тлар замирига қурилади. Б.нинг жам-тшунослик фанида ўрганиладиган қоидалари бозор иқтисодиётига эга бўлган барча демократик жам-тларда кенг тарқалган. Б. қоидалари ҳаётга қанчалик мустаҳкам жорий этилса, фуқаролик жам-тининг иқт-й пойдевори шунчалик мустаҳкам бўлади. Б. ижтимоий барқарорликнинг зарурий асоси ҳисобланади. Б. шакл, қоида ва меъёрларнинг ҳаётга тобора кенгроқ жорий этилиши инсон манфаатларини уйғунлаштириш, фуқаролик жам-тини шакллантиришга кўмаклашади. Зеро, б. демократик жам-тда мувозанатни таъминловчи муҳим механизм бўлгани сабабли ҳам фуқаролик жам-тини барпо этиш жараёнлари бу қадриятга тўла-тўкис таяниши табиийдир. Тадрижий ва барқарор рив-ш йўлига кирган жам-тда ижт-й б.га тўлароқ эришилади. Гарчи, б. нисбий т. бўлиб, барча учун бир хил бўлмаса-да, демократик жам-тда уни амалга оширишнинг қатъий қоида ва меъёрлари таъминланади, б.нинг ўзи жам-т ҳаётининг муҳим меъёрига айланади. Ўз-нда б. умумий якдилликни қарор топтириш ва жам-тнинг янги сиёсий тизимини шакллантиришдан иборат ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида ўрта қатламнинг вужудга келиши, унинг демократик қадриятлар учун муҳим ижт-й асосга айланиши, шу тариқа жам-тнинг бойлар ва камбағалларга кескин ажралиб қолишининг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Халқимизнинг тарихан шаклланган қадриятларига кўра, ижт-й б. моддий фаровонлик ва маън-й бойлик уйғунлигини талаб этади. Бу эса, ўз навбатида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, мулкка эгалик ҳиссини мустаҳкам қарор топтириш, барча фуқароларнинг ўз имкониятлари ва қобилиятларини тўлиқ намоён қилиши, инсонлар манфаатлари уйғунлигини таъминлаш каби муҳим демократик қадриятларга асосланади. Жам-тимизда б.ни мустаҳкамлашда давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг демократик тартибот, қонунчилик муҳитини жорий этишдаги яқин ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ (БМТ) – 1945 йилда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун тузилган, миллатларнинг умумманфаатини ифода этадиган, дунё давлатларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг нуфузли халқаро ташкилот. БМТнинг мақсади: халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, бунинг учун тинчликни бузувчиларга қарши биргаликда чоралар кўриш; халқларнинг тенг ҳуқуқлиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойили асосида барча миллатлар ўртасида дўстона мун-тларни шакллантириш ва ривожлантириш; иқт-й, ижт-й, мад-й ва инсоний характердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни амалга ошириш. БМТ қароргоҳи – Нью-Йоркда, Женевада эса БМТнинг Европа бўлими жойлашган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси БМТ иқт-й-ижт-й Кенгашининг ёрдамчи органи бўлиб, унинг таркибига 1946 йилнинг 15 февралида тузилган иқт-й-ижт-й Кенгаш сессиясида 3 йил муддатга сайланадиган вакиллар киради. Комиссия фаолияти БМТ Низоми тамойилларига қатъий амал қилиш асосида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бу борадаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатлараро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган. Унинг фаолиятига БМТ иқт-й-ижт-й Кенгаши ва Бош Ассамблеясига инсон ҳуқуқлари ҳимояси масалалари бўйича тавсиялар ва маърузалар тақдим этиш, шунингдек, шу соҳага оид Халқаро конвенциялар лойиҳаларини тайёрлаш киради.

БИХЕВИОРИЗМ (инг. behaviour – хулқ) – 1) психология фани доирасида ривожланаётган илмий йўналишлардан бири. Унинг тадқиқот предмети кузатиш мумкин бўлган хатти-ҳаракат, фаолиятни ўрганишдан иборат; 2) ҳайвонлар хатти-ҳаракатини ўрганиш асосида уларни инсонни тадқиқ этиш ва фаолиятини бошқариш соҳасида қўллашга таянган ёндашув. Б. XIX а. охири ва XX а. бошида америкалик олим Э. Торндайк томонидан асос солинган. Фал-й асоси – прагматизм. Б. вакиллари амалий  психология ва унинг интроспектив (ўзини ўзи кузатиш) услубига қарши чиқиб,  эмпирикларни субьективизмда айблайди. Бихевиористлар назарида, психология фал.га эмас, балки табиатшунослик фанларига таяниб кузатиш, эксперимент ўтказиши, субъектив услубдан объектив услубга суяниши лозим. Б. тирик мавжудотлар руҳий дунёсини ўрганиш бевосита ҳиссий органлар ёрдами б-н акс эттириладиган нарсалар ва ҳодисаларга йўналтирилиши керак, деган ғояни илгари суради. Б. наз-ясига кўра, психология фанининг предмети психикани эмас, балки инсон ва ҳайвонлар хатти-ҳаракатини ўрганишга йўналтирилмоғи лозим. Б. вакилларининг фикрича, психологиянинг бош вазифаси фақат ташқи таъсир б-н унга қайтариладиган реакциялар ўртасидаги  боғланишларни аниқлашдан иборатдир. Б.нинг маъ-ятга зид жиҳати шундаки, у онгнинг инсон хулқида тутган ўрни ва уни илмий жиҳатдан ўрганишнинг мумкинлигини инкор этади. Ўтган а.нинг бошларида б. тамойил ва усуллари педагогика соҳасида, хус-н, болаларни тарбиялашда кенг қўлланган. Ҳоз. вақтда айрим ғарб мам-тларда руҳий хаста кишиларни даволашда фойдаланилмоқда.

БОЗОР – 1) ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида вужудга келадиган мун-тлар йиғиндиси; ушбу жараён амалга ошадиган жой. Б.да моддий ва маън-й ҳаёт, мад-т ва маъ-тнинг ўзаро уйғунлиги таъминланади. Б.лар қадимдан кишилар ўртасида турли алоқалар ўрнатиладиган, мад-й тадбирлар ўтказиладиган жой ҳисобланган. Б. мун-тлари кишилардан лафзи ҳалолликни, ўзаро манфаатдорликни ва ҳамкорликни тақозо этади. Б. объекти б.га, айирбошлаш мун-тларига жалб қилинган иқт-й фаолият маҳсули, иқт-й захиралар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлардан ташкил топади. Б. субъектлари б.нинг, айирбошлаш мун-тларининг қатнашчилари, яъни ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар), истеъмолчилар (ҳаридорлар) ва воситачилар ҳисобланади. Б. мувозанати б.даги талаб ҳамда таклифнинг миқдорий ва таркибий жиҳатидан бир-бирига мувофиқ келишидир. Агар шундай мувофиқлик бўлмаса, б. мувозанати издан чиқади. Б.нинг вазифалари қуйидагилардан иборат: а) ишлаб чиқариш б-н истеъмолнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш; б) б. ишлаб чиқаришининг янгиланиб туриши, яъни бу жараённинг узлуксиз давом этишига шарт-шароит яратиш; в) иқтисодиётни тартибга солувчи восита сифатида хизмат қилиш; г) турли мам-тлар, миллатлар ва элатлар, худудлар ҳамда алоҳида кишилар ўртасида ўзаро манфаатли иқт-й ва ижт-й, мад-й алоқаларни ўрнатиш.

БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ – товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқт-й тизимдир. Б.и. эркин товар – пул мун-тларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади. Б.и.нинг энг муҳим умумий белгилари қуйидагилардан иборат: мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги; тадбиркорлик ва танлов эркинлиги, рақобат кураши ва муҳитининг мавжудлиги; юқори фойда ва нафга интилиш иқт-й фаолиятнинг ҳаракатлантирувчи кучи экани; эркин бозор нархларининг талаб ва таклиф, рақобат асосида вужудга келиши; давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг чеклангани. Б.и.ни тарихан шаклланган икки турга ажратиш мумкин. Биринчиси, классик ёки эркин рақобатга асосланган ҳамда фақат объектив бозор қонунлари ҳамда нарх ва рақобат регуляторлари асосида ўзини-ўзи тартибловчи, кам таъминланган аҳоли қатламлари, ишсизлар, камбағал ва қашшоқ кишилар ижт-й ҳимоя қилинмайдиган соф б.и.дир. СБИ узоқ вақт давомида шаклланиб, ғарбдаги ривожланган мам-тларда XIX а. охиригача амал қилган. Иккинчиси, ҳозирги замон бозор механизми ва давлат томонидан тартибга солинадиган б.и. бўлиб, XIX а.нинг охири ва XX а. ўрталаригача бўлган даврда шаклланиб, хозирги вақтгача такомиллашиб, ривожланиб келмоқда. Б.и.нинг бу шакли хилма-хил, яъни хусусий, давлат, жамоа ва аралаш мулк шаклларига асосланади, иқтисодиётни тартибга солишда давлат фаол иштирок этади, хўжаликларни юритишда бизнес режаси ва маркетинг, менежмент тизими орқали бошқариш кучаяди, кам таъминланган аҳолини ижт-й ҳимоялаш тизими амал қилади.

БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ – бозор иқтисодиётининг амал қилиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни вужудга келтириш, яратиш давридир. Бозор иқтисодиёти умумбашарий тизим бўлгани учун дунё давлатларининг деярли барчаси шу йўлдан бормоқда. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, бозор иқтисодиётига инқилобий (революцион) ёки тадрижий (эволюцион) йўл б-н ўтиш мумкин. Биринчи ҳолда, туб ислоҳотларни ўтказиш, аввалги тизимни ва таркиб топган иқт-й мун-тларни бирданига ва батамом синдириш, тугатиш асосида замонавий бозор иқтисодиётига ўтишни тақозо этиб, “фалаж даволаш” усули (“шоковая терапия”) деб аталади. Бундай жадал ўзгаришлар аҳолининг кенг қатламлари турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига, кишиларнинг оғир тушкун ҳолатга тушиб қолишига, ишсизлик, камбағаллик ва қашшоқликнинг кучайишига олиб келади. Тадрижий йўл эски иқт-й мун-тларни босқичма-босқич янги бозор мун-тларига айлантириш орқали замонавий бозор иқтисодиётига ижт-й ларзаларсиз, аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишининг олдини олган ҳолда ўтишни таъминлайди. Ўзб-н замонавий, ижт-й йўналтирилган бозор иқтисодиётига босқичма-босқич, яъни тадрижий йўл орқали ўтиш моделини танлади. Бу йўл бозор иқтисодиётига ўтиш борасида тўпланган жаҳон тажрибасига, мам-тнинг табиий-моддий бойликлари, аҳолининг тарихий, миллий мад-й анъаналари, юксак қадриятлари ва маъ-тига асосланган. Президент И.А. Каримов томонидан асослаб берилган замонавий бозор иқтисодиётига ўтиш йўли илмий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган ва мустақиллик йилларида ўзининг ижобий натижалари б-н дунё жамоатчилиги томонидан “ўзб. модели” деб эътироф этилган туб ислоҳотларни амалга ошириш йўлидир.

БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ – бозор иқтисодиёти ва бозор мун-тларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. Б.и. ўз мазмунига кўра иқт-й ислоҳот бўлиб хўжалик юритиш тизимида, иқтисодиётни бошқаришда, иқт-й сиёсатни амалга ошириш йўллари ва усулларида йирик қайта қуришлар, ўзгартиришлар, иқт-й тизимни такомиллаштириш ёки эски тизимлардан янгисига ўтиш мақсадида амалга оширилади. Ислоҳотлар иқт-й тизимнинг самарадорлиги қониқарсиз бўлган, иқт-й инқироз ва тангликлар юз берган, кишиларнинг эҳтиёжларини етарли даражада қондирмаган ҳолларда мам-т ўз тараққиётида бошқа мам-тлардан орқада қолган шароитларда ўтказилади. Иқт-й ислоҳотлар ларзаларсиз, аниқ мақсадлар кўзланган ҳолда, парламент қабул қилган қонунларга биноан ва давлат раҳбарлигида амалга оширилади. Ўз-нда амалга оширилаётган б.и.и. ижт-й йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишга қаратилгандир. Унда Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган: иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устунлигини таъминлаш;  ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши; қонун устуворлиги ёки барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги; кучли ижт-й сиёсатни амалга ошириш, давлатнинг ижт-й ночор қатлам ва гуруҳларини ҳимоялаш, қўллаб-қувватлаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш; бозор мун-тларини босқичма-босқич қарор топтириш. Бозор мун-тларига ўтишнинг “Ўзб. модели” жаҳон тажрибасини, республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини, халқимизнинг анъаналари, урф-одатлари ва турмуш тарзини ҳар томонлама ҳисобга олишга, ўтишдаги иқтисодиётни бир ёқлама, ривожлантиришнинг оқибатларига барҳам беришга асосланган. У бошқа соҳалар жумладан, маънавий соҳадаги ислоҳотлар б-н узвий боғлиқликда амалга оширилмоқда. Юртдошимиз таъкидлаганидек, мам-тимизда иқтисодий ўнгланиш, иқт-й ривожланиш жараёнлари маъ-й покланиш, маъ-й юксалиш ҳаракатлари б-н тамомила уйғун равишда ривожлантирилиши давлатимиз ва жам-тимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда. Шу сабабли б.и. бошқа соҳадаги ислоҳотлар каби пировард натижада ягона мақсадга – инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш, одамларнинг даромади ва фаровонлигини изчил ошириб бориш, ҳар бир инсонга ўзининг интеллектуал, касб ва маън-й салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур имкониятлар яратиб беришга қаратилган.

БОРЛИқ – олам ва ҳар қандай турдаги мавжудликни ифодалайдиган фал-ий категория. Мифология, дин ва натурфал.да мавжудликнинг манбаи нима, деган муаммони ҳал этишга уринишлар кўп бўлган. Собиқ иттифоқда устувор бўлган б. тушунчаси моддийлик б-н айнийлаштирилиб ва мутлақлаштирилиб, “онг” т.сига қарама-қарши қўйилган эди. Янги замон фал.сида б.нинг тўрт шакли  фарқланади: табиий б., ижт-й б., маън-й б., инсон б. Ҳоз. замон фал.сида б.нинг муқобили – “йўқлик”  т.си ҳам атрофлича ўрганилмоқда.

БОТИН (араб. яширин) – асосий фал-й тушунчалардан бири бўлиб, муайян нарса, воқеа-ҳодиса, жараённинг ички, ўртаси, мазмун-моҳияти деганидир. Б. зоҳирнинг зидди, ичкининг муқобилидир. Б. зоҳир каби Аллоҳнинг исмларидан бири бўлиб, ушбу маънода у барча сиру асрор ва яширин нарсаларни билгувчиси, барчанинг ваҳму тасаввуридан яшириндир, ҳеч бир кўз уни кўришга ва ҳеч қандай ваҳму хаёл уни қамраб олишга қодир эмас.  Б. аҳли илоҳий сиру асрордан воқиф бўлган орифлардир. Б. илми (илмул ботин): ботиншунослик, инсон қалбининг аҳволини билиб олиш – “тахлия”дан иборат. Ушбу илмни тариқат, ҳақиқат ва тасаввуф илми деб ҳам атайдилар. Тахлия, яъни бўшатмоқ, тасаввуф ва фал. атамаси сифатида ботинни (ички дунёни) ёмон ахлоқ ва ёвуз хислатлардан бўшатиб, тангридан бандани узоқлаштирувчи нарсалардан ўзини тийишни англатади. Б. баъзи ҳолларда ақлнинг амалий кучига ишонч, ақл б-н нарса ва ҳодисаларнинг асл мазмунини англаб олишни англатади.  Баъзилар назарида ҳар бир зоҳирнинг б.и бор, оламнинг зоҳирий (юзаки) маъносини эмас, балки ботиний, яъни ички маъносини англаб олиш лозим.  Инсон ташқи томондан қандай кўринишидан қатъий назар, унинг б. ҳиссиёти, қалби, кўнгли ниҳоятда нозик ва маън-й жиҳатдан бой бўлиши, ва аксинча, сиртдан қараганда, кам-кўстсиз, салобатли кўринган киши ҳиссиётсиз, қалби кўр бўлиши ҳам мумкин. Б. инсонга бахш этилган неъмат, у буюк  кишиларнинг зоҳирий фаолиятида ёрқин ифодасини топган.

