М3

М3

МАЪНАВИЯТ ҚОНУНЛАРИ – маъ-ятнинг шаклланиши, амал қилиши, такомиллашуви, бу жараёндаги инкор, ворислик ва янгиланиш хус-ятларини белгиловчи қонунлар мажмуини ифодалайдиган т.. Президент Ислом Каримов асарлари, айниқса, “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида ушбу қонунларнинг мазмун-моҳияти ва намоён бўлиш хус-ятлари кўплаб тарихий далиллар ва замонавий мисоллар асосида кўрсатиб берилган. Бу борадаги энг асосий қоида шуки, инсоният бор экан, маъ-ят мавжуд, тарихий тар-ётнинг ҳар бир босқичи, муайян давр, жам-т ва давлатда ўзига хос маъ-ят тизими бўлиши тарихий заруратдир. Инсоният тарихи – маъ-ят, маън-й жараёнлар тарихи ҳамдир. Бу жараёнда ижт-й тар-ёт натижасида маън-й қадриятлар тизими унга боғлиқ тарзда ўзгариб боради, янги жиҳатлар ва хус-ятлар кашф этади, баъзимаъ-ят шакллари инкор этилади, бошқалари эса вория қолади, янгиланади ёки янги замонга мослашади. Шу маънода маъ-ят тизимининг ижт-й тар-ётга боғлиқлик қонуни инсоният тарихининг ҳамма босқичлари ва даврлари учун умумий жараённи ифодалайди.

МАЪНАВИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРАДИГАН МЕЗОНЛАР – инсон онгига таъсир кўрсатиш воситасида унинг дунёқараши, тафаккур тарзини муайян йўналишга соладиган, ўзгартирадиган, жам-т, миллатга хос маън-й, мад-й ва моддий асослар, анъаналар, қадриятлар, мерос, турмуш тарзи, ғоялар ва қарашларни умумлаштирувчи т.. Ушбу т.нинг мазмун-моҳияти Президентимиз И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида чуқур ва ҳар томонлама очиб берилган. Мазкур асар асосидаги таҳлил М.ш.м.ни шартли равишда бир неча гуруҳга бўлиш мумкинлигини кўрсатади: биринчи гуруҳ миллат, халқ, давлатчилик, мад-т, меъморий ёдгорликлар ва б. ш.к.ни қамраб олувчи тарихни, минг йиллар давомида ривожланиб келаётган қишлоқ ва сув хўжалиги б-н боғлиқ аграр мад-й анъаналарни, географик шарт-шароитга алоқадор тарихий мун-тни ва б.ни ифодаловчи моддий мерос; иккинчи гуруҳ халқимизга хос бир неча минг йиллик диний эътиқод, таълим-тарбия, ш-дек, барча илм-фан соҳалари ва улар ривожида муҳим ўрин тутган мутафаккирлар ва уларнинг асарлари, халқ ижодини қамраб олувчи мад-й мерос; учинчи гуруҳ халқимизга хос анъаналар, урф-о.лар, маросимлар, байрамлар, турмуш тарзи б-н боғлиқ бошқа мад-й омиллар; тўртинчи гуруҳ халқ қадриятлари, тафаккур тарзи, мафкураси, халққа хос маън-й хус-ятлар, ғоялар, руҳият ва ўзаро ижт-й мун-тлар; бешинчи гуруҳ ҳозирги жам-тимизда бевосита амалий фаолият юритаётган, инсон тарбиясида катта таъсир ўрнига эга, умуман, маън-й дунёқараш шаклланишида бош рол ўйнайдиган таълим-тарбия масканлари, ОАВ, кутубхона, театр, санъат саройлари ва ш.к. бошқа маън-й таълим воситаларини ўз ичига олади. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлангани каби, ҳар бир шахс маъ-яти шу мезонларга мос келгандагина у баркамол инсон саналади. Уларга риоя этмаслик ёки бузиш халқимиз наздида маъ-ятсизлик сифатида эътироф этилади. Жам-тнинг маън-й соҳаси, одатда, ана шу мезонларни биладиган, уларга амал қиладиган ва қадрлайдиган, баркамол авлодни шакллантириш борасидаги фаолиятни қамраб олади. Маъ-ятни юксалтириш масаласи ҳар бир давр ва жам-тга хос бўлиб, бунда давлат ва жам-т олдида маъ-ятни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг бу борада қандай ўрин тутишини яхши англаб олиш мақсади ҳам ётади. Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг М.ш.м.ни унинг тарихи, ўзига хос урф-о. ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маън-й мерос, мад-й бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Мисол учун, шу заминдан етишиб чиққан буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар, умумбашарий цивилизация ва мад-тнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, ислом дини б-н боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари катта. Бу кўҳна тупроқда милодгача бўлган даврда ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, ҳали-ҳануз ўзининг кўрку тароватини сақлаб келаётган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан ўлкамизда деҳқончилик ва ҳунармандчилик мад-ти, меъморлик ва шаҳарсозлик санъати юксак даражада ривожланганидан далолат беради ва мам-тимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт мингдан зиёд моддий-маън-й обида умумжаҳон меросининг ноёб намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қад. тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фал., тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморлик, деҳқончилик ва б. соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маън-й бойлигимиздир ва бу мерос М.ш.м. тизимида салмоқли ўринни эгаллайди. Бундай ўлмас осори атиқалар бу кўҳна ўлкада, бугун биз яшаб турган тупроқда қадимдан буюк мад-т мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради ва табиийки, инсоннинг маън-й дунёсини шакллантиришда қандай кучли таъсирга эга бўлганига эътиборимизни жалб қилади. М.ш.м.да халқ оғзаки ижоди муҳим ўрин тутиб, у миллатимизнинг ўзлигини намоён этадиган, уни авлодлардан авлодларга ўтказиб, тарих тўфонларидан, ҳаёт-мамот синовларидан омон чиқариб, ўзлигини доимо сақлаб келаётган эл-юртимизнинг бағрикенглик, матонат, олижаноблик, вафо ва садоқат каби эзгу фазилатларини ўзида ифода этади. Шу ўринда М.ш.м.дан бири бўлган дин ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Дин азалдан инсон маъ-ятининг таркибий қисми сифатида одамзоднинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир. Ҳар бир илмий янгилик, яратилган кашфиёт – бу янгича фикр ва дунёқарашга туртки беради, маъ-ят мезонлари шаклланишига ўзига хос таъсир ўтказади. Шу н.назардан қараганда, заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутафаккир боболаримизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, бемисл илмий-ижодий кашфиётлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солаётганини ғурур б-н таъкидлаш лозим. Жам-т эса ўз заминининг мутафаккирлари, дини ва кашфиётлари, маърифат, илму фан, мад-т каби соҳаларидан буларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маън-й олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришда, уни намуна қилиб кўрсатишда фойдаланади. Бундай ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини авлодларга етказиш масаласи барча, биринчи галда, зиёлилар, бутун жамоатчилик учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиб ҳисобланади. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маъ-ятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий т. ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маън-й мезон ва қарашлар — яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас т.ларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Ш.у. ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий мун-тларнинг негизини, оиланинг маън-й оламини ташкил этади. М.ш.м. ҳақида гапирганда, маҳалланинг роли ва таъсири хусусида тўхталиш албатта ўринлидир. Маълумки, азалдан ўзб. маҳаллалари чинакам миллий қадриятлар маскани бўлиб келади. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик б-н бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-о. ва анъаналар, авваламбор, маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган. Халқимизга хос ўзини ўзи бошқарув тизимининг бу ноёб усули қадим-қадимдан одамларнинг нафақат тилида, балки дилида, бутун ҳаётида чуқур жой эгаллагани бежиз эмас. «Маҳалла — ҳам ота, ҳам она» деган ҳикматли нақл ана шу ҳаётий ҳақиқатнинг ифодаси сифатида қабул қилинади. Ҳар қайси хонадон, бутун эл-юртдаги маън-й иқлим ва вазиятни англамоқчи бўлган киши, бу борадаги ҳақиқий манзаранинг ёрқин ифодасини аввало маҳалла ҳаётида худди ойнадек яққол кўриш имконига эга бўлади. М.ш.м.дан яна бири илму маърифат, таълим-тарбия бўлиб, уларга инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови сифатида қаралган. Албатта, таълим-тарбия — онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни, халқ маъ-яти, унинг мезонларини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Шу боис бу соҳада юзаки, расмий ёндашувларга, пухта ўйланмаган ишларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Келажак пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида, аввало, шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш иши таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиб қолади. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади. Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди. Ш.у. ҳам мустақиллик йилларида бутун мам-т миқёсида таълим ва тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўргатиш тизимларини тубдан ислоҳ қилишга ниҳоятда катта эътибор қаратилди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқилди. Уни амалга ошириш жараёнида мактаб таълими, айниқса, умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътиборни кучайтириш кун тартибидаги энг муҳим ва жиддий масалага айланган эди. Ҳозир истиқлол даврида барпо этилган, барча шарт-шароитларга эга бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган, замонавий касб-ҳунар ва илм-маърифат сирларини ўрганаётган, ҳозирда икки-уч тилда бемалол гаплаша оладиган минг-минглаб ўқувчилар, катта ҳаётга кириб келаётган, ўз истеъдоди ва салоҳиятини ёрқин намоён этаётган ёш кадрлар мисолида маъ-ятнинг юксалишини кузатиш мумкин ва табиийки, бундай шароитда М.ш.м. ҳам даврга мувофиқлашиб боради. Президентимиз И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида М.ш.м.нинг юқорида зикр этилган мезонларидан ташқари, маъ-ятнинг тарихийлиги ва замонавийлиги, моддий ва мад-й мерос, миллий маън-й обидалар, мам-тимиздан етишиб чиққан донишмандлару мутафаккирлар, халқ қаҳрамонлари, илмий-ижодий кашфиётлар, давлат ва жам-т арбоблари, маън-й тарбиянинг тарихий ва замонавий ўчоқлари кабилар б-н боғлиқ кўплаб асослари ҳақида фикрлар билдирилади ва уларнинг маъ-ятга таъсири атрофлича изоҳлаб берилади. Мухтасар қилиб айтганда, М.ш.м. бутун халқнинг эътибори ва назоратини талаб қиладиган муҳим масала ҳисобланади, зеро, кўзлаган эзгу ниятларимизга эришиш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт барпо этиш, ёшларимиз, бутун халқимизнинг маън-й юксалиши йўлида мустаҳкам замин яратиш ана шу мезонларнинг авлодлар камолотида қанчалик рол ўйнаши билан белгиланади. (Қаранг: «Юксак маънавият – енгилмас куч”, 31-55-бетлар)

МАЪНАВИЯТНИНГ АНЪАНАВИЙЛИГИ ВА ТАДРИЖИЙЛИГИ – аждодларнинг а.лар мобайнида тўплаган маън-й қадриятларини ворисийлик асосида авлодларга узатиш, маън-й меросда тарихий мезонлар ва ижт-й ҳаёт талабларига мувофиқ тадрижий равишда мунтазам бойиб ёки янгиланиб борадиган жараёнларнинг намоён бўлишини ифодаловчи т.. Президент И.А. Каримов ҳақли равишда таъкидлаганидек: “Маънавият – узлуксиз ҳаракатдаги жараёндир. Фикр, тафаккур, ҳис-туйғу тиним билмаганидек, уларнинг маҳсули ўлароқ маънавият ҳам доим ўзгариш ва янгиланишда бўлади”. М.а.т. маън-й тафаккурнинг босқичма-босқич, даражама-даража ўсиши, анъанавийлик, яъни ворисийлик касб этиши сифатида вужудга келади. Одатда, маъ-ят ўз ҳолича мавҳум т. бўлиб, аслида маърифат, ахлоқ, ҳуқуқ, фан ҳамда анъанага айланган расм-русум, урф-о., маросимлар, удумлар, кўникмалар, турмуш тарзи ва б. ҳақида фикр юритилганда, у аниқ маъно касб этади. Халқнинг тарихий хотираси, маъ-ятига ҳурмат б-н қараш, аввало, маъ-ятга айланган анъана ва маросимларда ўз ифодасини топади. Одамлар турмуш тарзи, моддий ва маън-й ҳаёти рив-ши жараёнида муайян ижт-й тартиб-қоидалар, ахлоқ меъёрлари, урф-о., маросим ва б. анъана сифатида ўзини намоён этади. М.а.т.ни: а) ижт-й-тарихий ҳодиса; б) жам-т ҳаётидаги жараёнларнинг таркибий қисми; в) кишиларнинг моддий, маън-й ҳаёти ва фаолиятини белгилаш мезони; г) жам-т ва одамларни бошқаришнинг омилларидан бири сифатида тавсифлаш мумкин. Шу маънода М.а.т. ёшларни тарбиялаш, уларга кекса авлод ҳаётий тажрибаларини ўргатиш воситаси ҳамдир. Ҳар бир даврнинг ўз маъ-ят тизими бўлиб, у вақт ўтиши б-н ўзгариб, мазмунан бойиб боради, баъзи шакллари трансформацияга учрайди, айримлари йўқолади, янгилари шаклланади. Бу жараёнлар бирданига эмас, аста-секин, тадрижий равишда юз беради. Ш-дек, бир замоннинг маъ-яти иккинчисига мос келмаслиги ҳам мумкин. Ўтмиш аждодларимизнинг зардуштийлик ёки буддавийлик негизида шаклланган маъ-ятидан ислом негизида шаклланган маъ-яти муайян даражада фарқ қилади. Халқимизнинг бугунги кундаги маъ-яти эса шўро тузуми давридаги маъ-ятдан кескин фарқ қилиши б-н ажралиб туради. Истиқлол туфайли маън-й меросни чуқурроқ ва кенгроқ ўрганиш, маън-й қадриятларнинг кўпчилигига янги мазмун бағишлаб, баъзиларини қайта тиклашдан кўзланган мақсад ўтмишга сиғиниш эмас, балки маъ-ятнинг миллий-этник асосларига суяниб, ундан фойдаланиб олға силжиш, тар-ётнинг янги босқичига чиқишдир. Бугун халқимиз мад-й меросига умуминсоний ва миллий қадриятларни ўзлаштириш, маъ-ятни юксалтиришга фойдаси тегувчи маън-й бойлик сифатида, халқнинг а.ий маън-й тажрибаси, анъаналарини билиб олиш, тадрижий давом эттириш, ривожлантириш н.назаридан ёндашилмоқда. М.а.т.нинг ҳар бир конкрет ҳодисасини, қадриятини баҳолаганда, амалда фойдаланмоқчи бўлинганда уларни миллий истиқлолимизнинг маън-й асосларини қай даражада мустаҳкамлай олиши, халқимизнинг умумжаҳон ижт-й тар-ётининг фаол субъектига айланишига хизмат қилиши бош мезон бўлмоғи даркор. М.а.т.га илмий ёндашувнинг мезонлари – ўтмиш қадриятларига ҳурмат, инсонпарварлик, ватанпарварлик, халқчиллик, тараққийпарварликдан иборат бўлиб, улар умуминсоний характерга эга. Одатда, давр талабига жавоб бера олмай қолган удум, расм-русум ва анъаналар унутилиб, ўтмишга айланади. М.а.т инсон фаолиятининг ҳамма соҳаларида намоён бўлади. Бу борада маън-й ҳодисаларни асосан 2 турга бўлиш мумкин: а) анъанага айланган хайрли (бунёдкор) маросимлар, ишлар, фаолият йўналишлари. Бундай маън-ят шакллари ижт-й тар-ёт, миллий равнақ ва инсон камолоти учун муҳим аҳамиятга моликдир; б) ўтмишдан мерос қолган зарарли маросимлар, ишлар, фаолият йўналишлари. Булар ҳар доим инсон онги ва руҳини қашшоқлаштириб, унинг маъ-яти такомиллашувига, ижт-й тар-ёт ва инсон камолотига тўсиққа айланади. Тарихий жараёнлар, ижт-й тар-ётнинг олға боришига, соғлом авлод равнақига хизмат қиладиган ҳамда муайян халқ оммасининг туб манфаатларига мувофиқ келадиган маросимлар, урф-о., турмуш ва тафаккур тарзи хайрли, эзгу анъанавийлик воситасида ривожланади ва қадриятга айланади. Шу тариқа маън-й тар-ёт тадрижийлик қонунига мувофиқ содир бўлади. Ҳеч бир давр маън-й мероси бутунича, тақлид тарзида бошқа даврга кўчмайди. Уни ҳар бир авлод ўз ҳаёти тажрибаси б-н бойитади ёки янгилайди. Аммо, халқ руҳи, маъ-яти, турмуш тарзида шундай маън-й асослар борки, уларни турли ижт-й тўнтаришлар ҳам йўқ қилолмайди. Мас., ўзб. халқида оилага садоқат, кексаларни иззат-ҳурмат қилиш, меҳмондўстлик, андишалилик, бағрикенглик фазилатлари шулар жумласидандир. Қадимдан юртимизда зардуштийлик, буддавийлик, насронийлик, яҳудийлик, ислом динлари ёнма-ён яшаб келган, маъ-ят марказлари ҳисобланган шаҳарларимизда ибодатхона, масжид, черков, синагогалар ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатган. Уларда турли миллат, элат ва динга мансуб бўлган халқлар, қавмлар ўз диний амалларини эмин-эркин адо этганлар, турли байрамларни биргаликда нишонлаганлар. Ўз-н тарихининг энг мураккаб, зиддиятли, оғир даврларида ҳам юртимиздаги мавжуд дин вакиллари орасида диний асосда можаролар бўлмаган. Бу – халқимизнинг бағрикенглик борасида катта тажрибага эга бўлганидан далолат беради. Бу улкан маън-й анъана тадрижий равишда ривожланиб, истиқлол даврида ҳам тар-ёт ва барқарорликка хизмат қилмоқда. Демак, маън-й меросда минг йиллар қаърига бориб тақаладиган миллий-этник асос, тарихий-маън-й ўзак ва ижт-й ҳаёт талабларига мувофиқ тадрижий равишда доим бойиб ёки янгиланиб борадиган устки қатламлар мавжуд. Худди ш-дек, мад-й меросда ўз даври учун фойдали, қолган давр талабларига тўғри келмайдиган жиҳатлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Аслида тарихийлик б-н замонавийлик, эскилик б-н янгилик, инкор б-н ворислик ўртасидаги очиқ ёки яширин жараёнлар ижт-й тар-ётнинг асосини ташкил этади. Зиддиятни инкор этиш, тар-ётни ҳам инкор этишдир. Бу зиддиятни батамом бартараф этиш мумкин эмас, аммо уни тадрижий равишда маън-й тар-ётга йўналтириш мумкин. Собиқ иттифоқ даврида маън-й меросга нисбатан бир томонлама ёндашилди, унга синфий ва партиявий н.назардан баҳо бериб, маън-й мероснинг минглаб дурдоналари ҳақида сўзлаш, ёзиш, тарғиб-ташвиқ қилиш тақиқланди, юзлаб маъ-ят дарғалари миллатчилик, миллий биқиқликда, диндорликда айбланиб, қатағон қилинди. Ислом Каримов фикрича, “Бу тузум ўз халқининг тарихини, унинг руҳи ва одатларини, ўз авлод-аждодини билмайдиган манқуртларга таянар эди”. Эндиликда халқимиз маъ-ятининг асл илдизлари, миллий-этник асосларига ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда тадрижий тар-ёт жараёни давом этмоқда. Инсон маън-й дунёси – ўта нозик соҳа. Ундаги вазиятни осон ва тузатиш қийин. Уни ўнглаш учун йиллар давомида мунтазам сабр-тоқат б-н маън-й-маър-й ишларни амалга ошириш, амалий чора-тадбирлар, ҳаётий ўзгаришларни тадрижий тарзда жорий этиш тақозо қилинади. Миллий маъ-ят миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини қамраб олади ҳамда уларни яхлит тизим тарзида намоён қилади. М.а.т. ўзини шахс, ижт-й гуруҳ, элат, миллатнинг кундалик ҳаёти, яъни турмуш тарзида ҳам ифода этади. Турмуш тарзининг моҳияти, мазмуни ва намоён бўлиш шакллари кишиларнинг моддий ва маън-й ҳаёти, меҳнати, соғлиги, хулқ-атвори б-н белгиланади. Муайян элат ва миллатнинг моддий ва маън-й ҳаёти уларнинг яшаш жойлари б-н боғлиқ ҳолда шаклланади ва даврлар мобайнида янгиланиб, тадрижий равишда ўзгариб боради. Халқимиз қадим-қадимдан ўз ҳаёти ва фаолиятида катталарга ҳурмат, камтарлик, меҳнатсеварлик, меҳмондўстлик, бағрикенглик, софдиллик сингари фазилатлар тарбиясига алоҳида эътибор бериб келган. Бундай фазилатлар миллий урф-о. ва анъаналарда, кундалик ҳаёт тарзи, миллатлараро, динлараро мун-тларда, умуман олганда маъ-ятда акс этади. Халқимиз ҳаётида одоб-ахлоқ меъёрлари асосидаги расм-р.лар, одатлар ва анъаналарнинг ўрни ва роли беқиёсдир. Ўзб. халқи азалдан жамоа бўлиб яшаб, маҳалла, қўшничилик удумига қатъий риоя қилиб келмоқда. Оилада туғилган ҳар бир чақалоққа эзгу ният б-н исм қўйилган, саводини чиқариш, маъ-ятини ўстириш учун устоз-муаллим қўлига топширилган. Фарзандларини юксак маъ-ятли, ҳунарли ва уй-жойли қилиш ота-оналар фаолиятининг энг муҳим вазифасига айланган. Одамлар, хус-н, ёшлар юриш-туриши, улар амал қиладиган тамойиллар ҳамиша жамоа диққат-эътибори, назарида бўлган. Азалдан келаётган мана шу тамойиллар М.а.т.ни белгилайдиган асосий мезонлардир. Зеро, ¬ҳоз. вақтда дунёвий илм-фан ва технологияларни чуқур ўзлаштирилмаса, фақат тарих, олис аждодлар кашфиётлари б-н мақтаниб, уларга маҳлиё бўлиб яшалса ва шу ноёб маън-й меросни асраб-авайлаб, янада бойитиб, унга бугуннинг ҳиссаси қўшилмаса, замон б-н ҳам моддий, ҳам маън-й жиҳатдан ҳамқадам бўлиб юрилмаса, М.а.т.ни таъминлаш қийин. Аждодларимиздан бизга анъанавий, тадрижий ривожланиб келган бой маън-й мерос қолган. Уни асраб-авайлаш келажак авлод олдидаги улкан маън-й бурчимиздир.

МАЪНАВИЯТНИНГ БОШҚАРУВДА НАМОЁН БЎЛИШИ — давлат ҳокимиятининг умуминсоний ва жаҳон миқёсида эътироф этилган демократик қадрият ва маън-й фазилат асосида бошқарилишини ифодаловчи т.. М.б.н.б. мураккаб тузилган жам-тдаги турли манфаатларни ўзида ифода этувчи инсон, шахс, фуқаро, оила, миллат, турли ижт-й гуруҳлар, сиёсий кучлар, жамоат ташкилотлари ва б. ин-тлар фаолиятини ташкил қилишда маъ-ят тамоийлларига амал қилинишини англатади. Бу борадаги фаолиятни самарали амалга ошиши бошқарув ходимлари ва жойлардаги раҳбарларнинг дунёқараши, оғир вақтларда энг мақбул ва энг тўғри йўналишни тез англаб олиш қобилияти б-н боғлиқ. Дарҳақиқат, жам-т ва инсоният тар-ётида шахснинг роли бениҳоя катта. Раҳбар шахснинг маън-й, ижт-й-сиёсий баркамоллиги, қандай мақсад ва ғоялар б-н яшаётганлиги муҳим аҳамиятга эга. Ш.у. ҳам Шарқ донишмандлари давлат ва жам-т, уни бошқариш ҳақида ёзганларида, нуфузли инсоннинг маън-й етуклигига, поклигига, ҳалоллиги ва тўғрилигига асосий эътиборни қаратиб, адолат, ростлик, меҳр-шафқат, саховат ва қаноат каби сифатларни қайд қилганлар. Амир Темур ҳам ўзи барпо этган буюк давлатни миллий, маън-й ва ахлоқий қадриятларга таяниб идора қилди. Бу эса жам-тни адолат, инсонпарварлик мезонлари асосида бошқаришга, мам-тда осойишталик, тинчлик, тотувлик сақланиб туришига олиб келди. Темурнинг юксак ахлоқий фазилатлари ҳам улкан империяни яратиш, уни ривожлантириш, жаҳондаги энг қудратли давлатлардан бирига айланишига асос бўлган маън-й омилдир. Темур ўз қўли остидаги раҳбарлардан, саркардалардан ҳам ахлоқли, одобли, адолатли бўлишни талаб қилди. У ўзининг «Тузук»ларида раҳбарларнинг ахлоқли, адолатли бўлиши жам-т, давлат ва миллат учун қандай катта аҳамиятга эга эканини кўрсатиб, амалдор-мансабдорларнинг фаолиятида адолат тамоийлига алоҳида эътибор қаратган. Амир Темур фикрича, давлат ишини тўғри ва одилона бошқаришга асос бўладиган маън-й-ахлоқий фазилатлар қуйидагилардан иборат: ақли расо, ҳушёр кишилар б-н бамаслаҳат иш юритиш; ишбилармон, тадбиркор, мард, шижоатли, ҳушёр кишиларни қадрлаш; одамларга раҳм-шафқатли бўлиш; одамларни рози қилиш; ёмонлик қилиб, кейин тавба қилганларни кечириш ва адоват сақламаслик; жасур, шижоатли кишиларни дўст тутиш; ҳеч кимга ғазаб б-н қаттиқ муомала қилмаслик; улуғларни оға қаторида, кичикларни фарзанд қаторида кўриш; халққа зулм қилган кишиларни кечирмай жазолаш; олиму фозиллар ижодига йўл очиш; сармоясиз қолган савдогарларга, деҳқончилик қилишга қурби етмай қолган кишиларга ёрдам бериш; ҳар кимнинг сўзига қулоқ солиш ва ўз ақли б-н хулоса чиқариш; иғвогар ва туҳматчиларнинг сўзларига қулоқ солмаслик; зарур бўлиб қолса, қатъий чоралар кўриш; меҳнатсевар, хайр-эҳсонли кишиларни қўллаб-қувватлаш ва б.. У ҳатто, ўз фарзандларига қолдирган васиятида ҳам халқнинг, давлатнинг, жам-тнинг маън-й-ахлоқий камолотини давлат барқарорлиги ва рив-шининг асосий омилларидан бири деб қараган. Бу эса унинг ўз фарзандларига қарата айтган қуйидаги сўзларида кўринади: «Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни қўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг. Адолат ва озодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин». Темур тарихда қолдирган яхши ном, у таянган ва тарғиб этган маън-й-ахлоқий қоидалар, одоблилик мезонлари биз авлодларга қолдирган буюк меросдир. Донишмандлар тарихда яхши ном қолдиришни иккинчи умр деб бекорга айтмаганлар. Буюк бобомизнинг маън-й-ахлоқий ўгитлари ҳозир ҳам бизга дастуриламал бўлаётгани бежиз эмас. Алишер Навоий ҳам бутун умри давомида раҳбарнинг маън-й тубанлашиши шахс учун ҳам, жам-т учун ҳам ниҳоятда хатарли эканини кўрсатиб ўтган. У мансабдорларнинг маън-й-ахлоқий тубанлашиши қандай ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасвирлаб қуйидаги ҳикматли фикрларни айтган: «Инсон мансаб ва катталикни севиши табиийдир. Бу ишда нафс ихтиёрсиз ва кишининг сезгисини эгаллаш б-н шуғулланишини талаб қилади; мансабнинг хосияти ғафлатни орттирувчи ва подшоҳликнинг маст қилувчи илтифоти хуш олувчи ва шундай кишига халқнинг иши кўп тушади. Бундай кишининг ҳушёр бўлиши жуда оғир. Агар у гоҳо ақл мадади б-н ўзини тута олса-да, бироқ мансаб мастлиги уни ўз ҳолига қўймайди. Ҳақиқатдан, шу мастлик чоғида, фалакнинг интиқом олувчилиги, ғаддорлиги ва фалак Холиқнинг адолатли ҳоким эканлиги қачон унинг хотирига келади? Орттирилган қудрат ва мартабанинг баҳоси йўқ ва умр фойдасиздир. Унинг ёмонликларидан фақат душманларгина кулиб қўя қолмай, расволигидан дўстлари ҳам шармандадир… Хулоса: нафси пок ва ақли соф кимса бу мастликлардан ўзини беҳуш қилмасин ва ўзини ўзбилармонлик ва ўзбошимчаликка солмасин. Зулм кўрган дардманларнинг ҳолига боқсин». Аллома мансабдорларнинг халқ б-н мун-тига асос бўладиган маън-й-ахлоқий омиллар, одоб қоидалари устида тўхтаб, яна қуйидаги фикрларни айтган: «Кучсизлар ва бўйсунувчиларга шафқат ва меҳрибонлик кўрсатсинлар. Ёмон ҳолга тушган ва тубан кимсаларнинг ишларини марҳамат ва юмшоқ сўзлар б-н тўғирласинлар. Қаттиқ сўзлар б-н дарвешларнинг дилларини ранжитмасинлар. Дили яраларнинг жароҳатига мулойим сўзлар б-н малҳам бўлсинлар. Нафс ва шайтон фирибидан хотиржам ўтирмасинлар. Ўлим фариштаси қасдини ўзларидан узоқ кўрмасинлар, ҳар бир ишда ихлос ва ростликни касб этсинлар. Давлати, халқ ва сипоҳ ишларини тузатиш борасидаги тўғри сўздан қўрқмасинлар ва айтаверсинлар. Худо сақласин, ғурурлик майи б-н маст ва беҳуш қилмасинлар. Дунё ишлари учун бир-бирига хусумат қилмасинлар. Бошга бирор машаққат иш тушса, сабр ва чидам паноҳига сиғинсинлар. Ёшларга шафқат, тенгқурларга муваффақият ва мадора, катталарга иззат ва ҳурмат кўрсатиш йўлларига риоя қилсинлар». Буюк бобокалонларимизнинг юқорида келтирилган фикрларида мансабдор инсон фаолиятига асос бўладиган мукаммал маън-й-ахлоқий қадриятлар тизими баён этилгандир. Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, ҳоз. мустақиллик даврида бошқарув тизимида ишлаётганлардан жуда катта масъулият ва фидоийлик ҳамда юксак маън-йлик талаб этилади. Ҳокимият тизимидаги ҳар бир раҳбар шахс бутун ҳаёт завқини машаққатга алмаштирган, ўз ҳаёти ва жонини мам-т ва халқ ҳаёти йўлига тиккан ватанпарвар, халқпарвар, ҳалол, пок, тўғри, адолатли, яъни ҳар томонлама юксак маъ-ятли, баркамол инсон бўлиши керак. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, лавозим кишига кибру ҳаво, бойлик тўплаш ва кайфу сафо учун берилмайди. Аксинча, у юксак масъулиятни, ҳаётнинг бутун роҳат-фароғатидан кечишини, керак бўлса, ўзидан кечишни талаб қилади. Бундай қараш ҳар биримиз учун, шу жумладан, айниқса ҳокимият тизимида ишлаётганлар учун одатга айланиши, ҳаётимизга сингиб кетиши керак. Раҳбар ходимлар ўз ҳаёт фаолиятларида давлатчилик, эл-улусни бошқаришда адолат, ватан, халқ манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиш тамойилларига амал қилишлари юксак маън-йлик мезонларига мос тушади. Агар раҳбар ходим айшу-ишратга берилиб, ўзининг талабчанлик, ташкилотчилик ва раҳбарлик бурчини унутиб қўйса, ўша жойда қонунга риоя қилиш, тартиб-интизом масалалари қолипдан чиқиб кетиши табиий ҳол. Раҳбар ўз фаолиятида маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, қариндош-уруғчилик кабиларга йўл қўйса, бу тар-ётимиз ва тинч-фаровон ҳаётимизга хавф соладиган таҳдидга айланади. Раҳбар ходимларнинг маън-й қиёфасидаги бундай салбий иллатлар жам-тимиз, мустақиллигимиз учун катта хавф эканлиги тўғрисида Президент Ислом Каримов алоҳида огоҳлантиргани каби, бошқарув тизимида ишлаётган раҳбар ходимлар амалдан мағрурланиб, боши айланиб, ўз фаолиятида маҳаллийчилик, ошна-оғайничилик, уруғ-аймоқчилик иллатига йўл қўйса, бундай раҳбар худбинлик касалига дучор бўлиб, оёғи ердан узилади. Эл-улус назаридан қолади. Чунки раҳбарлар келиб кетади, эл, халқ қолади. Лекин ана шу раҳбар халқ кўнглидан ўзига жой топа оладими? Эсда қоладиган бирор ҳайрли иш қила олдими? Кимдан боғ қолдию, яхши ном, яхши хотира қолаяптию, кимдан ёмон ном, доғ, иснод қоляпти, буни одамларнинг ўзлари ажратиб олади. Давлат асосий ва бош ислоҳотчи бўлган ҳоз. даврда бошқарув тизими учун маън-й баркамол шахсларни тайёрлаш тар-ётимизнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бу вазифани бажариш маъ-ят ва маърифат соҳаси ходимлари ва мутахассислари, барчамизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди.

