Ў

ЎЖАРЛИК — жамиятда шаклланган ижт-й меъёр ва қоидаларга ўз хулқ-атворини бўйсундирмасликнинг турғун шаклини  англатувчи т. Бундай хулқ-атвор ҳаётда ўз ўрнини топиш мотиви б-н шартланган, ш-дек, Ў. характернинг салбий хусусиятларини шакллантирувчи омил сифатида намоён бўлиши мумкин. Одатда, Ў. интеллект даражаси паст бўлган одамларга хосдир. Ў.нинг келиб чиқиш сабаблари болалик ва ўсмирлик даврларидаги нотўғри тарбияга бориб тақалади. Бу нарса қўполликда, болага асоссиз талаблар қўйишда, беҳуда ва ҳаддан зиёд ғамхўрликда ёки боланинг мустақилликка бўлган хаққини поймол қилишда намоён бўлади. Кўпинча Ў. болаларда 1-3 ёшларда пайдо бўлади. Унинг психологик негизи «Мен» ҳиссининг шаклланишидир. Бола барча нарсани ўзи бажаришга интилади ва унинг имкониятларини чеклашларига қарши туради. Бола мустақиллиги ва фаоллигининг тараққий этиши ҳамда ўзини назорат қила олиши унинг «Мен»и шаклланишининг иродавий компонентини билдиради. Ў.нинг келиб чиқишини ягона сабаб б-н боғлаб бўлмайди, фақатгина шуни таъкидлаш мумкинки, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлардаги бузилиш Ў. негизининг асосий шартларидан биридир. Боладаги «Мен» ҳисси, унинг ирода, эмоция ва темпераментини ота-она томонидан ноадекват баҳоланиши бола хулқида маълум муаммоларни юзага келтиради ва Ў. шаклланишидаги омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. У инсоннинг маън-й юксалишига кўпинча салбий таъсир кўрсатади. Ў.нинг муқобили ўрлик, қайсарлик каби иллатлардир.

“ЎЗ КЕЛАЖАГИМИЗНИ ЎЗ ҚЎЛИМИЗ БИЛАН ҚУРМОҚДАМИЗ” – Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг «Туркистон» газетаси мухбирининг саволларига жавоблари (Т.,  «Ўзбекистон», 1999 й.). Президент Ислом Каримов ушбу суҳбатда мустақиллик мафкураси, миллий ғоя, миллий ғурур, маънавият масалаларига эътиборни қаратиш билан бирга, ёшларга хавф солиши мумкин бўлган қатор мафкуравий таҳдидларга, ёвуз интилишларга асло йўл қўймаслик зарурлигини уқтиради. Дарҳақиқат, бугун дунё батамом янги таҳдид – диний  экстремизм ва фундаментализм билан юзлашмоқда. Бу хавфнинг кўлами унинг инсоният мақсад-манфаатларига зид эканлиги билан белгиланади. Диний мутаассиблик билан кураш одамзод учун ҳаёт-мамот масаласи эканини англаш вақти етди. Тарих чархпалагини ортга қайтариб, инсоният тараққиётини ўрта асрларга улоқтириш ва ислом халифалигини тиклашни мақсад қилиб олган бу кучлар учун иймон, эътиқод, исломий илм, дин тараққиёти, диний маърифат муҳим эмас. Ислом номидан гапираётган бу кучларнинг асл мақсади — дунёвий  давлатни ағдариб, ҳокимиятни қўлга олиш ва барча инсонларни зулм билан жаҳолат домига тортишдир. Мустақиллик неъматларидан баҳраманд бўлган халқ  Ўзбекистон суверенитетига нисбатан  бундай писандсизлик билан қарашга, табиийки, йўл қўймайди. Асардаги хулосалардан бири шуки, токи дунё бор экан, одамзод бу дунё неъматларига эгалик қилиш қутқусидан қутулмас экан, бирон бир халқ тинчлик-хотиржамликка абадий эга бўлолмайди. Яъни, миллий мустақилликни қўлга киритиш, унга эга бўлиш миллат олий мақсадининг бир қаноти бўлса, унинг иккинчи қаноти — бу буюк неъматни ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш, уни тобора мустаҳкамлаб боришдир. Маърузада эркин фуқаролик жамиятининг маънавиятини шакллантиришда бу борада XXI асрга мўлжалланган ҳаракат дастурининг шакл-шамойили, мазмун-моҳияти, таянч нуқталари ва тараққиёт уфқлари белгиланиб, унинг тамойилларини ишлаб чиқиш жамиятшунос олимлар ва барча зиёлиларимизнинг вазифаси экани ҳам кўрсатиб берилган. Аслида, маънавият мустақилликнинг энг муҳим шартларидан биридир, зеро, дарахт ўз илдизи билан заминдан сув, озуқа олиб вояга етганидек, инсон ҳам авлод-аждодларидан қолган бебаҳо меросдан руҳий озиқ, куч-қувват олади, уларга таянади. Ҳар бир миллат ва элат аждодлари билимлари, тажрибаси ва тарихий сабоқларидан, одоб-ахлоқ, таълим-тарбияга оид ўгит ва йўл-йўриқларидан фойдаланади, буларсиз яшай олмайди. Шунинг учун ҳам тарихда муайян миллатни ўзлигидан маҳрум этмоқчи бўлган фотиҳлар, аввало, миллатни тилидан, тарихидан ҳамда маънавий қадриятларидан маҳрум этишга уринган. Босқинчилар миллатга бегона ва ёт бўлган анъаналарни тиқиштириш орқали унинг турмуш тарзини ўзгартириб юбориш мақсадини кўзлаган.  Шўролар сиёсатининг энг зарарли томони шунда бўлдики, миллий-маданий меросимизга паст назар билан қаралди, осори-атиқалар қаровсиз қолди.  Шу тариқа, «совет халқи» деб аталмиш жамиятда миллат ва элатларга, улар маданияти, хусусан, миллий маданиятимизга ўрин қолмади. Маънавият йўқ жойда мустақиллик ҳам бўлмаслиги айни ҳақиқтдир. Чунки, “Маънавият — узлуксиз ҳаракатдаги жараёндир. Фикр, тафаккур, ҳис-туйғу тиним билмаганидек, уларнинг маҳсули ўлароқ,  маънавият ҳам доимо ўзгариш ва янгиланишда бўлади. Маънавият деганда, авваламбор, одамни руҳан покланишга, қалбан улғайишга чорлайдиган, инсон ички дунёсини, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган кучни тасаввур қиламан”. Юртбошимиз халқимизнинг миллий қадриятлари, анъаналари ва маданиятини тиклашнинг ташаббускори бўлди. Зеро, ҳар бир авлод миллий маънавиятни бутунлай янгидан яратмайди, балки аждодлар томонидан яратилган маданий бойликларни қабул қилиб олади  ва такомиллаштиради. Китобда тарихий ворислик — жамият ва унинг маданияти равнақининг шарти экани асослаб берилган. Ўзлигини англамаган инсон мустақил бўлолмагани каби миллий қадриятларини унутган миллат ҳам ҳурликка эриша олмайди. Тарихнинг гувоҳлик беришича, ўзлигини англаган, ўз аждодлари тарихини, урф-одатлари, анъаналарини эъзозлаган ва уларга таяниб яшаган миллатнинг келажаги буюк бўлади.

ЎЗ-ЎЗИНИ БОШҚАРИШ — маънавиятнинг кенг миқёсли вазифаларидан бири сифатида ҳар бир шахс ва бутун жамиятни тўғри йўлга солиш учун хизмат қилади. Аҳлоқий маънодаги Ў.ў.б. эса одамлардаги нафсни жиловлаш, салбий оқибатларга олиб келадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, индивиднинг Ў.ў.б.и, ахлоқнинг инсонпарвар меъёрларини ҳаётга татбиқ этиш каби масалаларни ҳал этишга қаратилгани билан муҳимдир. Бунда одамларнинг ахлоқи  ва ўзаро муносабатлари жамият фикри ҳамда шахснинг ахлоқий ўз-ўзини баҳолаши асосида маъқуллаш ёки танбеҳ бериш ёрдамида бошқарилади. Ў.ў.б.нинг илдизлари қадимий даврларга бориб тақалади. Қад. Римдаёқ бу бошқариш тури мустақил фаолият сифатида тан олинган. Ў.ў.б., аввало, қон-қардош жамоа – оилада шаклланади. Ў.ў.б. маънавий ҳаётида ҳам кенг тарқалган. Маҳаллий Ў.ў.б., шахснинг  Ў.ў.б.и, оиланинг ўз-ўзини бошқариши ва ҳ. мавжуд.  Ў.ў.б. халқ турмуш тарзига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Сиёсий жиҳатдан Ў.ў.б. эса турли жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлари фаолиятида ўз ифодасини топади. Ў.ў.б. – бу  ижтимоий ишлар юзасидан йиғилишда келишиб ёки сайланган вакиллар ёрдамида қарорлар қабул қилишдир. Шунингдек, мамлакатимизда маҳалла Ў.ў.б. тузилмаси сифатида оиладан фуқаролик жамиятига ўтиш учун ахлоқий кўприк вазифасини ўтайди. Бундай тузилма, ўзига хос ноёб ижтимоий институт Ғарб оламида йўқ.  Бу ҳол мамлакатимизда фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнининг жадаллашуви ва осон кечишига хизмат қилади. “Шу маънода маҳаллани Ў.ў.б. мактаби, таъбир жоиз бўлса, демократия дарсхонаси, деб аташ мумкин”.

ЎЗИНИ ЎЗИ ТАРБИЯЛАШ – шахснинг камолотга интилиш ва ўзини назорат қилиш шакли. Ў.ў.т. шахснинг ўз ижобий сифатларини мақсадга йўналтирган тарзда ривожлантириш, салбий сифатлардан халос бўлишга қаратилган фаолияти бўлиб, уни амалга ошириш учун муайян ирода талаб қилинади. Иродасиз одам ўзини ўзи тарбиялай олмайди Ў.ў.т. учун шахс маънавиятида ҳалоллик, виждон, тўғрилик, жасорат сингари сифатлар  мавжуд бўлиши лозимки, шулар асосида киши Ў.ў.т.и зарурлигига ўзини ишонтиради ва шу йўлда ҳаракат қила бошлайди. Ў.ў.т.да муваффақиятга эришишнинг муҳим шартларидан бири ўзига нисбатан танқидий муносабатнинг мавжудлиги. Ўзининг хатти-ҳаракатларига, хулқ-атворига, бошқаларга бўлган муносабатига танқидий ёндашувнинг  йўқлиги Ў.ў.т.ни бошлашга имкон бермайди, аксинча ўзига бино қўйиш, манманлик каби иллатларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ў.ў.т.нинг муваффақиятини таъминловчи ҳолатлардан бири ўз-ўзини чеклашдир. Ўз-ўзини чеклай олмайдиган одам охир-оқибат салбий сифатларга ботиб қолади. Ў.ў.т.ни салбий сифатлари мавжуд одамларгина эмас, ижобий фазилатлари кўп кишилар ҳам амалга ошириши керак. Чунки мукаммалликнинг чеки бўлмайди. Лекин ҳаётда шахснинг салбий хусусиятлари қанча кўп бўлса, Ў.ў.т.га шунча кам ҳаракат қилади ва аксинча, ижобий фазилатлари кўп шахслар Ў.ў.т.га шунча кўп эътибор қаратади. Ў.ў.т.га қанча эрта киришилса, унинг самараси шунча салмоқли бўлади. Зеро, вақт ўтган сайин киши ёмон хислатларга мослаша бошлайди. Хожа Самандар Термизий таъкидлаганидек:  “Гўдакликдан ёмон феълга ўрганса, // Юз меҳнатла уни кам қилиб бўлмас. // Яхши йўлга солай дебон уринма, // Ўсиб қотган шохни хом қилиб бўлмас”. Ў.ў.т.нинг зарурлигини одамлар қадим замонлардаёқ англаб етганлар. Лекин у пайтларда Ў.ў.т. индивиднинг кучли, чидамли, чаққон бўлиши сингари шахсий сифатларини ривожлантиришга қаратилган бўлса, кейинчалик шахснинг халққа, жамиятга кўпроқ фойда келтириши зарурлиги англанди. Ҳазрат Алишер Навоий зикр этганидек: “Даврон элининг жисмида жон бўлгил, // Ҳам жонларига мояки  дармон бўлгил”.  Ў.ў.т. мақсадини белгилашда шахсда қандай маънавий-ахлоқий идеал шакллангани муҳим аҳамият касб этади. Шахс идеалларининг шаклланиши эса унинг қандай жамиятда, қандай муҳитда яшаётгани билан белгиланади. Педагогикага оид адабиётларда Ў.ў.т. ни фақат ижобий фазилатларни шакллантириш вазифаси сифатида талқин қилиш ҳоллари учрайди. Ҳаётда эса, Ў.ў.т. салбий сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган ҳолат ҳам учрайди. Мас., ўғри ўзининг ўғрилик маҳоратини Ў.ў.т. орқали такомиллаштиради, қаллоб эса ўзида одамларга панд беришнинг самарали усулларини Ў.ў.т. орқали шакллантиради.

ЎЗБЕК ТАБИАТИ (ХАРАКТЕРИ) — ўзбек миллати вакилларига хос бўлган кўплаб маънавий-ахлоқий сифатларни ўзида мужассам этувчи тушунча.  Ҳар бир халқнинг миллий тафаккурида шу халққа хос ва мос бўлган, ижтимоий-тарихий шароитлар таъсири натижасида шаклланган жиҳатлар мавжудки, у шу халқнинг руҳияти, менталитети, характерини ифодалайди, ижтимоий-маданий тараққиёт ривожини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Иймон ва эътиқодлилик, андишалилик, оилага муҳаббат, болажонлик, ҳалоллик, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, фарзандларнинг ота-оналари, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғларига меҳрибонлиги, диний қадриятларни ҳурмат қилиш, саводхонлик, саховатлилик, хушфеъллик, ширинсўзлик, мардлик, одиллик, ҳаёлилик, меҳнатсеварлик каби хислтлр шулар жумласидандир.  Ў.т.нинг яна бир муҳим жиҳати — ота-она, қариндош-уруғларнинг ҳурматини жойига қўйиш, оиланинг муқаддаслиги туйғуларининг баркамол бўлишига эришиш, ўзаро муносабатларда ёнма-ён яшаётган ўзга миллат ва элат вакилларининг манфаатларини ҳисобга олишдир. Ў.т.га хос бўлган меҳр-оқибат,  мурувват, андиша, ор-номус, шарму-ҳаё, ибо-иффат каби бетакрор фазилатлар, бағрикенглик, меҳмондўстлик, оқкўнгиллик хусусиятлари ҳам халқимиз феъл-атворини ифода этувчи ажойиб хислатлардир. Ўзбек миллати вакилларига хос хусусиятлар миллатнинг кундалик турмуш тарзида намоён бўлиб, унинг ўзига хослигини таъминлайди. Характернинг ўзига хослиги шу билан изоҳланадики, миллат маълум ҳудудда, ташқи ва ички омиллар муайян шарт-шароитлар таъсирида шаклланади, ва бу ҳол миллатнинг хулқ-атворида ўз ифодасини топади. Муайян шарт-шароит бир халқдан мулоҳазали, андишали бўлишни талаб этади. Бошқа бир халқнинг шаклланиб, ривожланиш шароити ундан жаҳлдорликка мойилликни талаб этади, акс ҳолда у ўз этник қиёфасини йўқотади. Турфа характерли кишиларни ҳар-бир миллат орасида учратиш мумкин, лекин яхлит миллий характернинг мавжудлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Америка халқини афғонлар билан тенглаштириб бўлмаганидек, чеченлар билан латишлар миллий менталитетида ҳам ўзига хос фарқни кузатиш мумкин. Миллатлар доирасида кечаётган табиий жараёнлар, яъни уларнинг феъл-атворидаги ўзига хос жиҳатлар, миллий характердаги мураккаб воқеа-ҳодисалар ўрганилмас, улар билан тенг ҳуқуқли, ўзаро фойдали муносабат ўрнатилмас экан, миллатлараро муносабатлар ривожини таъминлаш амри маҳол. Собиқ мустабид тузум шароитида миллий хулқ-атвор деярли инкор қилинди, ягона социалистик ахлоқ кодекси ишлаб чиқилиб, миллатлар кундалик ҳаёти ва турмуш тарзига уларнинг ўзига хос жиҳатларига эътибор берилмай жорий этишга ҳаракат қилинди. Бундай сиёсат табиий равишда миллатлар орасидаги тафовут ва кескинликни кучайтирди. Ўзбек характеридаги андишалилик ва унинг замирида пайдо бўлган “етти ўлчаб бир кес” каби ибратли ўгитлар миллатимизга хос хусусиятдир. Герман Вамберининг 1885 йилда Лейпцигда нашр этилган “Туркий халқлар” асарида қайд этилишича, “Ўзбеклар ўзларининг диндош биродарларидай мутаассиб эмас, уларнинг ўртасида муғомбирлик, мунофиқлик камдан-кам учрайди”. Ана шу хусусиятлар миллатнинг тинчликсеварлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам андишали бўлишини билдириб, бошқаларни ҳам шунга ундайди. Миллатимизнинг ўзига хос характери этник тараққиёт, шунингдек, миллий давлатчилик ривожини таъминлашда асосий омилдир. Шу маънода, у ўзбек халқининг миллий бирлиги, Ўзбекистоннинг бугунги тва истиқболдаги тараққиёти миллий характернинг ўзига хослиги, унинг ривожи ва такомили билан белгиланади.                                                 

