И1

И1

ИДЕАЛ  (франц. ideal; лот. idealus – қиёфа, мукаммаллик) — орзу-интилишнинг олий мақсадини ифодаловчи т.. И.ни маън-й жиҳатдан тушуниш асосида кишиларнинг комил инсонга хос бўлган хислат, хус-ят ва фазилатлари ҳақида фикрлар ётади. И. кенг маънода муайян нарса ёки ҳодисанинг энг яхши, энг қадрли, энг мукаммал ҳолатини англатади. Мас., “И. инсон”, “И. усул” ва ҳ.к., тор маънода шахс (инсон) қобилиятларини ифодаловчи намуна. И. китобий қаҳрамон, кино юлдузи, бирон буюк шахс, аниқ киши (ота,она, устоз) бўлиши ҳам мумкин. И. алоҳида индивид ёки ижт-й гуруҳнинг мукаммалликка доир сифати, хус-яти, хатти-ҳаракати ва фаолиятини ифодалайди. И. ахлоқий (шахсга хос ахлоқий сифатлар), ижт-й-сиёсий (ижт-й тузум, жам-т), эстетик (гўзал инсон) ва ҳ.к. шаклларда намоён бўлади. Кишилар дунёқарашида И. ахлоқий, ҳуқуқий мезонлар, қонунлар, эстетик қадриятлар тарзида намоён бўлади. И. бирон-бир инсонга хос хулқ-атвор, хатти-ҳаракат, фаолият, ижодни намуна тарзида қабул қилишни, ўзи танлаган ғоянинг тўғрилигига ишончни ифодалайди. Ҳозирда жаҳон миқёсида ижт-й-сиёсий соҳада И. ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жам-ти тарзида намоён бўлмоқда. Эстетик И. инсоннинг гўзалликка интилишини ифодалайдиган тасаввурлар асосида шаклланади. Мас., табиий гўзаллик, инсонга хос хулқ-атвор, одоб меъёрлари ва намуналарини ифодалайди. И. инсон ёки ижт-й гуруҳ хатти-ҳаракатини белгилаб берадиган намуна, меъёр. И. тимсол, ш-дек, қиёслашга асосланган маън-й т.. И. муаммоси фал-й фанлар тарихида муҳим ўрин тутади. Ахлоқ, таълим-тарбия, маън-й баркамоллик, нафосатшунослик, адабиёт, санъат ва ш. к. соҳалар б-н шуғулланган олим ва мутахассисларнинг кўпчилиги бу масалани четлаб ўтмаган. И.га интилиш шахснинг ўз замонасидаги одатий шарт-шароитга қониқмаслик, уни тезроқ ўзгартириш учун қилинган хатти-ҳаракати сифатида талқин этилади. Бу хатти-ҳаракат учун намунани инсон келажакдан тополмайди, чунки намуна тарихийликни, тажрибавийликни талаб этади; ижт-й-ахлоқий И.га айланган шахс тарихий тажрибадагина мавжуд бўлади ва муайян замонга келиб, у маълум маънода муболаға ҳамда афсонавий таъриф-тавсиф б-н бойитилади, яъни идеаллаштирилади. Бунга И. одил подшо Нўширавон, одил ёки И. саховат эгаси, жўмард инсон Ҳотам Тайи ёрқин мисол бўла олади. Инсон И. сари интилади, ўз ҳаётини унга қиёслайди, унга тақлид қилади. У инсон ҳаётидаги энг олий маън-й-ахлоқий талабки, унинг бажарилиши шахсни комилликка етказади. Албатта, ҳаётда бунга тўла эришиб бўлмайди, лекин инсон ана шу комилликни ўзига намуна билиб, И.га интилиб яшаши жараёнида нисбий-ҳаётий комилликни қўлга киритиши мумкин. Муайян тузум талабларидан келиб чиққан ҳолда, ижт-й-ахлоқий И.лар ўзгариши ҳам мумкин. Бироқ ҳар бир тузумнинг умри умумий тарихий жараёнда муайян вақтни ўз ичига олади. Ёлғон, кўзбўямачилик ва зўравонликка асосланган тузум эса узоқ муддат яшай олмайди. Чунки зимдан маъ-ятни инкор этган сиёсатнинг бир кунмас бир кун албатта асл башараси фош этилади. Шу боис фаолияти ниқобланган маъ-ятсизликдан иборат бўлган большевизм, национал-социализм наз-ялари узоқ обрў-эътибор топмади. Бундай салбий ҳолатларга қарамай, И. жам-тда, шахс ҳаётида ижобий ҳодиса ҳисобланади. У инсоният тарихида ёруғ маёқ вазифасини ўтаб келмоқда, бундан кейин ҳам унинг асосий вазифаси шундай бўлиб қолади. Зеро, И. да ҳар бир инсон ўз бахтининг ҳиссиётли ифодасини кўради, ҳаётининг маъносини унга қараб интилишда деб билади. Мисол учун, «Авесто»нинг туб маъно-моҳиятини белгилаб берадиган «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» деган тамойилни оладиган бўлсак, унда ҳозирги замон учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш мумкин. Ана шундай фикрлар, яъни, эзгу ният, сўз ва иш бирлигини жамият ҳаётининг устувор ғояси сифатида талқин этиш бизнинг бугунги маънавий идеалларимиз билан нақадар узвий боғлиқ, нечоғлиқ мустаҳкам ҳаётий асосга эга экани айниқса эътиборлидир. (“Юксак маънавият – енгилмас куч”,  32-б.) (Яна қаранг: Маънавий идеал,  Ахлоқий идеал, Ижтимоий идеал).

ИДЕАЛИЗМ  (юн. ideа – ғоя, фикр) – энг қад. ўзига хос фал-й йўналишлардан бири бўлиб, тафаккур, руҳ ва онгни борлиқнинг ягона асоси деб эътироф этади. И. олам онг, “Мутлақ ғоя”, “Дунёвий руҳ”нинг ифодаси, гўёки кўланкаси, деб ҳисоблайди. И.га кўра, аслида бизнинг онгимиз реал мавжуд бўлиб, моддий-ашёвий олам, борлиқ, табиат эса онг, сезги, ҳис-туйғу, тасаввур ва т.ларнинг ҳосиласидир. Фал-й И. ўз моҳиятидан келиб чиқиб, икки кўринишда субъектив И. ва объектив И.да намоён бўлади. Субъектив И. борлиқнинг асоси сифатида алоҳида олинган индивидиум, субъектнинг онги, сезгисини тан олади. У инглиз фай.и ва епископи Ж.Беркли номи б-н боғлиқдир. Унинг фикрича, нарсаларнинг барча сифат ва  хоссалари инсон сезгиларидан ўзга нарса эмас. Бизни қуршаб турган моддий жисмлар объектив, яъни бизнинг онгимиздан ташқарида мавжуд эмас, одамларнинг сезги, ҳис-туйғуларигина реал мавжуддир. Мавжуд бўлиш – бу сезгилар томонидан қабул қилиниш. Бундай қараш пировард натижада солипсизмга, яъни воқеликни акс эттирувчи субъектдан ўзга барча реал нарса-ашёларни, инсон ва инсониятни рад этишга олиб келади. Объектив И. эса, борлиқнинг асоси сифатида индивидуал онг, сезгини эмас, аксинча, мутлақлаштирилган, илоҳийлаштирилган онгни, “универсал ирода”, “мутлақ ғоя” кабиларни қабул қилади.  Объектив И. тарафдорларининг фикрича, ҳар қандай инсонда мутлақ ғоя мустақил равишда мавжуд бўлади. И. қад. замонларда вужудга келди. Платон  қад. юнон объектив И. ининг ёрқин намояндаси сифатида эътироф этилади. Унинг фал-й қарашларида доимо ўзгаришда бўлган бу моддий дунёга ўзгармас, абадий, ҳар қандай ҳаракатдан холи бўлган “ҳақиқий борлиқ”, руҳий моҳиятлар олами, ғоялар салтанати қарши қўйилади. Ғоялар оламини Платон барча нарсаларнинг ибтидоси, моддий оламни эса, унинг маҳсули деб билади. Унингча, реал жисмлар ғоялар оламининг аксидир. Мас., дарахт, от, сув у дунёдаги мавжуд дарахт, сув, от тўғрисидаги ғояларнинг нишонаси, ҳосиласидир, холос. Платон қад. юнон фал-й тафаккурида шаклланган сенсуалистик таълимотларни рад этди. Унингча, сезгилар ҳақиқий билимнинг манбаи бўла олмайди, чунки улар ашёвий оламдан бегоналашмаган. Ҳақиқий билимнинг манбаи инсон ўлмас руҳининг хотираларидир. Улар ғоялар оламни мушоҳада қилиш оқибатида юзага келади. Платон фал.сида диалектика баҳс-мунозара жараёнида ишлатиладиган т.ларни қиёслаш ва таҳлил қилиш санъати сифатида қаралади. И. фал-й тафаккурнинг шаклланиши ва рив-ши тарихида материализм б-н ёнма-ён кишилар дунёқарашнинг такомилига хизмат қилиб келди. Улар бир-биридан фарқ қилган ҳолда воқеий оламни маън-й забт этиш, билишнинг янгидан-янги метод ва воситаларини кашф этди, инсоннинг фал-й мавҳум мушоҳада юритиш қобилиятини такомиллаштириб борди. Материализм мавжуд жараёнларнинг моддий жиҳатларига ўз эътиборини қаратган бўлса, И. эса, ўз навбатида, руҳ, ғоялар, ақл, маън-й қадриятларнинг инсон ҳаётидаги фаоллигига урғу бериб келди. И. фал-й тафаккур тарихида хилма-хил кўринишларда намоён бўлиб туради. У ўз тар-ётида платонизм, пифагоризм, реализм, каббилизм, спиритуализм, томизм ва неотомизм, кантчилик, тасаввуф, эмпириомонизм, экзистенциализм, иррационализм каби фал-й оқимларда ўз ифодасини топди. Марксизм фал.сида одат бўйича идеалистик йўналишлар ва уларнинг вакиллари эришган ютуқлар кўп ҳолларда камситилиб, соддалаштирилар, идеализм реакцион кучлар тимсолида гавдалантирилар, у б-н бўлган ҳар қандай алоқа машъум оқибатларга олиб келади, деган фикр-мулоҳазалар билдириларди. Материализм эса, аксинча, илм-фаннинг чароғон йўли, нурли ғоялар салтанати сифатида талқин қилинар эди. Амалда эса бунинг аксини кўрамиз. Юнон файласуфи Афлотун баҳс-мунозара мад-тида далиллаш-аргументация соҳасида инсон даҳоси қўл урмаган янги жабҳаларни кашф этди, немис файласуфи Гегел инсон тафаккурининг нечоғлик мураккаб моҳиятга эга эканини, диалектик тарзда фикр юритиш муҳимлигини таҳлил қилиб берди, веналик психиатр З.Фрейд “либидо” таълимоти (жинсий мойиллик таълимоти) асосида онгдаги онгости қатламида содир бўладиган жараёнларни теран таҳлил қилишга муваффақ бўлди. Хуллас, илм-фан ва мад-т намояндаларининг турли  соҳаларда эришган ютуқларини улар дунёқараши, фал-й идеалларига зўрма-зўраки тиқиштира бериш ҳам кутилган самара беравермайди, чунки фал. ва махсус соҳалар бир-биридан ўрганиладиган жабҳаси, услуб ва воситалари, йўл-йўриқлари, ёндошув талаб ва тамойиллари б-н фарқланади. Шундай экан, тадқиқотчининг ўз фал-й дунёқарашида материалист ёки идеалист бўлишининг ўзи унинг махсус соҳаларда эришажак ютуқларини олдиндан тўла-тўкис кафолатлаб бера олмайди. У, бундан ташқари, кенг қамровли дунёқараш ва иқтидор соҳиби бўлиши, ўз соҳасини теран англаши, илм-фан истиқболларини кўра билиши, ҳақиқатгагина хизмат қилишга шай туриши муҳим аҳамият касб этади.

ИДРОК  (араб. ақл билан билиш, қабул қилиш) — сезгиларга нисбатан мураккаб ва  мазмундор руҳий жараён. У барча руҳий ҳолатлар, ҳодисалар, хусусиятлар, хоссалар ҳамда инсон онгининг яхлит мазмуни, эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар орқали намоён бўлади ва уларни онгда акс эттиришда иштирок қилади. Апперцепция ҳодисаси туфайли одамлар ўз И.ининг мазмуни б-н бир-бирларидан муайян даражада тафовутланадилар, яъни улар айнан бир хил нарсани ўзининг билим савияси, маслаги, позицияси, дунёқараши, ижтимоий келиб чиқишига биноан турлича И. қиладилар ёки акс  эттирадилар. Мас., “илдиз” тушунчасини биологлар ўсимликларнинг моддий асоси сифатида, математиклар сонларнинг илдиз остидаги вазияти тариқасида, шифокорлар бўлса тишнинг илдизи кўринишида, ижтимоий нуқтаи назардан қариндош-уруғчилик, умумийлик шаклида кўз ўнгига келтирадилар. Мазкур тушунча баъзи ҳолларда И.нинг аниқлик, тўлиқлилик, равшанлилик, предметлилик, танловчанлик (саралаш) сифатлари ўрнида қўлланилади. Апперцепция барқарор ва беқарор деб юритилувчи икки турга ажратилади: 1) барқарор апперцепция шахснинг дунёқараши, қатъий маслаги, идеали, позицияси, мотивацияси, қизиқиши, билим савияси, маданий даражаси, хулқ-атвори, маънавияти ва касбий тайёргарлигига боғлиқ ўта мураккаб тузилишга эга; 2) беқарор апперцепция шахснинг И. қилиш жараёнидаги эмоционал ҳолатида, яъни унинг кайфияти, ғайрат-шижоати, ҳис-туйғуларида ўз ифодасини топади. И. ўзига вақт (замон), ҳаракат, фазо (макон) шакллари ёрдамида атроф-муҳитнинг, биосферанинг, ижтимоий турмушнинг моҳияти юзасидан ахборотлар қабул қилади. Борлиқдаги нарса ва ходисаларнинг яшаш шакли, узлуксиз ҳаракатда бўлиши, муайян объектив вақт бирлигида ҳукм суриши инсон онгида бевосита инъикос қилинади. И. жараёнида унинг феноменлари (юн. phainomenen — ноёб, ғайриодатий ҳолат) ҳодисаларни акс эттиришда иштирок этади: 1) галлюцинация (лот. hallycinatio — алаҳлаш, босинқираш, яъни йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши); 2) иллюзия (лот. illysio — хато, адашиш, янглишиш); 3) аттракция (франц. аttraction — ўзига тортиш, маҳлиё этиш, жалб қилиш); 4) яққол кўриниш (рус. ясновидение — олдиндан яққол кўриш, ғойибдан аниқ хабар олиш) ҳолати кабилар. И.нинг предметлилиги, яхлитлиги, тузилмавийлиги (структуравийлиги), константлиги (ўзгармаслиги), англанганлиги, танловчанлиги унинг энг муҳим хусусиятларидир. И. муайян турларга, босқичларга (перцепция, апперцепция, антиципация – олдиндан пайқаш, рефлексия – тушуниш, англаш, субсенсор, субцептив, сенсомотор ва ҳоказо), қонуниятларга, механизмларга эга бўлган билиш жараёнидир.

ИЕРАРХИЯ (юн. hieros — муқаддас ва arche — ҳокимият) — коинотнинг тузилишидан то давлат, жамият, табиат, турли тизимлар ва ташкилотларнинг қуйидан юқорига кўтарилиши ёки  юқоридан қуйига, оддийдан мураккаб ёки мураккабдан оддий тузилмаларга етгунча мавжуд зиналар, даражалар, тартиблар йўналиши. Абу Наср Форобий моддий мавжудотларнинг ва илоҳий руҳга яқинлик ва узоқлик даражалари ҳақида бундай дейди: “Бу (оламдаги) мавжудотнинг тартиб ва даражалари аввало қуйидан энг номукаммалликдан бошланади. Сўнг мукаммал бўлгунча ва ундан ҳам зиёдароқ мукаммалликка эришгунга қадар боради. Уларнинг энг паст қадрлиси (барча табиат оламига) муштарак бўлган илк моддадир. Унсурлар (сув, тупроқ, ҳаво, олов) бу илк моддадан ҳам қадрлиси саналади”. Табиатда мукаммаллик даражаларига кўра, энг қуйидагиси маъданлар, сўнг ўсимликлар, ҳайвонот, қушлар томон камол топиб боради. Табиатда “Тил ва тушунча (онг) соҳиби бўлган тирик зотдан зиёда мукаммал бўлган бирор зот йўқ” (Форобий. Мадинатул-фозила”). Шарқ фал.сига кўра, ақлли мавжудотлар орасида жисмга нисбатан руҳ, ақлга нисбатан дил азизроқ ҳисобланади. Руҳлар ҳам комиллик даражаларига кўра, бир неча табақаларни ташкил этади. Энг мукаммал руҳ — “Олий руҳ — Тангри таолодир”. Пантеистик таълимотга кўра, Олий руҳ аввал биринчи осмонга, сўнг иккинчи, учинчи… ва ниҳоят, тўққизинчи осмонларга тажаллий этади (шуъла беради). Бу осмонлардан энг юксаги Тангрига яқин биринчи осмондир. Ибн Синонинг энг мураккаб фал-ий асарларидан бири- “Ҳай ибн Яқзон” (“Уйғоқ ўғли Тирик”) қиссасида инсон ахлоқий, маърифий, маънавий камолотининг босқичлари мажозий сувратлар, тимсолларда тасвирланади. Бу асарда кимсасиз оролда якка қолган чақалоқни кийик-оҳу сут бериб ўстиради. Бола ақли кира бошлагач, атрофидаги табиатни, иқлим шароитини, ўсимликлар ва ҳайвонот оламини ўргана бошлайди. Сўнг, у ақлий билимлардан руҳий, метафизик билимларга, ундан кейин  ладуний, илоҳий илмларни ўрганишга ўтади. Ибн Туфайл ҳам “ҳaй ибн Яқзон” асари ғояларидан илҳомланиб, худди шу номда йирик фалсафий асар ёзади ва унда кимсасиз оролда ёлғиз қолган Инсон Худо берган ақл-фаросати ёрдамида оддий билимлардан аста-секин мураккаб, илоҳий илмларни ўргана бошлайди, азиз-авлиё бўлиб етишади. Барча замонларда руҳий покланишни ва юксалишни, ҳаққа яқинликни истаган одам узлатда, ёлғизликда яшашга интилиши бежиз эмас.     Табиат соҳасида И. оддий, ўсимликлар ва кам ҳужайрали жонзотлардан Инсонга қараб, тараққиётни билдиради. Жамиятда, давлат тузилишида И. иқтисод, хўжалик, саноат, маданият, ҳарбий ва ҳуқуқий ташкилотларда тартиб-интизомга амал қилишни билдиради. Давлат ва жамиятни бошқаришда қишлоқлар туман ҳокимларига, туман ҳокимлари, вилоят ҳокимларига, улар республика ҳокимиятига, республика ҳокимияти Президентга ҳисобот беради. И. ҳарбий ташкилотларда ва диний ташкилотларда катта нуфузга эга. Демократия тамойиллари кучайган сари И. тизимидаги барча бошлиқлар турли даражадаги кенгаш аъзолари б-н келишган ҳолда иш юритадилар, бундай коллектив бошқариш усулининг ижобий жиҳати шундаки, унда кўп хатоларга йўл қўйилмайди ва турли табақа ҳамда тоифаларнинг манфаатлари ҳисобга олинади.

ИЖОД (араб. яратиш, кашф этиш, вужудга келтириш) — бадиий, илмий, санъатга оид асар ёки моддий бойликни яратиш, вужудга келтириш. И. моҳиятан яратувчилик фаолияти бўлиб, инсон маъ-ятининг амалдаги кўринишини ифодалайди. И. инсон фаолиятининг шундай ўзига хос турики, бунда тафаккур, билим ва илҳом мужассамлигида моддий ёки маън-й бойлик яратилади. Бу жараёнда инсон фанга ноаён қонунларни кашф этиши, янги ускуна ихтиро қилиши, янги илмий, бадиий асар яратиши мумкин. И. бадиий тафаккур б-н боғлиқ бўлса — бадиий И., илмий тафаккурга оид бўлса — илмий И., техник фаолият б-н боғлиқ бўлса — техник И. каби турларга бўлинади. Яратувчанлик фаолияти маҳсули самараси, яъни инсоннинг бадиий, илмий, техник тафаккури маҳсули бўлган асарлар, илмий ишлар, ишланмалар, рационализаторлик ишлари мажмуи ҳам И. дейилади. И. мураккаб руҳий жараён бўлиб, унда шахс руҳиятининг барча қатламлари иштирок этади. И. — меҳнатнинг юксак шаклидир. Шу жиҳатдан, И. инсонлар эҳтиёжини қондирадиган ҳамда ижт-й фойда келтирадиган меҳнатдир. И.нинг кўринишлари турлича: илмий, бадиий, мусиқий, техникавий ва ҳ.к. Буларнинг ҳар бири умумий сифатлар б-н биргаликда ўз хус-ятларига ҳам эга. Илмий И. табиат, жам-т ҳаётида ва инсон тафаккурида илгари аниқ бўлмаган жараёнларни билиш ва англашга йўналтирилади. Адабий И. жараёнида ёзувчи ёки шоир ғояси сюжет ва композиция, қаҳрамонлар ҳаракати б-н амалга оширилади. Муаллиф бадиий тўқималардан кенг фойдаланади. Бадиий И.да муаллиф ғояси маълум материалларга ишлов бериш орқали ифода этилади. Масалан, рассом қоғоз ёки холст б-н ишлайди, ҳайкалтарош гипс, мармар ёки тошга ишлов беради. Мусиқий И.да эса муаллиф ҳар бир мусиқий образни ҳаёт ва табиатни кузатиш орқали оҳанг ёрдамида ифода этади. Ижод эркинлиги — шахснинг сўз ва фаолият эркинлиги ҳуқуқининг намоён бўлиш шакли. Ижод эркинлиги ижодкорнинг хоҳлаган мавзуда, ўзи ўйлаган шаклда ижодий фаолият маҳсулини яратишини, уни ОАВ, ш-дек, театр, кино санъати асарлари кўринишида оммага етказиши имкониятини тақозо этади.  Ижодий иш б-н боғлиқ бўлган фаолиятда  бирор жанр ёки шахсга, қолаверса, ижт-й гуруҳга оид асарлар мажмуи ҳам «И.» дейилади. Хусусан, «халқ И.и» дейилганда, муайян халқ, миллат томонидан бирор тарихий давр мобайнида яратилган шеърлар, достонлар, эртаклар, мақоллар, ш-дек, ҳаттотлик, рақс, мусиқа, кулолчилик, зардўзлик каби санъат турларида яратилган асарлар мажмуи тушунилади.

