Д

ДАВЛАТ — бутун мамлакат миқёсидаги ҳокимиятнинг махсус бошқарув аппаратига таянадиган, барча учун қонунлар чиқарадиган ва суверенитетга эга бўлган сиёсий ташкилотни ифодаловчи т. Д. жамиятнинг ҳокимият кучига, шунингдек, ижтимоий неъматлар ҳамда воситаларни тақсимлаш имкониятларига эга бўлган қисми хисобланади. Ҳар бир. Д. бетакрор ижтимоий ходисадир. У тарихий  ва маънавий тараққиётнинг ҳосиласи, муайян бир халқнинг ўзига хос маданий ривожининг натижасидир. Д. жамият ривожининг муайян босқичида юзага келган. Ибтидоий жамиятда оқсоқоллар, уруғ ва қабила бошлиқлари ҳамда диний ҳокимият соҳибларига тегишли бўлган ижтимоий ҳокимият аста-секин давлат ҳокимиятига айланган. Д. кенг маъноли тушунчадир. Д. – жамият сиёсий тизимининг одамлар, гуруҳлар, синфлар, ташкилотларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини, ўзаро муносабатини ташкил этувчи, йўналтирувчи ва назорат қилувчи асосий ин-т. Д. – ҳокимиятнинг бош ин-ти. Ҳокимият Д. орқали ўз сиёсатини амалга оширади. Д.нинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: 1) Д. ҳокимияти (мажбурлаш, бошқариш аппарати)нинг мавжудлиги. 2) аҳолининг худудлар бўйича уюшганлиги; 3) суверенитет; 4) ҳуқуқ ижодкорлиги (қонун чиқаришга қодирлик); 5) аҳолининг кам таъминланган қисмига ёрдам бериш учун сарфланадиган солиқларни йиғиш; 6) умуминсоний функцияларни (вазифаларни) бажариш, яъни ҳудудни қўриқлаш, жиноятчиликка қарши кураш, умумий фаровонлик мақсадларни амалга ошириш. Д. қуйидаги асосий вазифаларни адо этади: хўжалик юмушлари, фуқароларнинг хуқуқлари ва мулк дахлсизлигини муҳофаза этиш, назорат қилиш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, ташқи алоқалар, маданий-тарбиявий ишлар, ислоҳотларни амалга ошириш ва б. Д. бошқарув шаклига кўра, монархия ва республикага бўлинади. Монархия мутлақ ва чекланган (парламентар) шаклларда бўлади. Республикалар президентлик республикаси ва парламентар республикаларга бўлинади. Д. тузилиш шаклига кўра унитар, федератив, конфедератив Д.лардан иборат. Д. сиёсий режим шаклига кўра демократик, антидемократик, фашистик, тоталитар Д.ларга бўлинади.  Д. идоралари: вакиллик, ижроия, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва конституциявий назорат идоралари ва бошқалар.

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ — давлатнинг рамзий белгиларидан бири. Давлат байроғи махсус қонун билан ёки Конституция асосида расмийлаштирилади. Д. б. — мустақил давлат ва унда яшовчи фуқаролар дахлсизлигининг аниқ ифодасидир. Д. б. айни шу давлатдаги миллий, ҳарбий ва партиявий бирлик ҳамда уюшмаларнинг ҳам рамзий белгисидир. Д. б.  одатда якранг ёки кўпрангли матодан иборат бўлиб, унинг бир томони дастага маҳкамланади. Матога баъзан турли эмблема ва белгилар туширилади (мас., Швейцария байроғида оқ ранг хоч, Шри-Ланка байроғида — қилич ушлаган шер, Канада байроғида — заранг дарахтининг япроғи тасвирланган). Д. б.  давлатнинг рамзий белгиларидан бири сифатида шаклланиши узоқ тарихга эга. Давлат бошқариш амалиётида давлат раҳбари (подшоҳ, қирол, император, амир, хон ва бошқалар) атрофидагилардан расмий қабул қилинган ва фақат давлат раҳбари кийиши мумкин бўлган либос билан ажралиб турган. Шу қоидани давом эттириб, давлат раҳбари яшайдиган ёки ишлайдиган иморат ва бинога, дала шароитида — чодирга, ҳарбий юриш вақтида — бош қўмондон ҳаракат воситасига махсус узун таёқ ёки найзага бириктирилган, кўпинча турли суратлар (шер, бургут ва шу кабилар) билан безалган мато давлат раҳбарининг рамзи ва белгиси сифатида ўрнатилган. Ҳозирда Д. б.нинг аҳамияти ошиб бормоқда, чунки халқларнинг мустақиллик учун кураши ва ғалабаси, жумладан, улар тузган давлатнинг байроғида ҳам намоён бўлмоқда. Д. б.  давлат мустақиллигининг рамзи сифатида давлат раҳбари ишлайдиган жойда, олий қонун чиқарувчи орган, ҳукумат, давлат ташкилотлари, элчихона ва консулликлар биноларида, халқаро қатновдаги ҳаво ва денгиз кемаларида ва бошқа қонунда белгиланган қатор вазиятларда кўтарилади. Д. б. ни ҳақорат қилган шахс жазога тортилади.

ДАВЛАТ — БОШ ИСЛОҲОТЧИ — Ўзбекистонда янги жамиятни қуриш ва унга ўтиш даврида амал қилаётган тамойил, эски тузумдан бозор муносабатларига ўтишнинг асосий усулларидан бири. Ушбу тамойилга кўра, бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи сифатида иш олиб бориб, иқтисодиётни ва ижтимоий турмушнинг ҳамма соҳаларини ўзгартириш дастурлари ва режаларини тузиб, уларни изчиллик билан амалга ошириши лозим. Собиқ иттифоқ парчаланиши натижасида юзага келган мустақил давлатларнинг кўпчилиги демократиянинг ниҳоятда кенг талқин қилинишига йўл қўйиб, давлатнинг ташкилотчилик ролига етарли эътибор бермадилар ва шу сабабли уларда янги даврга ўтиш муайян тартибсизликларга олиб келди. Мустақил Ўзбекистон бу йўлдан бормади, ислоҳотларни давлат йўли билан тартибга солиб бориш ўтиш даврининг энг оқил йўли эканлигини аниқлаб олди. Давлат ўзининг алоҳида мавқеига кўра ҳамма даврларда ислоҳот жараёнларига таъсир ўтказиб келган. Ҳозирги ўтиш даврида давлат халқ хўжалигининг, айниқса, унинг асосини белгилайдиган тармоқларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаши, нарх-наволарни тартибга солиб туриши, солиқ солиш ва қарз беришда маълум табақаларга имтиёзлар яратиши, шунингдек, бевосита ёрдам кўрсатиш йўли билан муҳим тармоқларга мадад бериши бу борадаги асосий вазифалардир. Ўтиш даврида давлат ислоҳот жараёнида фаол иштирок этиши, унинг ташаббускори бўлиши ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ва бозорга ўтиш йўлларини ишлаб чиқишда пешқадам бўлиши, ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиши, энг муҳими,  уларни бевосита амалга оширишга бошчилик қилиши Д.б.и. тамойилининг мазмунини ташкил қилади. Унга кўра давлат ислоҳот жараёнининг марказида бўлиши шарт. Чунки фақат давлатгина умуммиллий манфаатларни мужассам ифодалашга ва химоя қилишга, аҳолининг барча кучларини умумий мақсадлар асосида жипслаштиришга қодирдир. Давлат ўз фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, ўзига хос шарт-шароитни вужудга келтиради ва тасдиқлайди. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлат иқтисодий эркинликларнинг кафолатчиси бўлади. Шу туфайли давлат иқтисодиётга ўзининг тартибга солиш таъсирини мақбул равишда ўтказа олади. Бундай шароитда асосий мақсад ислоҳотлар унинг йўналишларини ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишнинг стратегик йўлини белгилаш ва бу йўлни ҳаётга ўтказиш юзасидан тактик қарорлар қабул қилиш давлат зиммасига юклатилади. Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг самарали ва аниқ-равшан тизимини вужудга келтиришда давлат катта ўрин тутади. Вужудга келаётган тадбиркорлик ва ишбилармонлик тузилмаларининг қарор топиши ва ривожланишига кўмаклашиш ҳам давлатнинг бурчидир. Мустақил Ўзбекистоннинг истиқлол даври тарихи Д.б.и. бўлиши нақадар тўғри эканлигини яққол тасдиқлайди.

ДАВЛАТ ГЕРБИ — давлат рамзи; давлатнинг миллий, сиёсий, иқтисодий хусусиятлари ҳамда ижтимоий ва давлат тузуми, географик ва бошқа белгиларини шартли равишда ифодалайдиган тамға-белги. Герб давлат муҳрида, расмий бланкаларда, муҳим ҳужжат, пул ва давлат заёмларида акс эттирилади. Гербнинг барча хусусиятлари махсус қонун ёки Конституция билан расмийлаштирилган бўлади. Д.г. пайдо бўлиш тарихи милоддан аввалги уч мингинчи йилларга бориб тақалади. Мас., Шумер давлатининг гербида шер бошли бургут, қадимги Рим давлатиникида бургут расми тасвирланган. Д.г. давлатнинг ўзига бўлган ишончини, ўз мустақиллигини ҳимоя этишга тайёр эканлигини, бунёдкорлик мақсадларини, давлат ва жамият ҳаётининг турли бошқа томонларини шартли расм, белги тарзида ифодалайди. Ана шу сабабдан баъзи Д.г.да қилич ва қалқон, баъзиларида шер ёки бургут, баъзиларида эса юлдуз, пахта, буғдой бошоқлари, қуёш, дарахт, тоғлар ва ҳоказолар ҳамда, ҳаттоки, от тасвирини кўриш мумкин. Д.г. баъзи аҳамиятли расмий биноларда: ҳукуматнинг юқори бошқарув органлари, Олий суд, ҳарбий трибунал, прокуратура, дипломатик, савдо ваколатхоналари ва консулликлар биноларида, сессия ва йиғинлар ўтказиладиган залларда, суд биноси залларида, ундан ташқари, муҳрларда ва олий органлар бланкаларида, қоғоз пулларда ва металл тангаларда, облигацияларда, фуқаролик паспортларида, чегара устунларида акс эттирилган бўлади. Д.г., унинг катта-кичиклигидан қатьи назар, доимий равишда, рангли ёки оқ-қора тасвирга аниқ мос келиши керак. Давлат гербини ҳақорат қилган шахс Жиноят кодексига биноан жазоланади.

ДАВЛАТ ГИМНИ (юн. мадҳия, мақтов ашуласи) — тантанали куй ва ашула, мамлакат якдиллигининг тимсолларидан бири, дастурий характердаги тантанали қўшиқ, давлатнинг расмий атрибутлари силсиласида муҳим жиҳат. Ўз мазмунида ва шаклида ушбу давлатдаги барча миллатлар ва миллий гуруҳлар, ижтимоий табақалар мақсадлари ва қарашларини акс эттиради. Д.г. ўзининг фикрий йўналиши ва акс эттириш воситалари билан бошқа мусиқий асарлардан ажралиб туради. Гимн давлатнинг умумий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга ва у сиёсий ташвиқотнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Гимнларнинг ижро этилиши тантанали байрамлар, сиёсий чиқишлар, расмий давлат қабуллари, ҳарбий парадларнинг, муҳим меъморий ёдгорликлар — ҳайкалларнинг очилиши, аҳамиятли митинглар, тарихий саналарга бағишланган йиғинлар, йирик байналмилал ва миллий қадриятларга бағишловлар, турли давлатлар бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш, ҳарбий қасамёд қабул қилиш, халқаро олимпиада мусобақалари, кинофестиваллар ўтказилиши билан боғлиқ. Д.г. турли шаклларда ва мазмунда узоқ замонлардан бери у ёки бу тарзда маълум. Кўп асрлар давомида Д.г.га баъзи давлатлар жиддий эътибор берганлар ва ижро этилиши шарт деб билганлар, баъзилари эса бу масалани вазиятга қараб ҳал этганлар, яъни баъзи азиз ва мўътабар меҳмонларни мусиқа садоси билан кутиб олганлар. Д.г. расмий тус олиб, аста-секин халқаро алоқаларнинг таркибий қисми, давлат ва халқ мустақиллигининг рамзи сифатида ўрнининг аниқланиши Буюк француз инқилобининг (1789-1793) тантанаси ва жаҳон бўйлаб таъсир-эътиборининг ўсиб бориши билан боғлиқ. Марселдан Париж томон йўлга чиққан инқилобчилар йўл-йўлакай ўз руҳларини кўтарадиган ашула айтганлар. Бу ашула кейинчалик бутун дунё бўйлаб «Марсельеза» (Марсель ашуласи) номи билан маълум бўлди. Бу ашула француз халқининг ўзига бўлган ишончини, ўз инқилобий фаолиятидан ва тарихидан мағрурлигини, келажакка ёруғ умид билан қарашини ифода қилади. Ҳоз. даврда Д.г. жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида мавжуд ва давлат мустақиллигининг муҳим ифодаси ҳисобланади. Ўзбекистон Д.г. мусиқасини Мутал Бурҳонов, сўзини Абдулла Орипов ёзган. У 1992 йилда қабул қилинган.

ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИ РАМЗЛАРИ – давлатнинг тимсоллари, яъни унинг суверенитетини, миллий ва иқтисодий кўрсаткичларини, сиёсий-ижтимоий тузумини, асосий мафкура ва ҳаёт қоидаларини кўрсатувчи белгилар, энг муҳим ҳужжатлар, ғоялар ва тушунчалар. Давлат рамзи — бу мустақил давлат белгисидир. У давлат байроғи, давлат герби, давлат гимни, мамлакат миллий валютаси, мамлакат Конституциясида ва муҳим қарор ҳамда анъаналарда ўз ифодасини топади. Д.м.р.  давлат мустақиллигини шартли равишда белгиловчи ташқи белги, нишона ёки тимсоллардир. Улар мазкур давлатнинг тузумини, халқнинг табиати-менталитетини, иқтисодий асосларини ва бошқа муҳим белгиларини англатади. Давлат рамзлари кўп мингйиллик тарихга эга бўлиб, миллий давлат қурилиши ва маданий ривожланиш тарихи билан боғлиқ. Масалан, Амир Темур яратган марказлашган давлат ўзининг герби — уч ҳалқа шаклидаги тамғаси билан танилган. Соҳибқироннинг юришларида лашкар олдида унинг туғи — байроғи олиб юрилган. Юртимиз мустақилликка эришгач, халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикасининг янги давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди. Президент И.А. Каримов ўзининг «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура» асарида: «Давлатимиз рамзлари — байроқ, тамға, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштиради, мана шу рамзларни эъзозлаш ўзининг қадр-қимматига, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш демакдир», деб аниқ таъриф берган. Республикамизда давлат рамзлари қонун томонидан муҳофаза қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1994 йилнинг 22 сентябрида тасдиқланган ва 1995 йилнинг апрелидан кучга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига алоҳида «Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш» деб номланган 215-модда киритилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи, давлат герби ёхуд давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш бошқарув тартибига қарши жиноят деб таърифланиб, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этиш жазоси белгиланган.

ДАВЛАТ ТИЛИ — тегишли давлатдаги умумий расмий тил. Д.т. одатда уч йўл билан белгиланади: а) тарихий анъана асосида ушбу давлат ҳудудида истиқомат қилувчи барча халқлар мавжуд тиллардан бирини умум тил деб тан оладилар; бундай тил, кўпинча, шу давлатдаги энг йирик ёки ҳукмрон миллатнинг тили бўлади; б) ҳукумат, президент, парламент ёки раҳбар органлар томонидан давлатнинг расмий тили деб эълон қилинган халқаро ёки жаҳон тилларидан бири; давлат органларида, ҳукумат идораларида ва расмий ташкилотларда, кўрсат-мага биноан ёзишмалар фақат шу тилда қабул қилинади ёки жўнатилади, барча музокара, муҳокама, мубоҳаса, мажлис, сессия, конференция, конгресс, йиғинлар ва шу кабилар ана шу расмий тилда ўтказилади; в) давлатнинг қонун чиқарувчи органи ёки мамлакат президенти томонидан жамият ҳаётининг барча соҳаларида қўлланилиши шарт деб эълон қилинган тил. Англия, Канада, Япония, Хитой, АҚШ, Швеция, Норвегия каби кўпчилик мамлакатларда ҳеч қайси тил давлат тили деб эълон қилинмаган. Лекин, қадимдан уларда мамлакат аҳолисининг кўпчилигини ташкил қилувчиларнинг тили давлат тили, расмий тил деб тан олинади. «Б» гуруҳига кирган давлатлар асосан ўтмишдаги мустамлакалардир (мас., Гвинея, Гана, Конго кабилар). Чунки, уларнинг ҳар бирида ўнлаб қабилалар мавжуд бўлиб, биринчидан, қабилалардан бирининг тилини давлат тилига айлантириш ички тортишув ва ўзаро ғаразга сабабчи бўлиши мумкин, иккинчидан эса, қабила тиллари ҳозирги замон талабларига луғат ва терминологик жиҳатидан жавоб бермайди. Бу давлатлар давлат тили сифатида собиқ мустамлакачиларнинг тилини, масалан, инглиз ёки француз тилини қабул қилганлар. «В» гуруҳидаги давлатларга, асосан, собиқ иттифоқ парчаланиб кетгандан сўнг шаклланган мустақил давлатлар киради. Ўз мустақиллигини эълон қилган янги давлатларнинг Д.т. тўғрисидаги қонунларида, одатда, «мажбурий» деган сўз қўлланилмайди; аммо чоракам бир асрлик шўро тузуми даврида юзага келган вазиятни ҳуқуқий, демократик, инсонпарвар жамият талабларига мослаштириш мақсадида, айниқса, Болтиқбўйи мамлакатларида Д.т.ни билиш мажбурий деган фикрдалар. Собиқ иттифоқ ҳудудида жойлашган ва ҳозирги даврда мустақиллик йўлига чиққан мамлакатлар учун Д.т. сиёсатини амалга ошириш истибдод даврининг оқибатлари ва сарқитлари билан самарали курашишнинг зарурий шартидир. Аммо, маълумки, тилни ўзлаштириш, истеъмол доирасини кенгайтириш, уни бошқа тилларда сўзлашувчилар орасида ёйиш, Д.т.ни бойитиш — булар вақтни, сабр-тоқатни, тинимсиз меҳнатни талаб қилади. Энг муҳими аҳолида Д.т.га муносабатни ўзгартириш, оммада ўз миллий тилига нисбатан бўлган ҳурмат ва қизиқиш ҳиссини муттасил мустаҳкамлаш Д.т.да дарсликлар, луғатлар, ўқув китоблари, қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш ишлари давр талаблари даражасига кўтармоқ зарурати бу борадаги асосий вазифалардир.

