Э

ЭВДЕМОНИЗМ (юн. еudaimonia – бахт-саодат, роҳат-фароғат) — бахт-саодат, роҳат-фароғатни кишилар ҳаётининг олий мақсади деб ҳисоблайдиган ахлоқий йўналиш. Бу ибора этимологик жиҳатдан, биринчидан, қониқиш ҳиссининг субъектив ҳолатини, иккинчидан, қониқишга хизмат қиладиган объектив шароит, яъни ташқи неъматларни англатади. Бу икки жиҳат узвий боғлиқ бўлса-да, баъзан улар бир-биридан фарқ қилиши, Мас., барча моддий неъматларга эга одам бахтсиз бўлиши ва аксинча, қашшоқ, уст-боши юпун инсон ўзини бахтли ҳис этиши мумкин. Ҳукмдорнинг фармони билан энг бахтли одамнинг либосини излаганлари ва бутун бошли империяда юпун, кимсасиз бир қашшоқ энг бахтли одам бўлиб чиққани тўғрисидаги ҳинд эртаги ана шу жиҳатни яққол ифода этади.  Э. юнон этикасининг асосий принципларидан бири бўлиб, у Суқротнинг шахс ички эркинлиги, инсоннинг ташқи дунёга қарам эмаслиги тўғрисидаги ғояси б-н узвий боғлиқ. Э. бахт-саодатни жисмоний ва маънавий ҳузур, лаззат б-н тенглаштирмайди, балки уни кенг маънода, барча жисмоний ва маънавий (кўпинча фуқароликка ҳам оид) қадриятларнинг мажмуи тарзида тушунади. Бу таълимотга кўра, ўз шахсиятида ана шу қадриятларни мужассамлантира олган  кишигина чинакам бахт-саодат соҳибидир, шундай бахтгина инсонга ҳақиқий лаззат, фароғат бахш этади. Қадимги юнон алломалари Демокрит ва Эпикур Э.нинг ёрқин намояндаларидандир. Юнон мутафаккирларининг қарашларида “бахт” тор, индивидуал ахлоқ  доирасида (хусусан, бахт инсон ижоди билан бевосита боғлиқ ҳолда) талқин этилган бўлса, насроний ахлоқда бахт ҳақидаги ахлоқий меъёр ва тушунчалар онгдан ташқарида бўлган диний тасаввурлар билан боғлиқлиги асосланади. Бошқача айтганда, инсон ахлоқи ва маънавиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб берадиган чинакам бахтга қадр-қиммат ва унинг маҳсули бўлмиш — бахт ўртасида зиддият бўлмаган дунёдагина эришиш мумкин. Янги даврда эвдемонистик қарашлар кўплаб файласуфлар томонидан ривожлантирилган. Мас., Б.Спиноза ва П. Гассенди оқилона билиш ва ҳиссий эҳтирослар ўртасидаги зиддиятларга эътибор қаратиб, ҳузр-ҳаловатни ақл воситасида англаш масаласини ўртага ташлайди. Француз материалистлари (Гельвеций, Гольбах, Вольтер ва б.) “бахт” тушунчасига ошкора гедонистик тус беради. Улар бахтга интилишни табиий жараён ва шу билан бирга, асосий ахлоқий тамойил, ҳар қандай жамият ва инсон фаолиятининг бош мақсади дея талқин этади.  Бу ёндошув имкон борича кўпроқ кишиларнинг бахтли бўлиши тамойилини илгари сўрган инглиз утилитаризми вакиллари томонидан янада ривожлантирилади. ХХ аср Ғарб фалсафаси ва ахлоқшунослигининг йирик вакиллари Дрейк, Сантаяна, Рассел, Дж.Маккей, М.Шлик, О.Нейрат асарларида ҳам бахт — инсоннинг табиий интилиши маҳсули, ахлоқ эса — унга эришиш йўллари ҳақидаги фан сифатида талқин этилади. Бироқ, айрим файласуфлар, чунончи, Нейрат қарашларида “бахт” тушунчаси норматив мазмунга эга бўлмагани боис маънисизлик намоён бўлади: хусусан, унинг назарида, кишилар қандай мақсадларини кўзлаётгани ва қандай натижаларга эришаётгани муҳим эмас, бахтни ҳис этишгина ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Демак, бу ўринда ахлоқнинг асосий вазифаси — кишилар онгига таъсир этиш, ана шу ҳиссиётни кишилар онгига сингдириш усуллари ҳақидаги фан сифатида талқин этилади.

эвОлюция (юн. ebolitio — авж олдириш, ривожлантириш) — революция (инқилоб)га ва инқилобий йўлга қарши бўлган тадрижий ривожланиш усули тўғрисидаги фал-ий таълимот. Замонавий эволюцион  наз-я бутун борлиқни ривожланишда, деб қарайди. Эволюцион наз-я ХIХ а.да пайдо бўлди. Ч.Дарвин ўзининг турларни келиб чиқиши тўғрисидаги таълимотида органик оламнинг тадрижий ривожланиш қонуниятларини кўрсатиб берди. ХХ а. охирида табиатшуносликда “катта портлаш наз-яси” пайдо бўлиши б-н коинотнинг кейинги Э.сига бир қатор аниқликлар киритилди. Ҳоз. замон табиатшунослиги “ҳар қандай мавжудот Э. натижаси”дир деган ғояга асосланади. Дунёнинг замонавий манзараси Э.нинг умумий характерга эгалигини исботламоқда. Фанлараро соҳа ҳисобланган кибернетика Э. механизмини ўргана бошлади.  ХХ а. 70-йилларида бу соҳа ҳар қандай объект Э.сини ҳаракатга келтирувчи кучни таҳлил қилишга киришди. Улуғ мутафаккирлар инқилоб вайронагарчиликка асосланган, одамларнинг моддий ва маънавий асосларига зарар етказадиган, қадриятларни йўқ қиладиган социал ҳодиса эканини кўрсатганлар. П. Сорокиннинг фикрича, инқилоб жамиятни социаллаштирмайди, одамлар аҳволини ёмонлаштириб, эркинликни бўғади. Жамият ўз тараққиёти йўлида келган инқирозларни ислоҳотлар орқали ҳал этади. Жамиятни босқичли ривожланиш ҳақидаги наз-яларда ҳам бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишда туб ўзгаришнинг юз бериши айтилади. Бироқ, моҳиятан бу ижтимоий инқилобдан тубдан фарқ қилади. Ижтимоий инқилоб деб сиёсий тизимни зўрлик б-н ва вазиятни ҳисобга олмай ағдариб ташлаш назарда тутилади. Бу эса, жамият ҳаётини издан чиқаради, халққа кулфат келтиради. Эволюцион ўтиш эса, ҳозирги даврда технологик ўзгаришлар, моддий ва маънавий равнақ, таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали рўй бермоқда. Ўзбекистоннинг мустақилликни мустаҳкамлаш, демократик жамият қуриш ва бозор муносабатларига босқима-босқич ўтиш йўли жаҳон мамлакатлари тадрижий тараққиётининг илғор ютуқларига асосланган. Бу борада амалга оширилаётган “Тараққиётнинг ўзбек модели” ана шу мезонларга жавоб беради.

ЭГОИЗМ (франц. еgoisme; лот. ego – мен) — ижтимоий борлиқда шахсий манфаатларнинг инсон фаолиятининг бош мақсади ҳамда жамият ва атрофдагиларга муносабатнинг баҳолашнинг асосий мезонига айланганини ифода этувчи ҳаётий фаолият принципини англатувчи атама. Э. вужудга келиши қулдорлик жамиятининг емирилиши ва хусусий мулкнинг вужудга келиши билан пайдо бўлган ва жамиятнинг бўлиниши, унинг таркибида фаолияти ўз ижтимоий мақомини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган индивидлар ва ёпиқ гуруҳларнинг шаклланиши билан узвий боғлиқдир. Товар хўжалиги, айниқса, капиталистик ишлаб чиқариш усулининг ривожи Э. тамойилини турли ахлоқий концепцияларда асосланган инсон фаоллигининг универсал  мезонига айлантиради. Оммавий ахлоқий онгда чекланмаган Э. ҳамиша қораланиб, альтруизм тамойили унга қарши қўйиб келинган. Э. оид концепцияларни фалсафий-натуралистик ва ахлоқий-меъёрий гуруҳларга бўлиш мумкин. Биринчи ёндошув замирида инсон — ўзи табиатан  худпараст экани ва унга хос шон-шуҳрат, бахт ва ҳузур-ҳаловатга туғма интилишга таяниб, ўз манфаатлари учун ҳаракат қилиши мумкинлиги ғояси мужассам этилган. Бундай талқин нуқтаи назаридан, ахлоқий талаблар унинг манфаатларига мос келсагина, инсон уларга риоя этиши мумкин. Иккинчи ёндошув “оқилона англанган Э.” инсоннинг табиат устидан ҳукмронлиги, мунофиқлик ва иккиюзма-чиликка барҳам берадиган чинакам ахлоқий тамойил ғоясини илгари суради. Э. мазмун-моҳиятига оид бу икки ёндошувга тегишли қарашлар антик давр алломалари Демокрит, Эпикур, айрим софистлар таълимотларида ўз ифодасини топган. Уйғониш, айниқса, Маърифатпарарлик даврида яшаб ижод Спиноза, Вольтер, Руссо, Дидро, Гольбах каби мутафаккирлар таълимотларида акс эттирилиб, моҳиятан, дунёвий неъматлардан воз кечиш ва индивиднинг черков-феодал иерархиясига буйсундирилиши ғоясига таянган насроний ахлоққа қарши қаратилган эди. Зеро, тарихий жиҳатдан прогрессив аҳамият касб этган бундай қарашларда ижтимоий фойдали фаолиятида нафақат моддий, балки маънавий манфаат тамойилига суянадиган инсонгина жамиятнинг тараққиёти ва фаровонлигига хизмат қилиши мумкин. Психологик нуқтаи назардан Э. инсоннинг ўз «Мен»ига қаратилган шахс фаоллиги бўлиб, манманлик, ўзини, ўз манфаатларини ўзгалар манфаатидан устун қўйишда ифодаланади. Э.да инсон шахсий қизиқишларининг қондирилиши энг юқори даражада туради. Э. қизиқишлар тўқнашган зиддиятли вазиятларда намоён бўлади. Бундай ҳолларда шахс истакларининг қондирилиши бошқалар қизиқишига зид равишда амалга ошади. Шахслараро муносабатларда “эгоизм” тушунчаси турли хил кўринишларда намоён бўлади. Биринчидан, бу «диктаторлик эгоизми», яъни инсонда «ҳамма менинг манфаатимга хизмат қилиши керак», деган ишонч ҳиссида намоён бўлади. Иккинчидан, «шахсий нодирлик эгоизми» «агарда менга қулай бўлмаса барча риоя қиладиган ахлоқий тамойилларга мен риоя қилмайман» каби қарашларда ифодаланади. Учинчидан, «анархик эгоизм» «ҳар бир одам ўз манфаати йўлида кўнглига келган ишини қилиши мумкин», деган фикрга таянади. Айрим психологларнинг фикрича, Э. ижобий ёки салбий бўлмайди, у феъл-атворининг қай даражада ривожланганини англатади ва маълум даражада руҳий соғлом одамларга ҳам хос бўлган хусусиятдир. Демак, инсоннинг, айниқса, ёшларнинг маънавий комолоти кўп жиҳатдан улардаги эгоистик майлларни тизгинлаш, шахсий манфаатларини ўзга кишилар ва жамият манфаатлари билан уйғунлаштиришга интилишига боғлиқ. Бу эса таълим-тарбия тизимини қуйидан юқорига босқичигача  такомиллаштириш ва ривожлантиришни тақозо этади.

ЭГОЦЕНТРИЗМ (лот. ego — мен ва centrism — марказ) — эгоизмнинг ўта кескин шакли бўлиб, индивид шахсий манфаатларининг устувор аҳамият касб этиши оқибатида унинг бошқа объект, кишилар фикр-мулоҳазаси ёки тасаввурларига нисбатан муносабатини ўзгартиришга қодир эмаслигини англатади. Э. илдизлари субъект томонидан ўзгача, ҳатто қарама-қарши нуқтаи назарлар ҳам бўлиши мумкинлиги англанмаслиги, ўзга кишиларнинг психологик хусусиятлари уники билан айнан мос эканига ишонишига асосланган. Э. айниқса 12-14 ёшлар атрофидаги болаларда яққол намоён бўлса-да, баъзи кишиларнинг кексайган чоғида эгоцентрик майлларнинг кучайиш ҳоллари ҳам кузатилади. Илмий тадқиқотларда Э.нинг бир неча турлари қўлланади: билиш Э. — қабул қилиш ва тафаккур қилиш жараёнларини акс эттиради;  ахлоқий Э. — муайян индивиднинг ўзга кишиларнинг ахлоқий хатти-ҳаракатлари ва фаолиятини қабул қилишга қодир эмаслигидан далолат беради; коммуникатив Э. — субъект томонидан бошқа кишиларга маълумот етказиш жараёнида кузатилади. Бу ҳол тушунчаларнинг мантиқий ўзагини тан олмасликда, ўзгалар нуқтаи назарини менсимасликда намоён бўлади. Э. тушунчаси фанга илк бор таниқли француз олими Жан Пиаже томонидан муомалага киритилган. Пиаже Э.ни бола ақлий ривожининг бир неча босқичларида ўзлигини ва дунёни англаш жараёнида тутган йўли ва нуқтаи назари сифатида талқин этади. Э. илмий  ва турмушда қўлланадиган тушунчалари ўртасида катта фарқ мавжудлиги боис Э.нинг  пайдо бўлиши талай тушунмовчиликларга сабаб бўлган эди. Кейинчалик Э. тушунчаси фанда кенг маънода талқин этила бошлагани, бир томондан, ривожланаётган фан учун табиий ҳол бўлса, иккинчи томондан, тадқиқот ишларида муайян қийинчиликларни келтириб чиқарди. Э.да индивид бошқалар фикрига зид равишда ўзининг шахсий фикрини ягона маъқул вариант сифатида энг олдинги даражага қўяди. Бундай кишилар учун фақатгина ўз нуқтаи назари муҳимдир. Шу сабабли у  бошқаларнинг далил-исботларини қабул қилмаслиги, хом хаёлларга берилиб, воқеа ва ҳодисалар юзасидан хато хулосалар чиқариши мумкин. Шу ўринда «эгоцентризм» ва «эгоизм» тушунчаларини фарқлаш лозим. Эгоист инсон шахсий истакларига мувофиқ фаолият юритиб, ўзгаларнинг қизиқишларини менсимайди ва бундай хулқ шахснинг ахлокий нуктаи назарига, ўзига хос ҳаётий фалсафасига айланади. Э. эса инсоннинг бевосита билиш жараёнлари б-н боғлиқ ҳодисадир. Эгоцентрик инсон бошкалар фикрининг мақсад-муддао-ларини, уларнинг манфаатлари нимага асосланганини тушунишга қодир бўлмайди. Бундан ташқари, Э. шизофрения, жазава, васваса каби руҳий касалликларга чалинган кишилар орасида ҳам учрайди. Агарда эгоцентрик хусусиятга эга бўлган икки инсоннинг суҳбатини кузатадиган бўлсак, бундай вазиятда ҳамсуҳбатлик ҳисси йўқолганининг гувоҳи бўламиз, яъни улар бир-бирини эшитмасдан, суҳбатдошининг фикрини идрок қилмасдан фақатгина ўз фикрини баён этиш ва тасдиқлаш б-н овора бўлади. Э. муаммоси б-н Ж.Пиажедан ташқари Л.С.Виготский, Ш.Бюпер, В.Штерн, Г.Айзенк каби олимлар ҳам шуғулланган. Э. инсоннинг ўз «Мен»ини англашга қаратилган маънавий тушунчадир.