ИЖОДИЙ ТАФАККУР – инсон маъ-ятига хос, янгиликлар, кашфиётлар қилишга қаратилган ижодкорлик тамойили устувор бўлган тафаккур шакли. Унинг амалиёти ва таъсири жараёнида инсон ўзини қуршаб турган муҳитни ижобий томонга ўзгартиради, шу пайтгача кўрилмаган, билинмаган, ўрганилмаган, ғаройиб ва жозибали янгиликларни яратади. Инсон бу жараёнда ҳам дунёни ўзгартиради, ҳам ўзини яратувчи, ижодкор, кашфиётчи сифатида намоён этади, И.т. воситасида янгилик яратади, хилма-хил муаммоларни қўяди ва ҳал қилади, уларнинг ўзига хос ечимларини, баъзан бундай ечимларга нисбатан бетакрор ёндашувлар, усулларни кашф қилади. Ёшларда И.т.ни  шакллантириб бориш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг бунёдкорлик фаолиятини рағбатлантиради. Маълумки, тафаккур ибораси араб. “фикр” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўйлаш, муҳокама, мушоҳада ва фикр юритиш маъноларини билдиради. И.т. эса воқеа-ҳодисаларни ўзаро таққослаган ҳолда кенгроқ мушоҳада юргизишдир. Теран фикр ҳам И.т.ни бойитувчи асосий омилдир. Инсон тафаккурга эга, ақлли ва айни пайтда ўз тафаккури ва ақлини ижодий ривожлантиришга қодир ижт-й мавжудотдир. Унинг фаолиятидаги барча жиҳатлар охир-оқибат ақл ва тафаккурнинг ижодий характерига бориб тақалади.  Инсоният ўз тарихий тар-ёти жараёнида тафаккурининг ижодий характери сабаб бўлиб, қийинчиликларни бартараф этиш йўлларини топди, ҳамда буюк илмий кашфиётларни амалга оширди, ижт-й мун-тларни такомиллаштириб, умуминсоний тар-ётни таъминлади. Маълумки, “мутафаккир” иборасининг ўзаги фикрдир, лекин ҳар бир фикр юрита оладиган кишига нисбатан “мутафаккир” иборасини қўллаб бўлмайди. Юксак, теран ва атрофлича мушоҳада этиб, жараёнларга ижодий ёндошган ҳолда фикр юрита оладиган, кўплаб янгиликлар яратган ва фаолиятидан эл-юртга катта наф етадиган сиймоларнигина мутафаккир дейиш мумкин. Ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, ал-Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино каби буюк олимлар, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий сингари улуғ адиб ва шоирлар, имом Бухорий, имом Термизий, Нажмиддин Кубро, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор каби уламолар айни пайтда И.т. юргизувчи сиймолар, яъни  мутафаккирлар ҳисобланади. Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби давлат арбоблари ҳам И.т. соҳиблари эдилар. Мустақиллик йилларида жам-тимиз аъзолари тафаккурининг ижодийлашуви учун имконият очилди. И.т.нинг рив-шида зарурий восита бўлган  она тилига давлат тили мақомининг берилиши, миллий қадриятлар, мад-й мерос, халқимиз урф-о.ларининг тикланиши, шу б-н бирга уларни умуминсоний қадриятларнинг ижобий жиҳатлари б-н бойитилиши тафаккурнинг ижодийлигини  таъминлашда муҳим омил бўлди. Ш-дек, ёшларда И.т.ни ўстириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, Таълим тўғрисидаги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди.  Умумий таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, олий таълим тубдан ислоҳ қилиниб, тафаккурнинг ижодийлашувини таъминловчи жиҳатлар долзарб вазифа сифатида белгилангани бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

ИжтИМОИй идеал – ватан, миллат, халқ ёки айрим ижт-й гуруҳларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, улар назарида энг адолатли, мукаммал кўринган фаровон жам-т қурилишига, бахт-саодатга эришув йўлларига оид орзу-умидлар, улар асосида шаклланадиган ғоя, фикр, таълимотни акс эттирувчи т.. И.и. ифодачилари айрим давлат ва жамоат арбоблари, мутафаккирлар, файласуфлар, илм-фан ёки санъат аҳллари бўлиши мумкин. И.и. қайси ижт-й ёки тоифа манфаатларини кўзлашига, ҳаётийлиги ва инсониятга нақадар фойдали эканлигига қараб, ижобий, тараққийпарвар ёки бирор гуруҳ ёки мам-т манфаатига хизмат қилиши мумкин. «Авесто» эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал устувор бўлган жам-т, қад. юнон фал.сида халқнинг доно вакиллари, донишмандлар бошқарадиган маърифатли давлат, ахлоқий баркамоллик, юнон санъатида эса – жисмоний гўзаллик ва ҳарбий қудрат, қулларни итоатда сақлаш, Шарқ фал.сида ва диний-ижт-й таълимотларида раиятпарварлик, илоҳий илмлар асосидаги адолат, тасаввуф фал.сида барча ижт-й иллатлардан покланиб, фақр ва фано мақомига эришув И.и. ҳисобланади. Инсоният тарихида яна барча кишилар учун умумий И.и.дан ташқари, ҳар бир мутафаккир ёки санъаткорнинг ўзига хос қарашлари бўлиши ҳам мумкин. Мас., Шарқ ва Ғарбда Уйғониш даврларида ижод қилган мутафаккирлар ал-Бухорий, ат-Термизий, Беруний, Ибн Сино, Ибн Рушд, Ибн Туфайл, Рафаэл, Леонардо да Винчи, Сервантес, Лопе де Вега, Микеланжело ва б.нинг илмий ва бадиий асарларидан ўрин олган инсоният бахт-саодати ҳақидаги И.и.лари бутун инсоният учун ҳоз. кунларда ҳам, келажакда ҳам қимматлидир. Алишер Навоийнинг адолатли жам-т ва комил инсон тўғрисидаги қарашлари ҳам И.и. тўғрисидаги орзулар бўлиб ҳисобланади. Озод ва обод Ватан барпо этаётган бугунги Ўз-нда И.и. мам-тни янгилаш, жам-т ҳаётини демократлаштириш жараёнининг истиқболи б-н боғлиқ омилга айланмоқда. Зеро, буюк келажак, ҳуқуқий демократик давоми ва фуқаролик жам-тини қуриш бу соҳада И.и.га муттасил яқинлашиш, шу йўлда толмай меҳнат қилиш лозимлигини англатади.

ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР — одамлар ўртасидаги турли алоқалар бўлиб, бундай муносабатлар уларнинг биргаликдаги моддий ва маънавий фаолияти натижасида қарор топади. И.м. моддий ва маънавий муносабатларга бўлинади. Моддий неъматлар ишлаб чиқариш  жамиятнинг яшаши ва ривожланишининг асосини ташкил этади. Шу сабабли И.м.дан энг муҳими ишлаб чиқариш, иқтисодий муносабатлардир. Ишлаб чиқариш муносабатлари бошқа ҳамма И.м.нинг сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ва ҳ.к. муносабатларнинг  характерини белгилайди. Барча  И.м.нинг ишлаб чиқариш муносабатларига боғлиқ эканлигини тушуниш биринчи марта жамият тарихий тараққиётининг қонуниятларини илмий равишда изоҳлашга имкон берди.

Ижтимоий муҲит — инсон кўриб турган,  унинг мавжудлигини, шаклланишини таъминлайдиган моддий ва маънавий шарт-шароитларнинг  мажмуаси. И.м., кенг   маънода, (макромуҳит) умуман ижтимоий-иқтисодий  тизим ишлаб чиқариш муносабатлари,  ижтимоий муносабатлар ва ин-тлар мажмуи,  ижтимоий онг, жамият маданиятини қамраб олади. Шунингдек, тор   маънода, (микромуҳит) умуман И.м.нинг  таркибий қисми  сифатида  бевосита  инсонни ўраб турган  оила, меҳнат, ўқув  ва ҳ.к.  жамоалар ва гуруҳларни ўз ичига  олади. И.м. шахснинг шаклланиши ва ривожланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Айни чоғда инсон ижодий фаоллиги, фаолияти таъсирида  у ҳам ўзгаради ва бу ўзгаришлар  жараёнида одамларнинг  ўзи ҳам ўзгаради.

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҒОЯЛАР — ҳар бир ҳалқ ва умуман башариятининг орзу-умидлари, мақсад муддаоларини ифодаловчи, эркин ҳаёт ва адолатли тузумни тараннум этувчи умуминсоний ғоялар. Озодлик ва мустақиллик, адолат ва ҳақиқат, тенглик ва ҳамкорлик, тинчликсеварлик ва инсонпарварлик ғоялари шулар жумласидандир. Асрлар мобайнида бундай буюк, ўлмас ғоялар халқларга куч-қувват ва илҳом бағишлаб, уларни ўз эрки учун курашга сафарбар этиб келган.

 

ИЖТИМОИЙ ТАРБИЯ — тарбиянинг муҳим бир шакли,  бутун жам-т, халқ, миллат ва табақага кўрсатилган мақсадга мувофиқ маън-й таъсирни ифодаловчи т.. И.т. шахс онгини муайян жам-тнинг мақсад ва вазифаларига мос равишда таркиб топтириш ва ривожлантириш жараёни, кишиларни ижт-й-иқт-й ва мад-й ҳаётда фаол иштирок эттиришга қаратилган барча таъсирлар мажмуидир. Худди  ш.у.  ҳам И.т. – тарбиявий таъсирнинг ягона дастур асосида амалга ошириладиган онгли усулидир. И.т. тизими самарадорлигини ошириш ушбу жараён ташкилотчилари ва тарғиботчиларининг, энг аввало, унинг мақсади ва вазифалари, устувор йўналишлари ва соҳалари, омиллари ва воситалари, услублари ва усуллари  ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишларига боғлиқ. Чунончи, мам-тимизда янги жам-т қурилаётган ҳоз. шароитда И.т.нинг асосий мақсади инсонпарвар демократик жам-т, ҳуқуқий давлат, ягона умуммиллий ғоя атрофида фуқароларни бирлаштиришдан иборат. Унинг асосий вазифаси эса жисмоний бақувват, маън-й етук, руҳан тетик, мустақил фикрлаш, ишлаш ва яшаш қобилиятига эга бўлган, замонамизнинг илмий-техника тар-ёти талабларига мос касб-кор маҳоратини ўзида мужассамлаштирган баркамол инсонни шакллантиришдан иборатдир. И.т. оила, мактаб, ўрта ва олий таълим юртлари, маър-й муассасалар, уюшмалар амалга ошираётган бир бутун, тарбиявий жараён бўлиб, мақсадли ва онгли фаолиятнинг натижасидир. Бунда жам-тнинг турли ижт-й ин-тлари, аниқ дастур, режа асосида амалга ошираётган тарбиявий ишларининг  ҳаммаси яхлит, бир бутун тизимни ташкил этади ва шахснинг ижт-йлашувида  муҳим аҳамият касб этади.  Ҳар бир даврнинг ўзига хос  И.т. усуллари ва воситалари бўлади. Қадим замонларда  И.т. — ёш авлоднинг кекса авлод тажрибаларини ўзлаштириб олишидан иборат бўлган.  И.т. асосан меҳнат фаолияти (овчилик, чорвачилик, деҳқончилик ва ш.к.) жараёнида, турли урф-о.лар, маросимларни ўтказиш вақтида амалга оширилган. У асосан жисмоний бақувват бўлишга қаратилган. И.т. яна жисмоний, ҳарбий, ватанпарварлик, тарихий тарбия турларига бўлинади. Жисмоний, ҳарбий, ватанпарварлик тарбиялари моҳиятида муштараклик ҳам, ўзига хослик ҳам борки, у шахснинг ижт-йлашувини таъминлайди. Агар ёшлар жисмонан соғлом бўлмаса, у шахс сифатида жам-тга керакли даражада наф келтира олмайди. Бу  И.т. турларидаги ўзига хослик шундан иборатки, жисмоний  тарбияда инсоннинг гавда ва вужуди чиниқтирилади, ҳарбий тарбияда инсонга ҳарбий билим ва малака берилади, ватанпарварлик тарбиясида инсоннинг руҳи тарбияланиб, унда она-Ватан тақдири учун масъуллик жиҳатлари ривожлантирилади. И.т.лашда  маҳалла ва жамоат назорати ҳам катта таъсир кучига эга бўлиб, фуқаролар камолотида муҳим аҳамият касб этади. (Яна қаранг: Тарбия).

ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК — ижтимоий субъектлар (жа                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 мият, табақалар, гуруҳлар, шахслар)нинг хатти-ҳаракати, бу хатти-ҳаракатлар уларнинг ҳаёт фаолияти шароитларини яратади ёки ўзгартиради ҳамда уларнинг ўзликларини ҳам ривожлантиради. Кўпинча И.ф.га хулқнинг белгиланган шаклларига субъектнинг қобиллиги сифатида таъриф берилади. И.ф.ни таҳлил қилиш хулқдан бошланади, шунинг учун психологияда вазият таъсирида юзага келадиган индивиднинг муносабати айни дақиқадаги талаблардан ташқарида юксак даражада ўзини намоён этишлар келиб чиқадиган хатти-ҳаракат вақтидаги субъектнинг ички ҳолати б-н боғлиқ бўлган фаоллик бир-бирига қарама-қарши қўйилади. Шу нуқтаи назардан фаолият субъектнинг умумий фаоллигининг юксак кўринишларидан бири бўлиб қолади, И.ф. эса шахснинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва хулқ-атворини онгли равишда бошқаришининг шарти ҳисобланади. И.ф. даражаси субъектларнинг қуйидаги тавсифларини қиёслаш натижасида аниқланиши мумкин: а) сафарбарлик (ёшларни анча ижтимоий фаол деб ҳисоблаганда); б) ҳаракат усуллари ва соҳаларининг турли-туманлиги (И.ф. кўп миқдордаги ижтимоий алоқалар ва уйғунликка киришган шахсларда анча юқори бўлади); в) ижтимоий аҳамиятга молик хатти-ҳаракат хусусиятига эга бўлган фаолиятнинг онгли равишда амалга оширилиши; г) бошқа субъектлар тажрибасидан фойдаланиш: бу ўзгартирувчи фаолият жадаллиги кўламини оширишга ва уни тезлаштиришга ёрдам беради; д) ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларга эришиш учун бошқа субъектларнинг кучини жалб этиш; е)  табиат ва ижтимоий муносабатларни ўзгартирувчи янги усуллар юзага келишини таъминловчи ижодий салоҳият. И.ф.нинг шахс хусусиятлари деганда турли ижтимоий-психологик ўзига хосликларнинг юзага чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган том маънодаги хулқ-атворнинг ижтимоий даражаси тушунилади. Биринчи айтилгани, шунга қарамай, ижтимоий ўзгаришларнинг боришига, ижтимоий муаммоларни ечиш йўлларини танлашга сезиларли даражада таъсир этиши мумкин. И.ф.нинг уч тури мавжуд: меҳнат, ижтимоий-сиёсий ва маданият ҳамда турмуш соҳасидаги. Меҳнат фаоллиги меҳнат муносабатлари соҳасида намоён бўлади ва субъектнинг касбий-ижтимоий вазифани бажариши жиҳатидан тавсифланади. Бунга И.ф.нинг асосий, белгиловчи тури сифатида қаралади. Унинг шакллари қуйидагича: тежамкорлик ва саранжомлик учун ҳаракат, илмий-техникавий ижодда иштирок этиш, рационализаторлик, ихтирочилик ва б. ҳаракати. Ижтимоий-сиёсий фаоллик шахсларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатлар соҳасидаги фаолиятида намоён бўлади.

Ижтимоий қАтлам — ижтимоий жиҳатдан  бир хил бўлмаган, жамиятдаги алоҳида  ижтимоий  гуруҳлар, уларнинг белгиланиши, синфий  бўлиниши  ифодаси.  И.қ.  ижтимоий синфларга нисбатан  иккиламчи ижтимоий воқеа ҳисобланади. Собиқ шўролар  ҳокимияти даврида  синфлар орасида бўлгани сингари, И.қ.лар орасидаги  тафовутларни йўқотиш ғояси ҳам илгари сурилган. Лекин улар сақланиб қолаверган.  Мустақиллик шароитида И.қ.лар  ҳам пайдо  бўлмоқда. Давлат уларга нисбатан мулкчилик шаклларидан қатъи назар, тенг  муносабатда бўлмоқда.

 

Ижтимоий қонуният — объектив мавжуд, такрорланиб турувчи  жамият ҳаётидаги воқеалар ёки  тарихий жараён  босқичлари орасидаги изчил тараққиётни  акс эттирувчи барқарор алоқадорлик. XVIII а.да И.қ. француз тарихчилари асарларида  ишлаб чиқилди (Тьерри, Менье, Гизо). И.қ.нинг  тараққиётида Гегелm қарашлари ҳам катта аҳамиятга эга. Маркс ва Энгельс ижтимоий  тараққиётнинг барча босқичларида  қайтарилиб турувчи  жараёнларни ҳисобга олиб, ижтимоий-иқтисодий  формация наз-ясини яратганлар. Уларнинг наз-ялари, табиийки, капитализмнинг ҳалокатини исбот қилишга қаратилди.  Бу,  албатта, И.қ.га ишчилар синфи  манфаатлари  нуқтаи  назаридан ёндашилганлиги сабабли содир  бўлди. Ҳозир у қонуниятлар эскирди, ҳақиқий, янги ижтимоий тараққиёт қонунларини кашф этиш вақти келди.

ИжтИМОИй ҲАмкорлик — турли миллат, ирқ ва динга мансуб кишилар ва гуруҳларнинг умумий мақсад йўлидаги интилишларини, ҳамжиҳатлигини ифодаловчи атама. И.ҳ. турли гуруҳларнинг эзгу ишлар йўлидаги умумий ҳаракатини, уларнинг амалий фаолиятини ҳам ифодалайди. И.ҳ. жам-тда барча муваффақиятларни таъминловчи омил сифатида ҳам муҳимдир. И.ҳ. устувор моҳият касб этган жам-тда бирлик, тотувлик, зафарларга эришиш ҳолатлари табиий жараён сифатида кечади. Аксинча, И.ҳ. бўлмаган жам-тда бошбошдоқлик, турли миллат ва элат вакилларининг бир-бирига нисбатан ишончсизлиги ортиб, қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучайиб бориши, ушбу омиллар жам-тни инқирозга олиб келиши ҳам мумкин. Модомики, И.ҳ. ғоясининг аҳамияти англаб етилмаса, жам-т ҳаётида турли зиддиятлар, муаммоли вазиятлар вужудга келиши ва улар тинчлик, умумий тар-ёт ва барқарорликка хавф солиши шубҳасиз. Бугунги кунда жаҳоннинг айрим минтақаларида содир бўлаётган ижт-й-сиёсий мазмундаги низолар ушбу фикрнинг далилидир. И.ҳ. ғоясини амалга оширишга ғов бўладиган энг хатарли тўсиқ — ақидапарастлик, терроризм, айирмачилик, маҳаллийчилик, тажовузкор миллатчилик ва шовинизмдан иборат бўлиб, бундай зарарли ғоялар тузоғига тушиб қолган жам-т табиий равишда ҳалокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мафкуравий курашлар кучайиб бораётган бугунги кунда фуқароларимиз қалбида она-Ватанимизга, бой тарихимизга, миллий қадриятларимизга нисбатан миллатнинг соғлом мун-тларини қарор топтириб, жам-т аъзолари ўртасида И.ҳ.ни ривожлантириш зарурий аҳамият касб этади. Шу боис, жам-тнинг келажак тар-ётини кўзлаган ҳар бир мам-т жам-тда И.ҳ.ни мустаҳкамлаш ҳамда уни ривожлантириш масалаларини давлат сиёсати даражасида эътироф этиб, бутун диққат-эътиборни ушбу омилнинг тантанасига қаратади. И.ҳ. масалалари халқимиз учун янги т. бўлмай, ўзининг тарихий илдизларига эга. Маълумки, Ўз-н диёрида қадимдан турли цивилизация вакиллари, мад-й қатламлар, хилма-хил эътиқод ва дунёқарашлар ёнма-ён яшаб, ўзаро И.ҳ. асосида тар-ётнинг юксак чўққиларини эгаллаб келганлар. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Бу замин Шарқ ва Ғарбнинг, Шимол ва Жанубнинг, қадим ўтмиш ва буюк келажакнинг туташган жойи, Марказий Осиёнинг юраги, инсоният тафаккури, фан ва маданиятининг энг кўҳна ўчоқларидан биридир”. Бу тупроқда жаҳонни ҳайратга солган цивилизациянинг илдизлари вужудга келган, инсоният тарихининг энг қад. даврларига мансуб диний ва фал-й анъаналар шаклланган. Қад. юнон файласуфи Гераклит бу юртни «фал-й тафаккур бешиги», деб бекорга таърифламаган. Шуни таъкидлаш жоизки, бизнинг цивилизация ўзига хос толерант тафаккур услубига таянади. Бундай тафаккур услубига бизнинг заминимизда узоқ вақт ҳам оташпарастлик, ҳам буддавийлик, ҳам яҳудийлик, ҳам христианлик, ҳам ислом динлари фаолият кўрсатиб, ривожланиб келганлиги, шу тариқа ушбу макон тар-ётига ҳисса қўшиб келганликлари, табиийки, И.ҳ. мевасидир. Бугунги кунда мам-тимизда турли миллатлар ва дин вакиллари манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш асосида И.ҳ.ка эришиш тар-ётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Зеро, муайян миллат ва давлатнинг истиқболи бошқа халқлар ва мам-тларнинг тар-ёти, бевосита ўша ҳудудда И.ҳ.нинг таъминланганлик даражаси б-н белгиланади. ЎзР Конституциясининг 8-моддасида «Ўз-н халқини миллатидан қатъи назар, ЎзРнинг фуқаролари ташкил этади»,— деб аниқ белгилаб қўйилган. «Ўз-н халқи» т.си мам-тимизда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик ҳамда жам-тда И.ҳ.нинг таъминланиши учун ҳуқуқий-маън-й асос бўлиб хизмат қилади. И.ҳ. ғояси  бир жам-тда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга, динлар ва ижт-й гуруҳларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, биродарлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг реал асоси сифатида ҳам муҳимдир. Бу ғоя — ҳар бир гуруҳ, қатлам ҳамда миллат вакилининг юрт тар-ёти йўлида бирлашиб фаолият олиб боришларини таъминлайди ва уни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби эзгу мақсадлар сари сафарбар этади. Бугунги кунда юртимизда турфа миллат, гуруҳ ва қатламлардан иборат  фуқаролар онгида «Ўзбекистон— ягона Ватан» деган концептуал ғоя асосида И.ҳ. туйғусини шакллантириш бу борадаги фаолиятнинг муҳим йўналишига айланди.

 

ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТ – ҳаракатнинг ўзига хос шаклини, ижтимоий борлиқдаги ҳар қандай ўзгаришлар ва ўзаро алоқаларни ифодаловчи тушунча.  И.ҳ.  ижтимоий борлиқнинг атрибутив ва универсал характеристикасидир. И.ҳ. жамиятдаги моддий ва маънавий жараёнларни қамраб олади. Тарихий тараққиётни материализм нуқтаи назаридан таҳлил этувчи файласуфлар моддий жараёнларни ифодаловчи И.ҳ.нинг устуворлигини қайд этсалар, уларнинг мухолифлари бўлмиш идеалистлар маънавий жараёнларни ифодаловчи И.ҳ.нинг ҳал қилувчи ролини исботлашга уринадилар. Бироқ моддий ва маънавий жараённи абстракциядагина бир-биридан ажратиш мумкин. Реал воқеликда улар ҳамиша, ҳар қандай ҳолатда ўзаро алоқадорликда бўладилар. Жамиятнинг борлиқ шакли сифатида мавжуд бўлишининг асосий шарти ҳам шундан иборат. Бинобарин, И.ҳ. ҳақида гапирганда нафақат моддий элементлар орасидаги ўзаро алоқадорликни ҳамда идеал реал ўзгаришларни, балки улар орасидаги турли муносабатларни ҳам назарда тутмоқ зарур.

