М4

 М4

МИЛЛИЙ БОЙЛИК — мавжуд ёки муайян давр мобайнида мамлакатда тўпланган ёхуд яратилган моддий, мад-й-маън-й мерос, неъматлар ва табиий бойликларнинг мажмуасини ифодаловчи тушунча. Кенг маънода М.б.ка булардан ташқари тўпланган билимлар, касбий малака ва тажриба ҳам киритилади. М.б. бу айрим миллат ёки эллат бойлиги эмас, балки муайян мамлакатнинг умумий бойлигидир. У ўзининг шаклига қараб меҳнат яратган бойлик ва табиат инъом этган бойликдан иборат бўлади. Меҳнат яратган бойлик бу такрор ишлаш жараёнида узлуксиз жамғарилиб келинган хом ашё, ёқилғи, мавжуд машина-ускуна, бино-иншоотлар, аҳолига узоқ муддат хизмат қиладиган буюмлардан иборат бўлади. М.б. моддий кўринишга эга бўлса-да, у моддий ва номоддий соҳада хизмат қилади. Моддий соҳадаги бойлик капитал шаклига эга ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Булар жумласига ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, машина ва механизмлар, транспорт воситалари, йўллар, каналлар, сув омборлари киради. Номоддий ёки маън-й соҳадаги бойликка ижт-й хизмат кўрсатиш соҳаларидаги таълим, мад-ят, санъат, соғлиқни сақлаш, қадриятлар, урф-одатлар ва б. шу кабилар киради. Бойликнинг махсус тури — бу интеллектуал бойликдирки, бу адабиёт ва санъат асарлари, мад-й анъаналар воситасида тўпланган билимлардан иборат бўлади. М.б. қандай даврда ишлатилишига қараб 2 қисмга ажратилади.: 1) авлоддан-авлодга ўтувчи бойлик. Бу бир неча авлодга хизмат қилувчи тарихий ёзма манбалар, бинолар, иншоотлар, сув омборлари, йўллар, каналларни ўз ичига олади. Бойлик аввал яратилади, сўнгра ишлатилади ва ниҳоят ишлаб чиқариш ҳисобидан тўлдирилиб борилади. Маълумки, яратилган маҳсулотнинг бир қисми жорий истеъмол натижасида йўқ бўлиб кетса, бошқа қисми жамғарилади. Жамғарилган маҳсулотлар биринчидан ишлатилган бойликнинг ўрнини тўлдирса, иккинчидан унинг миқдоран ўсиб боришини таъминлайди. Демак, М.б.нинг айланиб туриши унинг сарфланиши, тикланиши ва ўсишидан иборат. М.б. ҳаракати эса йиллар, ҳатто асрлар оша давом этади. Табиий бойликларнинг бир қисми (Мас., тупроқ ҳосилдорлиги, сув, ўрмон бойлиги ва ҳ.к.) инсон иштирокида тикланиб туради, бошқа қисми эса (Мас., нефть, газ, кўмир, руда захираси ва ҳ.к.) тикланмайди, улар ишлатилиб бўлгач йўқ бўлиб кетади ёки бошқача бойлик шаклига киради. Мас., руда тугагач, у темир-терсак шаклига киради ва қайтадан ишлатилади.

миллий давлатчилик – муайян миллатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий қадриятларига, манфаатларига асосланган, жамият ижтимоий-тарихий натижасида шаклланган давлатнинг бир шакли. Бирор ҳудудда мутлоқ кўпчиликни ташкил қилган миллий ҳалқаро ижтимоий ҳаётни ташкил қилиш учун бирлашиб, ўзларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатни вужудга келтирадилар. Умумдавлат уни ташкил қилган миллатнинг дунё қарашига, анъаналарига, руҳтиятига мос келади. Давлатчилик тарихан таркиб топган ҳодиса бўлиб, халқнинг ижтимоий ҳаётидан, тақдиридан ўсиб чиқади. Шунинг учун давлат миллатга хоҳлаган шаклда бериладиган ташқи ҳодиса эмас, милатнинг “тана тузилишига” туғма-органик хос бўлган табиий-тарихий ҳодисадир. Шунинг учун турли минтақа ва даврларда бу анъаналар ўзига хос. К.Каутский М.д.ни давлатнинг классик шакли деб ҳисоблаган эди. Янги даврда миллий давлатларнинг қарор топиши миллатни жипслаштириб, ривожланишнинг янги даражасини вужудга келтирди, миллий хусусиятларни янада мустаҳкам ва барқарор қилди. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики ўз давлатчилигидан марҳум бўлган миллат ривожида миллий емирилиш, парокандалик жараёнлари устун бўла бошлайди. У ўзининг миллий давлатини тиклашга эришсагина ижтимоий ва миллий тараққиётнинг истиқболи йўлларини танлай олади. Миллат ўз қадриятларини сақлаб қолишни хоҳлар экан, М.д. учун курашади. У миллий тенгликнинг ўзларининг мустақил давлатларини тузмас эканлар, улар ўртасида мустаҳкам дўстлик бўлиши мумкин эмас, дейди. Чор Россиясининг босқинчилик сиёсати натижасида М.О. халқлари ҳам миллий давлатларидан маҳрум бўлдилар. Уларнинг миллий манфаатларига зид бўлган босқинчи давлат М.О. халқларининг миллий тараққиётини таъминламади, шўро даврида эса миллатларни аралаштириб йўқ қилиб юбориш йўли тутилди ва тутқун халқлар ўзларининг миллий қадриятларидан узоқлашдилар, бегоналашдилар. Тутқун халқларнинг, жумладан, Ўзбекистон халқининг мустақилликка эришиши М.д.ни шакллантириши миллатимиз тақдирида ҳал қилувчи тарихий ҳодиса бўлди. Минг йиллар давомида шаклланган, халқимиз менталитетига мос бўлган М.д. анъаналарига асосланиб, мустақил миллий давлат пойдевори қурилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, давлатсиз миллат бўлмайди, деган қоидадан ҳар бир миллат ўзининг алоҳида мустақил давлатини қуриши керак, деган хулоса келиб чиқмайди. Ер юзида 3000 га яқин миллий халқ мавжуд бўлиб, давлатлар эса 200 та атрофидадир. Муайян бир ҳудудда асрлар давомида аралаш яшаган айрим миллатларнинг давлатлари ички ва ташқи шароитларга мос ҳолда ягона бўлган, давлатчилик анъаналари бир бўлиши мумкин. Миллат ва давлатнинг тўла мос келиши идеал ҳодиса бўлиб, табиий-тарихий шароит б-н изоҳланади. Давлатнинг бир ҳудудида ўрта ва кичик миллатларнинг жипс яшаши автоном республика ёки бошқа давлатчилик тузилмаларига мос келиши, уларнинг миллий, иқтисодий, маънавий тараққиётларига янада қулайроқ шароит туғдириши мумкин. Миллий давлат унга ном берган миллат учунгина эмас, давлатда яшовчи барча халқлар, миллий гуруҳлар тақдири учун тарих олдида масъулдир.

        Миллий истиқлол мафкураси – миллат ва давлатнинг мустақил ривожланишини таъминлашга қаратилган ғоявий-назарий қарашлар тизими. У М.и.м. ва амалиётига қарши, озодликка интилиш зарурати туфайли пайдо бўлади. Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг туб манфаатларини, халқимизнинг асрлар мобайнида интилиб келган  орзу идеалларини, Олижаноб мақсад – муддаоларини ўзида мужассам этади. Халқимиз асрлар мобайнида эзгу ният қилиб келган мустақилликни сақлаш ва мустаҳкамлаш  Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчидир.  Бунинг учун барча бир ёқадан бош чиқариб, муқаддас она-Ватаннинг ҳаётий манфаатларини юракдан ҳис этган ҳолда уларни рўёбга чиқариш учун фаол  ҳаракат қилиши, курашиши зарур. Бу жараён халқимизнинг манфаатларини, уларни ўзида  мужассам этадиган миллий ғояни англаш  б-н боғлиқ ҳолда кечади. Ватан манфаати ҳар бир фуқаро манфаатлари б-н узвий боғланган. Зеро, Ватаннинг ободлиги халқнинг фаровонлигига боғлиқ. Фуқароси бадавлат мамлакатгина моддий ва маънавий тўкис бўлади. Шундай экан, миллий истиқлол ғоясининг муҳим тамойилларидан бири инсон қадр-қимматини ҳар томонлама юксалтириш, халқ фаровонлигини оширишдан иборат. Бунга  эришиш учун халқимиз, юртимиз фуқароларининг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлигини мустаҳкамлаш талаб этилади. Бу вазифа миллий М.и.м.нинг моҳиятини ташкил этади. М.и.м. ҳар бир кишининг жамият  ҳаётидаги фаолияти, юрти, миллати, ўзи ва оиласи олдидаги бурчи ва масъулиятни қай даражада ҳис этаётгани ва бажараётганини белгилайдиган маънавий мезон ҳамдир. М.и.м. қуйидаги умумбашарий қадриятларни эътироф этади ва улардан озиқланади: қонун устуворлиги;  инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлик; турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар  б-н  баҳамжиҳат яшаш; диний бағрикенглик; дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик; ўзга  халқларнинг  илғор тажрибалари ва маданиятларини ўрганиш. М.и.м.нинг назарий жиҳатлари ЎзР Президенти И.А.Каримовнинг нутқ ва рисолаларида  атрофлича  ёритиб  берилган. М.и.м. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ҳақидаги сиёсий, илмий, назарий, фал-й, тарихий, қарашлар мажмуи, халқни келажакка ишонч, эътиқод руҳида тарбияловчи ғоявий қурол, барча тоифа кишиларни шу мақсад йўлида бирлаштирувчи ғоят қудратли маънавий омил ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишини тарихий  муқаррар жараёнлигини кўрсатиш; янги Конституцияда қонунан мақсад қилиб қўйилган адолатли демократик, фуқаролик  жамият ҳақида илмий-назарий қоидаларни ишлаб чиқиш зарур. Шўролар замонида мафкура фақат синфий бўлади, у миллий бўлиши мумкин эмас, деб ҳисобланар эди. Миллий мафкура хусусида ҳатто сўз ҳам юритилмас эди. Бунинг натижасида ўзбек миллатининг миллий  онги, дунёқараши, миллий ғурури, ифтихори анчагина  сустлаштириб юборилган эди. Миллий мустақилликка эришилгач, Ўзбекистон ҳукумати томонидан М.и.м.нинг назарий жиҳатдан ишлаб чиқилиши, уни халқ орасида кенг тарғибу ташвиқ қилиш, ҳар бир фуқаро онгига  мустақиллик мафкурасининг  мазмун ва моҳиятини сингдириш, истиқлол йўлига мос ва хос ўзбек миллий мафкурасини илмий асосда яратиш каби ўта муҳим ва шарафли масалалар пайдо бўлди. Миллий М.и.м. юртимизда яшовчи ҳар бир фуқаро халқимизнинг юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиқланади. Адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч-эътиқодини акс эттиради. Юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этади. Миллати ва динидан қатъи назар, фуқароларимизнинг қалбида она Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро  ҳурмат туйғусини қарор топтиради. Жамоатчилик қалби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги тамойилларига риоя қилган ҳолда маърифий йўл б-н сингдирилади. Миллий М.и.м.нинг асосий тамойиллари қуйидагиларда намоён бўлади: мамлакатнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга ёрдам бериш; қонуннинг устуворлиги, демократия ва ўз-ўзини бошқаришнинг ҳаётда мустаҳкам ўрин эгаллаётганига асосланганлик; миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигига таяниш; халқаро ҳуқуқ қоидаларига мос келиш. М.и.м.нинг асосий сифатлари – унинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳамда намоён бўлиш хусусиятларида ўз аксини топади. Ўзаро узвий алоқадорликда намоён бўладиган бу талаблар қуйидагилардан иборат:   тарихий хотирани уйғотиш, ўтмишдан сабоқ чиқариш ва ўзликни англаш мезони бўлиш;  халқимизни туб мақсадлари ифодаси ва жамият аъзоларини бирлаштирувчи ғоявий байроқ вазифасини ўташ;  инсон қалби ва онгига ижобий таъсир этадиган тушунча ва туйғулар, гўзал ва ҳаётий ғоялар тизимини ўзида мужассам этиш; ҳар бир фуқаронинг эзгу ниятларини рўёбга чиқаришига имкон берадиган энг мақбул йўлни кўрсата олиш; миллат, халқ ва жамиятни бирлаштирувчи куч, юксак ишонч-эътиқодни манбаи бўлиш; Ўзбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам ва дин вакилларига бирдай тааллуқли бўлиш; мамлакатимиз аҳолиси онги ва қалбида “Ўзбекистон – ягона Ватан” деган туйғуни юксак даражада шакллантиришга хизмат қилиш; урли миллат, қатлам, дин вакиллари, сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган социал феномен – ижтимоий ҳодиса мазмунига эга бўлиш; бирон-бир дунёқарашни мутлақлаштирмаслик ёки бирон-бир куч, партия ёки гуруҳ қўлида сиёсий қуролга айланмаслик; ҳар қандай илғор ғояни ўзига сингдириши ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиш;  субъективизм, волюнтаризм каби иллатлардан ҳоли ва жамоатчиликнинг холис фикрига таянувчи объектив мафкура бўлиш; сўз б-н ишни, назария б-н ҳаётни бирлаштира олиш; давр ўзгаришларига қараб, ўзи ифодалайдиган ғоя, манфаат, мақсад-муддаоларни амалга оширишнинг янги-янги воситаларини тавсия эта олиш, яъни янгича вазиятга тез мослашадиган ҳозиржавоб ва ижодий бўлиш. Миллий истиқлол мафкураси ана шу қайд этилган сифатларга эга бўлган тақдирдагина жамият ҳаётида етакчи маънавий-маърифий омилга айланиши ва кутилаётган муҳим вазифаларни бажара олиши мумкин. М.и.м.нинг асосий тамойиллари – унинг амал қилиши жараёнида ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бунда унинг мафкура сифатидаги умумий ва хусусий тамойилларини кўрсатиш мумкин. Миллий истиқлол мафкурасининг умуман мафкура тушунчасига хос хусусиятлари, мақсад ва вазифалари, амал қилиш тамойиллари бўлиши табиий. Бу борада унга ижтимоий воқеликнинг инъкоси экани, жамият тараққиётининг муайян босқичига мос келиш, ҳаёт ҳодисаларини акс эттириш, амалга ошириладиган тарғибот ва ташвиқот тизими сифатида намоён бўлиш каби умумий тамойиллар хосдир. Шу б-н бирга, миллий истиқлол мафкураси Ўзбекистонда озод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт яратишга қаратилган умуммиллий ҳодиса сифатида қуйидаги бир қатор ўзига хос амал қилиш тамойилларига ҳам эга: мамлакатнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилиш; давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда ёрдам бериш; қонун устуворлигини таъминлаш;  демократия ва ўз-ўзини бошқаришнинг ҳаётда мустаҳкам ўрин эгаллашига асосланиш; миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигига таяниш; халқаро ҳуқуқ қоидаларига мос келиши; иқтисодий плюрализм ва хилма-хил мулкчиликнинг эркин шаклланишини таъминлаш; давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги ва мамлакатда ижтимоий барқарорликнинг таъминланганлигига таяниш; виждон эркинлиги ва фикрлар ранг-баранглиги муҳитини шакллантириш; ўтиш даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлиги, жамият ҳаёти барча соҳаларининг эркинлашуви, ислоҳотларнинг тадрижийлиги жараёнларига хизмат қилиши. Мазкур тамойилларнинг барчаси бир-бири б-н чамбарчас алоқада ва боғлиқликда намоён бўлади. Бу, ўз навбатида, уларнинг республикамизда яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг умумий манфаатларини, халқимизнинг асрлар мобайнида интилиб келган орзу-идеалларини, олижаноб мақсад-муддаоларини ўзида мужассам этиши б-н белгиланади.  М.и.м.нинг асосий хусусиятлари – Президент Ислом Каримов томонидан кўрсатиб берилган бўлиб, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласида қисқа ва мухтасар тарзда баён қилинган. Уларнинг энг асосий жиҳати – бу хусусиятларнинг умуминсоний мазмун-моҳиятида тўла-тўкис ўз аксини топгани б-н белгиланади. Шу маънода миллий истиқлол мафкураси: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойилларига асосланади. Бинобарин, у қонунийликка, умумэътироф этилган талабларга, умумбашарий тамойилларга ва миллий манфаатларга мос келади; халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиқланади. Бу миллий мафкурамизнинг чуқур тарихий ва бой маънавий асосга эга эканидан далолат беради; адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч ва эътиқодини акс эттиради. Биламизки, бу улуғ ғоялар истиқлол сари интилган ҳар бир халқнинг эзгу мақсади, ишонч ва эътиқоди бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади; юрт тинчлиги, ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу тамойил унинг жамият аъзоларини аниқ мақсад сари сафарбар қилувчи, уларни бу йўлда уюштирувчи маънавий омил сифатида моҳиятга эга эканини ифодалайди; жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этади. Бу олижаноб мақсадларга эришиш фуқароларнинг ҳамжиҳатлигига, ўзимизнинг бурчимизни қай даражада англашимиз, эртанги кунга бўлган ишончимизга кўп жиҳатдан боғлиқдир;  миллати ва динидан қатъи назар, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қалбида она-Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтиради. Бу қоида ҳар бир фуқаро онгига Ватаннинг муқаддаслигини сингдиришга хизмат қилади; жамоатчилик қалби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги каби демократик тамойилларга риоя қилган ҳолда маърифий йўл б-н сингдирилади.  Миллий истиқлол мафкураси яхлит тизим бўлганидан унинг барча хусусиятлари ўзро алоқадорликда ва узвий боғлиқликда намоён бўлади. М.и.м.нинг асосий ғоялари – халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги бош ғоясидан келиб чиқадиган ва ўзининг маъно-моҳияти, фалсафаси, жозибаси б-н уни тўлдириб, фуқароларимизнинг қалби ва онгига янада чуқурроқ сингдиришга хизмат қиладиган бунёдкор ғоялардир. Ушбу ғояларнинг мазмун-моҳияти ва асосий хусусиятлари Президент Ислом Каримов асарларида ўз ифодасини топган.Булар қуйидагилардир: Ватан равнақи; юрт тинчлиги; халқ фаровонлиги; комил инсон; ижтимоий ҳамкорлик; миллатлараро ҳамжиҳатлик: диний бағрикенглик М.и.м.нинг асосий ғоялари маърифатли дунёда эътироф этилган умумий қонун-қоидалар ва халқаро андозалар, умуминсоний тамойиллар ва қадриятларнинг устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оғишмай амал қилиш, демократия ва гуманизм каби тамойилларнинг талабларига тўла-тўкис мос келади. М.и.м.нинг бош ва асосий ғоялари — миллий истиқлол мафкурасининг бош ва асосий ғоялари турли сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган социал феномен, ижтимоий ҳодисадир. Бу мафкурада бирон-бир ғоя мутлақлаштирилмайди ёки мавжуд ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида сиёсий қуролга айлантирилмайди. М.и.м.нинг бош ғояси ўз мазмун моҳиятига кўра, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий тараққиётига хизмат қилади, барча сиёсий партиялар, гуруҳ ва қатламларнинг – бутун халқнинг умумий манфаатларини ифодалайди. Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги бош ғояси – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бу ғоя халқнинг азалий эзгу интилишлари, бунёдкорлик фаолиятининг маъно-мазмунини белгилайди, ҳар бир инсон учун муқаддас бўлган юксак гуманистик қадриятларни ўзида мужассам этади. М.и.м.нинг бош ғоясида озодлик тушунчаси устувор ва етакчи ўринда, Ватан мустақиллиги барча орзу-интилишлар, амалий фаолият ва ёруғ келажак асоси эканлигидан далолат беради. М.и.м.нинг бош ва асосий ғоясининг асосий ғоялари халқнинг мустақил тараққиёт йўлидаги бош ғоясидан келиб чиқади ва ўзининг маъно-моҳияти, фал.си, жозибаси б-н бош ғояни миллат қалби ва онгига чуқурроқ сингдиришга хизмат қилади. Ватан равнақига хизмат қилмайдиган ғоя ҳеч қачон миллий ғоя бўлолмайди. Жамятида тадбиркорлик, эркин иктисодий фаолият кенг ривожланаётгани, давлат иқтисодий қудрати ортаётгани, халқ маънавияти бойиб, илм-зиё салоҳияти юксалаётгани Ватан равнақининг асоси бўлади. Ватан равнақи аввало унинг фарзандлари камолига боғлиқ. Бу эса ҳар бир шахсни ўзининг маънавий камолоти учун юксак масъулиятни ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари б-н уйғунлаштириб яшашга даъват этади: юрт тинчлиги — бебаҳо неъмат, улуғ саодатдир, у барқарор тараққиёт гарови. Тинчликка қарши кучлар ўзларининг ғаразли мақсадлари, нафс балоси йўлида башариятни ҳамиша низо-адоват, уруш ва қирғинлар домига тортиб келган. М.и.м.нинг бош ва асосий ғоясининг асосий мақсади — ҳар томонлама комил инсонни тарбиялашдир. Комил инсон эса чуқур билимли, озод, эркин фикр қилувчи маълумотга эга киши; ижтимоий ҳамкорлик хилма-хил фикр ва қарашларга эга бўлган, турли миллат, ирқ ва динга мансуб шахс ва гуруҳларнинг умумий мақсад йўлидаги ҳамжиҳатлигини таъминлайди. Натижада жамият тинчлик ва тотувликнинг, барқарор тараққиётнинг мустаҳкам кафолати вужудга келади. Жамиятни сунъий равишда бўлиб, турли қарама-қаршиликларни келтириб чиқарадиган таълимотлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий ҳамкорлик ғояси бу табиий ранг-барангликни миллий тараққиёт манфаатларига бўйсиндиради; миллатлараро тотувлик ғояси – умумбашарий қадрият бўлиб, турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Бу ғоя бир жамиятда яшаб ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосидир; динлараро бағрикенглик (толерантлик) ғояси — хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Қадим – қадимдан дин аксарият маънавий қадриятларни ўзида мужассам этиб келади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, яхшилик, тинчлик, дўстлик каби фазилатларга таянади. Одамларни ҳалоллик, поклик, меҳр-шафқат, ўзаро бир-бирини англаш, бағрикенгликка даъват этади. Ҳоз. замонда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки бутун жамият аъзоларининг ҳамкорлигини назарда тутади. М.и.м.нинг бош ғояси – Ўзбекистон  Президенти Ислом Каримовнинг асарларида асослаб берилган бўлиб, мамлакатимиз тараққиётининг асосий мақсад-муддаоларини ифодалайди. Улар “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласида қуйидагича таърифланган: “Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги бош ғояси – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бу ғоя халқимизнинг азалий эзгу интилишлари, бунёдкорлик фаолиятининг маъно-мазмунини белгилайди. Ҳар бир инсон учун муқаддас бўлган Мустақиллик, Озодлик, Ватан ободлиги, шахснинг эркинлиги ва фаровон ҳаёт тушунчалари, юксак қадриятларни ўзида мужассам этади. М.и.м. бош ғоясида озодлик сўзининг устувор ва етакчи ўринда туриши мустақиллик барча орзу-интилишларимиз, амалий фаолиятимиз ва ёруғ келажагимизнинг асоси эканидан далолат беради. М.и.м. бош ғояси узвий равишда унинг маъно-моҳиятини тўлдирадиган, халқимиз, жамиятимиз ҳаётида ҳақиқий байроқ бўлишига хизмат қиладиган, жамиятимизнинг бугунги тақдири ва келажагига боғлиқ бўлган туб манфаатларимизни акс эттирадиган бир қанча ғояларни тақозо қилади”. М.и.м.нинг ижтимоий-иқтисодий асослари – мамлакатимизда рўй бераётган туб ўзгаришлар, ҳаётнинг барча соҳаларидаги ислоҳотлар б-н узвий боғлиқдир. М.и.м. ижт-й-иқт-й асослари “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласида қисқа ва мухатсар тарзда баён этилган: бу мафкура оила ва фуқарони муносиб турмуш даражасини таъминлайдиган фаровон ҳаётга эришишга чорлайди; ҳар бир инсонни, у қайси шаклдаги мулкчилик асосида меҳнат фаолияти б-н шуғулланмасин, ўз манфаатини халқ ва Ватан манфаатлари б-н уйғун ҳолда кўришга даъват этади; “мулкдор одамлар жамият ичида, халқ орасида фақат бойлиги б-н эмас, балки юксак маънавий фазилатлари б-н ҳам ажралиб туриши зарурлиги, шахсий ва оилавий фаровонликка эришиш имконияти ҳар кимнинг ўз қўлида”, деган ҳаёт ҳақиқатни замонавий дунёқараш сифатида шакллантиради; “ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги – бутун жамиятнинг фаровонлиги” ғоясини илгари суради. Булардан ташқари, мулкнинг хилма-хиллиги, иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш, бу соҳадаги плюрализмни ва соғлом рақобатни янада юксак даражада ривожлантириш ҳам М.и.м. ижт-й иқт-й асослари қаторига киради. Шу б-н бирга, миллий истиқлол мафкураси бу соҳаларда ана шу тамойилларнинг қадрланиши ва мустаҳкамланиши, ҳамда фуқароларимиз ҳаётининг таркибий қисмига айланиши учун хизмат қилади. М.и.м.нинг мақсад ва вазифалари – ҳар қандай мафкура муайян мақсадларга хизмат қилади, бу йўлда хилма-хил вазифаларни бажаради. Бу мақсад ва вазифалар пировард натижага эришишнинг йўллари, восита ва усулларини белгилайди. Маълумки, мафкуранинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади: одамларни муайян ғояга ишонтириш; шу ғоя атрофида уюштириш; ғояни амалга ошириш учун сафарбар этиш; кишиларни маънавий-руҳий жиҳатдан рағбатлантириш; ғоявий тарбиялаш; ғоявий иммунитетни шакллантириш; ҳаракат дастури бўлиш. Ана шу умумий жиҳатлардан ташқари, миллий истиқлол мафкурасининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган ўзига хос мақсад ва вазифалари ҳам бор. Президентимиз Ислом Каримов алоҳида таъкидлагани каби, “Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатьи назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир”. Ушбу мақсад бир-бири б-н ўзаро   боғлиқликда   намоён   бўладиган   бир   қатор   вазифаларни  амалга оширишни тақозо қилади. Бу вазифаларнинг энг асосийларидан бири мустақил ва эркин тафаккурни шакллантиришдир. Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек: “Эндиги асосий вазифа кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўрганиши, ўзига ишончи ортиб боришидир. Чунки, тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқлардан, қулликдан қутилмаса, инсон тўла озод бўлмайди”. Миллий истиқлол мафкурасининг яна бир вазифаси жамиятда соғлом маънавий муҳит яратишдан иборат. Бу эса, ўз навбатида, ҳурфикрли, мутелик ва жураъатсизликдан холи инсонни тарбиялаш вазифаси б-н боғлиқ. Фақат ҳурфикрли, ўз билими ва кучига ишониб яшайдиган инсонгина мутелик ва журъатсизликдан холи бўлади. Ана шундай инсонгина озод ва обод Ватанни барпо этади, эркин ва фаровон ҳаётни ярата олади.  М.и.м.нинг умумбашарий тамойиллари – унинг умуминсоний мазмунидан келиб чиқади. Президент Ислом Каримов асарлари асосида тайёрланган “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласида мафкурамиз таянадиган қуйидаги умумбашарий тамойил ва қоидалар кўрсатилган: қонун устуворлиги; инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлилик; турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар б-н баҳамжиҳат яшаш; диний бағрикенглик; дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик; ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш ва ҳоказо.Ушбу қадриятлар асосида шаклланган истиқлол мафкураси, ўз моҳиятига кўра, халқаро талабларга, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги тамойилларига мос келади, уларни миллий даражада намоён бўлиши учун имкон яратади. Шу б-н бирга, у мамлакатимизда яшаётган барча  миллат   ва  элат,   дин   ва   қатлам   вакилларининг   умумий   мақсад-муддаоларини ифодалайди, халқимиз ўтмиши ва келажагини бир-бири б-н боғлайди, унинг асрий орзу-истакларини амалга оширишга хизмат қилади. Бу эса мазкур мафкуранинг жаҳондаги демократик жараёнлар, тинчлик ва барқарорлик, инсон ҳуқуқлари ва виждон эркинлиги каби умумбашарий қадриятлар мазмунига мослигини кўрсатади.

  “МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ МАФКУРАСИ — ХАЛҚ ЭЪТИҚОДИ ВА БУЮК КЕЛАЖАККА ИШОНЧДИР” — Президент И.А.Каримовнинг «Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавоблари (Т., «Ўзбекистон», 2000 й.). Китобда миллий ғоянинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари б-н боғлиқ масалалар баён этилган. Унда таъкидланганидек, бугунги дунё инсонлар ва халқларнинг онги ҳамда қалбини эгаллашга қаратилган турли ғояларнинг синов майдонига айланиб қолди.  Дарҳақиқат, ҳоз. даврда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олиб, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам хавфлироқ бўлиб бормоқда. Хус-н, ёшларни чалғитиш, йўлдан уриш, онгини заҳарлаш каби зарарли ғояларни тарқатишга ҳаракат қилиб, уларнинг таъсирчан қалби ва шуурини эгаллаш орқали мам-тни ўз тар-ёт йўлидан четлатиб юборишни кўзда  тутаётган кучларнинг ёвуз фаолиятини айнан шундай баҳолаш мумкин. Асарда бугунги кунда мафкура полигонларида муайян давлатлар ва гуруҳлар ўзларининг ғаразли манфаатларини ифода этувчи турли тажовузкор ғояларни синовдан ўтказмоқдалар, дея таъкидланади. Бу борада уларнинг ниятлари битта, энг аввало, кишиларни маън-й-мафкуравий жиҳатдан тобе қилиш, пировард натижада эса буткул қарам қилиб олиб, улар устидан ҳукмронлик қилиш мақсади ётади. Бу усул катта-катта ҳудудларни, айниқса, бой табиий ресурсларга эга бўлган минтақаларни эгаллаб олишда энг қулай ва камҳарж ҳисобланади. Бундай хавфлардан миллатни, айниқса, ёшларимизни асраш учун уларни ушбу ғояларнинг асл мақсадларини тўғри англайдиган ва уларга муносиб жавоб берадиган қилиб тарбиялаш учун бой тарихий мерос ва  анъаналаримиз асосида, илмий асосланган ғоявий билимлар б-н озиқлантириб, қуроллантириб туриш лозим.    