ЭЗГУЛИК — маънавий-ахлоқий каегориялар орасидаги энг муҳим жуфтлик  эзгулик ва ёвузлик тушунчаларидан бири. Э. инсон фаолиятининг асл моҳиятини англатади. Тангри иродасининг инсон қалбидаги тажассуми сифатида намоён бўлади. “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” ғояси «Авесто»дан тортиб барча муқаддас китобларда етакчи ўрин эгаллаши ҳам шундан. Э. инсонга энг кучли маънавий лаззат бағишлайдиган, уни ижтимоий шахсга айлантириб, чинаккам бахт сари етакловчи фазилат; шахсни комилликка, жамиятни эса юксак тараққиётга етказувчи юксак қадрият. У инсоннинг ахлоқий фаолияти туфайли муайянлашади, юзага чиқади. Уни синфийлик ёхуд партиявийлик қобиғига ўраш мумкин эмас. Чунончи, “синфий душман”ни, яъни бирор бир шахсни ёки гуруҳни фақат бошқа синфга мансуб бўлгани учун жисмонан йўқотиш, қанчалик бўяб-бежалмасин, Э. бўлолмайди. У том маънодаги ёвузликдир. Тоталитар тузумлар мафкурасида Э.ни бундай талқин этишнинг ноилмийлиги, сохталиги ҳозирги кунда ҳаммага аён. Э. ва ёвузлик одатий, кундалик ҳаёт мезонлари б-н ўлчанмайди, улар ҳам “муҳаббат” ва “нафрат” тушунчалари сингари қамровлилик ва ижтимоийлик хусусиятига эга. Э.нинг ахлоқий идеал б-н боғлиқлиги шундан. Шу туфайли у амалиётда қаҳрамонлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, жасурлик сингари тамойилларни ўз ичига олади. “Муҳаббат” ва “нафрат” жуфтлик тушунчасида улар бир-бирини инкор этмай, аксинча, унинг барқарорлигидан далолат берса, Э. ва ёвузлик жуфтлигида ҳар икки тушунча бир-бирини тамомила инкор этибгина қолмай, улар ўртасида ҳаёт-мамот кураши кетади ва бу абадий кечадиган жараён  сифатида оламни ҳаракатга келтирувчи куч тарзида намоён бўлади. Э. ва ёвузликнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, бу жуфтлик тушунча инсон фаолиятини баҳолаш хусусиятига эга. Уларни инсон табиатидаги Э. ва тубанликни ўлчайдиган ўзига хос тарозуга ўхшатиш мумкин. Инсоннинг комиллиги, жамиятнинг маънавий такомилга эришган-эришмагани шу мезон б-н ўлчанади. Айни пайтда ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил  мақсадда — эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Агарки башарият тарихини, унинг тафаккур ривожини тадрижий равишда кўздан кечирадиган бўлсак, ҳаётда инсонни камолотга, юксак марраларга чорлайдиган эзгу ғоя ва таълимотлар билан ёвуз ва зарарли ғоялар ўртасида азалдан кураш мавжуд бўлиб келганини ва бу кураш бугун ҳам давом этаётганини кўрамиз (“Юксак маънавият — енгилмас куч”, 112-б.). Чунончи, Ленин, Сталин, Гитлер, Пол Потларни ёвузлик тимсоллари, собиқ шўролар иттифоқини эса “Ёвузлик салтанати” деб баҳоланиши бунинг ёрқин мисолидир. Э. ахлоқ категорияси бўлиб, ахлоқий бахонинг энг умумий шаклидир. Э. ўзида ижобий нарса, воқеа-ҳодисалар, жараён ва вазият ҳамда фазилатларни мужассам этади. “Авесто” китобида зардуштийлик илоҳи Аҳура Мазда — Э., яхшилик, ҳаёт, ёруғлик тимосли сифатида намоён бўлади. Э. ҳақидаги тасаввурлар халқдан-халққа, асрдан-асрга, авлоддан авлодга ўтиб шаклланиб келган. Э.нинг маъно-моҳияти ёвузликка қарши курашда ўз ифодасини топади. Ёвузлик ҳамиша ҳам яққол намоён бўлмайди, баъзан ҳатто Э. ниқобида ҳам кўриниши мумкин. Буни англаб етиш кишидан огоҳлик ва хушёрлик, зийраклик ва лоқайд бўлмасликни талаб этади. Э. ахлоқий баркамоллик негизидир. У олижаноблик, меҳр-оқибат, самимийлик, саҳийлик, беғараз туйғуларда ўз ифодасини топади. Умуман олганда, Э. ижтимоий, шахсий хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатни маънавий жиҳатдан баҳолашнинг муҳим мезонидир.

ЭЗГУ ИНТИЛИШЛАР — кундалик ҳаётда давлат ва жамият ҳаётида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида озод ва обод Ватан, эл-юрт фаровонлиги, тинчлиги, осойишталиги, миллатлараро ва элатлараро дўстлик, диний бағрикенглик йўлида бунёдкор ишларни, маънавий-маърифий жиҳатдан юксалиш сари интилишдир. Э. и. инсоний баркамоллик, ватан ифтихори ва нуфузини, туйғуси, жон тарафини юклалтиришга бўлган ҳаракат, фикрлаш ва ташаббус кўрсатишдан иборат фаолият туридир. Халқимиз азалдан меҳнаткашлиги, буюк яратувчилик қувватига эгалиги, ҳамиша эзгуликка интилиб яшаши, инсонга муносабатнинг ғоят ибратли жиҳатларини турмуш тарзига айлантиргани билан ажралиб туради. Инсон эзуликка интилар экан, ўз тақдирини қўшнисининг тақдири, қолаверса, маҳалла ва туман аҳли билан боғлиқ ҳолда тушунади. Меҳнати натижасини фахру ифтихор билан умумий меҳнат натижаси деб билади ва бу билан ғурурланади. Э.и. туйғуси – ўз миллий мансублигидан фахрланиш имконияти. згуликка интилиш туйғуси ўз миллатининг бой тарихи, маданий ва маънавий меросидан, унинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасидан ғурурланиш имконияти. Э.и. туйғуси – ўзлигини англаш ва ўзгаларни тушунишга даъват этадиган қудратли куч. Бу туйғу ҳар бир миллатга мансуб ўта нозик ва айни пайтда жуда мураккаб ҳолатдир. Киши зарур бўлганда ҳаётидаги жамики неъматлардан ҳеч оғринмасдан воз кечиши мумкин. Бироқ ҳеч ким, ҳеч қачон Э.ка интилишдан тонолмайди. Чунки, Э.ка интилиш ҳисси инсоннинг қон-қонига сингиб кетган. Э.и. миллатимизнинг энг юксак қадриятларидан саналади. Жумладан, “Шу азиз Ватан барчамизники”, “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, “Савоб ишни ҳар кун қилиш керак. Савоб ишни ҳар ким қилиши керак” каби Э. туйғуларининг маъно-мазмуни ҳам шунда. Ана шу нуқтаи назардан қараганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятида Э.ка интилиш ғояси мужассам этилган. Айтиш мумкинки, Э.и. миллий мансубликни теран англаш ва уни эъзозлашга интилиш маҳсулидир. Э.и. энг аввало ўзликни англаш, милий равнақни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракат, ўз миллати истиқболи олдида масъулликнинг беқиёс намунасидир. згуликка интилган киши энг аввало ўз миллати ўтмишини яхши билган, уни қадрлай оладиган ва айни пайтда маънавий қадриятларини бойитиб борадиган комил инсондир. Жумладан, ўзбеклар Э.ка интилишни диёнат, ор-номус, шарм-ҳаё ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида муҳим фазилат деб қабул қилганлар.

ЭКЗИСТЕНЦИАЛИЗМ (лот. existentia мавжудлик) — XX а. бошларида  Россияда (Бердяев, Шестов) Германияда (Хайдеггер, Ясперс) ҳамда  II  жаҳон уруши  арафасида Францияда  (Сартр, Мерло-Понти, Камю ва ҳ.к.) пайдо бўлган фал-й йуналишлардан  бири. Э. мавзу доираси жиҳатидан соф фал. йироқ бўлиб, асосан инсоннинг мавжудлиги, тақдири, имон-эътиқоди, ҳаётининг мазмуни ва мақсадлари сингари масалалар таҳлилига эътибор қаратгани боис, у кўпроқ табиий ижодкорлар орасида кенг тарқалади. Бошқа томондан экзистенциалистларнинг ўзи ҳам (мас., Сартр, Камю, Марель ва бош.) ўз асарларида санъат ва бадиий адабиёт воситаларидан кенг фойдаланишга ҳаракат қилган. Э.нинг ижт-й таълимоти шахс ва эркинлик т.лари орқали таҳлил этилади. Э.га кўра, шахс – бош мақсад, жамоа эса унинг моддий мавжудлигини таъминлашга хизмат қиладиган воситадир. Э. намояндалари жам-т унинг ҳар бир аъзосининг эркин маън-й  рив-шини таъминлаши, шахс эркинлигига тўсқинлик қилувчи омилларга барҳам берадиган ҳуқуқий тартибни кафолатлаши зарур. Экзистенциалистлар эркинликни икки турга ажратади: а) иқт-й ва сиёсий; 2) руҳий-маън-й эркинлик. Экзистенциалистлар  назарида, чинакам  эркинлик кишилар ишлаб чиқарувчилар сифатида ўзаро тўқнашадиган моддият соҳасида эмас, улар экзистенция сифатида намоён бўладиган руҳий-маън-й оламдагина бошланишини таъкидлайди. Э. фал.си инсон борлиғини бир неча қатламлардан иборат, деб ҳисоблайди: табиий, яъни унинг биологик, физиологик ва психологик табиати бу қатлам табиатшунослик фанлари томонидан ўрганилади; ижт-й (социологиянинг тадқиқот йўналиши) ва ниҳоят, учинчиси, тарих, фал., санъатшунослик  ва бошқ. фанлар томонидан тадқиқ этиладиган маън-й қатлам. Э. намояндалари Кантнинг аҳлоқий императив, ш-дек, ҳақ ва ҳақиқат,  эркинлик ва эркин ирода, дин ва маъ-ят ҳамда виждон категорияларини янгича талқин этиб, фал. ривожига салмоқли  ҳисса қўшган, санъат ва бадиий адабиётда Э. ғоялари сингишига туртки берган. Э. таълимоти II жаҳон урушининг дастлабки йилларида саросимага тушиб қолган кишиларни мардлик, жасоратга чорлаб, Француз қаршилик ҳаракатининг маън-й-руҳий манбаи сифатида хизмат қилди. Шунга қарамай, Э. вакилларининг ижт-й-сиёсий  қарашларида жиддий тафовутлар бўлган. Мас., К. Ясперс ва француз экзистенциалистлар демократик эркинликларни ҳимоя қиладиган либераллар сифатида майдонга чиққан бўлса, Э.нинг яна бир йирик вакили национал-социалистлар (фашистлар) б-н ҳамкорлик қилиб келган. Э. таълимотининг муайян даражада чекланганини таъкидлаган ҳолда, у ўз даврининг маън-й-руҳий ҳолати ва зиддиятларини фош этиб, инсон бахти, эркинлиги  ва қадр-қимматини юксак маън-й амал даражасига кўтаришга интилганини эътироф этиш мумкин. Мас., қатор пъеса, роман ва фал-й эсселарида инсон ижт-й ҳаётининг зиддиятлари, шахс онги ва эркин фаолиятининг ғоят муҳим хус-ятларини теран таҳлил этган Ж.П.Сартр ва А.Камюлар авлодлар виждони дея  эътироф этилгани бежиз эмас.

ЭКОЛОГИЯ  (юн. оikos —  яшаш жойи, макон, logos —  таълимот) — тирик организмларнинг ўраб турган тирик ва нотирик табиат б-н муносабатлари тизимида антропотехноген омил ролини ўрганувчи фан. Э. атамасини машҳур немис зоологи Эрнест Геккель (1834-1919) ўзининг “Организмларнинг умумий морфологияси” (1866) ва “Дунё яратилишининг табиий тарихи” (1868) асарларида биринчи бўлиб фанга киритган. Табиатни табиат учун муҳофаза қилишга зарурият йўқ. Уни фақат инсон учун муҳофаза қилиниши Э. ижтимоий моҳиятини намоён қилади. Э.нинг йўналишлари кўп: умумий Э. Био Э,. зоо Э., гео Э., тиббий Э., муҳандислик Э., инсон Э.си ва бошқа хусусий Э.  шунингдек, онг шаклларининг Э.лашиши тенденцияси кучайиб, Иқтисодий Э., Экоэтика, Экоэстетика, Экотехнология, Экологик ҳуқуқ, Экологик сиёсат ва ҳ.к. йўналишлар вужудга келмоқда. Табиий атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг назарий, амалий ва методологик жиҳатларини жаҳон цивилизацияси манфаатлари асосида муштарак-мужассам ўрганувчи фал-ий фан ижтимоий Э.дир. Ҳозир ижтимоий Э. ўзининг ривожланиш босқичига кирмоқда ва нафақат инсонни ўраб турган табиатни муҳофаза  қилиш, балки ижтимоий муҳитни  ҳам муҳофаза қилишнинг фундаментал наз-яларини ишлаб чиқмоқда.

Экспансия  (лот. expansio — кенгайтириш, ёйиш, тарқатиш) — кучли давлатларнинг дипломатик, иқтисодий ва ҳарбий усуллар б-н ўз таъсир доирасини бошқа мамлакатларга ёйишга қаратилган сиёсат. Кўп ҳолларда таъсир доирасини кучайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилади. Тарихда ва ҳозирда ҳам баъзи бир кучли давлатлар бошқа мамлакатларни асоратга солиш, янги территорияларни товарлар сотадиган ва капитал  сарфлайдиган соҳаларни, хом ашё манбаларини ўзиники қилиб олиш йўллари б-н бундай сиёсатни амалга оширадилар.

ЭКСТРЕМИЗМ (лот. еxtremus —  ашаддий) — сиёсатда ашаддий қараш ва чораларга мойиллик. Э.ни вужудга келтирадиган омиллар кўп ва хилма-хил. Улар орасида бир тузумдан иккинчи тузумга ўтиш даврида юз берадиган ижт-й тузилмаларнинг бузилиши, аҳоли катта гуруҳларининг қашшоқлашуви, иқт-й ва ижт-й танглик каби олмилларни кўрсатиш мумкин. Бу омиллар аҳоли турмуш шароитларининг ёмонлашувига олиб келади. Давлат ҳокимиятининг заифлашуви, давлат органларининг обрўсизланиши, ижро интизомининг пасайиб кетиши, қадриятлар тизимининг емирилиши, аксилижт-й кайфият ва ҳаракатларнинг кучайиб бориши ҳам Э.ни вужудга келтирадиган сабаблардан ҳисобланади. Э. аҳолининг сиёсий ва ижт-й кайфиятидан мавжуд ижт-й тузилмаларни вайрон қилиш мақсадида фойдаланади. Экстремистик ташкилотлар Конституция ва б. қонуний ҳужжатларга зид тарзда фаолият юритади. Шу маънода, Э. — ҳуқуқий нигилизмнинг бир кўриниши ҳисобланади. ХХ а.нинг 80-90-йилларида сиёсий Э.нинг намоён бўлиш кўлами кенгайди. Бу даврда одамларни гаровга олиш, сиёсий қотилликлар, сиёсий партиялар аъзоларига қуролли ҳужумлар уюштириш, анархистик, шовинистик ва неофашист гуруҳларнинг фаоллашуви кузатилди. Э. сиёсий, психологик, маиший ва б. кўринишларда бўлиши мумкин. Сиёсий Э.нинг ашаддий кўриниши — терроризмдир. Экстремистлар одамларга қийинчиликларни тезда бартараф қилиш, тартибни кафолатлаш, ижт-й таъминотни яхшилаш сингари ваъдалар беради. Сиёсий Э. “сўл” ва “ўнг” кўринишларга эга. Сўл экстремистлар марксизм-ленинизм, сўл радикализм, анархизм ва шу сингари мафкуралар байроғи остида ҳаракат қилади. Сўл Э.га мисол тариқасида Италиядаги “Қизил бригадалар”, Кампучиядаги полпотчилар, Россия Федерациясидаги Э. Лимонов бошчилик қилаётган национал-большевиклар сингари оқимларни келтириш мумкин. Ўнг экстремистлар аксилкоммунизм, авторитаризм, миллатчилик ва шовинизм руҳида ҳаракат қилади. Ўнг экстремистлар  қатор халқаро ташкилотлар — Европа ишчи партияси, Европа ўнг кучлари, Қора Интернационал, Франциядаги “Миллий фронт” кабиларга бирлашган. Ўнг ва сўл экстремистлар олиб бораётган фаолият вакиллик демократияси манфаатларига зиддир. Ш.у. ҳам Ғарб сиёсатшунослигида “Ягона Э.”, “Икки Э.” ва “Уч Э.” концепциялари мавжуд. “Ягона Э.” концепцияси коммунистик ва фашистик диктатураларнинг мавжудлигидан келиб чиқади. «Уч Э.” концепциясига кўра, фашизм — центристлар Э.и, коммунизм — сўллар Э.и, голлизм эса — ўнглар Э.идир. Португалиядаги Салазар режими ва б.лар ўнглар режими ҳисобланади. Диний асосларда вужудга келган экстремистик гуруҳ ва оқимлар Ға­рб­да ҳам Шарқда ҳам мавжуд. Ў.О. мам-тларида, жумладан, Ўз-нда “Ҳизб ут-таҳрир”, «Акромия», «Нурчилар» сингари диний-экстремистик оқимлар вакиллари қонунга зид ҳолда фаолият олиб боришга уринмоқда.

ЭЛ — қадимий туркий ибора. Э. муайян жой, вилоят ёки ҳудудда истиқомат қиладиган одамлар маъносини англатади. Мас., Хоразм эли, Қашқар эли бир қабилага мансуб кишиларга қўлланади. Мас., қипчоқ эли, манғит эли. Эл тушунчаси миллат, халқ маъносини ҳам ифодалайди. Э. юрт, мамлакат маъноларида ҳам қўлланилади.

