М2

М2

МАЪНАВИЙ БУРЧ — инсонга хос бўлган юксак маън-й фазилат, ҳиссиёт сифатида унинг ахлоқий майл-истакларини юксак даражада акс этишини ифодаловчи т.. М.б. шахсни баъзан ҳузур-ҳаловатдан, турмуш лаззатларидан маҳрум этиши мумкин бўлиб, у тарбия давомида инсон тафаккурига сингдирилади ёки оилавий, миллий анъаналар тарзида қабул қилинади. Инсоннинг М.б. унинг маъ-ятига, руҳиятига, тафаккурига ижобий таъсир кўрсатган, тарбиясида муҳим роль ўйнаган нарса, ҳодиса ва шахсларга нисбатан маън-й қарздорлик тарзида кечади. У жуда кенг ва ўта тор маъноларда талқин этилади. Яна бир муҳим мезоний т. — бурч. Бурч, моҳиятан, жам-т, давлат ва шахсларга нисбатан муайян индивиддаги мун-т, улар олдидаги мажбурият. У, юқорида айтганимиздек, виждон, эътиқод, масъулият каби т.лар б-н мустаҳкам боғлиқ. Умуман, ҳаётда инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати замирида бурч т.си — бурчга садоқат ёки хиёнат ётади. Ибн Сино ўзининг «Бурч тўғрисида рисола»сида бурчни Тангри олдидаги ўз қарзини бажариш, илоҳий масъулият деб тушунади. Лекин бу масъулият, айни пайтда, муҳтожларга хайр-эҳсонни, Яратган ва банда олдидаги покизаликни ҳам ўз ичига олади. Бурчни англаб етиш эса, фақат билим (билиш) орқали рўй беради. Инсон ўз ҳаёти давомида у ёки бу муҳим қарорни қабул қилар экан, ташқи тартиблар (амал, бойлик ва ҳ.к.) эмас, балки фақат маън-й бурчи н.назаридан иш тутмоғи лозим. Бунинг акси рўй бермаслиги учун инсонга ўзини ўзи назорат қилсин деб ажойиб назоратчи – виждон берилган. Виждон инсоннинг иккига бўлиниб яшашига чек қўяди: ҳаммасини тўғри тушунган ҳолда нотўғри хатти-ҳаракат қилиши мумкин эмас. Виждон б-н беркинмачоқ ўйнаб бўлмайди, уни айтганингга кўндира олмайсан. Уни ухлатиб қўйиш ҳам мумкин эмас, эртами-кечми уйғонади-да, қилмишингга жавоб беришга мажбур этади. Юксак М.б.лар кеча ёки бугун ўйлаб топилган эмас. Улар инсониятнинг бир неча минг йиллик тарихи, авлодларимиз, ота-боболаримизнинг амалий тажрибаси давомида юзага келган. Ш.у. мустақилликнинг биринчи куниданоқ, маъ-ят ва маърифат масаласи энг зарур ижт-й масала сифатида кун тартибига қўйилган. Мустақиллик туфайли халқимиз дунёқараши ва руҳида содир бўлган маън-й ўзгаришларни, руҳий ва маън-й кўтаринкиликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳар бир фуқаронинг юксак даражадаги М.бга айланди. М.б. инсоннинг юксак ахлоқий-маън-й фазилатларидан ҳисобланади. Шунга қарамай, у ҳар бир шахс, миллат ва жам-тнинг ўз маъ-ят гулшани ва бу гулшаннинг униб-ўсиши учун бирдек масъулдир. Ҳар бир инсон ўзининг М.б.ини чуқур англамоғи даркор. Зеро, М.б.ни мустаҳкамлаш учун инсондан тинмай меҳнат қилиш ва тафаккурини янада юксалтириши талаб қилинади.

МАЪНАВИЙ ВОРИСЛИК – миллий-маън-й қадриятлар, урф-о., анъана, ғоялар, тажриба, билимларнинг авлоддан-авлодга мерос бўлиб қолиши, маъ-ятнинг узлуксиз жараён сифатидаги ўзгарувчанлиги ва ўзлаштирувчи жараёнларини таъминловчи асосий қонунларидан бирини англатадиган т.. Бу жараён инсониятнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини бир бутун ҳолда бирлаштириб, авлодларга узатади. Бор нарсани излаш, маълум нарсани очиш, қилинган кашфиётни кашф этиш керак бўлмаганидек, аждодлар томонидан яратилган мерослар силсиласини қайта кашф этиш шарт эмас. Эришилган ютуқлардан ҳамда тажрибалар сабоғидан келиб чиқиб жам-т ўз мақсадларини амалга оширишнинг қисқа йўлларини танлайди. Бундан ташқари, М.в. кишиларнинг савиясини беҳад кенгайтиради, улар ҳаётини ақлий ва ҳиссий жиҳатдан бойитувчи билимнинг битмас-туганмас манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир соҳада амалга ошадиган ворислик механизми ўтмишдошларнинг тажрибасидан мад-тнинг турли соҳаларида фарқланади: санъатдаги ўлчам фандагидан бошқача; табиий фанлар гуманитар фанлардан фарқли. Ворислик (мерос) ҳар қандай соҳада инсоннинг ҳақиқий ўзлаштиришида янада яққол намоён бўлади ва айни пайтда маҳаллий ёки дунё миқёсидаги жараёнлар шаклида ҳам кўриниш бериши мумкин. Ворисликнинг маҳаллий (чекланган) шакли мад-тнинг касбий (профессионал), миллий, этник ва б. кўринишларига эга. Ушбу фаолият мад-й босқичларда бир меъёрда, текис йўналиш шаклларида бўлмай, унинг бир босқичдан иккинчи босқичга сакраб ўтиши нотекис амалга ошиш хус-ятига эга. Инсониятнинг маън-й ютуқларини мерос қилиб қолдиришда ворислик кенг миқёсли (умумий) шаклда жараёнлар муфассал йўналишда амалга ошади. Мас., қад. Миср пирамидалари, Юнонистон заковатлари, “1001 кеча” эртаклари, жаҳон саҳнида Темур ва Темурийлардан қолган ёдгорликлар ва ҳ.к. каби моддий ва маън-й мерос намуналари ворислик анъаналари асосида бутун таровати, бўй-басти б-н авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Яна, ер юзидаги барча халқларнинг замонавий билим соҳаларига замин бўлган Бобил астрономияси, Кўрагоний (Улуғбек) жадвали, ҳинд математикаси, антик фал., Рим ҳуқуқи, Навоий назми ҳақида ҳам шундай гапириш мумкин. Агар мад-т ва маъ-ят соҳалари таркибида тил, удумлар, анъаналар ва б. бўлса, маълум халқнинг мад-й ва маън-й тарихи доирасида мерос қолдириш жараёни янада яққолроқ кечади. Бошқа соҳаларда эса техника, фан, санъат каби соҳалардаги бир халққа тегишли мерос ворисийлик анъаналари асосида авлоддан-авлодга ўтиб, миллий қадриятлардан умуминсоний қадриятлар даражасига кўтарилиб, бошқа халқларга ҳам тегишли мулкка айланади. Кейинги авлодларга мерос қолдириш учун маъ-ятда белгиланган усул ва механизм мавжуд. Улардан баъзилари қадимдан амал қилиб келган, яъни бу – намойиш қилиш, оғзаки равишда узатиш, фольклор, санъатнинг барча усулларидан кенг фойдаланиш б-н боғлиқ. М.в.нинг янги самарали усуллари техника ва технологияларнинг тар-ёти б-н бевосита боғлиқ бўлиб, улар – кино тасвири, лента ёзуви, расмга муҳрлаш, компьютер хотираси ва ҳ.к. Ижт-й тар-ётнинг барча босқичларида ҳам маън-й мерос, уни ворисийлик анъаналари асосида авлоддан-авлодга узатиш имкониятлари бир хилда эмас. Улар ижт-й-иқт-й, сиёсий, ғоявий омиллар б-н белгиланади. Бу омиллар мероснинг ҳажми, танлаш хус-яти, интенсивлигига боғлиқ. Бизга маълумки, собиқ ғоя ҳукмронлиги даврида халқлар, хус-н, Ўз-нда ҳам ҳақиқий тарихий, миллий ва маън-й меросидан ворисийлик анъаналари асосида авлоддан-авлодга узатиш ҳуқуқ ва имкониятларидан маҳрум этилган эди. Лекин, ворисийлик анъаналари миллат вакиллари қалбида сақланиб, моддий ва маън-й тазйиқларга қарамасдан кейинги авлодларга узатилиб келинди. Бугунги кунда мам-тимизда М.в.ка катта эътибор қаратилмоқда, жам-тда қонун устуворлигига эришиш, қонуннинг роли ва вазифасини кенгайтириш, қонунга бўйсуниб яшашни аҳолининг доимий турмуш тарзига айлантириш энг демократик давлатнинг сифат кўриниши, фуқаролик жам-тининг беқиёс фазилати сифатида устувор бўлмоқда. Бунинг учун, ворисийлик анъаналари асосида маън-й меросни тарғиб этиш, аҳолининг дунёқараши, унинг ҳуқуқий, сиёсий ва иқт-й билим даражасини ошириш, ҳар бир фуқаронинг маън-й ва ахлоқий баркамолликка доимий интилиши каби мураккаб, вақт талаб этадиган маън-й-руҳий ўзгаришлар бўлиши зарурлиги аён. Ушбу жараёнда ҳам М.в. муҳим қирра сифатида намоён бўлади. М.в.нинг муҳим жиҳати ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жам-ти қуриш жараёнида маън-й меросга мурожаат этиб, унинг ижобий жиҳатларидан самарали фойдаланишни тақозо этадики, бу – биринчидан, қадриятларимиз тарғибида, иккинчидан, миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

МАЪНАВИЙ ЖАСОРАТ — И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида мазмун-моҳияти, фал-й ифодаси инсоният тарихидаги ёрқин мисоллар орқали очиб берилган т.. Мазкур т. ер юзидаги барча ўлмас обидаларни, инсоният ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган жамики улуғ кашфиёт ва ихтироларни, мумтоз санъат ва адабиёт дурдоналари ҳамда мардлик ва қаҳрамонлик намуналарини яратган одамзоднинг ақл-тафаккури ва салоҳиятини ифодалайди. Унда инсоннинг ўз ҳаётини маъ-ятни ўстириш ва юксалтиришга бағишлаши, инсонларни тўғри йўлга бошлаш мақсадида ҳар қандай фаолият б-н маън-й жиҳатдан алоҳида намуна кўрсатиши каби хислатлар ўз ифодасини топади. Китобда таъкидланишича, “буюк цивилизация ва маданият бешиги бўлган, кўҳна ва ҳайратомуз тарихни ўзида мужассам этган Ватанимиздаги бебаҳо ёдгорликлар, осори атиқалар ҳақида сўз юритилар экан, шу заминда яшаётган барча инсонлар уларни аввало халқимиз даҳосининг ёрқин намунаси, таъбир жоиз бўлса, унинг юксак маънавиятига қўйилган муаззам ҳайкаллар, деб қабул қилиш мумкин. Шунинг учун ҳам бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, янглишмаган бўламиз. Жаҳон тарихига назар ташлайдиган бўлсак, қалбида, юрагида ана шундай жасорат ҳисси ниҳоятда кучли бўлган инсонлар ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам адолат ва ҳақиқат йўлида ўзини аямай, эл-юрт учун, Ватан учун қандай ибратли ишларни амалга оширганини кўриш мумкин. Айнан ана шундай одамларнинг маънавий фазилатлари туфайли эзгу ҳис-туйғулар, муқаддас ва улуғ тушунчалар дунёда ҳануз барқарор бўлиб келмоқда. Бундай беназир зотларнинг барча халқлар ва миллатлар орасида кўплаб топилиши — маънавий жасорат туйғуси бутун башариятга хос хусусият эканидан далолат беради. Масалан, неча асрлардан буён юксак тафаккур ва ақл-заковат тимсоли бўлиб келаётган юнон файласуфлари Сократ ва Платон, улуғ боболаримиз Абу Райҳон Беруний ва Аҳмад ибн Муҳаммад Хоразмий, Нажмиддин Кубро, Амир Темур, Улуғбек, Навоий ўрта асрларда астрономия соҳасидаги илмий кашфиётлари учун тазйиқ ва таъқибларга учраган Николай Коперник ҳамда кейинчалик унинг изидан бориб, жоҳил ва ақидапараст руҳонийлар томонидан ўтга ташланган Жордано Бруно, қанчадан-қанча таъна ва маломатларга гирифтор этилган Галилео Галилей каби алломаларнинг жасоратида ҳам ҳақиқатга садоқат, эътиқод учун курашнинг ёрқин намунаси яққол намоён бўлганини кўрамиз. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, халқимиз тарихнинг ҳар қандай тўфон ва суронларига қарамасдан, миллий ўзлиги ва азалий қадриятларини сақлаб қолиб, бугунги дориломон замонларга безавол етиб келишида унинг қон-қони, суяк-суягида бўлган маънавий жасорат туйғуси, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи таъсир ўтказиб келмоқда. Мухтасар қилиб айтганда, олис ва яқин тарихимиз шуни кўрсатадики, халқимиз доимо маънавий жасорат ҳисси билан яшаган ва бу улуғ туйғу унинг ҳаётида йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора кучайиб, юксалиб бормоқда. Чунки халқ маънавияти шундай бир буюк уммонки, ҳар қайси авлод ундан куч-қудрат, ғайрат ва илҳом олиб, ўзининг нақадар улкан ишларга қодир эканини намоён этади. Шу маънода, 1991 йил 31 август санасида қўлга киритилган миллий мустақиллик — XX асрда халқимиз томонидан амалга оширилган буюк маънавий жасорат намунасидир”. Чунки мустақиллик халқимизга кимдир томонидан инъом қилинмаган, унга осонгина эришилмаган. Балки у Президент Ислом Каримов раҳбарлигида оғир курашлар натижасида, юксак маън-й жасорат туфайли қўлга киритилган. Мустақиллик барча ислоҳот ва ўзгаришлар, халқимиз ҳаётида рўй бераётган буюк бурилиш ва улкан натижаларни бошлаб берган тар-ётимизнинг тамал тошидир. Уни асраш, мустаҳкамлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканини асло унутмаслигимиз лозим.

МАЪНАВИЙ ЗАИФЛИК – маън-й ҳаёт ҳодисаси, жам-т, давлат ёки халқнинг маън-й масалаларда уюшмагани, маъ-ятга етарли эътибор бермагани, тарбия соҳасида ўзибўларчиликка йўл қўйгани натижасида содир бўладиган ижт-й-ғоявий ожизлик ҳолати. М.з. халқ оммасининг туб манфаатларини ва кўнглидаги орзу-интилишларини ифода этадиган, уни тар-ёт сари, улкан мақсадлар йўлида жипслаштирадиган ҳаққоний ва жозибали маън-й тарбия тамойилларининг йўқлиги, ишлаб чиқилмаганлиги ёки ижт-й ҳаётда амалий ифода топмаганлиги натижасида ҳосил бўлади. Моддий ва маън-й заифлик ўзаро алоқадор т.лар бўлиб, бири иккинчисини тақозо этади. М.з. кўп ҳолларда маън-й беқарорлик ва парокандаликка олиб келиб, ҳатто жам-т, давлат ёки халқнинг инқирозини келтириб чиқаради. М.з. миллатнинг бирдамлиги, давлатнинг қудратига путур етказади, унинг тар-ётини орқага суриб юборади. Мас., Чингизхон босқини, чор Россияси истилоси, большевиклар босқини даврларида айрим ҳукмдорларнинг халқни бирлаштириб, курашга сафарбар этолмагани ўлкамизнинг қарамлик чангалига тушиб қолишига сабаб бўлди. Бундай қарамлик нисбатан маън-й жиҳатдан заиф бўлган ўлкамиз халқини янада заифлаштиришга хизмат қилди. Айниқса, ўлкамизнинг уч хонликка бўлиниб, яхлит давлатчилик анъаналарининг парчаланиши натижасида халқимиз моддий парокандаликка юз тутдики, ушбу салбий омил жам-тнинг маън-й заифлигини вужудга келтиришда туртки бўлди. Тўғри, чор Россияси истилоси шароитида жам-т маъ-ятидаги заифликларни маърифат ва зиё тарқатиш орқали бартараф этишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган жадид-маърифатпарварларимиз мактаб ва мадрасалар очишга интилдилар. Лекин, бир неча а.лик бўлинишлар, сиёсий-ҳарбий истилолар натижасида умумжам-т миқёсида ҳукм сураётган М.з.ни бирданига таг-томири б-н қўпориб ташлашга мавжуд маън-й муҳит ҳам имкон бермасди. Собиқ тоталитар тузум шароитида ҳам миллий маъ-ят ва қадриятлар четга суриб қўйилиб, коммунистик мафкура ривожига хизмат қилувчи умумий маъ-ят концепцияси ишлаб чиқилиб, ижт-й ҳаётда тарғиб этила бошланди. Ушбу жиҳат кишиларни эътиқодсизликка, миллий қадриятлардан воз кечишга, миллий тил, урф-о. ва маросимларни менсимаслик хислатларини ривожлантиришга хизмат қилдики, ушбу жиҳатлар ҳам М.з.нинг ўзига хос кўринишлари сифатида намоён бўлди. Собиқ тоталитар тизим шароитида жам-тда маън-й заиф ҳалқаларни кенгайтириш мақсадида миллий тиллар имкониятлари чегараланди, улар «коммунистик андозаларга номувофиқ тил» сифатида камситилди. Ушбу салбий жиҳатлар миллий маъ-ят ва тафаккурни заифлаштириш учун сунъий равишда қилинаётган амалиётлар эди. Демократия шаббодалари насими эса бошлаган 80-йиллар охирида ўзб. тилига ҳам давлат тили (1989 йил 21 октябрь) мақоми берилдики, бундан мақсад миллий тилимизнинг софлигини сақлаган ҳолда халқимизнинг маъ-ятини кўтариш эди. Шу боис, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб, мам-тимизда халқ маъ-ятини юксалтириш борасида қатор ишлар қилинаётгани бир томондан собиқ тоталитар тузум шароитида жам-т тафаккурида шаклланган М.з. жиҳатларини миллий менталитетга хос бўлган маън-й-ахлоқий жиҳатлар б-н тўлдириш бўлса, иккинчи томондан онги ва дунёқараши эндигина шаклланаётган ёшларда М.з.ка йўл бермасдан ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганлиги қувонарлидир. Ўз-н халқининг юксак маъ-яти ҳаётбахш ва адолатли ғояларни ўз ичига олади, тушунтириш ва ишонтириш, таълим-тарбия ва маърифат йўли б-н, фикрлар ранг-баранглигини сақлаб қолган ҳолда, юксак маъ-ят М.з.ка қарши қўяди.

МАЪНАВИЙ ЗАРАР – инсоннинг ор-номуси, қадр-қиммати ва фаолияти, обрў-эътибори, жам-тдаги урф-о., қадриятлар, турмуш тарзи, умуман эзгу дунёқарашга зид бўлган фаолият, хатти-ҳаракат ва мун-тни ифодаловчи т.. М.з инсон онгида шаклланган сифат жиҳатидан ижобий характердаги ақлий-руҳий мун-тларга тескари таъсир кўрсатилганда юзага келувчи натижани ифодалайди. Ўз моҳиятига кўра, бу натижа – М.з. инсон дунёқарашини ўзгартириб, маъ-ятсизликка алоқадор хус-ятларнинг намоён бўлишига, руҳий оламига салбий таъсир кўрсатишга ёки маъ-ят асосларига бефарқ бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. М.з. шахс томонидан шахсга ёки жам-тга, жам-т томонидан шахсга ёки жам-тга етказилиши мумкин бўлган ҳодисадир. М.з.нинг шахс томонидан жам-тга етказилиши маълум бир шахс томонидан тарғиб қилинган, аслида маҳаллий мад-т унсурларига қарши турувчи ва охир-оқибатда уларнинг йўқотиб юборилишига олиб келувчи мафкуравий ғояларнинг бошқалар томонидан ҳақиқат, тўғри йўл деб қабул қилиниши ёки қилдирилишига асосланади. Бундай М.з.нинг шахс томонидан жам-тга етказилиши, айниқса, оғир ва ўрнини қоплаб бўлмас йўқотишларни келтириб чиқаради. Президентимиз таъкидлагани каби, «Бугунги кунда олдимизда турган энг муҳим вазифаларни кўз ўнгимиздан ўтказар эканмиз, аҳолининг кундалик эҳтиёжларига бевосита дахлдор долзарб масалаларни ҳал қилиш билан бир қаторда биз эски тузум даврида инсон ҳаётининг негизи ва мураккаб томонлари, миллий қадриятлар, тарихий анъаналар, умуминсоний маънавий бойликлар билан ҳисоблашмаслик жамиятимизга қанчадан-қанча зарар келтирганини унутмаслигимиз керак (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 78-б.). Муайян жам-тнинг бошқасига кўрсатадиган М.з.и таъсирнинг энг фалокатли кўринишларидан бўлиб, бунинг натижасида бир жам-тда мавжуд ўзига хос маън-й қадриятлар бутунлай барҳам топади ва демак, маълум бир маън-й мад-т йўқолиб кетади ва унинг ўрнига ўзга жам-т маън-й қадриятлари ҳукмрон мавқега кўтарилади. Мас., Европа халқларининг Америка қитъасига кириб бориши нафақат маҳаллий америкалик ҳинду халқларининг, балки уларнинг моддий мад-ти б-н бирга маън-й мад-тининг ҳам йўқолиб кетишига олиб келди. Яшаш учун кураш ҳиндуларни ўз мад-тларидан воз кечишга мажбур қилди ва маъ-ятларини тубдан ўзгартириб юборди. Жам-тнинг жам-тга, инсоннинг жам-тга ёки жам-тнинг инсонга М.з.и икки хил йўл б-н етказилиши мумкин: жам-т ёки инсон маъ-ятига зид М.з. инсон ёки жам-т томонидан ихтиёрий қабул қилиниши ва у натижа бергандагина зарарли эканлиги англаниши мумкин; жам-т ёки инсонга М.з. тазйиқ, тажовуз, умуман куч ишлатиш воситасида етказилиши мумкин ва унинг М.з. эканлиги бошидаёқ маълум бўлади. Ш-дек, етказилган маълум бир М.з.ларга қарши курашиш ва уларни бартараф этиш мумкин, лекин маълум баъзи М.з.ларнинг бартараф қилиниш имкониятлари бўлмайди. Шу каби бутун инсониятнинг тар-ёти натижасида ёки инсон эркинликларини кенг татбиқ этиш ҳаракати воситасида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари б-н бирга юзага чиқарадиган М.з.лар тузатиб бўлмас зарарлар сирасига кириб, тузатишга уриниш тар-ётни ортга суриш б-н тенг бўлиши мумкин, бундай вазиятда воз кечилаётган маън-й қадриятларни тиклашга ҳеч қандай имконият қолмайди. Айни вақтда моддий ва М.з.лар ўртасида ажралмас боғлиқлик мавжудки, ш.у. қаерда моддий зарар мавжуд бўлса, ўша ерда М.з. ҳам мавжуд бўлади. Мас., чоризм ва шўро истибдоди даврида юртимиздан жуда кўп моддий ва маън-й бойликлар ташиб кетилди, кўп қисми йўқ қилинди, яна кўплари эса йўқотишга маҳкум қилинди. Халқимизга хос кўплаб маън-й қадриятлар оёқости қилинди, таъқиб остига олинди, миллатимизни тарихий тафаккуридан бегоналаштиришга ҳаракат қилинди ва ҳ.к. Бугунги кунда М.з. бўйича жавобгарлик фуқаролик Кодексига киритилган янгиликлардан ҳисобланади. Бундан асосий мақсад – мас., ЎзР Конституциясига мувофиқ (VII-боб), фуқароларга берилган шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширилишини ва ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат. Бу қоидага биноан маън-й зарар учун жавобгарлик айбли бўлиш тамойилига асосланади. Зарар етказишда айбланувчи шахс бундай зарарни етказишда ўзининг айби йўқлигини исботлаши керак, агар исботлай олмаса, айбдор деб ҳисобланади ва маън-й зарарни қоплашга мажбур бўлади. М.з. уни етказувчининг айбидан қатъи назар қуйидаги ҳолларда қопланади, агар: зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига хавф манбаи томонидан етказилган бўлса; зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворга эга бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўллаш, қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса; зарар ор-номус, қадр-қиммат ва фаолият, обрў-эътиборни ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса; қонун назарда тутган бошқа ҳолларда.

МАЪНАВИЙ ИДЕАЛ – шахс ва жам-т маъ-ятини шакллантирувчи, йўналтирувчи ва ҳаракатлантирувчи, уни савоб ишлар, бунёдкор фаолиятга сафарбар қилувчи эзгу ғоя, орзу-мақсад ва ижобий намуналар мажмуини ифодаловчи т.. Унинг мазмун-моҳияти «маънавий» ва «идеал» т.ларининг маъносини аниқлаш орқали янада ойдинлашади. “Идеал” т.си франц. “ideal”, лот. “idealus” сўзларидан ҳосил бўлган бўлиб, “қиёфа”, “мезон”, “мукаммаллик” маъноларини англатади. М.и. атама сифатида орзу-интилишларнинг олий мақсадини ифодалайди. У ижт-й аҳамиятга эга бўлган муҳим ахлоқий категория ҳисобланади. Бугунги жам-тимиз ривожи М.и.ни шакллантириш ва уни жам-т маън-й муҳитининг асосий негизи сифатида қабул қилишни тақозо этмоқда. Чунки халқнинг ҳаёти унинг маъ-яти б-н узвий боғлиқ бўлиб, жам-т ахлоқининг илдизи миллат тарихи б-н узвий алоқадор ҳодиса. Инсон ёшликдан азалий анъаналар, урф-о.лар оғушида камолга етади. Бу борада оила, маҳалла ва таълим-тарбия даргоҳларидаги микро, мезо ва макро муҳитдаги уйғунлик ва изчиллик катта ўрин тутади. Чунки, демократик қадриятларнинг таркиб топиб бориш шароитида фуқаролар маъ-ятини умумий асосда шакллантириб бориш зарурат ҳисобланади. Акс ҳолда, жам-т маън-й муҳитида ахлоқий онг даражаси сусайиб кетади. Бунга сабаб демократик қадриятларнинг инсонга том маънодаги эркинлик беришидир. Бундай эркинликдан мақсадли фойдаланилса, у маъ-ятнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади, агар эркинлик омилидан мақсадсиз фойдаланилса (у суиистеъмол қилинса), онг ривожига салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, жам-тда мутлақ эркинлик бўлмаслигини, мустақил фикрлаш масъулиятсизлик ва бурчни унутиш эмаслигини англаш ва англатиш муҳим масаладир. Агар биз эркинликни билим б-н, билимни эътиқод б-н боғлаб ва уларнинг барчасини Ватанимиз ва халқимиз равнақи йўлига қаратсак, ушбу мезонлар асосида М.и.ларни тарбиялай олсаккина, фуқароларнинг эркинлиги ва мустақил тафаккурига асосланган адолатли жам-т қурамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, М.и. орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар ақлий етуклик, руҳий поклик, жисмоний баққуватлилик ва албатта, ахлоқий камолотга жуда катта эътибор қаратиб, бундай шахсларни идеаллар тимсолида кўрганлар. Олимларнинг тадқиқотларига қараганда, инсоният ўз ахлоқий тар-ёти давомида учта идеалга интилиб келди. Булар эркинлик, тенглик ва қардошликдир. Бу муҳим фикр бўлиб, ўз даврида собиқ иттифоқ томонидан «атайин» кўздан четда қолдирилган. Ҳақиқатан ҳам, инсоннинг маън-й тар-ётида эркинлик, тенглик ва қардошлик принциплари муҳим ўрин тутади, улар идеалнинг категориал т.лари бўла олади. Чунки, кимки фикрда, ахлоқда ва фаолиятда эркин бўлса, у ўзлигини англаб етади. Ўзлигини англаган инсон ўзганинг ҳам ўзидек эканлигини ҳис қилади. Бу тенглик принципининг қарор топишидир. Одамларнинг бир-бирларини ўзаро тенг деб билишлари уларнинг ягона мақсад сари бирлашиб, интилишларини келтириб чиқаради, бу қардошлик принципининг намоён бўлишидир. Шу маънода Аристотель: «Идеаллар одамларни ўзаро яқинлаштиради» дейди. Бу яқинлаштириш идеалнинг ахлоқий мазмуни ва кучини белгилайди. Шу маънода, ўзлигини англаган киши инсониятнинг бир, ягона моҳиятга эга эканлигини англаб етади ва ўзгалар ҳаётига дахл қилиш ўзи учун ҳам зарарли эканлигини англаб етади. Бу ёвузликни тарк этиб, эзгуликка юз тутишдир. Демак, М.и. негизида эзгулик ғояси туради. М.и.нинг ўзликни англаш принципи Суқротнинг машҳур «ўзингни англа» фикридан бошланган ва Иммануэль Кант бу принцип марказига эзгулик ғоясини қўйиб: «Агар барча одамлар эзгуликни мақсад қилиб олганларида, улар учун бурчнинг кераги бўлмас эди, чунки ҳеч ким ёвузлик томон қадам босмас эди», – деб таъкидлаганида нечоғлик ҳақ бўлганлигини ҳоз. кунда ҳам кўриш мумкин. Шундай экан, эзгулик – инсоннинг ўзлигини англаб етишга туртки берувчи асос сифатида М.и.нинг негизини ташкил қилади. Ўзликни англаш б-н инсоннинг моҳияти кашф қилинади, бу – М.и.нинг энг муҳим функционал вазифасидир. Чунки ўзлигини англамаган инсон ёмонликка, ёвузликка ва вайронгарчиликка мойил бўлади. Негаки, ўзлигини англамаган инсонда аста-секин фикрсизлик, ахлоқсизлик ва фаолиятсизлик таркиб топади. Ҳоз. кунда М.и.нинг категориялари белгилаб олинган эмас. Лекин кўпчилик фикрича, М.и.нинг ахлоқий категориялари учтадир: 1) эзгулик; 2) эътиқодлилик; 3) эркинлик. Бу категорияларнинг зидди ҳам учтадир: 1) ёвузлик; 2) эътиқодсизлик; 3) мутелик. М.и.нинг жам-т ахлоқий муҳитига таъсири кучли тарзда кечади. Чунки М.и. ҳар бир жам-тга янги т.лар, ғоялар, фикрий уйғонишлар ва ахлоқий мезонларни тақдим қилади. Шарқ ва Ғарб олимлари изчил равишда М.и.ни жам-т ахлоқига таъсири тўғрисида фикр билдириб келишган. Албатта, уларда айнан М.и. сўзи учрамайди ва бу т. «инсон камолоти», «ахлоқий етуклик», «орзу-умидлар мажмуи», «руҳий-маън-й мукаммаллик» каби бир қатор т.лар б-н ифодаланган. Кузатишлар шуни кўрсатадики, М.и.га эга шахслар кишиларни тез ўзига жалб қилади ва уларга кўтаринки руҳ бағишлайди. Мутахассислар бундай шахсда бағрикенглик, аниқлик ва атрофга диққат б-н мун-тда бўлиш фазилати бўлишини қайд этадилар. Бундан ташқари, М.и.га эга шахсда эзгулик маън-й-ахлоқий фазилатлар б-н уйғунлашиб кетади. М.и.га эга шахс жам-т аъзоларига ўз етуклиги б-н таъсир кўрсатади. Бундай шахс жам-тга сабоқ бериш б-н ҳам таъсир кўрсатади. Биринчи таъсир кўрсатишда шахснинг маън-й-ахлоқий фазилатлари муҳим ўрин тутса, иккинчисида эса унинг дунёқараши асосий роль ўйнайди. Ҳар икки ҳолатда ҳам шахснинг жам-т маън-й-ахлоқий муҳитига таъсири ижобий бўлади. М.и.га эга шахс жам-тга таъсир кўрсатишда салоҳияти, ақли ва жамоатчилик б-н киришимлилигига асосланади. Шахс ўз қувончлари, ютуқлари ва дарду изтиробларини жамоа б-н баҳам кўришни истайди. Бундайлар кўтаринки руҳ, хушчақчақлик, ҳаётсеварлилик ва мустаҳкам иродага эга бўладилар, бошқалар учун ўрнак кўрсатадилар. М.и. жам-т ахлоқий муҳитини меъёрлаштиришда ва инсон тафаккурини мақсадли шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Президентимиз Ислом Каримов янги жам-тни барпо этишда идеал мақсадларнинг аҳамиятини таъкидлаб, унинг асоси сифатида миллий-тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-о.ларини ва кишиларнинг фикрлаш тарзини ҳисобга оламиз, дея кўрсатиб ўтганлари бежиз эмас. Ҳақиқатан ҳам ана шу уч омилда идеалликнинг муҳим илдизлари мавжуддир. Унга асосланиш истиқлол йилларида юртимизда маън-й ва ахлоқий тарбияни кучайтириш, тарихий илдизларимизга, миллий ўзлигимизга қайтиш, аҳолининг сиёсий онги ва ҳуқуқий мад-тини оширишга йўналтирилган ишларда муҳим аҳамият касб этди.