  Китобда илгари сурилган фикрлардан яна бири шуки, миллий ғояни халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгида шакллантириш ва қалбларига сингдиришни оилада, боғчада, мактабда, коллежда, олий ўқув юртида, меҳнат жамоаларида, маҳаллада изчил тарзда бир-бирини тўлдириб, босқичма-босқич юксалиб боришини таъминлаб борадиган тизим асосида ишлаш керак. Ш-дек, китобда жамики ззгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси б-н сингиши, шу боис, бой ва гўзал она тилимиз б-н узвий боғлиқ ҳолда ўлмас миллий қадриятларимиз ҳам мафкуравий тарбиямизнинг муҳим бир қисми бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланади. Дарҳақиқат, миллий ғоямизнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб боришида она тилимизнинг аҳамияти алоҳидадир.  “Тилга эътибор — элга эътибор”, деб бекорга айтилмаган. Минг афсуслар бўлсинки, тилимиз йилдан-йилга ўз жилоси, таровати ва жарангини йўқотиб бораётир. Ота-боболаримиз тилида ўринли ишлатилиб келинган сўзлар, иборалар фарзандларини меҳр-оқибатли, элпарвар, ватанпарвар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлган. Ҳозирда эса айрим хонадонларда халқимиз учун меҳр-оқибатни ифодаловчи “лаббай”, “раҳмат”, “ташаккур”, “марҳамат”, “марҳабо”, “биродар”, “меҳрибон”, “устоз”, “тасаддуқ”, “қуллуқ” каби сўзлар умуман муомаладан тушиб қолмоқда. Ўзб.она лутф-карам,  инсоннинг инсонга алоҳида эътиборини ифодалайдиган ибораларни ўрнида ишлатиш орқали бир-биримизга, ёшларимизнинг катта ва улуғларимизга ҳурматини изҳор этишга ўрганиб боришни йўлга қўйиш даври келди. Президентимиз таъкидлагани каби, она тилимизнинг ҳаётимизда асл ўрнини эгаллашига ташқи мафкуравий таъсирлар б-н бирга ўзимизнинг эътиборсизлигимиз, тилимиз софлиги учун куйинмаслигимиз ҳам сабаб бўлаётганлигини тан олишимиз лозим. Она тилимизни тўлалигича эгаллаш учун тарих ва адабиётимизни кўпроқ ўқишни одат қилишимиз шарт. Айрим ёшларимиз ва катталаримиз ҳам бир-икки хорижий тилни эгаллаб, ўз она тилига эътиборни сусайтириб қўйиши миллатга, халқига ҳурматсизликдан бошқа нарса эмас, деб қараш лозим. Буюк боболаримиз Фарғоний, Хоразмий, Фoробий, Беруний, Ибн Синолар 5-8 тилни билсалар-да, ўз она тилларини унутмаганлар. Биз она тилимизни мумтоз, бой адабий меросимиз ҳисобига яна тиклашимиз ва дунё халқларини бир-бири б-н боғловчи илм-фан, мад-т, ахлоқдаги мун-тларини акс эттирувчи умумжаҳон тилларининг сайқал топган иборалари ҳисобига бойитишимиз мумкин ва зарур. Ўз она тилини қадрлай олган инсоннигина эл-юрти қадрлашини ҳам унутмаслик лозим. Президентимизнинг мазкур асарини  ўрганиш орқали Ўз-н мустақиллигининг шарт-шароитлари, тарихий аҳамияти, миллий ғоянинг жам-т ва шахснинг маън-й юксалиш манбаи эканини, унинг илмий-наз-й, амалий аҳамиятига молик масалаларни мукаммал билиб олиш мумкин. Бу эса миллий ғоя тўғрисидаги билимларни иқт-й, сиёсий, маън-й асослар б-н янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

        МИЛЛИЙ ИФТИХОР – миллатга хос моддий ёки маън-й ютуқ, муваффақият б-н фахрланиш туйғусини ифодалайдиган т., у замонавий инсон  маън-й камолотининг қирраларидан бирини намоён қилади. У ўз халқининг а.лар давомида яратиб келган барча моддий ва маън-й бойликлари, тарихий мероси, урф-о.лари, анъаналари, одоб-ахлоқи, турмуш тарзи, юксак маъ-яти, барча тарихий ютуқлари ва сабоқларига чексиз ҳурмат ва эъзоз б-н мун-тда бўлиш, авайлаб-асрашни ифодаловчи т.дир. Миллатининг истиқболи учун қайғурмайдиган, ўз халқининг тарихини, миллий қадриятларини, тилини, манфаатларини билмаган, қадрламаган, миллий мансублигини унутган кишиларда миллий ғурур ҳам, миллат б-н фахрланиш ҳам, миллатпарварлик ҳам бўлмайди. Бундай инсонларни маън-й жиҳатдан камол топган баркамол инсонлар дея олмаймиз. М.и.ни тиклаш ва ўстириш маън-й ҳаётимиздаги устувор вазифалардан биридир. Инсон табиатига ўзини муайян ижт-й гуруҳ, қатлам, тоифа,  миллат, давлат, минтақа, давр ёки сулола б-н боғлаш хосдир. Шу боис шахс ўз қавми, миллати ва давлатининг эришган ютуқларидан қувониш, уни янада бойитиш ва келажак авлодларга қолдиришга интилиши табиий маьнавий ҳодисадир. Халқлар, миллатлар тарихий тар-ётининг туб бурилиш даврларида  жам-тнинг янгиланиши туфайли М.и.ни тиклаш ва ўстириш миллий давлатчилик қурилиши б-н бевосита боғлиқ  бўлиб қолади. Миллий маън-й-мад-й қадриятларни атрофлича ва батафсил ёшлар онги, қалбига етказиш, уларни аждодлар яратган маън-й бойликлар б-н озиқлантириш М.и.ни тиклаш ва ўстириш омилидир. Бу миллат тарихини ўрганиш, англаш, қадрлаш орқали амалга оширилади. Ўзб. халқи ҳаётида М.и. ўз миллатининг буюк шахслари ҳаёти ва тақдирини ўрганиш б-н янада юксалади. Президент И.А. Каримов “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида таъкидлагани каби: “Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир”. М.и.нинг яна бир вазифаси халқни, миллатни бирлаштиради, юксак мақсадлар сари олға бошлайди. Бу ҳақда Президентимиз мисол келтиради: “Мана, Германияни, Японияни олинг. Бундан 50-60 йил олдин улар бугун эришган тараққиётни фараз қилиши ҳам қийин эди. Нима ҳисобидан улар жаҳон майдонига чиқди, бутун дунё ҳурмат қиладиган етакчи давлатлар қаторидан ўрин олди? Бу давлатларда, авваламбор, халқ бирлашди. Миллий ғурур, миллий ифтихор, эртанги кунга мустаҳкам ишонч пайдо бўлди. Ўз олдига қўйган марраларга эришиш учун зарур дастурлар ишлаб чиқилди, одамлар, бутун миллат бир тану бир жон бўлиб, майли, беш йил, ўн йил бўлсаям, йигирма йил бўлсаям қаттиқ ишлаймиз, лекин шу даражага етамиз, деган ятона мақсад билан яшади (И.А.Каримов. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12-жилд, 258-бет.). Эзгу мақсадларимизга эришиш, жаҳон миқёсида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш, Ватанимизнинг истиқлолини ҳимоялаш, авваламбор, ўзимизга, ўзимизнинг имконият ва салоҳиятимизга, азму шижоатимизга боғлиқ эканини шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон чуқур тушуниб олишини тақозо қилади. Шу борада сиёсий, ҳарбий, иқт-й омиллар қаторида М.и. туйғуси ҳам ўта муҳим мезон ҳисобланади. М.и. шундай буюк қудратки, тарихда бу кучга таяниб-суяниб, кўплаб халқлар энг мураккаб синовлардан, давр суронларидан омон чиққан ва б.нинг ҳавасини уйғотадиган эркин ва фаровон ҳаёт қуришга эришган. “Шу маънода, – дейди Президент, – соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг «Биз киммиз, қандай буюк зотларнинг авлодимиз, қандай буюк куч-қудрат соҳибимиз» деган даъваткор сўзлари барчамизни ўз қадр-қимматимизни англашга, дунёда яккаю ягона бўлмиш Ватанимизни, бетакрор Ўзбекистонимизни севиш ва унга садоқат билан яшашга чорлайди. Биз миллий ғурур ва ифтихор деганда, бу туйғуни нафақат бугунги муаммо ва қийинчиликларни енгишда, эзгу мақсадларга етиш йўлида суянч сифатида англаймиз, айни пайтда халқаро майдонда эл-юртимизнинг номи, обрў-эътиборини юксалтиришга, унинг шаънига доғ у ёқда турсин, ҳатто соя туширмасликка хизмат қиладиган ҳаётбахш бир куч сифатида тушунамиз. Ва биз бу вазифани бугунги  кунда энг муҳим, энг зарур бурчимиз, деб билишимиз даркор. Одамларимиз онги ва жам-тимиз мафкурасида юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги  ғоялари бўлишига ҳаракат қилинаётгани бежиз эмас.  Миллий ғурур, М.и. ҳар қандай ишимизнинг пойдевори бўлмоғи керак. Бу муқаддас ғоялар, миллати ва эътиқодидан қатъи назар, шу юртда, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаронинг ҳаётига, онгига сингмоғи, ҳар биримиз учун энг катта таянч ва ишончга, ҳақиқий  маслакка  айланиши лозим.

МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР – Ўз-нда яшовчи муайян бир миллат вакилларининг миллий-мад-й эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи жамоат ташкилотлари. ЎзРда яшовчи турли миллат вакилларини республика ижт-й, маън-й-маър-й ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш М.м.м. фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. М.м.м. турли жамият, халқ, миллатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик маъ-ятини шакллантириш, халқларнинг ўзаро ишонч ва ҳурматини ошириш мақсадларига хизмат қилади. Шу жиҳатдан улар томонидан олиб бориладиган ишлар кўпроқ мад-й ва маън-й йўналишда бўлиб, бу жаҳон халқлари интеграциясида муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

МИЛЛИЙ МАНФААТЛАР – миллат, халқ ҳаётини белгилайдиган, унинг фаолиятини маълум мақсадларга йўналтирадиган ижт-й, иқт-й, сиёсий ва мад-й   мун-тлар, миллий эҳтиёжлар, миллий онг ва тафаккур, анъана ва қадриятларини асраш б-н боғлиқ интилишлар  тизимини ифодалайдиган т.. М.м. эҳтиёжларни қондирувчи шароит ва қадриятлар б-н бирга, уларни яратиш, таъминлашни белгиловчи ижт-й тизимга, мун-тлар ва тамойилларга асосланади. Улар муайян миллат ва халққа мансуб алоҳида кишилар, ёки бирор бир давлат фуқароси бўлган одамларнинг шахсий манфаатлари б-н узвий боғлиқ бўлиб, ушбу манфаатларнинг  уйғунлашувини ифодалайди. Шу маънода у умуммиллий манфаатлар  мажмуидир. М.м.нинг қатор шакллари бор. Моддий ва маън-й манфаатлар ҳар қандай М.м. тизимида асосий ўрин эгаллайди. Бундан ташқари, жам-тнинг тузилиши ва унинг ҳаётидаги устувор йқналишлар б-н боғлиқ иқт-й, ижт-й, сиёсий, миллий, синфий партиявий ва б. манфаат шакллари ҳам мавжуд. Ички ва ташқи сиёсат, жам-тдагитуб ўзгаришлар, ислоҳотлар самарасини таъминлаш, мам-т ҳаётини демократлаштириш, модернизация қилиш жараёнида ҳам М.м. ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бугунги кунда инсон манфаатларини таъминлаш М.м.ни қарор топтиришнинг асосий йўналишларидан бирига айланди. Манфаатлар халқлар орасидаги ҳар қандай фаолият ва мун-тлар, кураш, рақобат ёки ҳамкорликнинг асосидир. Унинг таъсирчанлик қудрати ҳам шунда. Миллат ёки мам-т аҳолисининг ижт-й аҳволини инъикос этар экан, у миллий тар-ёт кучларини ҳаракатга ундовчи муҳим омил вазифасини бажаради. М.м.нинг намоён бўлишида унинг умуминсоний манфаатлар б-н уйғунлигига эришишга ёрдам берувчи ижт-й механизмда умумбашарий қадриятлар муҳим ўринни эгаллайди. У миллий эҳтиёжларни қондиришдан манфаатдорлик б-н бутун дунёдаги инсон тар-ёти йўлидаги мақсадлар орасидаги бевосита алоқани мустаҳкамлашга ёрдам беради.  Моддий дунё одамларда ўз эҳтиёжларини  қондириш  қобилиятига кўра мавжуд моддий манфаатлар бирлигини ва улар меҳнат фаолиятини ҳамжиҳатликда амалга ошириш учун жамоаларга бирлашувини таъминловчи асосий ташқи омил  ҳисобланади. Ижт-й ишлаб чиқаришнинг рив-ш, унинг табақаланиш даражаси  қанча юқори бўлса, ишлаб чиқариладиган маҳсулот шунча мураккаб, манфаатлари фаолият ва унинг пировард маҳсулотида  ўз аксини топган одамлар доираси шунча кенг, ранг-баранг бўлади. Инсон  ўз манфаатларини рўёбга чиқариш жараёнида нафақат моддий неъматлар, балки маън-й бойликлар, ташкилий-бошқарув тузилмалари, жам-тда мавжуд турли мун-тларни, яъни бутун ижт-й  ҳаётни  ҳам яратади. Ҳамонки бу  ҳаёт инсон фаолиятининг маҳсули экан, унга инсон борлиғининг моддий ифодаси сифатида  қараш мумкин.  Шундай  қилиб, моддий омил катта аҳамиятга эга, у ижт-й ва шахсий манфаатларнинг бирлашуви учун замин яратади. Маълумки, инсон нафақат  ўз эҳтиёжлари, балки манфаатларини  ҳам яхши  англайди. У ёки жам-т ва  давлатнинг ташқи сиёсати кўп сонли омиллар, шу жумладан, мам-тнинг ижт-й-иқт-й ва ижт-й-сиёсий рив-ш даражаси, унинг жуғрофий ўрни, миллий-тарихий анъаналари, ўз суверенитети ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадлари ва эҳтиёжлари б-н белгиланади. Уларнинг барчаси ташқи сиёсат соҳасида М.м.ни таъминлаш б-н боғлиқ фаолиятда мужассамлашади. Шу нарса диққатга сазоворки,  ҳоз. замон халқаро-сиёсий тафаккурининг етакчи йўналишларидан бири – сиёсий реализм вакиллари М.м.га  ҳар  қандай давлат ташқи сиёсатининг бош омили сифатида  қарайдилар. Уларнинг фикрича, М.м. халқаро сиёсат соҳасида тўғри йўлни топишга ёрдам беради. М.м.га асосланган ташқи сиёсат  қандайдир универсал маън-й тамойиллардан руҳланган ташқи сиёсатдан  жиҳатдан устун туради, деб таъкидлайди. М.м. муаммосига  қизиқиш II  жаҳон урушидан кейин айниқса ошди. Унинг атрофида авж олган мунозараларни Г.Моргентау «янги буюк баҳслар» деб номлади. Бу концепцияни у 1948 йилда нашр этилган «Миллий манфаат  ҳимоясига» деб номланган китобида таърифлаб берди. М.м. концепциясини ривожлантиришга Америка томонидан Ж.Кеннан, У.Липпман, К.Уолтц, Э.Фернисс, Ж.Розенау каби олимлар катта  ҳисса  қўшдилар. М.м. муаммоси франц. тадқиқотчилари Р.Арон, П.Ренвун, Ж.Б.Дюрозел, Ф.Брайар, Р.Дебре ва б. томонидан  ўзига хос тарзда талқин  қилинди. М.м. – бир қарашда мавҳум т., чунки унинг мезонлари муайян жам-т ва давлатда  ҳукм сурувчи дунёнинг манзараси ва  қадриятлар тизими б-н белгиланади. М.м.нинг моҳияти уни амалга ошириш жараёнида аниқланади. Бу эса ирода ва фаолият омиллари, ш-дек, давлат томонидан қўйилган мақсадларни рўёбга чиқариш воситаларининг мавжудлигини назарда тутади. Кўпинча, давлат манфаатлари миллий ва ижт-й манфаатлар (фуқаролик жам-ти манфаатлари)га  қарама-қарши  қўйилади. Баъзан уларнинг  ўзаро алоқаси тан олиниб, уларни «миллий манфаат – давлат манфаати», «давлат манфаати – жам-т манфаати» дихотомияси доирасида белгилаш мақсадга мувофиқ, деб топилади. Бироқ,  масаланинг бундай  қўйилишини унчалик тўғри деб бўлмайди. Бунда  халқаро мун-тларнинг  ҳақиқий омили сифатидаги миллий давлат ёки миллат-давлат тўғрисида сўз юритиш мумкин. Бу ҳолда М.м. ва давлат манфаатлари синонимлар сифатида эмас, балки  ўзаро боғланган ва бир-бирини тўлдирувчи т.лар сифатида намоён бўлади. Зотан, М.м. суверен  ҳудудий давлат ва фуқаролик жам-тининг бирлиги сифатидаги миллат манфаатидир. Давлат манфаати ва фуқаролик жам-ти манфаатларига келсак, улар миллий манфаат т.си б-н нафақат мазмунан боғланган, балки унинг таркибини кўп жиҳатдан белгилайди. Халқаро майдонда миллат номидан давлат иш кўради. Ш.у.  ҳам халқаро сиёсат лексиконида миллий манфаат тўғрисида сўз юритганда, одатда, давлат манфаати назарда тутилади ва аксинча, давлат манфаати деганда М.м. тушунилади. Суверенитет,  ҳудудий яхлитлик, ички ишларга аралашмаслик принципи ва  ҳ.к.га дахлдор ҳақиқий, объектив миллий ёки давлат манфаатлари давлатларнинг ташқи сиёсий фаолияти ҳамда халқаро мун-тларни амалга оширишнинг бош омили  ҳисобланади. М.м.нинг шаклланиши аста-секин ва узоқ давом этадиган тарихий жараён бўлиб, у жамулжам ҳолда мазкур халқ ёки мам-тнинг миллий-тарихий тажрибаси мазмуни ва хус-ятини белгиловчи иқт-й, ижт-й, миллий-психологик ва б. омилларнинг мураккаб алоқалари воситасида амалга оширилади. Бундай сифатда М.м. ижт-й-тарихий  ҳодиса  ҳисобланади ва уларнинг ифодачилари онгидан мустақил мавжуд бўлиши мумкин эмас. Улар муайян миллатнинг  ўзига хос хус-ятлари б-н узвий боғлиқдир.  М.м.нинг замирида муҳим меъёрлар ва ғоялар ётади. Бу сохта тушунилган ва таърифланган миллий манфаатларда айниқса ёрқин намоён бўлади. М.м. ва давлат манфаатларини таърифлаш  ҳамда уларни амалга оширишга  қаратилган ташқи сиёсий стратегияни шакллантиришда давлат арбобларининг  қадриятлар ва мўлжаллар тизими, уларнинг принциплари ва эътиқодлари –  ўзини  қуршаган дунёга мун-ти ва жаҳон  ҳамжам-тини ташкил этувчи бошқа давлатлар орасида  ўз мам-тининг  ўрнини  қандай тушуниши муҳим роль  ўйнайди. Сиёсатнинг глобаллашуви шароитида кўпгина саволлар туғилади. Интернационализация жараёнлари фаоллашаётган ва халқаро ташкилотларнинг роли кучайиб бораётган шароитда М.м. ўз аҳамиятини сақлаб  қоладими? Минтақавий ва гуруҳий манфаатлар биринчи ўринга чиққанида М.м. қандай кўриниш касб этади? Айрим мутахассислар  ҳоз. дунёда М.м. муаммосининг муҳимлигига шубҳа билдираётганини  ҳисобга олсак, бу ва б. саволлар туғилиши табиий бир  ҳолдир.  Ҳар  қандай давлатнинг ташқи сиёсати халқаро мун-тлар тизимида иштирок этувчи бошқа томонларнинг манфаатларини  ҳисобга олган  ҳолда тузилган тақдирдагина оқилона бўлади. Бу  ҳар  қандай давлатнинг М.м.ини белгилаш бошқа давлатларнинг, баъзи бир масалаларда эса – бутун жаҳон  ҳамжам-тининг манфаатларини  ҳисобга олишни назарда тутадиган  ҳоз. дунёда алоҳида аҳамият касб этади. Табиийки, ташқи дунёга татбиқ этилган М.м.  ўз аҳамиятига ва халқаро майдондаги нуфузига кўра фарқ  қилади. Бу белгига кўра,  ҳаётий муҳим ёки бош манфаатлар ва иккинчи даражали, доимий ва  ўзгарувчи, узоқ муддатли ва конъюнктуравий манфаатлар фарқланади. Бош ва доимий М.м. муҳим геосиёсий мезонлар: мазкур давлатнинг давлатлараро мун-тлар тизимидаги  ўрни ва роли, унинг обрўси ва  ҳарбий  қудрати, ўз суверенитетини ҳимоя қилиш ва ўз иттифоқчиларининг хавфсизлигини кафолатлаш  қобилияти ва  ҳ.к.лар б-н белгиланади.  Ҳар бир давлат  ўзи кўзлаётган мақсадларнинг муҳимлигини  ўзича баҳолайди. Давлатнинг  ўз мақсадларини рўёбга чиқариш  қобилияти жуда кўп омиллар, чунончи: унинг геосиёсий  ўрни, тарихи, мад-ти, сиёсий тизими, раҳбарияти, бошқа давлатлар б-н  ўзаро мун-тлари ва  ҳ.га боғлиқ бўлади. Давлат  ўз манфаатларини  ўз ихтиёрида мавжуд барча воситалар: сиёсий, мафкуравий, иқт-й, дипломатик,  ҳарбий воситалар б-н таъминлайди.  Ҳарбий куч ишлатиш б-н таҳдид  қилиш ёки бу кучни амалда ишлатиш энг сўнгги чора  ҳисобланади. Иккинчи даражали ва  ўзгарувчи манфаатлар юқорида зикр этилган энг муҳим ва доимий манфаатлардан келиб чиқади. Улар ташқи сиёсий омилларга  қараб  ўзгариб, давлатнинг бош ва доимий манфаатларини амалга оширишда муайян омил бўлиши мумкин. Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, кўпинча, давлатнинг хавфсизлиги ва  ўз-ўзини сақлаши б-н боғлиқ энг муҳим М.м.ни ёлғиз, бошқа давлатлар б-н иттифоқ тузмасдан амалга ошириш қийин. Бу мақсадга нафақат амалий  ҳаракатларни биргаликда амалга оширишнинг оқилона стратегияси ишлаб чиқилиши, балки уни амалга ошириш учун  қудратли моддий-маън-й асос яратилиши натижасида эришилади. Давлат ташқи сиёсатининг муваффақияти М.м.нинг қай даражада аниқлиги, бу манфаатларни амалга ошириш йўллари ва воситалари қай даражада аниқ тушунилиши б-н белгиланади. М.м. халқаро майдондаги устувор мақсадлари орасида мам-т хавфсизлиги ёки миллий хавфсизликни таъминлаш биринчи  ўринда туради. Миллий хавфсизлик муаммоси халқаро-сиёсий адабиётларда  М.м. муаммоси каби кўп баҳс ва мунозараларга сабаб бўлади, аммо ҳар қандай ҳолда ҳам щз устуворлигини сақлаб қолаверади.

миллий масала — миллий зулм ва зўравончиликнинг тугатилиши, миллатлар ўртасида тенг ҳуқуқли муносабатларнинг ўрнатилиши, уларнинг эркин, ҳар томонлама ривожланиши учун шароитнинг яратилиши б-н боғлиқ муаммолар йиғиндиси. Миллатларнинг шакллана бориши б-н М.м. ҳам пайдо бўлган, мазмуни эса турли давр ва шароитларда ўзгариб муайян тарзда ҳал қилина борган. Ҳар  қандай миллат қанчалик кичик  бўлмасин у инсониятнинг бойлигидир ва ҳар қандай этник бирликнинг ўзига хос хусусиятларининг йўқ бўлиб кетиши ер юзидаги маданий ва генетик фондга салбий таъсир этади. Шу боис ҳар бир этник бирликни сақлаб қолиш унга мансуб одамларнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Ва бу биринчи навбатда, ушбу этник гуруҳларни ўз ичига олувчи ҳар бир алоҳида давлатнинг вазифасидир. Айни маҳалда бир миллат ўз эҳтиёжлари ва манфаатларини бошқа миллатнинг ва халқлар вакилларининг худди шундай интилишларини камситиш ҳисобига рўёбга чиқармаслиги лозим. М.м. миллатлараро тизимда ҳам, давлат ичидаги миллий муносабатларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Ҳар иккала кўринишда ҳам ижтимоий тараққиёт жараёнида вужудга келадиган иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий, мафкуравий ва бошқа соҳалардаги барча мураккаб масалаларни ҳал қилиш кўзда тутилади. Миллий давлатнинг қарор топиши М.м.нинг дастлабки ҳал қилиниши б-н бир қаторда ички (полиэтик давлатларда) ва ташқи муносабатларда янги вазифаларни келтириб чиқарган. Ўрта а.ларда ва янги даврда М.м. миллатларни миллий зулмдан қутқариш масаласи б-н боғлиқ бўлган  бўлса, кейинроқ миллий мустақилликка эришиш муаммосига айланди. Маълумки, 20-а. бошларида бутун дунё Буюк Британия, АҚШ, Франция, Италия, Испания, Германия, Португалия, Россия ва бошқа йирик колониал давлатлар ўртасида бўлиб олинган эди. Мустамлакачилик тизимининг емирилиши М.м.нинг мазмунига ўзгаришлар киритди, миллатлар ўртасида тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатиш учун сиёсий асос яратилди. М.м.нинг мазмунини, моҳиятини тўла тушуниш миллатнинг моҳиятини тушунишни тақозо қилади. Миллат маълум руҳий бирликка эга, ўз ўзини англаган гуруҳнинг тарихан шаклланган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий бирлиги бўлиб, дунёни ўзига хос қабул қилиш асосида миллий қадриятлар яратган, уларни ўзига хос шаклда ифодаланган, бу миллий қадриятлар ижтимоий ҳаётнинг серқирралигини, сермазмунлигини ифодалайди ва инсониятнинг бойлиги сифатида ривожланиб бориши керак. Бу жараёнга тўсиқ бўлувчи барча нарса М.м. вужудга келтиради. М.м. ҳал қилишга уринишнинг бир қанча йўллари инсоният тажрибасида кўрилган. XVI-XIX а.ларда колониализмга қарши миллий-озодлик ҳаракати  авж олган даврда миллийлик тамойили масалани ҳал қилишнинг асоси деб ҳисобланди. Бу қарашга кўра ҳар қандай шароитда ҳар бир миллат ўз мустақил давлатига эга бўлиши б-н М.м. ҳал бўлади деб ҳисобланади. Миллийлик тамойили тарқоқлик ва миллий зулмга қарши курашда ижобий рол ўйнади. Кейинчалик М.м. халқаро масалага айланди. Миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи М.м. ни ҳал қилишнинг умумэътироф этилган тамойилидир. Бу бошқа миллатлар б-н муносабат шаклининг танланишини (ягона давлат таркибига ихтиёрий қўшилиш, автономия, федерация ва суверен давлат ташкил қилиш), шунингдек, сиёсий тузум, бошқариш шакллари б-н боғлиқ барча масалаларни мустақил тарзда ҳал қилишни англатади. Ўзбекистон 1991 й. мустақилликка эришди. Унга тоталитар тузумдан М.м.да ҳам оғир мерос қолди. Кўп миллатли Ўзбекистоннинг ички ҳаётида ҳам маънавият ва бошқа муаммолар б-н боғлиқ ҳал қилиниши зарур М.м. йиғилиб қолган эди. Ўзбекистон  давлати бу масалани жаҳон тан олган демократия тамойилларини устувор ҳисоблаш асосида ҳал этмоқда ва бу тамойилларга оғишмай амал қилиб келмоқда.

МИЛЛИЙ МЕНТАЛИТЕТ (лот. mens – ақл, тафаккур, фикрлаш тарзи) – миллий онг ва фаолият характерини ифодоловчи тушунча. М.м. миллатнинг анъаналари, маданияти, ижтимоий структураси ва турмуш тарзи асосида шаклланади. Ўз навбатида миллий анъаналар, маданият ва турмуш тарзига акс таъсир кўрсатади. М.м.ни ташкил этувчи компонентлар онгсиз равишда шаклланади ҳамда  аждодлардан авлодларга ўтиб боради. Унинг икки томони мавжуд: М.м.нинг консерватив томони аждодлардан авлодларга ўзгаришсиз ўтиб боради ва миллий анъаналарнинг мустаҳкамлигини таъминлайди; М.м.нинг ўзгарувчан томони эса миллий тараққиётнинг асосини ташкил этади. М.м. ижтимоий ин-тлар ва ижтимоий-иқтисодий муҳитга қараганда секинроқ ўзгаради. Шу боис айрим ҳолларда ижтимоий-сиёсий янгиланишларга тўсиқ вазифасини ўташи ҳам мумкин. М.м.нинг ўзгартирилиши миллат ривожи учун замин яратади, бу борадаги янгиликларни миллий онг ва тафаккурга киритади.