ЎЗБЕК ТИЛИ — туркий тилларнинг қарлуқ гуруҳига мансуб тиллардан; янги уйғур тили б-н биргаликда қарлуқ-хоразм гуруҳчасини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили (1989 йил 21 октябрдаги «Давлаттили ҳақида»ги қонунга мувофиқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган). Асосан, Ўзбекистонда, шунингдек, Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, РФ, Туркия, Саудия Арабистони, Хитой, АҚШ, Германия ва б. мамлакатларда тарқалган. Ў.т.да сўзлашувчиларнинг умумий сони 26 млн. кишидан ортиқроқ (Ўзбекистоннинг ўзида 20 млн.дан, Тожикистонда 1,2 млн.дан зиёдроқ, Афғонистонда эса, турли манбаларга кўра, 2,3 млн.дан 4 млн.гача, Қирғизистон ва Саудия Арабистонида 550-600 мингдан ортиқ, Қозоғистон ва Туркманистонда 320-330 мингдан ортиқ) кишини ташкил этади (2000). Ў.т. қипчоқ, ўғуз, қарлуқ-чигил-уйғур каби 3 та тил бирлиги сифатида шаклланиб, мураккаб диалектал таркиби б-и ажралиб туради. Унда 3 та асосий лаҳжа  бор. Булар: 1) қарлуқ-чигил-уйғур лаҳжаси; 2) қипчоқ лаҳжаси; 3) ўғуз лаҳжаси. Бу лаҳжалар таркибидаги кўплаб шевалар  фонетик, лексик ва қисман морфологик жиҳатдан ўзаро фарқланса-да, уларнинг барчаси ҳам миллий Ў.т.нинг, адабий Ў.т.нинг шаклланишида муайян даражада иштирок этган. Ў.т.нинг лаҳжалари орасида, одатда, қарлуқ-чигил лаҳжаси ҳамда унинг таркибига кирувчи шевалар (Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Жиззах, Самарқанд, Каттақўрғон, Бухоро, Қарши, Ўш, Марғилон, Жалолобод ва б. шаҳарларнинг шевалари) ўзбек адабий тилининг таянч шевалари ҳисобланади. Ўзбек адабий тилининг меъёрларини белгилашда Тошкент шеваси фонетик жиҳатдан, Фарғона, Андижон шевалари эса морфологик жиҳатдан таянч шевалар деб олинган. Туркий халқлар учун муштарак обида ҳисобланган Ўрхун-енисей тош битиклари, Ўрта Осиё туркий халқларининг умумий адабий тили намуналари бўлган «Девону луғотит турк», «Қутадғу билиг» каби ўлмас асарлар ўзбек халқининг  дастлабки ёзма ёдгорликлари ҳисобланади. Эски ўзбек адабий тилининг шаклланиши XIV аср охирлари ва XV а.га тўғри келади. Бу давр адабий тилининг шаклланиши ва ривожланишида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳиссаси беқиёсдир. Ўзбек адабий тили Лутфий, Саккокий, Навоий, Бобур ижоди б-н бошланиб, Огаҳий, Фурқат, Муқимийлар ижодида ривожланди, сайқал топди. Шўро даврида олиб борилган нотўғри тил сиёсати ва турли тазйиқлар оқибатида Ў.т.нинг турли соҳалардаги вазифалари ниҳоятда чекланиб қолган эди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан кейин, айниқса, Ўзбскистон мустақилликка эришгач, Ў.т. шаклланишининг янги даври бошланди: Ў.т. хўжалик ҳаётининг барча соҳаларида тўлиқ амал қиладиган полифункционал тил сифатида ривожланмоқда. Ўзбекларнинг аждодлари, барча туркий халқлар қатори, V-X а.ларда Ўрхун-енисей ёзувидан ва б. қадимий ёзувлардан фойдаланганлар. XI а.дан 1929 йилгача араб графикаси асосидаги, 1929-40 й.ларда лотин графикаси асосидаги (қ. Эски ўзбек ёзуви, ўзбек-лотин алифбоси) ёзувдан фойдаланилган. 1940 йилдан рус графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. 1993 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида» Қонун қабул қилди. Ушбу қонун 1995 йил 6 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли ўзгартишлар б-н қайта қабул қилинди ва «Давлат тили ҳақида»ги Қонун б-н бир қаторда, унинг давоми сифатида босқичма-босқич амалга оширилмоқда. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлагани каби, “ …ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили — бу миллатнинг руҳидир. Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг сўзлари билан айтганда, «Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур»… мустақиллик арафасида ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласида ниҳоятда қизғин, баъзида кескин ва муросасиз баҳс ва тортишувлар бўлиб ўтган эди. Ниҳоят, 1989 йилнинг 19 октябрь куни бу ўта муҳим масала Олий Кенгаш сессияси муҳокамасига қўйилди. Ва қарийб бир ярим асрлик қарамликдан сўнг мамлакатимизда ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлмиш она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Бу Ватанимиз тарихида том маънодаги буюк воқеа эди. Қабул қилинган қонунда давлат тили билан бирга юртимиздаги барча миллат ва элатларнинг тилларини ривожлантириш, давлат йўли билан ҳимоя қилиш, тили, дини ва миллатидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг ўз она тилида таълим, ахборот, керакли маълумот олиш каби хуқукдарини кафолатлаш масалалари аниқ белгилаб қўйилган эди. Бу қонун ўша пайтда бошқа республикаларда қабул қилинган тилга оид ҳужжатлардан ўзининг демократик моҳияти билан ажралиб туради. Жумладан, мазкур қонун давлат идораларида ишлаш, таълим олиш, мансаб лавозимлари бўйича кўтарилиш, фуқаролик сингари масалаларда одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини камситадиган турли шартлар ва «ценз»лардан холи экани билан жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган  талаб ва қоидаларга тўлиқ жавоб берар эди. Шунинг учун ҳам у кўпмиллатли халқимиз томонидан ижобий кутиб олингани бежиз эмас. 1992 йил 7 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгиланиб, мустаҳкамлаб қўйилди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, Конституцияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсолларидан бирига айланди. Ўтган давр мобайнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, уни том маънодаги миллий қадриятга айлантириш йўлида илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган улкан ишлар амалга оширилди. Истиқлол йилларида ўзбек тилининг қўлланиш доираси амалда ниҳоятда кенгайгани, уни илмий асосда ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар, тилимизнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган илмий ва оммабоп китоблар, ўқув қўлланмалари, янги-янги луғатлар кўплаб чоп этилаётгани жамият тафаккурини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Айниқса, давлат тилининг халқаро миқёсда ҳам фаол мулоқот воситасига айланиб бораётгани эътиборлидир. Хусусан, хорижий мамлакатлар раҳбарлари билан бўладиган учрашув ва суҳбатлар, музокаралар, тегишли ҳужжатларни имзолаш маросимларида, нуфузли саммитларда, расмий матбуот анжуманларида ўзбек тилининг ўрни ва аҳамияти ортиб бораётгани ҳаммамизга ғурур-ифтихор бағишлайди. Шу борада ўзбек тилининг компьютер ва Интернет, аниқ фанлар, тиббиёт, иқтисодиёт каби махсус термин ва тушунчаларни талаб қиладиган соҳаларда ҳам кенг қўллана бошлагани унинг имкониятлари нечоғлиқ катта эканини кўрсатади. Ҳолбуки, бундан йигирма йил олдин оддийгина ариза ёки маълумотномани ҳам ўзбек тилида ёзишнинг имкони йўқ эди. Бугун бу ҳақда гапирсангиз, кўпчилик ёшларнинг ишониши қийин. Чунки ҳозирги пайтда олий ҳокимият идораларидан тортиб маҳаллий бошқарув идораларигача иш юритиш она тилимизда амалга оширилмоқда. Биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий ишла-шимиз зарур. Айниқса, фундаментал фанлар, замонавий коммуникация ва ахборот технологиялари, банкмолия тизими каби ўта муҳим соҳаларда она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, этимологик ва қиёсий луғатлар нашр этиш, зарур атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни ишлаб чиқиш, бир сўз билан айтганда, ўзбек тилини илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш миллий ўзликни, Ватан туйғусини англашдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз” (“Юксак маънавит – енгилмас куч”, 83-87 б.)