         ДАВР — замон, воқеалар, ижт-й, иқт-й, сиёсий, маън-й, мафкуравий жараёнларни характерлайдиган вақт оралиғини англатадиган т. У маъ-ят тарихида — жам-тнинг маън-й тар-ёти босқичлари оралиғи, ҳаракат (мас., мустамлакалик, мутелик, мустақиллик, ҳурфикрлилик ва ҳ.к.)ни билдиради. Д. деганда бир томондан албатта вақт ўлчами билан боғлиқ ижт-й-тарихий замон тушунилса, иккинчи томондан эса албатта инсоният ва шахс билан боғлиқ ижт-й жараён тушунилади. Тарихда шундай Д.лар борки, улар кишилик маън-й-маър-й, мад-й тар-ётида муҳим роль ўйнаган. Мас., мил. олдинги X-III асрлар “Авесто Д.и” мил.дан аввалги VI-I асрлар “Эллинизм Д.и” деб аталса, X-XII асрлар Шарқда “Уйғониш Д.и”, XIV-XVI асрлар Европада “Ренессанс”, М.О.да XV-XVI асрлар эса “Темурийлар Д.и” номи билан аталади. Эллинизм Д.и — эрамиздан аввалги 334-323 йиллардан эрамиздан аввалги 30 йилгача бўлган вақт оралиғидир. Бу Д. Македония, Юнонистон, Ўрта Ер денгизи шарқий соҳиллари, Ғарбий Осиё, Қора денгиз атрофидаги мам-тларнинг Александр (Искандар) истилоси билан б.ланиб, Миср Рим қўшинлари томонидан ишғол этилган пайтгача бўлган вақт оралиғини ўз ичига олади. “Эллинизм” атамаси илмда дастлаб немис олими И.Г.Дройзенинг 1836-1843 йилларда чоп этилган “Эллинизм тарихи” асарида қўлланилган ва ушбу атама орқали эллинларнинг Шарқ мам-тларидаги ҳукмронлиги ва уларнинг Шарқ ҳалқлари мад-яти билан уйғунлашиб ҳосил қилган янги мад-яти тушунилган. Уйғониш Д.и, Ренессанс — (IX-XII ва XV-XVI асрлар, Шарқ (М.О.)да, XIV-XVI асрларда Европада юз берган мад-й ва маън-й тар-ёт Д.и. М.О.да IX-XII асрларда улкан мад-й кўтарилиш бўлган. Илм-фан, фалсафа, адабиёт кучли ривожланиб, илғор инсонпарварлик ғоялари жам-тга кучли ижобий таъсир кўрсатган, ақлий ва ижодий фаоллик гуркираган. Бу Д. дунё илмида “Шарқ Ренессанси” ёки “Шарқ Уйғониши” номи билан аталади. “Ренессанс” атамаси дастлаб Италиядаги, кейинчалик бутун Европадаги мад-й-маън-й юксалиш (XIV-XVI асрлар)га нисбатан қўлланилган. Уни Ғарб олимлари ўрта асрчилик турғунлигидан янги Д.га ўтиш босқичи, деб баҳолаганлар. Кўплаб илмий кашфиётлар, бебаҳо санъат асарлари, мад-й ёдгорликлар ўша Д.да яратилган. Шарқда аниқ фанлар соҳасида Муҳаммад Хоразмий, Абу Бакр Розий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Умар Ҳайём, Мирзо Улуғбеклар жаҳоншумул кашфиётлар қилган. Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Ибн Рушд, Муҳаммад Ғаззолий, Азизиддин Насафийларнинг асарлари тафаккур хазинасини бойитган. Шеъриятда Абулқосим Фирдавсий, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби даҳо ижодкорлар етишиб чиқиб, ўлмас асарлар яратганлар. Миниатюра рассомчилигида мактаблар ташкил этилиб, Камолиддин Беҳзод янги ижодий йўналишга асос солган. Темурийлар Д.и — ўрта асрларда соҳибқирон Амир Темур асос солган давлатни идора этган сулолага нисбатан аталади. Темурийлар ҳудуди Шимолда Или дарёси ва Орол денгизидан Жанубда Форс қўлтиғигача, Шарқда Хитой ва Ҳиндистондан Ғарбда Қора денгизга қадар улкан майдонни қамраб олган. Амир Темур ва темурийлар мам-т мустақиллиги, эл-юрт осойишталиги ва уни обод этишга катта аҳамият берган. Бу Д.да Чингизхон ҳужуми ва мўғулларнинг бетўхтов босқинлари натижасида вайрон этилган Самарқанд, Бухоро, Термиз, Марв, Банокат (Шоҳрухия) каби қадимги шаҳарлар қайта тикланиб, обод этилган. Бу Д.да илм-фан, адабиёт, санъат тараққий этган. Самарқанд мадрасаларида Шамсуддин Ҳавофий, Қозизода Румий, Ғиёсуддин Жамшид, Али Қушчилар дарс беришган. XV асрда Мовароуннаҳр ва Хуросонда Ҳофизи Абру, Абдураззоқ Самарқандий, Хондамир, Исфизорий, Давлатшоҳ Самарқандийлар тарих фанига улкан ҳисса қўшганлар. Бу Д.нинг етук шоиру адиблари Сайфи Саройи, Ҳайдар Хоразмий, Дурбек, Атойи, Саккокий, Лутфийлар адабиётни бадиий услуб жиҳатдан янги поғонага кўтарганлар. Бу Д. бадиий адабиёти тар-ётида Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийларнинг хизмати ғоят буюкдир. Д. т.си б. фанларда ҳам ўзига хос қуйидаги маъноларни англатади: а) геологияда — геологик чўкинмалар, қатламлар тизими шаклланган вақт оралиғи (мас., Бўр Д.и, Музлик Д.и…); б) математикада — чексиз Д., ўнли касрда такрорланувчи рақамлар гуруҳи; в) физикада — ўзгараётган миқдор ўз ўзгаришининг тўлиқ циклини тугатиб ўзининг асл холатига қайтадиган вақт оралиғи; г) грамматикада — гапнинг иккиланган аъзолари ёки кўпгина эргаш гаплар, ш-дек, фикрларнинг батафсил ривожи ва оҳангнинг жарангдор тугаши билан хус-ятланувчи мураккаб тузилма. Лексик ва интонацион жиҳатдан ўзаро боғланган мураккаб синтактик конструкция; д) мусиқада — тўла каденция билан ниҳоясига етувчи тугалланган ёки нисбатан тугалланган мусиқа қатори. Д. мусиқа асарининг бир қисмини ташкил этади. Баъзан Д. шаклида тўла асар яратилади, Д.нинг йирик қисмлари тавсия деб аталади, одатда бир Д.да иккита тавсия бўлиши мумкин.

ДАДАИЗМ — модернизм йўналишларидан  бири. Унга 1916-1921 йиллари Т.Тцар асос солган. Бу оқимда “дада” атамаси муҳим ўрин тутади. “Дада” ҳаддан ташқари плюралистик характерга эга бўлганлиги учун аниқ маънога эга эмасдир. Тцарнинг фикрича, “дада” ҳеч нарсани англатмайди. Д.нинг йирик вакилларидан бири бўлган Г.Гросснинг таъкидлашича, дадаистлар соф нигилистлар бўлиб, ҳамма нарсани инкор қилади, улар учун ҳеч нарса муқаддас эмас. Уларнинг символи Йўқлик, Бўшлиқ, Тешик ва ҳ.к. эди. Д.нинг фундаментал  ғоялари  негизида онгнинг эркинликка интилиши б-н унинг принципиал эрксизлиги ўртасида зиддият муаммоси ётади. Д. вакилларининг фикрича, онгнинг эрксизлиги рационал мантиқ ва тилнинг тафаккур парвози устидан танҳо ҳукмронлиги оқибатида рўй беради. Шу туфайли Д. ақлсиз, мантиқсиз, тилсиз эркин фикрлаш ғоясини илгари сурди. Тцарнинг фикрича, “индивиднинг софлиги ақлсиз ҳолатдан кейин қарор топади”. Д. тарафдорлари ҳар қандай позитив сиёсий дастурни инкор этади. Барча дадаистлар Д. Берлин гуруҳининг “дунёдаги барча ижодкор ва фикрловчи кишиларни радикал коммунизм асосида бирлаштириш” ғоясига кескин қарши чиқди. Дадаистлар бадиий ижоддагина тил ва мантиқнинг танҳо ҳукмронлигини бартараф этиш мумкин, бадиий ижодгина бетакрор индивидуал онгсизликдан озод қилиши керак, деб ҳисоблайди.

ДАОЦИЗМ – қад. Хитойда вужудга келган диний- фал-й таълимот. Унга Лао Цзи асос солган. Лао Цзи “Дао”, “Ци” таълимотини ишлаб чиққан. Кейинчалик бу  таълимот Д. деб аталган. “Дао” – бу табиий қонун. Жам-тнинг барча аъзолари табиий қонунга (“дао”) қатъий бўйсунишлари  керак. Кимки “дао” қонунини бузса, табиат ундан албатта ўч олади. “Ци” – бу жисмларнинг илдизи, яъни борлиқ. У бешта унсур – ер, сув, олов, ёғоч ва металлдан ташкил топган. Дунёдаги барча жисмлар бешта унсурнинг турлича бирикишидан юзага келган. Лао Цзи таълимоти кейинчалик қад. Хитойдаги Мао Цзи ва Ван Чунлар ижодига таъсир кўрсатган.

ДАРАЖА – турли нарса ва ҳодисалар, воқеа ва жараёнлардаги ўзгаришларнинг такомиллик босқичи, улардаги ривожланиш кўрсаткичи. Моддий оламнинг тузилишига кўра такомиллик даражалари сифатида жонсиз табиат ва жонли табиатни, моддий ва маънавий ҳодисалар уйҒунлигининг даражаси сифатида ва жамиятни кўрсатиш мумкин. Атроф оламнинг тузилиш миқёсига қараб микро Д., макро Д. ва мега Д.лар ажратилади.

ДАҲО(ЛИК) — фавқулодда зеҳн ва заковат, юксак тафаккур, энг юқори ва ҳар тарафлама ривожланган истеъдодга Д., унинг соҳибига доҳий дейилади. Д.лик истеъдоднинг шундай олий чўққиси-ки, у туфайли инсон ҳар қандай шароитда ўзининг хатти-ҳаракатини аниқ ва самарали б.ра олади, энг зарур пайтда энг керакли фикрни айта билади, энг керакли режани амалга ошира олади. Бу ишларни у ҳеч бир зўриқишсиз, шошилмасдан, босиқлик, илҳом билан, ички қувонч ва завқ-шавқ билан бажаради. Инсондаги кучли истеъдод даврнинг талабига мос равишда фаолият кўрсатганда Д.лик вужудга келади. Шу сабабли инсоният тарихида улкан аҳамиятга эга даврлар, айниқса, ўтиш замонлари Д.ларни етиштиради. Мас., Алишер Навоийнинг ижоди туркий тил ва туркий адабиётда Д.лик деб эътироф этилган. Д.ларнинг бутун фаолиятлари ва яратган асарларидан дунёдаги барча халқлар манфаат кўрадилар. Д.ларнииг номлари боқийдир, то инсоният бор экан, улар халқлар хотирасида яшайверади.

ДЕЗИНФОРМАЦИЯ(ЛАШ) (фран. des — салбий ва information — ахборот) сохта маълумотлардан фойдаланиш, ижт-й фикрни чалғитиш мақсадида матбуот, радио ва ТВда қўлланиладиган усул, восита. Мас., II уруши даврида ташвиқотда кўп қўлланилган. Д. турлари: а) сохта ахборот, овоза ва шов-шувлар тарқатиш; б) конфиденциал маълумотлар “оқиб кетиши”ни ташкил қилиш; в) у ёки бу фактларни бўрттириб ёритиш, зиддиятли хабарларни тарқатиш. Д. жамоатчилик фикрини чалғитиш ва ўзининг муайян ғаразли мақсадига эришиш ҳамда тўғри маълумот тарқатган субъетга нисбатан ўз таъсирини ўзтказиш мақсадида қайтадан нотўғри ахборот тарқатиш. Д.нинг тарихи дастлабки ОАВнинг фаолиятида қўлланилиши б-н боғлиқ, унинг мақсади асосан сиёсий манфаатларни назарда тутишида намоён бўлади. Ва у бевосита ОАВ ёрдамида амалга оширилади. Д.ни бугунги глобал дунёда ҳам кузатиш мумкин. Баъзи шовинистик руҳдан қутулмаган давлатлар бугунги кунда ҳам ўз сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун Д. усулидан устамонлик б-н фойдаланишмоқда. Д. усули ўз таъсирчанлиги, тезкорлиги ва аудиториясининг кенглиги б-н тавсифланади. Айнан Д. орқали ўз сиёсий мақсадига эришаётган давлатлар сонининг ўсаётганлиги ҳам ушбу усулни қўллаш эҳтимоли юқорилигини англатади. Бугунги глобал дунёда ахборотлар орқали мафкуралар кураши кенг авж олаётган даврда Д.ни ўз ғаразли мақсадлари йўлида мақбул сиёсий усул сифатида қўллаётганлар кўп. Д.нинг таъсири ҳоз. даврда кўпроқ сиёсий келишмовчиликлар мавжуд, аҳолисининг сиёсий онги ва ҳуқуқий мад-яти юқори бўлмаган ҳудудларга қаратилаётганлиги бежиз эмас.

Деизм (лот. deus – худо) — маърифатчилик даврида вужудга келган диний фал-й қараш. Асосчиси Лорд Чербер. Унга кўра, Худо оламни яратиб, унда иштирок этмайди ва воқеа-ҳодисаларнинг қонуний кечишига аралашмайди. Д. асосида инсон ва худо орасидаги доимий алоқа мавжудлиги ҳақидаги илоҳий тасаввур  ётувчи теизм, худони табиат б-н айнанлаштирувчи пантеизм ва худонинг мавжудлигини инкор қилувчи атеизмга (даҳрийлик) қарама-қарши туради. Д. табиатни ёки ақлни чеклаш ғоясини илгари суради. Дин, деистлар таълимотига кўра, ҳамма одамлар учун умумийдир. Лорд Чербери “Ҳақиқат ҳақида трактат” асарида бу ғояни ривожлантирди. Д.га турли йўналишлар – материализм ва идеализмнинг вакиллари қўшилган. Д. XVII а.нинг 1-ярмида юқори даражада ривож топди. Христианликда фақат ахлоқий таълимотни кўрган инг. олимлари Ж.Толанд, А.Коллиз, М.Тиндал, А.Шефтбери, Г.Болингброк; америкалик олимлар Т.Хифферсон, Б.Франклин, И.Аллен деист бўлган. Д. Юм томонидан илгари сурилган, динга қўрқув ва умиддан келиб чиқувчи жараён сифатида қараш ижодкор худонинг мавжудлигини шубҳа остига қўйди. Францияда Д. ғояларини Вольтер илгари сурди, Руссо ҳам унга яқинлашган. Германияда Д. фал-й рационализм негизида ёйилди (Лейбниц, Лессинг). Д. ғоялари Кантнинг “Фақат ақл доирасидаги дин” асарида илгари сурилган. Ҳоз. замон фал.сида Д. мустақил аҳамиятга эга эмас. Борлиқни исбот қилишда унинг яратувчисини асос қилиб олувчи табиатшунослар  Д. тарафдорлари ҳисобланади.

ДЕМАГОГИЯ – кенг жамоатчилик ва халқ оммасига эҳтиросли, жозибадор, бироқ, ёлғон ва сохта сиёсий ваъдалар бериш, хушомадгўйлик қилиш, ҳамда фактларни бузиб талқин этиш орқали кишиларнинг онги ва қалбига таъсир қилиб, ўз томонига оҒдириш йўли, ғоявий ва сиёсий сафсата тизими. Зеро, уларнинг ижоди ва яратган асарларидан, кашфиёт ва ихтироларидан бутун инсоният манфаатдордир. Шунинг учун, даҳоларнииг номлари инсоният ҳотирасида абадий қолаверади.