ЭЛАТ — кишиларнинг  тил, ҳудуд, иқтисодий ва маданий жиҳатдан тарихан таркиб топган бирлиги. Э.га кўп жиҳатдан бир-бирига яқин қабилалар бирлашади. Қадимда кишиларнинг Э. бўлиб, бир ҳудудда яшашлари улар орасида умумий манфаатдорлик, қон-қариндошлик ҳис-туйғуларини кучайтирган. Э.лар, кучли қабилаларнинг кучсиз қабилаларни ўзига бўйсундириши ва улар б-н аралашиб кетиши натижасида ҳам шаклланган. Э. ўз қиёфасини сақлаб қолиши, ривожланиб, миллат даражасига кўтарилиши учун ўз давлатига эга бўлиши керак. Умумий манфаатдорлик ҳисси ва уни ҳимоя қилиш масъулияти Э.ни вужудга келтирган. Нисбатан марказлашган дастлабки давлатлар қадимги Миср, қадимги Бобил, қадимги Туронда ва бошқа жойларда пайдо бўлган. Сайёрамизнинг бошқа жойларида, жумладан, Ғарбий ва Шарқий Европада Э.лар ўрта асрларда шаклланган. Дунёда бундай жараёнлар давом этаётган мамлакатлар ҳозир ҳам бор. Шунинг учун бўлса керак, жонли сўзлашув тилида миллат ва элатлар деган иборалар ишлатиб турилади. Кўпинча, Э. деганда, камсонли, маданий-маърифий, иқтисодий-сиёсий жиҳатдан нисбатан кам ривожланган халқлар  ҳам тушунилади. Собиқ Иттифоқда 1926 йилда ўтказилган аҳоли рўйхатида 230 дан ортиқ миллат ва Э. яшайди, дейилган бўлса, 1959 йилги аҳоли рўйхатида бу рақам 129 тага тушиб қолган. Демак, 100 дан ортиқ Э., асосан кам сонли халқлар ўз миллий қиёфаларини йўқотиб, кўп сонли халқнинг миқдорини оширган. Шўровий мафкура ўз ривожланишига кўра орқада қолган кўпгина элатлар, асосан майда Э.лар, миллатга айланмаслиги ҳам мумкин. Улар вақт ўтиши б-н иқтисодий ва маданий жиҳатдан юксалган бошқа Э. ва миллатлар б-н яқиндан алоқа қилишга ўтиши натижасида илғор халқнинг маданияти, тилини ўзлаштиради ва аста-секин ўша миллатнинг таркибига сингиб кетади, деб уқдирарди. Бу кўчирма Ўзбек Совет Энциклопедиясининг 13-жилдидан келтирилди. Бундан кўринадики, Чор Россиясида XVI асрнинг ўрталаридан бошланган бундай сиёсат шўро даврида ҳам пинҳона давом эттирилди. Шуниси қизиқки, қаердаки миллий уйғониш юз бериб, миллий мустақиллик талаб этилса, шу халқни, шу халқ раҳбарларини сепаратизмда айблаш мустамлакачиларга хос усулдир. “Сепаратизм” лот.дан олинган атама ҳисобланиб, ажралиб чиқишга, алоҳида бўлишга интилиш маъносини билдиради.  Мас., бир бутун мамлакатнинг бир вилояти ажралиб чиқишни истаса — бу сепаратизм бўлади, бу ҳаракатнинг тепасида турганларни сепаратчи деса арзийди. Бундай интилишларни соғлом фикрли ҳеч бир киши оқламайди ва ёқламайди. Бу мамлакатнинг яхлитлигига раҳна солади, бутун бир халқни пароканда қилади. Лекин тили, дини, турмуш тарзи мутлақо бошқача бўлган, ўз ватанига эга бир халқнинг мустақилликни истаб, ҳукмрон тузум исканжасидан ажралиб чиқиши  сепаратизм эмас, балки миллий давлатчиликни тиклаш йўлидир. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ана шу тамойил мазмунига мос келади.

ЭЛЕКТОРАТ (лот. еlectorates — сайловчи, сайлайдиган) — масалага сиёсий партиялар нуқтаи назаридан ёндашилганда, Э. деганда, энг аввало, Парламент, Президент ёки давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган сайловларда муайян сиёсий партия, партияларнинг сайловолди блоки ёки мустақил номзодлар бирлашмалари томонидан кўрсатилган номзодлар учун овоз берувчи сайловчилар гуруҳи тушунилади. Сайловчилар томонидан у ёки бу сиёсий партия номзодларини қўллаб-қувватланиши эса, уларнинг манфаатлари муайян партия ёинки унинг номзодлари дастурлари, сайловолди ҳужжатлари ва фаолиятида ўз аксини топганлиги билан изоҳланади. Ҳоз. замон халқаро сиёсат майдонида гарчи “Э.” атамаси янги ибора бўлмаса-да, бу термин Ўз-н ижт-й-сиёсий ҳаётига мустақилликка эришилгандан сўнг, хусусан, мам-тимизда демократик жам-тни барпо этиш жараёнида кўппартиявийлик тизими вужудга келиб, ҳақиқий демократик сайловлар ўтказилиши мун-ти б-н жадал кириб келди. Амалга оширилган парламент ислоҳоти ва икки палатали Олий Мажлисга ўтказилган сайловларда сиёсий партиялар ўртасида сиёсий рақобатнинг кескин кучайиши туфайли Э. масаласи ўта долзарблик касб этди. Э. масаласи сиёсий партиялар учун нафақат наз-й, балки кўпроқ амалий аҳамиятга эга. Чунки, ўз Э.ини билмайдиган, у тўғрисида тегишли тасаввурга эга бўлмаган, унинг ижт-й таркиби, манфаат ва эҳтиёжларини ўрганмаган сиёсий партия ўз мақсад-муддаосини белгилай олмайди, истиқболдаги ва жорий вазифаларини аниқлашда қийналади. Бундай партия кимларга таянишини, ким учун фаолият кўрсатиши ва кимлар ўртасида ишлашини, бир сўз билан айтганда, кимларни ўз ортидан эргаштириши кераклигини билмайди. Табиийки, бундай партия узоқ мавжуд бўлмайди. Э. вакиллари у ёки бу сиёсий партияга муайян қатламларга мансуб бўлганликлари ёки сиёсий партия дастурида уларнинг манфаатлари у ёки бу тарзда акс эттирилганлиги учун эмас, балки мазкур сиёсий партия уларнинг манфаатларини нечоғлик чуқур ўргангани, билиши ва ижт-й-иқт-й ўзгаришига мувофиқ дастурий ҳужжатларида инобатга олганлигига қараб мойиллик билдиради. Энг муҳими, сайловчи сиёсий партиянинг амалий ишларига қараб, уни ташвишлантираётган муаммоларини ҳал қилиши ёки ҳал эта олмаслигига қараб баҳо беради ва қўллаб-қувватлайди. Э. манфаатлари хилма-хил бўлади. Ушбу масалага сиёсий партияларнинг фаолияти нуқтаи назаридан ёндашилганда, сиёсий манфаатларнинг биринчи ўринда туриши, шубҳасиз. Зеро, ҳар қандай партия учун давлат ҳокимияти органлари ва б.рув идораларида, уларни шакллантириш ва фаолият юритишига сиёсий таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўз-нда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар ўз Э.ига эга бўлган партиялардир. Э. орасида мунтазам иш олиб бориш, унинг манфаатларини ифода ва ҳимоя қилиш йўлида доимий ҳаракат қилиш сиёсий партияларнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Фақат ана шу йўл билангина сиёсий партиялар ўз дастурларида белгиланган стратегик мақсадларга эришишлари мумкин. Ҳар бир партия Э.ининг ўз партияси ғоялари б-н боғлиқ маън-й мезонлари мавжуд бўлади. Ана шу маън-й яқинлик одамларни ягона Э. доирасида бирлаштириб туради. Ш-дек, Э. маън-яти партияларнинг айрим масалаларни умумхалқ муҳокамасига қўйиши масаласини белгилаб беради. Партиялар илгари сурадиган ғоялар шу жиҳатдан Э. маън-ятини кўрсатиб туради.

Элита (франц. elite – энг сара) — ҳар қандай ижтимоий тузилманинг бошқарув, маданият ва фанни ривожлантириш функцияларини амалга оширувчи олий, имтиёзли қатлами. Э. ҳақидаги наз-ялар даставвал Платон, Ницше қарашларида баён қилинган бўлиб, ХХ а. бошларида В.Парето, Г.Моско, Михельс таълимотида системали равишда тадқиқ этилган. Ҳозирги Ғарб социологиясида Э.нинг турли хил мезонлари ва хусусиятлари ўрганилмоқда. Бунда Э. таркибига ҳокимиятга интилаётган ва сиёсий жиҳатдан  фаол одамлар (Моско), жамиятда энг кўп обрў ва мақомга, бойликка, оммага нисбатан ақлий ва аҳлоқий устунликка эга бўлган одамлар (Ортега Х Гассет), жамиятнинг ноижодий кўпчилигидан фарқ қилувчи ижодий қисми (Тойнби), энг малакали мутахассислар, менежерлар ва бошқарув тизимидаги хизматчилари (технологик детерминация) киритилади. Ҳозирги замон социологиясининг Э. наз-яси Миллс, Рисмен, Белл қарашларида ҳам ўз ифодасини топган.

ЭЛЧИ – тарихда шоҳ томонидан бирор топшириқ билан юборилган киши; ҳозирда бир суверен давлатнинг бошқа бир суверен давлатдаги дипломатик вакилларининг энг катта мартабаси, унвони ва шу унвонга эга бўлган шахс. Мазкур мартаба дипломатия ваколатхоналари очаётган давлатлар ўртасидаги битимлар б-н белгиланади. Бунинг учун халқаро урф-одатда эътироф этилган ва 1961 йилдаги дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясида ўз тасдиғини топган қоидаларига кўра дипломатия ваколатхонаси раҳбари тоифалар орасидан танлаб олинади. Э. давлат бошлиғи томонидан тайинланади ва ўзи тайинланган давлат бошлиғи томонидан эътироф этилади. Э. деганда, тегишли ваколатхона раҳбари лавозими ҳам тушунилади, аксарият мам-тларда бу олий дипломатия мартабасидир. ЎзР Конституциясида кўзда тутилганидек, чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлардаги Э.ларни ва б. дипломатия вакилларини ЎзР Президенти тайинлайди ва чақириб олади (93-модда, 6-банд). Президент, ш-дек, чет эл дипломатия вакилларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади (93-модда, 5-банд), яъни ЎзР Президенти чет эл давлати бошлиғидан ЎзР раҳбарига ёзилган расмий мактубларни қабул қилиб олади, ушбу мактубларда дипломатия вакилини тайинлаш ёки чақириб олиш қоидалари баён этилади. ЎзРнинг 1992 йил 3 июлдаги “ЎзРнинг чет эл давлатларидаги дипломатия ва­килларини тайинлаш ва уларни чақириб олиш тартиби тўғрисида”ги Қонунида 1961 йилдаги дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэъти­роф этган тамойиллари ва нормаларига биноан ЎзРнинг Э.сини тайинлаш ва чақириб олиш тарти­би белгиланган. Э. б-н боғлиқ равишда Элчихона — бир давлатнинг иккинчи давлатдаги доимий дипломатия ваколатхонаси бўлиб, унга Э. бошчилик қилади. Доимий Э.хоналар XVII-XVIII асрларда ташкил топган. Ҳоз. вақтда Э.хонанинг мақомини белгилаб берадиган халқаро ҳуқуқий нормалар 1961 йилдаги дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясида акс этган. Ўз-н Дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясига 1992 йилнинг 15 январида қўшилган. Халқаро мун-тларда Э. ва Э.хоналар асосида иш олиб бориш бугунги жаҳон халқларининг юксак маън-й ютуғи ҳисобланиб, дипломатик мун-тларнинг бундай ташкил этилиши жаҳон халқлари орасида ўзаро ишонч ва тенг ҳамкорлик мун-тлари асосида иш олиб боришда қулай имкониятлар яратиш учун хизмат қилади.