ИЖТИМОИЙЛАШУВ – инсон томонидан жамиятда ҳаёт кечириш имконини берувчи билимлар, нормалар ва қадриятлар тизимининг ўзлаштирилиши жараёни. И. жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари фал., социология, ижтимоий психология, педагогика, тарих ва этнография томонидан ўрганилади. И.нинг фал-ий талқинига ижтимоий психология асосчиси Г.Тард пойдевор яратган. Шунингдек, И. муаммолари З.Фрейднинг классик психоанализида, интеракционизмда, марксизм вакиллари Л.Виготский ва А.Леонтьев ижодида, Т.Парсонснинг таркибий-функционал таҳлилида тадқиқ этилган. Ҳозирги кунда И. жараёнининг ўзига хос хусусиятлари Чикаго ва Айовадаги символик интеракционизм мактаблари ва “психодрама” йўналиши намояндалари томонидан ўрганилмоқда. И. — инсон томонидан кишилик маданиятининг, хусусан миллий маданият анъаналарининг ўзлаштириб борилиши жараёни сифатида ҳам талқин этилиши мумкин. Маданий муҳитга мослашиш жараёни сифатида И. инсоннинг бутун умри бўйи давом этади, бироқ бу жараён боланинг икки ёшдан олти ёшгача бўлган даврида бошланади. Мазкур даврда бола маданий қадриятларни ўрганиш жараёнидан узиб қўйилса, И. жараёни тўхтаб қолади. Инсоннинг маданий анъаналарни ўзлаштириши жараёни унинг индивидуаллигининг шаклланиши б-н ҳамоҳангдир. Шу боис, И. жараёнининг интиҳосида шахс тарихий типининг индивидуал вариантлари юзага келади. Ушбу жараён давомида шахс томонидан ижтимоий ролларнинг ўзлаштирилиши “лаззатланиш – азобланиш” (Фрейд) тамойили ёрдамида мувофиқлаштириб борилади. И. жараёни мураккаб механизмга эга. Ушбу механизмнинг руҳий ва ижтимоий-маданий жиҳатлари мавжуд. И. механизмининг руҳий жиҳати индивид томонидан маълум ижтимоий ролларнинг қабул қилиниши (ёки қабул қилинмаслиги)да намоён бўлади. Унинг ижтимоий-маданий жиҳати эса инсоннинг тил, санъат, дин, ва ш.к. орқали маданий қадриятларни ўзлаштириши жараёнини қамраб олади. И. жараёни ўз босқичларига эга. Бироқ, бу босқичларни аниқлашда турли ёндашувлар асос қилиб олинади. Мас., Ж.Миднинг онтогенетик ёндашуви индивидуал И. босқичларини белгилаб беради. Унинг фикрига кўра, бу босқичлар қуйидагилардан иборат: 1) психогенетик босқичда индивид ўз эҳтиёжларини қондириш йўлларини ўрганади; 2) символик босқичда индивиднинг символлари (образлар, идеаллар ва ш.к.) шаклланади; 3) ақлий-концептуал босқичда индивид символлари системаси унинг фаолиятини бошқарувчи механизмга айланади. Онтогенетик ёндашувдан фарқли ўлароқ, филогенетик ёндашувда (М.Петров) И.нинг тарихий эволюциясига эътибор қаратилади. У қуйидаги босқичларга бўлинади: 1) номинация босқичида исмларнинг аҳамияти катта бўлган; ҳар бир исм ўз мазмунига эга эди ва маълум фаолият тури б-н боғланарди; 2) касбий-қабилавий босқичда маълум мазмунга эга номлар алоҳида индивидларга эмас, балки бирор фаолият тури б-н машғул бўлган оила, уруғ, қабилаларга берила бошланган (мас., қад. Юнонистонда табиблик қилувчилар ўзларини асклепидлар, темирчилик қилувчилар ўзларини гефестидлар деб атардилар); 3) универсал-мантиқий босқичда ижтимоий фаолиятнинг ҳар хил турлари шакллана ва ўзлаштирила бошланди, махсус таълим ин-тлари вужудга келди. И.жараёнини тадқиқ этаётганда ҳам онтогенетик, ҳам филогенетик ёндашувларни инобатга олиш зарур. И. ижтимоий функциялари қуйидагилардан иборат: 1) ижтимоий-тарихий жараён субъектини шакллантиради; 2) маданият ва цивилизация тараққиётида ворисийликни таъминлайди; 3) индивидни ижтимоий муҳитга мослаштириш орқали жамиятнинг тўқнашувларсиз тараққий этишига замин яратади. Бугунги кунда И. муаммоларини ўрганишда фал-ий, социологик, ижтимоий-психологик ва тарихий-этнографик таҳлил натижасида яратилган услублар ва ёндашувлар комплексидан фойдаланиш тенденцияси юзага келмоқда.

ИЗЗАТ-НАФС (араб. иззати нафс — нафсини улуғловчи, ҳурмат қилувчи) – кишини ўз қадр-қиммати, ўз сифатларини қадрлаш ҳисси, мавқеи, обрў-эътиборини сақлаш туйғуси, бошқаларнинг беҳурматлик, менсимаслик каби салбий сифатларидан  ҳимояланиш хус-ятини англатувчи т.. Бу хислат ёшу қарига хос бўлиб, кишининг маън-й камолоти ва руҳий-иродавий ҳолати ҳамда нафсониятини қадрлаш даражасидан келиб чиқади. Ш-дек, иззат кишининг жам-тдаги даражасини белгиловчи омил сифатида ижт-й мавқе касб этади. Арасту шундай деган экан: “Иззат тиласанг иффатли бўл, улуғлик тиласанг мулойим бўл, зафар тиласанг адолат йўлини тут, қадр тиласанг ростгўй бўл, нажот тиласанг сабр қил, илм ўрганмоқчи бўлсанг жидду-жаҳд қил”. Арасту таълимоти бўйича иффатлилик кишида иззатлилик даражасини таъминлашда муҳимдир. Иффатли киши ахлоқан мукаммал жиҳатларни ўзида мужассамлантириб, шахсий манфаатни жам-т манфаатларидан устун қўймайди. Шу боис у шахс эл орасида иззат топиб, эҳтиромда бўлади. “Айтишларича, иззат ва улуғликнинг сабаблари бештадир, яъни мазкур бешта сифат кимда бўлса, у одам улуғлик ва иззат отига минади. Улар қуйидагилардир: тўғри сўзлик, сирини яшира билиш, ваъдага вафо, насиҳатни қабул қилиш ва омонатга хиёнат қилмаслик”. Демак, тўғрисўзлик ҳам иззатли кишининг белгисидир. Навоий таъбири б-н айтганда: “Инсонни сўз жудо айлади ҳайвондин, Билгилки, гуҳари шарифроқ йўқ ондин”. Демак, шундай экан, сўзнинг улуғлигини идрок этиб, тўғрисўзлик тамойилларига риоя этиш иззатлиликнинг, демакки инсонийликнинг муҳим белгисидир. Сирини яшира билиш, яъни ҳамма жойда ҳам ўз обруйини тўкадиган даражада ўзлигини намойиш қилавериш ҳам инсон иззатининг пасайишига олиб келади. Жам-т манфаати учун ўз сирини яшира билиш, лозим бўлмаган жойларда гапиравериш ҳам инсоний ахлоққа тўғри келмайди. Бу шахс иззатининг тўкилишига олиб келувчи ҳодисадир. Ваъдага вафо қилиш ҳам жам-тда шахс иззатининг ошишига хизмат қилувчи омил сифатида эътиборлидир. Миллий менталитетимизда ваъдага вафо қилиш муҳим ҳисобланиб, ваъдабоз кимсалар, яъни ваъдага вафо қилмайдиганлар қаттиқ қораланиб, жам-тда эътиборсиз кимсалар сифатида қаралади. Насиҳатни эшитиб, унга амал қилиш ахлоқий қирраларнинг зарурий томонидир. Омонатга хиёнат қилмаслик, уни бус-бутун ҳолида эгасига етказиш ҳам инсонийликнинг белгисидирки, шахснинг иззатлилик даражаси ана шу омиллар б-н белгиланади. 

ИККИЮЗЛАМАЧИ(ЛИК) – маънавий иллат сифатида унга бошқа, бунга бошқача сўзлайдиган, икки томонга икки хил муомала қиладиган, мунофиқ, риёкорликни ифодалайдиган т. Иккиюзламачи бир одамга бир хилда, бошқасига бошқача ёлғон сўзлаб, уларни бир-бирларига душман қилади, одамлар орасида низо чиқаради. Унинг табиатида шундай мунофиқлик бор экан, у баъзан қасддан ёмонлик қилмасада, қилган муомаласи, тутган йўли ўзи билмаган ҳолда бузғунликка олиб келади. Иккиюзламачи ҳатто самимийдек сўзлайди, самимийдек иш юритади ва бу б-н содда одамларни алдаб, тўғри йўлдан адаштиради. Иккиюзламачи одамлар дўстни дўстдан, қариндошни қариндошдан, биродарни биродардан ажратади, уларни бир-бирларига бегона қилади. Иккиюзламачи риёкор, маккор, мунофиқ, безбет бўлганидан унда уят ҳиссиёти йўқдир. Исмоил ал-Бухорий “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” да И. борасида ушбу ҳадисни келтиради: “Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни Оллоҳ таолонинг даргоҳида бир одамга бу юзи бирлан, иккинчи одамга эрса бошқа юзи бирлан юзланувчи энг ёмон одамларни – иккиюзламачиларни учратасан дедилар” (“Ҳадис”, Т., 1996. 2- жилд. Саҳ. 112-113). Ҳадисда “ёмон одамлар” эмас, “энг ёмон одамлар” – иккиюзламачилардир, дейилмоқда. Демак, иккиюзламачиларнинг инсонларга, жам-тга келтирадиган зарарлари бошқа ёмон одамлар келтирадиган зарарларидан кўра кўпроқдир. Осон бойиб кетиш, катта маблағ, мол-мулкка ҳирс қўйиш натижасида мунофиқлик, риё йўлига кирган одамлар бир-бирларини алдайдилар, бир одамни бошқаси б-н уриштириб қўйиб, улар орасида низо чиқариб фойда кўриш илинжида бўладилар. Ширин сўзлар сўзлаб, баъзида ўзини жуда бечораҳол кўрсатиб, бир ой, икки ойдан кейин қайтараман, деб катта маблағларни қарзга олиб, кейин ундан тонадиган одамлар ҳам борки, улар айни иккиюзламачилардир. И.нинг ёмон томони шундаки, бу йўлга кирган одамнинг ундан чиқиб кетиши борган сари қийинлашади. Иккиюзламачи, йўқ нарсани бордай, борни йўқдай кўрсатишга уста. Иккиюзламачи бир маккорона ишни амалга ошириб бошқасига киришади. Айниқса, икки – учта иккиюзламачи бирор нарсада шериклик б-н иш қилсалар, бир-бирларини алдаш борасида ҳаммалари чоҳга тушадилар, бир-бирларининг оёқларидан тортиб жарлик томон қулайдилар. Иккиюзламачининг бадиий адабиёт ва саҳна санъатидаги кўринишлари Шекспирнинг “Отелло” фожеасидаги Яго ролида жуда маҳорат б-н тасвирланган. “Бўҳтоннинг эги йўқ, Макрнинг – чеки йўқ” – деган мақол бор. Мақолдаги “эг” сўзи “яхшилик”, “эзгулик”ни англатади. Яъни, бўҳтоннинг ҳеч яхшилиги йўқ, бўҳтон энг жирканч нарсадир, макрнинг эса чеки – чегараси йўқдир. И. ҳам макр, ҳам бўҳтондан иборат бир феълдир. Яна бир мақолда: “Не хилда яшасанг, шу хилда ўйлайсан” – дейилади. Маккорнинг туриш-турмуши макр экан, унинг хаёли ҳам макр б-н банддир. Иккиюзламачининг қилмишлари барибир фош бўлади, шунда ҳамма ҳалол одамлар ундан нари бўлишга интиладилар. Маккорнинг доимо риёдир иши, //  Фақат ёлғон сўзлар мунофиқ киши. // Бундай одамлардан бўлмасанг узоқ, // Бир куни келади унинг ташвиши.

ИЛЛЮЗИЯ (лот. illysio – хато, адашиш, янглишиш) — тана аъзоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларни нотўғри (ноадекват) идрок қилишдан иборат билиш жараёнининг ҳодисаси. Баъзан  психологияда нотўғри (ноадекват) идрок қилишга олиб келувчи қўзғатувчилар конфигурациясининг (лот. configyratio — ташқи тузилишда ўхшашлик, ўзаро ўхшаш, ёндош жойлашув) ўзи ҳам И. деб аталади.”Адекват” тушунчаси лот. “adaeqyatys”, яъни теппа тенг, мутлақо мос, айнан тўғри демакдир. Ҳоз. даврда кўриш идрокини, кузатишнинг энг самаралиси – бу тасвирларнинг икки ўлчовда ифодаланишидир. И.ларнинг бир туркуми оптик геометрик И.лар бўлиб, улар асосий тасвир б-н уни қуршаб турган фазовий жойлашувида фарқ қилувчи б. шакллар ўртасида ўлчов (мезон) муносабатининг бузилишида намоён бўлади. Тасвирлар ёруғ фонда қора фонга нисбатан қорароқ туюлади, яъни контраст (франц. contraste — кескин қарама-қаршилик) ҳолат маҳсули дейилади. Бошқача сўз б-н айтганда, ёруғлик б-н фон ўртасидаги муносабат ифодасидир. “Фон” тушунчаси франц. “fond” деб аталиб, асос, негиз, таг маъносини билдиради. Аксарият И.лар кўринадиган ҳаракатлар б-н боғлиқдир, чунончи: 1) қоронғуликда ҳаракатсиз ёруғлик манбаида нурларнинг тартибсиз тарқалиши (ёйилиши); 2) фазовий жиҳатдан яқин жойлашган икки ҳаракатсиз стимулнинг тез суръатлар б-н намоён этиб туриши ҳаракат таассуротини вужудга келтиради (стробоскопик ҳаракат); 3) ҳаракатсиз объектни уни қуршаб турган фонга қарама-қарши йўналишга қўйиш ҳаракат туйғусини пайдо қилади (индукцион ҳаракат) кабилар. И.га мисол тариқасида темир йўл ўртасида туриб узунасига идрок қилсак, ҳар иккала чизиқ бора-бора бир-бири б-н қўшилиб ёки кесишиб кетгандай туюлади, ваҳоланки улар ҳеч қачон бир-бири б-н кесишмайдиган параллел чизиқлардир. Қуёшнинг ерга нисбатан муносабати ҳам худди шундай нотўғри идрок қилинади. Сароб ҳодисаси И.нинг яна бир кўринишидир. Идрок ҳодисаси кўрув, эшитув, ҳаракат идроки каби соҳаларга хосдир. Мас., осмондаги самолётнинг, узоқдаги автомобилнинг ҳаракатлари инсон томонидан нотўғри идрок қилиниши туфайли “жойидан қўзғалмаётгандай” туюлади. Аллақандай товушларнинг, шарпаларнинг эшитилиши ҳодисаларини эшитиш И.си дейилади. Психологияда кўриш идроки И.нинг олти тури мавжуд эканлиги таърифлаб берилган. И. шахснинг таъсирларга берилувчанлигига, эътиқодига, мавқеига, ўзини-ўзи баҳолаш тизимига ва руҳий хасталикка учрашига, юзага келган вазиятга боғлиқ. Ижтимоий жойлашув, ассоциация, эҳтиёж, тажриба, эмоциоген омил, трансформация, толиқиш, ахборот И. манбаидир.

ИЛТИФОТ (араб. ўгириш, буриш, лутф кўрсатиш) — кишига қилинган марҳамат, ҳиммат, диққат-эътибор, яхши мун-тга асосланган инсоний фазилатни ифодаловчи т.. И. гўзал инсоний фазилатлардан бири бўлиб, луғатларда кўрсатиб ўтилганидек, кенг ва чуқур маъноларга эгадир. И. кишилик жам-тини безаб, зийнатлаб турувчи, инсонлар ўртасида меҳр ва шафқат туйғуларини пайдо қилувчи, ривожлантирувчи лутфдир. И. юксак мад-т белгиси бўлиб, И.ли одам ҳеч қачон бировга нисбатан беэътибор бўлмайди, ҳаммага бир хилда чиройли муомала қилади, танишга ҳам, бегонага ҳам ҳимматли ва ширинсўздир. И., одамлар орасидаги мун-тлар ва муомалаларнинг ҳиммат, саҳоват, марҳамат б-н амалга оширилишидир, хушмуомалаликдир. Мас., автобусда улуғ ёшдаги, кекса одам ўрта яшар, қўлида боласи бор ёки харид қилиб олган нарсаси бўлган аёлга раҳмдиллик б-н, мулойим равишда ўрнидан туриб жой берса, бу унинг И.идир. У шунчаки жой бермади, у И. қилди, раҳмдилликнинг яхши бир намунасини кўрсатди. Азалдан ўзб. зиёли хонадонларида бир одат бор эди. Хонадонга агар меҳмон келса, уй эгаси – мезбон уни очиқ чеҳра б-н кутиб олиб кўришганларидан кейин ўтирардилар ва яна ўринларидан туриб бир-бирларига қуллуқ қилардилар. Бу гўзал И. эди. Агар дўст, ёр ва ошналар бир-бирларига И.ли, эътиборли бўлсалар, уларни боғлаб турган ришталар янада кучлироқ бўлади; қариндош- уруғлар ҳам шундай. “Навоий асарлари луғати”да лутф сўзига ушбу изоҳлар берилган: “Мулойимлик, раҳмдиллик, яхши муомала, марҳамат; лутфи олий – олий марҳамат, лутф айламак – яхшилик қилмоқ, марҳамат этмоқ”. Ҳазрати Алишер Навоийнинг “Ҳайратул аброр” асарида ушбу мисол келтирилган: “Шоҳ боқиб кўрди чу ношод ани, // Лутф этибон ойлади озод ани”. Лутфи табъ – (зеҳн) ёрқинлиги; лутфи мақол – сўз мулойимлиги; лутфи ъамийм – зўр марҳамат; лутфи муфрид – бениҳоят марҳамат. Ушбу изоҳлардан маълум бўладики, И.нинг энг юқориси “лутфи олий”дир. Олий лутф деганда ўта раҳмдиллик ва марҳамат б-н қилинган яхшиликни тушунмоқ керак. Бундан ташқари, “И.” сўзида хайрихоҳлик маъноси ҳам бор. Хайрихоҳ инсон бировнинг дарди, ташвишига бефарқ қараб турмайди, унга ёрдам беришга ошиқади. Шу б-н бирга, хайрихоҳ инсон бировнинг шодлиги, қувончидан қувонади, шод бўлади. Мулойим сўзлик, чеҳраси очиқлик, самимий табассумлик бўлганлар орасида низо, жанжал эмас, дўстлик ва меҳр каби ришталар мавжуд бўлади. Мумтоз адабиётимизда И. сўзининг муқобилларидан яна бири “карам” сўзидир. Алишер Навоий таъбирича, “карам бир жабрланганнинг қаттиқчилик юкини кўтармоқ ва уни ўша қийинчиликдан қутқармоқдир. Карам бировнинг машаққат тикани оғирлигини кўтармоқ ва у тикан ичидан гулдек очилмоқ ва ўша қилинган ишни қайтиб тилга келтирмаслик, оғизга олмаслик, кишига миннат қилмаслик ва унинг юзига солмасликдир”. Демак, И. сўзи ўз фазилатлари б-н ўзгаларга ибрат бўлгувчи инсонга нисбатан қўлланиб, шундай И.ли шахсни баркамол инсон, маъ-яти юксак одам, деб айтиш мумкин. 