ДЕМОГРАФИЯ (юн. demos — халқ ва grafos — ёзаман) — ҳар йили турли сабабларга кўра вафот этган аҳоли ўрнини янгидан дунёга келган авлод ҳисобига тўлдириб борилиши қонуниятларини ижт-й-тарихий шароитларга боғлиқ ҳолда ўрганадиган фан. Д.нинг пайдо бўлиши асосан XVII-а.нинг 2-ярмидан англиялик олим Ж. Граунт (1620-1674) тадқиқотлари б-н боғлиқдир. Д. терминини 1855 й.да француз олими А. Гийар қўллаган. 1882 й. Халқаро гигиена ва Д. конгрессининг Женева сессиясида расмий қабул қилинган. XIX-а. охири — XX а. б.ларида кенг тарқалди. Ўз-нда, бу атама асосан 1960 й.лардан қўлланила б.лади. Д.нинг мақсади муайян ҳудуд, мам-т, дунё аҳолиси ва миллатнинг такрор барпо бўлиши жараёни ва омилларини ўрганиш, муаммоларни белгилаб, ечимларни аниқлаш ва истиқболини кўрсатиб беришдан иборат. Д.нинг вазифалари: демографик жараёнлар (туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралиш, оиланинг демографик хус-ятлари, аҳолининг ёш-жинсий ва оилавий таркиби, демографик майл) ва уларнинг омилларини ўрганиш; демографик башорат (маълум ҳудуд аҳолисининг сони, ёши, жинсий таркиби ва демографик вазияти истиқ болини илмий асосланган ҳолда олдиндан аниқлаш)ларни ишлаб чиқиш; демографик сиёсат (аҳоли сиё сатининг узвий қисми бўлиб, унинг асосий мақсади аҳолининг миқдо рий ўсишини б.ришдан иборат) чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Турли қонуниятлар ва хулосалар асосида Д. нуфус наз-яси ва сиёсатини ишлаб чиқади, мам-т, шаҳар, вилоят, минтақа ва умуман, жаҳон аҳолисининг ўзгариш истиқболларини белгилайди. Демографик жараёнлар ҳолати ижт-й-иқт-й, биологик ва жуғрофик омиллар б-н чамбарчас боғлиқ. Д. социология, иқтисод, тарих, ҳуқуқ, этнология, социал гигиена, аҳоли географияси, тиббиёт, геронтология, генетика, статистика каби илмий соҳалар б-н мустаҳкам боғлиқ ҳолда ривожланмоқда. Д.да нуфус тарихи, наз-яси ва амалиётини ўрганишга алоҳида аҳамият берилади. ПалеоД. маълумотларига асосланган ҳолда қадим замонлардан аҳолининг ўсиш динамикаси ҳақидаги билимлар тўпланади. Д. даги тадқиқотлар аҳоли ва демографик жараёнларга доир дастлабки маълумотларни тўплаш, аҳолишуносликнинг математик наз-яси ва демографик таҳлилдан иборат. Ҳоз. даврда Д. нуфус наз-яси асосида ривожланаётган қатор демографик фанларнинг кенг тармоғи тизимини қамраб олади. Бу ҳолат унинг объекти ва предмети, демографик жараёнлар ва демографик ҳодисалар йўналишини белгиловчи омиллар, шарт-шароитларнинг турли-туманлиги б-н боғлиқ. Ҳоз. даврда халқаро демографик вазиятнинг кескинлашуви, нуфус масаласининг инсоният глобал муаммоларининг ажралмас таркибий қисмига айланганлиги Д.нинг жадал ривожига туртки бермоқда. Ривожланаётган мам-тлардаги дунёвий миқёс касб эта б.лаган демографик портлаш, иқт-й ривожланган мам-тлардаги демографик таназзул, урбанизация ва халқаро миграция муаммолари глобаллашув жараёни кучайганлигининг далилдир. Булар инсониятнинг сақланиб қолиши ва рив-шини белгиловчи умуминсоний муаммоларга айланиб бормоқда. Турли минтақаларда ушбу муаммоларни ҳал этиш йўллари, усуллари бир хил эмас, баъзиларини ҳал этиш йўллари эса, ҳали ишлаб чиқилмаган. Шу боисдан, Д.нинг амалий тар-ёти ҳоз. замон фанининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Демократик инСТИТУтлар — жам-т ҳаётининг демократик тамойилларга асосланишига хизмат қиладиган ташкилот ва тузилмалар мажмуи. Тарихий жиҳатдан уларни демократик мазмунга эга бўлган анъанавий ижт-й сиёсий ин-тлар (давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ) ҳамда мавжудлиги ва фаолияти фақат демократик жам-т шароитидагина мумкин бўлган махсус ин-тлар (инсон ҳуқуқларига амал қилинишини таъминловчи турли нодавлат тузилмалари) каби шартли икки гуруҳга ажратиш мумкин. Демократик жам-тда давлат ҳокимияти ўзининг асосий тармоқлари — қонун чиқарувчи, ижроия ва суд органларига ажратилган ҳолда амал қилади. Олий қонун чиқарувчи орган умумдавлат миқёсида қонунлар чиқариш ҳуқуқига эга. Қонун чиқарувчи ҳокимият доирасида ҳокимиятнинг барча тармоқлари мустақил равишда фаолият кўрсатади. Улар бир-бирини қисман тўлдириб ва тенглаштириб туради. Ижроия ҳокимияти қонун чиқарувчи ва суд идоралари томонидан назорат қилинади. Айни вақтда ижроия ҳокимияти қонунларнинг амал қилинишини таъминлайди. Суд зиммасига эса қонунларнинг Конституцияга мос келишини назорат этиш, жам-т аъзолари ва ташкилотлар томонидан унга риоя этилишини таъминлаш юкланади. Бу жараёнда кенг ваколатлар доирасига эга бўлган ўз-ўзини б.ришнинг маҳаллий идоралари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Жам-тнинг энг фаол ва уюшган қисмини, унинг ижт-й қатлам ва гуруҳларини бириктирувчи сиёсий партиялар демократик жам-тнинг муҳим ин-ти ҳисобланади. Сайловлар сиёсий партиялар рақобатининг, уларнинг ҳукумат тизимига таъсири ва ўрнини аниқлаб берувчи б. майдон ҳисобланади. Сиёсий партиялар демократия шароитида, жам-тдаги хилма-хил қарашларнинг намоён бўлишига хизмат қилади. Кўп партияли тизим шароитида Д.и.нинг муҳим қисми бўлган сиёсий оппозициянинг мавжудлиги таъминланади. Ижт-й ҳаракат ва ташкилотлар (ижодий уюшмалар, ёшлар ташкилотлари, хайрия жамғармалари каби) демократик жам-тнинг таркибий қисми ҳисобланади. Бу ташкилот ва бирлашмалар турли ижт-й гуруҳларнинг хилма-хил манфаатларини намоён қилади, уларнинг ижт-й-сиёсий фаоллигининг шаклланиши ва рив-шини таъминлайди. Улар ўзларининг реал мавқеидан келиб чиққан ҳолда давлат ва жамоат ишларида, ижт-й-сиёсий муаммоларни ечишда иштирок этади. Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш ишлари билан шуғулланаётган ОАВ ва ташкилотлар борган сари жам-тнинг энг фаол, мустақил демократик интитутига айланиб бормоқда. ОАВнинг давлат ва жам-т ҳаётидаги муҳим ўрнини ҳисобга олган ҳолда, улар “тўртинчи ҳокимият” деб аталаётгани ҳам бежиз эмас. Инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига амал қилиниши устидан назоратни таъминлайдиган давлат ва нодавлат ташкилотлари (Омбудсман ин-ти, қонунни ҳимоя қилувчи идоралар) муҳим Д.и. ҳисобланади. Жам-тнинг ижт-й ва маън-й рив-ши, сиёсий, иқт-й, ижт-й муаммоларнинг ҳал этилиши Д.и.нинг қанчалик ривожлангани ва улар фаолиятининг қанчалик самарадорлигига боғлиқ бўлади.

Демократик ТАМОЙИЛЛАР  — ҳуқуқий демократик жам-т асосини белгилайдиган демократик қонун-қоидалар мажмуи. Бугунги кунда уларсиз демократияни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Барча фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги ва халқнинг ҳокимият манбаи бўлиб хизмат қилиши Д.т. асосини, ўзагини ташкил этади. Ҳокимиятни монополлаштиришга йўл қўймайдиган тизимни ташкил этадиган давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлиниши демократиянинг яна бир муҳим принципидир. Қарорларнинг кўпчилик овоз билан қабул қилиниши, озчиликнинг кўпчилик иродасига бўйсуниши ҳам демократия тамойилларидан бири ҳисобланади. Фуқароларнинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини (шахсий, сиёсий, иқт-й, ижт-й, мад-й) амалга ошириш — демократиянинг яна бир муҳим принципи бўлиб, у фақат ҳуқуқий давлатдагина тўла намоён бўлади. Ш-дек, фуқароларнинг ижт-й ва сиёсий фаоллигини ҳамда юксак сиёсий мад-ятини таъминлаш ҳам демократия принциплари руҳига мос келади. Д.т. сиёсий жараёнларнинг ривожланган шакл ва усулларидан қонун доирасида, ҳар хил тазйиқ ва зўравонликларга йўл қўймаган ҳолда фойдаланиш, маҳаллий ўз-ўзини б.рув идораларининг жам-тни демократик рив-тириш манфаатлари йўлидаги ваколатларини кучайтиришни назарда тутади. Д.т.нинг тўлиқ рўйхати катта. Бундай даражага етиш демократик тар-ёт йўлини танлаган давлатларнинг идеали ҳисобланади. Бундай давлатлар сафига мустақиллик йилларида демократиянинг асосий принципларини изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этиб келаётган ЎзР ҳам киради.

ДЕМОКРАТИЯ (юн. demos – халқ ва kratos – ҳокимият) — а) фуқаролар эркинлиги ва тенглиги тамойили асосида Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган халқ ҳокимиятининг шакллари; б) амалда ўрнатилган ва юзага чиқарилган адолатли жам-т ва давлатни  англатувчи сиёсий т.. Тарихий тар-ёт давомида Д. т.си шаклан ва мазмунан бойиб борган. Бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Зеро,  Д. энг ривожланган давлатларда ҳам юқори такомил  нуқтасига, идеал даражасига эришгани йўқ. Юртбошимиз таъкидлагани каби,  Д.ни ҳар бир миллат ва жам-т, ҳар бир давр тушуниш, талқин этиш ва амалиётда қўллашда ўзига хосликка эга бўлади. Бу ўзига хослик халқнинг босиб ўтган тарихий йўли, миллий менталитети, анъаналари, амалдаги ижт-й мун-тларнинг характери каби бир қатор омиллар  б-н белгиланади. Д. характерини белгиловчи умумий мезонлар ҳам бор. Бу Д. тамойилларига риоя қилиниши, демократик қонунларнинг мавжудлиги ва улар асосидаги ин-тлар фаолияти б-н боғлиқдир. Д., моҳиятан, инсоннинг ҳар томонлама камол топиши учун берилган имконият, шахс б-н жам-т манфаатлари ўртасидаги уйғунликни таъминловчи омилдир. Айни пайтда, Д. қабул қилинган қонунлар, амалдаги тартиб-қоидалар ёрдамида шахс ҳаёти ва фаолиятини тартибга солувчи механизм ҳамдир. Бугунги кунда аксарият мам-тларда Д. жам-тнинг яшаш тарзига айланиб қолди. Одатда вакиллик Д.си ва бевосита Д. бир-биридан фарқланади. Вакиллик Д.сида фуқаролар қонунчилик, ижроия ва б. функцияларни бажарувчи органларни сайлайдилар. Фуқаролар бу функцияларни амалга оширишда бевосита иштирок этмайдилар. Бевосита Д. шаклида эса, фуқаролар у ёки бу масалаларни тўғридан-тўғри ўзлари ҳал қиладилар. Сайловлар бевосита Д.нинг  намоён бўлиш шаклидир. Д. асосида қизиқиш, интилиш ва манфаатларни мувофиқлаштириш, муросага келтириш ва келишиш сиёсати ётади. Шу маънода Д. жам-тдаги кучларни бирлаштиришга, уни мам-т тар-ёти учун сафарбар қилишга хизмат қилади. Президент Ислом  Каримов бу ҳақда алоҳида таъкидлагани каби,  “Ҳар қандай мунозарали масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш, музокаралар йўли билан фикр алмашиш ва энг тўғри, ҳамма учун бирдай манфаатли бўлган хулосаларга келиш ва ҳар қандай зўравонликларга, тазйиқ ва куч ишлатишга қарши равишда шарқона муносабатлар илмини эгаллаш – демакки, шарқона демократия тамойиллари асосида иш юритишдир”. Д. инсоният бугунги кунгача қўллаб келган, ижт-й муаммоларни ҳал этишнинг энг оқилона йўли сифатида эътироф этилган. Тарихий жиҳатдан Д.нинг бошланиш нуқтаси ҳам, тугаш нуқтаси ҳам йўқ. Кишилик жам-ти пайдо бўлганиданоқ, Д.нинг куртаклари пайдо бўлган ва, ҳатто, энг тараққий этган мам-тларда ҳам у ўзининг сўнгги чўққисига эришганича йўқ. Д.ни бўғиш, унга рахна солиш мумкин, лекин бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Ҳар қандай даврнинг, ҳар қандай жам-тнинг ва ҳар қандай халқнинг ўзига хос Д.си бўлади. Яъни,  демократик тамойилларни белгилашда жам-тнинг объектив ва субъектив шарт-шароитлари асосида шаклланган, халқнинг, миллатнинг ижт-й онги ва психологияси ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Демак, Д. инсониятнинг мад-ти, маъ-яти, ижт-й онги, менталитети, идроки, билим доираси, ишбилармонлик қобилияти, унинг жам-тда эркин яшаш ва меҳнат қилиш кўникмаси б-н биргаликда шаклланиб, ривожланиб борадиган табиий-тарихий жараёндир. Д.нинг муҳим хус-яти шундаки, унда халқ ҳокимияти, яъни озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниш қоидаси расмий равишда эълон қилинади ҳамда фуқароларнинг эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилиги эътироф этилади. Бу шартлар жам-т ҳамда унинг аъзолари ҳаётининг асосий қонуни — ушбу давлатнинг Конституциясида акс эттирилади. Шунга қарамай, Д. тамойиллари баъзи ҳолларда оғзаки ва тарғибот қилинувчи шиор сифатида қолади. Чунки, жам-тда фуқароларнинг иқт-й тенглиги мавжуд бўлмаса, уларнинг ижт-й тенглиги ҳам мавжуд бўлмайди. Д.нинг асосий тамойиллари — тенг ҳуқуқлилик, эркин, демократик сайловлар, ҳурфикрлилик, сиёсий плюрализм, кўппартиявийлик, ҳокимиятнинг сайлаб қўйилиши ва халқ олдида ҳисобдорлиги, озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши, озчиликнинг фикрини инобатга олиш. Д. инсоннинг худди шундай ҳар томонлама баркамол рив-ши учун берилган имкондир. Д. шахс б-н жам-тнинг уйғунлигини таъминловчи омилдир. Бу уйғунлик қанча такомиллашган бўлса, жам-т тар-ёти шунчалар илдамлашади. Д. шахс эркинлигини таъминловчи ва уни тартибга солувчи омилдир. Д. шароитида ҳар бир шахснинг шаклланишига ўзига хос «чегара» ҳам қўйилади, яъни Конституцияга оид қоидалар ва қонунлар орқали шахсларнинг ижт-й ҳаёти ва хатти-ҳаракатлари тартибга солинади. Аммо Д. шахснинг шаклланиши жараёнида фақат уни тўхтатиб турувчи ва йўналтирувчи «чегара» вазифасинигина ўйнамайди. У шахсларнинг ўзлари яшайдиган жам-тнинг ахлоқий-психологик иқлимини вужудга келтирадиган шарт-шароитларни ҳам яратади. Мустақиллик Ўз-нда демократик давлат ва фуқаролик жам-тини қуриш имконини яратди. Мам-тимиз Президент Ислом Каримов раҳнамолигида ана шу йўлдан муваффақият б-н илгарилаб бормоқда. Бугунги кунда жам-тни янада демократлаштириш, уни модернизациялаш ва ҳаётни либераллаштириш б-н боғлиқ туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шу жараёнда фаол ва омилкор бўлиш барчамизнинг маъ-ятимизни белгилайдиган инсоний бурчимиздир.