МАЪНАВИЯТНИНГ ИНДИВИДУАЛ ШАКЛЛАРИ – ҳар бир инсоннинг қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, эркинлиги, бурчи, масъулияти, ижт-й, иқт-й ва сиёсий жараёнлардаги ўрнини, унинг жам-т, атроф-муҳит ва б. кишиларга таъсири, ҳаётдаги мавқеи, ахлоқий қиёфаси, қизиқишлари, талаб ва эҳтиёжлари б-н боғлиқ маъ-ят шаклларининг шахсий (алоҳида, якка) даражада намоён бўлиш хусусияларини ифодалайдиган т.. Муайян кишининг М.и.ш қатор кўринишларда ва хилма-хил тарзда намоён бўлади. Бу аввало, унинг табиатга, ташқи оламда рўй бераётган жараёнларга нисбатан мун-ти, ушбу жараёнлардаги ўрни ва фаолиятида, турли ирқ, миллат, ижт-й қатламларга мансуб бўлган, ранг-баранг мақсадлар ва маъ-ятга интиладиган кишиларга мун-тида яққол намоён бўлади. М.и.ш. ҳар бир шахснинг ўз-ўзига, оила, турмуш, жамоа ва жам-тдаги ўрнига нисбатан мун-тида, жам-тда моддий ва маън-й бойликларни яратиш жараёнига қўшаётган ҳиссасида ҳам кўзга ташланади. Шу б-н бирга шахснинг сиёсий ўзгаришлар, жам-тни демократиялаштиришда қатнашиши, қандай эзгу мақсадларни кўзлаётганлиги б-н боғлиқ фаолияти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳоз. даврдаги универсал технологиялар, ишлаб чиқариш ва бошқариш воситаларининг замонавий талабларига ҳозиржавоблиги, бу борадаги шахс малакаси, қобилияти ва кўникмаларини такомиллаштиришга интилиши ҳам М.и.ш.нинг асосий кўрсаткичларидир. Инсонга хос табиий баркамоллик, жисмонан соғломлик ва иқт-й таъминланганлик борасидаги талаб ва эҳтиёжларни ахлоқий камолоти ва амалий фаолияти б-н уйғунлаштира олиши, нафосати, билими, қобилияти, истеъдоди, иқтидори ва улардан қандай мақсадларда фойдаланаётганлиги ҳам М.и.ш.нинг даражасини белгилайди. Ўзининг шахсий, миллий, диний, ирқий, синфий ва б. соҳалардаги манфаат-мақсадларини, интилиш ва фаолиятини умуминсонийлик талабларига мослаштира олганлиги, маҳдудлик, манқуртлик, маҳаллийчилик, миллатчилик, хурофот ва б. бидъатларнинг моҳиятини тўғри англаб олганлиги, уларга нисбатан мун-ти ва б. М.и.ш. сифатида хилма-хил тарзда намоён бўлади. Ана шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда муайян инсон қадрини баҳолаш ва шу асосда аниқ шахслар маъ-ятининг шаклланганлик даражасини аниқлаш имконига эга бўлиш мумкин. Маълумки, одам – бир кичик оламдир. Инсоннинг ана шу бетакрор дунёси маъ-ятнинг шахсий даражада намоён бўлиш хус-ятлари б-н узвий боғланган. М.и.ш. тизимида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: а) ҳар бир инсоннинг табиий-тарихий қадриятлари; б) ахлоқий қиёфаси, нафосати ва гўзаллиги; в) меҳнат ва иқт-й мад-ти; г) индивидуал камолоти ва ижт-й мавқеи; д) қобилияти ва истеъдоди; е) дини, эътиқоди, ҳис-туйғулари. Инсон маъ-ятининг табиий-тарихий жиҳати унинг биологик жонзот, тирик вужуд сифатидаги яшаши, сиҳат-саломатлиги, ҳаёт кечириш даврлари, болалик, ўсмирлик, йигит ва қизлик, эркак ва аёл, қарилик онлари б-н боғлиқ намоён бўлади. Бундай табиийлик ҳар бир тирик вужуд каби одам зотининг ҳар қандай авлоди, қавми, миллат ва элатига тегишлидир. Шу маънода табиий-тарихий асосга эга бўлмаган шахс маъ-ятини учратиш қийин, ҳар бир киши, эл, халқ, миллат ва қавм учун бундай асоснинг мавжудлиги ижт-й заруриятдир. Инсоннинг ахлоқий қиёфаси, нафосати ва гўзаллиги б-н боғлиқ маъ-ят шакллари ўзаро уйғунликда намоён бўлади, улар умуминсонийликнинг шахс қиёфаси б-н боғлиқ индивидуал даражасини ифодалайди. Ахлоқий қиёфа, нафосат ва гўзаллик б-н боғлиқ шахсий маъ-ятнинг ҳар бир шакли, кишиларнинг жам-тдаги бирор типини ажратиб кўрсатиш учун асос бўлиши мумкин. Бу шакллар эса ниҳоятда хилма-хил бўлиб, улар қуйидагиларда кўринади: шахс умри ва ҳаётининг маъноси, яъни яшашдан мақсад, хотира, мерос, ворислик, орзу-умид, бахт-саодат ва б.; шахснинг атроф-муҳит, ватан, давр, оила ва турмуши, севги-муҳаббати, ота-она ва фарзандлари, турмуш гўзаллиги ва б. б-н боғлиқ маъ-ят шакллари; шахснинг эркинлиги, озодлик, тенглик, эътиқод, ахборот олиш, мулкка эгалик қилиш, яшаш, дахлсизлиги б-н боғлиқ маъ-ят; шахсий масъулият, яъни ижт-й заруриятни англаши, унга амал қилиши, тартиб-интизоми, ор-номуси, бурчи, виждони, қадр-қиммати ва б.; шахснинг нафосати, маън-й гўзаллиги, эстетик туйғуси, диди, мад-ти, ўзига, ўзгаларга, табиат ва ташқи муҳитга нисбатан нафосатли мун-тига алоқадор маъ-ят шакллари. Маъ-ятнинг шахсий даражада намоён бўлиши нисбий хус-ятга эга бўлса-да, аммо у алоҳида кишилар, уларнинг ҳаёти, фаолияти, жам-тдаги мавқеи ва ўрни учун ниҳоятда катта аҳамият касб этади.

МАЪНАВИЯТНИНГ МИЛЛИЙ АСОСЛАРИ – муайян миллат, элатнинг ўзига хос хус-ятлари, анъана ва урф-о.лари, қадриятлари, дунёқараши, тафаккур тарзини шакллантирадиган маън-й асосларини ифодаловчи т.. М.м.а. миллатнинг тарихи, тар-ёти ва бугунги рив-ш даражасининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Ўз-н халқи ўз маъ-ятининг миллий-этник асосларини, тарихий ва мад-й қадриятлари ва ўзига хос ижобий анъаналарини минг йиллар мобайнида асраб-авайлаб, бойитиб келмоқда. Кўп минг йиллик тарихимиз шундан далолат берадики, энг мураккаб даврларда ҳам халқимизнинг мураккаб синовлардан ўтиши, ҳаётнинг турли тўфон ва бўронларига мардона дош бериб, қадди-қоматини тик тутиб яшашига катта мадад бахш этадиган куч – юксак маъ-ят ва адолатга интилиш туйғуси бўлган. Бамисоли қушнинг парвози учун қўш қанот қанчалик зарур бўлса, халқимизнинг маън-й тар-ёти учун мана икки буюк тамойил ҳамиша мадад ва суянч бўлиб келмоқда. Халқимиз ҳаёт йўлини, меросини ўрганар эканмиз, ана шу икки ҳақиқат бу жараённинг бош мезони бўлиб келганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Адолат туйғуси, ўз даврининг ҳуқуқий мезонлари асосида яшаш, ўзганинг мол-мулкига кўз олайтирмаслик, ҳаромдан ҳазар қилиш, инсоф ва диёнат, меҳр-оқибат каби халқимизга хос бўлган эзгу т.лар бугунги кунда ҳам маън-й ҳаёт асосларини ташкил этади. Турли этнос вакилларига ҳурмат, улар б-н баҳамжиҳат яшаш, динлараро бағрикенглик, дунёвий билимларга интилиш, ўзга халқлар илғор тажрибалари ва мад-тини ўрганиш каби хус-ятлар ҳам халқимизда азалдан мужассам. Шу б-н бирга, миллий характерга хос бўлган мурувват, андиша, ор-номус, шарму ҳаё, ибо-иффат каби фазилатлар, халқимизни кўп жиҳатдан ажратиб турадиган меҳмондўстлик, бағрикенглик, оқкўнгиллик хус-ятлари ўзб.она М.м.а.ни ташкил этади. Қадимдан Ўз-н ҳудудида а.лар давомида турли мад-т ва цивилизациялар ёнма-ён яшаб келган, бу эса тинчликсеварлик, саховат, меҳр-оқибатлилик фазилатлари б-н ажралиб турадиган ўзига хос менталитетнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этган. Бу нафақат ноёб ўзига хослик, балки аҳамияти ва моҳияти жиҳатидан бебаҳо бўлган ғоят катта бойликдир. Бир томондан халқнинг ўзига хослиги ва бетакрорлигини сақлаш учун, бошқа тарафдан – тарихан шаклланган қадимий миллий мад-тлар, санъат ва халқ ижодиёти, минг йиллар мобайнида таркиб топган миллий анъана ва урф-о.ларнинг ўзаро яқинлашуви ҳамда бир-бирини бойитишида Ўз-нда яшаётган турли миллат, элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳурмат муҳитини қарор топтириш учун очилаётган имкониятлар юксак аҳамиятга эга. Инсонлар ўртасидаги ана шу ўзаро ҳурмат муҳити, улар қайси тилда сўзлашишидан қатъи назар, Ўз-н деб аталган ягона Ватанда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик ва осойишталикнинг энг муҳим асоси ва гарови бўлиб хизмат қилмоқда. Ўз-н тарихининг турли саҳифалари кўздан кечирилганда, ўзб. халқи маъ-яти б-н боғлиқ шундай маълумотларга дуч келиш мумкинки, улар ҳалоллик, ҳаромдан ҳазар, таъмагирликдан нафратланиш, камтарлик сингари туйғулар этносга хос энг олижаноб фазилатлар эканидан далолат беради. “Бировнинг ҳақи”, “Қиёмат қарз”, “Пешона тери”, деган т.лар бунинг яққол ифодасидир. Мас., “Бобурнома”да темурий ҳукмдор Умаршайх Мирзонинг нақадар адолатли ва ҳалол инсон бўлганлигини кўрсатувчи бир маълумот келтирилган. Бир йили Хитойдан Фарғонага келаётган минг кишилик карвон Ўш тоғларида қор кўчкиси остида қолиб ҳалок бўлган. Умаршайх Мирзо дарҳол одамларини юбориб, карвоннинг юкларини назорат остига олдирган. Эгалари ҳалок бўлган шу молларни икки йилдан зиёд эҳтиётлаб, сақлатган. Хуросон ва Самарқандга махсус одам юбориб, карвон эгаларининг меросхўрларини дараклатиб топтирган ва уларни ўз мам-тига чақиртириб, молларини тўлалигича қўлларига топширган. Бундай мисолларни ўтмишдаги оддий одамлар ҳаётидан ҳам керагича келтириш мумкин. Ҳоз. даврда ҳам ҳаётимизда шундай эзгу т.лар барқарор ва устувор. Бундай мисоллар М.м.а. мустаҳкам эканлигидан далолат беради. Ҳар қандай этнос маъ-ятини унинг тарихи, ўзига хос урф-о. ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Бу борада маън-й мерос, мад-й бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Ўз-н заминида милоддан аввалги ва ундан кейин барпо этилган сув иншоотлари, ҳанузгача ўз қиёфасини сақлаб келаётган осору атиқалар қадим-қадимдан бу ҳудудда зироатчилик ва ҳунармандчилик мад-ти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак даражада ривожланганлигидан гувоҳлик беради. Ўз-н ҳудудидаги тўрт мингдан зиёд моддий-маън-й обида умумжаҳон меросининг ноёб намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилганлиги маъ-ятнинг миллий-этник асослари мустаҳкам эканлигини тасдиқлайди. Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси б-н яратилган энг қад. тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналар хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фал., тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончилик ва б. соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар Ўз-н халқининг буюк маън-й бойлигидир. Шундай манбалардан бири бўлиб халқимизнинг милоддан олдинги даврдаги ҳаёти, дунёқараши, олам ва одам тўғрисидаги тасаввур, урф-о. ва маън-й қадриятлари, ғоялари, диний қарашлари ҳақида маълумот берувчи “Авесто” ҳисобланади. Президентимиз таъкидлагани каби: “Ушбу нодир китоб айни замонда бу қадим ўлкада, бугун биз яшаб турган тупроқда буюк давлат, буюк маданият, буюк маънавият бўлганидан гувоҳлик берувчи бебаҳо тарихий ҳужжат бўлиб, минг йиллар, асрлар давомида авлод-аждодларимиз учун маънавий-руҳий таянч, чексиз куч-қувват манбаи бўлиб келган”. “Авесто” бўйича олам нур ва зулмат, ҳаёт ва ўлим, тана ва жон, яхшилик ва ёмонлик, эркинлик ва тобелик сингари ҳодисаларнинг азалий ва абадий курашидан иборат. Бу таълимотда эзгулик учун қадам қўйган одам уч асосий тамойил, яъни ниятнинг эзгулиги, сўз ва шартларнинг бутунлиги, амалларнинг инсонийлигига асослансагина мақсадга етиши таъкидланган. Булар инсон ва жам-т ҳаётида ўта муҳим қадриятлар ҳисобланган. М.м.а. инсонни ерга ва унинг бойликларига бўлган мун-тини ҳам ўз ичига олади. Одамларни дарёларнинг мусаффолиги ва тупроқ унумдорлиги ҳақида ғамхўрлик қилишга даъват этган зардуштийлик айнан бизнинг заминимизда вужудга келганлиги тасодифий эмас. Бошқа таълимотлар – буддавийлик ва монийлик ҳам табиатни асраб-авайлаш идеал жам-тга олиб борадиган энг муҳим йўллардан бири эканлигини тарғиб қилган. М.м.а. шаклланишига ижт-й-иқт-й, географик-ҳудудий, иқлимий омиллар ҳам таъсир кўрсатган. Мам-тимизнинг асосан текислик ва чўллардан иборат кескин континентал иқлимли географик ҳудудда жойлашганлиги, қаҳратон қишнинг жазирама иссиқ ёз б-н алмашиниши, баҳор б-н кузининг шиддат б-н келиши ва кетиши ўзб. халқи феъл-атворида аниқлик ва ҳалимлик, қайноқ меҳр, меҳмондўстлик ва андишага ўхшайди. М.м.а.нинг ўзига хос жиҳатларидан бири жам-т ҳаётининг, одамлар турмуш тарзининг кўпроқ анъана, урф-о.лар орқали бошқарилишидир. Қадимдан, Шарқда, жумладан халқимиз турмуш тарзида кўпгина анъаналар қонунлар даражасига кўтарилган. Барча маросимларда маҳалла аҳли иштирок этган. Минг йиллар мобайнида маҳаллалар чинакам миллий қадриятлар маскани, маъ-ят мактаби вазифасини адо этиб келмоқда. Ўзаро аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик б-н бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш сингари анъаналар маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган. Шу б-н бирга, ҳаётда шундай одат ва эскидан қолган баъзи удумлар борки, уларни маъ-ятнинг миллий-этник асослари, халқимизга хос азалий қадриятлар қаторига киритиб бўлмайди. М.м.а.ни сохталаштиришга олиб келаётган, урф-о.лар ниқоби остида тўй-ҳашам ва маърака-маросимларни катта дабдаба, базми жамшидларга айлантириш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунинг негизида баъзи бир кимсаларга мансуб бўлган шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, ўзини кўз-кўз қилиш, нопок йўллар б-н топган пули ва бойлигини сиғдира олмаслик каби иллатлар ва эски асоратлар мавжуд. Халқимиз учун жамоа, маҳалла-кўй б-н бирга ҳамоҳанг бўлиб яшаш, улар қаторидан чиқмаслик деган т. ниҳоятда қадрли. Сохта урф-о.лар одамлар елкасига машаққатли бир юк, аниқроғи, оғир мажбурият бўлиб тушади. Шу боисдан ҳам ҳоз. даврда улардан воз кечиш зарурияти туғилмоқда. Бундан ташқари ҳоз. мураккаб дунёда Ўз-нни ўз таъсир доирасига тортишга уринувчи кучлар амалда бизни қадимий илдизларимиздан узиб ташлашга йўналтирилган маън-й тажовузларни кучайтирмоқдалар. Бундай кучлар бизнинг маҳаллий шароитимиз, анъана ва қадриятларимиз, минг йиллик тарихимизни, маъ-ятимизнинг миллий-этник асосларини билмасдан туриб, ўз фикрини ўтказишга ҳаракат қиладилар. Бундай интилишлар негизида, албатта кимларнингдир манфаати туради. Жаҳон тарихи шундан далолат берадики, ўз миллий анъаналари, қадриятлари, томирлари ва асосларидан узилмаган, ўз қадр-қиммати ва ғурурини сақлай оладиган давлат ва миллат ўз мурод-мақсадига етади. Шу сабабдан ҳам истиқлол йилларида маън-й тикланишнинг ижобий, бунёдкорлик моҳиятини кучайтиришга қаратилган режа ва дастурлар ишлаб чиқилди. Ушбу дастурлар қайта тикланаётган маън-й меросга холис ёндашишга, энг муҳим, умуминсоний қадриятларни бойитадиган ҳамда жам-тни янгилаш талабларига жавоб берадиган, маън-й жиҳатдан ижобий аҳамиятга эга урф-о., маросим, анъаналарни танлаб олиш заруриятига асосланган.

МАЪНАВИЯТНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ — халқимизнинг маън-й тар-ёти, миллий тафаккур пойдевори, халқимиз маъ-ятининг шаклланиши ва такомиллашуви жараёнини ифодаловчи т.. Мазкур мавзунинг мазмун-моҳияти Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маъ-ят – енгилмас куч” асарида қуйидагича асослаб берилган: “Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.” Халқимиз маъ-ятининг тарихий таҳлили заминимизда яратилган қад. тош битиклар, ривоятлар, афсоналар, ҳикоятлар ва достонларга, яъни халқ оғзаки ижодига бориб тақалади. Уларда кўпроқ умумбашарий ва умуминсоний маъ-ят тамойилларига эътибор берилган, ушбу тамойилларнинг моҳияти ва мазмуни талқин қилинган. Спитамен, Алпомиш, Гўрўғли, Тўмарис ва Широқ тўғрисидаги ривоят ва достонларда ватанпарварлик, мардлик, дўстлик, садоқат, вафо, халқ ва юрт озодлиги учун фидоийлик руҳи бадиий тасвирланган. Қад. кишилар табиат, жам-т, ҳаёт ва умр мазмуни тўғрисида афсона, ҳикоят ёки достонлар сўйлаганларида одам зотининг қадри, инсон фаолиятининг маъноси, мазмуни, мақсади ҳамда эзгулик, яхшилик, ботирлик, оқиллик, ҳокисорлик, вафодорлик, ватанпарварлик каби маън-й т.ларга изоҳ берганлар, ҳатто уларнинг баъзиларини илоҳийлаштирганлар. М.т.и. мавзуси диний дунёқарашлар ва уларнинг энг қад. шаклларида ҳам ўз аксини топган, ҳар бир дин ўзига хос маъ-ят тизимини яратган. Ана шу динларининг асосий китобларида муайян маън-й тизимлар ўз ифодасини топган. М.т.и. такомиллашиб боргани сари, улардаги маън-й т.лар тизими ҳам янги қирраларини намоён қилиб бораверган. Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби тарихий ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам Хоразм воҳаси ҳудудида яратилган, «Авесто» деб аталган бебаҳо маънавий обида алоҳида ўрин тутади (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 31-б.) . Аждодларимизнинг қад. китоби «Авесто» халқимизнинг ўша даврдаги маъ-яти, мад-ти, урф-о.лари ва қадриятлари ёритиб берилган асардир. «Авесто» зардуштийликнинг асосий китоби бўлганидан, унда бу диннинг маън-й т.лар тизими ҳам ўз ифодасини топган. Асарда эзгулик, яхшилик, маън-й баркамоллик, ҳурфикрлик, инсонпарварлик каби хислатлар Аҳурамазда қиёфаси орқали кўрсатилган. «Авесто»нинг туб маъно-моҳиятини белгилаб берадиган «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» деган тамойилни оладиган бўлсак, унда ҳозирги замон учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш мумкин. Ана шундай фикрлар, яъни, эзгу ният, сўз ва иш бирлигини жамият ҳаётининг устувор ғояси сифатида талқин этиш бизнинг бугунги маънавий идеалларимиз билан нақадар узвий боғлиқ, нечоғлиқ мустаҳкам ҳаётий асосга эга экани айниқса эътиборлидир (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 32-б.). Китоб муаллифларидан бири Заратуштра (Зардушт) фикрича, одамлар яхшилик, ёруғлик кучларига эргашиши, яхшиликни ёмонликдан, адолатни ҳақсизликдан фарқлаб олиши, ҳаёти давомида Аҳурамазда томонида бўлиши лозим. Инсоннинг бу жараёндаги қадри эса яхшиликнинг ғалабаси учун курашда бефарқ турмаслигида, яшаш тарзида, маън-й қиёфасида, ижт-й фаолиятида ўз ифодасини топади. «Авесто»да юртимиз заминида яшаган халқларнинг исломгача бўлган даврдаги табиий-илмий қарашлари, айниқса, ахлоқи ва маъ-ятининг рив-ши тарихига оид ғоят муҳим манбалар бор.
“Маълумки, бу дунёда ҳар қайси миллатнинг ўз афсонавий қаҳрамонлари, ўзи севиб ардоқлайдиган атоқли инсонлари бўлади. Халқимиз азалдан ўз вужуди, ўз томирида мавжуд маънавий қудратга муносиб бўлмоққа интилиб, ўз ўғлонларини мардлик ва ҳалоллик, жасурлик руҳида, эл-юрт учун жонини ҳам аямайдиган асл инсонлар этиб тарбиялаб келган. Шу маънода, халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси бўлмиш «Алпомиш» достони миллатимизнинг ўзлигини намоён этадиган, авлодлардан-авлодларга ўтиб келаётган қаҳрамонлик қўшиғидир. Агарки халқимизнинг қадимий ва шонли тарихи туганмас бир достон бўлса, «Алпомиш» ана шу достоннинг шоҳбайти, десак, тўғри бўлади. Бу мумтоз асарда тарих тўфонларидан, ҳаёт-мамот синовларидан омон чиқиб, ўзлигини доимо сақлаган эл-юртимизнинг бағрикенглик, матонат, олижаноблик, вафо ва садоқат каби эзгу фазилатлари ўз ифодасини топган. Шу боис «Алпомиш» достони бизга ватанпарварлик фазилатларидан сабоқ беради. Одил ва ҳақгўй бўлишга, ўз юртимизни, оиламиз қўрғонини қўриқлашга, дўсту ёримизни, ор-номусимизни, ота-боболаримизнинг муқаддас мозорларини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилишга ўргатади. Бир сўз билан айтганда, халқимизнинг енгилмас баҳодири — Алпомиш тимсолида биз Ватанимизни ёмон кўзлардан, бало-қазолардан асрашга қодир, керак бўлса, бу йўлда жонини ҳам фидо қилишга тайёр бўлган азамат ўғлонларимиз — бугунги алпомишларнинг маънавий қиёфасини кўрамиз (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 33-34-б.). Кўҳна тарихимизни шу маънода кўз ўнгимиздан ўтказиб, таҳлил қиладиган бўлсак, муҳим ва ибратли бир фикрни такроран айтишга тўғри келади. Яъни, ота-боболаримиз руҳий оламининг томир-илдизлари айнан юқорида зикр этилган маънавий заминда, тарихда ҳам, бугун ҳам барчанинг ҳавасини тортиб келаётган олижаноб фазилатлар асосида шаклланган (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 35-б.).
Маъ-ят мавзуси «Моний даври» (милоднинг III-IV а.и, асосчиси Моний 216-276 йилларда яшаган) фал-й-илоҳий таълимотида ҳам яққол ифодаланган. Моний фикрича, икки дунё – «зулмат ва зиё дунёси» мавжуд, биринчисида адолатсизлик, зулм, зўравонлик ҳукм суради, иккинчиси абадий, емирилмайдиган, доимий қадриятлар дунёсидир. Моний таълимотида қад. замоннинг маъ-ят тизими мифология, фал., космогония, астрономия ва б. ижт-й-табиий билим соҳалари б-н боғлиқликда баён қилинган. Гарчи баҳсли бўлсада М.т.и. VI а.да яшаган Маздак (51 йилда қатл қилинган) таълимотида ҳам кўзга ташланиб туради. М.О.да маъ-ят тўғрисидаги қарашлар ривожида VIII-XII а.лар катта аҳамиятга эга. Бу даврда ижт-й-сиёсий ҳаётда муайян тинчлик ҳукм сураётган, ислом дини кўпгина шарқ халқларининг умумий динига айланган эди. Алоҳида эътироф этиш керакки, Қуръонда таърифлаб берилган маъ-ят тизими халқларимиз тарихи ва мад-тига ниҳоятда катта таъсир кўрсатган. Айниқса, кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлашда муқаддас динимиз қудратли омил бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Нега деганда, инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, меҳр-шафқат сингари халқимизга мансуб бўлган фазилатлар айнан ана шу заминда илдиз отади ва ривожланади (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 36-б.). Заминимизда яшаб ўтган ҳар бир мутафаккир, олим, аллома ижодида ислом дини таъсири яққол сезилиб туради. Шу б-н бирга, исломнинг юртимизда тарқалиши давридаги истило оқибатида миллий маъ-ятимизнинг кўп қадриятлари мусулмон маъ-ятига ўрин бўшатгани тўғрисида Абу Райҳон Беруний «Қадимги ҳалқлардан қолган ёдгорликлар» асарида ёзиб қолдирган.
Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзодни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ. Ва халқимизнинг маънавиятини шакллантиришга, ҳар қайси инсоннинг Оллоҳ марҳамат қилган бу ҳаётда тўғри йўл танлаши, умрнинг мазмунини англаши, авваламбор, руҳий покланиш, яхшилик ва эзгуликка интилиб яшашида унинг таъсирини бошқа ҳеч қандай куч билан қиёслаб бўлмайди (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 36-37-б.). Кези келганда яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, халқимиз маъ-яти ислом тарқалган халқлар мад-тининг ривожига ҳам катта таъсир кўрсатганлиги шубҳасиз. Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек каби мутафаккирлар, ал-Бухорий, ат-Термизий, Марғиноний, Замаҳшарий, Насафий, Нажмиддин Кубро, Нақшбанд каби илоҳиёт илмининг забардаст алломаларининг, Лутфий, Навоий, Бобур, Бедил каби зотларнинг бой меросининг жаҳон цивилизациясига таъсири катта бўлган. Уларнинг исломга, уни замона зайллари орасидан ўтиши жараёнига таъсири тўғрисида махсус тадқиқотлар олиб бориш мумкин. Замонавий ислом илоҳиётчиларининг ал-Бухорий асарларини Қуръондан кейинги муқаддас китоблар сифатида тан олаётганликлари, ат-Термизий ва Нақшбанд қабрларига муқаддас қадамжоларга айлангани бежиз эмас. Манбалар етарли бўлишига қарамасдан, юртимиз маъ-ятининг ислом мам-тлари мад-ти тар-ётига таъсири тўғрисида ёзилган асарлар ҳалигача етарли эмас, бу тўғрида тадқиқотлар олиб бориш зарурати мавжуд. Ватандошимиз — Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизийнинг маънавий мероси, жумладан, «Сунани Термизий» асари ҳам мусулмон оламида ана шундай юксак қадрланади. Алломанинг асрлар давомида олиму фузалоларга дастур бўлиб келган инсоф ва адолат, инсонпарварликни тарғиб этувчи ғоялари ҳозирги мураккаб давримизнинг кўплаб ахлоқий-маънавий масалаларини ҳал этишда ҳам муҳим аҳамият касб этиши билан эътиборга моликдир (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 39-б.).
Милоднинг VIII – IX а.ларига келиб ички урушлар нисбатан барҳам топган, ижт-й ҳаётда нисбатан барқарорлик ҳукм сураётган эди. Бу нисбий барқарорлик даврида мад-й рив-ш, илм-фан ҳамда адабиётнинг тар-ёти учун имконият очилди. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, Имом Бухорий вафот этган йили, яъни милодий 870 йили тарихимиздаги яна бир мумтоз сиймо — Имом Мотуридий таваллуд топган экан. Бу воқеа замирида шахсан менга илоҳий бир боғлиқлик, Оллоҳнинг буюк марҳамати бордек, бамисоли Имом Бухорийнинг нурли қаламини Имом Мотуридий олиб, ул зотнинг хайрли ишларини давом эттиришга бел боғлагандек туюлади. Имом Мотуридий бобомизнинг ўрта асрлардаги ғоят хатарли ва таҳликали бир вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, авлодларга ибрат бўладиган маънавий жасорат намунасини кўрсатиб, ислом оламида «Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган юксак шарафга сазовор бўлгани бу нодир шахснинг улкан ақл-заковати ва матонатидан далолат беради (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 39-б.). Ўша даврнинг буюк мутафаккирларидан бири Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий (783-850) халифа ал-Маъмун ташкил қилган «Байтул ҳикма»да катта мавқега эга бўлган. У илгари сурган ғояларда маъ-ятнинг умуминсоний жиҳатлари изоҳланган. Хоразмий олимнинг маъ-ятини таърифлар экан, қуйидагича ёзади: «Ўтмиш даврларда ўтган олимлар фаннинг турли тармоқларида асарлар ёзиш билан ўзларидан кейинги келадиганларни назарда тутардилар. Улардан бири ўзидан аввалгилардан қолган ишларни амалга оширишда бошқалардан ўзиб кетади, уни ўзидан кейин келувчиларга мерос қолдиради, бошқаси ўзидан аввалгиларнинг асарларини шарҳлайди, бу билан қийинчиликларни осонлаштиради… ўзидан аввалгилар ҳақида яхши фикрда бўлади, такаббурлик қилмайди ва ўзи қилган ишидан мағрурланмайди». Бу сўзлар бутун шарқ олимлари учун умумий талаб, камолот мезони, ҳоз. интеллектуал мулк эгалари маън-й қиёфасининг асосий хус-яти сифатида намоён бўлади. Шарқ мад-ти тарихида муҳим ўрин тутган аллома Абу Наср Форобий (873-959) ҳам маъ-ятга катта эътибор берган. Форобийнинг маъ-ят тўғрисидаги фикрларини «Мадина ал-фозила» таълимотида яққол кузатиш мумкин. Қомусий олим сифатида Форобий фозил жам-т тўғрисидаги таълимотида юксак ғоялар, адолатли ижт-й мун-тлар қарор топган даврда вужудга келадиган маън-й-ахлоқий хус-ятларнинг умумий тизимини изоҳлаб берган. Форобий бундай жам-тда диний маъ-ят ҳам муайян аҳамиятга эга бўлишини, аммо унда калом (теология) ва фиқҳ (ҳуқуқшунослик) вакиллари кишиларнинг маън-й-ахлоқий камолоти учун жавоб берадиган соҳаларни бошқаришлари, ижт-й мун-тларнинг асосий соҳалари эса файласуф-ҳукмдорлар томонидан бошқариб борилишини таъкидлайди. Мутафаккир диний қарашлар ғоявий соҳада энг асосий аҳамият касб этган ўша даврда, нафақат Аллоҳ ғоясини, балки инсон, жам-т ва илм-фан маъ-ятини фал-й билимларнинг асосий мавзуларидан бири сифатида қарай олган дастлабки Шарқ файласуфларидан биридир. Маъ-ят мавзусини Абу Райҳон Беруний (973-1048) ҳам четлаб ўтмаган. Унинг фикрича, маъ-ятнинг вужудга келиши ижт-й мун-тлар, кишиларнинг яшаш тарзи, моддий эҳтиёжлари, қизиқишлари, манфаатлари, талаблари ва мақсадлари б-н узвий боғланган. Мас., кишилар ўртасидаги ҳамкорлик одамларнинг бирлашиш эҳтиёжлари кўплиги, ҳимоя қилиш қуроллари камлиги ва душманлардан ўзини ҳимоя қилиш зарурати туфайли вужудга келган. Беруний ҳунар, савдо-сотиқ, мам-тлараро мад-й-илмий алоқаларни кучайтириш, ижт-й ҳаётда илм-фанни ривожлантириш, унинг ролини оширишнинг тарафдори эди. Шу б-н бирга, у босқинчиларнинг юртимиз мад-й ёдгорликларини йўқотиш соҳасидаги сиёсатини қоралайди, мад-й тар-ётда ворисликнинг зарурий эканлигини таъкидлайди. Бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган буюк аллома ва азиз-авлиёларимиз орасида Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг муборак сиймоси алоҳида ажралиб туради. Ота-боболаримиз улуғ авлиё Баҳоуддин Нақшбандга чин дилдан ихлос қўйиб, уни «Баҳоуддини Балогардон» деб таърифлаб келишида теран маъно бор. Унинг «Дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ҳаётбахш ҳикмати динимизнинг олижаноб маъно-моҳиятини ёрқин ифодалаб, худдики шу бугун айтилгандек жаранглайди. «Бу мураккаб дунёнинг азалий ва абадий муаммолари, шу билан бирга, ҳар бир даврнинг долзарб масалаларига ҳар томонлама асосли илмий жавоблар топилган тақдирдагина маънавият олами янги маъно-мазмун билан бойиб бора бошлади. Бошқача айтганда, ҳар бир илмий янгилик, яратилган кашфиёт – бу янгича фикр ва дунёқарашга туртки беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир ўтказади» (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 40-б.). Маъ-ят муаммоси Абу Али Ибн Синонинг (980-1037) ҳам диққат марказида турган. Олим асарларининг катта қисми фал-й муаммоларга бағишлаб ёзилган, афсуски, уларнинг кўпчилиги (мас., «Адолат» номли фал-й энциклопедияси, «Шарқ фалсафаси», «Яхши иш ва гуноҳ» асарлари) бизгача етиб келмаган. Маъ-ят муаммоси Ибн Синонинг «Донишнома», «Соломон ва Ибсол» каби бизгача етиб келган асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Унинг назарида, ўз ибтидосини Аллоҳдан олган борлиқ ва табиат инсонни ўраб турувчи абадий макондир. Шу жиҳатдан унинг қадри беқиёс, инсон эса ҳамма бойликларни табиатдан олади, ундан ўзига даво топади. Ибн Сино инсон, уни ўз-ўзини идора қилиши ҳақидаги фанларнинг аҳамиятини тўғри таъкидлайди. Афсуски, Шарқ фал.сида асосий мавзулардан бири бўлган бу йўналишдаги фанларга собиқ шўро даврида етарли эътибор берилмади, ҳолбуки, бу борада яхлит «Инсоншунослик» фанини ривожлантириш зарурияти аллақачон етилган эди. Ибн Сино маъ-ятнинг аҳамиятига ҳам катта эътибор берган. Унингча, одамнинг қадри бошқалар б-н ҳамкорлиги, яхши ахлоқий фазилатларга эга бўлишга интилиши, донолиги, бошқаларга яхшилик қила олишидадир. Агарки мана шу муқаддас заминимизда таваллуд топиб, вояга етган, ўз ҳаёти ва фаолияти билан нафақат тарихда, айни вақтда башариятнинг бугунги тараққиёт саҳифаларида ҳам ўчмас из қолдирган буюк мутафаккир ва алломаларимиз, азиз-авлиёларимизни таърифлашда давом этадиган бўлсак, ўйлайманки, бу борада узоқ гапириш мумкин.
Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир («Юксак маънавият – енгилмас куч”, 43-б.). М.т.и.нинг юртимизга тегишли фал-й-тарихий таҳлили Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Синолар мероси б-нгина чегараланиб қолмайди. Унинг ал-Бухорий, ат-Термизий, Нажмиддин Кубро, Аҳмад Яссавий, Нақшбандий каби забардаст намояндалари бўлган тасаввуф таълимотига ҳам тўғридан-тўғри алоқаси бор. Шу б-н бирга, жаҳон мад-тига бебаҳо дурдоналар қўшган мусулмон шарқида наъшу намо топган Ҳофиз, Саъдий, Жомий, Навоий каби алломаларнинг бу борадаги қарашлари ҳам ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг бутун жаҳонга машҳур бўлган «Саодатнома», «Гулистон» ва «Бўстон», «Баҳористон», «Хамса» каби маъ-ятимизнинг тамал тошларини қўйган асарларининг ҳар бирига алоҳида тадқиқотларни бағишлаш мумкин. Ўтмишнинг ҳассос намояндалари Мансур Халлож, Боязид Бистомий, Имодиддин Насимий, Бобораҳим Машрабларнинг дунёвий, маън-й-ахлоқий маъ-ятга мун-ти, бу борадаги бутун Шарқ халқлари орасида машҳур бўлган қарашлари тўғрисида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Юқорида номлари тилга олинган асарларга келганда эса дунёда уларга қиёслайдиган, маън-й-ахлоқий маъ-ятнинг умумий тизимлари изоҳланган китоблар бармоқ б-н санарли. Ушбу анъана юртимиз мад-ти тарихида асло тўхтаб қолгани йўқ ва бу борада А. Донишнинг «Ўғилларга насиҳат» (XIX а. охири), А. Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» (XIX а. бошлари) асарларини эслаш кифоя. Ҳолбуки, бу икки асар ҳам шу соҳадаги ўнлаб китоблар жумласига киради. Алломалардан бири Аҳмад Яссавий (1105-1166) диний, маън-й-ахлоқий маъ-ятнинг ўша замонга мос келадиган тизимининг намоён бўлиши ва амал қилиш шартларини ислом дини н.назаридан таърифлаб берган. «Девони ҳикмат» мажмуасида Яссавий маъ-ятнинг асосий шакллари – имон, ҳалоллик, поклик, ҳаё, бардош ва сабр-қаноат, чидам, беозорлик, ҳокисорлик каби хислатларга таъриф берган. Собиқ шўро даврида Яссавий қарашлари танқид қилинар эди. Аслида, Яссавий тариқати Шарқ халқлари орасида кенг тарқалган, мад-й меросимизга жуда катта таъсир кўрсатган. Маъ-ят муаммоси таҳлилида нақшбандия тариқати Баҳоуддин Нақшбанд (1388 йилда вафот этган), Хўжа Аҳрор (1409-1492) ва Ҳусайн Воиз Кошифий каби илоҳиёт илми алломалари илгари сурган ғоя ҳамда қарашларнинг ҳам ўз ўрни бор. Нақшбандия тариқати мусулмон Шарқида кенг ёйилган, Жомий, Навоий ва б. мутафаккирлар ҳам унга чуқур ҳурмат б-н қараганлар. Навоий «Хожа Баҳоуддин Нақшбанд» номли асар ҳам ёзган. Нақшбандийликнинг вужудга келишида Яссавий таълимотининг таъсири сезилиб туради. Аммо нақшбандлик тариқати ўзининг кўпгина жиҳатлари б-н бошқа оқимлардан фарқ қилади. Нақшбандияда Аллоҳ висолига етиш учун дунёдан воз кечиш ёки тарки дунё қилиш эмас, балки «қўл ишда, кўнгил Аллоҳда» бўлмоғи, поклик, ҳаё, камтаринлик комил инсоннинг асосий фазилатлари бўлиши лозимлиги уқтирилади. Ўрта а.лардаги маъ-ят талқинида Амир Темур ва темурийлар даврининг, умумбашарий маъ-ятнинг илмий таҳлилида Улуғбек ва у раҳбарлик қилган олимлар меъроси катта ўрин тутади. Подшоҳлар, ҳукмдор ва сиёсий арбобларнинг маъ-яти, хулқи, ахлоқ-одоб талаблари, давлат ва сиёсат юритиш санъати баён қилинган «Темур тузуклари»да ижт-й-сиёсий масалалар б-н бирга маъ-ят масаласига ҳам катта аҳамият берилган. Ушбу асар Шарқ ва Ғарбда машҳур бўлган, кўп марта чоп этилган. Унда сиёсатдоннинг юриш-туриши, сиёсат бобидаги фаолияти, халқ, қўшин, уламолар, аркони давлат ва б.га мун-ти учун асосий мезон бўладиган маъ-ят тамойиллари ўша замон н.назаридан баён қилинган. Темурнинг тарихимиздаги ўрни ва мам-тни озод қилишдаги хизмати катта. Унинг моҳир давлат арбоби, тажрибали сиёсатдон сифатидаги ўгит ва насиҳатлари кейинги даврнинг сиёсий арбоблари учун ҳам қўлланма бўлиб хизмат қилгани шубҳасиз. Амир Темур бобомизнинг бундай чуқур маъноли ҳикматлари халқимизда қадимдан мавжуд бўлган «Билаги зўр бирни, билими зўр мингни йиқар» деган мақолга ғоят ҳамоҳанг бўлиб, инсонни доимо ақл-идрок, адолат ва юксак маънавият асосида яшашга даъват этиши билан эътиборлидир («Юксак маънавият – енгилмас куч”, 45-б.). Умумбашарий маъ-ят таҳлилида Улуғбек (1394-1449)нинг фикрлари ҳам ўзига хос ўрин тутади. У ўз атрофига Қозизода Румий, Али Қушчи каби мутафаккирларни тўплади, улар б-н бирга умумбашарий маъ-ят, коинот сирлари, унда рўй бераётган жараёнларнинг аҳамиятини ўрганиш борасида ўз замонасидан илгарилаб кетди. Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий фаолияти халқимиз маъ-ятининг пойдеворига қўйилган тамал тошларидан бири бўлиб, юртимизда бундан неча замонлар олдин фундаментал фанларни ривожлантиришга қанчалик катта аҳамият берилганини кўрсатади. «Зижи жадиди Кўрагоний» деб номланган Улуғбек астрономик жадвали ўрта а.ларда лотин тилига таржима қилиниб, Европа олимлари орасида кенг тарқалгани фикримизнинг яққол исботидир («Юксак маънавият – енгилмас куч”, 46-б.). Сирасини айтганда, улар нафақат умумбашарий маъ-ятни тадқиқ этдилар, балки илм-маърифат, ҳақиқат, зиёлилик, фозиллик каби умуминсоний маън-йтамойилларнинг турли хус-ятларини изоҳлаб берганлар. Улуғбек академиясининг фаолияти ўрта а.лар илмий ҳурфикрлилигининг энг яққол намуналаридан биридир, у бошчилик қилган олимлар эса коинот ва юлдузларни инсон учун абадий макон бўлган оламнинг умумбашарий йўлдошлари сифатида тушунганлар ва тадқиқ қилганлар. Юртимиз мад-тида ўчмас из қолдирган буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) ўзининг асарларида маъ-ят масаласига катта эътибор берган. Унинг фикрлари ҳам тасаввуф таълимоти б-н боғлиқ. Ушбу таълимот фақат Навоий эмас, балки Саъдий, Жомий каби бошқа ўрта а. мутафаккирларининг қарашларига ҳам таъсир кўрсатган. Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан яна бири — бу Алишер Навоий бобомиздир. Биз унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб сўз юритамиз («Юксак маънавият – енгилмас куч”, 47-б.). Навоийнинг одил жам-т тўғрисидаги қарашларида умумижт-й маъ-ят тизими, комил инсон таълимотида эса энг етук инсон қиёфасига хос шахсий маъ-ят тизими таърифланган. Бунда икки маъ-ят тизимининг алоқадорлиги яққол кўриниб туради. Мутафаккирнинг ғоялари бугунги мустақиллик шароитида катта аҳамият касб этмоқда. Таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод б-н қарамаса. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир («Юксак маънавият – енгилмас куч”, 47-б.) Афсуски, Алишер Навоий вафотидан беш-олти йил ўтар-ўтмас, мам-тда ҳукмронлик қилган темурийлар давлати таназзулга учради, унинг ўрнига Шайбонийхон давлати тузилди. Аммо орадан кўп ўтмай, Шайбонийхон вафотидан (1510 йилдан) кейин, бу ерда марказлашган давлат парчаланиб кетди. Аввал Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги, сўнгра Қўқон хонлиги вужудга келди. Уч юз йилдан ошиқроқ даврни ўз ичига олган бу жараён хонлик, амирлик, турли сулолалар, уруғлар ўртасидаги урушлар, тинимсиз зиддиятлар орқали кечди. Яхлит цивилизациямизнинг ҳамжиҳатлигини таъминлайдиган умумий маъ-ят тизимидан дарз кетди. Кези келганида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда ана шу даврга келиб исломнинг илоҳиёт илми ҳам бир қадар таназзул даврини бошидан кечирди. Шу б-н бирга, исломга хос маъ-ят системасининг янги замонга мос қирраларини очиб бера оладиган, шон-шуҳрати б-н бутун ислом дунёсига танилган ал-Бухорий, ат-Термизий, Нажмиддин Кубро, Яссавий, Нақшбанд каби илоҳиёт илмининг забардаст, теран фикр эгалари б-н тенглашадиган мутафаккирларни бу давр тарихидан топиш қийин. Бу даврда Юсуф Қорабоғий, Бедил каби мутафаккирлар ижод қилдилар. Ҳассос шоир ва мутафаккир Машраб (1657-1711) ана шу даврда яшади. Кўпгина илғор алломалар қатори Машраб ҳам исломнинг маъ-ят тизимини ва Аллоҳ ғоясини ғоявий устозлари Боязид Бистомий, Мансур Халлож ва Имодиддин Насимийларнинг изидан борганлигидан, у умуминсоний маъ-ятни, унинг ўрни ва аҳамиятини ўзига хос талқин қилади. Бу ўзига хослик ислом пайдо бўлганидан кейин минг йил ўтиши, ҳаётда ўзгаришлар бўлишига қарамасдан, баъзи дин арбобларининг ислом маъ-яти тизимидан эскича, ўз манфаатлари йўлида фойдаланишларига нисбатан танқидий мун-т тарзида намоён бўлади. Машраб кўпчилик ўрганиб қолган маън-й «қолип»ларга сиғмайдиган мураккаб зотдир. Унинг қаландарлигида олам сирларидан хабардор файласуф, исёнкорлигида ислом маъ-ятининг зукко билимдони, содда ҳаёт тарзида халққа доноларча яқинликни кузатиш мумкин. Ўзининг бутун умрини ҳақиқатга етишиш йўлида сарфлаган Машрабнинг бевафо оламда маън-й тубанлик, разолат, маҳдудликда қолган инсонларга – подшодан тортиб қозигача, сохта олиму вафосиз обидгача, ўғридан тортиб нобоп деҳқонгача бўлган нафрат-ғазаби, ҳақ ишқи йўлидаги собит имони, одил ва одампарварлиги, эл-улус умидларининг ифодаси янглиғ тобора мажозийлашиб, афсонавийлашиб борган. XIX а.нинг ўрталарига келиб, амирлик ва хонликларга бўлинганлигига қарамасдан, мустақил яшаган Туркистон Чор Россияси томонидан босиб олинди, юртимиз империянинг мустамлакаси бўлиб қолди. Бу даврга келиб маърифатпарварлик ғояларини Аҳмад Дониш (1827-1900), Сатторхон (1843-1906), Фурқат (1858-1909), Муқимий (1859-1903) ва б. кенг тарғиб қилдилар. Уларнинг асарларида шарқона маъ-ят, илмпарварлик, инсонпарварлик ғоялари куйланди. Бу А.Донишнинг «Ўғилларга насиҳат» асарида яққол кўзга ташланади, унда маън-й мад-т, ахлоқ талаблари ва зиёлиликнинг инсон камолоти учун аҳамияти баён қилинган. Халқимизнинг асл табиатида мавжуд бўлган ана шундай илмий-маънавий салоҳият ва фазилатлар ҳақида гапирар эканмиз, «Оққан дарё оқаверади», деган нақл беихтиёр ёдимизга тушади. Чиндан ҳам, тарихимизнинг қайси даврини олмайлик, юртимизда илму маърифат ва юксак маънавиятга интилиш ҳеч қачон тўхтамаганини, халқимиз даҳосининг ўлмас тимсоли сифатида энг оғир ва мураккаб даврларда ҳам яққол намоён бўлиб келганини кўришимиз мумкин («Юксак маънавият – енгилмас куч”, 49-б.). XIX а.нинг охирлари ва XX а. бошларида юртимизда «қадимлар» ва «жадидлар» оқимлари вужудга келди. Ҳаётда рўй бераётган турли ўзгаришларни ўрганиш, умуммиллий маъ-ятимизни жаҳон тар-ёти талаблари н.назаридан таҳлил қилиш борасида М.Беҳбудий, Сўфизода, Саидрасул Азизий, Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Фитрат каби маърифатпарварлар катта ютуқларга эришдилар. Гап шундаки, тарихимизда бундай беназир сиймоларнинг мавжудлиги — такроран айтишга тўғри келади — ўзига хос бир феномен, яъни ўта ноёб ҳодисадир. Бу эса нафақат бугунги, айни пайтда эртанги авлодларимизнинг ҳам маънавий бойлигига айланиб, халқимизга ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган руҳий куч-қувват ва мадад бериши муқаррар («Юксак маънавият – енгилмас куч”, 50-б.). Маъ-ят б-н боғлиқ муаммолар жадидларнинг диққат марказида турган, улар шарқона маъ-ятнинг таҳлили борасида ҳам қимматли фикрларни баён қилганлар. Бу борада Абдулла Авлоний (1878-1937) алоҳида ўрин тутади. Унинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» китобида ўзига хос маъ-ят тизими таърифлаб берилган. Асарда фатонат, назофат, ғайрат, риёзат, шижоат, қаноат, илм, сабр, интизом, миқёси нафс, виждон, ватанни севмоқ, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок, зако, лафз, иқтисод, виқор, итоат, садоқат, адолат, муҳаббат, авф каби маъ-ят – «яхши хулқлар» деган умумий ном остида таҳлил қилинади. «Ёмон хулқлар»га эса ғазаб, жаҳолат, разолат, адоват, ҳасосат, ғийбат, ҳақорат, ҳасад, зулм каби хус-ятлар мисол бўлади. Агар ушбу асарда тилга олинган маъ-ят номларига диққат қилинса, ўша даврда юртимизда маън-й т.ларнинг кўлами қанчалик кенг бўлганлигини, тилимизнинг нақадар бойлигини кузатиш мумкин. Юқоридаги атамалар орасида биз аллақачон эсимиздан, тилимиздан ва балки дилимиздан ҳам чиқариб юборган т.ларга дуч келамиз. Тарихнинг ғилдираги ғайри айланиб, бизни неча ўнлаб йиллар улкан меросимиздан жудо қилгани, расмий маъ-ят соҳасини шарқона қадриятлар тизими эмас, балки қуруқ шиорлар эгаллаб олганлиги кишини ачинтиради. «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» дарслик сифатида битилган ва унда миллий маъ-ят, маърифат ва таълим-тарбиянинг мазмуни, асосий талаблари ҳам таърифлаб берилган бўлиб, бу китоб халқимиз мад-тига янада каттароқ таъсир кўрсатиши мумкин эди. Афсуски, 30-йилларда бошланган сиёсий жараёнлар Авлонийлар авлодининг бой меросини ўз домига тортди. Китобнинг тақдири ҳам шундай кечди, у таъқиқлаб қўйилди, ҳатто кутубхоналардан ҳам топиш қийин бўлиб қолди. Фақат республикамиз мустақил бўлганидан кейингина уни чоп этиш («Ўқитувчи» нашриёти, 1992 йил) имкони туғилди. Ана шунга ўхшаш фикрни М.Беҳбудий, Сўфизода, Чўлпон, Фитрат ва б.нинг асарлари тўғрисида ҳам айтиш мумкин. Биз Авлонийлар авлодидан кейинги даврни ўрганиш жараёнида бир ҳолатни кузатдик. Расман халқ маъ-ятини шакллантириши лозим бўлган «Этика», «Эстетика», «Педагогика» йўналишида дарсликлар бор, аммо уларда собиқ коммунистик партия мафкураси, ҳаётга синфий қараш ҳукмронлик қилган. Сирасини айтганда, бу дарсликлар халқимиз орасида кенг тарқалмаган, олий ва ўрта махсус билим юртлари доирасидан четга чиқмаган. Гарчанд А.Қодирий, У.Носир, Ойбек, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор, Ҳ.Олимжон, Миртемирларнинг асарларидан шарқона маъ-ят мавзуси бутунлай чиқиб кетмаган бўлса-да, аммо ҳукмрон мафкура ўз таъсирини қолдирган. Ўша даврда ўтмиш алломаларининг умуминсоний маъ-ятни шарқона таърифлаш ҳамда тавсифлаш борасидаги ишлари, «навоийхонлик», «бедилхонлик», «машрабхонлик» ва б. бу борада ўз ворислигини бир муддатга йўқотиш даражасига етган. Фақат истиқлол йилларига келиб ушбу соҳада туб ижобий ўзгаришлар бўлганлиги яққол кўзга ташланади.