ЭЛШУНОСЛИК (этнология, этнография) – элат ва халқларнинг келиб чиқиши ва жойлашиши, ўзаро ўхшаш ва фақли, хусусиятлари, мад-й-маиший ҳаёти, ижт-й ва оилавий турмуш тарзи, маън-й дунёси каби муаммоларни ўрганувчи фан соҳаси. Ш-дек, этносларнинг ибтидоий даврлардан то бугунги кунгача ўзлиги, урф-одат, маросим, маън-ят ва анъанавий турмуш тарзи, ҳоз. кундаги энг муҳим этнослараро мун-тлар, умуминсоний ва умумэтник жараёнлар, этник гуруҳ ва ирқларнинг ўзаро алоқалари, этник онг стереотипи ва этник психология каби масалаларни тадқиқ қилади. Кейинги вақтда этнология фани кўпроқ наз-й муаммоларни, этнография эса амалий масалаларни ўрганишга ихтисослашмоқда. Этнография (юн. еtnоs — халқ ва grafos — ёзаман) фанининг замонавий европача наз-й асослари халқлар тўғрисидаги мустақил фан сифатида XIX аср ўрталарида шаклланган. “Этнос” сўзи илк бор қадимги юнон тилидаги манбаларда учрайди. “Этнография” атамаси фанга илк маротаба 1784 йилда А. Шаванн томонидан олиб кирилган. Француз олими Жан Жак Ампер томонидан 1830 йилда “антропологик” (ижт-й) фанларнинг умумий таснифини ишлаб чиқишда халқлар ва уларнинг мад-ти тўғрисидаги янги фаннинг номланиши тарзида махсус изоҳ сифатида қўлланган. Кейинчалик мазкур атама Европа давлатларига жуда тезлик б-н ёйилган. Умуман, этнология мустақил фан сифатида бир қатор этнологлар жам-тлари (1839 йил Парижда Франция этнологлар жам-ти, 1848 йил АҚШда Америка этнологлар жам-ти)нинг тузилиши б-н расман тасдиқланган. Кейинчалик Э.нинг наз-й қисми ҳам ривожланиб бориб, унинг асосида этнология фани вужудга келган. Этнология ҳам “халқ тўғрисидаги фан” деган маънони билдиради. Фан соҳаси сифатида Э. (этнография, этнология) XIX асрнинг ўрталарида истеъмолга кирди. Расмий равишда мустақил фан сифатида 1839 йили “Париж этнология жам-ти”га асос солинган даврдан бошлаб тан олинган. Э. дастлаб фактик билимларни тўплайди, кейин уларни таҳлил этиш орқали моҳиятини тушуниб олиб, наз-й хулосалар чиқаради. Э. ўз тадқиқотларини археология, антропология, мад-тшунослик, лингвистика, социология, санъатшунослик каби фан соҳалари б-н боғлиқ ҳолда амалга оширади. Мазкур фанларнинг ўзаро алоқаси туфайли кейинги йилларда қўшалоқ илмий соҳалар: этник антропология, этномад-т, этнолингвистика, этносоциология, этнопсихология ва б.лар юзага келди. XIX аср иккинчи ярмида Европадаги бошқа йирик давлатлар сингари Франция сиёсий доиралари томонидан мустамлакачилик сиёсатининг кучайиши ва мустамлакаларни бошқариш механизмининг мураккаблашуви, ўз-ўзидан қарам халқлар тўғрисида кенгроқ маълумотларга эга бўлиш, уларнинг миллий хусусиятлари, тарихи, турмуш тарзи, мад-ти, маън-яти ва анъаналари ҳақида батафсилроқ маълумотга эга бўлишни талаб қила бошлаган. Шу боисдан ҳам Э. бу давлатда “этнография” деб юритилган. Францияда мазкур термин XIX аср охиригача илмий истеъмол доирасида бўлган. Этнография жаҳондаги барча халқларнинг, этник уюшманинг турли шакллари, уларнинг келиб чиқиши (этногенези), турмуш тарзи, урф-одатлари, моддий ва маън-й тараққиёт даражаси, уларнинг ўзаро тафовути, умумийлиги ёки ўхшашлигини, этносларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганувчи махсус фан соҳаси ҳисобланади. Э. ҳоз. этносларнинг келиб чиқиши ва шаклланиши, жойлашиши ва этник тузилиши, урф-одатлари, маън-й мад-ти ва миллий хусусиятларини тарихий жараён б-н боғлиқ тарзда ўрганади. Тарихий Э. йўқолиб кетган халқ ва элатлар, ўтмишдаги этник жараёнлар, маиший турмуш ва маън-й мад-т хусусиятларини тадқиқ қилади. Э. фани асосий эътиборни ҳоз. халқларга қаратгани ҳолда ўтмишда мавжуд бўлган барча этник бирликларни илмий ўрганишга ҳам қаратади. Э.нинг фан сифатидаги асосий объекти халқ ва халқларнинг ўзига хослиги ҳисобланади. Э. фанида турли халқлар этногенези ва этник тарихи, анъанавий ва этник-мад-й жараёнлар, моддий ва маън-й мад-т муаммолари ҳамда этнослараро жараёнлар тадқиқ этилади. XX аср бошларида француз тадқиқотчилари этнографияга тарихий ва наз-й материалларни жалб этган ҳолда изланишлар олиб боришлари натижасида Э. этнологияга айланган ва ҳозирда француз олимлари томонидан асосан этнологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. XX асрнинг сўнгги чорагидан бошлаб Германияда Макс Планк номидаги Этнология ва антропология илмий тадкиқот институти томонидан олиб борилаётган изланишлар алоҳида эътиборга сазовордир. Аввало, инглиззабон мам-тларда халқлар тўғрисидаги фан антропологиянинг бир қисми сифатида ўрганилган. Шу ўринда қайд этиш керакки, антропологиянинг инсоният табиатига оид биологик фан тарзида пайдо бўлишини айрим тадқиқотчи олимлар О. Госманнинг 1596 йилда айнан шу номдаги китобининг нашр этилиши б-н боғлайдилар. Америкада дастлабки элшунослар жам-ти 184қ йилда тузилган бўлса-да, Э. мактаблари Европанинг бошқа мам-тларига қараганда амалда бирмунча кечроқ шаклланган. Негаки, қитъа аҳолисининг этник ранг-баранглиги ва узоқ йиллар мобайнида мазкур қитъада давом этган ирқчилик сиёсати натижасида жисмоний антропологиянинг ирқий ва мад-й фарқларигина ўрганиб келинган. Ўз ўрнида шуни ҳам қайд этиш керакки, мазкур йўналишга машҳур олим Генри Льюс Морган томонидан асос солинган. Унинг ибтидоий жам-тда уруғчилик, оила-никоҳ мун-тлари типлари таснифи, инсоният тарихини даврлаштириш мавзуларидаги содда тадқиқотлари бир неча ўн йиллар мобайнида Америка элшунослари учун муҳим изланиш йўналишлари сифатида хизмат қилган. Россияда 1846 йил “Рус география жам-ти”нинг тузилиши натижасида Э. йўналишидаги дастлабки тадқиқотларга асос солинган. Рус этнографияси мактабининг шаклланишида машҳур сайёҳ ва тадқиқотчи олим Миклухо Маклайнинг хизмати беқиёсдир. Ўрта Осиё халқлари, шу жумладан, ўзб. халқи элшунослиги ҳақидаги дастлабки маълумотлар археологик ёдгорликлар, илк ёзма манбалар ва турли қадимий тарихга оид материаллардан маълум. қадимги даврларда ва Ўрта асрларда Амударё ва Сирдарё бўйларида яшаган халқлар ҳаётини ўрганишда зардуштийлик динининг муқаддас китоби — “Авесто”, қадимги туркий битиклар ва сўғдий ёзувлар, Абу Райҳон Берунийнинг “қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит-турк”, Абу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи”, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” ҳамда “Насабномаи ўзб.”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома”, Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажараи турк”, Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома” каби асарлари катта аҳамиятга эга. 1870 йилда Самарқанд, Бухоро, Урганч бўйича уюштирилган илмий экспедиция (Н.Н.Каразин, Н.Е.Симанов)лар ўз даври учун муҳим маълумотларни тўплаш имконини берган. Ўрта Осиё Россия империяси томонидан босиб олингач, ўзб. халқи элшунослигини ўрганишга жиддий эътибор қаратила бошланган. Айниқса, 1895 йилда Тошкентда Археология ҳаваскорлари Туркистон тўгарагининг ташкил этилиши натижасида ўзб. халқи этнографиясига оид илмий материаллар йиғила бошланди. Ш-дек, Сатторхон Абдуғаффоров, Мирзо Барот, Мулла Қосимов, Муҳаммад Вафо, Г. Арандренко, Л.С. Берг, ВЛ. Вяткин, М.Ф. Гаврилов, А.Д. Гребенкин, АА. Диваев, И.И. Иброҳимов, А.В. Каулбарс, П.Е. Кузнецов, Д.Н. Логофет, Н.А. Маев, А.Е. Снесарев, М.С. Андреев, А.А. Семенов, А.Ф. Петровский, А.П. Шишов, В.Н. Наливкин, Н.П. Маллицкийларнинг тадқиқотларида ўзб. халқининг этник тарихи, ижт-й-иқт-й ҳаёти, геополитик жойлашуви, ўзаро ички ва ташқи алоқалари, анъанавий турмуш тарзи ва мад-тига доир кўплаб илмий материаллар тўпланган. 1981 йилда маҳаллий ҳокимият томонидан ўз даврининг машҳур элшунос олимларидан ташкил топган “Туркистон туб аҳолисининг маиший турмушини ўрганиш илмий комиссияси” фаолият юритган. Айнан шу комиссия иштирокида машҳур элшунос тадқиқотчи олим А.А.Диваев раҳбарлигида Сирдарё вилояти ва Ўрта Осиё халқлари этнографиясининг билимдонларидан бири М.С.Андреев бошчилигида Самарқанд вилоятида яшовчи эл-улуслар этнографияси ва бой фольклор — халқ оғзаки ижоди намуналарини ўрганиш бўйича этнофольклористик экспедициялар уюштирилган. 1930 йилларда йирик ўзб. фольклоршунослари Ғози — Олим Юнусов ва Ҳоди Зарипов ҳамда машҳур рус этнографи Л.П. Потапов томонидан ўзб. халқи мад-ти, этнографияси ва фольклорини ўрганиш борасида уюштирилган махсус экспедициялар жараёнида ҳам маҳаллий аҳолининг ўзига хослиги юзасидан жуда бой материаллар тўпланган. XX асрнинг 20-30-йилларига қадар Э. муаммолари б-н кўпроқ русийзабон олимлар шуғулланган бўлсалар, 30-йиллар охирига келиб, М.А. Бикжанова, Ш. Иноғомов, Т. Мирғиёсов, М. Юсупов, Ҳ. Ҳусанбоев, Г. Алимов, А. Болтаев, М. Саиджонов каби маҳаллий мутахассис-этнографларнинг янги авлоди шаклланган. Бу даврда яратилган тадқиқотлар музейлар ва илмий марказларда бажарилган бўлиб, уларнинг асосий илмий натижалари асосан турли журналларда мақолалар тарзидагина эълон қилинган. 1943 йил Ўз ФА Тарих ва археология институти таркибида Этнография бўлимининг ташкил этилиши республикада этнографик илмий изланишларни янада жонлантириб юборди, деб ҳисоблаш мумкин. Бу даврда тадқиқотчилар томонидан асосан тарихий ва замонавий этнография ҳамда ўзб.ларнинг этник муаммолари юзасидан илмий изланишлар олиб борилди. XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб Ўз-ннинг айрим минтақалари аҳолисининг этник таркибидаги ўзгаришлар ҳақида ҳудудий маълумот берувчи этнографик хариталар тайёрланди (Ш.И. Иноғомов, К. Шониёзов, X. Тошев, Б. Аминов ва б.лар). Ўз-ндаги ишчилар синфининг ҳаёти ва турмушидаги ўзгаришлар хусусида этнографик тадқиқотлар (Ф.О. Орипов, Ш. Музаффаров, К.Л. Задьгхина, Р. қурбонгалиева, Т.Х. Тошев, Ҳ. Исмоилов ва б.) пайдо бўлди. Бу даврда ўзб.ларнинг ижт-й ҳаёти ва анъанавий турмуш тарзига бағишланган қатор асарлар яратилди (И.М. Жабборов, С. Мирҳосилов, М. Рўзиева ва бошқ). 1990 йилларда К.Шониёзовнинг илмий раҳбарлиги остида Э. муаммолари (А.Аширов, У.Абдуллаев) ҳамда Ўз-н аҳолисининг маиший турмуш анъаналарини (С.Соатова, М.Ўроқов, В.Ҳақлиев, С.Шарипов) тадқиқ қилувчи олимлар гуруҳи шаклланди. Э. Фарғона (Ш.Абдуллаев, С.Губаева), Бухоро (А.Жумаев, М.Қурбонова), Сурхондарё, қашқадарё вилоятлари (С.Турсунов, А.Қаюмов, О.Бўриев, Қ.Насриддинов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг (Т.Есбергенова, Р.Камолов, Н.Тлеубергенов) минтақавий ўзига хосликларининг турли жиҳатларини ёритувчи тарихий-этнологик ва этнологик-социологик махсус тадқиқотлари вужудга келди. З.Орифхонова, Г.Зуннунова, М.Қамаритдинова каби олимларнинг маҳалла ўтмиши ва бугуни, ҳозирда ўз-ўзини бошқариш органи сифатидаги аҳамиятини ўрганишга бағишланган Э. экспедициялари, этносоциологик тадқиқотлари натижалари асосида махсус асарлар нашр этилди. Олий ўқув юртлари учун “Этнология” фанидан махсус дарслик (И.Жабборов “Ўзбек халқи этнографияси”, Т., 1994), ўқув-услубий қўлланмалар (О.Бўриев, Б.Исҳоқов), “Этнология атамалари луғати” (О.Бўриев) чоп этилди. Юртимиз мустақилликка эришганидан кейин Э. фани ҳам янги босқичга кўтарилди. Айниқса, этногенез ва этник тарих муаммолари бўйича қатор тадқиқотлар яратилди. Бу соҳада этнология фани дарғаларидан бири, академик Карим Шониёзовнинг қатор фундаментал тадқиқотлари ва монографиялари алоҳида эътиборга молиқдир. Мам-тимиз бўйича доимий ва мавсумий илмий экспедициялар уюштирилмоқда. Ўз-н элшунослигининг долзарб муаммоларига бағишланган бир қатор халқаро ва минтақавий анжуманлар ташкил этилди. Бугунги кунда мам-тимиз илмий муассасаларида Э. фанининг долзарб муаммолари тадқиқ қилинмокда. 2000-2001 йилларда Термиз ва қаршида этнологик тадқиқотлар маркази ташкил этилди. Мам-тимиз этнологлари АҚШ, Англия, Франция, Германия, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Марказий Осиё республикалари этнологлари б-н илмий-амалий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлар. Россия ФА Этнология ва антропология институти б-н ҳам доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бундай илмий алоқалар юртимизда Э. (этнология, этнография) жаҳон илми б-н ўзаро уйғун ривожланаётганлигидан далолат беради. Э. т.сининг ҳажми, чегаралари ўзб. тилидаги илмий адабиётларда аниқ белгиланмаган. Ҳоз. кунда бу атама “этнология”, “этнография” сингари байналмилал атамаларнинг синоними сифатида қўлланмоқда. Ўзб. тилида мавжуд адабиётларни таҳлил қилиш Э. атамаси кўпроқ “этнология” атамасига тенглаштирилаётганини кўрсатмоқда.

ЭМАНСИПАЦИЯ (лот. emancipatio) – 1) жабр-зулм, қарамлик, тутқунлик, турли бидъатлардан қутулиш (мас., хотин-қизлар Э.си); 2) тобелик, эскилик сарқити, ақидапарастликдан холи бўлиш; 3) вояга етмаган кишини муомалага лаёқатли деб эълон қилиш. ЎзРнинг фуқаролик ҳуқуқида Э. қоидалари ФКга 1-марта киритилди. Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги б-н васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори б-н амалга оширилади. Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий Э. қилинган вояга етмаган шахснинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.

ЭМОТИВИЗМ (инг. emotive — ҳиссиётни келтириб чиқарувчи, қўзғалтирувчи) — мантиқий позитивизмнинг ғоялари ва методологияси асосида вужудга келган ахлоқий наз-я. Мазкур наз-яга кўра, ахлоқий ҳукмлар, терминлар ҳақиқий ҳам, ёлғон ҳам эмас, билиш мазмунидан маҳрумлиги боис, уларни тажриба йўли б-н текшириб бўлмайди. Уларнинг аҳамиятли томони ахлоқий ҳиссиётларни намоён қилишга хизмат қилишдангина иборат. Э. ахлоқий тасаввурларни ўз-ўзидан вужудга келади деб ҳисоблайди. Э. ХХ а.нинг 20-40-йилларида Буюк Британия, Австрия, АҚШда кенг тарқалади. Айер, Рассел, Карнап, Рейхенбах кабилар Э.нинг етакчи вакиллари ҳисобланадилар.

ЭМОЦИЯ (лот. emovco — ҳаяжонлантираман, изтироблайман) —маънавий-руҳий ҳодиса, шахснинг муайян воқеликка нисбатан ўз муносабатини ҳис қилишдан келиб чиқадиган, унинг эҳтиёжи ва қизиқиши, нарса ва ҳодисалар билан боғлиқ бўлган турли даража, мазмун ва шаклдаги ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларининг мажмуасидир. Э. атамаси ҳиссиёт тушунчаси б-н бир маънода ишлатилади. Лекин “ҳиссиёт” б-н  “Э.” тушунчасини айнан бир ҳисоблаш мумкин эмас. Белгилари, хусусан, яққол намоён бўладиган ҳиссиётларни ичдан кечиришдан иборат руҳий жараён вужудга келишининг аниқ шаклинигина Э. деб аташ тўғри бўлади. Бироқ, ватанпарварлик, жавобгарлик, виждон азоби, масъулият, бурч, онанинг болага нисбатан меҳр-муҳаббати ҳисларини эмоция деб аташ мумкин эмас. Шунингдек, уларни кескин чегаралаш ҳам баъзи бир камчиликларга олиб келади. Э. инсон психикасининг ўзига хос соҳаси бўлиб, шахс фаолиятининг айрим жиҳати сифатида ҳаракатдаги ва ўз миясида теварак-атрофдаги оламни акс эттираётган одам томонидан турли тарзда ичдан кечирилади. Э. борлиқда содир бўлаётган ҳодиса ва нарсалардан шахс учун аҳамиятли жиҳатлари ҳақида дарак берувчи сигналлар тизими ҳисобланади. Унинг худди шу сигнал функцияси психологияда Э.нинг импрессив томони дейилади (лот. impressio — таассурот). Э. ва унинг кечишини турли шакллари фақат сигнал функциясини эмас, балки бошқарувчилик функциясини ҳам бажаради. Мослашиш давридаги ихтиёрсиз ва онгли ҳаракатлар психологияда эмоционал ҳолатларнинг экспрессив томони деб аталади (лот. еxpressio — ифодалаш). Шахс эмоционал соҳасининг таркибий қисмлари: эмоционал тус (тон), эмоционал ҳолатлар (актив, пассив, астеник, стеник), аффект, стресс, кайфият. Эмоционал ҳолатлар ҳиссий кечинмаларнинг одатдаги ва ўзига хос шаклидан иборатдир. Инсон фаолиятининг қайси бир тури ёки қайси бир соҳаси ҳислардан қайси бирининг асоси (устувор) эканлигига қараб, юксак ҳислар муайян туркумларга ажратилади: 1) меҳнат фаолиятида кечириладиган ҳислар праксик ҳислар (юн. praxis — иш, фаолият, юмуш); 2) интеллектуал ҳислар (лот. intellectus  — тушуниш, ақл); 3) ахлоқий ҳислар (лот. moralis  —  ахлоқий); 4) эстетик ҳислар (юн. aistesis — ҳиссий идрок).

“ЭНГ АСОСИЙ МЕЗОН — ҲАЁТ ҲАҚИҚАТИНИ АКС ЭТТИРИШ” – Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг бугунги кунда замон ўзгаришлари билан маънавий ҳаётимизда ҳар томонлама ўткир ва долзарб аҳамият касб этаётган муаммолар, ҳозирги пайтда маънавий-маърифий тарбия ишларининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, хусусан, миллий ўзлигимизни англаш, бебаҳо маънавий меросимизни асраб-авайлаш ва халқимизга етказишда ОАВнинг ўрни ва тобора ортиб бораётган аҳамияти таҳлил этилган рисоласи (Т., “Ўзбекистон”, 2009 й.). Рисолада бу мураккаб масалаларнинг моҳияти, сабаб ва оқибатларини англаб етиш, айни вақтда ушбу соҳадаги мавжуд хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича даврнинг ўзи кун тартибига кескин қилиб қўяётган янги вазифалар ҳақида атрофлича фикр юритилади. Шунингдек, асарда баён этилган фикрларда бугунги кунда жаҳон миқёсида кечаётган глобаллашув жараёнлари давлатлар ва халқлар ўртасида интеграция ва ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш билан бирга, мафкуравий таъсир ўтказишнинг ўткир қуролига айланиб, турли сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётгани, айниқса, «оммавий маданият» ниқоби остида аҳолининг кенг қатламлари, биринчи навбатда, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган уринишлар, ошкора ва пинҳона ахборот хуружлари тобора кучайиб бораётганига эътибор қаратилади. Бунда ОАВ олдида турган долзарб вазифалар, уларга қўйилган талаблар кўп бўлишига қарамасдан, энг асосий талаб – ҳақиқатни, ҳаётни тўлақонли акс эттирилиши ОАВ ходимлари ва журналистларнинг билим ва тажрибаси, профессионал маҳорати, фуқаролик позициясига боғлиқ экани таъкидланади. Шиддатли ахборот оқимида бизга ёт ва ёвуз мақсад ҳам яққол намоён бўлаётгани боис, ОАВ ва уларнинг ходимлари ҳали ҳаёт тажрибаси етарли бўлмаган, онгу тафаккури, аҳлоқий қарашлари эндигина шаклланиб келаётган ёшларимизни бундай хуружландан авайлаб-асраш, уларни маънавий жиҳатдан бу ғояларга қарши қуроллантиришга жонбозлик кўрсатиши ҳаётий заруратга айланди. Чунончи, ОАВ дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳияти, сабаб ва оқибатларини ҳаққоний, таъсирчан мисоллар орқали тушунтириш воситасида униб-ўсиб келаётган авлодни мустақил фикрлашга ўрганишига кўмаклашиши зарур. Рисолада ёт қарашлар, бузғунчи кучларнинг турли усуллардаги ташвиқотлари таъсирига тушишнинг олдини олиш, айни вақтда маънавий-маърифий  тарғибот ишларини кучайтиришга янада кенгроқ эътибор қаратилиши таъкидланади. Шу билан бирга, ОАВ бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни, янгилаш ва ўзгаришлар жараёнларини  ҳар томонлама чуқур, таъсирчан усуллар билан ёритиб бориши, бу масалада офаринбозликдан қутулиши, бюрократия, манфаатпарастлик, порахўрлик, маҳаллийчилик, лоқайдлик каби салбий иллатларни фош  қилиши зарурлиги рисолада кўрсатиб берилган. Мустақилликни мустаҳкамлаш, эзгу ғояларга садоқат руҳини ёшларимизга сингдиришда ОАВ ўз имкониятларини тўла намоён қилиши лозимлиги; буюк аждодларимиз ҳаёти, фаолияти, жаҳон маданиятидаги ўрни ва аҳамияти, бугунги ҳаётга таъсири ҳақида жамоатчилигимизга, ёш авлодга узлуксиз маълумот етказиб бериш, айни вақтда фақат уларнинг номларини зикр этиш, ўтмишга маҳлиё бўлиб қолишни бартараф этиш масалаларини ҳар томонлама чуқур очиб беришга қаратилган илмий-оммабоп ва маърифий кўрсатувлар, ҳужжатли фильмлар, мақола ва рисолалар яратиш жараёнини доимий равишда ёритиб бориши уқтирилади. Мазкур рисола кенг жамоатчилик, ижодкор зиёлилар, ОАВ ходимларига мўлжалланган бўлиб, ундан шунингдек, олий ўқув юртларининг фалсафа, тарих, сиёсатшунослик, журналистика, миллий ғоя ва бошқа ижтимоий соҳа мутахассисликлари бўйича махсус курс ва машғулотлар олиб боришда фойдаланиш тавсия этилади.  