 ДЕМОКРАТИЯ ЭКСПОРТИ — 1) сиёсий лексиконга нисбатан яқинда кириб келган т. бўлиб, у дунёдаги айрим қудратли давлатлар ёки бўлмаса давлатлар альянси томонидан суверен давлатларнинг ўз тар-ёт моделини ўзи танлаш ҳуқуқига, қолаверса, демократиянинг маъно мазмуни пировард мақсадга зид равишда унинг аллақандай “ҳаммабоп услуби”ни куч ишлатиш йўли б-н б. жам-тларга тиқиштириш амалиётини англатади; 2) ёш мустақил давлатларда демократия танқислигини рўкач қилиб, бу мам-тлардаги демократлаштириш жараёнларини сунъий жадаллаштиришга уринаётган айрим кучлар ва сиёсий доираларнинг хатти-ҳаракатлари. Д.э.нинг туб моҳияти Юртб.имиз томонидан қуйидагича кўрсатибберилган: “Маълум бир мам-тда, айтайлик, “демократия тақчиллиги” мавжуд, ушбу мам-т халқига ана шу тақчилликдан халос бўлишга ёрдам бериш керак, деб ҳисобланади. Бунинг учун катта маблағлар ажратилиб, тегишли кучлар йўналтирилади. Ва бундан кўзланган мақсад — тўнтариш уюштириш ва ана шундай “тақчиллик”ни вужудга келтирган раҳбариятни йўқотишдан иборат. Мана шундай ҳолатларда “бахмал ўзгариш”лар технологиялари ишга тушади: аввалги ҳокимият нисбатан тинч йўл б-н, қурбонларсиз кетиши, унинг ўрнини б., мазкур технологиялар манфаатларига жавоб берадиган кучлар эгаллаши кўзда тутилади”. Аслида, демократия б. мам-т ҳудудига, унинг миллий манфаатлари ва хус-ятларини инобатга олмасдан туриб, экспорт қилиниши мумкин бўлган оддий бир товар эмас. Агар демократияга ҳам экспорт предмети сифатида ёндашилса, у бир тарафнинг б. тараф устидан устунликка эришиш воситасига айланади. Ҳолбуки, ҳеч бир халқаро ташкилот ё ҳеч бир давлатга ўзга мам-тда зўравонлик б-н демократия ўрнатиш ваколати ҳеч ким томонидан берилган эмас. Демократияни зўрлик б-н б. жойга экспорт қилиш Д.п.га ҳеч қачон мос келмайди. Кейинги йилларда айрим ёш мустақил мам-тлардаги демократлаштириш жараёнларини жадаллаштириш зарурлиги ҳақида айюҳаннос солаётганларнинг ҳаётдан йироқ мулоҳазалари ортида қандай геосиёсий, стратегик ва иқт-й мақсад-муддаолар турганини жаҳон аҳли яхши англаб боряпти. Бугунги кунда мустақил давлатлар суверенитетини писанд қилмай, уларнинг ички ишларига аралашаётган “демократия режиссёрлари” аслида демократия «улашиш» ниқоби остида дунёга гегемонлик қилишга интилаётганлари сир эмас. Бундай ҳаракатлар давлатларни ва халқларни шу йўл б-н тобе қилишга қаратилганлигини унутмаслик лозим. Ҳаётий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бахмал инқилобларнинг синов майдонига айлантирилган давлатларнинг қисмати бунга яққол мисол бўлади. Чунки бу мам-тлар маълум сабабларга кўра ўзларининг хатти-ҳаракатларини демократияни экспорт қилганларнинг кўрсатмаларига мослаштириб боришлари талаб этилади. Демак, Д.э. янги кўринишдаги мустамлакачилик, гегмонизм ва буюк давлатчилик шовинизмига хизмат қиладиган ҳаракатдир, деб хулоса чиқариш мумкин. Ушбу зарарли ва хавфли жараёндан мам-тимизни асраш, маън-й оламимизга бегона, демакки, миллий тар-ётимизни издан чиқарувчи таъсирлар ва таҳдидларга қарши огоҳ ва ҳушёр бўлиш, уларнинг олдини олишбугунги кундаги долзарб вазифа эканлиги шубҳасиз.

Демократиянинг маънАВИй-маърИФИй жиҳатлари – халқнинг ҳокимиятни бошқаришда иштирок қилиши учун зарур бўлган ҳуқуқий, ғоявий, маън-й, маър-й, ташкилий ва амалий шарт-шароитлар ва хус-ятларни англатувчи т.. Д.м.м.ж. қуйидагиларни ўз ичига олади: юксак сиёсий тафаккурнинг мавжудлиги, сиёсий мад-тнинг зарур даражада шакллангани, онгли фикрлаш ва ҳар қандай эҳтирослардан холи, ақл-идрокка таянган фуқаролик позицияси, мун-т, фуқароларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок қилиши, уларнинг амалдаги қонунларга риоя этиши ва жам-тда барқарорликнинг таъминланишида ўз маъсулиятини англаш ва б.. Шу маънода демократия  – юксак маъ-ят, фуқароларнинг ички мад-ти ва интеллектуал имконияти; фуқароларнинг барча учун бирдай зарур бўлган қонунларга тўла риоя этиши, аниқ тартиб-интизомларга таяниб яшаш салоҳияти; инсон ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликларини, умумхалқ ва умумдавлат манфаатларини ҳимоя қиладиган, барчани қонунларга бўйсуниб яшашга ўргатадиган умуминсоний, ҳуқуқий ва маън-й қадрият ҳисобланади. Демократияни маъ-ятсиз ва маърифатсиз англаб бўлмайди. У инсон ақл-заковатининг маҳсули ва айни пайтда унинг эркин ҳолда фаровон ҳаёт кечиришининг зарурий шартидир. Шу б-н бирга, бундай жам-тда демократик қадриятларнинг амал қилиши унда маън-й-маър-й тар-ётнинг кўрсаткичи ҳамдир. Уларнинг уйғунлиги жам-тнинг барқарор тараққий қилишининг имкониятидир. Тоталитар тузумдан эркин фуқаролик тузумига ўтилаётган бир шароитда демократияни англаш, унинг моҳиятини тушуниш ва масъулиятни зиммага олиш анча қийин иш. Энг аввало, одам бундай шароитда янгича шароит мазмун-моҳиятини англаши, унга ўз-ўзини тайёрлаб бориши, эркин яшаш ва эркин фикрлаш кўникмасини ҳосил қилиши ва ҳар бир фуқаро маън-й-руҳий жиҳатдан демократик яшаш шартларига тайёр бўлиши лозим. Қотиб қолган т.лар қобиғини синдириш, фикрсизлик ва танбаллик, боқимандалик руҳиятидан халос бўлиш осон эмас. Демократия бир йўла қурилган бино ёки доимий бир хил тарзда ўзгармай турадиган буюм эмас, балки у доимий ҳаракатдаги жонли ҳодисадир. Бу эса аҳолининг маън-й-маър-й салоҳиятини муттасил ошириб боришни назарда тутади.  Айни пайтда у жам-т тар-ёти ва қонунлар таъсирида ўзини-ўзи тўлдириб, бойитиб, янги тарихий шароитларда янгича мазмун касб этиб борувчи тарихий воқеликдир. У  тажрибага асосланган ва доимо мазмунан бойиб, шаклан такомиллашиб, моҳиятан чуқурлашиб борадиган доимий ва узлуксиз ҳаракатдаги фаолиятдир. Демократияни ҳаётга жорий қилишда мам-т халқининг миллий эҳтиёжлари, турмуш тарзи, аҳлоқий мезонларидан келиб чиқиб ёндашиш керак бўлади. Ана шу н.назардан келиб чиқадиган бўлсак, ҳамма халқлар учун демократияни бирдай жорий қилишнинг бир хил қолипи бўлиши мумкин эмас. Мана шундан демократиянинг ғарб ва шарқоналиги ҳақидаги қарашлар юзага келган. Бу ҳақда республикамиз Президенти И.А.Каримов: “Шарқда демократик жараёнларнинг қадимдан шаклланган ўзига хос ва ўзига мос хус-ятлари бор. Буни асло назардан қочириб бўлмайди, яъни Шарқда демократик жараёнлар узвий равишда аста-секин тараққий топади. Бу соҳада инқилобий ўзгаришлар ясашга уринишлар ғоят нохуш, ҳатто фожиали натижаларга олиб келади. Инқилобни Ғарб олимлари ҳам “Ижтимоий тараққиётнинг ибтидоий ва ёввойи шакли” деб айтган. Табиийки, бундай йўл бизга асло тўғри келмайди”, – деганида демократияни жорий этишнинг босқичма-босқич, аста-секинлик б-н, одамлар онги ва қалби орқали амалга ошириш каби ўзб.она тамойиллари мавжудлигини кўрсатади. Президент таъкидлайдики, “…биз давлатимиз келажагини ўз қобиғимизга ўралиб қолган ҳолда эмас, балки умумбашарий ва демократик қадриятларни чуқур ўзлаштирган ҳолда тасаввур этамиз. Биз истиқболимизни тараққий топган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб, давлат ва жамият бошқарувини эркинлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, фикрлар ранг-баранглигини ўз ҳаётимизга янада кенгроқ жорий қилишда кўрамиз. Биз бутун маърифатли дунё, халқаро ҳамжамият билан тинч-тотув, эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз” (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 114-б.).  

ДЕПУТАТ (лот. deputatus — жўнатилган, юборилган) — ваколатли ҳокимият органларига сайланган шахс. Ўз-нда Д.лар — сиёсий партиялар, ҳокимият органлари, сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан вакил қилинган ва улар номидан иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган шахслардир. Д.ликка номзод кўрсатиш ва сайлаш тартиби турли мам-тларда турлича бўлиб, махсус қонунлар б-н белгилаб қўйилади. Мам-тимизда уларнинг мақоми, ваколатлари, Д.лик фаолиятининг кафолатлари «ЎзРда Д.ларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунда белгилаб берилган.

ДЕПУТАТ ЭТИКАСИ — маън-й т. бўлиб, унинг мазмунини қонун чиқарувчи ҳокимият ва б. вакиллик органларида фаолият юритувчи халқнинг ваколатли мухтор вакили, яъни депутатнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари асосидаги фаолияти ҳамда унинг маън-й-ахлоқий хус-ятлари мажмуи ташкил қилади. Депутатлик мақоми ЎзР Конституциясининг 88-моддаси б-н белгиланган депутатлик иммунитети қоидаларига асосланади. Ушбу қоидага биноан депутатнинг шаъни ва қадр-қиммати, шахси қонун йўли б-н муҳофаза қилинади, муайян юридик жавобгарликка тортилмайди. Жавобгарликка тортилмаслик депутат учун имтиёз эмас, балки халқ манфаатини ифода этишдаги маъсулиятидир. Депутат юксак нуфузли лавозим ҳисобланади. Д.э. талабларига мувофиқ у депутатлик даврида тадбиркорлик фаолияти б-н шуғулланиши мумкин эмас. Д.э. депутатдан асосий вақтини сайланган ишига сарфланишини талаб қилади. Депутат жам-тда ўрнатилган аҳлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя қилиши лозим. У ўз мақоми б-н б. фуқаролар, жам-т ва давлат манфаатларига зарар етказувчи ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги “ЎзРда депутатларнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун б-н белгилаб қўйилган. Алоҳида ҳолларда ЎзР депутатининг ваколати муддатидан аввал тўхтатилиши ҳам мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва б. органларга сайланган шахс “депутат” деган юксак номга доғ туширувчи хулқ-атворга йўл қўймаслиги, юксак маъ-ят талабларига муттасил риоя этиши лозим.

ДЕТЕРМИНИЗМ ВА ИНДЕТЕРМИНИЗМ (лот. determinare – белгилаш ва in – инкор) ҳодисалар фазо ва вақтнинг ўзаро алоқадорлиги характери, хус-ятлари ва моҳиятини турлича н.назардан талқини қилиниши. Д. муайян ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликнинг қонуниятли, зарурий ва сабабий равишда рўй беришини, ҳодисаларнинг ҳоз. ҳолати уларнинг аввалги ҳолати б-н узвий тарзда боғлиқ эканини эътироф этади. Д. тамойили туфайли, илм-фан, айниқса, табиатшунослик фани табиий ҳодисалар моҳиятини  очиб беришга муваффақ бўлди, оламнинг ягона умумий манзарасини яратишда самарали хизмат қилиб келмоқда, унинг янгидан-янги қирра ва жиҳатларини кашф этмоқда. Классик механиканинг ривожи жараёнларнинг ўзаро мун-тини талқин қилинишига механистик руҳни олиб келди, чунки унинг амал қилиш қонунлари аксарият илм аҳли томонидан илм. тад.ларнинг ҳақиқий намунаси сифатида қабул қилинди. Унга кўра, барча моддий тизимлар ўртасида фақат бир қимматли, яъни А~В схемасидаги қонуниятли алоқа мавжуддир. Агар ҳодисалар ҳолатларнинг амал қилишида мавжуд бўлган шароитлар ўзгармаса, аввалги ҳолат қатъий, муқаррар тарзда келаси ҳолатни келтириб чиқарилишини таъминлайди. Бундай ёндошув француз олими Лаплас номи б-н боғлиқ. Бу ёндошув бир ёқлама динамик қонуниятларнинг моҳияти б-н узвий боғлангани сабабли кўпгина ҳодисаларни, мас., элементар зарралар, микро- ва макро жисмларнинг ўзаро мун-тини, демография соҳасида ўғил ва қиз болаларнинг туғилиши, турли соҳаларда жароҳат олиш, ҳуқуқбузарлик ва б. динамикасини Лаплас Д.и воситасида узил-кесил ҳал қилиш мумкин эмас. Демак, реал шароитдан келиб чиққан ҳолда Д.нинг динамик қонуниятлар орқали ифодалашдан ташқари статистик қонуниятларга амал қиладиган б. кўриниши мавжуд эканини ҳам эътироф этиш лозим. Унга кўра, ҳодисаларнинг аввалги ва ҳоз. ҳолатлари А~В кўринишида, яъни муайян шароитда уларнинг аввалги ва ҳоз. ҳолатини келтириб чиқаради. Бу борада «тасодифийлик» ва «эҳтимоллик» т.лари муҳим ўрин тутади. Баъзи физиклар (Луи де Бройл, Я.П.Терлецкий, Ж.Вижье, Ф.Бопп, Д.Бом ва б.) квант механикасига таалуқли жараёнлар аслида динамик характерга эга-ю, лекин биз вақтинча унинг баъзи “яширин” параметрларидан бехабармиз, деган хулосани илгари суради. Бошқа олимлар эса (мас., Н.Бор. В.Гейзенберг) янги физикада Д.нинг ҳукмронлик даври тугади, эндиликда И. даври бошланди, деган фикрни қўллаб-қувватлаган. Улар бунга сабаб қилиб квант механикасининг моҳиятан классик механикадан тубдан фарқ қилишини, фазо-вақтнинг элементар зарралар даражасидаги жабҳасида “аввал” ва “ҳозир” деган т.ларнинг бундан буёғига қониқарли даражада аниқлаш мумкин эмаслигини муҳим далил сифатида келтиради. Биринчидан, квант механикасида рўй берган вазиятни енгил-елпи ҳал қилиш ёки уни хас-пўшлаб ўтиш ҳеч қандай самара бермайди. Иккинчидан, ҳар бир илмий соҳада тўпланган билимга мос  келадиган янги т.лар тизимини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Учинчидан, зарурат ва тасодифийлик доимо ҳам соф ҳолда учрамаслигини, табиий ва ижт-й жараёнларда содир бўладиган тасодифий ҳодисалар пировард натижада тартибга, заруратга бқйсунган ҳолда рив-шини эътироф этиш керак (мас., термодинамиканинг иккинчи асоси, оилада қиз ёки ўғил туғилиши тасодифий бўлса-да, лекин умуман олганда жаҳон миқёсида уларнинг туғилиши нисбати  1000/1050 экани бу хулосани тасдиқлайди.

ДИАЛЕКТИКА (юн. dialektike – суҳбат, баҳс-мунозара қилиш) — табиат, жамият ва тафаккур ривожланишининг энг умумий қонунлари тўғрисидаги таълимот, фалсафий ёндашув ва илмий билиш методларидан бири. Қадимги даврда Д. суҳбат, баҳс-мунозаралар билан ҳақиқатни очиш йўли ва усули сифатида талқин қилинган. Кейинчалик фал-ий тафаккур ривожланиб бориши билан Д.нинг мазмуни ҳам бойиб борди. Д. борлиқдаги барча нарсалар, ҳодисалар, жараёнлар ўзаро алоқада, сабаб-оқибат боғланишида, ҳаракатда, ўзгаришда, таъсирлашувда ва ривожланишда деб талқин қилувчи таълимот сифатида эътироф этилди. Диалектика таълимотига кўра, оламдаги барча нарса ва ҳодисалар, шунингдек, улар ҳақидаги тушунча ва билимлар доимо ўзгаришда, ривожланишда бўлади. Табиий ҳодисаларни, ижтимоий ҳаёт ва тафаккур жараёнларини диалектик нуқтаи назардан таҳлил қилиш уларнинг объектив алоқадорлигини, зарурий боғланишларини, ўзгариш ва ривожланиш қонуниятларини очиб беришга, истиқболни аниқлашга, тараққиётга эришишнинг самарали йўллари, воситалари ва кучларини ишга солиш имконини яратади.

ДИЁНАТ (араб. диндорлик, тўғрилик, инсоф) — маън-й хус-ят, гуноҳ қилмаслик, савоб ишларни амалга ошириш, имонли-эътиқодли, софдил ва мард бўлиш, қонун-қоидаларга қаттиқ риоя этиш, тақводорлик, виждонлилик, инсофлилик каби фазилатларни умумлаштирувчи т. Д.ли одам ҳаромдан ҳазар қилади, бировнинг зарарига иш қилмайди, ҳамиятли, номусли, ориятли, тўғрисўз, ҳақгўй бўлади. Ватанпарварлик, халқпарварлик, фидоийлик каби фазилатлар ҳам Д. т.нинг асосий жиҳатларини ифода этади.