МАЬНАВИЯТНИНГ ТАРИХИЙЛИГИ ВА ЗАМОНАВИЙЛИГИ – 1) маъ-ятнинг шаклланиши, тарихий тар-ёт жараёнида тадрижий тарзда такомиллашуви, инсоният ҳаёти ва ижт-й мун-тларида қарор топа бориши ва намоён бўлишини; 2) маьнавиятнинг ҳар бир давр ва шароитда ижт-й турмуш талаб ва эҳтиёжларини ўзида ифода этган ғоявий куч сифатида янгиланиб, ижт-й тар-ётнинг кундалик талабларига мослашган ҳолда намоён бўлишини ифодаловчи т.. Кишилик жам-ти тарихида маьнавиятнинг замонавийлашуви “modern” дейилади. Жам-т ижт-й тар-ётида юз берувчи узлуксиз ўзгаришлар М.т.з.нинг асосий манбаи ва гаровидир. Шу маьнода, маь-ят инсоннинг ўзлигини англаши б-н бошланган ва доимо содир бўладиган маън-й комиллик сари интилишидир. Бу ҳол ҳар бир тарихий даврда халқ ва миллатнинг ўзига хос маь-ятининг шаклланишига олиб келади. Маъ-ятнинг тадрижий тар-ётини мутахассислар томонидан даврлаштиришнинг қуйидаги умумий тамойили қабул қилинган: 1. Қад. маьнавий тар-ёт. 2. Ўрта а.лар даври маь-яти. 3. Янги давр маь-яти. 4. Бугунги истиқлол давридаги маън-й жараёнлар ва ўзгаришлар бу соҳадаги замонавийликни ифодалайди. Маъ-ятнинг такомил босқичлари шартли бўлса-да, улар орасида ўзаро алоқадорлик ва ворисийлик мавжудки, ҳар бир даврда маь-ят кишилик жам-ти тар-ётини таьминлашга хизмат қилган ва авлоддан авлодга энг илғор ғоя ва одат, маросимларни мерос қолдирган “Авесто” ва зардуштийлик даври қад. Одамлар маъ-ятида анимизм, фетишизм, тотемизм, магия каби қабилавий динларга хос жиҳатларни ўзида мужассам этади. Ўша замон қадриятлари халқ оғзаки ижоди, афсона ва ривоятларда, деҳқончилик ва чорвачилик анъаналарида, урф-о. ва расм-русумларида ўз аксини топган маъ-ят шакллари тарзида намоён бўлади. Бу давр маъ-яти кейинроқ миллий ва жаҳон динлари, илм-фан, адабиёт ва санъат ривожи учун асос бўлган. Бу эса кейинроқ янги давр жаҳон маьнавиятининг юксак тар-ётини таьминлади. Шу тариқа М.т.з. жараёнлари вужудга келдики, ушбу жиҳат бугунги миллий маъ-ятимизнинг шаклланишида ҳамда унинг такомил босқичида аждодларимиз меросининг ўрни беқиёс эканлигини кўрсатади. М.т.з. б-н боғлиқ қонуният шундан иборатки, ижт-й-тарихий тар-ёт натижасида маъ-ятнинг шакллари муайян халқ томонидан яратилиб, тарихнинг ҳар бир босқичида аждодлар қўлга киритган муваффақиятларнинг ижобий қирралари б-н бойитилиб, авлоддан авлодга узатилувчи қадриятлар тизимини ташкил қилади. Мас., ўрта а.ларда ал-Хоразмий, ал-Форобий, Абу Райҳон Беруний, ал-Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий сингари буюк даҳолар томонидан яратилган маъ-ят намуналари, ш-дек, ал-Бухорий, ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд каби алломаларнинг исломий қадриятлар мағзи б-н йўғрилган маън-й мерослари минтақа халқлари тафаккурининг шаклланиши ва рив-шида тар-ётимиз пойдеворига муҳим манба бўлди. Халқимиз кўп минг йиллик тарихий тар-ёт жараёнида бугун биз яшаётган заминда аста-секин тақдирнинг залворли синовларига дош бериб, ўз маън-й борлиғини намоён эта олган. Унинг шаклланиш жараёни инсониятнинг энг қадимий даврига бориб тақалади. Бу борадаги М.т.з. шундаки, унинг ўзига хос тарихий илдизлари бўлиб, Амударё ва Сирдарё оралиғида маън-й-мад-й омилларнинг устуворлиги халқимизнинг ушбу ҳудудда маън-й мад-тини ривожлантиришга, шу б-н бир қаторда, тарихнинг муайян босқичида қудратли давлатчиликни шакллантириб, минтақада ижт-й сиёсий ин-тларни қарор топтиришга олиб келди. Миллий маъ-ятдаги такрорланмас хус-ятлар ҳам халқимизнинг ушбу заминда қадимий илдизларга эга эканлигидан далолатдир. Дарҳақиқат, тарихий тажриба асосида мушоҳада этадиган бўлсак, ушбу заминда миллатимизнинг илдизлари чуқур ва бақувват бўлмаса эди, тарихнинг сиёсий саҳнасида йирик давлатлар тузиб, аҳолини маън-й юксалиш сари йўналтира олмас эди. Атоқли файласуф Гегель ибораси б-н айтганда: “Ҳар бир давлат қурилиши маълум халқ миллий-маън-й меҳнатининг маҳсули, унинг ўзлигини намоён этиш ва маън-й онглилик даражаси ривожининг пиллапоясидир”. Миллий давлатчилик б-н боғлиқ ана шу тамойил маъ-ятнинг тадрижий характерга эга эканлигини белгиловчи омиллардан биридир. Мас., Соҳибқирон Амир Темур томонидан асос солинган буюк империя – бир томондан, миллий давлатчиликнинг реал ҳаётдаги ифодаси бўлса, иккинчи томондан, у юксак маъ-ят ривожини таъминлади. Бундай бунёдкорлик тамойили маъ-ятнинг тарихийлигини таъминлаб, авлодлардан авлодларга ўтиб келаётганлиги қувонарлидир. Маълумки, эзгу ғояларга, маън-й меросга, анъаналар ва замонавий талабларга асосланмаган ҳар қандай давлат тизими узоққа боролмайди. Шу б-н бирга, у муайян вақт талаб этадиган, аста-секинлик б-н шаклланиб борадиган мураккаб тарихий жараёндир. Йиллар мобайнида тарихчилар халқимизнинг миллий давлатчилик б-н боғлиқ анъаналарини турлича баҳолашди. Собиқ тизим мафкурачилари ушбу тарихни деярли инкор этар эдилар. Ҳақиқий илмга алоқаси бўлмаган, ғаразли сиёсий мақсадга бўйсундирилган бундай н.назар бутун бир минтақа тар-ётига асос бўлган, унга замин яратган, шарт-шароит туғдириб берган давлатчилик тажрибаларини, миллий маъ-ятимизнинг тарихий илдизларини атайлаб тан олмас эди. Аслида эса қадимдан Шарқ миллий давлатчилигида ахлоқ, маъ-ят, комиллик ва адолат асосий мезон қилиб олинган. Инсонпарварлик, эзгуликни ҳимоя қилиш, мад-тни ривожлантириш ҳамма вақт, ҳар қандай шароитда ҳам муҳим соҳа сифатида қаралган. Ш.у. ҳам айнан ана шу заминда инсоният тарихида бурилиш ясаган ва катта аҳамиятга эга бўлган улкан маъ-ят яратилиб, авлоддан авлодга узатилиб, бойитиб ва такомиллаштириб келинган. Ўзб. давлатчилиги ва қонунчилиги тарихи жуда бой ва қадимий бўлиб, у мил. ав. 3-4 мингинчи йиллардаёқ шаклланган. Табиийки, давлатчилик қарор топган жойда унинг ўзига хос эҳтиёжларидан келиб чиққан қонунчилиги, тартиб ва тамоийллари ҳам вужудга келади. Бу жараён ижт-й тар-ётнинг турли даврларида халқ дунёқараши, маън-й-руҳий эҳтиёжи б-н бирга мавжуд ахлоқий қоидалар, демакки, маън-й тамойиллар б-н уйғунлашиб кетган. Мас., Имом Бурхониддин Марғинонийнинг 53 китобдан иборат “Ҳидоя” асари маъ-ятимизнинг тарихий асослари орасида алоҳида ўрин тутади. Мазкур асардан ўрин олган фикҳ илми — ҳуқуқшуносликка доир қатор кўрсатмалар, қонунлар, хулосалар ва фикрлар бу фикрни яққол исботлайди. Кейинроқ бутун Шарқ давлатчилиги айни шу қонуниятларга таяниб, бошқарув усулларини жорий қилганлиги ҳам халқимиз маъ-ятининг тарихийлигини кўрсатувчи омилдир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам ана шундай анъанавийлик асосида ўз давлатида ниҳоятда аниқ ва ҳаётий қонунчиликни жорий этиб, маън-й масалаларга асосий эътибор қаратгани бежиз эмас. Амир Темурнинг марказлашган давлат ва миллат қудратини юксалтириш учун маъ-ят ва адолатга асосланган салтанатга асос солиши, Мирзо Улуғбекнинг фан ва мад-т равнақи, Алишер Навоийнинг адабиёт ва санъат, илм ва ҳунар аҳлига раҳнамолиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур вабошқа темурийзодаларнинг турли дин ва мазҳабдаги халқларни бирлаштириб, инсонпарвар жам-тни вужудга келтириш йўлидаги тажрибалари бугунги кунда фахр ҳиссини уйғотади. Буюк аждодларимиз яшаган бу кўҳна заминда қадим-қадимдан буён ҳур фикр қадрланганлиги, фан ва мад-т, адабиёт ва санъатнинг нақадар равнақ топганида М.т.з.ни яққол кўриш мумкин. Фикр эркинлиги туфайли буюк аждодларимиз жаҳоншумул асарлар яратдилар. Улар мерос қолдирган жам-т аъзолари маъ-ятини юксалтириш б-н боғлиқ интилиш ва ҳаракатлар тарихий тар-ёт жараёнида авлоддан авлодга ўтиб келган. Булар албатта, маъ-ятнинг тарихий характерга эга эканлигини кўрсатади. Ана шу тарихий асосларни назарда тутиб Президент Ислом Каримов: “Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, биз босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият қуришга татбиқ этмоғимиз керак”, – деган ғояни илгари сурган эди. Табиийки, ушбу ғоя бугунги тар-ётимизнинг бош мазмунини белгилайдики, бунда маън-й омилларнинг устуворлиги ҳамда унинг тарихийлиги ва замонавийлиги тамойиллари етакчи ўрин эгаллайди. XX а.нинг сўнгги ўн йилликларида жаҳон ҳамжам-ти рив-шнинг янги босқичига қадам қўйди. Техник тар-ётнинг янада юксалиши бошқа соҳалар қатори маън-й соҳага ҳам ўзининг чуқур таъсирини кўрсатди. Ахборот олиш ва узатиш воситаларининг замонавийлашиб бориши маъ-ят соҳасида ҳам бугун XX а. анъаналари билан яшаб бўлмаслигига шароит ҳозирламоқда. Ўтган а. бошларида шахс дунёқарашига ҳар бир халққа хос умумий маън-й қадриятлардан ташқари китоблар, газета ва журналлар катта таъсир кўрсатган бўлса, а. ўрталарига келиб маъ-ятга таъсир кўрсатишда ТВ ва радио муҳим рол ўйнай бошлади. А. сўнгида эса компьютер, Интернет ва бошқа электрон ахборот узатиш воситалари бу таъсирни янги босқичга олиб чиқди. Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон эркини таъминлаш ғоялари замирида кенг тарқалган демократлаштириш жараёнлари қатор маън-й унсурларнинг ўз тарихий шаклларини ўзгартиришига, замонга мувофиқлашишига ва интеграциялашувига сабаб бўлмоқда. Бутун дунё аҳлини қамраб олган глобал иқт-й жараёнлар ҳам тарихий маън-й мун-тларнинг унга мувофиқ ҳолда янгиланиб боришига асос бўлмоқда. Маъ-ятга таъсир этувчи ушбу омилларнинг кучайиб бориши, инсон тар-ёти билан бирга унинг тарихий асосларига таҳдид ва тажовузларни ҳам вужудга келтирмоқдаки, бу таҳдид ва тажовузлар охир-оқибатда алоҳида миллий бирликларга хос мад-т, маъ-ят, ҳар бир миллатнинг ўзига хос маън-й кўринишига барҳам бериш йўлидан ривожланмоқда. Президентимиз И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маъ-ятнинг тарихи, бугунги куни, келажагига алоҳида эътибор қаратиши бежиз эмас. Чунки тарихий маъ-ятни сақлаб қолган ҳолда уни замонавийлаштиришни қандай ташкил этиш, маъ-ятимизга таҳдид солаётган бугунги хавф-хатарларга қандай қарши курашиш, маън-й таълим-тарбияни замонавий н.назардан қандай йўлга қўйиш, бу маън-й меросни қандай қилиб келажак авлодга етказиб бериш бугунги маъ-ят соҳасидаги долзарб масалалар бўлиб, улар нафақат бизнинг, балки бутун дунё миллий жам-тларининг муҳим муаммоси эканлиги ёритиб берилади. Шунингдек, асарда тарихий маъ-ятимизнинг баъзи мумтоз анъаналари таҳлил қилинар экан, маъ-ятни замонавийлаштиришга ёндашишнинг энг мақбул йўллари кўрсатилади. Дарҳақиқат, миллатга хос маъ-ят унинг а.лар давомида орттирган тажрибаларининг ҳосиласи бўлар экан, ундан воз кечиш ўзлигини йўқотиш билан баробар ҳисобланади ва, аксинча, уни замонга мувофиқ тарзда ривожлантириш тарихий эволюцион тар-ёт тамойилларига мос келади. Шундагина маъ-ят ҳар бир даврда ўзининг тарихийлиги ва навқиронлигини сақлай олади. Янги а.га ўтиш арафасида дунё халқлари маъ-ятидаги кўплаб тарихий анъаналар, урф-одатлар, умуман, мад-й унсурлар ўрнини техник тар-ёт билан боғлиқ равишда вужудга келган замонавий анъаналар эгаллади. Ҳатто, баъзи ривожланган мам-тларда тарихий асослардан узилиб қолган бундай анъаналарни экспорт қилиш даражасига бориб етилди ва бу маън-й жараёнларнинг глобаллашуви билан боғлиқ салбий кўринишлардаги ҳодисаларни вужудга келтирмоқда.

МАЪРИФАТ (араб. арафа – билиш, билим, маълумот, таниш, танишиш) – табиат, жам-т ва инсон моҳияти ҳақидаги турли туман билимлар, маълумотлар, таълим-тарбия ва маориф тизими мажмуини билдируви т.. Тор маънода М. эгаси билимли, муайян соҳада маълумоти бор, дегани бўлиб, маъ-ятли инсонга нисбатан қўлланилади ва М.ли инсон маъносига эга бўлади. Кенг маънода, кишиларнинг билимини, мад-тини оширишга қаратилган маориф ва таълим-тарбияга ҳам М. деб қаралади. Бу сўз илму-ирфон маъносида ҳам ишлатилади. М. т.си билим ва мад-тни ёйиш ва юксалтиришнинг ҳамма турлари ва соҳаларини ўзига қамраб олади. М. – кишиларнинг онг ва билимини, мад-тини оширишга қаратилган умумий ва ўрта махсус таълим берувчи мактаб ва ўқув юртлари тармоқларини қамраб олади. М. т.си кенгроқ бўлиб, илм, билим, маъ-ятни ёйиш ҳамда юксалтиришнинг ҳамма турлари ва соҳаларини ўзида уюштирган. Лекин маъ-ят б-н маърифат, маориф т.ларини изоҳлаганда, улар ўртасига катта фарқ қўйиб ҳам бўлмайди, яъни улар бир-бирини тўлдирувчи, мукаммаллаштирувчи т.лардир. М. атама сифатида табиат, жам-т ва инсон моҳияти ҳақидаги турли-туман ахборотлар, маълумотлар мажмуини англатади. “Авесто”да М. эзгуликнинг намоён бўлиши, эзгу фикр ва эзгу сўзнинг амалга ошиши тарзида талқин қилинган. Қад. Юнон-рим фал.сида М. сўзи тафаккур ва соф билим дея ифодаланган. Аристотель билимни инсоннинг энг ширин ва яхши фаолияти деб таърифлаган. Платоннинг: “Мукаммал билимнинг, яъни мен эгаллаган билимнинг бирдан-бир тури мен ўзим билмаган нарсаларни билишимдир”, деган фал-й ибораси замирида ўрганишнинг, билимларнинг чексизлигини англатувчи ҳақиқат ётади. Бу муҳим ва жуда катта мавзуни ўрганишда ўрта а.лардаги ислом илм-фанида М. т.си илоҳиёт б-н боғланиб катта билимдонликни, ўқимишлиликни билдирганлигини эътироф этмоқ лозим. Кишиларни М.ли қилиш ва уларни маън-й баркамол этиб тарбиялашда илоҳиётнинг таъсири беқиёс бўлган. Буюк аждодларимиздан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Ҳаким Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд каби алломалар ўзларининг беқиёс М.лари б-н умуминсоний мад-тларнинг рив-шига улкан ҳисса қўшганлар. Ҳаким Термизий “Китоб байан-ал-илм” номли рисоласида М.ни нур, ёруғликка қиёслаган. Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Улуғбек, Навоий ва Бобур боболаримиз М.ни илм, амал, одоб т.лари ўзаро боғлиқ хислатлар деб ҳисоблаганлар. Уларнинг н.назарларига кўра кишининг одоби, хулқи унинг М.и, билимдонлиги б-н чамбарчас боғлиқ бўлиб, инсон қанчалик М.ли бўлса, унинг хулқи шунчалик яхши ва мукаммал ҳисобланган. Мас., Роғиб Исфаҳонийнинг фикрича, илм, амал, адаб юксак унвонга, олижаноб насабга ва бойликка тенгдир. Бу учта унсурга Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам катта эътибор қаратилганини ҳисобга олсак, М.нинг салоҳияти, унинг моҳиятини янада чуқурроқ ҳис қилиш мумкин. Ғарбда М. деганда ижт-й тафаккурнинг XVII-XVIII а.ларга келиб капитал устувор бўлган мун-тлар даври б-н боғлиқ мад-й-мафкуравий ва фал-й ҳаракатни тушуниш одат тусини олган. Бунда саноатлашув йўлига кираётган ҳар қандай давлатнинг мад-й рив-шида М. қонуний босқич саналади. М.нинг муайян мам-тда намоён бўлиши, унинг миллий хус-ятларидан қатъи назар, бир қанча умумий хус-ятлар б-н ажралиб туради, деб ҳисоблайдилар. Бу хус-ятлар орасида жам-тнинг кенг қатламларини мад-т ва билим б-н ошно этиш зарурияти б-н боғлиқ бўлган демократизмни; инсон ақлининг чексиз имкониятларига бўлган ишончни англатадиган рационализмни (Кант фикрига кўра, М. “бировнинг раҳбарлигисиз ўз ақлини ишлатишга қодир эмаслик б-н тавсифланадиган норасолик ҳолатидан чиқиш” йўлидир); тарихий оптимизмни; фан ва жам-т тар-ётига, тарихий рив-шнинг ягона мақсадларига бўлган ишончни алоҳида қайд этиш мумкин. Сўзнинг ана шу маъносидаги М. илк бор Францияда вужудга келди. Бу мам-тда унинг асосий шакл-шамойиллари айниқса аниқ ва равшан намоён бўлди ва изчил кўриниш касб этди. XVIII а.нинг бошларида вужудга келган М. 1789 йилги Француз инқилоби бошланиб, монархия ағдариб ташлангунга ва якобинчилар диктатураси ўрнатилгунга қадар абсолютизм кучли инқирозга учраган шароитда ривожланди. Франциядаги М. даврининг етакчи намояндалари орасида Вольтер, Монтескье, Ж.Мелье бор. XVIII а.нинг 40-йилларидан Ламетри, Дидро, Кондильяк, Руссо, Тюрго, Гельвеций ва Гольбах каби мутафаккирлар М.ни ривожлантирдилар. Франц. М.чи файласуфларининг илғор қарашлари умуман М.чилик тафаккурининг мазмунини кўп жиҳатдан белгилади ва фал.нинг кейинги рив-шига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Нисбатан кечроқ – XVIII а. ўрталаридан бошлаб М. йўлига Германия кирди. Бу даврда Германияда Виланд, Лессинг, Гердер, Клопшток, Гёте, Шиллер каби атоқли мутафаккирлар яшаб ижод қилди. Улар Кант, Фихте, Шеллинг ва Гегелнинг фал-й қарашларига кучли таъсир кўрсатди ва моҳият эътибори б-н уларга замин ҳозирлади. М. т.си б-н боғлиқ М.чилик Ғарбда XVIII а.да яхлит оқим сифатида шаклланган бўлса, М. атамаси машҳур немис файласуфи Иммануэл Кантнинг “Маърифат нима?” номли мақоласидан (1784) сўнг илм-фанда узил-кесил қарор топган. Ғарб тарихий ва фал-й фанида М. деганда инсон ақл-идрокининг куч ва билимлари тантанасига чексиз ишонч англашилган. Янги даврда Туркистонда маърифатпарварлик ғояларининг тарқалиши Гулханий, Аҳмад Дониш, Огаҳий, Нодира, Увайсий, Анбар отин, Муқимий, Фурқат каби ижодкорлар номи б-н боғлиқ. Миллий уйғониш даври бўлиб тарихга кирган ХХ а. бошларида жадидчилик ҳаракати кенг қулоч ёйди. Бу ҳаракатнинг илғор вакиллари саналган Беҳбудий, Авлоний, Тавалло, Сидқий Хондайлиқий, Сўфизода, Фитрат, Ҳамза, Абдулла Қодирий Чўлпон сингари ёзувчи ва шоирлар халқнинг ижт-й онгини М. асосида тарбиялаш учун фидойилик кўрсатдилар. Жадидларнинг олиб борган барча ишлари – матбуотнинг йўлга қўйилиши, “усули жадид” мактаби наз-яси ва амалиёти, театрчилик – ҳамма-ҳаммаси М.чиликка хизмат қилди. Мам-тимиз истиқлолга эришгандан сўнг ҳақиқий М.ни тиклаш ва тараққий эттириш учун кенг имкониятлар яратилди. Бугунги кунда халқимиз М.ини янада ошириш, юксак маъ-ят тамойиллари асосида М.ли ёш авлодни тарбиялаш бу соҳадаги энг устувор вазифага айланди. Илм-фан, маориф, таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган Қонунлар, Қарорлар ва Фармонлар ижросини таъминлаш мам-тимизни мазкур йўналишда жаҳоннинг илғор мам-тлари сафига қўшилишига хизмат қилмоқда.

МАЪРИФАТЛИ ИНСОН – ўқимишли киши, зиёли, илмли, ориф, фозил, олим, муаллим, устоз, мураббий, ахлоқан комил инсон. Ўзлашма сўзлардан қурилган М.и. тушунчаси кўпроқ маориф соҳасида қўлланади. Бироқ, М.и. сўзи садрида, ўзагида ориф сўзи ҳам борлиги учун бу бирикмани нафақат таълимда, балки, барча соҳалардаги илмларни эгаллаган ва барча ахлоқ меъёрларини ўзлаштирган одоб-ахлоқли кишиларга нисбатан қўлласа бўлади. М.и.нинг зидди жоҳил, саводсиз, адабсиз инсондир. Хос садрда М.и. комил инсон б-н тенглаштирилади. Маъ-ят таянчи — М.и.лардир. Жамиятни Ми.ларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Жамият элитасини, афкор оммасини М.и.лар белгилайди. Жамиятни бир қушга қиёсласак, унинг ўнг қаноти маъ-ятли, М.и.лардир. М.и. эркиндир ва у ҳар қандай мақсад ва вазифаларни амалга оширишда фаолдир.

МАЪРИФАТПАРВАРЛИК — жам-т ҳаёти, унинг маън-й-маър-й соҳаларида намоён бўладиган жаҳолатга, ижт-й-сиёсий жоҳилликка зид бўлган ижт-й-фал-ий ва оммавий – демократик ҳаракатларни ифодаловчи т.. Унинг мақсади муайян жам-т ҳаётини ғоявий жоҳиллик ва мафкуравий зўравонликдан, жаҳолатпарастликдан озод этиб, эркин тафаккур, илғор маър-й фаолият орқали тар-ётнинг барча зарур моддий ва маън-й ютуқларига эришишдир. Ғарбда XVIII а.га келиб М. ҳаракатининг Францияда бошланиши жам-тнинг туб ўзгаришлар учун етилганлигидан далолат берар эди. Ғарбда “М.” атамаси биринчи бор XVIII а.да инг. шоири Ж.Милтоннинг “Йўқотилган жаннат” достонида қўлланган бўлса ҳам, у мутлақ қироллик тартиботлари мутлақлашган Франция заминида амалиётга киритилди. Ш.у. ҳам М. ҳаракатининг тарихий чегаралари “Давлат бу — мен” дейишгача бориб етган Людовик ХIV давридан бошлаб, франц. буржуа инқилобигача (1789) бўлган тарихий даврни қамраб олади. Демак, “М.” атамаси худди шу даврга нисбатан берилади. М. ғоясининг фал-й асоси ҳис-туйғу (сенсуализм) ва иккиасллик (дуализм) қарашларидан иборат бўлиб, биринчиси М. ҳаракатининг бошланиш даврида, иккинчиси кейинги йиллардаги рив-ш жараёнларида кўпроқ аҳамият касб этган. М. ҳаракатига Де Сент-Эвремон, А.Буленвиле, Бейл, Мелье каби таниқли алломалар асос солган бўлиб, кейинчалик Вольтер, Монтескье, Кондильяк, Ламетри, Гольбах, Дидро, Гелвеций, Руссо, Бюффон каби забардаст тафаккур эгалари томонидан кенг кўламда давом эттирилди. Улар М. тамойилларини бутун Европа бўйлаб кенг тарқалишига ва оммалашувига муваффақ бўлдилар. М. ғоялари “маърифат асри”дан кейин ҳам кенг тарқалиб, ижт-й-сиёсий, миллий-озодлик ҳаракатларининг муҳим омили бўлиб хизмат қилди. XIX а. охири ва XX а. бошларида М.О. халқларининг миллий ҳаракатларини ғоявий-маър-й тайёрлаб берган ва уларни руҳлантириб турган маърифатпарварлар орасида Завқий, Муқимий, Фурқат, Аваз Ўтар ўғли, Аҳмад Дониш, М.Беҳбудий, Мунаввар қори, А.Фитрат, А.Чўлпон, Ҳамза, Абдулла Авлоний, Тавалло каби сиймоларни эътироф этиш лозим. Ўз-нда миллат озодлиги ва юрт фаровонлиги йўлида мардона курашган, бу йўлда кўп қурбонлар берган жадидлар ҳаракати М.нинг ёрқин ифодаси эди. Ш-дек, М. инсониятнинг бир жам-тдан иккинчи жам-тга, бир тарихий даврдан бошқа тарихий даврга ўтиши муҳим аҳамият каассб этади. Замонанинг энг етук, онгли, оқ-қорани таниган, фидойи, элим деб, юртим деб яшовчи, узоқни кўзловчи маъ-ятли сиймолари М. б-н шуғулланадилар. Маърифатпарварлар одатда давр учун, жам-тнинг бугуни ва келажаги учун муҳим бўлган ғояларни кўтариб чиқадилар ва шу ғояни амалга ошириш учун изчил кураш олиб борадилар. Ҳар бир даврнинг ўз маърифатпарварлари бўлади. Мас., Аҳмад Дониш 1869 йилда, яъни юрти вассалга айлантирилган даврда “Биз — ўзбеклар қачонгача ғафлат уйқусида ётамиз, қачон қолоқликдан қутуламиз”, дея фикр юритгани бежиз эмас. Бу қолоқликдан қутулиш йўлини у маърифатда кўради, халқни маърифатли бўлишга чорлайди. Кейинроқ бошқа маърифатпарварлар ҳам шу ғояни ўз асарларида илгари сурганлар. XIX а.нинг охири ва XX а.нинг бошида вужудга келган жадидчилик ҳаракати (“жадид” сўзи араб. бўлиб, луғавий маъноси “янги”дир) вакиллари бу борада ибратли ишларни амалга оширганлар. Улар 1906 йилдан бошлаб, Туркистонда “Тараққий”, “Хуршид”, “Тужжор”, “Самарқанд”, “Ойна”, “Бухоройи Шариф”, “Умид” каби газета ва журналлар чиқарадилар, босмахона ва нашриётлар, кутубхоналар, театрлар, янгича мактаблар очадилар, хайрия жам-тларини тузадилар, ўтмиш мад-тимизни, тарихимизни тарғиб қилиш б-н бирга оламшумул янгиликларни ҳам оммага етказишга ҳаракат қиладилар, дунёвий билимларни хам чуқур эгаллашга даъват қиладилар. Маърифатчилар халқни миллий уйғонишга даъват этдилар, “Нажот — илму ирфонда” деб биладилар, халқни маъ-ят йўлига бошлашга ҳаракат қиладилар. Аммо Чор истилочилари ва собиқ иттифоқ даври бунга имкон бермади. Мам-тимизда М.нинг кенг қулоч ёйиши учун фақат истиқлол йилларида кенг имконият яратилди. Мустақилликка эришиш муносабати билан Ўз-нда М.нинг янги даври бошланди. Халқимиз тарихидаги М.ка йўналган ҳаракатлар истиқлол даврида Президентимиз ташаббуси б-н бу борадаги сиёсатнинг бош ғоясига айланди. Энг аввало, тарихий-мад-й меросимиз, унинг асосини ташкил этган юрт ва миллат равнақи, ифтихори учун хизмат қилган, мустабид тузум даврида номи қораланган анъаналаримиз, моддий, мад-й ва маън-й ёдгорликларимиз, юртимиздан етишиб чиққан ва нафақат Ўз-н, балки бутун дунёга довруғ таратган илм-фан, давлат ва дин намояндалари, уларнинг Ватанимизга кўрсатган хизматларини халқ онгига сингдиришга эътибор берилди. Шу кабиларни тарғиб қилиш воситасида ватанпарварлик, халқпарварлик, истиқлолга садоқат, қийинчиликларга сабр-тоқатлилик, тараққиётга интилиш, замон талабларига мувофиқлик, турли-туман таҳдидларга бардошлилик туйғуларини жонлантириш, халқни мустабид тузумнинг қуллик тафаккуридан халос қилишга катта аҳамият қаратилди. XX аср бошларидаги М.ка йўналтирилган индивидуал ҳаракатлар аср сўнгида Президентимиз ташаббуси билан давлат ва ҳукумат ҳаракатларининг бош ғоясига айланди. Мустақиллик даври М.ининг иккинчи босқичи XX асрнинг 90-йиллари ўрталарида маърифат воситалари ва ўчоқларини ҳар томонлама замонавийлаштиришга қаратилган қонунлар ва дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга татбиқ этилиши билан бошланди. Мазкур қонунлар ва дастурлар асосида жам-тнинг мад-й кўринишида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Биргина таълим тизимини ислоҳ қилиш ва барча соҳаларда билимли, илғор замонавий мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар келтирган натижалар бугунги кунда қисқа давр ичида қанчалик улкан ишлар қилинганига ёрқин далил бўла олади. М.ни юксалтиришнинг учинчи, энг оғир ва давомли босқичи янги а. бошларига тўғри келади. Бу даврда давлат ва ҳукумат томонидан мустақил мам-тга мос тарзда шаклланиб бўлган маър-й дунёқараш, унинг ҳуқуқий асослари ва амалий воситаларини давомли равишда модернизациялашга кенг эътибор қаратилди. Буни бугунги кунда таълим тизимини илғор технологиялар билан бойитиш, замонавий иншоотлар билан таъминлаш, илм-фан манбаларини доимий янгиланиб бориши, ижодий, илмий салоҳиятни намоён қилишга кенг имкониятлар яратилиши, тадбиркорлик ва ташаббускорликнинг ривожлантирилишига ҳар томонлама шароитларнинг кенгайтирилиши кабиларда яққол кўриш мумкин. Хусусан, “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида йўлга қўйилган ишлар, унинг мазмун-моҳиятини ижт-й ҳаётга татбиқ этилиши ёш авлодни илм маърифатли ва билимли қилиш йўлида бемисл натижаларни намоён қилмоқда. Мас., биргина 2008 йил 3 октябрда Ўз-н Президентининг ПҚ-969 сонли қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига кўра, 2009 йилда: мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурига асосан республика бўйича 20216 ўринли 66 та янги мактаб бинолари қурилиши ва 206168 ўринли 701 мактаб биноси реконструкция қилиниши лозим; кадрларни таёрлаш Давлат дастурига кўра эса 116630 ўринли 197 коллеж ва 11790 ўринли 18та академик лицей қурилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. М.ни истиқлол даври, миллий ғоя унинг асосий тушунча ва тамойиллари орқали шакллантириш борасида маън-й-мад-й ҳаётнинг барча қирраларида а.ларга тенг келадиган ишлар амалга оширилди. Илм-фан, мад-т ва санъат соҳасида илм. тад. ишлари б-н бир қаторда истиқлол даври, унинг кенг имкониятларини, моҳиятини акс эттирадиган, давр ва миллат қахрамони, унинг хус-ятларини кўрсатувчи асарлар яратилди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши зиёлиларга – илм-фан, адабиёт ва санъат намояндаларига эркин ижод қилиш, халқ руҳини чуқур ҳис этиш орқали юксак савияда асарлар ёзиш имконини берди. Мустақиллик даври М.ининг муҳим хус-яти шундаки, унда бунёдкорлик, эзгу ишлар, Ватан равнақи юрт тинчлиги, диний бағрикенглик т.лари нафақат наз-й, айни пайтда, амалий жиҳатдан яхлит тарзда ўз ифодасини топмоқда. М. турли поғона ва даражаларда, тамойиллар асосида юксалиб бормоқда.
МАҚСАД – инсон амалий фаолиятининг аввалдан ўйлаб тайёрланган режаси ва натижаси. М. инсонлар маъ-ятида энг муҳим ўрин тутувчи ақлий-тафаккурий ҳодиса бўлиб, уни келажакнинг лойиҳаси, деб таърифлаш мумкин. Эҳтиёж, манфаат, мотив индивид ёки ижт-й гуруҳ, хулқ-атвори, фаолиятининг муҳим таркибий қисмлари бўлса, М. фаолияти йўналишини белгиловчи элементдир. М.нинг шаклланишига субъектнинг эҳтиёж ва манфаатлари кучли таъсир кўрсатади. М.нинг раел ва нореал, қисқа муддатли ва узоқ муддатга мўлжалланган, асосий ва иккинчи даражали ва б. турлари бор. Реал М.лар субъектнинг имкониятлари, атроф-муҳитнинг ҳолати, мад-яти ва маъ-яти ва объектив қонуниятларини ҳисобга олса, нореал М.лар фақатгина субъектнинг орзу-истакларини ифодалайди, атрофдаги вазиятни ҳисобга олмайди. М.сизлик М.нинг қарама-қарши кўриниши ҳисобланиб, унда инсон ҳаёт фаолиятининг мазмуни кўринмайди. М.сизлик — бу мўлжалсиз, шунчаки бесамар хатти-ҳаракатдир. М.сиз яшаш — маъносиз, моҳиятсиз мавжудликдир. М.сизлик инсонни орзу ҳавасини, қаерга кетаётганини истиқболда нималар кутаётганига бефарқликдир. М.сиз одам б-н мўлжалланган манзилга бориб бўлмаганидек, ундай кишининг хатти-ҳаракатлари “бўйсунувчан, тобеликдан”, лоқайдликдан ёки маъносиз «саркашлик»дан иборат бўлади. М.сиз, ғоясиз, ҳар қандай одам турли-туман ғоявий-мафкуравий иммунитетларга тез чалинувчан бўлади. Ундай кишилар маъ-ятда ҳам, маърифатда ҳам чегараланганлиги б-н ажралиб туради. Жамият ҳаётида жуда кўп жиноятлар ҳаётдан маълум бир М.га эга бўлмаслик оқибатида келиб чиқади. М.сизлик кўп ҳолларда ўсмирлик ва балоғат ёшидаги ёшлар орасида кўзга ташланади.