МИЛЛИЙ МЕРОС — тарихий тар-ётнинг ўтмишга айланган босқичида муайян миллатнинг аждодлари ақл-заковати, қобилияти ва меҳнати б-н яратилган барча моддий ва маън-й бойликлар мажмуини ифодаловчи т.. Ҳар бир миллатнинг М.м.и ўша миллат томонидан яратилган моддий, маън-й ва б. барча турдаги меросни қамраб олади. Уларнинг баъзилари умумжаҳон характерига эга бўлса, баъзилари шу миллат эътиборидаги мерос саналади. М.м. миллатнинг тафаккури, даҳоси, дунёқараши, яратувчанлик салоҳиятининг маҳсулидир. Уларсиз яратилган ҳар қандай турдаги мавжудлик М.м. даражасига кўтарила олмайди ва тарихий давр давомида йўқ бўлиб кетади. М.м. миллат тар-ётининг турли тарихий босқичларида вужудга келиб,  миллатнинг бевосита ўзи б-н боғлиқ бўлган бойлик ҳисобланади. Ш.у. ҳам у миллатнинг ўз келажагини яратишда таянч ва тажриба манбаи бўлиб хизмат қилади. Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Биз … аждодларимиздан қолган қадриятлар ва урф-одатларга, насл-насабимиз ва қонимизга сингиб кетган буюк ҳаётбахш кучга эгамиз. Бу борадаги устунлигимиз бутун маърифий дунёда эътироф этилган. Ана шу қутлуғ меросга муносиб бўлиб яшаш, бу беқиёс бойликни янада бойитиб-ривожлантириб, миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятлар асосида келажагимиз биносини барпо этиш муқаддас бурчимиздир”. М.м. қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 1) миллий урф-о., анъана, маросим, қадриятлар; 2) дунёқараш; 3) турли расм-русумлар; 4) дунё аҳамиятига эга бўлган кашфиётлар; 5) миллатдан етишиб чиққан алломалар ва улар яратган асарлар; 6) давлатчилик; 7) миллий-маданий бойликлар, тарихий ёдгорликлар ва ҳ.к.. Уларнинг ҳар бири миллат вакиллари саъй-ҳаракатлари б-н а.лар давомида шакллантирилади ва кейинги авлодга мерос сифатида қолдирилади. Миллий урф-о., анъана ва қадриятлар миллат ҳаётининг муайян даврида унинг кундалик турмушида юзага келади. Улар авлоддан авлодга ўтиб, кундалик ҳаётда такрорланиб, миллат вакилларининг хатти-ҳаракатлари, хулқ-атвори ва кўникмаларида ўз ифодасини топади. Миллий анъаналар миллатнинг кўп а.лик ҳаётида юз берадиган турли табиий ва ижт-й жараёнлар, этносларнинг ижт-й-маън-й эҳтиёжлари асосида вужудга келиб, уларнинг ақлий-ижодий фаолияти асосида, атроф-муҳит, табиат, меҳнат жараёнига боғлиқ ҳолда авлоддан авлодга ўтиб тараққий этган ва а.лараро аждодлар фикри, орзу-ўйлари, тажрибалари, ютуқлари ва б. қадриятларини мужассамлаштирган бебаҳо ижт-й-мад-й меросга айланган. Миллий урф-о. ва анъаналарнинг узоқ муддат давомида нисбатан сақланувчанлиги ва айни пайтда, кундалик турмуш ҳаётида такрорланувчанлиги М.м.нинг таркибий қисми бўлишини таъминлайди. Уларнинг нисбатан узоқ вақт амал қилиши, кундалик турмуш ва ҳаётда кўп иштирок қилиши миллат бирлигини мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатади. Улар орқали  миллат вакиллари ўзаро маън-й яқинлашиб боради ҳамда бошқа миллатларга хос бўлмаган, фақат ўзларига хос бўлган, ўз замонига мос келадиган янги-янги урф-о. ва анъаналарни шакллантириб боради. Миллий қадриятлар миллат эҳтиёжи, манфаатлари, мақсадларига хизмат қиладиган моддий ва маън-й неъматлар мажмуасини ташкил қилади ва М.м.нинг таркибий қисми ҳисобланади. М.м.да миллатга хос бўлган расм-русумлар ҳам муҳим ўрин эгаллаб, улар миллат тарбиясининг маълум тизимида аниқ урф-о., анъана ва қадриятларни шакллантиришга қаратилган муайян, рамзий, масъулиятли ҳаракат ҳисобланади. Расм-русумлар – миллат феъл-атворининг аниқ мақсадини кўзловчи нормаларни шакллантиришнинг энг муҳим воситасидир. Уларнинг характерли хус-яти шундаки, у аниқ мақсадни амалга ошириш томон қилинадиган ҳаракат бўлиб, урф-о., анъана ва қадриятлар каби шаклланган эмас, балки шакллантиришга қаратилган амалий ҳаракатлар мажмуасини ташкил қилади. М.м.нинг дунё аҳамиятига эга муҳим қисмини ташкил қилувчи фан, маданият, фал., техника, технология ва б. соҳаларда амалга оширилган кашфиётлар, ғоялар, асарлар юксак интеллектуал маън-й салоҳият эгалари бўлган ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек ва ш.к. аждодларимиз томонидан амалга оширилган. Бу кашфиётлар, энг аввало, ўзб. миллатининг М.м.идир. Дунёга машҳур Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби шаҳарлар, уларда мужассам бўлган тарихий обидалар, ёдгорликлар, миллий ҳунармандчилик, темирчилик, шаҳарсозлик, кийим-кечак намуналари ва ҳ.к.лар шулар жумласидандир. Шунга кўра, М.м. миллат тарихи салоҳияти, куч-қудрати ва айниқса, келажагининг ўзга миллатлар ва жаҳон халқлари кўзгусида акс эттирувчи асосий воситалардан бири бўлиб хизмат  қилади ва доимий равишда янги давр халқлари таассуротларини шакллантиради.

МИЛЛИЙ  МУНОСАБАТЛАР — миллатлараро муносабатларни англатувчи тушунча. Маълумки, бугун жаҳонда мавжуд 200дан зиёд мамлакатларда икки мингга яқин миллат, элат ва қабилалар яшайдилар. Улар 5 ярим мингдан ортиқ тилларда сўзлашадилар. Бу тилларнинг 2000 тасидан кўпроғи ўз ёзувига эга эмас. Миллий жараёнларнинг энг характерли томони шундаки, инсоният ақл-заковати юксалган сайин ўзаро “ассимиляциялашиш” томон эмас, балки ўзларининг “мен”лигини намойиш қилиш, тасдиқлаш сари жадал суръатлар б-н ҳаракат қилмоқда. Ҳали жаҳонда мавжуд бирорта миллат, ёки элатлар улар энг кам сонли  бўлишларидан қатъи назар, ихтиёрий равишда бошқа миллатлар балан қўшилиб кетган эмас, аксинча айрим миллатлар қашшоқликнинг оғир кулфатларини ўз бошларидан кечиришга мажбур бўлсалар-да озодлик, эркинлик каби қадриятлардан воз кечмаганлар. Улар озод, мустақил яшаб, ўз урф-одат, анъана ва қадриятларини муқаддас билиб, фидойилик кўрсатиб келганлар. М.м. деганда турли миллат ва элатларнинг иқтисодий-сиёсий ва маданий-маърифий соҳаларда содир бўладиган ўзаро алоқалар мажмуини тушунмоқ керак. Бундай алоқалар,  кўп миллатлар яшайдиган айрим бир мамлакат ички ҳаётида ёхуд турли мамлакатларда яшайдиган миллатлар ўртасида амалга ошади. Бугунги кунда жаҳонда аҳолисининг таркиби фақат биргина миллатдан таркиб топган мамлакатни ёки давлатни топиш қийин. Худди шунинг учун ҳам мамлакатлар, давлатлар ўртасида амалга ошириладиган турли соҳалардаги алоқаларда уларда яшаётган миллатларнинг дўстона муносабатлари ҳар қандай давлат тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Ана шу омил қанчалик мустаҳкам бўлса, давлатлар ўртасида олиб бориладиган турли соҳалардаги алоқалар хам шу даражада мустаҳкам бўлади ва ҳар икки томон кутаётган натижаларни беради. Кўп миллатли мамлакатларда М.м.ни уйғунлаштириш шу мамлакатда барқарорлик ва тараққиётнинг кафолати, унинг истиқболини таъминловчи асосий омилдир. Чунки ҳар қандай давлатда миллий низолар ва зиддиятлар ўша давлатда барқарорликнинг барбод бўлишига ва охир-оқибатда унинг емирилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам, ҳар қандай мамлакатда М.м.ни уйғунлаштириб бориш, давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралади. Собиқ Шўролар тузумининг фожеаси шунда эдики, улар ўз манфаатларини миллий манфаатлар ҳисобига амалга ошириб келдилар. Яъни, миллий омилнинг кучи, қудратини назар-писанд қилмадилар ва синфий манфаатларни қондириш орқали ўз ҳукмронлигини абадийлаштирмоқчи бўлдилар. Улар зўравонлик б-н турли миллатларни “яқинлаштириш” орқали “ягона совет халқи”ни вужудга келтириш ва кейинги босқичда бутун ер юзида бир ёки айрим бир “юксак” миллатларни шакллантириш ҳамда уларнинг хукмронлигини ташкил қилишни мақсад қилган эдилар. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари собиқ шўро давлатини емирди ва бутун бир тузумнинг барбод бўлишини тезлаштириб юборди. Албатта, бу жараёнда зўравонликка асосланган   наз-я ва унинг амалга оширилиши асосий омил бўлганлигини алоҳида таъкидлаш лозим бўлади. Ана шу зўравонлик миллатлар хаётида яққол кўзга ташланиб турди. М.м.даги зиддиятлар ва қарама-қаршиликлар кўп миллатли давлатда турли фожеаларнинг юзага келишига, бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлишига, жуда катта миқдорда моддий зарарларга олиб келди. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, бу борада ҳам улкан ютуқлар қўлга киритилди.

МИЛЛИЙ МАФКУРА — ижтимоий мафкура шаклларидан бири, муайян миллатнинг этносоциал бирлик сифатида мавжудлиги ва ривожланиши, эркин ва озод тараққиётини асослаш, таъминлашга қаратилган ғоявий-назарий қарашлар тизими. М.м.ни фақат бир миллат ёки халқнинг мафкураси деб тушуниш тўғри эмас. У муайян давлат ёки жамиятнинг умумий мафкураси ҳам бўлиши мумкин. Миллий нафақат муайян этник бирлик, балки “давлат” маъносини ҳам ифодалаш учун хизмат қилади. Мас., “миллий даромад”, “миллий қуролли кучлар” бирикмаларида у айнан “давлат” сўзининг маънодоши сифатида ишлатилмоқда. Миллат ҳудудий, иқтисодий, сиёсий ва этник алоқалар (маданият, тил, ўз-ўзини англаш) умумийлиги замирида юзага келадиган этносоциал бирликдир. Шунинг учун ҳам М.м.нинг таърифида ана шу хусусият ўз ифодасини  топган. М.м.нинг бундай хусусияти Президент И.Каримов асарларида билдирилган фикрларда бевосита ўз ифодасини топган. Унинг мафкуравий таҳдидлар юзасидан билдирган мулоҳазаларини таҳлил қилиш асосида ҳам шундай хулосага келиш мумкин. Зеро, зўравон тузумни ёки янги бир кўринишдаги собиқ иттифоқни тиклаш, тарихимизни сохталаштириш, турли ғайриилмий талқинлар ёрдамида алоҳида ўзбек миллати йўқ деган қарашни сингдиришга ҳаракат қилаётган мафкуралар айнан бизнинг миллат сифатида мавжудлигимиз, ривожланишимиз, жаҳон халқлари ўртасида ўзимизнинг муносиб ўрнимизга эга бўлишимизга қарши қаратилгандир. “Лекин, биз ўзимизни ҳамиша мустақил миллат – ўзбек халқи сифатида ҳис этиб келганмиз ва бу билан фахрланамиз. Бунга тарихий, илмий, маданий асосларимиз бор”, — деб ёзади И.А. Каримов. (И.А. Каримов. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. Т., Ўзбекистон, 1999, 15-бет). Президентимиз томонидан яратилган миллий истиқлол ғояси мамлактимизнинг М.м.сининг асосини ташкил қилади.

МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ ТИКЛАНИШ — муайян миллат ҳаётида тарихий тар-ётнинг маълум босқичига келиб мустақилликни қўлга киритиш асосида маъ-ят соҳасида бой берилган имкониятлардан қайта фойдаланиш, маън-й мерос, урф-о.лар, анъаналар, қадриятларнинг тикланиши, миллий ўзликни англаш,  ўтмишда яратилган барча моддий ва маън-й бойликларни миллат рив-шига йўналтирилган умуммиллий ҳаракат, фаолият ва жараённи англатувчи т.. Агар миллат қарамлик ҳолатига тушмаган бўлса, миллий тикланиш вазифасини эмас, балки миллий рив-ш вазифасини изчиллик б-н амалга оширади. Ш-дек, М.м.т. миллатнинг қарамлик ҳолатига тушиб қолиши оқибатида ўзининг мавжуд миллий маън-й салоҳиятидан фойдалана олмаслиги ва ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида улардан фойдаланишга қаратилган фаолиятнинг эҳтиёжи сифатида юзага келадиган жараён ҳисобланади. Худди ана шу жараён ўзб. миллати ҳаётида содир этилди. Ўзгаларга қарамлик йилларида топталиб келинган миллий урф, одат, анъана, қадриятларимиз мустақилликни қўлга киритишимиз шарофати б-н яна қайта тикланмоқда, улар бугунги  М.м.т.га асос бўлмоқда. «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби, «Айни пайтда юртимизда миллий тикланиш жараёни қарийб бир ярим аср давом этган ижтимоий-сиёсий қарамлиқдан кейин дастлабки пайтларда мутлақо табиий равишда ўзига хос «инкорни инкор» қонунияти асосида кечганини айтиш лозим. Лекин биз собиқ тузумнинг мафкуравий қарашларини умуман инкор этишнинг ўзи ҳеч қандай бунёдкорлик дастурига эга бўлмаган сиёсий ва маданий экстремизм хавфини туғдириши эҳтимолини яхши англар эдик. Шу билан бирга, тарихий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар, турмуш тарзига орқа-олдини ўйламасдан, ёппасига бетартиб қайтиш бошқа бир кескинлик, дейлик, бугунги давр ҳаётини қабул қилмаслик, жамиятни янгилаш заруратини инкор этиш каби номақбул ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини ҳам унутмаслик зарур эди. Барчамизга маълумки, миллат ва халқнинг руҳи, дунёқараши ва турмуш тарзини ифода этадиган миллий маънавиятга муносабат, уни замон талаблари асосида ривожлантириш, одамларнинг дунёқараши ва тафаккурини ўзгартириш масаласи ҳар томонлама чуқур ва пухта ўйлаб иш юритишни талаб қилади. (81-б.)  М.м.т. концепцияси Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган. Юртбошимиз “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида мустақил Ўз-нни ривожлантиришнинг маън-й-ахлоқий негизларини белгилаб берар экан, «Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўз йўли тўртта асосий негизга асосланади» — деб кўрсатади: умуминсоний қадриятларга содиқлик; халқимизнинг маън-й меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши;   ватанпарварлик.  Асарда ана шу негизларнинг моҳияти ҳам очиб берилган. Жумладан, Ислом Каримов шундай ёзади: «Мустақил Ўзбекистоннинг куч-қудрати манбаи – халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидир. Халқимиз адолат, тинчлик, аҳил-қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини асрлар оша авайлаб-асраб келмоқда. Ўзбекистонни янгилашнинг олий мақсади ана шу анъаналарни қайта тиклаш, уларга янги мазмун бағишлаш, заминимизда тинчлик ва демократия, фаровонлик, маданият, виждон эркинлиги ва ҳар бир кишини камол топтириш учун зарур шарт-шароитлар яратишдир». Кўриниб турибдики, юқоридаги асарда маъ-ятимизни ривожлантириш вазифалари белгилаб берилган. Муаллиф халқимизнинг маън-й илдизлари чуқур эканлигини алоҳида таъкидлайди, уларни қайта тиклаш ва янги мазмун б-н бойитиш зарурлигини стратегик вазифа сифатида белгилайди. Бу масалага алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлаётганимизга асосий сабаб шуки, давлатимиз раҳбарининг кейинги асарларида ҳам М.м.т. ғояси ижодий ривожлантирилган ва унинг миллатимиз маън-й тар-ёти учун асосий йўналиш бўлиши асослаб берилган. Бу борада халқимизнинг маън-й фазилатлари ҳақида тўхталиб, инсонпарварликнинг ўзб.ларга хос қирраларини кўрсатиб беришга эътибор қаратилган. Жумладан, «Инсонпарварлик бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. Шафқатсизлик ва зўравонлик унинг табиатига ётдир». Худди мана шу фазилатларнинг моҳиятини ёшларга етказиш тарбиявий ишимизнинг диққат марказида бўлиши зарур. Чунки миллий маъ-ятимизнинг асосий манбалари ана шу мезонларга бориб тақалади. Бугунги ёшларимиз бунинг моҳиятига етиб боришлари зарур. Асарда маъ-ятнинг халқимизнинг маън-й руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги роли ҳам асослаб берилган. Жумладан, унда шундай ёзилган: «Халқимизнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш – Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир. Маънавият шундай қимматбаҳо меваки, у бизнинг қадимий ва навқирон халқимизнинг қалбида бутун инсониятнинг улкан оиласида ўз мустақиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш туйғуси билан етилган». Маъ-ятнинг миллий тар-ётдаги ўрни ва уни ўзлаштириш зарурлиги асарда илмий асосланган: «Маънавият ўз халқининг тарихини, унинг маданияти ва вазифаларини чуқур билиш ва тушуниб етишга суянгандагина қудратли кучга айланади». Бу концептуал ғоялар бугунги кунда миллий маъ-ятни ривожлантириш давлат сиёсатида устувор вазифа сифатида белгиланишига хизмат қилиб келмоқда. Мам-тимизда М.м.т. ва ривожлантириш давлат сиёсатида устувор вазифа эканлиги қуйидаги концептуал ғоядан ҳам кўриниб турибди: «Олдин одамларга моддий бойлик бериш, сўнгра маънавият тўғрисида ўйлаш керак, дейдиганлар ҳақ бўлмаса керак. Маънавият – инсоннинг, халқнинг, жам-т, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди…».  Бу концептуал ғоянинг наз-й ва амалий аҳамияти шундаки: биринчидан, бу б-н муаллиф собиқ шўролар даврида маъ-ятни ривожлантиришга учинчи даражали омил сифатида қаралишининг ижт-й-сиёсий, иқт-й ва маън-й-маър-й инқирозининг сабабларини ҳам кўрсатиб беради. Иккинчидан, маъ-ятни ривожлантирмасдан, шахснинг маън-й руҳиятини ўзгартирмасдан туриб жам-тда кўзланган мақсадни амалга ошириш мумкин эмаслигини илмий асослаб берди. М.м.т. ғояси маъ-ят шахс баркамоллигининг энг муҳим мезони ва шунинг б-н бирга уни камолотга элтувчи, ўз-ўзини англатувчи ва ўз имкониятларини юзага чиқарувчи улкан омилдир. М.м.т.га бағишланган концепцияда ватанпарварлик шахс маъ-ятининг ажралмас қисми эканлигини асослаб бериш алоҳида ўринни эгаллайди. Ҳақиқатан ҳам, ўз Ватанини севмаган, унинг ҳар қарич ери учун масъуллигини ҳис этмаган ҳар бир инсон маън-й жиҳатдан қашшоқ ҳисобланади.  Шу ўринда бир муҳим масалага аниқлик киритиш лозим бўлади. У ҳам бўлса, «Миллий тараққиёт» ва «Миллий тикланиш» т.ларининг моҳияти, мазмуни ва мезони масалаларидир. Аслида улар бир-бирини инкор қилувчи т.лар эмас. Аксинча, мероси, тарихий хотираси ва заминлари мустаҳкам миллатлар учун бу т.ларнинг ўзаро уйғун ҳолатигина миллат камолотини таъминлайди. Миллий тар-ёт – эволюцион характерга эга, у қуйидан юқорига томон кўтарилишдан иборат бўлган жараёндир. У миллатнинг шаклланиши, такомиллашуви ва юксалиши каби узлуксиз жараён сифатида намоён бўлади. Миллий тикланиш эса, миллат тар-ёти тарихининг маълум бир босқичида маълум объектив ва суъбектив сабаблар оқибатида бой берилган салоҳиятни қайтадан миллат тар-ётига йўналтириш б-н боғлиқ бўлган жараёндир. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, миллий тикланиш у ёки бу миллат тарихида содир бўладиган, зўравонлик йўли б-н унинг авлод-аждодлари томонидан яратилган мерос урф-о.лар, анъаналар, қадриятлардан маҳрум этилган, тарихий хотираси топталган, миллий ўзлигини англаши чекланган, манфаатлари, мақсадлари, ҳуқуқлари поймол этилган, тарихий тар-ётнинг маълум босқичига келиб эса ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида ана шу бой берилган имкониятлардан қайта фойдаланиш, яратилган барча моддий ва маън-й бойликларни миллат камолига йўналтиришга қаратилган умуммиллий фаолият ҳисобланади. Бу борадаги вазифалар Юртбошимизнинг «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари», «Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тар-ёт кафолатлари», «Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори», «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», «Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин», «Ўз келажагимизни ўз қўлимиз б-н қурмоқдамиз», «Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда», «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз», «Миллий мафкура – келажак пойдевори», «Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман», “Юксак маънавият – енгилмас куч” каби асарларида ўз ифодасини топган. Ушбу асарларда илгари сурилган ғоялар асосида юртимиздаги М.м.т.нинг қатор йўналишлари намоён бўлаётганини билиб олиш мумкин. Аввало, миллий давлатчиликни тиклаш ва мустақилликни мустаҳкамлаш, маън-й мерос ва қадриятларни чуқур ўзлаштириш, миллатимизнинг ўз-ўзини англашига эришиш, миллий урф-о.лар ва анъаналарни тиклаш ва такомиллаштириш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини изчиллик б-н мустаҳкамлаш М.м.т.да муҳим аҳамият касб этади. Мустақиллик шароитида миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантириш ҳамда уни халқимиз дунёқарашига айланишига эришиш, миллий истиқлол ғоясини аҳоли онги ва қалбига сингдириш, таълим тизимини ислоҳ қилиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш асосида баркамол авлодни тарбиялаш бу жараённинг таркибий қисмидир. Шу б-н бирга, миллий-маън-й салоҳиятимизнинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини тиклаш ва бугунги кунда маъ-ят, маърифат, фан, техника, технология ютуқларини чуқур ўзлаштириш асосида ҳоз. замон умумжаҳон маъ-яти тизими ривожига ҳисса қўшиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни кучайтириш, инсониятнинг а.лар давомида яратган ва умумжаҳон мулкига айланган барча бой меросидан ижодий фойдаланиш ҳам бугунги М.м.т.нинг асосий йўналишларидан биридир.  Аждодларимиздан қолган мерос М.м.т. ва мам-т истиқболи учун фидоийлик ва илҳом манбаи ҳисобланади. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, «Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди”. Мам-тимиз бугунги кунда тоталитар тузум ҳукумронлигидан озод бўлиб, демократик жам-тни қуриш сари дадил қадам ташламоқда. Табиийки, бир босқичдан иккинчисига ўтиш, айниқса, зўравонлик асосида қурилган жам-тдан маърифатли, инсон манфаатлари, шахс эркинлиги ва камолотига хизмат қилувчи демократик жам-тга ўтиш осон кечмайди.  Балки маълум вақтни, унда яшаётган барча инсонларнинг фидоийлик б-н меҳнат қилишларини талаб этади. Худди мана шу жараёнда юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун юксак маън-й эътиқод ва сабр-тоқат б-н одамларни  уюштириш, улар дунёқарашида янги жам-т таффаккурини шакллантириш муҳим вазифа даражасига кўтарилади. Мам-тимизда ана шу муаммоларни ҳал этиш жараёнлари кетаётган ҳоз. даврда эртанги кунимиз давомчилари бўлган ёш авлодни вояга етказиш, унинг жисмонан ва маънан бақувват, юксак маъ-ят, билим ва замонавий тафаккур эгаси бўлишига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳоннинг ривожланган мам-тлари тажрибаси кўрсатиб турибдики, қайси мам-т ёшлари замонавий фан, техника ва технология ютуқларини қанчалик мукаммал эгалласа, мам-т тар-ётига қўшадиган ҳиссалари шунчалик самарали бўлади, маъ-ят юксалади ва мам-тнинг М.м.т.и ҳоз. замон жаҳон цивилизацияси тизимига кириб бориши тезлашади. Мам-тимизда ушбу жараённинг самарадорлигини таъминлаш учун ҳар биримизнинг фаол ва фидойи бўлишимиз бугунги тез суръатлар б-н ўзгараётган таҳликали дунёда ўзлигимизни англаш, кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг  меросига, неча минг йиллик тарих, бетакрор мад-т ва қадриятларга эга эканимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликларни асраб-авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тар-ёти ютуқлари б-н озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилади.