ДИЛ (жон, қалб, юрак, кўнгил) – маъ-ятнинг руҳий-маън-й омили, унсури сифатида жаҳон фал-й тафаккурида ушбу т.лар, деярли, бир хил маънода ишлатилиб, инсон маъ-ятининг туб моҳиятини ифодалаш учун хизмат қилиб келган. «Қалб шундай бир аъзоки, – дейди Форобий, – у баданнинг б. ҳеч қандай аъзолари б-н идора қилинмайди. Ундан кейин мия келади. У ҳам асосий аъзо саналади. Лекин унинг ҳукмронлиги биринчи даражали бўлмай, балки иккинчи даражалидир. У барча аъзоларни қалб амрига кўра бошқаради, идора қилади. У фақат қалбгагина хизмат қилади. Дил орқали б. аъзоларга ҳам хизмат қилади. Демак, кишининг туб моҳияти бўлган дил, инсоннинг барча б. қувватларининг манбаи эканлиги келиб чиқади. Ш.у. ҳам тасаввуф фал.сида комилликка эришмоқ йўли қалб йўли, деб англашилади. Дилни поклаш – соғлом бўлиш йўли, деб аталган. Дилни софлаш иккинчи даражадаги қувватга – қалбга бўйсундириш орқали амалга оширилади. Натижада нафс ёки қувватлар орасидаги уйғунликка эришилади. Ўзб. тилидаги «қалб» т.си юн. «анима» ва «псюхе» т.ларига мос келади. Дил фаолиятини ўрганиш эса, шунга мувофиқ равишда «психология», деб аталган. Аристотелнинг «Қалб ҳақида» номли махсус асари бор. Форобий, Ибн Сино қарашлари Аристотель ғояларига ҳамоҳангдир. Ҳинд фал.сида «қалб» т.си «живо» т.сига мос келиб, инсон қалби унинг танасига тутқун деб уқдирилади. Жон ёки қалбнинг тана зиндонидан қутулишининг йўли нирвана ҳисобланади. Нирвана туфайли инсон дили тана ҳукмронлигидан озод бўлади».  Абу Ҳамид Ғаззолий “Кимёи Саодат” асарида: “Худони танимоқ подшоҳ дилнинг сифатидур. Подшоҳ дилни ва анинг сифатларини танимоқ Оллоҳни танимоқнинг калитидур. Дил гавҳари азиздур, фаришталар гавҳари жинсидандур ва дилнинг мадани асли Даргоҳи Аҳадиятдурким ул даргоҳдан келгандур, яъни ул даргоҳда қайтгувчидир. Дил бу олам манзилгоҳида ғарибдурким, мусофирлик учун келибдур”, – деб ёзган эди. Мавлоно Румий байтларида дил ҳақиқати: “Кўнгилга таъриф бермоқ – бандасига ғоятда мушкул, аммо унинг моҳиятини англаган кишига саодат эшиклари очилади. Шубҳасиз, Ҳақиқатни англашнинг ўзи – Саодат. Бундан бошқалар ҳам баҳраманд бўлса қандай яхши…”, – деб таърифланган. Яъниким, биз ташқарига эмас, ичкарига, ҳолга боқамиз, дейилмоқда. Демак, дастлабки маъно – қалб – Аллоҳнинг байти (Каъбага ишора) эканлигидадир. Агар бу уй инсон борлиғида тоза, сариштали бўлса, унинг илму ҳикмати, жамолининг нури бу муқаддас маконда шунча тиниқ акс этади.  Инсон – ҳалигача кам ўрганилган хилқат, унинг кўнгли – энг мураккаб дунё. Инсоннинг феъли ҳар сонияда ўзгаради, ва бу ўзгаришлар ақлан эмас, дилнинг талаби б-н содир бўлади. Дил шундай қудратлики, ҳатто, ақл унга бўйсунади, деган қарашлар бор. Дил, жон – руҳ б-н ҳамнафас, ш.у. ҳам жон – азиз, дил – мукаррам, дейди халқимиз.

ДИЛОЗОРЛИК – кўнгилга озор етказиш, дилтанглик  келтирувчи хатти-ҳаракат, салбий хус-ятни англатувчи т.. Д. қўполлик, жаҳлдорлик оқибатида кишини ранжитувчи сўз ёки хатти-ҳаракат орқали жисмонан ва маънан озор берувчи аҳлоқсизлик кўринишидир. Д. бадҳулқлик, муайян аҳлоқ меъёрларидан четланиш туфайли кишига нохушлик етказиш. Д.нинг одат тусига айланиши инсонни аста-секин аҳлоқан тубанлашувига олиб келади. Д.нинг ўзига касб қилиб олганлар кўнгли зулм етказиш, ўзгаларга салбий муомалада бўлиш орқали ҳузур-ҳаловат топади. Д. сабабли кишиларнинг бир-биридан кўнгли қолади, гина, араз, низо, ҳасад, ғаразгўйлик каби салбий ҳолатлар пайдо бўлади. Оиладаги, жамоат жойларидаги, умуман жам-тдаги хатарли муаммолар синчиклаб ўрганилса, кўпинча уларнинг келиб чиқиши оқибатини  ўйламасдан, ҳуда-беҳудага ўзгаларни ранжитиш, уларга озор беришга бориб тақалади. Диловарлик, ҳалимлик, хушмуомалалик, инсонпарварлик каби ижобий хус-ятлар Д.нинг зиддидир. Чиройли сўз эса яхши муомала, меҳр-оқибат калитидир. Д. сабабли киши ҳеч нарса ютмайди, аксинча ютқазади, яъни яқин кишилари, қўни-қўшни, маҳалладошлари ва ҳамкасабаларини ўзидан узоқлаштириб, уларнинг бегоналашувига  олиб келади. Д. туфайли  корхоналардан файз, хушмуомалалик, оиладан эса барака кўтарилади. Д.нинг муолажаси  яхши тарбия, бағрикенглик, вазминлик, кечирувчанлик, меҳр-оқибат ва б. фазилатларни ихтиёр этишдир. Кишида шундай аъзо борки, у туфайли бутун вужуд пок, соф ёки  бузуқ бўлади. Ўша аъзо инсоннинг қалбидир. Тил эса дилнинг ойнасидир. Инсоннинг барча фазилатларини биргина  Д.  барбод қилади. Д. кўринишлари турли шаклда намоён бўлади: кишиларни сўзи орқали  ранжитиш, жисмонан озор бериш, ҳуқуқларини камситиш, ўзгаларни паст кўриш, илтифотсизлик, моддий нарсаларга зарар етказиш ва ҳ.к.. Д. кўринишларига Низомулмулкнинг “Сиярул мулк” (“Сиёсатнома”) асарида яхши мисол келтирилган. Халифа Маъмун даврида иккита амири харрос (зиндон бошлиғи) мавжуд бўлиб, уларнинг иши  жиноят қилган кишиларни жазолаш эди. Маъмун ўз надими (ходими) орқали  уларнинг ишини текшириб шунга амин бўладики, улардан бири ўлимга маҳкум бўлганларга ҳам хушмуомалалик ва адолат б-н мун-тда бўлиб, айбини тан олаётган инсоннинг айбини енгиллаштириш, уларга гуноҳ юкламаслик, ҳатто қатлга маҳкумларга нариги дунёни ҳам чиройли кўрсатиб, маҳбусни ҳурсандчиликда  ўз ихтиёри б-н жон таслим қилишига ёрдамлашади, холис, тақводор, парҳезкор, иккинчиси эса баджаҳл, дилозор, ҳайбатли, кишиларнинг йўқ айбини ҳам бўйнига қўйиб, мажбуран тан олдириб зиндонбанд қилиб юборадиган кимса бўлади. Унинг дастидан зиндон беайб кишиларга тўлиб кетади. Маъмун уларнинг яхшисини тақдирлаб, мукофотлаб, ёмонини вазифасидан озод этиб ҳайдайди. Низомулмулк асарда ана шундай шаклда яхши, хушмуомала инсон б-н дилозор кимсанинг фарқини кўрсатган. Д. баъзан инсон  ўзи хоҳламаган вазиятда ҳам содир бўлади. Бу ҳолатда эса Д. келтирган киши пушаймонлик ва виждон азобини ҳис этади. Ушбу изтиробли ҳиссиёт  кучли ёки кучсиз бўлишига қараб кечирим сўраш ёки сўрамасликни пайдо қилади. Агар Д.ни ихтиёр қилган киши ўзида пушаймонлик ҳис этса, бу ҳолатдаги Д.ни ва мазкур киши феълини тўғриласа бўлади. Аксинча, Д.ни ўзининг характерига айлантириб олган инсонни эса муайян аҳлоқий меъёрларга солиш, феълини тўғрилаш амримаҳолдир. Д. кишиларни одамлардан йироқлаштирибгина қолмасдан, бевосита унинг иш-фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу маънода Д.га ҳар қандай вазиятда йўл қўймаслик оқил, фозил, тарбия кўрган кишиларнинг бурчидир. 

ДИМОҒДОРЛИК — ўзини б.лардан юқори қўйиб, ўзгаларни менсимасликдир. Д. б.ча айтганда калондимоғлик ҳам дейилади. Яъни ўзини ақлли, доно, билимдон, баобрў деб, ўзига ортиқча баҳо бериш. Бундай кишиларда камтаринлик, инсонпарварлик, халқпарварлик, меҳр-мурувват каби хус-ятлар тўлиқ ифодаланмайди. Улар нафақат ўзига, балки ўзга кишиларга ҳам наф келтирмайди, аксинча, ўзгаларнинг ғашига тегади. Д. ўзбек халқи маъ-ятидаги шарқона ахлоқ-одоб нормаларига зиддир.

ДИН (араб. ишонч, ишонмоқ) — 1) ижт-й-маън-й ҳаёт ҳодисаси, илоҳий кучларга ишонч асосида шаклланган ғоя ва қарашлар тизими; 2) борлиқни яратувчи ва б.рувчи олий мавжудотга, яъни Худога нисбатан мун-т, тасаввур, урф-о. ва маросимлар мажмуидир. Ибодат объектларига кўра — жониворларга, руҳларга, жин-алвасти, бутларга, турли илоҳларга ва Аллоҳга сиғинувчи Д.ий таълимотлар бир-биридан фарқланади. Генезиси ва тарқалишига кўра Д.нинг энг қад., миллий ва жаҳон Д.лари каби шакллари мавжуд. Ҳар бир аниқ Д. ўзига хос сиғиниш объекти ва расм-русум, ибодат, урф-о. ва ақидаларга эга. Д. ва Д.ий таълимотлар илоҳиётчилар (уламолар), атеистлар (Д.ни инкор этувчилар) ва Д.шунослар томонидан ўрганилган. . Д.нинг пайдо бўлиши тўғрисида ягона фикр йўқ. Ислом Д.и таълимотига кўра, Д. — Аллоҳ томонидан ўз пайғамбарлари орқали башарият оламига жорий этилажаги зарур бўлган илоҳий қонунлардир. Табиат ва инсонни яратган, айни вақтда инсонга тўғри, ҳақиқий ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишончни ифода этадиган таълимот. Д. — ижт-й-тарихий ҳодиса, кишилик жам-ти тар-ётининг муайян босқичида пайдо бўлган ижт-й онг шаклларидан бири. Умуминсоний қадриятлар ёндашувига кўра, у муайян таълимотлар, ҳис-туйғулар, тоат-ибодатлар ва Д.ий ташкилотларнинг фаолиятида намоён бўладиган олам, ҳаёт яратилишини тасаввур қилишнинг алоҳида усулидир. Д.нинг моҳияти турлича изоҳланса-да, унинг асосида ишонч, эътиқод туйғуси ётади. Инсоният тарихида Д. турли шаклларда намоён бўлган. Д.нинг дастлабки кўринишлари фетишизм, тотемизм, анимизм, сеҳргарлик ва б.дир. Ш-дек, уруғ-қабила Д.лари, миллий Д.лар (иудаизм, ҳиндуийлик, синтоизм, даосизм, конфуцийчилик), жаҳон Д.лари (буддизм, христианлик, ислом) вужудга келган. Ер куррасида энг кўп тарқалган, жаҳон халқларининг асосий қисми эътиқод қилувчи ва жаҳон Д.лари: буддавийлик, христианлик ва исломдир. Д. инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган мураккаб ижт-й, маън-й, руҳий вазифаларни ҳам бажаради. Хус-н, у аҳолини руҳий, ахлоқий ва маън-й қадриятлардан, тарихий ва мад-й меросдан баҳраманд этиш учун хизмат қилади. Айни пайтда ҳар бир Д. турли урф-о., маросим ва байрамлар ёрдамида ўз қавми турмушини тартибга солиш, назорат қилиш учун хизмат қилади. Ўз-н мустақилликка эришгач, Д. мад-й-маън-й омилларнинг умумий тизимига кирувчи қадрият сифатида зътироф этилди. Мам-тимизда виждон эркинлигининг кафолатлари ЎзРнинг Конституциясида, “Виждон эркинлиги ва Д.ий ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда баён этилган, Д.дорларнинг ўз Д.ий бурчларини тўла адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

ДИН ФАЛСАФАСИ – диннинг моҳияти, мазмуни, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини тушунтиришга йўналтирилган фалсафий билим соҳасидир. Дин доимо фалсафий таҳлил объекти бўлиб келган. Дин ҳақидаги фалсафий билимлар дастлаб алоҳида таълимотларда учраган бўлса, кейинроқ, 18-19 апрелларга келиб эса, дин фалсафаси сифатида шаклланади. Бунда Б.Спиноза, Ф.Шеллинг, Г.Гегель, Л.Фейербах каби файласуфлар ҳамда Ф.Шлейермахер, Т.Тиль, С.Кьеркегар каби теологларнинг хизмати катта бўлган. Ҳозирги даврда турли фалсафий йўналишларида ҳам дин ўзига хос талқинга эга бўлмоқда. Бундай ёндашувларда замонавий Шарқ фалсафий таълимотлари, Ғарб мактаблари (натурализм, материализм, экзистенциализм, прагматизм, позитивизм, аналитик фалсафа каби) таъсири катта. Эндиликда Д.ф. ўз муаммоларига, предметига эга бўлган, нисбатан мустақил фалсафий билим соҳасига айланди. Д.ф. мазмунида фалсафий диншунослик, фалсафий теология, диний фалсафа, диннинг моҳияти, унинг келиб чиқиши ва мавжудлиги, тузилиши, шакллари каби масалалар ўз ифодасини топган.