ЎЗБЕК ХАЛҚИ — ЎзР аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи миллат номи. Ў.х. нафақат Ўз-н, балки Ўрта Осиёдаги энг кўп сонли халқдир. Ў.х. вакиллари Ўз-ндан ташқари Тожикистонда, Қирғизистонда, Қозоғистонда, Туркманистонда, Афғонистонда, Россияда, Саудия Арабистонида, ХХРда, Туркияда, Германияда, АҚШда, Австралияда ва дунёнинг кўплаб бошқа мам-тларида истиқомат қиладилар Ў.х. Туркий тиллар оиласига кирувчи ўзб. тилида сўзлашадилар. Ў.х.ларнинг асосий қисмини сунний мазхабга мансуб мусулмонлар ташкил этади. Жаҳондаги кўплаб халқлар сингари Ў.х.нинг шаклланиши жараёнларининг бошланиши ҳам қадим замонларга бориб тақалади ҳамда муракаб ижт-й-сиёсий ва этник жараёнлар б-н боғлиқ. Ў.х. этногенез жараёни аждодларимиз тарихидан бошланади. Ў. х. аждодларининг ўтмиши жуда катта тарихий даврни ўз ичига олади. Узоқ тарихий тараққиёт йўлида аждодларимиз мураккаб этногенез жараёнларини бошдан кечирганлар. Бу жараёнлар антропологик қиёфалар, қабилалар, халқлар ва элатларнинг ўзаро аралашиб, қоришиб кетиши, мад-й анъаналарнинг уйғунлашиб янги асосларда тараққий топиши тарзида кечган. Ўрта Осиё — икки дарё орлиғида туркий ҳамда эроний тилларда сўзлашувчи аҳоли кўп а.лар давомида аралаш яшаб келишган. Мазкур элатлар мад-т, хўжалик юритиш усули, турмуш тарзи, урф-одатлар ҳамда антропологик жиҳатдан бир-бирларига ниҳоятда яқин бўлиб, улар фақат турли тилларда сўзлашганлар, аммо шунда ҳам бир-бирларини яхши тушунганлар. Иккала тилда сўзлашувчи аҳоли орасида ҳам ўтроқ деҳқончилик ҳамда кўчманчи чорвачилик б-н шуғулланувчи элатлар мавжуд эди. Хуллас, иккала тилда сўзлашувчи халқлар ҳам минтақанинг туб (автохтон) аҳолиси ҳисобланади. Туркий этник гуруҳлар қатламининг илдизлари жуда қадимий эканлиги археологик маълумотлар асосида исботланмоқда. Антропология маълумотлари бронза даврига келиб Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, тор юзли ирқ вакиллари кенг тарқалганлигидан далолат беради. Жануб аҳолисидан фарқли равишда шимолий дашт ва чўл ҳудудларида думалоқ бош, кенг юзли элатлар яшаганлар. Жанубий қиёфа вакиллари фанда Ўрта Ер денгизи ирқи вакиллари деб аталади. Улар Олд Осиё, Месопотамия, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиё, Ҳиндистон каби кенг географик ҳудудларга ёйилганлар. Шимолий қиёфали одамлар эса Жанубий Сибирдан Қозоғистонга қадар бўлган ҳудудларда, ш-дек, Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий қисми ҳамда Урал ва Волга бўйи минтақаларига тарқалган. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бронза даврига келиб Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфа вакилларининг қўшилиш жараёни бошланади. Бу давр ўлкамиз ҳудудларида мураккаб этник-мад-й жараёнлар юз берганлиги б-н изоҳланиб, айнан мана шу бронза даври қабилалари Ўрта Осиёнинг қадимги элатларига асос солганлар. Мил. авв. II минг йиллик ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиё ҳудудларига шимолий-шарқдан янги этник гуруҳлар кириб кела бошлайди. Уларнинг асосий машғулоти чорвачиликдан иборат бўлиб, автохтон мад-тдан фарқланувчи мазкур гуруҳлар мад-ти фанда «Тозабоғёб мад-ти» деган ном б-н юритилади. Тозабоғёб мад-тига хос ёдгорликлар Зарафшон дарёси этакларидан ҳамда Тошкент воҳаси, Фарғона водийси ва Шимолий Бақтриянинг тоғли ва тоғолди ҳудудларидан топиб ўрганилган. Худди шунга ўхшаш этносларнинг излари Қозоғистон чўллари, Олтой, Жанубий Сибир, Уралолди сингари кенг ҳудудлардан топиб текширилган. Ушбу ўзига хос мад-т «Андроново мад-ти» номи б-н аталиб, унга мансуб элатлар бронза давридаёқ туркий тилда сўзлашганликлари кўпчилик тадқиқотчилар томонидан эътироф этилади. Бошқа фикрларга кўра, андроноволиклар ҳинд-эрон қабилаларига мансуб бўлишган. Ўрта Осиё ҳудудларида яшаган қадимги аҳоли илгари қандай номлар б-н аталганлиги бизга номаълум. Ҳали ёзувнинг ихтиро қилинмаганлиги ва ёзма манбаларнинг мавжуд эмаслиги бунинг асосий сабаби ҳисобланади. Ўрта Осиё аҳолиси ҳақидаги дастлабки маълумотлар қадимги юнон-рим ва форс манбаларида учрайди. Юнон-рим манбаларида Евроосиёнинг катта ҳудудларида яшовчи қадимий элатлар умумий ном б-н «скифлар» деб аталади. Геродот скифларнинг қадимийликда мисрликлардан қолишмаслигини эътироф этса, Плиний Ўрта Осиё ҳудудларида 20 яқин элатлар яшаганлигини қайд қилади. Қадимги манбаларда скифларнинг сак ва массагет қабилалари кўпроқ тилга олинади. Қадимги форс манбаларида сакларларнинг сака-хаумаварка, сака-тиграхауда ҳамда сака-тиай-тара-дарайя қавмларидан иборат бўлганлиги қайд қилинади. Массагетлар хусусидаги маълумотларнинг таҳлили уларнинг маҳаллий чорвадор қабилаларга мансуб бўлиб, ҳарб ишига моҳир бўлганликларидан далолат беради. Қадимги манбаларда сак ва массагетларнинг кийимлари, урф-одатлари, ҳарбий маҳорати ва жанг усуллари, қисман эътиқодлари ҳақида маълумотлар учраса-да, уларнинг қайси тилда сўзлашганлиги ҳамда антропологик белгилари хусусидаги маълумотлар чекланган. Шу боисдан мазкур қавмларнинг у ёки бу ирққа мансублиги хусусида ҳукм чиқариш қийин. Ў.х.нинг таркибида ҳозирги кунларгача сақланиб келаётган ирқий ва этник унсурларнинг маҳаллий халқ таркибига кирган даври ва унинг нисбий миқдори этногенез жараёнларига боғлиқ. Замонавий Ў. х. антропологиясида мўғул ирқига хос унсурлар камчиликни ташкил қилгани ҳолда, европа ирқи унсурлари устунлик қилади. Шундай экан Ў.х.ни тўла мўғул ирқига мансуб деб ҳисобловчи фикрлар илмий асосга эга эмас. Ў.х.га хос Ўрта Осиё-икки дарё оралиғи ирқининг шаклланиши масаласида турлича қарашлар мавжуд. Бу борада мутахассислар томонидан бундан 6-8 минг йил илгариги даврлардан бошлаб XVI а.га қадар бўлган саналар қайд қилинади. Аммо замонавий археологик ва антропологик тадқиқотларнинг натижалари Ўрта Осиё-икки дарё оралиғи ирқининг шаклланиши жараёни бундан 2300-2200 йиллар илгари бошланганлигини кўрсатмоқда. Мазкур жараённи сунъий равишда қадимийлаштириш ҳам, яшартириш ҳам тарихий ҳақиқатга тўғри келмайди. Ў. х. ўзининг шаклланиши жараёнида бир неча муҳим босқичларни бошдан кечирган. Мазкур босқичлар маълум тарихий даврларда ўлкамиз ҳудудига турли халқларнинг бостириб кириши ҳамда халқлар ва мад-тларнинг мураккаб аралашуви жараёнлари б-н боғлиқ. Аҳамонийлар истилоси, Македониялик Александрнинг юришлари, араблар босқини, мўғуллар истилоси ва б.лар шулар жумласидандир. Ушбу истилолар Ўрта Осиё, жумладан, Ў.х.нинг мад-ти, тили ҳамда турмуш тарзига маълум даражада ўз таъсирини ўтказган. Аммо бу юришлар туб аҳолининг ирқи ва этник қиёфасини, антропологияси ва тилини, мад-ти ва урф-одатларини кескин ўзгартира олмаган. Мил. авв. I минг йилликдан бошлаб ўлкамизнинг қадимги деҳқончилик воҳаларида яшовчи ўтроқ аҳоли ўзлари яшаб турган ҳудуд номлари б-н атала бошлаганлиги ёзма манбаларда қайд қилинади. Жумладан, Сўғдиёнада — сўғдийлар, Қадимги Хоразмда — хоразмийлар, Қадимги Бақтрияда — бақтрийлар, Қадимги Шошда — чочликлар, Қадимги Фарғонада — парканаликлар истиқомат қилишган. Икки дарё оралиғидаги халқларнинг ерлари доимо ажнабий босқинчиларнинг этиборини ўзига тортиб келган. Қадимдан она юртимиз ҳудудларига бостириб кирган элатлар минтақа халқлари, жумладан, Ў.х.нинг этногенезида ҳам маълум из қолдирган. Аҳамонийларнинг Ўрта Осиёдаги бир қанча вилоятлар устидан ҳукмронлиги икки юз йилдан ортиқроқ давом этганлиги маълум. Шундай экан форслар Ўрта Осиё халқларининг тили, мад-ти ва қиёфасига таъсир ўтказганлар, аммо юқорида таъкидланганидек, уни бутунлай ўзгартира олмаганлар. Александр Македонский юришлари хусусида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Ушбу юришлар натижасида минтақада янги эллинистик давлатлар, жумладан Юнон-Бақтрия давлати ташкил топиб, маҳаллий мад-т эллинизм элементлари б-н бойиган. Бироқ, маҳаллий оқсуяклар б-н қариндошлик алоқасини боғланган юнон-македонлар аслида кичик бир қатламни ташкил этиб, аҳолининг этногенезига жиддий таъсир ўтказа олмаганлар. Айрим тоғли ҳудудларда уларнинг таъсири ҳозирги кунда ҳам маълум даражада кўзга ташланса-да, бу жараён оммалашмаган. Антропология маълумотларига таяниб Ў.х.нинг шаклланиши жараёнининг бир неча муҳим тарихий босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Шундай босқичлардан бири мил. авв. III-II а.ларда Ўрта Осиё дашт минтақаларида ҳозирги Ў.х.га хос антропологик қиёфа шакллана бошлаганлиги б-н изоҳланади. Бу эса Ў.х. га хос Ўрта Осиё-икки дарё оралиғи ирқи минтақадан ташқарида, хусусан, Волга дарёси бўйларида ва Уралда, Мўғулистон чўлларида ва Байкал кўли атрофида шаклланиб, Ўрта Осиё ҳудудларига кириб келган ва маҳаллий аҳоли ирқини ўзгартириб юборган, деган қарашларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатади. Замонавий тадқиқотлар Ў.х.га хос антропологик қиёфа Сирдарёнинг ўрта ҳавзаси, яъни Тошкент воҳаси, Фарғона водийси, Хоразм ҳамда Жанубий Қозоғистон ва Еттисув минтақасида мил. ав. I минг йилликнинг иккинчи ярмида шакллана бошлаганлигини кўрсатади. Мазкур аҳоли мил. ав. III-II а.ларда Ўрта Осиёнинг марказий ва жанубий вилоятларига бир неча йўналишда кириб борган ва кенг ёйилган. Ушбу антропологик маълумотлар ёзма манбаларда қайд қилинган халқларнинг жанубга томон силжиши ҳамда шунинг оқибатида Юнон-Бақтрия давлати инқирозга юз тутиб, Катта Юечжи давлат уюшмаси, сўнгроқ эса Буюк Кушон салтанатига асос солиниши даврига тўғри келади. Ўрта Осиё-икки дарё оралиғи аҳолисининг этногенезида муҳим из қолдирган халқларнинг мазкур силжиши натижасида кўчманчи ва ярим кўчманчи туркий элатлар Сирдарёнинг қуйи оқимидан Марказий Қизилқум орқали Самарқанд атрофларига, сўнгра Қашқадарё воҳасининг қуйи қисми орқали Сурхондарё воҳасига бориб жойлашганлар. Кейинчалик уларнинг бир қисми Сурхондарё воҳаси орқали жанубий Тожикистон ҳудудларига ўтишган. Мазкур элатларнинг иккинчи гуруҳи Бухоро воҳаси орқали Туркманистоннинг жанубий вилоятларига, бир қисми эса Шимолий Афғонистондаги ҳозирги Шибирғон шаҳри атрофларига қадар етиб боришган. Мазкур этник жараёнлар натижасида Ўрта Осиёда Ў.х. ва текисликларда яшовчи тожикларга хос помир-фарғона антропологик қиёфалари кенг ёйилган. Ўрта Осиё халқлари тарихида, жумладан Ў.х.нинг шаклланишида Қанғ давлатининг аҳамияти ҳам катта бўлган. Мил. авв. III а.да бу давлат Сирдарёнинг ўрта оқимида яшовчи бир қанча кўчманчи ва ярим кўчманчи элатларни ўз таркибига бирлаштирган. Мам-тнинг иқт-й қудрати ортиб, деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ҳамда мад-т тараққий этган, янги-янги шаҳар ва қишлоқлар ташкил топган. Туркий ва эроний тилларда сўзлашувчи халқлар мазкур давлат таркибида ўзаро яқинлашиб, иқт-й ва мад-й ҳамкорлик кучайган. Мазкур жараённи Фарғона ва Зарафшон воҳасида ҳам кузатиш мумкин. Шу б-н бирга Қанғ давлати ҳудудида туркий тилли аҳолининг нуфузи устунлик қилганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ў.х. аждодлари шаклланишининг муҳим босқичларидан яна бири Эфталийлар давлати ва Ғарбий турк хоқонлиги даврига тўғри келади. Бу пайтга келиб туркий тилда сўзлашувчи элатларининг бир-бирлари б-н қўшилиши ва шаклланиши учун қулай шароит етилади. Гарчи, мазкур давлатлар ҳудудларида яшовчи халқлар туркий ва эроний тилларда сўзлашиб, улар аралаш этносларни ташкил қилган бўлсалар-да, иккала давлатда ҳам туркий тил устунлик қилган. Эфталийларнинг тили хусусида мутахассислар ўртасида турлича қарашлар мавжуд бўлса-да, уларнинг туркий халқлар бўлганлиги ҳақиқатга яқин. Эфталийлар ўз ҳукмдорларини “ябғу” деб аташган. Бундай атама фақат туркий халқларга хос бўлиб, форслар эса ўз ҳукмдорларини шоҳ ёки подишоҳ деб аташган. Бу даврда туркий халқларнинг монолит этник тил бирикмалари қарор топиб, улар Эфталийлар давлати ва Ғарбий Турк ҳоқонлигининг асосий таянчи бўлиб қолдилар. Араблар истилоси, гарчи, Ўрта Осиё халқларининг мад-ти, эътиқоди ва тилига катта таъсир кўрсатган бўлса-да, уларнинг этногенез жараёнларига таъсири унча катта бўлмаган. Араб тили ва динини кенг ёйиш мақсадида Мовароуннаҳр ҳудудларига кўчириб келтирилган араблар маҳаллий аҳолидан ўзларини тортиб, алоҳида маҳалла ва гузарларда истиқомат қилишган. Кейинчалик улар аралашиб, ўлка халқлари таркибига сингиб кетишган. Арабхона номи б-н аталувчи қишлоқ ва гузарларнинг ҳозирги кунда ҳам Республикамизнинг барча вилоят ва туманларида мавжудлиги фикримизнинг далилидир. Ислом динининг ўлкамизга ёйилиши натижасида араб тили кўпроқ илм-фан тилига айланди, аҳоли эса ўзининг аввалги сўзлашув тилида давом этган, яъни маҳаллий аҳолининг араблашув жараёни юз бермаган. Ў.х. шаклланишидаги энг муҳим босқичлардан бири IX-XII а.лар ҳисобланади. Бу даврга келиб Ўрта Осиё, жумладан Мовароуннаҳр ҳудудларида ҳозирги Ў.х.га хос қиёфа узил-кесил қарор топиб, маҳаллий аҳолининг асосий қисмини ташкил этади. Шу б-н бирга тожик халқининг шаклланиши ҳам шу даврга тўғри келади. Бир сўз б-н айтганда, узоқ давом этган этник жараёнлар натижасида мазкур даврга келиб Мовароуннаҳр ҳудудларида қадимдан аралаш яшаб келаётган, мад-ти, урф-одатлари ҳамда аждодлари ягона бўлган туркий ва эроний тилларда сўзлашувчи элатлардан икки мустақил, ўзб. ва тожик халқлари вужудга келди. IX а.га келиб сомонийлар сулоласи ҳукмронлиги ўрнатилгач, дарий тилининг аҳамияти ортиб, у сарой тилига айланди ва бу даврда дарий тилида бадиий, илмий адабиётларнинг кўплаб яратилиши бу тилнинг Ўрта Осиё минтақасида мавқеи ошиши ва кенг ёйилишини тезлаштирди. Сомонийлар даври сарой адабиётида дарий тилини қўллаш рағбатлантирилган. Шу б-н бирга сомонийлар даврида расмий давлат тили араб тили бўлганини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Давлатнинг барча расмий ҳужжатлари бу даврда араб тилида олиб борилган. Аммо, сомонийлар ҳукмронлиги даври дарий тилининг форс-тожик адабий тили сифатида шаклланишига катта туртки бериб, у сарой тили даражасига кўтарилган бўлса-да, сомонийларнинг қайси халққа мансублиги хусусида турлича қарашлар мавжуд. Жумладан, уларнинг сулоласи Баҳром Чўбинга (Баҳром Гўр) бориб тақалиши ҳамда унинг туркий қавмдан уйланганлиги, мазкур сулола вакилларининг эса шу никоҳдан тарқалганлигига асосланган мутахассислар сомонийларни туркий шажара сифатида эътироф этадилар. Хатто Баҳром Чўбиннинг ўзи ҳам туркий элат вакили эканлигини эътироф этувчи қарашлар ҳам мавжуд. Кейинги манбалар ҳам буни тасдиқлайди. Жумладан, XV а.да яшаган Муиниддин Натанзий ўзининг «Мунтахаб ат-таворих» номли асарида сомонийларнинг кейинги авлодлари хусусида тўхталиб, уларнинг туркий қиёфали инсонлар эканликларини ёзади. Сомонийлар замонида давлат ишлари араб тилида юритилиб, дарий тилининг сарой тили сифатида равнақ топиши туркий тилнинг мавқеини тушириб, унинг ривожланишини тўхтатиб қўймади. Расмий ёзишмалар ва ҳужжатлар давлат тилида олиб борилиб, сарой адабиёти дарий тилида битилган бўлса-да, аҳолининг ўзаро мулоқот тили аввалгича қолган. Умуман, бу давр тили ҳақида сўз кетганда туркий ва дарий тилларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш тўғри эмас. Ривожланган ва ҳатто сўнгги ўрта а.лар даврида ҳам Мовароуннаҳр аҳолиси иккала тилда бирдай мулоқот қила олган. Х а. охирида Мовароуннаҳрни Қарлуқлар (Қорахонийлар) истило қила бошлайдилар. Қарлуқларнинг истилочилик ҳаракатлари Еттисув ва Шарқий Туркистоннинг унга қўшни бўлган вилоятларидан бошланади. Х а.нинг иккинчи ярмида бу ерларда ярим кўчманчи, ярим ўтроқ туркий қавмларнинг ҳарбий жиҳатдан кучли бўлган қудратли давлати вужудга келади. Еттисувдаги туркий қавмлар уюшмаси арғу, тухси, қорлиқ, чигил, яғмо сингари элатлардан ташкил топган эди. Шулардан арғу, тухси, қорлиқ ва чигиллар мад-й жиҳатдан анча тараққий қилган бўлиб, улар фақат овчи, чорвадорлардан иборат бўлмасдан, балки зироатчилик б-н ҳам шуғулланганлар. Мазкур даврнинг яна бир хусусияти шундаки, шу даврда бу ердаги сўғд мустамлакалари ва шаҳар аҳолисининг сўғдийлар ўрнашган қисмида туркийлашиш жараёни тезлашади. Туркийлашиш энг аввало туркий тил ва нутқнинг ғалаба қилишида ифодаланади. Буни ўша даврда яшаган тилшунос олим Маҳмуд Қошғарий ҳам эътироф этади. Шундай қилиб, X а. охири XI бошларида Мовароуннаҳрда Қорахонийлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши б-н қарлуқ, ўғуз, чигил, яғмо ва б. туркий қабила ва уруғларнинг Шош, Фарғона каби вилоятларда яшовчи туркий аҳоли б-н ўтроқ ҳаётга кўчиш жараёни тезлашади. Ўтроқ деҳқон ва ҳунарманд аҳоли б-н аралашиб, деҳқончилик ҳамда шаҳар мад-тининг бой тажрибаси ва анъаналари ўзлаштирилади. Туркий муштарак тил ва халқ оғзаки эпосига асосланган бадиий адабиёт юзасига келади. Натижада туркий тилда сўзлашувчи аҳолининг Мовароуннаҳрнинг асосий нуфусларидан бири сифатидаги мавқеи янада ортади. Шу даврга келиб, туркий адабий тилнинг шаклланиш жараёни ҳам ниҳоясига етади. Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Аҳмад Яссавийларнинг бебаҳо асарлари шу давр туркий адабий тилининг ёрқин намуналаридир. Ў.х. халқи шакллангандан кейин ҳам этногенез жараёнлари давом этган. Бу борадаги кейинги йирик босқич мўғуллар истилоси б-н боғлиқ. Мўғул истилоси ва уларнинг секин-аста маҳаллий халқлар таркибига қўшилиб кетиши натижасида Чиғатой улуси аҳолисининг ташқи қиёфасида мўғул элементлари кучайган бўлса-да, мазкур ҳодиса Ў.х. антропологиясини бутунлай ўзгартириб, аҳоли мўғуллашиб кетмади. Аксинча, Мовароуннаҳрга кўчиб ўтган мўғулларнинг ўзлари қисқа муддатда турклашиб туб аҳолига аралашиб кетди. Бу бир қанча сабаблар б-н боғлиқ бўлиб, улардан энг асосийси Ўрта Осиёга бостириб келган Чингизхон қўшинлари таркибида мўғуллар камчиликни ташкил қилиб, уларнинг кўпчилиги туркий элатлардан иборатлиги б-н изоҳланади. Ў.х. этногенезида муҳим рол ўйнаган охирги босқич XV а. охири – XVI а. бошларида Шайбонийхон бошлиқ Дашти Қипчоқ ўзб.ларининг Мовароуннаҳрга бостириб кириши б-н боғлиқ. Ана шу вақтдан бошлаб Ўрта Осиёда ўзб. хонларининг ҳукмронлик даври бошланади. Кўчманчи ўзб.лар деҳқончиликнинг юксак мад-тини эгаллаган Мовароуннаҳр аҳолисига аралашиб, уларнинг кўплари аста-секин ўтроқ ҳаётга ўта борганлар ва шу зайлда Ўрта Осиёнинг туркий аҳолисига янги бир муҳим қатлам бўлиб қўшилганлар. Кўчманчи Ў.лар кейинчалик барча туркий аҳолига ўз номларини бердилар. Шу даврдан бошлаб Мовароуннаҳр аҳолисининг катта қисми ўзб.лар деб атала бошлади. Лекин уларнинг вакиллари Мовароуннаҳр ва Хуросонда илгариги а.ларда ҳам яшаганлиги сир эмас. Хуллас, Дашти қипчоқ ўзб.ларининг Мовароуннаҳр туб аҳолисига қўшилиб кетиши аҳолининг этник қиёфасида дастлаб Олтой турклари, сўнгра Чингизхон бошлиқ мўғуллар аралашуви натижасида юзага келган мўғул ирқи белгиларининг маълум даражада кучайишига сабаб бўлди. Шу боисдан замонавий Ў.х. қиёфасида икки ҳолатни кузатиш мумкин. Жумладан, аҳолининг Дашти Қипчоқ ўзб.ларининг таъсири кучлироқ бўлган қисмида мўғул ирқи белгилари устунлик қилади ҳамда улар “жўқчи” лаҳжада сўзлашишади, аҳолининг азалдан шу ҳудудда яшаб келаётган қисми эса кўпроқ европа ирқига мойил бўлиб, улар “йўқчи” лаҳжада сўзлашишади. Бир сўз б-н айтганда, Ў.х. асосан икки этник қатламдан ташкил топган. Биринчи қатлам Турон-Туркистон ҳудудларида азалдан яшаб келган элатлар асосида шаклланган. Иккинчи қатлам эса Волга (Итил) дарёси бўйларидан тортиб, то Хоразмнинг шимоли, Сирдарёнинг ўрта ва қўйи оқимларигача бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи чорвадор қавмлар асосида шаклланган. Бу макон ўтмишда турли номлар, чунончи Дашти Қипчоқ, Олтин Ўрда, ўзб. вилояти, ўзб.лар мам-ти, Ў. улуси деган номлар б-н аталган. Халқимизнинг бу қатламини шартли равишда шимолий қатлам деб аташ мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб, Ў.х. этник шаклланиши узоқ давом этган мураккаб жараёндир. Ў.х.нинг асосини ҳозирги Ўзб-н ҳудудида бир неча минг йиллар давомида яшаб келган маҳаллий сўғдийлар, бохтарлар, хоразмийлар, саклар, массагетлар, қанғлилар ва довонликлар ташкил қилган. Турли даврларда турли мақсадларда кириб келган қабилалар, элатлар ва уруғлар давр ўтиши б-н маҳаллий аҳолига ўз таъсирини қисман ўтказган. Бу ўринда шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ў.х. шаклланиш жараёнининг барча босқичларида маҳаллий аҳоли ташқаридан келган аҳолига нисбатан доимо устунлик қилган. Шу боисдан ташқаридан келиб қўшилган элатлар антропологик н.назардан маҳаллий аҳолининг этник қиёфасини ва ташқи кўринишини тубдан ўзгартира олмаган, қадимий халқларимизга хос антропологик хусусиятлар шу кунларга қадар сақланиб келмоқда. “Ўзб.” этнонимнинг келиб чиқиши масаласида мутахассислар ўртасида ҳозирга қадар ягона фикр мавжуд эмас. Нима бўлганда ҳам “Ўзб.” этнонимининг пайдо бўлган даври Ў.х. шаклланган даврга нисбатан анча ёш ҳисобланади. Шунга қадар халқимиз хоразмийлар, сўғдийлар, фарғоналиклар, бохтарлар, мовароуннаҳрликлар, чиғатоийлар деган турли умумий номлар ҳамда уруғ-қабила номлари б-н аталиб келган. Ўрта Осиёда яшовчи барча туркий элатларга нисбатан эса умумий “туркий” атамаси қўлланган. Минтақа халқлари ўзларининг замонавий номларига кейинчалик эга бўлганлар. Аммо бу бир пайтда юз бермаган. Ў.х. асосини ҳозирги Ўзб-н ҳудудларида бир неча минг йиллар давомида яшаб келган маҳаллий саклар, массагетлар, сўғдийлар, бохтарлар, хоразмийлар, қанғлилар, довонликлар, чочликлар ташкил этган. Турли тарихий даврларда четдан келиб қўшилган аҳоли туб аҳолига қисман таъсир ўтказган бўлса-да, унинг этник қиёфасини тубдан ўзгартира олмаган.