МИЛЛИЙ-МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР – муайян миллатнинг табиий, тарихий ва ижт-й рив-ш жараёнида яратган моддий ва маън-й бойликлари, у  яшаётган ҳудуд, мад-й мерос, миллий мад-т, тил, миллий онг, миллат тарихи, ўтмиши, турмуши ва яшаш тарзи, уни ҳаётининг тартиб-қоидалари ҳамда бу б-н боғлиқ миллий хус-ятлар мажмуини ифодалайдиган т.. У умуминсоний қадриятлар тизимида миллатга хос энг умумий жиҳатларни акс эттиради. Бу масаланинг мазмун-моҳиятини “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари асосида таҳлил қилиш мазкур т.нинг кенг маъноли ва ўзига хослигини яққол намоён қилади. Ушбу китобга таянган ҳолда, М.м.қ. тизимининг нисбатан барқарор ҳолатида қуйидаги шакл ёки таркибий қисмларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Миллатнинг генофонди, табиий бетакрорлиги, ўзига хослиги, тарихий ўзгарувчанлиги ва ижт-й ранг-баранглиги. 2. Миллат тарихи, ўтмиши, келажаги ва маън-й мероси. 3. Миллий ҳудуд, жам-т ундаги жараёнлар, моддий ва мад-й яшаш шароитлари, иқт-й асос ва ижт-й устқурма б-н боғлиқ жиҳатлар. 4. Урф-о.лар, анъаналар, маросимлар, турмуш тарзи ва б.даги миллийлик, улар б-н боғлиқ ўзига хос хус-ятлар. 5. Миллий тил, миллий мад-т ва маъ-ят, миллий онг ва миллий руҳ, миллий туйғулар ва ғоялар. Бу қадриятлар бирор миллат кишилари учун умумий бўлиб ҳисобланади. М.м.қ. муайян миллатга мансуб шахс қадриятларини умуминсоний қадриятлар б-н боғловчи халқалардан биридир. Муайян киши ёки шахс умуминсоний қадриятларни англашда ўз фаолиятини ушбу қадриятлар мезонига мослаштиришда М.м.қ.ни ҳисобга олади, улар б-н боғлиқ жиҳатларни ҳам назарда тутади. Дунёдаги халқлар орасида айнан шу миллатнинг борлиги, мавжудлиги, бетакрорлиги ҳар қандай киши учун аҳамиятга эга бўлиши табиий. Миллат – ҳар қандай М.м.қ.нинг эгаси,  М.м.қ. тизими таянадиган ижт-й асосдир. «Миллат» атамаси қадрият объекти сифатида тушунилганида, бир-бири б-н қон-қариндош халқларга нисбатан ишлатиладиган «туркий халқлар», «славянлар», «роман халқлари» кабиларга умуммиллийлик даражаси мос келади. Миллат, бир томондан, ўзининг қадриятларини муттасил вужудга келтириб туради, ўтмишдан келажакка рив-ш жараёнида уларни доимий такомиллаштириб, янги-янги қирраларини шакллантириб туради, иккинчи томондан эса, унинг ўзи ҳам мавжуд қадриятлар тизими таъсири остида ўзгариб ва ривожланиб боради. Миллат ўз қадриятларини вужудга келтириб, уларнинг янги-янги қирралари ва жиҳатларини сайқаллаштириб, тар-ёт жараёнида такомиллаштириб туриши маъносида ўз қадриятларининг ҳақиқий эгаси, макон ва замондаги илгариланма ҳаракатдан иборат ўзгаришлар жараёнида уларни ўтмишдан келажакка томон етказиб берадиган энг асосий объектдир. Миллатнинг таназзули – М.м.қ.нинг таназзулидир! Бу оқибат натижада ушбу қадриятларнинг эгасиз қолиш хавфини туғдиради. Бундай қараш эса, ўз навбатида, ғоят муҳим ва долзарб масалага, яъни миллат миллий қадриятларининг эгаси сифатида ўз-ўзини сақлаб турмоғи, ўзининг авлодларини асраб-авайламоғи лозим, деган масалага эътибор беришга олиб келади. Инсоният тарихида Бобил, Византия, Майя империяларини вужудга келтирган халқлар бўлганлиги маълум, «буюк цивилизациялар» номи б-н юритиладиган бу этнослар кейинчалик, турли халқ, миллат, элатларга айланиб кетганлар, ўзларининг умумий-тарихий бирлигини йўқотганлар ёки тарихий таназзул жараёнлари, уруш ва қирғинлар оқибатида камайиб кетганлар. Амазонка бўйларида ва Мексика ўрмонларида ўз даврининг вайроналарини қолдирган майя халқи тўғрисида шундай фикрни айтиш мумкин. Қад. замоннинг энг буюк мад-тларидан бирини яратган бу халқ таназзулга учраган, унинг ёзуви унутилган, майялардан 100га яқин шаҳарларнинг вайроналари қолган ва шу тариқа буюк мад-т бешикларидан бирининг чироғи сўнган. Ҳар бир миллат ўз қадриятларининг яратувчисигина эмас, балки уни асраб-авайловчи ва келажакка етказувчиси ҳамдир. Миллий қадриятларнинг сақланиши учун ҳар бир миллатнинг ўзи масъулдир. Бу эса М.м.қ.га нисбатан масъулликнинг фақат алоҳида шахсларга эмас, балки бутун миллатга ҳам хос намоён бўлишини англатади. Миллат озод бўлмаслиги, сиёсий жараёнлар натижасида бирор империя ёки давлатга қарам бўлиши мумкин, аммо унда ўз М.м.қ.ини сақлаш туйғуси йўқолиб кетмайди. Миллатни М.м.қ.нинг объекти ва субъекти сифатида тушуниш, у б-н боғлиқ М.м.қ. тизимини илмий таҳлил қилиш, миллатнинг ўзини ижт-й қадрият сифатида қараш имконини беради. Бу эса М.м.қ.нинг намоён бўлиши, тарихий рив-ш жараёнида ўтмишдан келажакка томон ҳаракатини таҳлил қилишга имкон яратади. М.м.қ. кишиларнинг табиий, тарихий ва ижт-й бирлигини таъминлайдиган этник маконда шаклланади, ранг-баранг тарзда, турли шаклларда намоён бўлади, уларнинг онгига, ҳаёт тарзига ўзига хос тарзда таъсир қилади. М.м.қ. кишиларнинг ўзаро мун-тларида, ижт-й фаолиятларида кўзга ташланиб туради ҳамда ана шу мун-т, фаолият, мақсад, эҳтиёж ва интилишлар учун маън-й асос бўлади.  Улар моддий, маън-й, иқт-й, сиёсий ва б. соҳаларда муайян натижа сифатида юзага келиши, кишилар учун зарурият сифатида ўзига хос аҳамият касб этиши, уларга фойда келтириши ҳам мумкин;  ижт-й рив-ш жараёнида ўзгариб, такомиллашиб, ранг-баранг жиҳатлар авлоддан авлодга ўтади, мерос қолади. М.м.қ. ва уларнинг алоқадорлиги ифодаси бўлган қадриятлар тизими, миллатнинг ўзи б-н бирга тарих силсилалари, замона зайллари, турли ижт-й ва сиёсий жараёнлар орасидан ўтмишдан келажакка томон ўтиб туради. Бу қадриятлар кўпроқ миллатнинг этник хус-ятлари ва этник макони б-н боғлиқ. Халқларнинг ижт-й тар-ёти эса уларнинг миллий-этник қадриятлари равнақи б-н узвий алоқадорликда давом этади. Ҳар бир халқ ёки миллат, ўзига хос ранг-баранг қадриятларни такомиллаштириб бориши натижасида, умуминсоний қадриятларни шакллантириб, унинг қирраларини ривожлантириб боради. М.м.қ., ўз табиатига кўра, фақат тор доирада сақланиб қолмайди, балки равнақ топиб, турмуш жараёнида муттасил янгиланиб, бошқа халқлар қадриятларини ютуқлари б-н бойиб боради. Ҳар бир эл, элат, уруғ ёки халқнинг урф-о.ларида, уларни бажаришдаги фаолиятида ўзига хослик бўлади, агар ана шу ўзига хосликни ўша жойнинг аҳолиси қадрласа, улар ҳаётининг бир қисмига айланган бўлса – бунинг ёмон жойи йўқ. Бундай ўзига хослик б-н боғлиқ қадриятларни бошқа жойда, бошқача тарзда яшаётган кишиларнинг тарозиси б-н ўлчаш ёки бу масалада бошқаларнинг ҳакам бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Умуминсонийлик туйғуси фақат ўз халқи қадриятини ардоқлаш, кўз-кўз қилиш ва б. орасига ёйиш учун интилишга асосланмайди, балки ҳар бир халқ, элат, уруғ қадриятларини қандай ҳолатда бўлса, шундайлигича қабул қилиб, уларни ҳурмат қилишдан бошланади. Ҳар бир миллатнинг ўзи қадрлайдиган мад-ти, тили, аъаналари, урф-о.лари, маросимлари ва одоб меъёрлари бор. Дунёда аҳолиси сон жиҳатидан кўп ёки камроқ халқ бўлиши мумкин, аммо мад-й ва маън-й соҳада бир-биридан кам ёки ортиқ миллат йўқ. Айни пайтда сотқин миллат ҳам, қоралаш ҳуқуқига эга бўлган миллат ҳам йўқ. Аммо ҳар бир миллатнинг ўзига хос ўтмиши, мад-й ва маън-й қадриятлари, миллий қаҳрамонлари бор. Бошқа миллатнинг ўзга миллат фаолиятини баҳоловчи ҳакам бўлишга ҳаққи йўқ. Бирор бир таълимот давлат шакли ёки яшаш усулини қабул қила олмаганлиги учун ҳеч қачон у ёки бу миллат айбдор эмас. Шу маънода, умуминсонийлик бир миллат қадриятларини бутун оламга ёйиш йўли б-н эмас, балки ҳамма миллат ва элатларнинг қадриятларини асраб-авайлаш, муросалаштириш, тарих тарозиси сақлаб қоладиган қадриятларни ҳурмат қилиш ва оламдаги миллий ранг-барангликнинг табиий ранг-баранглик б-н узвий алоқада эканлигини англаш йўли б-н бойиб боради. М.м.қ. миллатнинг табиий-тарихий ривожи, ижт-й турмуши, яшаш тарзи, ўтмиши, келажаги, мад-ти, маъ-яти, урф-о.лари, анъаналари, тили, у вужудга келган ҳудуд ва б. б-н узвий боғланган. Улар хилма-хил шаклларда, бир-бири б-н узвий алоқада намоён бўлади, ўзига хос миллий қадриятлар тизимини ташкил қилади. Бу тизимда табиий-тарихий бирликни таъминловчи қадриятлар – қон-қардошлик, мад-й-маън-й яқинлик, ўтмиш ва маън-й мерос, она юрт туйғуси ва б. нисбатан барқарор бўлиб ҳисобланади. Улар М.м.қ. тизимида тарихий жараёнлар давомида тез ўзгариб турадиган баъзи кундалик ёки амалий аҳамиятга молик бўлган қадриятларга нисбатан, М.м.қ. тизимида, ўз ўрнини ва аҳамиятини узоқроқ сақлаб қолиши б-н боғлиқ хус-ятини ифодалайди. М.м.қ. тизимининг таҳлилида, аввало, миллатнинг вужудга келиши, ўтмиши, бугуни ва келажаги б-н боғлиқ табиий-тарихий қадриятларга эътибор бериш лозим. Ҳар бир миллат ўзини ташкил қилган кишилар учун аввал табиий-тарихий бирлик сифатида қадрлидир, у оламдаги бошқа турли-туман халқ, элат ва миллатларга ўхшамайдиган ўзига хос бетакрор хус-ятларга эга. Бундан ташқари, ҳар қандай миллат тарихий тар-ёт ва рив-ш жараёнида янгиланиб, ўзгариб борадиган ранг-баранг қатламлар, синфлар ва б.нинг диалектик уйғунлигини ифодалайдиган ижт-й бирлик ҳамдир. Миллатнинг ўзига хослиги, бетакрорлиги, ранг-баранглиги ва ижт-й жараёнда ўзгариб бориши б-н боғлиқ энг асосий қадрияти унинг генофондидир. Генофонд – фақат ирсият орқали ўтадиган табиий ўзига хослик эмас, балки тарихий белгилар, хус-ятлар, ранг-баранглик ва ўзгарувчанликни ҳам ўзида ифодалайди. Айнан бирор халқ, миллат, элатни йўқотиш учун қилинган тажовузнинг «геноцид» деб аталиши бежиз эмас. Миллатнинг генофонди унинг энг асосий тарихий, М.м.қ.идан биридир. Бу т. муайян табиий-тарихий ёки биологик бирликнинг маълум бир ҳудудда узоқ яшаши натижасида шаклланган ва авлодлардан авлодларга ўтадиган табиий, биологик хус-ятлари ҳамда жиҳатларининг йиғиндисини ифодалайди. Генофонд т.си, айниқса, қон-қариндош миллатлардан таркиб топган халқларнинг тарихий бирлик сифатида ижт-й тар-ётнинг нисбатан узоқ даврида мавжуд бўлиши мумкинлигини исботлайди. Миллат тарихий ўзгаришлар, уруш ва қирғинлар натижасида аста-секин ўзгариши, камайиб кетиши мумкин. Аммо унинг генофонди ўзгариши миллатнинг ниҳоятда тез ўзгаришига, авлодларидан мерос қолган табиий-тарихий хислатларининг тез йўқолиб кетишига олиб келади. Собиқ иттифоқда кейинги 50 йил давомида миллатларнинг генофондини сақлаш муаммолари тўғрисидаги масала б-н боғлиқ тадқиқотлар олиб борилмади. Бизнингча, бунинг ўзига хос сабаблари бор: 1) ижт-й генофонд тўғрисидаги ҳар қандай илм. тад., ўз объекти бўлган миллат, элат, халқ тарихан бетакрор эканлигини эътироф этар, уларни ижт-й рив-шдаги узоқ даврда амалга ошган жараёнларнинг маҳсули эканлигини таъкидларди, бу эса сталинча миллатлар тўғрисидаги наз-яга мос келмас эди; 2) тадқиқотлар тарихий рив-ш жараёнида шаклланган миллий генофондлар тез ўзгариб кетмаслигини, балки бу жараён узоқроқ муддатга чўзилишини тасдиқлаши, бу эса миллатларнинг жадал суръатлар б-н қўшилиб кетиши ва «совет халқи»ни вужудга келтириш имкониятини исботлашга ҳалақит берар эди. Собиқ иттифоқдаги 70 йиллик «социалистик экспериментлар» жараёнида одамлар бошига тушган турли хил қатағонлар, урушлар, бутун-бутун миллатларнинг ўз тарихий ватанидан кўчирилиб юборилиши, сохта шиорлар б-н «юз мингчилар», «саксон мингчилар» ва б. ҳаракатлар натижасида аҳоли катта қисмининг кўчиб юриши, экологик тангликлар ва б. мам-тдаги халқлар, миллат ва элатларнинг генофондига салбий таъсир қилмай қолмади. Зеро, шўро даврида рўй берган юқоридаги сабаблар одамларга, каттаю-кичик миллатларга нисбатан ниҳояси йўқ уруш, ўзига хос «геноцид» (бу атаманинг биринчи қисми юнон.  уруғ, қабила; иккинчи қисми эса лот.  ўлдираман, деган маънони англатади) бўлганлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Ўз-нда ҳоз. даврга келиб бу масалага алоҳида эътибор берилаётганлиги, соғлом авлодни тарбиялаш, халқ генофондини соғломлаштириш умумдавлат миқёсидаги вазифага айланганлиги асло бежиз эмас. Миллатнинг генофонди унинг бетакрорлигини англатади, бу бетакрорлик эса ушбу миллат тарихий рив-шнинг муайян даврлари б-н боғланганлигини кўрсатади. Бу бетакрорликни умуминсонийлик жиҳатидан баҳолаш – ўз миллати қадриятларини холисона тарғиб қилиш, ўзга миллатнинг қадриятларига путур етказмасликка асосланади. Зеро, Ўз-ндаги «Соғлом авлод учун» ҳаракат, республика ҳудудида истиқомат қилаётган бутун халқ камолоти учун фаоллик эканлиги сир эмас. Миллий макон ва қадриятлар. М.м.қ. кишиларнинг яшаш жойлари, турмуш шароитлари б-н боғлиқликда шаклланади. Ана шундай қадриятларнинг энг асосийси туғилган Ватан ва она юртини севиш туйғусидир. Ватанни севиш туйғуси – инсон туғилиб вояга етган, у мансуб бўлган тарихий бирликнинг ўтмиши б-н боғланган ижт-й, иқт-й, мад-й муҳитга ва ҳудудга нисбатан бўлган муҳаббатдир. Бу бутун инсониятга хос умумий туйғудир. У ҳамма миллат вакиллари учун хос, уни бирор халқда кўпроқ, бошқасида камроқ ривожланган дейиш учун асос йўқ. Ватан туйғуси муайян тарихий бирликни вужудга келтирган ва сақлаб турадиган жойга нисбатан дунёга келган табиий-ижт-й туйғудир. Бу эса ҳар қандай миллатга мансуб кишининг табиат б-н чамбарчас боғланганлиги ва башар фарзанди эканлигини исботлайди. Кишилар ўз этник маконига табиий-тарихий боғланганлар. Аммо дунёда ўз ватанини йўқотган ёки ундан жудо қилинган миллатлар кўп. Бугунги Исроил ва Фаластин халқининг ўзаро мун-тлари бунга яққол мисол бўлади. Ватан туйғусида кишиларнинг ўзи мансуб бўлган тарихий бирлик шаклланишига муайян даражада таъсир кўрсатган ҳудудга нисбатан маън-й қарздорлиги, бурч ва масъулияти б-н боғлиқ ижт-й туйғулари намоён бўлади. Ватан – ана шундай туйғуни уйғота олгани учун ҳам қадриятдир. Чунки Ватан оддий бир тупроқ эмас, унинг аҳамияти ва қадри муайян халқ, миллат учун беқиёс. Бу туйғуни социологик текшириш натижалари б-н ўлчаш қийин, бирор кишига эса «Ватанингизни севасизми, уни қай даражада севасиз?» – каби савол б-н мурожаат қилиш ножоиз. Миллий тил ва қадриятлар. Энг асосий М.м.қ.дан бири – миллат учун умумий муомала воситаси бўлган миллий тил б-н боғлиқ. Мутахассислар оламда 5000 га яқин тил борлигини қайд қиладилар, уларни 15 та катта оилага бўлиб ўрганадилар, тилларнинг такомиллашуви б-н бирга, улар тарқалган ҳудуднинг майдони ҳам ўзгариб боришини таъкидлайдилар. Мас., VII а.гача Арабистон ярим оролининг бир қисмида тарқалган араб тили, ундан кейинги бир неча а. орасида Африка ва Осиёнинг бошқа қисмларига ҳам тарқалади. Худди шундай туркий тиллар ҳам Кичик Осиёдан Шарқий Сибиргача бўлган кенг ҳудудда тарқалган. Шу б-н бирга, қадимда Осиёда кенг тарқалган хеттлар тили эса бутунлай йўқолиб кетган. Туркий халқларнинг тили биз учун умуммиллий қадриятдир. Ана шу гуруҳга кирган тилларни санаб чиқишнинг ўзиёқ уни мукаммал билиш Европа ва Осиёнинг жуда катта қисмида бемалол гаплашиш имконини беришини кўрсатади. Туркий тилларда Евроосиёнинг 20 дан ошиқ миллатлари сўзлашадилар. Туркийзабон халқлар ҳозир 100 млн.дан ортиқ кишини ташкил қилади. Миллий тиллар б-н боғлиқ муаммо собиқ иттифоқда «миллатларнинг бир-бири б-н яқинлашуви принципи» асосида қараб келинди. Ҳоз. даврга келиб Ўз-нда «Давлат тили тўғрисидаги қонун»нинг қабул қилиниши, ўзб. тилининг давлат тили, деб эътироф қилиниши ва бунинг Ўз-н Конституциясида белгилаб қўйилиши миллий ва умуминсонийлик мезонининг талабидир. Миллий маънавият ва қадриятлар. Миллатларнинг маън-й мероси, анъаналари, урф-о.лари, миллий адабиёти, санъати ва б. б-н умуминсоний қадриятларнинг миллий даражадаги намоён бўлиш шакллари боғлангандир. Уларнинг асосида ҳар бир миллат, халқ ёки элатнинг тарихий рив-ш жараёнида авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган мад-й хус-ятлари ва жиҳатлари ётади. Миллат фақат муайян ҳудудда яшайдиган ва бир хил тилда сўзлашадиган кишилардангина иборат эмас, балки умумий мад-й-маън-й жиҳат ва хус-ятлар асосида мавжуд бўлиб турган тарихий-ижт-й бирлик ҳамдир. Мад-т инсоният тарихининг илк даврларидан бери унинг ажралмас ҳамроҳи, инсоннинг ўзи каби қадимийдир. Оламда мад-тсиз эл, миллат ва халқ йўқ. Ҳар қандай халқ ёки миллат тарихий рив-ш ва тар-ёт мос келадиган ўзига хос мад-тга, бу борада ҳам умуминсоний рив-шда ўз ўрни ва хус-ятларига эга. Мисрликлар қадимдан қолган пирамидалари, хитойликлар Буюк Хитой девори, европаликлар Эллада ва Рим тарихи б-н боғлиқ ёдгорликлари, илмий кашфиётлари б-н умуминсоний мад-тга ҳисса қўшганлари каби бошқа халқларнинг ҳам бунда ўз ўрни ва ҳиссаси бор. Бу борада муайян халқнинг ўзига хослиги, унинг ҳоз. даврдаги рив-шини илгариги ижт-й ҳолати б-н солиштирилиши тўғрисида ниҳоятда эҳтиёткорлик б-н фикр юритиш мумкин, аммо бу масалага бошқа миллат н.назаридан ёндашиб бўлмайди. Ҳар бир халқнинг мад-ти ўзига хос ва бетакрор бўлиб, у ривожланади ва такомиллашади. Бу айниқса, қон-қариндош халқлар б-н боғлиқ мад-й қадриятлар ривожида катта аҳамият касб этади, араблар, хитойлар, славянлар, туркийзабон халқларнинг умумий мад-й қадриятлари бор. Шу б-н бирга, бу халқлар мансуб миллатларга хос хусусий мад-й қадриятлар ҳам мавжуд. Бу борадаги фарқларнинг озлиги, аввало, уларнинг асосий этнос – она халқдан ажралиш жараёни тарихан кам давом этаётганлиги б-н боғлиқ. Аммо ўз навбатида, бу фарқларнинг мавжудлиги эса ана шу жараённинг реаллигини ҳам акс эттиради. Бу жараёнга диққат б-н назар ташлаш эса қон-қариндошлик жиҳатидан, мад-й илдизларига кўра бир-бирига яқин бўлган, ижт-й тар-ётнинг муайян даврида ягона этносни ташкил қилган халқлар яна ягона этнос бўлиш томон бормоқдами? Ёки улар ўз номини берган давлатларда бир неча янги этнослар вужудга келмоқдами? – деган масалани келтириб чиқаради. Бу масала эса, аввало, бир неча а.ларга тенг бўлган жараёнларни қамраб оладиган азалий ва навқирон ўзгаришларни чуқур илмий таҳлил қилиш заруриятини қўяди. Мад-й-маън-й соҳа б-н боғлиқ М.м.қ.ларнинг амал қилишида учта жиҳатни ажратиб кўрсатиш мумкин: а) кишиларнинг ижт-й онги б-н боғлиқлик; б) кишиларнинг мун-ти ва фаолияти орқали амалга ошиш; в) моддий ва маън-й соҳадаги бирор натижа, бойлик ва б. тарзида намоён бўлиш. М.м.қ. макон ва замонда мад-й соҳадаги бирор кашфиёт, ютуқ, натижа ёки маън-й бойлик тарзида намоён бўлиши мумкин. Халқнинг даҳоси, маън-й-ақлий етуклиги, билимлари, илм-фанда эришган ютуқлари ана шу натижаларда яшириниб ётади. Биз эслатган Миср эҳромлари, Буюк Хитой девори, Рим ва Афина, Самарқанд ва Бухородаги ёдгорликлар, аллома ва мутафаккирларнинг кашфиётлари ана шундай натижаларга мисол бўлади. Ҳар қандай миллат каби халқимиз ҳам ўзига хос, бетакрор М.м.қ.ни яратади. М.м.қ.нинг эгаси сифатида халқимиз ўз қадриятларини асраб-авайлаб, ривожлантириб ва такомиллаштириб бормоқда. Бу борада республикамизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик фаолияти Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида далил ва мисоллар б-н яққол кўрсатиб берилган. Бугунги кунда М.м.қ. рив-ш жараёнида доимо янгиланиб, авлоддан авлодга ўтиб бормоқда. Уларнинг турли жиҳатларини ва замонавий аҳамиятини ўрганиш ва асраб-авайлаш муҳим вазифа бўлиб қолди.

МИЛЛИЙ-МАЪНАВИЙ ҚИЁФА – жам-тдаги турли этнос, халқ, миллатга хос умумий миллий хус-ятлар (негизлар) асосида тарихан шаклланган, уларнинг турмуш тарзи, тили, урф-о. ва анъаналари, қадриятларига хос ва мос бўлган умумий миллий-маън-й хус-ятлар, фазилатлар мажмуасидир.  М.м.қ. ҳар бир жам-тга хос бўлган муҳим тарихий, фал-й, ижт-й-сиёсий хус-ят саналади. М.м.қ.  тарихан таркиб топган миллий анъана, урф-о., расм-русум, таомилларни ўзида мужассам этади. М.м.қ. фақат айнан бир халққа тегишлилиги боис ҳам у ўша элнинг турмуш тарзи, тарихи, фал.си, ижт-й ҳаётини ўзида ифодалайди. М.м.қ.  муайян бир жам-тнинг ўзига хос интеллектуал салоҳиятини ҳам белгилайди. Ўзининг М.м.қ.сини йўқотмаган, уни бутун асори-атиқалари б-н сақлаган халқ ўзлигини, ўз миллийлигини қадрлаган ҳисобланади. М.м.қ. халқларни бир-биридан ажратиб турувчи ўзига хос муҳим хус-ят ҳамдир. Дунёда қанча халқ бўлса, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос М.м.қ.си мавжуд. Ҳар бир халқнинг М.м.қ.си ўзига хослиги боис бетакрорлик хус-ятига эга. Ўзб. халқининг М.м.қ.  ҳам ўзининг муҳим принципларига эгалигида кўринади. Халқимизга хос бўлган бағрикенглик, тантилик, меҳмондўстлик, болажонлилик, кечиримлилик, соддалик, меҳнаткашлик, андишалилик, қаноатлилик, одоблилик, саховатпешалик, ориятлилик, некбинлик, эътиқодлилик, оқибатлилик сингари фазилатлар миллатимизнинг М.м.қ.сини белгилайдиган фазилатлардир. Мазкур фазилатлар авлоддан авлодга мерос ўтиб халқимизнинг М.м.қ.сининг мазмунини бойитмоқда. Айниқса, мустақиллик шарофати боис халқимизнинг М.м.қ.си ўзига хослик касб этиб, у тобора такомиллашиб бормоқда.

МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТ — муайян миллатнинг табиий, тарихий ва ижт-й рив-ш жараёнида яратган маън-й қадриятлари, мад-й мероси, миллий мад-ти, тили, миллий онги, миллат руҳи, тарихи, турмуш тарзи, ҳаётининг тартиб-қоидалари ҳамда улар б-н боғлиқ миллий хус-ятлар мажмуини ифодалайдиган т.. У умуминсоний маъ-ят тизимида миллатга хос бўлган қадриятларнинг энг умумий жиҳатларини акс эттиради. М.м. муайян миллат кишилари учун умумий бўлиб, алоҳида шахс маъ-ятини умуминсоний маъ-ят б-н боғловчи халқалардан биридир. Ҳар бир киши умуминсоний маъ-ятни англашда ўз фаолиятини М.м. мезонларига мослаштиради, улар б-н боғлиқ жиҳатларни ҳам назарда тутади. Дунёдаги халқлар орасида айнан шу миллатнинг борлиги, мавжудлиги, бетакрорлиги, «Кўҳна тарих шодасида битта маржон» (Э.Воҳидов) сифатида зоҳирлиги ҳар қандай киши учун аҳамиятга эга бўлиши табиий. Миллат – ҳар қандай миллий маъ-ятнинг объекти, М.м. тизими таянадиган ижт-й асосдир. «Миллат» атамаси маъ-ят объекти сифатида тушунилганида, бир-бири б-н қон-қариндош халқларга нисбатан ишлатиладиган «туркий халқлар», «славянлар», «роман халқлари» кабиларга умуммиллийлик даражаси мос келади. Миллат, бир томондан, ўз маъ-ятини муттасил вужудга келтириб туради, ўтмишдан келажакка рив-ш жараёнида уни доимий такомиллаштириб, янги-янги қирраларини шакллантиради, иккинчи томондан эса, унинг ўзи ҳам мавжуд маъ-ят тизими таъсири остида ўзгариб ва ривожланиб боради. Миллат ўз М.м.ини вужудга келтириб, унинг янги-янги қирралари ва жиҳатларини сайқаллаштириб, тар-ёт жараёнида такомиллаштириб туриши маъносида ўз маъ-ятининг ҳақиқий эгаси, макон ва замондаги илгариланма ҳаракатдан иборат ўзгаришлар жараёнида уларни ўтмишдан келажакка томон етказиб берадиган энг асосий объектдир. Миллатнинг таназзули – М.м.нинг таназзулидир. Бу оқибат натижада ушбу маъ-ятнинг эгасиз қолиш хавфини туғдиради. Инсоният тарихи – муайян этносларнинг вужудга келиши, тар-ёти ва таназзули, уларнинг ўрнига бошқалари пайдо бўлишидан иборат жараёндир, дея эътироф қилишни бутунлай нотўғри, дейиш қийин. Бундай қараш эса ўз навбатида ғоят муҳим ва долзарб масалага, яъни М.м.нинг объекти ва эгаси сифатида ўз-ўзини сақлаб турмоғи, ўз наслини асраб-авайламоғи лозим, деган масалага эътибор беришга олиб келади. Миллатни М.м.нинг объекти ва субъекти сифатида тушуниш, у б-н боғлиқ М.м. тизимини илмий таҳлил қилиш, миллатнинг ўзини ижт-й бирлик сифатида қараш имконини беради. Бу эса М.м.нинг намоён бўлиши, тарихий рив-ш жараёнида ўтмишдан келажакка томон ҳаракатини таҳлил қилишга имкон яратади. М.м.: инсонларнинг табиий, тарихий ва ижт-й бирлигини таъминлайдиган этник маконда шаклланади, ранг-баранг тарзда ва турли шаклларда намоён бўлади, кишиларнинг онгига, ҳаётига ўзига хос тарзда таъсир қилади; одамларнинг ўзаро иқт-й, сиёсий, диний, мад-й мун-тларида, ижт-й фаолиятида намоён бўлади ҳамда ана шу мун-т, фаолият, мақсад, эҳтиёж ва интилишлар учун маън-й асос бўлади; маън-й, ижт-й, сиёсий ва б. соҳаларда муайян натижа сифатида юзага келиши, кишилар учун зарурият сифатида ўзига хос аҳамият касб этиши, уларга фойда келтириши мумкин;  ижт-й рив-ш жараёнида ўзгариб, такомиллашиб боради, ранг-баранг жиҳатлари авлоддан авлодга ўтади, мерос қолади. М.м. тизими миллатнинг ўзи б-н бирга тарих силсилалари, замона зайллари, турли ижт-й ва сиёсий жараёнлар орасидан ўтмишдан келажакка томон боради. Булар кўпроқ миллатнинг этник хус-ятлари ва у яшайдиган макон б-н боғлиқ. Халқларнинг ижт-й тар-ёти эса уларнинг М.м.и равнақи б-н узвий алоқадорликда давом этади. Ҳар бир халқ ёки миллат, ўзига хос ранг-баранг маън-й тамойилларни такомиллаштириб бориши натижасида, умуминсоний маъ-ятни ривожлантириб боради.  М.м. ўз табиатига кўра фақат тор доирада сақланиб қолмайди, балки равнақ топиб, турмуш жараёнида муттасил янгиланиб, бошқа халқлар маъ-яти ютуқлари б-н бойиб боради. Ҳар бир эл, элат, уруғ ёки халқнинг урф-о.ларида, уларни бажаришдаги фаолиятида ўзига хослик бўлади, агар ана шу ўзига хосликни ўша жойнинг аҳолиси қадрласа, улар ҳаётининг бир қисмига айланган бўлса бунинг ёмон жойи йўқ. Бундай ўзига хослик б-н боғлиқ маън-й ҳодисаларни бошқа жойда, бошқача тарзда яшаётган кишиларнинг тарозуси б-н ўлчаш ёки бу масалада бошқаларнинг ҳакам бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Умуминсонийлик туйғуси фақат ўз халқи маъ-ятини ардоқлаш, кўз-кўз қилиш ва б. орасига ёйиш учун интилишга асосланмайди. Балки ҳар бир халқ, элат, уруғ маъ-ятини қандай ҳолатда бўлса, шундайлигича қабул қилиб, уни ҳурмат қилишдан бошланади. Ҳар бир миллатнинг ўзи ардоқлайдиган мад-ти, тили, дини, анъаналари, урф-о.лари, маросимлари ва одоб меъёрлари бор. Дунёда аҳолиси сон жиҳатидан кўп ёки камроқ халқ бўлиши мумкин, аммо маън-й соҳада бир-биридан кам ёки ортиқ миллат йўқ. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос ўтмиши, мад-й ва маън-й қадриятлари, миллий қаҳрамонлари бор. Бирон-бир миллатнинг ўзга миллат фаолиятини баҳоловчи ҳакам бўлишга ҳаққи йўқ. Бирор бир таълимот, давлат шакли ёки яшаш усулини қабул қила олмаганлиги учун ҳеч қачон у ёки бу миллат айбдор эмас. Шу маънода, умуминсонийлик бир миллат қадриятларини бутун оламга ёйиш йўли б-н эмас, балки ҳамма миллат ва элатларнинг маъ-ятини асраб-авайлаш, тарих тарозуси сақлаб қоладиган маън-й тамойилларни ҳурмат қилиш ва оламдаги миллий ранг-барангликнинг табиий ранг-баранглик б-н узвий алоқада эканлигини англаш йўли б-н бойиб боради. М.м. тизимида табиий-тарихий бирликни таъминловчи хус-ятлар – қон-қардошлик, мад-й-маън-й яқинлик, ўтмиш ва маън-й мерос, она юрт туйғуси ва б. нисбатан барқарор ҳисобланади. Улар М.м. тизимида тарихий жараёнлар давомида тез ўзгариб турадиган баъзи кундалик ёки амалий аҳамиятга молик бўлган жиҳатларга нисбатан, ўз ўрнини ва аҳамиятини узоқроқ сақлаб қолиши б-н ажралиб туради. М.м. тизимининг нисбатан барқарор ҳолатида, қуйидаги таркибий қисмлар ва хус-ятларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Миллат маъ-ятининг бетакрорлиги, ўзига хослиги, тарихий ўзгарувчанлиги ва ижт-й ранг-баранглиги. 2. Миллат тарихи жараёнида шаклланган ва унинг  келажагини белгилайдиган  маън-й мероси. 3. Миллий ҳудуд, моддий ва мад-й яшаш шароитлари, иқт-й асос ва сиёсий тизим б-н боғлиқ жиҳатлар. 4. Урф-о.лар, анъаналар, маросимлар, турмуш тарзи ва б.даги миллийлик, улар б-н боғлиқ ўзига хос хус-ятлар. 5. Миллий онг ва миллий руҳ, миллий тил, миллий мад-т ва маъ-ят, миллий туйғулар ва ғоялар. М.м. тизимининг таҳлилида, аввало миллатнинг вужудга келиши, ўтмиши, бугуни ва келажаги б-н боғлиқ табиий-тарихий жиҳатларга эътибор бериш лозим. Ҳар бир миллат ўзини ташкил қилган кишилар учун аввал табиий-тарихий бирлик сифатида аҳамиятлидир, у оламдаги бошқа турли-туман халқ, элат ва миллатларга ўхшамайдиган ўзига хос бетакрор хус-ятларга эга. Бундан ташқари, ҳар қандай миллат тарихий тар-ёт ва рив-ш жараёнида янгиланиб, ўзгариб борадиган ранг-баранг қатламлар, синфлар ва б.нинг диалектик уйғунлигини ифодалайдиган ижт-й бирлик ҳамдир. Миллатнинг ўзига хослиги, бетакрорлиги, ранг-баранглиги ва ижт-й жараёнда ўзгариб бориши б-н боғлиқ энг асосий жиҳати унинг менталитетидир. У  фақат ирсият орқали ўтадиган табиий ўзига хослик эмас, балки тарихий белгилар, хус-ятлар, ранг-баранглик ва ўзгарувчанликни ҳам ўзида ифодалайди. Бу т. муайян табиий-тарихий ёки биологик бирликнинг маълум бир ҳудудда узоқ яшаши натижасида шаклланган ва авлодлардан-авлодларга ўтадиган табиий, биологик хус-ятлари ҳамда жиҳатларининг йиғиндисини ифодалайди.  Миллат тарихий ўзгаришлар, уруш ва қирғинлар натижасида аста-секин ўзгариши, камайиб кетиши мумкин. Аммо унинг менталитети ўзгариши миллатнинг ниҳоятда тез ўзгаришига, авлодларидан мерос қолган табиий-тарихий хислатларининг тез йўқолиб кетишига олиб келади. Миллатнинг менталитети унинг бетакрорлигини англатади, бу бетакрорлик эса ушбу миллат тарихий рив-шнинг муайян даврлари б-н боғланганлигини кўрсатади. Бу бетакрорликни умуминсонийлик жиҳатидан баҳолаш – ўз М.м.ини холисона тарғиб қилиш, ўзга миллатнинг М.м.ига путур етказмасликка асосланади. М.м. кишиларнинг яшаш жойлари, турмуш шароитлари б-н боғлиқликда шаклланади. Ана шундай маън-й ҳодисаларнинг энг асосийси туғилган Ватан ва она юртини севиш туйғусидир. Ватанни севиш туйғуси – инсон туғилиб вояга етган, у мансуб бўлган тарихий бирликнинг ўтмиши б-н боғланган ижт-й, иқт-й, мад-й муҳитга ва ҳудудга нисбатан бўлган муҳаббатдир. Бу бутун инсониятга хос умумий туйғудир. У ҳамма миллат вакиллари учун хос, уни бирор халқда кўпроқ, бошқасида камроқ ривожланган дейиш учун асос йўқ. Ватан туйғуси муайян тарихий бирликни вужудга келтирган ва сақлаб турадиган жойга нисбатан дунёга келган табиий-ижт-й туйғудир. Бу эса ҳар қандай миллатга мансуб кишининг табиат б-н чамбарчас боғланганлиги ва башар фарзанди эканлигини исботлайди. Ватан туйғусида кишиларнинг ўзи мансуб бўлган тарихий бирлик шаклланишига муайян даражада таъсир кўрсатган ҳудудга нисбатан маън-й қарздорлиги, бурч ва масъулияти б-н боғлиқ ижт-й туйғулари намоён бўлади. Ватан – ана шундай туйғуни уйғота олгани учун ҳам маън-й қадриятдир. Чунки Ватан оддий бир тупроқ эмас, унинг аҳамияти ва қадри муайян халқ, миллат учун беқиёс. Бу туйғуни социологик текшириш натижалари б-н ўлчаш қийин, бирор кишига эса «Ватанингизни севасизми, уни қай даражада севасиз?» – каби савол б-н мурожаат қилиш ножоиз. М.м.нинг энг асосий таркибий қисмларидан бири – миллат учун умумий муомала воситаси бўлган миллий тил б-н боғлиқ. Мутахассислар оламда 5000га яқин тил борлигини қайд қиладилар, уларни 15 та катта оилага бўлиб ўрганадилар, тилларнинг такомиллашуви б-н бирга, улар тарқалган ҳудуднинг майдони ҳам ўзгариб боришини таъкидлайдилар. Мас., VII а.гача Арабистон ярим оролининг бир қисмида тарқалган араб тили, ундан кейинги бир неча а. орасида Африка ва Осиёнинг бошқа қисмларига ҳам тарқалади. Худди шундай туркий тиллар ҳам Кичик Осиёдан Шарқий Сибиргача бўлган кенг ҳудудда тарқалган. Шу б-н бирга қадимда Осиёда кенг тарқалган хеттлар тили эса бутунлай йўқолиб кетган. Собиқ иттифоқда миллий тилларни ишлатиш кўламининг қисқариб бориши жам-тнинг илғор кишилари, зиёлилар, олимлар ва б.ни ташвишга солар эди. Лекин бу салбий жараёнларни илмий текшириш, холисона ва оқилона ҳал қилиш борасидаги фаолиятлар «миллатчилик», деб қаралар эди, ўша даврда ўзб. тилининг мавқеи ва ишлатиш даражаси пасайиб кетган эди. Асосий халқи ўзб.лардан иборат бўлган республикамизда содир бўлган бу аҳвол тўғридан-тўғри умуминсоний қадриятлар мезони, миллий мустақиллик талабларининг бузилишини англатар эди. Ҳоз. даврга келиб Ўз-нда «Давлат тили тўғрисидаги қонун»нинг қабул қилиниши, ўзб. тилининг давлат тили, деб эътироф этилиши ва бунинг Ўз-н Конституциясида белгилаб қўйилиши миллий ва умуминсоний маъ-ят талабидир. Миллатларнинг мад-й мероси, анъаналари, урф-о.лари, миллий адабиёти, санъати ва б. М.м.нинг миллий даражадаги намоён бўлиш шаклларидир. Уларнинг асосида ҳар бир миллат, халқ ёки элатнинг тарихий рив-ш жараёнида авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган маън-й хус-ятлари ва жиҳатлари ётади. Миллат фақат муайян ҳудудда яшайдиган ва бир хил тилда сўзлашадиган кишилардангина иборат эмас, балки умумий мад-й-маън-й жиҳат ва хус-ятлар асосида мавжуд бўлиб турган тарихий-ижт-й бирлик ҳамдир. Мад-т инсоният тарихининг илк даврларидан бери унинг ажралмас ҳамроҳи, инсоннинг ўзи каби қадимийдир. Оламда мад-тсиз эл, миллат ва халқ йўқ. Ҳар қандай халқ ёки миллат тарихий рив-ш ва тар-ёт мос келадиган ўзига хос мад-тга, бу борада ҳам умуминсоний рив-шда ўз ўрни ва хус-ятларига эга. Мисрликлар қадимдан қолган пирамидалари, хитойликлар Буюк Хитой девори, европаликлар эллада ва Рим тарихи б-н боғлиқ ёдгорликлари, илмий кашфиётлари б-н умуминсоний мад-тга ҳисса қўшганлари каби бошқа халқларнинг ҳам бунда ўз ўрни ва ҳиссаси бор. Мад-й соҳа б-н боғлиқ М.м.нинг амал қилишида учта жиҳатни ажратиб кўрсатиш мумкин: а) инсоннинг ижт-й онги б-н боғлиқлиги; б) одамлараро мун-т ва фаолият орқали амалга ошиши; в) муайян соҳадаги бирор натижа тарзида намоён бўлиши. М.м.  макон ва замонда мад-й соҳадаги бирор кашфиёт, ютуқ, натижа ёки маън-й бойлик тарзида намоён бўлиши мумкин. Халқнинг даҳоси, ақлий етуклиги, билимлари, илм-фанда эришган ютуқлари ана шу натижаларда яшириниб ётади. Биз эслатган Миср эҳромлари, Буюк Хитой девори, Рим ва Афина, Самарқанд ва Бухородаги ёдгорликлар, аллома ва мутафаккирларнинг кашфиётлари ана шундай натижаларга мисол бўлади. Улар халқ маъ-ятини бойитади ва такомиллаштиради. Демак, ҳар қандай миллат алоҳида ижт-й бирлик сифатида ўзига хос, бетакрор М.м.ни яратади. М.м.нинг объекти ва субъекти сифатида ҳар бир миллат ўз маъ-ятини асраб-авайлайди, ривожлантириб ва такомиллаштириб боради. Ушбу маънода миллат М.м.нинг эгаси, асраб-авайловчисидир. Шу б-н бирга, унинг ўзи ҳам ижт-й тар-ёт жараёнида ўзгариб, янгиланиб, ранг-баранг жиҳатлар кашф қилиб боради. М.м. миллий маконда шаклланади, турли тарзда намоён бўлади, миллатга мансуб кишиларнинг онгига таъсир қилади, улар учун маън-й мезонлар ролини ўтайди, ижт-й рив-ш жараёнида доимо янгиланиб, авлоддан-авлодга ўтиб боради. Бугунги кунда М.м.нинг турли жиҳатларини ва замонавий аҳамиятини ўрганиш, уни асраб-авайлаш ва келажакка эсон-омон етказиш барчамиз учун муҳим вазифага айланди.