Диний баҒрикенглик – хилма-хил диний эътиқодда бўлган  кишиларнинг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, кишилик жам-ти равнақи йўлида хизмат қилишини англатадиган т.. Ҳозирда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки жам-тнинг барча аъзолари ҳамкорлигини назарда тутади. Д.б. тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан қуришнинг муҳим шартидир. Қадимдан диёримизда буддавийлик, зардуштийлик, насронийлик, яҳудийлик, ислом динлари ёнма-ён яшаб келган, мад-т марказлари ҳисобланган шаҳарларимизда масжид, черков, синагогалар фаолият кўрсатган. Уларда турли миллат, элат ва динга мансуб бўлган халқлар, қавмлар ўз диний амалларини эмин-эркин адо этган. Ватанимиз тарихининг энг мураккаб, зиддиятли, оғир даврларида ҳам юртимиздаги  мавжуд  дин вакиллари орасида диний асосда можаролар бўлган эмас. Бу – юртимиз халқларининг Д.б. борасида катта тажрибага эга бўлганидан далолат беради. Ҳозирда мам-тимизда 15 конфессияга мансуб диний ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларга ўз диний маросимларини ўтказиш ва мам-т ҳаётида фаол  иштирок этиш учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борадаги ҳуқуқий асослар Ўз-н Конституциясида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилган. Маълумки, дунёдаги динлар асл моҳиятига кўра эзгулик ғоясига асосланади ва тинчлик, яхшилик, дўстлик каби хус-ятларга таянади. Одамларни ҳалоллик, поклик, меҳр-шафқат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этади. Инсон ҳаётининг асл мақсади инсон ва табиатга нисбатан одилона, оқилона мун-тда бўлиш, доимо яхши, савобли ишларни амалга оширишдан иборатдир. Шундай экан, ҳақиқий диний қарашлар ортида Д.б. ётади. юнеско Д.б муаммосига алоҳида эътибор бериб, 1995 йилни БМТнинг бағрикенглик йили деб эълон қилди, ўша йили 16 ноябрда эса 185 давлат иштирокида Парижда Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси қабул қилинди. Мустақиллик йилларида мам-тимизда ҳам бу соҳада улкан ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда Республикамизда 2201та диний ташкилот, шу жумладан, Ўз-н Мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Мусулмонлари қозияти, Тошкент Ислом ин-ти, 10 та мадраса ва 2003 та масжид, Рус православ черкови, Тошкент ва Ў.О. Епархияси, Православ семинарияси, Рим-католик черкови, Евангель христиан баптистлар черковлари иттифоқи, тўлиқ Инжил христианлар маркази, Христиан семинарияси, Ўз-н Библия жам-ти, 162та христиан черкови, 8та яҳудий ва 8та баҳрий жамоаси, 1 та Кришнани англаш жам-ти, 1 та буддист ибодатхонаси давлат рўйхатидан ўтган. БМТ Уставидан тортиб, халқаро ҳужжат ва шартномаларда, кўплаб мам-тларнинг Конституцияси ва қонунларида виждон эркинлиги масаласи ўз ифодасини топган. 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясига мувофиқ, ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва диний эркинлиги ҳуқуқига эга. У ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлиги, ўз дини ёки эътиқодига, ўзича, ш-дек, бошқалар б-н биргаликда амал қилиш кафолатини ибодат қилишда ва диний маросимларда якка тартибда ва одамлар орасида бирга қатнашиш эркинлигини ўз ичига олади. Яна бу декларацияда турли дунёқараш, эътиқодда бўлган кишилар ўртасидаги, давлат б-н дин, диний ташкилотлар б-н давлат ўртасидаги мун-тларнинг амалда ҳуқуқий таъминланиши ҳам назарда тутилади. Мам-тимизда қарор топган сиёсий бағрикенглик, виждон эркинлиги динга ишонувчиларни мажбуран ўз эътиқодидан қайтариб, динни маъмурий тарзда тақиқлаб қўйишнинг ҳар қандай амалий ва наз-й кўринишларига чек қўяди. Ш-дек, у жам-тдаги барча конфессиялар, яъни динлар, черков ва диний бирлашмалар, турли динларга эътиқод қилувчи кишиларни тенг ҳуқуқли деб билади, бирон-бир диний имтиёзни бошқа динлардан устун қўймайди, жам-тда шахс камолотида илмий дунёқараш қарор топишини виждон эркинлигининг амалда намоён бўлиш белгиларидан бири деб ҳисоблайди. Мам-тимизда дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқининг таъминланиши натижасида кўп миллатли халқимизда ҳеч қайси дин вакилларининг диний нафсониятлари камситилмайди; дин фуқароларнинг, шу жумладан, ёшларнинг ҳам маън-й-ахлоқий фазилатларини шакллантиришга хизмат қилади. Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида бу масаланинг мазмун-моҳияти очиб берилган. Унда таъкидлангани каби, “… айни пайтда шуни ҳам унутмаслик керакки, дунёвийлик — бу даҳрийлик дегани эмас. Дин ва диний эътиқод бутунлай рад этиладиган ҳаёт қандай ғайриинсоний кўринишга эга эканини биз кечаги тарихимиз мисолида яхши биламиз. Бундай мафкуранинг хатарли томони шундаки, у неча асрлар давомида дин негизида шаклланган, халқ ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб кетган қадриятлар — бу ёзма ёки оғзаки, моддий ёки маънавий мерос бўладими, ахлоқ ёки анъаналар бўладими, миллий дунёқараш ёки турмуш тарзи бўладими — буларнинг барчасини рад этади. Натижада одамзот ўзининг ички дунёси, ҳис-туйғу ва қарашлари, таяниб-суяниб турадиган пойдеворидан маҳрум бўлиб, «шўро доҳийлари» айтганидек, улкан давлат машинасининг «винтчаси»га айланади. Охир-оқибатда бундай одам ота-онасини ҳам, ўз миллати, халқи ва Ватанини танимайдиган аянчли ҳолатга тушиб қолади. Собиқ мустабид тузум айнан ана шундай ёвуз мақсадларни кўзлар эди. Шунинг учун коммунистик мафкура авж олган даврларда, хусусан, ўтган асрнинг 80-йиллари охирларида халқимизнинг бошига қандай азоб-уқубатлар ёғдирилганини, албатта, ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Ўша машъум йилларда кўпчилик ҳатто жаноза маросимларига бориш, яқин кишисини йўқотган одамлардан кўнгил сўрашга ҳам ҳайиқиб қолган эди. У ёғини сўрасангиз, баъзи масъул лавозимда ишлайдиган одамлар мафкура тазйиқидан юрак олдириб, ота-онаси қазо қилганда дафн маросимларида иштирок этмасликка ҳам мажбур бўлган эди. Лекин ҳар қандай шафқатсиз таъқибларга қарамасдан, халқимиз барибир ўз муқаддас динига содиқ қолди. Шунинг ўзиёқ динни инсон, халқ ва жамият ҳаётидан асло ўчириб бўлмаслигидан яна бир бор далолат беради. Биз муқаддас динимизнинг халқимиз тарихидаги ана шундай беқиёс ўрни ва таъсирини инобатга олган ҳолда, уни ҳар томонлама тиклаб, ҳаётимиздан мустаҳкам ва муносиб ўрин олишига эришдик. Айни вақтда бугунги мураккаб ва шиддатли замонда жаҳонда ўз ўрнини топишга интиладиган ҳар қандай халқ ва миллат умумбашарий тараққиёт ютуқларини ҳар томонлама чуқур ва пухта эгаллаши шартлигини барчамиз яхши тушунамиз. Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ўтган асрнинг бошидаёқ, «Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур», деган ҳаққоний фикрлар билан Туркистон аҳлининг онгу шуурини уйғотишга даъват этгани бежиз эмас, албатта. Бу сўзларнинг қанчалик ҳақиқат эканини бугунги юксак тафаккур ва технологиялар замони ҳам исботламоқда. Чиндан ҳам, агарки ҳозирги вақтда дунёвий илм-фан ва технологияларни чуқур ўзлаштирмасак, фақат тарихимиз, олис аждодларимизнинг кашфиётлари билан мақтаниб, уларга маҳлиё бўлиб яшайдиган бўлсак, ана шу ноёб меросни асраб-авайлаб, янада бойитиб, унга ўз ҳиссамизни қўшмасак, замон билан ҳамқадам бўлиб юрмасак, бизнинг жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллашимиз қийин бўлади. Шунинг учун ҳам бу масалага ёндашувда ҳадиси шарифда айтилган: «Бу дунёни деб у дунёни, охиратни деб бу дунёни унутманг» деган мазмундаги сўзларни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур, деб ўйлайман. Бизнинг маънавий ҳаётимиз ана шу икки асос, икки таянч нуқтанинг устида мустаҳкам туриши лозим. Борди-ю, ана шу асослардан бирортаси бўшашгудек бўлса, яна ўзгаларга тобе ва қарам бўлишимиз ҳеч гап эмас. Бугунги дунёнинг пасту баландини тушунадиган ҳар қандай ақли расоодам буни яхши англайди, албатта. Фарзандларимизга ана шу ҳақиқатларни, яъни дунёвий ва диний қадриятлар ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунтириб беришимиз лозим. Тарих ва ҳаёт тажрибаси шундан далолат берадики, дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдирмас экан, бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топиш осон бўлмайди. Шу маънода, биз муқаддас динимиз арконлари ва қадриятларини доимо улуғлаб, шу билан бирга, дунёвий ҳаётга ҳам қатъий ишонч билан интилиб яшаган тақдирдагина ўз эзгу мақсадларимизга ета оламиз” (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 93-96 б.).

Диний ЭКСТРЕМИЗМ — экстремизмнинг диний соҳада намоён бўлиш шакли. Экстремизм лот. “extremus” муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирларни, фикр-қарашларни ёқловчи наз-я ва амалиётни англатади. Д.Э. ҳам ана шу тамойилларга асосланади. У намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Бундай қарашлар жуда қадимий илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган, диний экстремизм барча динлар доирасида ривожланган. Д.э. руҳидаги қарашларни буддизм, христианлик, ислом, католиклар, протестантлар, проваславлар орасида бирдай учратиш мумкин. Диний эктремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо қилиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали яъни, қон тўкиш ва зўрлик билан эришишни кўзлайдилар. Бу эса, мустақилликка ҳам, жам-т тар-ётига ҳам катта ғов бўлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга олиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усулларни қўллашдан ҳам тап тортмайдилар. Бугунги кунга келиб нафақат ислом дунёси, балки бутун жаҳонда диний экстремизнинг асл қиёфаси тўла-тўкис намоён бўлиб қолмоқда. Дунёда инсон ҳуқуқлари ва демократик тамойиллар устувор бўлиб бораётган, қонун ҳамда халқаро ҳуқуқ қоидалари мам-тлар, халқлар, давлатлар орасидаги мун-тларнинг асосий тамойилига айланаётган ҳоз. даврда диний экстремизмга ўрин қолмаяпти. Аммо бу унга қарши курашмаслик, хушёрликни оширмасликни билдирмайди. Мазкур соҳада ҳам огоҳлик, эзгу ғоялар йўлида кураш олиб бориш ҳаёт ва фаолиятнинг асосий мезони бўлиб қолмоқда.

ДИНИЙ ҚАРАШ — илоҳий ва дунёвий қарашлар муштараклиги хусусидаги маърифий қараш. Президент И.А.Каримов “Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда” тамойили асосида мамлакатимиздаги турли диний эътиқод ва маслакдаги фуқаролар учун Ватан ягоналиги ғоясини илгари суради. Зеро, инсон ва маънавият, одам ва олам, макон ва замон ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш замирида жамиятни бирлаштириш, барқарорлаштириш имкониятлари мужассамдир. Шу тариқа турли эътиқодлар, хилма-хил қарашлар ва муносабатларни уйғунлаштириш концепциясини асослашга йўл очилади. Бунда жамиятни барқарорлаштириш масаласи инсоннинг маънавий-руҳий етуклиги ва комиллиги билан боғлиқ ҳолда тушунилади. Диний-маърифий қарашлар жамият тараққиётининг муҳим омили даражасига кўтарилади.

ДИНИЙ ҒОЯлар — диний  даъватлар, ақидалар, илоҳий қадрият ва мақсадлар ифодаланган қарашлар  мажмуи. Улар турли динларнинг амал қилиш йўлини, мавжудлигини таъминлаб берувчи омил бўлиб хизмат қилади. Виждон эркинлиги, инсонларнинг ирқи, миллати, дини, насл-насаби, жинсидан қатъи назар, ўзаро тенглиги таъминланган, умуминсоний ғоялар, кўп сонли давлатлар ҳаётига сингиб бораётган ҳозирги даврда диний ғоялар ўзининг туб моҳиятини сақлаган ҳолда, одамзот ҳаёти, бахту саодати, тарбияси, маърифатида етакчи ғоялардан бири бўлиб келмоқда. Диний бағрикенглик ғоясига таянган кўплаб давлатларда  хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган турли миллат вакиллари ҳамжиҳат бўлиб, бир осмон остида тарихий, маданий, маънавий, руҳий муштаракликда яшаб, меҳнат қилиб келмоқда. Бу эса кишиларнинг бир замин, бир Ватан учун, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Қуръони каримдаги, “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз (дўст-биродар бўлишингиз) учун сизларни турли-туман халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик” деган оят диний ғоялардаги тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатликнинг ёрқин намунасидир. Ҳозирги замонда бу ғоя – эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки бутун жамият аъзоларининг ҳамкорлигини назарда тутади, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.

ДИНЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР — дин асосида юзага келган турли таълимотларга эътиқод қилувчи айрим кишилар, кичик ёки катта гуруҳлар ўртасидаги хилма-хил алоқалар. Бу ижт-й мун-тларнинг алоҳида тури бўлиб, динларнинг унда ўзаро ҳаракат қилувчи турли жиҳати ва хоссаси — улар таълимоти, эътиқоди, ташкилотлари ва б.лар намоён бўлади. Кўплаб хус-ятлар орасида қуйидагилар асосий бўлиб ҳисобланади: а) ҳудудийлик (синтоизм) — асосан Япония ҳудудида тарқалган, индуизм — Ҳиндистонда, Ислом, буддавийлик, христианлик барча қитъаларда; б) вақт бўйича (иудаизм 3000 йилдан кўпроқ, христианлик 2000 йилга яқин, ҳоз. ислом 15 асрдан буён мавжуд). Ушбу жиҳатлар ҳам Д.м.га тарихий таъсир кўрсатган. Шахслараро диний мун-тлар кундалик ҳаётий фаолият билан боғланган. Гуруҳий Д.м. диний вакиллар музокараларида, диний низолар ва урушларда юзага келади; тинчлик вақтида ҳам айни бир мам-т ҳудудида истиқомат қилувчи халқлар орасидаги турли эътиқоддаги кишиларнинг диний раҳбарлари ўртасида ҳам тинч-тотув яшаш, бир-бирлари билан муроса қилиш хусусида мулоқотлар амалга оширилиши мумкин. Диний фаолиятнинг турли кўринишлари ўзига хос Д.м.ни юзага келтиради. Мас., ўз диний таълимотини ҳимоя қилиш ва б.ларини танқид қилиш, б. эътиқоддагиларни ўзига оғдириш учун даъват қилиш жараёнида ҳам Д.м. рўй беради.

ДИННИНГ ИЖТИМОИЙ ВАЗИФАСИ — диннинг жамият ижтимоий институти сифатидаги таъсири, ўрни, фаолият доираси. Дин жамият, айрим гуруҳ ва шахслар ҳаетида ранг-баранг вазифаларни бажаради. Улар орасидаги энг асосийси инсонга Худони ва унинг пайғамбарларини танитишдан иборат. Шунингдек, қуйидаги вазифалар ҳам ўз ўрнига эга: оламнинг диний манзарасини яратиш, табиатни, жамиятни, инсонни тушунтириш; ташкиллаштириш — ягона эътиқодга эга диний гуруҳлар хатти-ҳаракатини тартибга келтириш; уйғунлаштириш — диний биродарликни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш; саралаш — турли диний эътиқодга амал қилувчиларнинг бир-бирларидан фарқларини қиёслаш; тартибга солиш — диний аҳкомлар, қоидалар, меъёрлар ва қадриятлар асосида онгни бошқариш, булар гарчи диний тусда бўлса-да, лекин инсон ҳаётини бошқа соҳаларига ҳам тааллуқли бўлади: оила, никоҳ, турмуш ва ҳ.; бошқариш ва назорат қилиш вазифаси — турли диний воситалар (фатволар, хабарномалар, рағбатлантиришлар, жазолар) ёрдамида диндошлар ҳаётини, аввало бу дунёдаги ва у дунёдаги ҳаёт масалаларида бошқариш ва йўналтириш; кўниктириш — диндор шахс ёки гуруҳларни ўзгарувчан муҳитга мослаштириш; аксиологик вазифа — диний-аҳлоқий ва эстетик қадриятларни, меъёрларни шакллантириш, диний гуруҳ учун умумийлик ва бутунликни таъминлаш, тақводорлик — шахс ёки гуруҳ диний қадриятлар, меъёрлар, кўрсатмалар, ахлоқий намуналар ва муайян динга хос бўлган хислат ва хусусиятларга ўргатиш, уларни ўзлаштирилиши; тарбиялаш — диндор кишиларнинг янги авлодларига аждодлар диний тажрибасини, етказиш; сабрга ўргатиш — дунёвий турмушнинг қийинчиликлари ва машаққатлари охиратдагига нисбатан арзимас эканлигига ва охират дунёсигина мақбул ва исталганлигига ишонтириш; тасаввурий таскин бериш — инсоннинг тақдир олдида ожизлиги, чорасизлигини уқтириш; башоратлаш — инсониятнинг ва айрим кишиларнинг келажак ҳақидаги (ҳам бу дунё, ҳам у дунёдаги) диний тасаввурларни яратилиши. Диний ташкилотлар фақат диний вазифаларнигина бажариб қолмайди, балки ижтимоий, ҳуқуқий, мафкуравий, миллий ва б. вазифаларни ҳам бажаришда иштирок этади.

ДИСКРИМИНАЦИЯ (лот. diskriminatio – фарқлаш) – а)маън-й ёки сиёсий камситишни англатадиган т.; б) бирон бир шахс, миллат ёки давлат ҳуқуқларининг бошқа давлат, миллат ёки шахс ҳуқуқларига нисбатан чекланиши. Демократик давлатларнинг қонунларида ҳамда халқаро ҳуқуқда Д.нинг барча шакллари, жумладан, фуқаролар ҳуқуқларини миллати, ирқи, жинси, дини сабабли амалда ёки юридик жиҳатдан камситишга йўл қўйиш тақиқланади. Ўз-н Конституцияси ва давлатимиз қонунларида барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги кафолатланган ва мам-тимизда Д.нинг ҳеч қандай кўринишига йўл қўйилмайди. Тарихда дунёнинг турли минтақаларида Д.нинг кўплаб шаклларига мисоллар келтириш мумкин. АҚШда қулчилик Американинг 6-Президенти Авраам Линкольн томонидан бекор қилинганлигига қарамай, қора танли фуқароларнинг ирқига кўра камситиш фақатгина ХХ а.нинг 60-йилларида барҳам топган.  Д. ўз моҳиятига кўра, инсоннинг қадр-қимматини камситиши, ҳаётий режаларини барбод қилиши туфайли унинг маъ-ятини емиради, инсоннинг муносиб ҳаёт кечиришини хавф остига қўяди. Ш.у. ҳам  1948 йилда БМТ томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясида инсон ҳуқуқларини унинг миллати, дини, жинси ва ирқига кўра камситиш тақиқланган. Бу ҳужжат инсоният учун улкан ғалаба бўлди, зеро, у тарихнинг кўплаб даврида юз берган Д.нинг турли шаклларини тўла-тўкис бартараф этиш, инсон зоти бу жирканч ижт-й иллат туфайли чеккан заҳматларига чек қўйиш эҳтиёжларидан келиб чиққан эди. Ўз-н жаҳон ҳамжам-тининг тенгҳуқуқли аъзоси сифатида ушбу ҳужжатни қабул қилган. Ирқи, жинси, миллати, ёши ва ижт-й келиб чиқишидан қатъий назар мам-тимиз фуқароларининг тенгҳуқуқли эканлигининг қатъий белгилаб қўйилганлиги мам-тимизда бунёд этилаётган демократик давлат ва  фуқаролик жам-тининг инсонпарварлик тамойилларига тўла мос келишини кўрсатади.