МАЪНАВИЙ ИЛЛАТЛАР – жам-тда ўрнатилган ижт-й, маън-й, ахлоқий, ҳуқуқий, мад-й меъёр ва қоидаларга зид келадиган хатти-ҳаракатларини ифодаловчи т.. М.и. маън-й соғломликнинг акси бўлиб, маъ-ятсизлик, яъни инсон ижт-йлашувининг заифлашиши, йўқ бўлиши оқибатида вужудга келадиган маън-й бузилиш ҳодисасидир. М.и. мажмуига ёлғончилик, адолатсизлик, ҳурматсизлик, лоқайдлик, бефарқлик, дангасалик, бюрократизм, туҳмат, бўҳтон, ҳасад, хоинлик, ўғирлик, иккиюзламачилик, қатъиятсизлик, виждонсизлик, ҳаёсизлик, уятсизлик, орсизлик, номуссизлик ва ҳ.к. иллатларни киритиш мумкин. М.и. киши ва жам-т маъ-ятига тескари, зид бўлган ҳодисадир. М.и. жам-т маъ-яти каби тарихий тар-ёт давомида шаклланади, янги-янги кўринишларда пайдо бўлади. ХХI а.да худди шундай иллатлар жумласига гиёҳвандлик, бир жинсли никоҳ, бесоқолбозлик, лесбиянлик (яъни аёлнинг аёл б-н турмуш қуриши) ва ҳ.к. кирди. М.и.нинг юзага келиш сабаблари турли-туман, шунга қарамай, уларнинг юзага келиши иқт-й, сиёсий, ҳуқуқий, мад-й, маън-й ва руҳий инсонлараро алоқалар каби сабаблар б-н албатта боғланган бўлади. Биргина иқт-й сабабнинг ўзи орқали инсонда М.и.нинг жуда кўп турлари юзага келиши кузатилади. Иқт-й ночорлик инсонда ўғирлик, ёлғончилик, ҳаромхўрлик, порахўрлик, тажовузкорлик, қонунларни бузиш, ҳақоратгўйлик, лаганбардорлик каби кўплаб М.и.нинг пайдо бўлиши ва рив-шига шароит яратади. Иқт-й юксаклик эса юқоридаги иллатлардан ташқари қонунларни менсимаслик, уларни ўз манфаатига бўйсундиришга уриниш, ўзгалар ҳуқуқларини поймол қилиш, фаҳшга берилиш, обрў учун ҳар қандай пасткашликдан қайтмаслик, зўравонлик, манманлик, талончилик, ҳурматсизлик каби М.и.нинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кўп ҳолларда, ночор индивиднинг М.и.и ўзга бир индивидга мун-тда намоён бўлса, бадавлат, мулкдор ёки амалдор индивидларнинг М.и.и гуруҳ, жам-т ёки давлатга мун-тда кўзга ташланади. Жам-т бошқарувидаги тартибнинг бузилиши ёки ўзгариши ҳам шу жам-т аҳолиси ёки бошқарув тизимида меҳнат қилувчи айрим табақалар ўртасида баъзи М.и.нинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Мас., Президент И. А. Каримов истиқлолнинг илк даврида чоп этилган “Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура” номли китобида ва сўзлаган нутқларида раҳбар кадрлар фаолиятида кўзга ташланаётган ва собиқ иттифоқдан қолган бир қатор М.и.ни кўрсатиб берган эди. Булар: ижт-й-сиёсий заифлик, бепарволик, масъулиятсизлик ва лавозимни суиистеъмол қилиш, гуруҳбозлик, ҳасад ва тирноқ остидан кир қидириш, қатъиятсизлик, халқ, давлат мулки ва имкониятларидан хусусий манфаатлар йўлида фойдаланиш, ташаббус кўрсатмаслик, ваъдабозлик ва мутелик, тўрачилик, ошна-оғайнигарчилик, уруғ-аймоқчилик ва б.. Ушбу салбий хус-ятлар раҳбар кадрларнинг ўша даврдаги фаолиятларини, айни вақтда улар фаолият кўрсатган соҳа ва жойлар шарт-шароитлари, статистик манзараларини кузатиш, тўпланган маълумотларни умумлаштириш натижасида аниқланганини ҳисобга олиб айтиш мумкинки, бу ҳолат ўша вақтда турли соҳа ва даражаларда фаолият кўрсатаётган баъзи раҳбар кадрлар дунёқараши, мафкурасига хос М.и.ни ҳам ифодалар эди. Чунки “ҳаракат ва фаолият – тафаккур кўзгуси” деган ҳақиқатдан келиб чиқсак, раҳбарлар амалга ошираётган ишлар, улар маъ-яти ва дунёқарашини ифодалаб туришини тушуниш мумкин. И.А.Каримов 1994 йил 18 февраль Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида нутқ сўзлар экан, биргина қишлоқ хўжалиги бошқаруви соҳасида юз бераётган ҳодисалар асосида халқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган турли раҳбар кадрлар дунёқарашидаги салбий мун-тларни ёритиб берган ва буни кадрлар дунёқарашидаги М.и. сифатида қайд этган, бундай иллатлардан қутилиш йўлларини кўрсатиб берган эди. Юртбошимизнинг кейинги асарларида ҳам, айниқса, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида халқимиз ва давлатимиз тар-ётига тўғаноқ бўлаётган М.и.нинг мазмун-моҳияти очилган, оқибатлари кўрсатилган, М.и.дан қутилиш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилган. М.и.нинг моҳиятига эътибор бермасдан, инсон эркинликлари сифатида ҳаётга татбиқ этилиши кўплаб Ғарб давлатларида бутун бир цивилизацияга оид маън-й қадриятларнинг қадрсизланишига олиб келди ва М.и.ни глобал муаммолар қаторига олиб чиқди. У жойлардаги халқлар мад-ти ва маъ-ятида бугунги кунда кўплаб М.и. кузатилмоқда. Улар сўнгги уч а. давомида ижт-й ва илмий-техник тар-ётни назарда тутиб қонунлаштирилган эркинликлар куч-қудрат ва ҳар қандай (ҳатто тана гўзаллигини ҳам) моддий бойликнинг одоб-ахлоқ ва маън-й гўзаллик хислатларидан устунлигини намойиш қилиш оқибатида келиб чиқди. Жисмоний ва ақлий куч, сифат инсонларда барча муаммоларни ҳал этиш воситасига айланиб борди. Лекин одоб-ахлоқ, маъ-ят – булар инсон руҳониятига тегишли хус-ятлар бўлиб, эркинликларни қонунлаштиришда улар борган сари ўз ўринларини йўқота бордилар. Оқибатда маън-й қадриятларга бегона авлод вужудга келди. Маъ-ятдаги бу оқсоқлик узоқ йиллар давом этган технократик дунёқараш соясида яшириниб келди, бойлик ва куч-қудратга бўлган интилишни қаноатлантириш асосий тамойилга айланди. Оила ва никоҳ қадриятлари, садоқат ва вафо мун-тлари аёллар ва эркакларни чеклаб турувчи маън-й восита сифатида таназзулга учради, айни вақтда бўлғуси авлодларни маън-й-ахлоқий тарбия қилувчи сифатидаги мазмунини йўқотди. Ваҳоланки, аёл ва оила янги авлод тарбиясининг асоси бўлиб, бу оддий иш эмас, балки бутун жам-т маъ-ятини намойиш этувчи бошланғич манба ролини бажариб келаётган эди. Афсуски, эр ва хотин ўртасида «муқаддас никоҳ» деган маън-й т. эмас, М.и.ни келтириб чиқарувчи моддий маблағ, куч-қудрат ва булар ортида турган “эркин” фуқаролик т.си асосий роль ўйнай бошлади. Ш-дек, никоҳ муқаддаслигининг барҳам топиши оилада аёл ва эркак хатти-ҳаракатларининг ўзаро назоратига ҳам нуқта қўйди. Бу ҳақда франц. тарихчи-ёзувчиси Эрнест Pенан шундай деган: «Давримизнинг асосий тенденцияси уни ишлатаётган маън-й двигателни моддийлари б-н алмаштириш бўлиб қолди». Оила назоратининг барҳам топиши унда етишаётган фарзандларнинг маън-й-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатди. ХХ а. охирларига келиб Ғарбда худди мана шундай ҳолат юз берди. Бугунги кунга келиб ахлоқ жиловсизлиги Ғарб мам-тларида жиноятчилик, зўравонлик, наркомания, ахлоқий беписандлик, ҳирсий тийиқсизлик, оила таназзули, алкоголизм, жинсий майлпарастлик, анъанавий қадриятларни топташ каби ҳолатларни шу даврда яшаётган авлоднинг амалдаги ҳаёт тарзига айлантириб юборди. Ёшлар буни М.и. деб эмас, меъёрий ҳолат сифатида қабул қиладиган бўлиб қолишди. Мас., таҳлиллар натижаларига кўра, АҚШда биргина наркоманияга берилган ёшлар 55 млн. кишини ташкил этади. Турли сабабларга кўра, бу ерда ёш жиҳатидан меҳнатга лаёқатли аҳолининг 50 %и ишламайди. Энг ёмони, АҚШ катта ёшли аҳолисининг 50 %и оддий, мантиқли мактуб ёзиш қобилиятига эга эмас, 44 млн. катта ёшли америкаликлар супермаркетларда қилган кундалик ҳаражатларини ҳисоб-китоб қилиш, товарлар нархидаги фарқларни қиёслаш, оддий бланкалар орқасида кўрсатилган матнлардан маълумот ола билиш қобилиятига эга эмаслар. Кўриниб турибдики, халқнинг бундай катта кўламдаги таназзулини тўхтатишда маън-йликни сақлаб қолиш эҳтиёжининг пайдо бўлиши табиий ҳолдир. ХIХ а.нинг машҳур олими Ламброзо кўплаб машҳур ва оддий одамлар шажараларини ўрганиш асосида инсоннинг интеллектуал ва руҳий мероси авлоддан-авлодга генетик жиҳатдан кўчаётганда ижобий хислатлар камроқ ва салбийлари эса кўпроқ ўтишини исботлаган эди. Бундан ҳам муҳими у салбий хислатлар авлодга касалликларга ўхшаш ва авлодма-авлод ривожланиб борувчи шаклда кўчишини кўрсатган эди. Мас., у аниқлаган авлодга бошчилик қилган пиёниста Макс Юке авлодларидан 75 йил ичида 200 та ўғри ва қотил, 280 та бахтсиз – ожизлик, телбалик, тутқаноққа чалинганлар, 90 та фоҳиша ва 300 та бевақт вафот этган (турли ирсий касалликлар туфайли) фарзандлар дунёга келган эди. Кўриниб турибдики, фақат инсоннинг иқт-й манфаатлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, яратилаётган шароит маъ-ят тамойилларининг сақланиши ва мерос тарзида давом этишига ўзи билмаган ҳолда катта тўсиқ яратиб қўйиши мумкин экан. Бу эса чегараланиб қолган маън-й, ахлоқий мад-тнинг кейинги давр авлодлари қиёфасида етакчи хус-ятлар сифатида тўла етиб бормаслигига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида, моддий жиҳатдан тараққий этган баъзи давлатларни маън-й жиҳатдан боши берк – таназзул кўчасига киритиб қўйган. Тарихдан маълумки, буюк империялар ҳам М.и., маън-й-ахлоқий бузилишлар оқибатида тануззулга учраганлар ва парчаланиб кетганлар. Айниқса, бу хавф ҳоз. инсоният учун энг характерли жиҳат ҳисобланади. Чунки унинг шаклланиши узоқ даврда содир бўлганидек, уни бартараф этиш ҳам кўп йилларни талаб этади. М.и., маън-й-ахлоқий бузилишлар бугун ўзга халқлар қадриятларига ҳам суқилиб кирмоқда. Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида бу борадаги хавф-хатарлар ва маън-й таҳдидларнинг асл мақсадлари, оқибатлари очиб берилган. Бу борада ҳушёр ва огоҳ бўлиш, замон б-н ҳамнафас яшаш, жам-тимизни асраш, аҳоли, айниқса, ёшларимизнинг қалби ва онгига юксак маъ-ят тамойилларини сингдириш борасидаги долзарб вазифаларни бажариш учун барчамизнинг масъуллигимиз давр талабидир.

МАЪНАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ – жам-т ва инсон фаолиятининг асосий йўналишларидан бири, маън-й бойликлар яратиш ва маън-й бойликларни ўзлаштириш, истеъмол қилиш маън-й қадриятларни ривожлантириш жараёнини англатувчи т.. М.и.ч.нинг муҳим белгиларидан бири – унинг борлиқни англаш, идрок қилиш, билишга ва айни пайтда янги маън-й қадриятлар ишлаб чиқишга қаратилганлигидадир. Бу жараёнда инсон бир томондан ўз онгини ўстиради, ривожлантиради, бойитади, иккинчи томондан эса, одамларнинг маън-й эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи ғоялар, билимлар, наз-ялар, бадиий асарлар ва б. маън-й қадриятлар ишлаб чиқаради. М.и.ч. ўзининг кўлами, ҳаётда тутган ўрни бўйича моддий ишлаб чиқаришдан қолишмайди. Собиқ иттифоқ даврида М.и.ч.ни асосан моддий ишлаб чиқаришнинг ҳосиласи, инъикоси, деб қаралар, яъни унга иккинчи даражали ўрин ажратилган эди. Ҳолбуки, моддий ишлаб чиқаришни маън-й билимларсиз, малака ва кўникмаларсиз амалга ошириш мумкин эмас. Моддий ва М.и.ч. жараёнини бир-биридан ажратиш, бир-бирига қарши қўйиш мутлақо нотўғри ёндашув белгисидир. Улар бир-бири б-н чамбарчас боғлиқ бўлиб, айни бир жараённинг икки томонидир. Узвий боғлиқлик уларнинг ўзига хос хус-ятлари мавжудлигини инкор қилмайди. М.и.ч., аввало, халқ ижодига, илмий, бадиий, ахлоқий ва б. қадриятларга асосланади. Халқ ижоди намуналари деб аталадиган бадиий, мусиқий асарларни халқ орасидан етишиб чиққан қобилиятли, истеъдодли оқинлар, бахшилар, чолғучилар, қўшиқчилар яратади. Бу асарлар авлоддан-авлодга ўтган сари сайқал топиб, гўзаллашиб боради. Мас., “Алпомиш” достонини халқ бахшилари яратган. Бахшилар достонни халқ орасида юрган ўланлар ва ҳикоятлар асосида, халқнинг эҳтиёжлари, орзу-умидлари ва армонларини назарда тутиб яратди. Халқ ижоди намуналари аноним характерга эга, яъни уларни яратган инсонларнинг исми-шарифлари кўрсатилмайди. Баъзи ҳолларда, алоҳида истеъдод эгаси бўлган бахши, оқин, чолғучи, қўшиқчининг номларини эъзозлаб халқ ёдда тутади. Мас., Пўлкан, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли ва б.. Жам-т ривожланиб, меҳнат тақсимоти кучайган сари М.и.ч. соҳасида ихтисослашув кучаяди. Энди санъат, фал., ахлоқ, фан, дин, ҳуқуқ каби онг шакллари алоҳида ривожланади. Айни пайтда уларнинг ҳар бири турли жанр, оқим, йўналишларга бўлина бошлайди. М.и.ч. маҳсулининг яна бир хус-яти шундаки, моддий ишлаб чиқариш натижалари истеъмол жараёнида ўзларининг қийматини йўқотса (эскирган кийим, ейилган овқат ва ҳ.к.), М.и.ч. маҳсули истеъмол жараёнида ўз қийматини йўқотмайди, балки қанчалик кўп одам баҳраманд бўлса (бадиий асарни қанчалик кўп одам ўқиса, мусиқани қанчалик кўп одам тингласа), уларнинг қиймати шунчалик ортиб боради. М.и.ч. жараёнида ворисийлик кўзга яққол ташланади. Янги билимлар, ғоялар, бадиий асарлар ўтмиш давр ютуқлари асосида ва уларнинг бевосита давоми сифатида майдонга келади. М.и.ч. ижод устуворлиги муҳим аҳамият касб этади. Моддий ишлаб чиқаришда ҳам ижод элементи мавжуд, аммо бу жараён ижодсиз ҳам эски андозалар, технологиялар, ёндошувлар асосида амалга оширилиши мумкин. М.и.ч.ни эса ижодсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

МАЪНАВИЙ ЙЎҚОТИШЛАР – халқнинг, миллатнинг ўз эрки ва ҳуқуқини қўлдан чиқариши, тили, дини, эътиқоди, урф-о.лари, миллий ғурурини йўқотувчи, миллий ўзликни англашни бузувчи жараёнлар ва хатти-ҳаракатлар мажмуи. М.й. туфайли инсон ўзлигидан айрилади, ким ва қандай шахс эканлигини, ғурурини йўқотади. Пировард натижада М.й. сабабли миллат ўз мустақил тар-ёт йўлидан адашади, жам-т ўзининг барқарор рив-ш тамойилларини йўқотади. М.й. шундай салбий ҳодисаки, унинг натижасида ижт-й тар-ёт барқарор эмас, балки беқарор бўлиб қолади. М.й туфайли тарихий хотира заифлашади, миллий тил ва урф-о.лар камситилади, миллий тафаккур ўз аҳамиятини йўқотади. М.й. ижт-й тар-ётдан четда қолиш ҳолатини келтириб чиқаради. М.й. моддий йўқотишдан фарқ қилади, уни аниқ рақамларда ўлчаб бўлмайди. Аммо унинг аянчли оқибати ўз салбий натижасини кўрсатмай қолмайди. Бугунги дунёнинг айрим мам-тларда айнан моддий тамойилларга ортиқча эътиқод қилиш (моддий фетишизм), маъ-ятга эътиборсизлик кўплаб М.й.га сабаб бўлмоқда. Тарихда М.й. муайян босқинчиликлар ва урушлар оқибатида бот-бот содир бўлиб турганлиги маълум. Аксарият ҳолларда босқинчилар у ёки бу халқни тўла-тўкис жисмонан йўқотмасдан, уни тобе қилганлар ва маъ-ятидан жудо қилиш йўлидан борганлар. Маън-й оламидан ажралган, қадрият ва урф-о.ларидан жудо бўлган миллат аста-секин ўзлигини, тарихий-этник бирлигини йўқотган. Бу шу миллатнинг тарқалиб кетиши, ўз миллий давлатчилик анъаналарининг бой берилишига олиб келган. Айни жараёнда ушбу миллатнинг тили ва турмуш тарзи, тафаккур услуби йўқолиб кетган ҳолатлар ҳам учрайди. Турли ички ва ташқи хуружлар, миллатнинг бўлинишига олиб келадиган низолар ҳам М.й.га сабаб бўлади. Бундай ҳолатда муайян халқни бирлаштириб турадиган маъ-ят тизимида бузилиш рўй беради. У ушбу миллатни жипслаштириб турувчи восита ва омил сифатидаги аҳамиятини йўқотади. Миллатнинг ўз мустақиллигидан жудо бўлиши, миллий давлатини бой берилиши М.й.нинг энг аянчли ва салбий оқибатларга олиб келадиган шаклидир. Мустақил бўлмаган миллатнинг маъ-яти тўлиқ бўлиши, у мазкур миллат яшайдиган давлатда устувор маън-й тизимга айланиши қийин. Шу маънода мустақиллик М.й.га барҳам берадиган, миллат маъ-ятини тиклайдиган, уни ривожлантириш учун имкон яратадиган тарихий, иқт-й, ижт-й ва сиёсий асосларни шакллантирадиган бош омилдир. Мам-тимизнинг Президент Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликка эришиши барча соҳалардаги каби, М.й.ларнинг ўрнини тўлдириш, миллатимиз маъ-ятини тиклаш, қадриятлар, урф-о.лар ва б. мад-й ҳаёт тамойилларини асл ҳолига келтириш, миллий ўзликни англаш соҳасида улкан ишларни амалга ошириш имконини берди. Шу маънода Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлангани каби, фақат мустақилликкина ҳақиқий маънавий тараққиёт учун йўл очади, бу соҳадаги барча қадриятларни безавол сақлаш, асраб қолиш ва келажак авлодларга етказиш имконини беради.

МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТ – инсоннинг маън-й хус-ят ва хислатлари, жам-тнинг мад-й даражасини акс эттирувчи т.. Жам-т ва ўз-ўзини тарбиялаш жараёни, шахснинг хатти-ҳаракатлари ва қиёфасида маъ-ят тамойиллари қанчалик чуқур сингиб кетганлигини намоён этувчи атама. М.м. «моддий маданият» т.сидан фарқ қилади, аммо у б-н боғлиқ ва ўзаро алоқада намоён бўлади. Агар маъ-ят т.си барча маън-й нарсалар ва хус-ятларни – инсониятнинг ижодий, илмий, фал-й, ҳуқуқий, бадиий, диний, ахлоқий ва ш.к. тасаввурлари, т.лари мажмуини англатса, М.м. ана шу т., билим ва тажрибаларнинг кундалик ҳаётда қўлланилишини англатади. Турли омиллар: ҳаётий тажриба, тарбия, ахлоқий маърифат, санъат, адабиёт ва ҳ.к.нинг таъсири натижасида шахс у ёки бу даражада ўз онги, хулқ-атворида жам-тдаги М.м.ни мужассамлаштиради. Бинобарин, шахс хатти-ҳаракатларида намоён бўладиган М.м.ни ўта мураккаб тузилган дастурга ўхшатиш мумкин – яъни, инсон ўзига анъанавий ва кундалик вазиятларда ўзини маън-й жиҳатдан қандай тутиши кераклиги борасида кўмаклашувчи тажрибаларни сингдиради. Ш-дек, М.м. инсон онгининг бетиним ижод қилиб турувчи жиҳатлари – ечими мураккаб бўлган қийин вазиятларда муайян бир қарор қабул қилишга ёрдам берадиган маън-й тафаккур, ҳис-туйғу каби омилларга ҳам суянади. Шахсдаги М.м.нинг анъанавий тилга олинган ижодий унсурлар б-н муайян даражада бирикиб, мужассамлашиб кетиши шахсий тажрибаларнинг жам-тдаги бой ахлоқий олам ила қўшилиб-сингишиб кетиши асносида шаклланади. М.м. кишининг ҳаракатлари, воқеликни баҳолай олиш салоҳияти, ахлоқий билим ва тажрибалари, улардан фойдалана билиш қобилияти, яхши-ёмон, ижобий-салбий вазиятларни фарқлай билиши ва ҳ.к. омиллар б-н ҳам боғлиқ. Юз берган ҳар қандай шароитда ҳам маън-й-ахлоқий меъёрларга содиқ қола олиш қобилияти, қайғудошлик, қувонаётган ёки ташвиш чекаётганларга қўшилиб қувона олиш, ташвиш чека билиш, ахлоққа доир тажрибаларни амалда қўллай олишни ўзлаштириш, ўзаро шахслараро ижт-й мулоқотларда ижобий фазилатларни кўрсата билиш ҳам М.м. даражасини кўрсатиши мумкин. Инчунин, ҳар қандай вазиятда ҳам инсон номига гард юқтирмайдиган хатти-ҳаракатларни қўллай олган шахснигина ахлоқан етук инсон, маъ-яти бой инсон дея оламиз. Масаланинг бошқа томони — моддий ва М.м.нинг ўзаро алоқаси, бир-бирини тақозо қилиши б-н боғлиқдир. Инсоннинг тўлақонли ҳаёти учун ниҳоятда зарур бўлган мактаблар, кутубхоналар, театр ва б. мад-т ўчоқларини кўпайтириш, уларнинг шароитини яхшилаш бу борада ижобий натижалар беради. Афсуски, собиқ иттифоқда мад-тга нотўғри мун-тда бўлинди, унга сарфланаётган маблағлар доим бошқа соҳалардан кам бўлди, натижада халқимиз бу масалада орқада қолиб кетди. Истиқлол давридаги ислоҳотлар ва барча режаларда мад-т, маърифат, тарбия ва спорт биринчи даражали вазифалар қаторидан жой олди. Бу соҳаларда ишлаётган кадрлар, яъни ўқитувчилар ва шифокорлар, мад-тга алоқадор муассасалар ва б. соҳалардаги кўплаб мутахассисларни чинакам зиёлилар сифатида тарбиялаш долзарб масалага айланди. Хуллас, мам-тимизда истиқлол туфайли маън-й бойликларни яратадиган кишиларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг самарали фаолияти учун барча зарур моддий-маън-й шароитларни яратиб бериш энг устувор йўналишлардан бирига айланди. Ўсиб келаётган авлодга, унинг маън-й тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси б-н ёндашиш масаласига эътибор кучайиб бормоқда.