ИМИЖ  (инг. имиж – қиёфа, тасвир) одамлар онгида муайян шахс, ташкилот ёки бошқа ижтимоий объектга нисбатан юзага келувчи, идрок этилаётган объект ҳақидаги ахборотни ўзида мужассамлаштирган ва ижтимоий хулқ-атворга даъват этадиган муайян синтетик образ. И. турлари: Корпоратив И. (компания, фирма, корхона, муассаса, сиёсий партия, жамоат ташкилоти ва ҳоказоларнинг И.) ва индвидуал И. (сиёсатчи, бизнесмен, артист, раҳбар, ижтимоий ҳаракат етакчиси ва шу кабиларнинг И.-и)ни фарқлаш мақсадга мувофиқдир. Бу И.лар мазмуни ва уларни шакллантириш механизмлари ҳар хил бўлади, бироқ улар бир-бири билан узвий боғлиқ. Иккала ҳолда ҳам, яъни ташкилотга нисбатан ҳам, индивид (шахс)га нисбатан ҳам ташқи ва ички И. тўғрисида сўз юритиш мумкин. Ташкилотнинг ташқи И.и – бу уни қуршаган муҳитда, мазкур ташкилотнинг мижозлари, истеъмолчилари, рақиблари, ҳокимият органлари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик онгида шаклланувчи унинг образи, у ҳақдаги тасаввур. Индивиднинг ташқи И.и вербал, визуал, ахлоқий, эстетик ифодалаш ва хулқ-атворнинг ҳар хил шаклларидан таркиб топади, у билан бевосита ёки билвосита алоқага киришувчи одамлар эса бу И.нинг субъекти ҳисобланади. Фаолият турларидан келиб чиқиб, И.нинг турларини фарқлашни назарда тутувчи функционал тасниф; И.ни рўёбга чиқаришнинг турли контекстларидан ўрин оладиган контекстли тасниф; бир-бирига яқин И.ларни таққослашдан иборат қиёсий тасниф. Функционал ёндашув тарафдори Ф.Жевкинз И.нинг қуйидаги турларини таклиф қилади: 1. Кўзгусимон И. – бизнинг ўзимиз ҳақимиздаги тасаввуримизга хос бўлган И. 2. Жорий И. –  четдан ташланган назарга хос бўлган И. 3. Мақбул И.  – шахс нимага интилаётганини акс эттирувчи И. 4. Корпоратив И. – ташкилотнинг айрим бўлинмалари ёки унинг иш натижалари эмас, балки умуман ташкилот И.и 5. Кўп сонли И. – ягона корпорация ўрнида бир қанча мустақил тузилмалар мавжуд бўлган ҳолда юзага келадиган И.  И.га нисбатан контекстли ёндашув у мувофиқлаштирилган, яхлит хусусият касб этиши, рўёбга чиқариш шарт-шароитларини ҳисобга олиши, айрим жиҳатлари эса бир-бирига зид бўлмаслиги лозимлигини англатади. И.нинг тизимлилиги аниқ кўриниб турган бир жиҳатга кўра оммавий онгда тегишли тасаввур уйғотиш имконини беради. Бунда ҳамманинг муҳаббатини қозониш вазифаси қўйилиши шарт эмас. Инглиз олимаси Э.Сэмпсон шахсий И. тўғрисида сўз юритар экан, ташқи ва ички омиллар уйғунлигига қараб И.нинг уч тури: ўз-ўзининг И.и, идрок этилувчи И. ва талаб этилувчи И.ни фарқлайди. Бу тур И.-га нисбатан ҳар хил нуқтаи назардан: ўз «мени» нуқтаи назаридан, бошқа одамлар нуқтаи назаридан, борлиқ нуқтаи назаридан ва хоҳиш-истаклар нуқтаи назаридан ёндашувларни акс эттиради. Ўз-ўзининг И.и ўтмиш тажрибадан келиб чиқади ва ўзига нисбатан ҳурмат, ишончнинг ҳозирги ҳолатини акс эттиради. Идрок этилувчи И. – бу бошқа одамларнинг бизга бўлган муносабатидир. Табиийки, бу нуқтаи назар олдинги нуқтаи назардан фарқ қилиши мумкин. Одамлар бизга амалда қандай муносабатда эканлигини, уларнинг ўзимиз ҳақимиздаги фикрларини биз кўпинча билмаймиз. Талаб этилувчи И. айрим касблар (роллар) муайян И. хусусиятларини талаб қилишини англатади. Айрим ҳолларда бунга кийим тури кўмаклашади. Ҳарбий уст-бош, судья мантияси, подшо тожи – буларнинг барчаси муайян ролларни бажарувчиларга ишора қилувчи И. белгиларидир. Баъзи бир тадқиқотчилар харизматик И.ни мустақил тур сифатида таклиф қиладилар. Харизма, харизмали раҳбар тушунчасини илмий муомалага социология асосчиларидан бири М.Вебер киритган. И.нинг турлари рўйхатига ёпиқ И.ни ҳам киритиш мумкин. У собиқ иттифоқда аксарият давлат раҳбарларига хос эди. Ҳар бир одам бу И.га ўзи учун ишонарли бўлган жиҳатни «юклаши» мумкин эди. Одамлар муайян шахс ҳақида қанча кам ахборотга эга бўлса, бу шахс уларнинг кўз ўнгида шунча салмоқли шакл-шамойил касб этади. Фаолият жабҳаларига, И. шаклланувчи турли ижтимоий контекстга қараб сиёсатдаги И. (ва сиёсатчилар И.и), бизнес И.и, ташкилот И.и, мамлакат И.ини фарқлаш мумкин. Бу И.лар мазмун жиҳатидан ҳам, шаклланиш механизмларига кўра ҳам, намоён бўлиш шаклларига кўра ҳам фарқ қилади. Шундай қилиб, И.-ни шакллантириш оқилона ижтимоий бошқариш тизимига киритилиши мумкин ва лозим, чунки бу ерда фойдаланилмаган бошқарув имкониятларининг кенг қатлами яшириниб ётади. Ўзини, ўз фирмалари ва ташкилотларини контрагентлар ва жамоатчиликка таништириш ишида И.нинг аҳамиятини ҳамма амалий ходимлар ва раҳбарлар тўла англаб етганлари йўқ, уларнинг аксарияти эскича ишлашда давом этмоқдалар ва рақобат курашида мағлубиятга учрамоқдалар. Мухтасар қилиб айтганда, И.-логияда имиж тушунчаси энг муҳим гносеологик муаммо бўлиб, мазкур фаннинг бошқа барча назарий-амалий ва технологик муаммолари айни шу муаммонинг ечимига боғлиқдир.

ИМИЖЕОЛОГИЯ (инг. имиж – қиёфа, тасвир) – 1) бу одамларни ёқимли ва жозибали бўлишга, инсонларга зиё, ёруғлик етказишга ундашдир. 2) У инсоннинг муносиб шахс бўлишга эҳтиёжини ташқи намоён этишга ёрдам беради. 3) ҳар бир фуқаронинг олийжаноб қиёфаси ҳақидаги орзу ва унга эга бўлиш – демократик ва инсоний жамият яратишнинг зарур шартидир. 4) таъсир этиш технологиясидир. Блез Паскаль ёзган эдики, инсонларга таъсир ўтказишнинг икки усули мавжуд: «ишонтириш усули» ва «ёқиш усули». Булардан сўнггиси энг самаралидир – деб таъкидларди ва ушбу усулга яхши эга эмаслигидан афсусланарди. 5) умумтаълим тизимларида ўқитиладиган фандир. И. илмий-амалий фан бўлиб, ўзида психология, менежмент, нотиқлик, аҳлоқ, ишчан этикет каби бир қатор соҳалардаги билимларни синтез қилган ҳолда мужассам этади.  И. фани инсон, ходим, раҳбар, ташкилот, жамоа, фирма, шаҳар, миллат, давлат кабиларнинг мазмун-моҳияти асосида вужудга келган ташқи кўриниши, унинг қиёфаси, салобати ва уларнинг обрўйи, шуҳратга эришишининг тарихий тажрибалари, илмий асослари, шаклларини ўрганади. Имижмейкерлик фаолияти ёрдамида уларнинг шуҳратини, нуфузини ошириш имкониятлари очиб беради. У энг аввало шахс, раҳбар, ижодкор ва ишбилармон одамнинг қиёфаси, нуфузи, обрўйи, фикри, сўзи, ҳаракатлари ва иш фаолиятлари ёрдамида обрў орттириш, ҳурматга сазовор бўлиш, шуҳрат қозониш, инсоннинг энг яхши томонларини очиш ва тарғиб қилишга ва ўз даражасига яраша мавқега эга бўлиш кабиларни тадқиқ этади.  И. инсон, ҳодим, раҳбардаги ёмон иллатларни йўқотиш, сохта обрў орттираётганларни фош қилиш, инсондаги энг ажойиб ижобий хислатларни умумлаштирган ҳолда гўзал ва баркамол, жозибали, кўркам, истарали, ёқимтой, севикли одам бўлишни ўргатади. И. олийжаноблик, фаросатлилик, камтарлик, хушмуомалалик, озодалик каби инсоний фазилатлар, мақсадга мувофиқлик, мантиқийлик, гўзаллик, ахлоқийлик, инсон маданияти, ўгит ва ибрат, устоз ва шогирд анъаналарига таянган ҳолда инсоннинг нуфузини кўтариш, обрўйини ошириш, ҳурматга сазовор қилиш йўлларини очиб беради. И. бевосита ёки атайлиб яратиладиган шахс ёки ижтимоий тизим ҳақидаги визуал таассуротдир. Айнан таассурот, онг фаолиятининг рационал далили сифатидаги баҳо эмас. И., одатда, руҳиятимизнинг энг қуйи қаватларида «жойлашади» – унинг онг ости соҳаларида ёки кундалик онг қатламларида, айнан шунинг учун ҳам у одамлар идроки учун жуда қулай ва улар онгида ҳозиру-нозир. И. бир вақтнинг ўзида инсон руҳиятининг айтиб ўтилган барча соҳаларида намоён бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. И. бирор прагматик мақсадларга эришиш учун психологик восита эмас, балки шахснинг ахлоқий мазмундорлигидир ва у тегишли восита орқали ташқи намойиш этилади. Бу имижеология асосий тушунчаси деб «қиёфа» тушунчасининг тан олинишини асослаб беради. И. миллий маданиятнинг фундаментал анъаналарига асосланади. Ўз имижи сари интилиш, жозибадор, хушмуомала бўлиш инсон, ён атрофдагилар, жамият учун ёқимлидир. Ўзимизга ва бошқаларга ҳам ёқмаслик атрофимизда кўпгина муоммаларга дуч келишимиз мумкин. Ғарбда имиж анчадан бери прагматик характерга эга бўлиб, имижмейкер хизматидан фойдаланмаган сиёсий арбоблар ҳам қолмаган. Ҳар қандай шахс ҳаётда ўз ўрнини топиши учун албатта бундай мутахассисдан фойдаланади. Фарзандлар тарбияси энг асосий муаммолардан биридир. Фарзандларни боғча ёшиданоқ ўз жинсига мойил қилиб, хушмуомалали қилиб тарбияласак, албатта ажойиб ёшларни тарбиялашимиз миллатимизнинг ғурури ҳисобланади. И. педагоглар, тарбиячилар учун асосий манба ҳисобланади. И.нинг ўзига хос хусусияти ва технологияси  шундан иборатки, бунда этика, психология ва бошқа фанлар мажмуа қилиб ўқитилади. И. турли билимлар тизми бўлиб, лойиҳалаш жараёнининг ахборотлашишини таъминлашга ҳамда турли даражадаги характер ва ўзлигини намоён қилиш технологиясини ишлаб чиқишга қаратилган. И. ҳамда бошқа илмий-амалий билимлар туфайли шахс, фирма, сиёсий партиялар ҳамда давлатнинг имижини ташкил қилиш мумкин.  Имижнинг ўзлигини намоён қилиши нафақат шахсга «хизмат қилади», балки унинг ижтимоий муносабатларининг асосий субъектив омили бўлиб боради. Мафтункор инсонлар хушмуомалалик муҳитини ташкил қилади. И. ҳозирги замон одамини тарбиялашнинг муҳим таркибий қисми; турли соҳа мутахассислари касбий маҳоратининг муҳим элементи; касбий фаолиятнинг пиар бўйича мутахассис, стилист, имижмейкер каби турларини фарқлаш учун назарий-услубий асосдир. И.нинг шахсий жозибадорлик технологиясининг энг муҳим вазифаси турли ёшдаги одамларга имиж ҳақида билимлар бериш, уларга бу билимларни ўзлаштиришда ҳамда шахслараро ва ишга доир муносабатларни йўлга қўйишда бу билимлардан моҳирона фойдаланишда кўмаклашишдан иборат. Биз ўз ижобий имижимизни яратишда қанча кўп муваффақиятга эришсак, хулқ-атворимиз кўлами шунча бой бўлади ва биз одамларнинг таассуротларини шунча самаралироқ бошқарамиз, ижтимоий мулоқот турли жабҳаларини тузиш, ўзимизга қизиқиш уйғотиш, ҳурмат-эътибор қозониш билан биз шунча муваффақиятлироқ шуғуллана оламиз.  Одамлар бир-бирига ёқишга ҳаракат қиладиган мулоқот жабҳаларида ҳақоратомуз жанжаллар чиқмайди, бинобарин, уларнинг соғлиғи бузилмайди. Шу сабабли одамларнинг шахсий таровати соғлом турмуш тарзининг муҳим омили сифатида қаралиши мумкин. Инсоннинг ҳаётдаги муваффақиятлари унинг шахсий таровати, жозибадорлиги, бошқа одамларга ёқиш маҳорати билан узвий боғлиқ. Бунга эришишда И. улкан роль ўйнайди. Ҳамонки шундай экан, И.нинг қуйидаги шиорига сўзсиз риоя этайлик: «Токи тирик экансан, одамларга ёқиш учун мавжуд барча имкониятлардан фойдалан».  Буюк мутафаккир Суқрот: «Инсоннинг баркамол ҳаёти – олий санъат», деганида, тўла ҳақ эди. «Баркамол ҳаёт» тушунчаси муҳим элемент сифатида шахснинг муносиб имижини ҳам ўз ичига олади.  И. ҳар бир муайян инсонга хизмат қилиш, ўзига хос, индивидуал хусусиятларини намоён этишга қаратилади. Владимир Даль талқин қилишича «имиж»нинг луғавий маъноси «образ» ва «чеҳра» каби тушунчаларни кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, «образ» — мустаҳкам, турғун, «чеҳра» — бу шахснинг йиғма тавсифи бўлиб, у фақат ташқи кўринишида намоён бўлади. Ишбилармон киши шуни тушуниб олиши керакки, имиж – ўз мақсади эмас. Сочни замонавий турмаклаш, қимматбаҳо либослар кийиш, тарбияли инсон қиёфасида бўлиш – бу ҳали сизнинг имижингиз эмас.  Маълумки, тадбиркор, одамлар орасида кўпроқ қатнашадиган касб эгалари «бошқаларда яхши таъсурот қолидириши» асосий ўринни эгаллайди. Ташқи кўринишидан ташқари, физиологик кўримсиз бўлсада, бошқалар кўпроқ аҳамият берадиган шахснинг миллийлиги асосий мазмун касб этади. Одамлар инсонлардаги кенг феъллилик ҳамда ташкилотчиликни тезда фаҳмлаб олишади. Уларга кенг феъллилик, ташкилотчи инсонлар ёқишади, чунки улар билан бирга фаолият кўрсатиш осонроқдир. Кенг феъллилик, яхши ташкилотчи раҳбарлар кўп нарсалар қилишга улгурушади. Инсонлардаги ташкилотчилик қобилиятларини ўқишда роллар ижро этиш билан, қолганларини эса амалиётда ривожлантириши мумкин.  Янги ўйлаган лойиҳангизни тезда ёзиб қўйинг, сўнг кўриб чиқинг, сиз учун энг биринчи бажарилиши керак бўлганини англаб олинг. Бундай таҳлилий иш сизнинг ташкилотчилик қобилиятларинигизни ривожлантиради ҳамда касбий омадлар олиб келади.  Ишбилармон киши хушмуомалали, суҳбатда очиқ бўлиши, суҳбатдош билан сўзлашганда ўзининг фикрларини айта оладиган бўлиши лозим. Ишбилармон кишининг яна бир асосий сифатларидан бири – эмпатиядир. Бу инсоннинг ички дунёсини ҳис этиш, уни тушуниш, олдиндан бўладиган музокаралар ечимини ҳис этишдир ёки бўлмаса, ўз ҳамсуҳбатингизнинг ҳолатини билиб, мавзуни ўзгартиришингиз мумкин ёки танаффус эълон қиласиз. Кўп жамоадагилар профессионаллик даражасининг юқори эканлигини баҳолашади. Наполеон шундай деган эди: «Нутқини ушлай олмаган раҳбар бўла олмайдилар».  Раҳбар — бошқарувчилик юз тузилиши, аудитория олдида ҳамкор бўлсин ёки қўл остидаги ишчи бўлсин сўзлашни билиши зарур.

Иммунитет (лот. immunillare – бирон нарсадан халос бўлиш, қутулиш) — организмнинг доимий ички барқарорлигини сақлаши, ўзини турли хусусиятларга эга ташқи таъсирлардан, хусусан инфекциялар кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуаси. Инсон ўзининг бутун ҳаёти давомида ташқи таъсирга акс жавоб сифатида орттирган билим ва малакалари асосида И. тизимини ўзида шакллантиради. Охирги пайтларда мамлакатимизда инсон ички оламига нисбатан ҳам И. атамасини ишлатиш одат тусига кирди. Бунда инсон онги ва тафаккури, унинг билим савияси б-н боғлиқ ҳолда И. тизимининг асосий қисмлари сифатида  қуйидагилар ажратиб кўрсатилмоқда: 1) воқеликни тўғри ва тўлиқ акс эттирувчи, инсон маънавиятининг бойишига ва жамият тараққиётига хизмат қилувчи билимлар; 2) шундай билимлар замирида шаклланадиган ва мафкуравий тажовузлар қаршисида мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилувчи қадриятлар тизими; 3) Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги аниқ мўлжал ва мақсадлар. Мафкуравий И. тизими маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун шахсни тарбиялашда, ҳар қандай реакцион, бузғунчи характердаги ғоявий тажовузларга, маънавий таҳдидларга  бардош бера оладиган ёшларни тарбиялашда қўл келади.

ИМОН (араб. ишонч) – 1) Худога бўлган ишонч, эътиқод; кўнгилда ишониш ва тилда иқрор қилиш; 2) умуман, ишонч. Мураккаб тафаккур тарзи ва кучли хотирага эга инсон онги ва руҳиятига хос ҳодиса. Муайян фикр, олий ғоянинг ҳақиқатлигига комил ишончдан иборат шахсдаги алоҳида руҳий ҳолат. И. инсон онги ва руҳиятига сингган, ундан мустаҳкам ўрин олган ғоя ва дунёқараш сифатида қудратли ҳаракатлантирувчи куч, инсон иродасини мустаҳкамлаш воситасидир. И. оламни, ундан одам ўз ўрни ва мақомини билиш, жам-тлашган одам – инсон сифатида намоён бўла олишининг зарур шартидир. И. туфайли одам руҳи эзгуликни қарор топтириш томон йўналиш олиб, ижт-й-сиёсий ҳаётнинг  инсонийлашувида муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, ҳар қандай ғоя, дунёқараш инсон И. ва эътиқоди  (ихлоси)  ҳамда одамлар уюшмалари (давлати, сиёсий партиялари, жамоалари ва б.) маслагига айлангандагина  ҳаракатлантирувчи моддий ва руҳий куч сифатида намоён бўлади.  И. марказида муайян дунёқараш, оламга, одамга ва уларнинг турли уюшмаларига мун-т белгилаш ётса-да, аммо, умуминсоний  ахлоқий қадриятлар – сўз б-н иш (амал) бирлиги, инсоф, диёнат, ҳалол-поклик, виждонлилик, садоқат, муҳаббат, тил ва дил бирлиги, ватанпарварлик, ш-дек, оила, жам-т, халқ ва бутун инсоният олдидаги бурчни англаш каби фазилатлар И.лилик шартлари ҳисобланади. Ишонч б-н И. т.лари одатий (кундалик) онгда кўпинча бир маънода қўлланилади. Наз-й онгда улар ўртасидаги яқинликдан ташқари тафовут борлиги эътиборга олинади. Ишонч  одамлар ва уларнинг уюшмалари ўртасидаги ахлоқий-руҳий ҳолат сифатида ўзаро мун-тлар инсоний тус олишига хизмат қилади. Ишонч муҳити  қарор топган жойда кўп муаммолар осонроқ, беозорроқ ҳал бўлади, одамларнинг  кўп вақти ва қуввати беҳуда сарфланмайди. Ишончсизлик ва шубҳаланиш муҳитида инсон шахс сифатида шаклланиши қийинлашади. И. ишончга нисбатан чуқур фал-й мазмунга эга. У дунёқараш б-н узвий боғлиқ бўлгани сабабли, алоҳида нодир руҳий ҳолат сифатида намоён бўлади. Бунингсиз И. юзаки, сохта, ўткинчи бўлиши мумкин. Ҳоз. даврда ҳар бир мам-тда ва бутун дунёда диний дунёқараш б-н бирга илмий-фал-й дунёқараш ҳам мавжуддир. Айрим одамларда диний онг устувор бўлиб, уларда И. диний ақидалар ҳақлигига ишонч асосида шаклланган, баъзи кишиларда эса илмий ҳақиқатларга ишонч устувор бўлгани сабабли, уларда И. фал-й дунёқараш негизида намоён бўлади. Кишилар ўзи ҳақиқат деб билган, эътиқод қўйган дин орқали шу дунёда ўзидан яхши ном қолдириш ва нариги дунёда жаннат ҳузур-ҳаловатларига эришиш мақсадида И. эгаси бўла олишига, буни турли ибодатлар, расм-русумлар, урф-о. ва маросимлар йўли б-н ишонтиришга ҳаракат қиладилар. Ш.у. ҳам одатий онгда фақат диндор одамгина И.ли бўла олади, деган ғоя муқимлашиб қолган. Таниқли исломшунос Анри Мец мусулмон илоҳиётида И. т.си бошқа бир қатор т.лар б-н қўшиб изоҳланишига эътиборни қаратади. Унинг тадқиқотидан маълум бўлишича, ислом  илоҳиётчилари узоқ тортишувлардан кейин И. уч унсурдан ташкил топиши тўғрисидаги умумий хулосага келганлар. Бунга кўра: а) ички ҳис-туйғу б-н Аллоҳнинг ягоналигига комил ишонч, эътиқод; б) сўзда истиғфор (иқрор) қилмоқ; в) эзгу ишлар б-н қалб ва сўз амрини исботламоқ (амал). Демак, мусулмончиликда И. ишонч (эътиқод), иқрорлик ва амалдан иборат алоҳида руҳий  ҳолатдир. Қуръони  каримда И.ли инсонларнинг  белгилари қуйидагича тавсифланади: улар мўмин, юввош, итоаткор, қуруқсўзликдан қочувчи, поклик, ҳалолликка интилувчи, ўз ваъдалари, шартномаларига риоя этувчи, ибодатига амал қилувчи ва ш.у. жаннат ворислари бўлган кишилардир. Илмий ва илмий-оммабоп адабиётларда И. т.си б-н “эътиқод” т.сини айнанлаштириш учрайди, ҳатто эътиқодни И.дан устун қўйиш ҳоллари ҳам учрайди. Аслида эътиқод одам онги, аҳволи, руҳияти б-н боғланиб кетадиган, оламдаги нарса, ҳодиса, жараёнларга алоҳида мун-тни қарор топтирадиган маън-й-руҳий ҳолатдир. Муайян ғоя, дунёқарашга ҳис-ҳаяжонли ёндашув маъносида эътиқод И.га яқин туради, ш.у. ҳам баъзан эътиқодни И. т.сининг синоними ёки уни тўлдирувчи т. маъносида ҳам қўллайдилар. Собиқ иттифоқ фал.сида И. т.си тадқиқ этилмас эди. Ҳозирча бизнинг замонавий фал.да ҳам у алоҳида тадқиқот объекти бўлгани йўқ, уни ўрганиш, таҳлил этиш ниҳоятда муҳим. Қисқача айтганда, уч нарсанинг бутунлигидан И. ҳосил бўлади: эътиқод, иқрор ва амал. Эьтиқод — динга ичдан чуқур ишониш; иқрор — сўзда буни тан олиш; амал — яхши ишлар б-н исботлаш. Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида ушбу сатрларни ўқиймиз: “Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. Ҳар кимда бу икки йўқ — иймон йўқ ва ҳар кимда иймон йўқ— андин одамийлиқ келмак имкони йўқ”. Яъни И.сиз — одам эмас. Тилимизда И. сўзи кенг қўлланилади, жуда кучли ва ўткир т.ларни билдиради. Халқимизда “И.сиз” дейишдан ортиқ ҳақорат бўлмаса керак. Бу ҳақорат замирида ишонч-эътиқоди йўқ, худодан, диндан қайтган маъноларидан ташқари виждонсиз, ярамас, разил, диёнатсиз т.лари ҳам ифодаланади. Инсон эътиқодсиз, фикрлашсиз яшолмайди. Шахснинг эътиқоди масаласи муҳим муаммолардан бўлиб, унинг шаклланиши моҳиятан ижт-й омилларга бевосита боғлиқ, деб қаралади. Бу масалага эътиборнинг ортиб бораётганининг боиси шундаки, шахсдаги мафкуравий иммунитетнинг шаклланишида ундаги И.-эътиқод муҳим аҳамиятга эгадир. Агар биз ёшларимизда болаликдан бошлаб соғлом эътиқод ва юксак дунёқарашни шакллантира олсак, улар маъ-яти бой, мустақил фикрли ва олижаноб шахслар бўлиб камолга етади. Шу маънода, шахс И.-эътиқоди ундаги шундай барқарор ва теран фикр, тасаввурлар, билимлар мажмуики, мафкуравий дунёқараш ҳамда миллий ғоя аслида ана шундай эътиқодлар асосида шаклланади. Бу борада барчамиз учун Президентимизнинг қуйидаги фикрлари дастуруламал бўлиши лозим: “Мен имони бақувват одам деганда, аввало, виждонли, ҳалол билан ҳаромнинг фарқига борадиган, бировнинг ҳақидан ҳазар қиладиган, бировга ноҳақ озор бермайдиган инсонларни кўз олдимга келтираман”.