МАҚОЛ — қисқа, чуқур маъноли, нутқда кенг қўлланувчи, барқарор шаклга эга халқ оғзаки ижоди жанрларидан бири. М.лар халқнинг, миллатнинг интеллектуал, мад-й, маър-й, маън-й савиясини қисқа ва лўнда фикрларда ифода этиш даражасидир. М.лар халқнинг кўп асрлик ҳаётий тажрибалари асосида юзага келади. М.лар хилма-хил мавзуларда бўлиб, турмушнинг турли масалаларини қамраб олади. М. нутқ жараёнида у ёки бу вазият муносабати б-н фикрни лўнда, таъсирчан, образли тарзда ифодалашда жуда ҳам қўл келади. Кўпинча ўгит, насиҳат мазмунида бўлади. М. ўз табиатига кўра, нутқда кўчма ёки ўз маъносида қўлланилади, яъни айрим М.лар фақат кўчма (“Қуш уясида кўрганини қилади”), баъзан ўз маъносида (“Деҳқон бўлсанг, шудгор қил”) ишлатилади.

МАҲАЛЛА (араб. жой, ўрин, макон) – 1) шаҳарнинг маълум бир ҳудудини ўз ичига олган ва аҳолиси бир жамоага бирлашган, ўзини-ўзи бошқаришга асосланган ижт-й-ҳудудий бўлаги; 2) айни бир ҳудудда яшовчилар, маҳалла аъзолари; 3) маҳалла кенгаши ва у ўрнашган бино, маҳалла гузари. М. тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Тарихий манбаларда қайд этилишича, жез даврининг ёдгорлиги бўлган Саполлитепада 8 та оила яшаган. Кейинчалик, уларнинг сафига патриархал тизим асосида 100 дан ортиқ оилалар келиб қўшилган. Катта оилалар жамоасини оқсоқоллар бошқарган, улар эса ўз навбатида, оқсоқоллар кенгашига бирлашган. Демак, М. қадимда маҳаллий ҳокимиятнинг ўзига хос шакли, кўриниши тарзида фаолият кўрсатган. М.ларда тарихан шаклланган миллий ва маън-й қадриятларни ҳар томонлама ўрганиш, эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш имкониятлари кенгдир. Шу боис, Ўз-нда мустақилликнинг илк даврларидан бошлабоқ, М. ин-тига катта аҳамият берилди. Президентимиз томонидан 1992 йил 12 сентябрда республика ““Маҳалла” жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” Фармон ва 1993 йил сентябрь ойида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” қонун қабул қилинди. М. ўз аҳлининг маън-й, руҳий дунёси, мафкуравий онги ва тафаккури, инсонларнинг ўзаро алоқалари, оилавий мун-тларини шакллантирувчи, қўни-қўшничилик, қуда-андачилик каби муаммо ва масалаларни ҳал этувчи нодавлат ташкилотдир. У жам-т ҳаётида тинчлик ва осойишталикни, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни сақлашда меҳр-оқибатлилик, шафқат ва мурувват каби усуллар б-н ҳар қандай мавжуд муаммоларнинг ечимини топа оладиган ижт-й ҳодисадир. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, маънавий ҳаётимизни юксалтириш ҳақида гапирганда, маҳалланинг роли ва таъсири хусусида тўхталиш албатта ўринлидир. Маълумки, азалдан ўзбек маҳаллалари чинакам миллий қадриятлар маскани бўлиб келади. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар авваламбор маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган. Халқимизга хос ўзини ўзи бошқарув тизимининг бу ноёб усули қадим-қадимдан одамларнинг нафақат тилида, балки дилида, бугун ҳаётида чуқур жой эгаллагани бежиз эмас. Биз «Маҳалла — ҳам ота, ҳам она» деган ҳикматли нақлни ана шу ҳаётий ҳақиқатнинг ифодаси сифатида қабул қиламиз. Маҳалла ҳақида гапирганда, кўпчилик ана шундай чуқур маъноли сўзларни эслаши ва тилга олиши табиий. Улар шу тариқа наинки ўзларининг дарду ташвишларини ҳал қиладиган таъсирчан ижтимоий фуқаролик идораси, айни вақтда она юрт рамзи бўлган маҳаллага ўзининг муносабатини изҳор этади. Мустақиллик йилларида маҳалла ҳаёти билан боғлиқ кўплаб қадриятлар, удум ва анъаналаримиз қайта тикланиб, замон талаблари асосида бойиб бормоқда. Шу билан бирга, маҳалланинг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилмоқда, улар бугун ўзини ўзи бошқариш идораси, ҳақиқий демократия дарсхонаси сифатида кенг кўламли фаолият олиб бормоқда. Давлатчилигимиз тарихида биринчи марта «маҳалла» тушунчаси Конституциямизга киритилиб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва мақоми қатъий белгилаб қўйилди. Маҳалла бошқарувига бундай катта эътибор бугун мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг халқчиллигидан далолат беради. Айни пайтда у юртимизда амалга оширилаётган «Кучли давлатдан — кучли жамият сари» деган тамойилнинг амалий ифодаси бўлиб, маънавий ҳаётимизни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодимизнинг онгу тафаккурини замонавий асосда шакллантириш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда. Маҳалланинг халқ маънавияти билан боғлиқ жиҳатлари ҳақида сўз юритиб, уларни кўз ўнгимиздан ўтказиб, атрофлича таҳлил қилар эканмиз, ҳеч иккиланмасдан айтиш керакки, биз ҳар қайси хонадон, бутун эл-юртимиздаги маънавий иқлим ва вазиятни англамоқчи бўлсак, бу борадаги ҳақиқий манзаранинг ёрқин ифодасини аввало маҳалла ҳаётида худди ойнадек яққол кўриш имконига эга бўламиз (“Юксак маънавият – енгилмас куч”, 58-60 б.). Янги жам-т бунёдкори бўлмиш янги инсонни тарбиялашда ҳоз. пайтда М.ларимизда самарали фаолият олиб бораётган, бу ноёб шарқона қадриятни том маънода ўзини ўзи бошқариш идорасига айлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган М. оқсоқоллари ва фаоллари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маън-й-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг ижобий таъсири тобора ортиб бормоқда. Айнан шу инсонларнинг кишилар кўнглига йўл топиб, уларнинг дарду ташвишига шерик бўлиб, ўз вақтида бераётган амалий ёрдамлари, тўғри маслаҳатлари туфайли оила ва М. муҳитида, республикамизда тинчлик, осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат туйғулари кучайиб бораётганини халқимиз юксак қадрлайди. Айниқса, ёш йигит-қизларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйиши, уларнинг жам-тдан муносиб ўрин эгаллашида бу фидойи инсонларнинг муҳим роль ўйнаётганини эътироф этиш лозим. Ўзини ўзи бошқаришнинг миллий модели бўлган М. халқимизнинг азалий удумлари, урф-о.лари ва анъаналарига таянган ҳолда, улкан тарбиявий вазифани бажаради. Кексаларнинг панд-насиҳати, катталарнинг шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида одамлар онгига эзгулик ғоялари сингдириб борилади. М., аввало, соғлом ижт-й муҳитдир. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри М. аҳлининг хулқ-атвори, ўзаро мун-тларини адолат ва маън-й мезонлар асосида тартибга солиб туради. М.да кенг жамоатчилик ўртасида маън-й ишларни самарали йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжуд. Айниқса, миллий қадриятлар, меҳр-оқибат, эл-юрт шаъни учун кураш каби фазилатлар камол топишида М.нинг ўрни беқиёс. М. доирасида амалга ошириладиган таълим ва саводхонлик курсларини ташкил этиш, анъанавий байрам ва тадбирлар пайтида муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, аёллар нуфузини ошириш, турли адолатсизликларнинг олдини олиш, ОАВ имкониятларидан фойдаланиш, бошқа муассасалар б-н ўзаро алоқани яхшилаш, ҳамкорликда тадбирлар уюштириш, турли авлод вакиллари ўртасидаги мун-тларни такомиллаштириш орқали тарғибот ўзига хос тарзда амалга оширилади. Яъни бунда ҳам таъсир воситалари сифатида ижт-й реклама, турли курслар ташкил этиш, оилаларга психологик хизматни йўлга қўйиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оталар насиҳатлари асосида ёшларни тарбиялаш ишида кенг фойдаланиш, ОАВ орқали берилаётган маълумотларнинг психолингвистик таҳлилини амалга ошириш, ижт-й фикрнинг М.лар бўйича мониторингини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Шунда М. фуқаролар, биринчи навбатда, ёшларни миллий ғоя руҳида тарбиялашнинг чинакам таъсирчан ўчоғига айланади.

МАҲАЛЛИЙЧИЛИК – маҳаллий манфаатларни кўзлаб иш тутиш; миллий ва умумдавлат манфаатларини ҳисобга олмай, уларга зарар келтирувчи, тор маҳаллий манфаатлар доирасида фаолият юритиш. М. аслида қад. ва ўрта а.даги миллий тарқоқлик даврига хос бўлса-да, у ёки бу шаклларда ҳоз. замон жам-тларида, айниқса, миллий манфаатларининг устунлигини англашни таъминловчи миллий онгга, бирликка эришмаган халқларда кўпроқ сақланиб қолган. Собиқ иттифоқдаги тоталитар тузум М. илдиз отиши учун қулай шароит яратди. Мустабид тузум парчаланиб, асоратга тушган халқлар эндиликда ўз миллий давлатларини туздилар, янги жам-т қуришга киришдилар. Мулк ўзининг ҳақиқий эгасини топмоқда, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш устувор ва долзарб бўлиб қолди. Ана шундай бир шароитда М. ўзининг бутун салбий хус-ятлари б-н яққол кўриниб қолди. М. этник-минтақавий фикр юритишнинг бир кўриниши бўлиб, миллий ўзликни англашдан минтақавий ўзликни англаш устунлик қилган шароитларда илдиз отади. М. тамойилининг кучайиши минтақаларнинг ўзини ўзи чегаралаб қўйишга, таркиб топган хўжалик алоқалари кучсизланиши ва парчаланишига, бинобарин, минтақанинг иқт-й жиҳатдан таназзулга олиб келиши мумкин. М. давлатнинг яхлитлигига реал хавф туғдиради. Мустақил Ўз-нда ҳуқуқий, демократик жам-т асослари мустаҳкамланиб, турли соҳа, тармоқдаги субъектларнинг эркинлиги ошиб борган сари М. ҳам барҳам топа боради. Тарихий тар-ёт янги жам-тни қуриш учун, аввало, одамлар тафаккурини ўзгартириш, мустақил фикрлайдиган авлодни тарбиялаш зарурлигини яққол кўрсатди. Президентимиз бу борада жам-т олдида турган муаммолар ва уларни бартараф этиш хусусида таъкидлаганидек, “Авваламбор, сохта обрў топишга уриниш, уруғчилик, гуруҳчилик, маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, нафс балосидан халос бўлиб, барча куч-қувватимизни, саъй-ҳаракатимизни, худо ато этган ақл-заковатимизни юртимизда тинчлик, осойишталик, барқарорликни сақлашга жалб қилайлик”. Айни вақтда келажаги буюк давлат қуришга тўсиқ бўлаётган М. иллатларидан халос бўлиш ва ягона мақсад атрофида, яъни адолатли, демократик жам-т барпо этиш йўлида бирлашиш долзарб вазифа ҳисобланади. Маълумки, халқимизда оила ва қариндошлик мун-тлари маън-й қадриятларнинг муҳим манбаи саналади. Катталарни ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдамлашиш, келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳамиша унинг асосий қоидалари бўлиб келган. Афсуски, бу қадриятларга ҳам совет даврида жиддий путур етди. Мазкур тузум хусусий тадбиркорликни тақиқлаб, «яқинларини қўллаш»га қарши кураш баҳонасида оилалардаги ва қариндош-уруғ ичидаги касбий кўникмаларнинг мерос бўлиб ўтишини йўққа чиқарди. Натижада бу кўникмалар ва ахлоқий меъёрлар тўсиққа учради. Уруғ-аймоқчилик ва ошна-оғайнигарчиликнинг ижт-й бузуқ шакллари юзага кела бошлади. Шу б-н бирга, қариндошларнинг ўзаро ёрдами баъзи ҳолларда жам-т тар-ётини секинлаштирадиган таниш-билишчилик, М.ка айланиб кетди. Истиқлол йилларида бу каби салбий иллатларнинг янги жам-т қуришнинг демократик мезонларига зид эканлиги англаб етилди. Бугунги кунда халқимизнинг мақсад-муддаоларига тўғри келмайдиган салбий қусурлардан халос бўлиш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, бу борада соғлом демократик жараёнлар муҳим ўрин тутмоқда. Демак, ёш авлодни турли маън-й тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳақида гапирганда, нафақат халқимизни улуғлайдиган юксак фазилатлар, ш-дек, унинг рив-шига салбий таъсир кўрсатаётган, эски замонлардан қолиб келаётган номаъқул одатларни бартараф этиш зарурлигини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Бу борада, биринчи навбатда, қариндош-уруғчилик, М. ва манфаатпарастлик каби иллатлардан жам-тимизни тозалаш ўта муҳим масала бўлиб, у кенг жамоатчилигимиз, айниқса, зиёлилар, олим ва адиблар, санъат ва мад-т аҳли, ўз фаолиятини маъ-ят соҳасига бағишлаган барча инсонларнинг диққат марказида туриши ва масъулиятига айланиши зарур.

МЕДИТАЦИЯ (лот. мeditatio – фикрлаш)— ақлнинг бутун фаолиятини муайян бир нарсада жамлаш ҳолати. Бу жараён муроқаба деб ҳам аталади. Ақл инсоннинг барча ҳис-туйғулари фаолиятини бошқариб турувчи субстанция ҳисобланади. Агар инсоннинг ақли муайян бирор нарса (объект) ҳақидаги ўйлар б-н машғул бўлса, ақл бошқараётган ҳис-туйғулар ҳам, ўзларининг бошқа ҳаракатларини тарк этиб, шу жараён б-н банд бўлади. Муроқаба жараёнида инсон ўзининг ҳиссиётлари орқали тасаввур қилиш мумкин бўлган объект (қиёфа) бўлиши шарт. Муқорабага тасаввуфда, суфийлар таълимотида муршид ва мурид киришадилар. М. б-н, асосан, йоглар шуғулланадилар. Муроқаба қилиш объектлари, яъни йог олдига қўйган мақсадларига мувофиқ жараён ҳар хил бўлади: дхян-йога, карма-йога бхакти йога ва ҳ.к.

МЕНТАЛИТЕТ (лот. mens – ақл, идрок) — жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, уларнинг ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян, ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қувват. Жамият, миллат ёки шахснинг М.и уларнинг ўзига хос миллий анъаналари, расм-русумлари, урф-одатлари, диний эътиқод ва иримларини ҳам қамраб олади. Истибдод даврида М. масалалари илмий нуқтаи назардан талқин қилинмас эди, чунки маълум миллатни ўрта, илғор ва салоҳиятли, бошқа миллат ва элатларнинг эса қолоқ ва норасо қилиб кўрсатиш сиёсатига М. наз-яси моҳиятан зид эди. Жамиятнинг, миллатнинг, маълум бир жамиятнинг ёки шахснинг М.ини ўрганиш, унга жиддий ёндошишни талаб қилади. Уни ўрганиш учун жуда кўп омиллар эътиборга олиниши ва б. миллатлар б-н қиёсланиши, ушбу миллат яшаб турган шарт-шароит, тарихий давр, унинг ўтмиши, миллатнинг руҳияти ва б. бир қатор жиҳатлар инобатга олиниши лозим. Миллий М. таҳлилига, расмий кўрсаткичлар асосида ёндошиб бўлмайди. Ўзбек миллати М.тининг шаклланиш жараёни деярли уч ярим минг й.лик тарихга эга. ўзбек халқи инсоният моддий ва маънавий маданиятини бебаҳо дурдоналар б-н бойитди. Ҳар бир миллатнинг М.и ақли, идроки, фаҳм-фаросати, унинг яшаб турган шарт-шароитлари, тарихи, қандай халқлар қуршовида истиқомат қилиши, ижтимоий фаоллиги ва қатор б. омиллар б-н боғлиқ. Асрлар давомида ўзбек халқи муҳим савдо-сотиқ, илм-фан, меъморчилик, ҳунармандчилик марказлари, халқлар ва мамлакатларни бир-бири б-н боғлаб турган йўллар чорраҳасида яшагани сабабли, унинг М.и тараққий этиб борган. Оламни идрок этишнинг ижтимоий-маданий ва этник жиҳатлари М.ни шакллантиради ва унда шаффофланади. Дунёнинг турли чеккасида истиқомат қилувчи кишилар учун турлича М. хосдир. Уни фикрлаш, ҳис этиш ва ишонишнинг чуқур манбаи сифатида тушуниш мумкин. Бу онгли ва онгсиз, мантиқий ва эмоционал М. асосида ётади, ижтимоий онгнинг сирли қатламларига йўл очади, кундалик, муайян ҳаёт йўллари б-н жипс боғлиқдир. Тилда, анъаналарда, одатларда, онгнинг ўз-ўзини бошқаришида намоён бўлади ва ижтимоий онгнинг индивидуал онгдан юқори жиҳатлари ҳисобланади, кўпинча муайян индивид томонидан идрок этилмайди ва таҳлил қилинмайди, лекин унинг иродасидан холи тарзда хулқ-атворида ва иборалари-да ўз аксини топади. М. даражасида ўтмиш маданияти ўз сирларини гўё «ошкор этади». Тил М.и оламни тилда тасаввур этиш усули. Оддий кишилар ва олий зотлар М.и шўролар тизими давридаги ва ундан олдинги М. авторитар, қишлоқ хўжалик ходими ва бюрократ М.и ҳақида гапириш мумкин. Миллатлар М.ларининг турли-туманлиги беқиёс даражада. Булар ўз этник мансубликларини идрок этишга ёрдам беради ва ижтимоий ҳамда ахлоқий тажрибанинг миллий шаклларининг авлоддан авлодга ўтишида восита вазифасини ўтайди. Жамоавий М. ҳеч қандай тайёргарликсиз шаклланади, Лекин муайян ижтимоий гуруҳга тааллуқ-лилик, билим даражаси, касб, ёш, жинсга боғлиқпигини айтиш жоиздир. Бундан ташқари М. қайсидир даражада яшаётган мамлакат, сиёсий ҳаёт, этник ва маданий анъаналар, қариндош-уруғ, таниш-билиш ва яқинларга боғ-лиқ бўлади. Ментал тузилмаларга инертлик хос, лекин оммавий онгдаги, иқтисоддаги, руҳиятдаги силжишларга ва мулоқот шакллари ва ҳокимият шаклига боғлиқ тарзда М.да ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бунда у вазиятли, шунингдек, концептуал, дунёни яхлит тасаввур этишни танлаши мумкин. М. чуқурлигини фольклор маданияти кўрсатади. М. ижтимоий тарихнинг ажралмас жиҳати. Давр М.и унинг хўжалик фаолияти моҳиятини тушуниш имконини беради, меҳнатга ва мулкка, болаликка, оилага, севгига, аёлга ва ўлимга муносабатларнинг ўзига хослигини ифода этади. М. тарихи ўз эътиборини кишиларнинг тасаввурларига, константаларга қаратади. Булар улар онгига тил, ижтимоий муносабат, дин, маданият томонидан сингдирилади. М.нинг алоҳидаланганлиги шунчалик кучлики, унда фақат жамоа-вий оламни ҳис этиш б-н мос мафкуравий ақидаларгина мавжуд бўлади. М. тушунчасидан Европа тарихидаги ўрта аср уйғонишига тадбиқан 1929 йилда М.Блок ва Л.Февр фойдаланган.

МЕРОС – ижт-й, иқт-й, маън-й ва ҳуқуқий жиҳатдан хилма-хил мазмунга эга бўлган сермаъно т.. 1) Ижт-й маънода, аждодлардан авлодларга ворисийлик асосида ўтиб келаётган, инсоният томонидан ўтмишда яратилган барча моддий ва маън-й бойликларни ифодалайди. Улар оғзаки ва ёзма шаклларда ҳамда ўтмишда яратилган ва бугунги кунда ҳам ўз мавқеини, қадрини сақлаб қолган ҳамда сақланиб келаётган осори-атиқалар, барча моддий ва маън-й ҳаётда эришилган ютуқлар; билим ва кўникмалар, тажрибаларни билдиради. М. тегишлилигига кўра алоҳида шахс, оила, гуруҳ, жамоа, ҳудуд, миллат, давлат, умуминсоний даражаларга бўлиниши мумкин. М. мад-й, тарихий, моддий ва маън-й турларга ҳам ажратилади. Бу турлар ҳам ўз навбатида алоҳида қисмларга эга бўлиб, мас., мад-й мерос объектив ва индивидуал, анъанавий ва замонавий кўринишларда намоён бўлади. 2) Ҳуқуқий маънода, фуқаронинг вафот этиши ёки унинг вафоти суд-ҳуқуқ органлари томонидан қайд қилиниши б-н унинг ворисларига бериладиган мол-мулкни англатади. М. қолдирувчининг вафот этган куни, у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун М. очилган вақт деб ҳисобланади. Агар биридан кейин бошқаси М. олишга ҳақли бўлган шахслар бир сутка ичида вафот этган бўлсалар, улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, М. уларнинг ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг М.хўрлари ворисликка чақирилади (ФК-1116-модда). Марҳумдан ворисларга қолган мулк М. очилиш пайтда М. қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмаган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари М. таркибига киради (ФК-1113-модда). М. қолдирувчининг шахси б-н чамбарчас боғлиқ бўлган қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар М. таркибига кирмайди: а) юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва б. ташкилотларга аъзолик уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқача ҳол белгиланмаган бўлмаса; б) ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи; в) алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқ ва мажбуриятлар; г) меҳнат ва ижт-й таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва б. тўловлар олиш ҳуқуқи; д) мулкий ҳуқуқлар б-н боғлиқ бўлмаган мулкий ҳуқуқлар.

МЕХАНИЦИЗМ — объектив воқеликдаги барча нарсалар, ҳодисалар ва жараёнларнинг ўзгариши ва ривожланишини механика қонунлари б-н изоҳловчи дунёқараш. XVIII а.ларда классик механика шаклланиши, ривожланиши ҳамда механика қонунларининг мутлақлаштирилиши таъсирида оламнинг механик тасвири вужудга келади. М. таълимотига кўра, табиатдаги барча нарсалар, атомлардан тортиб сайёраларга ўзгармас унсурлардан таркиб топган механик тизимдан иборат ва бу унсурларнинг ҳаракати механика қонунлари б-н белгиланади.

МЕЪЁР – объектнинг сифат ва миқдорий жиҳатлари ўзаро боғлиқлигини англатадиган, мазмун ва шакл, имконият ва воқелик ўртасидаги зарурий уйғунлик таъминланишини ифодалайдиган фал-й тушунча; меъёрий қоида – амалга оширилиши зарур бўлган ёки истисно қилинадиган хатти-ҳаракатлар. М. тушунчаси Қад. Ҳиндистон, Хитой ва Юнонистондаги фал-ий қарашларда шакллана бошлаган Марказий Осиё мутафаккирлари (Ибн Сино, Беруний ва ш.к) ҳам ушбу атамадан табиий-фал-ий асарларида фойдаланганлар. Улар ўз асарларида табиий ва маънавий руҳий М.га оид фикр-мулоҳазаларни билдирганлар. М.ни, фал-ий категория сифатида асосан Гегель ўз фал.сида қайд этган. Ҳар қандай объектнинг сифати муайян миқдор (моддий тизимларнинг хусусиятлари, унсурлари, сони ва ҳ.к.) б-н узвий боғлиқлиги б-н белгиланади. Уларнинг талабларига риоя қилиш кундалик турмушимизда ҳамда билиш жараёнида кўзланган мақсадга эришишимизга имкон беради. Мас., “Таъриф тенг ҳажмли бўлиши керак”, деган қоидага риоя этилиш тушунчага бериладиган таърифнинг мантиқан тўғри бўлишини таъминлайдиган шартлардан биридир. Агар бу қоида талаби бузилса, тушунчага бериладиган таъриф ҳаддан ташқари кенг (мас., “Фан — билимлар системаси”) ёки ҳаддан ташқари тор (мас., “Фан – ғояларда ифода этилган билимлар системаси”) бўлиб қолади. Гапда ифодаланган М.лар ҳукмни (мулоҳазани) ифода қилиши ҳам, қилмаслиги ҳам мумкин. Мас., “Урушни тарғиб қилиш қатъиян ман қилинади”, деган гап – М.ий фикр, ҳукмни (мулоҳазани) ифода этмайди. “Саидов Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида меҳнат қилиш ҳуқуқига эга”, деган фикр эса М. (М.ий қоида) ҳақидаги ҳукм (мулоҳаза) ҳисобланади; бунда М. “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқига эга”, деган фикрдан иборат”); шунинг учун ҳам у мантиқий қийматга эга, яъни чин фикрни ифода этади. Демак, М. ҳақидаги ҳукмлар (М.ий ҳукмлар) бошқа ҳукмлар сингари мантиқий қийматга эга, яъни чин ёки хато фикрни ифода этадилар. М.лар илмий билишда қоидаларни методларни, ҳуқуқий соҳада – ҳуқуқий М.ий ҳужжатларни (мас., қонунларни, кодексларни, буйруқларни ва ш. к.ни), ахлоқ-одоб М.ларини ва б. соҳалардаги норматив фикрларни ифода қиладилар. Уларнинг билишдаги ва амалиётдаги аҳамияти ана шу б-н белгиланади. М. доирасида миқдор ўзгаришларининг чегараси мавжуд. Ушбу чегара (миқдор ўзгаришлари, унсурларининг катта-кичиклиги, дискретлиги, даврийлиги, боғланиш тартиби, тузилиши, ҳаракати ва ҳ.к) дан ҳатлаб ўтилганда, объект бошқа шаклни олиши мумкин. М. объектнинг сифат ўзгаришлари, ўз навбатида, миқдорий ўзгаришларга олиб келади. М. мусиқада ритм, гармония, архитектурада ансамбль ва ҳ.к. асосини ташкил этади. Жамиятда М. категорияси муҳим илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга.