МАЪНАВИЙ МЕРОС – маън-й тар-ёт ҳосиласи, инсон ақли кашф қилган ёки бевосита унинг фаолияти бунёд этган, келажак авлодни эзгу тар-ёт сари етаклаш хус-ятига эга бўлган, тафаккурининг ўсиши, оламни билиши ва ривожлантириши йўлидаги саъй-ҳаракатларига ҳам маън-й, ҳам моддий н.назардан ҳисса қўшишга кўмаклашадиган аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган қадриятларни ифодалайдиган т.. М.м. ўтмиш авлодларнинг фарзандларига ўргатган ишлари, қолдирган маън-й бойликлари шу фарзандларнинг амалий фаолиятида, тафаккур тарзида қандай аҳамият касб этишига кўра якка шахс ёки алоҳида гуруҳга, маълум бир миллат вакилларига тегишли бўлиши м-н. Улар муайян миллий тилда яратилганлиги, миллий мад-й-маън-й анъаналар, қарашларни акс эттиришига кўра миллатга, маълум бир ҳудудда истиқомат қилувчи турли миллатларни қамраб олиши хус-ятига кўра жам-тга, маълум бир давлат ҳокимияти амал қилиб турган даврда яратилганлигига кўра давлатга, инсоният тарихида тутган юксак ўрнига кўра цивилизацияга хос бўлиши ҳам мумкин. Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бўлиб хизмат қилади. Ш-дек, М.м. бир вақтнинг ўзида юқорида тилга олинганларнинг бир нечтасига тегишлилиги б-н ҳам аҳамиятга эга бўлади. Мас., ал-Бухорий ва ат-Термизий мероси, Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид ёки Мирзо Улуғбекнинг астрономияга доир мероси аввало юртимиз ва ўзб. халқи, сўнгра Ў.О. халқлари ва охир-оқибатда жаҳон цивилизациясига тегишли М.м ҳисобланади. М.м. моддий меросдан фарқли равишда оламда ва одамнинг ички дунёсида рўй берган, бераётган ёки бериши мумкин бўлган интеллектуал ва психологик ҳолатлар, хатти-ҳаракатлар, амалий фаолият ва унинг натижаларини англашга кенг имкониятлар яратиши б-н қадрлидир. М.м. б-н моддий мерос орасига кескин чегара қўйиб бўлмайди. Инсониятга етиб келган моддий мерос унинг онгига таъсир кўрсатиш хус-ятига кўра айни вақтда М.м.га айланиши мумкин. Мас., бизга қадар етиб келган узоқ ўтмишда яратилган тарихий обидалар моддий меросга мансуб бўлсада, улардаги муҳандислик, дизайнерлик, қурилиш ашёларининг тайёрланиши, қурилиши тарихи, бунёдкорлари, маҳобати каби жиҳатларига кўра М.м.га айланади. Худди ш-дек, моддий неъматлар ишлаб чиқариш технологиялари ва ускуналари моддий меросга мансуб бўлса, уларнинг ва уларга хос анъаналарнинг аждодлардан авлодларга ўтиши М.м. тарзида амалга ошади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, инсониятнинг ёзма қонунларда акс этмаган кўплаб табиий кўникмалари М.м. тарзида аждодлардан авлодларга ўтиб келади. Ёзувнинг пайдо бўлиши М.м.нинг сақланишида инсоният эришган энг катта ютуқ ҳисобланади. У туфайли ҳоз. илм-фан инсон тар-ётининг, жумладан, М.м.ининг беш минг йилдан ортиқ тарихи ҳақида, ер ва коинот жисмларининг бир неча миллион йиллик даври ҳақида маълумотлар бериш имкониятига эга. Кишилар онгига, ички дунёсига, тафаккур тарзи, ҳис-туйғуларига таъсир этиб, уларни бойитиш, ривожлантириш, янги ғоявий йўналишларга бошқариш М.м.нинг энг муҳим моҳиятини ифодалайди. Ш-дек, бугунги кунда М.м.нинг одамлар ҳаёт тарзига чуқур таъсир қилувчи қадрият аҳамиятига эга бўлган қирралари ҳам очилмоқда. И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида баён қилган қарашларига кўра, М.м.нинг қадриятларга хос кўриниши халқ ёки миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи, маън-й қарашлари б-н боғлиқ бўлиб, уларнинг вужудга келиши ва рив-шида аниқ тарихий, табиий ва ижт-й омиллар асос бўлади. Китобда таъкидланганидек, Шарқ оламида, жумладан, Ўрта Осиё шароитида жамоа бўлиб яшаш туйғуси ғоят муҳим аҳамият касб этади ва одамларни бир-бирига яқинлаштиришга, бир-бирини қўллаб-қувватлаб ҳаёт кечиришга замин туғдиради. Шу маънода, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар ташлайдиган бўлсак, бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятларни кўрамиз. Мисол учун, тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат деган, бир-бирини чуқур мазмун билан бойитадиган ва тўлдирадиган хусусиятларни олайлик. Бундай тушунчалар асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгу шууримиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг, маънавий мероснинг амалий ифодасидир. Масалан, эзгу одатимизга айланиб кетган меҳр-оқибат тушунчасини оладиган бўлсак, унинг жуда теран тарихий, миллий, диний илдизлари борлигини кўриш мумкин. Бу аввало, инсоннинг инсон билан, қўшнининг қўшни билан, қариндошнинг қариндош, оиланинг оила билан, энг муҳими, шахснинг жамият билан уйғун бўлиб яшашини, етим-есир, бева-бечора ва ногиронларга, мусофирларга саховат кўрсатиш, сидқидилдан, беғараз ёрдам беришни англатади ва бундай хусусият халқимизнинг маънавий оламига сингиб кетганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Демак, бундай қадриятлар а.лардан-а.ларга М.м. сифатида ўтиб келаётганлиги рад этиб бўлмас ҳақиқатдир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, жам-т тафаккуридаги ғоявий, мафкуравий, маър-й, мад-й, диний ва ахлоқий қадриятлар, дунёқараш, урф-о., анъаналар ва мун-тлар келажак авлоднинг М.м.ини белгилайди. Мад-й қадриятлар ва М.м. минг йиллар мобайнида халқ учун қудратли маъ-ят манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўз-н халқи авлоддан авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва мад-й қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп а.лар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маън-й ва мад-й меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди. Ўз-нни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўз йўли М.м. н.назаридан тўртта асосий негизга асосланади. Бу негизлар: умуминсоний қадриятларга содиқлик; халқимиз М.м.ининг ижобий томонларини қайта тиклаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши; ватанпарварлик. Ҳозир Ўз-н деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик мад-ти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради. Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қад. тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фал., тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маън-й бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Халқимизнинг ҳақиқий М.м.и бўлмиш имон, инсоф, меҳр-оқибат, андиша, ор-номус, каттага ҳурмат, кичикка иззат, меҳмондўстлик, юртга ва халққа садоқат каби фазилатларини асраб-авайлаб, келажак авлоднинг қон-қонига сингдириш, жам-т кундалик ҳаётида доимо устувор касб этиши тўғрисида сўз кетар экан, авваламбор, диндорлар, дин пешволари б-н яқиндан ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда иш олиб бориш зарурияти ҳисобга олиниши керак бўлади. Инсоннинг руҳий покланиши, ахлоқий тарбияси, эл-юрти тинчлигини ўйлаши, осойишта фаолият юритиши ва миллатлар тотувлигини сақлаши б-н боғлиқ қадриятларни ифодаловчи М.м.ни ўзлаштиришда дин билимдонларининг ўрни яққол кўриниб туради. Бундан ташқари, диёримиз халқи қадим замонлардан ўзларига маълум бўлган инсоният б-н ҳамфикр бўлиб келдилар, яқиндан алоқа боғлаб яшадилар. Бунга кўпдан-кўп мисоллар бор. Осиёнинг қаъридан Яқин Шарққа, Европа ва Африкага олиб борадиган Буюк Ипак йўли, бутун мад-й оламга таниқли олимлар ва мутафаккирлар, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива сингари давлатлар ва шаҳарлар яратувчилари бўлмиш улуғ аждодларимизнинг ижодиёти ўзининг улуғворлиги ва гўзаллиги б-н ҳозиргача ҳаммани лол қолдирган М.м.ни етказиб берди. Президент И.А.Каримов аждодларимизнинг руҳи поклари ва урф-о.лари, бизнинг энг яхши анъаналаримиз, М.м.нинг қайта тикланиши ислоҳотларнинг муваффақиятга эришиши, мам-тимиз тар-ётининг муҳим омиллари эканини алоҳида таъкидлаган. Маълумки, а.лар мобайнида халқимизнинг юксак маъ-ят, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари Шарқ фал.си ва ислом дини таълимоти б-н узвий равишда ривожланди. Ўз навбатида, бу фал-й-ахлоқий таълимотлар ҳам халқимиз даҳосидан баҳра олиб бойиб борди. Бугун яратилаётган М.м.имиз ана шу фал.га уйғун ҳолда, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо сингари мутафаккир аждодларимизнинг доно фикрларига уйғун ҳолда шаклланиши лозим. Ўз-н халқи минглаб йиллар давомида барпо этилган улкан М.м. б-н фахрланади. Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термизнинг ноёб тарихий ёдгорликлари, Буюк Шарқ мутафаккирлари ал-Бухорий, ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, ал-Беруний, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Бобур асарлари бутун башариятнинг бебаҳо мулки бўлиб қолди. Халқнинг тарихий руҳи уйғонмоқда, маъ-ятнинг кўзи очилмоқда, шу туфайли одамлар қалбида миллий ғурур, она заминга меҳр-муҳаббат туйғулари камол топмоқда. Халқимизнинг Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Фарғоний, Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур, Паҳлавон Маҳмуд, Султон Вайс, Носириддин Рабғузий, Сулаймон Боқирғоний, Баҳоуддин Валад ва унинг буюк фарзанди Жалолиддин Румий, Абулқосим Али Хоразмий, Исмоил Журжоний, Сирожиддин Саккокий, Мунис, Огаҳий, Баёний, Сафо Муғанний, Чокар, Шерозий, Ҳожихон, Бола бахши, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Беҳбудий, Усмон Носир сингари ўнлаб ва юзлаб буюк фарзандлари М.м.ининг — абадиятининг халққа қайтарилиши мустақил Ўз-ннинг энг ёрқин ютуқлари қаторидан жой олди. Шунга кўра айтиш мумкинки, бирон-бир жам-т маън-й имкониятларини, одамлар онгида маън-й ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди. Урф-о.лар, анъаналар, халқ оғзаки ижоди, фан, адабиёт, санъат ва б. ҳам М.м. таркибида муҳим аҳамият касб этади. Истиқлол йилларида М.м.нинг ушбу соҳалардаги таркибий қисмларига нисбатан ҳам мун-т тубдан ўзгарди. Уларнинг ҳар томонлама тар-ёти учун кенг имкониятлар яратиш устувор вазифалардан бирига айланди. (Яна қаранг: «Маданий мерос», «Миллий мерос»)

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР – кенг оммани маън-й ва маър-й жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг умумий маън-й савиясини юксалтириш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, бўш вақтларини самарали ўтказишга кўмак берувчи тадбирлар тизимини ифодаловчи т.. М.м.и. мазмуни, мақсад-муддаолари ҳар бир замон ва маконнинг ижт-й, сиёсий, иқт-й, мад-й-маър-й, ғоявий, мафкуравий хус-ятларига чамбарчас боғлиқ ҳолда шаклланади. М.м.и. т.си кенг маънода ўқув муассасаларида, улардан ташқари инсоннинг маън-й юксалишига кўмаклашувчи барча ишлар (таълим-тарбия, клуб ташкилотлари, ахборот-ресурс марказлари, мад-т ва истироҳат боғлари фаолияти)ни қамраб олади. Бунда музей, кинотеатр, театр ва б. муассасалар ишлари, ш-дек, ОАВ (газета, журналлар, Интернет, радио, ТВ)да муҳим ўрин тутади. А.лар ўтиши б-н М.м.и. муассасаларининг кенг тармоқлари ташкил этилиб, уларнинг ўсиши ва такомиллаша бориши б-н унга раҳбарлик қилиш жараёни ҳам ўзгариб борган. Инсон дунёқарашини шакллантириш, маън-й-ахлоқий тарбия, ғоялар тарғиботи, иқт-й билимларнинг илмий-техникавий тарғибот-ташвиқоти, эстетик ва жисмоний тарбия, бадиий ҳаваскорлик, мад-й дам олишни ташкил этиш, ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кабилар М.м.ининг турли йўналишларидир. Эзгулик ва меҳр-оқибат, улуғворлик ва гўзаллик, виждонийлик ва меҳр-шафқат, бошқа кишиларга ҳурмат ҳамда табиат б-н уйғунликни сақлаш каби маън-й хислатлар ҳар бир кишига аста-секин, тадрижий равишда М.м.и.нинг бутун бир мажмуаси орқали сингдириб борилади. М.м.и. жараёнида ўқув ва клуб муассасаларида анъанавий шакллар (суҳбат, мулоқот, маъруза, спектакль, концертлар, шеърхонлик) б-н бирга мавзули кечалар, китобхонлар конференциялари ва б. тадбирлар уюштирилади. Бунда бадиий ҳаваскорлик муҳим ўрин тутади, халқ театрлари, Маъ-ят тарғибот маркази бўлимлари, «Камолот» ёшлар ижт-й ҳаракати ва б. жамоат ташкилотлари (ёзувчилар, бастакорлар, тарихчилар, файласуфлар, рассомлар, киноматографчилар, хор жам-тлари, тарихий ва мад-й ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва ш.к. ташкилотлар) М.м.и.ни амалга оширадилар. М.м.и. бўйича мутахассислар университетлар, педагогика ва мад-т ин-тлари, мад-т ва санъат коллежларида тайёрланади. Собиқ иттифоқ даврида маън-й-маър-й ишлар тоталитар-мафкуравий фаолиятнинг мустақил соҳаси сифатида шаклланган бўлса-да, маъ-ят-маърифат масалаларига нотўғри мун-т юритилган, унга сарфланадиган маблағ доимо бошқа соҳалардан кам бўлган. Инсоннинг тўлақонли ҳаёти учун зарур бўлган мактаблар, кутубхоналар, театр ва б. маъ-ят ўчоқларини кўпайтириш, улар шароитини яхшилаш масаласига жиддий эътибор берилмаган. Ўша давр хус-ятидан, коммунистик идеология талабларидан келиб чиққан ҳолда маън-й-маър-й муассасалар фаолияти ўша даврга хос синфий, партиявий мад-тни шакллантиришга қаратилган эди. Ўз-н истиқлолга эришгандан кейингина М.м.и. инқироздан олиб чиқилди, шу муқаддас заминда яшаган аждодларимиз, башарият тарихида улкан из қолдирган алломалар, олимлардан қолган меросни асраб-авайлаш, эъзозлаш, келажак авлодга етказиш имкони очилди. Истиқлол даврида миллий ғояни шакллантириш, анъаналарни қадрлаш, урф-о.лар, миллий қадриятларни тиклаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Маъ-ят ва маърифат соҳаларида ишлаётган ўқитувчилар ва шифокорлар, олимлар ва ижодкорлар, мад-й оқартув муассасалари ва б. соҳалардаги мутахассисларга кенг имкониятлар яратилди. Шу б-н бирга, Президент Ислом Каримов томонидан ҳақли равишда таъкидланганидек, “Маънавий-маърифий соҳада истиқболни фақат бу соҳа одамлари яратмайди, балки бу ишни тизим бажаради. Тизим яратилса, иқтидорли ижрочилар энг муҳим жойларга қўйилса – иш юришиб кетаверади. …Бу тизим марказида маъ-ят, ахлоқ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак”. Замон, ҳаёт талабига биноан истиқлол йилларида маън-й-маър-й ишларни янги, давр талаби ва манфаатларига мос такомиллашган тизими шакллантирилди. Бунда таълим тизими, музейлар, мад-т уйлари ва саройлари, ахборот ресурс марказлари, мад-т ва истироҳат боғлари оммавий муассасалар сифатида миллионлаб аҳолига маън-й-маър-й хизмат кўрсатмоқдалар. Республика «Маънавият ва маърифат маркази» (1994) ташкил этилди ва унинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги бўлимлари ишга туширилди. Марказга Республика Маъ-ят ва маърифат кенгаши раҳбарлик қила бошлади. ЎзР Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорига биноан Республика Маъ-ят ва маърифат кенгаши фаолияти ва таркибий тузилиши қайта кўриб чиқилди. Республика Маъ-ят ва маърифат кенгашининг илмий-амалий йўналишда фаолият олиб борадиган ва давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилди. Республика Маъ-ят ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб борадиган Республика Маъ-ят тарғибот маркази шакллантирилди. Барча вилоятларда ҳокимларнинг маън-й-маър-й ишлар бўйича ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилди. Республикамиздаги маҳалла оқсоқоллари ва фуқаролар йиғинлари раисларининг маън-й-маър-й ишлар бўйича маслаҳатчилари тизими шакллантирилди. М.м.и.ни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида яна қатор ижобий чора-тадбирлар амалга оширилди. Республиканинг барча вилоятлари, йирик шаҳарлари ва туманларида фаолият юритаётган маън-й-маър-й муассасалар иштирокида катта халқ сайиллари, ҳосил байрамлари, «Мустақиллик», «Наврўз», «Меҳржон» байрамлари, «Шарқ тароналари» халқаро фестиваллар, хонандалар, раққосалар, энг яхши касб усталарининг кўрик танловлари, «Ўз-н Ватаним маним», «Энг улуғ, энг азиз», «Келажак овози» ва б. кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Юртимизда маън-й-маър-й муҳитни янада яхшилаш, минг йиллар мобайнида унинг бағрида сайқалланиб келаётган ибратли анъана ва қадриятларни тарғиб-ташвиқ этиш борасида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу мавзуда илмий-оммабоп, публицистик асарлар, ҳужжатли фильмлар ва телекўрсатувлар яратилиб, турли кўргазмалар ташкил қилинмоқда. Бу соҳадаги М.м.и.нинг йўналиши ҳар бир киши онги ва қалбига миллий ғояни сингдириш, баркамол авлодни вояга етказиш, эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, имон-эътиқодни тарбиялашга, маъ-ятнинг миллий-этник асослари ва замонавийликни уйғунлаштиришга қаратилган.

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР САМАРАДОРЛИГИ − жойларда амалга оширилаётган М.м.т. ва тарбиявий ишлардан кутилган натижага эришилганини ифодалайдиган т., шу соҳа ходимларининг фаолияти ва тарбиявий салоҳиятидан унумли фойдаланиш даражасининг кўрсаткичи. Бу мақсадга эришиш учун маън-й-маър-й тадбирларни таълим жараёни б-н уйғунлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Аҳолини, айниқса, ёшларни юксак миллий маън-й-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашда М.м.т.с.га таъсир ўтказувчи омиллар, уларнинг ҳаракат қилиш механизмлари ва хус-ятларини аниқлаш, улардан унумли фойдаланиш, маън-й-маър-й тадбирлар орқали ёшларда халқимизнинг миллий хус-ятларини ва ривожлантириш, умумбашарий қадриятларга содиқлигини шакллантириш устувор вазифадир. М.м.т.с. юқори бўлиши учун уларни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида ёшларда тарбия ва ўзини ўзи тарбиялаш ҳиссини шакллантириш ва ривожлантириш ташкилотчининг диққат марказида бўлиши лозим. Шундай қилинганда, бу тадбирларнинг тарбиявий аҳамияти яна ҳам ортади. Таълим тизимидаги маъруза, амалий машғулотни маън-й-маър-й тадбирлар б-н уйғунлаштириш бир томондан таълим самарадорлигини оширса, иккинчи томондан, таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлашга хизмат қилади. Маън-й-маър-й тадбирларни тайёрлашга ҳамда ўтказишга ёшларни кенг жалб қилиш уларда туйғудошлик ҳиссини (эмпатияни) уйғотади ва бу ҳолат ўтказилган тадбирнинг тарбиявий самарадорлигини яна ҳам оширади. Таълим-тарбия ишларида маън-й-маър-й тадбирлардан маън-й-ахлоқий тарбияда самарали фойдаланишнинг муҳим шарти шуки, бунда ҳар бир кишининг хус-ятларини, муайян воқеа-ҳодисага нисбатан фикри қай даражада шакллангани ва йўналишини аниқлашни ҳисобга олиш лозим. Таълим муассасаларида маън-й-маър-й тадбирларни режалаштириш, ташкил қилиш, тайёрлаш ва ўтказишга талаба-ёшларни кенг жалб қилиш, айниқса, бундай тадбирларни тайёрлаш босқичида мавзу танлаш, режа тузиш, сценарий тайёрлаш, тадбир ўтказиладиган хоналарни жиҳозлаш каби юмушларни талабаларнинг ўзларига топшириш лозим. М.м.т.с.нинг ошиши ўқув юртларида ўтказиладиган маън-й-маър-й тадбирларнинг режалари ва сценарийлари профессор-ўқитувчилар ёки ўқув юрти ходимлари томонидан тузилган тақдирда уларни талабалар муҳокамасидан ўтказиш ва муҳокама жараёнида улар томонидан билдирилган фикрларни инобатга олишга ҳам боғлиқ. М.м.т.с.ни ошириш мақсадида ўқув юртларининг маън-й-маър-й муассасалар б-н ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг аҳамияти катта. Бундай ҳамкорлик бир томондан, мад-й-маър-й муассасаларни аудитория, томошабин б-н таъминлашга, иккинчи томондан, маън-й-маър-й тадбирларнинг тарбиявий самарадорлигини оширишга кўмаклашади. М.м.т.с. бу тадбирларнинг мазмуни миллий маън-й-ахлоқий қадриятларимиз, миллий ғоя ва мад-тимиз, маън-й меросимиз, шарқона ахлоқ категорияларидан иборат бўлишига боғлиқ. М.м.т.с.ни ошириш учун бу тадбирлар интерактивликка асосланиши ҳамда бу тадбирларнинг миллий руҳда ва умуминсоний асосда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

МАЪНАВИЙ ПОКЛИК – инсон маъ-ятининг гўзаллиги, бойлиги, теранлиги, покизалигини тақозо этувчи, эзгу маън-й фазилатлар мажмуини ифодалайдиган т.. М.п. инсон дунёга келганидан то сўнгги нафасигача маън-й жиҳатдан қандай яшаб ўтиши кераклиги б-н боғлиқ бўлган билимлар, тажрибалар, тасаввурлардан таркиб топади. Халқимиз минг йиллар мобайнида юксак маъ-ят ва эзгу ахлоқ шарт-шароитлари негизида тарбияланиб келганлиги боисидан ҳам, бизнинг бу борадаги т., тасаввур, билим ва тажрибаларимиз покиза турмуш тарзини белгилаб келган. Зеро, М.п. энг аввало, эзгулик ва покизаликдан таълим беради. Кундалик турмуш тарзидаги оддий тозаликка риоя этиш (ҳовли-уй, яшайдиган, овқатланадиган, ўтириб-турадиган хоналаримиз озодалиги), ҳар қандай юмушнинг мукаммал адо қилинишигача ўтадиган вақт мобайнида бизга поклик-покизалик, озодалик, саранжом-саришталик т.си асос бўлади. Шундай экан, бизнинг ташқи озодалигимиз ўз-ўзидан ички (маън-й) озодаликни, покликни тақозо этади. Бинобарин, халқимизнинг пок ниятли бўлиши, ниятни эзгуликдан бошлаб то якунигача, (мукаммал адо қилгунича) покизаликка риоя қилиб келганлиги замирида ҳам тоза, пок ҳаёт нафаси мавжудлиги, ҳар қандай ишда адолат, ҳақиқат, ҳалоллик, ишонч-эътиқод каби т.лар бўлишига ўрганиб қолгани, бошқалардан ҳам шуни талаб қилиши бежиз эмас. Минг афсуски, сўнгги юз-юз эллик йиллар мобайнида юртимиз мустамлака ҳолатига тушиб қолгани, ҳаёт тарзимизда социализм, коммунизм, даҳрийлик каби бузғунчи ғоялар ўрин олгани сабабли, маъ-ятимиздаги минг йиллик тарбиявий омилларга ҳам дарз кетди. Хус-н, покизалик, ҳалоллик, ишонч-эътиқод туйғулари ўз ўрнини ўғрилик, ҳаром-ҳариш ишлар, фаҳш ва разолат, ўзаро ишончсизлик, таъмагирлик, порахўрлик каби ғайриинсоний иллатларга бўшатиб бера бошлади. Мам-тимиз мустақилликка эришганидан сўнггина халқимиз, миллатимиз ўзлигини қайта топиш, ота-боболари амал қилиб келган маън-й пок, озода ва гўзал турмуш шароитларини қайта тиклаш имкониятига эга бўлди. Президент Ислом Каримов раҳнамолигида мам-тимизда маън-й қадриятларимизни қайта тиклаш, халқимизни — халқ, миллатимизни — миллат қиладиган инсоний фазилатларга қайтиш, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган асл урф-о.лар, фазилатлар, эзгу ғояларга таяниб яшашимиз лозимлиги ҳаётимизнинг асосий тамойилига айланди. Эндиликда ёшлар тарбиясида, таълим соҳасида, турмуш тарзимизда эзгулик ва покликка эътибор кучайди. Республикамиз Президенти: “Фарзандларимиз биздан кўра доно, ақлли, билимдон ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” деган даъватида ана шундай эзгу ғоялар мужассамлашган. Дарҳақиқат, мустақил Ўз-н жаҳон ҳамжам-тидан ўз ўрнини эгаллаган ҳоз. даврда М.п. б-н боғлиқ азалий қадриятларимизни тиклаш, миллатимиз шаънини баланд кўтариш, халқаро мун-тларда мам-т обрўини янада баланд кўтариш муҳим аҳамиятга эга. Бунда халқимиз менталитетига хос бўлган эзгу қадрият – М.п. сингари ноёб фазилатларга, асл миллий хислатлар – бағрикенглик, тенглик, тинч-тотувлик, биродарлик, ҳалоллик, тўғрилик, покизалик, адолатпарварлик ва ишонч-эътиқодга суяниб иш тутиш устувор тамойилга айланаётгани бежиз эмас.

МАЪНАВИЙ ТАЖОВУЗ – муайян миллат, жам-т, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва конституцион тузумни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, шахс ва жам-т хавфсизлигига, маън-й, руҳий дунёсига таҳдид солувчи ғоявий-наз-й қарашлар ва унга асосланган амалиёт мажмуини ифодалайдиган т. Унинг мазмун-моҳияти, зарарли оқибатлари ва М.м.га қарши курашиши зарурлиги Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида ҳар томонлама ва далиллар асосида кўрсатиб берилган. Ушбу асарда таъкидлангани каби, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружлар М.т. ҳисобланади. М.т. вайронкор кучларнинг ўз моддий, сиёсий манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар хил марказлар томонидан бирон-бир мам-тга нисбатан ичкаридан ёки ташқаридан туриб бевосита амалга ошириладиган маън-й бузғунчиликнинг муайян шаклидир. Улар ўз мақсадларига эришиш учун ҳар қандай усуллардан, одамларнинг маън-й-руҳий ҳиссиётлари, миллий туйғулари, ҳар қандай жам-тда мавжуд ижт-й-иқт-й, маън-й муаммолардан, ш-дек, замонавий технология, телекоммуникация, ОАВ, Интернетдан усталик, ғирромлик, нохолислик б-н фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Ҳоз. даврда М.т. деганда, аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшлар онги ва қалбига таъсир қилиб, уларнинг қарашларини ўзларига маъқул йўналишда ўзгартириш, диний экстремизм, вайронкорлик, бузғунчилик, ахлоқсизлик ғояларини зимдан тарғиб-ташвиқ этиб сингдириш каби ғаразли мақсадлар англанади. Бундай тажовуз фуқароларни қонуний ҳокимият органлари фаолиятига халақит бериш, зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундаш ёки уларни конституцияни кўзда тутилмаган бошқа ноқонуний тузилмалар б-н алмаштиришга чақиришда намоён бўлмоқда. Маъ-ятга қарши қаратилган ҳар қандай тажовуз, таҳдид ўз-ўзидан мам-т хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, жисмонан ва маънан соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жам-тни инқирозга олиб келиши мумкин. Маън-й тажовузкорлар кўпинча турли ниқоблар, жозибали шиор ва ғоялар парчаси остида иш кўрадилар. Бундай кучлар ихтиёрида жуда катта моддий, молиявий ресурслар ва имкониятлар мавжуд бўлиб, уларнинг пухта ўйланган ва давомли мақсадларига хизмат қилмоқда. Ҳоз. даврда дунёнинг айрим ҳудудларида ана шундай ҳаракатлар натижасида катта маън-й йўқотишлар юз бермоқда, миллатларнинг а.ий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқмоқда, ахлоқ-одоб, оила ва жам-т ҳаёти, онгли яшаш тарзи жиддий хавф остида қолмоқда. Энг ёмони, бундай маън-й хуружларнинг пировард оқибати одамни ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан тонишга, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум этишга ва ҳамма нарсага лоқайд бўлган шахсга айлантиришга қаратилган. Худбинлик ва лоқайдлик, маҳаллийчилик, коррупция ва манфаатпарастлик, бошқаларни менсимаслик, ҳасад, сотқинлик сингари иллатлар ҳам М.т.лар таркибига киради. Шу сабабдан ҳам Ислом Каримов: “Ҳар қайси эл, ҳар қайси юрт четдан келадиган ёвуз офатдан кўра, ўз ичидан чиқадиган сотқин, имонсиз, ўзининг манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган, керак бўлса, энг яқин кишиларини ҳам сотадиган, ўзини ўстирган, вояга етказган она юртига қўл кўтарган қабиҳ кимсалардан ниҳоятда эҳтиёт бўлиши керак”, дея бизни бежиз огоҳликка чорламаган. Президентимиз огоҳлантиргани каби, ҳоз. даврда турли эски ва янги ғоялар кураши ҳар қачонгидан ҳам кўра шиддатли тус олмоқда. Ранг-баранг, баъзан бир-бирига мутлақо зид дунёқарашлар сиёсий, миллий, диний оқимлар, мазҳаб ва секталар ўртасидаги фикр талашувлари гоҳо баҳс-мунозара доирасидан чиқиб, қонли тўқнашувлар, оммавий қирғинларга сабаб бўлмоқда, одамлар бошига беҳисоб қайғу-кулфатлар солмоқда. Бу тортишувлардан кўзланган асосий мақсад – инсон, авваламбор, ёшлар қалбини эгаллаш, муайян мам-т ёки минтақадаги бирор мам-т ёки халқнинг онгига, унинг сезги-туйғуларига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқарашига бўйсундириш, маън-й жиҳатдан заиф ва тобе қилишдан иборатдир. Уч минг йилликдан зиёд ўзб. давлатчилиги тарихи шундан далолат берадики, ҳар қандай зўравон босқинчилар ва юртимизда ҳукмронлик қилмоқчи бўлган кучлар ёвуз ниятларига эришиш учун, аввало, миллий манфаатларимизга тажовуз қилиб, мад-т ва анъаналаримизни йўқ қилиш, шу йўл б-н бизни маън-й жиҳатдан заифлаштиришга, куч-қудратимизни йўқотишга ҳаракат қилганлар. Бугунги ҳаёт ҳам олдимизга қўяётган аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, агар кимда-ким бизнинг мустақил тар-ёт йўлимизни, орзу-мақсадларимизга эришиш йўлини, янги ҳуқуқий демократик давлат ва жам-т барпо этиш йўлини тўсмоқчи бўлса, аввало, ҳали суяги қотмаган, мустақил дунёқараши шаклланиб улгурмаган ёшларнинг онги ва қалбининг мўртлигидан фойдаланиб, уларнинг маъ-ятини бузиб, ўзб. халқининг азалий табиати ва муқаддас одатларига мутлақо зид бўлган вайронкор ғоялар жозибаси б-н чалғитиб, ўзининг ғаразли ва жирканч ниятларини амалга ошириш йўлида қурол қилиб олишга уринади. Бугун дунёда глобаллашув жараёни ҳаддан зиёд кучайган ҳоз. даврда бундай марказлар ва кучлар ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ҳар қандай усулларни ишга солмоқдалар. Улар бу борада катта куч ва маблағ сарфлаб, одамларнинг миллий, диний ҳиссиётларидан, бизнинг моддий ҳаётимизда мавжуд бўлган ўткинчи иқт-й-ижт-й қийинчиликлардан фойдаланишга уринмоқдалар. Бугун тобора такомиллашиб, ҳаётга чуқур кириб бораётган телекоммуникация ва Интернет каби замонавий воситаларни ҳам ўзларининг разил ниятлари йўлида маккорлик б-н ишлатишга ҳаракат қилмоқдалар. Шу сабабдан ҳам тарбиявий-ахлоқий масалалар, маън-й ҳаётда, керак бўлса, миллий манфаатларимизга мос келадиган сиёсатни изчил олиб боришда ўз йўлимизни йўқотмаслигимиз учун ҳеч қандай маън-й бўшлиққа йўл қўймаслигимиз даркор. Чунки, бугунги кунда дунёда бораётган курашлар орасида энг катта, энг таъсирчан кураш аввало, маъ-ят, мафкура майдонларида юз бермоқда. М.т. ва хатарларга ўз вақтида қатъият ва изчиллик б-н кураш олиб борилмаса, турли зарарли оқимлар Ўз-нга ҳам шиддат б-н ёпирилиб кириши, ёшларни ўз гирдобига тортиб кетиши, оқибатда улар ота-она, эл-юрт олдидаги бурчи ва масъулиятини ўйламайдиган, фақат бир кунлик ҳаёт б-н яшайдиган эгоист-худбинларга айланиб қолишлари мумкин. Бизга маън-й-мафкуравий таҳдид солиши мумкин бўлган айрим ташкилотлар ўрта а.ларда мавжуд бўлган мусулмон халифалигини тиклаш йўлида фаолият кўрсатмоқдалар. Албатта, бундан ўн тўрт а. бурунги воқеликни бугун амалда қайта тиклаб бўлмаслиги аён. Лекин, уларнинг нияти – ягона маън-й-мафкуравий макон барпо этиб, ислом динини сиёсийлаштириш ва шу асосда ҳукмронлик қилиш, ҳокимиятни қўлга киритишдан иборат. Ҳоз. даврда халифалик каби, “эркин демократия” ва турли “очиқ жам-т моделлари”ни экспорт қилиш, жам-т ва давлат қурилишининг «универсал лойиҳа»ларини ташқаридан импорт қилиш ёки тиқиштириш йўлидаги уринишлар ҳам М.т. сифатида баҳоланмоғи лозим. Аслида, инсоният тарихида барчага бирдек маъқул бўладиган бошқарув модели ҳеч қачон бўлмаган. М.т.нинг “оммавий мад-т” ниқоби остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш ва шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маън-й негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган шакллари ҳам мавжуд. Ҳоз. вақтда ахлоқсизликни мад-т деб билиш ва аксинча, асл маън-й қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш б-н боғлиқ ҳолатлар тар-ёт ва ёшлар тарбиясига тажовуз қилмоқда. М.т. шаклларининг аксарияти информацион хуруж ва уйдирмаларни тарқатиш орқали юз бермоқда. Бугунги кунда тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маън-й тарбия б-н жавоб бериш мумкин. “Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча — қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади. Айниқса, бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун «Эркинлик ва демократияни олға силжитиш» ниқоби остида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш катта аҳамият касб этади (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 115-116 б.). Шу ўринда бизга қарши маън-й, информацион тажовуз, уйдирмаларни тарқатишдан қандай мақсад кўзда тутилмоқда, деган савол туғилади. Биринчидан, бу ҳолни Ўз-ннинг мустақил сиёсатини кўра олмайдиган, ҳанузгача юртимизга эскича кўз б-н қараётган, Республиканинг халқаро майдонда обрўйи ортиб бораётганини кўриб кайфияти бузилаётган кучларнинг ғаразли интилиши деб баҳолаш керак. Иккинчидан, информацион хуруж замирида М.О. минтақасида жойлашган давлатларнинг орасини бузиш, уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва ўзаро ишончини йўқотиш мақсадида қилинаётган иғвогарлик ҳаракатларининг намойишини кўриш мумкин. Энг ёмони, бу уйдирмалардан кўзланган пинҳоний мақсад – М.О. минтақасида яшаётган турли миллат ва динга мансуб одамларни таҳликага солиш, уларнинг юрагида ғулғула ва ваҳима туғдириш, эртанги кунга бўлган умидини йўқотишдан иборат. Учинчидан, бу информацион хуруж ташкилотчилари хоҳлайдими, йўқми, аввало, ўзининг мафкуравий ва худбинлик манфаатларини кўзлаб терроризмга, ХХI а. бўлмиш бало-қазога қарши курашиш йўлида бирлашаётган кучларни, одамларни йўлдан оғдириш, улар орасига нифоқ солиш, бир-бирига нисбатан шубҳа туғдиришга уринмоқда. Тўртинчидан, баъзи бир давлатлар ва сиёсий кучлар террорчи гуруҳларга, умуман терорризмга қарши курашиш ҳаракатига қўшилиш ҳақида ҳамда ўзининг бутун имконият ва кучларини сафарбар қилишга тайёр эканини кўпроқ сўзда ва баёнотларда билдирмоқдалар. Амалда эса, афсуски, бу ўта муҳим, барча халқлар ва минтақаларнинг ҳаёт-мамотини ҳал қилувчи масала атрофида сиёсий ўйинларга ва савдоларга берилиб кетмоқдалар. Шу сабабдан ҳам ҳар биримиз М.т.ларга нисбатан лоқайдлик, бепарволик ва беғамлик иллатидан халос бўлишимиз, ҳар бир фуқаро юртимизда, жаҳонда содир бўлаётган ҳар қандай воқеа, ҳодиса, жараёнлар менга, менинг тақдиримга бевосита дахлдор деб ҳисобламоғи даркор. Ана шундай вазиятни ҳисобга олган ҳолда, яна ва яна бир бор халқимизнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ҳозирги ўта мураккаб бир замонда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 116-117 б.).

МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ – юксак маъ-ятни тарбиялаш воситаси, муайян шахс, жамоа, муайян гуруҳ, жам-т, миллатда жисмоний баркамоллик, руҳий, ахлоқий, маън-й етуклик каби сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий таълим-тарбия жараёнини ифодаловчи т.. Инсоннинг жам-тда яшаши учун зарур бўлган маън-й хус-ятларни тарбиялаш унинг энг асосий қадрият сифатидаги моҳиятини таъминлайдиган энг қадимий ва абадий қадриятдир. Юртбошимиз таъкидланганидек, М.т. масаласида ҳушёрлик ва сезгирлик, қатъият ва масъулият йўқотилса, бу ўта муҳим иш ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, муқаддас қадриятларга йўғрилган ва улардан озиқланган минглаб йиллик миллий-этник асосларга эга миллат маъ-яти ва тарихий хотирасидан айрилиб, охир-оқибатда умумбашарий тар-ёт йўлидан четга чиқиб қолиши мумкин. Ўз-ннинг тар-ёт дастури, узоқ ва давомли мақсадларни белгилашда халқнинг моддий ва маън-й оламини юксалтириш, ёш авлодни аждодлар қолдирган ўлмас меросни чуқур ўрганиш, англаш, қадрлаш б-н бирга, умумбашарий қадриятлар, замонавий илм-фан чўққиларини эгаллаш руҳида тарбиялаш масаласи устувор вазифа қилиб олинган. Чунки, эртага катталар ўрнини босадиган ёшлар айнан шундай озиқланган заминда вояга етган тақдирдагина комил инсонлар бўлиб, ҳақиқий таянч ва суянчга, енгилмас маън-й кучга айланиб, жаҳон майдонларида ҳар қандай беллашув ва синовларга тайёр тура оладилар. Инсон ва жам-тнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар М.т. туфайли, аждодлардан аста-секин тадрижий равишда авлодларга ўтади. М.т. атамаси кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода, у инсон шахсини шакллантиришга, унинг ишлаб чиқариш ва ижт-й, мад-й, маър-й ҳаётда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган барча маън-й таъсирлар, тадбирлар, ҳаракатлар, интилишлар йиғиндисини англатади. Бундай тушунишда М.т. фақат оила, мактаб, болалар ва ёшлар ташкилотларида олиб бориладиган тарбиявий ишларни эмас, балки бутун ижт-й тузум, унинг етакчи ғоялари, адабиёт, санъат, кино, радио, ТВ, ОАВ ва б.ни ҳам ўз ичига олади. Ш-дек, кенг маънодаги М.т. т.си таркибига бу соҳада таълим ва маълумот олиш ҳам киради. Тор маънода, М.т. муайян шахснинг маън-й ривожи, дунёқараши, ахлоқий қиёфаси, эстетик диди ўстирилишига йўналтирилган педагогик фаолиятни англатади. Буни оила ва тарбиявий муассасалар ҳамда жамоат ташкилотлари амалга оширадилар. Ҳар қандай М.т. таълим б-н чамбарчас боғлиқ ҳолдагина мавжуд бўлади. Чунки, таълим ва маълумот олиш жараёнида шахснинг фақат билими кўпайибгина қолмай, балки маън-й-ахлоқий сифатлари қарор топиши ҳам тезлашади. Ана шу сабабдан ҳам ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билганлар. Президентимиз таъкидлагани каби, таълим-тарбия — онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни, халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди. Шу боис бу соҳада юзаки, расмий ёндашувларга, пухта ўйланмаган ишларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Мактаб, таълим-тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, бу кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва қўллаб-қувватлашини талаб қиладиган умуммиллий масаладир… Бу ҳақда фикр юритганда, мен Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир» деган чуқур маъноли сўзларини эслайман. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам биз учун шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарб аҳамият касб этади. Истиқлол йилларида мам-тимизда М.т.ни амалга оширадиган ўқув муассасалари ва умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътиборни кучайтириш энг муҳим ва жиддий масалага айланди. Шу мақсадда юртимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилмоқда, унинг узвий ва мантиқий давоми бўлмиш 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий давлат дастури қабул қилинди. Унга мувофиқ, юртимизда мавжуд бўлган ўн мингга яқин умумтаълим мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим жараёнининг мазмунини тубдан такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Мухтасар қилиб айтганда, охирги йилларда таълим-тарбия соҳасида амалга оширган, кўлами ва моҳиятига кўра улкан ишларимиз биз кўзлаган эзгу ниятларимизга эришиш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт барпо этиш, ёшларимиз, бутун халқимизнинг маънавий юксалиши йўлида мустаҳкам замин яратди, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди. (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 60-64 б.). Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, М.т. ҳар қандай жам-т ва мам-т ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Чунки, унинг ўсиши ва тар-ёти учун моддий ва маън-й бойликлар ишлаб чиқариш тўхтовсиз равишда юксалиб бориши лозим. Бунинг учун ёш авлод ушбу бойликларни яратишда ўз аждодларидан юқорироқ даражага кўтарилмоғи даркор. Жам-т тар-ётининг турли даврларида М.т. турлича изоҳлаб келинган. Собиқ иттифоқ даврида ҳукмрон мафкура М.т.га синфий ва партиявий ҳодиса сифатида ёндашишни талаб этган, бу жараёнда миллий хус-ятлар деярли ҳисобга олинмаган эди. Ўз-н истиқлолга эришгач, М.т. ва унга боғлиқ жараёнларга янги ҳамда соғлом тафаккурга таянган ҳолда ёндашув қарор топа бошлади. Уни изоҳлашда ғайриилмий синфий-партиявий ёндашувдан воз кечилди. М.т.нинг миллий ва умуминсоний асосларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маън-й ва жисмоний баркамол авлодни тарбиялаш масаласи бугунги Ўз-н учун умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги вазифа бўлиб, бу эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган ишларни изчиллик ва қатъийлик б-н давом эттириш мазкур соҳадаги асосий мезонга айланди. Бу борада жам-тни доимий ҳаракатга келтириб турадиган куч – миллий ғоя, миллий манфаатга хизмат қиладиган қадриятларни, илғор демократик қоида ва т.ларни аниқ-равшан тасаввур этиш, уларни ўрганиш, борини асраб-авайлаш, бойитиш, ривожлантириш, халқни, аввало, ўсиб келаётган ёш авлодни ана шу билим ва кўникмалар б-н тарбиялаш – М.т. соҳасидаги энг устувор вазифа ҳисобланади. Масаланинг бу тарзда қўйилишининг асосий сабаби шундаки, бугунги ёшлар нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио, ТВ, матбуот, Интернет каби воситалар орқали ҳам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқдалар. Жаҳон ахборот майдони кенгайиб бораётган шароитда, болалар, ёшлар онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма деб бир томонлама тарбия бериш, улар атрофини ахборот даврида темир девор б-н ўраб олиш, замон талабига, жам-т мақсад-муддаоларига ҳам тўғри келмайди. Интернетдан олинаётган хабарлар ёшлар маън-й тарбиясига, онгига фақат салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деган фикрларга нисбатан «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида қуйидаги хулосага таяниш лозим: “…содда қилиб айтганда, Интернет бу катта бир дўкон. Дўконга борганда, одам хоҳлаган молини сотиб олади. Масалан, биз бозорга ўзимиз истаган, манфаатимизга хизмат қилувчи буюмни сотиб олгани борамиз. Интернетни ҳам кишилар эҳтиёжи ва манфаати учун хизмат қилувчи ахборот бозори деб англаш керак”. Демак, ёшларни маън-й жиҳатдан шундай тарбиялаш лозимки, улар Интернет – ахборот бозорига кирганда фақат ўзи, эл-юрти учун зарур, фойдали, маън-й асосларга дахл қилмайдиган нарсани олсин. Ёшларга Интернетдан, ахборотдан фойдаланиш, ахборот истеъмоли мад-тини ўргатишда дунёнинг қайси бурчагидан қандай маълумот келмасин, қандай маън-й тажовуз таҳдид солмасин, ҳар қандай ҳолатда ҳам маън-й-руҳий жиҳатдан огоҳ ва ва ҳушёр, турли ахборий хуружлардан ўзларини йўқотиб қўймайдиган баркамол шахсларни шакллантириш бу соҳадаги М.т.нинг асосий мезони бўлмоғи лозим. Шу боисдан ҳам ўсиб келаётган авлоднинг М.т.сига жавобгарлик ҳисси б-н ёндашиш масаласи доимо оила, маҳалла, мактаб ва таълим муассасалари, умуман, барчанинг диққат-марказида турмоғи лозим. Ёшларни ҳам жисмоний, ҳам маън-й жиҳатдан тўғри тарбиялашда замонавий медицина, педагогика, психология фанлари тавсияларини ҳар қайси оилада жорий қилиш айниқса зарур. Ҳар бир оила, ота-она, энг аввало, бола тимсолида шахсни кўриши, унинг учун шахсга тегишли барча ҳуқуқ ва эркинликлар таъминлаши борасида ўзининг масъул эканлигини доимо ҳис этиб туриши ниҳоятда муҳим. Истиқлол йилларида камдан-кам мам-тда мавжуд бўлган ноёб идора – маҳалла ҳам миллий-маън-й қадриятларни асраб-авайлашда, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашда, ёшларнинг М.т.си ва уларни комил инсон этиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Дунёнинг пасту баландини кўрган маҳалла оқсоқоллари, кайвони онахонлар ўзларининг ҳаёт тажрибаси б-н ёшларга М.т. ва сабоқ бериб, халқ анъаналари давомийлигини асраб-авайлаб келаётгани ибратлидир. Бунда маҳаллага хос ҳаёт тарзи ва турмуш мад-ти, қўни-қўшни ва маҳалла-кўй ўртасидаги мун-тларнинг таъсири катта. Хуллас, М.т.нинг қирралари жуда кўп. М.т.да миллий ғояга, миллий ғурурни юксалтиришга хизмат қиладиган тимсоллар, рамзларнинг ҳар бири – катта бир дарслик, кучли тарбия воситаси ҳисобланади. Бундан ташқари, буюк аждодлар таваллуд саналарини нишонлаш ҳам маън-й ва тарихий аҳамиятга эга. Бундай маросимларни ўтказиш орқали ёшлар янги қадриятлар асосида тарбияланадилар, улар қалбига тарихни англаш ва қадрлаш, ўтмишга ҳурмат б-н ёндашиш, уларни асраб-авайлаш, шу халққа мансублиги б-н ғурурланиш туйғулари сингдирилади. Умуман олганда, маън-й жиҳатдан яхши тарбия олган шахс ўз ақли, ўз тафаккури, ўз меҳнати, ўз масъулияти б-н онгли равишда, озод ва ҳур фикрли инсон бўлиб яшайди. Бундай одамлар уюшган жам-тни, улар барпо этган маън-й-руҳий муҳитни, сохта ақидалар, вайронкор ғоялар ва маън-й тажовузлар б-н бузиш қийин. Уларни ўзлари ақл-идрок ва қалб амри б-н танлаб олган ҳаётий мақсадларидан чалғитиб ҳам бўлмайди. Ҳоз. даврда М.т. йўналишида мам-т олдида турган муҳим вазифаларни бажариш, эл-юртга фидойи ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар, чуқур билимли ва маънан баркамол шахсларни тарбиялаш бу борада хизмат қиладиган зиёли ва хизматчилар, ўқитувчилар ва мутахассислар, умуман, барча маъ-ят ва маърифат соҳаси ходимларининг муқаддас бурчига айланди.

МАЪНАВИЙ ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ – 1) муайян гуруҳ, миллат, жам-т, ирқ, этник гуруҳ, ҳудуд халқларига маън-й т. ва тамойилларни сингдиришга қаратилган тизимли ва мақсадли маър-й фаолиятни ифодалайдиган жараён; 2) юртимиздаги турли миллат, ижт-й тоифа, касбу корга мансуб бўлган кишиларни маън-й тажовузлардан огоҳликка чорлаш, мавжуд хавф ва таҳдидларнинг моҳиятини англаб етиш, улар ҳақида жамоатчилик фикрини уйғотиш, энг муҳими, миллий ғоя асосида халқни бирлаштириш, жипслаштириш, ёш авлод онги ва қалбида эзгу ғояларга садоқат туйғуларини тарбиялашга қаратилган услуб-усул ва амалий ҳаракатлар мажмуини англатадиган т.. Одамлар қалби ва онгида ана шундай инсоний туйғулар қарор топиши, жам-тда олижаноб фазилатлар устувор бўлишида М.т.т. муҳим аҳамиятга эга. М.т.т. ҳам аслида аҳоли таълим-тарбиясининг бир кўринишидир. “Тарғибот” атамасининг ўзагини “рағбат” сўзи ташкил этгани боис, у инсонни бирор ҳаракатга рағбатлантиришни назарда тутади. “Ташвиқот” т.сининг ўзаги эса “шавқ” сўзидан олинган бўлиб, у кишида бирор нарсага шавқ, ишонч туйғуларини уйғотишга йўналтирилган. Демак, тарғибот-ташвиқотдан кўзланган асосий мақсад – нафақат билим орттириш, балки кишини бирор бир хатти-ҳаракатга ундашдан иборат. Кишилар онгини эски тузум асоратларидан халос этиш, улар қалбига янгича тафаккур, янги ғояларни сингдириш узоқ давом этадиган жараён ҳисобланади. Аммо, маъ-ят-маърифат соҳасидаги вазифа фақат одамларнинг заҳарланган онгини мустабид тузум асоратларидан халос қилишдангина иборат эмас. Ҳоз. даврдаги энг муҳим, энг долзарб вазифа – жам-т аъзоларини, аввало, вояга етиб, ҳаётга кириб келаётган ёш авлодни камол топтириш, улар қалбида юксак маъ-ят, миллий ғоя, ўз юртига меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир. М.т.т.нинг икки анъанавий йўли мавжуд. Биринчиси – инсоний фазилатларини улуғлаш, юксак маъ-ятли кишилар ҳаёти ва фаолиятини таърифлаш, уларни ибрат, намуна қилиб кўрсатиш орқали кечади. Иккинчи йўл эса иллатларни қоралаш, улардан халос бўлишга даъват, тарғиб-ташвиқ орқали амалга ошади. Бу восита биринчисига нисбатан самаралироқ. Ш. саб. ҳам эришилган ютуқларни холисона эътироф этиб, йўл қўйилган камчиликлар танқидий н.назардан баҳоланиши лозим. Танқид ҳақида гапирганда, асосан, кимнидир изза қилиш, обрўсини тўкиш, хато-камчиликларини кўрсатиш эмас, аксинча, ҳамма нарсани ўз номи б-н аташ, нуқсонлар сабабларини аниқлаш, таҳлил этиш, уларнинг илдизига етиб бориш ва таг-томири б-н йўқ қилиш асосий мақсад бўлмоғи даркор. Ўз-нда барпо этилаётган янги жам-т юксак маън-йқадриятларга таянади ва уларни ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Бу ижобий жараён маъ-ятга, миллий ғояга, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида маън-й тарбиялашга асосланади. Жам-тни маън-й янгилашдан кўзланган бош мақсад – юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни тарбиялаш, ижт-й ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби қатор муҳим масалалардан иборат. Ушбу бунёдкор ғоялар онги ва қалбига сингдирилган жисмоний ва маън-й соғлом авлодни вояга етказиш эса бир йиллик ёки ўн йиллик иш эмас, бунга ҳатто бир авлод умри ҳам камлик қилади. Буни англаб етмаслик, қандайдир хомхаёллар б-н енгил-елпи тарғибот-ташвиқот юритиш кўзда тутилган катта мақсадларни обрўсизлантириб қўяди. Баркамол фарзанд соғлом оилавий муҳитда вояга етади. Бунга эришиш учун – биринчи навбатда, маън-й тарғибот-ташвиқот ишларини ота-оналар онгини, уларнинг фарзандларига бўлган мун-тини ўзгартиришга йўналтирмоқ лозим. М.т.т.да тарихда ўтган улуғ зотлар, алломалар, саркардаларнинг ҳаёт йўли, қолдирган меросини бир ёқламаликка берилмай, тўғри ва ҳаққоний акс эттирмоғимиз даркор. Лекин, бунда фақат ўтмишдаги сиймолар б-н чекланиб қолмай, бугунги кун қаҳрамонлари, илғор замондошларимиздан ўрнак олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Токи, улар ёшлар учун том маънода ибрат намунаси бўлсин. Чунки, тарғибот-ташвиқотда фақат ўтмишдан мисол келтириш б-н чекланиб қолинса, бу – кечаги кун б-н яшаш бўлади. Бугун юртимизда эркин ва озод жам-т қурилмоқда. Табиийки, бундай шароитда турли хил фикрлар, ғоялар ва қарашлар мавжуд бўлади. Ўз-нда ҳеч ким барчани кўр-кўрона бир фикрга итоат қилдириш тарафдори эмас. Фақат демократик бўлмаган жам-тдагина шундай бўлиши мумкин. Бугунги жам-тда, жаҳонда рўй бераётган воқеа, ҳодиса, жараёнлар инобатга олинадиган бўлса, кенг жамоатчилик, зиёлилар, маън-й тарғиботчиларининг асосий бурчи одамлар онгу тафаккурини, биринчи галда, турли-туман бузғунчи ғоялар, ёлғон ва ғаразли уйдирмалар, миш-мишлар таъсиридан халос этиш бўлмоғи лозим. Бугунги кунда муқаддас ислом динини пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмату бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, уни униб-ўсиб келаётган ёш авлодга тўғри изоҳлаш, тушунтириш, эзгу, бунёдкор ғояларни тарғиб-ташвиқ этиш вазифаси янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, маъ-ят ва маърифат аҳли, олимлар, зиёлилар, ОАВ, умуман шу маконга меҳр қўйган ва ўзини шу юрт фарзанди деб ҳисоблайдиган ҳар бир инсондан фаоллик ва фидойиликни талаб қилади. Бу борада “Жаҳолатга қарши – маърифат” принципи тамойилига амал қилиш М.т.т.ни янада кучайтиришни талаб этади. Бугунги кунда собиқ иттифоқ давридаги каби қуруқ ва мавҳум тарғибот-ташвиқот б-н зарур натижага эришиб бўлмайди. Ёшларда аввало ҳаётга қизиқиш уйғотиш маън-й-маър-й ишлар негизини ташкил этмоғи лозим. Юртбошимиз уқтиргани каби, бу борада ҳам энг аввало, илгари сурилган ғояга қизиқиш уйғотиш масаласи кўндаланг турмоғи лозим. Маълумки, физиологик ва руҳий жиҳатдан ёшлар таъсирчан бўладилар, адолат бузилишини ҳам айнан ёшлар қалбларига яқин оладилар. Бугунги аксарият ёшлар дунёнинг қайси давлатида бўлмасин – у ривожланган ёки қолоқ давлат бўладими, бундан қатъи назар, барчасидан хабардор. Ким қандай яшаяпти, қайси халқ ёки давлат қандай тараққий этяпти, ким нима б-н банд – ҳоз. ёш авлод ҳаммасини билади. Ш.у. ёшлар онгида, хаёлида турли фикрлар пайдо бўлиши мумкин. Бинобарин, уларга тўғри маън-й, ғоявий тарбия бериш, улар б-н очиқ мулоқот олиб бориш ота-оналар, маъ-ят тарғиботчилари, устоз-тарбиячиларнинг асосий вазифасидир. Маълумки, ҳамма нарсадан хабардор киши б-н мулоқотга киришиш, уни бирор-бир нарсага тарғиб-ташвиқ этиб, ишонтириш – бу ҳамманинг қўлидан келавермайди. Бунинг устига, маън-й тарғибот-ташвиқот борасида эски даврдан қолган қуруқ, сийқаси чиққан ваъзхонликдан воз кечиб, юрт бугун бошидан кечираётган мураккаб ва машаққатли ҳаёт ҳақиқатига таяниб, жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг энг замонавий, таъсирчан усул-услубларидан фойдаланган ҳолда иш олиб боришни ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Ш.саб. ҳам маъ-ят тарғиботчилари, ижт-й соҳа олимлари, мутахассислар, илғор фикрли зиёлилар миллий ғоянинг асосий мақсадларини халққа содда, ҳаққоний, тушунарли тарзда ифодалаб беришлари муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун нимани ва қандай тарғиб қилишни аниқ ва пухта тасаввур этмоқ керак. Яъни, маън-й озиқ нимадан иборат бўлишини, уни одамлар онгига қай тариқа етказиш усулларини ишлаб чиқмоқ даркор. Маън-й озиқнинг мезони ҳақиқат ва фақат ҳақиқат бўлиши зарур. Яъни, халққа бор ҳақиқатни очиқ айтиб, шунга кўндириш, ишончини қозониш ва шу асосда уни янги марраларга интилишга рағбатлантирилади. Ҳар қандай тарбияда, ҳатто юксак ривожланган демократик тарбия тизимида ҳам озми-кўпми бажарилиши шарт бўлган белгилар мавжуд. Мас., бола гўдаклигидан бирор эзгу фазилатга ўргатилмаса, керак бўлса, мажбур қилинмаса, юз-қўлини ювмаслик, катталар гапини бўлиш сингари қусурлар унга одат бўлиб қолади. Халқимизга азалдан хос андиша, ота-онага ҳурмат, илм-маърифатга интилиш каби олижаноб фазилатлар ҳам ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. М.т.т. ишларида ҳар бир ихтисос, ҳар бир йўналиш бўйича мутахассислардан фойдаланиш керак. Шундагина ҳар бир кўрсатув, эшиттириш, маъруза, маън-й-маър-й тадбирлар мазмун-моҳияти б-н одамлар қалбига ва онгига етиб боради. Маъ-ят тарғиботи ўткинчи, мавсумий ҳолга айланиб қолмаслиги ҳам лозим. Бугунги мураккаб маън-й жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга ва нимага қарши қаратилганлигини аниқлаш, аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, маън-й тажовузлар моҳиятини очиб бериш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Фақат ана шундай асосда аҳоли, айниқса, ёшларни ўз фикрига эга, маън-й тажовузларга қарши собит тура олишга қодир, иродали, фидойи, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга эришиш мумкин. Маън-й-маър-й тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий информацион ва компьютер технологияларини кенг жорий этиш, жам-т маън-й иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда тарғиботчи-ташвиқотчилар учун тегишли тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш бу борадаги муҳим вазифалар таркибига киради. М.т.т.да кенг қамровлилик, узлуксизлик, босқичма-босқичлик, меъёрийлик, шахсий ибрат сингари ташкилий тамойилларга амал қилинган тақдирдагина кўзланган самарага эришиш мумкин.

МАЪНАВИЙ ТАЪСИР — муайян киши ёки миллатнинг бошқасига, бир ёки бир неча ҳодисаларнинг бошқаларига М.т.ининг турли кўринишлари. М.т. жуда катта ва мураккаб масала бўлиб, у ўз ичига, биринчидан, маъ-ятнинг кўплаб турлари (ахлоқ, ҳуқуқ, нафосат ва б.) орасидаги ўзаро таъсир масалаларини қамраб олади. М.т. тушунчасини икки хил талқин этиш мумкин: 1) ҳар қандай инсон, унинг камолоти М.т. самарасидир; 2) инсон, халқнинг ўзи ҳам бошқалар учун М.т. манбаидир. Чунки ҳар бир киши ўзидан олдин ўтган ёки ўзига замондош кишилардан таъсирланади. Бу таъсир гоҳ муайян меросни қабул қилиш орқали амалга ошса, гоҳ ундан чекиниш ёки инкор қилиш орқали юз беради. Ш.у. ҳам М.т. оддий, доимо ҳам тезда намоён бўладиган, аниқ кўриниб турувчи ҳодиса эмас, балки жуда мураккаб жараён бўлиб, турли одамлар, халқлар, маън-й муҳитлар орасида ҳам, бирор миллат ҳамда қардош халқлар доирасида ҳам ўзаро таъсир тарзида амал қилади. Бироқ М.т.нинг юқоридаги кўринишлари асосида индивидуал таъсир ётади. Мас., шундай одамлар, алломалар, ижодкорлар бўладики, улар бошқалар учун М.т. манбаига айланган. Бунда бирон-бир инсон ёки давр б-н кейингиси ўртасида индивидуал таъсир юз беради. М.т.нинг маълум бир халқ доирасидаги кўринишига бирор-бир аллома ёки мутафаккир изидан борган шу халқнинг кейинги авлоди ҳаёти ва ижодини кўрсатса бўлади. Мас., Алишер Навоийнинг ўлмас анъаналари таъсири ундан кейин яшаган Огаҳий, Мунис, Муқимий, Фурқат, Завқий каби шоирлар ижодида намоён бўлди. Кейинроқ Чўлпон, Авлоний, Ҳ. Олимжон, Ғ. Ғулом, Ойбек, М. Шайхзода каби ижодкорлар ҳам бу барҳаёт анъаналарни давом эттирдилар ва ривожлантирдилар. М.т.нинг яна бир бошқа кўриниши шундан иборатки, унда бирон-бир олим, ёзувчи ёки ижодкор мавжуд анъанани бус-бутун қабул қилиб олади, уни янги шароитда ривожлантиради, ўз даври талабларига мослайди. Мас., Алишер Навоий ўзидан олдин ўтган Низомий Ганжавий, Хисрав Деҳлавий анъаналарини давом эттириб, ўзининг бебаҳо «Хамса»сини яратган, хамсачиликнинг М.т.ини қайта тиклаган ва ўзидан кейингиларга мерос қолдирган.