МИЛЛИЙ ОНГ – ҳар бир миллат ёки элатнинг узоқ тарихий тар-ёти, турмуш тарзи, маън-й-диний эътиқодлари, мад-й ривожи  жараёнида шаклланган дунёқараши, тафаккури, эътиқод ва ишонч туйғуларини ифодаловчи т.. Миллат кишиларнинг барқарор тарихий бирлиги бўлиб, умумий турмуш ҳамда тили, мад-ти, онги ва руҳиятининг бирлиги, ўзига хослиги заминида қарор топган. Маълумки, инсоннинг асосий ижт-й фазилати, яъни онги оила ва жам-т таъсири туфайли шаклланади. Миллатнинг ўзига хос онги ҳам шундай, у ижт-й ишлаб чиқариш фаолияти, меҳнати, бошқа миллатлар б-н мулоқоти жараёнида пайдо бўлади. У тил б-н узвий боғлиқдир. Тилда ифода этилган буюм, ҳодиса ва рақамлар М.о.да ўз ифодасини топади ва субъектив образлар тариқасида билимга айланади. Ш.у. миллат шаклланиши жараёнидан бошлабоқ, ўтмиш аждодлар ва авлодлар яратган буюмлар, т.лар оламини тил орқали ўзлаштириб бориб, ўз онгини қарор топтиради. М.о. алоҳида миллий муҳитда содир бўлади. Унинг шаклланишига тарих тўплаган билимлар, сиёсий ва ҳуқуқий ғоялар, санъат эришган ютуқлар, ахлоқ, дин ва ижт-й руҳият, умуман, жам-т онги таъсир кўрсатади. М.о. тарихий тажрибани, олдин ўтган аждодлар ишлаб чиққан билимларни ва тафаккур-мантиқ усулларини ўзига сингдириб олгач, воқеликни ўзлаштиради, вазифаларни ўртага қўяди, келажак ҳақидаги фаразий лойиҳаларни тузади, миллатнинг бутун амалий фаолиятини белгилайди. М.о.ни миллий фаолият шакллантиради, М.о. ҳам ўз навбатида миллий фаолиятга бевосита таъсир ўтказади, уни белгилайди ва тартибга солади. Миллат, ўз орзу-мақсадларини амалий равишда рўёбга чиқара бориб, табиатни, жам-тни, шу б-н бирга, ўз онги туфайли ўзини ҳам ўзгартиради. Собиқ тузум даврида М.о. ғайримиллий сиёсат туфайли чекланган эди. Миллатларнинг онгини, руҳини мустаҳкамлаш ва равнақ топтириш керак деган шахслар миллатчилар сифатида қораланар эди. Ўз-н мустақиллиги даврида, М.о. аждодларимиз қолдирган маън-й-мад-й меросга ва қадриятларимизга таяниб, миллий ғурурни барчанинг қалбига сингдириш омилига айланди. М.о. миллий маъ-ятнинг таркибий қисми ҳисобланади ва у оддий ҳис, туйғу эмас, балки муайян ахлоқий, ҳуқуқий, илмий, мафкуравий қадриятларга асосланган эътиқоддир. М.о. шаклланган эътиқодлар, мақсад ва манфаатлар тизими, миллий ўз-ўзини англаш эса шу тизимнинг шаклланиш жараёнидир. Унинг амалий мазмуни ва моҳияти ҳам миллатнинг ўз-ўзини англаш даражасига боғлиқ. Бошқа миллатларнинг тарихи, мад-ти, миллий хус-ятлари ва манфаатларига холисона баҳо бера олиши учун миллат, авваламбор, ўз-ўзини англамоғи, тарихи, келажаги, манфаатларини чуқур тушуниб етмоғи лозим. Чунки ўзлигини чуқур англаб, М.о.и камол топаётган миллатгина бошқа миллат манфаатларини тўғри англаш, уларни холисона баҳолаш имкониятига эга бўлади. М.о. — миллий бирлик ва бирдамлик туйғуси шаклланишининг асосидир. М.о.нинг бу хус-яти мустақиллик шароитида ёшларни тарбиялашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Миллий бирлик, бирдамлик — М.о.нинг белгиси сифатида миллатпарварликни англатади. М.о.нинг ана шу хус-яти туфайли инсонда масъулият туйғуси шаклланади. У ўзининг маълум миллат вакили эканлигини ҳис этган ҳолда, унинг манфаатларини онгли равишда ҳимоя қилади ва шу йўлда фидойилик намуналарини кўрсатади. Миллатпарварлик ва масъулият туйғуси кучли бўлган инсонгина миллатнинг равнақи ва истиқболи йўлида олиб бораётган фаолиятида эзгу мақсадларига эришади. Ана шундай хус-ятларга эга инсонларга эҳтиёж кучайган ҳоз. даврда М.о. аҳоли, айниқса, ёшларда миллатпарварлик ва масъулият туйғусини  янада камол топтиришга имкон берадиган асосий омиллардан бирига айланмоқда.

МИЛЛИЙ РУҲ — миллатнинг ички руҳий ҳолати, кечинмалари, ҳис-туйғулари, маън-й дунёси, ўй-фикрлари, мақсад ва маслаклари ҳамда кайфиятлари мажмуини ифодаловчи т..  Ер юзидаги ҳар бир миллат ўзига хос иродаси, ҳис-туйғу, дид, хулқ, феъл-атвордан иборат маън-й оламига эга. М.р. узоқ тарихий давр мобайнида шаклланган жараён бўлиб, у  миллат тар-ётида ҳаётбахш манба бўлиб хазмат қилади. Миллат тар-ётида маън-й ва моддий омиллар зарур ва шартлиги каби М.р. ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам мустақил давлатимизни тараққий қилган давлатлар қаторига олиб чиқишда М.р.нинг тутган ўрни беқиёсдир. М.р.нинг ўзига хос хус-ятларини билиш айни вақтда жам-тда мавжуд  бўлган қатор муаммоларни ҳал қилишга, миллат ижт-й-сиёсий ҳаёти жараёнларини ўзига хослигини аниқлаш ва уларга тўғри мун-тда бўлишга имкон яратади. М.р. тарихан, объектив ва субъектив омиллар таъсирида секин-аста шаклланади. Объектив омиллар: миллат яшаётган ҳудуднинг кўлами ва ҳаёт кечиришга қулайлиги, табиий шарт-шароитлар, ер ости ва ер усти бойликларининг мавжудлиги, аҳолининг сони, ҳайвонот ва ўсимлик оламининг хилма-хиллиги, сув манбаларининг кўплиги, қуёшли кунларнинг сони, миқдори ва ҳ.к.. Субъектив омиллар: аҳолининг саводхонлик даражаси, одамларнинг бир-бири б-н ўзаро манфаатли мун-тлар ўрната олиши, мам-т ичида барча миллатлар, динлар, ижт-й синфлар ва б. табақалар вакилларининг ҳамжиҳатлиги, иноқлиги, ҳамкорлиги ва б.. Объектив омиллар мавжуд бўлса-да, лекин халқ тарқоқ, уюшмаган бўлса, мам-т, давлат қолоқлигича, қашшоқлигича қолаверади. Ҳоз. замон ривожланган давлатлари ва миллатлари ш.у. юксак натижаларга эришганларки, уларда объектив ва субъектив омиллар уйғунлашган ҳамда ишчанлик, ташаббускорлик, тадбиркорлик топқирлик б-н ишга солинган, ҳаёт суръати доимо юқори ва шунга биноан М.р. баланд даражада. Айни вақгда, жам-т тараққий этгани сари субъектив омилларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ривожланган давлатлар замонавий техника ютуқлари ва фан ихтироларига суянган ҳолда Ер куррасининг табиий жиҳатдан ноқулай қисмларида ҳам мўъжизавор ишларни амалга оширмоқдалар. Мас., шимолий қутбга яқин жойлашган Исландияда, ер остидан чиқадиган қайноқ гейзер сувларидан фойдаланиш натижасида, субтропик мевалар етиштирилмоқда. Ёки ўз ер ости бойликларига эга бўлмаган Япония энг илғор саноат, техника, технология ва амалий фанни юзага келтирди ва жаҳонда энг рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу натижалар охир-оқибатда тар-ётга йўналтирилган миллий дунёқарашнинг асоси бўлган М.р.нинг кучлилигидан далолат беради. Бугунги истиқлол давридаги ислоҳот ва ўзгаришлар туфайли халқимизга хос М.р. инсон ва жам-т тар-ётида ҳал қилувчи кучга айланиб, мам-тимиз ҳаётини сифат жиҳатидан ўзига хос тарзда ўзгартириш имконига эга бўлди. Ўзб. халқининг миллий руҳияти – етук М.р. сифатида, тарихнинг кўплаб синовларини ортда қолдириб келажак учун, миллат равнақи учун муҳим аҳамият касб этган омил бўлиб келмоқда. Собиқ иттифоқ даврида М.р. ҳисобга олинмай, миллатларнинг ўзига хослиги оёқости қилинди. М.р.ни сўндириб, манқуртларча тасаввур шакллантириш, мутеъликка ўргатиш ҳам чоризм, ҳам собиқ иттифоқнинг сиёсий дастурларидан асосий ўрин эгаллади. М.р.ни мазмунан ва шаклан бойитиш, унинг намоён бўлиш имкониятларини ошириш ва шу тариқа умуман М.р.ни янги поғонага кўтариш — мустақилликнинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан биридир. XVII-XIX а.лар давомидаги миллий бошбошдоқлик, 1865-1917 йиллардаги мустамлакачилик сиёсати ва, айниқса, 1917-1990 йиллардаги истибдод тузуми ўзб. халқи М.р.ининг ўсишини сустлаштирди, ўлканинг кўп жиҳатдан орқада қолиб кетишига сабабчи бўлди, кишиларимизга ўз миллати ва М.о.га нисбатан бефарқлик ҳис-туйғуларига эга шахсларни шакллантирди. (Мустақиллик. Изоҳли илмий-оммабоп  луғат. Т., «Шарқ», 2006)

МИЛЛИЙ ҒОЯ — миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатлари ва мақсадларини ифодалаб, тар-ётга хизмат қиладиган ижт-й ғоя шакли. Президентимиз таъкидлагани каби: “Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз.” Инсоният тар-ёти бирон-бир жам-тнинг эзгу ғоялар ва мафкурасиз ривожлана олмаслигини тасдиқлаб келмоқда. М.ғ. ҳар бир жам-т ижт-й-сиёсий тар-ётини таъминловчи миллий омил сифатида муҳим аҳамиятга эга. Аждодларимиз жам-тнинг барча босқичларида жам-т аъзолари тафаккурига эзгуликка ва бунёдкорликка чорловчи ғояларни сингдириб келганлар. Мас., зардуштийлик динининг «Авесто» китобидаги ғоявий концепция – «Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал» тамойили бунинг ёрқин далилидир. Ундан сўнг ҳам аждодларимиз халқимиз тар-ётини ғояларсиз тасаввур эта олмай, ўз замондошларини муайян эзгу мақсад атрофида бирлашиб, келажакка интилишлари лозимлигини уқтириб келганлар. Буни қад. туркийлар ёзма мероси, Ўрхун-Енисей ёзма ёдгорликлари, Кул-тегин ва Билка ҳоқон ёдгорликлари мисолида учратишимиз мумкин. Айниқса, ислом дини шароитида аждодларимиз ўз тафаккур бойликлари, анъана ва урф-о.ларидаги ижобий хислатларнинг барисини ушбу тинчликпарвар дин таркибига сингдириб юбордики, бугунги кунда биз эътиқод қиладиган бу диний қоидаларда миллий менталитетимизнинг ижобий қирралари мужассамдир. М.ғ. ўз моҳиятига кўра, халқ, миллат тақдирига дахлдор, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради. Ўз даврида (1941-1945 йилларда) фашистлар босиб олган Францияда “қаршилик кўрсатиш” ғоясининг М.ғ. даражасига кўтарилгани ва бу мам-т озод этилиши б-н ўз аҳамиятини йўқотгани  фикримизга далил бўла олади. У ёки бу ғоянинг М.ғ. сифатида майдонга  чиқиши миллатнинг мавжуд ҳолати б-н бевосита боғлиқдир. Зеро, ана шу негизга таянган ҳолдагина у миллатнинг қисқа ёки узоқ вақтда эришиши лозим бўлган мақсад-муддаолари ва  мўлжалларини тўғри ифодалай олиши мумкин. Том маънодаги М.ғ. охир-оқибатда, озми-кўпми инсоният тақдирига таъсир қилади. Шу маънода, ҳар қандай М.ғ.да умуминсоний моҳият мавжуд бўлади. Аммо аниқ бир миллат ёки умуман инсоният учун аҳамиятли бўлган ғоялар ҳам  бор. Айтайлик, “Миллий яраш” ғояси фуқаролар уруши кетаётган давлат учун  ҳаётий мазмунга эга бўлса, “Манфаатли ҳамкорлик” ғояси дунёнинг барча мам-тлари учун бирдек аҳамиятлидир. Ҳар бир халқ ўз тарихининг бурилиш нуқталарида, аввало мафкура масаласини, унинг ўзагини ташкил этадиган, ўзига хос ўқ, бирлаштирувчи ядро вазифасини ўтайдиган ижт-й ғояни шакллантириш муаммосини ҳал қилади. Мам-тимиз учун М.ғ. ҳақидаги масаланинг  бугунги амалий аҳамияти шундаки, биз янги жам-т қуриш даврини бошдан кечирмоқдамиз. Айнан шундай пайтда аҳолининг турли қатламлари манфаатларини  ҳимоя қилувчи хилма-хил қарашлар шаклланиши мумкин. Бундай шароитда миллат ва жам-тнинг пароканда бўлиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Акс ҳолда сиёсий, ҳуқуқий, иқт-й ислоҳотлар ўз аҳамиятини йўқотади, мустақиллик йўлида ғовлар пайдо бўлади. Баъзи собиқ иттифоқ давлатларида жам-тнинг бир-бирига қарама-қарши турувчи кучларга бўлиниб кетгани ёки айрим қўшни  мам-тларда маҳаллийчилик  заминида жам-тни бўлиб юборишга уринишлар бўлаётгани ҳам ана шунинг оқибатидир. Ўз-н ўз миллий мустақиллигини қўлга киритгач, Президентимиз Ислом Каримов томонидан озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш каби мақсадлар қўйилди. Истиқлол туфайли ана шу мақсадни амалга ошириш, юртимизда демократик тамойилларга асосланган жам-тни барпо этиш имкони пайдо бўлди. Бунинг учун бизга ёт ва бегона ғоя тажовузига қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол, комил инсонларни вояга етказиш, бу йўлда ғоявий, мафкуравий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик, мам-тимизнинг юксак тар-ётини таъминлаш учун миллий истиқлол ғоясини шакллантиришни тақозо этди. Президентимиз Ислом Каримов бу борада: «Олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғоялар хуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жам-тимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо этмоқда», – деган эдилар. Бу ғоя Юртбошимиз томонидан яратилди ва наз-й асослаб берилди. М.ғ. мам-тимизда эркин, ҳуқуқий-демократик, фуқаролик жам-ти асосларини мустаҳкамлашда зарурий аҳамиятга эга бўлиб, уни жам-тимиз аъзолари онгига сингдиришда мад-й-маър-й муассасаларнинг ўрни беқиёсдир. Ушбу ташкилотлар орқали М.ғ.да устувор йўналиш сифатида белгилаб берилган қадриятлар тарғибига эътибор қаратиш, ушбу жиҳат халқимизнинг миллий ўзлигини англаб, мустақилликни мустаҳкамлаш ишига камарбаста бўлишини таъминлашда муҳимдир. Айниқса, Президентимизнинг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги  қарорида (2006 йил, 25 август) таъкидланганидек: «Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда» («Халқ сўзи» газетаси, 2006 йил, 26 август). Ушбу қарор М.ғ. тарғибига асосий эътибор қаратиб, бунинг учун мад-й-маър-й муассасалар фаолиятини ушбу мақсад сари тўлиқ йўналтиришни тақозо этади. Бу борадаги асосий мезон аҳоли, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ғояларини сингдириш, уларни маънан баркамол шахс сифатида тарбиялашдан иборат. Маълумки, ғоя, яъни мақсад кўп ҳолларда амалиётдан илгари юради. Аввал муайян ғоя жам-т аъзоларининг умумий мақсади сифатида илгари сурилиб, сўнг ушбу мақсадни бажариш учун амалий фаолият бошланади. Шу жиҳатдан ҳам М.ғ. ўзлигимизни англаб ижт-й тар-ёт ва барқарорликни таъминлашимиз йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қиладики, ушбу ишлар тарғибини амалга оширишда маъ-ят соҳаси ходимлари фаолияти муҳим ўрин тутади. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланган қуйидаги фикр мазкур йўналишдаги фаолият учун асосий мезондир: “Эндиликда олдимизда турган энг муҳим вазифа — ана шу юксак тушунчалар билан бирга миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини ташкил қиладиган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби тамойилларнинг маъно-моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, таълим-тарбия ишларининг марказига қўйиш, уларни янги босқичга кўтариш, ёш авлодимизни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган етук дунёқараш эгалари қилиб тарбиялашдан иборат.”

Миллий Ғурур – 1) шахс, ижт-й гуруҳнинг муайян миллатга мансублигидан фахрланиш ҳисси. Бу туйғу ўзини-ўзи  англаш шаклларидан бири бўлиб, аждодлари қолдирган моддий, маън-й меросдан, ўз  халқининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси,  қадр-қиммати, обрў-эътиборидан фахрланиш   ҳиссини ифодалайди. У шахс ва ижт-й гуруҳ хулқ-атворини муайян тарзда йўналтириб, тартибга солиб туради. М.ғ. қуйидаги шаклларда намоён бўлади: миллатнинг ютуқлари, обрў-эътибори б-н фахрланиш, унинг муаммоларига бефарқ қараб турмаслик; ўз элига, миллатига жонкуяр бўлиш; ўз миллатининг моддий, маън-й меросини асраб-авайлаш; халқ одатлари, анъаналари, қадриятларини ҳурмат қилиш, уларни бойитиш ва такомиллаштириш; ўз миллатига меҳр-муҳаббатини амалий фаолиятда намоён қилиш. М.ғ. маъ-ят таркибида муҳим ўрин тутади. М.ғ. миллатнинг ўтмишда фан, адабиёт, санъат ривожига қўшган ҳиссаси, буюк алломалари, атоқли саркардалари фаолияти б-н боғлиқ бўлади. М.ғ.и бўлмаган кимса бошқа миллатларга бош эгувчи космополитга, манқуртга айланади. М.ғ.нинг предмети ва мазмуни, яъни қандай шахслар, қандай воқеа-ҳодисалар б-н фахрланаётгани шу миллатнинг мазкур даврдаги маън-й қиёфасини кўрсатади. Халқлар тарихида шундай даврлар бўлиши мумкинки, унда миллатчилик, шовинистик, ҳатто фашизм ғоялари устуворлик қила бошлайди. Бундай даврларда М.ғ. предмети салбий ҳодисалар: миллий мақтанчоқлик, бошқа миллатларни пастга уриш, ўз миллатининг бошқа миллатларга нисбатан устунлигини тарғиб қилиш сингари иллатлар бўлиб қолади. Бундай ҳоллар миллат ўзига-ўзи танқидий кўз б-н қарай олмай қолган вазиятларда юз беради. М.ғ. адабиёт ва санъатда ўз ифодасини топади. Алишер Навоийнинг қуйидаги ҳикмати М.ғ.нинг гўзал ифодасидир: “Менга қилса минг жафо, бир марта фарёд айлабон, // Элга қилса бир жафо, минг марта фарёд айларам”. Соғлом М.ғ. ўзга миллатга мансуб кишиларга ҳам ҳурмат-эҳтиром кўрсатишни тақозо қилади. Бундай туйғуга эга маън-й етук киши миллийликни миллатчиликдан, ҳақиқий М.ғ.ни миллатпарастликдан фарқ қила олади, бошқа миллат вакилларининг иззат-нафси ва ғурурини камситмайди. Собиқ тузум даврида М.ғ.ни ифодалаш миллатчилик б-н тенглаштирилар эди. У тузумда у ёки бу миллатга мансублик б-н эмас, балки иттифоқ фуқаролиги б-н фахрланиш тавсия этилар эди. Бу тузумда кўпчилик миллатларнинг М.ғ.и топталган, камситилган эди. Мустақиллик кишилар М.ғ.ини ошириб, уни  халқ, Ватан, аждодлар хотираси олдидаги масъулиятни ҳис қилишдек мазмун б-н бойитмоқда.  Бундай шароитда Ватанимиз мустақиллигидан фахрланиш, мам-тимизда озод, фаровон ва эркин ҳаёт қуриш йўлида фаол меҳнат қилиш, жаҳон ҳамжам-ти ютуқлари, универсал технологиялардан фойдаланиш М.ғ.ни оширадиган омиллардир. Бу эса, ўз навбатида, юртдошларимизнинг кучи, салоҳияти, бунёдкорлик фаолиятини кўп жиҳатдан белгилайди, уларда соғлом М.ғ.  туйғусини шакллантириш учун тинмай  изланишга сафарбар этади.