ДИҚҚАТ — фалсафа, руҳшунослик т.си; инсон фаолиятининг барча турларини муваффақиятли амалга ошириш ва самарадорлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири. Шахс фаолияти қанчалик мураккаб, машаққатли, масъулиятли бўлса, у Д.га шунчалик юксак талаблар қўяди. Инсоннинг зийраклиги, сезгирлиги, фаросатлилиги, синчковлиги, дилкашлиги, ҳозир жавоблиги унинг турмуш шароити ва шахслараро мун-тида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Д. ақлий фаолиятнинг барча турларида иштирок этади, инсоннинг хатти-ҳаракатлари ҳам унинг иштирокида содир бўлади. Онгни муайян бир нуқтага тўплаб, муайян бир объектга фаол қаратилишидан иборат бўлган психик фаолиятга Д. дейилади. Д.нинг вужудга келишида онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишига олиб келади, натижада онг доираси янада ёрқинлашади. Онгнинг энг торайган, тиғизланган ёрқин нуқтаси Д.нинг маркази (фокуси) деб номланади. Худди шу марказ (фокус)га тушган, идрок қилинаётган жисмлар, тасаввур образлари тўла ва аниқ ифодаланади. Д.нинг физиологик асослари тўғрисида мулоҳаза юритганда қуйидаги икки таълимотга алоҳида эътибор берилади. Бу таълимотнинг биринчиси (И.П.Павлов) Д.нинг ҳосил бўлишини физиологик жиҳатдан асослашга қаратилгандир: қўзғалиш жараёнининг б. мия ярим шарлар қобиғининг айрим участкаларида тўпланиши натижасида оптимал қўзғалиш ўчоғи ҳосил бўлади ва айни вақтда манфий индукция қонунига биноан мия қобиғидаги б. асаб марказлари маълум даражада тормозланади. Иккинчиси эса А.А.Ухтомскийнинг доминанта наз-яси талқинидан иборат. Д.ни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ихтиёрсиз, ихтиёрий, ихтиёрийдан кейин, ташқи ва ички фаол (актив) ва суст (пассив). Д.нинг асосий хус-ятлари сифатида унинг кўчувчанлиги, бўлинувчанлиги, кўлами, танловчанлиги, барқарорлиги, жадаллиги, кучи, тақсимланиши, чалғиши, йўналганлиги, тўпланувчанлиги кабиларни кўрсатиш мумкин. Объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар, субъектив кечинмалар Д.нинг объекти ҳисобланади.

ДОГМАТИЗМ, ақидапарастлик (юн. dogma – фикр, таълимот) — бирор бир фикр, таълимотга, муайян оқим тарафдорларига, ақидаларга кўр-кўрона ишониш, эскирган, қотиб қолган бир томонлама наз-я ва қонун-қоидаларга, ақидаларга асосланган тафаккур тарзини ифода этади. Муайян ақидани кўр-кўрона қабул қилиш ва унга  ишониш Д. тарафдорларининг асосий тамойилидир. Улар амалиёт, илм-фан ютуқлари натижасида ҳақиқат тобора ойдинлашиб, конкретлашиб боришини ҳис қилмайди. Уларнинг назарида, т.лар, наз-ялар, гипотезалар, қонунлар ўзгармасдир. Агар биз билишнинг бирор бир томонини мутлақлаштириб, унга ортиқча баҳо берсак, Д. томон йўл тутган бўламиз. Д.ни  ёқловчилар ўз фал-й қарашлари б-н билишнинг объективлигини, ҳақиқат билишнинг асоси эканини, ҳамда объектив олам тўғрисида билимнинг ривожланиб, кенгайиб боришини инкор этади, бу б-н нисбий ҳақиқатнинг ролини камситиб, мутлақ ҳақиқатни билишнинг бирдан-бир босқичи деб ҳисоблайди. Д.нинг хилма-хил шакллари мавжуд: сиёсат, илмий, диний ва ҳ.к. Улар ижт-й ҳаётда илм-фан, иқт-й, сиёсий ва маън-й соҳаларда ўзига хос тарзда намоён бўлади, ҳар қандай ҳолатда ҳам у муайян ғояни мутлақлаштириб, тар-ётга тўсиқ бўлиб қолаверади. Мас., айрим диний ақидапарастларнинг инсоният тар-ётининг муайян даврида пайдо бўлиб, емирилиб кетган мусулмон халифалигини тиклашга уринишлари Д.нинг энг ашаддий кўринишларидан биридир. Бундай бузғунчи ғояларнинг мазмун-моҳияти ва мақсад-муддаолари ҳақида тўхталиб, Президент И.А.Каримов бундай деган эди: «Бундай сохта, замирида ҳеч қандай асос бўлмаган сафсаталар ҳақида гапирганда, аввало бугун биз ХХI асрда яшаётганимизни эсдан чиқармаслигимиз керак… Ахир, ҳаммамизга маълум: тарих ғилдирагини орқага қайтариб бўлмайди-ку! Шу н.назардан қараганда, барча мусулмон давлатларини ягона халифаликка бирлаштириш мақсади ҳам ҳеч қандай ақлга сиғмайдиган афсона, десак, асло муболаға бўлмайди» .

ДОКТРИНА (лот. doctrina – таълимот) – муайян тизимга келтирилган (одатда фалсафий, сиёсий ёки мафкуравий характердаги) таълимот, таркибий қисмлари бир-бири билан чамбарчас боғланган концепция, тамойиллар йиғиндиси. Таълимот, концепция ва назария тушунчаларидан фарқли ўлароқ, Д. одатда схоластик ва догматик характерга эга бўлган қарашлар тизимини ифодалашда қўлланилади.

ДУАЛИЗМ (лот. duo — икки ёқлама) — моддий ва маън-й асосларни тенг ҳуқуқли деб ҳисоблайдиган таълимот. Фал. тарихида Д.нинг энг йирик вакилларидан бири Декарт эди. Декарт икки хил асос, яъни моддийлик ва маън-йлик ёнма-ён равишда мавжуд, деб тушунтирган. У чексиз ва абадий бўлган табиат инсон тафаккурига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади ва ривожланади, деб ҳисоблади. И.Кант ҳам дуалист бўлиб, унинг фикрича, идеал нарса б-н (инсон онги б-н) бир қаторда ҳодисаларнинг объектив асоси бўлган “нарса ўзида” ҳам мавжуддир, лекин “нарса ўзида”ни билиб бўлмайди. Ҳоз. даврда Д. психофизик параллелизм наз-яси учун манба бўлиб хизмат қилмоқда. Ш-дек, Д. гностицизм (билиш наз-яси)нинг асосий йўналиши бўлиб, бу оқим тарафдорлари моддий ва руҳий дунё ўртасида мустаҳкам чегара мавжуд, деб таъкидлайдилар. Хуллса, Д. қадимий ғоя ва қарашлар мажмуи бўлиб, моддий ва маън-й асослардан бирининг мутлақлаштирилишига қарши таълимот ҳисобланади.

ДУНЁ (араб.) — 1) инсонни ўраб олган моддий ва маън-й борлиқ; 2) космик фазодаги материянинг ҳамма кўринишлари; 3) коинот, юлдузлар олами, 4) Ер шари, Ер, Ер юзи, Ер шаридаги аҳоли; 5) инсоний жам-т (жамоа), ижт-й муҳит, инсон фаолият кўрсатадиган макон, тузум; 6) у ҳаётнинг, нарса ва ҳодисаларнинг айрим соҳалари, борлиқнинг бирор белгиси б-н бирлашган бўлаги; 7) бутун олам, бутун жаҳон, Д.даги ҳамма одамлар, барча халқлар; 8) кишининг ички, руҳий ҳаёти ва у б-н боғлиқ ҳодисалар мажмуи; 9) Д.вий, ҳақиқий ҳаёт.

ДУНЁВИЙ ҒОЯ — 1) диний қарашлардан фарқ қиладиган муайян ғояларни ифодалаш учун қўлланиладиган т.; 2) жам-т ва инсонни эзгу мақсадлар сари етаклайдиган соғлом фикрлар мажмуи. Бу ғояларни, мазмун-моҳиятига кўра, умуминсоний, илмий, фалсафий каби бир неча турларга бўлиш мумкин. Д.ғ.лар маълум бир миллат, давлат, халқ ва жам-т эҳтиёжлари, мақсад-муддаолари, манфаатларини амалга ошириш тамойилини ҳам ўзида мужассамлаштиради, дунё мам-тларининг рив-ш йўлини белгилаб олишга доир долзарб ғояларни ташкил этади. ЎзРда бу ғоялар асосан миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойиллари ва б. ҳаётий ҳақиқатлар сифатида намоён бўлмоқда. Д.ғ.лар адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик руҳини, тар-ёт йўлидаги олижаноб мақсад-муддаоларни ифода этиб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун хизмат қилмоқда. Улар ҳурфикрли, мутелик ва журъатсизликдан холи бўлган, билими ва кучига ишониб яшайдиган, ўзининг мустақил қарашларига эга бўлган кишилар жам-тининг ғояларидир. Шунинг учун ҳозирда демократик, умуминсоний мазмундаги ғоялар, ирқи, миллати ва жинсидан қатъи назар, инсонлар, кўп сонли мам-тлар ҳаётига чуқур кириб бориб, уларнинг асосий ғояларига айланиб бормоқда. Демократия асосида шакллантирилган ижт-й бағрикенглик ва адолат ҳам унинг таркибий қисмларидан ҳисобланади. Бу ғоялар дунёвий давлатдаги турли миллат ва дин вакилларининг эркин фаолияти, ҳамжиҳатлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлайди. Ҳоз. кунда Д.ғ.лар эзгулик йўлида бутун жам-т аъзоларининг ҳамкорлигини назарда тутади, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.

ДУНЁНИНГ ИЛМИЙ МАНЗАРАСИ — дунёнинг ташкил топиши, ўзгариши ва ривожланиши масалаларини ўз ичига оладиган илмий назарий, фалсафий қарашлар. У турли фанларнинг ютуқлари асосида шаклланган ва дунёнинг  ягона  образи ҳақида тасаввур берадиган илмий билимлар мажмуидир. Дунёнинг фал.ий, мифологик, диний ва классик илмий манзараси тушунчалари ҳам мавжуд. Дунёнинг диний манзараси оламнинг бевосита Худо томонидан яратилганлигини ва у илоҳий  кучлар таъсирида ривожланишини ҳамда иккинчи дунё мавжудлигини эътироф этади. Бир гуруҳ фай.лар Д.и.м.ни ҳақиқий билимлар тизими, объект ҳақидаги мукаммал  концепция сифатида идрок этадилар. Гносеологик нуқтаи назардан Д.и.м. объектив реалликнинг  фан томонидан ўзлаштирилган умумий образидир.  Методологик нуқтаи назардан Д.и.м. илмий тафаккур ривожланишининг у ёки бу босқичида муайян тушунчалар тизими, концептуал аппарат сифатида тушунилади. Д.и.м. системалаштирилган билимнинг олий даражаларидан биридир. У ўзида барқарор фундаментал тамойиллар ва тасаввур йиғиндисини  мужассамлаштириб, фан тараққиёти даражасига мос ягона билим тизимини яратади, айни пайтда илмий билим ривожининг якуни ва янги билимлар учун назарий асос бўлиб хизмат қилади.  Д.и.м. моддий оламни ифодаловчи илмий билимлар тизими сифатида намоён бўлади. У икки тамойилга — ягоналик ва тараққиёт тамойилига асосланади. Ягоналик тамойилининг ўзига хос хусусиятлари 1) Д.и.м. билишнинг  назарий даражасида намоён бўлиши ва унда табиат ягона бирликни ташкил қилишда намоён бўлади. 2) Д.и.м бир бутунлигининг ва назарий билимларнинг асосини инсон тажрибасининг ва оламнинг объектив бир бутунлиги ташкил қилади; 3) инсоннинг объектив олам ҳақидаги бир бутунлик моделини яратиши, унинг  фикрлаш фаолияти ва психикаси табиати билан боғлиқ. Тараққиёт тамойили бўйича, Д.и.м.ни мукаммал ўрганиш бир бутунлик ва тараққиёт тамойилларини органик қўшилмаси натижасидир. Д.и.м. ўзига хос билим сифатида фаннинг турли соҳаларидаги хусусий – илмий манзаралар ёрдамида шаклланади.

ДУНЁНИНГ МАФКУРАВИЙ МАНЗАРАСИ — жаҳонда рўй бераётган ғоявий жараёнлар, мавжуд мафкура шакллари, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва ўзаро мун-ти билан боғлиқ ҳолат, хус-ят ва фаолиятларни яхлит тарзда акс эттирувчи т.. Бугунги дунё муайян яхлитликни ташкил этса-да, ундаги минтақа ва давлатлар, миллатлар ва халқлар ўз ўрнига кўра турли мавқега эга. Ҳоз. давр — дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир. Шундай экан, уларнинг ўзига хос манфаатларини ифодалайдиган мафкуравий таъсир усуллари бўлиши шубҳасиз. Жаҳон сиёсий харитасида кўплаб давлатлар мавжуд, бўлиб уларда турли сиёсий кучлар, партиялар, динлар, диний оқимлар, мазҳаблар, гуруҳ ва қатламлар фаолият кўрсатмоқда. Улар ўзаро фарқланадиган, баъзан бир-бирига зид бўлган манфаатларга эга. Айнан мана шу манфаатлар ўзга халқлар, турли минтақалар, давлатларнинг аҳолиси ёки ижт-й гуруҳлар онгига, турмуш тарзига таъсир ўтказиш, уларни бўйсундириш учун йўналтирилган мақсадларни шакллантиради. Бундан кўзланган асосий муддао эса муайян жойдаги кишиларга иқт-й, сиёсий, ҳуқуқий ва диний қарашларни сингдириш орқали ўз манфаатларини таъминлашга интилишдир. Бундай таъсир ўтказишнинг тинч йўли кўзланган мақсадга олиб келмаганда б. мам-тларнинг ички ишларига аралашиш, мавжуд вазиятни атайлаб кескинлаштириш, куч ишлатиш йўли билан бўлса ҳам, ижт-й беқарорликни юзага келтиришга ҳаракат қилинади. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасига назар ташланса, аксарият илғор давлатларда умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган мафкуралар амал қилмоқда. Уларда тинчлик ва тар-ёт инсон ва жам-т камолатига хизмат қиладиган умуминсоний ғоялар устувордир. Шу билан бирга, инсон онгида янгича дунёқараш ва тафаккур услуби шаклланаётган ҳоз. даврда муайян кучларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилишга, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган интилиши кучайиб бормоқда. Тажовузкор миллатчилик ва шовинизм неофашизм ва терроризм, ирқчилик ва экстремизм мафкуралари шулар жумласидандир. Хус-н, террорчилик турли шаклларга кириб, кучли моддий асосга эга бўлиб, мафкуравий хавфи ортиб бормоқда. Шу билан бирга, эътиқод умумийлигига асосланиш (мас., панисломизм), этник бирликка урғу бериш (мас., панславизм, пенэронизм, пантуркизм) ва ягона ижт-й-иқт-й ва сиёсий маконда яшаш натижасида юзага келган боғлиқлик асосида (мас., пансоветизм) якка мафкуралар ҳукмронлигини таъминлаш, шу йўл билан жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан бўлиб олишга уринишлар ҳам бор. Лекин булар бугунги дунёдаги мафкуравий жараёнларни тўла-тўкис акс эттира олмайди. Мафкуравий жараёнлар ўзгариб турибди. Бу борада ХХ аср сўнггида рўй берган ўзгаришлар, икки қутбли дунёнинг барҳам топиши ҳам ўз таъсирини ўтказди. Ҳоз. даврда терроризм ва экстремизмга қарши кураш дунё мам-тлари орасида унга мун-тнинг кескин ўзгариши ҳар бир кишини ёт ва бегона ғояларга нисбатан огоҳ бўлишга ундайди.