МАЪНАВИЙ ТУБАНЛИК – шахснинг тарбиясидаги нуқсонлар ва иллатларни, маън-й жиҳатдан тарбияланмаганини ошкор қилиб қўювчи салбий хус-ятлар мажмуи. М.т. т.си – инсонларнинг ахлоқий фазилатига қарама-қарши, тескари бўлган хус-ятларни ифодалайди, умуминсоний хулқ-атвор меъёрларидан оғишиш натижасида келиб чиқадиган нохуш жиҳатларни билдиради. Ўз вақтида яхши тарбия кўрмаган кимсаларни ахлоққа зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйишига сабаблар кўп, албатта. Ўз манфаатини, жони ва танининг роҳатини кўзлаб, “ўзим бўлай”чилик кайфияти б-н ошкора ва махфий равишда йўл қўйиладиган ғайриинсоний хатти-ҳаракатлар, қилиқлар, бадкирдорликлар – ҳаром-ҳариш ишлар, фаҳш, нафсхўрлик, бахиллик, инсон шаънига мос келмайдиган ножўя қитмирликлар, таъмагирлик ва порахўрликлар, манманлик ва шуҳратпарастликлар, хиёнат ва олчоқликлар – М.т. иллатларининг турли хил кўринишларидир. Энг ёмони – бутун инсоният нафрат б-н қарайдиган Ватанга хиёнат қилишдек бадбин иш ҳам маън-й жиҳатдан тубан бўлган шахсларга хосдир. Ўз қадрини билмаган, Ватанининг, халқининг, она юртининг қадрини билмаган кимса учун ҳаётнинг қадри йўқ, албатта. Бундай нусхалар ҳар қандай разиллик, ҳаром-ҳариш ишдан қайтмайди. Илмий тилда аморализм, цинизм, эгоизм, волюнтаризм, ва ҳ.к. атамаларга бўлиб таърифланадиган бундай М.т. ҳамма вақт халқнинг нафратига, қарғишига учраган. Мустақиллигимиз шарофати ила янги, демократик ва ҳуқуқий жам-т барпо қилишга киришган халқимиз ўз келажаги бўлган ёш авлодни юксак маъ-ятли, ватанпарвар, байналмилал фазилатларга бой, ҳар томонлама етук ва комил инсонлар қилиб тарбиялаш имкониятларига эга бўлди. Мам-тимизда ана шу эзгу мақсадлар йўлида барча шарт-шароитлар яратилаётганлиги ахборот ва коммуникация даври ҳисобланмиш ҳоз. мураккаб замонда ёш авлодни етук инсон, юксак маъ-ятли шахс қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

МАЪНАВИЙ ФАЗИЛАТЛАР – инсоннинг маън-й қиёфаси, ижт-й ҳаёт, онг ва мун-тлар б-н боғлиқ бўлган, жам-т тар-ёти ва турмуш таьсирида шаклланган маън-й хус-ят ва хислатларини умуминсоний ва миллий феьл-атвор кўринишларини ифодаловчи т.. Шахснинг М.ф. унинг имон-эьтиқоди асосида ҳалол-поклик, меҳр-шафқатлилик, адолат ва ҳақиқатгўйлик, ватанпарварлик, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўлиш, камтарлик ва ш. к.да намоён бўлади. Шу маьнода, М.ф. эркак ва аёл, ота-она ва фарзандларга мос ўзига хослик жиҳатларига ёки касбий хус-ятларга эга бўлиши ҳам мумкин. Шарқ халқларида М.ф.ни тарбиялашнинг муҳим мезони “Ўзингга нима тиласанг, ўзгаларга шуни тилагин” деган ҳикматда мустаҳкамланган. Ал-Бухорий ва ат-Термизий ҳикматларида юксак М.ф. тавсифлаб берилган. Абу Наср Форобий жам-т ҳаётида раҳбарларнинг энг муҳим 12 М.ф.и, аҳолининг ҳар бир табақасига хос М.ф.ни талқин этган бўлса, Юсуф Хос Ҳожиб ва Маҳмуд Қошғарий фуқаронинг одоби, яьни М.ф.ини атрофлича баён этганлар. Кайковус фарзандда М.ф.ни шакллантириш йўлларини батафсил талқин этган. Қуръон ва ҳадисларда ҳам М.ф.нинг инсон комиллигини таъминлашда ҳамда жам-т ривожида муҳим ўрин тутиши таъкидланади. Ижт-й-тарихий тар-ётнинг ривожи боис мад-й тар-ёт натижасида маън-й қадриятлар яратиш жараёни тезлашади. Шу тариқа миллий мад-т ривожланади. Бу ерда маъ-ят аҳли миллий онг, миллий руҳ, қолаверса, миллий ўзига хосликни таъминлаб, ривожлантиришда муҳим ўрин тутадики, ушбу омиллар М.ф. тарғиби орқали ривожланиб боради. Маъ-ят аҳли ўз асарлари б-н ижобий фазилатларни тараннум ва тарғиб этади. Буларнинг айримлари миллий М.ф.нинг мужассамлиги боис халқ эътиборини қозонади, айримлари ҳатто, миллий қобиғини ёриб чиқиб, умуминсоний қадриятлар сафидан ўрин олади. Машҳур алломалар ал-Бухорий, Марғиноний, Алишер Навоийларнинг М.ф.ни ўзида мужассам этувчи, ш-дек, умуминсониятга хос муаммоларни кўтариб, чуқур мулоҳазага чорловчи воқеа ва ҳодисаларни башарият муҳокамасига тақдим этиб, инсониятни тажрибалардан сабоқ чиқариб, огоҳликка даъват этувчи асарлари — бунга мисолдир. М.ф.га эга инсонлар миллат тар-ётини таъминлайди. Ижт-й-мад-й тар-ёт жараёнида миллат ҳаётида муайян М.ф.ни ўзида мужассам этувчи диний тасаввурлар ҳамда ўзига хос эътиқодлар бўлади. Ушбу жараён халқ ва миллатнинг шаклланиши б-н ривожланиб, улар дунёқарашидаги қарашлар тизими сифатида шаклланади. Шу жиҳатдан ҳар бир миллатда миллий-М.ф.ни ўзида мужассам этган ўзига хос эътиқод, дунёқараш мавжуддир. Халқимизнинг маън-й тар-ёти жараёнида кишилар табиатида қатор М.ф. мужассамлашганки, булардан айримлари шарм-ҳаё, ор-номус, андиша, виждон, инсоф ва ҳ.к.дир. Маълумки, шарм – бу ножўя хатти-ҳаракатлардан ўзини тия олиш, уялиш ҳисси. Бу борадаги тамойиллардан бирига кўра, инсон, энг аввало, ўзидан уялиши керак. Жам-тда қабул қилинган маън-й мезонларга мос бўлмаган қилмиши учун ўзидан уялган одам ўзгаларга ҳам бирон-бир бундай ножўя хатти-ҳаракатни раво кўрмаслиги табиийдир. Ҳаё ҳам ўзб. уят бўлиб, ҳаёсиз ёки беҳаё деганда уятсиз иш қилганда хижолат чекмайдиган, одобсиз кимса тушунилади. Маълумки, ўзида ҳаё туйғуси бўлмаган одам ўзгалардан ҳаёли бўлишни талаб қилолмайди. М.ф.дан бири ҳалол ва ҳаромни фарқлашдир. Маълумки, қилинишига рухсат этилган нарсалар ҳалол дейилса, ҳаром эса унинг акси – қилинишига рухсат этилмаган, таъқиқланган нарсалардир. Одатда халқимиз ҳалолни ейиладиган нарсаларга ишлатиб, ейилмайдиган, зарарли, нопок нарсаларга ҳаром т.сини ишлатади. Лекин, шариатда ижозат этилган барча нарсалар ҳалол сифатида эътироф этилиб, кишилар саломатлиги, уларнинг маън-й баркамоллиги, жам-тнинг ҳар томонлама ривожи учун ушбу омиллар етакчи роль ўйнайди. Ҳаром қилинган нарсалар жумласига: куч-қувватга эга бўлиб ишсиз юриш, ўғирлик қилиш, жиноят йўлига кириш, зинокорлик б-н шуғулланиш, ота-онага ҳурматсизлик қилиш, савдо-сотиқда ғирромлик қилиш, омонатга хиёнат қилиш, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, чақимчилик, бевафолик ва ҳ.к. киради. М.ф. т.лари доирасида ор-номус ҳам муҳимдир. Ор – бу ўзига номуносиб ёки эп кўрилмаган ишдан, нарсадан хижолат тортиш, уялиш, номус қилиш туйғуларидир. Ушбу т., ҳазар қилиш, ш-дек, обрў-эътибор, фахрланиш маъноларини ҳам билдириши мумкин. Орият – бу ор-номус т.ларини қамраб олиши б-н бир қаторда, иззат-нафс, қадр-қиммат туйғуларини ҳам ифодалайди. Чунки, ориятли одамлар ўзлари, оилалари, маҳалласи ҳамда Ватанининг манфаатларини, қадр-қимматларини юксак тутадилар. Номус ҳам иффат, бокиралик маъноларини мужассам этиши б-н биргаликда инсоннинг жам-тда ўз мавқеини сақлаши, кўпчилик манфаатларини улуғлаш ва ардоқлаш, ноўрин хатти-ҳаракатлардан хижолат тортиш туйғуларини, оила, жамоа ва аждодлар шаънига доғ туширмаслик маъноларини ҳам ифодалайди. Одатда, ор-номусли одам маъ-ятни, ўзининг, миллатининг қадр-қимматини эъзозлайди. Халқимизда: «Қонун таъқиқлай олмаган нарсаларни гоҳида номус таъқиқлайди», — деган нақлнинг амал қилиши М.ф. ичида номуснинг юксак мақом эгаллашидан далолатдир. Андиша ҳам М.ф.дан бири сифатида ижт-й ҳаётда муҳим ўрин эгаллаб, ўзб. миллати вакилларига хос хус-ят сифатида оқибатини ўйлаб юритиладиган мулоҳаза ҳамда эҳтиёткорлик ҳиссидир. Андишали киши фаросат б-н иш тутиб, ўзининг М.ф. соҳиби эканлигини намойиш қилади. Виждон ҳам М.ф. сирасида кишининг кундалик фаолияти, қилмиши, феъл-атвори учун оила, маҳалла, жамоа, жам-т, миллат ва Ватан олдида маън-й масъулиятни ҳис этиш туйғусидир. Ушбу юксак маън-й-ахлоқий т. инсонни жам-т манфаатлари учун ижобий фаолиятга ундаб, ўзининг ижт-й фаолиятига ўзи баҳо беришига олиб келади. Виждон тарбиявий омиллар таъсирида ривожланиб бораверади. Инсоф эса адолат ва виждон амри б-н фаолият юргизиш туйғуси бўлиб, ўзаро мун-тларда ҳалоллик, тўғрилик, тенглик, баробарлик, софдиллик ва тўғрисўзликдир. Инсоф категорияси Шарқ фал.сида инсоннинг жам-тнинг маън-й-ахлоқий меъёрлари н.назаридан ўз хулқини, одобини назорат қилиши ва уни баҳолай билиши сифатида талқин қилинади. Шу б-н биргаликда инсоф виждонли кишининг ёки маълум жамоанинг жам-тга ёки бошқа шахсларга нисбатан ўз хулқ-атвори учун маън-й жавобгарлик ҳиссидир. Муайян шахснинг хоҳ шахсий, хоҳ ижт-й хулқ-атворида учраган ҳар қандай иккиюзламачилик, сохталик ҳамда мунофиқликни атроф-муҳит, маҳалла-кўй, жам-т инсофсизлик сифатида қоралайди. Демак, инсоф кишининг жам-т олдидаги ўз масъулиятини ҳис этиб, шунга амал қилиш усулидир. М.ф. инсоннинг шахс сифатидаги фаолиятида ҳам, унинг Ватан ва халқ олдидаги масъулиятини ҳис этишида ҳам зарурий омил бўлиб, жам-т тар-ёти кўп ҳолатларда ушбу жиҳатларнинг устуворлигига боғлиқдир. М.ф.нинг такомиллашув даражаси миллатнинг халқаро саҳндаги ўрнини ҳам белгилайдики, жаҳон ҳамжам-ти сафида муносиб ўрин эгаллаётган Ўз-н учун жам-тда ушбу қадриятларни янада ривожлантириш муҳим аҳамиятга эгадир.

МАЪНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК – инсон, халқ ва жам-т аъзоларини маън-й хуружлар, ғоявий таҳдидлардан ҳимояланиш тизимини ифодаловчи т.. М.х. миллий хавфсизликнинг таркибий қисми сифатида умуммиллий манфаатларнинг ҳимоя қилиниши учун йўналтирилган фаолиятдир. М.х.ка таъриф берилганда, миллий манфаатларни таъминлаш эҳтиёжи боис вужудга келадиган ва жам-т аъзолари маън-й, ғоявий-руҳий ҳаётининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолият ва узлуксиз жараёндир, деб ҳисоблаш тўғри бўлади. М.х. маън-й қадриятлар ривожини таъминлаш, уларни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади. М.х. маъ-ятдаги руҳий, психологик, ахлоқий жиҳатларнинг уйғунлигини таъминлайди. Маълумки, инсон маъ-ятига қарши қилинган таҳдид қуролли хуружларга нисбатан кўпроқ таъсир кучига эга бўлиб бормоқда. Жам-т аъзоларига қарши қаратилган таҳдидлар улар тафаккуридан анъанавий маън-й қадриятларга содиқлик хислатларини сўндириб, иродасини синдиришга йўналтирилади. Шу боис, бундай таҳдидларнинг олдини олиш учун миллий тар-ётнинг барқарорлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳар қандай мам-тда жам-т аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш учун М.х. масалаларига эътибор қаратилади. Ижт-й-тарихий тажрибалардан шу нарса маълумки, бир мам-тни забт этган истилочилар халқнинг бош кўтармаслиги учун унинг руҳияти, маъ-яти ва қадриятига болта уришга ҳаракат қилади. Чунки, аҳолининг миллий маъ-яти ва қадриятларига содиқлик ҳисси кучли бўлса, улар озодликка интилиб, ўз манфаатлари ҳимояси йўлида ҳаракат қилиб, ўз мақсадларига эришганлар. Миллий маъ-яти ва қадрияти пароканда этилган миллат ва элатлар ўзлигини йўқотиб, ҳукмрон мафкура таъсирига тушиб кетаверишган. Шу боис ўзга халқлар устидан ҳукмрон бўлган мам-тлар забт этилган мам-т аҳолисининг маъ-ятини ҳукмрон тизим манфаатларига хизмат қилишга йўналтира борганлар. “Узоқ тарихимиздан маълумки, — деб ёзади И.А.Каримов, — ҳар қандай зўравон босқинчилар ва юртимизда ҳукмронлик қилмоқчи бўлган кучлар ёвуз ниятларига эришиш учун аввало, миллий маданият ва анъаналаримизни йўқ қилиш, шу йўл билан бизни маънавий жиҳатдан заифлаштиришга, куч-қудратимизни йўқотишга ҳаракат қилганлар”. Бугунги кунга келиб бир давлатни бошқа давлат томонидан қурол ёрдамида босиб олиш хавфи камайиб, глобал ахборотлашув таъсирида маън-й омиллар воситасида бошқа халқлар онгига, қалбига ва руҳиятига таъсир ўтказиш имкониятлари беқиёс даражада ошди. Эндиликда ахборот тарқатиш имкониятлари нисбатан кенг мам-тлар бошқа халқлар маъ-ятига кучли таъсир ўтказиш, М.х.и таъминланмаган ёки сустроқ таъминланган халқларни ўзига қарам қилиб олиш хавфининг кўлами кенгаймоқда. Жам-тдаги сиёсий, иқт-й, ижт-й хавфсизлик маъ-ят б-н боғлангандагина миллий хавфсизлик тўлиқроқ мазмун касб этади. М.х. хавфсизликнинг бошқа турлари б-н ўзаро алоқада бўлиб, бир-бирларини тўлдириб, миллий хавфсизликнинг барқарорлигини таъминлашда ҳам маън-й омил етакчи ўринда намоён бўлади. Шу ўринда М.х. жам-тни ўзаро боғловчи буюк омил бўлиб, унинг тар-ётига таъсир қилувчи қудратли куч сифатида ҳаракат қилишини яққол сезиш мумкин. М.х. ўз мазмун-моҳиятига кўра миллий манфаатлар б-н боғлиқки, ушбу омилнинг ривожини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Республикамизда айни кунларда содир бўлаётган туб ўзгаришлар ўз мазмун-моҳияти б-н халқимизнинг маън-йуйғонишига сабаб бўлмокда. Халқимизнинг ҳақиқий урф-о.лари, миллий ғурури, инсоний қадр-қиммати қайтадан тикланаётган шу кунларда фуқаролар руҳиятида, маъ-ятида кўтаринкилик сезилмокда. Ушбу жиҳат жам-т аъзолари онги ва қалбида кучли ғоявий иммунитетнинг таъминланишига хизмат қиладики, бу ўз навбатда аҳоли М.х.ининг таъминланишида муҳим ўрин тутади. М.х.ка ички ва ташқи таҳдидлар таъсир этиши мумкин. Ички таҳдидга маъ-ятимизни фалажлаштиришга интилган собиқ тоталитар тузум асоратлари ҳамда ушбу омил таъсири туфайли айрим шахслар онгида мавжуд бўлган эскича фикрлаш ҳолатлари, зарарли ва ёт таъсирларга берилган айрим кишиларнинг ғаразли ташвиқотлари, ўтиш даврининг айрим қийинчиликларидан фойдаланиб қолишга интилаётган баъзи нияти бузуқ шахсларнинг ёшларни ўз сафларига киришга даъват этишларидир. Миллий, диний қадриятларимиз, анъана ва менталитетимизга ҳамда мам-тдаги миллий бирлик, фуқаровий тотувликларга таҳдид сифатида ахборот глобаллашуви шароитидаги таҳдидлар, аҳоли онги ва қалбига салбий таъсир этувчи наркотик моддаларнинг ҳам кириб келиш ҳолатлари ташқи таҳдидлар сифатида кўзга ташланмоқда. Бугунги кунда жам-т аъзолари маъ-ятини бузғунчи ғоялар таҳдидидан асраб-авайлаш долзарб вазифага айланди. Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланган қуйидаги фикр бу борада барчамиз учун дастуруламалдир: “Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг геополитик, иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасида чуқур ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда.” Мам-тимизга турли воситалар орқали мафкуравий таҳдидлар кучаяётган ҳоз. мураккаб даврда М.х.ни таъминлаш мақсадида аҳоли кенг қатламлари ва ёшлар онгида юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги ғояларига садоқат туйғусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли М.х.ини таъминлаш, ёшларда турли таҳдидларга қарши маън-й иммунитетни шакллантириш имконини беради.

МАЪНАВИЙ ЭҲТИЁЖЛАР – давлат, жам-т ва шахснинг барқарор турмушида ўзининг моддий эҳтиёжларидан бошқа маън-й талаблар, манфаатлар ва эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишини ифодаловчи т.. М.э. ижт-й, сиёсий, фал-й, илмий, ахлоқий диний, ҳуқуқий ва б. йўналишларда аниқ намоён бўлади. Шу боисдан, М.э. ижт-й онг шаклларига таянадиган фаол ҳаракат асосида таьминланади. М.э.нинг қондирилмаслиги жам-т барқарор ҳаётида турли бузғунчи ғояларнинг шаклланиши ва уларнинг таҳдидига олиб келади. Улар алоҳида ҳолларда давлат ва жам-т ҳаётига хавф-хатар туғдириши ҳам мумкин. Бундай даврда М.э. тарзида намоён бўлган талаблар ва манфаатларни босқичма-босқич қондирилиши б-н ижт-й муаммоларни бартараф этиш мумкин. Халқи турмуш тарзида М.э. қадр ва қадрлаш мезонлари шаклида ифодаланади. Жам-т ва инсоннинг ижт-й алоқаларида қадр-қиммати, ор-номусига нисбатан қилинган нотўғри ҳаракатлар бу борадаги камчилик сифатида қабул қилинган. Ш.у., “Қорнимга эмас, қадримга йиғлайман” – деган халқ мақоли унинг маьнавий эҳтиёжларини ифодалайди. М.э. ўсиб борувчи руҳий ҳолат бўлиб, жам-т тар-ётида вужудга келган маьн-й бўшлиқларни тўлдириб борилиши б-н қаноатлантирилади. М.э.нинг моддий эҳтиёжлар б-н ўзаро уйғунлиги ҳар бир даврнинг мазмун-моҳиятини белгилайдиган тарихий зарурат ҳисобланади. Бу борада “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлангани каби, “… турмушда ҳамма нарсанинг ўрнини ҳаётий зарурат белгилайди. Ҳаётий зарурат бўлмаса, маънавий эҳтиёж бўлмаса, бошланган ишлардан бирон-бир самарали натижалар кутиш амримаҳол.” Истиқлол йилларида ана шу зарурат ва эҳтиёждан келиб чиқиб, халқимизнинг а.ий орзуларини рўёбга чиқиши, мустақил давлатчилик асосларини бунёд этиш учун кенг имкониятлар яратилди, ана шу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, халқимизнинг бой тарихий мероси, анъаналари, ижт-й қадриятлар, давлат қурилиши борасида ривожланган мам-тлар эришган тажрибаларга таяниб миллий давлатчилигимиз пойдевори қўйилди. Бугунги кунда мам-тимиз аҳолининг барча моддий ва М.э.ини таъминлашга қаратилган туб ўзгаришлар, инсон манфаатига хизмат қиладиган ислоҳотлар, бозор иқтисодиётига асосланган адолатли жам-т, кучли демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан босқичма-босқич илгари бормоқда.

“МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА” – Президент И.А.Каримовнинг истиқлол даврида маън-й камолотга эришиш йўллари, халқнинг бу борадаги орзу-умидлари ва ниятлари, ушбу йўналишдаги долзарб вазифалар, жумладан, маър-й, таълим-тарбиянинг куч-қудрати ва аҳамиятига оид маърузалари, нутқлари, асарларидан тузилган мажмуа (Т., «Ўзбекистон», 1998 й.). Асарда мустақил жам-тгина юксак маъ-ятга эришиши мумкинлиги, халқнинг маън-й, сиёсий, иқт-й билим савияси ушбу йўналишларнинг барчаси б-н чамбарчас боғлиқлиги қайд қилинган. Ш-дек, асарда маъ-ят ва тарихий қадриятларни тиклаш масалаларига доимий диққат-эътибор натижасида мам-тда ўз тарихини, маъ-ятини, руҳий-мад-й қадриятларни англашга янгича ёндашиш жараёни бошланганлиги яққол кўрсатиб берилган. Худди ана шу жараёнларнинг қай даражада кечаётганлиги ҳам китобнинг асосий мазмунини белгилайди. Унда таъкидланганидек, маъ-ят мустақилликнинг энг муҳим шартларидан биридир. Маъ-ят бўлмаса мустақиллик ҳам, тар-ёт ҳам, бахт-саодат ҳам, иймон-эътиқод ҳам, элда диёнату адолат ҳам, хуллас, одамларда Ватан ва эрк туйғуси ҳам бўлмайди. Дарахт ўз илдизлари б-н заминдан сув, озуқа олиб вояга етганидек, инсон ҳам авлод-аждодларидан қолган бебаҳо меросдан руҳий озиқ, куч-қувват олади, уларга таянади. Ҳар бир миллат ва элат аждодларининг билимларидан, тажриба ва тарихий сабоқларидан, одоб-ахлоқ, таълим-тарбияга оид ўгитлари ва йўл-йўриқларидан фойдаланади, буларсиз яшай олмайди. Маъ-ят жам-тнинг юксалиши ёки инқирозга юз тутишига кучли таъсир кўрсатади. Маъ-ят бойиб борса, жам-т равнақ эта боради ва аксинча, маъ-ят қашшоқлашса, жам-т бора-бора таназзулга юз тутади. Мустақиллик йилларида маъ-ят масалаларига мун-т тубдан ўзгариб, унинг бойиб боришига кучли эътибор берилаётганининг боиси ана шунда. Ш-дек, асардан Ўз-ннинг тарихига, бугунги кунига ва Ислом Каримовнинг хорижий давлат раҳбарлари б-н суҳбати чоғида олинган суратлар, табиий бойликларимиз, ўтмиш анъаналари ва ҳоз. бунёдкорлик жараёнларига оид тасвирлар туширилган расмлар ҳам жой олган. Китоб 1991-1998 йиллардаги унутилмас саналар солномаси б-н якунланади.

МАЪНАВИЙ ЯНГИЛАНИШ – маъ-ятнинг ўзгариши, рив-ши ва бойиб бориши жараёнини ифодаловчи т.. Кишилар ҳаётида, умуман жам-тда юз бераётган воқеа-ҳодисалар шахс онгида ва маъ-ятида муайян ўзгаришларни келтириб чиқаради. Иккинчи томондан, маъ-ят воқеликдаги ўзгаришларнинг келиб чиқиши ва содир бўлишига катта таъсир кўрсатади. Янгиланиш маъ-ятнинг туб моҳияти б-н боғлиқ ҳодиса. Агар маъ-ят янгиланиб, бойиб турмаса, жуда тез орада эскириб кетар ва тар-ётга ёрдам бериш у ёқда турсин, унга халақит берадиган, тўсиқ бўладиган ҳодисага айланиб қолар эди. Жам-т тар-ётидаги бурилиш, туб ислоҳотлар даврида маъ-ятда ҳам жиддий ўзгаришлар юз беради ва айни пайтда маъ-ятнинг жам-тда юз бераётган жараёнларга таъсири кучаяди. Бундай паллаларда М.я. суръатлари ҳам тезлашади. Мас., Ўз-н мустақилликни қўлга киритгандан кейин унутилиб кетаёзган миллий маън-й қадриятларни тиклаш, уларни ёшлар, аҳоли онгига сингдиришга катта эътибор берила бошланди. М.я.га катта эътибор берилиши халқнинг онги, турмуш тарзи, жам-тдаги воқеа-ҳодисаларга мун-ти ўзгаришига кучли таъсир ўтказди. Маъ-ятни янгилаш соҳасида олиб борилган ва борилаётган, ҳар томонлама чуқур ўйланган сиёсат мам-тда ижт-й-сиёсий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири бўлди. Инсоният тарихидан маълумки, М.я. силлиқ ўтадиган жараён эмас. Эски тузум сарқитлари маъ-ятда муайян давргача сақланиб қолади ва кишиларнинг хулқ-атворига, турмушига ўз таъсирини ўтказади. Бундай ҳолат фанда маъ-ят амбивалентлиги, деб аталади. Бу т. маъ-ят таркибида бир пайтнинг ўзида бир-бирига мос келмайдиган, ўзаро зид т. ва тасаввурларнинг бир муддат ёнма-ён мавжуд бўлиб туришини англатади. Маъ-ятдаги бундай зиддият оғриқли кечади. Мам-тда осойишта тар-ёт даврини бошдан кечираётган пайтда маън-й амбивалентлик деярли бўлмайди ёки жуда паст даражада бўлади. Тар-ётдаги бурилиш паллаларида эса амбивалентлик кўпроқ намоён бўлади. Бу ҳолатни одамлар маъ-ятида ва хулқ-атворида янгиликларга ҳозиржавобликни тарбиялаш асосида бартараф қилиш мумкин. Президентимиз таъкидлагани каби, “Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир. Шу боисдан ҳам, ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, ён-атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ёндаша оладиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди. Таъкидлаш жоизки, бу жараён юртимизда ўта мураккаб шароитда — мустабид шўро тузуми барбод бўлган ва янгича ижтимоий муносабатлар қарор топаётган кескин бир вазиятда юз берди (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 76-77 б.). Ҳоз. кунда М.я., аввало, қадриятларнинг янгиланиши шаклида намоён бўлади. Бу борада миллий ўзликни англаш, авлодлар меросини тиклаш, асраб-авайлаш, янги замон қадриятларини кўпчилик онгига етказиш ва сингдириш учун ҳаракат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу б-н бирга, мазкур йўналишда жаҳон халқлари ютуқларидан фойдаланиш, мам-т ҳаётини эркинлаштириш ва модернизациялаш, маъ-ятни янада ўстириш ушбу жараённинг таркибий қисмидир. М.я. суръатларини белгилайдиган омиллар турмушдаги ижобий ўзгаришлар, жам-тдаги инсонлараро мун-тларнинг яхшиланиб бориши ва маъ-ят соҳасида олиб борилаётган тарғибот ишларидир. М.ҳ. янгиланишида ОАВ, таълим-тарбия тизими, театр, кино, бадиий адабиёт, санъат, фал., ахлоқшунослик ва б. алоҳида ўрин тутади. Улар айни пайтда маъ-ятнинг таркибий қисмлари ҳам ҳисобланади. Жам-т ва халқ маъ-ятида янги ижобий қадриятлар, янги тузум ва янги турмуш ғоялари қанчалик тез қарор топса, улар қанчалик самарали ва таъсирчан усуллар б-н тарғиб этилса, М.я. шунчалик самарали амалга ошади. М.я. суръатлари кўп жиҳатдан давлат ва жамоат ташкилотлари, шу соҳа ходимларининг иродасига ва амалий ҳаракатларига боғлиқ бўлиб, бу соҳадаги ўзгаришлар Ўз-нда жам-т тар-ётининг устувор йўналишига айланган.

МАЪНАВИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ – Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида таърифлаб берилган, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жам-тини шакллантиришга бел боғлаган халқимиз, айниқса, ёшларда юксак маъ-ятни шакллантириш жараёнининг таркибий қисми, тарихий хотирани тиклаш, ўтмиш авлодларга муносиб бўлиш, улар қолдирган маън-й меросни асраб-авайлаш ва такомиллаштириш омили ҳисобланади. М.ў.а. жам-т ижт-й-сиёсий ҳаётини демократлаштириш ва янгилаш, янги тафаккурни шакллантиришнинг асосий воситаларидан биридир. Маълумки, шахсда кўплаб ижт-й-инсоний фазилатлар б-н бирга М.ў.а. хус-яти ҳам мужассамдир. Бундай ҳолат кўп қиррали, мураккаб, айни пайтда, зиддиятли ҳаёт феномени (ҳодисаси) бўлганлиги учун унга комплекс ёндашишни тақозо қилади. Аввало, М.ў.а. кенг маънодаги миллий ўзликни англашнинг таркибий қисмидир. Ш.у. маън-й ўзликни англаш миллий тар-ётнинг нафақат белгиси, худди ш-дек, мақсади ҳамдир. Демак, маън-й ўзликни англашнинг ижт-й феномен сифатида миллий тар-ёт мақсади б-н уйғунликда қараш зарур. М.ў.а. субъект (шахс, миллат, халқ)нинг экзистенционал борлиқда ўзининг тарихий-мад-й, ижт-й-ахлоқий диний-руҳий, бадиий-эстетик қадриятларига, борлиқни билишда гносеологик тажрибаларига эга эканини идрок этишидир. М.ў.а.да «халқ руҳи», «халқ қалби» деган т.лар муҳим ўрин тутади. Ш.у. ҳам маъ-ят муаммоларини тадқиқ этган мутахассислар «руҳ», «қалб» категорияларига мурожаат қиладилар. М.ў.а., аввало, кишининг ўз руҳи ва қалбини идрок этиши бўлиб, ижт-й даражада у халқнинг ўзига хос руҳий-маън-й бирлигини ифода этади. Миллий ўзликни англашга тааллуқли ҳодиса сифатида эса М.ў.а. маълум бир миллат вакилларининг қалбига, руҳига яқин умумий бойликлар, қадриятлар, тасаввурлар, анъаналар, руҳий-маън-й ҳолатлар асосида кишиларни халқ, миллат сифатида бирлаштиради, уларга хос умумий белгилар бахш этади. М.ў.а.нинг яна бир хус-яти ўзини халқ, миллати б-н айнанлаштиришда, идентификациялаштиришдадир. Агар ўзига хос (типологик) белгиларни билиш субъектив кўринишдаги воқелик бўлса, идентификациялашда халқ, миллат б-н шахс ўртасида манфаатларда айнанлик юзага келади. Киши ўз манфаатларини ўзи мансуб бўлган миллат, халқ манфаатлари б-н айнанлаштиради. Агар шундай яқинлик юзага келмаса, шахс умуммиллий белгиларни зоҳиран қабул қилса-да, халқ, миллат б-н шахс ўртасида ёки этнослар ўртасида бир-бирини қабул қилмаслик, тушунмаслик, ётсираш ва бир-биридан хавфсираш сақланиб қолади. Илмий адабиётларда бу одамларнинг яқинлашишига ҳалақит берувчи «психологик тўсиқ» сифатида қаралади. Ш.у. ҳам демократик тар-ётни кўзлаган мам-тларда инсонлар манфаатларини уйғунлаштиришга, уларни умумхалқ манфаатлари атрофида бирлаштиришга интилиш устувор бўлади. Шу ўринда Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган «Шу азиз Ватан барчамизники» ғояси нафақат мам-тимизда яшовчи ҳар бир кишини, балки бутун миллат, элатларни биргаликда озод ва обод Ватан барпо этиш йўлида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка ундайди. Одамлар ҳар доим маълум бир ғоялар атрофида бирлашиб, йирик ижт-й кучга, ҳаракатга айланган. Бундан маън-й ўзликни англаш ҳам истисно эмас. Инсон ўзини маън-й-ижт-й куч эканлигини маълум бир қарашлар, ғоялар атрофида бирлашиб намоён қилиши мумкинлигини қадимдаёқ англаб етган. М.ў.а. қанчалик кенг, серқирра, инсон ва жам-т ҳаётининг барча соҳалари б-н боғлиқ бўлмасин, у миллий ғояга асосланади. Демак, миллий ғоя М.ў.а.нинг ўзагидир. М.ў.а. халққа, миллатга оид белгилар орқали ҳам ўз хус-ятини намоён қилади. Дунёда ўзининг маълум бир белгиларига эга бўлмаган халқ, миллат йўқ. Айнан шу белгилар кишиларни бир-бирига тез яқин қилади, улардаги муштаракликни ёрқин намоён этади. М.ў.а. субъектнинг эътиқоди орқали хус-ятларига эга ижт-й воқеликка айланди. Маъ-ятнинг руҳ, қалб б-н боғлиқлиги эътиқодни ўзликни англашнинг энг асосий атрибутларидан бири сифатида қарашга ундайди. Маъ-ятни, шу жумладан М.ў.а.ни ҳам ахлоқ, одоб, инсонпарварлик, эзгулик, меҳр-мурувват каби инсоний фазилатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маъ-ятнинг бош хус-яти ва вазифалари шахсда ахлоқийликни, инсонпарварликни шакллантиришдир. М.ў.а. шахснинг маън-й дунёси ва шаклланиши каби мураккаб, гоҳо зиддиятли кечадиган, ҳар доим ҳам бир мезон, меъёрлар б-н ўлчанавермайдиган ҳодисадир. Унинг намоён бўлиши ва шаклланиши ҳар доим ҳам шахснинг, ҳатто муҳитнинг ҳам ихтиёрида бўлавермайди. Уларга кўзга кўринмас ижт-й мун-тлар, умумий-ахлоқий нормалар, тарихан шаклланган анъаналар, урф-о.лар, халқаро аҳвол, ахборотлар оқими кабилар ҳам таъсир этади. М.ў.а. маъ-ятнинг шаклланиши каби шахснинг бутун умри бўйи давом этиши мумкин. Аммо бу маъ-ятда ҳам, М.ў.а.да ҳам, шахснинг маълум бир халққа, миллатга тааллуқли эканини англатувчи муқим, бир қатор белгилар йўқ эканда, деган фикр уйғотмаслиги керак. Халқни халқ, миллатни миллат қилиб турган белгилар уларнинг а.лар давомида шаклланган муқим, барқарор тарихий-мад-й қадриятлари (тили, турмуш тарзи, анъаналари ва б.) дадир. Ушбу муқим, барқарор қадриятлар маъ-ятда, М.ў.а.да ҳам мавжуддир. Демак, М.ў.а.нинг ўзгариши ушбу муқим, барқарор, миллий-мад-й асоснинг бутунлай эмас, балки унинг муайян, нисбий ўзгаришидир. Миллий-мад-й асослар маъ-ятда, миллий ўзликни англашда муқим сақланиб қолади, акс ҳолда шахс ҳам, миллат ҳам ўзлигини, ўз хус-ятларини йўқотади. Халқ, миллатнинг шаклланиши б-н бирга М.ў.а. ҳам шакллана боради. Миллатсиз М.ў.а. йўқ, М.ў.а.сиз эса миллатнинг бўлиши даргумондир. Улар ўртасидаги диалектик боғлиқликни очиб бериш махсус социал-психологик ёки этнопсихологик тадқиқотлар ўтказишни тақозо қилади. Бу ўринда биз шуни айтишимиз мумкинки, халқнинг, миллатнинг барқарор ижт-й этник бирлик сифатида тарих саҳнасидан жой олиши уларнинг М.ў.а.ига ва тарихий-мад-й жараёнларда уни намоён этишига боғлиқдир. М.ў.а. узоқ тарихий рив-ш жараёнида, кўп авлодларнинг маън-й, ижодий, гносеологик изланишлари натижасида пайдо бўлади. Миллат шакллангани сайин, у аниқ кўринишга, маълум бир тамойиллар, нормалар, моделлар, қадриятлар тарзига ўтиб муқим, барқарор миллий мад-тнинг ўзак қисмига айланади. Мас., ўзб. халқи М.ў.а.ни «Авесто»дан бошлаб, буюк аждодларимиз меросидаги умуминсоний қадриятлардан излаши беҳудага эмас. Чунки ушбу бебаҳо меросда халқимизнинг орзу-умидлари, ахлоқ, одоб, эзгулик, адолат, порлоқ ҳаёт ҳақидаги ғоялари мужассамдир. Айнан ушбу қадриятлар бугун ўзб. халқининг тарихий-мад-й мероси, маън-й мад-тининг ўзаги сифатида ўрганилмоқда. М.ў.а. негизида маън-й камолотга етишга интилиш ётади. Маън-й камолотни назарда тутган киши тинмай ўз устида ишлайди, мукаммалликка интилади, маълум бир идеалга етишни мақсад қилиб қўяди.

МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР – “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ҳар томонлама ва чуқур таърифлаб берилган, инсон маъ-ти ва ахлоқий қиёфасига дахлдор бўлиб, жам-т аъзоларини тарбиялашга, уларнинг маън-й баркамоллигини таъминлашга хизмат қиладиган қадриятлар тизимини ифодаловчи т.. М.қ. деганда, инсон тарбияси ва камолотида муҳим аҳамиятга эга, жам-т ва шахс маъ-ятини юксалтирувчи, тафаккур ривожи учун ижобий аҳамиятли бўлган қадрият шакллари тушунилади. Мас., урф-о.лар, анъаналар, Ватанни севиш, ўз халқи ва миллатини ҳурмат қилиш, ота-онасини эъзозлаш, тинчлик ва тотувликни сақлаш ва ҳ.к.). М.қ. муайян шароитларда шаклланади ва шу маънода миллий муҳит уларни яратиш ва саралашнинг асосий манбаидир. Бу жараёнда маҳаллий қадриятларнинг энг яхшилари миллий даражага кўтарилади ва улар вояга етказилади ҳамда жаҳон миқёсига олиб чиқилади. Ва аксинча, умуминсоний қадриятлар шу миллатга мансуб ҳар бир кишининг бойлигига айлантирилади. М.қ.ни тушуниш ва уларга мун-т, ўз миллатига, юртига, элига тегишли қадриятларни жамлаш, асраб-авайлаш жараёнини бирлаштиради, уларда ўзига ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлайди, ўз Ватанининг истиқболига катта умид б-н қарашга ундайди. Муайян миллатнинг ўз М.қ.ига мун-ти қанчалик эҳтиёткор ва фаол бўлса, шу миллатнинг тар-ётида маън-й ва моддий омиллар уйғунлиги таъминланади. Фанда М.қ.нинг қатор функциялари бор. Аввало, улар жам-т аъзоларини ўзини ўзи тарбиялашга, авлодлардан мерос қолган қадриятлар ва идеалларга муносиб бўлишга ундайди. Бу жараёнда икки хил ҳолат кузатилади. Биринчисида М.қ. жам-т аъзолари томонидан онгли тарзда яратилади, яъни одамлар ўзларида мавжуд бўлган маън-й меъёрлар ва мезонлар ҳақидаги т.лар асосида ва уларга мос келадиган қадриятларни ва идеалларни яратадилар. Бундай жам-т аъзоларининг маън-й фаоллигини оширади, излаш, изланиш ва яратишга чорлайди. Аслида, бугунги кундаги М.қ.нинг барчаси инсоннинг тинмай изланишига, ҳар қандай тўсиқларга чидаб яшашга ундайдиган мафтункор ғоялар ва идеалларга интилишининг натижасидир. Иккинчи ҳолатда эса, жам-т аъзолари томонидан ўқилган китоблар, турли урф-о.лар ёки бошқа мад-й-маър-й тадбирлар жараёнида олган таассуротлари уларнинг маън-й қадриятларини такомиллаштиради. М.қ.нинг шаклланишида ҳар икки ҳолатнинг ҳам таъсири кузатилади. М.қ. инсон фаолияти ва маън-й-ахлоқий камолотида икки хил функцияни бажаради: а) у ёки бу даражадаги фаол ва муттасил маън-й-ахлоқий интилишларини шакллантиради; б) ўз маън-й-ахлоқий хатти-ҳаракатларини ва турли ҳаётий вазиятларда ўзларини тутишларини баҳолаш учун мезон вазифасини ўтайди. М.қ. ижт-й онг шаклларига мос келадиган мад-й, маър-й, ахлоқий, диний, ҳуқуқий, илмий ва ҳ.к. турларга бўлинади. Улар инсоннинг ақли, камолоти, дунёни билишнинг мақсади, билимларимизнинг ҳақиқатга мос келиш даражасини аниқлаш мезони ёки бирор идеал тарзида ҳам намоён бўлади. М.қ.нинг инсон тарбияси ва жам-тдаги ўрнига доир асосий функцияси ҳам ана шулар б-н боғлиқ. М.қ.нинг яна бир муҳим жиҳати шуки, уларнинг баъзилари инсоният тарихи давомида аста-секин шаклланади ва такомиллашиб боради. Уларнинг миқдори ва сифатининг ортиши жам-т аъзоларининг тафаккур даражаси ҳамда инсоният тар-ёти қанчалик илгарилаганлигини белгиловчи кўрсаткич ҳамдир. Қачонлардир, ўтмишда баъзи қадриятлар, газета, радио, ТВ тўғрисида умуман т. бўлган эмас. Бундай янги М.қ.лар а.лар ўтган сари шаклланиб, қадриятлар қаторини бойитиб борган. Айни вақтда, М.қ. маҳаллий, миллий, минтақавий ва умуминсоний бўлиши табиийдир. Чунки, «қадрият» т.си муайян вазият ва шароитда шаклланади, жам-т тараққий этгани сари жаҳоннинг барча халқларига тегишли, яъни умуминсоний М.қ. кўпайиб ва такомиллашиб бораверади. Бундай ўзгаришлар инсоният ўз ривожида М.қ. яратиш борасида нималарга эришаётганини кўрсатади. М.қ. ва қадрият мезонлари миллат маъ-яти ва унга мансуб кишиларнинг хулқ-атворини тартибга солиш ва тўғри йўналтириш функциясини ҳам бажаради. Бундай ўзига хос маън-й бошқаришнинг самарадорлигига эришиш ниҳоятда муҳим. Зеро, М.қ.и бўлмаган миллат йўқ, миллат М.қ.нинг соҳиби, яратувчиси ва асраб-авайлаб сақлаб турувчидир. Агар ҳар бир миллат ўз М.қ.ини асрамаса, бу қадриятларнинг сақланиб қолиши қийин. Миллатнинг таназзули М.қ.нинг таназзулидир. М.қ. миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, бугуни, келажаги, урф-о. ва анъаналари, уни ташкил этган авлодлар тафаккури, ижт-й қатламлар, миллий онг, тил ҳамда миллий мад-т б-н узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Ўз-ннинг мустақилликка эришиши туфайли М.қ.га эътибор кучайди. Зеро, М.қ. мам-тимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган, халқимизнинг иродасини мустаҳкам қиладиган, унга куч бағишлайдиган асосий омиллардан биридир. Халқимизнинг а.лардан-а.ларга мерос қолиб келаётган М.қ.и узоқ тарихий жараёнда шаклланиб, ривожланиб келган. Уларни ўтмиши уч минг йилдан ортиқ даврни ўзида мужассамлаштирган халқимиз цивилизациясини яратган. Бизнинг М.қ.имиз ана шу цивилизацияга узвий боғлиқ бўлиб, улар миллатимиз шаклланган макон ва она юртга эҳтиром, авлодлар хотирасига садоқат, катталарга ҳурмат, муомалада мулозамат, ҳаё, андиша каби кўплаб т.ларда ифодаланади. М.қ.имизда жаҳоннинг бошқа халқларига ўхшамайдиган урф-о.лар, расм-русумлар, маросимлар ва анъаналар кўплаб учрайди. Собиқ тизим шароитида М.қ. масаласи кўп ҳолларда эътибордан четда қоларди. Мустақиллик туфайли биз ҳақиқий М.қ.имизни англадик, унинг аҳамияти тобора кўпроқ намоён бўлмоқда. билиб олмоқдамиз. Жам-т аъзоларининг ижт-й фаолияти ва дунёқарашига муҳим таъсир ўтказадиган М.қ.нинг шаклланишида мад-й-маър-й тадбирларнинг роли жуда катта. Бу ҳолат Ўз-н Президентининг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарорида таъкидлангани каби, “аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-о., анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш” ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу вазифаларни бажариш маън-й соҳа ходимларига улкан масъулият юклайди, маър-й тадбирлар, тарғибот ва ташвиқот ишлари таъсирчанлиги ва самарасини оширишни устувор йўналишга айлантиради.

МАЪНАВИЙ ҚАРАМЛИК – инсон ва жам-т онги ва тафаккурининг бўйсундирилиши, қарам қилиниши, маън-й тамойилларнинг заифлашиб қолиши, мустақил тараққий қилиш имкониятларининг чекланганлиги, замоннинг шиддат б-н рив-шидан ортда қолиш, ўзгаларнинг маън-й устунлигига боғланиб қолиш оқибатида содир бўладиган салбий ҳолат ва жараённи ифодаловчи т.. М.қ. фақат муайян инсоннинг хоҳиши ва интилиши натижасида эмас, балки ўзгаларнинг кучи, қудрати б-н ўзига муте қилишга мажбур этиладиган жараён ҳам ҳисобланади. М.қ. т.сини инсон, шахс, фуқаро, оила, миллат, халқ ва мам-тга нисбатан қўллаш мумкин. Ундан кўзланган асосий мақсад устунликка эришиш, ўзгалардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳисобланади. М.қ. шундай таҳдидли жараённи унинг юзага келиши оқибатида шахс ўзлигидан маҳрум бўлиши, фуқаро мустақил фикр юритиш, ўз тақдири, ҳақ-ҳуқуқларини талаб қила олмаслик даражасига тушиб қолиши, оила, миллат, халқ ва мам-тлар охир-оқибатда барбод бўлиши мумкин. М.қ.нинг энг «нозик» жиҳати шундаки, у дунёқараш ва руҳият б-н боғлиқ жараёндир. Агар миллат ўзга миллатларга маън-й қарамлик ҳолатига тушиб қолгудек бўлса, у ўзининг сиёсий мустақиллигини қўлга киритганидан кейин ҳам узоқ вақт давомида унинг асоратларидан қутулиши мураккаб кечади. Бу вазифани амалга ошириш эса жуда машаққатли бўлиб, вақт ва катта фидоийликни талаб этади. Зеро, қарамлик — бу ўзгалар хоҳиш-иродасига бўйсуниш, уларнинг кўрсатмалари б-н ҳаёт кечириш демакдир. Шу маънода, М.қ. ўзгаларга маънан бўйсуниш, итоат қилиш, фикран ва қалбан мутеликка мубтало бўлишдир. Шахснинг маън-й қарамлиги ботиний салоҳиятнинг ва имон-эътиқоднинг заифлиги, ироданинг мажруҳлигида намоён бўлади. Миллатнинг М.қ.и эса унинг ўзлигини намоён этиш туйғусидан маҳрум бўлишига, охир-оқибатда ўзга миллатларга ем бўлиб кетишига олиб келади. М.қ. миллатни ҳалокатга маҳкум этадиган даҳшатли омил ҳисобланади. Бутунлай М.қ.ка тушиб қолишдан ўзини ҳимоя қилиш учун халқимиз олиб борган курашлари ҳақида Президентимиз қуйидагича фикр юритган: «Қарийб 150 йил давом этган, тарихимизнинг том маънода қора кунлари бўлмиш ўта замонда бир пайтлар ўзининг қудратли давлатчилиги, буюк фарзандлари, юксак илму маданияти, обод шаҳар ва қишлоқлари билан дунёни ҳайратда қолдирган эл-юртимиз қандай оғир машаққатларга дучор бўлганлигини яхши биламиз. Лекин ана шундай даҳшатли даврда ҳам ҳар қандай зулм ва истибдодга қарамасдан, халқимиз ўзини, ўзлигини йўқотмади. Тилини ва динини, иймон-эътиқодини сақлаб қолди». Босиб олинган мам-т халқлари мад-й-маън-й тар-ётини бўғиб қўйиш истилочи, босқинчи мам-тлар томонидан мустамлакачилик тартибларини сақлаб туриш ва мустаҳкамлашнинг азалий, тарих синовидан ўтган анъанавий йўлларидан бири бўлиб ҳисобланади. Истилочи мам-т итоат қилдирилган халқларни бора-бора ўзига сингдириб юборишни, бунинг учун ўз мафкураси ва ғояларини мажбуран жорий этиш, мад-тига шикаст етказиш, миллий тили, миллий урф-о.лари ва миллий қадриятлари ривожига йўл бермасликни ўз сиёсатининг асосий мақсади деб билади. Мад-т ва маъ-ятни барбод этиш, миллий тил, урф-о.лар камолотига йўл бермаслик итоат эттирилган халқни жиловда ушлаб туришнинг энг қулай ва нозик йўлларидан бири эканлигини истилочи ва босқинчилар доимо жуда яхши билишган. Ш.у. ҳам мустамлакачи ва босқинчилар бу соҳадаги фаолиятни олдиндан режалаштириб қўйишади. Мад-т, маъ-ят ва маърифат зарбага учраб, халқнинг, мам-тнинг маъ-яти ва маърифати барбод бўлаверса, одамлар ўз-ўзидан эътиқодсиз бўлиб кетади. Ундай ўлкада, мам-тда омманинг оломонлашуви, сиёсий манқуртлик, бепарволик бошланади. Охир-оқибатда миллий ғурур, ифтихор, миллий қадриятлар аста-секин заифлаша бошлайди. Ана шундай ўлкани, мам-тни, унинг халқини мустамлакачилик кишанларида ушлаб туриш, итоаткор қулга айлантириш осон кечади. Чингизхон ҳам М.О. заминини истило қилаётганида ўз саркардаларига: “Шаҳарларга нодон, иродасиз, аҳмоқ кишиларни бошлиқ этиб тайинланглар, уларни қўллаб-қувватланглар ва кўкларга кўтариб мақтай беринглар, маҳаллий халқларнинг ақлли, билимли, обрў-эътиборли кишиларини йўқ қилинглар” деб топшириқ берган экан. Бу сиёсатнинг ҳам чуқур ўйланган сабаблари бўлган. Ўз мад-тидан, обрў-эътиборли, доно вакилларидан жудо бўлган халқ маън-й раҳнамосиз қолиб, қовушиб кетолмайди. Тарих шундай гувоҳлик берадики, ҳамма вақт, ҳамма ерда босқинчи ҳукмдорлар босиб олинган мам-тлар ҳудудларида ана шундай тарзда сиёсат юргиздилар. Бундан М.О. халқлари ҳам мустасно эмас. Мас., ўтмишдаги босқинчилар сингари чор босқинчилари ҳам бу соҳадаги амалий ишни халқимизни бир неча минг йиллик тарихи, мад-ти, урф-о.ларидан маҳрум қилиш, руҳан, маънан майиб-мажруҳ қилишдан бошладилар. Бу чуқур ўйлаб, узоқни кўзлаб ва режалаштириб қўйилган машъум сиёсат эди. Бу сиёсатнинг замирида чор ҳукуматининг манфаатини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва мустамлака халқларни, шу жумладан, ўзб. халқини миллий ўзлигини англашдан буткул маҳрум қилиб, ўтмишини унутган, ватанпарварлик туйғусидан жудо бўлган, истиқболини кўролмайдиган одамларга айлантириш муддаоси турган. Президентимиз таъкидлаганидек, “Инсон учун тарихидан жудо бўлиш – ҳаётидан жудо бўлиш демакдир. Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган.” Тарих, маъ-ят ва маърифат халқнинг ўз ўтмишини билиши ва истиқболини тушуниб етишига ёрдам беради, Ватанни севиш ва у б-н фахрланишга даъват этади, душманларга, босқинчи ва мустамлакачиларга қарши муросасиз кураш олиб боришга, эрк ва адолат учун жасорат кўрсатишга ундайди. Тарихидан маҳрум халқ миллий жиҳатдан ўзини англаб ололмайди, тақдирга тан бериб яшашни ўзига эп кўради. Мустамлакачилар буни яхши англаганлар. Зеро, тарих – халқ маъ-ятининг асосидир. Халқимиз ўтмишда сиёсий, иқт-й жиҳатдан ўзгаларга қарам бўлди, аммо, қанчалик зўравонлик қилинмасин, маън-й қарам бўлмади. Худди мана шу омил миллатимизнинг мустақилликни қўлга киритишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзининг чуқур маън-й заминларига эга бўлган миллат руҳан, қалбан сергак бўлиши ва албатта, М.қ.дан ўзини ҳимоя қилишга қодир эканлиги тарихий тажрибада яна бир бор исботланди.

МАЪНАВИЙ ҲАЁТ — шахс, миллат ва жам-тнинг маън-й мун-тлар, жараёнлар, алоқа ва мулоқотлари мажмуи, ижт-й ҳаётнинг муҳим кўринишини ифодаловчи т.. Унинг мазмун-моҳияти Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида чуқур ва ҳар томонлама очиб берилган. М.ҳ.га бўлган жиддий эътибор ва уни ўрганиш фақат мам-тимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейингина бошланди. Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи, маън-й қарашлари ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланиб қолмайди. Уларнинг вужудга келиши ва рив-шида аниқ тарихий табиий ва ижт-й омиллар асос бўлиб, М.ҳ. мезонлари, ахлоқ-одоб қоидалари инсонларга куч-қувват бағишлайди. Аниқроғи, М.ҳ. орқали инсон ва миллат қилинаётган ишларнинг мазмунини ва моҳиятини аниқ тушуниб етади, ўз меҳнатини фаровонлик ҳамда тар-ёт омилига айлантиришга ҳаракат қилади. Мад-й тар-ётга хос бўлган умумий қонуниятлардан бири – инсоннинг тўхтовсиз равишда маън-й жиҳатдан юксалиб бориши б-н белгиланади. Мад-ят шахс камолотига моддий ва маън-й жиҳатдан таъсир кўрсатади. Моддий ва маън-й ҳаётнинг ўзаро алоқаси ва таъсири натижасида ақлан етук, ахлоқан баркамол жисмонан соғлом, дунёқараши кенг, эзгу ғоялар асосида шаклланган шахс таркиб топади. Жам-тнинг моддий ҳаёти эса унинг маън-й ҳаёти таъсирисиз, инсон онги ва фаолиятидан ташқарида яратилмайди. Инсон бирор бир моддий бойлик яратар экан, аввало, унинг қурилиши, ишлаб-чиқариш жараёни ва натижасини ўз онгида тасаввур этади, амалий аҳамиятини олдиндан кўра билади. Айнан бу жараён маън-й ҳаётни яратишга ҳам тегишлидир. Аниқроғи, моддий ҳаёт б-н маън-й ҳаёт диалектик равишда ўзаро боғланган. Инсон маън-й муаммолар б-н шуғулланиш жараёнида моддий эҳтиёжларини қондирган бўлиши зарур. Шахс ва жам-т ҳаёти ҳамда рив-ши моддий ишлаб-чиқаришига қай даражада боғлиқ бўлса, у маън-й мад-тнинг бой ва сермазмун бўлишига ижобий таъсир кўрсатади. Аксинча, маън-й ҳаёт ва бойликлар қанчалик юксак тараққий этган бўлса, жам-тнинг моддий тар-ёти учун шунчалик кенг имкониятлар очилади. Маън-й ҳаёт жам-тда амал қилувчи ижт-й меъёрларга асосланади. Лекин бу меъёрлар ўз-ўзидан сақланмайди ва ривожланмайди, балки шу жам-т фуқаролари, фаол шахслар иштирокида амалга ошади. Демак, маън-й ҳаётнинг шаклланиб бориши ва яшовчанлиги, авваламбор, шу жам-т фуқаролари зиммасига юклатилувчи асосий масъулиятдир. Шахснинг маън-й юксалиши ва жам-тнинг маън-й бойлигини сақлаш бир хил қийматга эга ҳолатлардир. Инсон жам-т олдидаги бурчини тўлақонли равишда ижро этиб борар экан, шу б-н бирга ижт-й меъёрларга риоя қилиш орқали мавжуд анъаналарнинг яшовчанлигини таъминлайди, ўз фаолиятига ижодий ёндашуви орқали эса қадриятларнинг замон талабига биноан янада мукаммаллашишига кўмак беради. Маън-й юксалиш инсон ҳаёт мазмунининг янада бойишига, унинг шахс сифатида янада комилликка эришишига асос булади. Шахснинг маън-й дунёси унинг қадриятлари тизими, эътиқоди ва дунёқарашининг мазкур жам-тда амал қилувчи қадриятлар ва анъаналарга қанчалик мос келиши б-н белгиланади. Қадриятларнинг бундай ўзаро мутаносиблиги М.ҳ.нинг янада мукаммаллашиб бориши учун асос бўлиб хизмат қилади. Шахс М.ҳ.ининг етакчи ўринга чиқиши авваламбор, жам-т ва давлат бошқарувини инсонлар манфаатига кўпроқ қаратишда, жам-т ижт-й ҳаётининг янгича мазмун касб этишида ўз аксини топади.

МАЪНАВИЙЛИК ВА МОДДИЙЛИКНИНГ УЙҒУНЛИГИ – инсон ва жам-т ҳаёти ва фаолиятида моддий ҳамда маън-й асосларнинг бир-бирига нисбатан мослиги, ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигини ифодалайди. Унинг мазмун-моҳияти «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида чуқур ва атрофлича очиб берилган. Унда таъкидлангани каби, маънавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги моҳияти ва аҳамияти ҳақида фикр юритганда, бу борада асрлар давомида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган бир масалага алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Яъни, одамнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида моддий ва маънавий асослар бир-бирига нисбатан қандай ўрин тутиши, уларнинг қайси бири устуворлик касб этиши ҳақида турли-туман, баъзан эса зиддиятли фикр ва қарашлар мавжуд бўлганини ва бундай тортишувлар ҳозиргача давом этаётганини кузатиш қийин эмас. Ижтимоий тараққиётнинг турли даврларида бундай баҳслар соф назарий масала доирасидан чиқиб, маълум бир тузум ёки давлатнинг расмий мафкураси мақомини ҳам олган. Бунинг тасдиғини узоққа бормасдан яқин тарихимизда — шўро замонида материалистик қарашни устун қўйиш натижасида материя бирламчи, онг эса иккиламчи, деган тамойилнинг ҳукмрон дунёқараш даражасига кўтарилгани, бунинг оқибатида инсоннинг маънавий қадриятлари, айниқса, унинг миллий ва диний туйғуларига беписанд қараб келингани мисолида ҳам кўриш мумкин. Ушбу масалага чуқурроқ ва атрофлича назар ташлайдиган бўлсак, аввало шуни айтиш керакки, бу кўҳна дунё, биз яшаётган ҳаёт ягона, яхлит бир воқеликдир. Шундай экан, моддий эҳтиёжларни инсоннинг руҳий оламига қарама-қарши қўйиш, уларнинг бирини устун деб билган ҳолда, тирикликнинг асосий мақсади сифатида қабул қилиш қандайдир бирёқлама қараш ифодаси, деб айтсак, хато бўлмайди. Қолаверса, бу масалага бундай кескин ёндашув, хусусан, одамнинг руҳий дунёсини менсимаслик, уни иккиламчи ўринга қўйиш охир-оқибатда жамият ҳаётида инқирозга олиб келиши муқаррар эканини тарих кўп маротаба исботлаган. Бир сўз билан айтганда, инсон ўз тимсолида ҳам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноёб хилқат, Яратганнинг буюк ва сирли мўъжизасидир. Шунинг учун ҳам унинг ички дунёси, унга ато этилган фазилат ва хислатларни охиригача англаш, тушунишнинг ўзи ўта мураккаб бир масала. Мана шундай қараш ва фикрларни умумлаштириб, инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўринли бўлади. Қачонки ана шу икки муҳим омил ўзаро уйғунлашса, том маънодаги қўш қанотга айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият ҳаётида ўсиш-ўзгариш, юксалиш жараёнлари содир бўлади. Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб халқимизнинг асрлар давомида интилиб келган орзу-мақсадлари ва замон талабларини, дунёвий тараққиёт мезонларини ҳисобга олган ҳолда, жамиятимиз ҳаётида ана шу икки омилнинг уйғун тарзда ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Мустақиллик нафақат иқтисодий, балки беқиёс маънавий имкониятлар манбаи эканини англаб, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини, иқтисодий-ижтимоий янгиланиш жараёнларини айнан шу асосда ташкил этишга устувор аҳамият берилди. Истиқлол йилларидаги тажрибадан кўриниб турибдики, моддий ва маънавий ҳаёт тамойиллари бир-бирини инкор этмайди, аксинча, ўзаро боғланиб, бир-бирини тўлдиради. Зеро, юксак тараққиётга эришишни орзу қиладиган бир инсон ва жамият ўз ҳаётини айнан ана шундай диалектик ва узвий боғлиқлик асосида ривожлантирган тақдирдагина ижобий натижаларга эриша олади. Мам-тимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида ана шу ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, иқт-й ўзгариш ва ислоҳотлар жараёнларининг маън-й покланиш, маън-й юксалиш ҳаракатлари б-н уйғун равишда ривожланиб боришига доимий эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчаси маънавий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиздан озиқланган иқтисодий тараққиёт йўлимиз жамиятимиз ҳаётига қандай ижобий таъсир кўрсатаётганининг ёрқин ифодасидир. Энг муҳими, юртимизда моддий ва маънавий жараёнларнинг ўзаро мутаносиб тарзда ривожлантирилаётгани сиёсий-ижтимоий барқарорлик ва тараққиётнинг мустаҳкам гарови бўлиб хизмат қилмоқда.