ЭНТУЗИАЗМ   (юн. entusiasmos — илоҳий завқ-шавқ, жонбозлик) — бирор бир ғоя, идеал ёки мақсадга завқ-шавқ б-н, жон-дилдан берилишни, олий қадриятларга интилишни ифодаловчи т.. Антик даврда Э. энг аввало шоир ва рассомлар ижодида илоҳий қувват асосида жонбозлик  б-н нодир санъат асарларини яратишда намоён бўлган. Э. адабиёт ва санъат сирларини ўрганиш ва ижод йўлларини тадқиқ қилишни ҳам қамраб олган. Антик давр файласуфлари илоҳий гўзалликка етиш ниятида жонбозлик б-н қилинган меҳнатни Э. деб таърифлаган. Э. фал-й ахлоқий-ҳодиса сифатида инсон фаолиятини белгиловчи ва йўналтирувчи маън-й мезон ролини ҳам ўйнайди. Э. ижт-й фаоллик даражасини ифодаловчи мезон бўлиб шахс фазилатлари ва характерини шакллантирувчи муҳим ахлоқий тамойиллардан биридир.

ЭНЦИКЛОПЕДИЯ  (юн., франц. enciklopedie — билимлар доираси, қомус) — маълум қоидалар асосида тартибга солинган билимлар тўплами, илмий ёки илмий-оммабоп нашр.  Э.ларнинг юзага келиши деярли уч ярим минг йиллик тарихга эга. Илк Э.лар қадимги Марказий Осиё, Миср ва Хитойда пайдо бўлган. Ундан кейин қомусий мазмун ва тусдаги асарлар қадимги Юнонистонда Аристотель томонидан яратилган. Марказий Осиёда Форобий, Беруний, Ибн  Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Алишер Навоий, Давлатшоҳ Самарқандий, Бобур қомусчилик тарихига ҳисса қўшганлар. Биринчи ҳақиқий Э. 1751-1780 йилларда 35 жилдда, Д.Дидро бошчилигида, франц. олимлари Монтескье, Вольтер, Руссо ва Д.Аламбер томонидан тайёрланиб, чоп этилди. 1917 йилгача Россияда Брокгауз ва Ефрон ҳамда Гранд Э.си маълум эди. Собиқ Шўро даврида унинг мафкураси акс этган Катта Совет Э.си 3 марта нашр этилди. Шунингдек, бир қанча соҳа Э.лари (фал., тарих, техника, география, химия ва б.) ва республикалар Э.лари тайёрлаб чоп этилди. “Ўзбек Совет Э.си” 1971-1980 йилларда 14 жилддан иборат ҳолда чоп этилди. Унга 40 мингдан ортиқ атама-мақолалар киритилди, 10 минг сурат ва 800 та харита илова қилинди. Афсуски, Ўзбекистон Совет Э.си мазмунида яқин ўтмишдаги ҳукмрон мафкуранинг жиддий салбий таъсири бор эди. 1981 йилдан бошлаб, ўзбек қомусчилари 2 жилдли “Энциклопедик луғат”, тиббиёт, пазандачилик, болалар учун ва бошқа Э.лар чиқардилар. 1997 йилда бир жилдли “Ўзбекистон Республикаси” Э.си чоп этилди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов Э. ишига алоҳида эътибор бериб, 1997 йил 20 мартда “Ўзбекистон миллий Э.си” давлат илмий нашриётини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига имзо чекди ва у  матбуотда эълон қилинди. Мазкур қарор мамлакатимизда Э. ишини янги поғонага кўтарди, ўзбек тилининг кўп жилдли изоҳли луғатини, соҳа Э.ларини, кўптилли луғатлар ва маълумотларни чоп этиш кенг миқёсда ва тартиб-режа асосида мунтазам олиб бориш истиқболини очди. Ўзбек миллий Э.сининг 12 жилдли нашри амалга оширилди. Давримизнинг илғор мамлакатларидаги энциклопедик иш амалиёти шуни кўрсатадики, уларда энциклопедик луғатлар ва умуман маълумотлар чоп этиш айланма (конвейр) саноати йўлга қўйилган бўлиб, турли энциклопедик луғатлар, маълумотномаларда ҳаётдаги илмий, техникавий, луғавий ва бошқа ўзгаришларни инобатга олиб, тезкор акс эттириш имкониятини беради. Бундан ташқари, ўтмишдаги кўп жилдли Э. луғатидан фойдаланиш, уни ўзи б-н олиб юриш, ундан турли соҳа бўйича маълумотлар олиш ва айни вақтда шу тилдаги ҳар  бир сўзнинг маъноси, тарихи, талаффузи ҳақида қисқа, лекин етарли маълумот олиш, турли халқаро иборалар, қисқартмалар, ўлчов бирликлари ҳақида саволларга ҳам жавоб олиш имконини беради.

ЭПОС (гр. ероs — сўз, нутқ, ҳикоя) – 1) кенг маънода, воқеабанд бадиий асар, бадиий адабиётнинг баён тарзидаги бир тури. Э. қадимда қабила ёки уруғнинг маиший ҳаётини ҳикоя қилувчи оғзаки ва ёзма шаклдаги бадиий асар ҳамдир. Бу асарлар секин-аста тараққий қилиб, шеърий ва насрий йўлда мукаммал бадиий асарларга айланади. Бу жараёнда эпик асарлар такомиллашади, турлича композицион восита ва усулларга эга бўлади, ўзига хос бадиий тил хусусиятларини ҳам касб этади. Э., дастлаб воқеликни ўз ҳолича объектив тарзда акс эттирган бўлса, кейинчалик бу нарса тамоман бузилди, яъни объектив воқелик баёни ё муаллиф томонидан, ё шартли ҳикоячи томонидан ёҳуд асар қаҳрамони томонидан олиб бориладиган бўлди. Бундан ташқари, Э.да баён шакли ва усуллари бойиди. Бу шакл ва усуллар эса оддий тафсилий баён, диалог, монолог, автор чекиниши, ўйлаш, ички нутқ кабилардан иборат. Э. воқеликни акс эттириш, инсон руҳий оламини чуқур ёритишнинг чексиз имкониятларига эга. Агар лирикада воқелик лирик қаҳрамон, бирор субъект ёки ижодкорнинг ҳис-ҳаяжони, руҳий кечинмалари орқали акс этса, Э.да воқелик ижодкор идеали, дунёқараши доирасида объектив тасвирланади. қ) Тор  маънода, халқ Э.и — оғзаки яратилган ва бирор чолғу асбоби жўрлигида оғзаки ижро этиладиган, халқнинг қаҳрамонона ўтмиши, орзу-умидларини ифодаловчи катта эпик асарлар. Халқ Э.и турли халқларда турлича шаклда, ҳажмда ва турлича номда юритилади. Масалан, ўзб. халқ достонлари, рус билиналари, украин думалари каби. Халқ Э.и ўз характерига кўра, бир неча турларга бўлинади. Масалан: қаҳрамонлик Э.и, романтик Э., тарихий Э., жангнома ва ҳ. к. Э.да халқ тақдири, мам-т тақдири учун олиб борилган қаҳрамонона курашлар тасвирланса, у қаҳрамонлик Э.и ҳисобланади. қаҳрамонлик Э.и турли халқларда турли даврларда юзага келган. Бироқ ҳамма ҳолларда ҳам у халқ тақдири ҳал бўладиган ижт-й формацияларнинг ўзгариши даврларида юзага келади. Мас., ўзб. қаҳрамонлик Э.и “Алпомиш” достони бунга мисол бўла олади. Э.да халқнинг яхшилик, соф муҳаббат, вафо, ботирлик ва мардлик ҳақидаги орзу-умидлари тасвирланса, у романтик Э. саналади. Ўзб. халқ Э. идаги «Гўрўғли», «Рустамхон» циклидаги достонлар романтик Э. лардир. Ш-дек, тарих ҳамда жангнома характеридаги Э. ҳам ўзига хос хусусият ва белгиларга эгадир. Халқ Э.и фольклорнинг бошқа жанрларига қараганда, бир қатор ўзига хосликларга эга. Булар: сюжетнинг кенглиги ва кўпинча, кетма-кет композиция асосига қурилиши, драматизмнинг кучлилиги, барқарор системага эга бўлиши, баёнда эпик салмоқнинг етакчилик қилиши, анъанавий типик ўринларга эга бўлиши, бутун воқеаларнинг ягона қаҳрамон б-н боғлиқ ҳолда тасвирланиши ва ниҳоят, ўзига хос бадиий тилнинг мавжудлигидир. Халқ Э.ининг энг қадимги намуналари ибтидоий жамоа тузуми даврларида пайдо бўлган бўлиб, уларнинг асосий мазмуни инсоннинг меҳнат жараёни ва қабилаларнинг ўзаро тўқнашувларини акс эттириши б-н характерланган. Бу нарса ҳозир кўпгина археологик қазилмалар натижасида топилган ов тасвири, тош қурол, ўқ-ёй ёки қилич ва б. қуроллар воситасида жанг қилаётган кишилар тасвирини Э.даги ана шундай тасвирга қиёслаш орқали тасдиқланади. Кейинчалик қадимги инсонга хос барча қарашлар системаси бўлган мифология халқ Э.ига материал берди. қадимги ҳинд, грек Э.и намуналари бунинг тасдиғидир. Умуман олганда, халқ Э.и жуда узоқ тарихий тараққиётни босиб ўтди. Ҳар бир халқнинг Э.и ўзига хос миллий ва маън-й хусусиятларга эга. Чунки уларда шу Э.ни яратган халқнинг каҳрамонона ўтмиши, мад-ти, маън-яти, маиший ва сиёсий ҳаёти, тили ва урф-одатлари, орзу-умидлари акс этади. Халқ Э.и ҳамма вақт умумхалқ ижоди, халқнинг миллий ифтихори, «кишиликнинг бахтли болалиги»ни куйловчи миллий мад-й бойлик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам халқ Э.и ҳамма вақт катта тарбиявий-таълимий аҳамият касб этади.

ЭРКИНЛИК — этика, эстетика, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик каби ижтимоий гуманитар билим соҳаларида кенг ишлатиладиган фал-ий тушунча. Луғавий маънода кишининг ўз истаги бўйича иш тутишни англатади. Э.ни жамиятнинг турли соҳалари б-н боғлаган ҳолда муайян тушунчалар орқали талқин этилади. Мас., виждон Э.и, фуқаролар Э.и, ирода Э.и, фикр Э.и, сўз Э.и, матбуот Э.и ва ҳ.к. Э. ҳақидаги илк фалсафий қарашлар Шарқда, “Авесто” замонларидаёқ шаклланган. Э.ни ҳимоя қилувчи сиёсий институтлар (Спарта ва Афина демократияси, Солон ва Перикл ислоҳотлари, Рим ҳуқуқи) тизими Ғарбда, аниқроғи, қадимий Юнонистон заминида ҳам аста-секин вужудга келган. Антик даврда Э. борасида илгари сурилган таълимотлар унинг замонавий концепцияларидан тубдан фарқ қилади. Мас., замонавий ғарбона концепцияларда асосий урғу шахснинг сиёсий-иқтисодий назорат ва аралашувдан эркинлигига қаратилган бўлса,  юнонлар эса зўравонликка таянмаган, қонун асосида амалга ошириладиган ҳокимиятни табиий деб билган ва жамиятнинг шахс устидан ҳукмронлигини тан олган. Бироқ антик даврдаёқ айрим файласуфлар шахсий Э.ка интилиш ва жамият манфаат-эҳтиёжлари ўртасида кескин зиддият вужудга келиши мумкинлигига эътибор қаратган. Бу зиддият турли фалсафий оқим ва мактаблар вакиллари томонидан ўзига хос тарзда ҳал этилган. Мас., Афлотун ва унинг мактабига мансуб файласуфлар шахс манфаатлари жамият манфаатларига тўлиқ бўйсундирилиши зарурлигини асослашга интилган. Чунончи, Афлотун “Қонунлар” асарида “Воқелик сен учун эмас, сен воқелик учун вужудга келасан” деб ёзади. Киниклар эса, аксинча, ижтимоий ҳаёт қадриятларини бутунлай инкор этиб, шахс манфаатлари, унинг эркинлигининг устуворлигини ёқлаб келган. Мазкур таълимотни юнон файласуфи Антисфен яратган бўлса-да, фалсафий адабиётда унинг шогирди, кинизм оқимининг ёрқин вакили — ғайриодатий хатти-ҳаракати ва юриш-туриши б-н шуҳрат қозонган Диоген кўпроқ тилга олинади. Унинг Э. масаласига оид қарашлари ўта бирёқламалиги б-н ажралиб турган. Диогеннинг фикрича, инсон эркинлиги чек-чегарасиз бўлиши, давлат ҳам, оила-никоҳ муносатлари ҳам, ахлоқий қадриятлар ҳам унга тўсқинлик қилмаслиги керак. Бундай талқиндаги Э. жамият маънавий-ахлоқий асосларини емириб, ёвуз, бузғунчи куч сифатида намоён бўлади. Экзистенциализм вакилларининг фикрига кўра, Э. инсоннинг ҳаётдаги масъулияти, ҳамма қилган ишлари учун жавобгар бўлишидир. Теварак-атрофда қилинаётган ҳамма ишлар учун айбни сезиш – бу эркин инсонга хос  ҳиссиётдир. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг биринчи моддасида: ”Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқлари бўйича эркин ва тенг бўлиб туғиладилар…”, 18-моддасида эса: ”… ҳар   бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ  ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълим олиш, тоат-ибодат қилиш ҳамда диний расм-русм ва маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, шунингдек бошқалар б-н бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади”, деб таъкидланади. Ўзбекистон Республикасида барча фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва Э.ларга эгалиги Конституция б-н кафолатланади. Эътиқод эркинлиги инсоннинг бирор-бир динга эътиқод қилишида ўз ихтиёри б-н иш тутишини ифодалайди. У инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва Э.лари ичида марказий ўринда турувчи қадрият-лардан бири ҳисобланади. Эътиқод эркинлиги сиёсий, ахлоқий, илмий, диний ва шу каби хилма-хил турларга бўлинади. Инсон ўз ҳаётида шу турлардан бирига алоҳида  ихлос қўйиши, шу турни ўз турмуш тарзи, хатти-ҳаракатлари, орзу-мақсадлари, интилишларини белгиловчи тамойил сифатида қабул қилиши мумкин. Виждон эркинлиги эса муайян кишининг бирор динга, ғояга эътиқод қилиши ёки эътиқод қилмаслигини англатади. У дунёвий ёки диний билимлар тарафдори бўлиши мумкин. Кимнинг нимага эътиқод қилиши ўзининг ихтиёрида. Бироқ, бу тамойил жамиятдаги бошқа умуминсоний талаблар  ва фуқаролик бурчларини тан олмаслик, турли ақидаларни мутлақлаштириш, бошқалар учун қадрият бўлган нарсаларни менсимасликни билдирмайди.  Миллий истиқлол мафкураси шахс эркинлиги ғоясига таянади. Ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, айни пайтда ўз манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари б-н уйғунлаштирадиган инсонгина миллий ғоямиз тамойилларини тўғри баҳолай олади. Эркинлаштириш жараёнида инсон ҳақ-ҳуқуқини таъминлаш, инсонпарварлик ва умуминсоний қадриятларга риоя этиб яшаш жамият ҳаётининг асосий мезонига айланади.