МИЛЛИЙЛИК — муайян халққа, миллатга хос бўлган, уни бошқалардан фарқини кўрсатувчи хус-ятлар мажмуи. М. миллатнинг тарихи, қадриятлари, анъаналари, мад-ти, яшаш тарзида яққол намоён бўлади. М.ни билиш ва англаш учун миллатлар ўртасидаги фарқлар ва тафовутларни ҳам ўрганмоқ зарур. Аммо бу миллатлар орасидаги фарқларни мутлақлаштириш эмас, балки уларни яқинлаштирувчи томонларга ҳам эътибор беришни талаб қилади. Бошқа миллатларнинг ютуқ ва ижобий тажрибаларини ўрганиш, уларни ўзлаштириш М.ни бойитади ва ривожлантиради. Инсоният тарихида XX а. М.нинг ўсиши, миллий давлатчилик тамойили устуворлик касб этгани б-н характерланади. Бу а.да мустамлакачилик тизими барбод бўлди, ўнлаб янги мустақил давлатлар шаклланди. Ана шу а. сўнгида Ўз-н ҳам мустақилликка эришди, ўз миллий давлатчилик анъаналарини тиклади. Мам-тимизда маън-й тар-ёт умуминсонийликнинг устуворлиги ва миллий қадриятларга садоқат тамойилларининг уйғунлигига асосланадиган бўлди. Бунда Президент Ислом Каримов томонидан асослаб берилган миллий рив-шнинг ўзимизга хос ва мос йўли — тар-ётнинг ўзб. моделини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Халқнинг маън-й руҳини мустакамлаш ва ривожлантириш — Ўз-нда давлат ва жам-тнинг энг муҳим вазифасидир. Жам-тимизнинг маън-й қиёфасини белгилаб берадиган барча меҳнат соҳалари қонун ҳимоясида бўлиш керак. Халқнинг маън-й-руҳий тикланиши  — иқт-й ислоҳотларнинг ижт-й негизидир. Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маън-й-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан  соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз даркор.

мИСТИЦИЗМ (юн. mystika – сирли маросимлар, сирли) — тушунчаси замирида одамларнинг ғайритабиий кучлар ва ҳодисалар билан руҳий алоқада бўлиш, турли хил воситалар орқали борлиқнинг яширин сир-асроридан воқиф бўлиш ғояси ётади. Унинг асосий сабаби —  оламни осонликча билиб олишнинг мушкуллиги, табиий ҳодисалар ва руҳий жараёнларни инсон томонидан бошқаришнинг қийинлиги. Натижада моддий ва руҳий ҳодисалар яширин моҳиятнинг рамзи, тимсоли, деб қаралади. Ҳатто муайян тарихий шароитларда яратилган ҳарфларга, табиатда учрайдиган зоҳирий ўхшашликка, мас., салибнинг баъзи ашёларда учрашишига, бутларнинг “йиғлаши” кабиларга ғайритабиий тус бериш, уларни илоҳийлаштириш шулар жумласидандир. Марказий Осиё илк ўрта асрлар даврининг буюк аллома ва машҳур мутафаккирлари Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Синолар фолбинлик, азайимхонлик, сеҳргарлик, астрология, алхимия фирибгарликнинг ёрқин намунаси деб баҳолаганлар, уларни қўллаб-қувватлаганларини танқид қилиб, табиат сир-асрорини тажриба ва кузатувнинг қудратли воситаси орқалигина очиб бериш мумкинлиги ғоясини илгари сурганлар. Астрономия, математика, мусиқа ривожига ўз даврида самарали таъсир этган қад. юнон файласуфи Пифагор (мил.ав.тахм. 580-500 йиллар) ва пифагорчилар таълимоти ҳам М.дан холи эмас эди. Унда барча нарсалар сонларга қиёсланади, сонлар ва уларнинг хосса ва хусусиятларидан гармоник нисбатлар келтириб чиқарилади, сонлар унсурлари нарса-ашёлар асоси, деб уқтирилади. Сонлар мистификацияси, уларга ғайритабиий мақом ато этиш Пифагор фал.сига хос хусусиятдир. Пифагор, айниқса, ўрта ўлчамларга, яъни пропорцияларга алоҳида эътибор б-н қарайди. Ўн (декада) ни сонлар ичида энг мукаммал сон, деб қабул қилиб, унга илоҳий тус беради. Лекин шунга қарамасдан, математика, астрономия ва мусиқа соҳаларининг тараққиётини Пифагор ва пифагорчиларсиз тасаввур этиш мумкин эмас.

МИФ ( юн. mifhos – афсона, ривоят, асотир) — ибтидоий давр кишилари онги ва тушунчасида инсон, табиат, жамият ва коинотнинг пайдо бўлиши б-н боғлиқ воқеалар, шунингдек, табиат ва жамият ҳодисаларининг акс этиши. Ибтидоий инсонлар табиат ва жамиятда  содир бўладиган воқеа ва ҳодисаларнинг асл сабабларини тўғри англаб етмаганлар ва уларга қандайдир ташқи қудрат ифодаси деб қараганлар. Мас.,  яшин ва момақалдироқ, ёнғин, тўфон, довул, зилзилалар, қуёш, Ойнинг тутилиши, думли юлдузнинг учиши ва шу кабилар ибтидоий одамлар тасаввурида ғайритабиий таассурот қолдирган. Ибтидоий кишиларнинг табиат кучлари олдидаги бундай ожизлиги, уларнинг сир-асрорларини билмасликлари оқибатида Ой, қуёш ва юлдузларга, айрим ҳолларда олов, сув, қушлар ва ҳайвонларга, тоғ-тош ва ҳоказаларга жонли, муқаддас нарсалар деб қараш ва уларга сиғиниш, топиниш ҳоллари урфга айланган, Бундай ҳодисаларни ибтидоий кишилар, одатда 2 тоифага, яъни дўст ва душман кучларга, яхши-ёмонга, оқ ва қорага бўлиб тасаввур этганлар. Ана шундай тасаввурлар маҳсули бўлган М.да табиат ва жамият ҳодисалари, шунингдек, ғайритабиий ҳодисалар афсонавий қаҳрамонлар, девлар, аждаҳо, қушлар, баҳайбат ҳайвонлар, жин, пари ва ҳоказоларнинг образлари тимсолида умумлаштирилиб тасвирланган. Бундан ташқари, уларда ибтидоий инсоннинг ўзига хос ожиз томонлари  б-н бирга улкан жасорати ва қаҳрамонликлари, айниқса, яхшилик ва эзгуликнинг ёмонлик ва ёвузлик устидан, ёруғликнинг зулмат устидан ғалабасига бўлган чуқур ишонч туйғулари, олижаноб мақсад ва интилишлари ўз ифодасини топган. Ўзининг ғоявий-бадиий  мукаммаллиги ва чуқур инсонпарварлик йўналишлари б-н муҳим ва қимматли маданий-маърифий  қадриятлар қаторидан мустаҳкам ўрин  эгаллаган М. намуналари мавжуд. Улар  қадимги шумер-аккадларнинг “Гилгамиш” ҳақида эпоси, Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея”, ҳиндларнинг “Маҳабҳорот”, “Рамаяна” “Панча-тантра” (“Калила ва Димна”) тибет-мўғулларнинг “Гэсэр”, Марказий Осиё халқларининг “Гўрўғли”, “Алпомиш”, “Манас”, “Қирқ қиз” ҳамда Гершасп Элибек, Каюмарс, Жамшид, Эрхубби, Тўмарис, Широқ, Сиёвуш, Рустам ва бошқалар ҳақидаги афсоналари, қалмиқларнинг “Жангар”, қадимги  исландларнинг “Эдда”, грузинларнинг “Амираниани” ва бошқа кўплаб фольклор асарларидир. Мифология – мифларни ўрганувчи фан сифатида ижтимоий онг шакллардан бири ва кишиларнинг табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг моҳиятини англашда илк босқич ҳисобланади. Ибтидоий жамоа даврларида, асосан, дунё мифологик образлар орқали тасаввур қилинган. Мифологик образлар орқали дунёни англаш жараёни ўз олдига дунёнинг ибтидоси ва интиҳоси тўғрисидаги тасаввурларни қамраб олишни мақсад қилиб қўймайди. Бундай тасаввурларнинг туб асосида эса кишиларнинг теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисалар тўғрисидаги билимларининг ўта саёзлиги ва ўзларининг тор манфаатларидан келиб чиққан ҳолда табиий муҳитдан ажратиб тушунмаганликлари ётади. Мифологик тасаввурлар дунёни мифологик образлар орқали англаш жараёни сифатида объект б-н субъект ўртасида, ижтимоийлик б-н табиийлик ўртасидаги муносабатларнинг ўта содда ифодаси бўлиб, ўз навбатида тотемизм, фетимизм, анимизм, шомонизм, афсунгарлик ва бошқа қатор шаклларда намоён бўлади. Ҳар қандай мифлар одатда ўзида иккита аспектни мужассамлаштиради. Диохроник аспект – унда ўтмиш воқеа ва ҳодисалари тўғрисида баён қилишни ва шунингдек, синхроник – ҳозирги ва келгуси замон воқеа ва ҳодисалари тўғрисида баён қилиб беришни ўз олдига вазифа қилиб белгилаб мифларнинг мазмуни ибтидоий кишининг онги учун ўта реал деб ҳисобланган. Чунки унда (мифларда) аждодлари томонидан ўзлашган тажрибалар ўз ифодасини топади ва сажда қилиш объектига айланади. Мифлар ва маросимлар ибтидоий маданиятнинг ажралмас таркибий қисмлари ҳисобланиб, улар ўз навбатида назария б-н амалий тажрибаларнинг яхлитлигини ўзларида мужассамлаштиради. Мифлар дунёни ғайритабиий образлар орқали тасаввур этадиган диний дунёқарашнинг ҳам дастлабки кўриниши бўлиб, у эса кишиларда абстракт тафаккурнинг, фантазиянинг шаклланаётганлигидан дарак беради. Дунёни М. образлари орқали англаш жараёнига бўлган ёндашишларда бир-бирига зид бўлган икита йўналишларни учратишимиз мумкин. Мас, XVIII а. франц. маърифатпарварлари Б.Фонтенел, Вольтер, Дидро, Монтескье ва бошқалар мифларни кишиларнинг ваҳшийлик, ёввойилик даври б-н боғлиқ ҳолда тушунтиришга интилганлар. Улар мифларнинг инсоният маънавияти ривожидаги муҳим ролини инкор этишга уринганлар. Мифларга халқларнинг маънавий тараққиёти учун асос сифатида баҳо берувчи романтизм руҳидаги қарашлар Гердер томонидан асос солинган илмий концепцияда ўз ифодасини топади. XIX а.нинг 2-ярмида ўзаро кураш олиб борувчи концепцияларнинг ҳар иккаласи ҳам ўзларининг бир томонламалиги б-н мифларнинг моҳиятини тўлиқ очиб бера олмаганлар. XX а. бадиий адабиётида мифологик образлардан унумли фойдаланиш орқали халқларнинг муайян даврдаги ҳолати, ички дунёси, маънавий такомил босқичларини тўлароқ баён қилишга интилиш кучайди. Хусусан, ҳар бир халқнинг ўзига хос дунёни англаш жараёни, айнан мифологик образлар орқали дунёнинг акс эттирилишидан бошланиши ҳақидаги хулосалар кенг эътироф этилмоқда. Ўзбек халқи ҳам ўзининг қадимий мифологик образлари орқали дунёни англаш жараёнидаги ўзига хослик миллий тафаккуримизнинг шаклланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилаётганлигини инкор этиб бўлмайди. Энг қадимги мифологик образлар Пархат, Ардахива, Франхрасйон (Афросиёб) образлари б-н боғлиқ асотирлар бугунги кунда ҳам миллий ўзлигимизни англашда муҳим аҳамият касб этаётганлигидан кўз юмиб бўлмайди.

монотеизм (юн. мonas – якка, theos – худо) – якка худолик. Дастлаб руҳлар, фетишлар, тотемлар ва ҳ.к.ларга эътиқод ва сиғиниш кўринишида бўлган бу динлар кишилик жамияти тарихида миллатлар шаклланаётган даврларида илоҳларга сиғиниш кўринишини ола бошлаган. Дастлаб табиат ва жамиятда содир бўладиган ҳодисаларнинг ҳар бири ўз илоҳлари  томонидан бошқарилишига ишонч-эътиқод вужудга келган (мас., қад. юнонларда, ҳиндларда ва ҳ.к.). Кейинчалик барча худоларга хос бўлган хусусиятлар якка худога нисбат берила  бошлади ва натижада  ягона худо ёки илоҳга эътиқод шаклланди. Кишилик жамияти ривожининг энг қадимги, дастлабки даврида политеистик, яъни кўп худоликка эътиқод пайдо бўлган эди. Инсоният жамиятни ривожланиб бориши б-н кишиларнинг диний тасаввурлари ҳам ўзгариб якка худолик таълимотига асосланган монотеистик динлар вужудга келган. Милоддан олдинги VII асрда шаклланган буддизм, VI-V асрларда Марказий Осиёда шаклланган зардўштийлик, эрамизнинг I асрида шаклланган христианлик ҳамда VII асрда пайдо бўлган ислом дини яккахудолик динларига мисол бўлади. Бу диний таълимотларда олам ва одам ибтидоси, борлиқдаги барча нарсаларнинг, яъни, табиат, жамият, инсон, уларнинг мавжудлиги ва ўзгариши, инсон онги ва тақдири бизни ўраб турган моддий оламдан ташқарида бўлган ягона қудратли куч – Худога боғлаб талқин этилади.

МОТИВ (лот. moteo – ҳаракатлантираман; франц. motiv – ундовчи сабаб) шахсни ақлий, амалий ҳаракатга ва хулқ-атворни амалга оширишга ундовчи, муайян эҳтиёжларни қондириш б-н узвий боғлиқ майл ёки сабабият. М.ларнинг асосий функцияси инсонни ҳаракатга ундовчи сабаблар ички турткилар вазифасидан иборат. Одамни фаолиятга ундовчи асосий сабаб унинг эҳтиёжларидир. Бинобарин, хатти-ҳаракатга ва фаолиятга ундовчи шахснинг англашилган хусусияти ҳисобланувчи, эҳтиёжни акс эттиришнинг юксак шакли сифатида пайдо бўлувчи ички туртки мотив. Хатти-ҳаракат ва фаолият  М.ларининг мажмуаси мотивация дейилади. М.лар эҳтиёж негизида вужудга келади, ривожланади ва шаклланади. М. мазкур негизда ўсиб, барқарорлашиб бориб, эҳтиёжнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Эҳтиёжларнинг барқарорлашуви мотивациянинг самарали шаклланишини таъминлашга хизмат қилади. Одатда инсон фаолияти ва ҳаракатига таъсир ўтказувчи жараёнда ўзаро боғлиқ равишда эҳтиёж томонидан М. ва мақсад аниқланади. Ҳаракат фаолиятнинг таркиби бўлганлиги туфайли фаолиятнинг мақсади ва М.и орқали бошқарилади. Лекин “мотив-фаолият”, “мақсад-ҳаракат”, “шароит-операция” ҳолатлари ўртасида қатъий алоқа ҳукм сурмайди. Баъзан М. тушунчасини “установка”, “эмоция”, “мақсад” каби атамалар б-н алмаштириш ҳоллари учраб туради. Гоҳо М. туртки, қўзғовчи, ундовчи сингари истилоҳлар б-н айнанлаштирилади. М.лар эҳтиёжнинг ифодачиси, ҳаракат ва фаолиятнинг бошқарувчиси бўлганлиги сабабли уларни шахснинг динамик хусусияти таркибига киритиш мумкин. Худди шу боисдан м.лар шахснинг йўналганлиги, мақсадга интилганлиги б-н узвий алоқададирлар. Йўналганлик М.га нисбатан кенгроқ кўламга эга бўлган тушунча ҳисобланади ва ўз навбатида М.нинг шаклланишига ёрдам беради.

МУАЛЛИМ (араб. таълим берувчи) — турли йўналиш ва даражадаги таълим тизимида ўқувчига амалий таълим-тарбия бериш ишларини амалга оширадиган мутахассисга нисбатан қўлланиладиган тушунча. Ш-дек, М.ларга нисбатан “муаллим”, “домла”, “устоз”, “ўқитувчи” ёки “педагог” атамалари ҳам қўлланилади. М.лик касби жуда қадим замонлардан буён инсон фазилати ва касбининг алоҳида тури сифатида мавжуд. Чунки инсон фақат таълим-тарбия туфайлигина маън-й-маър-й ҳаётини давом эттиради ва ривожлантира олади. Тамаддуннинг Оссурия, Бобил, Миср, Туркистон, Ҳиндистон, Хитой сингари қадимий ўчоқларида топилган тарихий-мад-й обидалар гувоҳлик беришича, бу ўлкаларда М.лик б-н шуғулланиш бошқа ишларга қараганда катта имтиёзларга эга иш бўлган. Қад. Юнонистонда фақат озод кишиларгина М.лик қилишга ҳақли ҳисобланган. Улар мамлакатнинг турли полисларида грамматистлар, педономлар, дидаскаллар, педатриблар шаклида номланганлар ва кўпинча ўз шахсий мактабларига эга бўлганлар. Бой оилаларга эса, таълим-тарбия иши билимли ва саводли қулларга топширилиб, улар пайдагоглар (“педагог” сўзи шундан келиб чиққан), яъни “бола етакловчилар” деб аталган. Рим империясида мавжуд алоҳида ўқув даргоҳларида эса М.лик император номидан тайинланадиган давлат амалдорлари саналган. Ўрта асрларга келиб, Ғарб мамлакатларида М.лик б-н, асосан, черков ходимлари шуғулланишган, шаҳарларда дунёвий мактаблар ташкил топган, ҳунармандчилик цехлари ва савдогарлар гилдиялари томонидан таклиф этилган ёлланма М.лик пайдо бўлган. Техника тараққий этиб, илм-фан кўлами кенгайиши б-н М.лик энг оммавий касблардан бирига айланди. Чунки маълум даражада таълим кўрмаган одам техника воситаларидан фойдалана олмас эди. Бунинг учун эса, кўплаб мактаб ва М.лар керак бўларди. Айни пайтда, XVIII-XIX асрларда бой оилаларда мураббий, гувернер сингари уй М.ларидан фойдаланиш кенг ёйилди. Шарқ мамлакатлари, жумладан, Туркистон ўлкасида ҳам М.лик энг қадрли ва обрўли касб ҳисобланиб, “устоз” деб эъзозланган. Ўлкага ислом дини кириб келиши б-н ҳар бир маҳаллада масжид ва деярли ҳар бир масжид қошида мактаб ташкил этилган. XIX асрнинг охиридан, яъни ўлкада маърифатчилик ҳаракати пайдо бўлиши б-н М.ликнинг савиясига алоҳида эътибор бериладиган бўлди. Туркистонда анъанавий йўсинда ўқитиладиган М.лар б-н бирга Европа мамлакатларидан ўзлаштирилган усулларда дарс берадиган янги М.лар ҳам фаолият кўрсата бошлади. Бу ҳол, айниқса, жадидчилик ҳаракати авж олган кезларда анча кенг ёйилди. М.лар савиясининг ошганлиги миллат руҳиятида уйғониш юзага келишига, тараққиётнинг бир қадар тезлашувига олиб келди. Ўз-н мустақилликка эришгач, М.лар тайёрлашга алоҳида эътибор берила бошланди. Ўз-нда М. университетлар, педогогика ўқув юртларида тайёрланади. Мамлакатда ўқитувчилар малакасини ошириш тизими жорий этилган, ҳар бир М.га ўқитувчилар малакасини ошириш институтларида бепул педагогик ва методик ёрдам олиш имконияти яратилган. Мамлакатда ҳар йили 1 октябрь “Ўқитувчилар ва мураббийлар” куни умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Республикада “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” сингари фахрий унвонлар мавжуд.

МУАЛЛИФ(ЛИК) (араб. тузувчи, ёзувчи) — 1) муайян бадиий, илмий ёки публицистик асар, лойиҳа, ихтиро соҳиби ва б. ижодкорлар; 2) ижодий фаолият б-н шуғулланувчи шахснинг ўз фаолияти маҳсулига нисбатан ўз М.лигини ҳамма томонидан тан олинишини талаб қилиш ҳуқуқи. М. ижодий маҳсулотни ўз номи б-н ёки бошқа тахаллус ёки аноним ном б-н эълон қилишга ҳақли; 3) фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Мамлакатимизда М.лик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қатор қонунлар қабул қилинган; М. ЎзР қонунчилиги бўйича, асар ёки кашфиёт кимнинг ижодий меҳнати б-н яратилган бўлса, ана шу фуқаро асар М.и, деб эътироф этилади. Асар М.ига қуйидаги шахсий номулкий ҳуқуқлар тегишлидир: М.лик ҳуқуқи; М.лик номига бўлган ҳуқуқ; асарнинг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ. М. асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда алоҳида ҳуқуқларга эгадир. Асарни такрорлаш ва уни тарқатиш, бошқа йўллар б-н реализация қилиш, хусусан: асарни омма олдида намойиш этиш (кўргазмага қўйиш, экспонат сифатида кўрсатиш); асарнинг моддий жисмини ташкил этувчи нусхасини ижарага бериш; асарни омма олдида ижро этиш; асарни эфирга узатиш (радио ёки телевидение орқали транслация қилиш), шу жумладан кабель ёки алоқа йўлдоши орқали бериш; асарни техника ёрдамида ёзиб олиш; асарнинг техникавий ёзувини эшиттириш ёки кўрсатиш, шу жумладан, радио ёки телевидение орқали; асардан кейинчалик фойдаланиш мақсадида уни таржима қилиш ёки қайта ишлаш; шаҳарсозлик, архитектура, дизайн лойиҳасини амалий рўёбга чиқариш асардан фойдаланиш ҳисобланади. Асарга уни объектив шаклини, асл нусхасида қандай бўлса, шу ҳолдаги шаклини қайта бериш (асарни нашр этиш, аудио ёки видео ёзувларидан нусха кўпайтириш ва ш.к.) асарни такрорлаш ҳисобланади. Башарти, асарнинг нусхалари қонунга асосан бошқа шахсга берилган бўлса, уларни кейинчалик М.нинг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда тарқатишга йўл қўйилади. Асардан даромад (фойда) олиш мақсадида фойдаланганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, асар фойдаланилган деб ҳисобланади. Асарнинг мазмунини ташкил этувчи қоидаларни (кашфиётларни, бошқа техникавий, иқт-й, ташкилий ва шу каби ечимларини) амалий қўлланиш асардан М.лик ҳуқуқи маъносида фойдаланганликни англатмайди. М. ёки ҳуқуққа эга бўлган бошқа шахс шартномага, шу жумладан, очиқ савдода тузилган шартномага биноан асардан фойдаланиш борасидаги барча ҳуқуқларни ўзга шахсга бериши (фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиши) мумкин. Асардан фойдаланиш ҳуқуқи бир шахсдан бошқа шахсга универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади. Ҳуқуқ эгаси бошқа шахсга асардан муайян доирада фойдаланиш учун рухсатнома бериши мумкин. Ундай рухсатнома асардан уни дастлабки шаклида фойдаланиш учун ҳам, қайта ишланган шаклида, хусусан таржима, нусха кўчириш, аранжировка тарзида ва шу каби усулларда фойдаланиш учун ҳам талаб қилинади. Асардан фойдаланишнинг ҳар бир усули учун ҳуқуқ эгасининг махсус рухсатномаси талаб қилинади. М.лик ҳуқуқи ижодий фаолият натижасига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, ш-дек, ифодаланиш усулидан қатьи назар татбиқ этилади. Асар оғзаки, ёзма шаклда ёки уни идрок этиш имконини берадиган бошқа объектив шаклда ифодаланган бўлиши лозим. М.лик ҳуқуқи эълон қилинган (ошкор қилинган, чоп этилган) асарларга нисбатан ҳам, эълон қилинмаган асарларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади. М.лик ҳуқуқи ғоялар, концепциялар, тамойиллар, тизимлар, таклиф қилинаётган ечимлар, обьектив мавжуд кашфиётларга нисбатан тадбиқ этилмайди. ЎзР Фуқаролик Кодексининг 1041-моддасининг 7-қисмига мувофиқ М.лик ҳуқуқининг юзага келиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бошқа бирон-бир расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди.

МУАММО – жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули номаълум бўлган масала. Шунинг учун ҳам, М.ни қўйиш ва ҳал қилиш мавжуд билимлар доирасидан четга чиқишни, янгича ечиш усули, услубларини қидиришни тақозо этади. Қандай М.ларни илгари суришни, уни муҳокама қилишнинг характерини амалий фаолиятимиз ва билишимиз эҳтиёжлари белгилаб беради. М.ни муваффақиятли ҳал қилишнинг зарур шартларидан бири уни тўғри қўйиш ва аниқ баён қилишдан иборат. В.Гейзенберг айтганидек, тўғри қўйилган савол М.ни ечишнинг ярмидан кўпроғини ташкил этади. М.ни тўғри қўйиш учун М.ли вазиятни аниқ тасаввур қилишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун М.ни ҳал қилишнинг турли хил усуллари ва воситаларини ҳам олдиндан кўра билиш керак. М.ларни қўйишда кишиларнинг ҳаётий тажрибаси, билимлари ва иқтидори муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун ҳам одатда кўп ҳолларда янги М.лар илмий билишнинг у ёки бу соҳасининг йирик мутахассислари, бой тажрибага эга ва чуқур билимли олимлар томонидан илгари сурилади ҳамда улар баъзан узоқ йиллар давомида тадқиқ қилинади. М.ли вазиятни таҳлил қилишга турли хил муносабатда ёндашиш мумкин бўлганлиги учун ҳам ҳал қилиниши лозим бўлган вазифа турли хил М.лар тарзида баён қилиниши мумкин. Бунда баъзи М.лар асосий вазифани ифода қилса, баъзилари бу вазифанинг айрим томонларини акс эттиради ва шунинг учун ҳам жузъий характерга эга бўлади. Кўп ҳолларда бир-бири б-н боғланиб кетган мана шундай жузъий М.лар ҳал қилингандан кейингина асосий М.ни аниқроқ баён қилиш ва ечиш имконияти вужудга келади. М.ларни тўғри қўйиш ва баён қилиш уларни ечишдан кам аҳамиятга эга эмас. М.ни тўғри баҳолаш, уни ҳал қилишнинг тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини тўғри баҳолаш, уни ҳал қилишнинг методларини топиш зарур. Бу амалда қўйилиши мумкин бўлган турли хил М.лар ичидан энг муҳими ва тўғрисини танлаб олишни билдиради. М.ни танлаш маълум бир даражада тадқиқотнинг умумий йўналишини ва хусусиятларини белгилаб беради. Охир-оқибатда қайси М.ни қўйиш амалий фаолиятимиз эҳтиёжларига боғлиқ. Чунки фақат амалий фаолиятдагина кишиларнинг эҳтиёжлари ва мақсадлари б-н уларни ҳал қилиш воситалари ўртасидаги зиддият яққол намоён бўлади, илмий изланиш предмети аниқланади. Шу асосда билиш олдига аниқ вазифалар қўйилади. Илмий М. одатда, маълум бир наз-я доирасида вужудга келади. Наз-я кейинчалик илгари сурилиши мумкин бўлган М.ни умумий ҳолда белгилаш ва уни тўғри танлашга ёрдам беради. Шунингдек, ҳар бир М. маълум бир наз-я ёрдамида ҳал қилинади. Баъзи ҳолларда эса, М. мавжуд наз-яни модификация қилишни, М.ни ечишга мослаштиришни талаб қилади. М.ни ечиш учун дастлабки тайёргарлик ишлари қилинади. Улар қуйидагилардан иборат: а) мавжуд наз-ялар доирасида тушунтириб бўлмайдиган факт ва ҳодисаларни аниқлаш;   б) М.ни ҳал қилиш ғоялари ва методологияларини таҳлил қилиш ва уларга баҳо бериш; в) М.ни ҳал қилиш типини, мақсадини, олинган натижани текшириш йўлларини белгилаш; г) М.нинг негизи б-н уни ечиш учун илгари сурилган ғоялар ўртасидаги алоқанинг хусусиятларини кўрсатиш. Бу дастлабки ишлар амалга оширилиб бўлгандан кеийн М.ни ечишга бевосита киришилади. Шуни алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, М.нинг ечилиши нисбий характерга эга. Бошқача айтганда, М.нинг мутлақ тўла ечимини топиш қийин. Чунки ўрганилаётган ҳодисанинг барча томонларини қамраб олиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам илмий изланиш давомида янги М.лар вужудга келиши мумкин бўлиб, у мавжуд М.ни бошқача талқин қилишни тақозо этади. Мас., И.Ньютон бутун олам тортишиш қонунини кашф қилиб, у фақат тортишувчи жисмлар ўртасидаги миқдорий алоқаларнигина топганлигини уқдириб ўтган эди. А.Эйнштейннинг нисбийлик наз-яси жисмларнинг ўзаро тортишиши муаммосини бошқача талқин қилади ва бу муаммо ҳақидаги тасаввурларимизни маълум бир даражада кенгайтиради. Жисмларнинг ўзаро тортишишининг табиати, амалга ошиш механизми ҳозиргача тўла очиб берилмаган. Баъзи  ҳолларда М.ларнинг ечимини узоқ вақтгача топиб бўлмайди. Мас., рак касалининг сабабини ўрганиш б-н боғлиқ М. ҳозиргача тўла ҳал бўлмаган. Бу албатта, айрим М.лар бутунлай ечимига эга эмас, деган фикрни билдирмайди, балки уларни мавжуд методлар, воситалар ёрдамида ечиб бўлмасликни кўрсатади, холос ва шу тариқа ечишнинг янги воситаларини қидириб топишга ундайди. Демак, М. ҳал қилинмагунча илмий изланишлар давом этади.

МУЗЕЙ — тарихий моддий ва маън-й ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларини амалга оширувчи илмий-тадқиқот, мад-й-маър-й муассаса. Унинг асосий вазифаси инсонларни маън-й, эстетик, мад-й, илмий, сиёсий, иқт-й ва ҳ. эҳтиёжларини қондиришдан иборат. М.лар соҳалар бўйича адабиёт, тарих, мад-ят, санъатшунослик, табиатшунослик, қишлоқ хўжалиги, техникага оид ва б.ларга бўлинади. Ижт-й вазифасига кўра эса маън-й-мад-й, илмий-тадқиқот ва ўқув М.ларига бўлинади. М.лар ўз экспонатлари (санъат дурдоналари, моддий ва маън-й ёдгорликлар) орқали инсонларни маън-й-мад-й эҳтиёжини қондиради, уларга эстетик завқ бағишлайди, тарихий ҳақиқатни ошкор этади, дунёқараш ва дидни ўстиради. М.да катта илмий-тадқиқот ишларини ҳам олиб борадилар: қадимги моддий ва маън-й ёдгорликларни, айниқса қўлёзмаларни, тўпламларни бутлайди ва ўрганади; илмий ҳужжатларни тайёрлайди, М. ашёларини сақлаш ва таъмирлаш тартибини яратади, монографиялар нашр этади. М.лар тарихдан бохабар қилиб, ўзига хос сабоқ беради. Ўқув масканлари ва б. муассасаларда ташкил этилган ўқув М.лари мазкур маскан тарихи ва фаолиятини ўзида акс эттиради. Замонавий М.ларга тадқиқот ва таълим-тарбия вазифаларининг бир бутунлиги хос. Бу борадаги асосий иш шакллари — экспозиция ва кўргазмалар, томошабинлар б-н ишлашнинг энг муҳим шакли эса экскурсия ҳисобланади.