МАЪНАВИЯТ – 1) Президент Ислом Каримов томонидан илмий-фал-й таърифлаб ва наз-й жиҳатдан асослаб берилган т.; 2) инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезони; 3) “Маънавиятшунослик” ихтисослиги ва “Маънавият асослари”, “Маънавият тарихи ва назарияси” фанларининг асосий категорияси. «Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида қуйидагича таъкидлангани каби, “Маънавият” т.сининг илмий, фал-й, адабий ёки оддий тилда ифодаланадиган кўплаб таърифларини келтириш мумкин. Умуман, ўзида жуда чуқур ва кенг қамровли маъно-мазмунни мужассам этган бу т.га ҳар қайси маърифатли инсон ўзининг фал-й ёндашуви, сиёсий қарашлари ва эътиқоди, онгу тафаккуридан келиб чиққан ҳолда турлича таъриф ва тавсифлар бериши табиий. Ш.у. ҳам бу масала бўйича илмий адабиётларда, кундалик матбуотда бир-биридан фарқ қиладиган фикр-мулоҳазаларни учратганда бундан таажжубланмасдан, уларни ҳар қайси муаллифнинг ўзига хос дунёқараши, мушоҳада тарзи ифодаси сифатида қабул қилиш ўринлидир. Шу н.назардан қараганда, кейинги йилларда бу мавзуда олимларимиз томонидан тайёрланган илмий рисолалар, ўқув қўлланмалари, луғатларда М. т.си ва унинг асосий тамойилларига ўзига хос таърифлар берилаётганини кузатиш мумкин. Бу борадаги фикрларни инкор этмаган ҳолда, айтиш мумкинки, М. т.сининг мазмуни фақат «маъни», «маъно» деган сўзлар доирасида чегараланиб қолмайди. Нега деганда, инсонни инсон қила¬диган, унинг онги ва руҳияти б-н чамбарчас боғланган бу т. ҳар қайси одам, жам-т, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч нарса б-н ўлчаб бўлмайдиган алоҳида ўрин тутади. М. т.си жам-т ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маър-й, мад-й, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади. Ш.у. ҳам бу мавзуда фикр юритганда, мазкур қарашларнинг барчасини умумлаштириб, кенг маънодаги М. т.си орқали ифода этиш мумкин. Президентимиз таъкидлагани каби, М. бизнинг қадимий ва навқирон халқимиз қалбида бутун инсониятнинг улкан оиласида ўз мустақиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш туйғуси б-н биргаликда етилган. У инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити б-н бирга сингади. Табиатга яқинлик, жонажон ўлканинг бениҳоя гўзаллигидан баҳраманд бўлиш М.га озиқ беради, кучайтиради. М. ўз халқининг тарихини, унинг мад-ти ва вазифаларини чуқур билиш ва тушуниб етишга суянгандагина қудратли кучга айланади. Хотирасиз баркамол киши бўлмаганидек, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди. М. турли халқлар ва мам-тлар кишиларини қон-қардош қилади. Уларнинг тақдирини ўзаро ҳурмат асосида яқинлаштиради. М. а.лар давомида миллион-миллион кишилар тақдири б-н бирга шаклланган, уни ўлчаб ҳам, поёнига етиб ҳам бўлмайди. У – инсон учун бутун бир олам, ҳаводек, сувдек зарур. Саҳродаги сайёҳ ҳар доим булоқдан чанқоғини босади. Худди ш-дек, инсон ҳам неча-неча азоблар ва қийинчиликлар б-н М. чашмасини излайди. Ер, оила, ота-она, болалар, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, халқ, мустақил давлатимизга садоқат, инсонларга ҳурмат, ишонч, хотира, виждон, эркинлик – М.нинг маъноси ана шундай жуда кенг. Инсон уни инсон даражасига кўтарадиган асосларнинг асосини ўз ақли б-н том маънода қамрай олмайди. Инсон ўзини халқининг бир зарраси деб сезгандагина, у ҳақда ўйлаб, меҳнат қилиб яшагандагина М. б-н туташади. М. — тақдирнинг эҳсони эмас, у камол топиши учун қалбан ва виждонан, ақл ва қўл б-н меҳнат қилиши керак. Бу хазина инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди, уни шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожиалар вақтида омон сақлаб қолади ва моддий қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди. Халқимизнинг маъ-яти ажойиб номларга бой. Бутун жаҳонга машҳур бўлган ал-Хоразмий, Имом Бухорий, ат-Термизий, Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Улуғбек, Навоий ва б. кўпгина алломалар М.и кенг ва айни вақтда ибратли бўлган сиймолардир. Халқимизнинг ҳақиқий маън-й бойликлари бўлмиш имон, инсоф, меҳр-оқибат, андиша, ор-номус, каттага ҳурмат, кичикка иззат, меҳмондўстлик, юртга ва халққа садоқат каби фазилатларини асраб-авайлаб, фарзандларимизнинг қон-қонига сингдирайлик, жам-тимизнинг кундалик ҳаётида доимо устувор қилайлик. Юксак маън-й бурчлар кеча ёки бугун ўйлаб топилган эмас. Улар инсониятнинг минг йиллик тарихи, ота-боболаримизнинг неча-неча авлодлари тажрибаси давомида юзага келган. М.нинг негизи ва маъно-мазмунини белгилайдиган асосий хус-ятлар, биринчи галда инсоннинг руҳий покланиши ва қалбан улғайиши ҳақида гапирар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим. Албатта, бу дунёда ҳалол ва пок яшашни ўзи учун ҳаётий эътиқод, олий мақсад деб биладиган одамлар кўпчиликни ташкил қилади. Айнан ана шундай инсонлар ва уларнинг эзгу ишлари туфайли бу ёpyғ оламда М. ҳамиша барқарор бўлиб келади. Лекин, бундай олижаноб фазилатлардан бутунлай узоқ бўлиб яшайдиган, ҳаётнинг маъно-мазмунини ўзича талқин қиладиган шахслар ҳам оз эмас. Минг афсуски, улар ўзини худдики дунёнинг ҳақиқий эгасидек бекаму кўст, бошқаларнинг ҳавасини тортадиган умр кечираётгандек, бахт қуши бошига кўнгандек ҳис қилишга уринади. Шу боис биз М. ҳақида фикр юритар эканмиз, бу масалани атрофлича ва чуқур таҳлил этишимиз, унинг фақат ўзимизга маъқул, ижобий томонлари б-н чекланиб қолмасдан, ана шундай мураккаб жиҳатларини ҳам назардан четда қолдирмаслигимиз лозим. Лўнда қилиб айтганда, бу ўринда гaп бир-бирига қарама-қарши бўлган, бир-бирини инкор қиладиган икки хил ҳаётий қараш ҳақида бормоқда. Биринчиси — ўз нонини ҳалол меҳнат б-н топадиган, холис ва эзгу ишлар б-н эл-юртга наф етказадиган, тириклик мазмунини теран англаб, нафақат бугунги ҳаёт лаззатлари, балки охират ҳақида, унинг обод бўлиши ҳақида ўйлаб яшайдиган инсонларга хос ҳаётий қарашлар. Иккинчиси — бунга мутлақ қарама-қарши бўлган ёндашув, яъни, ҳаётнинг маъно-мазмуни ҳақида бош қотирмасдан, бундай саволлар б-н ўзини қийнамасдан, фақат нафс қайғуси ва ўткинчи ҳою ҳавасга, ҳузур-ҳаловатга берилиб, енгил-елпи умр кечирадиган, ўзининг ота-она ва фарзанд, эл-юрт олдидаги бурчига умуман бефарқ бўлиб яшайдиган одамларнинг фикр-қарашлари. Мана шундай икки хил дунёқараш асосида пайдо бўладиган oғиp саволлар одамзод онгли яшай бошлаган замонлардан буён уни ўйлантириб, қийнаб келади. Ҳаёт моҳиятини англаб етишга ўз умри, билим ва салоҳиятини бағишлаган не-не буюк зотлар, мутафаккир файласуфлар, аллома ва азиз-авлиёлар — миллати, тили ва динидан қатъи назар — шу каби му¬раккаб муаммоларга жавоб топиш учун изланган, бу мавзуда қанча-қанча асарлар яратган. Лекин бу савол бугунги кунда ҳам ҳануз ўткир ва долзарб бўлиб қолаётганини инкор этиб бўлмайди. Барчамизга маълумки, Оллоҳнинг ўзи инсон зотини вужудга келтирар экан, уни турли қиёфада, нафақат юз-кўзи, балки феъл-атворини ҳам бир-бирига ўхшамайдиган қилиб яратган. Ер юзида қанча инсон яшайдиган бўлса, бармоғининг изи ҳам, ички дунёси ҳам бир хил бўлган иккита одамни топиш, учратиш қийин. Табиийки, бу инсонларнинг фикрлаш ва яшаш тарзи ҳам бир-биридан кескин фарқ қилади. Таъбир жоиз бўлса, кимдир Раҳмон измида юрса, кимдир Шайтон измида юради. Шу ҳақиқатнинг ўзи токи бу дунёда ҳаёт бор экан, турфа хил одамлар ва уларнинг онгу тафаккуридаги ўзаро тафовут ва зиддиятлар сақланиб қолаверишини кўрсатади. Айнан ана шундай турли дунёқарашлар, бир-бирини инкор этадиган оқим ва йўналишлар мавжудлигини табиий бир ҳол деб қабул қилишни ҳаёт воқелигининг ўзи талаб этади. Шуни таъкидлаш керакки, биз бу ҳақда гапирганда, аввало онгли яшайдиган, мантиқий фикрлашга қодир бўлган, ўз қарашларининг маъ¬но-мазмунини ҳар томонлама асослаб, исботлаб бера оладиган одамларни назарда тутамиз. Масалага шу н.назардан ёндашганда, ана шундай бир-бирини инкор этадиган дунёқарашларни инобатга оладиган бўлсак, буларнинг ўзи тегишли хулосаларга олиб келиши муқаррар. Яъни, ўз пешона тери б-н ҳалол турмуш кечирадиган инсон ҳаётидан мамнун ва рози бўлиб, қалби ва юраги осойишта, виждони пок, руҳий олами барқарор бўлиб, элнинг ҳурматини қозониб яшайди. Иккинчи томондан, бу дунёда енгил-елпи, ҳар хил нопок йўлларга берилиб, инсоний бурчини унутиб, мол-дунёга интилиб яшаган одам, энг ачинарлиси шуки, ҳаётининг сўнггида армон ва надоматларга ботиб ўз умрини тугатади. М.нинг яна бир муҳим хус-яти одамнинг ички дунёси ва иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қилишида ёрқин намоён бўлади. М. инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида кувончли сабоқлари б-н қатра-қатра бўлиб сингиб боради. Айниқса, табиатга, одамларга яқинлик, доимо яхшиликни ўйлаб яшаш, ҳалол меҳнат қилиш, дунёнинг тенгсиз неъмат ва гўзалликларидан баҳраманд бўлиш М.га озиқ беради, уни янада кучайтиради. Олдин одамларга моддий бойлик бериш, сўнгра М. тўғрисида ўйлаш керак, дейдиганлар ҳақ бўлмасалар керак. М. — инсоннинг, халқнинг, жам-тнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди. Нафақат кўҳна тарих, балки янги тарих ҳам бунга гувоҳлик беради. М.ни мустаҳкамлаш учун меҳнат ва маблағни аяш ўз келажагига болта уриш демакдир. Ватан ва жаҳон мад-тининг, адабиёт ва санъатнинг ютуқлари ҳар бир оилага етиб бориши учун оиланинг моддий таъминланганлигидан қатъи назар қулай шароитлар яратиш талаб этилади. Бу борада ҳар бир инсоннинг маън-й кучига эркинлик бериш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳам катта аҳамиятга эгадир. Агар иқт-й ўсиш, тар-ёт — жам-тимизнинг танаси бўлса, маъ-ят-маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли ва жонидир. Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати б-н фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялашимиз керак. Бундай инсонни тарбиялаш эса ижт-й фанимизнинг муқаддас бурчидир. Маъ-ят ва иқтисод бир-бирини инкор этмайди, балки бир-бирини қувватлаб, ўзаро таъсирланиб ривожланиб боради. Миллий камолот йўли мана шу. Шу маънода бирон бир жам-т маън-й имкониятларини, одамлар онгида маън-й ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди. Халқнинг мад-й қадриятлари, маън-й мероси минг йиллар мобайнида қудратли М. манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўз-н халқи авлоддан авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва мад-й қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. М.нинг тикланиши унинг ҳоз. дунё ва ахборот цивилизацияси қадриятларига мослашишини ҳам англатади. Бу жараённинг яна бир қудратли манбаи миллатимизга хос анъанавий ўзаро мун-тлар одобидан иборатдир. Катталарни ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдамлашиш, келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳамиша унинг асосий қоидалари бўлиб келган. Афсуски, бу қадриятларга ҳам совет даврида жиддий путур етди. Совет тузуми уларнинг аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтишини йўққа чиқаришга ҳаракат қилди. Натижада кўплаб меросий кўникмалар ва ахлоқий нормалар тўсиққа учради. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп а.лар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маън-й ва мад-й меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди. М.ни тиклаш миллий ўзликни англашнинг ўсишидан, халқнинг маън-й сарчашмаларига, унинг илдизларига қайтишдан иборат узвий, табиий жараёндир. М.нинг умуминсоний, миллий ва якка инсонга хос индивидуал шакл ва намоён бўлиш хус-ятлари бор. Шу маънода, аввало, шахсларнинг ўзаро мун-ти, уларнинг ҳаётий тажрибалари асосида шаклланган ва ривожланган қадриятлар тизими тарзида М. одам зотининг ўзини шахс сифатида англаганидан бошлаб, умрининг охирига қадар шаклланади ва ривожлантириб боради. Инсоннинг ўз маъ-ятини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи чексиздир. У одамнинг бутун онгли фаолияти давомида шаклланади ва ривожланади. Шу маънода М. инсоннинг онглилиги, қобилияти ва интилишларини ҳам ўз ичига олади, унинг ботиний оламини ҳам ўзида ифода этади. М. унинг руҳияти, ўз-ўзини англаши, дид-фаросати, адолатни разилликдан, яхшиликни ёмонликдан, гўзалликни хунукликдан, оқилликни жоҳилликдан ажрата билиш қобилияти, ақл-заковати, уларни амалга ошириш йўлида онгли фаолият кўрсатиши ва интилишида ҳам яққол кўринади. М.нинг моддий кучга айланиши ҳар бир инсоннинг хатти-ҳаракатларида, ўзлигини қай даражада англашида, ўзининг оила ва жам-тдаги ўрнини тушунишда, Ватан ва миллатга мун-тида янада аниқроқ намоён бўлади. Моддий нарсалар одамга жисмоний озиқ ва қувват берса, М. унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Фақат моддий жиҳатдан таъминлаш б-н кифояланиш – онгсиз ва руҳсиз махлуқларга хос. М.га интилиш эса руҳ ва онг эгаси бўлмиш инсонга хос фазилатдир. М. – одам руҳий ва ақлий оламининг мажмуидир, жам-т, миллат ёки айрим бир кишининг ички дунёси, руҳий кечинмалари, ақлий қобилиятини мужассамлаштирувчи т. ҳамдир. М. инсон ва жам-т мад-тининг негизи, улар ҳаётининг бош омилларидан бири ҳамдир. У муайян иқт-й-ижт-й ҳаёт тизимининг шаклланиши, ўзгариши ёки рив-шига кучли таъсир кўрсатади. М. бойиб борса, жам-т равнақ эта боради ва аксинча, М. қашшоқлашса, жам-т бора-бора таназзулга юз тутади. Шу маънода М. жам-т ва миллат равнақининг бош омили ва пойдеворидир. Умуман олганда, инсоният тарихи М. — инсоннинг, халқнинг, жам-т ва давлатнинг буюк бойлиги ва куч-қудрат манбаи эканини, бу ҳаётда М.сиз ҳеч қачон одамийлик ва меҳр-оқибат, бахт ва саодат бўлмаслигини яққол тасдиқлайди. Ер юзида қанча инсон, қанча тақдир бўлса, ҳар бирининг ўз маън-й олами бор. М.ни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак. Ш.у. ҳам ўзлигини, инсоний қадр-қимматини англаб етган ҳар қандай одам бу ҳақда ўйламасдан яшашини тасаввур қилиши қийин. Жаҳон халқлар тажрибаси, уларнинг босиб ўтган мураккаб рив-ш йўллари, бу борадаги сабоқ ва хулосалар шундан далолат берадики, қаерда давлат ва жам-т тараққий топса, халқнинг тинч-осойишта ҳаёт кечириши, ўз олдига эзгу ва буюк мақсадлар қўйиб яшаши учун етарли шарт-шароитлар яратилган бўлса, ўша ерда эркин фикрлаш муҳити ва шу асосда маън-й юксалиш учун янги имкониятлар туғилади. Мустақиллик йилларида М. масалаларига мун-т тубдан ўзгариб, унинг бойиб бориши учун алоҳида эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам ана шунда. Сир эмаски, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ерости ва ерусти табиий бойликлари б-н, балки ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти б-н ҳам ўзининг юксак мад-ти ва М.и б-н кучлидир. Бунинг аҳамиятини англаш учун ХIХ а.даги босқинчилардан бирининг: “Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг мад-тини, санъатини, тилини йўқ қилсанг бас, тез орада ўзи таназзулга учрайди”, деб айтган гапини эслашнинг ўзи кифоя. Шу боис мам-тимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ, буюк маъ-ятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари б-н уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш масаласига катта аҳамият бериб келинмокда.

“МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ” – истиқлол йилларида Ўз-ннинг таълим тизимига жорий этилган ўқув фани. У Ўз-н Президентининг 1994 йил, 23 апрелдаги “Маънавият ва маърифат жамоатчилик марказини тузиш тўғрисида”, 1996 йил 9 сентябрдаги “Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”, 1999 йил 3 сентябрдаги “Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонлари ва 1998 йил 24 июндаги ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Маънавий ва маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”, махсус қарорларига мувофиқ Ўз-ннинг барча олий ўқув юртларида ўқитила бошланган. “М.а.”ни ўқитишдан кўзланган асосий мақсад юксак маъ-ятга эга бўлган ёш авлодни тарбиялаш ҳисобланади. Бу ўз навбатида мам-тимизда кадрлар тайёрлаш борасида қўйилаётган асосий вазифалардан биридир. Ана шу вазифаларни бажариш жараёнида М.а.га бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу эса ушбу соҳага эътиборни янада кучайтирди. Мам-тимизда 2007 йилдан бевосита шу соҳа б-н шуғулланадиган мутахассислар тайёрлаш бошланди, 15дан ортиқ олий ўқув юртида “Миллий ғоя, маънавият ва ҳуқуқ” асослари йўналиши бўйича мутахассислар етиштириб берадиган бўлимлар очилди. Мактабларнинг 7-8-9-синфларида “Миллий ғоя ва маънавият асослари” фани жорий этилди. “М.а.” фани доирасида маъ-ятнинг мазмун-моҳияти, категория ва т.лари, уларнинг ўзаро мун-тлари ва хус-ятлари, маъ-ятнинг таркибий қисмлари, уларнинг рив-ш хус-ятлари, маъ-ят ва иқтисоднинг ўзаро боғлиқлиги, маъ-ятда миллийлик ва умуминсонийликнинг намоён бўлиши каби масалалар ўрганилади. Шу б-н бирга, Ў.О. фал-й тафаккурида маъ-ят ва маърифат масалалари, Ислом Каримов асарларида маън-й баркамол инсонни тарбиялаш ғоялари, ватанпарварлик, инсонпарварлик ва ўз миллатига садоқат мезонлари, имон, диёнат, адолат, меҳр-шафқат, эътиқод, поклик, ҳалоллик, ва вафодорлик каби фазилатлар, миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш кабилар ҳам “М.а.”нинг асосий мавзулари ҳисобланади. “М.а.” фани доирасида маън-й саводхонлик, қонунга итоаткорлик, давлат тизимига ҳурмат, фуқаролик бурчига садоқат каби мавзулар, шахс маъ-ятини ривожлантириш омиллари ва воситаларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилади. Бугунги кунда “М.а.”ни ўргатишда Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари алоҳида аҳамият касб этади. Бу асарда мазкур ўқув фанига доир барча мавзуларнинг мазмун-моҳияти ва наз-й асослари кўплаб далиллар ва мисолларга таяниб чуқур ва ҳар томонлама кўрсатиб берилган. Асардаги хулоса ва мулоҳазалар, ғоя ва қарашларни маън-й йўналишдаги адабиётлар, жумладан, “М.а.” бўйича дарслик ва қўлланмаларга сингдириш, таълим-тарбия жараёнига қўллаш бу соҳадаги барча ходимлар ва мутахассислар учун масъулият ва устувор вазифага айланди.

МАЪНАВИЯТ ВА ДИН – маъ-ят мезонларидан бири бўлган, инсоннинг имон ва тафаккурини камол топтириш, мустаҳкам эътиқод ва дунёқарашини шакллантиришига хизмат қиладиган диний қадриятлар кишиларнинг юксак маън-й идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонлари б-н узвий боғлиқ тарзда ривожланади. Дин маъ-ят такомилида, миллий мад-т ва турмуш тарзи, урф-о. ва қадриятлар, анъаналарнинг безавол сақланиши ҳамда а.лар мобайнида халқ қалбига чуқур ўрнашишида маън-й омил бўлиб келган. Инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, қаноат, саховат, меҳр-шафқат каби фазилатлар кўплаб бошқа омиллар қатори диний қадриятлар таъсирида ҳам ривожланади. Шу боис ҳам И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида дин маъ-ят мезонларининг бири сифатида олиб қаралган. Асарда таъкидлангани каби, “Барчамизга яхши маълумки, дин азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзоднинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир. Айниқса, кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлашда муқаддас динимиз қудратли омил бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Нега деганда, инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, меҳр-шафқат сингари халқимизга мансуб бўлган фазилатлар айнан ана шу заминда илдиз отади ва ривожланади”. Ҳадисларда “Дин – бу ахлоқдир”, деб бежиз айтилмаган. Исломда ноҳақлик ва адолатсизлик, талон-тарож, омонатга хиёнат қилиш, ёлғончилик, савдо-сотиқда ҳийла-найранг ишлатиш қаттиқ қораланади. “Мусулмон — мусулмоннинг биродари”, “Ўзингга раво кўрмаган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўрма”, “Одамларнинг яхшиси тилидан ва қўлидан кишиларга озор етказмайдиганидир”, “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” каби кўплаб ҳадислар бугун ҳам ёш авлод тарбиясида қўлланиб келинмоқда. Алишер Навоий ҳадисларни шарҳлаб ёзади: “Одамийнинг яхшироғи улдурким, порсо ва пок бўлғай ва ҳақ сўзни айтурда беваҳму бок (қўрқмас) бўлғай. Тили ариғ (нозик) ва кўнгли ариғни мусулмон деса бўлур” (“Маҳбуб-ул қулуб, МАТ, 14-жилд, 120 бет”). Яна: “Инсоният боғининг дилписандроқ шажари (дарахти) эҳсондур ва одамийлиқ конининг аржумандлиқ (Энг қиммат) гавҳари ҳам эҳсондур” (ўша китоб. 77-б.). Бу “Яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир, инсон эҳсон б-н безанса инсондир” ҳадисининг шарҳидир. Эҳсон – бу нафақат хайру садақа маъносида, балки эзгулик, хайру барака, раҳму шафқат каби кенг маъноли т.дир. Ш.у. дин маъ-ятимизнинг асосларидан бири бўлиб, катта тарбиявий кучга эга. Яна шуниси ҳам борки, ислом динининг илмий асосларини ўрганиш, унинг маър-й-маън-й ғояларини ривожлантириш, мўътадил эътиқод негизларини ишлаб чиқишда Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд каби ўнлаб алломаю фузалоларимизнинг хизмати сингган. Уларнинг мероси бебаҳо маън-й бойлигимиздир. Муқаддас динимизни пок сақлаш, унга қарши қаратилган ҳар хил хуружларга зарба бериш, диндан нопок, ғаразли мақсадларда фойдаланишга уринаётган мутаассиб шахсларга қарши курашиш ҳам бизнинг маън-й бурчимиздир. Бу борада барчамиз учун “Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридаги қуйидаги хулоса барчамизнинг фаолиятимиз учун асосий мезондир: “Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзодни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ. Ва халқимизнинг маънавиятини шакллантиришга, ҳар қайси инсоннинг Оллоҳ марҳамат қилган бу ҳаётда тўғри йўл танлаши, умрнинг мазмунини англаши, авваламбор, руҳий покланиш, яхшилик ва эзгуликка интилиб яшашида унинг таъсирини бошқа ҳеч қандай куч билан қиёслаб бўлмайди, деб ўйлайман. Шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.”

МАЪНАВИЯТ ВА ИҚТИСОД – жам-тнинг иқт-й тар-ёти б-н боғлиқ мун-тларда маъ-ят масалалари, хус-н, инсонпарварлик талаблари ва меъёрлари ҳисобга олиниши лозимлиги тарихий ҳақиқатдир. Бу маъ-ятнинг ишлаб чиқариш, иқт-й рив-ш б-н узвий боғлиқлигини кўрсатади. Акс ҳолда, жам-тда инсоний ахлоқий мун-тлар таназзулга учрайди, инсонлар ўртасида бегоналашиш кучаяди. Бу эса охир-оқибатда ижт-й-иқт-й таназзулга олиб келиши мумкин. Айрим кишилар эркин бозор иқтисоди шароитида маън-й-маър-й ва ахлоқий қадриятларнинг қиймати тушиб кетади, мад-т ва маъ-ят иккинчи даражали нарсага айланади, маън-й қашшоқлик авж олади, деб даъво қиладилар. Эркин бозор иқтисодиёти б-н маъ-ятни бундай қарама-қарши қўйиш мутлақо ўринсиз, аксинча, юқорида айтганимиздек, улар бир-бирларини тўлдиради, чунки фақат маън-й соғлом, кучли жам-тгина ислоҳотларга тайёр бўлиши мумкин. Мустақиллик йилларида мам-тимизда иқтисодиёт ва маъ-ятнинг ўзаро диалектик боғлиқлиги ва бир-бирига таъсири қонуниятидан келиб чиққан ҳолда иқт-й ва маън-й ҳаётнинг уйғун ҳолда ривожланиб боришига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. “Ана шу ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, – деб таъкидлайди Президент И.А.Каримов, – биз иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланиш жараёнларининг маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун равишда ривожланиб боришини доимо давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказига қўйиб келмоқдамиз.” Истиқлол даврида иқт-й ва маън-й жараёнларнинг ўзаро мутаносиб уйғун тарзда рив-шига эришилаётганлиги мам-тимизда сиёсий-ижт-й барқарорлик ва тар-ётнинг мустаҳкам гарови бўлиб хизмат қилмоқда. Демак, маъ-ят ва иқтисод бир-бирини инкор этмайди, балки бир-бирини қувватлаб, ўзаро таъсирланиб, ривожланиб боради. Ҳозирда иқт-й ислоҳотларнинг янги, юқори босқичига ўтаётган эканмиз, демак ишлаб чиқариш тармоқлари ишга тушиб, иқт-й юксалиш юз беради. Бу эса фан, мад-т ва маъ-ят тар-ётига ижобий таъсир қилади. Хус-н, бунга Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва уни амалга ошириш борасидаги ишлар яққол мисол бўла олади. Чунончи, мам-тларимизда ўтган давр мобайнида 1200дан зиёд академик лицей ва касб-ҳунар коллежи, минглаб умумтаълиим мактаблари янгидан бунёд этилди, реконструкция қилинди ва замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари б-н таъминланди. Кадрлар тайёрлаш ва мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурининг ижроси тўлиқ якунига етгач, замон талабларига жавоб берадиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 1,1 миллион ўқувчи, умумий таълим мактабларида эса 3 миллион ўқувчи таълим олиш имконига эга бўлади. Собиқ иттифоқда маъ-ятнинг аҳамиятига бунчалик катта эътибор берилмаган эди. Умуман, биз узоқ йиллар давомида маъ-ят ва мад-тни иқтисоддан ажратиб қўйишга одатланиб қолган эдик. Эндиликда маъ-ят ўз ўрнига эга бўлди ва бунинг иккита сабаби бор: 1) ривожланган мам-тларнинг тар-ёт тажрибалари кўрсатдики, фақат юксак маъ-ятгина иқт-й рив-шни таъминлаши мумкин. Маъ-ят яратувчанлик ва фаолликнинг асосий манбаи ҳисобланади; 2) республикамиз иқт-й рив-шини орқага сураётган, унга тўсиқ бўлаётган сабаблардан бири бу соҳадаги айрим камчилик ва нуқсонлар эканини англаб етдик. Бу ҳақиқат аччиқ бўлса ҳам, аммо уни тан олмасдан иложимиз йўқ. Иқтисод, маъ-ят ва маърифатнинг ўзаро чамбарчас боғлиқ эканлигини ота-боболаримиз тўғри тушуниб етганлар. Шунга таянган ҳолда улар маъ-яти юксак, комил инсон ҳақида бутун бир ахлоқий талаблар мажмуасини ишлаб чиққанлар. Ундаги асосий ўзак, жиҳат киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасизлик, бозор мун-тларида инсоф ва диёнат, харидорга мун-тда самимийлик, юмшоқ муомала каби хус-ятлар бўлиши зарурлиги асос қилиб олинган. Маъ-яти юксак киши бировнинг ҳақига, давлат, жамоа мулкига хиёнат қилмайди, садоқатли бўлади, Ватани, эли, юрти, халқи учун жонини фидо этишга ўзини аямайди. Бунинг акси ўлароқ, маъ-яти қашшоқ кишилар нопок, фирибгар, порахўр, ўғри, қаллоб, Ватан ва миллат манфаатларига бефарқ қарайди. Келажакда Ўз-н юксак даражада ривожланган иқтисодиёти б-нгина эмас, балки билимдон, маъ-яти етук фарзандлари б-н ҳам жаҳонни ҳайратга солиши учун ҳаракат қилинаётган экан, бунга эса иқтисод ва маъ-ят, маърифатни бирга, ўзаро мутаносиб, муштарак рив-шига аҳамият берилганидагина эришиш мумкин. Маъ-ят ва маърифатли, иймонли кишиларгина ўзининг ҳалол-пок меҳнати б-н бойлик яратувчи, изланувчи, инсофли, меҳнатсевар, тадбиркор, эл-юрт дардига малҳам бўлувчи ҳақиқий ватанпарвар бўлади. Шундай фуқароларга эга бўлган мам-т, жам-т иқт-й тар-ёт поғоналарида узлуксиз юқорига кўтарилиб боради. Юртимиз мақсад қилиб олган цивилизациялашган бозор мун-тлари фақат юксак маъ-ят ва маърифат, юксак ахлоқийлик ва ватанпарварлик негизларида бунёд этилиши мумкин. Буни ҳаммамиз теран англаб олишимиз лозим.