ЭРКПАРВАРЛИК — инсонга хос юксак маънавий туйғулардан бири. Бу туйғу инсоннинг эркин ва озод яшаши, ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ғоясига таянади. Зеро, эрксиз инсон – асир, эрксиз миллат – қул, эрксиз мамлакат – мустамлака. Э. аввало, ўз миллати, ўз Ватани эрки учун, қолаверса, бошқа халқ ва элатлар эрки учун курашиш ҳаётининг мақсадига айланган инсонлар тамойилидир. Э. инсон қуллик ва мутеликнинг ҳар қандай кўринишини инкор этиши баробарида инсон ҳуқуқларининг том маънодаги ҳимоячиси ҳамдир. У бир томондан, ҳар бир шахснинг сўз эркинлиги, ўз фикрини эркин баён қилиши, сайлаш ҳуқуқи, виждон эркинлиги учун курашади, иккинчи томондан, бутун-бутун миллатлар эрки масаласини ўртага ташлар экан, маълум маънода миллий озодлик ҳаракатлари учун ҳам туртки беради. Одатда, Э. кишилар муайян даврнинг қаҳрамонига айланади. Чунки, улар ўзгалар эрки учун ўз эрки ва ҳатто ҳаётини қурбон қилишдан ҳам чўчимайди. Э. тамойилини ҳаётининг маъноси деб билган инсонларнинг маънавий умри боқий, улар келажак авлодлар учун идеал бўлиб қолади. Айни пайтда, Э. кенг ижтимоий-сиёсий маънода ҳам қўлланади. Буни Э. давлатлар мисолида кўриш мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, Э. тамойилидан бир оз бўлса-да, ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга, шу орқали сиёсий обрў олишга интилиш ҳоллари ҳам учраб туради. Баъзи давлатлар томонидан ўзга мамлакатлар ички ишларига аралашиш учун Э. ни ниқоб қилиб иш кўришга уринишлар ҳам йўқ эмас. Бироқ бундай сиёсий “ўйин”лар жаҳон жамоатчилиги томонидан дарҳол илғаб олинади ва фош этилади. Шу маънода Э., энг аввало, покликни, ҳалолликни тақозо этади.

         ЭРКСИЗЛИК – эркнинг зидди; қуллик, мутелик, тобелик, мустамлакалик, ихтиёрсизлик, бандилик, ўз майлларини ўзи тасарруф эта олмасликни англатувчи т.. Э. қамаш, тутиш, боғлаш, занжирбанд этиш, зиндонга солиш мустамлака қилиш кабилар орқали амалга оширилади. Э. инсонни таҳқирлаш ва жазолашнинг энг ёмон усулидир.  Э. фақат хусусий ҳодиса бўлиб қолмай, у муайян давлат томонидан бошқа мамлакатни босиб олиниши оқибатида юзага келган мустамлакалик деб ҳам ҳисобланади. Чунки, бунда тобе мамлакатда муайян ҳуқуқий чекловлар жорий қилиниб, шахс, жамоа, давлатга тегишли  масалаларни мустақил ҳал қилиш имконияти чекланади.  Ўзбекистон халқи мустақилликка эришиб, ўз эркини, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўлга киритди. У инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб берган Конституциясига эга. Унга кўра, инсон ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадриятдир.

ЭСТЕТИКА  (юн. aisthetikos – ҳиссий идрок, сезги) –  1) воқеликни ҳиссий таъсирчан, эмоционал ўзлаштириш; 2) эстетик фаолият қонуниятлари тўғрисидаги фан, нафосатшунослик. Э.га оид дастлабки таълимотлар бундан 2–3 минг йил муқаддам Қад. Миср, Ҳиндистон, Хитойда вужудга келиб, Қад. Юнонистонда Платон, Аристотель, римлик Лукреций, Гораций сингари мутафаккирларнинг асарларида ҳар томонлама ривожланди. Ўрта асрларда Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда ҳам ўзига хос эстетик ғоялар вужудга келди. Низомий, Саъдий, Юсуф Хос Ҳожиб, Навоий, Беҳзод каби санъаткорлар ижодида гўзаллик ва эзгуликнинг уйғунлигини тараннум этувчи эстетик тасаввурлар таркиб топди. Шунингдек, тасаввуфона қарашлар кенг ёйилди. Ўрта асрлар Европасида “илоҳий гўзаллик” (Аврелий Августин, Фома Аквинский) ҳақидаги тасаввурлар кенг ёйилди. Уйғониш даври арбоблари (Леонардо да Винчи, Л.Альберти, М.Монтень, В.Шекспир, М.Сервантес) табиат б-н жамият моҳиятан гўзалдир, санъаткор эса, табиат ва инсоннинг гўзаллигини куйлаши керак, деган эстетик тамойилни қўллаб-қувватладилар. Немис мутафаккирларидан Лессинг, Гердер, шунингдек, Гёте, Шиллер санъатда ҳаққонийлик ғоясини илгари сурдилар; Кант, Фихте, Шеллинг, Гегель каби донишмандлар эстетик тафаккур  тараққиётига самарали ҳисса қўшдилар. Чунончи, Гегель Э. предмети нафис санъатдаги гўзалликдан иборатдир, деган ғояни илгари сурди. XVIII аср ўрталарида немис маърифатпарвари Александр Готлиб Баумгартен (1714-62) “Поэтик асарга доир баъзи масалалар хусусида фал-ий мулоҳазалар” (1735) асарида Э.ни алоҳида фан деб ҳисоблади ва унинг санъатда ёрқин намоён бўлишини кўрсатди. Шўро даврида коммунистик мафкуранинг ҳукмронлиги оқибатида эстетик фикрлар соҳасида ноилмий концепциялар вужудга келди (дунёқараш масаласида материалистик қарашнинг якка ҳукмронлиги; эстетик ҳодиса ҳисобланмиш санъатда партиявийлик, синфийлик тамойили; эстетик меросга синфий ёндашиш ва ҳ.к.). Тафаккур тарихини чуқур ўрганиш Э.ни фан сифатида эътироф этиш имконини берди. Э. фан сифатида эстетик тафаккур тарихи, Э.нинг назарий-методологик муаммолари ва эстетик тарбия масалаларини ўз ичига олади. Э. фал., миллий истиқлол ғояси, социология, санъатшунослик, психология, педагогика каби фанлар б-н узвий боғланган, айни вақтда, уларнинг умумэстетик маданиятни шакллантиришдаги функцияларини амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида умумэстетик эҳтиёжларнинг ортиши, уларни қондиришга қаратилган фаолиятнинг чуқурлашиб бориши, комил инсонни тарбиялаш вазифаларининг чуқурлашуви, шунингдек, ижтимоий ҳаётда миллий санъатимиз ролининг ортиб бориши жараёнида Э.ни ўрганиш ва ривожлантиришнинг аҳамияти янада кучайди.

ЭСТЕТИК ДИД — воқеа-ҳодисаларнинг эстетик сифатларини идрок этиш ва баҳолаш жараёнида олинадиган қониқиш ёки қониқмаслик туйғуси, эстетик мезон. Э.д. инсоннинг фикр-мулоҳазаларида, хулқ-атворларида, хатти-ҳаракатларида, моддий ва маънавий ижод маҳсулотларида ўз ифодасини топади.  Э. д. заминида гўзалликни хунукликдан ажрата билиш ва ундан беғараз шодланиш ҳамда лаззатланиш қобилияти ётади. Э. д. одамларнинг дунёқарашидан, айниқса, эстетик қарашларидан ажралмаган ҳолда амал қилади. Эстетик билимлар ва қарашлар дидда ифодаланиши учун улар шахснинг ички дунёсига, идрок қилиш жараёнининг ўзига сингиб кетиши, шахснинг мустаҳкам эътиқодига айланиши лозим. Э.д. ўзида бевосита ва билвосита, ҳиссий ва ақлий, якка одам ва жамият Э.д. қарама-қаршиликлари бирлигини мужассамлаштиради. Э.д.нинг зиддиятли табиати ҳақида дастлаб Кант муносабат билдирган эди. Кант назарида дид якка одамга хос бўлган инсоннинг туғма қобилиятидир. Дид шу қадар якка тартибда ифода топадики, уни ҳеч қандай далиллар б-н инкор этиб бўлмайди. Дид мулоҳазаси ниҳоятда шахсий табиатга моликдир. Шу боисдан ҳам “дид тўғрисида баҳслашмайдилар”. Лаззатланиш объекти бўлган ҳиссийлик нафосат барча учун баробар даражада аҳамиятлидир, у фақат мазкур шахснинг ўзигагина эмас, балки ҳаммага ёқади. Инсон ўзига ёққан нарсаларни бошқаларга ҳам ёқади деб ўйлайди. Демак, дидлар учун умумий ҳисобланадиган томонлари ҳам бор. Шу сабабли дид тўғрисида баҳслашиш асослидир. Кант иккала мулоҳазани антиномия сифатида таърифлайди. Инсон амалиётининг бой ва хилма-хиллиги маънавий муносабатларнинг ҳам бой ва хилма-хил бўлишига олиб келади, дид эса, уларнинг энг муҳим намоён бўладиган туйғуларидандир. Конкрет шахснинг Э.д.и унинг бетакрор ҳаётий тажрибаси заминида шаклланади. Табиийки, алоҳида тарбия шароитлари, ҳаётий тажриба, табиати ва эҳтироси таъсири остида у ёки бу эстетик қадриятлар табиат ҳодисалари, инсон моддий фаолияти маҳсулотлари, бадиий қийматларга кўпроқ мойиллик вужудга келади. Эстетик онг б-н бадиий онгни тенглаштириб бўлмаганидек, Э.д. б-н бадиий дидни ҳам тенглаштириш мумкин эмас. Э.д. бадиий дид б-н боғлиқ бўлиб, кўп жиҳатдан унинг устига қурилади, лекин у б-н қўшилиб кетмайди. Бадиий ва Э.д. ўртасидаги тафовут уларнинг турлича идрок этиш объектларига эга бўлиши б-н боғлиқдир. Э.д. ва бадиий дид ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш б-н бирга, уларни бир-бирига қарама-қарши қўймаслик лозим. Бадиий дид ҳамма вақт Э.д.га асосланади, ундан келиб чиқади.

ЭСТЕТИК муносабат — маъносида субъект б-н объект ўртасидаги ўзаро ҳаракат ва ўзаро таъсирнинг махсус турини англатувчи фал-й тушунча.  Э.м. нафосатли объектдир. Аслини олганда нафосатли бўлмаган нарсаларнинг ўзи йўқ. Муайян шарт-шароитда ҳар қандай нарса, воқеа-ҳодиса нафосатли табиатга эга бўлиб, Э.м. ва нафосатли баҳо объектига айланиши мумкин. Лекин улар маълум талабларга жавоб беришлари керак: биринчидан, аниқ ҳис-туйғу, сезги-идрок қобилияти ва имкониятига эга бўлиши, иккинчидан у ёки бу воқеа-ҳодиса инсоний алоқалар ва муносабатларга киришиб, ижтимоий аҳамият касб этиши керак. Шундагина муайян воқеа-ҳодиса Э.м. объектига айланади, яъни у ўз қадрини топади, баҳолаш эса воқеа-ҳодисаларнинг қадрини ёки ижтимоий аҳамиятини англашнинг махсус шаклидир. Инсоннинг воқеликка нафосатли муносабати аслида воқеликка баҳо беришнинг  алоҳида тури, воқеа-ҳодисаларни нафосатли қадрлаш усулидир. Шундай қилиб, нафосатли объект одамларнинг нафосатли эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган воқеликнинг хилма-хил кўринишларида ўз ифодасини топади. Нафосатли объектнинг зарур томони Э.м. субъектидир. Э.м. субъекти ўз таркибида жамиятнинг зарур бўлакларини бириктирган, турли соҳаларда моддий-маънавий фаолият олиб борадиган ижтимоий гуруҳлар ҳамда айрим шахслардан иборат жуда мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Э.м.да ҳис-ҳаяжонлар махсус ўрин эгаллайди. Ҳис-ҳаяжон Э.м.нинг барча поғоналарида амал қилиб, лаззатланиш, ҳаяжон ҳолати б-н якунланади. Э.м. ҳаяжонлар б-н бирга ўз ичига аҳдли жиҳатларни ҳам қамраб олади.

ЭСТЕТИК ОНГ — оламни эстетик англаш, дунёга инсон муносабатининг субъектив томони. У ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида аҳлоқий онг, сиёсий онг, ҳуқуқий онг, диний онг, фал-й онг каби ижтимоий ҳодисалар б-н бир қаторда туради. Э.о. маънавий-руҳий воқеа-ҳодисалар мажмуи бўлиб, улар ижтимоий ҳаёт заминида вужудга келадиган эстетик ҳис, эстетик дид, фикр, орзу-қараш наз-й тизимини англатади. Э.о. ахлоқий онг б-н баробар тарзда, ижтимоий онгнинг бошқа шаклларидан олдинроқ вужудга келган. Дастлабки пайтларда эстетик ҳис-туйғу, кечинмалар одамларнинг бевосита моддий ва маънавий фаолиятига чирмашиб кетган бўлиб, табиатни ижтимоий тараққиётнинг бу палласида эстетик ҳис-туйғу, кечинмалар, мулоҳазалар вужудга келиши ва ривожланиши моддий асослар б-н чамбарчас боғланиб кетганлигида яққол кўзга ташланади. Тарихий ривожланиш эстетик ҳис-туйғулар шаклланишига, уларнинг амал қилиш суръатларига эстетик қарашлар ва ғоялар мазмунига кучли таъсир ўтказиб борган. Шунингдек, Э.о. ривожига санъат таъсир кучининг тобора ортиб боришини ҳам таъкидлаш керак. Э.о. ижтимоий онгнинг махсус шакли сифатида эстетик фаолият б-н узвий боғлиқ бўлиб, эстетик фаолият жараёнида шаклланади ва қарор топади. Э.о. бадиий онг б-н ҳам чамбарчас боғлиқ. Улар бир-бирига яқин тушунчалар бўлса-да, айнан бир маънони англатмайди. Э.о. воқеликни бутун бирлигича идрок этиб, қайта ишлаш жараёнида вужудга келса, бадиий онг воқеликнинг ёрдамида санъатни яратиш ва идрок этиши натижасидир. Бадиий онг бадиий асарлар тизимида ифодаланса, Э.о.нинг акс этиш кўлами анча кенгдир; у одамларнинг меҳнат фаолиятида, унинг натижаларида, моддий ва маънавий қадриятларида ўз ифодасини топади.

ЭСТЕТИК Ҳис-туйҒулар — оламни эстетик англаш асосида шаклланган  ҳис-туйғулар. Улар умуман инсон онгининг ажралмас томони бўлиб нафосатли онг соҳасида махсус ўрин тутади. Улар эстетик онгнинг алоҳида қатламини, унинг пойдеворини  ташкил қилади. Э.ҳ.т. эстетик онгнинг барча жабҳаларига сайқал беради ва бойитади. Руҳий ҳаётнинг бошқа бўлаклари сингари Э.ҳ.т. ҳам воқелик инъикосини англатади, лекин бу тарздаги инъикос этиш алоҳида тусда қарор топади. Уларда билиш, кечинмалар, ўзаро чирмашиб кетган бўлади. Ҳис-туйғулар ҳамма вақт инсоннинг ўз эҳтиёжлари қондирилиши ёки қондирилмаслигига бўлган муносабати б-н боғлиқ ҳолда вужудга келади. Ўз моҳиятига кўра, ижтимоий табиатли маънавий ҳосилани ташкил этган нафосатли ҳис-туйғулар маълум физиологик асосларга ва шарт-шароитларга ҳам эгадир. Улар биринчи ва иккинчи огоҳлантириш (сигнал) системаларининг амал қилиши б-н боғланган бўлиб, уларни физиологик ҳамда руҳий-физиологик жиҳатлардан ҳам ўрганиш имкониятини яратади. Э.ҳ.т. ўз шакли, ўзининг намоён бўлиши ва амал қилиши жиҳатларидан субъектив табиатга молик бўлиб, инсон ички дунёсининг бир қисмини, субъектив воқеликнинг бир бўлагини ташкил этади. Лекин нафосатли ҳис-туйғуларнинг конкрет мазмуни бир мақсад томон йўналтирилган инсон фаолиятида ўз ифодасини топади. Энг мураккаб ва турғун эстетик ҳис-туйғулар қаторига гўзаллик, олижаноблик, фожеалилик ва кулгилилик ҳислари киради. Бу қаторда марказий ўринни эстетик ҳис эгаллайди. Э.ҳ.т. кечинмалардан ажралган ҳолда намоён бўла олмайди, нафосатли ҳис-туйғунинг ўзи алоҳида кўринишдаги кечинмалар жараёни сифатида содир бўлади. Унинг ўзига хос белгиси субъект б-н объектнинг қўшилиб кетишида намоён бўлади. Эстетик кечинма енгиллик, ҳузурланиш, эстетик объектга нисбатан сирдошли ишончли муносабатда бўлиш каби белгиларни ўз ичига олади. У субъектнинг алоҳида фаоллиги, хусусан, хаёл, тасаввур қила билиш кучи б-н белгиланади.