БОШҚАРУВ МАДАНИЯТИ – бошқарув ва раҳбарлик соҳасида муайян мақсадга эришиш йўлида инсоний салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган мад-й-маър-й тадбирлар мажмуи ва уларни амалга ошириш жараёнининг намоён бўлишини англатувчи т.. Б.м. бошқарилаётган ҳар қандай объектга нисбатан ишлатилади. Ш.у. б.м.ни жам-тни бошқаришда ҳам, ташкилот ва муассасаларни  бошқаришда ҳам кузатишимиз мумкин. Ўз моҳиятига кўра, Б.м. ташкилот фаолиятида иштирок этувчи барча бўлимлар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ва ташкилот миқёсида тарбиявий ишларни амалга ошириш функциясини бажаради. Б.м. ходимларнинг фаолияти, мақсад-муддаолари ва уларнинг қадриятларини ҳисобга олган ҳолда бошқарувни амалга оширишдир. Оқилона тарзда ташкил этилган б.м. ташкилотдаги мавжуд инсоний ресурсларни жадаллаштиришга ва шу орқали меҳнат самарадорлигини янада ошириш имкониятини яратади. Шу б-н бирга, б.м., катта миқдордаги моддий сарф-ҳаражатларсиз ва қисқа фурсатда салмоқли натижаларни қўлга киритиш имконини беради. Б.м.ни такомиллаштириш орқали муайян корхона аъзоларининг ботиний имкониятлари – билими, тажрибаси, ижодий салоҳияти, ходимларнинг ўзини намоён этишга интилиши каби омилларни рўёбга чиқариб ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имкони туғилади. Шу маънода, б.м. ташкилот маданияти, хулқ меъёрлари, ходимлар ўртасидаги ўзаро мулоқот такомиллашуви, меҳнатга бўлган оқилона мун-тнинг шаклланишига хизмат қилади. Жам-т тар-ётининг янги рив-ш поғоналарига кўтарилиб бориши б-н  б.м. ҳам давр талабига мос равишда мукаммаллашиб боради. Ҳоз. даврда ташкилот ёки корхонанинг самарадорлиги кўпроқ замонавий рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш б-н белгиланади. Бундай шароитда ташкилотнинг б.м. иложи борича инновацион лойиҳаларни жорий этишга қаратилган бўлиши лозим. Б.м. ташкилот миқёсида маъмурият ва ходимлар, жам-т миқёсида эса ҳукумат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро мун-тнинг мазмун-моҳиятини ҳам ташкил этади. Шу боис б.м. ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзгариб, мукаммаллашиб борадиган т.дир. Хус-н, жам-т тараққиётининг ҳозирги босқичида б.м. кўпроқ демократик тамойилларни сингдириб бормоқда. Ташкилот миқёсидаги б.м. раҳбарнинг қуйидаги мун-т турларида намоён бўлади: ходимга бўлган мун-т; мавжуд корхонада амал қиладиган фаолият технологиялари; ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт; корхона фаолиятини режалаштириш; ташкилот мақсадига эришиш услублари; ходимларга нисбатан қўлланадиган рағбатлантириш ва жазолаш услублари; корхона миқёсида ходимларнинг лавозими бўйича ўсиш кўрсаткичларида. Б.м.ни мазкур жам-тдаги мад-тнинг бир кўриниши сифатида ҳам таърифлаш мумкин. Шу жиҳатдан, муайян ташкилот ва муассасадаги б.м.и давлат бошқарувида амал қилаётган мад-тнинг асосий жиҳатларини ўзида акс эттиради. Б.м.ининг асосий тамойилларини ишлаб чиқишда мазкур жам-т мад-тини белгиловчи асосий омиллар, айниқса, миллий хус-ятларни  ҳисобга олиш лозим. Бундан ташқари, иқт-й, ижт-й ва сиёсий мақсадларни ўзаро мувофиқлаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай зарурат корхона ёки ташкилот рив-шининг асосий шартидир. Б.м. ижт-й назорат шакли сифатида мавжуд билимларни амалиётга доимий равишда татбиқ этиш жараёни бўлиб, узлуксиз рив-ш, мукаммаллашиб бориш хус-ятига эга бўлиши ҳамда фаннинг сўнгги янгилик ва кашфиётларини акс эттириши лозим. Б.м.ни амалга оширувчилар раҳбарлардир. Замонавий раҳбарларни тайёрлашда уларнинг илмий ва мад-й салоҳиятини, б.м.ни янада юксалтириш энг долзарб масаладир. Ҳозирги даврга келиб жам-т бошқарувида б.м.нинг икки асосий тури мавжуд: авторитар ва демократик. Авторитар б.м. ягона мафкурага асосланган давлат сиёсатида намоён бўлади, бир синф, ягона сиёсий кучнинг якка ҳукмронлиги тарзида ифодаланади. Тарихан собиқ Иттифоқ бунга яққол мисол бўла олади. Ҳозирга келиб, Ўз-н қонун устувор бўлган ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жам-ти қуриш йўлидан борар экан, жам-т бошқарувида демократик бошқарув тамойиллари етакчи ўринга чиқмоқда ва б.м. шунга мос тарзда намоён бўлмоқда

         БОШҚАРУВ МАЪНАВИЯТИ – маъ-ят тамойилларининг бошқарув соҳасида намоён бўлиши, раҳбарга хос маъ-й фазилатлар, жам-т ва давлат ҳаёти, барча соҳалардаги бошқарувнинг маън-т талабларига мос бўлишини англатувчи т.. Маълумки, мустабид тузум давридаги бошқарув жараёнида кишилар онгига бир томонлама маъ-ят ягона мафкура доирасида сингдирилар, у воқеликдан йироқ, мавҳум ва алоҳида мавқега эга бўлган жам-т “элитасига хос” б.м. шаклида намоён бўлар эди. Бу даврга хос бўлган бошқарув тамойилларининг мутлақлаштирилиши оқибатида жам-т манфаати охир-оқибатда шахс манфаатига қарама-қарши қўйила бошлади. Бундай мафкуранинг инсон манфаатларини ифода этмаслиги унинг миллийлиги ва ўзига хослигини инкор этилиши одамларнинг тарғиб этилаётган ғоя ва қадриятлардан, эътиқод ва ишончдан бегоналашувига, иккиюзламачиликка олиб келди. Ваҳоланки, ҳар қандай бошқарув фаолияти муайян ҳудудда истиқомат қилаётган халқ ва миллатнинг маън-й фазилатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бошқарув маъ-ти, қандай соҳага тегишли бўлмасин, бу борада фаолият юритаётган инсонларни ёруғ келажак сари етакловчи, уларнинг истиқболини ифодаловчи асосий омилдир. Ш.у. шахс маъ-ти жамоа ҳаёти ва бошқарувида қарор топган қадриятларга мос келмаган ҳолларда ходим ва бошқарув тизими ўртасида зиддият юзага келади. Айнан ш.у. ҳам бошқарув бўғини муайян жам-тдаги эъзозланувчи қадриятларнинг акс этиши унинг бошқарув самарадорлигининг муҳим омили сифатида эътироф этилади. Юртдошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маъ-тнинг бошқарув ходимлари фаолиятида туган ўрни ҳақида тўхталиб бундай дейди: “Масъул раҳбарлик лавозимларига номзодларни танлашда ўтказиладиган суҳбат жараёнида уларнинг профессионал малакаси, билими, ташкилотчилиги, ҳаётий тажрибаси б-н бир қаторда маъ-й савиясига ҳам алоҳида эътибор қаратаман. Ва кўп ҳолларда, маъ-т ҳақида берилган саволларга ҳар хил, баъзан эса бир-бирига қарама-қарши, қандайдир ноаниқ, саёз жавобларни ҳам эшитишга тўғри келади” (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 18-б.). Шу боис мам-тда давлат ва жам-т бошқарувининг барча бўғинларида маън-й қадриятларимиз ва миллий ғоямизга таянган ҳолда раҳбар ходимларнинг янги авлодини шакллантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Қаранг: Маънавиятнинг бошқарувда намоён бўлиши, Раҳбар маънавияти)