“ЎЗБЕК ХАЛҚИ ҲЕЧ ҚАЧОН, ҲЕЧ КИМГА ҚАРАМ БЎЛМАЙДИ” — Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов асарларининг  13-жилди  (Т., “Ўзбекистон”, 2005 й.). Китобда Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар йиғилишлари, халқаро учрашув, анжуман ва тантанали маросимлардаги маъруза ҳамда табриклари, мамлакатимиз раҳбарининг хорижий давлатларга расмий ташрифлари муносабати билан оммавий ахборот воситалари учун берган интервьюлар ўрин олган. Шунингдек, Президентимиз томонидан Андижон шаҳрида  12-13 май кунлари рўй берган воқеалар бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари мухбирлари билан бўлган учрашувда, 2005 йил 17 майда Ўзбекитон Республикаси Бош прокуратурасида мамлакатимиз ва чет эл журналистлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари учун ўтказилган матбуот анжумани ва баёноти, Тошкент аэропортида мухбирлар саволарига берилган жавоблар ҳамда ШҲТ саммитида сўзланган нутқда Андижон воқеалари ривожи қандай бўлгани, бу ишларнинг ортида қандай кучлар тургани, уларнинг режалари ҳақида аниқ маълумотларни журналистлар ва кенг афкор омма эътиборига ҳавола қилинди. Мазкур воқеаларнинг турлича талқин қилингани, Мас., Россия телевидениеси орқали Андижонда жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан “қўзғолон кўтарганлар” деган ибора ишлатилганини, бундай воқеларни одамларга етказишда журналистнинг масъулияти, билимдонлиги, “игнадан туя ясамаслиги”, вазиятни аниқ ва пухта ўрганиб, сўнг ахборот бериши лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилган. Олий мажлис ва маҳаллий кенгашларда қилинган маърузаларда ички сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан келиб чиқадиган вазифаларнинг жамият ҳаётидаги  самарали жиҳатлари ҳақида сўз боради. Ҳар бир соҳада адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, сиёсий ва иқтисодий мустақилликни янада мустаҳкамлаш, халқаро майдондаги обрў-эътиборимизни ошириш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни  қарор топтириш, маънавий-маданий қадриятларимизни тиклаш, демократик тамойилларни қарор топтириш ҳамда ислоҳотларнинг изчиллик билан амалга оширилаётгани эътироф этилади. Асарда Президентимиз мамлакатимиз ривожланиш стратегияси, ички ва ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларини, келгусида амал оширилиши лозим бўлган вазифаларни ўзида ифода этган  2005 йил 28 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир” номли маъруза ҳам кетирилганМазкур нутқ ва интервьюларда яна бир бор Ўзбекистоннинг хавфсизлик ва ташқи сиёсати борасидаги позицияси ифодалаб берилган.

ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ УМУМИЙ МАНФААТЛАРИ — ўзб. халқи ҳаётини белгилайдиган, унинг фаолиятини маълум мақсадларга йўналтирадиган ижт-й муносабатлар, миллий эҳтиёжлар, халқнинг тафаккур даражаси, маън-й салоҳияти, руҳияти, анъана ва қадриятлари тизимидир. Миллий манфаатлар эҳтиёжларни қондирувчи шароит ва қадриятлар б-н бирга, уларни яратиш, таъминлашни белгиловчи ижт-й тизимга, муносабатлар ва тамойилларга асосланган бўлади. Улар ўзб. миллати ва халқига мансуб алоҳида кишилар ёки бирор-бир давлат фуқароси бўлган одамларнинг шахсий манфаатлари б-н узвий боғлиқ бўлиб, бу манфаатларнинг уйғунлашувини ифодалайди. Шу маънода, у умумий манфаатлар мажмуидир. Ў.х.у.м. қуйидагилардан иборат: мам-тнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, сарҳадларнинг дахлсизлиги; юртнинг тинчлиги, давлатнинг ҳарбий, иқт-й, ғоявий, экологик, информацион таҳдидлардан муҳофаза этилиши; Ватан равнақи, мам-тда фуқаролараро ва миллатлараро тотувлик, ижт-й барқарорлик муҳитини яратиш; ҳар бир оила ва бутун халқнинг фаровонлиги; жамиятда адолат устуворлиги, демократия, ўз-ўзини бошқариш тамойилларининг қарор топиши ва ҳ.к. Мам-т аҳолисининг ижт-й аҳволини инъикос этар экан, Ў.х.у.м. миллий тараққиёт кучларини ҳаракатга ундовчи муҳим омил вазифасини бажаради. Умумий манфаатларнинг намоён бўлишида унинг умуминсоний манфаатлар б-н уйғунлигига эришишга ёрдам берувчи ижт-й механизмда умумбашарий қадриятлар муҳим ўрин эгаллайди. Ў.х.у.м. миллий эҳтиёжларни қондиришдан манфаатдорлик орқали бутун дунёда инсон тараққиёти йўлидаги эзгу ва муштарак мақсадлар орасидаги бевосита алоқани мустаҳкамлашга ёрдам беришга қаратилган.

ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ (Асосий қонуни) — 1992 йилнинг 8 декабрида 12 чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХI сессиясида қабул қилинган. У 6 бўлим 26 боб, 128 моддадан иборат. Ў.К. ўзбек халқининг тарихи, маданий мероси, миллий анъаналари, қадриятлари, азалий удумлари, илдизларига таянилган, жаҳон тажрибаси, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий нормалар, қоидалар б-н ҳамоҳанг тарзда яратилган. У эркин ва озод шахсни, баркамол инсонни истиқлол ғояси асосида камол топтиришнинг, ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг, жамият ва шахс, улар орасидаги уйғунлик, мутаносибликни таъминлашнинг ҳуқуқий асосидир. Ў.К. нинг моҳияти унинг асосига қўйилган қуйидаги тамойилларда ёрқин намоён бўлади. 1. Давлат суверенитети тамойили. Ҳокимият суверенитети (мустақиллиги), биринчидан, унинг устуворлиги ва мамлакат ичкарисидаги мустақиллигини, иккинчидан, ушбу ҳокимиятнинг ташқи сиёсий фаолиятда, бошқа давлатлар б-н ўзаро муносабатларда мустақиллигини билдиради.2. Ҳокимият халқчиллиги тамойили. Халқчил ҳокимият ғояси Конституциянинг бутун мазмунига сингдирилган. У бутун ҳокимиятнинг ҳуқуқий жиҳатдан тўлалигича халққа тегишли эканлигини, халқ ҳокимиятни ҳам  бевосита,  ўзи сайлаган давлат органлари орқали амалга оширишини англатади. 3. Инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқ  ва эркинликларининг устуворлиги тамойили. Ўзбекистон Конституциявий амалиётида биринчи бор республикамиз ҳар бир фуқаросининг яшаш ҳуқуқи; инсоннинг жисмоний ва маънавий дахлсизлиги; инсоннинг шахсий ҳаёт ҳуқуқи; фикр ва эътиқодлар эркинлиги ҳуқуқи; ахборот олиш ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси, суд ҳимояси ҳуқуқи, соғлом атроф-муҳитга эга бўлишдек табиий ва дахлсиз ҳуқуқлари эътироф этилади. 4. Давлат ҳокимиятининг бўлиниш тамойили. Бу тамойил Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг уч тармоғи (қонунчилик, ижроия, ва суд ҳокимияти) мавжудлигини, улар ўз вазифаларини мустақил адо этишларини кафолатлайди. 5. Сиёсий ва мафкуравий хилма-хиллик тамойили. У қонун б-н тақиқланган ҳолатлардан ташқари ҳар қандай жамоат бирлашмалари фаолиятига рухсат этилишида, “Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”лигида намоён бўлади. 6. Демократизм – Ўзбекистон Республикаси янги Конституциясининг асосий тамойилларидан биридир. Конституциянинг муқаддимасидаёқ Ўзбекистон халқининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат ғояларига содиқлиги эълон қилинган. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши кафолатланган. 7. Давлат ва шахснинг ўзаро масъулияти тамойили Конституцияда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлатнинг бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқ ва бурчлари б-н ўзаро боғлиқликлари қонуний мустаҳкамланганида ўз ифодасини топган. Суверен Ў.К. – давлатимизнинг Асосий қонуни, миллий маънавиятимизнинг ҳуқуқий асосидир.

ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ — Ўз-ндаги тарихий-мад-й ёдгорликлар, санъат, урф-одатлар, маросим-байрамлар, маън-й қадриятлар, илм-фан, аҳлоқ ва дин, моддий ва маън-й бойликлар. Ў.м. узоқ тарихга бориб тақалади. Ўз-н қадимий тамаддун ўчоқларидан бири бўлиб, унинг ҳудудида минглаб археология, мад-т ва санъат ёдгорликлари мавжуд. Шу сабабли уни бир неча тарихий даврларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир: Биринчи давр — эрамизгача II минг йиллик. Қуйи палеолит — илк тош а.и (1 миллион — 150 минг йил аввал) ашелмаданиятига оид тош қуролларни Фарғона водийси (Норин ва Бақирган сой атрофи)да топилиши бу масканда ибтидоий одамлар истиқомат қилганлигидан гувоҳлик беради. Сел Унгур ғорида бундан 400-700 минг йил илгари одамлар яшагани ҳақида маълумотлар бор. Ўрта палеолит — Мустье даври (150-130 минг йил аввал)даги Тешиктош (Сурхондарё)дан топилган жуда кўп тош куроллар, турли ҳайвон суяклари, ҳамда неандертал боланинг скелети ғорда яшовчи одамларда ўзига хос содда маданият асослари вужудга кела бошлаганидан далолат беради. Ибтидоий тешиктошликлар оловдан самарали фойдалана олганлар. 9 ёшли неандертал бола дафн этилган қабрдан ҳар хил буюмлар ва тоғ эчкиси шохини топилиши ўша даврларда диний тасаввурлар пайдо бўлганини тасдиқлайди. Тешиктошликлар эътиқоди бўйича тош ва шох мурдани ҳимоя қилган. Омонқўтон ғори (Самарқанд), Обираҳмат ва Кўлбулоқ (Тошкент), Қаллачи ва Сўх (Фарғона водийси), Учтут (Навоий)га оид топилмалар (150-130 минг йил олдин), одамлар тўда бўлиб яшаб овчилик б-н ҳаёт кечиргани, ов қуролларидан фойдалана бошлангани, шу б-н бирга овчилик ўйинлари (овга тайёргарлик кўриш машқлари) ҳам пайдо бўлгани ҳақида маълумотлар беради. Қоя ва ғор деворларида ибтидоий одамлар чизган тасвир-расмлардан маълум бўладики, бу даврдан бошлаб одамлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тушунишга ҳаракат қилганлар, уларнинг онги, ҳаракатлари, маросимларида фетишизм — одам учун керакли нарсалар (мас., ёғоч ва тош қуроллар)ни муқаддаслигига ишониш; анимизм — бу табиатдаги барча ҳодисалар, жисмлар, ҳайвонларнинг жони борлиги ва руҳга ишониш, уларнинг илоҳий кучига сиғиниш; тотемизм — ҳайвон ва ўсимликлар б-н келиб чиқишимиз бир, деб уларни муқаддаслаштириш ва сиғиниш; магия — илоҳий куч ёрдамида атрофдаги барча ҳодисалар, предмет ва жонзодларга таъсир ғояси пайдо бўлган. Сўнгги полеолит (30 минг-12 минг йил аввал) даврида Самарқанд макони, Красноводск (Туркманистон), Учтут устахонаси (Навоий), Оҳангарондан топилган ёдгорликлар (меҳнат қуроллари)да эса, санъат (бадиий безак) излари, белгилари кўзга ташланади. Тадқиқотлар кўрсатишича, шу даврдан бошлаб аёллар уруғи ҳукмдорлиги (матриархат) бошланган бўлиб, улар катта мавқега эга бўлган, мансаб, насл (авлод) ва мулк она уруғи бўйича мерос бўлиб ўтган. Эркаклар аёлларга бўйсунган. Матриархат даврида аёллар турмушига хос маданият устувор бўлган. Шу б-н бирга ўша даврлардан бошлаб бола тарбиялаш, рўзғор юритиш, таом тайёрлаш каби вазифаларни бажаришда аёллар асосий ўрин тутган. Ов қилиш эркакларни вазифаси бўлса-да, овдан кейинги барча тадбирларда аёллар бош роль ўйнаган. Аёллар бошчилигида овчи-эркаклар иштирокида овга, ҳайвонларга бағишланган махсус маросимлар, томошалар уюштирилган. Мезолит даври (мил. ав. 10-6 минг йилликлар) Мачай ғори (Сурхондарё), Обишир (Фарғона водийси)га оид маданий топилмалар диққатга сазовордир. Бу даврда ов ва меҳнат қуроллари такомиллашиб, камон ва ёйдан самарали фойдаланилган, теримчилик, овчилик, балиқчилик б-н шуғулланиш равнақ топди ва бу машғулотларга оид одатлар пайдо бўлди. Неолит — “янги тош” даври (мил.ав. 6-3 минг йилликлар)да Марказий Осиё халқлари ҳаёти ва маданиятида “неолитик инқилобий” ўзгаришлар содир бўлди. Қабилалар теримчилик, овчилик, балиқчилик каби ўзлаштирувчи хўжаликда банд бўлиши б-н бир қаторда ишлаб чиқариш хўжалигига ҳам ўтди: ҳайвонлар хонакилаштирилди, содда деҳқончилик пайдо бўлди. Мазкур даврдаги Калтаминор маданияти алоҳида аҳамиятга эгадир. Узукўл, Тайлоқкўл (Фарғона водийси), Жонбасқалъа (Қорақалпоғистон), Тузкон (Бухоро) ва б. жойлардаги ёдгорликлар таҳлили шуни кўрсатадики, бу даврда икки дарё оралиғида одамларнинг турмуш тарзи анча тараққий этиб, ривож топди, тўқимачилик, кемачилик пайдо бўлди, содда деҳқончилик шаклланди, қабила уюшмалари вужудга келди. Жез даври (мил. ав. 3 минг йиллик — 1 минг йиллик боши) ёдгорликлари: Замонбобо (Бухоро), Сувёрган (Қорақалпоғистон), Чуст (Наманган), Амиробод (Хоразм), Сополлитепа (Сурхондарё) топилмалари бу даврга келиб Ўрта Осиё халқлари ҳаётида қатор ўзгаришлар бўлганидан, жумладан, одамларни турмуш тарзи ва маданияти равнақ топганидан гувоҳлик беради. Бу даврда чорвачилик ривожланади, ўтроқ деҳқончилик шаклланади, сунъий суғоришга асосланган ерлар ўзлаштирилади, буғдой, арпа, тариқ, сули кабилар экилади. Иккинчи давр — эрамизгача I минг йилликнинг биринчи ярми. Мил. ав. VII- IV а.ларда Ўрта Осиёда янги типдаги шаҳар маданияти шакллана бошлади. Жумладан, Сополлитепа, Жарқўтон (Сурхондарё); Анов, Намозгоҳ, Олтинтепа (Туркманистон); Хоразм, Мароканда, Кирошота каби жойларда қалъа — шаҳарларнинг вужудга келиши ўша даврга хос юксак маданият манзилгоҳларини вужудга келтирди. Қалъаларнинг атрофини ўралиши, шаҳарларда ўзига хос меъморчиликни бунёд этилиши, деҳқончиликдан ҳунармандчиликни ажралиб чиқиши, турли касб-ҳунарларни равнақ топиши, содда савдо-сотиқни тараққий этиши, бозор атрофида турли маданий-маиший масканлар, томошагоҳларни пайдо бўлиши, аҳолини уй-рўзғорга, кийинишга алоҳида эътибор бериши — буларнинг ҳаммаси шаҳар маданиятини камол топишига жиддий замин яратди. Мил. ав. II а.да Ўрта Осиёдан йирик карвон йўллари ўта бошлайди, кейинчалик у “Буюк ипак йўли” деб ном олди. Бунинг натижасида дашт-чўл йўлларида сарбадорлар, шаҳарларда мусофирхона, (меҳмонхона) карвонсаройлар қад кўтара бошлайди. Марказий Осиё халқларида қадимдан мавжуд бўлган турли диний қарашлар (тотемистик, политеистик, магик кабилар) замирида Зардуштийлик дини кенг тарқалди. Бу диннинг муқаддас китоби “Авесто” ўша даврнинг муҳим манбасига айланди. Олд Осиёда пайдо бўлган Оромий ёзуви таъсирида Хоразм, Сўғд ва Бақтрий ёзувлари пайдо бўлди. Халқ ижоди (бахшичилик, достончилик, эртакхонлик), амалий ижод турлари, халқ ўйинлари, санъат турлари (томоша, рақс, мусиқа), мавсумий маросим-байрамлар кенг ривож топди. Марказий Осиё тарихидаги сиёсий-иқтисодий ўзгаришлар, бу ҳудуддаги маданий тараққиётга ҳам жиддий таъсир қилди. Мил. ав. IV-III а.лар давомида Ўрта Осиё ерларининг кўпчилик қисмида эронлик Аҳамонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган. Бу қадимий эрон маданиятини маҳаллий маданиятга таъсирини кучайтирди. Бу даврдан бошлаб Ўрта Осиёда қадимий эрон тили, одатлари, эътиқодлари кенг тарқалди. Учинчи давр — эрамизгача IV а. охири – эрамизнинг IV а.и. Мил. ав. 329-327 йилларда Ўрта Осиё жанубий-ғарбий қисмини Александр Македонский босиб олди ва грек-македон ҳукмдорлиги 150 йил давом этди. Грек-македонлар ҳам Ўрта Осиё маданиятига ўз таъсирини ўтказди. Жумладан, бу ҳудудда ҳам юнон архитектураси, ҳайкалтарошлик санъати, театр томошалари пайдо бўлди. Бу таъсирни Ўрта Осиё жанубида пайдо бўлган Грек-Бақтрия давлатида яққол сезса бўлади. Натижада, жанубда юнон ва бақтрия маданиятлари уйғунлашди. Милодий а. бошланиши арафасида Кушон подшолиги (I-IV а.лар) вужудга келади ва у борган сари кенгайиб (Ўрта Осиё, Афғонистон, Шимолий Ҳиндистонни ўз ичига олиб), ўша даврда дунёдаги 3 йирик империялар қаторига қўшилади. Кушон даври маданияти инсоният тарихида ўзининг муносиб ўрнига эга. Меъморчилик, ҳайкалтарошлик, деворий рангтасвир, темир, тош, суякдан юксак бадиий савиядаги асарлар яратиш Кушон маданиятининг таркибий қисмига айланди. V-VI а.ларда туркий жанговар кўчманчи қабилалар бирлашмаси асосида вужудга келган Эфталитлард авлатида деҳқончилик ва ҳунармандчилик маданиятига алоҳида эътибор берилган, улкан меъморчилик иншоотлари бунёд қилинган, рангли шишадан турли идиш ва санъат асарлари яратилган, танга пул зарб этиш юқори даражага кўтарилган.   Тўртинчи давр — VII-VIII а.. Бу а.ларда араблар Урта Осиёни босиб олгандан сўнг исломий маданият-араб ёзуви, ислом дини, одатлари ва байрамлари олиб келинди. Маданий обидалар (масжид, мадраса, мақбара, намозгоҳ кабилар) қурилди ва уларда маънавий-маърифий фаолиятлар олиб бориш тажрибаси ва усуллари йўлга қўйилди. Исломгача мавжуд бўлган маданият ёдгорликлари, оташпарастлик ва б. динлар б-н боғлиқ ақидаларга қарши кураш олиб борилди. Маданият араблар келгунга қадар юқори даражада ривожланган бўлса-да, бироқ, бу улкан ҳудуд аҳолисини бирлаштирадиган ягона ҳокимият ва ягона мафкура етишмас эди. Ислом Марказий Осиё халқларини маънавий бирлаштириб, бу ҳудудда янги дунёвий маданиятни равнақ топишига асос солди. Бешинчи давр — IХ-ХII а.. Бу даврда Мовароуннаҳр (икки дарё оралиғи)да илму фан тараққий этди, жаҳонга машҳур тасаввуф илми вужудга келди. Яссавия, Нақшбандия, Кубровия, Бектошия, Увайсия, Қадхрия, Равшания каби тариқатлар кенг тарқалди. IХ-ХII а.лар мобайнида маънавий маданият гуллаб яшнади. Фал., риёзиёт (математика), фалакиёт (астрономия), жуғрофия (география), тиббиёт (медицина) каби фанлар равнақ топди. Дунёвий кашфиётлар (алгебра-ал-жабр асослари, ернинг шарсимонлиги, тиббиёт қонунлари кабилар) юртимизда яратилди. Буюк математик, астроном ва географ, алжабр илмининг отаси — Муҳаммад ал-Хоразмий, “Шайх ур-раис”, “Донишмандлар султони”, “Табиблар шоҳи” каби буюк ва мўътабар номларга сазовор Абу Али ибн Сино, қомусий билимлар соҳиби, умумжаҳон фани ва маданиятига бебаҳо ҳисса қўшган Абу Райҳон Беруний, иккинчи Арасту номи б-н машҳур, жаҳон фалсафа, мусиқа ва математика илмлари пойдеворини тиклаган Форобий, Навоий таъбири б-н айтганда кўзи олдида осмон паст бўлган Мирзо Улуғбек, ислом маданияти ва фани иқлимида жуда катта ўрин тутган Хожа Исмоил Бухорий, Ахмад Яссавий, туркий адабиёт султони ҳазрат Алишер Навоий, ҳам қалам, ҳам жанг майдонида кўрсатган жасорати б-н машҳур Бобур Мирзо шу тупроқ фарзандларидир. Олтинчи давр — ХIV-ХVI а. боши. ХIV-ХVI а.лар — Темурийлар даврида Марказий Осиёда юксак дунёвий маданият вужудга келди. Темур ёрдами б-н “Карвон йўллари”ни тикланиши ҳамда Самарқандда оламга машҳур олиму фузалолар, ёзувчи-шоирлар, меъмору ҳунармандлар тўпланиши натижасида юртимиз жаҳон маданий марказларидан бирига айланди. Темур даврида меъморчилик, наққошлик, заргарлик, ўймакорлик, кулолчилик, ойнасозлик, хаттотлик, адабиёт ҳамда илму фан ривож топди. Самарқанд ва унинг атрофида жаҳонга машҳур боғлар вужудга келди. Кутубхоналар, расадхоналар, мадраса, мақбаралар қурилди. Темур невараси — Улуғбек яратган “Юлдузлар харитаси” жаҳон   фалакиёт   илмига   муносиб   ҳисса    бўлди.  Унинг   Улуғбек обсерваторияси дунёдаги энг илғор илмий иншоотларнинг бирига айланди. Улуғ мутафаккир — шоир Алишер Навоийнинг ижоди ва фаолияти ўзбек адабий тилининг шаклланишида муҳим ўрин тутди. Еттинчи давр — ХVII-ХIХ а. боши. Хонликлар даврида санъат, адабиёт ва илм-фан жадал ривожланди. Ҳар бир хонлик мад-ти ўзига хос тарзда, кўринишда ва шаклларда ривожланди. Қўқон хонлигида кенг адабий муҳитнинг яратилганлиги кўплаб жаҳонга машҳур шоир ва шоираларнинг етишиб чиқишига замин яратди. Бу даврда ўзбек театр санъатининг асосий турлари: масхарабозлик, қизиқчилик, қўғирчоқбозлик ва дорбозлик камол топди. Рақс санъати соҳасида Фарғона, Хоразм ва Бухоронинг ўзига хос услублари яратилди. Айниқса, Фарғона “Катта ўйин”, “Ўт ўйин”, Бухоро-Самарқандда “Чавки” кабилар халқ орасида кенг шуҳрат қозонган. Ўзбек мусиқа санъатининг маиший, маросимий, тарихий каби турлари кенг тарқалди. Муайян вақтда ижро этиладиган тўй (“ёр-ёр”), меҳнат (“майда”, “ёзи”), мотам (“йиғи”, “садр”) қўшиқлари ҳамда исталган вақтда куйланадиган терма, қўшиқ, лапар, алла, ашула, ялла кабилар халқ орасида машҳур бўлган. Хоразм, Бухоро, Фарғона, Тошкент мақомлари юқори мумтоз санъат турига айланди. Халқ чолғу асбоблари ичида ғижжак, сато, қўбиз, дўмбира, дутор, танбур, рубоб, ганч, сибизға, гажир, най, қўшнай, сурнай, карнай, доира, ноғора, сароил кабилар ижрочилик мусиқа санъатини равнақ топишида асосий ўрин тутди. Саккизинчи давр — XIX охири ва XX аср. XIX а. охири — XX а. бошларида Россия томонидан Ўрта Осиёни босиб олиниши ўзбек маданиятига жиддий таъсир кўрсатди. Истилочилар ўз маданиятини жорий этишга интилдилар. Бироқ, бу ҳодисага нисбатан маҳаллий зиёлилар орасида турли қарашлар, сиёсий-маданий оқимлар пайдо бўлди. Дин арбоблари соф ислом анъаналари ва қадриятларини бошқа маданият таъсиридан сақлашга ва Европа маданиятига қарши курашга интилдилар. Маҳаллий зиёлилар орасида пайдо бўлган жадидчилик ҳаракати намоёндалари маданият ва маърифат усулларини янгилаш ва бойитишга ҳаракат қилдилар. Рус истилочилари ичидан чиққан нигилистик қарашга эга вакиллар “пролеткульт” оқимини вужудга келтирдилар. Пролеткультчилар миллий маданиятни таг-томири б-н қўпориб, мутлақо янги маданият барпо этиш ғоясини илгари сурдилар. XIX а. охири XX а.нинг биринчи ярмида ўзбек маданиятига қатор янгиликлар кириб келди. Европа типидаги клуб, музей, театр, цирк, опера, балет, хор, оркестр, эстрада каби шакллар маҳаллий маданий ҳаётда ўз ўрнини топа бошлади. Жойларда кўп жанрли ҳаваскорлик ижоди тараққий этди. Маданият ва санъатни тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари — радио, матбуот,   телевидениелар   муҳим   ўрин   эгаллай   бошлади.   Шўро ҳокимияти даврида муайян ишлар амалга оширилган бўлса-да, бироқ миллий онг, халқ анъаналари, маънавий қадриятларга қарши норасмий кураш олиб борилди. Натижада, ўзбек халқ анъанавий маданияти ўз “томирлари”дан керакли куч ололмай, яхши тараққий эта олмади. Тўққизинчи давр — 1991 йилдан то бугунги кунгача. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан сўнг аждодларимиз томонидан минг йилликлар ичида яратилган бебаҳо мерос — халқ анъанавий маданиятини тиклаш, сақлаш ва тараққий эттириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Мустақилликнинг илк йилларидаёқ Ўз-н халқаро субъектга айланиб, 1992-йилда БМТга, 1993-йилда ЮНЕСКОга аъзо бўлди. ЮНЕСКО қарорига мувофиқ Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги, Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги, Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги, Марғилоннинг 2000 йиллиги кенг нишонланди. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик тантаналарига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Миллий байрамлар, урф-одатлар ва диний қадриятлар қайта тикланмоқца, заминимиздан етишиб чиққан буюк тарихий шахслар ва мутафаккирларнинг мерослари ўрганилиб, номлари эъзозланмоқда. Аҳмад Фарғоний, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд, Амир Темур, Улуғбек, Навоий каби мутафаккирларнинг юбилейлари ўтказилди. Янги маън-й-ғоявий йўналишлар шаклланди. Бу ижодий изланишлар доирасини кенгайтириб, бадиий тафаккур ривожини янада жадаллашишига олиб келмоқда. Тарихий-мад-й, маън-й, аҳлоқий қадриятларнинг кенг қатламларини қайта идрок этиш ғоялари, янгиланиш тамойиллари меъморлик, тасвирий ва амалий безак соҳаларида, мусиқа ва томоша санъатларида, бадиий ва ҳужжатли кино, телевидение тизимида яққол намоён бўлмоқда.

“ЎЗБЕКИСТОН: МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ, ИҚТИСОД, СИЁСАТ, МАФКУРА” – Ўзбекистон Президенти И.А. Каримов асарларининг  1-жилди. (Т., «Ўзбекистон», 1996 й.) Китобда мамлакатимиз Президентининг истиқлолнинг илк йилларидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётни белгилаб берган асарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сессияларидаги нутқлари, қатор учрашувлар ва хорижий мухбирларга берган интервьюлари жой олган. Уларда истиқлолга  эришган  республикамиз  ички  ва ташқи сиёсатининг асосий қоидалари, чинакам мустақил демократик давлат барпо этишнинг тамойиллари ҳамда туб иқтисодий, сиёсий ва маънавий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилган. Ушбу жилднинг ғоят аҳамиятли жиҳати шундаки, унда маънавият мамлакат тараққиётининг энг муҳим шартларидан бири сифатида эътироф этилади. Шу боис Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлида минг йиллардан буён ота-боболаримиздан  бебаҳо мерос бўлиб келган анъаналарга, миллий ўзига хослик, маънавиятга доимий эътибор бериш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида қайд  этилади. Китобда миллий давлатчилигимиз демократия ва ижтимоий адолат тамойилларига асосланиши, унда миллий манфаатлар устуворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини йўлга қўйиш, мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини қамраб олган ички сиёсат ҳақидаги ғоялар илгари сурилган. Шунингдек, мамлакатимизнинг улкан имкониятлари, моддий ва маънавий салоҳияти борасидаги қарашлар ва фикр-мулоҳазалар баён қилинган. Китобдан ўрин олган  «Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар» номли маърузада мустақилликдан кейинги ички ва ташқи сиёсат, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда кечаётган жараёнларда давлатнинг стратегиясини аниқ белгилаб олиш ўша даврдаги қийин вазиятдан чиқиб кетиш омили экани, атрофимизда рўй бераётган воқеалардан сабоқ чиқариш каби серқирра масалалар кўриб чиқилади. Шунингдек, иқтисодиётни ривожлантиришнинг  энг омилкор жиҳатларини ишга солиш, айниқса соҳанинг барча бўғинларини эркинлаштириш, ғалла мустақиллигига эришиш каби вазифалар тўғрисида сўз боради. Асар жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилишда Ўзбекистоннинг истиқболдаги тараққиёти дастурини ўзида мужассам этганлиги билан ғоят аҳамиятлидир. Хусусан, унда бозор иқтисодиётига ўтиш бирданига рўй берадиган ҳодиса эмас, босқичма-босқич амалга ошириладиган узлуксиз жараён экани қайд этилган. Мустақилликни мустаҳкамлаш, уни кўзқорачиғидек асраш халқни бирлаштирувчи эзгу ғоя сифатида, устувор вазифа сифатида эътироф этилган.  Ушбу жилдда истиқлол йўли белгиланар экан, аввало унинг туб моҳиятини англаш, «Мустақиллик», «ҳуррият» сўзларининг бунёдкор жозибасини тушуниб етиш баробарида ўтмиш тоталитар тузумнинг таназзули сабаблари ҳам кўрсатиб берилади. Ягона мафкуранинг плюрализмга тоқат қилолмаслиги, бу жамиятга хизмат қиладиган янги ғоя ва фикрлар, ташаббускорликни ўлдириши, охир-оқибатда дунёда юз бераётган ўзгаришларга тегишли муносабат билдира олмаслик уни янгилашга қодир бўлмаган ҳолга келтириб, таназзулга рўбарў этиши таъкидланган. Шу боис, Ўзбекистон турли қараш ва тараққиёт йўлини баён этган кўппартиявийлик тизимини танлади. Асарда кўппартиявийлик ижобий ҳол сифатида баҳоланар экан, айни пайтда халқнинг соғлиги, маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек, ҳарбийлашган, миллий ва диний руҳдаги партия ва жамоат бирлашмалари тузулиши мақсадга мувофиқ эмаслиги қатъий белгилаб берилган.

Президентимизнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асари ҳам ушбу жилддан ўрин олган. Китобнинг «Ўз йўлимизнинг шарт-шароити ва заминлари», «Ўзбекистон — демократия ва ижтимоий адолат жамияти», «Миллий манфаатлар устуворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат», «Ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини қуриш — мустақил Ўзбекистон ички сиёсатининг негизи», «Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари» каби бобларида инсон ҳуқуқлари, озодлик, барқарорлик, тараққиёт мажмуини ифодалайдиган демократик, ҳуқуқий ва адолатли давлатни қуриш йўллари баён қилинади. Ўзбекистонни ҳуқуқий демократик давлат сифатида қарор топтиришнинг дастурий қоидалари, республиканинг ички ва ташқи сиёсатини шакллантириш тамойиллари, маънавий ўзгаришларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ёритиб берилган. Ушбу китобда билдирилган фикрлар илгари ўртага қўйилган масалалар ва ғояларни умумлаштирибгина қолмай, шу билан бирга, республика ва бошқа мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий соҳаларни ислоҳ қилиш борасида тўпланган амалий тажрибага асосланган ҳолда ислоҳотларни янада чуқурлаштириш вазифаларига ҳам алоҳида аҳамият берилган. “Элни Ватан манфаати бирлаштиради” асарида миллий ғояни ишлаб чиқиш, ота-боболаримиз қолдирган меросдан фойдаланиб, ўзимизга хос, ўзимизга мос стратегияни яратиш, мафкуравий бўшлиқни тўлдириш йўлидаги ҳаракатлар лозимлиги баён қилинган. Асарда халқ маънавиятини юксалтириш, ўзлигини танитиш борасида зиёлилар амалга ошириши лозим бўлган ишлар, бу борада ижодкорлар олдида турган муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, ёзувчиларнинг жамиятдаги ўрни, халқ олдидаги бурчи ҳақида фикр-мулоҳазалар ҳам келтирилган.

“Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик” (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XII сессияси, 1993 йил 6-7 майда сўзланган нутқ) асарида халқимизнинг таянчи – аждодларимиз қолдирган маънавий меросни асраш, миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизга татбиқ этиш, миллий истиқлол мафкураси халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тили, дили, руҳиятига асосланиб ишлаб чиқилиши, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдириши, шу билан бирга, бу мафкура халқимизда, ўзининг қудрати ва ҳимоясига суянган ҳолда, умуминсоний қадриятларга асосланиб, жаҳон ҳамжамиятидаги мутараққий давлатлар орасида тенг ҳуқуқли ўлароқ муносиб ўрин эгаллашига доимий интилиш ҳиссини тарбияламоғи кераклиги таъкидланади.  “Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” асари ҳам ушбу жилддан ўрин олган. У “Ўтмишдан қолган мерос ва иқтисодий ислоҳотлар зарурияти”, “Ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимизни белгилаб берувчи шарт-шароитлар”, “Иқтисодиётни мафкурадан холи этиш — демократик ва бозор ўзгартиришларининг асоси”, “Давлат — иқтисодий ўзгартиришларнинг ташаббускори ва бош ислоҳотчиси”, “Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш — иқтисодий ислоҳотлар йўлининг негизи”, “Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш”, “Кучли ижтимоий сиёсат — иқтисодий ўзгартиришларнинг ишончли кафолати”, “Ташқи иқтисодий фаолият — жаҳон иқтисодиётига яқинлашув йўлида”, “Иқтисодий ислоҳотнинг асосий устуворликлари ва йўналишлари” деб номланган тўққиз бобдан иборат. Китобда Республикада ислоҳотларни ўтказишга тубдан янгича ёндашиш, бунда сифат жиҳатдан янги вазифалар ҳамда шароитларни, амалий тажрибани ҳисобга олиш, асосан ўз кучига таянишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётгани таъкидланади. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишда республиканинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладиган, Ўзбекистоннинг ўтмиши, ҳозирги куни ва келгуси тараққиётига тўла-тўкис мос келадиган мутлақо янги тамойилларнинг ишлаб чиқилганлиги ва уларни амалиётда қўллаш йўл-йўриқларининг кўрсатиб берилгани ҳам мазкур китобнинг асосий мазмуни ва ғоясини ташкил этади. Президентимизнинг 1993 йил 31 августда Тошкент шаҳрида соҳибқирон Амир Темур ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанада сўзлаган нутқида яқингача тарихимиз саҳифаларидан кўплаб номлар қора бўёқ билан ўчирилгани, халқнинг уларни унутишга маҳкум этилгани, бундан мақсад халқимизнинг юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеликка кўндириш бўлгани, лекин ўзбек халқи ўз аждодларини, ўз баҳодирларини унутмагани, ҳамиша юрагида, қалб тўрида сақлаб келгани таъкидланади. Уларнинг руҳини шод қилиш борасидаги савобли ишлар ва вазифалар ҳақида фикр юритилади. «Ўзбекистоннинг  ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асари мустақилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилган кенг кўламли ишлар туб ўзгаришларнинг илк бор сарҳисоб қилингани, стратегик аҳамиятга эга бўлган хулосалар баён этилгани билан ғоят қимматлидир. Хусусан, унда барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш пировард мақсад экани таъкидланади. Жамиятдаги ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги кескин муносабатларга барҳам бериши билан улар эътиборини жамиятни янгилаш, ўзгартиришга, бунёдкорлик кайфиятларига ундаш, бу ўринда меҳнатни рағбатлантириш омилларини эътиборда тутиш муҳимлиги уқтирилган. Ушбу асар Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт модели ҳар томонлама асослаб берилагни билан беқиёс аҳамият касб этади. Унда ҳали-ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаган ҳамда тараққиётнинг мустаҳкам таянчи вазифасини ўтаётган негизлар ҳам кўрсатиб берилган. Ушбу негизлар: умуминсоний қадриятларга содиқлик; халқимизнинг маънавий-маданий қадриятларини  мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;  инсоннинг ўз имкониятларини тўла намоён қилиши; ватанпарварлик. Шу ўринда ушбу асар Ўзбекистон давлати янгиланиш сиёсатидаги икки йўналиш қайд этилгани билан ҳам эътиборлидир. Бу, биринчидан, давлат сиёсати “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам” ғоясини уйғунлаштиришга ҳаракат қилаётгани, иккинчидан, янгиликларнинг миллий анъаналар ва  менталитетга мос келишига эътибор  қаратила бошлаганида намоён бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ — ўзб. халқи маъ-ятининг асосидир. 27 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Ўзб-н жўғрофий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам М.О.нинг ўзагини ташкил этди, таъбир жоиз бўлса, юраги ҳисобланади. Дунёдаги энг қадимги цивилизациялардан бири мана шу минтақада пайдо бўлган. Қадим замонларда Буюк ипак йўли шу ердан ўтган. Ўзб. халқи давлатчилиги тарихи ўз илдизлари б-н а.лар қаърига бориб тақалади ва уч минг йилдан кўпроқ даврни ўз ичига олади. «Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки, умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, саркардалар, сиёсатчилар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу пайтгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осору атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганлигидан далолат беради. Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маън-й бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Шунинг учун ҳам бу борада жаҳоннинг саноқли мам-тларигина биз билан беллаша олиши мумкин» (И.А.Каримов). Истиқлол йилларида Ўзб-н ақл-заковат салоҳиятини ривожлантиришга, халқаро илмий-мад-й алоқаларни кенгайтиришга жамиятшунос олимлар, биринчи навбатда, тарихчилар, археологлар, манбашунослар ва этнологлар катта ҳисса қўшдилар. Ўзб. халқининг этногезени ўрганиш ва унинг холисона тарихини қайта яратиш, анъаналари, турмуш тарзи ва мад-тини ўрганиш б-н боғлиқ ишлар жуда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ҳақиқатан ҳам дунёда ўзб.нинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Қозоқнинг буюк оқини Абай эътирофини ҳеч ким инкор эта олмайди: «Ўзб.лар етиштирмайдиган, мўл ҳосил олмайдиган экиннинг ўзи йўқ, ер юзида ўзб. савдогарларининг оёғи етмаган жой йўқ, ўзб.лар уддалай олмаган ишнинг ўзи йўқ… Ўткир зеҳн, маҳорат, абжирлик ва тадбиркорлик — буларнинг ҳаммаси ўзб.ларга хос хусусиятдир». Қалмиқ адиби Давид Кугултинов юқоридаги фикрга тан бериб, шундай ёзган эди: «Худо ўзб.ларга сахий ва туганмас хазина мисол замин, ана шу замин сингари сахий ва мурувватли маъ-ят, гўзал тил ва жаҳонга татигулик буюк мад-т берди. Бунчалик катта меросга эгалик қилиш ер юзидаги ҳеч бир халққа насиб этмаган». Тарихда «Турон», «Туркистон», «Мовароуннаҳр» номи б-н машҳур бўлган М.О., айниқса Ўзб-н ҳудудида минглаб йиллар давомида юксак мад-т гуллаб-яшнаган, қудратли давлатлар мавжуд бўлган. Улар инсоният тарихида, жаҳон маъ-ятини ривожлантиришда ёрқин из қолдирган. Шу сабабдан ҳам дунёда М.О. бўйича тадқиқотлар олиб борувчи 40 дан зиёд институтлар, марказлар, университетлар олимлари ва жамиятлар фаолият кўрсатмоқда (2008). Ҳозирги Ўз-н ерларининг табиати кишилик тарихининг қуйи палеолит (мил. авв. 3 млн. йил – 100-мингинчи йиллик) босқичидаёқ бу ерларда одамзод яшаши учун қулай бўлган. Фарғона водийсининг Сўх сойи соҳилидаги Селунгур ғорида ва Оҳангарон водийсининг Кўлбулоқ маконида топиб ўрганилган илк тош даври ёдгорликларига қараганда, қадимги Турон ерларида бундай қарийб 700 минг — 1,5 млн. йил муқаддам ибтидоий одамлар яшаган. Ўрта палеолит (мил. авв. 100– 40- минг йилликлар) даврига оид Тешиктош ғоридан топилган 8–9 ёшли болага тегишли суяк қолдиқлари фан оламида жиддий кашфиёт бўлди. Одам суяклари атрофига териб чиқилган архар ва Бухоро буғуси шохларининг топилиши дафн маросимларининг ибтидоий кўринишлари б-н боғлиқ. Марҳумни қабрга турли буюмлар б-н бирга кўмиш дастлабки диний тасаввурларнинг вужудга кела бошлаганини кўрсатади. Юқори палеолит (мил. авв. 40–12-минг йиллик) босқичида ҳозирги замон одами (кроманьон) шаклланган. Ўша давр одамлари фанда «Homo sapiens» — идрокли одам деб номланади. Ҳозирги замон одамининг 3 ирқи — европоид, негроид, монголоид қиёфалари ҳам ўша вақтда вужудга келган. Одам тўдалари қон-қариндош бўлиб яшай бошлаган. Она томондан қариндошлик мустаҳкамланиб, матриархат пайдо бўлган. Тасвирий ва амалий санъатнинг ибтидоси ҳам ўша даврдан бошланган. Мезолит (мил. ав. 12-7-минг йилликлар)да ўқ-ёй кашф этилган, бу ўша давр одамлари ҳаётида буюк бурилиш ясаган. Ҳайвонларни қўлга ўргатиш бошланган. Мезолит даврида унгурлар деворига ўйиб чизилган ёки рангли бўёқлар б-н тасвирланган ибтидоий санъат пайдо бўлган. Булар тотемистик эътиқод б-н боғлиқ бўлиб, улардан бири Сурхондарёнинг Зараутсой дарасида топиб ўрганилган. Неолит, яъни янги тош даври (мил. ав. 6-4-минг йиллик)да овчи жамоалар ертўла, чайла ёки капалар бино қилиб, ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтганлар. Бу даврда оила тарихининг дастлабки босқичи — жуфт никоҳ урф бўлган. Энеолит (мис-тош) даврининг (мил. ав. 4–3-минг йиллик) нодир ёдгорлиги Зарафшон водийсида жойлашган Саразм бўлиб, у ердан сиртига рангдор нақшлар берилган сопол бўлаклари, мис кўзгу, олтин ва кумушдан ясалган мунчоқлар топилган. Жез даврида (мил. ав. 3–2-минг йилликлар) овчилик ва теримчилик ижт-й ва иқт-й ҳаётда ўзининг дастлабки аҳамиятини йўқотган. От, эшак, туя ва ҳўкиздан транспорт воситаси сифатида фойдаланилган, аравалар вужудга келган. Бу даврда ривожланган Бақтрия (Амударё бўйи) деҳқончилик мад-ти шаклланган. Илк шаҳарлар пайдо бўлган. Темир даври (мил. ав. IX а.дан) ёдгорликлари Хоразм, Бақтрия, Суғд, Чоч ерлари ва Фарғона водийсида ўрганилган. Бу даврда ҳунармандчилик деҳқончиликдан ажралиб чиққан. Меҳнат унумдорлиги ўсиб, қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарила бошланган. Бу эса ибтидоий жамоа тузумининг емирилишига олиб келган. Аҳоли коҳинлар, жангчилар, деҳқонлар ва ҳунармандлар тоифаларига бўлинган. Қабилалар ўртасида ҳарбий иттифоқлар тузилган. Кучли лашкарбошилар «Кай», «Кавий», «қава» (кучли, забардаст) унвонлари б-н атала бошлаган. Қавийлик ҳокимияти меросий бўлган. Улар эл-юртни ташқи ёв босқинларидан мудофаа этар, дарёлардан катта-катта каналлар чиқариш ва янги ерларни ўзлаштиришда жамоа ишлари — ҳашарларни ташкил қилардилар. Илк давлатчилик юзага келиши б-н чорвачилик ва ҳунармандчилик ҳам ривожланиб, савдо-сотиқ жонланган. «Авесто»дан маълум бўлишича, мил. ав. IX-VIII а.ларда Ўрта Осиёда жамият асосини катта патриархал оила ташкил этган. Оила, уй ва хонадон «нмана», оила бошлиғи «нманапати» деб аталган. Бир-бирига қариндош оилалар уруғ-жамоаси «вис»ни ташкил этган. Вис уруғдан ташқари қишлоқни ҳам англатган. Уруғ ёки қишлоқ оқсоқоли «виспати» номи б-н юритилган. Уларнинг вазифаси кенг бўлиб, бир йўла уруғ бошлиғи, судья, диний устоз ва раҳнамо ҳисобланган. «Авесто» маълумотлари ва археологик тадқиқотлар натижалари шундан далолат берадики, мил. авв. VII–VI а.ларда Қадимги Хоразм ва Қадимги Бақтрия давлатлари мавжуд эди. Мил. авв. VI–IV а.ларда Сўғдиёна, Марғиёна, Уструшона, Фарғона ва Парфия каби вилоятлар М.О. ижт-й-иқт-й, маън-й ҳаётида муҳим аҳамият касб этган. Мил. ав. VI а.да М.О. форс босқинчилари томонидан истило қилинган, аҳомонийлар ҳукмронлиги 2 а.дан кўпроқ давом этган. Бу даврда М.О. аҳолиси илк бор зарб этилган танга пуллар б-н муолмала қила бошлаган. М.О. халқлари тақдири Қадимги Шарқнинг тадрижий тараққиёти б-н узвий боғланиб, унинг ажралмас таркибий қисмига айланган. Мил. ав. 329 йилда македониялик Александр қўшинлари юртимизга бостириб келган. Маҳаллий аҳоли озодлик ва мустақиллик учун курашга кўтарилган. Босқинчиларга қарши қўзғолонга бошчилик қилган Спитамен номи а.лар оша яшаб мардлик ва жасорат тимсоли сифатида авлодларга маън-й-руҳий мадад бериб келган. Александр вафотидан сўнг унинг салтанати Миср, Македония ва Салавкийлар давлатларига парчаланиб кетган. Мил. ав. III а. ўрталарида Салавкийлардан Юнон-Бақтрия давлати ажралиб чиққан. Бу даврда Бақтрия, Сўғдиёна ва Марғиёнада кўплаб шаҳарлар қурилган. Кулолчилик, темирчилик, заргарлик ва бинокорлик ривож топиб, қўшни давлатлар б-н савдо-сотиқ ва мад-й алоқалар кенгайган. Оқибатда, М.О., Юнон, Ҳинд ва Эрон мад-тларининг илғор анъаналари омухталаниб, ўзига хос қадимий юксак маъ-ят шаклланган. Мил. авв. III а. бошларида Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерларда Қанғ давлати ташкил топган. Қанғ юртлари шарқда Қадимги Фарғона давлати — Даван давлати б-н чегараланган. Қанғ давлати Хитой, Кушон, Парфия, Рим ва Кавказ орти мам-тлари б-н иқт-й, сиёсий ва мад-й алоқада бўлган. Унинг ҳудудидан Буюк ипак йўли кесиб ўтганлиги сабабли ташқи савдо алоқаларида сарбонликни қўлда сақлаб туришга интилган. Мил. авв. 165 йилда Юнон-Бақтрия давлатига барҳам берган юечжилар тарихда Кушон подшолиги номи б-н шуҳрат қозонган салтанатга асос солганлар. Қадимги Чағониён вилоятида жойлашган Далварзин унинг пойтахтига айлантирилган. Кужула Кадфиз ҳокимлиги даврида «ябғу», «шоҳлар шоҳи» ва «буюк халоскор» каби жарангдор унвонлар битилган, тангалар зарб этилган. Канишка I (мил. 78-123) даврида пойтахт ҳозирги Пешовар шаҳрига кўчирилган. Кушон подшолигининг Хань давлати ва Рим салтанати б-н иқт-й, элчилик муносабатлари юксак даражага кўтарилган. Шубҳасиз, бунда Буюк ипак йўлининг аҳамияти беқиёс бўлган. Қадимги Турон ҳудудида илк ўрта а.ларда аҳоли ижт-й-иқт-й, сиёсий ва маън-й ҳаётида муҳим ўзгаришлар юз берган. Деҳқончилик воҳаларида шаҳарлар сони кўпайиб, улар ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, мад-й ҳаёт марказига айланган. IV а. 70- йилларида М.О.да хионийлар ҳукмронлиги ўрнатилган. Бу давлат 120 йилдан ортиқроқ мавжуд бўлган. V а. 20- йилларида Шарқдан Сирдарё ва Орол бўйлари орқали Хоразм ва Амударё хавзасига яна бир кўчманчи чорвадор аҳоли — тоҳарлар кириб келганлар. Улар манбаларда кидарийлар номи б-н тилга олинади. V а. ўрталарида Эфталийлар шоҳи Вахшунвар Чағониён, Тохаристон ва Бадахшонни эгаллаган, Сўғдда хионийлар ҳукмронлигига барҳам берилган. Византия тарихчиси Прокопийнинг ёзишича эфталийларнинг қонуний давлати подшоҳи мутлақ томонидан бошқарилган. Хионий ва кидарийларнинг М.О.га кириб келиши ҳамда Эфталийлар давлатининг ташкил топиши маҳаллий аҳолининг маън-й ҳаётига ҳам маълум даражада таъсир этган. А.ий анъаналари кучли бўлган Тохаристон ва Сўғдиёнада кўчманчилар тез орада ўтроқлашиб, маҳаллий аҳоли б-н қоришган ва унинг ижт-й-иқт-й, маън-й ҳаётида фаол иштирок этган. Илк ўрта а.ларнинг ўзига хос мад-ти шакллана бошлаган. Бу, айниқса, бинокорлик, меъморлик ва тасвирий санъатнинг айрим жабҳаларида кўпроқ намоён бўлган. VI–VIII а.ларда мам-тнинг сиёсий жиҳатдан заифлашуви уни бир неча майда давлатларга бўлиниб кетишига сабаб бўлган. Сўғд ва Фарғонада ихшидлар, Тохаристонда маликшоҳлар, Хоразмда хоразмшоҳлар, Чоч ва Илоқда тудун ва деҳқонлар ҳукмронлик қилганлар. Илк ўрта а.ларда Сўғдда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси «наф» деб аталган. Зодагонлар «озод», шаҳар ҳунармандлари «озодкор», савдогарлар «ғувокор», зироаткорлар «кашоварз» қул ва чўрилар «бантак» ва «доя» деб юритилган. Бу даврда Турон аҳолиси зардуштий, будда, христианлик, моний ва қам (шомон) каби динларга эътиқод қилган. VIII а. бошларида Мовароуннаҳр Араб халифалиги томонидан истило этилган. Бу даврда содир бўлган мураккаб сиёсий вазиятнинг тадрижий ривожи ва у б-н чамбарчас боғлиқ ижт-й-иқт-й ўзгаришлар мам-т маън-й ҳаётига ҳам кучли таъсир этган. Дастлабки маълумотни Мовароуннаҳр, Хуросон ва Хоразм мадрасаларида олган М.О. олимлари Боғдод, Дамашқ, Қоҳира, Куфа ва Ба.ада билимларини оширганлар. Улар ўз асарларини ўша даврда илм тилига айлантирилган араб тилида ёзишга мажбур бўлганлар. Мовароуннаҳр ва Хуросон аҳолисининг тез-тез қўзғолон кўтариши, мам-т ичида узлуксиз давом этган урушлар Араб халифалиги ҳокимиятини заифлаштириб, мустақил давлатларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Ўзб-н ҳудудида Қарлуқлар, Ўғузлар давлатлари ҳукм сурган. 873 йилда Хуросонда Тоҳирийлар ҳукмронлиги тугатилиб, янги Саффорийлар давлати ташкил топган. Бундай сиёсий ўзгаришдан сўнг Мовароуннаҳр ўз мустақиллигини тўла тиклаб олган. Бу даврда Самарқанд, Фарғона, Шош ва Уструшона вилоятларида Сомонийлар хонадони вакиллари ноиб эдилар. Исмоил даврида Хуросон ҳам Сомонийлар қўл остига ўтган. Мам-т маън-й ҳаётининг таянчи бўлган ислом мафкурасига Сомонийлар даврида «устод» — дин ва илм пешволари раҳнамолик қилганлар. Сомонийлар давридаги сиёсий барқарорлик ва иқт-й кўтарилиш маън-й ҳаёт равнақига имкон берган. Бухоро, Самарқанд, Насаф, Гурганж, Марв сингари шаҳарлар илмий ва мад-й марказ сифатида тараққий этганлар. Бу даврда қишлоқ аҳолисининг аксарияти сўғдий, туркий, хоразмийча сўзлашса-да, марказий шаҳарларда давлат тили сифатида қабул қилинган форсий-дарий адабий тили вужудга келган. Форсий-дарийда назм, на. ва илмий асарлар ёзила бошлаган. Бу даврда Муҳаммад Хоразмий, Форобий, Ибн Сино, Наршахий, Беруний каби жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк сиймолар ижод қилганлар. Х а. ўрталарида ташкил топган Қорахонийлар давлати подшолари буюк ҳукмдор маъносини англатувчи «арслонхон ва буғрохон» унвонлари б-н юритилган. Буюклик, улуғлик эса қадимда туркий халқларда «қора» сўзи б-н сифатланган. 999 йилда Қорахонийлар Бухорони босиб олиб, Сомонийлар ҳокимиятига барҳам берганлар. Х а. охирида Сомонийлар мулки ўрнида Қашқардан Амударёгача чўзилган Қорахонийлар ва Ҳиндистон шимолидан Каспий денгизи жанубига қадар вилоятларни эгаллаган Ғазнавийлар давлати ташкил топган. Сирдарё этакларида яшовчи ўғузлардан ажралиб Салжуқий номи б-н Хуросонга бориб ўрнашган кучлар Ғазнавийларга қарши жиддий кураш бошлаганлар. 1040 йилдаги Данданакон жангида Салжуқийлардан мағлуб бўлган Ғазнавийлар тасарруфида Ғазна, Қобул, Қандаҳор ва Панжоб вилоятларигина бўлиб, у кичик давлатга айланиб қолган. Салжуқийлар Тўғрулбек замонида 1055 йилда Боғдодда ўз сиёсий ҳукмронликларини ўрнатганлар. Салжуқийлар 1043 йилда Хоразмни ҳам бўйсундирганлар. 1127 йилда Хоразм Қорахитойлар томонидан эгалланган. Улар Хоразмнинг ички ишларига аралашмай, фақат бож ва ўлпон йиғиш б-н кифояланганлар. ХIII а. бошида Хоразм жуда катта ҳудудни эгаллаган буюк давлатга айланган. Унинг чегараси Орол ва Каспий денгизи соҳилидан Ироққа қадар борар, жануби-шарқий сарҳади Ғазна вилоятидан, Еттисув ва Дашти Қипчоқдан ўтар эди. Пойтахти Гурганж шаҳри бўлган. Мовароуннаҳр аҳолисининг Қорахитойлар асоратидан озод бўлиб, Хоразм давлатига бирлашиши ижобий тарихий воқеа эди. Лекин, сиртдан қараганда жуда кучли, нуфузи буюк кўринган Хоразмшоҳлар давлати сиёсий жиҳатдан унчалик мустаҳкам бўлмаган. Шу сабабга кўра Чингизхон бошлиқ мўғул босқинчилари Хўжанд ҳокими Темур Малик, 1221 йил бошида Хоразм давлати султони деб эълон қилинган Жалолиддин Мангубердининг қаҳрамонликларига қарамай Мовароуннаҳрни нисбатан осон истило этишга муваффақ бўлганлар. Мўғуллар истилоси оқибатида Мовароунаҳр ва Хоразм иқт-й ва маън-й ҳаётига жуда катта зарар етган. Гавжум ва кўркам шаҳарлар, айниқса, Бухоро, Самарқанд, Гурганж, Марв, Банокат, Хўжанд ва б.лар харобазорга айлантирилган. Шарқий Туркистон, Еттисув ва Мовароууннаҳр Чингизхоннинг 2-ўғли Чиғатойга берилган. Кўчманчи мўғуллар ўтроқ аҳолидан иборат катта ва мад-й вилоятларни бошқаришда бўйсундирилган халқларнинг зодагон табақа вакиллари хизматидан фойдаланганлар. XIV а. 40-йилларида Чиғатой улуси Шарқий Туркистон ва Еттисувдан иборат Мўғулистон ва Мовароуннаҳр қисмларига бўлиниб кетган. Мовароуннаҳрда мўғуллар истилоси оқибатида инқирозга юз тутган фан, адабиёт, маърифат ва мад-тнинг айрим тармоқлари тиклана бошлаган. Бу даврда, биринчи навбатда шаҳарсозлик б-н боғлиқ бўлган бинокорлик ва меъморчилик йўлга қўйилган. Ўша а.ларда тикланган кўпгина мад-т обидаларидан айримлари бизнинг давримизгача сақланиб қолган. XIV а.нинг 60-йилларида Мовароуннаҳрда сиёсий тарқоқлик кучайиб, ўзаро кураш кескинлашган. Шундай пайтда тарих саҳнасига чиқиб келган Амир Темур Мовароуннаҳр ва Хоразмда тарқоқлик, ўзаро низоларга чек қўйиб, Сирдарё бўйларидан Орол денгизигача бўлган ерларда яшовчи халқларни ягона марказлашган давлат тасарруфида бирлаштирган. Амир Темур ўзининг 35 йиллик ҳукмронлиги даврида Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар ва Орол денгизидан Форс қўлтиғигача ғоят катта ҳудудни ўз ичига олган улкан салтанатни вужудга келтирган. Салтанат пойтахти Самарқандда Исфахон, Шероз, Халаб, Хоразм, Бухоро, Қарши ва Кеш шаҳарлари меъмору бинокорлари иштирокида саройлар, масжидлар, мадрасалар, мақбаралар қурилган. Бунёдкорлик фаолияти ҳозирги Ўзб-н ҳудудидан ташқарида ҳам амалга оширилган. Табризда масжид, Шерозда сарой, Боғдодда мадраса, Туркистонда Хожа Аҳмад Яссавий қабри устига мақбара бино қилдирилган. Бунёдкорлик фаолияти темурийлар даврида ҳам давом эттирилган. Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида ҳам пойтахт шаҳарларда олиму фузалолар, шоиру бастакорлар, меъмору бинокорлар ва наққошу ҳунармандларнинг катта гуруҳи тўпланган. Самарқанд ва Бухоро илму маърифат даргоҳига айлантирилган. Улуғбек фармони б-н Бухоро (1417), Самарқанд (1417-1420) ва Ғиждувонда (1433) мадрасалар қурилган. Бухоро мадарасаси дарвозасига: «Илм олмоқ ҳар бир мусулмон аёл ва эркакнинг бурчидир», деган калима ёзиб қўйилган. Самарқандда дунёга келган расадхона астрономия соҳасида жаҳоншумул аҳамият касб этган натижаларга эришган. Темурийлардан сўнг ҳокимиятга келган Шайбонийлар сулоласи 100 йил ҳукм сурган. Пойтахт дастлаб Самарқанд, Убайдуллахон даврида Бухорога (1533) кўчирилган. Давлат шундан сўнг Бухоро хонлиги деб атала бошлаган. Аштархонийлар сулоласи (1601-1753) даврида сиёсий низо, ички курашлар кучайган. Бухоро ва Хива хонликлари ўртасидаги урушлар катта талофатларни келтириб чиқарган. Аштархонийлардан сўнг Манғитлар сулоласи (1753-1920) тахтга чиққан. Бу даврда ҳам мадрасалар қурилган, лекин уларда асосан, форс ва араб тиллари, диний таълимотлар ўқитилган. Дунёвий фанларга деярли аҳамият берилмаган. 1709 йилда Фарғона водийсида вужудга келган Қўқон, 1511 йилдаёқ шаклланган Хива хонликларидаги ижт-й-сиёсий, маън-й ҳаёт Бухородагидан кескин фарқ қилмаган. Ҳукмрон табақа вакиллари ўртасида бирлик ва аҳилликнинг йўқлиги, моддиётнинг маъ-ятдан устун қўйилиши, бойлик талашиб ўзаро олиб борилган мантиқсиз урушлар оқибатида Марказий   Осиё халқлари жаҳон ҳамжамияти ривожидан орқада қолган. Жаҳон бозоридан ажралиб қолганлик хонликлар ва амирликни қолоқликка маҳкум этган. Бухоро ва Хива муносабати яхши қўшничиликка асосланмаган эди. Бухоро ва Қўқон ўртасидаги муносабат ҳам душманлик руҳида кечган.  XVI а.дан бошлаб М.О. халқлари мад-й ҳаётда XIV–XV а.лардаги мавқеини сақлаб қола олмаганлар. Аксинча, шу даврдан бошлаб мад-й ҳаётда орқага кетиш рўй берган ва узоқ турғунлик даври бошланган. Бунинг биринчи сабаби, марказлашган давлатнинг парчаланганлиги бўлса, иккинчиси, диний мутаассиблик, хурофот ва жаҳолат халқлар ҳаётидан аниқ ва табиий фанларни деярли сиқиб чиқарганлиги эди. XIX а. ўрталарида мустамлакачи икки империя яъни, Россия ва Буюк Британия стратегик манфаатлари Туркистонда тўқнашган. М.О. давлатлари ҳукмдорлари калтабинликлари, ўз шахсий манфаатларини эл-юрт манфаатларидан устун қўйганлари оқибатида бу икки мустамлакачи империялар ўртасидаги зиддиятлардан фойдалана олмаганлар. Россия ва Буюк Британия келишувига биноан Афғонистон икки давлатнинг Осиёдаги мустамлакалари ўртасида уларни ажратиб турувчи ҳудуд вазифасини ўтайдиган бўлган. Шундай қилиб, Россия босқини хавфи ҳам ўзаро зиддияти кучли Бухоро, Хива, Қўқон хонликларини бирлаштира олмаган. Россия империяси Туркистонни босиб олгач, дунёнинг энг йирик мустамлакачи мам-тига айланган. Мустамлакачилик маҳаллий халқларга мутлақо ишонмаслик, туркий халқларни камситиш каби буюк давлатчилик ва шовинистик оғулар б-н заҳарланган эди. Лекин, Россия истилоси натижасида Тошкент ва Фарғона водийсида банклар, хорижий корхоналар очилган. Туркистонда ҳам бозор муносабатлари шакллана бошлаган. М.О. хонликлари бўйсундирилгач, ўзаро урушлар барҳам топган. Бироқ, истиқлол учун кураш асло тўхтамаган. XIX а. охири – ХХ а. бошларида Туркистон ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижт-й-сиёсий, маърифий жадидчилик ҳаракати юзага келган. Дастлабки жадид мактаблари, газеталари, журналлари нашр этилган. Ўзб. миллий театрига асос солинган. 1917 йил Октябрь тўнтаришидан кейин тузилган Туркистон Халқ Комиссарлари Советига маҳаллий миллат вакилларидан бирорта ҳам киши киритилмаган. Минтақадаги миллий демократик давлатчиликнинг дастлабки тажрибаси — Туркистон мухторияти большевиклари томонидан мажақланган. Совет режими чоризм мустамлакачилик сиёсатидан ҳам ошиб тушган. Туркистон ўлкаси Россияга яна бир бор сиёсий ва иқт-й жиҳатдан қарам этилган. Натижада, совет режимига қарши, «босмачилик» дея нотўғри тамға босилган, қуролли ҳаракат бошланган. Большевиклар Туркистон минтақасининг бўлиб ташлаб, идора қилиш мақсадида 1918 йил 30 апрелида унга «автономия» берганлар. Сўнгра Туркистонни парчалаб ташлаш учун жиддий тайёргарлик кўришга киришилган. 1925 йил 13-17 февралда Ўзб-н ССРнинг тузилиши «ўзб. халқининг миллий давлатчилиги ташкил қилинди» деган фикрни англатмайди. СССР таркибидаги ЎзССР амалда ҳеч қандай суверенитет ва мустақиллика эга эмасди. ЎзССРнинг ХХ а. 30-йилларидаги ижт-й-сиёсий ҳаёти мустабид совет режимининг мустаҳкамланиши ва тоталитар тузумнинг қарор топиши, большевиклар партияси якка ҳукмронлиги чўққига чиққан даврга тўғри келган. Партия ҳаётнинг бутун ижт-й-иқт-й, маън-й, маъфкуравий ва мад-й соҳаларини бошқаришни ўз қўлида жамлаб олган эди. ХХ а. 70- йилларига келиб ЎзССРда ижт-й ривожланиш муаммоларининг ҳал қилинишидан кўра тезроқ кўпайиб, кескинлаша борган. Бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усуллари ва иқт-й ҳаётни қаттиқ режалаштириш тамойили вазиятни янада мураккаблаштириб юборган. 1985-1991-йиллар Ўз-н тарихида халқнинг миллий ўзлигини англаши ва миллий онгининг ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлган босқич ҳисобланади. Марказда бошланган қайта қуриш жараёни Ўзб-нда ҳам мустақиллик ғояларининг тикланиши ва шаклланиши учун замин яратган. 1989 йил 23 июнда ЎзКП МК 1-котиблигига И. А. Каримов сайлангач, мустақиллик учун дадил ҳаракат тезлашган. Шу йилнинг 21 октябрида ўзб. тилига давлат тили мақоми берилиши бунинг яққол далилидир. 1990 йил 24 мартда Ўз-нда президентлик бошқаруви жорий этилиши ҳам истиқлол сари ташланган янги қадам эди. 1991 йил 31 августда ўзб. халқининг муқаддас, тарихий орзуси рўёбга чиқди — Ўз-н тинч, парламент йўли б-н ўзининг ҳақиқий давлатчилигига эришди. Президент Ислом Каримов раҳбарлигида Ўз-н аҳолисининг миллий-тарихий турмуш ва тафаккур тарзидан, халқ анъаналари ва б. хусусиятларидан келиб чиқиб тараққиётнинг ўзига хос ва мос модели ишлаб чиқилди. Ўз-н демократик, адолатли ижт-й тузум, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўринни эгаллайдиган ва жаҳон мад-тига салмоқли ҳисса қўшадиган, иқт-й ва маън-й жиҳатдан бой давлат ва жамият барпо этишни ўзининг стратегик вазифаси деб белгилади. Истиқлолга эришилгач, Ўз-ннинг иқт-й, ижт-й, сиёсий, маън-й-маърифий тараққиётида улкан ишлар амалга оширилди. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш борасидаги фаолият жадаллик б-н давом эттирилмоқда.