ЭТИКЕТ  (франц. etiquette – маълум жойда ўрнатилган тартиб-қоида) —  инсон ва жамият ташқи маданиятининг асосий қисми бўлиб, унинг қатъий русум тусини олган талаблари асрлар давомида, гўзаллик, интизом, ақл ва идрокнинг муштараклиги асосида шаклланган эстетик меъёрлар мажмуи. Ушбу ибора “этика” атамасига яқинроқ бўлиб, “одоб-ахлоқ”, “одат”, “маросим” каби тушунчаларни англатади. Уларнинг мажмуи умумқабул қилинган одатлар, одоб-ахлоқ меъёрлари, маросимлар ўтказиш тартиби ҳақидаги қоидаларни ўзида мужассам этган фан орқали ўрганилади. Э. айрим адабиётларда одоб-ахлоқ, мулозамат ва муомала маданияти сифатида талқин қилинади. Э. такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб чиқилган одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган  муносабат ҳодисаси ҳамдир. Айни пайтда Э. инсоннинг маданий даражасини белгиловчи, уни ахлоқий меъёрлар сари етакловчи, комилликка интилишга рағбатлантирувчи муҳим тарбиявий жиҳатларни ҳам қамраб олади. Э.нинг қамрови кенг бўлиб, у маълум маънода халқаро миқёсда қабул қилинган муомала қонун-қоидаларини ҳам назарда тутади. У кўпроқ инсоннинг ташқи маданиятини, ўзаро муносабатларда ўзини тутиш қонун-қоидаларининг бажарилишини бошқаради. Муомала жараёнида инсон ўз муносабатларига ижодий ёндашиб ҳар хил вазиятларда ўзига хос тарзда муомала қилиш имконига эга бўлса, Э. муайян ҳолат учун фақат бир хил тусда қоидалаштирилган хатти-ҳаракатни тақозо этади.  Бундай ҳолларда инсон ўзини қандай тутиши кераклигини, қабул қилинган одоб–ахлоқ нормаларига мувофиқ ёки бу қоидаларга хилоф ҳатти–ҳаракат қилиш кераклигини маълум даражада мустақил ҳал қилади ва ўз  ҳаракатларига ўзи баҳо беради. Иш юзасидан мулоқот — инсон ҳаётининг зарурий қисми, ижтимоий  муносабатларнинг муҳим туридир. Ахлоқий нормалар бундай муносабатларни мувофиқлаштирувчи омил сифатида инсоннинг яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик, тўғрилик ва ва эгриликка йўналтирилган фаолиятини бошқаради. Асрлар мобайнида бой миллий маънавий меросимизда ўз аксини топган анъана, қадрият ва талаблар ахлоқий қирраларни ўзида мужассам этиб, жамият аъзолари кундалик хулқ-атворларини мувофиқлаштириб, шахс маънавияти ҳамда маданиятининг ажралмас қисмига айланган. Шунингдек, умуминсоний қадриятлар, қоида ва талаблар уйғунлиги асосида Э. нормалари ишлаб чиқилганки, буларнинг замирида ҳам ахлоқий меъёр ва тамойиллар ётади.  Замонавий Э. – шахсда ички ва ташқи маданият уйғунлигини таъминлаб, ундай юксак ахлоқий хатти-ҳаракатни талаб қилади. Инсоннинг ташқи ахлоқий-маданий хислатларини қамраб олган Э. унинг ички маънавий-руҳий даражасига асосланади. Э. қоидаларига амал қилган инсон интизоми ва тартиблилиги билан ажралиб туриши шарт. Бундай фазилатларга эга бўлган инсон бошқаларга қўполлик қилмайди, ноўрин, ножўя сўзлар билан ўзга кишилар кўнглини оғритмайди. Э. энг аввало муомала ва урф-одатлар орқали шаклланади. Иш юзасидан бўладиган ахлоқий муносабатлар доирасида Э.нинг кўп қиррали (универсал) эканини таъкидлаш жоиздир. Э., биринчи навбатда, инсон шахсиятини, индивидуаллигини ҳурмат қилишга ундайди. Замонавий Э.меъёрлари кишилар ўртасидаги мулоқотда мураккаблик ва жимжимадорликдан воз кечиб оддий, самимий, табиий ҳамда ақл-идрокка асосланган муносабат ўрнатиш, бир-бирини, тушуниш ва ҳурмат қилишга хизмат қилади. Бизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатимизда, инсоний муносабатларимизда тарихан шаклланган, авлоддан-авлодга ворисийлик асосида ўтадиган Э. қоида ва меъёрлари муомала маданиятида ўз аксини топади.  Шунингдек, барча амал қилиши лозим бўлган Э. қоида ва талабларидан ташқари касбий Э. меъёрлари ҳам алоҳида ўрин тутади. У барча ходимлар томонидан касбий функцияларни ахлоқий нормалар асосида бажаришга қаратилган муносабатларнинг шаклланишига хизмат қилади.

ЭТНИК ГУРУҲ — умумий этник ўзликни англаш қобилияти, умумий ном ва мад-т белгиларига эга бўлган ҳамда бошқа жамоалар б-н мунтазам алоқаларга киришувчи инсонлар гуруҳини англатувчи т. Э.г. этнографик гуруҳдан фарқ қилиб, анча кенг ва мавҳум т. ҳисобланади ва кўпинча бир-бирлари б-н ўзаро яқин бир неча халқлар гуруҳини (масалан, туркийлар, славянлар ва ҳ.к.) англатади. Э.г.ни анча тор доирада тушунувчи қарашлар ҳам мавжуд. Уларга кўра, Э.г. Бирор-бир халқ (қабилалар уюшмаси, элат)нинг парчаланиб, алоҳида қисмларга бўлиниб кетиши натижасида вужудга келади. Этнографик гуруҳдан э.г.нинг фарқини қуйидагича изоҳлаш мумкин: ўз халқи (қабила, элат)дан ажралиб чиққан гуруҳ бошқа халқ таркибига кириб, узоқ муддат яшаб, шу халқнинг тили, хўжалик фаолияти, урф-одатлари, турмуш тарзини қабул қилиб, унга батамом сингиб, ўзини шу халқ номи б-н атайдиган бўлиб қолади. Аммо шу б-н бир қаторда, бу гуруҳ ўз этник номини ўтмишда қайси қабила, элатга мансуб бўлганлигини, баъзи анъаналарини сақлаб қолган бўлади. Масалан: қипчоқлар XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида ўзб. халқи таркибида (ўз лаҳжалари, турмуш тарзи, мад-й ҳаётидаги баъзи хусусиятларини сақлаб қолганликлари туфайли) этнографик гуруҳ бўлган бўлсалар, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, туркман, бошқирд ва б. халқлар таркибида улар (қипчоқлар) этник гуруҳ ҳисобланган. Шунга ўхшаш, қанғли, уйшун ва бир қатор бошқа уруғлар ҳам юқорида номи қайд этилган халқлар таркибида мавжуд бўлган. Булар ўз этник номларини қайси халқ орасида яшасалар, ўша халқ (қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, туркман, бошқирд ва б.лар) номлари б-н атаганлар. Ажралиб чиққан этник қисм, бошқа этносларга қўшилмасдан ўзи мустақил Э.г. бўлиб қолиши ҳам мумкин. Вақт ўтиши б-н унинг таркибига айрим бошқа Э.г.лар қўшилиб, йирик қабила иттифоқини ташкил қилади. Бунга XIII-XIV асрларда Дашти қипчоқда яшаган қипчоқ Э.г.и мисол бўла олади. Э.г.ларнинг узоқ яшаб қолишида улар урф-одатлари б-н бирга маъ-ятларига тегишли элементларнинг кучлилиги ҳам муҳим рол ўйнаган. Тарихда кичик бир Э.г.нинг ўз маън-й бойлиги б-н катта-катта инсоний бирликларни ўзига сингдириб юборганлигини исботловчи далиллар ҳам кўп учрайди. Баъзан маълум бир Э.г.га мансуб маън-й қадриятларнинг бир бутун халқлар қадриятларига айланганлигини ҳам шу жумладан дейиш мумкин.

ЭТНИК ЖАРАЁНЛАР – у ёки бу этнос (этник бирлик) б-н боғлиқликда кечадиган барча ўзгаришларни ифодаловчи т.. Э.ж. кенг қамровли т. бўлиб, этнос б-н боғлиқ генетик, лингвистик, психологик, хўжалик-иқт-й, мад-й ва маън-й ўзгаришларни ўзига қамраб олади. Э.ж. икки хил вазиятда: бўлиниб кетишга ҳамда бирлашишга мойил вазиятларда намоён бўлади. Э.ж.нинг биринчи кўриниши учун илгари бўлинмасдан келган этносдан бир неча этник гуруҳларнинг ёки унинг маълум бир бўлагининг ажаралиб чиқиши натижасида алоҳида мустақил этноснинг ташкил топиши характерлидир. Бирлаштирувчи Э.ж. эса аксинча, турли мустақил этносларнинг ўзаро яқинлашуви, бирикиши ва аралашиб, қоришиб кетиши ҳолатларида намоён бўлади. Мутахассислар фикрича, Э.ж.нинг бу кўриниши мазмун-моҳияти б-н турли мустақил этнослар орасидаги мун-тлардан иборат, шундай экан бу жараёнларни яхлит ҳолда этнослараро жараёнлар сифатида ҳам тушуниш мумкин. Шундай экан, этнослараро жараёнлар Э.ж.нинг ўзига хос бирлаштирувчи кўринишидир.

ЭТНОГЕНЕЗ – муайян халқнинг келиб чиқиши, насл-насаби, пайдо бўлишини англатувчи т. Ҳар бир халқнинг тарихи унинг Э.и ва этник тарихи б-н узвий боғликдир. Э. этник тарихнинг маълум босқичларида вужудга келиб маълум бир этноснинг элат, халқ бўлиб шаклланишига қадар бўлган даврида давом этадиган тарихий ва этномад-й жараёндир. Одатда, бирор-бир халқнинг Э.ини, унинг этник қатламлари таркибини аниқламай туриб, у халқ хақида, у таркиб топган ҳудуд ва унинг давлатчилиги ҳақида бирор илмий тасаввур хосил қилиш мумкин эмас. Э. жараёнида этносни белгиловчи ҳудудий омиллар: тил ва этник ном бирлиги, этномад-й бирлик, ижт-й-иқт-й ва хўжалик, этник ном (этноним) ҳамда ўзликни англаш, хусусият, фазилатлар бирлиги, сиёсий уюшма бирлиги, дин умумийлиги ва б. қатор этник аломатлар муҳим аҳамият касб этади. Ушбу этник аломатлар ва белгиларнинг барчаси содир бўлгандагина этнос — халқ шаклланади, яъни Э. жараёни якунланади. Аммо амалда бу этник аломатлар барчаси Э. жараёнида, яъни муайян бир вақтда ҳозир бўлиши ёки бир даврда муҳим аҳамият касб этиши мумкин бўлмаган. Жумладан, маълум бир халқнинг ташкил топишида тил бирлиги бош роль ўйнаган бўлса, бошқа бир элатнинг шаклланиш жараёнида хўжалик, учинчисида эса моддий мад-т етакчи белги бўлган. Илмий адабиётларда Э. жараённинг 2 усули ажратиб кўрсатилади: 1) туб (автохтон) этник компонентларнинг ўзаро яқинлашуви, уларнинг қўшилиб, биргаликда тараққий этиб бориши; 2) шаклланган ёки шаклланаётган этник бирликка бошқа ҳудудлардан кўчиб келган компонентларнинг қўшилиши. Одатда, янги этноснинг шаклланиши жараёнида. Яъни Э. босқичида ва ундан кейин ҳам бир хил тарихий ҳамда ижт-й-иқт-й сабабларга кўра, унинг таркибига янги этник қатламлар қўшилиб боради. Янги этноснинг вужудга келиши олдинги этник компонентларнинг ўзаро қўшилиб, сингишиб кетиши натижаси ҳисобланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, янги этник бирликнинг шаклланиш жараёнининг охирига етиши б-н ҳам этник жараён тўхтаб қолмайди. Шаклланган этник бирликка турли даврларда янги-янги компонентларнинг қўшилиши ёки ундан ажралиб чиқиб кетиш ҳоллари этник бирлик шакллангандан кейин ҳам давом этиши мумкин. Соҳа мутахассисларининг фикрича, халқларнинг Э.ини ўрганишда қуйидаги муҳим жиҳатларни эътиборда тутиш лозим: а) ҳар бир халқнинг келиб чиқиш тарихи кўп қиррали жараён бўлиб, у ўз ичига шу халқнинг мад-ти ва ижт-й тузилмаси, унинг биологик хусусиятлари, ўзининг жам-тда тутган ўрнини тушуниши, тили, ўзлигини англаши жараёнлари ва хусусиятларини қамраб олади; б) Э. масаласига бир томонлама қараб, уни соддалаштирмасдан, шу халқнинг келиб чиқиши тарихида маълум аҳамият касб этган барча таркибий қисмлар, ҳар бир ҳолат эътиборга олиниши лозим; в) Э. мураккаб ва узоқ давом этувчи жараён бўлиб, мазкур жараённи босқичма-босқич тиклаш мақсадга мувофиқдир. Шундагина айрим халқлар Э.ига оид муаммоларни илмий нуқтаи назардан тўғри ва ҳаққоний очиб бериш мумкин бўлади.

ЭТНОМАДАНИЯТ – социология, антропология, маданиятшунослик, фалсафа, этнопсихология  сингари қатор фанлар томонидан ўрганиладиган ҳар бир халқнинг муайян тарихий жараёнда шаклланадиган маданияти. Э. умуминсоний қадриятлар, маданий ва ахлоқий анъаналарнинг битмас-туганмас манбаидир.  Ҳар бир халқ маданияти уч таркибий қисмдан иборат бўлади: 1. Жаҳон маданиятининг таркибий қисми бўлган умуммиллий маданият; 2. Миллат таркибидаги турли ижтимоий гуруҳлар, ҳудудлар, маданиятларнинг ўзаро таъсири натижасида шаклланган маданият; 3. Турли ижтимоий гуруҳлар ва ҳудудлар маданияти.  Ўзбек Э.и жаҳон маданиятининг таркибий қисмидир. Айни пайтда унинг таркибида турли ҳудудлар Э.и мавжуд. Мас., Хоразм Э.и, Фарғона водийси Э.и, Қашқадарё ва Сурхондарё Э.и ва бошқалар.  Э. нинг асосини қадриятлар ташкил этади. П. Сорокин таъбири билан айтганда «Қадриятлар ҳар қандай маданиятнинг асоси ва пойдеворидир». Этник қадриятларнинг аксариятида умуминсоний қадриятлар ҳам акс этади. Мас., ўзбеклар учун хос бўлган меҳмондўстлик қадриятида умуминсоний қадрият ҳам акс этган. Фарқи шундаки, меҳмондўстлик турли миллатларда турли даража ва шаклларда намоён бўлади.  Э. бир томондан, социумнинг таркибий қисми бўлиши билан бирга, иккинчи томондан, этнос яшайдиган табиат билан бевосита алоқадор. Шунинг учун ҳам шимол халқлари фольклорида музликлар, бепоён ўрмонлар акс этса, жануб халқлари оғзаки ижодида саҳролар, чўллар, қуёш тафти тараннум этилади. Э.нинг вужудга келиши этногенез билан параллел ва боғлиқ тарзда юз беради. Этноснинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва тадрижи Э.да акс этади. Ҳар бир халқнинг этногенези ўзига хос шакл ва усулда юз бергани учун унинг Э.и ҳам ўзига хос бўлади. Ҳар қандай этнос бошқа этнослар таъсирида ва улар билан ўзаро алоқада шаклланади. Ҳаттоки, оролларда яшовчи қабила ва халқлар ҳам ташқи дунёдан мутлақо ажралган ҳолда ривожланмайди. Бу қабила ва халқлар аввало, ўзаро, қолаверса, ташқи дунё таъсирида ривожланади. Худди шунингдек, Э. ҳам полиэтник муҳитда, яъни кўп ва турли этнослар маданияти таъсирида шаклланади ва ривожланади. Э. нинг мавжудлиги ва ривожланиши ворислик орқали таъминланади. Лекин бу ворислик ирсий йўл билан эмас, ижтимоий тараққиёт жараёнида, кекса авлод томонидан маданий анъаналарни ёш авлодга сингдириш, узатиш орқали шаклланади. Э. этник стереотипларда, анъана ва қадриятларда, фольклорда намоён бўлади. Этник ўзини ўзи англаш Э. асосида юз беради. Бу  ҳол Э.нинг халқлар ва миллатлар ривожланишида нақадар муҳим ўрин тутишидан далолатдир. Э. бўлмаса, миллий ўзликни англаш мумкин эмас, Демак, миллат ёки бошқа этнос мустақил этнос сифатида мавжуд бўла олмайди ва бошқа этнос маданиятига сингиб кетади. Миллий ўзига хослик, миллий характер, миллий менталитет негизида Э. ётади.