ДУНЁҚАРАШ — а) инсон маъ-ятининг муҳим таркибий қисми, олам ва одам ҳақида бир бутун қарашлар, ғоялар тизимини англатадиган т.; б) фалсафий категория. Энг муҳими, у инсоннинг оламга мун-ти, дунёдаги ўрни, моҳияти, ҳаётий йўналишини, ўзлигини англаш каби саволларга жавоб беради. Маън-й тарбиянинг мақсади ҳам соғлом ақл, эркин тафаккур ва унинг ривожига мос келадиган Д.ни яратишдир. Барча табиий фанлар дунёнинг илмий манзарасини чизиб берса, ижт-й фанлар, воқеликнинг ижт-й тарихий манзарасини яратади. Ш-дек, Д. “дунёни тушунтириш”, “дунёни ҳис қилиш”, “ифодани идрок қилиш” каби т.лар б-н яқин маънодош эканлигини айтиш ўринлидир. Д. т.си мафкура т.си б-н ҳам алоқадор. Мафкура бизнинг назаримизда меҳнатсеварликка, миллий онг, миллий ғоя, миллий ғурурни тарбиялашга, ўз-ўзини англашга, миллатимиз босиб ўтган буюк тарихий тар-ёт йўлига қандай ёндашишни билишга, қадриятларимиз, урф-о.ларимизни қайта тиклашга ва янада рив-тиришга қаратилган, маъ-ятни, айниқса, ғояни амалиётда асослайдиган куч деб қарайдиган бўлсак, унда маън-йликни Д.дан ташқари алоҳида ўрганиш мумкин эмас. Зеро, бизнинг миллий маъ-ятимиз мустақилликни мустаҳкамлашга, демократик давлат ва фуқаролик жам-ти барпо этишда аниқ мақсад ва йўналишларга хизмат қилади. Унинг ёрдамида халқимиз ҳаётида ижт-й адолат тамойилларини қарор топтириш, келажаги буюк давлат қуриш йўлида омилкор ва фаол кишиларга хос янги Д.ни шакллантириш долзарб вазифалардан биридир.

ДУНЁҚАРАШНИНГ ЎЗГАРИШИ – истиқлол даврида жам-тимиз маъ-ятида рўй бераётган ўзгариш,  ягона мафкура таъсиридан, унга асосланган қарашлар ва тамойиллардан халос бўлишни, воқеа ва ҳодисаларга мун-тда фикрлар, ғоялар хилма-хиллиги асосида янгича ёндашувнинг қарор топишини англатади. Д.ў. ҳар бир киши дунёқарашининг ўзгариши шиддат б-н ўзгариб бораётган бугунги замонда унинг онг ва тафаккурида янги т.ларни англаши ҳамда амалий фаолиятида улардан самарали фойдаланишида намоён бўлади. Д.ў. ижт-й ҳаётдаги ўзгаришлардан айри ҳолда шаклланмайди. Жам-тнинг бир босқичдан иккинчисига ўтиши нафақат иқт-й, сиёсий, балки маън-й ўзгаришларни ҳам тақозо қилади. Бу жараёнда одамларнинг дунёқараши ўзгаради, онги ва тафаккуридан янги замонга мос тамойил ва т.лар ўрин эгаллайди, кишиларнинг фикри, жам-тга мун-тида ўзгаришлар содир бўлади. Мас., истиқлол шароитида онг ва тафаккурга янги т.лар кириб келди: мустақиллик, демократия, эркинлаштириш, тадбиркорлик, фермерлик, мулк хилма-хиллиги, мафкуралар хилма-хиллиги, кўппартиявийлик, миллий ўзликни англаш, миллий-маън-й қадриятлар, миллий ғурур ва б.. Ушбу т.ларни дунёқарашдаги ижобий ўзгаришларга киритиш мумкин. Ҳар қандай ўзгариш одамлардан унинг ижросини талаб қилади. Қарашлар ўзгариши унга бўлган мун-тни ҳам ўзгартиради ҳамда янгича масъулият, ижро мад-тини шакллантиради. Мустақилликни мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилиш масъулияти дунёқарашдаги ижобий ўзгаришлар б-н боғлиқ. Чунки мустақилликни мустаҳкамлаш доимо изланиш б-н бирга унга мос тафаккур ва дунёқараш бўлишини ҳам тақозо этади. Дунёқарашдаги ўзгаришларнинг муҳим шарти фуқароларнинг тафаккури ва ижт-й фаоллигини демократик ўзгаришлар даражаси ва суръатларига қай даражада мос келиши б-н изоҳланади. Тарихдан маълумки, халқаро ҳамжам-т ривожида қўлланилган демократик жараёнларни амалга ошириш тажрибасини кўр-кўрона, миллий удумлар ва анъаналар б-н ҳисоблашмай кўчириш ижобий самара бермаган, балки муайян халқ учун ташвиш туғдирган, аянчли оқибатларга олиб келган. Зеро, тарихий тажриба демократиянинг ўз-ўзидан амалга ошмаслигини, унга эришиш учун жам-т аъзолари тинимсиз меҳнат қилиши, демократик қадриятларнинг униб-ўсиши учун дунёқараши ва тафаккурини ўзгартириши лозимлигини кўрсатиб турибди. Маълумки, эркин дунёқараш ва мустақил тафаккур шахс камолотининг маън-й-руҳий кўрсаткичларидан бири ҳисобланиб, инсоннинг ўзига ишончи орта бориши б-н ўлчанади, миллат, халқ эркин бўлишининг муҳим шарти ҳисобланади. Агар тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутулмаса, инсон тўла озод бўлолмаслиги тўғрисидаги ғоя Юртбошимиз томонидан асослаб берилган. Дарҳақиқат, юрт озодлиги маън-й руҳий озодлик б-н уйғун кечиши лозим, аксинча, тафаккур қарамлиги иллатлари б-н суғорилган фуқаролар том маънодаги эркинликни қўлга кирита олмайдилар. Маън-й-руҳий жиҳатдан қарам бўлиб қолаверадилар. Шу боис ҳам тар-ёт тақдирини маън-й жиҳатдан етук одамлар ҳал қилиши, замонавий билим ва мураккаб технологияларни эгаллаш қобилияти маън-й баркамоллик, мустақил тафаккур б-н уйғун кечиши зарурлиги ҳоз. давр тақозосидир. Истиқлол давридаги ўзгарган дунёқараш ва мустақиллик тафаккури қуйидагиларда намоён бўлади:  Ўз-ннинг истиқболи ва истиқлоли ҳақида қайғуриш;  ўзининг ва ўз халқининг, Ватанининг қадр-қиммати, ор-номусини англаб, уни ҳимоя қилиш;  юксак ғоялар, янги фикрий кашфиётлар, ниятлар оғушида меҳнат қилиб, истеъдоди, бор имкониятини, керак бўлса, жонини юрт истиқболи, элига бахшида этиш б-н боғлиқ эзгу ғоялар ва эзгу амалларга асос бўладиган юксак маъ-ят тамойиллари. Бугунги кунда янги дунёқарашни шакллантиришда маън-й-ахлоқий қадриятларнинг таъсири ва аҳамиятини янада ошириш, юқорида қайд этилган хислатларни ўсиб келаётган ёш авлодлар онги ва қалбига сингдириш эканлигини унутмаслигимиз лозим. Зеро, жам-т тар-ётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдири миллий равнақимиз кафолати ҳисобланган ўсиб келаётган ёш авлодларга боғлиқ эканлиги шубҳасиз.

ДЎЗАХ (форс. жаҳаннам) — жаҳонда тарқалган диний таълимотларга кўра, диний талабларни бажармаган, эътиқоди суст, гуноҳкор бандалар охиратда жазоланадиган жойни англатувчи т.; жаннатнинг зидди, унга қарама-қарши мазмунни ифодалайдиган атама. Қадимги динларнинг Д. ҳақидаги тасаввурлари ўша давр одамларининг ҳаётда ёмонлик, ёвузлик қилишдан қайтариб, кўпроқ яхшиликка интилишга чорлаган. Миллий динлар, айниқса жаҳон динлари: буддавийлик, христианлик ва исломнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши б-н уларни таълимотларида Д. ва жаннат т.лари кенг ва батафсил ўз ифодасини топган. Бу диний таълимотларга эътиқод қилувчилар тасаввурида Д. т.си чуқур мазмунга эга бўлиб, диндорларни гуноҳ ишларидан қайтариш, яхши савобли ишларни кўпроқ бажаришга чорлайдиган бўлди.

ДЎСТЛИК – инсониятга хос юксак маъ-ят тамойиллари асосида шаклланадиган ўзаро аҳиллик ва яқинликни англатувчи т.. Д. умумий манфаатларга асосланган, ўзаро ишонч ва чуқур ҳиссий мун-тлар мажмуасидир. Д.нинг қадрият сифатида юқори нуфузга эгалиги унинг ижт-й ҳаётда эъзозланиши ва шахслараро мун-тларда турғун ҳолатда намоён бўлишини белгилайди. Д. мун-тлари норасмий, «ёзилмаган» қоидаларга асосланади. Бундай мун-тлар давомида инсондан самимийлик, очиқлик, ўзаро ишонч, хаққонийлик, хайриҳоҳлик ҳисларини намоён этиш талаб қилинади. Агар ўзаро мун-тларда бундай ҳислар кўринмаса Д. ҳақида эмас, балки юзаки  мун-тлар ҳақида сўз боради. Д.да беғаразлик, доимо ёрдамга тайёрлик ва ҳамкорлик асосий мун-т шакллари сифатида намоён бўлади. Д. бир шахс учун ҳатто қийин ва муаммоли бўлган вазиятларда бошқа инсон манфаатларини ўйлаш, ўзига талаб қилишдан кўра бошқаларга беришга мойил бўлишдир. Д. ўз моҳиятига кўра, инсоннинг ижт-й мавқеини кўтаради. Турли ёшда ва турли жинс вакилларида Д. ҳисси турлича намоён бўлади. Хус-н, ўсмирлик, йигитлик даврида ўғил болаларда Д. ҳисси ва Д. ка бўлган эҳтиёж кучаяди,  аста-секин, ёш ўтиши ва инсоннинг ижт-й фаолиятга чуқур кириб бориши, оила қуриши ва шахсий ҳаётида бошқа аҳамиятли инсонларнинг пайдо бўлиши оқибатида ундаги Д. ҳисси ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзгариб боради. Инсонда Д. ҳиссининг шаклланиши ва намоён бўлиши асосида атрофдагилар б-н мулоқотда бўлиш ва ҳамкорлик қилишга мойиллик ётади. Шахснинг бундай хислатлари эса ёшлик давридан, оилавий муҳит таъсирида шаклланади. Шаклланаётган инсон Д. орқали ўз жинс гуруҳига хос  бўлган ижт-й меъёрларни, янги мун-т турларини ўзлаштиради. Шу б-н бирга, Д. инсонга маълум жиҳатдан ўзининг ички, шахсий борлиғини намоён қилиш имконини беради. Чунки, ўз ички дунёсини очиш орқалигина инсон ўз-ўзини англаши ва бунинг оқибатида шахсий комилликка эришиши мумкин. Бошқа томондан эса, Д. мун-тларини ўрнатиш ва ўзаро дўстона мун-тлар орқали инсон ўзида мавжуд бўлмаган айрим томонларини ўз дўстларида кўради, унинг шахсида учрамайдиган айрим хислатларни бошқаларда кузата бошлайди. Шу жиҳатдан қараганда, Д. шахс шаклланишида катта тарбиявий аҳамиятга эга. Бошқалар йўл қўйган хатоларни кўра олиш ёки дўстларига хос бўлган ижобий хислатларга тақлид қилиш орқали инсон янада рив-шга асос топа олади. Д. халқимиз, миллатимиз дунёқарашидан, эътиқод тизимидан мустаҳкам ўрин эгаллаган ижт-й ҳодисадир. Шарқ мутафаккирлари Д.ни, одамлар орасидаги яқинликни, “бир ёқадан бош чиқариб, аҳил яшаш”ни доимо тарғиб  қилиб келганлар. Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида халқаро биродарлик ва дўстликни, ўзб. халқининг а.лар бўйи халқпарвар ва дўстпарвар бўлиб келганини маҳорат б-н тасвирлади.  Бу достонда Д. инсонийликнинг асосий белгиларидан бири сифатида кўрсатилади. Д., садоқат, севги ва вафо жой ва миллат танламаслиги Фарҳод,  Шопур ва Ширин мисолида гўзал тасвирларда баён этилади. Фарҳод ва Шопур ўртасидаги адабий Д.нинг асоси Д. тахм. бир фикр ва бир маън-й савияда бўлишида, инсоний хус-ятларга тенг эга бўлишларида, вафо ва садоқатда, жасорат ва мардликда баробар бўлишда, халқи ва ватанларини бирдек севишларидадир. “Дўст б-н обод уйинг, гар бўлса у вайрона ҳам”, – деб бежиз ёзилмаган. Ҳақиқий дўст кўнгил уйининг ободлигидир. Дўст сиймосида шахснинг шодликлари акс этади. Ҳақиқий Д.ни донишмандлар икки вужуддаги битта қалб, дейишган. Ўртадаги эътиқод ва маслак бирлиги одамни одамга яқинлаштиради. Халқимизда “Дўстсиз киши – қўлсиз киши” нақли кенг тарқалган. Бу ҳикматга амал қилган киши доимо дўст орттириш ва уларга садоқатли бўлишга ҳаракат қилади, дўстлари, тенгдош биродарлари б-н одоб юзасидан муомалада бўлади. Д. ипининг узилишига йўл қўймайди. “Дунё сафоси б-н, дўст вафоси б-н гўзал”, – дейди халқимиз. Д. мавзусида кўплаб  ҳикматли нақллар мавжуд: “Давлатли, неъматли бўлган вақтингизда ҳам дўстлар б-н алоқани узмай, ёдда тутинг”, “Агар душманингиз дўст бўлмоқчи бўлса андиша қилманг, уни кичик деб ҳисобламанг”, “Ёқимли дўст суҳбати олис йўлни яқин қилади”, “Бир қил мўрт, қирқ қил боғланса узиб бўлмас”, “Имони бор одам дўстликни улуғлайди, дўстликни билмаганга одам номи ярамайди”, “Дўстлар якдил бўлса, ҳамма муродлар ҳосил бўлади”, “Катта бойликларни дўстлик яратади”, “Иттифоқлик – одоблик ва озодлик рамзи”, “Дўстлик – бахтиёрликнинг пойдевори”, “Яхши дўстлик – бебаҳо хазина”. Д. инсоннинг нафақат шахсий ҳаёти, балки ижт-й мавқеини мустаҳкамлашда ҳам асосий омиллардан биридир. Инсонлар ўртасидаги Д. ҳатто ўзаро адоватда бўлган  халқларни яқинлаштиргани тарихдан маълум. Шу жиҳатдан Д. нафақат алоҳида шахслар, балки халқлар, миллатлар, давлатлар ўртасидаги ҳиссий яқинлик сифатида ҳам таърифлаб келинади. Бу борада Д. халқлар ўртасидаги тинчлик ва ўзаро ҳамкорлик мун-тларини ўрнатиш борасидаги ўзининг  мислсиз ҳаётийлиги б-н кишилар қалбидан чуқур жой олган.

ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК РУҲИ — ижт-й мун-тларнинг оддий инсонлараро ўзаро алоқаларидан то энг мураккаб давлатлараро ва цивилизациялараро мулоқатга қадар бўлган барча даражаларига хос улкан маън-й омил ҳисобланади. Дунё халқлари миллати, диний эътиқоди, дунёқарашларида мавжуд объектив тафовутларга қарамасдан ижт-й тар-ётга эришган ва ўзларини асраб қолишган бўлса, унинг замирида айнан ётганлиги шубҳасиз. Демак, бугунги ижт-й бўҳронлар ва қарама-қаршиликларга тўла дунёда ижт-й мун-тларнинг барча жабҳаларида айнан шу азалий омилга жиддий эътибор қаратмоқ лозим бўлади. Илмий нуқтаи-назаридан “дўстлик”, инсон қалбининг энг чуқур жойларидан ўрин оладиган нозик туйғу ифодаси сифатида шахслараро мун-тларнинг барча жабҳаларини қамраши қийин. Аммо “ҳамкорлик” устувор социал ва сиёсий хус-ятга эга эканлиги боис ижт-й мун-тларнинг барча жабҳалари ва даражаларидан ўрин олиши мумкин. Шу боис бугунги авлод ҳаёт кечираётган мураккаб замонда, айнан ўзаро ҳамкорликка бўлган эҳтиёж беқиёс ортиб бормоқда. Зеро, мун-тларнинг барча турларида (индивидлараро, гуруҳлараро, давлатлараро ва б..) дўстлик руҳи устувор бўлиши қийин бўлганлиги сабабли, ўзаро манфаатдорлик натижаси сифатида, ҳамкорлик руҳи чуқур илдиз отиб боришига эришиш мумкин. Мас., ижт-й гуруҳлар, жам-тлар, давлатлар ва цивилизациялар ўзаро дўстлик алоқаларида бўлмасалар-да (бу табиий) аммо ўзаро ҳамкор бўлиши мумкин ва шарт. Дўстлик ва ҳамкорлик ижт-й мун-тларнинг ҳар хил даражалари кўриниши тарзида узоқ истиқболда бир-бирини мустаҳкамлаши, бири иккинчиси учун ишончли пойдевор вазифасини ўташи бутун дунё эҳтиёжига, ҳоз. тарихий давр талабига айланмоқда. Бунга эришиш учун биргина ижт-й мун-тлар такомиллашувининг ўзи етарли эмас, балки ушбу жараён умумий маън-й қадриятлар тизими такомиллашуви б-н уйғунлашмоғи лозим. Ижт-й жараёнлар ва мун-тлар маън-й қадриятлар асосида қурилган тақдирдагина уларнинг бағрида дўстлик ва ҳамкорлик руҳи чуқурлашуви учун тўла имконият шаклланиши мумкин.

Е