ИМПЕРАТИВ АХЛОҚ (лот. imperativus — фармон) – ахлоқшуснолик тарихида муайян из қолдирган немис файласуфи И.Кант қарашларида ахлоқий қонунни тавсифловчи асосий т.. Кант гносеологияда бўлгани каби ўз фал.сида  инсон фаолияти ва турли қилмишларини асословчи умумий ва зарурий қонунларни топишга ҳаракат қилган. Кант фикрича, И.а. мутлақ, умумий, барча учун аҳамиятли бўлиши шарт, яъни қонун шаклига эга бўлиши керак. Фақат И.а. тамойилларига ва қоидаларига мос келадиган хулқ-атворгина ахлоқийдир. У “aprior” характерга эга синтетик ҳуқуқ бўлиб, унинг асосий қонунига кўра, шундай максимал (яъни, хулқ-атворнинг субъектив тамойили) асосда ҳаракат қилиш керакки, у ўз навбатида, барча учун умумий қонун бўлиб қолсин. Бу ерда ҳуқуқий қонун эмас, барча инсонлар учун бажарилиши шарт бўлган муайян ахлоқий қоидаларнинг умумий асоси назарда тутилади. И.а.нинг асосий мазмуни қуйидагича:  1) муайян шахс шундай шароит ва хоҳишга мос келадиган иш қилиш имконияти ва мажбуриятига эгаки, ҳар бир инсон хоҳлаган бошқа инсонга нисбатан шу ишни қилиши мумкин бўлсин; 2) муайян шахс бошқа кишиларга шундай ҳуқуқни бериш имкониятига эга бўлиши мумкин ва уни беришига лозим ҳамда шу ҳуқуқларни амалга оширишга ёрдам бўлиши керак; 3) ҳар бир шахс шундай интилишларга мос келмайдиган ҳаракатлардан сақланиши ва унга йўл қўймаслиги керак. Умуман олганда, Кант назаридаги И.а.нинг мазмуни Конфуций ва Гоббснинг “Ўзингга раво кўрмаган нарсаларни бировга қилма”, Локкнинг “Бошқаларга ўзингга раво кўрган нарсани қил!”, деган қоидаларига ўхшаб кетади. Аслида бундай фикр ва хулосалар бошқа халқлар, даврлар ва мутафаккирлар таълимотларида ҳам учрайди.

Империя (лот. imperium – ҳокимият, ҳукмронлик) — 1) монархияга асосланган давлат бўлиб, унинг тепасида император туради; 2) мустамлака ва қарам мамлакатлар халқлари устидан ўз ҳукмронлигини куч б-н ўрнатган ва бу ҳукмронликни қаттиқ зулм ва эксплуатация тизими ёрдамида ушлаб турган мустамлакачи давлат. Айрим йирик монархия давлатлари ўрта асрларда И. деб аталган. Россияда Пётр I давридан (1721) Шўролар диктатураси ўрнатилганига қадар (1917), Францияда Наполеон I ва Наполеон II даврида, Германияда 1871 йилдан то 1818 йилдаги давлат тўнтаришига қадар И.лар ҳукмронлик қилган. Шунингдек, мустамлакалари бўлган йирик давлатлар, мас., Буюк Британия доминион ва мустамлакалари б-н бирга Британия И.сини ташкил этган.

ИМПЕРИЯЧА ТАФАККУР — чор империяси даврида Россиянинг атроф ва чекка ўлкаларида истиқомат қилиб турган халқларга нисбатан расмий маъмурият ва ҳукмрон миллатнинг имтиёзли қатламлари томонидан амалга оширилган манманлик, калондимоғлик муносабати бўлиб, бу муносабат шўро йилларида ва ундан кейин ҳам давом эттирилган. Империяча тафаккур Марказлашган Рус давлати мустаҳкамланиб, кенгайиб бориши жараёнида юзага келган бўлиб, у катта давлатнинг ҳамда катта миллатнинг босиб олинган ва забт этилган халқлар ҳамда элатлар устидан ҳукмронлигининг мафкуравий ифодаси ҳисобланади. Миллий тафаккурнинг мазкур шакли жамият онгига сингиб, маълум даражада, худди табиийдек бир нарсага айланишига Россиянинг бу халқлар устидан деярли тўрт юз йилдан ортиқ ҳукмронлиги, уларга нисбатан баъзида шафқатсиз, баъзида эса маккорона олиб борган сиёсати сабаб бўлди. Шўро йилларида бу борадаги вазият тубдан ўзгармади. Чоризмнинг «бир бутун, яхлит ҳамда бўлинмас Россия» сиёсати моҳиятан давом эттирилиб, бундай сиёсатни янги поғонага кўтарадиган ғоя ўртага ташланди. Собиқ иттифоқда юздан ортиқ миллат ва элатлар ўрнига янги тарихий бирлик — “совет халқи”нинг тикланиши ҳақидаги сохта назария давлат сиёсати  даражасига кўтарилган эди. Бундай сиёсат натижасида миллатлар ва элатларнинг манфаатларига, айниқса, тенг ҳуқуқлилигига қўпол равишда зарар етказилди. 1935-1985 йиллар орасида  собиқ иттифоқда мактабларда миллий тилларда ўқитиш 105 тадан 39 тага тушиб қолди, миллий тилларнинг мавқеи қардош республикалар миқёсида пасайиб борди. Иттифоқ республикалари амалда кўп миллатли улкан давлатнинг  оддий маъмурий қисмларига айланиб қолди. Улкан мамлакатда китоблар, журнал ва газеталар, ҳаттоки уларнинг адади фақат Марказнинг рухсати билан ва назорати остида амалга оширилар эди. Бундай вазият Шўролар иттифоқи тенг ҳуқуқли миллатлар ва элатлар “оиласи” эмас, балки зўравонлик ва мажбурийлик асосида юзага келтирилган сунъий уюшма эканлигини бутун дунёга намойиш қилди. Бу эса собиқ иттифоқнинг  ўз-ўзидан, ичдан чириб, барбод бўлиши ҳамда парчаланиб кетишининг сабабларидан бири бўлди.

ИНДИВИДУАЛИЗМ (лот. individium — бўлинмас) — инсон шахсий ҳаётининг алоҳидалилиги, шахс ҳуқуқларининг мутлақлиги  ва ягоналигини ифодаловчи фал-й-ахлоқий тамойил. И.нинг наз-й талқини негизида шахснинг жам-тдаги ягоналиги ва унинг ҳуқуқларини мутлақлаштириш ётади. Аксарият ҳолларда, И.  инсон табиатининг ўзида яширинган, деб ҳисобланади. И.нинг моҳиятини асослашга қаратилган қарашлар шахсни жамоага қарама-қарши қўйиш, шахсий манфаатларни жам-т манфаатларидан устун қўйишни ифодаловчи тамойил сифатида қадимдаёқ шаклланган. Бироқ антик даврдаёқ айрим файласуфлар шахсий манфаат ва жам-т манфаат-эҳтиёжлари ўртасида кескин зиддият вужудга келиши мумкинлигига эътибор қаратган. Бу зиддият турли фал-й оқим ва мактаблар вакиллари томонидан ўзига хос тарзда ҳал этилган. Мас., Афлотун ва унинг мактабига мансуб файласуфлар шахс манфаатлари жам-т манфаатларига тўлиқ бўйсундирилиши зарурлигини асослашга интилган. Киниклар эса, аксинча, ижт-й ҳаёт қадриятларини бутунлай инкор этиб, шахс манфаатлари, унинг эркинлигининг устуворлигини ёқлаб келган. Мазкур таълимотни юнон файласуфи Антисфен яратган бўлса-да, фал-й адабиётда унинг шогирди, кинизм оқимининг ёрқин вакили — ғайриодатий хатти-ҳаракати ва юриш-туриши б-н шуҳрат қозонган Диоген кўпроқ тилга олинади. У бой-бадавлат оилага мансуб бўлишига қарамай, тиланчилик б-н кун кечирган ва бочка ичида яшаган. Унинг қарашлари ўта бирёқламалиги б-н ажралиб турган. Диогеннинг фикрича, инсон эркинлиги чек-чегарасиз бўлиши, давлат ҳам, оила-никоҳ мун-тлари ҳам, ахлоқий қадриятлар ҳам унга тўсқинлик қилмаслиги керак. Бундай ёндашув жам-т маън-й-ахлоқий асосларини емириб, ёвуз, бузғунчи куч сифатида намоён бўлади. (Бугун айрим Ғарб мам-тларида индивидуал ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида қип-яланғоч ҳолда намойишга чиққан ёш-яланглар, бир жинсли никоҳларни қонунлаштириш талаб этилаётгани киниклар таълимоти ҳамон “барҳаёт” эканидан далолат беради.)  Ушбу мактаб вакилларидан Антисфен, Синоплик Диоген, Кратетнинг фикрича, моҳиятан сохта бўлган ижт-й алоқалар, мад-й кўникмаларнинг барчасига барҳам бериш зарур. Индивид маънан фақат ўзигагина таяниши мумкин. Анъанавий ватанпарварлик ахлоқига зид равишда ўзларини “дунё фуқаролари” — космополитлар деб эълон қилган киниклар ҳар қандай жам-тда ўз билганларича, ўз қонунлари б-н яшамоқ ғоясини илгари суриб, ҳар қандай ахлоқий чегараларни инкор этган. Уйғониш даврида И. концепция сифатида шаклланди. Маърифатпарварлар (Гоббс, Гельвеций, Гольбах) эса, И.ни  инсон фаоллиги, айниқса, тадбиркорлик фаолиятининг универсал ўлчови сифатида эътироф этади. Уларнинг фикрича, ҳатто яхшилик қилиш замирида ҳам  ўз манфаатларини тўғри англаш ёки “оқилона худбинлик” (Гольбах) туйғуси ётади. Кант инсон табиатига хос бўлган худбинликни “ўта кетган бадбахтлик” деб ҳисоблаб, ўз фойдаси, манфаати,  мақсадларини кўзлайдиганларни “ахлоқий эгоист” деб  атаган. Шопенгауэр  ҳар бир инсоннинг ўзига хос яшаши учун иродаси ундаги И.нинг асоси деб ҳисоблаган.  Ш-дек, И. Штирнер ва Ницше, Сартр, Бергсон ва  Ясперс қарашларида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топган. Ҳоз. даврда глобаллашув жараёни жадал ривожланаётган, кишилар дунёқарашини бошқариш, улар онги ва қалбига муайян  андозаларни сингдириш йўлидаги уринишлар тобора авж олаётган ва кенг миқёс касб этаётган бир пайтда Ғарб мам-тларида И. нигилизм, скептицизм, цинизм, волюнтаризм, анархизм, эгоизм, авторитаризм каби  кескин кўринишларда намоён бўлмоқда. Юртбошимиз таъкидлагани каби,  Ғарбча индивидуализм Шарқ кишисига ёт. Жамоа тартибида яшаш бизга мос. Маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам шунда. Чунки маҳаллада кимнинг қандайлиги, ўз кунини ҳалол ёки қинғир йўллар билан кўраётгани кундай аёндир. Мен Ғарб фалсафасида ҳам барча муаммолар ечилган, демоқчи эмасман. Биз кўп масалаларда Ғарб файласуфларининг фикрлари билан, айниқса, индивидуализм, эгоизм қарашларини илоҳийлаштириш билан келишмаслигимиз мумкин. Лекин уларни ҳисобга олишимиз, кераклисини эътироф, кераксизини инкор этишимиз зарур. (И.А.Каримов. “Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир”.) 

ИНКВИЗИЦИЯ  (лот. inquizitio — текширув, қидирув) — католик черковининг эркин фикрли шахсларга, папа ҳокимиятининг ғоявий душманларига қарши курашиш мақсадида XIII а.да тузилган махсус суд муассасаси. Дастлаб бевосита Рим папаси тасарруфида бўлган, 1231 йилдан эътиборан доминиканлар орденига топширилган. У христианликнинг софлигини сақлаш ғоясини мутлақлаштирган, шу сабабли ақидапарастликка йўл қўйган.  И. инсониятнинг ғоявий эркинлигига қарши қатор жиноятларни содир этган ва шу маънода у жамият маънавий тушкунлигининг ифодаси деб эътироф этилган. Кўплаб олим, ёзувчи ва зиёлилар мавжуд сиёсий тизим ва черков доктринасининг ғоявий мухолифлари сифатида И. қурбони бўлган. Мас., 1600 йилда. Ж. Бруно, 1619 йилда. Л. Ванини ўтда куйдирилган. Инквизиторлар сўроқ пайтида оғир жазо ва қийноқларни қўллаган. Бу даврда жосуслик, айғоқчилик, иғвогарлик, сотқинлик ниҳоятда авж олган. Жазога тортилганларнинг мол-мулки черковнинг хусусий мулкига айлантирилгани учун ҳам, И. черковга катта даромад келтириб турган. И. Ғарбий Европанинг жуда кўп мамлакатларига, кейинчалик Америкага ёйилган. 1480 йили Испанияда алоҳида И. суд маҳкамаси таъсис этилган. Олий инквизитор Торквемада 18 йиллик хизмати даврида 10220 кишини гулханда куйдиртирганлиги ҳақидаги тарихий маълумотлар бор. Унинг жиноятидан 114000 оила зарар кўрган. И. ғоявий-сиёсий тизим сифатида XIХ а. бошларигача фаолият кўрсатган. И. судлари фаолияти 1835 йилда Папанинг буйруғи б-н тўхтатилган. И.нинг айрим диний ва сиёсий функциялари муқаддас конгрегация зиммасига ўтказилган. У Ватиканда 1965 йилгача Муқаддас диний канцелярия конгрегацияси номидан иш юритиб, черков фаолиятидан норози ғоявий мухолифларни католик черковидан чиқариб юборган. 1965 йилда у Диний таълимот конгрегацияси номи б-н қайта ташкил қилинган.

ИНСОН (араб. унутмоқ) – оламда мавжуд бўлган бошқа биологик мавжудотлардан ажралиб турувчи муҳим хус-ятларига, яъни ақл, маъ-ят, мад-т, ахлоқ, тафаккур, тил ва б.  жиҳатларга эга бўлган ижт-й вужуд, одам зотини англатувчи т.. “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида таъкидлангани каби,  бир сўз билан айтганда, инсон ўз тимсолида ҳам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноёб хилқат, Яратганнинг буюк ва сирли мўъжизасидир. Шунинг учун ҳам унинг ички дунёси, унга ато этилган фазилат ва хислатларни охиригача англаш, тушунишнинг ўзи ўта мураккаб бир масала. Мана шундай қараш ва фикрларни умумлаштириб, инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади. Қачонки ана шу икки муҳим омил ўзаро уйғунлашса, том маънодаги қўш қанотга айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият ҳаётида ўсиш-ўзгариш, юксалиш  жараёнлари содир бўлади. Айниқса, тил инсоннинг аждодлари ва авлодлари орасидаги ворисийлик, алоқадорлик вазифасини бажаради. И. наслига хос барча генетик хус-ятлар, ахлоқий нормалар, унинг фаолиятини бошқарувчи хислатлар  аждодлардан авлодларга узатилади. Бошқа тирик мавжудотлардан И.нинг туб сифатий фарқини ифодаловчи хус-ятлардан яна бири унинг ўз амалий фаолиятини тартибга сола билишидир. Бу ҳолат И.нинг инсонийлигини белгиловчи энг муҳим хус-ят, мад-т эканлигини ифодалайди. Ш-дек, И.нинг ўз турмуши учун зарур бўлган моддий ва маън-й бойликларни ишлаб чиқариш малакасига эгалиги ҳам ана шундай хус-ятлардан бири ҳисобланади. И. ҳаётида меҳнат асосий ўрин тутади. Меҳнат туфайли И. ўзи яшаётган табиий муҳитни ўзгартиради, моддий ва маън-й бойликлар яратади, ўз-ўзини такомиллаштиради. И. организмининг соф физиологик функциялари, қўл ва оёқларнинг, бош ва бармоқларнинг, тоғайлар, пайлар, суяк ва мускулларнинг тараққий этиши ҳам бевосита жисмоний меҳнат ва ақлий фаолият б-н боғлиқдир. Бундан ташқари, меҳнат И.нинг нафақат жисмоний, балки маън-й, мад-й тар-ёти учун ҳам асосий шарт-шароит бўлиб хизмат қилади. Меҳнат туфайли, И. табиатга таъсир этади, бунинг учун эса меҳнат қуроллари ясаб, ушбу қуролларни узлуксиз такомиллаштириб боради. Оилавий мун-тлар ва маън-й-ахлоқий нормалар И.ни ҳайвондан фарқ қилувчи энг муҳим хус-ятлардан биридир. Оила ва маъ-ят одамнинг ижт-й-тарихий мавжудот бўлиб шаклланганидан далолат берарди. Бугунги кунда файласуфлар И. учта чамбарчас боғлиқ ягона вужуд  – тана, руҳият ва маъ-ятнинг мажмуи сифатида таърифламоқдалар. И.нинг биологик ҳолати деганда унинг танасида содир бўладиган морфофизиологик, генетик, миясида рўй берадиган электро-химик ўзгаришлар, унинг ёши, ирқи ва жинсини ифодаловчи жиҳатлар тушунилади. И.нинг руҳий ҳолати ҳақида фикр юритганда унинг ҳис-туйғулари, кайфияти, кечинмалари, иродаси, темпераменти англанади. И.нинг маъ-яти жам-тда мавжуд бўлган шарт-шароитлар ва омиллар натижасида шаклланган фазилатлар, хислатлар, қобилиятлар, билим, кўникма ва  малакалар йиғиндисидир. Бу И.нинг мураккаб, бир бутун биосоциал жонзот эканлигидан далолат беради. И. т.сининг фал-й талқинлари антик давр фал-й таълимотларида, мас. “Авесто”да  И. умумдунёвий космик оламнинг ақлли вужуди б-н бир хиллиги асосланади. Мас., Демокрит таълимотида  И. “кичик олам”, микрокосм, софист Протагор фикрича, “барча нарсаларнинг мезони” сифатида талқин этилади. Платон ва Аристотель назарида, И. мазмун-моҳияти бир-биридан тубдан фарқ қиладиган икки асос: руҳ ва жисм бирлигида намоён бўлади. Шарқ ва Ғарб Уйғониш даврида ал-Бухорий, ат-Термизий, ал-Беруний, Навоий ва б.нинг қарашларида И.нинг мазмун-моҳиятига янгича қараш ва ёндашувлар вужудга келади. Бу даврда илгари сурилган инсонпарварлик концепцияларида И.нинг ўзига хос маън-й олами, комиллиги ва ижодий имкониятларининг чексизлиги етакчи ўрин тутади. Мас., Пико делла Ми­рандола «Инсон фазилатлари ҳақидаги нутқлар» асарида  И.ни мустақил рив-ш, ўз воқелигини эркин шакллантиришга қодир бўлган яккаю ягона мавжудот,  Р.Декарт тафаккур — И. мавжудлигидан далолат берувчи ягона омил, дея фикр юритган. И.Кант назарида, “И. ўзи нима?” деган савол ҳал қилувчи бош масалага айланиши керак. Бу ўринда файласуфнинг И. масаласига ёндошуви  Суқротнинг “Табиат нима? ” эмас, “И. нима?” деган саволга жавоб излаш кераклиги ҳақидаги фикрларига муштаракдек кўринади. Маълум даражада бундай ёндашув ХVII-XVIII а. немис фал.сидаги эмпиризм ва романтизм йўналишлари вакиллари (Гёте, Гердер, Шиллер, Фихте) томонидан қайта тикланади ва ривожлантирилади. Гёте ва Гердер И. масаласига пантеизм анъанаси руҳида ёндашиб, уни табиатнинг ажралмас қисми, руҳий хус-ятлари, инстинкт ва ҳаётий кучларининг яхлитлигида тасаввур этади. И.нинг тарихийлиги масаласи мантиқий жиҳатдан мукаммал ишлаб чиқилган Гегель фал.сида И. фаолиятига «дунёвий онг» объективлашувининг олий босқичи сифатида қаралади. И. масаласига рационалистик концепцияларга қарши бўлган XVIII-XIX а. иррационалистик оқимларида асосий эътибор И.нинг тафаккурдан ташқаридаги хус-ятлари: ҳиссиётлари (Гаман, Якоби), иродаси (Шопенгауэр), интуитив ҳис этиш қобилияти (Баадер), ҳаётий куч, майл ва интилишлари (ҳаёт фал.сининг натуралистик биологик йўналиши), мавжудлик омилига (Кьеркегор) қаратилади. Мас., Ницше И.нинг биологик мавжудот сифатида ҳайвонот олами б-н бирлигини таъкидлаб, унинг мазмун-моҳияти онг ва тафаккур б-н эмас, ҳаётий куч ва майлларининг ўйини б-н белгиланишини уқтиради. ХХ а.да И. масаласи персонализм, айниқса, экзи­стенциализм йўналиши вакилларининг (Хайдеггер, Кьеркегор, Сартр, Мерло Понти) тадқиқот мавзуига айланди. Экзистенциализм фал.сида И. эркинлиги юксак омил даражасига кўтарилган бўлса-да, сирасини айтганда, у маън-й негизга асосланмагани сабабли, ахлоқсизлик, маишатпарастлик, ғайритабиий шафқатсизлик майлларининг кучайишига тўсқинлик қила олмади. Афсуски,  Ғарбдаги замонавий фал-й тадқиқотларда ҳам И. масаласига асосан техник-технологик н.назардан ёндошилаётгани, И.нинг мад-й даражаси, маън-й-ахлоқий такомилига хизмат қиладиган омиллар таҳлилига етарлича эътибор қаратилмаётгани  инсонпарварлик ғояларига зид оқимлар ва қарашлар, ахлоқсизлик майллари намоён бўлишига олиб келмоқда. Бугунги кунда Ўзнда И. т.сининг мазмун-моҳиятини англаш ва бу масалага замонавий  ёндашув зарурлиги Президент Ислом Каримовнинг асарларида, айниқса, “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилинган. Мам-тимизда И. жам-тнинг энг олий қадрияти сифатида қаралади, бу борада барча ислоҳот ва ўзгаришлар И., унинг манфаатларини, маън-й камолотини таъминлаши лозимлиги тўғрисидаги тамойилга амал қилинади. 