МЕҲМОН – ўзга хонадон, маҳалла, юртга самимий ришталарни боғлаш, эзгу ният ва ишларни амалга ошириш мақсадида ташриф буюрувчи киши ёки кишиларни ифодаловчи т.. М. келишини халқимиз эзгулик, яхшилик рамзи деб ҳисоблайди. Маълумки, ҳар қандай жам-тда яшаётган кишилар бир-бирлари б-н моддий ва маън-й мун-тларга киришадилар. Маън-й алоқаларнинг бир қиррасини меҳмон-мезбонлик мун-тлари ташкил этади. Одамларнинг бир-бирлари б-н борди-келди қилишлари, мулоқотда бўлишлари, бир-бирларига меҳр-оқибат, мурувват кўрсатишлари, М.лик ва мезбонлик алоқаларини боғлашлари инсоний фазилат ҳисобланади. Меҳмондўстлик ўзб. халқининг минг йиллар мобайнида таркиб топиб, тажрибасидан ўтиб барчага манзур бўлган прогрессив ва демократик характердаги анъанасидир. М. кутиш юксак одоб, ахлоқ, нафосат, умуман олганда, маъ-ят мактаби ҳисобланади. Меҳмондўстлик орқали дўстлик, ўртоқлик, одамгарчилик, инсонпарварликни шакллантирилади, покизалик, тадбиркорлик, чаққонлик, ахлоқан теран ва турмушга нафосат назари б-н қараш тарбияланади. Ўзб. халқи ёру биродар, қариндош-уруғ ва дўстлариникига тез-тез бориш-келиш қилиб туришни энг яхши фазилатлардан бири деб ҳисоблайди. Ҳамма халқларда бўлгани каби ўзб.ларда ҳам М.ни турли таомлар б-н зиёфат қилиш одати мавжуд. М. келганда у б-н ҳол-аҳвол сўрашиб, самимий суҳбатлашилади. Узоқ-яқиндаги дўсту биродарлар эсга олинади. М. мезбонга қариндош-уруғ ва дўстларнинг саломини топширади. Шундай ҳам бўладики, урушиб қолганлар М. келиши туфайли ҳам ярашиб оладилар, ўтган дилсиёҳликлар, оилавий жанжаллар унутилади, араз, гиналар барҳам топади. Уйига кўп ва тез-тез М. келиб турган кишининг жамоат, маҳалла-кўй ўртасида обрўси янада ортади. Чунки, меҳмондўстлик одамдаги худбинлик, эгоизм кабилар ўрнига жамоавийлик, инсонпарварлик, одамгарчилик сингари ижобий хислатлар, қўполлик, қўрслик каби ёмон қилиқлар ўрнига хушфеъллик ва хушмуомалалик каби яхши сифатларнинг шаклланишига ҳам сабаб бўлади. Одобсиз киши М. олдида одоб сақлайди, беҳаёлар ҳаёли бўладилар, акс ҳолда бундай кишилар уятга қоладилар. Ҳар қандай баджаҳл мезбон ҳам М. олдида мулойим, хуштавозеъ бўлишга ҳаракат қилади. М. келиши озодаликка ва шахсий покликка ҳам сабабчи бўлади. Уй-жой, ҳовли ва кўчалар супурилиб, сув сепилади. Идиш-товоқлар ва барча уй анжомларини аввалгидан ҳам озодароқ тутишга ҳаракат қилинади. М. ҳам, мезбон ҳам ораста кийиниб оладилар. Ўзб.ларда М. олиб келган нарса табаррук ҳисобланади. Нозу неъмат келтирган бўлса, «мозор босди» деб кўзларга суриб ейилади ва оз-оздан бўлса ҳам қўни-қўшни ва бола-чақаларга улашилади. Узоқ сафардан қайтувчи киши ўз таниш-билишларига бирор севинчли буюмлар келтириши, боласи кўп оиланинг меҳмондорчилигига борганда ҳар турли ширинликлар олиб бориш умуминсоний одатдир. Аммо М.нинг совға келтиришини асло шарт қилиб қўймаслик керак. Ўзб.нинг «Топган гул келтирур, топмаган бир боғ пиёз» нақли мавжуд. Бирор нарса келтириш ёки келтирмаслик М.нинг ҳимматига боғлиқ. Совға бу – эътиборлилик, дўстлик, қувонч, табрик, ҳурмат ва эҳтиромни ифодалайдиган нарсадир. М.нинг мезбонга ва ўз навбатида, М.нинг мезбонга совға инъом қилиши азалий ва оммавий бир одатдир. М.нинг келиши, айниқса, ёш болалар учун жуда қувончли воқеа. Чунки, меҳмон келиши б-н болаларга нисбатан муҳаббат ва диққат-эътибор янада кучаяди. Уларнинг ўқиши, ҳунар ўрганиши, одоб-ахлоқи, оила юмушларига ёрдам берадиган бўлиб қолганлиги мақталади. Меҳмондўстлик катта бир маъ-ят, ахлоқ-одоб мактаби бўлганлиги учун ҳам М. иззат-ҳурмат қилинади. Бир томондан, у кишини қобил, зийрак, хушфеъл, лутф-карамли, меҳр-мурувватли, зукко-истеъдодли қилиб тарбияласа, иккинчи тарафдан, рўзғоршунос бўлиш, уй тутиш, таом тайёрлашни билиш ва покиза бўлишга ўргатади. М. таклиф асосида ҳам, ўз ихтиёри б-н ҳам келиши мумкин. Халқимиз орасида М. кутишни, мезбонликни қойилмақом қилувчи кишилар жуда кўп. Бу хил фазилатга эга бўлган киши дўст-ўртоқлари, қариндош-уруғлари, таниш-билишлари, ҳамкасблари олдида ҳурмат ва эҳтиромга лойиқдир. Ўзб.ларга хос меҳмондорчилик қоидалари ва турлари меҳмон зиммасига ҳам қатор вазифалар, масъулият юклайди. М.га бориш – овқатланиб, уёқ-буёқдан гаплашиб қайтишдангина иборат бўлмасдан, анча масъулиятли ва қатор қоидаларга амал қилишни талаб этадиган вазифа. Аввало, М.га боришга ваъда берган киши ўз зиммасига катта мажбурият олади. Тартибли ва интизомли одам ҳеч қачон меҳмонга, ишга, йиғилишга, учрашувга кеч қолмайди. Меҳмондорчилик тўй ва улфатларнинг йиғилишига борганда ҳам, у интизомли, тартибли эканини намойиш қилади. Бировни зориқтирмаслик ҳам одоблиликка киради. М.га вақтида боришнинг иложи бўлмай, кечикиш ёки бормай қолиш заруриятга айланган тақдирда мезбон огоҳлантирилса ва узр сўралса, у ҳам одоблилик ҳисобланади. М.нинг кечикиши мезбонни жуда ташвишлантиради. Бирор сабаб б-н кечикиб келган меҳмон аввал мезбонлардан, сўнгра ўз вақтида келган М.лардан узр сўраши керак. Ўзб. урф-о.лари орасида қарияларни ва ҳурматли кишиларни ўриндан туриб кутиб олиш, то у ўз ўрнини топиб ўтирмагунча ва б.га рухсат бермагунча қўл қовуштириб туриш яхши анъаналардан ҳисобланади. Меҳмондорчиликка ювиниб, тараниб, чиройли ва озода кийиниб бориш керак. Меҳмондорчиликка озгина тамадди қилиб борган маъқул. «Тўйга борсанг тўйиб бор» нақли минг йиллар синовидан бежиз ўтиб келмаяпти. Хиромий шундай ёзганди: «Бир улуғ кишини меҳмонга айтганларида, «таклифингни уч шарт б-н қабул қиламан! Биринчиси шуки, бозордан атайлаб нарса сотиб олмайсан. Иккинчиси шуки, уйингда борини атайлаб яширмасдан олдимга қўясан. Учинчиси шуки, аёл ва болаларингнинг ҳақини менга едирмайсан» дер эди». Кимки М. деб қабул қилинса-ю, лекин М.лик иззатини сақламаса, М. эмас. М. бўлган киши ўзини тута билиши, шу б-н бирга, хушчақчақ, ширинсўз, хатти-ҳаракати ораста, бошқаларга бўлган мун-ти самимий бўлиши даркор. Меҳмондорчилик пайтида қовоқ уйиб ўтирувчи ёки ҳаётида юз берган бирор фожеани эслаб, кўзёши қилувчилар ҳам учраб туради. Бундай ҳолатда М.ларнинг ҳам, мезбоннинг ҳам кўнгли хира бўлади. Меҳмондорчиликка соя тушади. Меҳмондорчилик дастурхони устида суҳбатнинг ҳам ўзига хос тамойиллари мавжуд. Суҳбатда ёлғончи, ғийбатчи, маҳмадона, шилқимларни таниб олиш ва уларга эҳтиёткорлик б-н мун-тда бўлиш зарур. М. суҳбатда ҳеч кимга кесатиқ қилмайди, гапирувчига эътибор бериб ўтиради, маърузачи мантиқли, ўринли фикрлар айтса, бош силкитиб маъқуллайди. Мабодо суҳбатдоши ёлғон, иғвога қараб кетса, эшитмасликка олиш б-н маъқул тушмаганлигига ишора келиши мумкин. Меҳмондорчилик суҳбати ҳам ўзига хос маъ-ят, тарбия мактаби ҳисобланади. М.га келган шахс овқатланиш одоби қоидаларидан ҳам яхши бохабар бўлмоғи лозим. Дастурхонга М.лар орасида ёши улуғ одам қўл узатмагунча одоб сақлаш ўзб. урф-о.ларининг энг яхши анъаналаридан биридир. М. ўзининг қанчалик одобли ва эътиқодли эканини хатти-ҳаракати, юриш-туришидаги энг кичик, жузъий жиҳатлари б-н ҳам сездириш мумкин. Мурувватли, меҳр-шафқатли, доно, билимдон инсонларни М. қилган мезбон чинакам ҳузур қилади, ҳордиқ чиқаради, обрўйи ортади, дастурхон устидаги суҳбатда ҳам янги билимларга эга бўлиб, маъ-яти юксалади.

МЕҲМОНДОРЧИЛИК ОДОБИ (ҚОИДАЛАРИ) – инсонларнинг юксак инсоний ва самимий фазилатлари асосига қурилган меҳмонга бориш ва меҳмон кутиш борасидаги ўзаро мулоқоти ва мун-тларида амал қилинадиган одоб-ахлоқ талаблари, муайян тартиб-қоида ва удумларни ифодалайдиган т.. М.о.халқ турмуш тарзининг ғоятда нозик, юксак мад-ти ва маън-й қадрияти ҳисобланади. М.о.ни билиш, унга амал қилиш маъ-ятлилик белгиларидан бири ҳисобланади. Ўзб. меҳмондорчилигида қайси уйга қадам қўйилса, дарҳол дастурхон ёзилиб, ширинлик келтирилади. Бу меҳмондорчилик ширин бўлишига ишора ва меҳмон хуш кўрилганлигининг рамзи ҳисобланади. Ўзб. халқида М.о. б-н бирга ҳар бир минтақанинг ўзига хос хус-ятлари ҳам мавжуд. Фарғона водийси ва Самарқандда меҳмонга даставвал иссиқ кўк чой берилади. Тошкентда эса хушбўй фамилчой дамлаш одат тусига кирган. Келган меҳмонга дарҳол қатиқ таклиф этиш ёки нонуштасига албатта қатиқ бериш Наманганда яхши одат тусини олган. Сурхондарёликларга меҳмонга борилса, хушбўй кўк чой б-н бирга арча ўтинида пиширилган тандир кабоб келтирилиб, меҳмон ҳурмати жойига қўйилади. Хоразмликлар меҳмонни махсус тайёрланган палов б-н сийлайдилар. Қорақалпоқларнинг балиқ кабоби б-н кулчатойини еган меҳмон у ёқдан яхши таассуротлар б-н қайтади. Фарғона ва Андижонда меҳмон келган хонадонга қўшнилар ҳурмат юзасидан дастурхон чиқарадилар… Меҳмоннинг муҳими ва номуҳими, каттаси ёки кичиги бўлмайди. Меҳмонга сарпо кийдириш одатининг икки маъноси бор. Бири – ўзининг яқин кишисига, қариндошига сарпо кийдирганда узоқлашмаслик, бегоналашмаслик, ҳамжиҳатлик истаги билдирилади. Иккинчиси – бегонага сарпо кийдириш у б-н дўстлашганлик, қариндошга айланганлик ёки қадрдон бўлиб қолганликнинг рамзий ифодаси ҳисобланади. Ш.саб. хориждан келиб, эл-юрт меҳмони бўлган кишиларга ҳам миллий уст-бош кийдириш қоидага, анъанага айланиб кетган. Аждодлардан қолган меҳмондорчилик қоидаларидан бири шуки, меҳмон келган уйда бақириб гаплашиш, шовқин солиш, унинг ҳузурида ади-бади айтишиш, уришиб қолиш у ёқда турсин, ҳатто кесатиб гапириб ҳам бўлмайди. Меҳмонга озор бермасликка интилиш эса одамларни қовуштириб, меҳр-оқибатли қилади, дўстлик ва биродарликни келтириб чиқаради, оилада бир-бирига меҳр-муҳаббат, ҳамжиҳатлик, хотиржамликни янада кучайтиради. М.о. аввало, одамларни меҳмонга таклиф этишдан бошланади. Таклиф этиладиган кишининг вақти бор-йўқлигини билиб олингандан кейингина уни меҳмонга чақириш мумкин. Меҳмонлар келадиган пайтда дарвоза очиқ туриши керак. Уларни эшик олдида самимият ва очиқкўнгиллик б-н кутиб олиш лозим. Совға олиб келганларга ҳам, «қуруқ» самимий саломи б-н келганларга ҳам баб-баравар миннатдорчилик билдиришни унутмаслик керак. Сўнг меҳмоннинг ечинишига ёрдамлашиш ва қўл ювганда сочиқ тутиш зарур. Меҳмон келиши олдидан болаларни ювинтириб, яхши кийинтириб қўйиш жуда муҳим. Бу нарса болаларда ҳам меҳмондорчилик аҳамиятини англаш ҳиссини уйғотади. Меҳмон ҳузурида болалар шўхлик қилса, уларга танбеҳ бермаслик керак, чунки бу ҳолат меҳмоннинг иззат-нафсига малол келиши мумкин. Оддий оила меҳмондорчиликларида зиёфат мезбоннинг бошқарувида амалга ошиши мумкин. Меҳмондорчиликнинг энг катталари: тўй, байрам, зиёфат-базм ва юбилей дастурхонлари устида зиёфатни бошқарувчи сайланади. Катта зиёфатларда бу вазифага дуч келган гапдон кишини эмас, бу ишга истеъдодли, дидли, хушчақчақ, билимдон, одобли, ҳозир бўлганларнинг барчасини ёки кўпчилигини танийдиган, ташкилотчи ва зийрак инсонни топиб, олдиндан рухсатини олиб, сўнг меҳмонларнинг умумий розилиги асосида сайлаш зарур бўлади. Одатда, меҳмондорчиликни бошқарувчи қуйидаги вазифаларни ўтайди: а) меҳмондорчиликда дастурхоннинг пойгагига ўтириб қолган кекса ва ҳурматли кишиларни тўрга ўткизади; б) базмда хотин-қизларнинг раъйига қараб иш тутади. Аёллар эркаклар кўп йиғилган давраларда ўзларини ноқулай ҳис қиладилар, ийманиб овқат ея олмайдилар. Қадимда, ҳозирда ҳам катта тўйларда аёлларга ва эркакларга алоҳида-алоҳида дастурхон тузалади. Буни камситиш ёки мад-тсизлик деб ҳисобловчилар ҳам топилади. Аслида аёллар раъйига қараш юксак маъ-ят белгисидир. Хотин-қизларнинг фақат ўз тенгқурларига айтадиган гаплари, суҳбатлашишда умумий манфаатлари, турмушга чиқиш, оила қуриш, бола тарбиялашга оид ўзаро алмашинадиган фикр-мулоҳазалари бўлади; в) ҳозир бўлганларни бир-бирларига таништиради. Меҳмон кимлар даврасида ўтирганини билиб олгани яхши. Бу ҳол ҳар ким ўзини қандай тутиши, кимлар б-н дўстлашиши, қайсиларидан ибрат олиш ва бемаъниларидан воз кечиш имкониятини келтириб чиқаради. М.о.га биноан, мезбон барча дастурхон атрофига жойлашганда меҳмонларни таомга ундаши лозим. Ҳаддан ташқари қисталанг қилиш ҳам ярамайди. Агар зиёфат чоғида меҳмон бирор нарсани қўлидан тушириб юборса, синдириб ёки бузиб қўйса, бунга эътибор бермаслик керак. Ўзб. халқида «Меҳмон жабр қилса ҳам, мезбон сабр қилур» деган мақол бор. Меҳмон тасодифан бирон идишни синдириб қўйганида ёки дастурхонга бирор нарса тўкиб юборганидан қаттиқ хижолат тортади. Агар шу пайт мезбоннинг пинаги бузилса, жуда ҳам хунук бўлади. Меҳмонлар мезбонни қандай таомлар б-н зиёфат қилганига қараб эмас, меҳмондорчиликни қандай уюштирилганлигига қараб баҳолайдилар. Меҳмон кутган мезбон ўз оиласидаги камчиликлар, етишмовчиликлар, хафаликлар тўғрисида, касаллик ёки ўлим хусусида оғиз очмаслиги, хизматдан, қариндош-уруғ, ёр-биродарларидан нолимаслиги керак. Чақирилган меҳмонлардан биронтаси келмай қолса, ундан гина қилмаслик лозим, айниқса, ғийбатга ўрин йўқ. Меҳмондорчиликни уюштиришда ҳисобга олинадиган жиҳатлар жуда кўп. Қишлоқдан шаҳарга келган меҳмон шаҳар айлангиси, дўконларга киргиси, театрга боргиси келади. Шаҳардан қишлоққа борган меҳмон эса табиат қучоғига ўзини отгиси, ундан баҳра олишни хоҳлайди. Мезбон ана шу ҳолларни ҳисобга олиши ва диққатга сазовор жойларни азиз меҳмонга таништириши лозим бўлади. М.о.га кўра, дастурхонни чиройли безатиш ва меҳмонни рисоладагидай кутиб олиш ҳам бир санъатдир. Меҳмон учун тузаладиган дастурхон оила аъзолари учун ясатиладиган дастурхондан фарқ қилади. Тўйларда дастурхон бошқача безалади, байрам дастурхони ўзгача бўлади. Дастурхон тузашда икки қоида бор: бири – моддий шароитларни, иккинчиси эса маън-й шароитларни таъминлашдир. Дастурхонга қўйиладиган таомлар хилма-хиллиги, миқдори ва сифати, овқатланиш асбобларининг етарли миқдорда мавжудлиги, дастурхон тузаладиган жой покиза, қишда иссиқ, ёзда салқин бўлиши – буларнинг ҳаммаси моддий шароитларни таъминлаш қоидасига киради. Маън-й шароитни таъминлаш қоидасига: меҳмонларни эъзозлаб кутиб олиш, дўстлик ва самимийлик кўрсатиб, уларга сидқидиллик б-н хизмат қилиш киради. М.о.қоидаларидан яна бири шундаки, бу санъатга оилада ўғил ва қизларни ёшлигиданоқ ўргатиб борилади, токи улар вояга етганларида турли таомларни тайёрлай билсинлар, уйига келадиган кишиларни кўнгилдагидек кутиб оладиган меҳмондўст бўлиб етишсинлар. Қоидага кўра, мезбон учун барча меҳмон бирдай қадрли, бироқ у кексаларга, жамоат орасида обрў қозонган, меҳнати ва билими, истеъдоди ва санъати б-н машҳур алломаларга, умуман, эл-юртга хизмат кўрсатган инсонларга алоҳида эътибор бериши зарур. Уларга яхши илтифот, ширин такаллуф кўрсатиш орқали барча меҳмонлар ҳурмат қилинган бўлади. Бундай инсонлар ўз юриш-туриши, билими, инсонпарварлиги, юксак маъ-яти б-н мезбон ва барча меҳмонларга ибрат бўладилар. Бу эса меҳмондорчиликнинг оддий борди-келди воситасига эмас, балки катта бир одоб-ахлоқ, маъ-ят-маърифат мактабига айланишига сабаб бўлади.

МЕҲМОНДЎСТЛИК – маън-й фазилат сифатида меҳмоннавозлик, меҳмон кутишни одатга айлантиришни ифодалайдиган т.. М. барча миллатларга ва элатларга хос. Бироқ, бу хус-ят турли миллатларда турли даражада намоён бўлади. М. хус-ятининг у ёки бу халқда рив-ши ўша халқнинг ўтмиши, тарихи б-н боғлиқ бўлади. Савдо б-н кўпроқ шуғулланган халқларда бу хус-ят юқорироқ даражада ривожланади. Мас., Буюк Ипак йўлида жойлашган халқларда, жумладан ўзб.ларда бу хус-ят юқори даражада ривожланган. Бунинг сабабларидан бири шундаки, меҳмонхоналар ривожланмаган қад. даврда савдогарлар ўз йуналишларида турли хонадонларда, хусусий шахсларнинг уйларида тўхташларига тўғри келган. Меҳмондўст бўлмаган қишлоқлар, овулларни савдогарлар четлаб ўтишган. Оқибатда, савдогарларга М. кўрсатмаган қишлоқ ва овуллар тушкунликка юз тутган. М.нинг рив-шига адабиёт ва санъат ҳам кучли таъсир ўтказади. М. онгида, менталитетида жамоавийлик устун бўлган миллатлар учун кўпроқ хос. Индивидуализм ғолиб бўлган ҳудудларда М. иккинчи, учинчи даражали аҳамият касб этади. Чунки индивидуализм жамоавийликнинг ва айни пайтда М.нинг зидди бўлиб, шахснинг ички, индивидуал сифатларини олдинги ўринга, унинг ташқи муҳит б-н боғлиқ сифатларини кейинги ўринга қуядиган таълимот ва қарашдир. Индивидуализм ғолиб бўлган баъзи ғарб мам-тларида М.ни патриархал тузум қолдиқлари сифатида баҳолаш мавжуд. Бундай баҳо М.га индивидуализм н.назаридан қараганда кўринадиган қирралари, холос. М.нинг туб моҳияти инсонни улуғлаш, унга ҳурмат кўрсатиш б-н боғлиқ. Ш.у. ҳам Шарқ фал.си ва адабиётида М. ва меҳмоннавозликка алоҳида ўрин ажратилади. “Уйларига меҳмон қўнмайдиган кишилар ёмон одамлардирлар”,- дейилади ҳадислардан бирида. М.ка алоҳида ҳурмат б-н қаралиши меҳмон кутиш одоби, расм-русумларига катта эътибор берилишида ҳам намоён бўлади. Бунда, меҳмонни кутиб олишдан то кузатгунга қадар, мезбон ўзини қандай тутиши кераклиги ва қоидалари батафсил ишлаб чиқилган. М.да меҳмонни очиқ юз б-н кутиб олиш ва кузатиш жуда муҳим экани кўп мақоллар, ҳикматлар ва бадиий асарларда алоҳида таъкидланади.

МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ — шахснинг меҳнат жараёнида амал қилиши шарт қилиб белгиланган, давлат қонунлари, ташкилот меъёрий ҳужжатлари ва қонунларда акс этмаган, лекин шахс маън-й, ахлоқий муносабатларидан келиб чиқадиган тартиб-қоидалар, меҳнат ваколати, бурч, эркинликларни қамраб олувчи тушунча. М.и.ни йўлга қўйишда ҳар бир жамият ёки жойда қадриятлар, урф-одатлар, маъ-ят, мад-ят, меҳнатга муносабат, мафкура кабилар албатта эътиборга олинади. Зеро, М.и. мазкур масалаларга зид келган шароитда меҳнат ва интизом бир-бирига мувофиқ келмаслиги, уларнинг номувофиқлиги эса белгиланган мақсадларнинг самара бермаслигига олиб бориши мумкин. Ўз-н мустақил давлат сифатида тан олинган дастлабки йилларданоқ М.и. мамлакатимизда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш масаласидаги стратегик мақсадларнинг таркибий қисмларидан бирига айланди. Ш.у. бевосита демократик тараққиётнинг барча тамойилларига риоя қилган ҳолда М.и. масаласида давлат томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва бажаришда жамоатчилик фикридан самарали фойдаланишга эътибор берилмоқда. Бу борада жамиятнинг барча тизимида, аввало ҳокимият муассасаларида самарали иш олиб борувчи меҳнат жамоаларининг роли ғоят муҳимдир. М.и. б-н боғлиқ ташаббускорлик, ташкилотчилик ишлари раҳбар ходимларнинг эътиборида туриши М.и.нинг таъминланишида муҳим ўрин тутади. Бу эса раҳбар бошқараётган жамоанинг маън-й омилига боғлиқ бўлиб, одамлардаги меҳнатга бўлган муносабат ва кайфиятнинг фаоллашувига катта ёрдам беради. М.и.ни мустаҳкамлаш ҳар бир ходимнинг маън-й жиҳатдан юксаклиги, ишга ҳалол муносабатда бўлиши, ишлаб чиқаришни ривожлантириши ва соғлом муҳитни вужудга келтиришида муҳим роль ўйнайди. Президент И.А.Каримовнинг қатор маъруза ва чиқишларида интизом ва мустаҳкам жамоат тартиби бўлмаса, демократик тамойилларни амалга ошириб бўлмайди, деб таъкидланади. Қонунчилик ички тартиб қоидаларининг талаби шундан иборатки, ташкилот учун ўзининг бор имконияти ва билими б-н виждонан ишловчи ходимларни тақдирлаш ва интизомини бузувчиларни жазолаш вазифаси ҳам юклатилади. Меҳнат қонунчилигида турли касбда фаолият юритувчи жамоаларнинг ходимлари меҳнат бурчларини намунали бажаргани, меҳнат унумдорлигини оширгани, узоқ вақт ва бенуқсон ишлагани, хизматда ташаббускорлиги учун уларни моддий ва маън-й тақдирлаб бориш назарда тутилади. Мас., ижт-й соҳада меҳнат жамоа маъмурияти касаба уюшмаси меҳнат фаоллари б-н келишилган ҳолда раҳматнома эълон қилиш, бир йўла мукофотлар ва қимматбаҳо совғалар бериш, ходимларни Фахрий ёрлиқ б-н мукофотлаш, меҳнат дафтарига ва ҳурмат тахтасига ёзиш ҳуқуқига эга. Социал-мад-й ва уй-жой маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги имтиёзлар, Мас., уй-жой шароитини яхшилаш, соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар бериш ва ҳ.к.лар ҳам ходимларни рағбатлантиришнинг энг самарали усулларидандир. Бу тадбирлардан тўғри фойдаланиш муассаса раҳбарлари ва мутахассисларига бевосита боғлиқ. Қолаверса, М.и.нинг бундай рағбатлантириб борилиши шахснинг маъ-ятини шакллантириш ва М.и.ни табиий эҳтиёжга айлантириб боришда катта роль ўйнайди. Бироқ, ижт-й муассасалар раҳбарлари фаолиятда фақат яхши ходимларни тақдирлашга эътиборни қаратиб келмоқда. Меҳнат интизомини бузувчи кишиларни принципиал ва қатъий жазолай билиш, уларга нисбатан ижт-й таъсир ва интизомий жазо чораларини қўллай билиш ҳам муҳимдир. М.и.нинг хуқуқий асосларини бузувчиларга нисбатан маъмурият Ички меҳнат тартиб қоидаларига ва амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ интизомий жазо чораларини қўллаши, ш-дек, ижт-й таъсир чораларини кўриши мумкин. Бундай жазоларга танбеҳ, ҳайфсан, қатьий ҳайфсан, уч ойгача кам иш ҳақи тўланадиган ишга ўтказиб қўйиш ёки шу муддат давомида қуйи вазифага тушириш, М.и.ни мунтазам бузиб келганлиги ёки узрсиз сабаблар б-н ишга келмаганлиги учун ишдан бўшатиш чораларини кўриши мумкин. Шу б-н бирга маъмурият интизом жазосини қўллаш ўрнига М.и.ни бузганлик тўғрисидаги Мас.и жамоатчилик муҳокамасига қўйиши ёки жамоат ташкилотларининг муҳокамасига беришга ҳам ҳақлидир. Интизомий ёки ижт-й жазо чораларининг қўлланишидан қатъи назар, интизомни жиддий равишда бузган ходимларни ўзига унга берилган қўшимча имтиёзлардан маҳрум этиши ҳамда ташкилотнинг иш режаси асосида қабул қилинган навбатдаги бериладиган мукофот пулидан ёки имтиёзли тарзда бериши режага киритилган соғломлаштириш оромгоҳлари учун йўлланмалардан тўла ёки қисман маҳрум этилиши мумкин. Интизомий жазо чоралари тўғри қўлланилган ва суиистеъмол қилинмаган ҳамда меҳнат қонунларига ва белгиланган қоидаларга риоя қилинган жойда бу чораларнинг самарадорлиги, одатда, юқори бўлади. Фақат бундай ҳоллардагина интизомий жазо чораларининг жазоловчи таъсири эмас, балки шу б-н бирга тадбирли тарбиявий роли ҳам таъминланади. Мавжуд қоидага кўра, интизом жазоси ножўя ҳаракат маълум бўлгандан кейин дарҳол, лекин бир ойдан кечикмасдан қўлланилиши керак (ходимнинг касал вақти ёки таътилда бўлган вақти бунга кирмайди). Агар интизомни бузиш ҳоллари маъмуриятга дарҳол маълум бўлмаган бўлса, интизомни бузувчига интизом берилиши мумкин бўлган максимал вақт интизом бузилган пайтдан бошлаб олти ойлик муддатни ўз ичига олади. Жазо беришдан олдин ходимдан (ёзма ёки оғзаки шаклда) сабабини сўраш ва М.и. бузилган барча ҳолатларни адолат мезонлари асосида ўрганиш муҳимдир. Ижт-й соҳада раҳбар маъмурияти берадиган интизом жазоси, одатда буйруқ б-н эълон қилинади, унда содир бўлган ножўя ҳаракатнинг моҳияти қисқача баён қилинади, ходимнинг хулқ-атворига баҳо берилади ва бериладиган жазо аниқ кўрсатилади. Интизом жазоси фақат жазоловчи чора бўлиб қолмасдан, балки шу б-н бирга тарбиявий-маън-й тадбир ҳам бўлиши учун унинг мазмуни бутун жамоага маълум қилинади. Интизомий таъсир чораларини қўллаш асосли ва изчил характерда бўлсагина, у керакли самара бериши мумкин. Раҳбар интизомий жазо чораларини қўллаётганда ходимнинг қилган ножўя ҳаракатининг оғирлигини ва унинг айбдорлик даражасинигина эмас, балки ножўя ҳаракат содир этилган вазиятни ҳам ҳисобга олиши зарур бўлади. М.и.ни биринчи бор бузган ходимларга нисбатан интизомни иккинчи марта бузган ёки қайта-қайта бузган ходимларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари каби чораларни қўлламаслик керак. М.и.ни бузганлик учун фақат бир марта жазо берилиши мумкин. Интизомий жазога тортилган ходим муайян вақтгача М.и.ни яна бузмаса ва меҳнатда ўзини яхши кўрсатса, бундай жазо унинг зиммасидан олиб ташланиши мумкин (одатда жазо берган раҳбарнинг ўзи томонидан олиб ташланади). Вақтинча кам иш хақи тўланадиган ишга ўтказиш ва хусусан ишдан бўшатиш каби жазо чораларини қўлланаётганда айниқса, ҳушёр бўлиш керак. Ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ маҳаллий ташкилотнинг розилиги б-н келишилган ҳолда чиқарилиши керак. Маҳаллий ташкилот раисининг розилигисиз ишдан бўшатилган ходим (гарчи у касаба уюшмаси аъзоси бўлмасада) олдинги ишига тикланиши ва унга бўш юрган бутун вақти учун компенсация тўланиши керак. Меҳнат қонунларига кўра ходимнинг ишга келмаганлиги учун ҳам уни ишдан бўшатиш мумкин. (Ишга кечикиб келиш, қанча кечикканидан қатъи назар, ишни қолдириш ҳисобланмайди). Ишни қолдирганлик учун интизомий жазога тортишдан ташқари, муайян корхонада ихтисоси бўйича иш стажи учун олинадиган мукофот миқдорини бир неча фоизгача камайтириш мумкин. Ходимларнинг ишга маст ҳолда келиши ишни қолдиришга тенглаштирилади ва бу тенглаштириш маън-й мезонлар б-н ўлчанади. Маст ҳолдаги ходимни маъмурият ишга қўймасликка ҳақли. Ишга маст ҳолда келиш факти, интизом бузилганлиги маълум бўлган заҳоти шу жойнинг ўзида тузилган ёки тиббиёт хулосаси б-н қайд этиб қўйилади, Гувоҳларнинг кўрсатмалари юридик асосга эгадир. Бундай хатти-ҳаракат ишни қолдириш деб ҳисобланиши сабабли, интизомни бузувчига нисбатан айни вақтда мукофотдан тўла ёки қисман маҳрум этиш жазоси ҳам қўлланилади. М.и. б-н боғлиқ жазо чораларини асосан раҳбар қўллар экан, у бунга ҳаддан ортиқ берилиб кетмаслиги керак. Шундай бўлган вақтда ижт-й-маън-й муҳит бузилади, жамоада раҳбар обрўсизланади. Шуни эсда тутиш керакки, жазо чоралари пухта ўйлаб кўрилмай бўлар-бўлмасга қўлланилаверса, жазонинг таъсирчанлиги, меҳнатга муносабат б-н боғлиқ маъ-ят йўқолади. Кўп ҳолларда бўйсунувчи ходимлар интизомий жазо чораларига маънан мослашадилар ёки тўғридан-тўғри кўникиб қоладилар ва ҳатто М.и.ни ашаддий бузувчилар ҳам жазо чораларини ўзларининг ножўя ҳаракатларининг натижаси деб эмас, балки раҳбар характерининг ёмонлигидан деб ҳисоблай бошлайдилар. Кўпинча интизомий жазога тортиш ўрнига М.и.ни бузганлик тўғрисидаги Мас.и жамоат ташкилотларининг, бутун жамоанинг ёки ўртоқлик судини муҳокамасига ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Чунончи, амалдаги қоидага кўра ўртоқлик судлари узрсиз сабаб б-н ишга келмаганлик, ишга кечикиб келганлик ёки ишдан рухсатсиз кетиб қолганлик, меҳнат интизомининг издан чиқиши тўғрисидаги интизомий талабларни қараб чиқиши мумкин. Хулоса, ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳар бир жамоада фаолият кўрсатаётган раҳбарнинг шахсий, ўзига хос индивидуал сифатлари, маън-й фазилатлари янги замон шароитида шаклланмоқда. Ўзгараётган ижт-й маън-й муҳит М.и.ни янгича ҳуқуқий талаблар асосида таъминлаш, умуман бошқарув тизимини ҳам янги технологиялар талабига биноан ислоҳ қилиш, янгича дунёқарашга эга бўлган раҳбар кадрларни тарбиялаш учун зарур.