Буддизм (Будда номидан олинган) – диний-фал-й таълимот, вужудга келиши жиҳатидан илк жаҳон дини. Б. асосчиси – шаҳзода Сиддхартха Гаутама (мил. ав. 567–488 й.) вафотидан сўнг “ҳақиқат нажоткори” – Будда деб атала бошлаган. Ягона таълимот сифатида шаклланган б. 18та мактабга бўлиниб кетган. Бир неча бор уни бирлаштиришга уриниш натижасиз якунланган. Мил. I а.да б. хинаяна (кичик аравача ёки нажот топишнинг тор йўли) ва махаяна ( катта аравача ёки нажот  топишнинг кенг йўли) оқимларига бўлиниб кетган. Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида вужудга келган б. кейинчалик Хитой, Тибет, Жанубий-Шарқий Осиё, Япония, Мўғулистон ва б. кенг тарқалган. Кушонийлар даврида б. М.О.да ҳам давлат дини мақомига эга бўлган. Ҳоз. даврда б.га 400 млн.дан зиёд эътиқод қилувчилар ва 1 млн. роҳиблар мавжуд. Б. фал.си ведалар матнлари асосида яратилган. Сиддхартха ўз таълимотининг асосий қоидаларини Банорасдаги тарғиботида “тўрт олий ҳақиқат” шаклида баён этган: 1) азоб-уқубат ҳақидаги таълимот; 2) азоб-уқубат сабаблари ҳақидаги таълимот; 3) азоб-уқубатлардан халос бўлиш ҳақидаги таълимот; 4) азоб-уқубатлардан қутулишнинг нажот йўлларини топиш ҳақидаги таълимот. Бу сўнгги таълимот ечими “Нажотнинг олижаноб саккизлик йўли”да ўз ифодасини топган: тақводорлик эътиқоди, қатъияти, сўзи, иши, турмуш тарзи,  тақводорликка интилиш, тақводорликни орзу қилиш, тақводорлик фикри-хаёли б-н яшаш. Бу йўлга амал қилган одам оқибатда юксак камолотга эришади, яъни у архатга (чин ҳақиқатни англаб етган авлиёга) айланади ва нирванага ўтади. Б.да нажот бу дунёдан, яъни, сансарадан нирвана (рўшнолик)га ўтишдир. Б.да олам уч босқичли деб таърифланади. Унинг биринчиси энг юқори (арупалока) нирваНаср Нирвана мутлақ осойишталик ҳукм сурадиган олам. У ерда инсон барча турмуш ташвишларидан халос бўлади, унинг ҳаётий истаклари ҳам, туйғулари ҳам, эҳтирослари ҳам бўлмайди. Нирвана – қайта туғилишлар силсиласининг олис қисми, инсоннинг б.  қиёфаларга киришининг тўхташи (яъни жоннинг кўчиб юриши). Бошқа жаҳон динларидан фарқли ўлароқ, б. талқинича, жон абадий эмас. Иккинчи олам (рупалока) – бодисатва, руҳий мавжудотлар б-н тўлган жаннат. Унда Амитабҳа (5 олий будданинг бири, жаннатнинг яратувчиси) ҳукмронлик қилади. Бу оламда руҳ гуноҳидан халос бўлган, лекин энг олий оламга кўтарилмаган авлиёлар яшайди. Оламнинг шу қисмидан кишиларга тўғри йўлни кўрсатиш учун Будда таълимоти юборилади, деб ҳисобланади. Учинчи олам (камолака) – бу энг қуйи оламдир. Унда одамлар ва ҳайвонлар яшайди. Оламнинг бу қисмида руҳ қафасда яшайди. У чангалдан қутулиш ва юқори оламга кўтарилишга ҳаракат қилади. Руҳ юқори оламга ўз-ўзидан эмас, балки одамларнинг савобли ишлари орқалигина кўтарилиши мумкин. Агар одамлар б.га эътиқод қилсалар, уларнинг жони бир неча бор қайта туғилишдан сўнг жаннатга ва ундан сўнг нирванага кўтарилади. Ёмон кишиларнинг руҳлари эса, қуйи дунёда азобланиб, қафас ичида юраверади, юқори оламга кўтарила олмайди. Агар инсон ҳирсий ҳис-туйғуларга берилиб кетса, ундан  қутула олмаса, унинг руҳи бир неча бор қайта туғилишдан сўнг дўзахга тушади. Б. таълимотига кўра, ўлим инсонни ҳаёт азоб-уқубатларидан халос эта олмайди. Сансарнинг оғир азоб-уқубатларидан фақат узоқ қайта туғилишлардан сўнг архат ҳолатига эришган кишиларгина халос бўлиши мумкин. Тирик мавжудот қайта туғилиши натижасида нафақат инсоний, айни пайтда ҳайвон, ўсимлик, ёмон руҳ, худо қиёфасида ҳам намоён бўлиши мумкин. Лекин, архат ва нирванага фақат инсонгина кўтарила олади. Архат ҳолатига эришиш ва ундан нирванага ўтишнинг ягона йўли – бу “Нажотнинг олижаноб саккизлик йўли”дан инсоннинг ўз кучига таянган ҳолда онгли ҳаракат қилмоғидир. Агар инсоннинг ўзи ҳаракат қилмаса, ҳеч ким ва ҳеч нарса унинг бу дунё азоб-уқубатларидан халос бўлиб нирванага ўтишга ёрдам бера олмайди. Инсон ҳатто худоларга ҳам умид қилмаслиги лозим. Худолар инсонларни халос этолмайди. Зеро, уларнинг ўзлари ҳам бундай азоб-уқубатлардан холи эмас. Худоларнинг ўзлари ҳам сансара қонунларига бўйсунади. Фақатгина Будда ҳақиқий йўлни топгани учун худолардан юқори туради. Бироқ у ҳам одамларни нирванага ўтказа олмайди. У фақатгина инсонларни ҳақиқатдан хабардор қилади, азобу-уқубатлардан халос бўлишнинг тўғри йўлини кўрсатади, бу йўлда ҳар бир инсон ўзи мустақил равишда бормоғи лозим. Мил. ав. III–I а.ларда Будданинг халос бўлиши ҳақидаги ғоя дхармаларнинг олам ва инсон шахси ҳақидаги таълимотида фал-й жиҳатдан асослаб берилган эди. Уларнинг фикрига кўра,  инсоннинг халос бўлиши худо марҳаматига боғлиқ, бунга муқаддас сураларни такрорлаш б-н эришиш мумкин. Бу янги оқим анъанавий мазҳаб хинаянадан фарқли равишда, махаяна, деб  ном олган. Махаяна асосчилари Будда таълимотига жаннат тўғрисидаги таълимотни ҳам қўшганлар. Бу таълимот оддий диндорлар учун нирванага қараганда анча тушунарли эди. Гаутама ягона Будда эмас. Бундай Буддалар махаянада 1000 нафарни ташкил этади. Уларнинг энг машҳурлари Гаутама Сиддартха, яъни, Будданинг асосчиси; Майтерия – келажак Буддаси, у келгусида дунёни бошқараётган Будданинг вориси; Манжушри-Будда – донолик тимсоли; Арибудда – дунёнинг яратувчиси; Амитабҳа (Амитаба) – жаннатнинг яратувчиси ва ҳукмдори. Махаянанинг ҳоз. даврдаги энг муҳим кўриниши – ламаизмдир.  У XV а. охири XVI а. бошларида Тибетда вужудга келган (тибетча лама – энг улуғ, олий Будда роҳиби) Будданинг барча ақидаларини қабул қилган ламаизмда инсон фақат ламалар ёрдамида нажот топади, гуноҳлардан покланади. V а.да Будданинг алоҳида оқими – важраяна (“олмос аравача”) шаклланган. Важраяна фал.сининг характерли жиҳати йога амалиётини ҳисобга олган ҳолда Будданинг барча ғояларини умумлаштиришга интилишдан иборат Хитойда Б. Лао Цзи таълимотига мослашган, даосизм б-н ҳамоҳанг ҳолда ривожланган бўлса, Японияда бундай ҳолат синтоизм б-н боғлиқ. Ҳоз. даврда Будданинг кўзга кўринган назариётчиси ва файласуфи Сузуки ҳисобланади. Будданинг муқаддас матнлари ва манбалари “Лалитавистара” (“Будда ҳаёти”), “Трипитака” (“Уч сават донолик”) ва Винояпитака (аҳлоқий меъёрлар); б) Суттапитака (дуолар); в) Абхидхаммапитака (диний-фал-й масалалар баёни), “Дхаммапада” (Будда фикрлари, ғоялари). Б.да дхармаларнинг нореаллиги ёки шунёт (бўшлиқ) ҳақидаги таълимот Нагаржуна (2 а.) томонидан асосланган. Нагаржуна рисолалари барча махаяна сураларидан мантиқий исбот қилиниши ва изчиллиги б-н фарқ қилади. Нагаржуна рационализми Будда мантиғи ривожида муҳим ўрин тутган. Унинг тафаккурнинг нореаллиги ва мутлақ интуитив билим тўғрисидаги таълимоти кейинроқ пайдо бўлган мактаблар (мадьхямика, вижняванада) айниқса, дзен таълимоти – б.га асос сифатида хизмат қилган. Дзен – б. таълимотида VI а.да Хитойда пайдо бўлиб, айниқса Японияда кенг тарқалган. Будданинг ва барча вужудларнинг ягона моҳияти ҳақидаги табиий йўл б-н барча наз-й усуллардан юқори турадиган дао (йўл, тариқат) тўғрисидаги тасаввур дзен – б.нинг асосини ташкил этади. Бошқа мактаблардан фарқли ўлароқ, дзен – б. “йилт этиб кўриниш” тамойилини тарғиб қилади. Будданинг муҳим таълимотларидан яна бири Калачара (“Вақт ғилдираги”) ҳисобланади. Унинг моҳияти инсон ва коинотнинг ўзаро алоқадорлигида намоён бўлади. Дастлаб диний маросимларни рад этган б. ўз тарихий тар-ёти мобайнида уларни тан олишига тўғри келган. Оқибатда сангха (роҳибларнинг меҳнат жамоалари) асосида монастирлар, черковлар, руҳонийлар иерархияси шаклланган. Б. оила-турмуш, байрамларни ҳам қамраб олиб, б. тарқалган мам-тлар халқлари турмуш тарзига ҳозиргача таъсир кўрсатиб келмоқда. Б.нинг жаҳон маданияти тараққиётига таъсири ҳам беқиёсдир. Б.га асосланган мад-т ўз фал-си, меъморчилиги, тасвирий санъати, адабиёти, тафаккур шакли б-н ўзига хос руҳият дунёсини вужудга келтирган. 1950 йилда умумжаҳон Буддистлар биродарлиги ташкил этилган.