ИНСОН ГЎЗАЛЛИГИ – инсоннинг зоҳирий ва ботиний кўркамлиги, ўрташқи кўриниши ва ички дунёси, маъ-яти ўртасидаги уйғунлик асосида намоён бўлган фазилатлар ифодаси. И.г.ни одатда,  одоб, хулқ ва  ахлоқ каби т.лар орқали тавсифлаш анъанага айланган. Тафаккур тарихида И.г. жисм (тана) ва руҳ уйғунлигининг зарурий шарти сифатида изоҳланиб, мушбу ёндашув асосини ташқи кўриниш б-н ахлоқий фазилатлар ўртасидаги ҳамоҳанглик ташкил этади. Инсон пайдо бўлгандан буён унинг моҳияти, камолоти, гўзаллиги, ҳаёт тарзи хусусидаги баҳслар якунланмаган. Инсоннинг жисмоний жи­ҳатдан биологик тадрижийлиги поёнига етган бўлса-да, а.лар да­вомида у ўз «мен»и ва уларни юзага чиқариш йўлида зарур бўлган муҳитни яратиш учун олиб борган ишлари давом этмоқда. И.г. ҳақидаги фикрларнинг хилма-хил бўлишига муайян сабаблар бор. Инсон ўзида жисмоний ва маън-й оламнинг хус-ятларини уйғунлаштира оладиган мавжудот. У маън-й қадриятларга мун-т билдирар экан, моддий тўкисликни ҳам ўзлаштиришга бефарқ бўлмайди. Бу унинг бошқа мавжудотлардан фарқ қилувчи сифатларидан биридир. И.г. нисбий характерга эга. Чунки, гўзалликнинг инсон қиёфасидаги кўринишида ягона, мутлақ ва тугал “намуна” мавжуд эмас. У миллат, вақт, замон, ҳудуд, минтақа, географик муҳит ва б. омилларга боғлиқ тарзда намоён бўлади.  И.г. ҳақидаги қарашлар вақт ўтиши б-н ўзгариб боради: гўзаллик идеали ана шу ўзга­ришларнинг бирламчи сабабидир. Маълумки, инсоннинг амалий хатти-ҳаракати, ахлоқийлиги ҳамда нафосатга мун-ти унинг тафаккурига, ботиний туйғуларига ва қалб кечин­маларига боғлиқ. Бу кечинмалар шахснинг хатти-ҳаракатлари ва фаолиятидаги ижобий жиҳатларига қараб – фазилатлар, ёмон қилмишларига қараб – иллатлар, деб аталади. Шунга кўра, И.г.  юксак маън-й сифатлар б-н қиёсланадики, усиз И.г.ни тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки, маъ-ят, аввало, ижт-й-маън-й ҳодиса сифатида инсон камолотида муҳим аҳамиятга эга. И.г.ни юксак ахлоқий сифатлар ва фазилатлар орқали изоҳланади. Муҳаббат ана шу т.ларнинг ибтидосидир. И.г.нинг такомиллашувида эзгулик т.си алоҳида аҳамиятга эга. Эзгулик — ижт-й хус-ят касб этувчи фазилат бўлиб, юксак маън-й тамо­йиллар даражасини белгилайдиган ҳамда моҳиятан абадий ижо­бийликка дахлдор бўлган ҳодисадир. Ш-дек, идеал  ҳам И.г.ни баҳоловчи мезондир. Зеро, идеал шахс ва муайян ижт-й гуруҳларнинг олий мақсадлар сари инти­лиши бўлиб, у шахсий (индивидуал) ҳамда ижт-й (социал) хус-ятга эга. Зотан, Алишер Навоийнинг «Хамса»сидаги Фарҳод, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кун­лар»идаги Отабек муаллифнинг И.г. сифатидаги идеаллари эди. Бугунги кунда инсон онги ва қалби учун кураш кескин тус олаётганлигига эътибор қаратган ҳолда айтишимиз мумкинки, И.г.га доир идеалларни яратиш масаласи ҳаётий заруриятга айланди. Эндиликда Ўз-н халқининг руҳини, ғурур-ифтихорини, қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган, унинг ҳимоясини таъминлашга, мустақиллигини мустаҳкамлашга қодир бўлган шахсларни замон кишисининг идеали сифатида эътироф этилиши пировардида И.г.ни янада оширишга хизмат қилади. Ш-дек, юксак дидлилик ҳам И.г.ни мукам­маллаштирувчи асосий мезонлардандир. Айтиш мумкинки, дид идеалга нисбатан кенг қамровли бўлиб, ўзида гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, тўкислик ва норасолик, фожиавийлик ва кулгилилик сингари инсон эстетик фаолиятига дахлдор саналган т.ларни бир-бири б-н қиёслаш, фарқлаш ҳамда баҳолаш орқали шаклланиб боради. Шахсий манфаат йўлида юксак гўзалликлардан онгли тарзда воз кечиш ҳам маън-й фожеадир. И.г. нисбий характерга эга, у даврлар ўтиши б-н ўзгариб туради. Айни пайтда И.г.ни белгиловчи мезонлар ҳам замон ва шароит тақозосига кўра  бир кўринишдан иккинчи кўринишга ўтиб туради. Бироқ, аҳамиятлиси шундаки, бу кўринишлар аввалги даврларга нисбатан бир қадар такомиллашган ва мураккаблашган бўлади. Бугунги кунда И.г.ни қарор топтириш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим: 1) И.г.нинг маън-й ва жисмоний томонларини уйғунлаштиришга эришиш; 2) тарбиянинг ахлоқий, педагогик, ҳуқуқий, сиё­сий, иқт-й шаклларини тарбиянинг олий шакли бўлган эсте­тик тарбия б-н ҳамоҳанг тарзда олиб бориш; 3) инсонларнинг эстетик тафаккурини тубдан ўз­гартириш, ижодий фикрлашини шакллантириш, бунёдкорлик ва яратувчанлик туйғуларини янада камол топтириш; 4) ҳар бир инсонда тинчлик, осойишталик, огоҳ­лик туйғуларини, жам-т ривожи учун масъуллик ҳиссини уйғотиш ҳаётий заруриятга айланиши зарур.  И.г. масаласи азалдан жам-т ижт-й-маън-й ҳаёти учун долзарб масалалардан бўлиб келган. Бу хусусда илмий манбаларда талайгина мулоҳазалар билдирилган. Айримлар И.г.ни белгилашда унинг ташқи қиёфасига қараб баҳо бериш кераклигини уқтирсалар, иккинчи қараш тарафдорлари — И.г. унинг ахлоқий фазилатлари б-н белгиланади, деган ғояни илгари сурадилар. Шулардан иккинчи ғоя тарафдорлари кўпчиликни ташкил қилади. Бугунги кун мазкур икки қарашни инкор этмайди. Аксинча И.г. зоҳирий ёки ботиний томонлардан бирининг устуворлиги б-н эмас, балки иккала томоннинг уйғунлигига асосланади. Бирини иккинчисидан ажратиш И.г. ҳақида тўлақонли тасаввурни бермайди. Зотан, ахлоқий фазилатлар инсоннинг ботиний гўзаллигини мустаҳкамласа, зоҳи­рий (ташқи) кўриниш ҳам инсонга ижобий хислатлар бахш этади.  Инсоннинг ташқи гўзаллиги унинг ҳусни ва кўриниши, хатти-ҳаракатлари ва  тана тузилиши орқали кўзга ташланади. Уйғунлик, ҳамоҳанглик, мослик, мутаносиблик каби гўзаллик унсурлари бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар бошқаларда ёқимли таассурот қолдиради. Одатда, инсоннинг ички (ботиний) гўзаллиги б-н ташқи (зоҳирий) гўзаллигига мун-т билдирилганда, аксарият ҳолларда ички гўзаллик ташқи гўзалликка нисбатан устувор аҳамият касб этиши эътироф этилади. Абдурауф Фитрат ташқи гўзаллик б-н ички гўзалликнинг уйғун бўлиши зарурий шарт эканлигини таъкидлайди ва “зоҳирий жамол” “ботиний (ички) жамол” б-н, “яъни яхши хулқ б-н боғлиқ бўлмаса бир тийинга қиммат. Кимки ўз их­тиёри тизгинини ҳайвоний шаҳват қўлига бермаган экан, доимо ички жамолини ташқи гўзаллиги б-н, яъни ҳусни ахлоқини қора кўзлар ва камон қошлар б-н зийнатлайди” деган эди. Бу борада буюк донишманд Умар Ҳайёмнинг «Наврўзнома» асарида баён этилган мана бу фикрлар диққатга сазовордир: «Гўзаллик барча тилларда васф этилади ва ҳар қандай ақлга хуш келади. Дунёда яхши нарсалар кўп, уларни кўриб баҳраманд бўлиш одамларни шод этади ва табиатларини покиза қилади, аммо ҳеч нарса гўзал юз ўрнини боса олмайди, чунки гўзал юз шундай қувонч бахш этадики, бошқа ҳеч қандай қувонч унга тенг келолмайди. Ай­тадиларки, гўзал юз дунёга саодат сабабчисидир. Агар гўзал юз яна яхши хулқ б-н уйғунлашса, бахт-саодатнинг энг юқори даражаси бўлади. Агар одам ҳам ташқи кўринишдан, ҳам та­биати б-н яхши бўлса, Худо ва одамлар учун севимлидир. Гўзал юз тўрт фазилатга эгадир. Улардан бири шуки, гўзал юз уни кўрган одамнинг шу кунини хайрли этади, иккинчиси, ҳа­ётдан баҳраманд бўлиш онларини ширин қилади, учинчиси, у одамни очиқ кўнгилли ва олижаноб этади, тўртинчиси, бой­ликни кўпайтиради ва юқори мансаб ато қилади». Алломанинг мазкур фикри И.г.нинг шахс камолоти учун муҳим омил эканлигини исботлайди. Маълумки, инсон нарсаларнинг зоҳирий гўзаллигини ботиний гўзалликка нисбатан биринчи бўлиб пайқайди. У аввало, кўриниб турган гўзалликни ҳис қилади, сўнгра унинг мо­ҳиятига мурожаат этади. Шу маънода ташқи гўзалликни муайян объект ёки субъект ҳақида дастлабки тасаввур-маълумотни пайдо қилувчи бирламчи асос, дейиш мумкин. Бироқ, чиройли ҳусн инсоннинг баркамол бўлиши учун кифоя қилмайди. Унинг такомил­лашувига кўмак берадиган муайян асослар мавжуд. Булар сирасига ораста кийиниш, ўзгаларга латиф сўзлар б-н муомала қилиш, покиза, озода юриш кабилар ҳам киради. Улар нафақат шахснинг ўзига, айни пайтда бошқаларга ҳам кўтаринки кайфият бағишлайди. И.г. учун фақат чиройли қиёфага эга бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Чиройли табассум, ярашган кийим, хатти-ҳаракатлар И.г. учун зарурий шарт бўлиб, улар шахсни бошқаларга нисбатан чиройли кўрсатади, у ҳақда ёқимли таассурот уйғотади. Ташқи кўркамлик И.г.нинг мукаммаллашувида ўзига хос аҳамиятга эга. Бироқ, хунукликнинг шундай унсурлари мавжудки, улар бевосита гўзал юз фазилатларининг такомиллашувига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур унсурларни юзага келишига ташқи таъсирдан кўра, кўпроқ шахснинг ўзи са­бабчи бўлиб қолади: бачканалик, калтабинлик, қўрслик, ҳуснни суиистеъмол қилиш, манманлик, риёкорлик кабилар инсоннинг ташқи гўзаллигига раҳна солувчи хунуклик унсурлари саналади. Яхши сўз, ширин калом, чиройли муомала И.г.нинг сифатларидан ҳисобланади. Аксинча тили ёмон одам халқ кўнглини жароҳатлайди, ўз бошига ҳам офат етказади. Сўзда ҳар қандай яхшиликнинг имкони бор, ш.у. ҳам айтадиларки: «нафаснинг жони бор». Ўзи хунук, гапи бемаъни, овози ёқимсиз одамдан яхшиликни умид қилиш бефойдадир. Бу хусусда Абдулла Авлоний дейдилар: “Зероки, инсоннинг иззати, дунёнинг лаззати яхши сўзларни эшитуб ва кўруб ҳисса олмак, ёмон ва зарарликларини ўқуб, билуб, ўзини тиймак, қўлдан келганча халқ ва миллат фойдасига тиртишмак ва бу фано дунёдан яхшилик отини олиб кетмакдадур». Шу маънода И.г.нинг маън-й-ахлоқий моҳиятига икки хил н.назардан ёндашиш мумкин. Биринчиси – мавжудлиги муайян ички ва ташқи таъсирларга, воситаларга боғлиқ бўлмаган гўзаллик. Бу кўпроқ инсоннинг ташқи қиёфасига дахлдор хус-ят; инсоннинг чинакам гўзал чеҳраси ҳар қандай сохта бежамаликдан, «ясама гўзалликдан» устун туради. Иккинчиси – муайян ижобий фаолиятлар, хатти-ҳаракатлар, амаллар, ботиний туйғулар орқали пайдо бўла­диган гўзаллик. У эзгулик воситасида хулқ гўзаллигини такомиллаштиради.  Тўғри, чиройли чеҳралар, хушманзара боғлар, кўркам масканлар табиат фалокатларига қаршилик кўрсатолмаслиги мумкин. Бироқ, улар инсонда қабоҳат, разиллик, тубанликнинг юзага келишига изн бермайди. Токи, инсон гўзалликка манфаатпарастлик, ҳирсни қондирувчи восита сифатида қарамасагина бундай салбий ҳодисалар ҳеч қачон юзага келмайди. И.г.ни эзгуликдан ажратиб қўйиш, айниқса, инсоний мун-тларда бу ма­салага эътиборсиз бўлиш, унинг моҳиятини бир томонлама талқин қилишга сабаб бўлади ва ҳаётда ижобий натижа бермайди.   

 

ИНСОН МАНФААТЛАРИ – ижт-й манфаат шаклларидан бири, жам-тдаги ўзгаришлар ва тар-ётнинг асосий мақсадини инсонга йўналтириш, инсон ҳақ-ҳуқулари устуворлигини таъминлашни англатадиган т.. Президентимиз таъкидлаганидек: “Биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда Қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади”. И.м. мавҳум жам-т ёки умуман давлат эмас, балки муайян инсоннинг эҳтиёжлари, манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлиги, инсонни энг катта бойлик сифатидаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини, жам-т, давлат ва инсон ўртасидаги ўзаро мун-тларни оқилона ҳал этиш тамойилларига таянади. Бу масалада  Конституциявий меъёр ва қонунларнинг устуворлиги, улар инсон манфаатини кўзлаб иш тутишга ва шу доирада ижт-й ўзаро мун-тларни мақбул ҳолга келтиришига йўналтирилганлиги, мам-тда барқарорликни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашнинг, фуқаролик жам-тни асосларини қарор топтиришнинг асосий омилидир. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, биз амалга оширилаётган ислоҳотларимизда ана шундай натижаларга эришиш учун барча ўзгариш ва янгиланишларнинг марказига инсон ва унинг манфаатларини қўйдик. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ана шу жараёнларнинг моҳиятида ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак, деган мақсад мужассам эканини ва унинг амалий ифодасини барча соҳаларда кўриш, кузатиш қийин эмас. Шу боисдан ҳам, ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, ён-атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ёндаша оладиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди. Маълумки, Президентимиз И.А. Каримов томонидан 1996 йил 6 декабрь куни ЎзР Конституцияси қабул қилинганининг 4 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш 1997 йил И.м. йили деб эълон қилинди. И.м. йилида жам-тимизни тубдан қайта қуриш ва янгиланишларни амалга оширишда инсон омилига улкан аҳамият берилди. Жумладан: 1) шахснинг ижт-й-иқт-й манфаатларини таъминлаш, ҳар бир оиланинг турмуш шароити ва фаровонлигини яхшилаш; 2) бюджет ташкилотлари ходимларига маошларини, пенсия ва нафақаларини ўз вақтида тўлаш; 3) ижт-й соҳани, айниқса, қишлоқ жойларида ижт-й соҳани ривожлантириш; 4) республикада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ва институционал асосларининг шакллангани; 5) миллий анъаналар ва маъ-ятни тиклаш, инсоннинг мад-й-маън-й ва интеллектуал манфаатларини рўёбга чиқариш масалаларини ҳал қилишга эътибор қаратилди. Ундан кейинги йилларда ҳам қабул қилинаётган ва амалга оширилаётган давлат дастурларининг асосий мақсади инсон, унинг манфаатлари, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган. Давлатимиз фаровон ҳаёт қуриш учун тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Зеро, бундай интилувчан, иродали, бағрикенг халқ  ҳар қандай олий мақсадларни амалга ошириши мумкин. Бунинг учун эса барчамиз жам-т тар-ёти ва фаровонлиги, Ватан равнақи йўлида фаол меҳнат қилишимиз, маън-й баркамол инсонни тарбиялаш, энг олий қадрият ҳисобланган И.м.ни таъминлаш каби вазифаларни бажаришда юксак масъулият б-н ёндашишимиз лозим.

ИНСОН МАЪНАВИЯТИ –  инсонга хос бўлган ички руҳий ҳолат ва унинг онги ва қалбини бойитадиган, тафаккури ривожини таъминловчи омилни ифодалайдиган т.; миллат, давлат ва жам-т маъ-ятининг таркибий қисми; инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи атама сифатида шахснинг ахлоқий, мад-й, фал-й, ҳуқуқий, илмий, бадиий, диний тасаввурларини ўз ичига олади. И.м. жам-тда мавжуд бўлган кўп қиррали мун-тлар, ижт-й-иқт-й, сиёсий шарт-шароитлар асосида шаклланади ва амалга ошади. У жам-т аъзоларининг ўзаро мун-тлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари давомида сайқалланиб, ривожланаётган қадриятлар тизими сифатида кундалик ҳаётда муҳим ўрин тутади. И.м.ни ўзини шахс сифатида англагандан бошлаб, ҳаётининг охиригача шакллантириб, ривожлантириб боради. Инсоннинг ташқи кўринишини қадди-қомати, гавдаси, хатти-ҳаракати ва кийинишлари ташкил этса, ички олами мақсад-муддаолари, фикр юритиши, орзу-истаклари, интилишлари, ҳис-туйғулари, эътиқодий қарашларидан иборатдир. Инсон ички оламида мужассам бўлган ана шундай жиҳатлар мажмуи унинг маъ-ятини ташкил этади. Шу б-н бирга, у шахснинг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти ҳамда идрокини мужассамлаштирувчи т.. И.м. инсоннинг руҳияти, унинг ўз-ўзини англаши, воқеликка мун-ти, дид-фаросати, адолатни разолатдан, яхшиликни ёмонликдан, гўзалликни хунукликдан, оқилликни жоҳилликдан, имонни имонсизликдан, виждонни қабиҳликдан ажрата билиш қобилияти, фаросати, ақл-заковати, уларни амалга ошириш йўлида онгли фаолият кўрсатиши ҳамда интилишидир. И.м.нинг моддий кучга айланиши ҳар бир шахснинг хатти-ҳаракатларида, ўзлигини қай даражада англашида, ўзининг оила, муайян гуруҳ, меҳнат жамоаси ва жам-тдаги ўрнини тушунишида, Ватан ва халққа бўлган мун-т даражасида намоён бўлади. Маълумки, инсон пайдо бўлиб, кўп минг йиллик тар-ёт жараёнида ўзини ўраб турган табиатни, турли воқеа-ҳодисалар, реал ҳаётий жараёнларни кузатиб, уларнинг вужудга келиш сабаблари ва рив-ш қонуниятлари тўғрисида мушоҳада қилиш натижасида турфа тасаввур ва т.лар ҳосил қилиб келган. Ижт-й-тарихий тар-ётимиз жараёнида И.м.га ҳамда уни юксалтиришга берилаётган эътибор “Авесто” ёзма ёдгорлигида, халқ оғзаки ижоди намуналарида, чунончи “Алпомиш”, “Кунтуғмиш”, “Гўрўғли” ва ҳ.к. достонларда, ал-Бухорий, ат-Термизий, Беруний, Навоий ва б. мутафаккирлар асарларида, ш-дек, аждодларимизнинг бунёдкорлик фаолиятларида яққол намоён бўлган. Бу халқимиз ҳар бир инсонда биринчи навбатда И.м.ни юксалтиришни эзгу мақсад қилиб қўйганлигидан далолатдир. И.м. унинг маърифат ва мад-тлилик даражаси б-н боғлиқ, чунки у инсонда мукаммал ҳолда вужудга келмайди. И.м.га муттасил ўқиш, уқиш, ўрганиш, идрок этиш, тажриба орттириш орқалигина эришиш мумкин. И.м. қанчалик мукаммаллашиб борса, у комиллик даражасига интилиб, жам-т равнақига ва миллат ривожига кўпроқ ҳисса қўшишга интилади. Маъ-ятли инсон нима мақсадда яшаётганлигини аниқ идрок этиб, умрини мазмунли ўтказиш йўлини ахтаради, жам-т аъзолари б-н муомала қилиш мад-тини эгаллаб боради. Шу б-н бир қаторда, маъ-ятли инсон ҳар бир масала ва муаммога ақл-идрок, инсоф ва адолат н.назаридан ёндошади, виждон, инсоф, имон, ор-номус, тўғрилик ва ёлғон, ҳалол ва ҳаром т.лари моҳиятини аниқ идрок этиб, уларнинг орасидаги аниқ чегарани яхши англайди. Шу тариқа у яхшиликка бошловчи амалларни бажариб, ёмонликка бошловчи хатти-ҳаракатлардан ўзини тияди. Ш-дек, ўз Ватанини, миллатини, халқини севиш, демакки, ватанпарварлик, миллатпарварлик ва халқпарварлик хислатлари И.м.ни белгиловчи асосий омиллардир. Маъ-ятли инсонлар кўпайган жам-тда истеъдодли ва қобилиятли шахслар – шу миллатнинг, халқнинг, жам-тнинг юзи, ғурури, обрў-эътибори ҳисобланади. Бундай жойда ақл, соғлом фикр, яхши хулқ, инсоф ва адолат тамойиллари тантана қилиб, турли салбий иллатлар барҳам топади. Натижада жам-т аъзоларининг келажакка ишончи ортиб, ўз фаолиятларини Ватан ва халқ равнақи йўлида сафарбар этади. “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Ҳаммамиз яхши биламизки, ҳар қайси давлатнинг чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат, қуролли кучлар сув билан ҳаводек зарур. Аммо халқимиз, авваламбор, ёш авлодимиз маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун биз нималарга таяниб-суяниб иш олиб боришимиз керак, деган савол бугун барчамизни ўйлантириши табиий.  И.м.ни у мансуб бўлган миллатнинг а.лар давомида шаклланган илдизлари, ижт-й-мад-й тар-ёти, миллатнинг тарихий-сиёсий тажрибаларидан оладиган руҳий озуқа бойитиб туради. Юртбошимиз таъбири б-н айтганда: “Маънавият, инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди”. Ш.саб. мустақил Ўз-нда И.м.ни юксалтириш, жам-т аъзоларида юксак  маъ-ятни  шакллантириш масалаларига катта аҳамият берилмоқда. Истиқлол боис ўзб. халқининг кўп а.лик бой тарихий, илмий, мад-й ва диний мероси ўрганилиб, улардан халқнинг бебаҳо мулки сифатида жам-тда И.м.ни юксалтириш йўлида фойдаланилмоқда. Мустақиллик даврида И.м.ни юксалтириш, уни ривожлантириш, миллий тил ва мад-тни тараққий эттириш, миллий ўз-ўзини англаш, миллий ҳис-туйғуларини, ғурурни ва ватанпарварликни ўстириш ва мустаҳкамлаш имкони очилди. Бу имкониятни амалга ошириш И.м.ни юксалтириш бўйича олиб бораётган сиёсати жам-тда ҳар бир шахс маън-й камолоти, истиқлол ғояларининг кишилар онгига, кундалик ҳаётига чуқурроқ сингишига боғлиқдир. Истибдод даврида ҳукмрон тузум мафкураси таъсирида миллатимиз маъ-яти ҳар жиҳатдан камситилди. И.м.ни шакллантириш масалалари ҳукмрон мафкура манфатларига бўйсундирилди. Шу боис И.м.ни бойитишга эътибор берилмади. И.м.ни юксалтириш жам-тнинг барқарор ривожини таъминловчи омил сифатида ҳам муҳимдир. У кишилар орасидаги ижобий мун-тларни таъминлаш б-н бир қаторда, уларнинг кундалик турмуши ва самарали фаолиятини амалга оширишда ҳам муҳимдир. Шу боис аждодларимиз ижт-й-тарихий тар-ёт натижасида авлодлар маъ-ятини бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келган. Бугунги кунда И.м.ни такомиллаштириш шахс ва жам-т маъ-ятини оширишга ниҳоятда катта эътибор қаратилаётганлиги Ўз-нда юксак инсонпарварлик қадриятлари қарор топаётганлигидан ва бу жараён доимий такомиллашаётганлигидан далолатдир. Давлат сиёсатида жам-т аъзолари маъ-ятини бойитиш, жаҳон мад-тининг илғор жиҳат ва намуналарини тарғиб қилиш, жам-тда ҳар бир инсоннинг қадри ва камолотини таъминлаш давримизнинг энг долзарб масаласи сифатида эътироф этилмоқда. И.м.ни юксалтириш, бойитиш, жам-т аъзолари орасида юксак маъ-ят тамойилларини тарғиб қилиш мақсадида Республика “Маънавият ва маърифат” кенгаши ташкил этилиб, таълим тизимида “Маънавият асослари” фани ўқув дастурига киритилди. Ҳокимликлар, ташкилот ва муассасаларда маъ-ят ишлари бўйича масъул лавозимлар жорий этилганки, ушбу ҳаракатлар жам-тимизда И.м.ни юксалтиришга қаратилгандир. 