“ЎЗБЕКИСТОН – ЯГОНА ВАТАН”  — республикада яшовчи  барча миллат, элат, дин вакилларининг Ўзбекистонни ўз Ватани сифатида тан олишини англатувчи ғоя. Ўзбекистон мустақиллигининг энг катта ютуқларидан бири юртимизда миллатлараро ва конфессиялараро тотувликнинг таъминланишидир. Унинг ҳуқуқий асослари Асосий қонунимизда мустаҳкамланган. Зеро, Конституцияда таъкидланганидек, мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, ирқий, миллий мансублиги, диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқлидир. Бугун ягона Ватан – ягона хонадон тушунчаси янгича мазмун касб этмоқда. Барча фуқароларнинг ягона оила, бутун мамлакат тақдири учун жавобгарлик ҳисси ошмоқда.  Албатта, бу борада миллий равнақ, ҳар бир миллатнинг ўзига хослиги, тили ва маданиятини такомиллаштириш қонун б-н кафолатлангани муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам умумий хонадон тинчлиги, осойишталиги учун масъуллик бурчи, фуқароларнинг юксак даражадаги виждон ва имон ишига айланмоқда. Шахснинг, миллат, элат вакилининг жамият олдидаги бурчи, масъулияти ошмоқда. Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир миллат вакили республикамиздаги олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг пировард натижаси  фаровонликдан, осойишталик, тинчлик ва барқарорликдан манфаатдордир. Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги – ҳамма учун муқаддасдир. Кўпмиллатли мамлакатимиз фуқаролари орасида, ҳамжиҳатлик ва биродарлик туйғуларини кучайтириш “Ўзбекистон – ягона Ватан” ғоясининг амалга ошишини таъминлайди.