БУНЁДКОРЛИК – бунёд этиш, яратувчилик, ижодкорликни англатувчи т.. Жам-т тар-ётининг туб бурилиш даврларида, ўзгариш ва ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида б.нинг яратувчанлик, халқни бирлаштириш ва эзгу мақсадлар сари сафарбар этиш имкониятларидан самарали фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Бугунги истиқлол даври ва мустақилликни мустаҳкамлаш жараёнида  Ватанни севиш, юрт тинчлигини асраш, халқ фаровонлиги йўлида курашиш, эзгу амаллар ва савоб ишларни амалга ошириш – мам-тимиздаги б.нинг маъно-мазмунини белгилайди. Тарих ҳам, бугунги ҳаётимиз ҳам ўз ғаразли мақсадларига эришиш учун юксак ғояларнинг жозиба кучидан фойдаланишга уринувчи ёвуз кучлар ҳамма замонларда бўлишини кўрсатади. Қабиҳ ниятли кучларнинг асл ниятларини фош этишда бунёдкор ғоялар асосидаги эътиқод ва дунёқарашнинг аҳамияти катта. Б. бунёдкор ғоялар таъсирида вужудга келади. Бунёдкор ғоялар таъсирида инсон эзгуликка етиш, миллатлар ва давлатлар эса, озодлик ва мустақилликка эришиш учун интилади, адолат ва ҳақиқат тантанаси йўлида курашади, буюк тарихий ғалабаларни қўлга киритади. “Бунёдкор ғоялар” т.си  Ислом Каримов томонидан наз-й жиҳатдан асослаб берилган. Бунёдкор ғоялар жам-т ва одамлар, турли гуруҳ ва қатламлар, миллат ва давлатларни тар-ёт сари етаклайди, халқни эзгу мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишга ундайди. Президентимиз таъкидлаганидек, ўзида гуманизм талабларини акс эттирадиган, инсон камолотига, жам-т ривожига, миллат тар-ётига, халқнинг ирода ва интилишларига хизмат қиладиган, уни жипслаштириб, олий мақсадларга сафарбар этадиган ғоялар бунёдкор ғоялардир. Улар инсоннинг ички яратувчанлик моҳияти, ижодкорлик табиатидан келиб чиқади, одамларни комиллик ва фозиллик сари ундайди, имон-эътиқодини мустаҳкамлайди, ҳаётига ижобий мазмун бахш этади. Бунёдкор ғоя инсонни улуғлайди, унинг руҳига қанот бағишлайди. Соҳибқирон Амур Темурнинг пароканда юртни бирлаштириш, марказлашган давлат барпо этиш, мам-тни обод қилиш борасидаги ибратли фаолиятига ана шундай эзгу ғоялар асос бўлган. Ўз-н халқининг миллий мафкураси бунёдкор ғоялар тизимидан иборат. Бу ғоялар соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, жам-тда ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, янгича эътиқод ва дунёқараш эгаларини тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Эркин ва фаровон ҳаёт – одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маън-й неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ҳамда имкониятлари эвазига эришишидир. Мустақиллик миллий қадриятлар, мад-т ва анъаналар, маъ-ятни тиклаб, одамларимиз қалбида миллий ғурур ва ифтихор ҳамда ватанпарварлик туйғуларини камол топтиришга замин яратди. Ш-дек, мустақиллигимизнинг ўзига хос мафкурасига айланган миллий ғоя минг йиллар давомида шаклланиб, сайқалланиб келган миллатимиз маъ-яти сарчашмаларидан, бутун инсоният тўплаган тажриба ва қадриятлардан озиқ оладиган б.ни ўзида ифодалайди. “Бу соҳадаги энг асосий вазифамиз, – деб  таъкидлайди Президент Ислом Каримов, – миллий  қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрнини ва ҳурматини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошлаган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанлигини кучайтириш. Лекин турли қараш ва фикрга эга бўлган ижтимоий қатламлар, сиёсий куч ва ҳаракатларнинг ўзига хос мақсадларини уйғунлаштирувчи ғоя – юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ манфаати – барчамиз учун бирдек муқаддас бўлиши шарт.  Том маънода, мана шундай олижаноб туйғулар миллий ғоямизнинг маъно-мазмунига, мана шу юртда яшайдиган ҳар  қайси инсоннинг ҳаёт дастурига айланишига эришиш даркор”.   