“ИНСОН, УНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ” – Президент И.А.Каримов асарларининг 14-жилди (Т., “Ўзбекистон”, 2006 й.). Ушбу жилдга Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий кенгашлар йиғилишлари, халқаро учрашувлар ва тантанали маросимлардаги маъруза ва чиқишлари ҳамда табриклари киритилган. Ш-дек, мам-тимиз раҳбарининг хорижий давлатларга расмий ташрифлари мун-ти б-н ОАВ учун берган интервьюлари ҳам ўз аксини топган. Мазкур китобда миллий маъ-ятимизнинг сарчашмалари бўлган боқий анъана ва қадриятларимиз, уларнинг жам-тимиз ҳаёти ва эртанги кунидаги ўрни, ёш авлодни вояга етказиш ва тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида концептуал мулоҳазалар б-н бирга мустақил Ўз-нда фуқаролик жам-ти ва демократик давлатнинг ҳуқуқий, маън-й-маър-й асосларини янада мустаҳкамлаш, бунда “Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият” шиорининг ҳаётийлигини таъминлашга қаратилган  фикрлар илгари сурилган. Жам-тимизнинг демократик янгиланиши, иқтисодиётимизни ривожлантириш ва эркинлаштириш, маън-й-маър-й ишлар б-н боғлиқ бўлган, ечилиши лозим барча муаммо ва вазифаларни “Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун, инсон манфаатларини таъминлаш учун” деган теран маъноли фикрлар асосида бажариш белгилаб олингани таъкидланади. Ёш авлодни ҳар томонлама комил инсонлар қилиб вояга етказиш, аждодларга муносиб йигит-қизлар қилиб тарбиялаш, айниқса, уларнинг жисмоний камолоти, уларга ишонч билдириш, уларнинг ташаббус ва салоҳиятини рўёбга чиқариш бугунги куннинг устувор вазифаси эканлиги қайд этилади. Жаҳонга машҳур алломаларимиз, азиз-авлиёларимизнинг номлари ёшларимизга ғурур ва ифтихор бағишлаши, улар қолдирган буюк меросга биз, уларнинг авлодлари бўлиб, нима улуш қўшамиз, бу бойликни кўпайтиришга бизнинг ҳиссамиз қандай бўлади, деган саволларни ҳар бир ёш йигит-қиз ўзига бериб яшаши ва шундагина уларнинг ишларини давом эттириш ва астойдил ҳаракат қилиши учун ўзида куч-қувват топиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрлар ўрин олган. Китобда миллий хавфсизлигимизни янада мустаҳкамлаш, бу борадаги сиёсатимизнинг устувор йўналиш ва мақсадларини амалга оширишда қўшни мам-тлар ва тинчликни қўллаб-қувватловчи ҳар бир мам-т б-н ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги муҳим мулоҳазалар ўртага ташланган. Ш-дек, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти ва унга аъзо мам-тлар б-н алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш, кўламини кенгайтириш борасидаги мам-тимизнинг изчил позицияси доирасидаги хулосалар ҳам келтирилган. Шу маънода, турли хавф-хатарларга қарши асосий қурол сифатида юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, аввало, униб-ўсиб келаётган янги авлоднинг ҳар томонлама баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун бўлиб, вояга етиши учун кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида маън-й-маър-й фаолиятимизни юксак даражага кўтаришнинг аҳамияти беқиёсдир.

ИНСОН ШАЪНИ – муайян шахснинг маън-й баркамоллиги, унинг ор-номуси, қадр-қимматини ифодаловчи т.лардан бири. И.ш. ўз-ўзини ва муайян умумийлик (оила, ижт-й гуруҳ, синф, жам-т, миллат ва ҳ.к..)га мансублигини англаб етган ҳамда шу умумийлик масъулиятини ҳис этиб, уни ҳамма жойда, ҳар қандай вазиятда ҳимоя қилиш жараёнида шаклланадиган нодир ҳис-туйғу, руҳий ҳолат ва инсоний фазилат бўлиб, мазкур шахс яшаб турган жамоа, жам-тнинг унга берадиган баҳосини белгиловчи ва унинг қадр-қимматини ифода этувчи ижт-й-фал-й т.дир. Ор деганда, одатда, ўзига номуносиб ёки эп кўрмаган ишдан, нарсадан ҳижолат тортиш, уялиш, номус қилиш тушунилса, номус деганда кишининг ўз обрўсини улуғлаши ва ардоқлаши, орият, диёнат, уят-андиша қилиш, шарм-ҳаё тушунилади. Шунга кўра, ориятли одам деб, ўз И.ш.ни қадрлайдиган инсонларга айтилади. Инсоннинг қадр-қимматини ерга уриш шафқатсизлик, диёнатсизликдир. Диёнатли, ориятли бўлиш миллий ахлоқнинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланадики, И.ш. ривожида ушбу жиҳатларнинг ўрни самаралидир. Диёнат инсоннинг жам-т, халқ олдидаги маъсулиятини, авлод-аждодлари олдидаги жавобгарлигини, ота-оналар олдидаги қарздорлигини англашидир. Мана шу фазилат эътиқодга айланмоғи зарур. Диёнатли киши ориятли бўлади. Орият ор-номуслилик бўлиб, у бир одамга хос бўлган шахсий фазилатгина эмас. Орият миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуси б-н ҳам боғлиқ бўлиб, маън-й етукликнинг муҳим белгисидир. Ор-номус кучлилиги ўзб. халқига хос бўлган фазилатлардан бири ҳамда миллатимиз вакилларида И.ш.ни юксалтирувчи омил экани узоқ тарихий тар-ёт жараёнида яққол кўзга ташланиб туради. Буни англаб етиш учун инсонда тан ва руҳ поклиги бўлиши лозим. Тан поклиги жисмоний соғломликни билдирибгина қолмай, эзгуликни англаш, айни пайтда унинг тантанаси учун курашишдир. Руҳан заиф кишилар қадр-қимматни тушуниб етмайдилар. Бундай кишилар кўпайиб кетса, иттифоқ  ўрнини нифоқ, адолат ўрнини зулм, дўстлик ўрнини адоват, мурувват ўрнини хасислик, саховат ўрнини бахиллик, муҳаббат ўрнини нафрат, тавозеъ ўрнини кибр, садоқат ўрнини хиёнат, ҳавас ўрнини ҳасад, шафқат ўрнини бераҳмлик, мулойимлик ўрнини қўполлик, ҳурмат ўрнини туҳмат, қаноат ўрнини таъна эгаллайди. Натижада жам-т маън-й таназзулга юз ўгириб, И.ш. салбий моҳият касб эта боради. Ҳар бир одам муайян тарихий даврда мавжуд бўлган жамоа ва жам-тда яшайди, фаолият кўрсатади. У ўзининг индивидуал хус-ятлари б-н бошқалардан ажраб туради. Ва бундай индивидуаллик ўзига хос хус-ятларни ҳам ўзида мужассам этадики, шулардан бири шаъндир. Миллий тарбия жараёнида шахсга айланган индивидлар ўз инсонлик шаъни, шавкати, шуҳрати учун кураша оладилар, ана шу жараёнда улар ўз қобилиятлари, истеъдодларини тўлароқ рўёбга чиқариш имкониятига эга бўладилар. Шахс ўзи мансуб бўлган жамоа ва миллати манфаатларини англаб, унинг эҳтиёжларини қондириш учун ҳаракат қилади ва бу ҳол уни ўз инсоний қадр-қиммати, шаъни-шавкатини ҳимоя қилишга, уни тобора ошириб боришга ундайди. Ўз қадрини билган одамларгина ўзгаларни қадрлай олади, чунки бундай шахсларда қадриятли онг шаклланган бўлиб, “оқ-қора”нинг фарқига бориш салоҳиятига эга бўладилар. Қадриятли онг соҳибларидагина ўз халқи, миллати шаънини ҳар қандай вазиятда ҳам ҳимоя қилиш, унга доғ туширмаслик фазилатлари устувор бўлади. Ўзлигини англаб, шахсга айланган одам миллат олдидаги масъулиятини ҳис эта олади, миллати шаъни-шавкати учун курашни бурчи ҳисоблайди. Жам-тда миллат тақдири учун масъуллик ҳисси бўлмаса миллат шаъни тушиб кетади. Мас., мустамлака шароитида ўзб. тилининг ижт-й роли анча тушди. Айниқса, шўролар даври мафкураси таъсири ва тазйиқи остида баъзи миллатдошларимизда ўз она тилини қадрламаслик майллари кучайди. Бу ҳол миллий мад-тга менсимасдан қараш ҳис-туйғуларини вужудга келтирди. Натижада ўз миллатига нисбатан бошқа миллат тили ва мад-тини қадрлайдиган, демак, миллати шаънини ҳимоя қила олмайдиган кимсалар пайдо бўлиб, ижт-й ҳаётда салбий жараёнлар рўй берди.  Одатда “шаън” сўзининг синоними сифатида “шавкат”, “шуҳрат”, “шараф” сўзлари ёнма-ён келади. Аслида улар синоним сўзлар эмас, балки муайян умумийлик, айтайлик, шахс ўзи мансуб бўлган миллат манфаатларини ҳимоя қилиш, шу миллатга хос барча асосий фазилатларни гавдалантириш жараёнида ўзи ва миллатининг шон-шуҳратини, шавкатини оширади. Демак, шаън-шавкат, шон-шуҳрат иборалари орқали “шаън” т.сининг маъно ва мазмуни чуқурлашади ва жам-тда унинг ижт-й аҳамияти ошади. Мас., ўзб. миллатига мансуб кишилар одатда тарихан камтар, камсухан, табиатан мард, меҳнатсевар, оилапарвар, болажон, саховатпеша, меҳмондўст, бағрикенг, қалби пок бўлиб келишганки, ушбу жиҳатлар миллатимиз вакилларида И.ш. ривожини таъминлаб келган. XIX а. ўзб.лари феъл-атворини ўрганган венгер тадқиқотчиси Герман Вамбери ўзб.лардаги бундай фазилатларни юксак баҳолайди. У шундай дейди: “Бу халқнинг ижобий, маън-й томонлари энг аввало уларнинг очиқ кўнгиллилиги, мардлиги, жиддийлиги, ҳақиқий туркий ҳимматга эгалигида яққол кўзга ташланиб турибди… “. Вамбери ўзб.лар бир сўзни айтгунча қўшни халқ вакиллари қанчадан-қанча гапни улоқтириб ташлашини айтиб, ўзб. ўйлаброқ гапиради, тўғри гапирадиган, тўғри ҳаракат қиладиган, кўзга тик қарайдиган эркакни мукаммаллик намунаси деб билади”. У ўзб.лар деҳқончилик касбини, ерини улуғлаши, ардоқлаши, айни чоғда у М.О.нинг ҳимоячиси ҳам бўлганини таъкидлайди. Далада ибтидоий омочни тортиб юрган оддий, ҳалол деҳқонни кўрган одам асло уни М.О.нинг халоскори деб тасаввур қилиши қийин. “Ва айнан шу одам бизнинг вақтгача М.О.нинг хўжайини бўлиб келди. Чунки шу оддий, омоч тортиб юрган ўзб. керак бўлган пайтда отга ирғиб мина олади ва қўлига қурол олиб, ўзини жанг майдонида кўрсатади” – дейди Вамбери. Унинг ушбу фикрлари миллатимиз вакилларида И.ш. юксаклигининг эътирофидан далолатдир. Ўзб. аёллари ҳақида гап кетганда, уят, номус, ибо, иффат, назокат, ширинзабонлик, оилавий ҳаётга садоқат, болаларига чексиз муҳаббат, кийинишда, юриш-туришда меъёрга қаттиқ риоя қилиш каби сифатлари б-н ажралиб туришларига эътибор қаратадики, ушбу жиҳатлар ҳам миллатимиз вакилларида И.ш. юксаклигидан далолат беради. Тарихан таркиб топган бундай фазилатларни сақлаш, эъзозлаш ва уни қадрлаш учун кураш жараёнида инсонлик шаъни-шавкати улуғланиб келинган, айнан шу фазилатлар нафақат жам-тда, балки бошқа миллатлар томонидан ҳам юксак баҳоланганлиги, шаънимиз, қадр-қимматимизнинг эътирофидир. Миллий ўзликни англаш реал ижт-й, иқт-й, ҳуқуқий, сиёсий ва мад-й-маьр-й асосларда шахс онгида қарор топиб, И.ш. ривожини таъминлайди ва у ирода б-н боғланиб, амалий ҳаракат тусига киради. Чунончи, миллий ўзликни англаган шахслар ҳоз. тарихий шароитда мам-т иқт-й салоҳиятини кўтариш заруриятини англайди. Жам-тда маъ-ятли шахслар кўп бўлса ва жам-т томонидан уларнинг фаолиятларини баҳолаш мурватлари яхши йўлга қўйилса, ўшанда миллат шаъни ва шавкати юксакларга кўтарилади ва бундай миллат жаҳон ҳамжам-тида ўзининг муносиб ўрнига эга бўла олади. Бундай шахслар ўз миллати шаънини юксакларга кўтариш имкониятига эга бўладилар. Ўз миллатининг ҳақиқий тарихини англаган, тарихий хотирага эга бўлган кишиларда миллий ўзликни англаш ва миллат шаънини ҳимоя қилиш майли кучли бўлади. Миллий ўзликни англаш чинакам байналмилалчилик ҳис-туйғулари ҳам ривожланган бўлишини тақозо этади. Буюк миллатчилик, буюк давлатчилик шовинизми, миллий калондимоғлик ва диний мутаассибликка қарши кураш жараёнида миллат шаъни-шавкати ва шуҳрати ошиб борадики, буни таъмин этишда И.ш. етакчи ўрин тутади. Ўзаро қўллаб-қувватлаш, саховатпешалик, очиқкўнгиллик, раҳм-шафқатлилик, инсонпарварлик, меҳмондўстлик, ҳурмат-иззат каби фазилатлар ўзб. миллий табиати (менталитети)нинг ажралмас хус-ятларидир. Ушбу хус-ятлар И.ш.нинг устувор кўринишлари бўлиб, миллатимиз вакиллари а.лар давомида ўз миллати шаъни учун курашиб келадилар. И.ш. ғурур, ифтихор ҳис-туйғулари б-н туташиб кетади. Ўз-нда тайёрланаётган маҳсулотлар жаҳон бозорида севиб харид қилинишидан ғурурланиш, ундан ифтихорланиш ҳис-туйғусига эга бўлган кишилар И.ш. юксаклиги боис ёмон, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришдан ор-номус қиладилар. Бу б-н миллатимиз ҳамда мам-тимиз шаънига шаън қўшган бўладилар. Спортчиларимизнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятларидан фахрланиш, мағрурланиш ҳислари И.ш. ривожига хизмат қилувчи омиллардир. Миллатлараро ва динлараро мун-тлар инсонпарварлик йўналишида қарор топиши ва муомала мад-тида катта тарихий тажриба тўплаган ўзб.ларда миллий ва диний бағрикенглик миллат шаъни учун курашнинг бир шакли сифатида намоён бўладики, ушбу жиҳат бугунги янгиланишлар шароитида И.ш. юксалиб бораётганлигидан далолатдир. 

ИНСОН ҚАДРИ – одам зотининг ижт-й хус-яти ва сифатларидан бири, ҳар бир кишининг маън-й қиёфасини акс эттирувчи, амалга оширган фаолияти, бошқаларга ва атроф-муҳитга мун-ти, хатти-ҳаракатининг жам-т ва муайян инсон учун қадри ва аҳамиятини ифодаловчи т.. Одамзотнинг етук шахсга айланиши, ўз қадри ва ўзгалар қадрини англаш жараёни узоқ йиллар давом этади. Дастлаб норасида гўдак учун она кўкраги, сути, алласи энг асосий қадрият бўлса, она қўлидан тушган, онадан ажралган бола учун эса аста-секин атроф-муҳит, ўзи яшаётган макон, ўзга кишилар ва ўзи ҳам қадриятга айланиб боради. Бу даврда у ўз шахсий эҳтиёжи ва мақсадларини ўзига хос «қадрият кўзгуси» орқали кўради, ўзига керакли ва зарур нарсаларни муҳайё қилишларини кўпроқ хоҳлайдиган, талаб қиладиган бўлиб қолади. Болалар ҳаётининг кўпгина тадқиқотчилари камолотнинг бу муҳим даврида (5-6 ёш) ўз қадрини ошириш ва шахсини севиш, яъни уларда болалик эгоизми кўпроқ мавжуд бўлишини таъкидлайдилар. Албатта, инсон илк болалик даврида қолиб кетмайди, ота-она, қариндош-уруғ, дастлабки ўқитувчилар унинг қадриятлар мезонини англашида муҳим ўрин тутадилар, шу тариқа инсон камолот сари боради. Бу жараёнда етук шахсга айланиш имконияти бўлган одамзот наслининг ҳар бир вакили оилавий, маън-й-ахлоқий, миллий, ижт-й қадриятлар таъсирида тарбияланади, шу б-н бирга, унинг шахсий жиҳатлари, қадрланадиган сифатлари ва хус-ятлари камолга етиб боради. Бу жараёнда шахснинг ўзи ҳам ижт-й қадрли вужуд сифатида шаклланиб, ўз қадрини намоён қилиб боради. Инсоннинг бутун умри шахсий қадриятларни такомиллаштириш, ўз қадрини камолга етказиш, ўзгалар, жам-т, замон ва ундаги содир бўлаётган ўзгаришлар қадрини англашга интилиш жараёнидан иборатдир. «Қарилик» иборасини инсонга биологик маънода ишлатиш мумкин, аммо бу т.ни инсон қадрига ва қадриятларига нисбатан ишлатиш ножоиз. Зеро, қарилик қадрсизланиш бўлмагани каби, ёшлик ҳам беқадрлик, дегани эмас!  Ўз шахси ва б. қадрини англаб етиш учун инсоннинг камолоти давомида шаклланган маън-й қиёфаси ва дунёси эзгуликка хизмат қилиши, юксак ижт-й сифатларга эга бўлиши, унинг ўзи эса ҳаётнинг моҳияти ва мақсадини тўғри англайдиган даражада тарбияланган бўлмоғи лозим. Ушбу маънода, Суқротнинг «Ўз-ўзингни англа!» – шиори ғоят катта аҳамият касб этади, ўз қадрини англашнинг объектив, субъектив, ижт-й ва шахсий томонлари бир-бири б-н доимий алоқадорликда бўлиб, улар инсон табиатининг турли жиҳатларидир. Шахснинг қадри у яшаётган замон, ундаги жараёнлар, ижт-й-тарихий шарт-шароитлар б-н алоқада намоён бўлади, муҳит ва давр талаблари шахс қадрини шакллантириб, сайқаллаб боради, унинг ўзи эса ижт-й мун-тларнинг субъекти сифатида, ўз қадрининг шахсий талаблари, эҳтиёжлари ва мақсадлари б-н нақадар алоқадорлигини чуқурроқ англаб олиш томон боради. Инсон ва унинг қадри муаммоси – фал.нинг азалий мавзуларидан биридир. Одам зотининг дунёга келиши, бошқа жонзотлардан фарқи, табиат ва жам-тдаги ўрни, инсоний фазилатлари, шахсий хус-яти тўғрисидаги масалалар ҳамма давр файласуфларининг диққат марказида турган. Фан соҳасида одамнинг жисмоний тузилиши, табиий-биологик хус-ятларини ўрганиш ҳамон давом этмоқда. Ижт-й фанларда эса шахс камолоти, унинг ижт-й, маън-й қиёфаси б-н боғлиқ жиҳатлари тадқиқ қилинмоқда. Хуллас, одамзот учун ўзига ўхшаган бошқа кишилар, уларнинг хус-ятлари, жам-тдаги ўрни, қадри, ўтмиши ва келажаги б-н боғлиқ муаммолар, азал-азалдан энг асосий тадқиқот ва кузатиш объекти бўлиб келган. Инсоннинг ўзини қадрият сифатида талқин қилиш б-н унинг қадри ва шахсий даражадаги қадриятлар тизими тўғрисидаги масалалар бир-биридан фарқ қилади. Бу борада уч хил йўналишда фикр юритиш мумкин, яъни: 1)  ҳар бир инсон, шахсни қадрият сифатида қараш мумкин. Бунда инсоннинг ўзи, унинг табиий-тарихий жараёндаги мавжудлиги, тирик жонзотлар орасида ягона ижт-й вужуд эканлиги эътиборга олинади. Бу борадаги таҳлил аниқ инсонга қаратилган бўлиб, уни махсус тадқиқот мавзусининг объектига айлантиради; 2) инсоннинг қадри, яъни уни ижт-й жараёнлардаги ўрнини, атроф-муҳит ва б. кишилар учун аҳамиятини, жам-тдаги мавқеи ва б.ни тадқиқ қилиш ҳам мумкин. Бу борадаги таҳлил инсоннинг ижт-й-тарихий аҳамиятини ўрганишга асосланади; 3) шахснинг маън-й олами, қиёфаси, қизиқишлари, талаб ва эҳтиёжлари, фаолияти б-н боғлиқ қадриятлар тизимини ҳам таҳлил қилиш мумкин, бунда асосий эътибор қадриятларнинг шахсий (алоҳида, якка) даражада намоён бўлиш шакллари ва хус-ятларига қаратилади. Ҳоз. даврда муайян кишининг қадри турлича намоён бўлмоқда. Бу, аввало, унинг табиатга, ташқи оламда рўй бераётган жараёнларга нисбатан мун-ти, ушбу жараёнлардаги ўрни ва фаолияти,  турли ирқ, миллат, ижт-й қатламларга мансуб бўлган, ранг-баранг мақсадлар ва қадриятларга интиладиган кишиларга, ўз-ўзига, оила, турмуш, жамоа ва жам-тдаги ўрнига нисбатан мун-тида яққол кўринади. Ш-дек, меҳнат, ишлаб чиқариш ва иқтисод борасидаги жараёнларда иштироки, жам-тдаги моддий эҳтиёжларни қондириш ва моддий бойликларни яратиш жараёнига қўшаётган ҳиссаси ҳам инсон қадрини белгилайди. Қолаверса, сиёсий ўзгаришлар, жам-тни демократлаштиришда қатнашиши, бу жараёнда қандай мақсадларни кўзлаётганлиги ҳамда жам-тда илгари қарор топган қадриятлар тизими ўзгариб кетган ҳоз. даврда қандай позицияни эгаллаши, ўзини қандай тутиши, бу жараёнда иштирок этиши б-н боғлиқ фаолияти ҳам бу борада муайян натижани акс эттиради. Шу б-н бирга, ҳоз. даврдаги универсал технологиялар, ишлаб чиқариш ва бошқариш воситаларининг замонавий талабларига ҳозиржавоблиги, бу борадаги малакаси, қобилияти ва кўникмаларини такомиллаштириш учун амалга ошираётган хатти-ҳаракатлари,  табиий баркамоллик, жисмонан соғломлик ва иқт-й таъминланганлик борасидаги талаб ва эҳтиёжларини маън-й-ахлоқий камолоти ва амалий фаолияти б-н уйғунлаштира олиши ҳам қадрли жиҳатлардир. Бундан ташқари, инсоннинг маън-й баркамоллиги, ахлоқий камолоти ва нафосати, билими, қобилияти, истеъдоди, иқтидори ва улардан қандай мақсадларда фойдаланаётганлиги; ўзининг шахсий, миллий, диний, ирқий, синфий ва б. соҳалардаги манфаат-мақсадларини, талаб-эҳтиёжларини, интилиш ва фаолиятини умуминсонийлик талабларига мослаштира олганлиги б-н боғлиқ сифатларда ифодаланади. Бу борада унинг турли бузғунчи ғоялар, вайронкор мафкуралар ва б. бидъатларнинг моҳиятини тўғри англаб олганлиги, уларга нисбатан мун-ти ҳам яққол кўринади. Юқоридаги жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда шахс қадрини баҳолаш ва шу асосда шахсларнинг типларини аниқлаш мумкин.