ЎЗБЕКЧИЛИК  – ўзбек миллатига хослик, унинг маънавият, маданияти, анъана, урф-одатлари билан узвий боғлиқликни англатувчи тушунча. Миллий маънавиятнинг  асосий устунларидан бўлган “ахлоқ”, “одоб”, “маданият” ва “маърифат” сўзлари, аввало, Ў.ка хосликни талаб қилади. Бу тушунчаларнинг Ў. анъаналари асосида шаклланиши юксак миллий маънавиятга етишишнинг энг самарали йўлидир. Инсоннинг ўзи яшайдиган жамиятга оид расм-русумларни ҳурмат қилиши, Ў. анъаналари доирасида ҳаёт кечириши, шундан фахр-ифтихор туйиши, юрти, юртдошларига бўлган муносабати унинг маънавиятини белгиловчи омиллардандир. Шулардан келиб чиқиб, Ў.ни миллий қадрият деб айтиш мумкин. Ў. анъаналарининг (меҳмондўстлик, олижаноблик, атрофдагиларга ҳурмат-эътибор, яқинларни қадрлаш) бошқа халқ маънавияти, маданиятига таъсири, инсониятнинг манфаатларига хизмат қилиши унинг умуминсоний хусусияти ҳисобланади. Мустақиллик йилларида Ў. тушунчаси билан боғлиқ кўплаб миллий қадриятлар юзага чиқди. Чунки ўтган даврида “Совет халқи” деган мавҳум тушунча остида Иттифоқдаги барча халқлар ва элатларни (этник хусусиятлари, урф-одат ва анъаналарига хилоф равишда) бир ягона ижтимоий бирликка мансуб деб билиш,  бунда уларнинг асрлар давоми шаклланган барча ўзига хосликларини бир-бирига сингдириб, йўқотиб юбориш мақсади назарда тутилган  эди. Истиқлол туфайли бошланган ва изчил давом эттирилган ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг ўз-ўзини англаши, ўз миллий қадрият ва анъаналарини тиклашга қаратилди. Ўз-ўзини англаш эса ўзбек халқининг ўзбеклигини англаш, “Ў.”нинг қандай ҳодиса эканини билиш, шу этник бирликка мансуб улуғ шахсларнинг буюк бунёдкорлик ишлари, яратган ва авлодларга қолдирган моддий, маданий-маърифий меросга ворислик ҳиссини туйиш билан белгиланади. Президент И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият–енгилмас куч” китобида  Ў. тушунчаси моҳиятини ифодалайдиган қарашлари шундай баён этилган: “… халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар ташлайдиган бўлсак, бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятларни кўрамиз. Мисол учун, тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат деган, бир-бирини чуқур маъно-мазмун билан бойитадиган ва тўлдирадиган ибораларни олайлик. Қанчалик ғалати туюлмасин, бу ибораларни бошқа тилларга айнан таржима қилишнинг ўзи мушкул бир муаммо… Бундай тушунчалар асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онг-шууримиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир”. Ў. кенг маъноли тушунча. Юқорида қайд этилган хусусиятлардан ташқари ўзбек миллатига мансуб кишиларнинг феъл-атвори, юриш-туриши, сўзлаши, кийиниши, хатти-ҳаракат, одатларида ҳам Ў.га хос кўплаб жиҳатларни кузатиш мумкин. Кўринадики, Ў. тушунчаси айни чоғда ғурур, ифтихор туйғулари учун ҳам асос сифатида хизмат қилади.  Шу билан бирга, ўзбек миллатига мансуб одам ўзбекона андиша, соддалик ё бирор бошқа сабаб билан ножўя иш қилиб қўйган пайтда Ў.-да дейилиб, жонли мулоқотда бу сўз баъзан салбий маънода ҳам қўлланади.

 

ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ – инсоннинг ўзини алоҳида  жон, жинс сифатида бутун борлиқдан ажрата билиши, бахолаши ва қадрият сифатида  англашини ифодаловчи т.  Ў.а.шахсни ўзини ҳуқиқий мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бойликларнинг ифодаловчиси эканлигини, ягона тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ва давлатга мнсублигини, манфаатлар ҳамда эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етиши жараёнида шаклланади. Ў.а.жамият олдида турган вазифаларни тўғри эътироф этиш, ижтимоий тажрибалардан фойданиш қонуниятларини билиш ҳамдир. Ў.а.мудом тарихий ривожланиб борадиган шакл ва кўринишларда, даражаларда бўлади. Унинг биринчи шакли инсон ўзини ҳис этиши орқали табиатнинг, теварак атрофдаги нарса ва ҳодисалардан ажрата билади. Ўзликни англашнинг иккинчи шакли янада юқори даражада намоён бўлиб, унда инсон ўзини бирор бир жамоага, у ёки бу маданиятга тегишли эканлиги орқали англайди. Ва ниҳоят, учинчи, энг юқори даража – ўзини “мен” орқали бошқалар нуқтаи-назаридан баҳолаши, эркинлигини ҳис этган ҳолда ҳар бир хатти-ҳаракатига бўлган масъулиятни ҳис этиши, ўзини қилаётган ишларини тўғри-нотўғрилиги, хақ ёки нохақлигини назорат қила билиши. Бунда  инсоннинг  дунёқараши, маънавияти ва маърифатлиги, унинг индивидиал тарзда шаклланганлиги билан белгиланади.  Ў.а.унинг шаклланиш жараёни ва омиллари шарқ ва ғарб алломалари томонидан ҳар томонлама ўрганилган. Шарқ алломаларидан Ғаззолий, Боқирғоний, Форобий, Ибн Сино, Насафий, Навоий, Мирзо Бобур ва бошқалар ўзликни англашни руҳий, ботиний жиҳатларини, инсон маънавиятининг таркибий қисми, олам ва одам муносабатини билиш асоси эканлигини каби масалаларни тадқиқ этганлар. Ғарб алломаларидан Суқрот, Ф.Бекон, Т.Гоббс, Р.Декарт, Ф.Ницше, З.Фрейд, Э.Эриксон, В.Гегел, И.Кант, Н.Бердяев ва бошқалар инсон ўзлигини англашнинг зоҳирий жиҳатлари, ижтимоий борлиқ, макон ва замоннинг фаол ижодкорлиги омили сифатида ўрганганлар. Ў.а. индивидуал онг ўзликни англашнинг ҳам воситаси ва натижасидир. “Индивидуал онг – ўзини  англашдир”, – деб  ёзади А.Г.Спиркин, тарихий зарурият остида “инсоннинг жамият ва бошқа кишилар билан муносабатлари жараёнида ўзини назорат этиш ва ўзини идора қилиш каби ҳаётий муҳим восита сифатида пайдо бўлган. Агар меҳнат ва жамият пайдо бўлмаганида кишида ўзини англаш ҳам шаклланмас эди. Шундай экан, ўзини англашсиз  жамият ва ҳақиқий инсоний меҳнат ҳам муваффақиятли ривожланмас эди”. Кишидаги индивидуал онг, ўзини англаш, ўзини назорат этиш, бошқариш тарихий ривожланиш жараёнида, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар таъсирида шакллана борган. Ў.а. тўғрисидаги XVIII аср охири – XIX аср бошларида янги давр файласуфлари ва немис мумтоз файласуфлари томонидан ҳам ривожлантирилган қарашлар эътиборга моликдир. Жумладан, янги давр ижтимоий-сиёсий таълимотларида хусусан, Декарт қарашларида ўз-ўзини англаш “cogito ergo sum“тушунчаси орқали ифодаланган. Декарт “Агар мен ҳар қандай нарса ва ҳодиса ҳақида фикр юритадиган бўлсам, мен ўзимни субъект сифатидаги мавжудлигимни ҳис қиламан”, – деган. Ў.а. бу фақатгина индивидуал ҳодиса ёки жараён бўлмай, балки, у жамоанинг ёки бирор-бир халқнинг мақсадли фаолиятидан ҳам иборатдир. Шу нуқтаи назардан ҳам миллий ўзликни англашнинг этнопсихологик жиҳатларини тадқиқ қилиш шартдир. Мас., уни шахс (миллат вакили) ва гуруҳ (этнос), миллат ва бошқа миллат, анъанавий онг ва замонавий менталитет, этнос ва суперэтнос онги, миллий ўзликнинг меҳнат фаолиятида, миллатлараро муносабатларда, турмуш тарзида намоён бўлиши каби йўналишларда очиб бериш мумкин. Гегель биринчи бўлиб руҳ билан ўзини-ўзи англаш масаласини уйғунликда қаради. “Билишнинг ҳақлиги ўзини англашдадир, ўзини англаш эса билишнинг асосидир, чунки бошқа предметни ҳар қандай билишнинг мавжудлиги ўзини англашдадир. Мен биламанки, предмет меники (у менинг тасаввурим), шунинг учун уни билганимда ўзимни англайман”. Гегель ўзини англашни: 1) ўзи-ўзи учун мавжуд, “ёлғиз ўзини англаш” ёки ўз нафсига берилган ўзини англаш; 2) ёлғиз ўзини англашнинг бошқа ўзини англашга ўтиши ёки якка ва умумийнинг бирлашиши; 3) бир-бирига яқинлашган ўзини англаш, яъни “умумий ўзини англаш” даражасига ўтишига ажратади. Кейин у ушбу босқичларнинг фалсафий-психологик моҳияти ва механизмлари ҳақида фикр юритади. Ўзини англаш, вазиятни идрок этиш, юзага келган муаммога рационал ёндашиш эмас, кимнингдир, гоҳо “доҳий”ларнинг даъвоси, шиори оммани ҳаракатга келтиради. Шунинг учун омма иррационалга, ҳиссиётларга тўла бақириққа, даъватга бўйсунади. Бугунги кунда Ў.а. ижтимоий сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишни, бўлаётган воқеа-ходисаларни теран англаб етишни билдиради. Ўзлигини англаган шахс, айниқса, ёшларимиз ҳар қандай мафкуравий хуружларга берилмайди.

ЎЛАН — халқ ижоди жанри, қўшиқ тури. Деҳқонлар, айниқса чорвадор халқлар орасида кенг тарқалган. Асосан аёллар, қисман эркаклар томонидан чилдирма (доира) жўрлигида ижро этилади. Ў.лар баъзан савол-жавобли қўшиқ тарзида, баъзан икки киши томонидан диалог шаклида ҳам айтилади. Ҳар бир тўй маросимига хос Ў.лар мавжуд. Ўзб.ларда “Никоҳ тўйи” маросимида қизлар бир томон, йигитлар бир томон бўлиб; “қиз оши” (лапар, қиз зиёфати) маросимида қизлар биргаликда жўр овоз бўлиб; “Чорлари”, “Чақирди”, “Бешик тўйи” маросимида аёллар якка ва жўр овоз бўлиб Ў. айтишган. Ў.да халқнинг орзу-умидлари, қайғу ва шодлик кайфиятлари ўз ифодасини топган. Халқ орасида муҳаббат мавзусига бағишланган ва ҳажвий Ў.лар кенг тарқалган. Ў. «ёр-ёр» қўшиқларига яқин бўлиб, айрим Ў.ларда ҳар бир мисра «ёр-ёр» радифи б-н айтилади.

ЎТИШ ДАВРИ — инсоният, давлатлар, мам-тлар, халқлар ва миллатларнинг ривожланиш тарихининг бир босқичдан иккинчи бир босқичга, муайян бир сифатий ҳолатдан янги бир сифатий ҳолатга, ривожланиш ҳолатига ўтишини, гносеологик н.назардан чуқур маъно ва мазмунга эга бўлган маън-й-маърифий, ижт-й-фал-й тушунча ҳисобланади. Ўтиш деганда, биз бирор бир предмет ва ҳодисанинг муайн бир сифатий ҳолатдан, белгидан, хусусиятдан, характердан, муносабатдан иккинчи бир сифатий ҳолатга, хусусиятга, характерга, муносабатга эга бўлиш жараёни, тараққиётнинг янги сифат босқичига кўтарилишига айтилади. Бир тизимдан иккинчи тизимга ўтиш жараёни тарихан муайян вақт қисмида содир бўлиб, унинг замирида а.лар мобайнида шаклланиб қолган ижт-й (давлатлараро, гуруҳлараро, цивилизациялараро ва ҳ.к.) муносабатларнинг вақти келиб эскириши туфайли янги муносабатлар тизимига асос солинишини англатади. Бу жараённи, тадрижийлик, мавжуд моддий, маън-й, мад-й ва интеллектуал ресурсларнинг мутлақ барҳам топиши эмас, балки уларнинг янги давр талаблари ҳамда эҳтиёжига мос тарзда комплекс янгиланиши натижаси деб қабул қилиш амалиёти мақсадга мувофиқ. Чунки, эскирган тизимларга нисбатан радикал муносабат билдириш, уни ва унинг моддий, илмий-техник ва маън-й асосларини буткул яксон қилиш амалиётининг ўта салбий оқибатлари хам маълум. Тизимдан тизимга ўтиш иқтисодиёт, сиёсат, ижт-й соҳаларни қамраб олувчи жараёнлиги б-н бир пайтда яққол кўзга ташланувчи маъ-ят ҳодисаси ҳам ҳисобланади. Ҳатто бир маън-й маконда ҳам ўтиш ҳодисаси одатда, турли даврларда турлича кечади. Айни вақтда шу жабҳада қўлга киритилган янги марра умуман ижт-й тараққиётнинг истиқболини таъминлаши мумкин. Тамомила бошқа дунёқарашлар ва қадриятлар янги тафаккур тизимига ўтиш, унинг иқт-й, сиёсий ҳамда ижт-й муносабатларга ижобий таъсирининг нуфузи, кучини белгилайди. Турли сабабларга кўра, XXI а.да куртак ёзаётган янги ижт-й жараёнлар, ислоҳотчиликнинг келажаги айнан шу маън-й соҳада Ў.д.нинг маъно-мазмуни б-н чамбарчас боғланган. Инсоният, халқлар, миллатлар, мам-тлар ва давлатлар тарихи бу — доимий равишда ривожланиб, янгиланиб турадиган объектив қонуний ўтиш даврларидан иборат бўлиб, маън-й тараққиёт ҳам шу тарзда амалга ошади. Инсоният учун умумий ва қонуний бўлган ижт-й тараққиётнинг ўтиш даврлари турли мам-тларда, халқларда турлича кечади. Кўплаб объектив ҳамда субъектив сабабларга кўра, турли цивилизациялар, минтақалар, мам-тларда анъаналар, қадриятлар ва дунёқарашлар турличалиги боис тизимдан-тизимга Ў.д. ҳар хил суръат, услуб ва шакл касб этади. ЎзР Президенти Ислом Каримов XX а. охирига келиб “… совуқ уруш тамом бўлгани ва СССР тарқаб кетганидан кейин халқаро майдонда давлатларнинг янги тури — иқт-й Ў.д.даги мам-тлар пайдо бўлганини эътироф этиш лозим”лигини таъкидлаган. Ўз-н Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва ҳаётга татбиқ этилган Ў.д. модели, фуқаролик жамиятига ўтиш концепцияси асосида тараққий этмоқда. Ушбу моделнинг асосини бозор муносабатларига ўтишнинг машҳур беш тамойили ташкил этади, унинг таркибий қисмлари 2002 йил И.А.Каримовнинг Олий Мажлиснинг IХ сессиясида ҳамда 2005 йил Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисидаги маърузаларида янада бойитилган.

ЎҒИРЛИК — жиноят ҳуқуқида ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш, ўзлаштириб олиш. ЎзР ЖКда Ў. ва унинг қандай содир этилганлиги (киссавурлик, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ё бўлмаса кўп миқдордаги мол-мулкнинг ўғирланиши, уюшган гуруҳ томонидан содир этилиши ва б.) га қараб жазо белгиланган (ЖК, 169-модда). Эс-ҳуши жойида бўлган 14 ёшга тўлган шахс Ў. шаклидаги ўзгалар мулкини талон-тарож қилишнинг субъекти бўлиши мумкин. Ў. шахснинг маън-й бузилишини англатиши б-н бирга, бошқа инсонларга нафақат моддий, балки маън-й зарар ҳам келтиришини ифодалайди. Кишилик жамиятининг барча даврларида Ў. ҳам дунёвий, ҳам диний н.назардан қораланган. Тарихда кўпчилик давлатларда Ў. шафқатсизларча жазоланган. Исломда Ў. содир этган киши кўрилган зарарнинг миқдорига қараб ҳадд, таъзир, сазойи, қамоқ, бирор аъзосини кесиш каби жазоланишдан ташкари оҳиратда гуноҳкор сифатида жазоланиши таъкидланади.

Қ