МУНОФИҚ(ЛИК) (араб. иккиюзламачи; муғамбир) – юксак маън-й фазилатларга зид, тили бошқа, дили бошқа, сўзи ва иши бир-бирига тўғри келмайдиган шахс, салбий хислатни ифодаловчи т.. Халқ орасида ҳам М. сўзи тилида бошқа, дилида бошқа, иккиюзламачи маъноларида ишлатилади ва шахс, оила, жамоа, миллат, халқ олдида ўзини дўст кўрсатиб, орқасидан ёмонлик қиладиган ёки ёмонлик тилайдиган кишилар М. дейилади. М.лар энг хавфли кишилардир. Улар дўст ниқобига кириб, барча сир-асрорлардан, нозик жиҳатлардан хабар топадилар ва вақти келганда бундан ўз фойдалари ва ғаразли ниятлари учун фойдаланадилар. Улар душмандан ҳам ёмонроқдирлар. Киши ўз душманини яхши билади ва у б-н алоқада эҳтиёткорлик б-н иш тутади, масофада туриб муомала қилади, унга ўз сирлари ва режалаштираётган ишларини ошкор қилмайди. Душмани қачон ва қандай ёмонлик қилиши мумкинлигини тахм. билади. М.ни эса ўзига дўст деб билгани боис, унга ўз сир-асрорларини ишониб айтади ва кутилмаганда унинг хиёнатига дуч келади. Бундай хиёнатга дуч келинганда кўрилган моддий зарар эмас, балки маън-й зарар кишини кўпроқ қийнайди. Хиёнатга учраган одам М.дан хафа бўлишдан ҳам кўпроқ, ўзининг соддалиги, ғўрлиги, ишонувчанлиги, ғофиллигидан азият чекади ва, энг аввало, ўзини айблайди. М.ларда виждон, ор-номус, вафо, садоқат, орият каби инсоний туйғулар бўлмайди ва улар ўз манфаатлари  йўлида исталган кишини сотиб кетишлари мумкин. Аслида, М. ислом тарихига хос т. бўлиб, динни юзаки қабул қилиб, ўзи эса аввалги қабилавий динига сиғинишни давом эттирган одамларга нисбатан қўлланилган. Шу маънода, дилида иймони йўқ, аммо бирор мақсади йўлида мусулмонлар орасида ўзини иймонли, диндор кўрсатиб юрадиган киши М. ҳисобланади.  Ҳадисларда М.нинг аломатлари, уларнинг ёмон иллат эканлиги алоҳида таъкидланади: «Мунофиқнинг намоз ўқиб, рўза тутгани, «мусулмонман» деб даъво қилгани б-н уч иллати бўлади: ёлғон гапиради, ваъдасига вафо қилмайди, омонатга хиёнат қилади». Ш-дек, ҳадисларда уч ўринда ёлғон сўзлаш мумкинлиги айтилади: «Киши уч ҳолатдагина ёлғон гапириши мумкин: хотини б-н муроса қилиш учун; уруш вақтида (ҳарбий мақсадларда); инсонларни муросага келтириш учун». Тарихдан яхши маълумки, М.лар, иккиюзламачиларнинг қилмишлари охир-оқибат фош бўлади ва халқ улардан юз ўгиради. Мунофиқона иш, хатти-ҳаракат М.лик дейилади. У маън-й-ахлоқий категория, муайян инсон фаолиятида қатъий ахлоқий тамойилларнинг шаклланмаганлиги, унинг маън-й-руҳий жиҳатдан барқарор эмаслиги, феъл-атворида ижобий ахлоқий меъёрлар камол топмаганлиги ва амалий фаолиятида бу борада ўзига хос номутаносиблик мавжудлигининг ифодаси. М.ликка шахснинг ўзи, қолаверса, жам-т учун катта хавф туғдирувчи иллат сифатида қарамоқ керак. Ҳадисларда ҳам М.лик кечирилиб бўлмас иллат сифатида қораланади. М.ликнинг келтириб чиқарувчи бош сабабларидан бири тарбиядаги нуқсонлар, ёшлар тарбиясига бўлган эътиборсизликдир. Халқимиз М.га нисбатан “Дили бошқа-ю, тили бошқа” деган нақлни қўллайди. Тарихнинг гувоҳлик беришича, мустақилликни қўлга киритиб, эндигина оёққа тура бошлаган давлатларга нисбатан баъзи давлатлар ёрдам қўлини чўзса, баъзилари эса ўзини гўё дўст қилиб кўрсатса-да, турли ёлғон ва бўҳтонлар тарқатиб, шу давлатнинг тикланишига қаршилик қилиш, уни оёғидан чалиш пайига тушади. Кейинги пайтларда бизнинг мам-тимиз аҳолиси учун ҳам ана шундай “дўст”лар пайдо бўлиб қолди. Ўзб. халқининг манфаатлари тўғрисида “бош қотираётган” ва “ғамхўрлик қилаётган” турли радиостанция ва телеканаллар, газета ва журналлар, интернетдаги баъзи сайтлар ўзларини қўй оғзидан чўп олмагандай қилиб кўрсатишга, ҳаётда гўё ўзб. халқи манфаатларини ҳимоя қилишдан бошқа ҳеч қандай мақсади йўқдай қилиб кўрсатишга уринмоқда. Аслида эса улар турли найранглар б-н одамлар ишончига кириб олгандан кейин асосий мақсадга, яъни конституцион тузумга қарши фаолият олиб бормоқчи, халқ б-н ҳокимият орасига нифоқ солмоқчи бўлади. Хориждаги қатор ахборот воситалари Андижондаги воқеалар (2005 йил 12-13май)ни тинч аҳолининг шунчаки бир йиғини сифатида жаҳон афкор оммасига тақдим этишга уринди. Уларнинг гапига қулоқ тутсак, ҳокимият биносини босиб олиш ҳам, қамоқдаги жиноятчиларни озодликка чиқариб юбориш ҳам, маъмурий идоралар ходимларини отиб ташлаш ҳам тинч аҳолининг шунчаки намойиши эмиш. Бундай майнавозчиликнинг ҳақиқатга мутлақо зидлигини ўша воқеаларнинг гувоҳи бўлган андижонликлар яхши билади. Лекин бўлиб ўтган воқеаларни ўз кўзи б-н кўрмаганлар орасида бундай бўҳтонларга ишонадиган лақмалар ҳам топилиши мумкин. Шуниси қизиқки, Андижон воқеаларининг сабабчилари бўлган гуруҳлар устидан ўтказилган суд жараёнида террористлар ўз айбига иқрор бўлгани ва четдаги ғаразли кучларнинг бу воқеалардаги иштироки инкор қилиб бўлмайдиган далиллар ёрдамида исботланганига қарамай, хориждаги кимсалар ҳали ҳам “тинч намойишчи”ларни оқлашга, маъмурий идоралар ва ҳукумат раҳбарларини қоралашга, ёлғон ахборотларни тарқатишга ҳаракат қилмоқда. Бундай қабиҳ ҳаракатлар остида халқимиз орасига ҳар қандай йўл б-н бўлса ҳам раҳна солишга интилиш ётади. Демак, маълум бўладики, ёлғончилик, М.лик нафақат инсонлар, балки мам-тлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик мун-тларига ҳам нифоқ солувчи салбий иллат ҳисобланар экан. М.лик муайян инсон фаолиятида қатъий ахлоқий тамойилларнинг шаклланмаганлиги, унинг маън-й-руҳий жиҳатдан барқарор эмаслиги, феъл-атворида ижобий ахлоқий меъёрлар камол топмаганлиги ва амалий фаолиятида бу борада ўзига хос номутаносиблик мавжудлигининг ифодасидир.

МУЛК —  иқтисодий категория бўлиб, ижтимоий ишлаб ва чиқариш кишилар ўртасидаги муносабатларда ифодаланади. М. шаклларининг ривожи ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққиёти б-н  белгиланади. Жамият тарихида М.нинг икки асосий шакли — ижтимоий ва хусусий шакллари мавжуд. Бир шаклнинг бошқа шаклдан фарқи жамиятнинг иқтисодий камолоти даражасига, ишчи кучларининг  ишлаб чиқариш воситалари б-н уйғунлашишига боғлиқ. Ишлаб чиқариш усулларининг алмашиниши М. шаклларининг алмашинишига олиб келади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг М. шакллари кўпайди.  Давлат М., жамоа-кооператив М., касаба уюшмалари М., диний ташкилотлар М., маҳалла М., хусусий М., шахсий М. ва ҳ.к. М.ка эгалик ҳисси давлат тузумини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

МУЛОҲАЗА – кишининг нарса,  воқеа,  ҳодиса ва ҳолатлар ҳақидаги фикри ёки ҳукми. Фикр ёки ҳукм – тафаккурий фаолият тури,  одам мияси ва онгининг маҳсули. Бироқ, М., онгнинг ён–атрофга, борлиққа муносабати натижасида,  туғилади. Шунинг учун М.нинг тўғри ёки нотўғрилиги унинг мавжудликни,  борлиқни қандай акс эттириши орқали,  аниқланади. М. интуиция б-н  ҳам боғлиқ. Интуицияда инсон нарса, воқеа, ҳодиса ва ҳолатларнинг қандай кечишини олдиндан билиши фаҳмлаши мумкин. Бироқ, унинг тагида ижтимоий амалиёт,  катта ҳаётий тажриба ётади. Шунинг учун интуиция ҳам,  худди онг каби,  кишининг узоқ йиллик изланишлари ва амалий тажрибаси маҳсули сифатида, М.ни юзага келтиради. Мантиқшуносликда М. қуйидагича тасниф қилинади: 1) тасдиқловчи ёки инкор этувчи М. 2) якка,  жузъий ва умумий М.; 3) шартли,  фарқловчи ва қатъий М.; 4) эҳтимолий,  мавжудий ва зарурий М. Агар фикр ҳолатнинг,  нарсанинг маълум бир сифатларини тан олишга қаратилган бўлса, у тасдиқловчи М.,  агар фикр бу сифатларни рад этишга йўналтирилган бўлса,  инкор қилувчи М. дейилади. Нарса,  воқеа ва ҳолатлар ўзларининг якка,  жузъий ва умумий хусусиятларига эга. Якка хусусият айнан шу нарсага тааллуқли,  айнан шу ҳолатда намоён бўлади. Агар бу хусусият бошқа нарсаларга воқеа,  ҳодиса ва ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлса,  у гуруҳга,  тоифага,  туркумга хос бўлган жузъий хусусиятларни юзага келтиради. Агар бу хусусият бир гуруҳ,  тоифа,  туркум доирасидан чиқиб,  бошқа гуруҳ,  тоифа ва туркумларга ҳам тааллуқли бўлса,  у ҳар хил  доираларга оид умумий хусусиятга айланади. Бу хусусиятлар ўз кўринишларига мос М.ни уйғотади. Шартли М. фикрни бирор  нарса,  воқеа,  ҳодиса ва ҳолатлар б-н  шартли тарзда,  боғланиб келишидан ҳосил  бўлади. Мас.,  у истаган ин-тга кириши мумкин эди. Унда М. воқеа-ҳодисаларни бўлакларга ажратиш натижасида ҳосил  бўлади. Мас.,  у ё яхши билими туфайли,  ё яхши хотираси туфайли аъло баҳо олган. қатъий М. нарса,  воқеа,  ҳодиса ва ҳолатлар ҳақида чиқариладиган якуний фикр, ҳукм ҳисобланади.Эҳтимолий М. нарса,  воқеа,  ҳодиса ва ҳолатларнинг ёки улардаги маълум бир хислатларнинг бўлиш ёки бўлмаслик эҳтимолидан келиб чиқиб билдириладиган фикр бўлса, мавжудий М. эса ана шу нарса ва ҳолатларнинг ёки улардаги маълум бир хусусиятларнинг борлигини тан олган фикрдир. Зарурий М. улардаги маълум бир хусусиятларнинг ҳар қандай ҳолатда сақланишини эътироф этадиган фикр ҳисобланади. М., субъектив нуқтаи назардан-шахсий,  гуруҳий,  кўриниши нуқтаи назардан — субъектив ва объектив,  мавзулари нуқтаи назаридан-илмий; бадиий,  диний,  фал-ий ва бошқаларга бўлиниши мумкин. М.ни фал.нинг билиш наз-яси ва матншунослик соҳалари кенг тадқиқ этади.

МУОМАЛА – кишилар б-н мун-т, сўзлашув ва ш-дек, иш, хизмат ва б. барча соҳалар б-н боғлиқ алоқа. Энг гўзал М. лутф-карамдир. Навоий бобомиз буни “муомала-пардоз” деб ёзадилар. Халқимизда одамлар б-н муносиб тарзда М. қила билишлик мад-т, олижаноблик аломати, деб тушунилган. М. мад-тида, энг аввало, халқимизнинг болажонлиги, оилани муқаддас билиши намоён бўлади.

МУОМАЛА ОДОБИ – инсонлараро мулоқотда намоён бўладиган одоб-ахлоқ белгиси бўлиб, у сўзлашув мад-тини тартибга солувчи ҳамда шахс хулқи гўзаллигини намоён этувчи маън-й-ахлоқий хус-ятни  ифодаловчи т.. М.о.да хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё-иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик сингари ахлоқий меъёрлар муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ўзида юксак мад-тни мужассам этган кишилар муомаласида ҳаё, андиша ва иболилик яққол кўзга ташланади. Маърифатли, комил инсонлар ҳаёли ва вафодор кишилардир. Вафосизнинг жабри қанча бўлса, ҳаёсизнинг шаллақилиги, бетгачопарлиги, беандишалиги ҳам шунча озор келтиради. Бундан ташқари, мулойимлик М.о.нинг муҳим сифатларидан саналади. Мулойимлик барча мутафаккирлар назарида кишининг мақбул сифатларидан бири, деб эътироф этилади. М.о.да мулойимлик «ҳилмли», «юмшоқ табиатли” деган т.лар б-н бир маънони англатади. Бу т. аччиғланмайдиган, эҳтиёткор, сўзини ўйлаб гапирадиган кишиларга нисбатан ишлатилади. Муомаланинг асосий манбаини сўз ташкил этиши барчамизга маълум. М.о.га кўра, яхши-ёмон сўз бевосита инсоннинг руҳиятига ўрнашади: яхши сўз б-н муомала қилинса – яхшилик топилади, ёмон сўз б-н муомала қилинса – ёмонлик.  Мад-йликнинг энг муҳим унсурларидан бири М.о.дир. У моҳиятан, ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан бири. Инсон зоти бир-бири б-н ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, бир-бирига таъсир кўрсатмасдан яшаши қийин. Муомала – одам учун эҳтиёж, зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради. Бу ўринда буюк инглиз ёзувчиси Даниел Дефо қаламига мансуб машҳур “Робинзон Крузонинг саргузаштлари” асарини эслашнинг ўзи кифоя: Жумабойни топиб олган Робинзоннинг нақадар қувонишига сабаб ҳам  ана шунда. М.о. бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий-меъёрий талабларни бажаришини тақозо этади. Шунинг баробарида, у инсондаги яхши жиҳатларни намоён этиш, кўзга кўрсатиш б-н ҳам ажралиб туради. Унинг энг ёрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоён бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш мад-ти М.о.нинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис М.о. ўзини, энг аввал, ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллик сингари ахлоқий меъёрларда намоён қилади. Ахлоқий комилликка эришиш М.о.ни эгаллашдан бошланади. М.о.нинг яна бир “кўзгуси”, бу – инсоний қараш, нигоҳ, сўзсиз ҳаракатлар. Маълумки, одамнинг қарашида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай  сабаблардандир тилга чиқмаган, сўзга айланмаган ҳиссиёти ўз аксини топади. Чунончи, суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш – муомаладаги мад-тсизликни англатади. Баъзан қараб қўйишнинг ўзи сўздан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатади. Умуман олганда, М.о. кишиларнинг  бир-бирига таъсири, тарбия ва ўз-ўзини тарбия этиш воситаси сифатида диққатга сазовордир. Ш.саб. ёшларимизда М.о.ни шакллантириш ҳоз. кунда жам-тимиз олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бунда ота-она, маҳалла-кўй, таълим-тарбия соҳаси ходимларининг таъсири катта. 

МУРОЖААТ — мулоқот бошланиши билан боғлиқ нутқий одоб унсури. Суҳбатдошга номини, фамилиясини, отасининг исмини, лавозимини ёки касбий белгисини тилга олиб, юзланишда намоён бўлади. М. бир неча мақсадни кўзлайди: 1) бу самимийликнинг одатдаги ифодаси ва суҳбатдошга билдирилган ҳурмат; 2) муайян хабар кимга аталганини, мазкур мурожаат кимга йўналтирилганини кўрсатиш; 3) муайян кишига ошкора эътибор, мурожаат этувчининг шахсга иш юзасидан ёки бошқача мақсадда субъект сифатида қизиққанлиги; 4) М. суҳбатдошда ижобий ҳиссиётни ва улардан қаноатланишнинг тегишли туйғусини уйғотишга қаратилади; 5) М. аттракция (ўзаро ҳурмат ҳиссини, яқинлик, ўзаро тушунишлик, жалб бўлганлик)ни шакллантиради. Шуларга кўра, М. шунчаки нутқ одоби, самимийлик бурчига амал қилишликкина эмас, балки мулоқотни бошқаришнинг психологик йўсини ҳамдир. Исми, отасининг исмини айтиб қилинган М. (Д.Карнеги таъкидлашича, ўз исмини эшитиш инсон қулоғи учун энг ёқимли мусиқани тинглаш билан баробардир) ишга алоқадор ишончли контекстни яратади.

МУРОСА (араб. бир-биридан розилик, ўзаро келишиш) – сулҳ, масалани қулай, тинч йўл б-н ҳал этиш, шахснинг низоли ва зиддиятли вазиятда келишувга бора олиш қобилиятини ифодаловчи т.. М., одатда, инсоннинг беш хил ҳаракат услубидан бири ҳисобланади. Низоли вазиятда анна шу услублардан бирини танлашга ўз мойиллигини билдиради. Бу ҳаракат услублари қуйидагилар: 1) рақобат – масала айнан бир томон айтганидай ҳал бўлиши керак; 2) ён бериш – бир томон иккинчи томон таъкидлаётган ечимни қабул қилади;  3) компромисс ёки муроса – масала иккала томонни ҳам қисман қониқтирадиган ечим орқали ҳал этилади, лекин асосий манфаатлар қондирилмайди;  4) масалани муҳокама этишдан қочиш, яъни турли баҳона б-н масалани ҳал этувчи узил-кесил ечим қабул қилинмайди;  5) ҳамкорлик – иккала томонни қониқтирувчи ечим изланади ва бу изланиш давомида бир томон иккинчи томоннинг манфаати ҳақида қайғуради, иккинчи томон ҳам жамоа ва ташкилот манфаатини назарда тутган ҳолда ўз муаммоси ечимини излайди. Рақобатда биринчи навбатда шахснинг ўз хоҳишини қониқтириш, ўз манфаатини кўзлаб иш тутиш, бир томонлама ютуққа интилиш асосий мақсад этиб олинади. М.да эса иккала томон ҳам бирор нарсадан воз кечиб, ўзаро келишув битимини тузадилар ва иккала томон учун маъқул бўлмаса ҳам бир тўхтамга келадилар. Ҳаётда, одатда, низоли вазиятдаги горизонтал низолар асоратсиз кечади. Чунки горизонтал низоларда бирор бир хус-ятига қараб, ўзаро тенг бўлган инсонлар, мас., бир корхонадаги ходимлар ўртасида, бир оила фарзандлари ўртасида, ёши тенг кишилар, бир синф ўқувчилари ўртасидаги низолар кўринади. Бу тоифа низоларни ҳал этишда М.га келиш осонроқ амалга ошади. Лекин вертикал низоларда М..га келиш анча мушкул, чунки бу низоларда икки киши орасидаги ижт-й мавқе даражаси турлича бўлади. Мас., корхонада раҳбар ва ходим, оилада ота-она ва фарзанд, мактабда ўқитувчи ва ўқувчи мун-тларида бир томондаги мавқе ва тажрибанинг, ёш кўрсаткичининг юқорилиги туфайли М.га келишдан кўра бир томоннинг бошқасига ён бериши, низодан қочиш каби ҳаракат услублари самаралироқ амалга ошади. Ш-дек, низоларнинг моҳияти ва ҳал қилиш йўлига кўра конструктив низоларда инсонлар орасидаги мун-тларнинг тўғри ва рационал ҳал этилишида  М.га келиш кузатилади. Чунки бу низоларнинг оқибатида муаммо ижобий ҳал бўлади. Лекин деструктив низоларда ўзаро мун-тларнинг таранглашуви, катта жанжалларга айланиши, тушунмовчиликларга келиш кузатиладики, бу ўз навбатида М.га келиш ҳақида ҳатто ўйлаш ҳам мумкин эмасликни кўрсатади. Низоларнинг юзага келишининг дастлабки босқичида М.га келиш вазияти кўпинча амалга ошса, низонинг низоли хатти-ҳаракатлар босқичида М.га келиш қийин бўлади. Низоли ҳолатларда шахснинг қандай хулқ-атвор хус-ятларини намоён этишига қараб турли тоифалари кузатилади. Ф.М.Бородкин ва Н.М.Коряклар  низоли вазиятларда олти хил шахс тоифаларини кўрсатиб берганлар. Булар: 1. Намойишкорона тоифадаги низоли шахс. 2. Ригид тоифадаги низоли шахс. 3. Бошқариб бўлмайдиган тоифадаги низоли шахс. 4. Аниқликни талаб этадиган тоифадаги низоли шахс. 5. Низосиз тоифадаги низоли шахс. 6. Мақсадга йўналтирилган тоифадаги низоли шахс. Бу низоли шахс тоифалари ўзаро мун-тларда намоён бўлар экан, қайси тоифа б-н М.га келиш мумкинлигини билиш муҳимдир. Барча тоифага хос хус-ятларни қараб чиқсак, у ҳолда  4-5-6-тоифадаги низоли шахслар б-н М.га келиш мумкин эканлигини тахмин қилган бўламиз. Ш.у. ўзаро мун-тларга киришишда албатта кузатувчан бўлиш, ҳар бир ҳаракат мақсадини англаш малакаларини таркиб топтириш керак бўлади. Кўп миллатли мам-тда миллатлараро М. муҳитини яратиш катта ижт-й-сиёсий аҳамиятга эга. Айниқса, Ўз-ндай 130дан ортиқ миллат ва элатга мансуб турли дунёқараш ва турмуш тарзига эга бўлган аҳоли яшайдиган, 10дан ортиқ диний конфессиялар фаолият кўрсатаёттан мам-тда ижт-й М. муҳитини яратиш фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур муаммо мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ҳал этилиши долзарб масала сифатида давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент И.А.Каримов мам-тда юрт тинчлигини таъминлаш ва барқарор муҳитни яратишда миллатлараро мун-тларни мувофиқлаштириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, унинг наз-й асосларини ишлаб чиқди ва амалиётда фаоллик б-н жорий этди. Натижада, мам-тимизда ижт-й М. — мувозанат концепцияси дунёга келди. Инсон манфаатларини ҳимоя қилишни умумжаҳон меъёрларига тенглаштириш, унинг ҳуқуқларини стандартлаштириш ва дунёнинг энг илғор ўлчамлари б-н мувофиқлаштириш Ўз-нда давлат ислоҳотчилик сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантирилди. Жумладан, Ўз-н “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси”, “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”, “Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги конвенция”, «Халқларнинг тинчликка доир ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”, “Дин ва эътиқод асосидаги муросасизлик ва камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги декларация”, “Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция” ва б. халқаро ҳужжатларга қўшилди. Бу Ўз-нда жам-тни барқарорлаштириш ва ижт-й М. тамойилларини амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. М. мад-ти одамларнинг турмуш тарзи, дунёқараши, онги, фикрлаш тарзи б-н боғлиқ бўлган мураккаб ҳодисадир. Ўтиш даврида ижт-й-сиёсий ҳодисалар моҳиятини тўғри ва теран англаш, ундаги ўзгаришлар жараёнини холисона баҳолаш, мантиқий ёндашувларни амалга ошириб бориш М. мад-тини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Тарихдан маълумки, жам-т аъзолари умумий мақсад йўлидаги ғояларни бевосита ўз тақдири б-н боғлиқ ҳолда англасалар, ҳар бир фуқаро ўз тақдирини мам-т тақдири б-н боғлиқ ҳолда тушунса, аҳолиси ўртасида яхлит М. мад-ти вужудга келади. Ана шундай маън-й-руҳий якдиллик ва М. тамойиллари жам-тда умумий ижт-й-сиёсий барқарорликни таъминлашнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

МУРУВВАТ – инсонпарварлик, бирор киши ёки одамларга қилинган холисона инсоний ёрдам, яхшилик, саховат, лутф. М. саховат б-н уйғун сифат, инсоний фазилат бўлиб, халқимизга хос маън-й хус-ят, миллий қадриятдир. Мурувватли – М. кўрсатувчи, яхшилик қилувчи, саховатпеша. М.ли киши. М.ли раҳбар каби т.лар халқимизда қадрланиши бежиз эмас. М. саховатли, меҳр-муҳаббатли, оқибатли инсонларнинг нафақат ўз ташвиши б-н, балки ўзгалар ташвиши б-н ҳам яшашларида, уларнинг кимгадир моддий ва маън-й томондан ёрдам кўрсатиши, кўмак бериши, хайру эҳсонлар қилиши, кўнглини кўтариши сингари инсоний хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Бундай инсонлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган муҳтожларга, ногиронларга, етимларга моддий ёрдам бериш б-н бирга, ўз меҳрларини ҳам улашадилар, улар бу каби эзгу амалларни бажаришни ўз инсонийлик бурчи деб биладилар. М. қилувчининг бу эзгу амаллари, мас., ёрдам кўрсатилаётганларнинг яшаш жойларини қайта таъмирлаш, уларни пул маблағлари, янги кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва б. шу каби яшаш учун зарур бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, улар учун байрамларни уюштириб, концертларни ташкиллаштириш, совғалар улашиб, эҳтиёжманд-муҳтожларнинг кўнглини кўтариб, меҳр кўрсатиш каби ишлари б-н ифодаланади. Меҳр-мурувват, саховат кўрсатувчи инсонлар ҳамиша эл ўртасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб, халқимизнинг дуосини олиб келганлар. Навоий бир шеърида М. ҳақида қуйидагича ёзади: “Мурувват — барча бермакдур, емак йўқ, //  Футувват — барча қилмоқдур, демак йўқ”. Шоир наздида М. одамгарчилик юзасидан қилинган яхшилик, саховат, ҳимматдир, ўзида бор нарсаларни муҳтожларга бериш, емай едириш, киймай кийдириш М. саналади. Футувват эса барчага яхшилик кўрсатиш, аммо эвазига ҳеч нарса талаб, таъма қилмасликдир. Яъни бунда қилинадиган яхшиликлар, бериладиган хайру эҳсонлар беминнат бўлмоғи керак деган т. мавжуд. Ҳофиз Шерозий ғазалларидан бирида М. ҳақида “Икки жаҳон осудалиги икки сўзда: дўстларга М.ли бўлиш, душманлар б-н мудоро- мулойимлик, илтифотли муомала қилишдир”, дейди. Шарқ донишмандлари ҳикматларида ифодаланишича, тўрт нарса кишининг М.идан саналади: тилининг ростгўйлиги, биродарларининг хато-камчиликларини кечириши, аҳли замонининг таниқли кишиларига саховат қилиши, таниш ва қўшниларга озор беришдан тийилиши (Ҳасан Басрий); Кимнинг ҳимматию М.и қанчалик кўп бўлса, шунга яраша одамлар унинг қайғусига шерик бўларлар, ҳамдардлик билдирарлар (Абулқосим аз-Замахшарий). Юртимизда истиқлолнинг илк йилларидан халқимизнинг азалий анъана ва қадриятларига асосланадиган, кўпчилик манфаатлари инобатга олинадиган  эзгу тадбир – ҳар йилни муайян ном б-н аташ жорий қилинди. Чунончи, 2004 йилнинг “Меҳр-мурувват йили” деб эълон қилиниши юртимизда бундай умуминсоний қадриятлар  ҳамиша устувор бўлиб қолаверишини яна бир бор тасдиқлади. Меҳр ва мурувват бирикмаси таркибидаги “мурувват” сўзи  саҳийлик, одамгарчилик ва саховат маъноларини билдиради. Аслида, бу маънолар ўзаро жуда яқин ва муштарак. Мас., инсонда саҳийлик бўлмаса, одамгарчилик, саховат ҳам бўлмайди. Фақат мард инсонгина ожиз ва муҳтожларга ёрдам бериши, пешона тери б-н топган бойлигини бошқалар б-н баҳам кўриши мумкин. Бинобарин, М. – инсондаги энг яхши фазилатлар ифодаси, жўмардлик белгиси. Таъкидлаш лозимки,  М. турли шаклларда намоён бўлади. Мас., ғариб ва ожиз кимсанинг кўнглини кўтариш ҳам М. белгиси. Етим-есирлар, кекса ва ногиронларнинг бошини силаш, топган бойлигидан бир қисмини ногиронларга улашиш – бу ҳам М.. Демак, мурувват моддий кўринишдаги ёрдамдан иборат эмас. Аслида мардлик ва олижанобликнинг ҳар қандай кўриниши – М.дир. Билмасдан нотўғри иш қилган одамни кечириш, ёшларнинг хато-камчилигини билиб-билмасликка олиш, аммо мавриди келганда, буни нозик ишоралар б-н тушунтириб қўйиш – бу ҳам М.нинг бир кўринишидир.