ИНСОН ҚАЛБИ ВА ОНГИ УЧУН КУРАШ – ҳоз. замондаги хилма-хил усулларда олиб бориладиган мафкуравий тарғибот ва ташвиқотнинг асосий объекти ва мақсадини ифодаловчи ибора. Ғоя ва онг мун-ти ҳақида гап кетар экан, қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш зарур. Биринчидан, муайян ғоя инсон томонидан қабул қилинмаслиги мумкин. Иккинчидан, муайян ғоя шахс онгида фақат ахборот сифатида сақланиб қолиши, яъни кераксиз буюм каби инсон онгининг бир четида “чанг босиб” ётавериши мумкин. Биринчи ҳолатда ғоя инсон онгида ҳеч қандай из қолдирмайди. Иккинчи ҳолатда эса у шахс учун ҳеч қандай ижт-й аҳамиятга эга бўлмайди. Бундан чиқадиган хулоса шуки, ғоя фақат инсон қалбини эгаллаган, маън-й-руҳий ҳолатининг узвий қисмига айланган тақдирдагина ҳаракатга даъват этувчи, рағбатлантирувчи кучга, фаолият дастурига айланади. Ш.у. ҳам бугунги кунда мафкуравий курашнинг бош мақсади инсон қалбини забт этиш орқали унинг онгини эгаллаш бўлиб қолмоқда. Бу борада Юртбошимиз таъкидлагани каби, бугунги кунда инсоният қўлида мавжуд бўлган қурол-яроғлар ер куррасини бир неча бор яксон қилишга етади. Буни ҳаммамиз яхши англаймиз. Лекин ҳоз. замондаги энг катта хавф – инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади. Бу аччиқ ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслик лозим. Ана шу маънода аҳоли, айниқса, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур. Шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Ҳаммамиз яхши биламизки, ҳар қайси давлатнинг чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат, қуролли кучлар сув билан ҳаводек зарур. Аммо халқимиз, авваламбор, ёш авлодимиз маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун биз нималарга таяниб-суяниб иш олиб боришимиз керак, деган савол бугун барчамизни ўйлантириши табиий. Мен, ҳаётда кўп бора ўз тасдиғини топган ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, бу масалада шундай деган бўлардим: тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин. Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча — қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади. Айниқса, бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун «Эркинлик ва демократияни олға силжитиш» ниқоби остида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш катта аҳамият касб этади. Шу борада айрим қудратли давлатлар томонидан муайян мамлакатларга, авваламбор, ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган ҳудудларга нисбатан олиб борилаётган ана шундай ғаразли сиёсатни дунёнинг айрим минтақаларида тинч ҳаётнинг издан чиқиши, ҳокимият тепасига айнан ўша давлатларнинг манфаатларига хизмат қиладиган кучларнинг келиши билан боғлиқ мисолларда кўриш қийин эмас. Ана шундай вазиятни ҳисобга олган ҳолда, яна ва яна бир бор халқимизнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ҳозирги ўта мураккаб бир замонда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридан олинган бу фикрлар инсон қалби ва онги учун кураш кучайиб бораётган ҳоз. даврда маъ-ят, маърифат ва таълим-тарбия соҳаси ходимлари, барчамиз учун дастуруламал бўлмоғи лозим.

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ — одамларнинг яшаш ва фаолият олиб бориши учун уларга берилган ҳақ-ҳуқуқлари мажмуини ифодалайдиган т.. Бу ҳуқуқлар табиий ҳуқуқлар ва давлат томонидан берилган ҳуқуқларга бўлинади. Табиий ҳуқуққа яшаш ҳуқуқини мисол қилиб келтириш мумкин. Давлат томонидан бериладиган ҳуқуқларга сайлов ҳуқуқи, билим олиш ҳуқуқи, нафақа олиш ҳуқуқи ва ҳ.к. киради. И.ҳ. ҳар бир давлатнинг Конституцияси ҳамда жорий қонунларида белгиланиб, улар шахсий, ижт-й-иқт-й ва сиёсий ҳуқуқларга бўлинади. Шахсий ҳуқуқларга яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, турар-жой дахлсизлиги ҳуқуқи, эркин кўчиш ҳуқуқи, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, виждон эркинлиги ҳуқуқи; сиёсий ҳуқуқларга давлатни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи, митинглар, йиғинлар ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи, касаба уюшмаси, сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатларга бирлашиш ҳуқуқи, иқт-й ва ижт-й ҳуқуқларга мулкдор бўлиш ҳуқуқи, меҳнат қилиш ҳуқуқи, дам олиш ҳуқуқи, ижт-й таъминот хизматларидан, тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи, билим олиш ҳуқуқи киради. И.ҳ. инсоннинг давлат б-н мун-тидаги ҳуқуқий мақомини, иқт-й, ижт-й, сиёсий ва мад-й соҳалардаги имкониятлари ҳамда даъволарини тавсифловчи т. сифатида ҳам майдонга чиқади. И. ҳ.ни эркин ва самарали тарзда амалга ошириш фуқаролик жам-ти ва ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан биридир. И.ҳ.ни мутлақ ва нисбий ҳуқуқларга бўлиш мумкин. Яшаш ҳуқуқи, қийноқларга, зўравонликка, инсон шаънини ерга урадиган бошқа хил муомалага ёки жазога дучор этилмаслик ҳуқуқи, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ҳуқуқи, шахсий ва оилавий сир сақлаш ҳуқуқи, ўз шаъни ҳамда обрў-эътиборини ҳимоя этиш ҳуқуқи, виждон эркинлиги ва динга эътиқод қилиш ҳуқуқи, ш-дек, суд томонидан ҳимоя қилиниш ва одил судлов ҳуқуқи ҳамда шулар б-н боғлиқ энг муҳим процессуал ҳуқуқлар мутлақ И.ҳ. сирасига киради. Қолган ҳамма И.ҳ. нисбий бўлиб, фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат тартиби жорий қилинган вазиятда чеклаб ёки тўхтатиб қўйилиши мумкин. Демократик давлатда мутлақ И.ҳ.ни ҳар қандай вазиятда ҳам чеклашга ёки вақтинча тўхтатишга (бекор қилишга) йўл қўйилмайди. ЎзР Конституциясида инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жумладан, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий ҳуқуқлари, иқт-й ва ижт-й ҳуқуқлари, ш-дек, И.ҳ. ва эркинликларининг кафолатлари белгилаб берилган (18-52-моддалар). ЎзРда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижт-й келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижт-й мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар (18-модда). Жумладан, яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш – энг оғир жиноят ҳисобланади (24-модда). Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши; қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас (25-26-моддалар). Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар-жойи дахлсизлиги ҳуқуқига; фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга (27-29-моддалар). Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди (31-модда). Мустақиллик йилларида Ўз-нда И.ҳ. ва эркинликларининг устунлигидан келиб чиқадиган, халқаро миқёсда қабул қилинган янги юридик тамойил ва талабларга асосланган кенг ҳуқуқий муҳит вужудга келтирилди, тоталитар тузумнинг тазйиқ ва зўравонлигидан ҳуқуқий меъёрлар сари кескин бурилиш ясалди. Республика қонунларини И.ҳ. соҳасидаги халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқлаштириш, мазкур соҳада Миллий ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш, И.ҳ.ни ҳимоя қиладиган муассасаларнинг яхлит тизимини барпо этиш, И.ҳ.га оид халқаро шартномалар ва ҳужжатларга қўшилишда давом этиб, бу ҳужжатлар бўйича мажбуриятларни бажаришнинг, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар шу ҳужжатлар талабларига сўзсиз риоя қилишининг механизми яратилди. Ўз-н жам-тида И.ҳ. инсон эркинликлари, бурч ва мажбурияти б-н боғлиқ қарашларни акс эттирувчи т. сифатида миллий  ғоянинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Инсоният ўз тар-ёти жараёнида И.ҳ.га оид бўлган махсус қонунчилик тизимини яратган. Бу тизим ўз тар-ётида учта катга босқични босиб ўтган. Биринчи босқич 1789 йилги Франция инқилобининг “Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси” қабул қилинганидан бошланиб, I жаҳон урушигача бўлган (1914) даврни ўз ичига олади. Бу даврда шахс эркинлиги ва фуқаролар тенглиги, шахс дахлсизлиги, хусусий мулкка эгалик, сайлаш ва сайланиш каби шахсий ва сиёсий ҳуқуқлар б-н боғлиқ масалалар тартибга солинган. Иккинчи босқичда (1914-1950) инсонларнинг турли ғоя ва ҳаракатлар таъсирида меҳнат қилиш, дам олиш, ижт-й ёрдам олиш б-н боғлиқ ижт-й-иқт-й ҳуқуқларига оид қонунчилик ривожланган. Учинчи босқич XX а.нинг иккинчи ярмидан бугунги кунларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда тинч яшаш, атроф-муҳит тозалигига эришиш, ахборот олиш ҳуқуқи б-н боғлиқ масалалар фаол муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш йўллари қидирилмоқда. Бу даврда И.ҳ. соҳасида халқаро қонунчилик тизими шаклланди. БМТ томонидан 70га яқин, Европа Кенгаши Бош ассамблеяси томонидан 160дан зиёд, ЮНЕСКО томонидан 70дан ортиқ, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан 30дан кўпроқ И.ҳ.га тааллуқли халқаро конвенциялар, декларациялар, пактлар қабул қилинди. Ҳоз. пайтда И.ҳ. бўйича 400га яқин халқаро ҳужжат мавжуд. И.ҳ. Умумжаҳон декларацияси БМТ Уставида эълон қилинган бўлиб, мазкур ҳужжат халқлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни тўла амалга ошириш, кишилар турмушини яхшилаш, ижт-й тар-ётни ривожлантиришга кўмаклашиш каби шиорларга асосланади. БМТнинг Бош Ассамблеясида 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган ушбу декларацияга биноан ҳар бир инсон миллати, жинси, ирқи, табақаси, динидан қатъи назар, декларацияда эълон қилинган ҳуқуқ ва эркинликлардан ҳеч қандай чекланишсиз фойдаланиши керак. Декларация кириш қисми ва 30 моддадан иборат. БМТнинг И.ҳ. декларациясига кўра, ҳар бир шахс касб танлаш эркинлиги, меҳнат қилиш ва унга ҳак олиш, меҳнат шароитларини яхшилашни талаб этиш, ишсизликка қарши курашиш, ногиронлик  ва қарилик пенсиялари олиш, дам олиш ва вақтинча нафақа олиш ва б. ҳуқуқларга эга. Декларацияга биноан меҳнаткашлар касаба уюшмалари ташкил этишлари ва улардан ўз манфаатларини ҳимоя қилишда фойдаланишлари мумкин. Ш-дек, БМТ доирасида И.ҳ. бўйича Қўмита фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича Халқаро пакт ва иштирокчи давлатларнинг пакт низомини бажаришини назорат қилиш учун шу пактга оид факультатив протоколга мувофиқ 1976 йил сентябрда ташкил этилган бўлиб, Қўмита 18 аъзодан иборат. Улар шахсан эксперт сифатида фаолият кўрсатувчи ва мазкур пактнинг иштирокчи давлатлари фуқароларидирлар. Қўмитанинг барча қарорлари тавсия этадиган характерда бўлиб, бирон-бир давлат зиммасига расмий равишда мажбурият юкламайди. Ҳар йили қўмита БМТ Бош Ассамблеясига ўзининг олиб бораётган ишлари ҳақида маъруза тақдим этади. И.ҳ. бўйича Европа комиссияси И.ҳ. ва асосий эркинликлари ҳимояси ҳақидаги Европа конвенцияси Европа Кенгаши томонидан 1950 йил 4 ноябрда қабул қилинган ва 1959 йилда ташкил этилган Европа Кенгаши органи ҳисобланади. Европа Кенгаши Бош Котиби номига ва манзилига жўнатилган, И.ҳ. ва эркинликларининг бузилиши ҳақидаги ҳар қандай шахс, ҳар қандай нодавлат ташкилот ёки алоҳида шахслар гуруҳи томонидан ёзилган шикоятларни кўриб чиқади ва уларни рад этиш ёки И.ҳ. бўйича Европа судига бериш ҳақида қарорлар чиқаради. Европа комиссияси шикоятни тан олинган халқаро ҳуқуқий меъёрларига мос равишда, ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлингач, 6 ой муддат ичида кўриб чиқиш учун қабул қилиши мумкин. Европа Комиссияси Котибиятининг фаолияти Европа Кенгаши Бош Котиби томонидан назорат қилинади. И.ҳ. бўйича ЎзР Миллий маркази И.ҳ. ва эркинликларини   муҳофаза   қилувчи, халқаро ва  ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари б-н ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва барча аҳолининг И.ҳ. бўйича мад-тини оширишга хизмат қилади. Ушбу ташкилот ЎзР Президентининг Фармонига мувофиқ 1996 йил 31 октябрь куни ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари: миллий ҳаракат режасини, ш-дек, Конституция, қонунлар ва И.ҳ. соҳасида умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари қоидаларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш; И.ҳ. соҳасида ЎзРнинг халқаро ва миллий ташкилотлар б-н ҳамкорлигини ривожлантириш; И.ҳ.га риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар тайёрлаш; давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериш фаолиятини амалга ошириш; тарғибот, ўқув-услубий адабиётларни нашр этиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, давлат органларининг И.ҳ.га риоя этиш ва бу ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан уларга тавсиялар тайёрлаш; И.ҳ.ларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш кабилардан иборат.

ИНСОНИЙЛИК (олижаноблик, ғамхўрлик, ўзгаларнинг қадр-қимматини жой-жойига қўйиш) — одамзоднинг қадри, унинг эркинлиги, қобилиятлари ҳар томонлама намоён бўлишини таъминлаш, шунга эришиш, инсоннинг бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги, фаровон ҳаётини таъмин этишга интилиш, ижт-й адолатнинг барча тамойиллари юзага чиқишига шарт-шароитлар яратиш маъносини англатадиган т..  И. ғоялари узоқ тарихга эга бўлиб, бахт-саодат ва адолатга эришиш орзу-ҳаваслари халқ оғзаки ижодиётида, адабиётда, диний ва фал-й таълимотларда узоқ ўтмишдан буён ўз аксини топиб келмокда. Шарқ  мутафаккирларидан ал-Бухорий, ат-Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва б. ўз асарларида инсон эркинлигини, унинг қадр-қимматини, И. ғояларини илгари сурганлар. Хус-н, Навоий инсон тақдири, халқ манфаатлари, мам-т ҳақида ғамхўрликни асосий масала қилиб қўйган. У дунёда энг қимматли нарса инсондир, деган фикрни олға сурган. Унинг фикрича, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. «Одамий эрсанг демагил одами, оники йўқ халқ ғамидан ғами», — Навоийнинг шу мисралариданоқ унинг ижодида И. етакчи ўринга чиққанлиги кўринади. Бошқа ўзб. маърифатпарварлари ижодида ҳам И. ғоялари давом эттирилиб, юксак И. – жам-тнинг маън-й тар-ётида муҳим омил эканлиги тараннум этилган. Шарқ фал.си ва ижт-й тафаккурида И. ғоялари азалдан кенг тарқалган бўлиб, унинг кўп минг йиллик тарихи б-н чамбарчас боғлиқ. Европада эса И. яхлит дунёқараш тизими сифатида биринчи бор Европанинг Уйғониш даврида, яъни XV-XVII а.ларда шаклланган. Ғарбда эса И. ғоялари Европа ўрта а.ларида инсонни камситишни, уни худо ва дин номидан ҳақоратлаб, минглаб кишиларни инквизиция гулханига ташлаган шафқатсиз диндорларга ва уларни қўллаб-қувватлаган феодалларга қарши, инсон ҳуқуқлари учун муросасиз кураш сифатида намоён бўла бошлади. И. ғоялари кенг ижт-й фикрни қамраб олиб, адабиёт, фал., санъат ва б. соҳаларда намоён бўлди. XIV-XVII а.ларда И. ғоялари Италияда, кейинчалик эса Европанинг бошқа мам-тларида тарқала бошлади. Шундан кейинги а.лар давомида И. ғоялари катта тарихий йўлни босиб ўтди. Жаҳон илмий, сиёсий ва ижт-й фал.сида И., инсонпарварлик «гуманизм» номи б-н ривожланди. Бу атама биринчи марта XIX а. бошларида фанда ишлатила бошлади ва XX а.нинг ўрталаригача жам-тдаги адолатсизликни, тенгсизликни танқид қилишга қаратилди. Инсониятнинг XV а.дан то XX а.нинг ўрталаригача бўлган тарихи кишиларни аста-секин И. ғояларини ўзлаштиришга олиб келди ва бу ғояларни инкор этиш инсониятни таҳлика остонасига келтириб қўйишини кўрсатди. Шу асосда II жаҳон урушидан кейинги даврда жаҳон тар-ётида туб ўзгаришлар юз бера бошлади ва ҳақиқий И. томон жиддий қадамлар қўйилди. Буни БМТ, ЮНЕСКО, турли минтақавий ва давлатлараро музокаралар, мун-тлар, иттифоқлар мисолларида кўрсак бўлади. Бу борада жаҳон ривожланган давлатларининг ҳаётий тажрибаси диққатга сазовордир. И. ҳар бир замонавий ҳуқуқий демократик давлатнинг ҳаёт қоидаси ва ижт-й тузилиш устунларидан бирига айланмоқда. И. ғоялари, мазмуни ва тамойиллари ўзб. миллий менталитетининг таркибий қисмидир. У халқ тафаккурида доим мавжуд бўлган  ва нарса унинг мутафаккир фарзандлари ижодида ўз ифодасини топган. Яъни И. ғоялари юртимиз ва халқимиз онгига ташқаридан киритилган эмас, балки халқ тафаккурининг узвий қисми бўлган. Ана шу анъана мустақиллик йилларида янада кенгроқ давом эттирилмоқда. Мустақил Ўз-н ўз сиёсатида И. ва инсонпарварлик талаблари ва қоидаларига, Шарқ ва Ғарб давлатларининг илғор тажрибасига таяниб, халқ ҳаётини ва жам-т фаолиятини ташкил қилмоқда. Ўз-н Конституцияси ва қонунлари, юртимиздаги туб ислоҳотлар инсон манфаатларини ҳимоя қилишга, уни қадрлашга, ҳар бир шахснинг маънан баркамоллашувига қаратилган.

 

ИНСОНПАРВАРЛИК — инсоннинг юксак ижт-й мақомини белгилайдиган ва барқарор этадиган ғоялар, қарашлар ва эътиқодлар мажмуи, шахс эрки, қадр-қиммати, унинг бахтли бўлиш ҳуқуқини таъминлаш имконини берадиган фаолият ва хатти-ҳаракатни англатадиган т.. Ғарбда И. тамойилини дастлаб Европа Уйғониш даври мутафаккирлари илгари сурганлар, деган фикр мавжуд. Аслида, И. даставвал Шарқда ўртага ташланган, инсонийлик, И. деган маънони билдирувчи «намлулу» сўзи бундан 3-4 минг йиллар аввалги қад. Сомир мих хатларида учрайди. “Авесто”даги “Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал” ғояси ўша даврдаёқ И. тамойилига катта эътибор берилганини англатади. Жаҳон  динларининг ҳаммасида ҳам И. ғоялари устувор ҳисобланади. Чунончи, ҳадиси шарифда «Одамларга раҳмли бўлмаган кишига Аллоҳнинг ҳам раҳми келмайди», дейилади. Ушбу ҳадис сўзларига мос мисолни насронийликда ҳам, буддавийликда ҳам учратиш мумкин. Зеро, улар ҳам умуминсоний қадриятлар сирасига киради. Собиқ иттифоқ даврида бу т.ни синфийлик н.назаридан сохталаштириш муваффақиятсизликка учради, пролетар диктатураси ва тоталитар тузум ҳамда улар ижодкорларининг И.лиги ҳақидаги афсоналар жуда қисқа умр кўрди. Тоталитаризм мафкурачиларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари ўша даврлардаёқ ноилмийлиги, ёлғонга суғорилганлиги б-н кишиларнинг ғашини келтирар эди. Бундай И.ни халқ қабул қилмаган. Чунки у айнан ўта мавҳум «халқ» т.сига қаратилган, ваҳоланки, И. марказида муайян шахс турмоғи лозим. Зеро, ҳар бир шахснинг инсоний эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлаш учун курашиш И. нинг асосий вазифасидир. Бу борада истиқлол туфайли маън-й қадриятларни устувор деб билган бизнинг мам-тимизда ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан улкан ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизда барпо этилаётган эркин фуқаролик жам-ти нафақат инсонга меҳр-муҳаббат ва иззат-ҳурмат кўрсатишни, балки шахснинг ҳар томонлама камол топиши учун зарур бўлган ҳақиқий шарт-шароитларни яратишни ҳам ўз олдига олий мақсад қилиб қўйган.

И2