“БУНЁДКОРЛИК ЙЎЛИДАН” – Президент И.А.Каримов асарларининг 4-жилди (Т., «Ўзбекистон», 1996 й.). Ушбу жилдда Юртбошимизнинг Олий Мажлиснинг учинчи  ва тўртинчи сессияларида,  ш-дек,  вилоятлар халқ депутатлари  кенгашлари сессияларида, республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқлари, халқаро миқёсда ўтказилган учрашувларда сўзлаган нутқ ва суҳбатлари жамланган. Унда Ўз-нда миллий давлатчиликнинг маън-й асосларини яратиш, ш-дек, мустақил давлатимизда миллий хавфсизликни таъминлаш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар б-н ҳамкорликни йўлга қўйиш, мустақил давлат сифатида Ўз-ннинг халқаро обрў-эътиборини белгиловчи муҳим омиллардан бўлган ташқи сиёсат стратегияси баён этилган. “Биз қуриш, яратиш йўлидан бораверамиз” номли маърузада (1995 йил, 30 август куни ЎзР Олий Мажлиси III cессиясида сўзланган нутқ) юртимиздаги тинчлик-тотувлик, барқарорликни кўз қорачиғидек сақлаш, мулкчилик масаласида кескин ва қатъий ўзгаришлар ясаш зарурати, ҳақиқий мулк эгалари, янги пайдо бўлган мулкдорлар синфи шу давлатни, шу ижт-й тузумни тиклаш учун, равнақ топтириш ва қўриқлаш учун ўзини аямаслигига эътибор қаратилади. Одамларимиз, аввало, фаолларимиз, жамоатчилигимиз тафаккурини ўзгартириш муҳим масала экани айтилиб, жам-тга янгича фикрловчи, боқимандалик кайфиятидан халос бўлган, ўзининг кучи, ақлу заковати, мулкига ишониб, ёруғ келажак, муносиб, эркин ҳаёт учун курашишга тайёр бўлган кишиларни тарбиялаш зарурати қайд этилади. Жам-тимиз ва унинг аъзолари мафкурасида Ватан, юрт ғояси устувор бўлмоғи кераклиги, миллий ғурур, миллий ифтихор ҳар қандай ишимизнинг пойдевори бўлмоғи лозимлиги таъкидланади. Бу муқаддас ғоялар, миллати ва эътиқодидан қатъи назар, шу юртда, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаронинг ҳаётига, онгига сингиши, ҳар бир фуқаро учун энг катта таянчга, энг катта ишончга, борингки, ҳақиқий иймонга айланиши даркорлиги таъкидланган. “Истиқлолни ҳимоялаш, уни қадрлаш, улуғлаш ва унга хизмат қилиш миллий онгимизга, ақидамизга айлансагина, бизни танлаган йўлимиздан ҳеч қандай куч қайтаролмайди, қаддимизни буколмайди”. Тўртинчи жилднинг бош ғоясига айланган ушбу даъват “Ватан мангу қолади” деб номланган Ўз-н мустақиллигининг тўрт йиллиги мун-ти б-н 1995 йил 31 августда ўтказилган тантаналарда сўзланган нутқда янада ривожлантирилади. Жумладан, бугунги кундаги энг буюк вазифа ва муқаддас бурч – Ўз-н тарихидан муносиб саҳифа очиш ва уни авлодлар учун ибрат бўладиган олижаноб ва савобли ишлар б-н тўлдириш экани қайд этилади. Ватан шон-шуҳрати, қудрати ва салоҳиятининг юксалиши учун фидокорона меҳнат орқали ҳисса қўшиш авлодларга мерос сифатида қолдириладиган энг буюк нарсадир, деган ғоя “Халқ ташвиши билан яшайлик”, “Истиқлол имкониятларидан оқилона фойдаланайлик”, “Бунёдкорлик фаровон ҳаёт асоси” каби асарларда ҳам ўз ифодасини топган. И.А.Каримовнинг 1996 йил 24 апрелда Парижда ЮНЕСКО Ижроия Кенгаши сессиясида сўзлаган “Ўтмишсиз келажак, ҳамкорликсиз тараққиёт бўлмайди” маърузасида ўз эрки ва мустақиллигини қўлга киритган Ўз-ннинг асосий вазифаси, аввало, жаҳон ҳамжам-тига фаол ва табиий равишда кириб бориш, ўзининг тинчлик, тенг ҳамкорлик, демократия, инсон ҳуқуқлари, асл умуминсоний қадриятларга содиқлигини кўрсатишдан иборат экани таъкидланади. Ушбу жилдга киритилган асарлар, маъруза ва нутқларда жам-т тар-ётининг муҳим омили бўлган малакали кадрлар, жумладан, раҳбар кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам катта эътибор қаратилган. “Юксак малакали мутахассислар – тараққиёт омили” деб номланган  1995 йил 3 октябрда ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат ва жам-т қурилиши академиясининг очилиш маросимида сўзланган нутқда давлат ва жам-тни биров асло четдан келиб қуриб бермаслиги, уни тақдири Ватан тақдирига пайванд бўлган шу мам-т фарзандлари бунёд этиши кераклигини таъкидланади. Бу эса эскича фикрлашдан холи бўлган янги ходимлар тайёрлашнинг ягона тизимини вужудга келтирилгани шунга мувофиқ ҳолда раҳбар кадрларни танлаш, тарбиялаш, жой-жойига қўйиш сиёсатида янги тамойилларга асосланилгани, яъни етакчиларга синфий, фирқавий эмас, миллий ғоя асосида талаблар қўйилганини қайд этилади. Шу боис ҳам етакчилар миллий қадриятларга асосланган ҳолда иш юритиши ва уларнинг маън-й юксалиши учун барча имкониятларнинг яратилиши устувор вазифа сифатида белгиланади. Нутқда илм ва тафаккур одамлар қалбига нур, онгига зиё, хонадонига файз-барака келтирадиган буюк мўъжиза экани таъкидланиб, маъ-ти юксак комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидоийликни ҳаёт мезонига айлантириш миллий ғоянинг негизини ташкил этиши баён қилинган. Китобда миллий ғоянинг мад-й-маън-й соҳадаги асосий мақсадларини амалга ошириш воситаси ҳамда омиллари  кўрсатиб берилган. Миллий ғоя халқни бирлаштирувчи, миллатни эзгулик сари етакловчи, баркамол авлодни тарбияловчи, буюк мақсадларни белгиловчи, ядро полигонларидан хавфлироқ бўлган мафкура полигонларида ғалабани таъминловчи ғоялар тизими экани ҳар томонлама асослаб берилган.

         БУРЧ – а) маън-й соҳада юксак масъулият, лафзи ҳалоллик, ваъдага вафо қилишни; б) ҳуқуқда қонун ҳужжатлари, шартнома, иш бўйича юкланган мажбуриятни англатувчи т.. Б. – инсон маъ-ятининг таркибий қисми, маъ-ят фал.сининг фундаментал категорияларидан бири. Бу т. шахс зиммасига қўйилган талабларга нисбатан масъулияти ва мажбуриятини бажариш маън-й заруратга айланиши ифодалайди. Маън-й қадрият – б.нинг манбаи инсон бўлиб, унинг мазмун-моҳияти жам-тга, ижтимоий тузилмаларга мун-тида намоён бўлади. Б. категорияси масъулият, ўзликни англаш, виждон, хулқ каби т.лар б-н боғлиқ ҳолда юзага чиқади. Чунки б. инсоннинг маън-й қиёфасини тавсифловчи т.дир. Б. ижт-й-индивидуал хус-ят ва субъектив жиҳатларга эга. Аввало, у масъулият, мажбурият каби умуминсоний қадриятларга таянади. Шу б-н бирга, ҳар бир киши учун умумий бўлган оила, ота-она, Ватан, халқ олдидаги умумий б. б-н бир қаторда, б.нинг индивидуал даражаси ҳам мавжуд. Б. т.си муайян шахсга хос ваъдага вафо, ўз сўзида туриш, обрў-эътибор ва шаънини сақлаш  каби ҳислатларда яққол намоён бўлади. Б.нинг ижт-й-сиёсий ва ҳуқуқий асослари Конституция ва қонунларда ўз аксини топади. Унинг иқт-й асосларини турли шартномаларда яққол кўриш мумкин. Б. эркин, англанган ҳолда танлаб олинган тақдирдагина маън-й-ахлоқий категория сифатида амал қилади. Б.нинг негизларидан бири иймон-эътиқод бўлиб, бундай сифатга эга инсон уни теран англайди, унга садоқатли бўлади. Инсон маъ-ятида б.нинг алоҳида аҳамият касб этиши масаласи маъ-ятшуносликнинг долзарб мавзуларидан биридир. Б. виждон, эътиқод, масъулият каби т.лар б-н мустаҳкам боғлиқ. Умуман, ҳаётда инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати замирида бурчга садоқат ёки хиёнат ётади. Б.нинг инсонлик б.и, фуқаролик б.и, оталик б.и, оналик б.и, фарзандлик б.и сингари барча даврлар учун умумий бўлган т.лари ҳам, журналистлик б.и, шифокорлик б.и, олимлик б.и каби касблар доирасидаги т.лари ҳам мавжуд. Б. т.сининг муҳим жиҳатларидан яна бири унинг маълум вақт мобайнида ва жам-тда ўзига хос тарзда намоён бўлиш хус-ятга эга эканидир. Чунончи, бир тузум ё жам-тда ижобий ҳисобланган б. талаблари бошқаси учун салбий маъно касб этиши мумкин.  Ҳарбийлашган ва ўта мафкуравийлашган жам-тларда эса б. омма ҳамда шахс ҳаётида фожиавий тус олиши ҳам мумкин. Усталик б-н йўлга қўйилган тарғибот натижасида бундай жам-т аъзоларининг кўпчилиги оқни қора, қорани оқ деб қабул қилади. Буни умумбашарий ва миллий қадриятларни оёқости қилган шафқатсиз тоталитар тузумлар мафкураси ва амалиётида яққол намоён бўлди. Тарихда ўз б.ига садоқатли бўлган кишилар тақдири кечганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мас., Фурқат мустамлакачилар мафкурасига хизмат қилганида ҳаёти роҳат-фароғатда кечиши мумкин эди. Лекин у Ватан ва халқ олдидаги б.га содиқ қолиб муҳожирликнинг оғир қисматига дучор бўлди, Ватанда йироқда вафот этди. Баъзан б. туфайли кишилар севгисидан, ҳатто ака-укаси, опа-синглиси ёки фарзандидан кечишга ҳам мажбур бўлади. Конституциямизнинг 11-бобида барча фуқароларнинг Конституцияда белгилаб қўйилган б.ларини бажариш, қонунларга риоя этиш, бошқа кишиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш; халқимизнинг тарихий, мад-й ва маън-й меросини авайлаб асраш; атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона мун-тда бўлиш; қонун б-н белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғинларни тўлаш, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг б.и экани қайд этилган. Ўз б.ига содиқлик ҳар бир кишининг ахлоқ-одоби, маънавий қиёфасини ифодаласа, сўзининг устидан чиқмайдиган, ўз б.ини бажармаган кишилар халқ орасида ҳурмат топмайди. Б. ўз-ўзидан шаклланмайди, у тарбия жараёнида камол топади. Шу маънода, ўз б.ини яхши англайдиган, ўзига талабчан, иши, билими ва куч-қувватига ишонадиган, ўз қадр-қимматини сақлай оладиган баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир. 