 МУСТАМЛАКАЧИЛИК — кучли давлатлар томонидан зўрлик билан эгалланган мамлакат ёки  ҳудудни сиёсий ва иқтисодий мустақилликдан маҳрум этиб, ўзига бўйсундириш, қарам қилиш ғояси асосидаги ўзга халқ ёки мамлакатларни босиб олиш, талаш сиёсати. Тарихдан М.нинг империяларнинг  шаклланиши ва ўзга давлатларни босиб олиши билан боғлиқ эканлиги маълум. 20-а. бошига келиб, деярли бутун дунё йирик мустамлакачи давлатлар (Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Испания, Нидерландия, Португалия, АҚШ, Япония, Россия) томонидан босиб олинган эди. Мустамлака мамлакатлар билан бир қаторда иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан заиф ва қарам бўлган ярим мустамлакалар ҳам  мавжуд эди. Ҳукмрон кучлар ва уларнинг монополистик бирлашмалари мустамлака ва қарам мамлакатлардан хом-ашё манбаи, даромад олиш бозори, сармоя қўйиш соҳаси, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар ҳамда янги жойларни эгаллаб олиш учун таянч майдони сифатида фойдаландилар. Мустамлака ва қарам ўлкаларнинг халқларини эксплуатация қилиш ва эзиш ҳисобига мустамлакачилар катта даромадга эга бўлди. Қарам ўлкалар эса аграр хом – ашё етиштириладиган бир томонлама ишлаб чиқаришга асосланган қолоқ иқтисодиёт билан қолавердилар. Мустамлакачи давлатларнинг дунёни қайтадан бўлиб олишга  бўлган интилиши 1914-1918 йиллардаги Биринчи жаҳон урушининг  келиб чиқишига олиб келди. Уруш оғриқларидан азият чекаётган халқларнинг миллий-озодлик ҳаракатлари кучайиб борди. Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945)дан сўнг эса, жаҳон мустамлакачилик тизимининг тез емирилиши ва қулаши бошланди. Мас., “Африка йили” деб ном олган 1961 йилда Африканинг 21 та давлати мустақилликка эришган эди. Ўтган даврда  мустамлакачиларнинг қаттиқ қаршиликларига қарамай, кўплаб мустамлака ва қарам давлатлар озодликни қўлга киритдилар ва ўзларининг сиёсий ҳамда иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаб бормоқдалар. Мустамлакачилик барҳам топган ҳозирги шароитда, реакцион  мустамлакачи  кучлар ҳали  ҳам  турли усуллар  ва шаклларда ўзларининг иқтисодий  ва сиёсий мавқеларини  сақлаб қолишга интилмоқдалар. Ўзбек халқи ҳам ўз бошидан мустамлакачиликнинг аянчли даврини  ўтказди. Аввал Россия империяси, сўнг собиқ совет империясининг  мустамлакачилик сиёсати мамлакатимиз тараққиёти учун тўсиқ бўлиб келди. Ўзбекистон давлат мустақиллигига  эришган бўлса-да, қўлга киритилган истиқлолни ҳар томонлама мустаҳкамлаш бугунги  куннинг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда. Зеро, ўз таъсир доирасини  сақлаб қолмоқчи ёки қарам қилишни орзу қилаётган мустамлакачи кайфиятдаги  сиёсий  кучлар ватанимиз бойликларига, халқимиз озодлигига кўз олайтиришни  қўймаяптилар. Ўз манфаатларига эришиш йўлида ҳар қандай усул ва найранглардан  фойдаланувчи, мустамлакачилик ғоялари билан  қуролланган кучларнинг  асл қиёфасини очиб ташлаш, уларга қарши мафкуравий  иммунитетни шакллантиришда миллий истиқлол ғоясининг имкониятларидан тўла фойдаланиш давр талабидир.

МУСТАҚИЛ ФИКР – бошқаларнинг фикридан мустақил ва ўзга таъсирлардан холи хулоса, ҳукм ва мулоҳазалар мажмуи, инсоннинг дунёқараши ва ақлий салоҳияти асосида шаклланадиган т.. М.ф. дастлаб инсонга оиладан бошлаб шакллантирила бошлайди. Шахснинг улғая бориши натижасида у ижт-й ин-тлар томонидан мавжуд барқарор восита ва усуллар  орқали тўлиқ шакллантирилади. М.ф. миллий онг, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур, миллий маъ-ят т.лари таъсирида шаклланади. Ҳар бир жам-т ўз аъзолари онгида М.ф.ни шакллантиришдан манфаатдор бўлади. М.ф.ли шахслар ўзи яшаётган жам-т б-н фаол ижт-й-сиёсий мун-тга кираша олади. Бундай шахслар ўзиниг жам-т олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини теран англаб, уни амалга оширишга лаёқатли бўлади. М.ф. индивидлар, гуруҳлар ва жам-тнинг бутун аъзоларига хос хус-ят саналади. Жам-тда бундай шахсларнинг кўпайиши унинг тараққётига хизмат қилади. М.ф.га эга одам ўз дунёқараши, ақлий салоҳияти орқали жам-тнинг асосий мақсадини чуқур англаб, ўз фаолиятини шу асосда йўналтиради. Бундай шахс теварак атрофидаги ҳар қандай воқеа-ҳодисаларга нисбатан онгли мун-т билдиради. У ҳар бир ҳаракатини мулоҳаза ёрдамида амалга оширишга ўрганади. М.ф.га эга шахсни турли мақсадларда ўз измига бўйсундириш мумкин бўлмайди. Чунки, у ўзининг қатъий ҳаётий позицияси ва мушоҳадасига эга. Фикр қарамлиги унинг учун ёт нарса. М.ф.ли  баркамол шахсни тарбиялаш, энг аввало, оиладан бошланади. Бунда ота ва онанинг шахсий ибрати, мустақил фикрлашга ўргатиш учун таълим-тарбия олиб бориши жуда муҳим. Бунда  маъ-яти ва мад-ти, дунёқараши кенг шаклланган ота-оналарнинг ўрни каттадир. Кейинчалик бу жараён мактабда ўқитувчи-мураббийлар фаолияти орқали такомиллашиб боради. Ш-дек, М.ф.ли шахсларни тарбиялашда асосан ижт-й ин-тларнинг ўрни беқиёс эканлиги муҳим. Сабаби – теран тафаккур ва кенг дунёқараш ҳамда жам-тда содир бўлаётган ўзгаришлардан мунтазам равишда хабардорлик М.ф.ни шакллантириши тайин. Унда таълим ва тарбиянинг ўрни эса янада катта. Жам-т аъзоларининг мазкур мақсад йўлидаги ҳамжиҳатлиги эса муаммонинг ечимини тезлаштириши шубҳасиз.  Инсондаги соғлом фикрни ва ақлий мувофиқликни сақлаб қолишнинг бирдан-бир йўли теран ақл-идрокка эрк беришдир. Лекин ҳажв қилиш тақиқланган ерда ҳеч қачон тафаккур эркинлигига етишиб бўлмайди (Ш.А.Эшли Купер инглиз файласуфи). М.ф. ёшларда  ,,мафкуравий иммунитет”ни шакллантириш омили  ҳисобланади. Чунки М.ф.га эга  бўлган шахснинг ирода ва эътиқоди кучли бўлади, у ҳар қандай  алдов ва иғволарга кўнмайди, пуч ва ҳавойи фикрларга  берилмайди. М.ф.ли  шахсда юксак маъ-ят ва маърифат  уйғунлашган  бўлади. М.ф. шаклланишида билим ва кўникмалар  муҳим аҳамият касб этади. Бугунги  Ўз-н таълим тизимининг устувор йўналишларидан бири ҳам М.ф.ли шахсларни тарбиялашдир.

МУСТАҚИЛЛИК (араб. тобе эмаслик, ихтиёри ўзидалик, қарам эмаслик) – инсоннинг эркин ва озод равишда, ўз ихтиёри б-н бошқаларга бўйсунмасдан иш юрита олиши, миллат, давлат ва жам-т ҳаёти, уларнинг тар-ётини, устувор мақсад ва вазифаларини мустақил тарзда амалга оширишини англатадиган т. М. барча жабҳалардаги ҳар қандай камситиш, тобеликни инкор этади, ўзаро ҳурмат, бир-бирини қадрлаш, миллий ва умумбашарий қадриятларга таяниб иш кўриш, кенг дунёқараш ва эркин тафаккур асосида яшаш, фикрлаш, ўз ҳаётини эмин-эркин ўзи ташкил этиш имконияти ва амалиётини билдиради. М. ҳар бир халқнинг, миллатнинг, ҳар бир фуқаронинг ўз истеъдоди ва имкониятларини эркин тарзда намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга йўл очади. М. шахс, оила, гуруҳ, жамоа, миллат, ҳудуд, давлат, умуминсониятга мансуб даражаларга бўлинади. Мам-тимизда “Мустақиллик” деганда, анъанавий равишда давлат ва жам-т мустақиллиги тушунилади. Маълумки, ўрта асрлардан бутун инсоният тарихида испанлар, голландлар, португаллар, инглизлар, французлар ва б. қатор миллатлар тезроқ ривожланди, шу билан бирга бошқа халқларни мустамлака қилишда Испания, Англия, Франция, Голландия, Португалия каби давлатлар етакчи мавқе эгалладилар. Улар Америка, Осиё, Африка, Австралия туб халқларини ўзларига қарам қилиб, мустамлакачиликка асосланган йирик империялар туздилар. XVIII-XX а.лар инсоният тарихида мустамлакачилар асоратига тушиб қолган халқларнинг мустақил давлатлар тузиш учун курашлари даври бўлди. Шимолий Америка аҳолисининг мустақиллик учун кураши 1776 йилнинг июлида “Мустақиллик декларацияси”ни қабул қилиш билан якунланди. XVIII а.нинг 90-йилларидан бошлаб  XIX а.нинг биринчи чорагигача бўлган даврда Лотин Америкаси халқлари испан, португал, француз мустамлакачиларига қарши курашиб, бирин-кетин ўзларининг мустақил давлатларини барпо этдилар. 1830 йилда Юнонистон усмонли турклар империясидан ажралиб, ўз М.лигига эришди. XVIII-XIX а.ларда дунёнинг қарийб ярмини ўз мустамлакаларига айлантирган  Буюк Британия истибдодига қарши олиб борилган курашлар натижасида 1876 йилда Канада, 1901 йилда Австралия, 1910 йилда Жанубий Африка, 1921 йилда Ирландия, 1947 йилда Ҳиндистон ва Покистон халқлари ўз М.ларини қўлга киритдилар. Бироқ, 1917 йилда пайдо бўлиб, зўравонлик тизимини юзага келтирган собиқ иттифоқ 1991 йилгача сақланиб қолди. Шу боис, собиқ иттифоққа бўйсундирилган  бошқа республикалар қатори Ўз-н халқи 1991 йилдагина ўз мустақиллигини эълон қилишга эришди ва Президент Ислом Каримов раҳбарлигида ўзининг миллий давлатчилигини тиклади.  М.  халқимизнинг иродаси, ўзбек миллати ҳақ-ҳуқуқи, унинг цивилизацияга қўшган ва қўшаётган бетакрор ҳиссасини жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши ҳамдир. У бизни жаҳоннинг эркин  мам-тлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашга, бозор иқтисодиётига асосланган, ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жам-ти барпо этишга, халқимизнинг моддий, мад-й ва маън-й салоҳиятини мустаҳкамлашга, юртимиз шон-шуҳратини дунёга ёйишга имкониятлар яратувчи энг асосий омил бўлиб хизмат қилади. М. мам-т сиёсий тизимида салмоқли ва жиддий ўзгаришларга олиб келди. Халқимиз тарихида биринчи бор ҳақиқий мустақил давлатга хос юксак демократик талабларига монанд Асосий қонун – Конституция ва шу асосда кўплаб қонунлар қабул қилинди ва амалга татбиқ этилди. Кўппартиявийлик асосида Ўз-н Парламенти  сайланди, давлат ва жам-т ҳаётининг муҳим ҳуқуқий пойдевори яратилди. М. ижт-й, иқт-й, сиёсий,  мад-й соҳаларда туб ислоҳотларни амалга ошириш имконини яратди. Иқт-й, сиёсий, мад-й ва маън-й соҳаларнинг эркинлаштирилиши туфайли мам-тимизда бозор муносабатлари муваффақиятли амалга оширила бошлади. М. туфайли  мулкка эгалик ва унинг ҳуқуқий асослари шакллантирилди ва чуқур ислоҳ қилинди.  М. халқимизни мам-тимиз ҳудудидаги табиий ресурс ва бойликларининг ҳақиқий эгасига айлантирди. Халқимизнинг азалий ҳаёт тарзидан чуқур ўрин олган урф-о.лари, анъаналари, байрамлари М. б-н бирга қайта жонланди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Маънавий меросимизнинг дурдоналари она тилимизда  нашр этила бошланди. Халқимизнинг тарихи қайта тикланиб, унут бўлган алломаларимиз, қаҳрамонларимиз, уларнинг қолдирган бой мероси нафақат халқимиз, балки ўзга халқлар томонидан ҳам кенг ўрганила бошланди, ўзлигимизни ривожлантириш ва жаҳон афкор оммасига танитиш йўлида қўйилган катта қадам қўйилди. М. йилларида юртимизда миллий ва диний қадриятларга узлуксиз равишда муҳим эътибор қаратиб келинди. 1 сентябрь юртимиз, халқимизнинг М. куни байрами деб эълон қилинди. Ш-дек, “Наврўз”, “Рамазон ҳайити”, “Ийд ҳайити” ва бошқа халқ байрамлари байрамлари анъанавий тарзда нишонланиб келмоқда. М. туфайли Ўз-нни дунё таниди ва ўз навбатида мам-тимиз дунё мам-тлари томонидан мустақил давлат сифатида тан олинди. Ҳар бир миллат ва элат, этник гуруҳлар, уларнинг урф-о. ва анъаналари ҳурмат қилиниши сабабли юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар тенг ҳуқуқлик  асосда умргузаронлик қилмоқда. М. шарофати билан Юртбошимиз раҳбарлигида Ўз-ннинг истиқлол ва тараққиёт йўли танланди, бозор мун-тларига  босқичма-босқич ўтилмоқда; истиқлол маъ-ятини шакллантириш ва соғлом авлодни вояга  етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. М. даврида Ўз-н БМТга (1992 йил 2 март), Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби ўнлаб халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кирди, деярли барча нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий уюшмаларга қабул қилинди, дунёдаги кўплаб давлатлар (130 дан ортиқ) б-н дипломатик алоқалар ўрнатди, ўзаро ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилди. М. даврида  мам-тда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш,  дунё ва минтақа давлатлари ўртасида тинчликпарвар ташқи сиёсат юритилмоқда. М. йиллари улкан қурилишлар ва бунёдкорлик ишлари учун кенг ва катта имкониятлар даври бўлди. Ш-дек, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси, аҳолининг онги ва тафаккури, турмуш тарзи тубдан ўзгармоқда.

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ — мустақиллик кунини нишонлаш. М. ҳар бир халқнинг азалий ва муқаддас орзуси. Шунинг учун М. куни барча озод, эркин, тенглар ичида тенг бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз қонуний ўрнига эга бўлган халқлар томонидан энг улуғ миллий байрам сифатида нишонланади. Ўзбекистон Республикаси 1991 йил 31 августда ўз давлат мустақиллигини қўлга киритди. 1 сентябрь Мустақиллик куни — М.б.  деб эълон қилинди. Бугун у Ўзбекистонда энг муқаддас, энг улуғ миллий байрам. М.б. Ўзбекистон Республикасининг 1992 й. 3 июлда қабул қилинган “Байрам кунлари хақида”ги қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ мамлакатимиз ҳудудида нишонланадиган байрам (дам олиш) кунлари қаторидан ўрин олди. М.б. бутун халқимиз томонидан катта хурсандчилик ва кўтаринки руҳ б-н кенг нишонланади. Айни шу куни эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинади, келажак сари дадил одимлар белгиланади, давлатимизнинг олий мукофотлари берилади.

МУСТАҚИЛЛИК ВА ЭЗГУЛИК МОНУМЕНТИ — халқимизнинг узоқ йиллар кутган орзу-иродасини ифодалайдиган рамз, истиқлолнинг дастлабки йилларида Мустақиллик майдонида ўрнатилган Мустақиллик символи. Унда ЎзР харитасининг тасвири акс эттирилган. 2005 йилнинг декабр ойида Мустақиллик монументи мажмуасига туташ ҳолда қўлида фарзандини ушлаб ўтирган бахтиёр она ҳайкали — Эзгулик монументи ўрнатилди. Бу икки меъморий-бадиий мажмуага М.э.м. деб ном берилди. М.э.м. халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар — тинчликсеварлик, бағрикенглик, болажонлилик, меҳр-оқибат, самимийлик ва одамийлик хусусиятларини намоён қилади. Мустақиллик майдонига кираверишда М.э.м. б-н яхлит ансамблни ташкил этувчи Эзгулик арки бунёд этилди. М.э.м. ҳамда Эзгулик арки оқ рангдаги узун ва кенг йўлак б-н туташган бўлиб, бу рамзий маънода оқ поёндозни билдиради. Эзгулик аркининг узунлиги 150 м., асосий пештоқларининг баландлиги 12 м., ён томондаги устунларининг баландлиги 10 м. бўлиб, жами 16 та оқ мармардан ишланган устунлардан иборат. Мазкур баланд ва бақувват устунлар мустақиллигимизнинг мустаҳкам пойдеворидан дарак беради. Марказий устунда Ер шари тасвири ўрнатилган, ер шари устида эса кўкка интилаётган турналар ишланган. Ер шари узра парвоз қилаётган турналар тинчлик ва эзгулик, бахт-саодат рамзини ифода этади. Бугунги кунда давлат миқёсидаги байрам ва тантаналарда, умумхалқ сайлларида ва янги ҳаётга қадам қўйиш олдидан (келин-куёвлар) монумент пойига гул қўйиши анъанага айланган.

МУТАФАККИР (араб. фикрловчи) — илм эгаси, бир ёки бир нечта фан соҳасини эгаллаган, янги йўналишлар, кашфиётлар яратган олим, фавқулодда зеҳн ва заковат, энг юқори ва ҳар тарафлама ривожланган, чуқур фикрлайдиган истеъдод соҳибини англатувчи атама. Унинг иш қобилияти ва фаолияти бениҳоя юқори даражада бўлади, ўлмас ва улкан мерос қолдиради. Улар кўп соҳаларда янги даврни бошлаб берадилар, улар яратган маън-й бойликлар тарихда бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. М.ларнинг бутун фаолиятлари ва яратган асарларидан дунёдаги барча халқлар манфаат кўрадилар. Уларнинг номлари боқийдир, токи инсоният бор экан, улар халқлар хотирасида яшайверади. Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Марғиноний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва б. шулар жумласидандир.

МУТТАҲАМ(ЛИК)  (араб. айбланувчи; шубҳага олинган, айбланган) — олди-берди муаммоларида нопок; фирибгар, қаллоб, муттаҳам одам маъноларини англатадиган т.. М.сўзи айрим кишилар характерига ўрнашиб қолган салбий сифатни англатади ва ушбу ибора азалдан қўллаб келинади. Бу сўз б-н ифодаланган шахслар халқнинг назаридан қолган, барчанинг иззат-нафсига теккан киши ҳисобланади. Ш.у. ҳам бу сўзга нисбатан халқда салбий мун-т шаклланган, инсоф ва  иффат сўзлари унга антоним ҳисобланади. Негаки, бу сўзлар бокиралик маъноларидан ташқари кишининг ўз мавқеини сақлаш, улуғлаш ва ардоқлаш, хижолат тортиш туйғуларини, оила ва аждодлар шаънига доғ туширмаслик маъносини ҳам ифодалайди. Одатда номусли одам М.дан фарқли маън-й қадриятини баланд тутади. «Қонун тақиқлай олмаган нарсаларни гоҳо номус тақиқлай олади», деган нақл ҳам бор халқимизда. М.лик хус-ятига эга бўлган киши эса на қонунни назар-писанд қилади ва на номусни билади, унинг учун фақат манфаат устун туради. Ўзига ортиқча бино қўймоқ, гердаймоқ, кеккаймоқ, димоғдорлик қилмоқ – булар такаббурликка киради ва М.ликка яқин т.лар ҳисобланади. “Манманлик заволга, камтарлик камолга етаклайди”, деган нақл шунга ишора бўлса керак. Барча жам-тларда М., такаббур бўлмаган инсонлар улуғлаб келинган, ушбу хус-ятларга эга бўлган киши эса қораланган. Ўзб. халқининг кўпчилиги қадимдан савдо-сотиқ ишлари б-н шуғулланиб келганлиги туфайли М.ликни доимий қоралаган, унинг акси бўлган инсоф, диёнат, ҳалоллик каби т.ларни улуғлаб келган. Савдода М. бўлган кишилар қаттиқ қораланган, сазойи қилинган ва бу т. доимий салбий хус-ятга эга бўлган кишилар учун тамға маъносини ўтаган. М. сўзи фақат бизнинг миллатга эмас, балки барча халқларда қадимдан қўллаб келинганлигини қад. юнон файласуфи Арастунинг қуйидаги ҳикматга айланиб кетган сўзлари тасдиқлайди: «Муттаҳамнинг виждонини қўзғатмоқ учун унга тарсаки тушириш керак». Арастунинг фикридан М. бўлган кишига шафқат қилмаслик керак, уни фақат мажбурий йўл б-нгина тарбиялаш мумкин, деган маъно уқилади.

МУҚАДДАСЛИК (араб. қуддус — илоҳий пок, тоза, азиз, муборак, табаррук) — кишилар тасаввурида илоҳият б-н боғлиқ бўлган, мумтоз, шарафли, олижаноб, айб ва нуқсонлардан холиликни ифодалайдиган тушунча. М., асосан, шаҳар, илоҳий китоблар, маълум авлиё, анбиёлар, пиру валийларга бағишлаб тикланган мақбаралар, умуман олганда, кўпчилик халқ маъ-ятида катта из қолдирган ва улуғ обрў-эътиборга сазовор бўлган жой ва шахс номларга қўшиб ишлатилади ва буюкликни ифодалайди. Ш-дек, мазкур тушунча алоҳида халқларга хос айрим қадриятлар, анъанавий, маън-й тамойиллар ва тафаккур тарзи, мад-й урф-о.лар, касб-кор кабиларга ҳам қўлланилиб, уларнинг маън-й жиҳатдан инсон учун катта аҳамиятга эгалигини таъкидлашга хизмат қилади. Мас., муқаддас Ватан, муқаддас она (аёл), муқаддас иш, муқаддас орзу ва б.лар худди ана шу маънода ишлатилади.

МУҲАББАТ – одамларга ишқ, севги, суйиш, ёқтириш, яхши кўриш, меҳр қўйиш кабилар б-н боғлиқ маън-й неъматни ифодаловчи т.. М. маъ-ят, фал., этика, эстетика каби фанларнинг муҳим категориясидир. Инсондаги энг олий фазилатлар М. б-н боғлиқдир. Инсонга М., Ватанга М., онага М., ёрга М., фарзандга М., касбга М., санъатга М. — буларнинг бари М.нинг кўринишларидир. М. ва маъ-ят узвий алоқадор, чунки, маъ-ятнинг таркибига кирувчи  қадриятлар, ахлоқ, санъат, дин ва б.  М.га таянади. Айтайлик, ахлоқ яхшилик пойдеворига қурилади. Яхшилик эса одамларга, халққа М. туфайли вужудга келади. Санъат эса атрофдаги воқеликка, табиатга, жам-тга М. туфайли шаклланади.  Дин эса илоҳга М.ни тақозо этади.  “ М.” т.си кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Тор маънода ишлатилганда, бу сўз халққа М., Ватанга М.,  ёрга М.,  касбга М.  кабиларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида ифодалайди. Кенг маънода ишлатилганда эса, бу сўз ана шу мун-тларнинг барчасида мавжуд бўлган хус-ятларни ўзида жамлайди. Инсон ўзини М. орқали намоён қилади. М. бўлмаса, инсон ҳақиқий актёр ёки шоир, ўқитувчи ёки ишчи, наққош ёки ёзувчи бўла олмайди, касбига меҳр қўймаган киши том маънодаги мутахассис бўлиши қийин.  М. одамларни ўзаро ҳамкорликка, дўстликка чорлайди. М.нинг зидди эса нафрат бўлиб, у одамлар орасига нифоқ солади, жанжаллар, душманлик ва урушларни келтириб чиқаради. Жам-тда М. устувор бўлганда барқарорлик, осойишталик, тинчлик ҳукм суради. Нафрат кучайганда одамлар ўртасида ихтилофлар, жанжаллар, халқлар ўртасида эса урушлар келиб чиқади. ХХ а. давомида иккита жаҳон уруши, ўнлаб, юзлаб фуқаролик урушлари, минтақавий урушлар келиб чиқди. Бу хунрезликлар фақат ўз манфаатларини ўйлайдиган, бошқаларга М. б-н эмас, нафрат б-н қарайдиган одамлар, гуруҳлар ҳокимият тепасига келиб қолгани натижасидир. II жаҳон урушига Гитлер ва унинг галаси Германияда ҳокимиятни қўлга олиши сабаб бўлди. Улар эътиқод қиладиган ғоя —  фашизм фақат ўз ирқини севиб, бошқа барча инсониятга нафрат б-н қарашни тарғиб этарди. М. ўрнини нафрат эгаллай бошлаганда ва бу туйғу М.дан устувор бўлганида инсон ўзининг инсонийлигини йўқота бошлайди. Унда ғайриинсоний, ҳайвонларга хос тажовузкорлик кучаяди. Жам-тдаги ҳодисаларнинг кўпчилиги: адабиёт, мусиқа, санъат, дин ёки фал. буларнинг бари М. туфайли ва инсонларда М. туйғусини уйғотиш ва баркамол қилиш учун яратилган. Маъ-ятнинг негизини Ватанга, халққа, инсониятга, табиатга мун-тлар ташкил этар экан, бу мун-тларни шакллантиришда адабиёт ва санъат жуда катта роль ўйнайди. Чунки, адабиётнинг ҳам, бошқа санъат турларининг ҳам асосий мақсади М.ни бадиий бўёқларда ифодалашдир. Адабиёт ва санъат инсонлар ўртасидаги М. туфайли ва шу М.ни куйлаш учун дунёга келди. Энди ана шу М. адабиёт ва санъатнинг абадий мавзуси бўлиб қолди. Адабиёт ва санъатнинг М.ни ифодалашдаги ўзига хослик шундаки, уларда муайян инсоннинг, муайян шахснинг М.и ифодаланади. Лекин, М.нинг шундай қирралари ҳам борки, уни алоҳида бир шахснинг туйғуси орқали ифодалаб бўлмайди. Ҳар бир тарихий даврда М. ўзига хос хус-ятларга ҳам эга бўлган. Бу хус-ятларни бир ёки бир неча образлар орқали ифодалаш мумкин эмас. Бундай хус-ятларни англаш учун тарих, мад-тшунослик, фал., ахлоқшунослик каби фанларнинг ёрдами керак бўлади. М. фақат инсонга хос хус-ятдир. Ҳайвонлар ўртасида ҳам М.га ўхшаган туйғу бор. Мас., оққушлар ва б. бир қатор парранда ва даррандалар ўз жуфтлари б-н умрбод оила қурадилар. Лекин, бу туйғуни М. деб бўлмайди. Бу муайян шароитда яшаётган муайян турнинг атроф-муҳит тақозоси б-н вужудга келган инстинктидир. Ҳайвонларда онг йўқ. Уларда рефлекслар ва инстинктлардан иборат онг ости мавжуд, холос. Инсон эса онг ва онг остига эга бўлиб, унинг М.и ҳам онг б-н, ҳам онг ости б-н боғлиқ. М. юксак туйғудир. Унинг юксаклиги, аввало шундаки, у нафрат, ҳасад, рашк сингари туйғулардан йироқ ҳиссиётдир.  Рашкка ўхшаган ҳолат ҳайвонларда ҳам мавжуд, бундай ҳолатни балиқларда ҳам учратиш мумкин. Аммо уларнинг бирортасида М. туйғуси йўқ. М.сиз ватанпарварлик, халқпарварлик, инсонпарварлик, мардлик, жасорат сингари яна ўнлаб ижобий фазилатлар бўлиши мумкин эмас ваш у маънода, М. маъ-ятнинг энг асосий устунларидан бири, дейиш мумкин.

МЎЪТАДИЛЛИК (араб. қадди-қомати келишганлик, расолик; мутаносиблик; ўртачалик, ўртамиёналик) –  табиатда совуқ ҳам эмас, иссиқ ҳам эмаслик; ўртачалик, ўртамиёналик. Унинг маъноси юқори ҳам эмас, паст ҳам эмас, иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмас – ўртача, ҳаммага маъқул вазиятни англатади. М. ибораси ижт-й маънода қўлланганда инсоф, диёнат т.сига мос келади, Шарқ фал.сида шундай талқин этилади. Бу маънода М. бу кишининг муайян жам-тнинг ахлоқ меъёри н.назаридан ўз хулқ-одобини назорат қилиши ва холисона баҳолашидир. М. – виждонли одамнинг, маълум жамоанинг жам-тга ёки бошқа кишиларга нисбатан ўз хулқ-атвори учун маън-й жавобгарлик ҳисси ҳамдир. Агар киши бирор ишни тўғри бажарса, унда ички қониқиш пайдо бўлади, виждони пок бўлади, атайин нотўғри бажарса, М.дан чиққан бўлади. М. кишини бирор ишни қилишга ундаса ёки қилишдан тортса, бунда у қалб амри тарзида бўлади. Юқоридаги хислатларга эга бўлган киши албатта мўътадил ҳаёт кечиради ва М.ка эга бўлади.  Фақат кишиларга оид воқеликка нисбатангина М. сўзи қўлланиб қолмасдан, об-ҳавога ва б. ходисаларга нисбатан ҳам М. атамаси қўлланади. Мўътадил об-ҳаволи минтақа дейилганда иссиғи ҳам, совуғи ҳам кишини қийнамайдиган, унинг танасига хуш ёқадиган жойлар тушунилади. Умуман, бу сўз бутун борлиқдаги М.ни англатувчи т. эканлиги б-н эътиборни тортади. М. сўзи кўп жиҳати б-н тинчлик сўзига ҳам синонимдир. Халқимиз тинчликсевар бўлганлиги сабабли ҳам М. ибораси миллатимизга маъқул бўлган вазият ва ҳолатларни англатишга хизмат қилади.

Н