ЭТНОЦЕНТРИЗМ (юн. этнос — гуруҳ, қабила, халқ ва лот. центрум — марказ, жамланиш) — этник онгнинг воқеликдаги ҳодисаларни ўз этник гуруҳи анъана ва қадриятлари нуқтаи назаридан баҳоланишини англатади. Э. ижтимоий ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларга баҳо беришда этник стереотип ва қадриятлар асос қилиб олинишини билдиради. Бу атама ХХ аср бошларида америкалик психолог Самнер  томонидан илмий муомалага киритилган. Унинг фикрича, гуруҳ ва қабила ичидаги муносабатлар унинг ташқарисидаги муносабатлардан жиддий фарқланади. Э., бир томондан, этнос доирасидаги бирлик ва бирдамликни билдирса, иккинчи томондан, шу этноснинг бошқа этносларга нисбатан шубҳа ва душманлик билан қарашини англатади. Э. миллатчилик, уруғ-аймоқчилик, қабилачилик шаклларида намоён бўлади. Миллатчилик  ўз миллатини бошқалардан устун қўйиш, бошқа миллатларга менсимай қараш, уларга ишонмаслик кўринишларида мавжуд. Миллатчилик буюк давлатчилик шовинизми ва мазлум миллат миллатчилиги шаклларида бўлиши мумкин. Шовинистик сиёсат юритадиган давлатлар миллий манфаатлар ниқоби остида бошқа давлатлар, уларда яшайдиган миллатлар манфаатларини камситади. Мазлум миллатлар миллатчилиги эса мустабид тузумга, ҳукмрон миллатга қарши қаратилган бўлади. Шўролар тузуми доҳийси Ленин мазлум миллатлар миллатчилигини ижобий ходиса сифатида баҳолаган эди. Аслида бу миллатчилик фақатгина мустамлакачи давлатнинг миллатчилигига нисбатангина прогрессивроқдир. Аслида эса, мазлумлар миллатчилиги ҳам салбий ҳодиса бўлиб, у ҳукмрон миллатга эмас, ҳукмрон давлат сиёсий тузумига қарши қаратилади. Бунда у миллатчилик хусусиятини, яъни этник хусусиятини йўқотиб, соф сиёсий ҳодисага айланарди. Уруғчилик Э.нинг кўринишларидан бири бўлиб, уруғнинг бошқа уруғлардан устунлигини эътироф этиш, унинг манфаатларини бошқа уруғ ва этник бирликлар манфаатларидан устун қўйиш шаклида намоён бўлади. Қабилачилик эса қабила манфаатларини бошқа қабилалар ва этник бирликлар манфаатларидан устун қўйишни билдиради. Уруғчилик ва қабилачилик айниқса феодализм тузуми шароитида авж олади. Мас., Чингизхон давлатида Чингизхон мансуб бўлган қиёт уруғи, унинг амакиваччаси ва лашкарбошиси – Қорачор нўён мансуб бўлган барлос уруғи вакилларига катта имтиёзлар берилган эди. Мингбоши ва ундан юқорироқ лавозимларга фақат шу уруғларнинг вакиллари қўйилар, сипоҳсолор – лашкарбоши лавозимига эса фақат барлос уруғи вакиллари тайинланар эди. Бошқа бир қатор уруғларнинг имтиёзлари йўқ ёки чекланган эди. Мас., салжиутлар ва қирайтларнинг ҳуқуқлари чекланган бўлиб, уларнинг вакиллари ўнбошилик лавозимидан юқорироқ лавозимларга қўйилмас эди. ХХI аср бошларида Э. ҳодисаси ривожланаётган ва ривожланган мамлакатларда намоён бўлмоқда. Ривожланаётган мамлакатлардаги Э.га Африка қитъасидаги Руанда давлатида хуту ва тутсилар ўртасида юз берган қонли тўқнашувларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Бу тўқнашувларда юз минглаб одамлар фақат муайян қабила вакили бўлгани учун ўлдириб юборилди. Айрим ривожланган давлатлар томонидан дунёнинг турли бурчакларида ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ниқоби остида амалга оширилаётган ўзбошимчаликда Э. юз бераётганига гувоҳ бўлиш мумкин.  Э.нинг зарарли оқибатларидан яна бири  шундаки, у нафақат сиёсат ва давлатлараро муносабатларда, балки кўпмиллатли ва кўп элатли мамлакатларда шахслараро муносабатлар, илм-фан, санъат вакиллари ўртасидаги муносабатларда ҳам зиддиятлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирги глобаллашув жараёни этник чергаралардан ўтиб, маданий турфа хилликни келтириб чиқараётган бўлса, иккинчи томондан, бошқа маданиятлар таъсирига қаршилик кўрсатиш мақсадида Э.нинг кучайиши кўзга ташланмоқда. Шунга қарамай, глобалашув шароитида маданиятлараро мулоқотнинг кучайиши, маданиятларнинг байналмиллашуви Э.нинг негизларига зарба беради ва унинг сусайишига олиб келади.       

ЭЪТИҚОД (араб. ишонч, иймон) — муайян мақсад, қадриятга ишонч, шу асосда шаклланган тафаккур тарзини ифода этувчи тушунча. Илмий-фал-й адабиётда Э. тушунчаси турлича талқин этилади, жумладан, Э.ни вужудга келиши учун билим энг муҳим асос вазифасини бажаради. Лекин, Э. ва билим айнан бир хил тушунчалар эмас. Албатта, билимларнинг чинлиги Э.ни мустаҳкам бўлишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Аммо, Э.ни мустаҳкам бўлишида ҳар қандай билим эмас, инсон онгида қайта ишлаб чиқилган, яъни тажриба чиғириғидан ўтган, иккинчи марта қайта ҳосил бўлган билимларгина (ғоялар, наз-ялар) Э.ни мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Инсоният тараққиёти жараёнида яратилган билимлар инсоннинг ўзи учун, унинг эҳтиёжлари учун қайта кашф этилгандагина,  чинакам Э. даражасига кўтарилади. Билим Э.га айланиши учун бир неча босқичларни босиб ўтади. Чунончи, билим ўз тараққиётининг дастлабки босқичида англаш ҳолатини босиб ўтади. Англаб олинган билим, ўз тараққиётининг иккинчи босқичида тушуниш ҳолатига киради. Инсон, билимларни маъно-моҳиятини тушуниб етгач, унинг тўғрилигига (ёки нотўғрилигига) ишонч ҳосил қилади. Тажрибадан маълумки, фақат мустаҳкам Э.га айланган билим (ғоя, наз-я) инсон амалий фаолиятининг такомиллашувига хизмат қилади. Инсон Э. нафақат турли ҳақиқатларни ўзида акс эттирган билимлар, балки ўша билимларга берган баҳоси, унга бўлган муносабатига ҳам боғлиқдир. Шунинг учун ҳам билимнинг (ғояни, наз-яни) Э.га айланиши жараёнини таҳлил этганда, у ижтимоий амалиёт маҳсули, инсоннинг билиш борасидаги фаолиятининг маҳсули эканини унутмаслик даркор.  Э.  қуйидаги  уч  ҳолатни  босиб  ўтади:  а) билим, ғоя, наз-я, яъни ақлий ҳолат);  б) билимга  берилган  баҳо,  муносабат  (яъни  баҳолаш ҳолати); в) ўзлаштирилган билимларни ўз фаолиятига татбиқ этиш, улар асосида ўз хатти-ҳаракатини тартибга солиш (хоҳиш-ирода б-н бошқариш ҳолати).  Инсон  дунёқарашининг асосий компоненти сифатида Э. билиш, баҳолаш, бошқариш каби функцияларни бажаради. Билиш функциясининг асосида оламдаги турли воқеа-ҳодисалар, жараёнлар содир бўлишига доир билимлар ётса, баҳолаш функцияси ўзлаштириб олинган билимларга таяниб, содир бўлаётган ўзгаришлар маъно-моҳиятини тушуниб олиш б-н боғлиқдир. Бошқариш функцияси эса, инсоннинг ўз хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракатига кўрсатаётган таъсири, уни аниқ мақсад сари йўналтира олиш қобилияти, малакаси б-н боғлиқдир. Демак, билим, ғоя, наз-я, инсоннинг амалий фаолияти чиғириғидан ўтгач, ишонч-эътиқодга айланади. Ишонч инсонни онглилиги, хулқ-атворини характерласа, иймон кишининг ҳатти-ҳаракатида намоён бўлади. Э. инсон хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатининг бирлиги ҳолатини ифодаловчи интегратив тушунчадир. Ўз навбатида, Э. инсон хатти-ҳаракати йўналишини белгиловчи асосий детерминантдир. Хоҳиш-ирода, истак каби унсурлар Э.нинг инсон амалий фаолиятида намоён бўлиши учун ҳал қилувчи туртки беради. Амалий фаолият эса Э.ни инсон ҳаётий позициясига айлантиради. Шундай қилиб, Э. инсон дунёқарашининг энг барқарор компонентидир. Худди шу компонент инсоннинг онгли фаолияти, сўзи б-н ишининг бирлигини таъминловчи мустаҳкам, ишончли кўприкдир. Лекин, Э. ўз мазмуни, характерига кўра хилма-хил тарзда намоён (гуманистик, фашистик, коммунистик, расистик ва б.) бўлиши мумкин. Авторитаризм ёки зўравонлик, маъмурий буйруқбозлик ёки ирқчиликка асосланган ҳар қандай Э. шахс мустақиллигини емиради, инсонни буйруқни бажарувчи қўғирчоққа айлантиради. Аниқроғи, дунёқарашида фашистик ёки ғайриинсоний, ирқчилик ёки буюк давлатчилик шовинизми ёки диний фанатизм устиворлик қилган Э.га асосланган ҳар қандай инсон, ҳеч қачон мустақил шахс даражасига кўтарила олмайди. Дунёқарашида бундай Э. устуворлик қилган киши, мустақил фикрлаш, мустақил ишлаш, мустақил яшаш маданиятидан маҳрум бўлади.  Шундай қилиб, Э. инсон дунёқарашининг энг барқарор элементидир. Инсоннинг ҳаётий позицияси, унинг турмуш тарзининг мазмуни худди шу компонентнинг мустаҳкамлиги ва барқарорлигига боғлиқ. Чинакам билимга, ишончга таянган турмуш синовларидан ўтган илмий ғоя ва наз-яга асосланмаган Э. ғайриилмий Э.дир. Шунингдек, Э. — психологик ҳамда ижтимоий-психологик тушунча бўлиб, одамнинг муайян қараш, таълимот-назария, ҳаётий ақида, қадрият ёки фаолият тамойилларини эмоционал-ҳиссий қабул қилиш жараёнида шаклланган собит фикр ва тасаввурлар мажмуи ҳамдир. Бошқача айтганда, эътиқод маълум қадриятлар, диний ёки дунёвий маслак, муносабатларнинг инсон қалбида яшаш фалсафаси, фаолият дастури сифатида қабул қилинишидир. Агар шу жараённинг оқибати ўлароқ одамда диний ёки дунёвий маслак, ишонч каби турғун муносабатлар шаклланган бўлса, биз уни эътиқодли одам деб атаймиз. Инсоннинг инсонлиги, унинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи ҳам маълум маънода унинг эътиқоди билан белгиланади. Айрим инсонлар бутун умри мобайнида фақат битта нарсага эътиқод қилади. Мас., франциялик машҳур сайёҳ Кусто ва унинг масалакдошлари бир қарашда, бутун умрини денгиз ҳаёти ва ундаги сирли воқеалар, ҳайвонот дунёсини кашф этишга бағишлагандек туюлади. Денгиздан жуда узоқда яшайдиган, ундан манфаат кўрмайдиган одамлар учун бу тадқиқотчиларнинг ҳаёти ва фаолияти кераксиз нарсадек туюлади. Лекин Кустонинг ўз ишига садоқати, Э.и шу даражада кучлики, уни бутун дунё, соғлом фикрловчи ҳар бир инсон жуда юксак қадрлайди. Бу каби одамларнинг бошқа соҳалардаги хизмати кам бўлиши мумкин, аммо башарият уни юксак Э.и учун ҳурмат қилади. Демак, Э.сизликдан қўрқиш керак, агар ҳеч нарсага ишонмайдиган, мақсад-маслаги номаълум кишини кўрсангиз, унга ёрдам бериш лозим, чунки бу одамдаги эътиқодсизлик нафақат унинг ўзига, балки атрофдагиларга ҳам зиён келтиради. Э.ли одам, аввало, фойдали иш билан шуғулланади, ўзгаларга зиён келтирувчи амаллар қилмайди, ёлғон гапирмайди. У ҳамиша лафзига амал қилади, яъни бир нарсани қиламан, деб аҳд этса, бутун кучи ва иқтидорини сафарбар қилиб, уни албатта бажаради, бошлаган ишни охирига етказади. Ээли инсон нима қилаётганини, нима учун айнан шу ишни қилаётганини жуда яхши билади. Шу боис ҳақиқий Э. эгаси илмга интилади, ўз олдига аниқ мақсад қўйиб яшайди, ҳар томонлама баркамол бўлишга тиришади, яхшиларга ошно бўлиш, буюкликка ҳавас унинг ҳаётий шиорига айланади. Ҳақиқий Э. соҳиби ўзидан оиласига, фарзандларига, инсониятга нимадир қолдиришни истаб яшайди. Шунинг учун ҳам Э., шахсдаги журъат, мардлик, фидоийлик, ирода, виждон, қатъият, ҳалоллик, инсонпарварлик, ватанпарварлик каби фазилатлар билан боғлиқдир.

ЭҲТИЁЖ — инсон талаблари асосида пайдо бўладиган табиий хусусият; унинг жонли мавжудот сифатида онгли ҳаёт кечиришининг муайян шарт-шароитларга тобелигини ифода этувчи тушунча. Инсоннинг фаоллиги бошқа мавжудотлардан ҳам моҳиятан, ҳам шаклан фарқланиб, юзага келган Э.ларнинг турли вазиятларда қондирилишида ўз ифодасини топади. Мавжудотлар (ҳайвонлар) Э.лари мақсадга мувофиқ равишда кечгани уларни қуршаб олган яшаш муҳитига осонлик б-н мослашувини таъминлайди. Лекин инсонларнинг фаоллиги манбаи ҳисобланган Э.лар биологик шартланганидан ташқари, моддий ва маънавий маъно-моҳият касб этади. Одамнинг Э.и унга таълим ва тарбия бериш жараёнида шаклланади, яъни инсоният томонидан яратилган ижтимоий тарбия, кўникма, малака, одат, маънавият, қадриятлар б-н яқиндан танишиш, уларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади. Инсон бошқа мавжудотлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий-тарихий тараққиёт даврининг хусусий эҳтиёжларига хизмат қилувчи муайян буюмни заруратга биноан қайта ўзгартиришга, такомиллаштиришга қодир онгли мавжудотдир. Шу сабабдан, одамнинг ўз Э.ларини қондириш жараёни ижтимоий-тарихий тараққиёт даражаси б-н ўлчанадиган фаолият шакли ва турини эгаллашнинг фаол, муайян мақсадга йўналтирилгани, маълум режага асосланган ижодий кўриниш сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Инсон бир даврнинг ўзида ҳам индивидуаллик, ҳам ижтимоийликни акс эттиргани сабабли унинг Э.лари шахсий ва ижтимоий хусусиятга эгадир. Одатда, келиб чиқиш хусусиятларига кўра эҳтиёжлар табиий ва маданий турга ажратилади. Табиий Э.лар таркибига овқатланиш, ташналикни қондириш, жинсий мойиллик, ухлаш, иссиқ ва совуқдан асраш, мусаффо ҳавога интилиш, тана аъзоларига дам бериш кабилар киради. Маданий Э.лар объектига табиий эҳтиёжларни қондирувчи уй-рўзғор буюмлари, меҳнат фаолияти орқали бошқа кишилар б-н боғланиш воситалари, маданий алоқалар ўрнатиш усуллари, шахслараро муомалага киришиш услублари, ижтимоий турмуш заруратига айланган нарсалар, ўқиш ва тажриба орттириш йўллари киради.      Психология фанида Э.лар ўз предметининг хусусиятига кўра, моддий ва маънавий турларга ажратилади, уларни келтириб чиқарувчи механизмлар манбаи турлича экани эътироф этилади.

ЭҲТИРОС — маън-й ҳодиса, руҳий жараён бўлиб, кучли ва нисбатан қисқа муддатли эмоционал ҳолат; инсон учун ҳаётий муҳим вазиятларнинг тез ўзгариши б-н боғлиқ, ички туғён ва кескин ифодаланган ҳолат тарзида кечади. Э. содир бўлган воқеага жавоб кўринишида пайдо бўлади. Э.нинг асосида ички руҳий ҳолатнинг ҳис қилиниши ётади. Инсоннинг майллари, интилишлари, истаклари ёки ўз олдига қўйган талаблари б-н алоқадорликда юзага келиши мумкин бўлган Э. қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга бўлади: 1) Э.ли кечинмаларнинг отилиб юзага чиқиши. Э. вақтида одам атрофдагиларни сезмаслиги, содир бўлаётган воқеаларда ўзининг шахсий ҳаракатларига ҳисоб бермаслиги ҳам мумкин. 2) Э.ли кечинмаларнинг қисқа муддатлиги. Э. тез кечадиган жараён бўлгани учун узоқ вақт давом этмайди ва тезда сўнади. 3) Э.ли кечинмаларнинг маълум даражада назорат қилинмаслиги. Э. кучига кўра бундай назоратсизлик катта ва кичик бўлиши мумкин. Одам Э. ҳолатида ўз хатти-ҳаракатларини онгли назорат қила олмайди, бошқара олмайди, баъзида нима қилаётганини тушунмайди, ўзини қўлга ола билмайди. Э.ли кечинмалар томонидан бошқарилаётган одам бу кечинмаларнинг характери ва аҳамиятини заиф англайди. 4) Э.ли кечинмаларнинг кескин ифодаланганлиги. Кучли Э. инсонни бутунича қамраб олади ва унинг ҳаётий муҳим чегараларигача етиб боради. Айниқса Э. ҳолатида онг фаолиятида кескин ўзгаришлар кузатилади: ақлнинг таъсири тораяди ва кечинмалар б-н узвий боғлиқ бўлган тасаввур ва белгиларнинг миқдори кескин камаяди. Э.ли киши бошқалардан Э.ли кечинмалари ва туйғуларининг кучлилиги билан ажралиб туради.

Ю