МЕҲНАТ ЭСТЕТИКАСИ – эстетик категория сифатида инсоннинг ижтимоий ва индивидуал ишлаб чиқариш жараёнида гўзалликка нисбатан муносабатларини ифодалайди. Инсон меҳнатининг эстетик хусусиятлари илк бор Суқрот суҳбатларида, Аристотельнинг “Поэтика”си, Витрувининг “Меъморчилик ҳақида ўн китоб” асарларида тадқиқ этилган. Европанинг индустриал тараққиёт даврига хос М. э. муаммолари И.Кант томонидан фал-ий таҳлил этилган. Шу б-н бирга классик эстетикада ишлаб чиқариш эстетикаси амалий эстетика сифатида қарор топган. М. э. жамият моддий неъматларини ишлаб чиқариш шароитлари ва унинг натижаларини эстетик ўзлаштириш жараёнини англатади. Илмий-техника тараққиёти ишлаб чиқариш жараёнларини эстетик таъминлаш заруриятини туғдирди. Натижада М. э.да янги тармоқ — дизайн ажралиб чиқди. М.э. моддий-бадиий маданиятнинг конкрет шакли, меҳнатни нафосат қонунлари асосида ташкил этишдир. М.э. ишлаб чиқариш жараёнларида ходимларнинг иш муҳитини эстетик безаш, меҳнат маҳсулотларини бадиий жиҳозлаш, гўзаллик тамойиллари асосида меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган фаолиятни ўз ичига олади. М.э. санъат наз-яси б-н диалектик боғлиқ ҳолда ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида гўзаллик қонуниятларини қарор топишига, эстетик дид ва туйғуни шакллантиришга хизмат қилади. М.э. жамият маънавиятининг ажралмас қисми сифатида инсонни ҳар томонлама баркамол ўсишида зарурий тарбия воситаси ҳамдир.

МЕҲНАТСЕВАРЛИК – маън-й фазилат сифатида шахснинг ишчанлиги, меҳнатни, ишни хуш кўриши ва умуман, инсоннинг меҳнатга мун-тини ифодаловчи т.. Унинг натижалари эришилган ютуқ, қўлга киритилган ҳосил ёки маҳсулотнинг миқдори ва сифати б-н ўлчанади. М.нинг зидди ялқовлик, дангасалик, танбаллик, боқиманадаликдир. Ҳар қандай жам-тда ёшларни М. руҳида тарбиялашга ҳаракат қилинади. Чунки меҳнат қилмайдиган одам бошқалар ҳисобига кун кечиради, у оила, жамоа ва жам-т тар-ётига ҳалақит беради. М. меҳнатнинг ҳар қандай турига нисбатан намоён бўлмаслиги мумкин. Мас., айримлар ақлий меҳнатни ёқтирмаслиги, жисмоний меҳнат б-н эса жон-дили б-н шуғулланиши, бошқалар эса жисмоний меҳнатни ёқтирмаслиги мумкин. М.нинг шаклланиши фақат шахснинг ички сифатларига эмас, жам-тда мавжуд ижт-й мун-тлар, меҳнат ва маҳсулот тақсимоти тамойилларига ҳам боғлиқ. Мас., шахс ўз ерида унумли ва чин кўнгилдан меҳнат қилиши, бошқаларнинг ерида эса мажбуран, унумсиз меҳнат қилиши мумкин. Меҳнат натижаларидан баҳраманд бўлиш имконияти М.нинг кенгроқ ва чуқурроқ ёйилишига хизмат қилади. Меҳнат натижаларидан баҳраманд бўлиш имконияти пасайиб кетса, М. миқёси ва даражаси ҳам камаяди. М.нинг қай даражада ёйилиши, унинг ижт-й қадрланувчи сифатига айланиши кўп жиҳатдан меҳнатнинг хус-ятларига боғлиқ. Мустамлака мам-тларда меҳнат, кўпинча, мажбурий бўлган. Унинг меваларидан мустабид давлат кўпроқ баҳраманд бўлиб, мустамлака аҳолиси эса камроқ баҳраманд бўлган. Мазкур муҳитда М.нинг кенг ёйилиши мантиққа зид бўлади. Бундай шароитда меҳнат ихтиёрий ва яхши кайфият б-н бажарилган фаолият тури эмас, мажбуран бажарилган кўнгилсиз фаолиятга айланади. Бундай шароитда меҳнатга интилиш ўрнига ундан қоча бошлайдилар. М.нинг жам-тда ёйилиш миқёси ижт-й тар-ётга бевосита таъсир ўтказади, боқимандаликнинг авж олиши эса мам-тни инқирозга олиб келади. Алишер Навоий ўзининг «Маҳбуб ул-қулуб» асарида деҳқончиликни тавсифлар экан, меҳнатнинг ижт-й ҳаётдаги ролини шундай таърифлайди: «Оламнинг ободлиги деҳқонлардан, меҳнат аҳли шодонлиги улардан. Деҳқон ҳар қандай экин экишга қилса ҳаракат – элга ҳам озиқ-овқат етказур, ҳам барокат». М. шахс ва жам-т маъ-ят таркибидаги муҳим сифатлардан бири ҳисобланади. Маъ-ятнинг шаклланиши ва ривожи ҳам кўп жиҳатдан М.нинг мавжудлигига боғлиқ. М. бўлмаганда маъ-ят ҳам бўлмас эди. М.нинг бир қатор хус-ятлари фақат эркин, ижт-й меҳнат жараёнида шаклланади ва намоён бўлади. Булар жумласига шижоат, ғайрат кабиларни киритиш мумкин. М. шунчаки ишда эмас, шижоат ва ғайрат б-н қилинаётган меҳнат жараёнида яққолроқ намоён бўлади. Бундай меҳнат жам-т аъзоларида М.ни шакллантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

МЕҲР — холис ва таъмасиз яхши кўриш, севги-муҳаббатнинг теранлашган шаклини ифодаловчи т.. М. кишилик жам-тининг маьн-й тар-ётида шаклланган ахлоқий фазилат бўлиб, индивидуаллик хус-ятига эгадир. М. кишилар шахсий, оилавий ҳамда этник бирлигини, мақсад ва манфаатларни амалга оширишда эзгулик йўлидаги ижт-й мун-тидир. Баъзи олимлар М. қад. даврда табиат кучларига қарши туриш, инсоннинг ижт-й ҳамкорлиги зарурияти натижасида вужудга келган ижобий ҳис-туйғудир, дейдилар. Бироқ М. туйғусини даврийлаштириш унчалик ҳам тўғри бўлавермайди, у инсон яратилганидан буён унинг табиатидаги хислатдир. Абу Наср Форобий М. деганда фозил одамларга хосликни тушунса, Абу Райҳон Беруний инсоннинг олий фазилати ўзгалар ҳақида ғамхўрлик, айниқса, камбағалларга меҳр-мурувват кўрсатишини назарда тутган. Ўрта а. Европасида эса одамларнинг ижт-й ҳаётда ўзаро бир-бирига ёрдам бериши, ўзгаларнинг моддий ва маьн-й аҳволига эьтибор б-н қарашнинг ижт-й меъёри сифатида қарор топган. Жам-т тар-ётида М. шахснинг ўзгалар б-н биргаликда турмуш кечиришидаги ижт-й ҳамкорлик, етим-есир, бева-бечораларга беғараз моддий ва маьн-й ёрдам кўрсатишга қобиллик, аниқроғи, сахийлик мад-ти сифатида шаклланган. Ўз-нда жам-тни янада демократлаштиришда М. комил инсоннинг фазилати, миллий ғоянинг тарихий-фал-й, ахлоқий-ғоявий манбаидир. Жам-тни модернизациялаш жараёнида М. миллатни озод ва обод Ватан, фаровон ҳаёт қуришда ўзаро бирлашувида ўзгалар ороми учун ўз оромидан кечишдир. М. инсоннинг давлат ва жам-т мун-тларида турли миллат ва динга мансуб кишилар б-н бунёдкорлик ишида ўзгаларга фойда келтириш қобилиятидир. М. инсонга хос барқарор туйғу бўлиб, шахснинг келажак авлодлар бахт-саодати йўлидаги беғараз фаол хатти-ҳаракати ҳисобланади. М. ўз моҳиятига кўра, ахлоқий т. бўлиб, муҳаббатга нисбатан жамоавий бирликни таьминлашдаги ўзаро алоқаларнинг мураккаб қисмини англатади. Чунки, М. бир томонлама шахснинг ўзгаларга беғараз ёрдамини англатса, оқибат ўзгалар ғам-ташвишига шахснинг ҳамдардлигини ҳам англатади. М. ижт-й бирдамлик ифодаси сифатида кишилик жам-ти учун жуда зарурдир. Азалдан одамлар икки тоифа “қон-қариндош” ва “бегона”га бўлиниб яшайдилар. Бунда М. баъзан маън-й мезон бўлади. М. ижт-й яқинликнинг муҳим ахлоқий жиҳатидир. Жам-т тар-ётида қон-қариндошлик бир оила, маҳалла, қишлоқ, туман, вилоят ва миллат доирасида намоён бўлади. М.О. турмуш тарзида деҳқончилик табиат б-н бевосита боғлиқ бўлиб, жамоавий меҳнатни тақозо этган. Бу ҳол одамлар орасида ўзаро ички қалб бирлиги туйғусини ўстирган. Шу боисдан М.-оқибат икки жиҳатни, яьни шахсни ўз қавмининг аьзоларига моддий ёрдам кўрсатиш б-н бирга уларнинг маьн-й ғам-ташвишларига ҳамдардлик қилишга тайёр туриш фазилатини мужассам этган. Диний таьлимотларда М. ғояси асосий тамойиллардан бири ҳисобланади. М. турли мад-т ва динларга эга бўлган миллатни бир-бирига яқинлаштиради, миллий манфаатларни ҳимоя қилишда янада мустаҳкамланади. Унинг ижт-й илдизи оила бўлиб, М. ота-она ва фарзандларнинг маън-й алоқаларида қарор топади.

МЕҲРИБОНЛИК – кишиларнинг ўзаро мун-тларида меҳр-оқибат кўрсатиш, бир-бирига қайишиш, ёрдамлашиш, хушфеъллик, ёрдамга муҳтож бўлган одамларга кўмак кўрсатиш б-н боғлиқ эзгу хатти-ҳаракатларни қамраб оладиган фазилат. Маъно-мазмунига кўра, М. – шафқат, эзгулик, олижаноблик, саховат, инсонийлик каби ҳис-туйғуларга яқин туради. М. – халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу фазилатлардан бири. Чунки ўзб. халқи азалдан меҳрибон, болажон, ҳеч кимдан ёрдамини, кўмак-далдасини аямайдиган халқ сифатида танилган. Халқимиз орасида меҳр-оқибатлилик, М. бир-бирига далда бўлиш, оғир дамларда муҳтож кишиларга ёрдам қўлини чўзиш, ҳатто, етти ёт бегонадан ҳам меҳр-шафқатни дариғ тутмаслик каби хислатлар ниҳоятда улуғланиб, менталитетимизда бош фазилатлардан ҳисобланиб келади. Шуниси эътиборга лойиқки, мустақиллик даврига келиб, М. фазилатининг ўзб. халқи тимсолида обрўйи янада ошди, қадр-қиммати теранлашди, янги-янги жиҳатлари кашф этила бошлади. Чунончи, байрам кунларида кўпчилик бўлиб қариялар, бева-бечоралар, етим-есирлар, ёрдамга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган оилалар фарзандларининг тўйларини ўтказиб бериш, мактаб-интернатларда етим болаларнинг хатна маросимларини ўтказиш, ёлғиз қолган ва кўмакка муҳтож кишиларга байрам мун-тлари б-н совға-саломлар улашиш каби олижаноб хатти-ҳаракатлар халқимизнинг оқкўнгил, саховатпеша, мард, инсоний туйғуларга бой халқ эканлигидан дарак беради. Мустақиллик йилларида қариялар уйи қайта номланиб, “Меҳрибонлик уйи” деб аталаётгани ҳам, бу ерда яшайдиган сўққабош, ёлғиз кишиларга меҳр-шафқат кўрсатилаётгани ҳам, бу муассасаларнинг иш фаолиятида халқимиз кўнглидаги М., ширинсўзлик, хушфеъллик каби фазилатлар тобора чуқур ўрин эгаллаётгани ҳам олижаноб воқеликлардандир. Зеро, ўзб.лар минг йиллар мобайнида ислом дини анъаналари руҳида тарбия топиб келаётган халқ. Ўзб. халқи ўзининг узоқ йиллик тарихида бахтли-саодатли, шод-хуррам чоғларни ҳам, ташвишли-таҳликали йилларни ҳам, мустамлака даврининг азоб-уқубатлари-ю, табиий офатлар келтирган кулфатларни ҳам кўп кўрди. Ш.у. халқимиз меҳр-оқибат, М. нима эканини жуда яхши билади, бу каби олий инсоний туйғуларни эъзозлаб-ардоқлайди, қўлидан келган ёрдамини бошқалардан асло аямайди. Ўзб. халқининг бу каби олий фазилатлари бошқа мам-тларда турли табиий офатлар рўй берганида, биринчилар қаторида етиб борганида кўрсатган беғараз ва гуманистик ёрдамлар, М. актлари — ўзб. халқининг миллий хус-ятига айланиб кетганлиги – халқимизнинг халқаро обрў-эътибори ошишида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

МИЛЛАТ — тил, маънавият, миллий ўзликнинг ангаш руҳияти, урф-одатлар, анъаналар ва қадриятлар ягоналиги асосида муайян ҳудудда яшовчи иқтисодий алоқалар б-н боғланган мустақил субъект сифатида ўзига хос моддий ва маънавий бойликларни яратувчи кишиларнинг этник бирлиги. М. маълум ҳудудда барқарор яшаб, тарихий тараққиёт давомида ривожланиб, кишиларнинг маънавий-руҳий салоҳият ягоналиги асосида шаклланади. У фақатгина “капиталистик жамиятнинг муқаррар маҳсули” эмас, балки инсоният дунёга келиши ва тараққиётнинг маҳсулидир. М.нинг шаклланиши ва ривожланишида моддий омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлади, аммо улар М. абадийлигини таъминлашнинг охирги имконияти эмас. Улар М. тараққиёти учун зарурий шарт ҳисобланади. М.нинг абадийлиги, унинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий омили унинг ички маънавий-руҳий салоҳиятидир. М.ларнинг ички-руҳий салоҳияти, яратувчилик қобилияти, матонати, тинимсиз меҳнати, тадбиркорлиги ва ўзига хослигини ривожлантириш асосида ҳоз. замон цивилизацияси юзага келган. Мутахассисларнинг фикрича, Ер юзида уч минга яқин миллат бўлиб инсониятнинг ўрта ҳисоб б-н 96 %ини бирлаштиради. Қолган 4 % элат ва қабилалардир. Ҳар бир М. нуфузи бир неча ўн мингдан бир неча юз миллионгача боради. М.лар беш йирик гуруҳга бўлинадилар: 1. (Буюк М.лар) хитойликлар, аҳоли сони 1 млрд. икки юз эллик млн.дан ортиқ, ҳиндлар, америкаликлар, руслар, японлар — ҳар бири юз млн.дан икки юз, уч юз млн.гача аҳолига эга. 2. Катта миллатлар — 50 млн.дан 100 млн.гача — инглизлар, французлар, испанлар, олмонлар, турклар ва б. 3. Йирик миллатлар — 10 млн.дан 50 млн.гача — ўзбеклар, португаллар, поляклар, эфиоплар ва б. 4. Ўрта миллатлар — бир млн.дан ўн млн.гача. 5. Кичик М. бир неча ўн мингдан бир млн.гача. Жаҳондаги 27 М. ер юзи аҳолисининг қарийб 75 %ини ташкил қилади. Аввало шуни айтиш керакки, “М.” сўзи масъулиятли сўз. Масъулиятни сезмаган кимса бу сўзни тилга олмагани маъқул. Ўринли-ўринсиз ишлатиб, ўқувчи ёки тингловчини чалғитиб қўйиши ҳам мумкин. “Миллат” атамасини диний маънода ишлатиб, мас., мусулмон М.и, ислом М.и дегувчилар ҳам бўлган ва ҳозир ҳам бор. Бутун Ер юзидаги 1 миллиарддан ортиқ ислом динига эътиқод қилувчилар аввало бир М. вакилларидан иборат эмас, улар орасида араблар, туркий ва форсий халқлар б-н бирга Ғарбда инглиз, фаранг, олмонларлан тортиб, Шарқда япон, индонезияпик, малайзияликпаргача, Африкада эса негрлар ҳам бор. Ислом жаҳоний динардан бири, унга эътиқод қилувчилар ирқий жиҳатдаи ҳам турличадир. Мусулмонларни ягона ислом М.и деб эмас, балки Биру Бор Аллоҳ таолонииг бандалари, ҳазрат Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари, деб тушунмоқ жоиз. Мусулмончилик — умматлар бирлиги. Эндиликда нуфузи 200 миллиондан ошиб кеттан барча туркий халқларни ягона турк М.и деб ҳисоблаш ҳам бугунги кунда хато бўлса керак. Тўғри, барча туркий халқлар бир ота — Абуттурк (Навоий ибораси)дан, яъни Туркларнинг отасидан таркалганимиз тарихий ҳақиқат. Лекин орадан неча замонлар ўтди, Абуттурк фарзандлари дунёнинг турли минтақаларида, турли шарт-шароитларда яшаб келдилар, турли воқеа-ҳодисаларни бошдан кечирдилар, неча-неча хоқонлар, хонлар, амирлар, ҳокимлар дунёга келиб кетдилар. Салтанатлар алмашинди, гоҳ мустақил яшадилар, гоҳ тобеликка маҳкум бўлдилар. Натижада масофалар олислиги, хаёт тарзининг ўзгачалиги, қўшни давлатлар ва халқларнинг бошқа-бошқа бўлганлиги туфайли туркий халқлар ўртасида узоқлашганлар ҳам, ўзгаришлар ҳам юз берди. Турмушларида, маданиятларида, диний эътиқодларида, урф-одатлариида ўзига хос жиҳатлар пайдо бўлди. Мас., ҳозир асосан Болтиқ бўйи давлатларида яшаётган караимлар (аслида қиримлик) б-н ёқутлар гарчи энг бошда бир отадан тарқалган бўлсалар-да, кўриниши, урф-одати, маданияти, дини жиҳатидан бир-бирларидан анча узоқлашиб кетдилар, караимлар мусовий бўлсалар, ёқутлар исовий, яьни насроний динига эътиқод қиладилар. Худди шунингдек, Итил (Волга) бўйида яшовчи татарлар б-н туркманлар, Онадўлида яшовчи турклар б-н Шарқий Туркистонда яшаб келаётган уйғурлар ўртасида тафовут мавжуд. Шу мисоллардан кўринадики, барча туркий халқларни ягона турк М.и дейиш бугунги реал воқеликдан анчайироқ. Буларнинг барини ўқ томири бир қардош ва тилдош халқлар дейиш ҳақиқатга яқинроқдир. Барча туркий халқларни ягона бир М. дейиш ҳақиқатга тўғри келмайди, деган фикрни билдириш б-н биз уларни бир-биридан айирмоқчи эмасмиз, бу кайфиятдан мутлақо узоқмиз. Зотан, улар ягона М. эмас, деганимиз б-н узоқлашиб қолмайди, шунингдек, улар ягона М. десак, ягона М.га айланиб қолмайдилар ҳам, чунки М. бўлиб шаклланиш узун тарихий жараёндир. Ягона ўқилдиздан тарқалган халқларнинг бир-бирларидан узоқлашиш жараёнлари қанчалик узоқ давом этган бўлса, уларнинг бирлашиш жараёни ҳам шунча давом этиши мумкин. Бу жараённи сунъий йўл б-н тезлаштириб бўлмайди. Лекин кишилик жамиятининг ҳозирги тараққиёт босқичида масофалар “қисқарди”, сайёрамиз “‘кичрайиб” қолди, ўрта асрларда 6 ой юриладиган манзилга ҳозир 6 соатда етиш мумкин. Барча соҳаларда узлуксиз борди-келди қилиш имкониятлари нақадар кенгайди. Туркий халқлар маданият, санъат, адабиёт, илм-фан, савдо-сотиқ ва бошқа соҳаларда ўзаро алоқаларни кучайтира борсалар, талабалар ва ўқувчиларни қардошлари диёрига ўқишга юбориб турсалар ўзаро яқинлик, умумийлик кучаяди, шояд туркий халқлар орасидаги ҳозирги айрим тафовутлар камайиб, зарурий муддат ва жараёндан сўнг улар бир миллат бўлиб шакллансалар ажаб эмас. Бунда барча туркий халқлар ва қавмлар учун тушунарли бўлган умумий тил ва ёзув асосий восита бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. М. ҳақидаги тушунчага янада яқинлик киритиш мақсадида энди турли қитьалар ва мамлакатларда яшовчи М.лар ва халқларга оид мисоллар келтирамиз. Кавказ халқларидан осетинларнинг бир қисми Россия Федерацияси таркибидаги Осетия Мухтор жумҳуриятида яшаса, иккинчи қисми Грузия таркибидаги Осетия Мухтор вилоятида истиқомат қилади. Корейс халқининг икки мустақил давлати — Корея Халқ Демократик Республикаси ва Корея Республикаси мавжуд. Ваҳоланки, иккала давлатда ҳам корейс М.и яшайди. Австрияда олмон миллати яшаса ҳам, ўзларини австрияликлар деб ҳисоблашади. Швейцарияда асосан уч М. вакиллари — олмон, фаранг ва итальянлар яшайдилар, шу сабабли бу давлат конфедерация деб аталади. Озарбайжон Республикасида барча озарбайжонларнинг 20 %и яшаса, ҳозирги Эрон Ислом Жумҳурияти таркибидаги Жанубий Озарбайжон вилоятларида қолган 80 фоизи истиқомат қилади. Яъни Шимолда 5 млн.га яқини, Жанубда 20 млн.дан ортиғи яшайди. Жаҳонга Рабиндранат Тагор каби буюк зотларни берган бангол халқи дунёдаги кўп сонли миллатлардан бири, нуфуси 250 млн.дан ошади. Ғарбий ҳудудларда яшовчи банголлар Будда дигшга эътиқод қиладилар, шарқий ҳудудларда яшовчи банголлар ислом динига эътиқод қиладилар, ўз мустақил давлатлари — Бангладеш (бу банголлар юрти деганидир) Республикасига эгадирлар. Диний эътиқоддаги тафовутга кўра бир халқ иккига бўлиниб кетгандир. Яқин-яқингача икки Олмония — Германия Демократик Республикаси ва Германия Федератив Республикаси мавжуд бўлиб, сиёсий тузумига кўра икки хил давлат эди. Шўро сиёсатчилари шарқий олмонларни социалистик М. деб, ғарбий олмонларни капиталистик М. деб тушунтиришарди. Ҳолбуки, иккала давлатда ҳам ягона бир М. — олмон М.и яшарди. Кейинги воқеалар — икки олмон давлатининг бирлашуви ўша синфийликка асосланган сохта назариянинг пучлигини қатьий исботлаб қўйди. Юқоридаги мисолларни келтиришдан мақсадимиз шуки, М. тушунчаси, биринчидан, синфий тушунча эмас. Миллат вакили бўлишлик мулқдор ёки мулкдор эмасликка боғлиқ эмас. Бой ҳам, ўртаҳол ҳам, йўқсил ҳам бир М.га мансуб бўлиш ҳуқуқига эга. М. тушунчаси синфлардан устувор англатма. Марксчи-ленинчи сиёсатдонларнинг ҳар бир М.да икки М., ҳар бир маданиятда икки хил маданият бор, деган назариялари фақат уйдирмадан иборатдир. М. кишиларнинг жипс тарихий бирлиги, умумиқтисодий турмуш, тил, ҳудад бирлиги, маданият, онг, рухият уйғунлиги ва муштараклиги демакдир. Ўз давлатисиз ўз қиёфасига эга М. йўқ. М.нинг метиндек жипслиги давлатнинг кудратига боғлиқ. Ва аксинча, миллатнинг метиндек жипслиги давлатининг қудрати даражасини белгиланди М. ва давлат тушунчаларини бир-биридан айирган ҳолда таърифлаб бўлмайди. Давлатии тузишда, демакким, М.ни шакллантиришда тарихий шахснинг — йўлбошчинниг ўрни ва роли каттадир. Қачонки халқимиз метиндек бирлаишб ва жипслашган бўлса, ўшанда ўз буюк давлатига эга бўла олган. Тарихда бунга мисоллар кўп. Амир Темур Х1У асрда тарих саҳнасига дадил чиқиб, шундай бирлаштирувчилик вазифасини адо этди ва буюк бир давлат — Темурийлар давлатини тузди. Аждодларимиз, ўша давр ибораси б-н айтганда, туркий қавм тарқоқликка барҳам бериб, туркий М. бўлиб шаклланди. М.нинг жинслик даражаси ўзгариб турадиган нарса. У гоҳ мустахкамланади, гоҳ заифлашиши ҳам мумкин. Темурийлардан кейин миллатимиз жилслиги анча заифлашди, фақат XVI асрда Абдуллахон II даврида бирмунча кучайди-ю, бу ҳол, афсуски, узоқ давом этмади. Яна парокандалик бошланди. Ягона Туркистон парчаланиб кетди. Шимолий, Шарқий ва Жанубий Туркистон ҳудудлари ўзгалар томонидан истило қилинди. Марказий Туркистоннинг ўзнда ҳам ягона давлат бўлмади, учта, баъзан эса ҳатто бешта давлат бир-бири б-н уришиб яшади. Натижада таназзул ёқасига келиб қолиб, охир-оқибатда чоризм истилосига дучор бўдди. Демак, миллат тақдирида давлат, давлат қисматада М. ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланар экан. М. фақат бир халқ вакилларидангана иборат тарзда шаклланмайди. Ҳозирги ўэбек М.ининг таркиб топишида барча туркий қабила ва уруғлар, олис ўтмиш, тарихдан илгарига замонлардан бошлаб Туронзаминда яшаб келаётган аждодларимиз, шунингдек, қадим Суғд эли, Хоразм эли ва бошқалар ҳам иштирок этганлар. Бу ҳол тилимиз, дилимиз, қиёфамиз, урф-одатларимиз, турмуш тарзимиз, маданият, санъат, адабиёт ва меъморчилигимизда, борингки, меҳнат қуролларимизда ҳам зуҳур этиб турибди. Маълумки, ўзбек халқи келиб чиқиш жиҳатидан туркийдир. Илк ёзма манбаларимиз Урхон ҳоқон Онасой бўйларида давлат қургани ҳақида битилган бўлса, Аҳмад Югнакий, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиблар ёзма адабий тилимизга тамал тошини қўйганлар. Ягона миллий адабий тилимиз XII асрдаёқ шаклланиб бўлган эди. Бунга Туркистон пири Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикмат”лари яққол исбот бўла олади. ”Ҳикмат” тили XVI аср фарзанди Бобур тилига ҳам, XX аср муаллифлари Абдулла Қодирий, Чўлпонлар тилига ҳам ўхшашдир. Ягона миллий тилимизни Хоразмда Қутб Хоразмий, Сулаймон Боқирғоний, Рабғузийлар, Мовароуннаҳрда Саккокийлар, Ҳиндистонда Ҳофиз Хоразмийлар, Рум элида Жалолиддин Румий, Насимийлар, Озарбайжонда Хоқонийлар қўллаб, бойита бордилар. Алишер Навоий ягона адабий тилимизнинг шуҳратини шу қадар баланд кўтардики, бу тил қуёши ёғдуларидан Чиндан Румогача, Ҳиндистондан то Сибир, Олтой ва Итил бўйларигача туркий эллар, нафақат туркийлар, барча элу элатлар баҳраманд бўлдилар.