БУЮК ДАВЛАТЧИЛИК ШОВИНИЗМИ – бир давлатнинг бошқа давлат ёки давлатлар устидан сиёсий, мафкуравий, иқтисодий ва ҳарбий ҳукмронлигини ўрнатишга қаратилган наз-я ва амалиёт. Хус., ХVIII – ХIХ асрларда Ғарбий Европа ва Россия империясининг ҳукмрон доиралари бошқа давлатларга нисбатан ана шундай сиёсат олиб борганлар. Б.д.ш. Австро-Венгрия империяси, Туркия султонлиги сиёсатида ҳам  кучли бўлган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Германия фашизми ана шундай сиёсат юритиб, немислар “олий” ирққа мансуб миллат сифатида жаҳондаги барча халқлар устидан ҳукмронлик ўрнатиши керак, деб даъво қилган. Урушдан кейинги даврларда ҳам бир қанча мам-тлар томонидан б.д.ш. сиёсати хилма хил кўринишда олиб борилмоқда. И.А.Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида; хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик хавфсизлигимизга таҳдид солаётган жиддий муаммолардан бири эканини алоҳида таъкидлаган: “Ўтган мустақил  ривожланиш йилларида давлатимизнинг суверенитети ва барқарорлигига таҳдид сақланиб  қолмоқда. Бу таҳдид буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик руҳидаги шиорларда, билдирилаётган фикрларда, шарҳларда ва муайян хатти-ҳаракатларда намоён бўлмоқда”.  Б.д.ш. ғайриинсоний хусусиятга эга бўлиб, бошқа халқларни қарам қилиш, иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаётда уларни камситишнинг ўзига хос шаклидир. Тарихнинг далолат беришича, иқтисодий имкониятлари заифлашган, ижт-й тотувлик мустаҳкам бўлмаган, ички зиддиятлар кучайган, Ватан, миллат тақдиридан ўзининг шахсий ва тор гуруҳий манфаатларини устун қўядиган, ҳокимиятга даъвогарлик қилишда ўзаро  келиша олмаётган сиёсий кучларнинг мавжуд муаммоларни ташқи кучлар ёрдамида ҳал қилишга уриниши, шунингдек, маън-й-руҳий парокандалик, эртанги кунга ишончсизлик кучайиши натижасида айрим мам-тлар б.д.ш. таъсирига тушиб қолади. Б.д.ш. ҳамиша куч ишлатишга, ҳарбий, иқтисодий, сиёсий, маън-й мафкуравий тазйиққа, зўравонликка асослангани учун ҳам миллатлар ва давлатлараро мун-тларда ишончсизлик ва душманлик кайфиятларининг чуқур илдиз отишига сабаб бўлади. Унинг салбий оқибатлари фақат шу б-н чекланмайди. И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Тарихий тажрибада қайта-қайта тасдиқланганидек, шовинизм авторитар тузумлар ўрнатилиши ва мустаҳкамланишини рағбатлантиради, шафқатсиз диктатурага олиб боради. Чунки, бўйсундирилган ва қарам халқларнигина эмас, балки бир қисми муқаррар равишда бундай сиёсий йўлга қарши чиқадиган ўз аҳолисини ҳам бошқача шароитда итоаткорликда сақлаб туриш мумкин бўлмайди”. Шу  тариқа, давлат ички зиддиятлар бўҳронига дучор бўлиб, ҳалокатта юз тутади. Бир сўз б-н айтганда, ўзгаларни қарам қилган халқлар, давлатларнинг ўзлари ҳам ҳеч қачон озод ва эркин бўлолмайди. Бироқ  бу тажрибадан дунёдаги айрим сиёсий доиралар ва кучлар ҳали ҳам етарли сабоқ чиқара олмаганини жаҳоннинг айрим ҳудудларида юз бераётган воқеалар далолат беради. Шовинистик кучлар бугунги кунда, биринчидан, мам-т аҳолисига ахборот орқали ва мафкуравий йўл б-н тазйиқ ўтказиш, иккинчидан, минтақа давлатлари ичида зиддиятларни юзага келтириш, учинчидан, жаҳон афкор оммасида Ўз-н ҳақида воқеликка зид, нотўғри тасаввурларни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Бу йўлда улар хилма-хил усул ва воситалардан фойдаланмоқда. Шунинг учун б.д.ш.ни жаҳолатнинг ўзига хос кўриниши сифатида тавсифлаш мумкин. Унга қарши маърифий йўл б-н курашиш мумкин. Бунда халқаро ҳамжамият, жумладан, унинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлган ҳар  бир давлат б-н  ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади. Ана шундагина минтақамиз ҳеч қачон цивилизациялар тўқнашмайдиган, балки улар бир-бирига ижобий таъсир этиб, бир-бирини бойитадиган маконга айланади. Ўз-ннинг тинчликсевар сиёсати ана шу мақсадга хизмат қилади.

БЮРОКРАТИЯ (франц. бюро – девон, юн. кратос – ҳокимият) – расмиятчиликка асосланган бошқарув ва маъмурият тизими. Б. алоҳида моддий ва маън-й имтиёзларга эга маъмурлар  фаолиятида  намоён бўлади. Б.нинг муқобили тўрачилик, қоғозбозликдир.

БЎЛИБ ТАШЛАБ, ҲУКМРОНЛИК ҚИЛИШ – ғаразли геосиёсий ва геостротегик мақсадларга эришишда қўлланадиган усул ва тамойиллардан бири.  Бу тамойилни амалга оширишнинг асосий йўли бирон бир минтақа ёки мам-т ичида ижт-й парокандаликни келтириб чиқаришдир. Бунда,  биринчидан, муайян шаклда мавжуд бўлган ижт-й-иқт-й қийинчиликларни бўрттириб кўрсатиш орқали аҳолининг мавжуд ҳолатдан норозилигини уйғотиш, иккинчидан, ўз ноғорасига ўйнайдиган мухолифатчи кучларни юзага келтириш йўли б-н сиёсий беқарорликни келтириб чиқариш, учинчидан, “мам-тда сўз, матбуот, сиёсий эркинликлар йўқ” қабилидаги туҳматдан иборат  мафкуравий  тазйиқ ўтказиш  усуллари қўлланади. Ўз-н мисолида бундай ҳолат баъзи хорижий оммавий ахборот воситаларининг мам-тда амалга оширилаётган ижт-й, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маън-й ислоҳотлар ҳақида нотўғри ахборот тарқатиши орқали жаҳон жамоатчилигида ҳақиқатга зид тасаввурни шакллантириш йўлидаги хатти–ҳаракатларида яққол кўринади. Муайян минтақага нисбатан олиб қараганда, бу тамойил ушбу ҳудудда ҳукмронлик қилишга даъво қилаётган давлат борлигини “асослаш”, таъбир жоиз бўлса, шундай давлат тимсолини яратиш йўлидаги уринишларда намоён бўлади. Бундай ғаразли интилишлар ер юзининг турли нуқталарида ҳар хил кўринишдаги низоларни, давлатлараро мун-тларда эса тангликни юзага келтиради. Натижада, мам-тларнинг моддий-молиявий, маън-й-интеллектуал салоҳияти жамият тараққиётига хизмат қилиш ўрнига ана шу “образ” таъсирининг олдини олишга йўналтирилади. Шу тариқа  асосий мақсадга, яъни муайян давлатни яккалаш, уни заифлаштириб, ўз “иттифоқчи”сига  айлантиришга эришилади.  “Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қил” тамойилини амалга оширишнинг яна бир йўли – халқаро майдонда муайян мам-т ҳақида  нотўғри, нохолис тасаввурларни шакллантиришдир. Айни пайтда бу йўлда диний омилдан, яъни гўёки эътиқод эркинлиги бузилаётгани тўғрисидаги сохта маълумотларни тарқатиш усулидан фойдаланишга уринишлар ҳам кузатилмоқда.  Буларнинг барчаси “мақсад воситани оқлайди” деган ақида ғаразли геостратегик ғоялар ва манфаатларни рўёбга чиқаришнинг асосий қоидасига айланаётганини кўрсатади.