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ УЙҒУНЛИГИ – 1) маъ-ятнинг маър-й жараёнлар б-н узвий алоқадорлигини, инсон маъ-ятининг у томонидан ўзлаштириладиган билимлар, амалий тажриба ва кўникмалар ҳосил қилиниши, шахснинг илмий-ижодий камолоти б-н боғлиқлигини ифодаловчи т.; 2) муйаян шахс, ижт-й гуруҳ, жам-т ва давлат ҳаётига хос фаолиятда, урф-о. ва анъаналарида, таълим-тарбия тизимида маън-й омилларнинг билим ва тафаккур ривожи б-н муштараклигини ифодаловчи т.. М.м.у. ўзб. халқининг кўп минг йиллик тарихи даврида доимо унинг энг кучли ўзига хос хус-яти бўлиб келган. Чунки, қадим-қадимдан Ўз-н цивилизациясининг асосини, пойдеворини маъ-ят, маърифат ва ахлоқ қадриятлари ташкил этган ва бу т.ларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. М.м.у. жам-т, халқ камолотининг бош омилларидан ҳисобланади. Маърифат ҳам ўз навбатида мад-т, маъ-ят т.лари б-н чамбарчас боғлиқ, улар уйғун равишда қўлланади. Чунки, маърифат – маъ-ятга олиб келадиган йўл, уни шакллантирувчи воситадир. М.м.у. тарихи жам-т тарихининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Шу боисдан ҳам Президент И.А. Каримов томонидан “Илм-маърифатга қизиқиши суст миллатнинг келажаги ҳам бўлмайди”, деган фикр билдирилган. М.м.у. яна шунда намоён бўладики, маърифат маън-й қарамликни бартараф этувчи куч, у инсонга ақлий, руҳий қувват адо этади. У кишиларни жаҳолат чангалидан қутқаради, бузуқ, ёмон, гуноҳ ишлардан қайтаради, эзгу хулқ ва одоб эгаси бўлишга кўмаклашади. Фақатгина чинакам м.м.у.га эришган одам инсон қадрини, миллат қадриятларини, бир сўз б-н айтганда, ўзлигини англаш, эркин ва озод жам-тда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжам-тида ўзига муносиб, обрўли ўрин эгаллаши учун фидойилик б-н курашиши мумкин. Шу сабабга кўра, маърифатли кишилардан ташкил топган жам-т равнақ топади, келажаги порлоқ бўлади. Мас., соҳибқирон Амир Темур замонида халқимиз маъ-ят-маърифат борасида жаҳонда донг таратгани бежиз эмас. Маъ-ят сермазмун т. бўлиб, маориф уни ёйиш, кишилар онги ва қалбига сингдириш воситасидир. Маъ-ятни ҳаётга сингдириш фақат маориф орқалигина эмас, маърифат ўчоқлари, турли ижодий уюшмалар, ташкилот, муассасалар, ОАВ ва б. тизимлар орқали амалга оширилади. Бу эса М.м.у.ни таъминлайди, халқ маъ-яти ва маърифатининг юксалишига имкон беради. М.м.у. йўлида ҳар ким ўз иқтидори, истеъдоди, қобилияти, интилишига яраша маълум бир даражага эришади. Аммо, маън-й камолот жам-тда фақат тор доирада қолиб кетса, маън-й-маър-й даража умумижт-й ижобий, илғор ҳаракатларга чорловчи ўзгаришларга олиб келмаса, ҳаёт уйғунлиги, мувозанати бузилади. Шу сабабга кўра маърифат тарқатиш йўли б-н сиёсат ва иқтисод соҳаларида умумижт-й ўзгаришлар содир бўлишига эришиш маъ-ят аҳлининг масъулиятидадир. Маъ-ят, маърифатни тарғиб-ташвиқ этиш ҳар бир зиёлининг виждон иши ҳамдир. Чунки чинакам маърифатли инсонларгина ўз юртини тараққий топтиришга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, дунёда ўзига муносиб ўрин эгаллашга қодир бўладилар. Бу эса устоз ва мураббийлар, ота-оналар, бутун жам-т зиммасига катта масъулият юклайди. Ёшларга таълим-тарбия берадиган, уларни маъ-ят-маърифатга чорлайдиган устозлар ҳурматини жойига қўйиш, уларга муносиб шароит яратиб бериш – энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Шу б-н бирга, бу соҳада муаммолар ҳам йўқ эмас. Шўро замони асоратлари, ўша давр тарбияси ҳамон мияси, онгу шуурида сақланиб келаётган айрим кимсалар фаолияти ижт-й, сиёсий, иқт-й соҳалардаги ислоҳотларга тўсиқ бўлмоқда. Бундай кишилар хусусида И.А. Каримов қуйидагича фикр билдирган эди: “Маърифатдан йироқ амалдор ҳеч қачон халқ дилидагини англашга қодир бўлолмайди. Қолаверса, у бунга интилмайди ҳам. Маърифатсиз раҳбар ҳамиша ўз теварагига маърифатсиз раҳбарларни йиғиш билан машғул бўлади. Чунки, унинг ягона мақсади ўз амалини мустаҳкамлашдан иборат бўлиб қолади. Шу сабабдан ҳам у ғайратли, фидойи, маърифатли кишиларни ҳокимиятга яқинлаштирмасликка тиришади, уларни бадном қилади, уларнинг ютуғидан азобланади”. Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг: “… Маърифатли халқ шижоатли бўлур. Шижоат қалбнинг матонатидан, руҳнинг саломатлигидан иборатдир. Маорифдан, фунундан ва мад-тдан маҳрум бўлган халқ жаҳолат панжаларининг орасида хамир каби эзилгандек, аъфоли замирида ҳам ўз нафсининг ёқасини бўшата олмас… Зероки, жаҳолат ва қўрқинч, фақир ва муҳтожликдан зиёда даҳшатли бир мусибатдир”, деган оқил фикрлари бор. Афсуски, собиқ иттифоқ замонида халқимиз ана шундай гирдобга тушиб қолган эди. Мустамлака тузуми қолдирган оғир асоратларни бартараф этишнинг асосий шартларидан бири жам-тда М.м.у.га эришишдир. Чунки, М.м.у. – қуллик тафаккурининг кушандаси, у маън-й қарамлик, қўрқув ва ҳадикни бартараф қилади, инсонга беқиёс илоҳий қудрат, мислсиз салоҳият ато этади. “Иқтисодий ислоҳотларни ҳал этиш мумкин. Халқнинг таъминотини ҳам амаллаб туриш мумкин. Аммо маънавий ислоҳотлар, қуллик ва мутелик исканжасидан озод бўлиш, қадни баланд тутиш, ота-боболаримизнинг удумларини тиклаб, уларга муносиб ворис бўлиш – бу дунёда бундан ортиқроқ ва бундан шарафлироқ вазифа йўқ”. Юртбошимиз истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ баён этган бу фикр халқни маър-й уйғоқликка чорлаш йўлидаги даъват бўлиш б-н бирга, маън-й-маър-й ишларнинг асосини ҳам белгилаб берган эди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жам-тимиз озод ва эркин истиқбол сари юз тутди, маъ-ят ва маърифатни ривожлантириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Чунки, инсоннинг, халқнинг, жам-тнинг ва давлатнинг куч-қудрати фуқароларнинг маън-й-маър-й даражаси б-н баҳоланади. Президентимиз ўзб. халқининг уч минг йиллик шонли, маън-й-маър-й тарихи, маъ-ятнинг миллий-этник асослари, миллий қадриятлар, халқнинг салоҳиятига ишонган ҳолда “Мен XХI аср маънавият асри, маърифат асри, илм-фан, маданият ва ахборот асри бўлишига қатъиян аминман”, дея ўз ишончини билдирган эди. Бу ишончни оқлаш, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш ҳар бир Ўз-н фуқаросининг зиммасидаги юксак масъулият ҳисобланади.

МАЪНАВИЯТ ВА СИЁСАТ – жам-т ҳаётининг икки таркибий қисми бўлган маъ-ят ва сиёсатнинг ўзаро мун-тлари, боғлиқлиги, узвий алоқадорлиги, бир-бирига нисбатан аҳамиятини ифодаловчи т.. Сиёсатнинг маъ-ят б-н боғлиқлиги шунда намоён бўладики, юксак маъ-ят асосига қурилган сиёсат жам-т рив-ши ва унда барқарорлик таъминланишига олиб келади. Бирон бир мам-тда фақат муайян гуруҳ ва кучлар ҳукмронлигини таъминлашга, халқ оммаси манфаатларига зид ва шу асосда тор доирадаги манфаатларни ҳимоя қилувчи тузумни сақлаб қолишга қаратилган сиёсат – адолатсиз, маъ-ятдан ҳоли бўлган бошқарув усули ва воситасидир. Бу сиёсатнинг жам-т ва мам-т миқёсида ҳукмронлиги инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига, моддий ва маън-й бойликларнинг талон-тарож қилинишига, зўравонлик, жоҳиллик, текинхўрлик, ўз мансабидан ғаразли ниятда фойдаланиш, порахўрлик каби маън-й қашшоқлашув шакллари вужудга келишига олиб келади. Юксак маън-й қадриятлар асосига қурилган сиёсат эса, энг аввало, инсон зотини улуғлаш, унинг моддий ва маън-й манфаатларини ҳимоя қилиш, мам-тда тинчлик, барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлади. Илм, маърифат, мад-т, техника, технологияни ривожлантириш, фуқароларнинг замонавий билимни эгаллашларига кенг йўл очиш ва улар ҳақида ғамхўрлик қилишга қаратилган сиёсат юксак маън-й қадриятларга асосланган бошқарув ҳисобланади. Бундай сиёсатнинг маъ-ятли томони шундаки, у мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ҳар қандай ғайриқонуний тўполон ва бебошликнинг олдини олишга, энг мураккаб мунозарали муаммоларни ҳам музокаралар, томонларнинг консенсуси орқали ҳал қилишга ёрдам беради. Сиёсатдаги маън-й қашшоқлик, жоҳиллик, адолатсизлик ва зўравонликда ўз ифодасини топади, юксак маъ-ят эса тар-ёт ва барқарорликка эришишга ўзининг ижобий таъсирини ўтказади. Ҳар қандай сиёсатнинг мазмун ва моҳиятида жам-т, халқ ва инсоннинг мад-й, маън-й фаолияти, интилиши акс этсагина, у халқ томонидан қўллаб-қувватланади. Чунки унда умумхалқ эҳтиёж ва манфаатлари мужассамлашган бўлади. Президент И.А.Каримов мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ алоҳида уқтиргани каби: «Давлатимиз олиб бораётган сиёсатнинг мазмуни шуки, юртимизда яшаётган барча миллат вакилларининг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларнинг мад-ти, тили, миллий урф-о.лари ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, уларнинг давлат тузилмалари ишида ва жамоат турмушида фаол қатнашишига кафолат берилади». Давлатимизнинг оқилона сиёсати туфайли мам-тимизда барқарор рив-ш ва тинчлик-тотувлик ҳукм сураётганлиги бу фикрларнинг яққол тасдиғидир. Демак, қайси мам-тда маъ-ятни юксак даражага кўтариш, у ҳақида ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлса, ўша мам-тда тинчлик, барқарорлик вужудга келади, илм-фан, маърифат ва мад-т ривожланади. Бу ўз навбатида, мам-т олдида турган турли энг мураккаб муаммоларни ҳам ҳал этиш имконини яратади. Қуйидагилар мам-тимизда маъ-ят ва маърифатни ривожлантириш истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг яққол мисолидир: 1994 йил 23 апрелда «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисидаги; 1996 йил 9 сентябрдаги «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисидаги Президент Фармонлари қабул қилинди. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 июлдаги «Маънавий-маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори; Республика Олий Мажлиси биринчи чақириқ тўққизинчи сессиясида қабул қилинган «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури ва умумий ўрта таълимни ислоҳ қилиш тўғрисида» қабул қилинган қонунни ва б.ни кўрсатишимиз мумкин. Кейинги давр мобайнида юқорида қабул қилинган фармон ва қарорларни, жумладан қонунларни бажариш юзасидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тажриба кўрсатадики, тараққийпарвар, инсонпарвар, маърифатпарвар сиёсатнинг устуворлиги ва маъ-ятли томони шундаки, у энг мураккаб мунозарали муаммоларни ҳам маън-й-маър-й йўл б-н ҳал қилишга ёрдам беради. Давлат ана шундай фаолиятни мақсад қилиб олса ва унга амал қилса, у албатта, ташқи соҳада ҳам бошқа давлатлар б-н тинч-тотув яшаш, ўзаро ҳамкорлик қилиш сиёсатини олиб боради. Бундай йўлни тутган давлат кўплаб ҳаражатларни мам-тнинг маън-й ва маър-й рив-шига сарфлайди. Мам-тимизда Президент Ислом Каримовнинг бевосита раҳнамолигида ички ва ташқи соҳада юксак маъ-ят устувор бўлган тинчликсевар, инсонпарвар ва маърифатпарвар сиёсат олиб борилмоқда. Бунинг натижасида Ўз-ннинг халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ошиб бормоқда, у танлаган йўл жаҳондаги мам-тлар томонидан тан олинмоқда. 1997 йил мам-тимизда “Инсон манфаатлари йили”, 1998 “Оила йили”, 1999 “Аёллар йили”, 2000 “Соғлом авлод йили”, 2001 “Оналар ва болалар йили”, 2002 “Қарияларни қадрлаш йили”, 2003 “Обод маҳалла йили”, 2004 “Меҳр-мурувват йили”, 2005 “Сиҳат-саломатлик йили”, 2006 “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”, 2007 “Ижтимоий ҳимоя йили”, 2008 йил эса “Ёшлар йили”, 2009 йил эса “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб номлангани бежиз эмас. Мам-тимизда инсонга энг олий қадрият сифатида қараб, ички ва ташқи сиёсатда унинг тинч ва фаровон яшаш ҳуқуқини таъминлашга катта аҳамият бериб келинмоқда. Сиёсатнинг маън-й ҳаётга реал таъсири маърифатни, илм-фан, адабиёт ва санъатни ривожлантириш борасидаги амалий ишларда намоён бўлади. Ўз навбатида фуқароларнинг юксак маъ-ятга ва маърифатга эга бўлишлари мам-тнинг ҳар томонлама рив-шига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Тарихнинг бу ҳақиқати, яъни маъ-ят ва сиёсатнинг уйғунлиги, ўзаро алоқаси ва боғлиқлиги инсон, миллат, жам-т ва давлат ривожида энг муҳим омиллардан бири эканлигини мам-тимизнинг бугунги ҳаёти яққол кўрсатиб турибди.

МАЪНАВИЯТ КАТЕГОРИЯЛАРИ – маъ-ятнинг умумий, муҳим, зарурий, хусусий белгиларни ўзида акс эттирувчи шаклларини ифодалайдиган т.лар мажмуаси, «Маъ-ят асослари» фанининг асосий категориялари. Маъ-ятнинг айрим категориялари ахлоқшунослик ва нафосатшунослик фанлари т.лари б-н уйғунлашган ҳолатда намоён бўлади. Шунга мувофиқ шартли равишда инсон, миллат ва жам-т ҳаёти б-н боғлиқ бўлган қуйидаги М.к.ни кўрсатиш мумкин: 1) инсоннинг ўз-ўзини англаши б-н боғлиқ билимдонлик, қалби тозалик, сахийлик, самимийлик, хайрихоҳлик, имонлилик, ҳалоллик, эътиқодлилик, диёнатлилик, поклик, ор-номуслик, шарм-ҳаёлилик, меҳр-шафқатлилик, виждонлилик, ростгўйлик, адолатпарварлик, ота-онага ҳурмат, оилага садоқат, вафодорлик, тўғрилик ва б.; 2) шахснинг миллат вакили сифатидаги мақомида: миллий ўз-ўзини англаши, миллий ғурур, миллий ифтихор, миллатпарварлик, ватанпарварлик, миллат тақдирига нисбатан масъулият, миллий манфаат устуворлигини ҳис этиш, миллий тил, миллий тарбия, адабиёт, санъат, урф-о.лар, анъаналар, қадриятлар, давлат тизимига ҳурмат, қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик, вазминлик, тадбиркорлик, ўз касбининг моҳир устаси бўлиш, мам-т ички ва ташқи фаолиятидан хабардор бўлиш, уни қўллаб-қувватлаш, миллий ва жам-тда бўладиган салбий жараёнларга бефарқ бўлмаслик, мам-т ижт-й, сиёсий, иқт-й ва маън-й ҳаётида фаоллик ва б.; 3) шахснинг жам-т вакили сифатидаги мақомида: мам-тнинг жаҳондаги нуфузини оширишда масъуллик, дунё тамаддуни ютуқларини эгаллаш, жаҳон халқлари олдида турган умумбашарий муаммоларга бефарқ бўлмаслик, миллий ва умуминсоний манфаатлар уйғунлигини англаш, табиатнинг бир бўлаги эканлигини англаш, умуминсоний қадриятларга садоқат ва б.. Ушбу М.к. шахснинг руҳан поклиги, қалбан улғайишига ва ўзининг қадрини англаши б-н боғлиқ бўлиб, улар шахс маън-й даражаси, миллат ва жам-т вакили сифатидаги мақомларини қамраб олади. Бу т.лар инсоннинг мустақил шахс сифатидаги мақоми б-н ҳам боғлиқдир. М.к. тизимида инсоннинг ўз-ўзини англаши унинг бошқа т.ларининг даражаларини ҳам белгилаб беради. Чунки, инсон ўз-ўзини англамаса, ўз маън-й даражасини кўтарилишига интилмаса, ахлоқий тубан бўлиб қолаверади. Қалби тозалик, сахийлик, самимийлик, хайрихоҳлик, имонлилик, ҳалоллик ва маъ-ятнинг бошқа сифатларини ўзида шакллантира олмайди. Инсоннинг ўз-ўзини англаши унинг ижт-й ҳаётда ва турли мун-тларда ўз қадр-қимматига эришишидир. Яъни ҳар бир киши ўзи ва ўзгаларни қадрлай олса, маън-й юксала боради ва ҳақиқий етук инсонга айланади. Инсоннинг маън-й юксаклик даражасини унга хос М.к.ни таҳлил қилиш орқали ўрганиш мумкин. М.к.нинг мазмуни, моҳияти ва амалий аҳамиятини чуқур англаб, кундалик хатти-ҳаракатда уларга хос тамойилларга амал қилмоқлик инсонни ҳар дамда юксакликка, комилликка томон элтади. Бу ўз навбатида, ҳалоллик, меҳр-шафқат, орият, номус, шарм ва ҳаё, камтарлик асосий хус-яти бўлган инсоннинг камолотга етишига замин яратади.

МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ – маъ-ят соҳасидаги янгиликлар ва ахборотларни тарқатувчи, кишиларни эзгуликка даъват этувчи, маън-й ҳаётнинг барча соҳаларидаги илғор жараён ва воқеаларни мунтазам равишда таҳлил этиб, бу борадаги долзарб муаммолар ечимини топиш бўйича хабар, маълумот, таклифларни оммага тарқатувчи шахсни ифодалайдиган т.. М.т. кенг маънода, ижт-й фаолиятнинг алоҳида тури, яъни маъ-ят б-н шуғулланади ва ижт-й-сиёсий, ғоявий, ахлоқий қадриятларини тарғиб қилади. Тор маънода эса у фаолияти маъ-ят, мафкура ва сиёсатни тарғиб этишга қаратилган шахсдир. М.т. илмийлик, конкретлик, объективлик, ижт-й ҳаёт б-н чамбарчас боғлиқлик тамойилларга асосланиши, илмий, наз-й, амалий-ташкилий жиҳатдан етук киши бўлиши лозим. У шахс, жам-т ва давлат эҳтиёжларидан келиб чиқиб, улар манфаатларини ифода этиб, адолатли жам-т қуриш ҳақидаги бунёдкор ғояларни омма орасида ёйиш, кишиларга маън-й, ғоявий-сиёсий таъсир кўрсатиш субъектидир. М.т. ўзи англаган, ўрганган, юрагидан ўтказган, тўғрилигига ишонган маълумотларнинг серқирралиги, янгилиги б-н аҳолини маън-й, сиёсий, иқт-й, ижт-й жараёнларда фаолликка чорлайди. Учинчи минг йиллик ибтидосида дунё миқёсидаги глобаллашув жараёни тезлашгани, маън-й-мафкуравий курашнинг авж олиши, тажовуз ва таҳдидларнинг янги шакллари пайдо бўлиши тарғиботни ўзига хос маън-й-сиёсий таъсир қуролига айлантирмоқда. Ҳоз. даврда мустақил Ўз-нда ҳуқуқий демократик давлат, адолатли фуқаролик жам-ти барпо этишдек улуғвор ва мураккаб вазифаларни ҳал этиш, энг аввало, таълим-тарбия, маъ-ят-маърифат, тарғибот-ташвиқот масаласига бориб тақалади. Истиқлол йилларида ушбу ўта муҳим масалага кенг жамоатчилик диққат-эътибори жалб қилинмоқда. Матбуот, ТВ, радио, халқ таълими, олий ва касб-ҳунар таълим тизимлари орқали одамларда маърифатпарварлик ғояларини тарбиялаш, мактаб-маориф тармоқларига ҳомийлик, саховатпешалик каби эзгу хус-ятлар кучайтирилмоқда. Маъ-ят соҳасини моддий жиҳатдан қўлловчи фидойи, сахий инсонлар диёримизда кўплаб топилади, уларнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш, маън-й жиҳатдан рағбатлантириш, маъ-ят тар-ётига йўналтирилган фаолиятини тарғиб-ташвиқ қилиш керак. Мана ш.у. ҳам маън-й-маър-й ишларни амалга ошириш чоғида барча бир ёқадан бош чиқариб, кўпроқ эришилган ютуқларни фақатгина мақташ, уларга маҳлиё бўлиш ва шу маррада, шу босқичда депсиниб туриш эмас, балки юрт тар-ётига ғов бўлаётган, унга зарар етказаётган муаммоларни очиб ташлаш ва уларни бартараф этишга М.т.нинг бутун куч-ғайрати, билими, иқтидори, истеъдоди, қобилиятини жалб этиш даркор. М.т.ларини тарбиячи-устоз деб ҳисоблаш мумкин. Тарбиячи-устоз бўлиш учун бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маъ-ят зиёсидан баҳраманд қилиш, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро этиб тайёрлаш учун, энг аввало, тарғиботчининг ўзи ана шу юксак талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк фазилатларга эга бўлиши керак. Маъ-ят тарғиботчиси, мутафаккир Аҳмад Яссавий ўз даврида инсон – маън-й камолотга интилиб яшаши лозим, кўнглида эътиқоди йўқ одам эса инсон номига номуносибдир, деган ғояни илгари сурганди. Уч минг йиллик давлатчилик тарихига эга юртимизда қадимдан улуғ алломалар, маъ-ят тарғиботчилари, маърифатчилар билимлар ёрдамида ижт-й ҳаётдаги номутаносибликлар ва камчиликларни бартараф этиш мумкинлигига ишонганлар. Шу н.назардан маърифатчиликни мафкуравий, ижт-й-фал-й оқим деб ҳисоблаш мумкин. Шарқ маъ-яти тарғибот-ташвиқотида умуман илм-фанга, соғлом фикр, мантиққа мурожаат қилинади. Халқни рўшноликка чиқаришнинг асосий йўли – уни саводли қилиш, ортиқча сарф-харажатлар талаб қиладиган маросимларга қарши курашда деб билинган. Ҳоз. даврда ҳам ҳар бир маърифатли, виждонли инсон ақидапарастлик балосига қарши курашиши, халқнинг кўзини очиб, уларга бор ҳақиқатни тушунтириб бериши, одамлар руҳини, онгу тафаккурини, умуман, маъ-ятини ҳимоя қилиши зарур. Элга маън-й т.ларни тарғиб қиладиган, аҳолига тарбия берадиган, тинчлик-осойишталикни сақлаш, маърифатни тарқатиш каби савобли ва хайрли ишларни амалга оширишга даъват этадиган мўътабар жой –мактаблар ва уларда ишлайдиганлар ҳам маъ-ят тарғиботчиларидир. Юксак маъ-ят ёшлар онги ва қалбига сингиши, давлат ва жам-т мақсад-муддаоларини жамоатчилик қўллаб-қувватлашига эришмоқ учун тарғибот-ташвиқот узлуксиз бўлмоғи лозим. Шу маънода, М.т. янгиликларни англашга қодир, ҳақиқат ва халқ манфаати йўлида курашларга ҳамиша тайёр, мард, фидойи бўлиши лозим. Бундай хус-ятлар эса, тарихдан, аждодлар тажрибасидан маълумки, жамоа, жумладан, маҳалла шароитида шаклланади. Маҳалла – ўзбек жам-тида алоҳида маън-й тарбиявий аҳамиятга молик бўлган ўзига хос демократия мактабидир. Бу ноёб тажриба – аҳолининг маҳалла бўлиб яшаш тарзи жаҳоннинг бошқа мам-тларида кам учрайди. Ш.у. ҳам инсонни жам-т б-н бирга яшашга ўргатадиган, унинг маъ-ятини тарбиялайдиган бирламчи макон – бу маҳалладир. Миллий урф-о.лар, маросимлар тарғиботи чоғида ҳам, бутун инсоният манфаатлари н.назарини, алоҳида шахс эркинлиги, Ватан ва миллат манфаатларини, миллий қадриятлар мажмуини яхлит уйғунлигини ёдда тутмоқ лозим. Маъ-ят ҳар бир инсон, жумладан, тарғиботчининг ҳар бир хатти-ҳаракатида ўз ифодасини топади. Унинг яшаш тарзи, қилган ишлари, яратган асарлари, меҳнатининг натижалари, атроф воқеликка мун-ти – барча-барчаси маъ-ятнинг кўзгусидир. Олимнинг кашфиёти, мусаввирнинг картинаси, ёзувчининг романи, шоирнинг шеъри, ўқитувчининг, воизнинг маърузаси, бастакорнинг мусиқаси маън-й дунё даракчиларидир, ўзига хос маън-й тарғиботдир. Эзгулик даракчиси, яхшилик тарғиботчиси, энг аввало, ёвузликнинг моҳиятини, унинг оқибатларини аудиторияга аниқ-равшан, содда ҳолда изоҳлаб, ундан қайтмоқликка даъват этмоғи даркор. Ўзб. давлатчилиги илк даври маъ-яти, мафкурасини ўзида ифода этган “Авесто” замонидан бошлаб эл-юрт ғамини еган минглаб аждодларимиз, гарчи махсус маош олмасалар-да, миллат, жам-т тар-ётини кўзлаган ҳолда ёвузликка қарши курашиб келгани бежиз эмас. Бугунги кунда ҳам жаҳолатга қарши маърифат қуролини ишга солиш М.т. зиммасига катта масъулият юклайди. Оилада ва мактабда тарбия ва таълимни тегишли даражада ташкил этишга, маън-й тарбия, тарғиботнинг самарали бўлишини таъминлашга, ота-она, белгиланган ўқитувчилар, амалда, бутун жам-т масъул. Маъ-ят ва маърифатни тарғиб-ташвиқ этиш эса ҳар бир, ўзини зиёли деб билган, жам-т аъзоси деб ҳисоблаган шахсларнинг виждон иши ҳисобланади. Маъ-ят тарғиботида кўп китоб ўқийдиган, маълумотли зиёлиларга мўлжалланган бироз мураккаброқ ахборотлар б-н тадбиркорлар кайфиятига таъсир этиб, бўлмайди. Ш-дек, ватанпарварлик туйғуларини сингдиришда талабаларга ҳам, фермерларга ҳам бир хил мун-тда бўлиш, бир хил усуллардан фойдаланиш кутилган самарани бермайди. Чунки, турли ижт-й гуруҳ вакилларининг дунёқараши, манфаатлари, ва қадриятлари бир-биридан фарқ қилади. М.т. томонидан ҳар бир гуруҳ, табақа, тоифа хус-ятларини ҳисобга олиш кўпроқ самара бериши мумкин. М.т.ларининг ўзлари ҳам эл-юрт орасида обрў-эътибор қозонган, юксак савияли, кўпни кўрган, жонкуяр, оташин, энг муҳими, одамларнинг юрагига ҳаққоний сўзи, ёрқин фикри б-н йўл топадиган ҳалол инсонлар, яъни, бунга маън-й ҳуқуқи бор киши бўлиши лозим. Демак, М.т. “Авесто”даги “эзгу ният, эзгу сўз, эзгу амал” тамойилига мос шахс бўлмоғи зарур. Гап турли вайронкор ғоялар эмас, балки миллий ғоя тарғиботи ва юксак маън-й-маър-й ишлар самарадорлигини оширишга ҳисса қўшаётган кишилар ҳақида кетмоқда. Тарихга назар ташласак, ўз юртлари тақдирига алоҳида таъсир кўрсатган ажойиб, истеъдодли нотиқлар, тарғиботчилар фаолият кўрсатганликларига гувоҳ бўламиз. Ҳоз. даврда ҳам Ўз-н Президенти Ислом Каримов маъ-ятнинг бош ҳомийси, бош тарғиботчиси вазифасини юксак маҳорат б-н адо этмоқда. Юртбошимизнининг тарғиботчилик фаолиятлари ҳар бир юртдошимиз учун ҳақиқий нотиқлик мактаби ҳисобланади. Маъ-ят тарғиботида ҳиссиётларга кучли таъсир қилиш, жозибалилик, ноанъанавий усулларни қўллаш, ошкоралик, миллий қадриятлар доирасидан чиқмаслик, оммабоп ва тушунарли ифодалаш кўпроқ самара беради. Фақат шундагина кишилар салоҳияти, меҳнати, вақти, мулки ва маблағларини озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш сари йўналтириш мумкин. Истиқлолнинг дастлабки қадамларидан бошлабоқ, мустақил юртимизда ёш авлод тарбияси ва маъ-ятига, йигит-қизларнинг соғлом ва мустақил дунёқарашини шакллантиришга алоҳида эътибор берилаётганининг боиси ҳам шунда. Ўтган йиллар ичида бу борада жуда катта ва салмоқли ишлар амалга оширилди. Ўз-н аҳолисининг ярмидан ортиғини ташкил этадиган ёш авлод ҳоз. даврда миллатнинг ишончли таянчи, миллий тар-ётни белгиловчи навқирон куч бўлиб вояга етмоқда. Бугунги ғоят мураккаб, муаммоли дунёда ёшлар маъ-ятини янада юксалтириш, уларни миллий анъана ва қадриятларга ёт бўлган бузғунчи ғоялар, зарарли оқимлар таъсиридан асраш долзарб вазифага айланди. Бу вазифани амалга ошириш мақсадида ташкилотлар, ижодий уюшмалар, таълим-тарбия муассасалари ва б. тегишли жамоат бирлашмаларида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўз-н хотин-қизлари қўмитаси, республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўз-н ёшларининг “Камолот” ижт-й ҳаракати марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танлови ҳам шу мақсадга йўналтирилган. Бу муҳим тадбир Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган М.т.лари орасидан энг моҳир ва тажрибалиларини аниқлаш, бу ишни мам-т миқёсида янги сифат босқичига кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

М3