МИЛЛАТЛАРАРО МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ – шахснинг бошқа халқларга уларнинг вакиллари б-н бавосита ёки бевосита мулоқот муносабатида намоён бўлувчи одоб-ахлоқ мажмуаси. М.м.м. инсоннинг умумий маданиятининг таркибий қисмидир. М.м.м. миллатлараро муносабат жараёнида намоён бўлади. Бу жараёнда у ўз миллатининг вакили сифатида ижтимоий ролда чиқади. Натижада шахс ижтимоийлашув жараёнида ўз халқи узоқ тарихий ривожланиш жараёнида тўплаган маънавий қадриятлар, одоб-ахлоқ, муомала маданияти, мезонларини ўзлаштиради. Икки миллат — икки маданият – икки тилга мансуб кишилар орасида юзага келувчи мулоқотда ана шу фарқлар намоён бўлади. Бу – объектив ҳолат. Агарда икки суҳбатдан бир-бирига яқин, фаол борди-келди қилиб келаётган халқлар вакилларидан (мас., ўзбек тожик, қозоқ, қирғиз, туркман ва ҳ.к.) бўлса фарқлар асосан тилда бўлади. Бир-биридан жуғрофий узоқда яшаган миллатлар вакиллари орасидаги мулоқотда бир-бирини англаш мураккаброқ кечади. Улар нафақат бир-бирларининг тилларига тушунмайди, балки имо-ишораларнинг ҳам миллийлиги туфайли бир-бирларининг хатти-ҳаракатларини “нотўғри ўқийди”лар. Бу эса баъзан ноўрин кудуратларга, тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин. Мас., Лотин америкаликлар, Европа халқлари вакиллари мулоқот пайтида суҳбатдошининг кўзларига тик қараб турадилар, Осиёда эса суҳбатдошнинг кўзига тик қараб туриш беадаблик, назокатсизликни англатади. Демак, Ғарб ва Шарқ халқлари суҳбат чоғида кўзлар ҳаракати йўналишини турлича талқин қиладилар.

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК – миллатлараро аҳиллик, халқаро дўстлик; миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири; муайян ҳудуд, давлатда турли миллат вакилларининг баҳамжиҳат яшаши, ҳамкорликда фаолият юритишини ифодаловчи т.. Ер юзидаги 1600дан ортиқ миллатдан бор-йўғи 200га яқини ўз давлатчилигига эга, холос. Бундай шароитда бутун дунёда М.т.ни таъминлаш учун, уларнинг манфаатлари, руҳияти, интилишларини мунтазам ўрганиб бориш, сиёсий-ижт-й ҳаётда буни доимо эътиборга олиш зарур. Жаҳон тажрибаси М.т.ни таъминлашга бир ёқлама, юзаки ёндашув жиддий муаммолар келтириб чиқаришини кўрсатди. Хус-н, давлатга ўз номини берган миллат б-н ўша жойда яшайдиган бошқа миллат ва элат вакиллари орасидаги мун-тлар жиддий эътиборни талаб қилади. Акс ҳолда, жам-т ҳаётидаги тинчлик ва барқарорлик издан чиқиши мумкин. Бу масала бизнинг мам-тимиз учун ҳам жуда муҳим. Ўз-н ҳудудида қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келган. Улар ўртасида а.лар давомида миллий низолар бўлмагани халқимизнинг азалдан бағрикенглигини кўрсатади. Миллатлараро мун-тларда уйғунлик вужудга келган мам-тларда кўп миллатлилик жам-тнинг сиёсий-иқт-й рив-шига самарали таъсир этади. М.т. ғояси умумбашарий қадрият бўлиб, турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тар-ётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ҳамда барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда Ер юзида 6 миллиарддан зиёд аҳоли мавжуд. Ўз-н ҳудудида эса 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшамоқда. Ҳар бир миллат Яратганнинг мўъжизаси бўлиб, ўз тили, дини, маслаги, қадриятлари, анъналари мавжуддир. Шу боис мазкур маън-й омилларнинг амал қилиши М.т.нинг шартларидандир. Давлатлар бу борада кўпмиллатли (полиэтник) ва бирмиллатли (моноэтник) таркибга эга бўлиб, ҳар бири ўзига хослиги б-н бир-биридан фарқ қилади. Ҳар бир мам-тда турли миллат вакилларининг мавжудлиги азал-азалдан унга ўзига хос табиий ранг-баранглик бахш этиб келган. Ҳар бир миллатнинг умумий манфаатлари б-н бирга ўз қадриятлари ҳам бор. Умумий қадрият ва хусусий манфаатлар бир-бирига зид келиб қолиши ёки уйғун бўлиши мумкин. Бунда муайян мам-тдаги миллий сиёсат муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ўз-н каби полиэтник мам-тда турли миллатлар манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш тар-ётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Зеро, миллатнинг истиқболи бошқа халқлар ва мам-тларнинг тар-ёти, бутун жаҳондаги вазият ва имкониятлар б-н ҳам боғлиқдир. Бутун дунёда, биринчи навбатда, қўшни мам-тларда ёнма-ён яшаётган этнослар орасида тинчлик, осойишталик, барқарор¬лик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, тенг ҳуқуқли мун-т бўлма¬са, улардан ҳеч бири ўзининг порлоқ истиқболини таъминлай олмайди. Шу б-н бирга, бир мам-т доирасида миллий манфаатларни тенг қондириш, улар ривожини таъминлаш жуда мураккаб масала эканини ҳам англамоғимиз даркор. М.т. ғояси ана шу масалани тўғри ҳал қилишга ёрдам беради. Бу ғоя — бир жам-тда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маън-й асосидир. Бу ғоя — ҳар бир миллат вакилининг истеъдоди ва салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун шароит яратади ва уни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби эзгу мақсадлар сари сафарбар этади. Мам-тимизда ушбу ғояни амалга оширишга катта эътибор берилмоқда. Президент Ислом Каримов Ўз-ннинг бу борадаги ўзига хос сиёсатини баён этиб, қуйидагича таъкидлаган: «Республика аҳолиси ўртасида кўпчиликни ташкил қиладиган ўзбек миллатининг муқаддас бурчи она тилини, ўз миллий маданияти ва тарихини тиклашдангина иборат эмас, балки биргаликда ҳаёт кечирувчи кам сонли халқларнинг тақдири учун, уларнинг ўзига хос маданий-маънавий хусусиятларини сақлаб қолиш учун, камол топиши ва ўзлигини намоён этиши учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратиб бериш борасида масъул бўлишдан ҳам иборатдир». Бундай муҳит миллатлараро мун-тларда турли муаммолар туғилишига асло йўл қўймайди ва Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби умуммиллий ғояларни ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Неча минг йиллик тарихимиз шундан гувоҳлик бермоқдаки, олижаноблик ва инсонпарварлик, миллатлараро тотувликка интилиш халқимизнинг энг юксак фазилатларидан ҳисобланади. Бу борадаги анъаналар авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. ЎзР Конституциясининг 8-моддасида «Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, ЎзРнинг фуқаролари ташкил этади», деб аниқ белгилаб қўйилган. «Ўзбекистон халқи» т.си мам-тимизда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик учун маън-й асос бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, Конституциямизда «ЎзР ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади», деб таъкидланган. Бу борада ҳаётимизда кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Хус-н, 1992 йилдаёқ миллий-мад-й марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга кўмаклашиш мақсадида ЎзР «Байналминал мад-т маркази» ташкил этилгани бунга мисол бўлади. Ўшанда 12 та миллий-мад-й марказ фаолиятини бирлаштирган бу жамоат ташкилоти бугун 130дан ортиқ марказлар ишини мувофиқлаштириб турибди. Мам-тимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг ўз она тилида ўқиши учун кенг имкониятлар яратилгани, мактаблар ва олий ўқув юртлари бунга амал қилаётгани, кўплаб тилларда газета ва журналлар чоп этилиб, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар олиб борилаётгани ҳам бу борадаги самарали фаолиятнинг яққол далилидир. Миллий-мад-й марказларнинг турли йўналишлардаги фаолияти, биринчидан, ўз вакилларини миллий тарих, урф-о. ва анъаналардан хабардор қилишга, иккинчидан, халқнинг ўз-ўзини англашига таъсир этиб, М.т.нинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

МИЛЛАТНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ — муайян ҳудудда истиқомат қиладиган этноижт-й бирликнинг тарихи, қадриятлари, анъаналари, мад-яти, маъ-яти, яшаш тарзи, расм-русумлари, урф-одатлари, диний эътиқодларини ўз ичига олувчи тушунча. Миллат ёки мамлакат аҳолисининг ижт-й аҳволини акс эттирар экан, у миллий тараққиёт кучларини ҳаракатга ундовчи муҳим омил ҳисобланади. М.қ.қ. инсоннинг ўз миллатига бўлган муносабатини ҳам англатади. Ш-дек, М.қ.қ.ни қандай тушуниш, унга қандай муносабатда бўлиш ҳар бир инсонннинг маъ-яти даражасига боғлиқ. М.қ.қ., миллий эҳтиёжларни қондиришда, бутун дунёдаги миллатлар тараққиёти йўлидаги бевосита алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради. М.қ.қ.ни ўрганиш, унга муносабат ниҳоятда эҳтиёткорлик ҳамда жиддий ёндашувни талаб қилади. М.қ.қ., яъни миллат тарихи, урф-одати, анъаналари, маъ-яти ва мад-ятининг бузиб кўрсатилиши жиддий хатоликларга олиб келиши, мудҳиш ихтилофларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Халқнинг мустақиллиги, миллий қадр-қимматни ошириб, халқ маъ-ятини Ватан, аждодлар хотираси олдидаги масъулиятини ҳис қилишдек мазмун б-н бойитади. У миллат тарихининг азалий ҳамроҳи, ўтмишдан ҳозирга қадар ўз аҳамиятини сақлаб келаётган жамият ҳаётининг асоси ҳисобланади.

МИЛЛАТПАРВАРЛИК — инсоннинг ҳаёти ва фаолияти давомида ўз миллатининг ўзига хос жиҳатларига ҳурмат ва садоқат руҳида қараши, миллий менталитет, урф-о., тафаккур тарзини чуқур ҳис этган ҳолда, миллатнинг ҳар томонлама тараққий топишига хизмат қилиши ва у б-н боғлиқ дунёқарашнинг намоён бўлишини ифодаловчи т.. М., маълум маънода, ватанпарварлик тамойилининг янада муайянлашган шакли. Зеро, миллатни севиш, кенг маънода, Ватанни севиш дегани. Ватансиз миллатнинг бўлиши ёки расмана эркин ва бахтли яшаши мумкин эмас. Бироқ М.ни миллатчилик б-н қориштириб юбормаслик лозим. Миллатчилик ўз миллатини ажратиб олиб, унга “буюк”лик мақомини беришга интилиш бўлса, М. бошқаларни камситмаган ҳолда, ўз миллати равнақи учун курашиш, бу йўлда, лозим бўлса, ўз ҳаётини ҳам фидо қилиш демакдир. Чунки ўз миллатини чин дилдан севмаган одам ҳеч қачон бошқа миллатларни сева олмайди. Асл М. – миллий ўзлигини англаб етган инсондир, у ўз миллати б-н фахрланади, у б-н бутун жаҳонда фахрланишни истайди. М. тамойили асосида миллий ғоя ётади, у миллатни севиш амалиётининг илмий-наз-й асоси сифатида майдонга чиқади. М. инсоният тар-ётида миллатларнинг ўрни ва аҳамиятини тўғри тушуниш, Ер юзининг ҳар бир бурчагида мавжуд миллатларни тили, турмуш тарзи, ирқи, ташқи қиёфаси, урф-о.лари, дини, мад-тининг ўзига хос томонларидан қатъи назар, ҳурмат қилиш, уларнинг озодлиги, тенглиги, гуллаб-яшнаши учун шарт-шароитлар яратиб бериш тарафдори бўлишдир. М. ҳар бир кишидан миллатлар ва миллий мун-тлар соҳасида чуқур билимли бўлишни, улар инсоният тарихида, унинг моддий ва маън-й мад-тининг шаклланишида, ҳоз. замон цивилизациясининг рив-шида жиддий мавқега эга эканлигини билишни тақозо этади. М. барча миллатларга баробар ҳурмат б-н қараш, демакдир. Ўз миллатини бошқалардан афзал кўриб, унга имтиёзлар беришни талаб қилиш ёки аксинча, ўзиникини улуғлаб, ўзганинг тили ва мад-тига бефарқ қараш М. қоидаларига зиддир. Шу б-н бирга, М. барча миллатларни, уларнинг фарқ ва тафовутларини ҳисобга олмай туриб тенглаштиришни инкор этади. Ҳар бир миллатга бўлган мун-т уларнинг истиқомат қилиб турган муайян шароитлари, тарихи ва шу асосда бошқа миллатлар б-н ўзаро мун-тларига боғлиқ. Миллатлар ҳам инсонлардек хилма-хил ва турли-туман бўлганлиги боис, ҳар бир миллатга нисбатан мун-тларда ниҳоятда эҳтиёткорлик, муомала мад-ти ва эътиборчанлик талаб қилинади. Ҳар бир инсоннинг М.и, авваламбор, унинг ўз миллатига, тилига, мад-тига, анъаналари, урф-о.лари ва расм-русумларига бўлган мун-тида намоён бўлади. Лекин, миллатпарвар бу доирада чекланиб қолмайди, бошқа миллатларни ўз миллати б-н тенг кўради. Мустақил Ўз-ннинг юксалиши ҳар бир инсон М. қоидаларига содиқ бўлишига ҳам боғлиқ. Чунки, давлатимизнинг келажаги, биринчи навбатда, халқимизнинг уюшқоқлиги, ғурури, тадбиркорлиги ҳамда ҳудудимизда истиқомат қилиб турган ҳар бир кишининг миллати, дини, тили ва эътиқодидан қатьи назар, умуммиллий ғоя атрофида жипслаштиришга боғлиқ. Ўз-нда яшаб турган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ана шундай йўлдан бормоқдалар. Шу маънода, мустақиллик йилларида миллатлараро ҳамкорликнинг мустаҳкамланиб бориши мам-тимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жам-ти қуришнинг асосий омилларидан биридир.

МИЛЛАТЧИЛИК — миллат айириш, бир миллатни ҳар томонлама улуғлаб, бошқаларининг ҳуқуқ, эҳтиёж ва манфаатларини назар-писанд қилмаслик, уларни ерга уришни англатувчи т.. М. миллий маҳдудлик ва мумтозликни тарғиб ва ташвиқ қилишга асосланган, ўз миллатига чуқур ишонч ва ўзга миллатларга ишончсизлик руҳи б-н йўғрилган наз-я ва амалиёт. М. т.сига юқоридаги каби тус бериш кенг тарқалган бўлса-да, унинг қамров доирасини турлича талқин қилиш ҳоллари мавжудлигини таъкидлаш зарур. Мас., собиқ иттифоқ даврида М. т.си атайин сохталаштирилган ва миллийликнинг ҳар қандай кўриниши М. сифатида баҳоланган эди. Ҳоз. даврда айрим тадқиқотларда “миллатпарастлик”, “миллатпарварлик” ва “М.” т.ларини мазмунан фарқлаш тўғрисида фикрлар билдирилмоқда. Хус-н, М. миллатларнинг тенглигини инкор этиш, ўз миллатини бошқа миллатлардан устун қўйиш, унга имтиёзлар яратишга интилиш, ўз миллатига сажда қилиш, унга холис баҳо бермаслик, камчиликлар ва нуқсонларини сезмаслик, миллатпарварлик эса миллатларнинг тенглигини тан олиш, барча ирқ ва миллатларга нисбатан тенг мун-тда бўлиш, ўз миллатига, унинг тили, мад-тига бефарқ бўлмаслик тарзида талқин қилинади. М. хилма-хил мазмун ва шаклда намоён бўлиши мумкин. Хус-н, катта ёки кичик миллатларнинг М.ини, бошқа миллатларни ассимиляция қилишга қаратилган ёки миллий маҳдудликка йўналтирилган М.дан фарқлаш лозим. Ш-дек, миллий келишмовчиликлар ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлувчи тажовузкор М. б-н бир қаторда ундан ҳам хавфлироқ бўлган яширин, нозиклашган М. ҳам мавжуд. Орий қавмига мансуб бўлмаган халқларни жисмонан йўқ қилиб ташлашдек мақсадни кўзлаган национал-социализм (фашизм)да ўзининг энг мудҳиш қиёфасини намоён этган ҳолда М. ирқчилик б-н қўшилиб кетганини кўрамиз. М.нинг турли ижт-й қатламларга тортилиши мумкин бўлган энг содда кўриниши маиший М.дир. Ўзига хос этноижт-й бирлик бўлган миллат ва улар ўртасидаги мун-тлар мавжуд бўлар экан, маиший М. у ёки бу даражада сақланиб қолаверади, дейиш мумкин. Тарихий тажриба ҳал этилмаган ижт-й-иқт-й муаммоларнинг кўпайиб кетиши, ижт-й адолатсизликнинг илдиз отиши шароитида унинг жиддий ўсишидан далолат беради. Қандай шаклда бўлмасин, М. ортида моҳият эътибори жиҳатдан ўзга халқлар ва мад-тларни камситиш, уларга менсимаслик б-н мун-тда бўлиш туйғулари ётади. Бундай қарашлар, аксарият ҳолларда, миллатнинг тарихий рив-ши давомида рўй берган (баъзан рўй бермаган) адолатсизликларда ҳам муайян халқларни айбдор қилишга уринишлар б-н омухта ҳолда юзага чиқади. Умуман олганда, М. бир томондан, бошқа миллатлар б-н турли соҳалардаги айирбошлаш жараёнидан маҳрум қилиб, миллатнинг маън-й қашшоқлашувига сабаб бўлса, иккинчи томондан, ўзаро келишмовчиликлар учун замин яратади. М. туйғулари бутун миллатни қамраб олган ва давлат структуралари томонидан бундай кайфиятлар қўллаб-қувватланган пайтда эса у миллатлараро мун-тларнинг таранг ҳолатда сақланишига, ўзаро ишончсизлик туйғуларининг илдиз отишига, мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг чўзилиб кетишига ва доимий беқарорлик ҳолатининг сақланиб қолишига сабаб бўлади. М. — шахс ёки этнос онгининг ўзига хос ҳолати ва ижт-й-руҳий жиҳатдан йўналтирилган оқим. Ана шу омиллар заминида М. наз-яси, мафкураси ва амалиёти вужудга келади. Ш.у. ҳар бир муайян ҳолатда М. тўғрисида сўз юритилар экан, гап маиший турмушдаги М. ёки М. мафкураси тўғрисида бораётганини фарқлаш лозим. Маиший турмушдаги М. миллат пайдо бўлганидан буён Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам мавжуд. М. мафкурасининг моҳиятини ўз миллатининг бошқа миллатлардан устунлигини эътироф этиш ва тарғиб қилиш ташкил этади. Ш.у. босқинчилар М.и б-н мазлумлар М.ини фарқлаш лозим. Мустамлакачилик ва босқинчилар М.и бошқа халқларни асоратга солиш учун хизмат қилса, мазлум халқлар М.и уларни озодликка олиб чиқиш учун хизмат қилади. М. экспансионизм, изоляционизм, шовинизм, нацизм кўринишларида намоён бўлиши мумкин. М. бир мам-т доирасида турли қарама-қаршиликни келтириб чиқаради, халқаро миқёсда эса, турли мам-тлар халқлари ўртасига нифоқ солади. Халқаро қонунчиликка кўра, М. инсон ҳуқуқларини чеклаш ва сиёсий жиноят сифатида баҳоланади.

МИЛЛИЙ АНЪАНАЛАР — миллат ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўладиган т.лар, белгилар, хус-ятлар, қадриятлар, фаолият турлари, одатлар ва хислатларнинг авлоддан авлодга ўтиши ҳамда мерос бўлиб қолишини ифодаловчи т.. М.а. умуминсоний анъаналарнинг бир миллат даражасида намоён бўлишидир. Улар орқали ҳар бир миллат бир даврдаги ўзига хос хус-ят, ҳаёт тарзи, мад-ти, фани, адабиёти ва б. соҳалардаги эришилган натижалар ва ютуқларини бошқа даврда яшаётган авлодларга етказади. М.а. ранг-барангдир. Уларда ҳар бир миллатга хос хус-ятлар намоён бўлади. Мас., бутун дунё халқларига хос меҳмондўстлик анъанаси ўзб.ларда русларникидан, грузинларники инглизларникидан фарқ қилади. М.а. миллатни бирлаштириш, авлодлараро ворисликни таъминлаш воситасидир. У ёки бу М.а.ни бажаришда, кишилар ўз синфи ва табақаларидан қатъи назар, бир хилда ҳаракат қиладилар. М.а.да миллатнинг бетакрорлиги, миллат ҳаётининг ўзига хослиги, ворисликнинг муҳим миллий жиҳатлари намоён бўлади. Ҳар бир халқ ўз М.а.ининг соҳиби, уларнинг сақловчисидир. Миллатнинг ҳар бир авлоди М.а.ни ўтмишдан келажакка етказиб берувчи инсонлар руҳида тарбияланиши керак. Миллатнинг таназзули М.а.нинг ҳам таназзулидир. Собиқ иттифоқдаги мафкуравий тазйиқлар миллатлар ва М.а.га ҳам салбий таъсир кўрсатган эди. М.а.нинг айримлари «ўтмиш қолдиқлари» сифатида баҳоланар, уларнинг барҳам топиши тўғрисидаги ғайримиллий ва ғайриилмий ақидалар тарғиб қилинар эди. Ўз-н мустақилликка эришгандан сўнг М.а.га эътибор кучайди. Улар мустақилликни мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси, кишиларни маън-й камолотга етказишнинг омили сифатида катта аҳамият касб этмоқда. М.а.нинг жам-тдаги аҳамияти ва миллат истиқболига таъсири, айниқса, мустақиллик шароитида билинади. Мустақилликнинг вазифаларидан бири — тегишли давлатга ном берган миллатни юксалтириш, дунёга танитиш, миллатнинг кучини, салоҳиятини, қобилиятини, шижоатини ва унинг мустақилликка молик эканлигини намоён қилишдир. Бундай олижаноб фаолият эса М.а.ни тиклаш, софлаш ва бойитишсиз мумкин эмас. Чунки, бу — айни миллатнинг авлодларидан авлодларига ўтиб борадиган ва жамоатчилик фикри б-н муҳофаза қилинадиган ижт-й ахлоқ, ижт-й мун-тларнинг меъёри ҳамда қоидаларидир. Шу маънода, М.а. миллатнинг тарихини, ақл-заковатини, дидини, ижт-й воқеалар ва ҳодисаларга бўлган мун-тини, турмуш тарзини ҳам билдиради. М.а. барча миллатларда мавжуд, аммо, улар ҳар бир миллатда ўзига хос ва бетакрордир. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилишда М.а.ни инобатга олиш бу соҳадаги муваффақият гаровдир. Мас., Япония, Германия ва б. бир қанча мам-тлар шу омилдан самарали фойдаландилар ва фойдаланмоқдалар. Шундай экан, миллий анъаналар масаласида жаҳоннинг илғор тажрибасини ўрганиш ўта муҳимдир. Бугунги кунда а.лар мобайнида шакл¬ланган, авлоддан авлодга бебаҳо мерос сифатида ўтиб келаётган М.а. б-н бирга Мустақиллик, Наврўз, Ўқитувчилар ва мураббийлар, Хотира ва қадрлаш куни каби байрам ва маросимларимиздан жам-т ҳаётига замонавий мазмун бахш этиш йўлида оқилона фойдаланиш зарур. М.а.имизни ўрганиш, тарғиб этиш б-н бир қаторда, тўй-маъракаларни, уларнинг таркибий қисми бўлган одат ва удумларни ихчамлаштириш, бу борада исрофгарчилик ва дабдабабозликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратиш даркор. Кишилар қалбига ишонч руҳини бахш этишга хизмат қиладиган М.а. аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва умумбашарий қадриятларга таяниши, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашга ундаши, мам-тимизнинг дунё ҳамжам-тига интеграциялашувини таъминлашга ёрдам берадиган маън-й омилга айланишига ҳаракат қилиш лозим. Ана шундагина М.а. сабр-тоқат, меҳр-оқибат, миллий қадриятлар, андишалик, урф-о.ларга ҳурмат, яхшиларга эргашиш, ёмондан қочиш каби халқимиз фазилатларининг янада сайқал топишига хизмат қилади. Шу тариқа, а.лар мобайнида шаклланган, авлоддан авлодга ўтиб келаётган М.а.имиз мам-тимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим омилига айланади ва миллий ғоя б-н уйғунлашиб, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларига хизмат қилади.

МИЛЛИЙ БИҚИҚЛИК, миллий маҳдудлик — ўз миллатини ўзга миллатлардан узоқлаштириш, унинг ўзига хослигини ҳимоя этишни тор тушуниб, миллий худбинликни жорий қилиш, ўз миллатининг ўзга миллатлар б-н эркин алоқада бўлишига путур етказиш. М.б. ҳоз. замондаги иқт-й, сиёсий ва мад-й-маън-й алоқаларнинг моҳиятини тушунмаслик ва уни юзаки талқин этишнинг маҳсулидир. Ҳоз. замон тар-ёти шундайки, миллатлар, минтақалар, қитъалар, мам-тлар ва халқлар ўзаро турли мун-тларга киришиб, ҳар томонлама яқинлашмасдан ривожлана олмайдилар. Ана шундай яқинлашиш ва б. мам-тлар ҳамда халқларнинг энг яхши ютуқларини ўзлаштириш ҳар бир миллат гуллаб-яшнашининг зарурий шартидир. Барча ривожланган давлатлар ва миллатлар шу йўлдан бормоқдалар. Аммо бундай ўзлаштириб олиш ижодий равишда амалга оширилмоғи ва ўзлаштираётган миллатнинг ўзига хослиги, унинг тили, мад-ти ва анъаналарига путур етказмаслиги керак. Ш-дек, М.б. миллатларнинг ўзаро тенглигини, миллий мад-тларнинг бир-бирини тўлдириб келишини инкор этиб, ўз миллатини бошқа миллатлардан устун кўриб, бошқа миллатларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, мад-ти ва маъ-ятини ўзлаштириш ҳисобига ўзининг миллатига улкан имтиёзлар яратишга интилиш, унинг манфаатларини бошқа миллатлар манфаатларидан афзал кўриш, ўз миллатига сажда қилиб, унга ҳамду санолар ўқиш, ўз миллатини идеал миллат сифатида тасаввур этиб, уни кўкларга кўтариб, унга холисона баҳо беролмаслик, унинг камчиликлари ва тарихан ташкил топган нуқсонларини сезмаслик ва кўрмасликдир. М.б. ҳам миллатпарастлик сингари миллатнинг ўсиши, гуллаб-яшнаши учун энг кўп қийинчиликлар туғдирувчи, унинг ривожига тўсиқ бўлувчи омиллардан биридир. М.б. руҳи б-н суғорилган киши гўёки, ўзича ўз миллатига жон-жахди б-н хизмат қилаётгандек кўринади, лекин у миллат таназзули учун хизмат қилаётганлигини ўзи ҳам гоҳида сезмайди. Чунки, у ўзининг қарама-қарши фикрлари ҳамда ножоиз хатти-ҳаракатлари б-н ўз миллатини бошқа миллатлардан, жаҳон ҳамжам-тидан узоқлаштиради, миллатнинг ривожини сустлаштиради. Ҳоз. замон фани, техника ва технологияси шундай суръатлар б-н ривожланмоқдаки, бундай шароитда ўз миллати учун самарали хизмат қилмоқ учун М.б. қобиғидан чиқиб, барча миллатлар б-н яқиндан мун-тда бўлиш, улардаги фан-техника, ижт-й ҳаётни ташкил қилишнинг самарали янгиликларини қабул қилиб олиш зарур. Миллат ҳам худди инсон кабидир: ҳар бир миллатнинг қатор ижобий хислатлари ва хус-ятлари бор, ва айни вақтда, унинг камчилик ва нуқсонлари ҳам мавжуд. Ўз миллати учун жон куйдирувчи киши миллатининг ютуқ ва тарихий хизматларидан фахрланади, аммо ҳар қадамда унга танқидий кўз б-н боқиб, доғларни тозалашга, нуқсонларни бартараф қилишга чақиради, бу жараёнда фаол қатнашади ва шу йўлда ўз миллатининг рив-шини тезлаштиради. М.б.га интилиш ўтган а.ларда жаҳоннинг мустамлакалар ва метрополиялар, қолоқ ўлкалар ва илғор давлатлар, озод халқлар ва мустабидлик исканжасидаги халкларга бўлиниб кетиши шароитида ғоя ва амалиёт сифатида ривожланиб, умумижт-й тар-ётнинг регрессив ҳолатини таъминлади. М.б. иллатига дучор бўлганлар демократик, маърифатпарвар ҳамда инсонпарвар кучлардан фарқли ўлароқ, ўз миллатининг манфаатларини бошқа миллатлар ҳақ-ҳуқуқларидан юқори қўйиб ҳал этишга интилувчилардир. Истибдод даврида ҳукмрон бўлган мафкура М.б. ҳамда миллатчиликка қарши кураш ниқоби остида, гегемонликни даъво қилувчи миллат вакилларининг айримларида М.б. хус-ятларини ривожлантирдики, ушбу жиҳат ижт-й-мад-й ҳаётимизга ёт бўлган маън-й-мад-й таъсирлар хуружини кучайтирди. Ушбу жиҳатларни миллий тил ва мад-тимизнинг камситилганлигини, урф-о. ва анъаналар эскилик сарқити сифатида четга суриб қўйилганлиги, динга афъюн сифатида қаралиб, жам-т аъзолари қалбидан юлиб ташлаш учун қилинган ҳаракатларда намоён бўлди. М.б.ка интилиш, жам-тда ўз миллати ҳамда унинг имкониятларини юқори қўйиш ўтиш даври қарама-қаршиликлари шароитида кўзга ташланади. Умуммиллий тар-ётдаги ушбу масъулиятли паллада ўзаро тинчлик, тотувлик, миллий ва диний бағрикенгликни тарғиб этиш кўзланган мақсадга етиш йўлидаги энг самарали усулдир. Мустақилликни мустаҳкамлаш давлатимизнинг, миллатимизнинг бошқа давлатлар ва б. миллатлар б-н мун-тларини кенгайтириш, бу алоқаларнинг самарадорлигини ошириш учун ҳам жам-тда гоҳо кўриниш беришга интилаётган ёт ғояларга қарши курашиш даври ҳамдир. Мустақил Ўз-ннинг гуллаб-яшнашини истайдиган ҳар бир фуқаро мам-тимизнинг барча ривожланган давлатлар б-н мун-тларининг ҳар томонлама кенгайиши ва чуқурлашиши юртимизда миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоғи лозим. Миллатларнинг ўзаро ҳамжиҳат фаолияти кенгайиб бораётгани, миллатпарварлик ғоялари ўз ўрнини топаётгани жам-тимизда ижт-й ҳамкорлик янада кучайиб бораётганини англатади.

М4