БЎШ ВАҚТ – 1) вақт шаклларидан бири бўлиб, кишининг ишдан ташқари вақтининг бир қисми; 2) кишининг жисмоний ёки ақлий меҳнат б-н шуғулланмайдиган, баъзида эса жисмонан ва руҳан ҳордиқ олиш учун ажратадиган вақтни англатувчи т.. Умуман, инсон вақтини зарурий ва б.в.га бўлиш мумкин. Зарурий вақт иш вақтини, шунингдек, ишдан ташқари вақтнинг уй ишларига, ухлаш, овқатланиш ва ш.к.га сарфланадиган қисмини ўз ичига олади. Б.в. шахснинг ҳар томонлама такомиллашуви, дам олиши, ўқиши, умуман, ўзининг билим даражасини, ишлаб чиқариш малакасини ошириши учун, жамоат ишига, жисмоний тарбия, спорт машғулотлари ва бошқа маън-й эҳтиёжларини қондиришга фойдаланадиган ишдан ташқари вақтидир. Б.в. куч-қувватни тиклашга, жисмоний ва маън-й тараққиётга, шунингдек, шахснинг ўз устида ишлашига, маданий ҳордиқ чиқаришига, ижт-й-сиёсий фаоллик кўрсатишига, ҳаваскорлик фаолиятига сарф қилинади. Б.в. пассив ҳордиқ – “ҳеч нарса қилмасликни” ҳам ўз ичига олади. Б.в.нинг ижт-й-қадрият сифатидаги салмоғи унинг ҳажми, тизими ва мазмуни б-н ўлчанади. Кейинги даврларда б.в. ҳажми ўсиб бормоқда. Бу ўсиш меҳнатда техникадан кенг фойдаланиш, маиший эҳтиёжларга (йўлга, уй ишларига, болалар тарбиясига ва б.) сарфланадиган вақтнинг қисқариб бораётганлиги б-н белгиланади. Б.в. масаласи соғлом турмуш тарзини қарор топтириш б-н узвий боғлиқ. Мустақиллик йилларида Ўз-нда б.в.ни самарали ўтказиш учун кенг имкониятлар яратилган. Жумладан, мам-тимизда кшплаб театрлар, музейлар, кутубхоналар, турли маданий-маиший тўгараклар фаолият юритмоқда. Лекин мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ҳар бир кишининг ўзига, унинг дунёқарашига боғлиқ. Киши б.в.га бекорчи вақт деб қарамаслиги, уни фақат маишат, беҳуда кўнгилхушлик билан ўтказмаслиги лозим. Оилада, авваламбор, б.в.ни режали ташкил қила билиш керак. Унда маданий-маиший муассасаларга бориш, китоб мутолаа қилиш, спорт билан шуғулланишга алоҳида ўрин ажратиш зарур. Ижодий меҳнат қилиш, малака, илмий-маданий савияни ошириш, адабиёт ва санъат билан шуғулланиш б.в.ни мазмунли ўтказишнинг асосий омилидир. Айниқса, оилада болаларнинг б.в.ини тўғри ташкил қилишга алоҳида эътибор бериш зарур. Уларнинг б.в.ини нотўғри ташкил қилиниши турли ижтимоий хавф-хатарлар: безорилик, ичкиликбозлик, жиноятчиликнинг ўсишига олиб келиши мумкин. Болаларни турли тўгаракларга, жамоат ишларига жалб қилиш, қизиқарли, мазмунли ўйинлар билан банд этиш, бадиий китоблар ўқишларига аҳамият бериш лозим. Умуман, б.в.дан самарали фойдаланиш турмушнинг мазмунли бўлишига хизмат қилади.

БЎШЛИҚ (маънавий соҳада) – бир сиёсий тизимдан бошқа бир тизимга ўтиш жараёнида ёки маън-й-маър-й ишларнинг тўғри йўлга қўйилмагани оқибатида юзага келадиган ҳолат. Шахс онгида б.нинг пайдо бўлиши унинг жам-тдаги ўрни ва ижт-йлашувининг маромига етмагани, мустақил тафаккурининг шаклланмагани ва фикр қарамлиги, сиёсий эътиқодининг заифлиги, ҳуқуқий мад-й савиясининг пастлигида намоён бўлади. И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади. Ҳозирги кунда ким кўп – ана шундай маънавий бўшлиқни тўлдиришга уринадиган, шунинг ҳисобидан ўзининг ғаразли мақсадларини амалга оширишни ўйлаб юрганлар кўп. Минг афсуски, бу кучларнинг асл қиёфаси, мақсад-муддаолари ва имкониятларини тўла ва аниқ-равшан тасаввур қилиш осон эмас. Нега деганда, улар кўпинча турли ниқоблар, жозибали шиор ва ғоялар пардаси остида иш кўради. Бундай кучларнинг ихтиёрида жуда катта моддий, молиявий ресурслар ва имкониятлар мавжуд бўлиб, уларнинг пухта ўйланган, узоқ ва давомли ёвуз мақсадларига хизмат қилмоқда. Бугунги кунда дунёнинг айрим ҳудудларида ана шундай ҳаракатлар натижасида катта маъна-вий йўқотишлар юз бераётгани, миллатнинг асрий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқаётгани, ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаёти, онгли яшаш тарзи жиддий хавф остида қолаётганини кузатиш мумкин. Энг ёмони, бундай хуружларнинг пировард оқибати одамни ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан тонишга, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум этишга ва ҳамма нарсага лоқайд бўлган шахсга айлантиришга қаратилганида намоён бўлмоқда” (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 12-б.).

БЎҲТОН  (араб. ёлғон, туҳмат) – юксак маъ-ят тамойилларига мос келмайдиган, бировни айблаш ёки қоралаш мақсадида ўйлаб чиқарилган асоссиз даъво ёки туҳматни ифодалайдиган т.. Б. шахс, гуруҳ, миллат, жам-т, давлат обрў-эътиборини тушириш мақсадида шахс ёки гуруҳ томонидан уюштириладиган ёлғон ёки туҳматни, асоссиз маълумотни тарқатишни англатади. Б. орқали кишилар ўртасидаги мун-тлар дарз кетган, жанжалли ҳолатларда вужудга келадиган ўзаро душманлик намоён бўлади. Бироқ, б. қилиш шахснинг феъл-атворига хос бахиллик, ҳасадгўйлик, кўра олмаслик, очкўзлик, худбинлик, манфаатпарастлик иллатлар б-н боғлиқ ҳолда юзага келиши ҳам мумкин. Ижт-й мун-тларда юзага келадиган ҳар қандай низо ва келишмовчиликнинг ўзига хос сабаби бўлгани каби б.нинг ҳам муайян сабаблари бор. Шу жиҳатдан қараганда, б.ни бир неча турларга бўлиш мумкин: шахс ёки гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишларни кўра олмаслик, ўзини ўша гуруҳ ёки шахсга қарама-қарши қўйиш оқибатида вужудга келадиган б.; Бундай б. кўпинча ғийбат, фисқу фасод тарқатиш шаклида намоён бўлади. Шахснинг ўзини ҳимоя қилишга интилиши замирида вужудга келадиган б.;  Бундай б. жанжалли ҳолларда қарама-қарши томон тараф далилларини исботлаш қийин бўлиб қолган вазиятларда ўзини оқлаш мақсадида тўқиб чиқарилган ёлғон маълумотларга асосланади. Б.нинг бу кўриниши амалиётда, айниқса, судлов жараёнида кўп кузатилади; маълум бир шахс ёки гуруҳ томонидан амалга оширилган ишларни йўққа чиқариш мақсадида қилинадиган ҳужумкор б. Бундай б. рақиб томоннинг қилган ишларини салбий н.назардан баҳолаш орқали ўзининг муайян манфаатини қондириш мақсадида амалга оширилади. Б., ш-дек, шахс ёки гуруҳ томонидан қилинмаган амалий хатти-ҳаракатлар ёки айтилмаган мулоҳазаларда айблаш тарзида намоён бўлиши мумкин. Мас., ўтган а.нинг 30-йилларида шўро ҳукумати томонидан кўплаб ўзб. зиёлиларининг миллатчилик ва айирмачиликда айбланиши давлатнинг шахсга ёки гуруҳга қарши қаратилган б.и эди. Ғийбат, туҳмат, бўҳтон каби маън-й иллатлар мазмун-моҳиятига кўра бир оз фарқланади. Ғийбат шахс ёки гуруҳни ортдан салбий сифатлашни англатса, туҳмат гумон асосида қилинган ёки қилинмаган иш-ҳаракат, айтилган ё айтилмаган фикр-мулоҳазанинг бировга қаратилишини билдиради. Б. эса умуман қилинмаган иш-ҳаракат ёки мулоҳазада тўғридан тўғри, бегумон айблашни билдиради. Саъдий Шерозийнинг “Қўли қисқа ҳасадчи қилур ғийбат, қилу қол, // Чунки келса рўбарў, тили бўлур гунгу лол”, яъни “… ҳунарсизлар истеъдодли одамларни ёмон кўради, … шунга ўхшаш, разил одамлар ҳам яхшилик қилишда бирор киши б-н беллаша олмаганларидан кейин, ғийбат, бўҳтон қилишга киришади. Фисқ-фасод ва б.ни халқимиз азалдан маъ-тга зид инсон номига номуносиб энг ярамас иллат сифатида қоралаб келади.  

В